UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 6-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 6 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

МЕЗОНЛАРИ

Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 23-бандига мувофиқ давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида фаолият юритаётган ходимларнинг фаолиятини тартибга солиш ҳамда қўшимча рағбатлантириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларида (кейинги ўринларда — театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари) малака тоифалари бериладиган лавозимларни белгилаш;

театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларига малака тоифаларини бериш мезонлари, тартиби ва муддатлари;

театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларининг малака тоифасини тушириш ёки бекор қилиш асослари;

театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларига малака тоифаларини бериш билан боглиқ шикоятларни кўриб чиқиш тартиби.

3. Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

а) давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларининг ижодий фаолиятини баҳолаш мезонларини;

давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларининг ижро этиш меъёрларини тасдиқласин;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 815-сон қарорига ИЛОВА

Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида

1- боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг (кейинги ўринларда — театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари) артист ходимларига (кейинги ўринларда — ходимлар) малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.

2. Қуйидагилар театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларидаги малака тоифаси белгиланадиган лавозимлар ҳисобланади:

а) давлат театрлари ва театр-студияларида:

артист-вокалчи (яккахон хонанда);

балет артисти;

оркестр артисти;

хор артисти;

драма артисти;

б) давлат циркларида:

иллюзия артисти;

жонглёр артисти;

оркестр артисти;

масхарабозлик артисти;

от жанри артисти;

спорт акробати артисти;

эквилибр артисти;

ҳаво гимнасти артисти;

ҳайвон ўргатувчи артист;

балет артисти;

в) давлат концерт-томоша муассасаларида:

артист-хонанда;

артист-вокалчи (яккахон хонанда);

артист-созанда;

артист-мақомчи;

оркестр артисти;

балет артисти;

хор артисти.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Бадиий кенгаш — театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, бадиий раҳбарлари, режиссёрлари, таниқли ижодкорлар ва малакали мутахассисларидан иборат коллегиал тузилма.

Бадиий кенгашнинг таркиби, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади;

баҳолаш мезонлари — театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларида фаолият юритаётган ходимларнинг ижодий салоҳияти, меҳнат стажи, турли концерт-томоша ва спектакллардаги чиқишларининг сифати ва сони, жамоатчилик ишларидаги ҳамда маънавий-маърифий ва ижодий учрашувлардаги фаоллигини белгиловчи кўрсаткич;

малака тоифаси — Бадиий кенгаш хулосасига кўра бериладиган ходимларнинг амалий кўникмалари, касбий малакаси, меҳнат унумдорлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартини тасдиқловчи даража;

театр, цирк ва концерт-томошалари мавсуми — театр, цирк ва концерт- томоша муассасаларининг ўз репертуарини жамоа артистлари иштирокида намойиш этадиган давр.

4. Ходимларга малака тоифаси қонунийлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида берилади.

5. Ушбу Низом талаблари нодавлат театр, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасалари учун тавсиявий хусусиятга эга.

2- боб. Малака тоифасини белгилаш мезонлари ва бериш тартиби

6. Ходимларга малака тоифаси ушбу Низомга иловага мувофиқ давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларига малака тоифаларини бериш мезонлари асосида белгиланади.

7. Мезонлар асосида қуйидаги малака тоифалари берилади:

а) давлат театрлари, театр-студиялари ва цирклари бўйича:

тоифасиз артист;

иккинчи тоифали артист;

биринчи тоифали артист;

олий тоифали артист;

етакчи саҳна устаси;

б) концерт-томоша муассасалари бўйича:

тоифасиз артист;

иккинчи тоифали артист;

биринчи тоифали артист;

олий тоифали артист.

Алоҳида ҳолатларда ходимларнинг малака тоифаларини белгилашда уларнинг ушбу соҳадаги эришган ютуқларини инобатга олиб, истисно тариқасида, Бадиий кенгаш тавсияси асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда тегишли малака тоифаларидан бири берилиши мумкин.

8. Малака тоифаси тегишли театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг Бадиий кенгаши хулосасига асосан ушбу Низомга мувофиқ муассаса директорининг буйруғи билан белгиланади (оширилади ёки туширилади).

Бадиий кенгаш раиси ва аъзолари ушбу кенгаш қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун масъул ҳисобланади.

9. Бадиий кенгаш котиби ҳужжатларни қабул қилади, йиғилишда кўриб чиқиш учун тайёрлайди, расмийлаштиради ва уларни сақлайди.

10. Театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш мезонларида қайд этилган соҳа бўйича маълумот талаби Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг фахрий унвонларига эга ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бунда фахрий унвонга эга ходимларга малака тоифалари тегишли Бадиий кенгаш томонидан мустақил белгиланади.

11. Ходимларнинг малака тоифалари ҳар йили бир маротаба кўриб чиқилади.

12. Бадиий кенгашда ходимларнинг малака тоифаларини белгилаш масаласини кўриб чиқиш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

маълумотнома-объективка;

ижодий тавсифнома (тегишлилиги бўйича театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг бош режиссёри, бадиий раҳбари, труппа раҳбари, мусиқа раҳбари, бош дирижёри ёки бош балетмейстери номидан);

сўнгги бир йил давомида иштирок этган спектакллари, концерт ва томоша дастурларининг рўйхати.

13. Ходимларга малака тоифаси қуйидаги тартибда белгиланади:

театр, цирк ва концерт-томошалари мавсуми якунида бош режиссёр, бадиий раҳбар, труппа раҳбари, мусиқа раҳбари, бош дирижёр, бош балетмейстер ҳамда ижодий ишлаб чиқариш бўлим бошлиқларининг ходимларга малака тоифаларини бериш бўйича таклифлари Бадиий кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этилади;

Бадиий кенгаш котиби беш иш куни ичида муассасалар ходимларига малака тоифаларини бериш масаласини кўриб чиқиш учун тўпланган ҳужжатларни Бадиий кенгаш муҳокамасига киритади;

Бадиий кенгаш тақдим этилган ҳужжатларни ўн иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли хулосани тегишли театр, цирк ва концерт-томоша муассасаси раҳбарига тақдим этади;

театр, цирк ва концерт-томоша муассасаси раҳбари бир иш куни ичида Бадиий кенгаш хулосасига асосан тегишли буйруқни қабул қилади.

14. Малака тоифасини белгилаш учун театр, цирк ва концерт-томошалари мавсуми давомида театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг бош режиссёри, бадиий раҳбари, труппа раҳбари, мусиқа раҳбари, бош дирижёри ҳамда бош балетмейстери тегишлилиги бўйича ходимларнинг фаолиятини мунтазам мониторинг қилиб боради.

15. Театр, цирк ва концерт-томошалари мавсуми якуни бўйича ходимларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари асосида бош режиссёр, бадиий раҳбар, труппа раҳбари, мусиқа раҳбари, бош дирижёр, бош балетмейстер ҳамда ижодий ишлаб чиқариш бўлим бошлиқлари томонидан тайёрланадиган ҳужжатлар тегишли театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг касаба уюшмаси ҳамда ижодий ишлаб чиқариш бўлими бошлиқлари билан муҳокама қилинади.

16. Бадиий кенгаш ходимларнинг малака тоифасини холис белгилаш мақсадида унинг иштирокидаги спектакллар, концерт ва томошалар намойиши ҳамда машғулотлар давомида индивидуал маҳоратини муҳокама қилиши ҳамда алоҳида суҳбатлар ўтказиш ҳуқуқига эга.

17. Театр, цирк ва концерт-томоша муассасасига янги ишга қабул қилинадиган ёки фаолият юритиб турган ижодий ходимларнинг малака тоифасига лойиқ ёки нолойиқлиги Бадиий кенгаш томонидан навбатдан ташқари кўриб чиқилиши мумкин.

18. Қуйидагилар ходимларнинг малака тоифасини тушириш ёки бекор қилишга асос бўладиган ҳолатлар ҳисобланади:

театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг ички тартиб интизом қоидаларига риоя этилмаганлиги;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги аҳолининг, айниқса, ёшларнинг маънавиятига салбий таъсир этувчи чиқишлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан қўриқланадиган давлат ва жамият манфаатларига ҳамда театр ва цирк муассаса ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатларни содир этиши;

ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар.

19. Ходимларга малака тоифасини белгилаш Бадиий кенгаш қарори баённомаси билан расмийлаштирилади, Кенгаш раиси ҳамда котиб томонидан имзоланади ва малака тоифа беришга оид бошқа ҳужжатлар билан тегишли театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг Кадрлар бўлимида сақланади, кейинчалик белгиланган тартибда архивга топширилади.

20. Бадиий кенгаш котиби ходимларга белгиланган малака тоифаси бўйича Бадиий кенгашнинг тасдиқланган қарори баённомаси билан тегишли ходимларни таништиради ва зарур ҳолларда ундан кўчирма беради.

21. Театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари ижодий ходимларга малака тоифаси белгилангандан сўнг тегишлилиги бўйича юқори турувчи органга белгиланган тартибда етти кун ичида маълумот тақдим этилади.

22. Бадиий кенгаш қарори юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан малакали мутахассислардан (Бадиий кенгаш аъзоларидан ташқари) иборат беш кишидан кам бўлмаган тоқ сонли таркибда Аппеляция комиссияси тузилади.

23. Ариза берувчи тоифа бериш рад этилганлиги, шунингдек, Бадиий кенгаш аъзоларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан Бадиий кенгаш қарори чиқарилган ва қарор нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шикоят аризаси билан Аппеляция комиссиясига мурожаат қилади.

24. Бадиий кенгаш қарори юзасидан берилган шикоят Аппеляция комиссияси томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижаларига кўра шикоятни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

25. Аппеляция комиссиясининг қарори юзасидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиниши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

26. Малака тоифасини бериш ҳамда уни бекор қилиш жараёнида келиб чиққан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш

I . Давлат театрлари ва театр-студиялари бўйича Артист-вокалчи (яккахон хонанда), балет артисти, оркестр артисти, хор артисти, драма артисти лавозимлари учун тоифасиз артист — маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлмаган, лекин касбий маҳоратга эга артист ходим; иккинчи тоифали артист — маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, театр ёки маданият соҳасида меҳнат стажига эга бўлмаган артист ходим; биринчи тоифали артист — маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, маънавий-маърифий тадбирларда фаол, профессионал сифатли ҳамда салмоқли роллар ижро этган, доимий равишда ўз маҳоратини ошириб келган ҳамда театр соҳасида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган артист ходим; олий тоифали артист — маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, маънавий-маърифий тадбирларда фаол, профессионал сифатли ҳамда салмоқли роллар ижро этган, доимий равишда ўз маҳоратини ошириб келган, «устоз-шогирд» анъаналари асосида шогирд тайёрлаган ҳамда театр соҳасида камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган артист ходим; етакчи саҳна устаси — маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, маънавий-маърифий тадбирларда фаол, профессионал сифатли ҳамда салмоқли роллар ижро этган, доимий равишда ўз маҳоратини ошириб келган, «устоз-шогирд» анъаналари асосида шогирд тайёрлаган, таълим муассасаларида маҳорат дарслари ўтган ҳамда театр соҳасида камида 10 йил меҳнат стажига эга бўлган артист ходим. II . Давлат цирки бўйича а) Иллюзия артисти лавозими учун тоифасиз артист — ўз жанрининг техникасини талаб даражасида эгаллаган, трюкларни бадиий савияда ижро эта оладиган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган ходим; иккинчи тоифали артист — иллюзия жанридаги гуруҳли чиқишларда иштирок этиш имкониятини берувчи актёрлик кўникмаларига, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус ёки умумий ўрта маълумотга эга бўлган ходим; биринчи тоифали артист — иллюзия жанридаги гуруҳли чиқишларда мураккаб трюклар ва трюкли комбинацияларни бажариш бўйича тажрибага, шунингдек, яккахон чиқишларда иштирок эта оладиган, ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; олий тоифали артист — иллюзия жанрида юқори профессионал ва актёрлик маҳоратига, жисмларни манипуляция қилиш кўникмаларига ҳамда аттракционли йирик томошаларда етакчи ижрочилардан бири сифатида иштирок этган, мураккаб трюклар ва комбинациялар намойиш этувчи, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; етакчи саҳна устаси — иллюзия жанрида юқори профессионал ва актёрлик маҳоратига, энг юқори мураккабликдаги турли трюклар ва комбинацияларни юксак бадиий савияда бажара оладиган, солист сифатида иштирок этадиган ўз жанрида йирик муаллифлик репертуарига, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, шунингдек ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; б) Жонглёр артисти лавозими учун иккинчи тоифали артист ­­ — жанрнинг гуруҳли чиқишларида қатнашиш имконини берувчи актёрлик маҳоратига, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ёки умумий ўрта маълумотга эга бўлган ходим; биринчи тоифали артист — жанрдаги гуруҳли чиқишларда, зарур ҳолларда яккахон тартибда мураккаб трюклар ва комбинацияларни ижро этиш тажрибасига, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, шунингдек, мутахассислиги бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; олий тоифали артист — жанрда профессионал кўникмалари ва актёрлик маҳоратига, юксак бадиий савиядаги мураккаб трюклар ва комбинацияларни намойиш этувчи, яккахон ижрочи сифатида йирик муаллифлик репертуарига, шунингдек, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган ҳамда ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; в) Оркестр артисти лавозими учун тоифасиз артист — ўзининг мутахассислигидаги мусиқа чолғусида ижро эта олиш кўникмаси ва зарур мусиқий (нотани ўқий олиш) тайёргарликка ҳамда ўзининг йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ходим; иккинчи тоифали артист — ўзининг йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, ижрочилик санъати соҳасида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходим; биринчи тоифали артист — мусиқий ижро ва маданиятнинг юқори даражали техникага, шунингдек, нотани саҳифадан ўқий оладиган, оркестр партияларини тезкор ўқий оладиган ҳамда бир услубдаги эркин импровизация қобилияти шаклланган, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, оркестрда 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходим; олий тоифали артист — мукаммал мусиқий ижро имкониятига, оркестр партияларини юқори савияда ўқиш маҳоратига, шунингдек, «устоз-шогирд» анъаналари асосида шогирд тайёрлаган, таълим муассасаларида маҳорат дарсларини ўтган, турли услуб ва темпда эркин равишда импровизация қила олиш қобилиятига эга бўлган ҳамда ўзининг йўналиши бўйича олий маълумотга эга, оркестрда 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходим; г) Масхарабозлик артисти лавозими учун тоифасиз артист — цирк чиқишларида оддий трюкларни бажара олиш учун зарур артистик қобилиятга, шунингдек, умумий ўрта маълумотга эга бўлган ходим; иккинчи тоифали артист — ҳаваскорлик циркида орттирган тажрибасига ва цирк дастурларидаги «гилам артисти», буффонада масхарабози, мусиқий эксцентрик, сатирик образларини ижро этиш имкониятига, актёрлик кўникмаларга, шунингдек, ўзининг йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, ижрочилик санъати соҳасида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходим ; биринчи тоифали артист — жанрда профессионал кўникмалари ва актёрлик маҳоратига, юксак бадиий савиядаги образларини ижро этиш имкониятига, шунингдек, ўз жанрида яккахон ижрочи сифатида томошалар кўрсата оладиган, ушбу йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; олий тоифали артист — ўз йўналишида профессионал кўникмалари ва актёрлик маҳоратига, ўзига хос ижодий услубга, юқори бадиий ва оригинал номерларни, реприза, клоунада, саҳна кўринишлари, турли образлар, баъзи цирк жанрларини профессионал даражада пародия қилиш бўйича ижодий кўрсаткичларга, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; етакчи саҳна устаси — ўз йўналиши санъатини эгаллаганлик лаёқатини намоён этган, цирк санъатининг бир қатор жанрларини профессионал даражада эгаллаган, ўз жанрида янги чиқишларини тайёрлаб, унда солист сифатида иштирок этадиган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, шунингдек, мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; д) От жанри артисти лавозими учун тоифасиз артист — артистлик қобилиятига ва от ўргатиш бўйича кўникмаларга эга, ўргатилган отлар билан томошаларда иштирок эта оладиган, оддий трюклар тайёрлаш бўйича репетициялар ўтказишни биладиган, шунингдек, ўрта махсус маълумотга эга ходим; иккинчи тоифали артист — махсус тайёрланган, ўргатилган ҳайвонлар иштирокидаги репетициялар ва гуруҳли саҳна кўринишларида ёки тажрибали ҳайвон ўргатувчи бошқарувидаги янги, тайёргарлик кўрмаган ҳайвонлар иштирокидаги репетицияларда қатнашган, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ёки умумий ўрта маълумотга ҳамда 1 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; биринчи тоифали артист — махсус тайёрланган, ўргатилган ҳайвонлар билан ишлайдиган, уларни профессионал даражада бошқариш ва намойиш этиш бўйича профессионал ва актёрлик маҳоратига ҳамда ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; олий тоифали артист — дрессура жанрида ўзига хос ижодий услубга, мураккаб ва антиқа трюкларни юқори даражада намойиш этиш ва ҳайвонларнинг турли трюкларни бажаришга мойиллигини аниқлаш лаёқатига, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; етакчи саҳна устаси — томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ўта мураккаб ва хавфли трюкларда ўзи асосий ижрочи ёки солист сифатида иштирок эта оладиган, ёрқин артистлик истеъдодига, ҳайвонларни ўргатиш жанрида юқори профессионал ва актёрлик маҳоратига, ўта мураккаб аттракционларни яратиш лаёқатига, шунингдек, йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, ҳамда мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; е) Спорт акробати артисти лавозими учун тоифасиз артист — спорт акробатикаси жанри хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ижодий паспортда қайд этилган оддий трюкларни қониқарли ижро этиш ҳамда шу йўналишдаги томошаларда иштирок эта оладиган даражада акробатика санъатида фаолият юрита олиш бўйича маҳоратга ҳамда ўрта маълумотга эга бўлган ходим; иккинчи тоифали артист — спорт акробатикаси жанри бўйича жисмоний тайёргарликка (мастер ёки мастерликка номзод), ўз йўналиши бўйича ўрта махсус ёки умумий ўрта маълумотга, шунингдек, ўзи шуғулланаётган спорт тури ҳамда спорт-акробатика жанрида ҳаваскорлик циркида 1 йилдан ортиқ ишлаган ходим; биринчи тоифали артист — спорт-акробатикаси жанридаги гуруҳли чиқишларда мураккаб трюклар ва трюкли комбинацияларни бажариш қобилиятига, шунингдек, яккахон чиқишларда иштирок этган, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; олий тоифали артист — ўз соҳасида юқори бадиий савиядаги саҳна кўринишларида ёки аттракционларда спорт-акробатика жанрига оид ўта мураккаб трюкларни юксак даражада бажариш бўйича ўзига хос ижодий услубга ҳамда ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, шунингдек, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; етакчи саҳна устаси — солист сифатида иштирок этадиган ўз жанрида йирик чиқишларни ва ўта мураккаб аттракционларни тайёрлайдиган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ёрқин артистлик истеъдодига, ўта юқори мураккабликдаги турли трюклар ва комбинацияларни эркин бажариш бўйича қобилиятга, шунингдек, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; ж) Эквилибр артисти лавозими учун тоифасиз артист — актёрлик ва саҳнада ҳаракатланиш маҳоратига, оддий трюклар ва комбинацияларни бажара олиши лаёқатига, шунингдек, ўрта махсус маълумотга ва жисмоний тайёргарликка эга ходим; иккинчи тоифали артист — ўз жанри бўйича жисмоний тайёргарликка (мастер ёки мастерликка номзод), ўз йўналиши бўйича ўрта махсус ёки умумий ўрта маълумотга, шунингдек, ўзи шуғулланаётган спорт тури ҳамда эквилибр жанрида ҳаваскорлик циркида 1 йилдан ортиқ ишлаган ходим; биринчи тоифали артист — эквилибр жанридаги гуруҳли чиқишларда мураккаб трюклар ва комбинацияларни бажариш қобилиятига, шунингдек, яккахон чиқишларда иштирок этган, йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; олий тоифали артист — ўз соҳасида юқори бадиий савиядаги ва оригинал саҳна кўринишларида ёки эквилибр жанрига оид аттракционларда ўта мураккаб трюкларни юксак савияда бажариш бўйича ўзига хос ижодий услубга, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; етакчи саҳна устаси — ўз жанрида йирик чиқишлар ва ўта мураккаб аттракционлар тайёрлаган ҳамда ўзи асосий иштирокчи, солист сифатида иштирок этадиган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ёрқин артистлик истеъдодига, ўта юқори мураккабликдаги турли трюклар ва комбинацияларни эркин бажариш бўйича қобилиятга, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, шунингдек, мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; з) Ҳаво гимнасти артисти лавозими учун тоифасиз артист — пластика ва бошқа таъсирчан ифода воситаларига, гимнастика ва акробатика бўйича тегишли тайёргарликка (бошловчи артист), шунингдек, ўрта махсус маълумотга ёки гимнастика бўйича жисмоний тайёргарликка ҳамда умумий ўрта маълумотга эга ходим; иккинчи тоифали артист — ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича жисмоний тайёргарликка (спорт мастери ёки мастерликка номзод), ўрта махсус маълумотга ёки умумий ўрта маълумотга эга бўлган ҳамда мазкур спорт тури бўйича ҳаво гимнастикаси жанрида ҳаваскорлик циркида 1 йилдан ортиқ ишлаган ходим; биринчи тоифали артист — гуруҳли чиқишлардаги мураккаб трюклар ва комбинацияларни ижро этиш бўйича ижодий кўрсаткичларга, ҳаво гимнастикаси жанрига оид яккахон чиқишларда иштирок этиш лаёқатига, шунингдек, ўз йўналишида ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз соҳасида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; олий тоифали артист — ўз амплуасида юқори ва оригинал саҳна кўринишларида ёки ҳаво гимнастикаси жанрига оид аттракционларда ўта мураккаб трюкларни юксак савияда бажариш бўйича ўзига хос ижодий услубга, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; етакчи саҳна устаси — ўз соҳасида йирик чиқишларда асосий иштирокчи, солист сифатида қатнашадиган, ўта мураккаб аттракционларни тайёрлайдиган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ёрқин артистлик истеъдодга, ўта юқори мураккабликдаги турли трюкларни эркин бажариш бўйича қобилиятга, шунингдек, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим; и) Ҳайвон ўргатувчи артист лавозими учун тоифасиз артист — артистлик қобилиятига ва ҳайвон ўргатиш бўйича кўникмаларга, оддий трюклар тайёрлаш бўйича репетициялар ўтказиш лаёқатига, шунингдек, умумий ўрта маълумотга эга ходим (бу тоифа йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи артистларга берилмайди) ; иккинчи тоифали артист — 3 йил давомида махсус тайёрланган, ўргатилган ҳайвонлар иштирокидаги репетициялар ҳамда гуруҳли саҳна кўринишлари ва тажрибали ҳайвон ўргатувчи бошқарувидаги янги ҳайвонлар иштирокидаги репетицияларда қатнашган, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ёки умумий ўрта маълумотга эга (йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи бўлса ҳайвонларни парваришловчи ишчилар бажарадиган ҳайвон ўргатувчи ассистенти сифатида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган) ходим; биринчи тоифали артист — махсус тайёрланган, ўргатилган ҳайвонлар билан ишлаш, уларни профессионал даражада бошқариш ва намойиш этиш бўйича профессионал ва актёрлик маҳоратига, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, шунингдек, ўз соҳасида камида 3 йил (йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи бўлса иккинчи тоифали артист лавозимида камида 2 йил) меҳнат стажига эга бўлган ходим; олий тоифали артист — ҳайвон ўргатиш жанрида мураккаб ва антиқа трюкларни намойиш этадиган, ҳайвонларда турли трюкларни ўрганишга лаёқатини аниқлаш бўйича юқори даражадаги ўзига хос ижодий услуби шаклланган, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, шунингдек, ўз соҳасида камида 5 йил (йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи бўлса биринчи тоифали артист лавозимида камида 3 йил) меҳнат стажига эга бўлган ходим; етакчи саҳна устаси — ёрқин артистлик истеъдодини, ҳайвон ўргатиш жанрида юқори профессионал ва актёрлик маҳоратини намойиш этган, йирик чиқишлари ва ўзи асосий иштирокчи, солист сифатида иштирок этган, ўз жанрида ўта мураккаб аттракционларни тайёрлаган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, шунингдек, ўз соҳасида камида 7 йил (йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи бўлса олий тоифали артист лавозимида камида 5 йил) меҳнат стажига эга бўлган ходим; к) Балет артисти лавозими учун тоифасиз артист — зарур рақс техникаси ва кўникмаларга эга, шунингдек, гуруҳли саҳна кўринишларда иштирок этган ҳамда умумий ўрта маълумотга эга бўлган ходим; иккинчи тоифали артист — ҳаваскор хореография жамоаларида ишлаш тажрибаси бўлган ёки ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича разрядга эга бўлган ҳамда ўрта махсус маълумотга эга бўлган ходим; биринчи тоифали артист — профессионал маҳоратга, пантомима, гуруҳли чиқиш ва хореография саҳналарида иштирок этаётганда унинг рақс ва спортга лаёқати, кўриниши ва бу томошаларда асосий вазифаларни бажара олиш қобилиятига, шунингдек, ҳаваскор хореография жамоаларида ишлаш тажрибасига ёки ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича разрядга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 3 йил меҳнат стажига ҳамда ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ходим; олий тоифали артист — юқори профессионал маҳоратга, пантомима, балет интермедиялари, парадлардаги ўта муҳим саҳналарни ижро этишда рақс ва спортга лаёқатига, ўта мураккаб гуруҳли чиқишларда ва хореография саҳналарида етакчи ижрочи сифатида иштирок этиш қобилиятига, ўз соҳаси бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга, хореография жамоаларида ишлаш тажрибасига ёки ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича разрядга, шунингдек, ўз фаолияти бўйича камида 5 йил меҳнат стажи эга бўлган ходим. III . Давлат концерт-томоша муассасалари бўйича а) Артист-хонанда, артист-вокалчи (яккахон хонанда), артист-созанда ва артист-мақомчи лавозимлари учун тоифасиз артист — махсус маълумотга эга бўлмаган, истеъдодли ва иқтидорли ижодий ходим; иккинчи тоифали артист — жамоанинг жорий репертуарини тегишлилиги бўйича бадиий савияда ижро эта олиши, маданият ва санъат йўналишидаги ўрта махсус ёки олий маълумотга, соҳада камида 1 йил меҳнат стажига эга бўлган ижодий ходим; биринчи тоифали артист — жамоанинг жорий репертуарини тегишлилиги бўйича юқори бадиий савияда ижро эта олиши, яккахон ижродаги профессионал маҳоратга, маданият ва санъат йўналишидаги ўрта махсус ёки олий маълумотга, шунингдек, иккинчи тоифали артист малака тоифасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган ижодий ходим; олий тоифали артист — жамоанинг жорий репертуарини тегишлилиги бўйича юқори бадиий савияда ижро эта олиши, юксак профессионал маҳорати, устоз-шогирд анъаналари асосида шогирд тайёрлаганлиги, яккахон ижрочи сифатида республика танловларида совриндор бўлганлиги, маданият ва санъат йўналишидаги олий маълумотга, шунингдек, биринчи тоифали артист малака тоифасида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ижодий ходим; б) Оркестр артисти лавозими учун тоифасиз артист — мутахассислигидаги мусиқа чолғусида нота орқали ижро эта олиш билим кўникмаси, шунингдек, ўзининг йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга ижодий ходим; иккинчи тоифали артист — мутахассислигидаги мусиқа чолғусида нота орқали ижро эта олиш билим кўникмаси, оркестр репертуаридаги асарларни юқори савияда ижро этиши, йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга, шунингдек, ижрочилик санъати соҳасида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга ижодий ходим; биринчи тоифали артист — ижронинг юқори даражали техникаси, оркестр партияларини тезкор ўқий олиш билим кўникмаси, яккахон ижродаги профессионал маҳорати, йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, оркестрда иккинчи тоифали артист малака тоифасида 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга ижодий ходим; олий тоифали артист — жамоанинг жорий репертуарини тегишлилиги бўйича юқори бадиий савияда ижро эта олиши, оркестр партияларини юқори савияда ўқиш маҳорати, устоз-шогирд анъаналари асосида шогирд тайёрлаганлиги, яккахон ижрочи сифатида республика танловларида совриндор бўлганлиги, маданият ва санъат йўналишидаги олий маълумотга, шунингдек, биринчи тоифали артист малака тоифасида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ижодий ходим; в) Балет артисти лавозими учун тоифасиз артист — рақс санъатига монанд ташқи кўринишига эга бўлган, саҳнавий, мусиқий ва рақс ижро этиш кўникмаси ҳамда жамоавий ва якка тартибдаги дастлабки рақс услубларини биладиган, ўрта махсус ёки олий маълумот талаб этилмайдиган ижодий ходим; иккинчи тоифали артист — рақс санъатига монанд ташқи кўринишига эга, миллий мумтоз ва классик рақсларни, жамоавий ва якка тартибдаги рақс услубларини биладиган, ижрочилик санъати соҳасида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига ҳамда хореография йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ижодий ходим; биринчи тоифали артист — рақс санъатига монанд ташқи кўринишига эга, миллий мумтоз ва классик рақсларни, жамоавий ва якка тартибдаги рақс услубларини биладиган ҳамда юқори савияда ижро этадиган, хореографик маданиятнинг бадиий пластик техникасини профессионал ўзлаштирганлиги, ижрочилик санъати соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига ҳамда хореография йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ижодий ходим; олий тоифали артист — рақс санъатига монанд ташқи кўринишига эга, миллий мумтоз ва классик рақсларни, жамоавий ва якка тартибдаги рақс услубларини биладиган ҳамда юқори савияда ижро этадиган, юқори профессионал ижрочилиги, эркин импровизация, юксак рақс техникасига эга, репертуардаги барча етакчи партияларни ижро эта олиши, ижрочилик санъати соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига ҳамда хореография йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ижодий ходим; г) Хор артисти лавозими учун тоифасиз артист — нота партияларни ўқий олиш қобилиятини ўзлаштирганлиги, вокал-хор услубларидан фойдалана олиши, маданият, санъат йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий мусиқий маълумотга эга бўлган ижодий ходим; иккинчи тоифали артист — ҳар томонлама юксак профессионал кўникмаларга эгалиги, нота партияларни ўқий олиш қобилиятини ўзлаштирганлиги, вокал-хор услубларидан фойдалана олиши, маданият, санъат йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга шунингдек, соҳада хор артисти сифатида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга ижодий ходим; биринчи тоифали артист — ҳар томонлама юксак профессионал кўникмаларга эга, вокал-хор услубларидан фойдалана оладиган, нота партияларни ўқий олиш қобилиятини ўзлаштирганлиги, маданият, санъат йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга шунингдек, иккинчи тоифали хор артисти сифатида 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга ижодий ходим; олий тоифали артист — ҳар томонлама юксак профессионал кўникмаларга эга, нота партияларни ўқий олиш қобилиятини ўзлаштирганлиги, янги асарлар устида мунтазам изланишлар олиб бориши, муҳим биринчи ва етакчи партияларни ижро этиши, ижродаги юқори касбий салоҳият, юқори саҳна маҳорати, тўлиқ диапазонли, ёрқин, чиройли тембрли овоз, юқори профессионал маҳорат, маданият, санъат йўналиши бўйича олий маълумотга шунингдек, биринчи тоифали хор артисти сифатида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга ижодий ходим.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 6 декабрь,

815-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2024 й., 09/24/815/1011-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

MEZONLARI

Davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalarining artist xodimlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmonida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash, shuningdek, davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalarining artist xodimlariga malaka toifalarini berish tartibini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2024-yilda yoʻnalishlar kesimida ishlab chiqiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari roʻyxatining 23-bandiga muvofiq davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarida faoliyat yuritayotgan xodimlarning faoliyatini tartibga solish hamda qoʻshimcha ragʻbatlantirish nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalarining artist xodimlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalari) malaka toifalari beriladigan lavozimlarni belgilash;

teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalari artist xodimlariga malaka toifalarini berish mezonlari, tartibi va muddatlari;

teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalari artist xodimlarining malaka toifasini tushirish yoki bekor qilish asoslari;

teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalari artist xodimlariga malaka toifalarini berish bilan bogliq shikoyatlarni koʻrib chiqish tartibi.

3. Madaniyat vazirligi bir oy muddatda:

a) davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalari artist xodimlarining ijodiy faoliyatini baholash mezonlarini;

davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalari artist xodimlarining ijro etish meʼyorlarini tasdiqlasin;

b) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-dekabrdagi 815-son qaroriga ILOVA

Davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalarining artist xodimlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisida

1- bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalarining (keyingi oʻrinlarda — teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalari) artist xodimlariga (keyingi oʻrinlarda — xodimlar) malaka toifalarini berish tartibini belgilaydi.

2. Quyidagilar teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalaridagi malaka toifasi belgilanadigan lavozimlar hisoblanadi:

a) davlat teatrlari va teatr-studiyalarida:

artist-vokalchi (yakkaxon xonanda);

balet artisti;

orkestr artisti;

xor artisti;

drama artisti;

b) davlat sirklarida:

illyuziya artisti;

jonglyor artisti;

orkestr artisti;

masxarabozlik artisti;

ot janri artisti;

sport akrobati artisti;

ekvilibr artisti;

havo gimnasti artisti;

hayvon oʻrgatuvchi artist;

balet artisti;

v) davlat konsert-tomosha muassasalarida:

artist-xonanda;

artist-vokalchi (yakkaxon xonanda);

artist-sozanda;

artist-maqomchi;

orkestr artisti;

balet artisti;

xor artisti.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Badiiy kengash — teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalarida jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan teatr, sirk va konsert-tomosha muassasasining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari, badiiy rahbarlari, rejissorlari, taniqli ijodkorlar va malakali mutaxassislaridan iborat kollegial tuzilma.

Badiiy kengashning tarkibi, asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlari hamda faoliyat yuritish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan belgilanadi;

baholash mezonlari — teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalarida faoliyat yuritayotgan xodimlarning ijodiy salohiyati, mehnat staji, turli konsert-tomosha va spektakllardagi chiqishlarining sifati va soni, jamoatchilik ishlaridagi hamda maʼnaviy-maʼrifiy va ijodiy uchrashuvlardagi faolligini belgilovchi koʻrsatkich;

malaka toifasi — Badiiy kengash xulosasiga koʻra beriladigan xodimlarning amaliy koʻnikmalari, kasbiy malakasi, mehnat unumdorligi va mehnatga haq toʻlash shartini tasdiqlovchi daraja;

teatr, sirk va konsert-tomoshalari mavsumi — teatr, sirk va konsert- tomosha muassasalarining oʻz repertuarini jamoa artistlari ishtirokida namoyish etadigan davr.

4. Xodimlarga malaka toifasi qonuniylik, xolislik va oshkoralik prinsiplari asosida beriladi.

5. Ushbu Nizom talablari nodavlat teatr, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalari uchun tavsiyaviy xususiyatga ega.

2- bob. Malaka toifasini belgilash mezonlari va berish tartibi

6. Xodimlarga malaka toifasi ushbu Nizomga ilovaga muvofiq davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalari artist xodimlariga malaka toifalarini berish mezonlari asosida belgilanadi.

7. Mezonlar asosida quyidagi malaka toifalari beriladi:

a) davlat teatrlari, teatr-studiyalari va sirklari boʻyicha:

toifasiz artist;

ikkinchi toifali artist;

birinchi toifali artist;

oliy toifali artist;

yetakchi sahna ustasi;

b) konsert-tomosha muassasalari boʻyicha:

toifasiz artist;

ikkinchi toifali artist;

birinchi toifali artist;

oliy toifali artist.

Alohida holatlarda xodimlarning malaka toifalarini belgilashda ularning ushbu sohadagi erishgan yutuqlarini inobatga olib, istisno tariqasida, Badiiy kengash tavsiyasi asosida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan kelishgan holda tegishli malaka toifalaridan biri berilishi mumkin.

8. Malaka toifasi tegishli teatr, sirk va konsert-tomosha muassasasining Badiiy kengashi xulosasiga asosan ushbu Nizomga muvofiq muassasa direktorining buyrugʻi bilan belgilanadi (oshiriladi yoki tushiriladi).

Badiiy kengash raisi va aʼzolari ushbu kengash qarorining qonuniyligi, adolatliligi va xolisligi uchun masʼul hisoblanadi.

9. Badiiy kengash kotibi hujjatlarni qabul qiladi, yigʻilishda koʻrib chiqish uchun tayyorlaydi, rasmiylashtiradi va ularni saqlaydi.

10. Teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalarining artist xodimlariga malaka toifalarini berish mezonlarida qayd etilgan soha boʻyicha maʼlumot talabi Oʻzbekiston Respublikasi va Qoraqalpogʻiston Respublikasining faxriy unvonlariga ega xodimlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Bunda faxriy unvonga ega xodimlarga malaka toifalari tegishli Badiiy kengash tomonidan mustaqil belgilanadi.

11. Xodimlarning malaka toifalari har yili bir marotaba koʻrib chiqiladi.

12. Badiiy kengashda xodimlarning malaka toifalarini belgilash masalasini koʻrib chiqish jarayonida quyidagi hujjatlar talab etiladi:

maʼlumotnoma-obyektivka;

ijodiy tavsifnoma (tegishliligi boʻyicha teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalarining bosh rejissori, badiiy rahbari, truppa rahbari, musiqa rahbari, bosh dirijori yoki bosh baletmeysteri nomidan);

soʻnggi bir yil davomida ishtirok etgan spektakllari, konsert va tomosha dasturlarining roʻyxati.

13. Xodimlarga malaka toifasi quyidagi tartibda belgilanadi:

teatr, sirk va konsert-tomoshalari mavsumi yakunida bosh rejissor, badiiy rahbar, truppa rahbari, musiqa rahbari, bosh dirijor, bosh baletmeyster hamda ijodiy ishlab chiqarish boʻlim boshliqlarining xodimlarga malaka toifalarini berish boʻyicha takliflari Badiiy kengashga koʻrib chiqish uchun taqdim etiladi;

Badiiy kengash kotibi besh ish kuni ichida muassasalar xodimlariga malaka toifalarini berish masalasini koʻrib chiqish uchun toʻplangan hujjatlarni Badiiy kengash muhokamasiga kiritadi;

Badiiy kengash taqdim etilgan hujjatlarni oʻn ish kuni ichida koʻrib chiqadi va tegishli xulosani tegishli teatr, sirk va konsert-tomosha muassasasi rahbariga taqdim etadi;

teatr, sirk va konsert-tomosha muassasasi rahbari bir ish kuni ichida Badiiy kengash xulosasiga asosan tegishli buyruqni qabul qiladi.

14. Malaka toifasini belgilash uchun teatr, sirk va konsert-tomoshalari mavsumi davomida teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalarining bosh rejissori, badiiy rahbari, truppa rahbari, musiqa rahbari, bosh dirijori hamda bosh baletmeysteri tegishliligi boʻyicha xodimlarning faoliyatini muntazam monitoring qilib boradi.

15. Teatr, sirk va konsert-tomoshalari mavsumi yakuni boʻyicha xodimlarga Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan baholash mezonlari asosida bosh rejissor, badiiy rahbar, truppa rahbari, musiqa rahbari, bosh dirijor, bosh baletmeyster hamda ijodiy ishlab chiqarish boʻlim boshliqlari tomonidan tayyorlanadigan hujjatlar tegishli teatr, sirk va konsert-tomosha muassasasining kasaba uyushmasi hamda ijodiy ishlab chiqarish boʻlimi boshliqlari bilan muhokama qilinadi.

16. Badiiy kengash xodimlarning malaka toifasini xolis belgilash maqsadida uning ishtirokidagi spektakllar, konsert va tomoshalar namoyishi hamda mashgʻulotlar davomida individual mahoratini muhokama qilishi hamda alohida suhbatlar oʻtkazish huquqiga ega.

17. Teatr, sirk va konsert-tomosha muassasasiga yangi ishga qabul qilinadigan yoki faoliyat yuritib turgan ijodiy xodimlarning malaka toifasiga loyiq yoki noloyiqligi Badiiy kengash tomonidan navbatdan tashqari koʻrib chiqilishi mumkin.

18. Quyidagilar xodimlarning malaka toifasini tushirish yoki bekor qilishga asos boʻladigan holatlar hisoblanadi:

teatr, sirk va konsert-tomosha muassasasining ichki tartib intizom qoidalariga rioya etilmaganligi;

Internet jahon axborot tarmogʻidagi aholining, ayniqsa, yoshlarning maʼnaviyatiga salbiy taʼsir etuvchi chiqishlari;

qonunchilik hujjatlari bilan qoʻriqlanadigan davlat va jamiyat manfaatlariga hamda teatr va sirk muassasa xodimlarining odob-ahloq qoidalariga zid xatti-harakatlarni sodir etishi;

oʻrganishlar natijasida aniqlangan kamchiliklar.

19. Xodimlarga malaka toifasini belgilash Badiiy kengash qarori bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi, Kengash raisi hamda kotib tomonidan imzolanadi va malaka toifa berishga oid boshqa hujjatlar bilan tegishli teatr, sirk va konsert-tomosha muassasasining Kadrlar boʻlimida saqlanadi, keyinchalik belgilangan tartibda arxivga topshiriladi.

20. Badiiy kengash kotibi xodimlarga belgilangan malaka toifasi boʻyicha Badiiy kengashning tasdiqlangan qarori bayonnomasi bilan tegishli xodimlarni tanishtiradi va zarur hollarda undan koʻchirma beradi.

21. Teatr, sirk va konsert-tomosha muassasalari ijodiy xodimlarga malaka toifasi belgilangandan soʻng tegishliligi boʻyicha yuqori turuvchi organga belgilangan tartibda yetti kun ichida maʼlumot taqdim etiladi.

22. Badiiy kengash qarori yuzasidan shikoyatlarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan malakali mutaxassislardan (Badiiy kengash aʼzolaridan tashqari) iborat besh kishidan kam boʻlmagan toq sonli tarkibda Appelyatsiya komissiyasi tuziladi.

23. Ariza beruvchi toifa berish rad etilganligi, shuningdek, Badiiy kengash aʼzolarining harakati (harakatsizligi) ustidan Badiiy kengash qarori chiqarilgan va qaror nusxasini olgan kundan boshlab oʻn kun muddat ichida shikoyat arizasi bilan Appelyatsiya komissiyasiga murojaat qiladi.

24. Badiiy kengash qarori yuzasidan berilgan shikoyat Appelyatsiya komissiyasi tomonidan uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi. Koʻrib chiqish natijalariga koʻra shikoyatni qanoatlantirish yoki qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

25. Appelyatsiya komissiyasining qarori yuzasidan belgilangan tartibda sudga murojaat qilinishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

26. Malaka toifasini berish hamda uni bekor qilish jarayonida kelib chiqqan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

27. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalarining artist xodimlariga malaka toifalarini berish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Davlat teatrlari, teatr-studiyalari, sirk va konsert-tomosha muassasalarining artist xodimlariga malaka toifalarini berish

I . Davlat teatrlari va teatr-studiyalari boʻyicha Artist-vokalchi (yakkaxon xonanda), balet artisti, orkestr artisti, xor artisti, drama artisti lavozimlari uchun toifasiz artist — madaniyat va sanʼat yoʻnalishida oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega boʻlmagan, lekin kasbiy mahoratga ega artist xodim; ikkinchi toifali artist — madaniyat va sanʼat yoʻnalishida oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega, teatr yoki madaniyat sohasida mehnat stajiga ega boʻlmagan artist xodim; birinchi toifali artist — madaniyat va sanʼat yoʻnalishida oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega, maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarda faol, professional sifatli hamda salmoqli rollar ijro etgan, doimiy ravishda oʻz mahoratini oshirib kelgan hamda teatr sohasida kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan artist xodim; oliy toifali artist — madaniyat va sanʼat yoʻnalishida oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega, maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarda faol, professional sifatli hamda salmoqli rollar ijro etgan, doimiy ravishda oʻz mahoratini oshirib kelgan, “ustoz-shogird” anʼanalari asosida shogird tayyorlagan hamda teatr sohasida kamida 5 yil mehnat stajiga ega boʻlgan artist xodim; yetakchi sahna ustasi — madaniyat va sanʼat yoʻnalishida oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega, maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarda faol, professional sifatli hamda salmoqli rollar ijro etgan, doimiy ravishda oʻz mahoratini oshirib kelgan, “ustoz-shogird” anʼanalari asosida shogird tayyorlagan, taʼlim muassasalarida mahorat darslari oʻtgan hamda teatr sohasida kamida 10 yil mehnat stajiga ega boʻlgan artist xodim. II . Davlat sirki boʻyicha a) Illyuziya artisti lavozimi uchun toifasiz artist — oʻz janrining texnikasini talab darajasida egallagan, tryuklarni badiiy saviyada ijro eta oladigan, umumiy oʻrta yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan xodim; ikkinchi toifali artist — illyuziya janridagi guruhli chiqishlarda ishtirok etish imkoniyatini beruvchi aktyorlik koʻnikmalariga, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki umumiy oʻrta maʼlumotga ega boʻlgan xodim; birinchi toifali artist — illyuziya janridagi guruhli chiqishlarda murakkab tryuklar va tryukli kombinatsiyalarni bajarish boʻyicha tajribaga, shuningdek, yakkaxon chiqishlarda ishtirok eta oladigan, oʻrta maxsus maʼlumotga hamda oʻz faoliyati boʻyicha kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — illyuziya janrida yuqori professional va aktyorlik mahoratiga, jismlarni manipulyatsiya qilish koʻnikmalariga hamda attraksionli yirik tomoshalarda yetakchi ijrochilardan biri sifatida ishtirok etgan, murakkab tryuklar va kombinatsiyalar namoyish etuvchi, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga hamda oʻz faoliyati boʻyicha kamida 5 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; yetakchi sahna ustasi — illyuziya janrida yuqori professional va aktyorlik mahoratiga, eng yuqori murakkablikdagi turli tryuklar va kombinatsiyalarni yuksak badiiy saviyada bajara oladigan, solist sifatida ishtirok etadigan oʻz janrida yirik mualliflik repertuariga, tomoshabinlar va sirk jamoatchiligining eʼtiboriga tushgan, shuningdek oʻz yoʻnalishi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga hamda oʻz faoliyati boʻyicha kamida 7 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; b) Jonglyor artisti lavozimi uchun ikkinchi toifali artist ­­ — janrning guruhli chiqishlarida qatnashish imkonini beruvchi aktyorlik mahoratiga, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga yoki umumiy oʻrta maʼlumotga ega boʻlgan xodim; birinchi toifali artist — janrdagi guruhli chiqishlarda, zarur hollarda yakkaxon tartibda murakkab tryuklar va kombinatsiyalarni ijro etish tajribasiga, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga, shuningdek, mutaxassisligi boʻyicha kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — janrda professional koʻnikmalari va aktyorlik mahoratiga, yuksak badiiy saviyadagi murakkab tryuklar va kombinatsiyalarni namoyish etuvchi, yakkaxon ijrochi sifatida yirik mualliflik repertuariga, shuningdek, tomoshabinlar va sirk jamoatchiligining eʼtiboriga tushgan hamda oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga, mutaxassisligi boʻyicha kamida 5 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; v) Orkestr artisti lavozimi uchun toifasiz artist — oʻzining mutaxassisligidagi musiqa cholgʻusida ijro eta olish koʻnikmasi va zarur musiqiy (notani oʻqiy olish) tayyorgarlikka hamda oʻzining yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega boʻlgan xodim; ikkinchi toifali artist — oʻzining yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega, ijrochilik sanʼati sohasida 1 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; birinchi toifali artist — musiqiy ijro va madaniyatning yuqori darajali texnikaga, shuningdek, notani sahifadan oʻqiy oladigan, orkestr partiyalarini tezkor oʻqiy oladigan hamda bir uslubdagi erkin improvizatsiya qobiliyati shakllangan, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega, orkestrda 3 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — mukammal musiqiy ijro imkoniyatiga, orkestr partiyalarini yuqori saviyada oʻqish mahoratiga, shuningdek, “ustoz-shogird” anʼanalari asosida shogird tayyorlagan, taʼlim muassasalarida mahorat darslarini oʻtgan, turli uslub va tempda erkin ravishda improvizatsiya qila olish qobiliyatiga ega boʻlgan hamda oʻzining yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga ega, orkestrda 5 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; g) Masxarabozlik artisti lavozimi uchun toifasiz artist — sirk chiqishlarida oddiy tryuklarni bajara olish uchun zarur artistik qobiliyatga, shuningdek, umumiy oʻrta maʼlumotga ega boʻlgan xodim; ikkinchi toifali artist — havaskorlik sirkida orttirgan tajribasiga va sirk dasturlaridagi “gilam artisti”, buffonada masxarabozi, musiqiy ekssentrik, satirik obrazlarini ijro etish imkoniyatiga, aktyorlik koʻnikmalarga, shuningdek, oʻzining yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega, ijrochilik sanʼati sohasida 1 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega boʻlgan xodim ; birinchi toifali artist — janrda professional koʻnikmalari va aktyorlik mahoratiga, yuksak badiiy saviyadagi obrazlarini ijro etish imkoniyatiga, shuningdek, oʻz janrida yakkaxon ijrochi sifatida tomoshalar koʻrsata oladigan, ushbu yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga hamda oʻz faoliyati boʻyicha kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — oʻz yoʻnalishida professional koʻnikmalari va aktyorlik mahoratiga, oʻziga xos ijodiy uslubga, yuqori badiiy va original nomerlarni, repriza, klounada, sahna koʻrinishlari, turli obrazlar, baʼzi sirk janrlarini professional darajada parodiya qilish boʻyicha ijodiy koʻrsatkichlarga, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga, hamda mutaxassisligi boʻyicha kamida 5 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; yetakchi sahna ustasi — oʻz yoʻnalishi sanʼatini egallaganlik layoqatini namoyon etgan, sirk sanʼatining bir qator janrlarini professional darajada egallagan, oʻz janrida yangi chiqishlarini tayyorlab, unda solist sifatida ishtirok etadigan, tomoshabinlar va sirk jamoatchiligining eʼtiboriga tushgan, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga, shuningdek, mutaxassisligi boʻyicha kamida 7 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; d) Ot janri artisti lavozimi uchun toifasiz artist — artistlik qobiliyatiga va ot oʻrgatish boʻyicha koʻnikmalarga ega, oʻrgatilgan otlar bilan tomoshalarda ishtirok eta oladigan, oddiy tryuklar tayyorlash boʻyicha repetitsiyalar oʻtkazishni biladigan, shuningdek, oʻrta maxsus maʼlumotga ega xodim; ikkinchi toifali artist — maxsus tayyorlangan, oʻrgatilgan hayvonlar ishtirokidagi repetitsiyalar va guruhli sahna koʻrinishlarida yoki tajribali hayvon oʻrgatuvchi boshqaruvidagi yangi, tayyorgarlik koʻrmagan hayvonlar ishtirokidagi repetitsiyalarda qatnashgan, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga yoki umumiy oʻrta maʼlumotga hamda 1 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; birinchi toifali artist — maxsus tayyorlangan, oʻrgatilgan hayvonlar bilan ishlaydigan, ularni professional darajada boshqarish va namoyish etish boʻyicha professional va aktyorlik mahoratiga hamda oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga va mutaxassisligi boʻyicha kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — dressura janrida oʻziga xos ijodiy uslubga, murakkab va antiqa tryuklarni yuqori darajada namoyish etish va hayvonlarning turli tryuklarni bajarishga moyilligini aniqlash layoqatiga, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga hamda mutaxassisligi boʻyicha kamida 5 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; yetakchi sahna ustasi — tomoshabinlar va sirk jamoatchiligining eʼtiboriga tushgan, oʻta murakkab va xavfli tryuklarda oʻzi asosiy ijrochi yoki solist sifatida ishtirok eta oladigan, yorqin artistlik isteʼdodiga, hayvonlarni oʻrgatish janrida yuqori professional va aktyorlik mahoratiga, oʻta murakkab attraksionlarni yaratish layoqatiga, shuningdek, yoʻnalishi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga, hamda mutaxassisligi boʻyicha kamida 7 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; e) Sport akrobati artisti lavozimi uchun toifasiz artist — sport akrobatikasi janri xususiyatlaridan kelib chiqqan holda ijodiy pasportda qayd etilgan oddiy tryuklarni qoniqarli ijro etish hamda shu yoʻnalishdagi tomoshalarda ishtirok eta oladigan darajada akrobatika sanʼatida faoliyat yurita olish boʻyicha mahoratga hamda oʻrta maʼlumotga ega boʻlgan xodim; ikkinchi toifali artist — sport akrobatikasi janri boʻyicha jismoniy tayyorgarlikka (master yoki masterlikka nomzod), oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki umumiy oʻrta maʼlumotga, shuningdek, oʻzi shugʻullanayotgan sport turi hamda sport-akrobatika janrida havaskorlik sirkida 1 yildan ortiq ishlagan xodim; birinchi toifali artist — sport-akrobatikasi janridagi guruhli chiqishlarda murakkab tryuklar va tryukli kombinatsiyalarni bajarish qobiliyatiga, shuningdek, yakkaxon chiqishlarda ishtirok etgan, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga hamda mutaxassisligi boʻyicha kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — oʻz sohasida yuqori badiiy saviyadagi sahna koʻrinishlarida yoki attraksionlarda sport-akrobatika janriga oid oʻta murakkab tryuklarni yuksak darajada bajarish boʻyicha oʻziga xos ijodiy uslubga hamda oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga, shuningdek, mutaxassisligi boʻyicha kamida 5 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; yetakchi sahna ustasi — solist sifatida ishtirok etadigan oʻz janrida yirik chiqishlarni va oʻta murakkab attraksionlarni tayyorlaydigan, tomoshabinlar va sirk jamoatchiligining eʼtiboriga tushgan, yorqin artistlik isteʼdodiga, oʻta yuqori murakkablikdagi turli tryuklar va kombinatsiyalarni erkin bajarish boʻyicha qobiliyatga, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga hamda mutaxassisligi boʻyicha kamida 7 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; j) Ekvilibr artisti lavozimi uchun toifasiz artist — aktyorlik va sahnada harakatlanish mahoratiga, oddiy tryuklar va kombinatsiyalarni bajara olishi layoqatiga, shuningdek, oʻrta maxsus maʼlumotga va jismoniy tayyorgarlikka ega xodim; ikkinchi toifali artist — oʻz janri boʻyicha jismoniy tayyorgarlikka (master yoki masterlikka nomzod), oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki umumiy oʻrta maʼlumotga, shuningdek, oʻzi shugʻullanayotgan sport turi hamda ekvilibr janrida havaskorlik sirkida 1 yildan ortiq ishlagan xodim; birinchi toifali artist — ekvilibr janridagi guruhli chiqishlarda murakkab tryuklar va kombinatsiyalarni bajarish qobiliyatiga, shuningdek, yakkaxon chiqishlarda ishtirok etgan, yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga hamda oʻz faoliyati boʻyicha kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — oʻz sohasida yuqori badiiy saviyadagi va original sahna koʻrinishlarida yoki ekvilibr janriga oid attraksionlarda oʻta murakkab tryuklarni yuksak saviyada bajarish boʻyicha oʻziga xos ijodiy uslubga, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga hamda mutaxassisligi boʻyicha kamida 5 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; yetakchi sahna ustasi — oʻz janrida yirik chiqishlar va oʻta murakkab attraksionlar tayyorlagan hamda oʻzi asosiy ishtirokchi, solist sifatida ishtirok etadigan, tomoshabinlar va sirk jamoatchiligining eʼtiboriga tushgan, yorqin artistlik isteʼdodiga, oʻta yuqori murakkablikdagi turli tryuklar va kombinatsiyalarni erkin bajarish boʻyicha qobiliyatga, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga, shuningdek, mutaxassisligi boʻyicha kamida 7 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; z) Havo gimnasti artisti lavozimi uchun toifasiz artist — plastika va boshqa taʼsirchan ifoda vositalariga, gimnastika va akrobatika boʻyicha tegishli tayyorgarlikka (boshlovchi artist), shuningdek, oʻrta maxsus maʼlumotga yoki gimnastika boʻyicha jismoniy tayyorgarlikka hamda umumiy oʻrta maʼlumotga ega xodim; ikkinchi toifali artist — oʻzi shugʻullanayotgan sport turi boʻyicha jismoniy tayyorgarlikka (sport masteri yoki masterlikka nomzod), oʻrta maxsus maʼlumotga yoki umumiy oʻrta maʼlumotga ega boʻlgan hamda mazkur sport turi boʻyicha havo gimnastikasi janrida havaskorlik sirkida 1 yildan ortiq ishlagan xodim; birinchi toifali artist — guruhli chiqishlardagi murakkab tryuklar va kombinatsiyalarni ijro etish boʻyicha ijodiy koʻrsatkichlarga, havo gimnastikasi janriga oid yakkaxon chiqishlarda ishtirok etish layoqatiga, shuningdek, oʻz yoʻnalishida oʻrta maxsus maʼlumotga hamda oʻz sohasida kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — oʻz ampluasida yuqori va original sahna koʻrinishlarida yoki havo gimnastikasi janriga oid attraksionlarda oʻta murakkab tryuklarni yuksak saviyada bajarish boʻyicha oʻziga xos ijodiy uslubga, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga hamda mutaxassisligi boʻyicha kamida 5 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; yetakchi sahna ustasi — oʻz sohasida yirik chiqishlarda asosiy ishtirokchi, solist sifatida qatnashadigan, oʻta murakkab attraksionlarni tayyorlaydigan, tomoshabinlar va sirk jamoatchiligining eʼtiboriga tushgan, yorqin artistlik isteʼdodga, oʻta yuqori murakkablikdagi turli tryuklarni erkin bajarish boʻyicha qobiliyatga, shuningdek, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga hamda mutaxassisligi boʻyicha kamida 7 yil mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; i) Hayvon oʻrgatuvchi artist lavozimi uchun toifasiz artist — artistlik qobiliyatiga va hayvon oʻrgatish boʻyicha koʻnikmalarga, oddiy tryuklar tayyorlash boʻyicha repetitsiyalar oʻtkazish layoqatiga, shuningdek, umumiy oʻrta maʼlumotga ega xodim (bu toifa yirtqich hayvonlarni oʻrgatuvchi artistlarga berilmaydi) ; ikkinchi toifali artist — 3 yil davomida maxsus tayyorlangan, oʻrgatilgan hayvonlar ishtirokidagi repetitsiyalar hamda guruhli sahna koʻrinishlari va tajribali hayvon oʻrgatuvchi boshqaruvidagi yangi hayvonlar ishtirokidagi repetitsiyalarda qatnashgan, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga yoki umumiy oʻrta maʼlumotga ega (yirtqich hayvonlarni oʻrgatuvchi boʻlsa hayvonlarni parvarishlovchi ishchilar bajaradigan hayvon oʻrgatuvchi assistenti sifatida kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan) xodim; birinchi toifali artist — maxsus tayyorlangan, oʻrgatilgan hayvonlar bilan ishlash, ularni professional darajada boshqarish va namoyish etish boʻyicha professional va aktyorlik mahoratiga, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga, shuningdek, oʻz sohasida kamida 3 yil (yirtqich hayvonlarni oʻrgatuvchi boʻlsa ikkinchi toifali artist lavozimida kamida 2 yil) mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — hayvon oʻrgatish janrida murakkab va antiqa tryuklarni namoyish etadigan, hayvonlarda turli tryuklarni oʻrganishga layoqatini aniqlash boʻyicha yuqori darajadagi oʻziga xos ijodiy uslubi shakllangan, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga, shuningdek, oʻz sohasida kamida 5 yil (yirtqich hayvonlarni oʻrgatuvchi boʻlsa birinchi toifali artist lavozimida kamida 3 yil) mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; yetakchi sahna ustasi — yorqin artistlik isteʼdodini, hayvon oʻrgatish janrida yuqori professional va aktyorlik mahoratini namoyish etgan, yirik chiqishlari va oʻzi asosiy ishtirokchi, solist sifatida ishtirok etgan, oʻz janrida oʻta murakkab attraksionlarni tayyorlagan, tomoshabinlar va sirk jamoatchiligining eʼtiboriga tushgan, oʻz yoʻnalishi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga, shuningdek, oʻz sohasida kamida 7 yil (yirtqich hayvonlarni oʻrgatuvchi boʻlsa oliy toifali artist lavozimida kamida 5 yil) mehnat stajiga ega boʻlgan xodim; k) Balet artisti lavozimi uchun toifasiz artist — zarur raqs texnikasi va koʻnikmalarga ega, shuningdek, guruhli sahna koʻrinishlarda ishtirok etgan hamda umumiy oʻrta maʼlumotga ega boʻlgan xodim; ikkinchi toifali artist — havaskor xoreografiya jamoalarida ishlash tajribasi boʻlgan yoki oʻzi shugʻullanayotgan sport turi boʻyicha razryadga ega boʻlgan hamda oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan xodim; birinchi toifali artist — professional mahoratga, pantomima, guruhli chiqish va xoreografiya sahnalarida ishtirok etayotganda uning raqs va sportga layoqati, koʻrinishi va bu tomoshalarda asosiy vazifalarni bajara olish qobiliyatiga, shuningdek, havaskor xoreografiya jamoalarida ishlash tajribasiga yoki oʻzi shugʻullanayotgan sport turi boʻyicha razryadga hamda oʻz faoliyati boʻyicha kamida 3 yil mehnat stajiga hamda oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega boʻlgan xodim; oliy toifali artist — yuqori professional mahoratga, pantomima, balet intermediyalari, paradlardagi oʻta muhim sahnalarni ijro etishda raqs va sportga layoqatiga, oʻta murakkab guruhli chiqishlarda va xoreografiya sahnalarida yetakchi ijrochi sifatida ishtirok etish qobiliyatiga, oʻz sohasi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga, xoreografiya jamoalarida ishlash tajribasiga yoki oʻzi shugʻullanayotgan sport turi boʻyicha razryadga, shuningdek, oʻz faoliyati boʻyicha kamida 5 yil mehnat staji ega boʻlgan xodim. III . Davlat konsert-tomosha muassasalari boʻyicha a) Artist-xonanda, artist-vokalchi (yakkaxon xonanda), artist-sozanda va artist-maqomchi lavozimlari uchun toifasiz artist — maxsus maʼlumotga ega boʻlmagan, isteʼdodli va iqtidorli ijodiy xodim; ikkinchi toifali artist — jamoaning joriy repertuarini tegishliligi boʻyicha badiiy saviyada ijro eta olishi, madaniyat va sanʼat yoʻnalishidagi oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga, sohada kamida 1 yil mehnat stajiga ega boʻlgan ijodiy xodim; birinchi toifali artist — jamoaning joriy repertuarini tegishliligi boʻyicha yuqori badiiy saviyada ijro eta olishi, yakkaxon ijrodagi professional mahoratga, madaniyat va sanʼat yoʻnalishidagi oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga, shuningdek, ikkinchi toifali artist malaka toifasida kamida 2 yil mehnat stajiga ega boʻlgan ijodiy xodim; oliy toifali artist — jamoaning joriy repertuarini tegishliligi boʻyicha yuqori badiiy saviyada ijro eta olishi, yuksak professional mahorati, ustoz-shogird anʼanalari asosida shogird tayyorlaganligi, yakkaxon ijrochi sifatida respublika tanlovlarida sovrindor boʻlganligi, madaniyat va sanʼat yoʻnalishidagi oliy maʼlumotga, shuningdek, birinchi toifali artist malaka toifasida kamida 3 yil mehnat stajiga ega boʻlgan ijodiy xodim; b) Orkestr artisti lavozimi uchun toifasiz artist — mutaxassisligidagi musiqa cholgʻusida nota orqali ijro eta olish bilim koʻnikmasi, shuningdek, oʻzining yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega ijodiy xodim; ikkinchi toifali artist — mutaxassisligidagi musiqa cholgʻusida nota orqali ijro eta olish bilim koʻnikmasi, orkestr repertuaridagi asarlarni yuqori saviyada ijro etishi, yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga, shuningdek, ijrochilik sanʼati sohasida 1 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega ijodiy xodim; birinchi toifali artist — ijroning yuqori darajali texnikasi, orkestr partiyalarini tezkor oʻqiy olish bilim koʻnikmasi, yakkaxon ijrodagi professional mahorati, yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega, orkestrda ikkinchi toifali artist malaka toifasida 2 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega ijodiy xodim; oliy toifali artist — jamoaning joriy repertuarini tegishliligi boʻyicha yuqori badiiy saviyada ijro eta olishi, orkestr partiyalarini yuqori saviyada oʻqish mahorati, ustoz-shogird anʼanalari asosida shogird tayyorlaganligi, yakkaxon ijrochi sifatida respublika tanlovlarida sovrindor boʻlganligi, madaniyat va sanʼat yoʻnalishidagi oliy maʼlumotga, shuningdek, birinchi toifali artist malaka toifasida kamida 3 yil ish stajiga ega boʻlgan ijodiy xodim; v) Balet artisti lavozimi uchun toifasiz artist — raqs sanʼatiga monand tashqi koʻrinishiga ega boʻlgan, sahnaviy, musiqiy va raqs ijro etish koʻnikmasi hamda jamoaviy va yakka tartibdagi dastlabki raqs uslublarini biladigan, oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumot talab etilmaydigan ijodiy xodim; ikkinchi toifali artist — raqs sanʼatiga monand tashqi koʻrinishiga ega, milliy mumtoz va klassik raqslarni, jamoaviy va yakka tartibdagi raqs uslublarini biladigan, ijrochilik sanʼati sohasida 1 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga hamda xoreografiya yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega boʻlgan ijodiy xodim; birinchi toifali artist — raqs sanʼatiga monand tashqi koʻrinishiga ega, milliy mumtoz va klassik raqslarni, jamoaviy va yakka tartibdagi raqs uslublarini biladigan hamda yuqori saviyada ijro etadigan, xoreografik madaniyatning badiiy plastik texnikasini professional oʻzlashtirganligi, ijrochilik sanʼati sohasida 2 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga hamda xoreografiya yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega boʻlgan ijodiy xodim; oliy toifali artist — raqs sanʼatiga monand tashqi koʻrinishiga ega, milliy mumtoz va klassik raqslarni, jamoaviy va yakka tartibdagi raqs uslublarini biladigan hamda yuqori saviyada ijro etadigan, yuqori professional ijrochiligi, erkin improvizatsiya, yuksak raqs texnikasiga ega, repertuardagi barcha yetakchi partiyalarni ijro eta olishi, ijrochilik sanʼati sohasida 3 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga hamda xoreografiya yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga ega boʻlgan ijodiy xodim; g) Xor artisti lavozimi uchun toifasiz artist — nota partiyalarni oʻqiy olish qobiliyatini oʻzlashtirganligi, vokal-xor uslublaridan foydalana olishi, madaniyat, sanʼat yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy musiqiy maʼlumotga ega boʻlgan ijodiy xodim; ikkinchi toifali artist — har tomonlama yuksak professional koʻnikmalarga egaligi, nota partiyalarni oʻqiy olish qobiliyatini oʻzlashtirganligi, vokal-xor uslublaridan foydalana olishi, madaniyat, sanʼat yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga shuningdek, sohada xor artisti sifatida 1 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega ijodiy xodim; birinchi toifali artist — har tomonlama yuksak professional koʻnikmalarga ega, vokal-xor uslublaridan foydalana oladigan, nota partiyalarni oʻqiy olish qobiliyatini oʻzlashtirganligi, madaniyat, sanʼat yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus yoki oliy maʼlumotga shuningdek, ikkinchi toifali xor artisti sifatida 2 yildan kam boʻlmagan mehnat stajiga ega ijodiy xodim; oliy toifali artist — har tomonlama yuksak professional koʻnikmalarga ega, nota partiyalarni oʻqiy olish qobiliyatini oʻzlashtirganligi, yangi asarlar ustida muntazam izlanishlar olib borishi, muhim birinchi va yetakchi partiyalarni ijro etishi, ijrodagi yuqori kasbiy salohiyat, yuqori sahna mahorati, toʻliq diapazonli, yorqin, chiroyli tembrli ovoz, yuqori professional mahorat, madaniyat, sanʼat yoʻnalishi boʻyicha oliy maʼlumotga shuningdek, birinchi toifali xor artisti sifatida 3 yildan kam boʻlmagan ish stajiga ega ijodiy xodim.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 6-dekabr,

815-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.12.2024-y., 09/24/815/1011-son)

lex.uz