UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 27-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 27 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МЕЗОНЛАРИ

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатимизда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясига мувофиқ рақамли технологиялар соҳасида, шу жумладан, ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа хизматлари (кейинги ўринларда — алоқа марказлари) фаолиятини йўлга қўйиш, уларни назорат қилиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари ташкил этилди. Бироқ, кейинги йилларда ушбу алоқа марказлари сонининг янада ошиши бу борада тизимли назорат фаолиятининг йўлга қўйилиши ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш зарурлигини тақозо қилмоқда.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари фаолиятини назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, ушбу марказлар фаолияти рақамли назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзкомназорат» инспекцияси) томонидан рақамли технологияларни жорий этишда ҳаққоний рақамлар, маълумотлар ва кўрсаткичларга эришиш ҳамда телекоммуникация тармоқларининг ҳолати, оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини реал вақт режимида тизимли мониторинг қилиб бориш имконини берувчи «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолияти «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали назорат қилинади ҳамда баҳоланади;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг ахборот тизимлари «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими билан босқичма-босқич ўзаро интеграция қилинади;

«Ўзкомназорат» инспекцияси республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари реестрини юритади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

алоқа марказларининг техник фаолиятини «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали назорат қилиш ва баҳолаш тартиби;

алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари реестрини юритиш тартиби.

4. «Ўзкомназорат» инспекцияси:

2024 йил 10 декабрга қадар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари реестрини шакллантирсин ҳамда унинг мунтазам равишда юритилишини таъминлаб борсин;

2025 йилдан бошлаб ҳар йили икки маротаба (15 февралга ва 15 августга қадар) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказларини хатловдан ўтказиш чораларини кўриб борсин.

5. Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ янада самарали ташкил қилиш мақсадида алоқа марказлари фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.

6. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари:

2025 йил 1 октябрга қадар алоқа марказлари фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ ўзларининг (шу жумладан, аутсорсинг асосида ташкил этилган) алоқа марказлари фаолиятига тегишли дастурий ва техник қурилмаларни жорий қилган ҳолда, алоқа марказлари ахборот тизимлари «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилинишини таъминласин;

алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш учун интеграция жараёнида зарур бўлган техник кўрсаткичларни олиш имкониятини яратсин;

алоқа марказларини зарур миқдорда операторлар билан таъминлаш ёки аутсорсинг хизматини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

7. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 790-сон қарорига ИЛОВА

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларида алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

алоқа маркази — жисмоний ва юридик шахсларнинг телефон орқали мурожаатларини қабул қилиш ва уларга жавоб бериш хизматларини кўрсатувчи ҳамда бунинг учун зарур ташкилий, техник ва бошқа ресурсларга эга бўлган ташкилот ёки бўлинма (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа марказлари);

алоқа марказига келиб тушган чақирув — алоқа марказига келиб тушган ва навбатга қайд этилган ёки алоқа маркази оператори билан дарҳол боғлана олган чақирув, интерактив овозли меню орқали жавоб олинган чақирув бундан мустасно;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари реестри (Реестр) — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда юритиладиган тизимлаштирилган маълумотлар базаси;

назорат — алоқа маркази техник фаолиятининг самарадорлигини қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида қонунчиликка мувофиқ ўрганган ҳолда мониторинг қилиб бориш;

техник фаолиятни назорат қилиш ва баҳолаш — алоқа марказининг ахборот тизимини тайёрлик коэффициенти, фойдаланувчининг алоқа маркази оператори билан ўртача уланиш вақти ва боғланиш учун уринишлар сони ҳамда техник-ташкилий ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолаш;

оператор томонидан хизмат кўрсатилган чақирув — фойдаланувчи томонидан алоқа маркази оператори ёки тегишли бўлинма мутахассисининг жавоби олинган чақирув.

3. Реестр Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзкомназорат» инспекцияси) томонидан электрон шаклда юритилади ва ҳар йили 1 мартга ва 1 сентябрга қадар янгилаб борилади.

4. Реестр асосида «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолияти назорат қилинади ҳамда баҳоланади.

2-боб. Алоқа марказининг техник фаолиятини назорат қилиш

5. Реестрга киритилган алоқа марказларининг техник фаолияти «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали назорат қилинади.

6. Алоқа марказларининг техник фаолияти ҳар чорак давомида ўтказиладиган мониторинг асосида назорат қилинади. Бунда мониторинг натижалари «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан ҳар чорак якуни бўйича умумлаштирилиб, таҳлил қилинади.

7. Таҳлил натижасига кўра «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар алоқа марказларининг техник фаолияти мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ баҳоланади.

8. «Ўзкомназорат» инспекциясига жисмоний ва юридик шахсларнинг алоқа марказлари техник фаолиятидан норозилиги бўйича мурожаатлари келиб тушган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларига уларнинг фаолиятида вужудга келган камчилик юзасидан «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими ёки гибрид почта орқали камчиликларни бартараф этиш муддатларини белгилаган ҳолда ёзма хабар юборилади.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва натижаси бўйича «Ўзкомназорат» инспекциясига маълумот тақдим этади.

9. Камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларига белгиланган тартиб бузилиши ҳолатларини ва сабабларини бартараф этиш муддатини кўрсатган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдимнома киритади.

3-боб. Алоқа марказининг техник фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари

10. Алоқа марказларининг техник фаолияти ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема ва 2-иловага мувофиқ мезонлар асосида «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали назорат қилинади ҳамда баҳоланади.

11. Мезонлар бўйича ҳисоблаш натижаларининг йиғиндисидан келиб чиқиб, алоқа марказларининг техник фаолияти қуйидагича баҳоланади:

71 баллдан 100 баллгача — «аъло» баҳо («яшил» тоифа);

55 баллдан 70 баллгача — «яхши» баҳо («сариқ» тоифа);

54 баллгача — «қониқарсиз» баҳо («қизил» тоифа).

12. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра қуйидагилар амалга оширилади:

а) «яшил» тоифадаги алоқа марказлари бўйича:

«Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан алоқа марказларининг техник фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади (баҳолаш натижаси максимал бўлган алоқа марказлари бундан мустасно);

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан тақдим этилган тавсияларга мувофиқ алоқа марказларининг техник фаолиятини янада яхшилаш чоралари кўрилади;

б) «сариқ» тоифадаги алоқа марказлари бўйича:

«Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан алоқа марказларининг техник фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан «Ўзкомназорат» инспекцияси тавсиялари асосида «Ўзкомназорат» инспекцияси билан биргаликда алоқа марказларининг техник фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилиши таъминланади;

в) «қизил» тоифадаги алоқа марказлари бўйича:

«Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан алоқа марказлари фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни ўрганиш ишлари ўтказилади ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан «Ўзкомназорат» инспекцияси тавсиялари асосида инспекция билан биргаликда алоқа марказлари техник фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилиши таъминланади;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижроси улар томонидан таъминланмаган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларига уларни бартараф этиш муддатлари белгиланган ҳолда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўрсатма беради;

«Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида берилган кўрсатма республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан ижроси таъминланмаган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритади;

«Ўзкомназорат» инспекциясининг кўрсатмалари ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан, ўз вақтида ёки тўлиқ ёхуд белгиланган муддатларда бажармаган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг мансабдор шахсларга нисбатан «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

13. Фойдаланувчиларнинг алоқа маркази оператори билан уланиш вақти алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш мезонларидан юқори бўлган тақдирда, «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларига мазкур алоқа марказларида операторлар сонини ошириш бўйича тақдимнома киритилади.

14. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари ўз алоқа марказларининг техник фаолиятини такомиллаштириш юзасидан режалаштирилган профилактика тадбирлари бўйича «Ўзкомназорат» инспекциясини ва жамоатчиликни камида уч иш кунидан олдин сабабларини кўрсатган ҳолда расман хабардор қилади.

15. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш натижалари ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий саҳифалари ҳамда «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали эълон қилинади.

16. Алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш натижалари юзасидан ҳар чорак якунидан кейин ойнинг 20-санасига қадар «Ўзкомназорат» инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш учун Рақамли технологиялар вазирлигига баҳолаш натижаларини киритади.

17. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари томонидан алоқа марказларининг техник-ташкилий ҳолати бўйича «Ўзкомназорат» инспекциясига тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигига тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

18. Ушбу Низомни қўллашда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари алоқа марказларининг техник фаолияти ни назорат қилиш ҳамда баҳолаш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўзкомназорат инспекцияси Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоқа марказларини хатловдан ўтказади. Ҳар йили 15 февралга ва 15 августга қадар 2-босқич Ўзкомназорат инспекцияси Реестрни шакллантиради ва мунтазам равишда долзарблигини таъминлайди. Ҳар йили 1 мартга ва 1 сентябрга қадар 3-босқич Ўзкомназорат инспекцияси Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилади. Ҳар чоракда 4-босқич Ўзкомназорат инспекцияси Алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолайди. Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар 5-босқич Ўзкомназорат инспекцияси Баҳолаш натижаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий саҳифалари ҳамда «Рақамли назорат» комплекс ахборот тизими орқали эълон қилади. Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар 6-босқич Ўзкомназорат инспекцияси Алоқа марказларининг техник фаолиятини баҳолаш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш учун Рақамли технологиялар вазирлиги баҳолаш натижаларини киритади. Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотлари алоқа марказларининг техник фаолиятини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари алоқа марказларининг (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа хизматлари) техник фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш

Т/р Баҳолаш мезонлари Баллар Изоҳ 1. Алоқа марказидан (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа хизмати) (кейинги ўринларда — алоқа маркази) фойдаланиш. 15 Алоқа марказидан фойдаланиш (D) ҳисобот даврида келиб тушган чақирувларнинг умумий сонига нисбатан хизмат кўрсатилган фойдаланувчи чақирувларининг фоизига кўра аниқланади. Бунда: N о — алоқа маркази томонидан ҳар чорак давомида хизмат кўрсатилган чақирувлар сони; N — ҳисобот даврида келиб тушган, шу жумладан, ишонч телефонлари, алоқа марказига келиб тушган чақирувлар сони, IVR (интерактив овозли меню) орқали жавоб олганлар бундан мустасно. Юқоридаги формула натижасидан келиб чиқиб, алоқа марказидан фойдаланиш даражаси қуйидагича баҳоланади: 100 фоиздан 85 фоизгача — 15 балл; 84 фоиздан 70 фоизгача — 10 балл; 69 фоиздан 55 фоизгача — 5 балл; 54 фоиз ва ундан паст бўлса — 0 балл. 2. Алоқа маркази операторининг фойдаланувчи билан сўзлашуви давомида фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (hold)ни қўшиб ҳисоблаганда, ўртача сўзлашиш давомийлиги. 10 Операторнинг фойдаланувчи билан сўзлашуви давомида фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (hold)ни қўшиб ҳисоблаганда, ўртача сўзлашиш давомийлиги вақти (Т) ҳисобот даврида алоқа маркази барча операторлари сўзлашуви умумий давомийлигининг ушбу давр учун хизмат кўрсатилган чақирувлар сонига нисбатига кўра аниқланади ва Т norma — 360 секунддан ортиқ бўлмаган нормаланган қиймат билан таққосланади. Бунда: Σ T davom — ҳисобот даврида чақирувларни линияда кутиш режимида ушлаб туриш вақти (hold)ни қўшиб ҳисоблаганда, алоқа маркази барча операторлари сўзлашувининг умумий давомийлиги; N — ҳисобот даврида хизмат кўрсатилган чақирувлар сони; T norma — 360 сониядан ортиқ бўлмаган нормаланган қиймат. Алоқа маркази операторининг фойдаланувчи билан сўзлашуви давомида фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (hold)ни қўшиб ҳисоблаганда, ўртача сўзлашиш давомийлиги даражаси қуйидагича баҳоланади: 360 сониядан кўп бўлмаганда — 10 балл; 360 сониядан кўп бўлганда — 0 балл. 3. Алоқа маркази ахборот тизимининг тайёрлик коэффициенти. 15 Алоқа маркази аппарат-дастурий комплексининг тайёрлик коэффициенти (K t ) ҳисобот даври учун алоқа маркази аппарат-дастурий комплексининг умумий вақтидан жами бекор туриб қолган вақти айирмасининг умумий иш вақтига нисбатига кўра аниқланади. Умумий вақт — бу таҳлил қилинаётган давр (ҳар чорак) учун алоқа маркази аппарат-дастурий комплекси иш ҳолатида бўлиши керак бўлган вақт (режадаги узилишлар бундан мустасно). Бунда: T umumiy — ҳисобот даври учун алоқа маркази аппарат-дастурий комплекси иш ҳолатида бўлиши керак бўлган умумий вақт; T b — ҳисобот даври учун алоқа маркази аппарат-дастурий комплексининг жами бекор туриб қолган (ишдан чиққан) вақти. Юқоридаги формула натижасидан келиб чиқиб, алоқа маркази аппарат-дастурий комплексининг тайёрлик коэффициенти даражаси қуйидагича баҳоланади: 100 фоиздан 99 фоизгача — 15 балл; 98 фоиздан 70 фоизгача — 10 балл; 69 фоиздан 55 фоизгача — 5 балл; 54 фоиз ва ундан паст бўлса — 0 балл. 4. Фойдаланувчининг алоқа маркази оператори билан ўртача уланиш вақти. 15 Фойдаланувчининг алоқа маркази оператори билан ўртача уланиш вақти T oʻ алоқа маркази аппарат-дастурий комплекси (сервери)нинг чақирувларга хизмат кўрсатиш статистикаси асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади. Бунда: — ҳисобот даври учун фойдаланувчиларнинг уларни чақирувларини навбатга қайд этишдан бошлаб, алоқа маркази оператори билан уланишгача бўлган умумий кутиш вақти йиғиндиси; N ulanish — ҳисобот даври учун алоқа маркази операторлари жавоб берган барча чақирувларнинг умумий сони; k — алоқа маркази оператори томонидан хизмат кўрсатилган барча фойдаланувчи мурожаатларининг умумий сони, миқдорий жиҳатдан бу қиймат N ulanish га тенг. Ушбу кўрсаткич операторларнинг фойдаланувчига хизмат кўрсатиш ва янги чақирувларга жавоб беришда тезкорлик даражасини кўрсатади. Юқоридаги формула натижасидан келиб чиқиб, фойдаланувчининг алоқа маркази оператори билан ўртача уланиш вақти қуйидагича баҳоланади: 180 секундда — 15 балл; 181 — 210 сониягача — 10 балл; 211 — 240 сониягача — 5 балл; 241 — 300 сониягача — 3 балл; 301 — 360 сониягача — 1 балл; 360 сониядан ошса — 0 балл. 5. Оператор билан боғланиш учун уринишлар сони. 15 Биринчи қўнғироқда муваффақиятли боғланишлар сони жами қўнғироқлар сонининг 86 — 100 фоизини ташкил этганда — 15 балл; иккинчи уринишда муваффақиятли боғланишлар сони жами қўнғироқлар сонининг 71 — 85 фоизини ташкил этганда — 10 балл; учинчи уринишда муваффақиятли боғланишлар сони жами қўнғироқлар сонининг 55 — 70 фоизини ташкил этганда — 5 балл; тўрт ва ундан ортиқ уринишда муваффақиятли боғланишлар сони жами қўнғироқлар сонининг 0 — 54 фоизини ташкил этганда — 0 балл. 6. Алоқа марказининг иш тартиби. 10 Туну-кун, 24/7 режимида ишласа — 10 балл; бошқа режимларда — 5 балл. 7. Алоқа маркази техник фаолияти юзасидан асосли эътироз ва шикоятлар мавжуд эмаслиги. 10 Ҳисобот даврида алоқа маркази техник фаолияти юзасидан асосли эътироз ва шикоятлар кўрсаткичи (S) жами шикоятлар сонининг умумий қўнғироқлар сонига нисбатан фоизи билан аниқланади. Бунда: Sh — ҳисобот даврида келиб тушган шикоятлар сони; N — ҳисобот даврида келиб тушган, шу жумладан ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа хизматига келиб тушган чақирувлар сони, IVR орқали жавоб олганлар бундан мустасно. S = 0 бўлса — 10 балл; 0 ≤ S < 0,5 бўлганда — 8 балл; 0,5 ≤ S < 1 бўлганда — 6 балл; 1 ≤ S < 1,5 бўлганда — 4 балл; 1,5 ≤ S < 2 бўлганда — 2 балл; 2 ≤ S бўлганда — 0 балл. 8. Алоқа марказларининг техник-ташкилий ҳолати 10 10 балл қуйидагича ҳисобланади: ҳудудлардан қўнғироқ қилиш имкониятини яратилганлиги — 2 балл; сўровларни бошқа идоравий алоқа марказларига йўналтириш имконияти мавжудлиги — 3 балл; фойдаланувчиларга онлайн-консультациялар ва тегишли тушунтиришлар бериш — 5 балл. Жами 100

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 27 ноябрь,

790-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/790/0983-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MEZONLARI

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlari faoliyatini yanada samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Mamlakatimizda “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasiga muvofiq raqamli texnologiyalar sohasida, shu jumladan, ishonch telefonlari, Call-markazlar, dispetcherlik aloqa xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — aloqa markazlari) faoliyatini yoʻlga qoʻyish, ularni nazorat qilish orqali aholi va tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatilayotgan xizmatlarning sifatini oshirish boʻyicha keng koʻlamli ishlar amalga oshirildi.

Xususan, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlari tashkil etildi. Biroq, keyingi yillarda ushbu aloqa markazlari sonining yanada oshishi bu borada tizimli nazorat faoliyatining yoʻlga qoʻyilishi va koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini yanada yaxshilash zarurligini taqozo qilmoqda.

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlari faoliyatini nazorat qilish tizimini yanada takomillashtirish, shu jumladan, ushbu markazlar faoliyati raqamli nazorat qilinishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi) tomonidan raqamli texnologiyalarni joriy etishda haqqoniy raqamlar, maʼlumotlar va koʻrsatkichlarga erishish hamda telekommunikatsiya tarmoqlarining holati, operator va provayderlar tomonidan koʻrsatilayotgan xizmatlar sifatini real vaqt rejimida tizimli monitoring qilib borish imkonini beruvchi “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi joriy etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining texnik faoliyati “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi orqali nazorat qilinadi hamda baholanadi;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining axborot tizimlari “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi bilan bosqichma-bosqich oʻzaro integratsiya qilinadi;

“Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlari reyestrini yuritadi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining texnik faoliyatini nazorat qilish hamda baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

aloqa markazlarining texnik faoliyatini “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi orqali nazorat qilish va baholash tartibi;

aloqa markazlarining texnik faoliyatini baholash koʻrsatkichlari;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlari reyestrini yuritish tartibi.

4. “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi:

2024-yil 10-dekabrga qadar respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlari reyestrini shakllantirsin hamda uning muntazam ravishda yuritilishini taʼminlab borsin;

2025-yildan boshlab har yili ikki marotaba (15-fevralga va 15-avgustga qadar) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlarini xatlovdan oʻtkazish choralarini koʻrib borsin.

5. Raqamli texnologiyalar vazirligi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2025-yil 1-martga qadar respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlari faoliyatini xalqaro standartlarga muvofiq yanada samarali tashkil qilish maqsadida aloqa markazlari faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi tegishli normativ hujjatni ishlab chiqib, tasdiqlasin.

6. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari:

2025-yil 1-oktabrga qadar aloqa markazlari faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatga muvofiq oʻzlarining (shu jumladan, autsorsing asosida tashkil etilgan) aloqa markazlari faoliyatiga tegishli dasturiy va texnik qurilmalarni joriy qilgan holda, aloqa markazlari axborot tizimlari “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi bilan toʻliq integratsiya qilinishini taʼminlasin;

aloqa markazlarining texnik faoliyatini baholash uchun integratsiya jarayonida zarur boʻlgan texnik koʻrsatkichlarni olish imkoniyatini yaratsin;

aloqa markazlarini zarur miqdorda operatorlar bilan taʼminlash yoki autsorsing xizmatini yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin.

Belgilansinki, mazkur bandda nazarda tutilgan vazifalarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

7. Raqamli texnologiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-noyabrdagi 790-son qaroriga ILOVA

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining texnik faoliyatini nazorat qilish hamda baholash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarida aloqa markazlarining texnik faoliyatini nazorat qilish va baholash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

aloqa markazi — jismoniy va yuridik shaxslarning telefon orqali murojaatlarini qabul qilish va ularga javob berish xizmatlarini koʻrsatuvchi hamda buning uchun zarur tashkiliy, texnik va boshqa resurslarga ega boʻlgan tashkilot yoki boʻlinma (ishonch telefonlari, Call-markazlar, dispetcherlik aloqa markazlari);

aloqa markaziga kelib tushgan chaqiruv — aloqa markaziga kelib tushgan va navbatga qayd etilgan yoki aloqa markazi operatori bilan darhol bogʻlana olgan chaqiruv, interaktiv ovozli menyu orqali javob olingan chaqiruv bundan mustasno;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlari reyestri (Reyestr) — respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining aloqa markazlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar muntazam ravishda yuritiladigan tizimlashtirilgan maʼlumotlar bazasi;

nazorat — aloqa markazi texnik faoliyatining samaradorligini qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar talablari asosida qonunchilikka muvofiq oʻrgangan holda monitoring qilib borish;

texnik faoliyatni nazorat qilish va baholash — aloqa markazining axborot tizimini tayyorlik koeffitsiyenti, foydalanuvchining aloqa markazi operatori bilan oʻrtacha ulanish vaqti va bogʻlanish uchun urinishlar soni hamda texnik-tashkiliy holatini monitoring qilish va baholash;

operator tomonidan xizmat koʻrsatilgan chaqiruv — foydalanuvchi tomonidan aloqa markazi operatori yoki tegishli boʻlinma mutaxassisining javobi olingan chaqiruv.

3. Reyestr Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi) tomonidan elektron shaklda yuritiladi va har yili 1-martga va 1-sentabrga qadar yangilab boriladi.

4. Reyestr asosida “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining texnik faoliyati nazorat qilinadi hamda baholanadi.

2-bob. Aloqa markazining texnik faoliyatini nazorat qilish

5. Reyestrga kiritilgan aloqa markazlarining texnik faoliyati “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi orqali nazorat qilinadi.

6. Aloqa markazlarining texnik faoliyati har chorak davomida oʻtkaziladigan monitoring asosida nazorat qilinadi. Bunda monitoring natijalari “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan har chorak yakuni boʻyicha umumlashtirilib, tahlil qilinadi.

7. Tahlil natijasiga koʻra “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan har chorak yakunidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar aloqa markazlarining texnik faoliyati mazkur Nizomning 3-bobiga muvofiq baholanadi.

8. “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasiga jismoniy va yuridik shaxslarning aloqa markazlari texnik faoliyatidan noroziligi boʻyicha murojaatlari kelib tushgan taqdirda, “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan tegishli respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlariga ularning faoliyatida vujudga kelgan kamchilik yuzasidan “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi yoki gibrid pochta orqali kamchiliklarni bartaraf etish muddatlarini belgilagan holda yozma xabar yuboriladi.

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari kamchiliklarni bartaraf etish choralarini koʻradi va natijasi boʻyicha “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasiga maʼlumot taqdim etadi.

9. Kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda, “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tegishli respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlariga belgilangan tartib buzilishi holatlarini va sabablarini bartaraf etish muddatini koʻrsatgan holda, qonunchilik hujjatlariga muvofiq taqdimnoma kiritadi.

3-bob. Aloqa markazining texnik faoliyatini baholash koʻrsatkichlari

10. Aloqa markazlarining texnik faoliyati ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema va 2-ilovaga muvofiq mezonlar asosida “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi orqali nazorat qilinadi hamda baholanadi.

11. Mezonlar boʻyicha hisoblash natijalarining yigʻindisidan kelib chiqib, aloqa markazlarining texnik faoliyati quyidagicha baholanadi:

71 balldan 100 ballgacha — “aʼlo” baho (“yashil” toifa);

55 balldan 70 ballgacha — “yaxshi” baho (“sariq” toifa);

54 ballgacha — “qoniqarsiz” baho (“qizil” toifa).

12. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining texnik faoliyatini baholash natijalariga koʻra quyidagilar amalga oshiriladi:

a) “yashil” toifadagi aloqa markazlari boʻyicha:

“Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan aloqa markazlarining texnik faoliyatini yanada yaxshilash boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqiladi (baholash natijasi maksimal boʻlgan aloqa markazlari bundan mustasno);

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan taqdim etilgan tavsiyalarga muvofiq aloqa markazlarining texnik faoliyatini yanada yaxshilash choralari koʻriladi;

b) “sariq” toifadagi aloqa markazlari boʻyicha:

“Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan aloqa markazlarining texnik faoliyatini yaxshilash boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqiladi;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari tomonidan “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tavsiyalari asosida “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi bilan birgalikda aloqa markazlarining texnik faoliyatini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ishlab chiqiladi va amalga oshirilishi taʼminlanadi;

v) “qizil” toifadagi aloqa markazlari boʻyicha:

“Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan aloqa markazlari faoliyatida yoʻl qoʻyilayotgan kamchiliklarni oʻrganish ishlari oʻtkaziladi va ularni bartaraf etish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqiladi;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari tomonidan “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tavsiyalari asosida inspeksiya bilan birgalikda aloqa markazlari texnik faoliyatini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ishlab chiqiladi va amalga oshirilishi taʼminlanadi;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining texnik faoliyatini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar dasturining ijrosi ular tomonidan taʼminlanmagan taqdirda, “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlariga ularni bartaraf etish muddatlari belgilangan holda qonunchilik hujjatlariga muvofiq koʻrsatma beradi;

“Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida berilgan koʻrsatma respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari tomonidan ijrosi taʼminlanmagan taqdirda, “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma kiritadi;

“Oʻzkomnazorat” inspeksiyasining koʻrsatmalari hamda bajarilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalarini bajarmaslik, shu jumladan, oʻz vaqtida yoki toʻliq yoxud belgilangan muddatlarda bajarmagan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining mansabdor shaxslarga nisbatan “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻriladi.

13. Foydalanuvchilarning aloqa markazi operatori bilan ulanish vaqti aloqa markazlarining texnik faoliyatini nazorat qilish va baholash mezonlaridan yuqori boʻlgan taqdirda, “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlariga mazkur aloqa markazlarida operatorlar sonini oshirish boʻyicha taqdimnoma kiritiladi.

14. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari oʻz aloqa markazlarining texnik faoliyatini takomillashtirish yuzasidan rejalashtirilgan profilaktika tadbirlari boʻyicha “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasini va jamoatchilikni kamida uch ish kunidan oldin sabablarini koʻrsatgan holda rasman xabardor qiladi.

15. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining texnik faoliyatini baholash natijalari har chorak yakunidan keyingi oyning 15-sanasiga qadar “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy sahifalari hamda “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi orqali eʼlon qilinadi.

16. Aloqa markazlarining texnik faoliyatini baholash natijalari yuzasidan har chorak yakunidan keyin oyning 20-sanasiga qadar “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi tomonidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish uchun Raqamli texnologiyalar vazirligiga baholash natijalarini kiritadi.

17. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari tomonidan aloqa markazlarining texnik-tashkiliy holati boʻyicha “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasiga taqdim etiladigan maʼlumotlarning toʻliqligi va toʻgʻriligiga tegishli respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlarining rahbarlari javobgar hisoblanadi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Ushbu Nizomni qoʻllashda kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

19. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining texnik faoliyatini nazorat qilish hamda baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari aloqa markazlarining texnik faoliyati ni nazorat qilish hamda baholash

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻzkomnazorat inspeksiyasi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining aloqa markazlarini xatlovdan oʻtkazadi. Har yili 15-fevralga va 15-avgustga qadar 2-bosqich Oʻzkomnazorat inspeksiyasi Reyestrni shakllantiradi va muntazam ravishda dolzarbligini taʼminlaydi. Har yili 1-martga va 1-sentabrga qadar 3-bosqich Oʻzkomnazorat inspeksiyasi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari aloqa markazlarining texnik faoliyatini nazorat qiladi. Har chorakda 4-bosqich Oʻzkomnazorat inspeksiyasi Aloqa markazlarining texnik faoliyatini baholaydi. Har chorak yakunidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar 5-bosqich Oʻzkomnazorat inspeksiyasi Baholash natijalarini Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy sahifalari hamda “Raqamli nazorat” kompleks axborot tizimi orqali eʼlon qiladi. Har chorak yakunidan keyingi oyning 15-sanasiga qadar 6-bosqich Oʻzkomnazorat inspeksiyasi Aloqa markazlarining texnik faoliyatini baholash natijalari yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish uchun Raqamli texnologiyalar vazirligi baholash natijalarini kiritadi. Har chorak yakunidan keyingi oyning 20-sanasiga qadar

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda davlat tashkilotlari aloqa markazlarining texnik faoliyatini nazorat qilish hamda baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari aloqa markazlarining (ishonch telefonlari, Call-markazlar, dispetcherlik aloqa xizmatlari) texnik faoliyatini nazorat qilish va baholash

T/r Baholash mezonlari Ballar Izoh 1. Aloqa markazidan (ishonch telefonlari, Call-markazlar, dispetcherlik aloqa xizmati) (keyingi oʻrinlarda — aloqa markazi) foydalanish. 15 Aloqa markazidan foydalanish (D) hisobot davrida kelib tushgan chaqiruvlarning umumiy soniga nisbatan xizmat koʻrsatilgan foydalanuvchi chaqiruvlarining foiziga koʻra aniqlanadi. Bunda: N o — aloqa markazi tomonidan har chorak davomida xizmat koʻrsatilgan chaqiruvlar soni; N — hisobot davrida kelib tushgan, shu jumladan, ishonch telefonlari, aloqa markaziga kelib tushgan chaqiruvlar soni, IVR (interaktiv ovozli menyu) orqali javob olganlar bundan mustasno. Yuqoridagi formula natijasidan kelib chiqib, aloqa markazidan foydalanish darajasi quyidagicha baholanadi: 100 foizdan 85 foizgacha — 15 ball; 84 foizdan 70 foizgacha — 10 ball; 69 foizdan 55 foizgacha — 5 ball; 54 foiz va undan past boʻlsa — 0 ball. 2. Aloqa markazi operatorining foydalanuvchi bilan soʻzlashuvi davomida foydalanuvchi chaqiruvini liniyada ushlab turish vaqti (hold)ni qoʻshib hisoblaganda, oʻrtacha soʻzlashish davomiyligi. 10 Operatorning foydalanuvchi bilan soʻzlashuvi davomida foydalanuvchi chaqiruvini liniyada ushlab turish vaqti (hold)ni qoʻshib hisoblaganda, oʻrtacha soʻzlashish davomiyligi vaqti (T) hisobot davrida aloqa markazi barcha operatorlari soʻzlashuvi umumiy davomiyligining ushbu davr uchun xizmat koʻrsatilgan chaqiruvlar soniga nisbatiga koʻra aniqlanadi va T norma — 360 sekunddan ortiq boʻlmagan normalangan qiymat bilan taqqoslanadi. Bunda: Σ T davom — hisobot davrida chaqiruvlarni liniyada kutish rejimida ushlab turish vaqti (hold)ni qoʻshib hisoblaganda, aloqa markazi barcha operatorlari soʻzlashuvining umumiy davomiyligi; N — hisobot davrida xizmat koʻrsatilgan chaqiruvlar soni; T norma — 360 soniyadan ortiq boʻlmagan normalangan qiymat. Aloqa markazi operatorining foydalanuvchi bilan soʻzlashuvi davomida foydalanuvchi chaqiruvini liniyada ushlab turish vaqti (hold)ni qoʻshib hisoblaganda, oʻrtacha soʻzlashish davomiyligi darajasi quyidagicha baholanadi: 360 soniyadan koʻp boʻlmaganda — 10 ball; 360 soniyadan koʻp boʻlganda — 0 ball. 3. Aloqa markazi axborot tizimining tayyorlik koeffitsiyenti. 15 Aloqa markazi apparat-dasturiy kompleksining tayyorlik koeffitsiyenti (K t ) hisobot davri uchun aloqa markazi apparat-dasturiy kompleksining umumiy vaqtidan jami bekor turib qolgan vaqti ayirmasining umumiy ish vaqtiga nisbatiga koʻra aniqlanadi. Umumiy vaqt — bu tahlil qilinayotgan davr (har chorak) uchun aloqa markazi apparat-dasturiy kompleksi ish holatida boʻlishi kerak boʻlgan vaqt (rejadagi uzilishlar bundan mustasno). Bunda: T umumiy — hisobot davri uchun aloqa markazi apparat-dasturiy kompleksi ish holatida boʻlishi kerak boʻlgan umumiy vaqt; T b — hisobot davri uchun aloqa markazi apparat-dasturiy kompleksining jami bekor turib qolgan (ishdan chiqqan) vaqti. Yuqoridagi formula natijasidan kelib chiqib, aloqa markazi apparat-dasturiy kompleksining tayyorlik koeffitsiyenti darajasi quyidagicha baholanadi: 100 foizdan 99 foizgacha — 15 ball; 98 foizdan 70 foizgacha — 10 ball; 69 foizdan 55 foizgacha — 5 ball; 54 foiz va undan past boʻlsa — 0 ball. 4. Foydalanuvchining aloqa markazi operatori bilan oʻrtacha ulanish vaqti. 15 Foydalanuvchining aloqa markazi operatori bilan oʻrtacha ulanish vaqti T oʻ aloqa markazi apparat-dasturiy kompleksi (serveri)ning chaqiruvlarga xizmat koʻrsatish statistikasi asosida quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi. Bunda: — hisobot davri uchun foydalanuvchilarning ularni chaqiruvlarini navbatga qayd etishdan boshlab, aloqa markazi operatori bilan ulanishgacha boʻlgan umumiy kutish vaqti yigʻindisi; N ulanish — hisobot davri uchun aloqa markazi operatorlari javob bergan barcha chaqiruvlarning umumiy soni; k — aloqa markazi operatori tomonidan xizmat koʻrsatilgan barcha foydalanuvchi murojaatlarining umumiy soni, miqdoriy jihatdan bu qiymat N ulanish ga teng. Ushbu koʻrsatkich operatorlarning foydalanuvchiga xizmat koʻrsatish va yangi chaqiruvlarga javob berishda tezkorlik darajasini koʻrsatadi. Yuqoridagi formula natijasidan kelib chiqib, foydalanuvchining aloqa markazi operatori bilan oʻrtacha ulanish vaqti quyidagicha baholanadi: 180 sekundda — 15 ball; 181 — 210 soniyagacha — 10 ball; 211 — 240 soniyagacha — 5 ball; 241 — 300 soniyagacha — 3 ball; 301 — 360 soniyagacha — 1 ball; 360 soniyadan oshsa — 0 ball. 5. Operator bilan bogʻlanish uchun urinishlar soni. 15 Birinchi qoʻngʻiroqda muvaffaqiyatli bogʻlanishlar soni jami qoʻngʻiroqlar sonining 86 — 100 foizini tashkil etganda — 15 ball; ikkinchi urinishda muvaffaqiyatli bogʻlanishlar soni jami qoʻngʻiroqlar sonining 71 — 85 foizini tashkil etganda — 10 ball; uchinchi urinishda muvaffaqiyatli bogʻlanishlar soni jami qoʻngʻiroqlar sonining 55 — 70 foizini tashkil etganda — 5 ball; toʻrt va undan ortiq urinishda muvaffaqiyatli bogʻlanishlar soni jami qoʻngʻiroqlar sonining 0 — 54 foizini tashkil etganda — 0 ball. 6. Aloqa markazining ish tartibi. 10 Tunu-kun, 24/7 rejimida ishlasa — 10 ball; boshqa rejimlarda — 5 ball. 7. Aloqa markazi texnik faoliyati yuzasidan asosli eʼtiroz va shikoyatlar mavjud emasligi. 10 Hisobot davrida aloqa markazi texnik faoliyati yuzasidan asosli eʼtiroz va shikoyatlar koʻrsatkichi (S) jami shikoyatlar sonining umumiy qoʻngʻiroqlar soniga nisbatan foizi bilan aniqlanadi. Bunda: Sh — hisobot davrida kelib tushgan shikoyatlar soni; N — hisobot davrida kelib tushgan, shu jumladan ishonch telefonlari, Call-markazlar, dispetcherlik aloqa xizmatiga kelib tushgan chaqiruvlar soni, IVR orqali javob olganlar bundan mustasno. S = 0 boʻlsa — 10 ball; 0 ≤ S < 0,5 boʻlganda — 8 ball; 0,5 ≤ S < 1 boʻlganda — 6 ball; 1 ≤ S < 1,5 boʻlganda — 4 ball; 1,5 ≤ S < 2 boʻlganda — 2 ball; 2 ≤ S boʻlganda — 0 ball. 8. Aloqa markazlarining texnik-tashkiliy holati 10 10 ball quyidagicha hisoblanadi: hududlardan qoʻngʻiroq qilish imkoniyatini yaratilganligi — 2 ball; soʻrovlarni boshqa idoraviy aloqa markazlariga yoʻnaltirish imkoniyati mavjudligi — 3 ball; foydalanuvchilarga onlayn-konsultatsiyalar va tegishli tushuntirishlar berish — 5 ball. Jami 100

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 27-noyabr,

790-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.11.2024-y., 09/24/790/0983-son)

lex.uz