📅 2024-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 27 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасида :
а) фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган (Рақамли технологиялар вазирлиги) телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларни марказлашган ҳолда бошқариш, шунингдек, уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга эканлиги;
б) операторлар ва провайдерлар:
аҳолини фавқулодда ҳолатлар хавфидан хабардор қилишни ташкил этиш учун зарур бўлган воситалар ўрнатилишини ва улардан фойдаланишни таъминлашлари шартлиги;
одамларнинг денгиздаги, ердаги, ҳаводаги, космик фазодаги хавфсизлигига, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ўтказишга тааллуқли барча хабарларга, шунингдек йирик авариялар, фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги хабарларга мутлақ устуворлик беришлари лозимлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш режимига ўтказиш тартиби ва шартлари;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқаришда махсус ваколатли органнинг махсус истеъмолчилар ҳамда операторлар ва провайдерлар билан ўзаро муносабатлари;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқлари ҳамда воситаларидан устувор фойдаланиш, фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш тартиби.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 680-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
4. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизими тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизими, тартиби ва шартларини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
махсус ваколатли орган — фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникациялар тармоқлари ҳамда воситаларидан устувор фойдаланиш, уларни марказлашган ҳолда бошқариш, шунингдек, уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга республика ижро этувчи ҳокимият органи (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги);
махсус истеъмолчилар — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларни ривожлантириш маркази;
телекоммуникациялар тармоғи — узатишларнинг бир ёки бир неча турини, шу жумладан, телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;
телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш — махсус ваколатли орган томонидан телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда давлат органлари ва ташкилотлари, махсус истеъмолчилар манфаатлари учун телекоммуникация тармоқларининг ишлашини таъминлаш ҳамда алоқаларни тиклаш мақсадида телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини маъмурий бошқариш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими (кейинги ўринларда — ЎзТТБТ) — фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқларини режалаштириш ҳамда тезкор маъмурий бошқаришни таъминлайдиган куч ва воситалар мажмуи;
телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш — фавқулодда ҳолат ва вазиятларда бошқа фойдаланувчиларга нисбатан телекоммуникацияларнинг зарур бўлган тармоқ ва воситаларидан биринчи навбатда фойдаланиш ҳуқуқи;
телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш — фавқулодда ҳолат ва вазиятларда махсус ваколатли орган томонидан бошқа фойдаланувчиларнинг телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишини тўхтатиб қўйиш;
телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни чеклаш — фавқулодда ҳолат ва вазиятларда махсус ваколатли орган томонидан бошқа фойдаланувчиларнинг телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни қисқартириш ёки ўзгартириш;
фавқулодда ҳолат — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек, юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Конституциявий Қонунида назарда тутилган айрим чекловларни белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими;
фавқулодда вазиятлар — муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёти ва фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келадиган вазиятлар;
Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан фавқулодда ҳолат даврига тузиладиган муваққат махсус давлат бошқаруви органи.
3. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда махсус истеъмолчиларни ушбу ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш имкониятини таъминлаш, давлат бошқаруви, ҳуқуқ-тартиботни, давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини таъминлашда алоқа билан узлуксиз ҳамда барқарор таъминлаш фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқаришнинг мақсади ҳамда вазифалари ҳисобланади.
4. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколатли орган томонидан махсус истеъмолчилар, шунингдек, телекоммуникация операторларининг телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказлари, тизимида идоравий телекоммуникация тармоқлари бўлган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
5. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ЎзТТБТ орқали телекоммуникациялар тармоқлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан махсус истеъмолчилар, телекоммуникациялар ва идоравий тармоқлар операторларининг бошқариш марказлари билан биргаликда марказлашган ҳолда маъмурий бошқарилади.
6. Марказ Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик ва Халқаро электралоқа иттифоқи аъзолари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Ўзаро ҳамкорлик Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик Алоқа маъмуриятлари ўртасида амалда бўлган битимлар асосида амалга оширилади.
7. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқлари ҳамда воситаларидан устувор фойдаланиш, фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш телекоммуникацияларнинг зарур бўлган тармоқ ва воситаларига нисбатан қўлланиши мумкин.
8. Фавқулодда ҳолат ва вазиятлар юзага келганда, телекоммуникация операторлари, идоравий телекоммуникация тармоқлари эгалари махсус ваколатли органнинг тегишли қарорига асосан махсус истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари учун фавқулодда ҳолатлар ва вазиятлар бартараф этилганлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилингунга қадар техник имкониятлари доирасида алоқа каналлари, телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини, шу жумладан, ўзларида мавжуд бўлган охирги (терминал) ускуналарни белгиланган тартибда фойдаланишга, шунингдек, уларни бошқарувчи мутахассисларнинг маъмурий бошқарувини Марказ бўйсунувига ўтказадилар.
Алоқа каналлари, телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини, шу жумладан, ўзларида мавжуд бўлган охирги (терминал) ускуналарни фойдаланишга, шунингдек, уларни бошқарувчи мутахассисларнинг маъмурий бошқарувини Марказ бўйсунувига ўтказиш тартиби махсус истеъмолчилар билан келишилган ҳолда, Махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
9. Телекоммуникация операторлари, идоравий телекоммуникация тармоқларининг эгалари фавқулодда ҳолат ва вазиятлар, уларнинг оқибатлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказиш, давлат бошқаруви, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, давлатнинг мудофаа қобилияти ҳамда хавфсизлигига тааллуқли барча хабарларга фавқулодда ҳолатлар ва вазиятлар бартараф этилганлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилингунга қадар мутлақ устуворликни беради.
10. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда радиочастота спектридан фойдаланиш ва уни бошқариш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
2-боб. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тартиби
11. Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситалари ЎзТТБТ орқали марказлашган ҳолда маъмурий бошқарилади ва қуйидагиларни:
телекоммуникация тармоқлари операторлари томонидан фавқулодда ҳолат ва вазиятларнинг олдини олиш ёки уларни бартараф этиш билан боғлиқ давлат бошқаруви, мудофаа, давлат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказишда телекоммуникация хизматлари кўрсатилишини мувофиқлаштириш;
махсус истеъмолчилардан ташқари телекоммуникацияларнинг зарур бўлган тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарорларнинг бажарилишини ташкил қилиш;
зарур авария-тиклаш ишлари бажарилишини ташкил қилиш;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқлари ҳамда воситалари шикастланган ҳолларда, уларнинг тўлақонли ишлаш қобилиятини тиклаш мобайнида мониторинг қилиш;
махсус истеъмолчилар учун телекоммуникация операторлари томонидан алоқанинг режалаштирилган қўшимча каналлари ва воситалари ажратилишини назорат қилиш ҳамда улар бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишни ўз ичига олади.
12. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ЎзТТБТни марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш режимига ўтказиш учун махсус ваколатли органнинг тегишли қарори асос ҳисобланади.
Ушбу қарор Марказга, телекоммуникация операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига, шу жумладан, фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳудудида жойлашган тегишли давлат органлари ва ташкилотларига дарҳол етказилади ҳамда бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
13. Марказлашган ҳолда бошқариш режими фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳаракатларининг ҳудудига боғлиқ равишда айрим қисмларида ҳам жорий этилиши мумкин.
14. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқаришда:
а) махсус ваколатли орган:
махсус ваколатли органнинг барча бўлинмаларини, ўз тизимидаги ташкилотларини ва барча операторлар ҳамда провайдерларни қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган сафарбарлик режалари ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларига мувофиқ иш режимига ўтказади;
Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган бошқариш бўйича ишларни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
махсус истеъмолчилар томонидан телекоммуникация тармоқлари ва операторлари, провайдерлари воситаларидан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича махсус ваколатли органнинг олдиндан келишилган режалари ва қарорлари бўйича операторлар ҳамда провайдерлар чора-тадбирларни амалга оширишини назорат қилади ва тегишли давлат органларига зарур маълумотларни тақдим этади;
операторлар ва провайдерлар фойдаланувчиларининг телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиш, қисқартириш ёки ўзгартириш бўйича қарор қабул қилади;
операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларида авария ҳолатларини бартараф этиш ва алоқани тиклаш ишларининг бажарилишини назорат қилади;
махсус истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш мақсадида тегишли давлат органлари ва маъмурлардан Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида аварияни тиклаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қўшимча манбаларни сўраб олади;
хорижий давлатларнинг ҳудудида алоқа каналларини ташкил этиш ва очиш зарурати бўлганда, уларнинг ҳудудидаги алоқа соҳасидаги ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилади;
б) Марказ:
тегишли бўлинмаларини сафарбарлик режалари ва фавқулодда ҳолат ва вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларига мувофиқ иш режимига ўтказади;
давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлар органлари манфаатлари йўлида зарур телекоммуникация тармоқларини ташкил этишни бошқаради;
махсус истеъмолчилар томонидан телекоммуникация тармоқларидан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан операторлар ва провайдерларнинг ишларини мувофиқлаштиради ва Махсус ваколатли органга тегишли маълумотларни тақдим этади;
махсус истеъмолчиларнинг тегишли сўровларига асосан уларга юкланган вазифаларни бажариш мақсадида телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланиш учун фармойишлар бериш ҳамда ушбу фармойишлар бажарилишининг назорат қилади;
махсус истеъмолчиларга зарур бўлган ҳажмдаги алоқани тиклаш бўйича Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида ишларни мувофиқлаштиради;
операторлар томонидан фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳудудида телекоммуникация тармоқларидан устувор фойдаланиш, фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги махсус ваколатли органнинг қарорлари бажарилишини назорат қилади;
махсус истеъмолчилар томонидан операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларидан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича чораларини кўради;
оператор ва провайдерлар, шунингдек, идоравий телекоммуникация тармоқлари эгаларининг фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳудудида телекоммуникация тармоқларини тиклаш ишларини мувофиқлаштиради;
фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳудудидаги телекоммуникация тармоқларининг ҳолати, авария-тиклаш ишлари амалга ошириш ва бунинг учун қўшимча ресурсларни жалб қилиш зарурлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ваколатли органга етказади;
хорижий мамлакатлар ҳудудида алоқа каналларини ташкил этиш ва очиш зарурати бўлганда, хорижий телекоммуникация тармоқларини миллий бошқариш марказлари билан ҳамкорлик қилади.
Марказ фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқларини маъмурий бошқариш, тармоқни қайта қуриш ва алоқалар тикланишини тезкор бошқариш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига кўра бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин;
в) телекоммуникация ва идоравий тармоқлар операторларининг бошқариш марказлари:
фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳудудида телекоммуникация тармоқларидан устувор фойдаланиш, фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги махсус ваколатли органнинг қарорлари ҳамда Марказ фармойишлари ижросини таъминлайди;
барча бўлинмаларни сафарбарлик режалари ва фавқулодда ҳолат ва вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларига асосан иш режимига ўтказади;
назорат қилинадиган мезонлар бўйича телекоммуникация тармоғининг жорий ҳолати тўғрисидаги ахборотни Марказга тақдим этади;
Марказга тиклаш ишлари тўғрисида маълумот беради;
операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш ва авария ҳолатларини бартараф этишда Марказ тавсиялари бажарилишини таъминлайди;
Марказ фармойишида кўрсатилган телекоммуникация тармоқларини, шунингдек, уларни бошқарувчи мутахассисларнинг маъмурий бошқарувини махсус истеъмолчилар эҳтиёжлари учун Марказга ўтказади;
хорижий давлатлар ҳудудида алоқани ташкил этиш ва йўлга қўйиш учун ушбу давлатларнинг операторлари билан ўзаро алоқада бўлади;
фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳудудларидаги телекоммуникация тармоқларида авария вазиятларини ўз кучи билан ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасини белгиланган тартибда жалб қилган ҳолда бартараф этади.
15. Операторларнинг телекоммуникация тармоқларида алоқаларни ташкил этиш ва авария-тиклаш ишларини бошқариш масалалари бўйича ахборотнинг тезкор алмашинувини таъминлаш учун Марказ махсус истеъмолчилар, бошқарув марказлари, телекоммуникация ва идоравий тармоқлар операторлари ўртасидаги хизмат-технологик алоқа тармоғидан фойдаланиши керак.
Хизмат-технологик алоқа тармоғи ахборот хавфсизлиги бўйича белгиланган чора-тадбирларни таъминлаши лозим.
3-боб. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш тартиби ҳамда шартлари
16. Махсус ваколатли орган томонидан фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация оператор ҳамда провайдерларининг тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
махсус истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун бўш телекоммуникация ресурслари ва воситалари мавжуд бўлмаганда;
телекоммуникация тармоқларида юкланиш ортиб кетишининг олдини олиш зарур бўлганда;
фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳудудида ишга жалб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ишида электромагнит мослашувини таъминлаш зарур бўлганда.
Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Фармони билан фавқулодда ҳолат даврига тузиладиган Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ қабул қилинади.
Телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарорда бундай қарорни қабул қилиш сабаблари, чекловларнинг (тақиқларнинг) амал қилиш муддати, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фавқулодда ҳолат ва вазиятларда алоқа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорликни таъминлаш учун жавобгарлар, уларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш ва тиклаш бўйича ваколатлари кўрсатилади.
17. Телекоммуникацияларнинг зарур бўлган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш махсус ваколатли орган томонидан тегишли махсус истеъмолчининг асосланган талабномаларига биноан махсус истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади. Ушбу талабномалар махсус ваколатли органга телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда етказилади ҳамда дарҳол кўриб чиқилади.
Талабномада асослантирилган ҳолда қуйидагилар кўрсатилади:
телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятлар ҳудудида алоқа хизматларига эҳтиёжларини (ҳудуд, тармоқ ва хизмат турлари) қондириш учун зарурлиги ва етарлилиги;
алоқа каналлари, телекоммуникация линиялари ва воситалари, шу жумладан, охирги (терминал) ускуна, радиочастоталарнинг қўшимча диапазонлари (полосалари)га нисбатан эҳтиёж;
телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни (ҳудуд, тармоқ ва хизмат турлари) тўхтатиб қўйиш ва чеклаш ёки уларни тақдим этиш вақти ва муддатлари.
18. Телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятлар ҳудудида телекоммуникация хизматларига эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарурлиги ва етарлилигини асослаган ҳолда, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш тўғрисидаги талабномалар ҳужжатларни узатишнинг исталган усулларидан, шу жумладан, электрон рақамли имзодан фойдаланиб, махсус истеъмолчиларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
19. Фавқулодда ҳолат ва вазиятлар ҳудудида телекоммуникация тармоқларининг ҳолатини таҳлил қилиш асосида махсус ваколатли орган телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда телекоммуникация операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига, шу жумладан, фавқулодда ҳолат ва вазиятлар зонасида жойлашганларга дарҳол етказади.
20. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклашнинг амал қилиш муддатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда заруратга кўра телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш, шунингдек, тўхтатиш ва чеклов муддатларини ўзгартириш махсус ваколатли органнинг тегишли қарори билан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда махсус ваколатли орган, махсус истеъмолчилар, Марказ ва операторлар телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқаришнинг олдиндан ишлаб чиқилган ва келишилган алгоритмлари орқали амалга оширилади.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Махсус ваколатли орган (Рақамли технологиялар вазирлиги) Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда бошқариш режимига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Фавқулодда ҳолат эълон қилинганида ёки фавқулодда вазиятлар юзага келганда 2-босқич Марказ, махсус истеъмолчилар, телекоммуникациялар ва идоравий тармоқлар операторларининг бошқариш марказлари Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ресурсларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқаради. Махсус ваколатли органнинг қарорига мувофиқ 3-босқич Телекоммуникация операторлари, идоравий телекоммуникация тармоқлари эгалари Махсус истеъмолчиларга алоқа каналлари, телекоммуникация линиялари, телекоммуникация воситалари, шу жумладан, фойдаланувчи қурилмасини, шунингдек, уларни бошқарувчи мутахассисларни фавқулодда ҳолатлар ва вазиятлар бартараф этилганлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилингунга қадар белгиланган тартибда маъмурий бошқарувини Марказ бўйсунувига ўтказади. Фавқулодда ҳолат ва вазиятлар тўғрисида Махсус ваколатли орган қарорига мувофиқ 4-босқич Марказ Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда махсус истеъмолчиларни алоқа билан таъминлаш учун операторлар телекоммуникация тармоқларининг жорий ҳолати тўғрисидаги ахборотни йиғади ва таҳлил қилади. Доимий равишда 5-босқич Махсус истеъмолчилар Юкланган вазифаларни бажариш учун телекоммуникация линиялари, алоқа каналлари, телекоммуникация воситаларини, жумладан, охирги (терминал) ускунани фойдаланишга тақдим этиш учун тегишли талабномаларни Марказга юборади. Заруратга кўра 6-босқич Марказ Махсус истеъмолчилар учун қўшимча алоқаларни ташкил қилиш учун тегишли фармойишларни беради ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради. Заруратга кўра 7-босқич Телекоммуникация операторлари, идоравий телекоммуникация тармоқлари эгалари Махсус ваколатли орган ва Марказнинг қарор ва фармойишларининг тўлиқ бажарилишини таъминлайди. Заруратга кўра 8-босқич Махсус ваколатли орган, махсус истеъмолчилар Телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўяди ёки чеклайди. Тегишли махсус истеъмолчининг асосланган таклифларига асосан 9-босқич Махсус ваколатли орган Телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўяди ёки чеклайди, шунингдек, тўхтатади ва чеклов муддатларини ўзгартиради. Заруратга кўра
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 680-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 680-сон қарорида :
а) 1-бандда :
«Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банддаги «фавқулодда вазиятлардаги» сўзлари «фавқулодда ҳолат ва вазиятлардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) фавқулодда ҳолат ва вазиятларда — идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан устувор даражада фойдаланиш ва уларни марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари ва воситалари бундан мустасно), давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари йўлида уларнинг барқарор ишлашини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш»;
«в» кичик банддаги «фавқулодда вазиятларда» сўзлари «фавқулодда ҳолат ва вазиятларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-бандда :
иккинчи хатбошидаги «фавқулодда вазиятларда» сўзлари «фавқулодда ҳолат ва вазиятларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «махсус ваколатли орган» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«операторларнинг телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳамда тезкор маъмурий бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини баҳолаш ва телекоммуникация операторлари тармоқларининг ишлаши бўйича хизматлар кўрсатиш».
2. 1-иловада :
а) 1-банддаги «шароитларда ва фавқулодда вазиятларда» сўзлари «шароитларда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
маъмурий бошқариш тизими — телекоммуникациялар тармоқларини ва кўрсатиладиган хизматларни режалаштириш, техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш, тезкор ва маъмурий бошқариш бўйича ахборот технологиялари комплекси асосида Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш бўйича функцияларни бажарувчи тизим;
телекоммуникация ресурслари — телекоммуникация тармоқлари, кабелли, ҳаво, радиорелели, йўлдош ва бошқа алоқа тизимлари базасида ташкил қилинган, каналлар, трактлар, узатиш линиялари, охирловчи ускуна, телефон, телеграф алоқа, маълумотлар узатиш тармоқлари ва бошқа телекоммуникациялар тармоқлари станциялари, узеллари ва бошқа объектлари;
марказлашган мониторинг тизими — телекоммуникациялар тармоқларининг ишлашини бошқариш функцияларининг бажарилишини таъминловчи, ягона аппарат-дастурий комплексни ҳосил қилувчи телекоммуникациялар техник воситалари;
махсус истеъмолчилар — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларни ривожлантириш маркази телекоммуникациялар ресурслари устувор тартибда тақдим этиладиган алоҳида тоифадаги телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчилари ҳисобланади;
телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш — Вазирлик томонидан телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, махсус истеъмолчилар манфаатлари учун телекоммуникация тармоқларининг ишлашини таъминлаш ҳамда алоқаларни тиклаш мақсадида телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини маъмурий бошқариш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
телекоммуникация хизматлари провайдери (кейинги ўринларда — провайдер) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс»;
в) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими кундалик шароитлар ва фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда телекоммуникация вазифаларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишга мўлжалланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимларини, шунингдек, идоравий мансублигидан қатъи назар, телекоммуникация операторлари (кейинги ўринларда — операторлар) ва провайдерларининг тармоқларини ўз ичига олади (телекоммуникация хизматларининг махсус истеъмолчилари тармоқлари бундан мустасно).
4. Кундалик шароитларда Вазирлик томонидан операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларининг фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда ишлашга тайёрлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация тармоқлари фойдаланувчилари учун ишончли алоқа ва кафолатланган хизматларни кўрсатиш мақсадида операторлар ҳамда провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларининг ўзаро ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали амалга оширилади»;
г) 5-банддаги «оператив-техник» сўзлари «тезкор маъмурий» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6 — 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими Вазирликнинг «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Марказ) марказлашган мониторинг тизими, умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари, шунингдек, операторлар ва провайдерларининг бошқариш тизимларини ўз ичига олади, махсус истеъмолчилар телекоммуникация тармоқлари ва воситалари бундан мустасно.
7. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими кундалик шароитларда операторлар ва провайдерларнинг бир-бири билан зарур ўзаро ҳамкорлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистондаги телекоммуникация тармоқларининг марказлашган бошқарувини таъминлаши лозим.
Кундалик шароитларда марказлашган мониторинг тизимига уланган телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерлари (эгалари) бошқариш тизимининг тармоқ элементлари мониторингини пулли асосда амалга оширади.
8. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими (кейинги ўринларда — ЎзТТБТ) фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқаришни таъминлаши шарт.
9. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини маъмурий бошқариш тизими операторлар ҳамда провайдерларга алоқа тармоқлари ва хизматларини ўзларига тегишли тармоқларда мустақил бошқариш учун берилган имкониятлар доирасида ҳамда зарур ҳолларда, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ишлашга тайёргарлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда фаолият юритади.
10. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўйича операторлар ва провайдерлар фаолияти қуйидагилар орқали мувофиқлаштирилади:
умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларида содир бўлган йирик авария ҳолатларида авариявий-тиклаш ишлари амалга оширилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини фавқулодда ҳолат ва вазиятларда бошқариш режаларини тасдиқлаш;
кундалик шароитларда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқларини бошқаришни таъминлаш, шунингдек, операторлар ва провайдерларнинг тармоқлараро уланишларга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил этиш;
операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини яратиш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни келишиш;
тармоқлар ва телекоммуникация воситаларини ягона таснифлаш ҳамда кодлаш асосида Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ресурслари бўйича марказлаштирилган маълумотлар базаларини шакллантириш таркиби ва тартибини белгилаш, уларни яратиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш;
шартнома асосида Марказ ва телекоммуникация операторлари ҳамда провайдерлари ўртасида уларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда телекоммуникация операторлари ва провайдерлари тармоқларининг ишлашини текшириш;
телекоммуникация тармоқларини фавқулодда ҳолат ва вазиятларда бошқаришни таъминлашга тайёрлигини баҳолаш учун телекоммуникация тармоқлари ҳолатини доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилиш;
телекоммуникация тармоқларининг ресурслари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган (шу жумладан, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режаси ва 7-сон умумий канал сигнализация пунктларининг кодларидан фойдаланиш ҳолати тўғрисида) марказлаштирилган маълумотлар базаларини яратиш ва юритиш;
кундалик шароитлар ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятлар даврида махсус истеъмолчиларнинг алоқа каналларига бўлган эҳтиёжларини марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш;
телекоммуникация тармоқларида ортиқча юкланиш ва авария ҳолатларда тармоқларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида махсус истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш режаларини келишиш;
давлатлараро келишувларга мувофиқ телекоммуникация тармоқларининг миллий бошқарув марказлари ва хорижий давлатларнинг операторлари ва провайдерлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда, шунингдек, бошқа даврларда бориш қийин бўлган чекка аҳоли яшаш пунктларида сунъий йўлдош орқали телекоммуникация тармоқлари ва хизматларини ташкил этиш»;
е) 11-бандда :
биринчи хатбошидаги «операторлари» сўзи «операторлари ва провайдерлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўз телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни Марказнинг марказлашган мониторинг тизими билан ўзаро алоқасини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва Вазирликка келишиш учун тақдим этиш»;
тўққизинчи хатбошидаги «ва фавқулодда вазиятлар» сўзлари «ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«келишилган сафарбарлик режалари ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларига мувофиқ фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш учун тармоқлараро, шу жумладан, хорижий телекоммуникация операторлари билан шартномалар тузиш»;
ж) 3-бобнинг номидаги «Фавқулодда вазиятларда» сўзлари «Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 12-банд қуйидаги таҳрида баён этилсин:
«12. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизими тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади»;
и) 13 — 23-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. 2-иловада :
а) 2-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «идоравий тармоқлар эгалари (кейинги ўринларда — операторлар ва провайдерлар)нинг» сўзлари «идоравий тармоқлар эгалари (кейинги ўринларда — операторлар) ва провайдерларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «операторлари» сўзи «операторлари ва провайдерлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-бандда :
иккинчи хатбошидаги «операторларнинг» сўзи «оператор ва провайдерларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«марказлашган мониторинг тизими ва операторлар, провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимлари орқали кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда телекоммуникация тармоқлари ҳолатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тизимли мониторинг қилиш»;
олтинчи хатбошидаги «оператив-техник» сўзлари «тезкор маъмурий» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ва фавқулодда вазиятларда» сўзлари «ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг тармоқларини марказлашган ҳамда тезкор маъмурий бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда телекоммуникация операторлари ва провайдерлари тармоқларининг ишлаши бўйича хизмат кўрсатиш;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режасини тайёрлашда иштирок этиш»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«мобил алоқа даражасида жисмоний шахсларнинг шубҳали ҳаракатларини аниқлаш ва фирибгарликка қарши ҳимояни таъминлаш»;
д) 7-бандда :
«а» кичик бандда :
учинчи хатбошидаги «операторларининг» сўзи «операторлари ва провайдерларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«марказлашган мониторинг тизими орқали телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг телекоммуникация тармоғидаги авариялар, шикастланишлар тўғрисида маълумот тўплайди»;
бешинчи хатбошидаги «операторларнинг» сўзи «операторлар ва провайдерларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маълум давр мобайнида телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг телекоммуникация тармоқларининг сифати, телекоммуникация транспорт тармоғининг сифат кўрсаткичлари ўзгариши динамикаси тўғрисида маълумот тайёрлайди ва Вазирликка тақдим этади»;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фавқулодда ҳолат ва вазиятларда операторлар ҳамда провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режаларини тайёрлашда қатнашади;
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режаларига мувофиқ ўқув машғулотларини ўтказади»;
тўққизинчи ва ўн иккинчи хатбошилардаги «операторларининг» сўзи «операторлари ва провайдерларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «ва операторларни» сўзлари «ҳамда операторлар ва провайдерларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«операторлар ва провайдерларнинг ташкил этилаётган ҳамда ишлаб чиқилаётган автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, уларнинг бир-бири билан ва ЎзТТБТ билан ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек, телекоммуникация тармоқларида бардошлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларида иштирок этиш»;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«операторлар ва провайдерлар маълумотлари асосида телекоммуникация тармоғига уланган операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация воситалари (жиҳозлар, охирги (терминал) ускуналар, тизимлар, алоқа линиялари)ни ҳисобга олади ва маълумотлар базасини шакллантиради (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари ва воситалари бундан мустасно)»;
йигирма биринчи ва йигирма учинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон» сўзи чиқариб ташлансин;
йигирма бешинчи хатбошидаги «операторлари» сўзи «операторлари ва провайдерлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма олтинчи хатбошидаги «операторларни» сўзи «оператор ва провайдерларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма тўққизинчи хатбошидаги «фавқулодда вазиятлар» сўзлари «фавқулодда ҳолат ва вазиятлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) фавқулодда ҳолат ва вазиятларда»;
иккинчи — бешинчи хатбошила р қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳамда тезкор маъмурий бошқариш, уларни қайта қуриш ва тиклаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади;
телекоммуникация тармоқлари ҳолатини мониторингини юритади;
фавқулодда ҳолат ва вазиятлар телекоммуникация тармоқларининг ишлашига таъсирни баҳолайди ва келувчи маълумотларни таҳлил қилади;
телекоммуникация тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка, манфаатдор операторлар ва провайдерларга, тегишли давлат органларига ва махсус истеъмолчиларга етказади»;
е) 8-бандда :
иккинчи хатбошидаги «операторларидан» сўзи «операторлари ва провайдерларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «операторларга» сўзи «операторлар ва провайдерларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«операторлар ва провайдерларга телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш тизимини такомиллаштириш, телекоммуникация тармоқлари ресурсларидан истеъмолчилар манфаатлари учун фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш»;
еттинчи хатбошидаги «операторларнинг» сўзи «оператор ва провайдерларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўйича Марказнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари барча телекоммуникация операторлар, провайдерлар ва идоравий телекоммуникация тармоқлари эгалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади»;
з) 12-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 ноябрь,
789-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish tizimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Telekommunikatsiyalar toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, shuningdek, favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasining “Telekommunikatsiyalar toʻgʻrisida”gi Qonunining 19-moddasida :
a) favqulodda holatlarda (harbiy harakatlar, zilzilalar, suv toshqinlari, yongʻinlar, epidemiyalar va boshqalar) telekommunikatsiyalar sohasidagi maxsus vakolatli organ (Raqamli texnologiyalar vazirligi) telekommunikatsiyalar tarmoqlari va vositalaridan ustuvor foydalanish hamda ularni markazlashgan holda boshqarish, shuningdek, ularning ishlashini cheklash yoki toʻxtatib qoʻyish huquqiga ega ekanligi;
b) operatorlar va provayderlar:
aholini favqulodda holatlar xavfidan xabardor qilishni tashkil etish uchun zarur boʻlgan vositalar oʻrnatilishini va ulardan foydalanishni taʼminlashlari shartligi;
odamlarning dengizdagi, yerdagi, havodagi, kosmik fazodagi xavfsizligiga, mudofaa, xavfsizlik va huquq-tartibotni saqlash sohasidagi kechiktirib boʻlmaydigan tadbirlar oʻtkazishga taalluqli barcha xabarlarga, shuningdek yirik avariyalar, falokatlar, epidemiyalar va boshqa favqulodda holatlar haqidagi xabarlarga mutlaq ustuvorlik berishlari lozimligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish tizimi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish rejimiga oʻtkazish tartibi va shartlari;
favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarishda maxsus vakolatli organning maxsus isteʼmolchilar hamda operatorlar va provayderlar bilan oʻzaro munosabatlari;
favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlari hamda vositalaridan ustuvor foydalanish, foydalanishni toʻxtatib qoʻyish va cheklash tartibi.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 680-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.
4. Raqamli texnologiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-noyabrdagi 789-son qaroriga 1-ILOVA
Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish tizimi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish tizimi, tartibi va shartlarini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
maxsus vakolatli organ — favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiyalar tarmoqlari hamda vositalaridan ustuvor foydalanish, ularni markazlashgan holda boshqarish, shuningdek, ularning ishlashini cheklash yoki toʻxtatib qoʻyish huquqiga ega respublika ijro etuvchi hokimiyat organi (Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi);
maxsus isteʼmolchilar — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti davlat xavfsizlik xizmati, Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Elektron texnologiyalarni rivojlantirish markazi;
telekommunikatsiyalar tarmogʻi — uzatishlarning bir yoki bir necha turini, shu jumladan, telefon, telegraf, faksimil turlarini, maʼlumotlar uzatish va hujjatli xabarlarning boshqa turlarini, televizion va radioeshittirish dasturlarini translyatsiya qilishni taʼminlovchi telekommunikatsiya vositalarining majmui;
telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish — maxsus vakolatli organ tomonidan telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarini favqulodda holat hamda vaziyatlarda davlat organlari va tashkilotlari, maxsus isteʼmolchilar manfaatlari uchun telekommunikatsiya tarmoqlarining ishlashini taʼminlash hamda aloqalarni tiklash maqsadida telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarini maʼmuriy boshqarish boʻyicha chora-tadbirlar majmui;
Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimi (keyingi oʻrinlarda — OʻzTTBT) — favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiya tarmoqlarini rejalashtirish hamda tezkor maʼmuriy boshqarishni taʼminlaydigan kuch va vositalar majmui;
telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan ustuvor foydalanish — favqulodda holat va vaziyatlarda boshqa foydalanuvchilarga nisbatan telekommunikatsiyalarning zarur boʻlgan tarmoq va vositalaridan birinchi navbatda foydalanish huquqi;
telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish — favqulodda holat va vaziyatlarda maxsus vakolatli organ tomonidan boshqa foydalanuvchilarning telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishini toʻxtatib qoʻyish;
telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni cheklash — favqulodda holat va vaziyatlarda maxsus vakolatli organ tomonidan boshqa foydalanuvchilarning telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni qisqartirish yoki oʻzgartirish;
favqulodda holat — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining, chet el fuqarolarining hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning huquq va erkinliklariga, shuningdek, yuridik shaxslarning huquqlariga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasining “Favqulodda holat toʻgʻrisida”gi Konstitutsiyaviy Qonunida nazarda tutilgan ayrim cheklovlarni belgilashga yoʻl qoʻyadigan hamda ularning zimmasiga qoʻshimcha majburiyatlar yuklaydigan, Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida yoki ayrim joylarida vaqtincha joriy qilinadigan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari hamda tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, boshqa tashkilotlar, ularning mansabdor shaxslari faoliyatining alohida huquqiy rejimi;
favqulodda vaziyatlar — muayyan hududda odamlar qurbon boʻlishiga, odamlarning sogʻligʻiga yoki atrof tabiiy muhitga zarar yetishiga, jiddiy moddiy talafotlarga hamda odamlarning hayoti va faoliyati sharoitlari buzilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yoki olib kelgan avariya, halokat, xavfli tabiiy hodisa, tabiiy ofat yoxud boshqa ofat natijasida, karantinli va inson uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar tarqalishi natijasida yuzaga keladigan vaziyatlar;
Favqulodda holat rejimini taʼminlash boʻyicha davlat komissiyasi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni bilan favqulodda holat davriga tuziladigan muvaqqat maxsus davlat boshqaruvi organi.
3. Favqulodda holat va vaziyatlarda maxsus isteʼmolchilarni ushbu holatlarning oldini olish hamda oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha kechiktirib boʻlmaydigan choralarni koʻrish imkoniyatini taʼminlash, davlat boshqaruvi, huquq-tartibotni, davlatning mudofaa qobiliyati va xavfsizligini taʼminlashda aloqa bilan uzluksiz hamda barqaror taʼminlash favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarishning maqsadi hamda vazifalari hisoblanadi.
4. Favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish qonunchilik hujjatlariga muvofiq maxsus vakolatli organ tomonidan maxsus isteʼmolchilar, shuningdek, telekommunikatsiya operatorlarining telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish markazlari, tizimida idoraviy telekommunikatsiya tarmoqlari boʻlgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari bilan hamkorlikda tashkil etiladi.
5. Favqulodda holat va vaziyatlarda OʻzTTBT orqali telekommunikatsiyalar tarmoqlari Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining “Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan maxsus isteʼmolchilar, telekommunikatsiyalar va idoraviy tarmoqlar operatorlarining boshqarish markazlari bilan birgalikda markazlashgan holda maʼmuriy boshqariladi.
6. Markaz Aloqa sohasida mintaqaviy hamdoʻstlik va Xalqaro elektraloqa ittifoqi aʼzolari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi. Oʻzaro hamkorlik Aloqa sohasida mintaqaviy hamdoʻstlik Aloqa maʼmuriyatlari oʻrtasida amalda boʻlgan bitimlar asosida amalga oshiriladi.
7. Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlari hamda vositalaridan ustuvor foydalanish, foydalanishni toʻxtatib qoʻyish va cheklash telekommunikatsiyalarning zarur boʻlgan tarmoq va vositalariga nisbatan qoʻllanishi mumkin.
8. Favqulodda holat va vaziyatlar yuzaga kelganda, telekommunikatsiya operatorlari, idoraviy telekommunikatsiya tarmoqlari egalari maxsus vakolatli organning tegishli qaroriga asosan maxsus isteʼmolchilarning ehtiyojlari uchun favqulodda holatlar va vaziyatlar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida tegishli qaror qabul qilingunga qadar texnik imkoniyatlari doirasida aloqa kanallari, telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarini, shu jumladan, oʻzlarida mavjud boʻlgan oxirgi (terminal) uskunalarni belgilangan tartibda foydalanishga, shuningdek, ularni boshqaruvchi mutaxassislarning maʼmuriy boshqaruvini Markaz boʻysunuviga oʻtkazadilar.
Aloqa kanallari, telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarini, shu jumladan, oʻzlarida mavjud boʻlgan oxirgi (terminal) uskunalarni foydalanishga, shuningdek, ularni boshqaruvchi mutaxassislarning maʼmuriy boshqaruvini Markaz boʻysunuviga oʻtkazish tartibi maxsus isteʼmolchilar bilan kelishilgan holda, Maxsus vakolatli organ tomonidan belgilanadi.
9. Telekommunikatsiya operatorlari, idoraviy telekommunikatsiya tarmoqlarining egalari favqulodda holat va vaziyatlar, ularning oqibatlari bilan bogʻliq kechiktirib boʻlmaydigan tadbirlarni oʻtkazish, davlat boshqaruvi, huquq-tartibotni taʼminlash, davlatning mudofaa qobiliyati hamda xavfsizligiga taalluqli barcha xabarlarga favqulodda holatlar va vaziyatlar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida tegishli qaror qabul qilingunga qadar mutlaq ustuvorlikni beradi.
10. Favqulodda holat va vaziyatlarda radiochastota spektridan foydalanish va uni boshqarish tartibi qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.
2-bob. Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish tartibi
11. Telekommunikatsiyalar tarmoqlari va vositalari OʻzTTBT orqali markazlashgan holda maʼmuriy boshqariladi va quyidagilarni:
telekommunikatsiya tarmoqlari operatorlari tomonidan favqulodda holat va vaziyatlarning oldini olish yoki ularni bartaraf etish bilan bogʻliq davlat boshqaruvi, mudofaa, davlat xavfsizligi va huquq-tartibotni taʼminlash sohasida kechiktirib boʻlmaydigan tadbirlarni oʻtkazishda telekommunikatsiya xizmatlari koʻrsatilishini muvofiqlashtirish;
maxsus isteʼmolchilardan tashqari telekommunikatsiyalarning zarur boʻlgan tarmoqlari va vositalaridan ustuvor foydalanish, foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklash toʻgʻrisidagi qarorlarning bajarilishini tashkil qilish;
zarur avariya-tiklash ishlari bajarilishini tashkil qilish;
favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiya tarmoqlari hamda vositalari shikastlangan hollarda, ularning toʻlaqonli ishlash qobiliyatini tiklash mobaynida monitoring qilish;
maxsus isteʼmolchilar uchun telekommunikatsiya operatorlari tomonidan aloqaning rejalashtirilgan qoʻshimcha kanallari va vositalari ajratilishini nazorat qilish hamda ular boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirishni oʻz ichiga oladi.
12. Favqulodda holat va vaziyatlarda OʻzTTBTni markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish rejimiga oʻtkazish uchun maxsus vakolatli organning tegishli qarori asos hisoblanadi.
Ushbu qaror Markazga, telekommunikatsiya operatorlari va idoraviy tarmoqlar egalariga, shu jumladan, favqulodda holat va vaziyatlar hududida joylashgan tegishli davlat organlari va tashkilotlariga darhol yetkaziladi hamda bajarilishi majburiy hisoblanadi.
13. Markazlashgan holda boshqarish rejimi favqulodda holat va vaziyatlar harakatlarining hududiga bogʻliq ravishda ayrim qismlarida ham joriy etilishi mumkin.
14. Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarishda:
a) maxsus vakolatli organ:
maxsus vakolatli organning barcha boʻlinmalarini, oʻz tizimidagi tashkilotlarini va barcha operatorlar hamda provayderlarni qonunchilikda belgilangan tartibda kelishilgan safarbarlik rejalari va favqulodda vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish rejalariga muvofiq ish rejimiga oʻtkazadi;
Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini markazlashgan boshqarish boʻyicha ishlarni tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
maxsus isteʼmolchilar tomonidan telekommunikatsiya tarmoqlari va operatorlari, provayderlari vositalaridan ustuvor foydalanishni taʼminlash boʻyicha maxsus vakolatli organning oldindan kelishilgan rejalari va qarorlari boʻyicha operatorlar hamda provayderlar chora-tadbirlarni amalga oshirishini nazorat qiladi va tegishli davlat organlariga zarur maʼlumotlarni taqdim etadi;
operatorlar va provayderlar foydalanuvchilarining telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatish, qisqartirish yoki oʻzgartirish boʻyicha qaror qabul qiladi;
operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarida avariya holatlarini bartaraf etish va aloqani tiklash ishlarining bajarilishini nazorat qiladi;
maxsus isteʼmolchilar ehtiyojlarini qondirish maqsadida tegishli davlat organlari va maʼmurlardan Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarida avariyani tiklash ishlarini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha manbalarni soʻrab oladi;
xorijiy davlatlarning hududida aloqa kanallarini tashkil etish va ochish zarurati boʻlganda, ularning hududidagi aloqa sohasidagi vakolatli organlari bilan hamkorlik qiladi;
b) Markaz:
tegishli boʻlinmalarini safarbarlik rejalari va favqulodda holat va vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish rejalariga muvofiq ish rejimiga oʻtkazadi;
davlat boshqaruvi, mudofaa, xavfsizlik, huquq-tartibot va favqulodda vaziyatlar organlari manfaatlari yoʻlida zarur telekommunikatsiya tarmoqlarini tashkil etishni boshqaradi;
maxsus isteʼmolchilar tomonidan telekommunikatsiya tarmoqlaridan ustuvor foydalanishni taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish yuzasidan operatorlar va provayderlarning ishlarini muvofiqlashtiradi va Maxsus vakolatli organga tegishli maʼlumotlarni taqdim etadi;
maxsus isteʼmolchilarning tegishli soʻrovlariga asosan ularga yuklangan vazifalarni bajarish maqsadida telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanish uchun farmoyishlar berish hamda ushbu farmoyishlar bajarilishining nazorat qiladi;
maxsus isteʼmolchilarga zarur boʻlgan hajmdagi aloqani tiklash boʻyicha Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarida ishlarni muvofiqlashtiradi;
operatorlar tomonidan favqulodda holat va vaziyatlar hududida telekommunikatsiya tarmoqlaridan ustuvor foydalanish, foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklash toʻgʻrisidagi maxsus vakolatli organning qarorlari bajarilishini nazorat qiladi;
maxsus isteʼmolchilar tomonidan operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlaridan ustuvor foydalanishni taʼminlash boʻyicha choralarini koʻradi;
operator va provayderlar, shuningdek, idoraviy telekommunikatsiya tarmoqlari egalarining favqulodda holat va vaziyatlar hududida telekommunikatsiya tarmoqlarini tiklash ishlarini muvofiqlashtiradi;
favqulodda holat va vaziyatlar hududidagi telekommunikatsiya tarmoqlarining holati, avariya-tiklash ishlari amalga oshirish va buning uchun qoʻshimcha resurslarni jalb qilish zarurligi toʻgʻrisidagi axborotni maxsus vakolatli organga yetkazadi;
xorijiy mamlakatlar hududida aloqa kanallarini tashkil etish va ochish zarurati boʻlganda, xorijiy telekommunikatsiya tarmoqlarini milliy boshqarish markazlari bilan hamkorlik qiladi.
Markaz favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiya tarmoqlarini maʼmuriy boshqarish, tarmoqni qayta qurish va aloqalar tiklanishini tezkor boshqarish yuzasidan chora-tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha maxsus vakolatli organning qaroriga koʻra boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin;
v) telekommunikatsiya va idoraviy tarmoqlar operatorlarining boshqarish markazlari:
favqulodda holat va vaziyatlar hududida telekommunikatsiya tarmoqlaridan ustuvor foydalanish, foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklash toʻgʻrisidagi maxsus vakolatli organning qarorlari hamda Markaz farmoyishlari ijrosini taʼminlaydi;
barcha boʻlinmalarni safarbarlik rejalari va favqulodda holat va vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish rejalariga asosan ish rejimiga oʻtkazadi;
nazorat qilinadigan mezonlar boʻyicha telekommunikatsiya tarmogʻining joriy holati toʻgʻrisidagi axborotni Markazga taqdim etadi;
Markazga tiklash ishlari toʻgʻrisida maʼlumot beradi;
operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish va avariya holatlarini bartaraf etishda Markaz tavsiyalari bajarilishini taʼminlaydi;
Markaz farmoyishida koʻrsatilgan telekommunikatsiya tarmoqlarini, shuningdek, ularni boshqaruvchi mutaxassislarning maʼmuriy boshqaruvini maxsus isteʼmolchilar ehtiyojlari uchun Markazga oʻtkazadi;
xorijiy davlatlar hududida aloqani tashkil etish va yoʻlga qoʻyish uchun ushbu davlatlarning operatorlari bilan oʻzaro aloqada boʻladi;
favqulodda holat va vaziyatlar hududlaridagi telekommunikatsiya tarmoqlarida avariya vaziyatlarini oʻz kuchi bilan yoki Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining Maxsus avariya-tiklash boshqarmasini belgilangan tartibda jalb qilgan holda bartaraf etadi.
15. Operatorlarning telekommunikatsiya tarmoqlarida aloqalarni tashkil etish va avariya-tiklash ishlarini boshqarish masalalari boʻyicha axborotning tezkor almashinuvini taʼminlash uchun Markaz maxsus isteʼmolchilar, boshqaruv markazlari, telekommunikatsiya va idoraviy tarmoqlar operatorlari oʻrtasidagi xizmat-texnologik aloqa tarmogʻidan foydalanishi kerak.
Xizmat-texnologik aloqa tarmogʻi axborot xavfsizligi boʻyicha belgilangan chora-tadbirlarni taʼminlashi lozim.
3-bob. Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish va cheklash tartibi hamda shartlari
16. Maxsus vakolatli organ tomonidan favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiya operator hamda provayderlarining tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklash toʻgʻrisidagi qaror quyidagi holatlarda qabul qilinadi:
maxsus isteʼmolchilarning ehtiyojlarini qanoatlantirish uchun boʻsh telekommunikatsiya resurslari va vositalari mavjud boʻlmaganda;
telekommunikatsiya tarmoqlarida yuklanish ortib ketishining oldini olish zarur boʻlganda;
favqulodda holat va vaziyatlar hududida ishga jalb qilinadigan radioelektron vositalar ishida elektromagnit moslashuvini taʼminlash zarur boʻlganda.
Favqulodda holatlarda Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida yoki ayrim joylarida telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklash toʻgʻrisidagi qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining favqulodda holat joriy etish toʻgʻrisidagi Farmoni bilan favqulodda holat davriga tuziladigan Favqulodda holat rejimini taʼminlash boʻyicha davlat komissiyasi qaroriga muvofiq qabul qilinadi.
Telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklash toʻgʻrisidagi qarorda bunday qarorni qabul qilish sabablari, cheklovlarning (taqiqlarning) amal qilish muddati, Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi favqulodda holat va vaziyatlarda aloqa tashkilotlarining oʻzaro hamkorlikni taʼminlash uchun javobgarlar, ularning telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish va tiklash boʻyicha vakolatlari koʻrsatiladi.
17. Telekommunikatsiyalarning zarur boʻlgan tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklash maxsus vakolatli organ tomonidan tegishli maxsus isteʼmolchining asoslangan talabnomalariga binoan maxsus isteʼmolchilar bilan oʻzaro hamkorlikda amalga oshiriladi. Ushbu talabnomalar maxsus vakolatli organga telekommunikatsiyalarning istalgan tarmoqlari va vositalaridan foydalangan holda yetkaziladi hamda darhol koʻrib chiqiladi.
Talabnomada asoslantirilgan holda quyidagilar koʻrsatiladi:
telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarining favqulodda holat hamda vaziyatlar hududida aloqa xizmatlariga ehtiyojlarini (hudud, tarmoq va xizmat turlari) qondirish uchun zarurligi va yetarliligi;
aloqa kanallari, telekommunikatsiya liniyalari va vositalari, shu jumladan, oxirgi (terminal) uskuna, radiochastotalarning qoʻshimcha diapazonlari (polosalari)ga nisbatan ehtiyoj;
telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni (hudud, tarmoq va xizmat turlari) toʻxtatib qoʻyish va cheklash yoki ularni taqdim etish vaqti va muddatlari.
18. Telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarining favqulodda holat hamda vaziyatlar hududida telekommunikatsiya xizmatlariga ehtiyojlarini qanoatlantirish uchun zarurligi va yetarliligini asoslagan holda, ulardan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish va cheklash toʻgʻrisidagi talabnomalar hujjatlarni uzatishning istalgan usullaridan, shu jumladan, elektron raqamli imzodan foydalanib, maxsus isteʼmolchilarning rahbarlari tomonidan tasdiqlangan boʻlishi kerak.
19. Favqulodda holat va vaziyatlar hududida telekommunikatsiya tarmoqlarining holatini tahlil qilish asosida maxsus vakolatli organ telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda telekommunikatsiya operatorlari va idoraviy tarmoqlar egalariga, shu jumladan, favqulodda holat va vaziyatlar zonasida joylashganlarga darhol yetkazadi.
20. Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklashning amal qilish muddatlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
Favqulodda holat va vaziyatlarda zaruratga koʻra telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyish yoki cheklash, shuningdek, toʻxtatish va cheklov muddatlarini oʻzgartirish maxsus vakolatli organning tegishli qarori bilan amalga oshiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Favqulodda holat va vaziyatlarda maxsus vakolatli organ, maxsus isteʼmolchilar, Markaz va operatorlar telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish markazlari oʻrtasidagi oʻzaro hamkorlik telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarishning oldindan ishlab chiqilgan va kelishilgan algoritmlari orqali amalga oshiriladi.
22. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Maxsus vakolatli organ (Raqamli texnologiyalar vazirligi) Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda boshqarish rejimiga oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Favqulodda holat eʼlon qilinganida yoki favqulodda vaziyatlar yuzaga kelganda 2-bosqich Markaz, maxsus isteʼmolchilar, telekommunikatsiyalar va idoraviy tarmoqlar operatorlarining boshqarish markazlari Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tizimidan foydalangan holda, Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlari resurslarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqaradi. Maxsus vakolatli organning qaroriga muvofiq 3-bosqich Telekommunikatsiya operatorlari, idoraviy telekommunikatsiya tarmoqlari egalari Maxsus isteʼmolchilarga aloqa kanallari, telekommunikatsiya liniyalari, telekommunikatsiya vositalari, shu jumladan, foydalanuvchi qurilmasini, shuningdek, ularni boshqaruvchi mutaxassislarni favqulodda holatlar va vaziyatlar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida tegishli qaror qabul qilingunga qadar belgilangan tartibda maʼmuriy boshqaruvini Markaz boʻysunuviga oʻtkazadi. Favqulodda holat va vaziyatlar toʻgʻrisida Maxsus vakolatli organ qaroriga muvofiq 4-bosqich Markaz Favqulodda holat va vaziyatlarda maxsus isteʼmolchilarni aloqa bilan taʼminlash uchun operatorlar telekommunikatsiya tarmoqlarining joriy holati toʻgʻrisidagi axborotni yigʻadi va tahlil qiladi. Doimiy ravishda 5-bosqich Maxsus isteʼmolchilar Yuklangan vazifalarni bajarish uchun telekommunikatsiya liniyalari, aloqa kanallari, telekommunikatsiya vositalarini, jumladan, oxirgi (terminal) uskunani foydalanishga taqdim etish uchun tegishli talabnomalarni Markazga yuboradi. Zaruratga koʻra 6-bosqich Markaz Maxsus isteʼmolchilar uchun qoʻshimcha aloqalarni tashkil qilish uchun tegishli farmoyishlarni beradi va ularning bajarilishini muvofiqlashtiradi. Zaruratga koʻra 7-bosqich Telekommunikatsiya operatorlari, idoraviy telekommunikatsiya tarmoqlari egalari Maxsus vakolatli organ va Markazning qaror va farmoyishlarining toʻliq bajarilishini taʼminlaydi. Zaruratga koʻra 8-bosqich Maxsus vakolatli organ, maxsus isteʼmolchilar Telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyadi yoki cheklaydi. Tegishli maxsus isteʼmolchining asoslangan takliflariga asosan 9-bosqich Maxsus vakolatli organ Telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan foydalanishni toʻxtatib qoʻyadi yoki cheklaydi, shuningdek, toʻxtatadi va cheklov muddatlarini oʻzgartiradi. Zaruratga koʻra
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-noyabrdagi 789-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 680-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 680-son qarorida :
a) 1-bandda :
“Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“a” kichik banddagi “favqulodda vaziyatlardagi” soʻzlari “favqulodda holat va vaziyatlardagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) favqulodda holat va vaziyatlarda — idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalaridan ustuvor darajada foydalanish va ularni markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish (maxsus isteʼmolchilarning tarmoqlari va vositalari bundan mustasno), davlat xavfsizligini taʼminlash manfaatlari yoʻlida ularning barqaror ishlashini hamda ulardan samarali foydalanishni taʼminlash chora-tadbirlarini amalga oshirish”;
“v” kichik banddagi “favqulodda vaziyatlarda” soʻzlari “favqulodda holat va vaziyatlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “favqulodda vaziyatlarda” soʻzlari “favqulodda holat va vaziyatlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “maxsus vakolatli organ” soʻzlari “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“operatorlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan hamda tezkor maʼmuriy boshqarish, tarmoqlar holatining tizimli monitoringini yuritish va taqdim etilayotgan xizmatlarning sifat koʻrsatkichlariga muvofiqligini baholash va telekommunikatsiya operatorlari tarmoqlarining ishlashi boʻyicha xizmatlar koʻrsatish”.
2. 1-ilovada :
a) 1-banddagi “sharoitlarda va favqulodda vaziyatlarda” soʻzlari “sharoitlarda hamda favqulodda holat va vaziyatlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
maʼmuriy boshqarish tizimi — telekommunikatsiyalar tarmoqlarini va koʻrsatiladigan xizmatlarni rejalashtirish, texnik xizmat koʻrsatish, ekspluatatsiya qilish, tezkor va maʼmuriy boshqarish boʻyicha axborot texnologiyalari kompleksi asosida Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish boʻyicha funksiyalarni bajaruvchi tizim;
telekommunikatsiya resurslari — telekommunikatsiya tarmoqlari, kabelli, havo, radioreleli, yoʻldosh va boshqa aloqa tizimlari bazasida tashkil qilingan, kanallar, traktlar, uzatish liniyalari, oxirlovchi uskuna, telefon, telegraf aloqa, maʼlumotlar uzatish tarmoqlari va boshqa telekommunikatsiyalar tarmoqlari stansiyalari, uzellari va boshqa obyektlari;
markazlashgan monitoring tizimi — telekommunikatsiyalar tarmoqlarining ishlashini boshqarish funksiyalarining bajarilishini taʼminlovchi, yagona apparat-dasturiy kompleksni hosil qiluvchi telekommunikatsiyalar texnik vositalari;
maxsus isteʼmolchilar — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Elektron texnologiyalarni rivojlantirish markazi telekommunikatsiyalar resurslari ustuvor tartibda taqdim etiladigan alohida toifadagi telekommunikatsiyalar xizmatlarining isteʼmolchilari hisoblanadi;
telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish — Vazirlik tomonidan telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarini favqulodda holat hamda vaziyatlarda davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, maxsus isteʼmolchilar manfaatlari uchun telekommunikatsiya tarmoqlarining ishlashini taʼminlash hamda aloqalarni tiklash maqsadida telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalarini maʼmuriy boshqarish boʻyicha chora-tadbirlar majmui;
telekommunikatsiya xizmatlari provayderi (keyingi oʻrinlarda — provayder) — foydalanuvchilarga operatorlar tarmogʻi orqali tijorat asosida telekommunikatsiya xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik shaxs”;
v) 3 va 4-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslarini boshqarish tizimi kundalik sharoitlar va favqulodda holat hamda vaziyatlarda telekommunikatsiya vazifalarini oʻz vaqtida va samarali hal etishga moʻljallangan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimlarini, shuningdek, idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, telekommunikatsiya operatorlari (keyingi oʻrinlarda — operatorlar) va provayderlarining tarmoqlarini oʻz ichiga oladi (telekommunikatsiya xizmatlarining maxsus isteʼmolchilari tarmoqlari bundan mustasno).
4. Kundalik sharoitlarda Vazirlik tomonidan operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarining favqulodda holat hamda vaziyatlarda ishlashga tayyorligini taʼminlash faoliyatini muvofiqlashtirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududida telekommunikatsiya tarmoqlari foydalanuvchilari uchun ishonchli aloqa va kafolatlangan xizmatlarni koʻrsatish maqsadida operatorlar hamda provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarining oʻzaro hamkorligini hisobga olgan holda, normativ-huquqiy bazani takomillashtirish orqali amalga oshiriladi”;
g) 5-banddagi “operativ-texnik” soʻzlari “tezkor maʼmuriy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 6 — 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimi Vazirlikning “Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi” davlat unitar korxonasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) markazlashgan monitoring tizimi, umumiy foydalanishdagi telekommunikatsiya tarmoqlari, shuningdek, operatorlar va provayderlarining boshqarish tizimlarini oʻz ichiga oladi, maxsus isteʼmolchilar telekommunikatsiya tarmoqlari va vositalari bundan mustasno.
7. Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimi kundalik sharoitlarda operatorlar va provayderlarning bir-biri bilan zarur oʻzaro hamkorligini taʼminlashni hisobga olgan holda hamda favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekistondagi telekommunikatsiya tarmoqlarining markazlashgan boshqaruvini taʼminlashi lozim.
Kundalik sharoitlarda markazlashgan monitoring tizimiga ulangan telekommunikatsiya tarmoqlari operatorlari va provayderlari (egalari) boshqarish tizimining tarmoq elementlari monitoringini pulli asosda amalga oshiradi.
8. Oʻzbekiston telekommunikatsiyalar tarmoqlarini boshqarish tizimi (keyingi oʻrinlarda — OʻzTTBT) favqulodda holat va vaziyatlarda Markaz tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarishni taʼminlashi shart.
9. Kundalik sharoitlarda telekommunikatsiya tarmoqlari va resurslarini maʼmuriy boshqarish tizimi operatorlar hamda provayderlarga aloqa tarmoqlari va xizmatlarini oʻzlariga tegishli tarmoqlarda mustaqil boshqarish uchun berilgan imkoniyatlar doirasida hamda zarur hollarda, favqulodda holat va vaziyatlarda ishlashga tayyorgarligini taʼminlashni hisobga olgan holda faoliyat yuritadi.
10. Kundalik sharoitlarda telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish boʻyicha operatorlar va provayderlar faoliyati quyidagilar orqali muvofiqlashtiriladi:
umumiy foydalanishdagi telekommunikatsiya tarmoqlarida sodir boʻlgan yirik avariya holatlarida avariyaviy-tiklash ishlari amalga oshirilishini nazorat qilish;
Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini favqulodda holat va vaziyatlarda boshqarish rejalarini tasdiqlash;
kundalik sharoitlarda hamda favqulodda holat va vaziyatlarda telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarishni taʼminlash, shuningdek, operatorlar va provayderlarning tarmoqlararo ulanishlarga qoʻyiladigan talablarni tartibga soluvchi hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlashni tashkil etish;
operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tizimlarini yaratish va modernizatsiya qilish boʻyicha loyihalarni kelishish;
tarmoqlar va telekommunikatsiya vositalarini yagona tasniflash hamda kodlash asosida Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlari resurslari boʻyicha markazlashtirilgan maʼlumotlar bazalarini shakllantirish tarkibi va tartibini belgilash, ularni yaratish hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish;
shartnoma asosida Markaz va telekommunikatsiya operatorlari hamda provayderlari oʻrtasida ularning telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish, tarmoqlar holatining tizimli monitoringini yuritish, koʻrsatilayotgan xizmatlarning sifat koʻrsatkichlariga muvofiqligi hamda telekommunikatsiya operatorlari va provayderlari tarmoqlarining ishlashini tekshirish;
telekommunikatsiya tarmoqlarini favqulodda holat va vaziyatlarda boshqarishni taʼminlashga tayyorligini baholash uchun telekommunikatsiya tarmoqlari holatini doimiy ravishda monitoring va tahlil qilish;
telekommunikatsiya tarmoqlarining resurslari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan (shu jumladan, Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarining raqamlash rejasi va 7-son umumiy kanal signalizatsiya punktlarining kodlaridan foydalanish holati toʻgʻrisida) markazlashtirilgan maʼlumotlar bazalarini yaratish va yuritish;
kundalik sharoitlar hamda favqulodda holat va vaziyatlar davrida maxsus isteʼmolchilarning aloqa kanallariga boʻlgan ehtiyojlarini markazlashtirilgan holda hisobga olish;
telekommunikatsiya tarmoqlarida ortiqcha yuklanish va avariya holatlarda tarmoqlarning ishonchliligini taʼminlash maqsadida maxsus isteʼmolchilar tomonidan foydalaniladigan operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini qayta qurish rejalarini kelishish;
davlatlararo kelishuvlarga muvofiq telekommunikatsiya tarmoqlarining milliy boshqaruv markazlari va xorijiy davlatlarning operatorlari va provayderlari bilan oʻzaro hamkorlikni taʼminlash;
favqulodda holat va vaziyatlarda, shuningdek, boshqa davrlarda borish qiyin boʻlgan chekka aholi yashash punktlarida sunʼiy yoʻldosh orqali telekommunikatsiya tarmoqlari va xizmatlarini tashkil etish”;
e) 11-bandda :
birinchi xatboshidagi “operatorlari” soʻzi “operatorlari va provayderlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻz telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tizimlarini qurish va modernizatsiya qilish boʻyicha loyihalarni Markazning markazlashgan monitoring tizimi bilan oʻzaro aloqasini taʼminlash zarurligini hisobga olgan holda ishlab chiqish va Vazirlikka kelishish uchun taqdim etish”;
toʻqqizinchi xatboshidagi “va favqulodda vaziyatlar” soʻzlari “hamda favqulodda holat va vaziyatlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“kelishilgan safarbarlik rejalari hamda favqulodda holat va vaziyatlar oqibatlarini bartaraf etish rejalariga muvofiq favqulodda holat va vaziyatlarda oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish uchun tarmoqlararo, shu jumladan, xorijiy telekommunikatsiya operatorlari bilan shartnomalar tuzish”;
j) 3-bobning nomidagi “Favqulodda vaziyatlarda” soʻzlari “Favqulodda holat va vaziyatlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 12-band quyidagi tahrida bayon etilsin:
“12. Favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan holda maʼmuriy boshqarish tizimi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi”;
i) 13 — 23-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. 2-ilovada :
a) 2-banddagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-banddagi “idoraviy tarmoqlar egalari (keyingi oʻrinlarda — operatorlar va provayderlar)ning” soʻzlari “idoraviy tarmoqlar egalari (keyingi oʻrinlarda — operatorlar) va provayderlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 5-bandning birinchi xatboshisidagi “operatorlari” soʻzi “operatorlari va provayderlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 6-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “operatorlarning” soʻzi “operator va provayderlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“markazlashgan monitoring tizimi va operatorlar, provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish tizimlari orqali koʻrsatilayotgan xizmatlar sifati hamda telekommunikatsiya tarmoqlari holatining belgilangan talablarga muvofiqligini tizimli monitoring qilish”;
oltinchi xatboshidagi “operativ-texnik” soʻzlari “tezkor maʼmuriy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “va favqulodda vaziyatlarda” soʻzlari “hamda favqulodda holat va vaziyatlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“telekommunikatsiya operatorlari va provayderlarining tarmoqlarini markazlashgan hamda tezkor maʼmuriy boshqarish, tarmoqlar holatining tizimli monitoringini yuritish va taqdim etilayotgan xizmatlarning sifat koʻrsatkichlariga muvofiqligini baholash hamda telekommunikatsiya operatorlari va provayderlari tarmoqlarining ishlashi boʻyicha xizmat koʻrsatish;
favqulodda holat va vaziyatlarda Oʻzbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish rejasini tayyorlashda ishtirok etish”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“mobil aloqa darajasida jismoniy shaxslarning shubhali harakatlarini aniqlash va firibgarlikka qarshi himoyani taʼminlash”;
d) 7-bandda :
“a” kichik bandda :
uchinchi xatboshidagi “operatorlarining” soʻzi “operatorlari va provayderlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“markazlashgan monitoring tizimi orqali telekommunikatsiya operatorlari va provayderlarining telekommunikatsiya tarmogʻidagi avariyalar, shikastlanishlar toʻgʻrisida maʼlumot toʻplaydi”;
beshinchi xatboshidagi “operatorlarning” soʻzi “operatorlar va provayderlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼlum davr mobaynida telekommunikatsiya operatorlari va provayderlarining telekommunikatsiya tarmoqlarining sifati, telekommunikatsiya transport tarmogʻining sifat koʻrsatkichlari oʻzgarishi dinamikasi toʻgʻrisida maʼlumot tayyorlaydi va Vazirlikka taqdim etadi”;
yettinchi va sakkizinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“favqulodda holat va vaziyatlarda operatorlar hamda provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish rejalarini tayyorlashda qatnashadi;
favqulodda holat va vaziyatlarda operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish rejalariga muvofiq oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazadi”;
toʻqqizinchi va oʻn ikkinchi xatboshilardagi “operatorlarining” soʻzi “operatorlari va provayderlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshidagi “va operatorlarni” soʻzlari “hamda operatorlar va provayderlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“operatorlar va provayderlarning tashkil etilayotgan hamda ishlab chiqilayotgan avtomatlashtirilgan boshqaruv tizimlari, ularning bir-biri bilan va OʻzTTBT bilan oʻzaro hamkorligini, shuningdek, telekommunikatsiya tarmoqlarida bardoshligini taʼminlash boʻyicha loyihalarida ishtirok etish”;
oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“operatorlar va provayderlar maʼlumotlari asosida telekommunikatsiya tarmogʻiga ulangan operatorlar va provayderlarning telekommunikatsiya vositalari (jihozlar, oxirgi (terminal) uskunalar, tizimlar, aloqa liniyalari)ni hisobga oladi va maʼlumotlar bazasini shakllantiradi (maxsus isteʼmolchilarning tarmoqlari va vositalari bundan mustasno)”;
yigirma birinchi va yigirma uchinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston” soʻzi chiqarib tashlansin;
yigirma beshinchi xatboshidagi “operatorlari” soʻzi “operatorlari va provayderlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yigirma oltinchi xatboshidagi “operatorlarni” soʻzi “operator va provayderlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yigirma toʻqqizinchi xatboshidagi “favqulodda vaziyatlar” soʻzlari “favqulodda holat va vaziyatlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) favqulodda holat va vaziyatlarda”;
ikkinchi — beshinchi xatboshila r quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi telekommunikatsiya tarmoqlarini markazlashgan hamda tezkor maʼmuriy boshqarish, ularni qayta qurish va tiklash yuzasidan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
telekommunikatsiya tarmoqlari holatini monitoringini yuritadi;
favqulodda holat va vaziyatlar telekommunikatsiya tarmoqlarining ishlashiga taʼsirni baholaydi va keluvchi maʼlumotlarni tahlil qiladi;
telekommunikatsiya tarmoqlarining holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Vazirlikka, manfaatdor operatorlar va provayderlarga, tegishli davlat organlariga va maxsus isteʼmolchilarga yetkazadi”;
e) 8-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “operatorlaridan” soʻzi “operatorlari va provayderlaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “operatorlarga” soʻzi “operatorlar va provayderlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“operatorlar va provayderlarga telekommunikatsiya tarmoqlarini tezkor maʼmuriy boshqarish tizimini takomillashtirish, telekommunikatsiya tarmoqlari resurslaridan isteʼmolchilar manfaatlari uchun foydalanish samaradorligini oshirish boʻyicha tavsiyalar berish”;
yettinchi xatboshidagi “operatorlarning” soʻzi “operator va provayderlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish boʻyicha Markazning oʻz vakolati doirasida qabul qilgan qarorlari barcha telekommunikatsiya operatorlar, provayderlar va idoraviy telekommunikatsiya tarmoqlari egalari tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi”;
z) 12-banddagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 27-noyabr,
789-son