UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 29-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 29 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш, давлат хизматини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Давлат хизматлари марказлари томонидан нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш;

ариза берувчилардан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда уларни Face-ID тизими орқали идентификация қилиш;

нотурар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни композит тарзда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Адлия вазирлиги:

бир ой муддатда маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматини Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилишини таъминласин ва нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларнинг ҳамда топшириш ва қабул қилиш далолатномаларининг намунавий шаклларини тасдиқласин;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан доимий назорат ўрнатсин;

давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 ноябрдаги 795-сон қарорига ИЛОВА

Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулкни бутунлигича бошқа шахсга ўтказишга оид икки тарафлама шартномаларни расмийлаштириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди, нотурар кўчмас мулкнинг ҳадя ва рента шартномалари бундан мустасно.

Ушбу Регламент юридик шахслар томонидан нотурар кўчмас мулкни бошқа юридик шахсга ўтказишга оид шартномаларни ўзаро мустақил равишда ёки нотариал тартибда тасдиқлаган ҳолда расмийлаштиришга тўсқинлик қилмайди.

2. Давлат хизматини кўрсатиш тартибига кўра:

Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) — шартнома тарафларининг шахсини аниқлайди ва шартнома улар томонидан шахсан имзоланганлигини тасдиқлайди;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади.

3. Давлат хизмати мазкур Регламентга иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

4. Юридик шахсларнинг раҳбарлари ёки уларнинг вакиллари (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) давлат хизматидан фойдаланиш учун Марказга ўзи келиб мурожаат этади.

Бунда юридик шахсларнинг вакиллари асосий иш жойи бўйича ушбу ташкилотда ишлаётган бўлиши керак.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун шартномада иштирок этувчи томонлар бир вақтнинг ўзида Марказда бўлиши талаб этилади.

5. Ариза берувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари талаб қилинмаган ҳолда улар Face-ID тизими орқали идентификация қилинади.

6. Ариза берувчилар Марказга қуйидаги маълумот ва ҳужжатларни тақдим этади:

нотурар кўчмас мулк объектининг кадастр рақами, манзили, номи;

юридик шахснинг тўлиқ номи, СТИРи, почта манзили, телефон рақами, ҳисоб-китоб рақами, банк номи, банк коди (рақами) МФО;

юридик шахс раҳбарининг (вакили) Ф.И.О., ЖШШИР;

юридик шахс ваколатли бошқарув органининг нотурар кўчмас мулкни сотиш тўғрисидаги қарори (баённомаси);

юридик шахснинг вакилига берилган ишончнома — юридик шахснинг вакили мурожаат қилган тақдирда.

Ариза берувчиларнинг Ф.И.О., ЖШШИР ва паспорт (ID-карта) маълумотлари Face-ID тизими орқали автоматик равишда аниқланади.

7. Марказ ариза берувчилар номидан нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини электрон шаклда тўлдиради.

Ариза берувчиларнинг шахси Face-ID тизимидан идентификация қилинганлиги шартнома улар томонидан имзоланганлигини тасдиқлайди.

8. Қуйидаги маълумотлар Марказ томонидан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда текшириб олинади:

юридик шахсларнинг вакиллари асосий иш жойи бўйича ушбу ташкилотда ишлаши тўғрисидаги маълумотлар — «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан;

нотурар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу нотурар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар — «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан.

9. Шартнома расмийлаштирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига.

Шартнома расмийлаштирилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

10. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги;

зарур ҳужжатларнинг тақдим этилмаганлиги;

томонлардан бирининг Марказга келмаганлиги;

нотурар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилганлиги ёки ушбу нотурар жойга нисбатан хатлов мавжудлиги;

юридик шахсларнинг вакиллари асосий иш жойи бўйича ушбу ташкилотда ишламаслиги;

шартнома расмийлаштириш учун йиғимнинг тўланмаганлиги.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

11. Марказ шартномани расмийлаштиргандан сўнг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга 20 дақиқа ичида юборади.

Бунда шартнома билан биргаликда QR-код қўйилган нотурар кўчмас мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси автоматик равишда шакллантирилиб, рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.

Ариза берувчиларнинг сўровига кўра Марказ QR-код қўйилган нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини ҳамда топшириш ва қабул қилиш далолатномасини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.

12. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

13. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан реал вақт режимида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан кўчирма (кейинги ўринларда — кўчирма) Марказга юборилади.

14. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчилар ўн кун мобайнида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йигим тўламасдан, Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

15. Марказ кўчирма келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчиларнинг электрон манзилига юборади ва ариза берувчиларни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ариза берувчиларнинг сўровига кўра кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклда берилиши мумкин.

16. Ариза берувчилар Марказга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.

3-боб. Якунловчи қоидалар

17. Марказ ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Марказ Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади.

19. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

20. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА

Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчилар Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат қилади. Уз хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази Марказ ариза берувчиларнинг шахсини аниқлайди ва шартнома улар томонидан шахсан имзоланганлигини тасдиқлайди ҳамда шартномани Давлат кадастрлари палатасига юборади. Мурожаат этилгандан сўнг 20 дақиқа ичида 3-босқич Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан кўчирмани Давлат хизматлари марказига юборади. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда 4-босқич Давлат хизматлари маркази Кўчирма келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчиларнинг электрон манзилига юборади ва ариза берувчиларни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчиларнинг сўровига кўра кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклда берилиши мумкин. 10 дақиқа ичида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 29 ноябрь,

795-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2024 й., 09/24/795/0995-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Noturar koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga oid shartnomalarni rasmiylashtirish va unga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha kompozit davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoni ijrosini taʼminlash, davlat xizmatini koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish va aholiga qoʻshimcha qulayliklar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Noturar koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga oid shartnomalarni rasmiylashtirish va unga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha kompozit davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Davlat xizmatlari markazlari tomonidan noturar koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga oid shartnomalarni rasmiylashtirish;

ariza beruvchilardan shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarni talab qilmagan holda ularni Face-ID tizimi orqali identifikatsiya qilish;

noturar koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni kompozit tarzda davlat roʻyxatidan oʻtkazish.

2. Adliya vazirligi:

bir oy muddatda maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatini Davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatilishini taʼminlasin va noturar koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga oid shartnomalarning hamda topshirish va qabul qilish dalolatnomalarining namunaviy shakllarini tasdiqlasin;

davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibi bajarilishi yuzasidan doimiy nazorat oʻrnatsin;

davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-noyabrdagi 795-son qaroriga ILOVA

Noturar koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga oid shartnomalarni rasmiylashtirish va unga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha kompozit davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) yuridik shaxslar oʻrtasida noturar koʻchmas mulkni butunligicha boshqa shaxsga oʻtkazishga oid ikki taraflama shartnomalarni rasmiylashtirish va ularga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi, noturar koʻchmas mulkning hadya va renta shartnomalari bundan mustasno.

Ushbu Reglament yuridik shaxslar tomonidan noturar koʻchmas mulkni boshqa yuridik shaxsga oʻtkazishga oid shartnomalarni oʻzaro mustaqil ravishda yoki notarial tartibda tasdiqlagan holda rasmiylashtirishga toʻsqinlik qilmaydi.

2. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibiga koʻra:

Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markaz) — shartnoma taraflarining shaxsini aniqlaydi va shartnoma ular tomonidan shaxsan imzolanganligini tasdiqlaydi;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi.

3. Davlat xizmati mazkur Reglamentga ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

4. Yuridik shaxslarning rahbarlari yoki ularning vakillari (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) davlat xizmatidan foydalanish uchun Markazga oʻzi kelib murojaat etadi.

Bunda yuridik shaxslarning vakillari asosiy ish joyi boʻyicha ushbu tashkilotda ishlayotgan boʻlishi kerak.

Davlat xizmatidan foydalanish uchun shartnomada ishtirok etuvchi tomonlar bir vaqtning oʻzida Markazda boʻlishi talab etiladi.

5. Ariza beruvchilarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari talab qilinmagan holda ular Face-ID tizimi orqali identifikatsiya qilinadi.

6. Ariza beruvchilar Markazga quyidagi maʼlumot va hujjatlarni taqdim etadi:

noturar koʻchmas mulk obyektining kadastr raqami, manzili, nomi;

yuridik shaxsning toʻliq nomi, STIRi, pochta manzili, telefon raqami, hisob-kitob raqami, bank nomi, bank kodi (raqami) MFO;

yuridik shaxs rahbarining (vakili) F.I.O., JSHSHIR;

yuridik shaxs vakolatli boshqaruv organining noturar koʻchmas mulkni sotish toʻgʻrisidagi qarori (bayonnomasi);

yuridik shaxsning vakiliga berilgan ishonchnoma — yuridik shaxsning vakili murojaat qilgan taqdirda.

Ariza beruvchilarning F.I.O., JSHSHIR va pasport (ID-karta) maʼlumotlari Face-ID tizimi orqali avtomatik ravishda aniqlanadi.

7. Markaz ariza beruvchilar nomidan noturar koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini elektron shaklda toʻldiradi.

Ariza beruvchilarning shaxsi Face-ID tizimidan identifikatsiya qilinganligi shartnoma ular tomonidan imzolanganligini tasdiqlaydi.

8. Quyidagi maʼlumotlar Markaz tomonidan “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda tekshirib olinadi:

yuridik shaxslarning vakillari asosiy ish joyi boʻyicha ushbu tashkilotda ishlashi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan;

noturar joyni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq yoʻqligi yoki ushbu noturar joyga nisbatan xatlov mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan.

9. Shartnoma rasmiylashtirilganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga.

Shartnoma rasmiylashtirilganligi uchun yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

10. Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganligi;

zarur hujjatlarning taqdim etilmaganligi;

tomonlardan birining Markazga kelmaganligi;

noturar joyni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq qoʻyilganligi yoki ushbu noturar joyga nisbatan xatlov mavjudligi;

yuridik shaxslarning vakillari asosiy ish joyi boʻyicha ushbu tashkilotda ishlamasligi;

shartnoma rasmiylashtirish uchun yigʻimning toʻlanmaganligi.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

11. Markaz shartnomani rasmiylashtirgandan soʻng koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga 20 daqiqa ichida yuboradi.

Bunda shartnoma bilan birgalikda QR-kod qoʻyilgan noturar koʻchmas mulkni topshirish va qabul qilish dalolatnomasi avtomatik ravishda shakllantirilib, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboriladi.

Ariza beruvchilarning soʻroviga koʻra Markaz QR-kod qoʻyilgan noturar koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini hamda topshirish va qabul qilish dalolatnomasini elektron yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi mumkin.

12. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar Oʻzbekiston Respublikasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

13. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan taqdirda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan real vaqt rejimida Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat reyestridan koʻchirma (keyingi oʻrinlarda — koʻchirma) Markazga yuboriladi.

14. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchilar oʻn kun mobaynida koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yigim toʻlamasdan, Reglamentning 12-bandida koʻrsatilgan tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega.

15. Markaz koʻchirma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchilarning elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchilarni bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

Ariza beruvchilarning soʻroviga koʻra koʻchirma elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berilishi mumkin.

16. Ariza beruvchilar Markazga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilganligi, shuningdek, qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradilar.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

17. Markaz va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Markaz Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini doimiy nazorat qiladi.

19. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

20. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Noturar koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga oid shartnomalarni rasmiylashtirish va unga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha kompozit davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga ILOVA

Noturar koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga oid shartnomalarni rasmiylashtirish va unga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha kompozit davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchilar Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat qiladi. Uz xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Markaz ariza beruvchilarning shaxsini aniqlaydi va shartnoma ular tomonidan shaxsan imzolanganligini tasdiqlaydi hamda shartnomani Davlat kadastrlari palatasiga yuboradi. Murojaat etilgandan soʻng 20 daqiqa ichida 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalari Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat reyestridan koʻchirmani Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorida belgilangan tartibda va muddatlarda 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Koʻchirma kelib tushgandan soʻng uni ariza beruvchilarning elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchilarni bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Ariza beruvchilarning soʻroviga koʻra koʻchirma elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berilishi mumkin. 10 daqiqa ichida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 29-noyabr,

795-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.12.2024-y., 09/24/795/0995-son)

lex.uz