UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 30-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 30 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КОНЦЕПЦИЯСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 июндаги ПҚ-213-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 июндаги ПҚ-213-сон қарорининг 2-бандида Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини (кейинги ўринларда — Миллий шаффофлик тизими) жорий этиш концепциясини тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

«яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш асослари;

миллий шаффофлик тизимининг мақсадлари ва тамойиллари;

миллий шаффофлик тизимини жорий этишда институционал ва ташкилий чора-тадбирлар;

миллий шаффофлик тизимида очиқ маълумотлар алмашинуви ва ресурслар таъминоти.

3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч ой муддатда:

иссиқхона газлари ажратмалари ва иқлим ўзгаришини бошқариш соҳасига тааллуқли халқаро стандартларни қабул қилсин;

миллий шаффофлик тизимининг мустақил текшириш ташкилотларини (верификатор) энг илғор амалиётлар, халқаро стандартлар ва халқаро миқёсда ўзаро эътироф этиш тизими тамойиллари асосида аккредитациядан ўтказиш қоидаларини назарда тутувчи тартиб-таомилларини тасдиқласин;

аккредитация ва мустақил текшириш тизимини ривожлантириб бориш бўйича илғор хорижий аккредитация ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатсин;

аккредитациядан ўтган мустақил текшириш ташкилотлари (верификатор) рўйхатини эълон қилиш ва доимий янгилаб бориш амалиётини йўлга қўйсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Концепциянинг моҳияти ва аҳамияти масъул ижрочилар ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин;

2025 йил 1 декабрга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан биргаликда иссиқхона газлари эмиссиясининг асосий тоифалар ва ноаниқлик таҳлиллари асосида миллий эмиссия коэффициентларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2025 йил 31 декабрга қадар халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, халқаро ривожланиш тенденцияларидан келиб чиқиб, Концепцияни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 800-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Концепция Ўзбекистон Республикасида Иқлим ўзгариши бўйича Париж битими (кейинги ўринларда — Париж битими) доирасидаги мажбуриятларни бажариш ҳамда мониторинг, ҳисобот бериш ва текшириш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун комплекс миллий шаффофлик тизимини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

2. Ушбу Концепцияда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

верификация — Париж битимига мувофиқ ҳар бир мониторинг даврида иссиқхона газлари эмиссияси бўйича маълумотлар тўғрилиги ва ҳаққонийлигини верификатор томонидан даврий текшириш ва тасдиқлаш;

верификатор — иссиқхона газлари эмиссияси маълумотларининг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини текшириш ва тасдиқлаш бўйича белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ваколатли ташкилот;

иссиқхона газлари — Париж битими доирасида назорат қилинадиган газлар гуруҳларидан бири — карбонат ангидрид (CO 2 ), метан (CH 4 ), азот оксиди (N 2 O), хлорофторуглерод (НFC s ), перфторуглерод (PFC s ) ва олтингугурт фториди (SF 6 );

иссиқхона газлари эмиссияси — иссиқхона газларининг атмосферага чиқарилиши билан боғлиқ жараён;

иссиқхона газлари ютилиши — иссиқхона газларини ва (ёки) уларнинг прекурсорларининг атмосферадан ютилиши билан боғлиқ жараён;

иссиқхона газлари хатлови — бир йил давомида республика миқёсида атмосферага чиқарилган ёки атмосферадан ютилган иссиқхона газлари миқдорининг тўлиқ ҳисоби;

котибият — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси;

миллий орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

миллий шаффофлик тизими — Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизими;

миллий шаффофлик тизимини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) — таркиби миллий орган ва тармоқ мувофиқлаштирувчиларининг вакилларидан иборат бўлган гуруҳ;

мониторинг, ҳисобот бериш ва текшириш (measurement, reporting and verification) — иссиқхона газлари эмиссиясини мониторинг қилиш, ушбу маълумотларни бир тизим доирасида тўплаш ва ҳисобот бериш, мазкур ҳисобот маълумотларини кўриб чиқиш ва верификация учун топшириш босқичларидан иборат яхлит жараён;

мониторинг, ҳисобот бериш ва баҳолаш (measurement, reporting and evaluation) — иқлим ўзгариши таъсирига мослашиш тадбирларининг ўз мақсадларига эришишини ва глобал иқлим мақсадларига ҳисса қўшишини таъминлаш учун уларнинг амалга оширилиши ва самарадорлигини тизимли кузатиш ва баҳолаш жараёни;

сифат кафолати — иссиқхона газлари хатловида бевосита иштирок этмаган шахслар томонидан маълумотлар сифати мақсадларига эришилганлигини текшириш учун ўтказиладиган жараён;

сифат назорати — ишлаб чиқилаётган иссиқхона газлари хатлови сифатини ўлчаш ва назорат қилиш бўйича мунтазам техник фаолият тизими;

тармоқ мувофиқлаштирувчиси — энергетика, қишлоқ хўжалиги, ердан фойдаланиш ва ўрмон хўжалиги, саноат ҳамда чиқиндилар учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар.

2-боб. Миллий шаффофлик тизимининг мақсадлари ва тамойиллари

3. Миллий шаффофлик тизимининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

иссиқхона газларини хатловдан ўтказиш қамрови ва сифатини ошириш ҳамда ушбу жараёнга барча манфаатдор томонларни кенг жалб қилиш;

республика шароитларига мослаштирилган мониторинг, ҳисобот бериш ва текшириш тизимини ишлаб чиқиш, шу жумладан, иқлим ўзгаришини юмшатиш бўйича республиканинг мақсадлари ва кўрсаткичларини шакллантиришга кўмаклашиш;

иссиқхона газлари эмиссиясини хатловдан ўтказиш, истиқболдаги эмиссия ҳажмларини турли сценарийларда прогноз қилиш ва иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш мақсадлари билан ўзаро мувофиқликни таъминлаш;

миллий мослашув режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика шароитларига мослаштирилган мониторинг, ҳисобот бериш ва баҳолаш тизимини, шу жумладан, миллий мақсадларга эришишни кузатиш учун индикаторлар ва мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;

иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашишга доир ахборотларни эълон қилиш орқали кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

батафсил маълумотларни талаб қилувчи углерод қийматини (нархини) белгилаш механизмлари, эмиссия савдоси ва углерод солиғи каби «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш;

манфаатдор томонларга уларнинг иштирокини соддалаштириш учун маълумотларни тақдим этиш, ҳисобот берувчи ташкилотларга ўзларининг иқлимга доир хатарлари ва имкониятларини баҳолашда ёрдам бериш.

4. Миллий шаффофлик тизимининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

мониторинг ва ҳисоботнинг тўлиқлиги, шаффофлиги ва аниқлиги;

мониторингнинг кетма-кетлиги, таққослаш имкони мавжудлиги ва яхлитлиги;

верификациянинг ишончлилиги ва мустақиллиги.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тузилган Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш Миллий шаффофлик тизимини жорий этиш ва мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) вазифасини бажаради.

3-боб. Миллий шаффофлик тизимининг ташкилий тузилиши

6. Миллий шаффофлик тизими ушбу Концепцияга 1-иловада келтирилган миллий шаффофлик тизими тузилмасига мувофиқ жорий этилади.

а) Комиссия:

иссиқхона газлари миллий хатлови ҳисоботини тасдиқлайди;

миллий шаффофлик тизимининг ички қоидаларини тасдиқлайди ва янгилаб боради;

иссиқхона газлари миллий хатлови қамрови, шу жумладан, ҳисобот берувчи субъектлар ва улар учун мезонлар, ҳисоботлар тақдим этилиши лозим бўлган эмиссия турлари ва манбаларини (бевосита ёки билвосита) белгилайди ҳамда уларнинг қамровини кенгайтириб боради;

иссиқхона газлари миллий хатлови йиллик иш режаси, сифат назорати ва сифат кафолати режаларини тасдиқлайди;

сифат назорати ва сифат кафолати, архив ишлари, асосий тоифалар таҳлили, ноаниқликлар таҳлили ҳамда ҳисоботларнинг хатлов қисмини тайёрлаш бўйича функцияларни белгилайди;

иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштиради;

миллий шаффофлик тизими иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш чораларини кўради;

б) миллий орган:

тармоқ мувофиқлаштирувчилари фаолиятини мувофиқлаштиради;

тармоқ мувофиқлаштирувчилари билан биргаликда маълумотларни тўплаш ва зарур ҳолларда уларни қайта ишлашни таъминлайди;

иссиқхона газлари миллий хатлови жараёни бўйича услубий такомиллаштириш билан боғлиқ техник ҳужжатларни тайёрлайди;

ишчи гуруҳнинг фаолиятини назорат қилади ва тайёрланган ҳисоботларни Комиссияга тасдиқлаш учун киритади;

тармоқ мувофиқлаштирувчилари билан муҳокамалар ташкил этади;

иссиқхона газлари эмиссиясини хатловдан ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар ва натижаларнинг сақланишини таъминлайди;

хатлов жараёни учун моддий, техник ва инсон ресурсларини жалб қилади;

Париж битими доирасида иқтисодий ва ижтимоий таъсирни баҳолаш асосида иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш бўйича миллий мажбуриятни белгилайди;

иссиқхона газлари миллий хатлови ҳисоботини ўтказиш учун институционал ва техник усулларни белгилайдиган услубий йўриқнома, кўрсатма ва эслатмаларни тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш учун Комиссияга киритади;

миллий шаффофлик тизимининг ички қоидаларини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Комиссияга киритади;

в) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:

миллий орган билан биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда — БМТ) Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси доирасида Иссиқхона газлари миллий хатлови ҳисоботини (National Inventory Report) тайёрлайди ва тасдиқланишини таъминлайди, тасдиқланган ҳисоботни Иқлим ўзгариши тўғрисидаги миллий ахборот (National Communications) ҳамда икки йиллик шаффофлик ҳисоботларига (Biennial Transparency Report) интеграция қилади;

миллий орган билан келишилган ҳолда, республика шароитлари, имкониятлари ва мавжуд тартиб-таомилларга мувофиқ расмий ҳисоботларни тайёрлайди ҳамда БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси котибиятига тақдим этиб боради;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш, муҳофаза этиш, ўрмон фондини кенгайтириш, дарахтзорларни барпо этиш ва қайта тиклаш омилларига кўра иссиқхона газлари ютилишига оид маълумотларни тўплайди ва қайта ишлайди;

г) Котибият:

иссиқхона газларини хатловдан ўтказиш бўйича тармоқ мувофиқлаштирувчилари ва тегишли маълумот таъминотчилари билан келишилган ҳолда, оралиқ натижаларни ўз ичига олган иссиқхона газлари миллий хатлови йиллик иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комиссияга киритади;

иссиқхона газлари миллий хатлови йиллик иш режаси амалга оширилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш ҳамда уларнинг натижаларини Комиссияга мунтазам равишда киритиб боришни таъминлайди;

сифат назорати ва сифат кафолати режаларини ишлаб чиқади, тасдиқлаш учун Комиссияга киритади, тасдиқланган режалар амалга оширилишини мониторинг қилади;

иссиқхона газларини хатловдан ўтказиш бўйича миллий органга кўмаклашади;

миллий шаффофлик тизими онлайн платформасини юритади;

д) Ишчи гуруҳ:

иссиқхона газлари миллий хатлови йиллик иш режаси бажарилишини таъминлайди ва тегишли маълумотларни Котибиятга тақдим қилади;

иссиқхона газлари эмиссиясининг хатловдан ўтказилишини ва хатлов натижалари мавжудлигини таъминлайди;

хатлов жараёнида қўлланиладиган усулларни белгилайди;

миллий шаффофлик тизимини жорий этиш бўйича ўқитиш ва кўникмаларни ривожлантириш режасини ишлаб чиқади;

е) ушбу Концепцияга 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар:

иссиқхона газлари эмиссияси бўйича маълумотларни тегишли давлат ташкилотлари ва хусусий субъектлардан тўплайди, уларни қайта ишлайди, иссиқхона газлари миллий хатлови учун ҳисоб-китобларни амалга оширади ва уларни миллий органга тақдим этади;

миллий шаффофлик тизими учун зарур маълумотларни умумлаштирувчи тармоқ мувофиқлаштирувчисини тайинлаш ҳамда унга ўз функцияларини бажаришда кўмаклашиш учун масъул бўлган шахсларни ва (ёки) ташкилотларни бириктиради;

белгиланган тармоқ мувофиқлаштирувчисини тармоқ маълумотларини қайта ишлаш, интеграция қилиш, мувофиқлаштириш ва иссиқхона газлари миллий хатлови ҳисоботини тайёрлашда иштирок этишини таъминлайди.

4-боб. Миллий шаффофлик тизимининг онлайн платформаси

7. Маълумотларни бошқариш ва алмашишга мўлжалланган миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) иқлим ўзгаришини юмшатиш ва унга мослашиш билан боғлиқ маълумотлар бўйича мониторинг ҳамда ҳисобот тизимини яратиш учун миллий ва халқаро ҳисобот тизимларига мувофиқлаштирилган восита ҳисобланади.

8. Платформа бир-бирига боғланган бир қатор маълумотлар базалари, ёрдамчи интерфейслар ва дастурий таъминотдан ташкил топган бўлиб, тизимни халқаро талаблар ва миллий шароитларга мувофиқ ривожлантиришни ҳамда мослашувчанлигини таъминлайдиган архивлаш, таҳлил қилиш ва ҳисобот юритишни қўллаб-қувватлаш имконини беради.

9. Платформа:

иссиқхона газлари миллий хатлови ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, унга мослашиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни кўриш ҳисобидан эришилган натижаларни кузатиб бориш индикаторлари бўйича маълумотларни тўплайди, сақлайди, узатади, қайта ишлайди ва тақдим этади;

платформадан фойдаланиш учун ваколат турларига эга бўлган фойдаланувчиларга платформага маълумотларни киритиш, ушбу маълумотларни бошқариш ва қайта ишланган маълумотларни турли хил мослаштирилган ҳисоботларда акс эттириш имконини беради;

маълумотларнинг очиқлиги, ишончлилиги, яхлитлиги, изчиллиги, хавфсизлиги ва сақланишини таъминлайди;

маълумотларни тақдим этиш жараёнини тизимлаштириш, киритилаётган маълумотлар тўғрилигини автоматик равишда текшириш ва турли хил маълумотлар тўпламларини ўзаро текшириш орқали маълумотлар сифатини оширишга ва яхлитлигини таъминлашга хизмат қилади.

10. Платформанинг барқарор ишлаши ва мувофиқлаштирилиши Котибият томонидан таъминланади.

5-боб. Маълумотлар таркиби ва уларга талаблар

11. Маълумотларнинг қамрови ва уларга бўлган талаблар қуйидагилардан иборат:

а) иссиқхона газлари миллий хатлови:

миллий шароитлар ва институционал тузилмалар;

иссиқхона газларининг турли манбалар бўйича эмиссияси ва ютилиши тўғрисида миллий хатлов ҳисоботи;

қўлланилган методологиялар ва ўзаро кесишувчан элементлар тўғрисидаги маълумотлар (иссиқхона газлари асосий категориялари ва уларнинг турлари, методологияларнинг тури, эмиссия коэффициентлари, дезагригацияланган даражада ишлатиладиган фаолият маълумотлари, асосий тоифаларнинг тавсифи, қайта ҳисоб-китоблар, ноаниқлик таҳлили асосида баҳолаш, тўлиқликни баҳолаш, сифат кафолати ва сифат назорати);

иссиқхона газлари миллий хатловида ҳисобга олинадиган барча тоифалар, газлар ва углерод захиралари учун эмиссия ва ютилишни баҳолаш;

б) иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш:

миллий шароитлар ва институционал тузилмалар;

Миллий миқёсда белгиланган ҳиссанинг (Nationally Determined Contributions) тавсифи;

Миллий миқёсда белгиланган ҳиссани амалга ошириш ва унга эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кузатиш ва баҳолаш;

иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш сиёсати ва чора-тадбирлари, шу жумладан, мослашиш ҳаракатлари ва иқтисодиётни диверсификация қилиш режаларидан келиб чиқадиган юмшатиш бўйича қўшма манфаатлар;

иссиқхона газлари эмиссияси ва ютилиш прогнозлари;

жараённи кузатиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар;

в) иқлим ўзгаришига мослашиш:

миллий шароитлар, институционал тузилмалар ва ҳуқуқий асослар;

тегишли таъсирлар, хатарлар ва заифликлар (ҳозирги ва прогноз қилинаётган иқлим тенденциялари ва хавфлари, иқлим ўзгаришининг кузатилаётган ва истиқболдаги таъсири, шу жумладан, иқтисодий, ижтимоий ва (ёки) экологик заифликлар);

мослашишнинг устуворликлари ва тўсиқлари;

мослашишни миллий сиёсат ва стратегияларга бирлаштириш учун мослашиш стратегиялари, сиёсатлари, режалари, мақсадлари ва ҳаракатлари;

мослашиш чораларини амалга ошириш бўйича натижа;

мослашиш жараёнларини мониторинг қилиш ва баҳолаш;

иқлим ўзгариши таъсири билан боғлиқ йўқотиш ва зарарнинг олдини олиш, минималлаштириш ва бартараф этиш билан боғлиқ маълумотлар;

ҳамкорлик, илғор амалиётлар ва тўпланган тажрибалар;

г) иқлим ўзгаришига қарши курашиш чораларини қўллаб-қувватлаш:

миллий шароитлар, институционал тузилмалар ва республикага тааллуқли стратегиялар;

қўллаб-қувватлаш тўғрисида тақдим этилган ва олинган маълумотни бериш учун фойдаланиладиган асосий прогнозлар, таърифлар ва методологияларнинг тавсифи;

Париж битимининг 9-моддасига мувофиқ тақдим этилган, сафарбар қилинган, зарур бўлган ва олинган молиявий кўмак тўғрисидаги маълумотлар;

Париж битимининг 10-моддасига мувофиқ тақдим этилган, зарур бўлган ва олинган технологияларни ишлаб чиқиш ва узатиш тўғрисидаги маълумотлар;

Париж битимининг 11-моддасига мувофиқ тақдим этилган, зарур бўлган ва олинган салоҳиятни ошириш кўмаги тўғрисидаги маълумотлар;

Париж битимининг 13-моддасини амалга ошириш учун ҳамда шаффофлик билан боғлиқ фаолият, шу жумладан, шаффофлик билан боғлиқ салоҳиятни ошириш учун зарур бўлган ва олинган кўмак тўғрисидаги маълумотлар.

6-боб. Инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш

12. Миллий шаффофлик тизимининг самарали ишлашини таъминлаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигидан жами 17 нафар мутахассис ушбу Концепцияга 3-иловага мувофиқ жалб қилинади.

13. Миллий шаффофлик тизимини (тайёрлаш ва синов босқичларида) жорий этиш давомида Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг (Intergovemmental Panel on Climate Change) натижаларни ўлчаш ва мониторинг юритиш (мослашиш ва юмшатиш) бўйича энг сўнгги кўрсатмаларидан фойдаланган ҳолда иссиқхона газларини хатловдан ўтказиш учун экспертларнинг малакасини ошириш ва мустақиллигини таъминлаш мақсадида инновацион дидактик материалларни ўз ичига олган тўлиқ назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади.

14. Малакани ошириш машғулотлари қуйидаги тадбирларни ўз ичига олиши мумкин:

фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш;

ўқув материалларини тайёрлаш;

ўқув машғулотларини ўтказиш;

тегишли вазифалар бўйича миллий жамоаларни тайёрлаш.

15. Хатлов учун масъул мутахассислар бошқа мамлакатлар томонидан амалга оширилган иссиқхона газлари миллий хатлови бўйича кенгроқ тажриба билан таъминлаши мумкин бўлган халқаро кўриб чиқиш (текшириш) жараёнларида иштирок этиши мумкин.

16. Миллий шаффофлик тизими иштирокчиларига БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси экспертлар тренинги дастурида қатнашиш ва халқаро эксперт мақомини олишига тизимли равишда кўмак тақдим қилинади.

17. Малакани ошириш чора-тадбирлари Комиссия ва миллий орган томонидан тармоқ мувофиқлаштирувчилари билан биргаликда режалаштирилади ҳамда ташкил этилади.

7-боб. Миллий шаффофлик тизимини жорий этиш босқичлари

18. Миллий шаффофлик тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:

1-босқич — ушбу Концепцияга 4-иловага мувофиқ тайёргарлик босқичи:

иқлим ўзгариши таъсирини камайтириш бўйича мониторинг, ҳисобот бериш ва текшириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш мониторинг, ҳисобот бериш ва баҳолаш тартибини белгилаш, миллий шаффофлик тизимининг институционал асосини такомиллаштириш ва тартибга солиш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, ҳисобот шакллари ва маълумот алмашиш бўйича келишувлар;

тўртинчи миллий ахборотни аввалги мониторинг, ҳисобот бериш ва текшириш тизими ва мавжуд воситалар ёрдамида якунлаш;

миллий шаффофлик тизимини йўлга қўйиш бўйича ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

миллий шаффофлик тизими учун талаб этиладиган мутахассислар таркибини аниқлаш;

икки йиллик шаффофлик ҳисоботининг иш режасини тажрибадан ўтказишга тайёрлаш;

Платформага асосланган шаффофлик ва кузатиш воситалари учун техник шартларни ишлаб чиқиш.

2-босқич — ушбу Концепцияга 5-иловага мувофиқ тажриба-синовни амалга ошириш босқичи:

миллий шаффофлик тизимини синовдан ўтказиш;

тажриба жараёни ва натижаларидан келиб чиққан ҳолда, заруратга кўра норматив-ҳуқуқий база, миллий шаффофлик тизими воситалари ва методологияларини такомиллаштириш мақсадида тизим иштирокчилари билан доимий муҳокамалар ўтказиш тизимини йўлга қўйиш;

2024 йил якуни билан тақдим этилиши лозим бўлган Париж битими доирасидаги биринчи икки йиллик шаффофлик ҳисоботини (Biennial Transparency Report 1) тайёрлаш.

19. Миллий шаффофлик тизимини жорий этишнинг кейинги босқичлари 2025 йилнинг 1-чорагида бошланади ва аввалги тажриба-синов босқичида синовдан ўтган ҳамда ўзгартирилган икки йиллик иш режасини қўллаш орқали миллий шаффофлик тизими жорий этилади.

20. 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда янги ҳисобот даври бошланади. Икки йиллик иш режаси ва икки йиллик шаффофлик ҳисоботининг иш режаси асосида бир хил вақт босқичлари билан такрорланади ва ҳисоботларни БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясига (United Nations Framework Convention on Climate Change) тақдим этиш билан якунланади.

Миллий шаффофлик тизими бошқа ҳисобот ва кузатув жараёнлари, шу жумладан, Миллий миқёсда белгиланган ҳиссани янгилаш бўйича маълумотлар етказишга кўмаклашади.

21. Ўзбекистон Республикаси «Техник экспертлар текшируви» ҳамда «Техник экспертлар текшируви гуруҳи (Technical expert review team) саволларига жавоблар» деб номланувчи мамлакат ичидаги ёки марказлаштирилган текширувдан ўтади.

8-боб. Якунловчи қоида

22. Иқлим ўзгариши бўйича халқаро ҳужжатлар, стандартлар ва белгиланган энг яхши амалиётлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш борасидаги устуворликларидан келиб чиқиб, Концепциянинг айрим қоидалари Комиссиянинг қарорлари ва (ёки) баёнлари билан аниқлаштирилиши ҳамда тўлдирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясига 1-ИЛОВА

Миллий шаффофлик тизимининг тузилмаси

Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясига 2-ИЛОВА

Тармоқлар бўйича маълумотлар иштирокчилари

Тармоқлар Иштирокчилар Тармоқ мувофиқлаштирувчилари Энергетика Энергетика вазирлиги Транспорт вазирлиги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ «Ўзбекгидроэнерго» АЖ «Ҳудудгазтаъминот» АЖ «Ўзтрансгаз» АЖ «Ўзбекнефтгаз» АЖ Ҳўжалик бирлашмалари Бошқа ташкилотлар Энергетика вазирлиги Қишлоқ хўжалиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги Ҳўжалик бирлашмалари Бошқа ташкилотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ердан фойдаланиш, ердан фойдаланишни ўзгартириш ва ўрмон хўжалиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги агентлиги Ҳўжалик бирлашмалари Бошқа ташкилотлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Саноат жараёнлари ва маҳсулотдан фойдаланиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Савдо-саноат палатаси Ҳўжалик бирлашмалари Бошқа ташкилотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Чиқиндилар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Ҳўжалик бирлашмалари Бошқа ташкилотлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясига 3-ИЛОВА

Миллий шаффофлик тизими учун инсон ресурслари

Шаффофлик соҳалари Инсон ресурси штат бирликлари Жалб этиш муддати Шаффофлик тизими администратори 1 1-босқич, 2024 йил 4-чорак Мослашиш чоралари бўйича Мослашиш чоралари бўйича координатор 1 1-босқич, 2024 йил 4-чорак Иқлим ўзгариши бўйича 1 2-босқич, 2025 йил 1-чорак Заифлик хавфлари, йўқотиш ва зарар 3 3-босқич, 2025 йил 2-чорак Мослашиш чоралари 3 3-босқич, 2025 йил 2-чорак Юмшатиш чоралари бўйича Юмшатиш чоралари бўйича координатор 1 1-босқич, 2024 йил 4-чорак Иссиқхона газлари миллий хатлови 2 2-босқич, 2025 йил 1-чорак Юмшатиш чоралари прогнозлари 1 3-босқич, 2025 йил 2-чорак Юмшатиш чоралари 3 3-босқич, 2025 йил 2-чорак Молиявий ва техник кўмаклар бўйича Молиявий ва техник кўмаклар бўйича 1 2-босқич, 2025 йил 1-чорак Жами 17

Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясига 4-ИЛОВА

Миллий шаффофлик тизимини жорий этишнинг таёргарлик (биринчи) босқичи

Асосий йўналишлар 2024 йил 4-чорак 2025 йил 1-чорак Тизим дизайни Икки йиллик шаффофлик ҳисоботи (BTR) иш режасини тайёрлаш Ҳуқуқий база ва институционал тартибга солиш Миллий шаффофлик тизимини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш Институционал ва ташкилий асосларни йўлга қўйиш Хатлов 4-Миллий ахборотнома ( N C4) ҳисоботи учун ҳисоб-китобларни тайёрлаш Юмшатиш Юмшатиш MRV методологиясини ишлаб чиқиш Мослашиш Мослашиш MRV методологиясини ишлаб чиқиш Ҳисобот 4-Миллий ахборотнома ( N C4) ҳисоботини тайёрлаш Малакани ошириш Мутахассислар малакасини ошириш Дастурий таъминот Миллий шаффофлик тизимининг онлайн платформаси учун техник шартлар ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясига 5-ИЛОВА

Миллий шаффофлик тизимини жорий этишнинг тажриба-синов (иккинчи) босқичи

Асосий йўналишлар 2025 йил 2026 йил 1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак 1-чорак 2-чорак Тизим дизайни Иссиқхона газлари миллий хатлови йиллик иш режасини тайёрлаш Ҳуқуқий база ва институционал тартибга солиш Институционал ва ташкилий асосларни жорий қилиш Хатлов Биринчи Икки йиллик шаффофлик ҳисобот (BTR1) учун маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш Юмшатиш Юмшатиш ва мослашиш мақсадларига эришиш жараёнини баҳолаш учун маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш Мослашиш Ҳисобот Икки йиллик шаффофлик ҳисобот (BTR1) лойиҳаси ишлаб чиқиш Биринчи икки йиллик шаффофлик ҳисобот (BTR1)ни тасдиқлаш ва юбориш Малакани ошириш Ҳисоблаш, воситалар ва методологиялар бўйича техник тренинглар ва ишчи машғулотлар, шу жумладан услубий кўрсатмалар тайёрлаш Дастурий таъминот Миллий шаффофлик тизимининг онлайн платформасини ишга тушириш Миллий шаффофлик тизимининг онлайн платформасини орқали маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш Мувофиқлаштириш Ишчи гуруҳнинг ҳар икки ойлик йиғилишларини ўтказиш Синов (пилот) босқичини баҳолаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Янгиланган Икки йиллик шаффофлик ҳисоботи иш режасини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 30 ноябрь,

800-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 09/24/800/0993-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KONSEPSIYASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-iyundagi PQ-213-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-iyundagi PQ-213-son qarorining 2-bandida Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini (keyingi oʻrinlarda — Milliy shaffoflik tizimi) joriy etish konsepsiyasini tasdiqlash belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

“yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish asoslari;

milliy shaffoflik tizimining maqsadlari va tamoyillari;

milliy shaffoflik tizimini joriy etishda institutsional va tashkiliy chora-tadbirlar;

milliy shaffoflik tizimida ochiq maʼlumotlar almashinuvi va resurslar taʼminoti.

3. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi uch oy muddatda:

issiqxona gazlari ajratmalari va iqlim oʻzgarishini boshqarish sohasiga taalluqli xalqaro standartlarni qabul qilsin;

milliy shaffoflik tizimining mustaqil tekshirish tashkilotlarini (verifikator) eng ilgʻor amaliyotlar, xalqaro standartlar va xalqaro miqyosda oʻzaro eʼtirof etish tizimi tamoyillari asosida akkreditatsiyadan oʻtkazish qoidalarini nazarda tutuvchi tartib-taomillarini tasdiqlasin;

akkreditatsiya va mustaqil tekshirish tizimini rivojlantirib borish boʻyicha ilgʻor xorijiy akkreditatsiya tashkilotlari bilan hamkorlik oʻrnatsin;

akkreditatsiyadan oʻtgan mustaqil tekshirish tashkilotlari (verifikator) roʻyxatini eʼlon qilish va doimiy yangilab borish amaliyotini yoʻlga qoʻysin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

bir oy muddatda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Konsepsiyaning mohiyati va ahamiyati masʼul ijrochilar oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin;

2025-yil 1-dekabrga qadar Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Energetika vazirligi bilan birgalikda issiqxona gazlari emissiyasining asosiy toifalar va noaniqlik tahlillari asosida milliy emissiya koeffitsiyentlarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

2025-yil 31-dekabrga qadar xalqaro tashkilotlar va xorijiy ekspertlarni jalb etgan holda, xalqaro rivojlanish tendensiyalaridan kelib chiqib, Konsepsiyani yanada takomillashtirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A.Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-noyabrdagi 800-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Konsepsiya Oʻzbekiston Respublikasida Iqlim oʻzgarishi boʻyicha Parij bitimi (keyingi oʻrinlarda — Parij bitimi) doirasidagi majburiyatlarni bajarish hamda monitoring, hisobot berish va tekshirish bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish uchun kompleks milliy shaffoflik tizimini joriy etish maqsadida ishlab chiqilgan.

2. Ushbu Konsepsiyada quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

verifikatsiya — Parij bitimiga muvofiq har bir monitoring davrida issiqxona gazlari emissiyasi boʻyicha maʼlumotlar toʻgʻriligi va haqqoniyligini verifikator tomonidan davriy tekshirish va tasdiqlash;

verifikator — issiqxona gazlari emissiyasi maʼlumotlarining toʻgʻriligi va haqqoniyligini tekshirish va tasdiqlash boʻyicha belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan vakolatli tashkilot;

issiqxona gazlari — Parij bitimi doirasida nazorat qilinadigan gazlar guruhlaridan biri — karbonat angidrid (CO 2 ), metan (CH 4 ), azot oksidi (N 2 O), xloroftoruglerod (NFC s ), perftoruglerod (PFC s ) va oltingugurt ftoridi (SF 6 );

issiqxona gazlari emissiyasi — issiqxona gazlarining atmosferaga chiqarilishi bilan bogʻliq jarayon;

issiqxona gazlari yutilishi — issiqxona gazlarini va (yoki) ularning prekursorlarining atmosferadan yutilishi bilan bogʻliq jarayon;

issiqxona gazlari xatlovi — bir yil davomida respublika miqyosida atmosferaga chiqarilgan yoki atmosferadan yutilgan issiqxona gazlari miqdorining toʻliq hisobi;

kotibiyat — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Yashil iqtisodiyot loyihalari markazi” loyiha ofisi;

milliy organ — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi;

milliy shaffoflik tizimi — Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimi;

milliy shaffoflik tizimini joriy etish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) — tarkibi milliy organ va tarmoq muvofiqlashtiruvchilarining vakillaridan iborat boʻlgan guruh;

monitoring, hisobot berish va tekshirish (measurement, reporting and verification) — issiqxona gazlari emissiyasini monitoring qilish, ushbu maʼlumotlarni bir tizim doirasida toʻplash va hisobot berish, mazkur hisobot maʼlumotlarini koʻrib chiqish va verifikatsiya uchun topshirish bosqichlaridan iborat yaxlit jarayon;

monitoring, hisobot berish va baholash (measurement, reporting and evaluation) — iqlim oʻzgarishi taʼsiriga moslashish tadbirlarining oʻz maqsadlariga erishishini va global iqlim maqsadlariga hissa qoʻshishini taʼminlash uchun ularning amalga oshirilishi va samaradorligini tizimli kuzatish va baholash jarayoni;

sifat kafolati — issiqxona gazlari xatlovida bevosita ishtirok etmagan shaxslar tomonidan maʼlumotlar sifati maqsadlariga erishilganligini tekshirish uchun oʻtkaziladigan jarayon;

sifat nazorati — ishlab chiqilayotgan issiqxona gazlari xatlovi sifatini oʻlchash va nazorat qilish boʻyicha muntazam texnik faoliyat tizimi;

tarmoq muvofiqlashtiruvchisi — energetika, qishloq xoʻjaligi, yerdan foydalanish va oʻrmon xoʻjaligi, sanoat hamda chiqindilar uchun masʼul boʻlgan vazirlik va idoralar.

2-bob. Milliy shaffoflik tizimining maqsadlari va tamoyillari

3. Milliy shaffoflik tizimining maqsadlari quyidagilardan iborat:

issiqxona gazlarini xatlovdan oʻtkazish qamrovi va sifatini oshirish hamda ushbu jarayonga barcha manfaatdor tomonlarni keng jalb qilish;

respublika sharoitlariga moslashtirilgan monitoring, hisobot berish va tekshirish tizimini ishlab chiqish, shu jumladan, iqlim oʻzgarishini yumshatish boʻyicha respublikaning maqsadlari va koʻrsatkichlarini shakllantirishga koʻmaklashish;

issiqxona gazlari emissiyasini xatlovdan oʻtkazish, istiqboldagi emissiya hajmlarini turli ssenariylarda prognoz qilish va iqlim oʻzgarishi taʼsirini yumshatish maqsadlari bilan oʻzaro muvofiqlikni taʼminlash;

milliy moslashuv rejasini ishlab chiqish va amalga oshirishni qoʻllab-quvvatlash maqsadida respublika sharoitlariga moslashtirilgan monitoring, hisobot berish va baholash tizimini, shu jumladan, milliy maqsadlarga erishishni kuzatish uchun indikatorlar va maqsadli koʻrsatkichlarni ishlab chiqish;

iqlim oʻzgarishi taʼsirini yumshatish va unga moslashishga doir axborotlarni eʼlon qilish orqali keng jamoatchilikni xabardor qilish;

batafsil maʼlumotlarni talab qiluvchi uglerod qiymatini (narxini) belgilash mexanizmlari, emissiya savdosi va uglerod soligʻi kabi “yashil” iqtisodiyotni rivojlantirish hamda atrof-muhitni muhofaza qilishga qaratilgan islohotlarni qoʻllab-quvvatlash;

manfaatdor tomonlarga ularning ishtirokini soddalashtirish uchun maʼlumotlarni taqdim etish, hisobot beruvchi tashkilotlarga oʻzlarining iqlimga doir xatarlari va imkoniyatlarini baholashda yordam berish.

4. Milliy shaffoflik tizimining asosiy tamoyillari quyidagilardan iborat:

qonuniylik;

monitoring va hisobotning toʻliqligi, shaffofligi va aniqligi;

monitoringning ketma-ketligi, taqqoslash imkoni mavjudligi va yaxlitligi;

verifikatsiyaning ishonchliligi va mustaqilligi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 2-dekabrdagi PQ-436-son qarori bilan tuzilgan Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtish choralarini muvofiqlashtirish boʻyicha idoralararo kengash Milliy shaffoflik tizimini joriy etish va muvofiqlashtirish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) vazifasini bajaradi.

3-bob. Milliy shaffoflik tizimining tashkiliy tuzilishi

6. Milliy shaffoflik tizimi ushbu Konsepsiyaga 1-ilovada keltirilgan milliy shaffoflik tizimi tuzilmasiga muvofiq joriy etiladi.

a) Komissiya:

issiqxona gazlari milliy xatlovi hisobotini tasdiqlaydi;

milliy shaffoflik tizimining ichki qoidalarini tasdiqlaydi va yangilab boradi;

issiqxona gazlari milliy xatlovi qamrovi, shu jumladan, hisobot beruvchi subyektlar va ular uchun mezonlar, hisobotlar taqdim etilishi lozim boʻlgan emissiya turlari va manbalarini (bevosita yoki bilvosita) belgilaydi hamda ularning qamrovini kengaytirib boradi;

issiqxona gazlari milliy xatlovi yillik ish rejasi, sifat nazorati va sifat kafolati rejalarini tasdiqlaydi;

sifat nazorati va sifat kafolati, arxiv ishlari, asosiy toifalar tahlili, noaniqliklar tahlili hamda hisobotlarning xatlov qismini tayyorlash boʻyicha funksiyalarni belgilaydi;

issiqxona gazlari emissiyasini kamaytirish faoliyatini muvofiqlashtiradi;

milliy shaffoflik tizimi ishtirokchilarining salohiyatini oshirish choralarini koʻradi;

b) milliy organ:

tarmoq muvofiqlashtiruvchilari faoliyatini muvofiqlashtiradi;

tarmoq muvofiqlashtiruvchilari bilan birgalikda maʼlumotlarni toʻplash va zarur hollarda ularni qayta ishlashni taʼminlaydi;

issiqxona gazlari milliy xatlovi jarayoni boʻyicha uslubiy takomillashtirish bilan bogʻliq texnik hujjatlarni tayyorlaydi;

ishchi guruhning faoliyatini nazorat qiladi va tayyorlangan hisobotlarni Komissiyaga tasdiqlash uchun kiritadi;

tarmoq muvofiqlashtiruvchilari bilan muhokamalar tashkil etadi;

issiqxona gazlari emissiyasini xatlovdan oʻtkazish bilan bogʻliq maʼlumotlar va natijalarning saqlanishini taʼminlaydi;

xatlov jarayoni uchun moddiy, texnik va inson resurslarini jalb qiladi;

Parij bitimi doirasida iqtisodiy va ijtimoiy taʼsirni baholash asosida iqlim oʻzgarishi oqibatlarini kamaytirish boʻyicha milliy majburiyatni belgilaydi;

issiqxona gazlari milliy xatlovi hisobotini oʻtkazish uchun institutsional va texnik usullarni belgilaydigan uslubiy yoʻriqnoma, koʻrsatma va eslatmalarni tayyorlash hamda tasdiqlash uchun Komissiyaga kiritadi;

milliy shaffoflik tizimining ichki qoidalarini tayyorlash va tasdiqlash uchun Komissiyaga kiritadi;

v) Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi:

milliy organ bilan birgalikda Birlashgan Millatlar Tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — BMT) Iqlim oʻzgarishi toʻgʻrisidagi hadli konvensiyasi doirasida Issiqxona gazlari milliy xatlovi hisobotini (National Inventory Report) tayyorlaydi va tasdiqlanishini taʼminlaydi, tasdiqlangan hisobotni Iqlim oʻzgarishi toʻgʻrisidagi milliy axborot (National Communications) hamda ikki yillik shaffoflik hisobotlariga (Biennial Transparency Report) integratsiya qiladi;

milliy organ bilan kelishilgan holda, respublika sharoitlari, imkoniyatlari va mavjud tartib-taomillarga muvofiq rasmiy hisobotlarni tayyorlaydi hamda BMTning Iqlim oʻzgarishi toʻgʻrisidagi hadli konvensiyasi kotibiyatiga taqdim etib boradi;

muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni boshqarish, muhofaza etish, oʻrmon fondini kengaytirish, daraxtzorlarni barpo etish va qayta tiklash omillariga koʻra issiqxona gazlari yutilishiga oid maʼlumotlarni toʻplaydi va qayta ishlaydi;

g) Kotibiyat:

issiqxona gazlarini xatlovdan oʻtkazish boʻyicha tarmoq muvofiqlashtiruvchilari va tegishli maʼlumot taʼminotchilari bilan kelishilgan holda, oraliq natijalarni oʻz ichiga olgan issiqxona gazlari milliy xatlovi yillik ish rejasini ishlab chiqadi va tasdiqlash uchun Komissiyaga kiritadi;

issiqxona gazlari milliy xatlovi yillik ish rejasi amalga oshirilishini monitoring qilish va baholash hamda ularning natijalarini Komissiyaga muntazam ravishda kiritib borishni taʼminlaydi;

sifat nazorati va sifat kafolati rejalarini ishlab chiqadi, tasdiqlash uchun Komissiyaga kiritadi, tasdiqlangan rejalar amalga oshirilishini monitoring qiladi;

issiqxona gazlarini xatlovdan oʻtkazish boʻyicha milliy organga koʻmaklashadi;

milliy shaffoflik tizimi onlayn platformasini yuritadi;

d) Ishchi guruh:

issiqxona gazlari milliy xatlovi yillik ish rejasi bajarilishini taʼminlaydi va tegishli maʼlumotlarni Kotibiyatga taqdim qiladi;

issiqxona gazlari emissiyasining xatlovdan oʻtkazilishini va xatlov natijalari mavjudligini taʼminlaydi;

xatlov jarayonida qoʻllaniladigan usullarni belgilaydi;

milliy shaffoflik tizimini joriy etish boʻyicha oʻqitish va koʻnikmalarni rivojlantirish rejasini ishlab chiqadi;

e) ushbu Konsepsiyaga 2-ilovada keltirilgan roʻyxatga muvofiq vazirliklar, idoralar va tashkilotlar:

issiqxona gazlari emissiyasi boʻyicha maʼlumotlarni tegishli davlat tashkilotlari va xususiy subyektlardan toʻplaydi, ularni qayta ishlaydi, issiqxona gazlari milliy xatlovi uchun hisob-kitoblarni amalga oshiradi va ularni milliy organga taqdim etadi;

milliy shaffoflik tizimi uchun zarur maʼlumotlarni umumlashtiruvchi tarmoq muvofiqlashtiruvchisini tayinlash hamda unga oʻz funksiyalarini bajarishda koʻmaklashish uchun masʼul boʻlgan shaxslarni va (yoki) tashkilotlarni biriktiradi;

belgilangan tarmoq muvofiqlashtiruvchisini tarmoq maʼlumotlarini qayta ishlash, integratsiya qilish, muvofiqlashtirish va issiqxona gazlari milliy xatlovi hisobotini tayyorlashda ishtirok etishini taʼminlaydi.

4-bob. Milliy shaffoflik tizimining onlayn platformasi

7. Maʼlumotlarni boshqarish va almashishga moʻljallangan milliy shaffoflik tizimi onlayn platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) iqlim oʻzgarishini yumshatish va unga moslashish bilan bogʻliq maʼlumotlar boʻyicha monitoring hamda hisobot tizimini yaratish uchun milliy va xalqaro hisobot tizimlariga muvofiqlashtirilgan vosita hisoblanadi.

8. Platforma bir-biriga bogʻlangan bir qator maʼlumotlar bazalari, yordamchi interfeyslar va dasturiy taʼminotdan tashkil topgan boʻlib, tizimni xalqaro talablar va milliy sharoitlarga muvofiq rivojlantirishni hamda moslashuvchanligini taʼminlaydigan arxivlash, tahlil qilish va hisobot yuritishni qoʻllab-quvvatlash imkonini beradi.

9. Platforma:

issiqxona gazlari milliy xatlovi va iqlim oʻzgarishi oqibatlarini yumshatish, unga moslashish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha choralarni koʻrish hisobidan erishilgan natijalarni kuzatib borish indikatorlari boʻyicha maʼlumotlarni toʻplaydi, saqlaydi, uzatadi, qayta ishlaydi va taqdim etadi;

platformadan foydalanish uchun vakolat turlariga ega boʻlgan foydalanuvchilarga platformaga maʼlumotlarni kiritish, ushbu maʼlumotlarni boshqarish va qayta ishlangan maʼlumotlarni turli xil moslashtirilgan hisobotlarda aks ettirish imkonini beradi;

maʼlumotlarning ochiqligi, ishonchliligi, yaxlitligi, izchilligi, xavfsizligi va saqlanishini taʼminlaydi;

maʼlumotlarni taqdim etish jarayonini tizimlashtirish, kiritilayotgan maʼlumotlar toʻgʻriligini avtomatik ravishda tekshirish va turli xil maʼlumotlar toʻplamlarini oʻzaro tekshirish orqali maʼlumotlar sifatini oshirishga va yaxlitligini taʼminlashga xizmat qiladi.

10. Platformaning barqaror ishlashi va muvofiqlashtirilishi Kotibiyat tomonidan taʼminlanadi.

5-bob. Maʼlumotlar tarkibi va ularga talablar

11. Maʼlumotlarning qamrovi va ularga boʻlgan talablar quyidagilardan iborat:

a) issiqxona gazlari milliy xatlovi:

milliy sharoitlar va institutsional tuzilmalar;

issiqxona gazlarining turli manbalar boʻyicha emissiyasi va yutilishi toʻgʻrisida milliy xatlov hisoboti;

qoʻllanilgan metodologiyalar va oʻzaro kesishuvchan elementlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (issiqxona gazlari asosiy kategoriyalari va ularning turlari, metodologiyalarning turi, emissiya koeffitsiyentlari, dezagrigatsiyalangan darajada ishlatiladigan faoliyat maʼlumotlari, asosiy toifalarning tavsifi, qayta hisob-kitoblar, noaniqlik tahlili asosida baholash, toʻliqlikni baholash, sifat kafolati va sifat nazorati);

issiqxona gazlari milliy xatlovida hisobga olinadigan barcha toifalar, gazlar va uglerod zaxiralari uchun emissiya va yutilishni baholash;

b) iqlim oʻzgarishi taʼsirini yumshatish:

milliy sharoitlar va institutsional tuzilmalar;

Milliy miqyosda belgilangan hissaning (Nationally Determined Contributions) tavsifi;

Milliy miqyosda belgilangan hissani amalga oshirish va unga erishishga qaratilgan saʼy-harakatlarni kuzatish va baholash;

iqlim oʻzgarishi oqibatlarini yumshatish siyosati va chora-tadbirlari, shu jumladan, moslashish harakatlari va iqtisodiyotni diversifikatsiya qilish rejalaridan kelib chiqadigan yumshatish boʻyicha qoʻshma manfaatlar;

issiqxona gazlari emissiyasi va yutilish prognozlari;

jarayonni kuzatish bilan bogʻliq boshqa maʼlumotlar;

v) iqlim oʻzgarishiga moslashish:

milliy sharoitlar, institutsional tuzilmalar va huquqiy asoslar;

tegishli taʼsirlar, xatarlar va zaifliklar (hozirgi va prognoz qilinayotgan iqlim tendensiyalari va xavflari, iqlim oʻzgarishining kuzatilayotgan va istiqboldagi taʼsiri, shu jumladan, iqtisodiy, ijtimoiy va (yoki) ekologik zaifliklar);

moslashishning ustuvorliklari va toʻsiqlari;

moslashishni milliy siyosat va strategiyalarga birlashtirish uchun moslashish strategiyalari, siyosatlari, rejalari, maqsadlari va harakatlari;

moslashish choralarini amalga oshirish boʻyicha natija;

moslashish jarayonlarini monitoring qilish va baholash;

iqlim oʻzgarishi taʼsiri bilan bogʻliq yoʻqotish va zararning oldini olish, minimallashtirish va bartaraf etish bilan bogʻliq maʼlumotlar;

hamkorlik, ilgʻor amaliyotlar va toʻplangan tajribalar;

g) iqlim oʻzgarishiga qarshi kurashish choralarini qoʻllab-quvvatlash:

milliy sharoitlar, institutsional tuzilmalar va respublikaga taalluqli strategiyalar;

qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida taqdim etilgan va olingan maʼlumotni berish uchun foydalaniladigan asosiy prognozlar, taʼriflar va metodologiyalarning tavsifi;

Parij bitimining 9-moddasiga muvofiq taqdim etilgan, safarbar qilingan, zarur boʻlgan va olingan moliyaviy koʻmak toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

Parij bitimining 10-moddasiga muvofiq taqdim etilgan, zarur boʻlgan va olingan texnologiyalarni ishlab chiqish va uzatish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

Parij bitimining 11-moddasiga muvofiq taqdim etilgan, zarur boʻlgan va olingan salohiyatni oshirish koʻmagi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

Parij bitimining 13-moddasini amalga oshirish uchun hamda shaffoflik bilan bogʻliq faoliyat, shu jumladan, shaffoflik bilan bogʻliq salohiyatni oshirish uchun zarur boʻlgan va olingan koʻmak toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

6-bob. Inson resurslaridan samarali foydalanish

12. Milliy shaffoflik tizimining samarali ishlashini taʼminlash uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligidan jami 17 nafar mutaxassis ushbu Konsepsiyaga 3-ilovaga muvofiq jalb qilinadi.

13. Milliy shaffoflik tizimini (tayyorlash va sinov bosqichlarida) joriy etish davomida Iqlim oʻzgarishi boʻyicha hukumatlararo komissiyaning (Intergovemmental Panel on Climate Change) natijalarni oʻlchash va monitoring yuritish (moslashish va yumshatish) boʻyicha eng soʻnggi koʻrsatmalaridan foydalangan holda issiqxona gazlarini xatlovdan oʻtkazish uchun ekspertlarning malakasini oshirish va mustaqilligini taʼminlash maqsadida innovatsion didaktik materiallarni oʻz ichiga olgan toʻliq nazariy va amaliy mashgʻulotlar olib boriladi.

14. Malakani oshirish mashgʻulotlari quyidagi tadbirlarni oʻz ichiga olishi mumkin:

foydalanuvchilarning ehtiyojlariga moslashtirilgan uslubiy koʻrsatmalarni ishlab chiqish;

oʻquv materiallarini tayyorlash;

oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish;

tegishli vazifalar boʻyicha milliy jamoalarni tayyorlash.

15. Xatlov uchun masʼul mutaxassislar boshqa mamlakatlar tomonidan amalga oshirilgan issiqxona gazlari milliy xatlovi boʻyicha kengroq tajriba bilan taʼminlashi mumkin boʻlgan xalqaro koʻrib chiqish (tekshirish) jarayonlarida ishtirok etishi mumkin.

16. Milliy shaffoflik tizimi ishtirokchilariga BMTning Iqlim oʻzgarishi toʻgʻrisidagi hadli konvensiyasi ekspertlar treningi dasturida qatnashish va xalqaro ekspert maqomini olishiga tizimli ravishda koʻmak taqdim qilinadi.

17. Malakani oshirish chora-tadbirlari Komissiya va milliy organ tomonidan tarmoq muvofiqlashtiruvchilari bilan birgalikda rejalashtiriladi hamda tashkil etiladi.

7-bob. Milliy shaffoflik tizimini joriy etish bosqichlari

18. Milliy shaffoflik tizimi quyidagi bosqichlarda joriy etiladi:

1-bosqich — ushbu Konsepsiyaga 4-ilovaga muvofiq tayyorgarlik bosqichi:

iqlim oʻzgarishi taʼsirini kamaytirish boʻyicha monitoring, hisobot berish va tekshirish hamda iqlim oʻzgarishiga moslashish monitoring, hisobot berish va baholash tartibini belgilash, milliy shaffoflik tizimining institutsional asosini takomillashtirish va tartibga solish rejasini ishlab chiqish, tasdiqlash, hisobot shakllari va maʼlumot almashish boʻyicha kelishuvlar;

toʻrtinchi milliy axborotni avvalgi monitoring, hisobot berish va tekshirish tizimi va mavjud vositalar yordamida yakunlash;

milliy shaffoflik tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha huquqiy bazani ishlab chiqish va tasdiqlash;

milliy shaffoflik tizimi uchun talab etiladigan mutaxassislar tarkibini aniqlash;

ikki yillik shaffoflik hisobotining ish rejasini tajribadan oʻtkazishga tayyorlash;

Platformaga asoslangan shaffoflik va kuzatish vositalari uchun texnik shartlarni ishlab chiqish.

2-bosqich — ushbu Konsepsiyaga 5-ilovaga muvofiq tajriba-sinovni amalga oshirish bosqichi:

milliy shaffoflik tizimini sinovdan oʻtkazish;

tajriba jarayoni va natijalaridan kelib chiqqan holda, zaruratga koʻra normativ-huquqiy baza, milliy shaffoflik tizimi vositalari va metodologiyalarini takomillashtirish maqsadida tizim ishtirokchilari bilan doimiy muhokamalar oʻtkazish tizimini yoʻlga qoʻyish;

2024-yil yakuni bilan taqdim etilishi lozim boʻlgan Parij bitimi doirasidagi birinchi ikki yillik shaffoflik hisobotini (Biennial Transparency Report 1) tayyorlash.

19. Milliy shaffoflik tizimini joriy etishning keyingi bosqichlari 2025-yilning 1-choragida boshlanadi va avvalgi tajriba-sinov bosqichida sinovdan oʻtgan hamda oʻzgartirilgan ikki yillik ish rejasini qoʻllash orqali milliy shaffoflik tizimi joriy etiladi.

20. 2025-yildan boshlab har ikki yilda yangi hisobot davri boshlanadi. Ikki yillik ish rejasi va ikki yillik shaffoflik hisobotining ish rejasi asosida bir xil vaqt bosqichlari bilan takrorlanadi va hisobotlarni BMTning Iqlim oʻzgarishi toʻgʻrisidagi hadli konvensiyasiga (United Nations Framework Convention on Climate Change) taqdim etish bilan yakunlanadi.

Milliy shaffoflik tizimi boshqa hisobot va kuzatuv jarayonlari, shu jumladan, Milliy miqyosda belgilangan hissani yangilash boʻyicha maʼlumotlar yetkazishga koʻmaklashadi.

21. Oʻzbekiston Respublikasi “Texnik ekspertlar tekshiruvi” hamda “Texnik ekspertlar tekshiruvi guruhi (Technical expert review team) savollariga javoblar” deb nomlanuvchi mamlakat ichidagi yoki markazlashtirilgan tekshiruvdan oʻtadi.

8-bob. Yakunlovchi qoida

22. Iqlim oʻzgarishi boʻyicha xalqaro hujjatlar, standartlar va belgilangan eng yaxshi amaliyotlar hamda Oʻzbekiston Respublikasining “yashil” iqtisodiyotga oʻtish borasidagi ustuvorliklaridan kelib chiqib, Konsepsiyaning ayrim qoidalari Komissiyaning qarorlari va (yoki) bayonlari bilan aniqlashtirilishi hamda toʻldirilishi mumkin.

Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish konsepsiyasiga 1-ILOVA

Milliy shaffoflik tizimining tuzilmasi

Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish konsepsiyasiga 2-ILOVA

Tarmoqlar boʻyicha maʼlumotlar ishtirokchilari

Tarmoqlar Ishtirokchilar Tarmoq muvofiqlashtiruvchilari Energetika Energetika vazirligi Transport vazirligi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ “Oʻzbekgidroenergo” AJ “Hududgaztaʼminot” AJ “Oʻztransgaz” AJ “Oʻzbekneftgaz” AJ Hoʻjalik birlashmalari Boshqa tashkilotlar Energetika vazirligi Qishloq xoʻjaligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Suv xoʻjaligi vazirligi Hoʻjalik birlashmalari Boshqa tashkilotlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi Yerdan foydalanish, yerdan foydalanishni oʻzgartirish va oʻrmon xoʻjaligi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi Hoʻjalik birlashmalari Boshqa tashkilotlar Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Sanoat jarayonlari va mahsulotdan foydalanish Iqtisodiyot va moliya vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Savdo-sanoat palatasi Hoʻjalik birlashmalari Boshqa tashkilotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi Chiqindilar Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Hoʻjalik birlashmalari Boshqa tashkilotlar Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish konsepsiyasiga 3-ILOVA

Milliy shaffoflik tizimi uchun inson resurslari

Shaffoflik sohalari Inson resursi shtat birliklari Jalb etish muddati Shaffoflik tizimi administratori 1 1-bosqich, 2024-yil 4-chorak Moslashish choralari boʻyicha Moslashish choralari boʻyicha koordinator 1 1-bosqich, 2024-yil 4-chorak Iqlim oʻzgarishi boʻyicha 1 2-bosqich, 2025-yil 1-chorak Zaiflik xavflari, yoʻqotish va zarar 3 3-bosqich, 2025-yil 2-chorak Moslashish choralari 3 3-bosqich, 2025-yil 2-chorak Yumshatish choralari boʻyicha Yumshatish choralari boʻyicha koordinator 1 1-bosqich, 2024-yil 4-chorak Issiqxona gazlari milliy xatlovi 2 2-bosqich, 2025-yil 1-chorak Yumshatish choralari prognozlari 1 3-bosqich, 2025-yil 2-chorak Yumshatish choralari 3 3-bosqich, 2025-yil 2-chorak Moliyaviy va texnik koʻmaklar boʻyicha Moliyaviy va texnik koʻmaklar boʻyicha 1 2-bosqich, 2025-yil 1-chorak Jami 17

Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish konsepsiyasiga 4-ILOVA

Milliy shaffoflik tizimini joriy etishning tayorgarlik (birinchi) bosqichi

Asosiy yoʻnalishlar 2024-yil 4-chorak 2025-yil 1-chorak Tizim dizayni Ikki yillik shaffoflik hisoboti (BTR) ish rejasini tayyorlash Huquqiy baza va institutsional tartibga solish Milliy shaffoflik tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha normativ-huquqiy bazani rivojlantirish yuzasidan tavsiyalar ishlab chiqish Institutsional va tashkiliy asoslarni yoʻlga qoʻyish Xatlov 4-Milliy axborotnoma ( N C4) hisoboti uchun hisob-kitoblarni tayyorlash Yumshatish Yumshatish MRV metodologiyasini ishlab chiqish Moslashish Moslashish MRV metodologiyasini ishlab chiqish Hisobot 4-Milliy axborotnoma ( N C4) hisobotini tayyorlash Malakani oshirish Mutaxassislar malakasini oshirish Dasturiy taʼminot Milliy shaffoflik tizimining onlayn platformasi uchun texnik shartlar ishlab chiqish

Oʻzbekiston Respublikasida “yashil” iqtisodiyotga oʻtishda milliy shaffoflik tizimini joriy etish konsepsiyasiga 5-ILOVA

Milliy shaffoflik tizimini joriy etishning tajriba-sinov (ikkinchi) bosqichi

Asosiy yoʻnalishlar 2025-yil 2026-yil 1-chorak 2-chorak 3-chorak 4-chorak 1-chorak 2-chorak Tizim dizayni Issiqxona gazlari milliy xatlovi yillik ish rejasini tayyorlash Huquqiy baza va institutsional tartibga solish Institutsional va tashkiliy asoslarni joriy qilish Xatlov Birinchi Ikki yillik shaffoflik hisobot (BTR1) uchun maʼlumotlarni yigʻish va qayta ishlash Yumshatish Yumshatish va moslashish maqsadlariga erishish jarayonini baholash uchun maʼlumotlarni toʻplash va qayta ishlash Moslashish Hisobot Ikki yillik shaffoflik hisobot (BTR1) loyihasi ishlab chiqish Birinchi ikki yillik shaffoflik hisobot (BTR1)ni tasdiqlash va yuborish Malakani oshirish Hisoblash, vositalar va metodologiyalar boʻyicha texnik treninglar va ishchi mashgʻulotlar, shu jumladan uslubiy koʻrsatmalar tayyorlash Dasturiy taʼminot Milliy shaffoflik tizimining onlayn platformasini ishga tushirish Milliy shaffoflik tizimining onlayn platformasini orqali maʼlumotlarni yigʻish va qayta ishlash Muvofiqlashtirish Ishchi guruhning har ikki oylik yigʻilishlarini oʻtkazish Sinov (pilot) bosqichini baholash va tavsiyalar ishlab chiqish. Yangilangan Ikki yillik shaffoflik hisoboti ish rejasini ishlab chiqish

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 30-noyabr,

800-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.12.2024-y., 09/24/800/0993-son)

lex.uz