📅 2024-yil 10-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 10-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 10 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЕЕСТРИ
МАЪЛУМОТЛАР
ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш ва маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибларини белгилаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиясининг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом 4 иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги намунавий низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш учун масъул орган ҳисобланади;
Кадастр агентлиги Реестрни ишлаб чиқиш ва ахборот тизимини қўллаб-қувватлашда буюртмачи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир ҳужжатларни, шу жумладан, хариталар ва чегаралар чизиғи тавсифини тайёрлаш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг навбатчи хариталарини ва маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрини ишлаб чиқиш ва юритиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида Кадастр агентлиги учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари давлат хизматларини кўрсатишда ҳамда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилишда Реестрдан фойдаланиши шарт;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари Реестрга киритиладиган ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.
4. Кадастр агентлиги Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Реестрнинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича техник топшириқ тасдиқланишини ҳамда 2025 йил 1 февралга қадар Реестрнинг ахборот тизими тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
Бунда Реестрдан фойдаланиш орқали идоралараро ўзаро ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш учун шарт-шароитлар яратилиши ҳамда маълумотларни реал вақт режимида фойдаланиш назарда тутилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва қисқартмадан фойдаланилади:
маъмурий-ҳудудий бирликлар — вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари — маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг бўйсунувини ўзгартириш;
маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизим коди (кейинги ўринларда — МҲОБТ коди) — маъмурий-ҳудудий бирлик мансублигини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан бериладиган код.
3. Маъмурий-ҳудудий бирликлар давлат рўйхатидан уларни Реестрга киритиш йўли билан ўтказилади.
4. Реестрга киритилган маъмурий-ҳудудий бирлик давлат рўйхатидан ўтказилган деб ҳисобланади.
5. Реестр давлат ер кадастрининг бир қисми ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) томонидан юритилади.
6. Реестр ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ давлат тилида электрон шаклда юритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўйича маълумотлар қорақалпоқ ва давлат тилида киритилади.
7. Реестр қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари;
МҲОБТ коди;
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказлари;
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тавсифлари ва картографик чизмалари;
маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйсунувини ўзгартириш саналари;
маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг МҲОБТ коди кўрсатилган рўйхати;
маъмурий-ҳудудий бирликнинг муайян маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига мансублиги;
маъмурий-ҳудудий бирликлар майдони ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра тайёрланадиган Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот асосида шакллантирилади;
маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳудудида яшайдиган доимий аҳоли сони ҳамда МҲОБТ коди Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг (кейинги ўринларда — Миллий статистика қўмитаси) маълумотлари асосида киритилади.
Реестр ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакллантирилади.
8. Давлат картография-геодезия фонди, давлат архивлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг архив маълумотлари ҳамда Кадастр агентлигининг ер ҳисоботи ва маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш (тиклаш) бўйича бажарилган ишларнинг натижалари асосида бирламчи рўйхат ва ҳисобот ҳужжатлари шакллантирилади.
9. Ҳисобот ҳужжатлари ҳудудий бирликнинг ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлигига нисбатан шакллантирилади ва ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўз ичига олади.
2-боб. Реестрни юритиш тартиби
10. Реестр:
янги маъмурий-ҳудудий бирликлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш;
маъмурий-ҳудудий бирликлар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш;
тугатилган ва маълумотлари ўзгартирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар тўғрисидаги маълумотларни архивлаш орқали юритилади.
11. Реестрни юритиш доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар фақат Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича қарор қабул қилишга ваколатли давлат органларининг қарорлари асосида киритилади.
12. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимосномалар тақдим этган давлат органлари ваколатли давлат органлари томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан кейин ўн иш кунида тегишли ҳужжатларни Реестрга киритиш учун Кадастр агентлигига ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни электрон ҳамкорлик орқали тақдим этиши шарт.
Янги маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш ва айрим ҳудудларни бир маъмурий-ҳудудий бирликдан бошқасига ўтказиш пайтида, янги тузилган ва тугатилган ҳудудларга режалаштириш ва картографик материаллар (электрон рақамли хариталар) масштаби ва тафсилотлари билан киритилади.
Бунда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг бурилиш нуқталари координаталарининг каталоглари ва улар орасидаги масофалар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган ҳолда, маъмурий чегараларни аниқ белгилаш имконини берадиган, шунингдек, маъмурий чегараларнинг чегара чизиқлари ва доимий аҳолининг аниқ сони тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
13. Давлат органлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича Кадастр агентлигига тақдим этилган ҳужжатлар уч иш кунида кўриб чиқилади ва тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ҳисобот ҳужжатлари тўпламига тикилади.
14. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши натижаси бўйича ушбу Низомнинг 12-банди талабларига мос келса, Кадастр агентлиги бир иш кунида МҲОБТ кодини белгилаш ёки аниқлик киритиш учун Миллий статистика қўмитасига юборади.
Миллий статистика қўмитаси маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида маъмурий-ҳудудий бирликларнинг МҲОБТ кодини белгилайди ёки аниқлик киритади ва маълумотларни Кадастр агентлигига юборади.
Кадастр агентлиги Миллий статистика қўмитасидан маълумотлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш кунида маълумотларни Реестрга киритади ҳамда бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор қилади.
15. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши натижаси бўйича ушбу Низомнинг 12-банди талабларига мос келмаса, Кадастр агентлиги бир иш кунида сабабларини кўрсатган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
Маъмурий-ҳудудий тузилиш бўйича ҳужжатларни киритган давлат органлари ўн кун муддат ичида қайтарилган ҳужжатларнинг камчиликларини бартараф этиб, қайта киритади.
Қайта киритилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.
16. Реестр Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида онлайн режимда жойлаштирилади.
Веб-сайтда маъмурий-ҳудудий бирликлар сони тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ҳудудлар кесимида жойлаштирилади.
17. Ушбу Низом кучга киргунига қадар шакллантирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар давлат рўйхатидан Кадастр агентлиги томонидан Давлат картография-геодезия фонди, давлат архивлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг архив маълумотлари, шунингдек, Кадастр агентлигининг сўровига асосан вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тақдим этилган маъмурий-ҳудудий бирликни шакллантириш учун асос бўлган ҳужжатлар асосида ўтказилади.
18. Реестрни шакллантириш ва юритиши Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Ушбу Низомни қўллаш бўйича юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарор қабул қилинганидан кейин қарорга тегишли ҳужжатларни (Низомнинг 7-бандида белгиланган маълумотларни) Реестрга киритиш учун Кадастр агентлигига тақдим этади. Ўн иш кунида 2-босқич Кадастр агентлиги 1. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича киритилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ҳисобот ҳужжатлари тўпламига киритади. 2. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, маълумотларни Миллий статистика қўмитасига юборади. 3. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мос келмаган тақдирда ҳужжатлар сабаблари кўрсатилган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади. Уч иш куни 3-босқич Миллий статистика қўмитаси 1. Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг МҲОБТ кодини белгилайди. 2. Маълумотларни Кадастр агентлигига юборади. Икки иш кунида 4-босқич Кадастр агентлиги 1. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича тақдим этилган ҳужжатларни Реестрга киритади ҳамда бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор қилади. 2. Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида онлайн режимида жойлаштирилади. Ўн иш кунида
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат
Т/р МҲОБТ коди Маъмурий-ҳудудий бирлик номи Маъмурий-ҳудудий бирлик тоифаси (мақоми) * Маъмурий-ҳудудий бирлик маъмурий маркази Ташкил этилиши Ўзгартирилиши Тугатилиши Таркибий мансублиги *** Умумий майдони, га Аҳолиси Давлат рўйхатидан ўтказиш санаси қисқача тавсифи ** санаси қисқача тавсифи ** санаси қисқача тавсифи ** сони рўйхатдан ўтган санаси санаси рақами 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан очиқ порталга жойлаштириладиган
Т/р МҲОБТ коди Маъмурий-ҳудудий бирлик номи Маъмурий-ҳудудий бирлик тоифаси (мақоми) * Маъмурий-ҳудудий бирлик маъмурий маркази Умумий майдони, га Аҳолиси Ташкил этилиши Ўзгартирилиши Тугатилиши Давлат рўйхатидан ўтказиш Изоҳ сони рўйхатдан ўтган санаси санаси қисқача тавсифи ** санаси қисқача тавсифи ** санаси қисқача тавсифи ** санаси рақами 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 1. ... Республика бўйсунувидаги 1.1. ... Вилоят бўйсунувидаги 1.1.1. ... Туман бўйсунувидаги
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси
1. А.Ж. Раматов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси 2. Ж.А. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, комиссия раиси ўринбосари 3. А.Д. Ташкулов — адлия вазири 4. Ш.С. Хидоятов — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири 5. Ж.Т. Мирзамахмудов — энергетика вазири 6. И.Р. Махкамов — транспорт вазири 7. И.Ю. Абдураҳманов — қишлоқ хўжалиги вазири 8. Ш.Х. Шерматов — рақамли технологиялар вазири 9. А.А. Абдухакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири 10. Б.С. Ҳамраев — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси 11. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 12. Ф.Ж. Пулатов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори 13. Т.М. Абдуллаев — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари, комиссия котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг
1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиқлари, комиссия раиси ўринбосари 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, комиссия раиси ўринбосари 4. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари 5. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосарлари 6. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари бошлиқлари 7. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари 8. Лавозимига кўра — Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқарма бошлиқлари 9. Лавозимига кўра — Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари, комиссия котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш, қайта тузиш ёки тугатиш тартибини белгилайди.
2. Республика комиссияси маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) таклифларини ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномаларини кўриб чиқувчи ҳамда давлат экспертизасидан ўтказувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.
3. Республика комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
4. Республика комиссиясида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Республика комиссияси белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади ва Вазирлар Маҳкамасининг муҳридан фойдаланади.
2-боб. Республика комиссиясининг асосий вазифалари
5. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ва демографик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифлар ва илтимосномаларни, шунингдек таклифлар ва илтимосномалар тегишли ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларига мувофиқлигини давлат экспертизасидан ўтказиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳисобга олинишини таъминлаш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳолатларининг олдини олиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқишда асоссиз қарорлар қабул қилинишига йўл қўймаслик.
3-боб. Республика комиссиясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
6. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
заруратга кўра республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ёки илтимосномаларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ва илтимосномаларни пухта ўрганиш учун жалб этиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудий комиссиялар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
ҳудудий комиссиялар қарорларининг қабул қилиниши ва ижро этилишининг мониторингини амалга ошириш ҳамда уларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар киритиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда устувор равишда ҳудудларнинг яхлитлигини сақлаш ва анклав ҳудудларни қолдирмаслик чораларини кўриш.
7. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлайди.
4-боб. Республика комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш
8. Республика комиссиясига унинг раиси ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлик қилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республика комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
10. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Республика комиссияси маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклифни ёки илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқади ҳамда давлат экспертизасидан ўтказади;
заруратга кўра республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ёки илтимосномаларни пухта ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда олиш учун сўров юборади;
тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган мутахассисларни жалб этади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий комиссиялар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади.
Республика комиссияси «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ўтказилган экспертиза натижаси бўйича хулоса ижобий бўлганда, хулоса Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқилади ҳамда қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади.
Республика комиссияси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ўтказилган экспертиза натижаси бўйича хулоса салбий бўлганда, тақдим этилган йиғма материаллар тўпламини маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимоснома тайёрлаган давлат органига маромига етказиш учун қайтаради.
Республика комиссиясининг хулосасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифларнинг ёки илтимосномаларнинг асослантирилганлиги таҳлили тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини, жорий ва истиқболдаги демографик кўрсаткичларни, шунингдек, комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилиши керак.
11. Республика комиссиясининг раиси:
Республика комиссияси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди;
Республика комиссияси аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
Республика комиссиясининг иш режаларини, кўриб чиқиш учун тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
Республика комиссияси мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
Республика комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Республика комиссиясининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
12. Республика комиссиясининг аъзолари:
Республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда иштирок этади;
Республика комиссиясига маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ёки илтимосномалар бўйича таклифлар киритади;
Республика комиссияси муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этади.
Республика комиссияси аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва тегишли давр мобайнида асосий иш жойидаги улар учун қонунчиликда белгиланган барча шарт-шароитлар сақлаб қолинади.
13. Ишчи орган:
Республика комиссиясининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича Республика комиссиясининг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек, таклиф этиладиганлар контингентни Республика комиссиясининг раиси билан келишади;
Республика комиссиясининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлисларнинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Республика комиссияси қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини Республика комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Республика комиссиясининг хулосаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган хулосаларни заруратга кўра Республика комиссиясининг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
5-боб. Республика комиссияси томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
14. Республика комиссияси ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади ва мажлисларини заруратга кўра ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
15. Республика комиссиясининг мажлисини унинг раиси, раис бўлмаган тақдирда, унинг ўринбосари олиб боради.
Республика комиссиясининг мажлиси ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда, ҳақиқий ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда, Республика комиссиясининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.
16. Республика комиссиясининг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига қараб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
17. Республика комиссияси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Республика комиссиясининг қарорларини унинг аъзолари билан ўз ваколатлари доирасида сўров ўтказиш орқали тасдиқлаши мумкин.
18. Республика комиссияси хулосасининг асли ва унга тегишли материаллар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
19. Республика комиссияси қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
6-боб. Республика комиссиясида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби
20. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир илтимосномалар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
21. Вазирлар Маҳкамаси ўттиз кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича киритилган илтимосномани ишчи орган билан биргаликда кўриб чиқади, Республика комиссиясига давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади ва Республика комиссиясининг хулосасига кўра илтимосномани маъқуллайди ёки рад этади.
Бунда Республика комиссияси томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф давлат экспертизасидан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилинади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, Республика комиссияси давлат экспертизасини бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
22. Маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифга Республика комиссияси томонидан ижобий хулоса тақдим этилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамаси илтимосномани маъқуллайди ва маъқулланган таклифни ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
Маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифга Республика комиссияси томонидан салбий хулоса тақдим этилганда, Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган материалларни маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимоснома тайёрлаган давлат органига маромига етказиш учун қайтаради.
7-боб. Якунловчи қоида
23. Республика комиссияси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тугатилади ёки қайта тузилади.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Республика комиссиясида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимосномаларни Вазирлар Маҳкамасига киритади. Заруратга кўра 2-босқич Вазирлар Маҳкамаси 1. Киритилган илтимосномани ишчи орган билан биргаликда кўриб чиқади. 2. Республика комиссиясига маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади. 3. Республика комиссияси: маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифлар давлат экспертизасидан ўтказади; давлат экспертизаси натижаси юзасидан хулоса қабул қилади. 4. Республика комиссиясининг давлат экспертизаси хулосасига кўра илтимосномани маъқуллайди ёки рад этади. Ўттиз кун муддатда (алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади) 3-босқич Вазирлар Маҳкамаси 1. Республика комиссияси томонидан ижобий хулоса тақдим этилган тақдирда илтимосномани маъқуллайди ва маъқулланган таклифни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади. 2. Республика комиссияси томонидан салбий хулоса тақдим этилганда Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган йиғма материаллар тўпламини илтимоснома тайёрлаган давлат органига маромига етказиш учун қайтаради. Ўн кун муддатда (заруратга кўра)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш, қайта тузиш ёки тугатиш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудий комиссиялар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимларининг таклифларини ва илтимосномаларини кўриб чиқувчи ҳамда давлат экспертизасидан ўтказувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.
3. Ҳудудий комиссиялар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қиладилар.
4. Ҳудудий комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган таркибда ташкил этилади.
5. Ҳудудий комиссияларда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳудудий комиссиялар белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўладилар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларининг муҳридан фойдаланадилар.
2-боб. Ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
6. Қуйидагилар ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ва демографик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклиф ва илтимосномаларни, шунингдек, таклиф ва илтимосномаларнинг тегишли ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳисобга олинишини таъминлаш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳолатларининг олдини олиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқишда асоссиз қарорлар қабул қилинишига йўл қўймаслик.
7. Ҳудудий комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Заруратга кўра республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ва илтимосномаларни пухта ўрганиш учун жалб этиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий комиссиялар раҳбарлари ва давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ҳисоботларини эшитиш.
8. Ҳудудий комиссиялар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳудудий комиссиялар ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳисобот берадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича Республика комиссиясига ахборот тақдим этадилар.
Туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида тегишлича маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига ахборот тақдим этадилар.
3-боб. Ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ташкил қилиш
9. Ҳудудий комиссияга унинг раиси ҳисобланадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокими раҳбарлик қилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси ва уларнинг туман ва шаҳар филиаллари тегишинча ҳудудий комиссияларнинг ишчи органлари (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
11. Ҳудудий комиссиялар:
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф ва илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқади ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ва демографик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда экспертизадан ўтказади.
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклиф ва илтимосномаларнинг асослантирилганлиги таҳлили тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини, жорий ва истиқболдаги демографик кўрсаткичларини, шунингдек, комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режалари ҳисобга олинганлигини аниқлайди.
давлат экспертизаси натижаси бўйича хулоса ижобий бўлганда, хулосани тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
давлат экспертизаси натижаси бўйича хулоса салбий бўлганда, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ва илтимосномани тайёрлаган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларига маромига етказиш учун қайтаради.
12. Ҳудудий комиссия раиси:
ҳудудий комиссия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди;
ҳудудий комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
ҳудудий комиссиянинг иш режаларини, тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
ҳудудий комиссия мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
ҳудудий комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
13. Ҳудудий комиссиянинг аъзолари:
ҳудудий комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда иштирок этади;
ҳудудий комиссияга маъмурий-ҳудудий тузилишининг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритади;
ҳудудий комиссия томонидан муҳокама қилинадиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этади.
Ҳудудий комиссия аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва тегишли давр мобайнида асосий иш жойидаги улар учун қонунчиликда белгиланган барча шарт-шароитлар сақлаб қолинади.
14. Ишчи орган:
ҳудудий комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича ҳудудий комиссиянинг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
мажлисларнинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойини, шунингдек, таклиф этиладиганлар контингентини ҳудудий комиссия раиси билан келишади;
ҳудудий комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
ҳудудий комиссиянинг хулосасини расмийлаштиради ва тасдиқланган хулосаларни заруратга кўра ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади.
15. Ҳудудий комиссия ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади ва ўз мажлисларини заруратга кўра ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
16. Ҳудудий комиссиянинг мажлисини унинг раиси, раис бўлмаган тақдирда унинг ўринбосари олиб боради.
Ҳудудий комиссиянинг мажлиси ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда, ҳудудий комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.
17. Ҳудудий комиссиянинг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига қараб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
4-боб. Ҳудудий комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
18. Ҳудудий комиссия қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида ҳудудий комиссиянинг қарорларини унинг аъзолари билан ўз ваколатлари доирасида сўров ўтказиш орқали тасдиқлаши мумкин.
19. Ҳудудий комиссия хулосасининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларига юборилади.
20. Ҳудудий комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
5-боб. Ҳудудий комиссияда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш тартиби
21. Тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қуйидаги таклифлар тайёрланади ва ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритилади:
вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларни, вилоятлар туманларини, Тошкент шаҳар туманларини ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларини тузиш ҳамда тугатиш, уларнинг чегараларини ўзгартириш;
вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш;
шаҳарларни вилоят ва шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш.
Ҳудудий комиссия томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф экспертизадан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиниб, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, ҳудудий комиссия экспертизани бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўн кун муддатда маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этилади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Вазирлар Маҳкамасига ўн кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарорини, ҳудудий комиссиянинг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича қуйидаги таклифлар тайёрланади ва ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритилади:
Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш;
Қорақалпоғистон Республикасида туманларни, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларни ва шаҳарларда туманларни тузиш ҳамда тугатиш;
Қорақалпоғистон Республикасининг туман бўйсунувидаги шаҳарларини Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш.
Ҳудудий комиссия томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф экспертизадан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, ҳудудий комиссия давлат экспертизасини бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ўн кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифни, ҳудудий комиссиянинг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
23. Қорақалпоғистон Республикаси туман ҳокимликлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича қуйидаги таклифлар тайёрланади ва ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритилади:
шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш;
вилоят туманларининг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш;
қишлоқлар ва овулларни шаҳарчалар тоифасига киритиш.
Ҳудудий комиссия томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф экспертизадан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиниб, туман ҳокимлигига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, ҳудудий комиссия давлат экспертизаси бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Туман ҳокими ўн кун муддатда маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни туман халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Туман халқ депутатлари Кенгаши киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этилади.
Туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига ўн кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
24. Қорақалпоғистон Республикасида туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича тегишинча қуйидаги таклифлар тайёрланади ва ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритилади:
Қорақалпоғистон Республикасида туман бўйсунувидаги шаҳарларни, шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш;
Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш;
Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқлари ва овулларини шаҳарчалар тоифасига киритиш.
Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларнинг ва шаҳарларда туманларнинг чегараларини ўзгартириш;
Қорақалпоғистон Республикасида туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш;
Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳарчаларини туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш;
Ҳудудий комиссия томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф экспертизадан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиниб, туман ҳокимлигига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, ҳудудий комиссия экспертизани бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Туман ҳокими ўн кун муддатда маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни туман халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Туман халқ депутатлари Кенгаши киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этилади.
Туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ўн кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг илтимосномаси келиб тушган санадан бошлаб ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Илтимоснома маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўн кун ичида таклиф тайёрлайди ҳамда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосасини бошқа тегишли ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифини кўриб чиқади ва натижаси юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
25. Маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклиф ва илтимосномалар кўриб чиқилиб, хулоса берувчилар томонидан салбий хулоса тақдим этилган тақдирда, тақдим этилган йиғма материаллар тўпламини тегишинча маъмурий ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимоснома тайёрлаган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар ҳокимлигига маромига етказиш учун қайтарилади.
6-боб. Якунловчи қоида
26. Ҳудудий комиссияни тугатиш ёки қайта тузиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида намунавий низомга 1-ИЛОВА
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий комиссиясида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш экспертизадан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари 1-босқич Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифларни ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади. Заруратга кўра 2-босқич Ҳудудий комиссия Экспертизадан ўтказади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиб, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этади. Ўттиз кун муддатда (алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади) 3-босқич Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. Ўн кун муддатда 4-босқич Вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши Киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этади. Регламент асосида 5-босқич Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарорини, ҳудудий комиссиянинг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади. Ўн кун муддатда Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритиладиган маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари 1-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифларни ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади. Заруратга кўра 2-босқич Ҳудудий комиссия Экспертизадан ўтказади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади. Регламент асосида (алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади) 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. Ўн кун муддатда 4-босқич Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши Киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни туман ҳокимлигига тақдим этади. Регламент асосида 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. Ўн кун муддатда 6-босқич Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг илтимосномасини кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўттиз кун муддатда
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида намунавий низомга 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий комиссиясида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифларни ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади. Заруратга кўра 2-босқич Ҳудудий комиссия Экспертизадан ўтказади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тақдим этади. Ўттиз кун муддатда (алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади) 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифни, ҳудудий комиссиянинг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига тақдим этади. Ўн кун муддатда 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунда назарда тутилган ҳолларда Президиумнинг қарорига мувофиқ таклифни ва бошқа тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига келишиш учун юборади. Ўн кун ичида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифни ва бошқа тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан келишгандан сўнг қарор қабул қилади. Регламент асосида Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритиладиган маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари 1-босқич Туман ҳокимлиги Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифларни ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади. Заруратга кўра 2-босқич Ҳудудий комиссия Экспертизадан ўтказади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиб, туман ҳокимлигига тақдим этади. Регламент асосида (алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади) 3-босқич Туман ҳокимлиги Маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни туман халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. Ўн кун муддатда 4-босқич Туман халқ депутатлари Кенгаши Киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни туман ҳокимлигига тақдим этади. Регламент асосида 5-босқич Туман ҳокимлиги Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. Ўн кун муддатда 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Тегишли туман ҳокимининг илтимосномасини кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўттиз кун муддатда 7-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Илтимоснома маъқулланган тақдирда, таклиф тайёрлайди ҳамда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосасини бошқа тегишли ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади. Ўн кун ичида 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифини кўриб чиқади ва натижаси юзасидан тегишли қарор қабул қилади. Регламент асосида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 декабрь,
832-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
REYESTRI
MAʼLUMOTLAR
TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
NIZOM
SXEMASI
NAMUNAVIY NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestrini yuritish va maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha komissiyalar faoliyatini tashkil etish tartiblarini belgilash toʻgʻrisida
“Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunlarning ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishdagi rolini hamda norma ijodkorligi jarayoni sifatini yanada oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 19-fevraldagi PQ-75-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha respublika komissiyasi tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha hududiy komissiyasining namunaviy tarkibi 3-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha respublika komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom 4 ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha hududiy komissiyalar toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestrini (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) shakllantirish va yuritish uchun masʼul organ hisoblanadi;
Kadastr agentligi Reyestrni ishlab chiqish va axborot tizimini qoʻllab-quvvatlashda buyurtmachi hisoblanadi;
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalariga doir hujjatlarni, shu jumladan, xaritalar va chegaralar chizigʻi tavsifini tayyorlash, maʼmuriy-hududiy birliklarning navbatchi xaritalarini va maʼmuriy-hududiy birliklarning davlat reyestrini ishlab chiqish va yuritish ishlari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti parametrlarida Kadastr agentligi uchun budjetdan ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari davlat xizmatlarini koʻrsatishda hamda idoralararo elektron oʻzaro hamkorlik qilishda Reyestrdan foydalanishi shart;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari Reyestrga kiritiladigan axborotning oʻz vaqtida taqdim etilishi va ishonchliligi uchun javobgar hisoblanadi.
4. Kadastr agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Reyestrning axborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha texnik topshiriq tasdiqlanishini hamda 2025-yil 1-fevralga qadar Reyestrning axborot tizimi toʻliq ishga tushirilishini taʼminlasin.
Bunda Reyestrdan foydalanish orqali idoralararo oʻzaro hamkorlik tizimini takomillashtirish uchun shart-sharoitlar yaratilishi hamda maʼlumotlarni real vaqt rejimida foydalanish nazarda tutilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazir oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-dekabrdagi 832-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestrini (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.
2. Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar va qisqartmadan foydalaniladi:
maʼmuriy-hududiy birliklar — viloyatlar, tumanlar, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar, ovullar, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi;
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari — maʼmuriy-hududiy birliklarni tuzish, tugatish va ularning chegaralarini oʻzgartirish, maʼmuriy-hududiy birliklarning maʼmuriy markazlarini belgilash va koʻchirish, maʼmuriy-hududiy birliklarning boʻysunuvini oʻzgartirish;
maʼmuriy-hududiy obyektni belgilash tizim kodi (keyingi oʻrinlarda — MHOBT kodi) — maʼmuriy-hududiy birlik mansubligini aniqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan beriladigan kod.
3. Maʼmuriy-hududiy birliklar davlat roʻyxatidan ularni Reyestrga kiritish yoʻli bilan oʻtkaziladi.
4. Reyestrga kiritilgan maʼmuriy-hududiy birlik davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan deb hisoblanadi.
5. Reyestr davlat yer kadastrining bir qismi hisoblanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) tomonidan yuritiladi.
6. Reyestr ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq davlat tilida elektron shaklda yuritiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududi boʻyicha maʼlumotlar qoraqalpoq va davlat tilida kiritiladi.
7. Reyestr quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi:
maʼmuriy-hududiy birliklarning toifalari va nomlari;
MHOBT kodi;
maʼmuriy-hududiy birliklarning maʼmuriy markazlari;
maʼmuriy-hududiy birliklarning tavsiflari va kartografik chizmalari;
maʼmuriy-hududiy birliklarni tuzish, tugatish va ularning chegaralarini oʻzgartirish, maʼmuriy-hududiy birliklarning maʼmuriy markazlarini belgilash va koʻchirish, maʼmuriy-hududiy birliklar boʻysunuvini oʻzgartirish sanalari;
maʼmuriy-hududiy birlik tarkibiga kiruvchi maʼmuriy-hududiy birliklarning MHOBT kodi koʻrsatilgan roʻyxati;
maʼmuriy-hududiy birlikning muayyan maʼmuriy-hududiy birlik tarkibiga mansubligi;
maʼmuriy-hududiy birliklar maydoni har yili 1-yanvar holatiga koʻra tayyorlanadigan Yer resurslarining holati toʻgʻrisidagi milliy hisobot asosida shakllantiriladi;
maʼmuriy-hududiy birliklar hududida yashaydigan doimiy aholi soni hamda MHOBT kodi Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Milliy statistika qoʻmitasi) maʼlumotlari asosida kiritiladi.
Reyestr ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakllantiriladi.
8. Davlat kartografiya-geodeziya fondi, davlat arxivlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining arxiv maʼlumotlari hamda Kadastr agentligining yer hisoboti va maʼmuriy-hududiy birliklari chegaralarini belgilash (tiklash) boʻyicha bajarilgan ishlarning natijalari asosida birlamchi roʻyxat va hisobot hujjatlari shakllantiriladi.
9. Hisobot hujjatlari hududiy birlikning har bir maʼmuriy-hududiy birligiga nisbatan shakllantiriladi va ushbu Nizomning 7-bandida belgilangan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlarni oʻz ichiga oladi.
2-bob. Reyestrni yuritish tartibi
10. Reyestr:
yangi maʼmuriy-hududiy birliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish;
maʼmuriy-hududiy birliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritish;
tugatilgan va maʼlumotlari oʻzgartirilgan maʼmuriy-hududiy birliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni arxivlash orqali yuritiladi.
11. Reyestrni yuritish doirasida oʻzgartirish va qoʻshimchalar faqat Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha qaror qabul qilishga vakolatli davlat organlarining qarorlari asosida kiritiladi.
12. Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha taklif yoki iltimosnomalar taqdim etgan davlat organlari vakolatli davlat organlari tomonidan ijobiy qaror qabul qilinganidan keyin oʻn ish kunida tegishli hujjatlarni Reyestrga kiritish uchun Kadastr agentligiga ushbu Nizomning 7-bandida belgilangan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlarni elektron hamkorlik orqali taqdim etishi shart.
Yangi maʼmuriy-hududiy birliklarni tuzish va ayrim hududlarni bir maʼmuriy-hududiy birlikdan boshqasiga oʻtkazish paytida, yangi tuzilgan va tugatilgan hududlarga rejalashtirish va kartografik materiallar (elektron raqamli xaritalar) masshtabi va tafsilotlari bilan kiritiladi.
Bunda maʼmuriy-hududiy birliklar chegaralarining burilish nuqtalari koordinatalarining kataloglari va ular orasidagi masofalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ilova qilingan holda, maʼmuriy chegaralarni aniq belgilash imkonini beradigan, shuningdek, maʼmuriy chegaralarning chegara chiziqlari va doimiy aholining aniq soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi.
13. Davlat organlari tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha Kadastr agentligiga taqdim etilgan hujjatlar uch ish kunida koʻrib chiqiladi va tegishli maʼmuriy-hududiy birliklarning hisobot hujjatlari toʻplamiga tikiladi.
14. Taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqilishi natijasi boʻyicha ushbu Nizomning 12-bandi talablariga mos kelsa, Kadastr agentligi bir ish kunida MHOBT kodini belgilash yoki aniqlik kiritish uchun Milliy statistika qoʻmitasiga yuboradi.
Milliy statistika qoʻmitasi maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar qabul qilingan kundan boshlab ikki ish kunida maʼmuriy-hududiy birliklarning MHOBT kodini belgilaydi yoki aniqlik kiritadi va maʼlumotlarni Kadastr agentligiga yuboradi.
Kadastr agentligi Milliy statistika qoʻmitasidan maʼlumotlar qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kunida maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi hamda bu haqda vakolatli davlat organini xabardor qiladi.
15. Taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqilishi natijasi boʻyicha ushbu Nizomning 12-bandi talablariga mos kelmasa, Kadastr agentligi bir ish kunida sabablarini koʻrsatgan holda hujjatlarni qayta koʻrib chiqish uchun qaytaradi.
Maʼmuriy-hududiy tuzilish boʻyicha hujjatlarni kiritgan davlat organlari oʻn kun muddat ichida qaytarilgan hujjatlarning kamchiliklarini bartaraf etib, qayta kiritadi.
Qayta kiritilgan hujjatlar ushbu Nizomning 13-bandiga muvofiq koʻrib chiqiladi.
16. Reyestr Kadastr agentligining rasmiy veb-saytida onlayn rejimda joylashtiriladi.
Veb-saytda maʼmuriy-hududiy birliklar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda hududlar kesimida joylashtiriladi.
17. Ushbu Nizom kuchga kirguniga qadar shakllantirilgan maʼmuriy-hududiy birliklar davlat roʻyxatidan Kadastr agentligi tomonidan Davlat kartografiya-geodeziya fondi, davlat arxivlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining arxiv maʼlumotlari, shuningdek, Kadastr agentligining soʻroviga asosan vazirlik va idoralar hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari tomonidan taqdim etilgan maʼmuriy-hududiy birlikni shakllantirish uchun asos boʻlgan hujjatlar asosida oʻtkaziladi.
18. Reyestrni shakllantirish va yuritishi Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Ushbu Nizomni qoʻllash boʻyicha yuzaga keladigan nizolar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.
20. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestrini yuritish
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha qaror qabul qilinganidan keyin qarorga tegishli hujjatlarni (Nizomning 7-bandida belgilangan maʼlumotlarni) Reyestrga kiritish uchun Kadastr agentligiga taqdim etadi. Oʻn ish kunida 2-bosqich Kadastr agentligi 1. Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha kiritilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va tegishli maʼmuriy-hududiy birliklarning hisobot hujjatlari toʻplamiga kiritadi. 2. Taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, maʼlumotlarni Milliy statistika qoʻmitasiga yuboradi. 3. Taqdim etilgan hujjatlar belgilangan talablarga mos kelmagan taqdirda hujjatlar sabablari koʻrsatilgan holda qayta koʻrib chiqish uchun qaytariladi. Uch ish kuni 3-bosqich Milliy statistika qoʻmitasi 1. Maʼmuriy-hududiy birliklarning MHOBT kodini belgilaydi. 2. Maʼlumotlarni Kadastr agentligiga yuboradi. Ikki ish kunida 4-bosqich Kadastr agentligi 1. Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni Reyestrga kiritadi hamda bu haqda vakolatli davlat organini xabardor qiladi. 2. Kadastr agentligining rasmiy veb-saytida onlayn rejimida joylashtiriladi. Oʻn ish kunida
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat
T/r MHOBT kodi Maʼmuriy-hududiy birlik nomi Maʼmuriy-hududiy birlik toifasi (maqomi) * Maʼmuriy-hududiy birlik maʼmuriy markazi Tashkil etilishi Oʻzgartirilishi Tugatilishi Tarkibiy mansubligi *** Umumiy maydoni, ga Aholisi Davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasi qisqacha tavsifi ** sanasi qisqacha tavsifi ** sanasi qisqacha tavsifi ** soni roʻyxatdan oʻtgan sanasi sanasi raqami 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestrini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy birliklari davlat reyestridan ochiq portalga joylashtiriladigan
T/r MHOBT kodi Maʼmuriy-hududiy birlik nomi Maʼmuriy-hududiy birlik toifasi (maqomi) * Maʼmuriy-hududiy birlik maʼmuriy markazi Umumiy maydoni, ga Aholisi Tashkil etilishi Oʻzgartirilishi Tugatilishi Davlat roʻyxatidan oʻtkazish Izoh soni roʻyxatdan oʻtgan sanasi sanasi qisqacha tavsifi ** sanasi qisqacha tavsifi ** sanasi qisqacha tavsifi ** sanasi raqami 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 1. ... Respublika boʻysunuvidagi 1.1. ... Viloyat boʻysunuvidagi 1.1.1. ... Tuman boʻysunuvidagi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-dekabrdagi 832-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha respublika komissiyasi
1. A.J. Ramatov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, komissiya raisi 2. J.A. Qoʻchqorov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri, komissiya raisi oʻrinbosari 3. A.D. Tashkulov — adliya vaziri 4. Sh.S. Xidoyatov — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri 5. J.T. Mirzamaxmudov — energetika vaziri 6. I.R. Maxkamov — transport vaziri 7. I.Yu. Abdurahmanov — qishloq xoʻjaligi vaziri 8. Sh.X. Shermatov — raqamli texnologiyalar vaziri 9. A.A. Abduxakimov — ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri 10. B.S. Hamrayev — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi raisi 11. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 12. F.J. Pulatov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi direktori 13. T.M. Abdullayev — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi direktori oʻrinbosari, komissiya kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-dekabrdagi 832-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha hududiy komissiyaning
1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshliqlari, komissiya raisi oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qurilish, toʻsiqlarsiz muhit yaratish, kommunikatsiyalarni rivojlantirish, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, komissiya raisi oʻrinbosari 4. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari boshliqlari 5. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari — iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshligʻining birinchi oʻrinbosarlari 6. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari boshliqlari 7. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar statistika boshqarmalari boshliqlari 8. Lavozimiga koʻra — Kadastr agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarma boshliqlari 9. Lavozimiga koʻra — Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari, komissiya kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-dekabrdagi 832-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha respublika komissiyasi faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha respublika komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — Respublika komissiyasi) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, uning faoliyatini tashkil etish, qayta tuzish yoki tugatish tartibini belgilaydi.
2. Respublika komissiyasi maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlar Mahkamasi) takliflarini hamda viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar hokimlarining iltimosnomalarini koʻrib chiquvchi hamda davlat ekspertizasidan oʻtkazuvchi idoralararo kollegial organ hisoblanadi.
3. Respublika komissiyasi oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga amal qiladi.
4. Respublika komissiyasida maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini koʻrib chiqish va davlat ekspertizasidan oʻtkazish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
Respublika komissiyasi belgilangan namunadagi, oʻz nomi yozilgan blankalarga ega boʻladi va Vazirlar Mahkamasining muhridan foydalanadi.
2-bob. Respublika komissiyasining asosiy vazifalari
5. Quyidagilar Respublika komissiyasining asosiy vazifalari hisoblanadi:
tegishli hududning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish darajasini va demografik koʻrsatkichlarini hisobga olgan holda, maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga doir takliflar va iltimosnomalarni, shuningdek takliflar va iltimosnomalar tegishli hududlarni kompleks rivojlantirishning istiqbolli rejalariga muvofiqligini davlat ekspertizasidan oʻtkazish;
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini hal qilishda hududning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish darajasi hisobga olinishini taʼminlash;
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini hal qilishda xizmat mavqeyini suiisteʼmol qilish va boshqa huquqbuzarliklar holatlarining oldini olish;
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini koʻrib chiqishda asossiz qarorlar qabul qilinishiga yoʻl qoʻymaslik.
3-bob. Respublika komissiyasining huquqlari va javobgarligi
6. Respublika komissiyasi oʻziga yuklangan vazifalarning bajarilishini taʼminlash uchun quyidagi huquqlarga ega:
zaruratga koʻra respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlardan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari toʻgʻrisidagi taklif yoki iltimosnomalarni atroflicha oʻrganish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni belgilangan tartibda soʻrash va olish;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar mutaxassislarini, shuningdek tegishli faoliyat sohalarida maxsus bilimlarga ega boʻlgan boshqa shaxslarni maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari toʻgʻrisidagi taklif va iltimosnomalarni puxta oʻrganish uchun jalb etish;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda hududiy komissiyalar rahbarlarining hisobotlarini eshitish;
hududiy komissiyalar qarorlarining qabul qilinishi va ijro etilishining monitoringini amalga oshirish hamda ularga aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha yozma koʻrsatmalar kiritish;
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini hal qilishda ustuvor ravishda hududlarning yaxlitligini saqlash va anklav hududlarni qoldirmaslik choralarini koʻrish.
7. Respublika komissiyasi oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishini taʼminlaydi.
4-bob. Respublika komissiyasining faoliyatini tashkil qilish
8. Respublika komissiyasiga uning raisi hisoblanadigan Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari rahbarlik qiladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Respublika komissiyasining ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — Ishchi organ) hisoblanadi.
10. Respublika komissiyasi oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni bajaradi:
Respublika komissiyasi maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha kelib tushgan taklifni yoki iltimosnomani bir oy ichida koʻrib chiqadi hamda davlat ekspertizasidan oʻtkazadi;
zaruratga koʻra respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlardan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari toʻgʻrisidagi taklif yoki iltimosnomalarni puxta oʻrganish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni belgilangan tartibda olish uchun soʻrov yuboradi;
tegishli faoliyat sohalarida maxsus bilimlarga ega boʻlgan mutaxassislarni jalb etadi;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, hududiy komissiyalar rahbarlarining hisobotlarini eshitadi.
Respublika komissiyasi “Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy-hududiy tuzilishi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga asosan oʻtkazilgan ekspertiza natijasi boʻyicha xulosa ijobiy boʻlganda, xulosa Vazirlar Mahkamasi Rayosatida koʻrib chiqiladi hamda qaror qabul qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisiga taqdim etadi.
Respublika komissiyasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy-hududiy tuzilishi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga asosan oʻtkazilgan ekspertiza natijasi boʻyicha xulosa salbiy boʻlganda, taqdim etilgan yigʻma materiallar toʻplamini maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha taklif yoki iltimosnoma tayyorlagan davlat organiga maromiga yetkazish uchun qaytaradi.
Respublika komissiyasining xulosasida maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga doir takliflarning yoki iltimosnomalarning asoslantirilganligi tahlili tegishli hududning ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlarini, joriy va istiqboldagi demografik koʻrsatkichlarni, shuningdek, kompleks rivojlantirishning istiqbolli rejalarini hisobga olgan holda aks ettirilishi kerak.
11. Respublika komissiyasining raisi:
Respublika komissiyasi faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi va unga yuklangan vazifalarning bajarilishini taʼminlaydi;
Respublika komissiyasi aʼzolarining vazifalarini belgilaydi va ularga yuklangan vazifalarni bajarish ishlarini muvofiqlashtiradi;
Respublika komissiyasining ish rejalarini, koʻrib chiqish uchun tushgan hujjatlarni koʻrib chiqish jadvallarini tasdiqlaydi;
Respublika komissiyasi majlislarining kun tartibini va chaqirilishini belgilaydi;
Respublika komissiyasi tomonidan qabul qilingan qarorlarning bajarilishi yuzasidan nazoratni tashkil etadi;
Respublika komissiyasining samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa ishlarni amalga oshiradi.
12. Respublika komissiyasining aʼzolari:
Respublika komissiyasi majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilishda va hal etishda ishtirok etadi;
Respublika komissiyasiga maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari toʻgʻrisidagi taklif yoki iltimosnomalar boʻyicha takliflar kiritadi;
Respublika komissiyasi muhokama qiladigan masalalar boʻyicha xulosalar taqdim etadi.
Respublika komissiyasi aʼzolari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi va tegishli davr mobaynida asosiy ish joyidagi ular uchun qonunchilikda belgilangan barcha shart-sharoitlar saqlab qolinadi.
13. Ishchi organ:
Respublika komissiyasining navbatdagi majlisiga barcha zarur hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;
kun tartibidagi masalalar boʻyicha Respublika komissiyasining majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;
majlislarning oʻtkaziladigan vaqti va joyini, shuningdek, taklif etiladiganlar kontingentni Respublika komissiyasining raisi bilan kelishadi;
Respublika komissiyasining aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni majlislarning oʻtkaziladigan sanasi, vaqti, joyi toʻgʻrisida xabardor qiladi;
Respublika komissiyasi qarorlarining bajarilishi monitoringini yuritadi va uning natijalarini Respublika komissiyasiga koʻrib chiqish uchun taqdim etadi;
Respublika komissiyasining xulosalarini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan xulosalarni zaruratga koʻra Respublika komissiyasining aʼzolariga hamda boshqa manfaatdor tashkilotlarga yuboradi.
5-bob. Respublika komissiyasi tomonidan qarorlar qabul qilish va ularning bajarilishini tashkil etish
14. Respublika komissiyasi oʻz ishini oʻzi tasdiqlagan rejalar asosida tashkil qiladi va majlislarini zaruratga koʻra har chorakda kamida bir marotaba oʻtkazadi. Komissiya raisi tomonidan navbatdan tashqari majlislar chaqirilishi mumkin.
15. Respublika komissiyasining majlisini uning raisi, rais boʻlmagan taqdirda, uning oʻrinbosari olib boradi.
Respublika komissiyasining majlisi oʻz aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashganda, haqiqiy hisoblanadi.
Majlisni oʻtkazish uchun kvorum yigʻilmagan taqdirda, Respublika komissiyasining yangi majlisi oʻtkaziladigan sana eʼlon qilinadi.
16. Respublika komissiyasining majlisiga koʻrib chiqiladigan masalalarning xususiyatiga qarab, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlarning rahbarlari hamda mutaxassislari taklif etilishi mumkin.
17. Respublika komissiyasi qarorlarni tezkor qabul qilish maqsadida Respublika komissiyasining qarorlarini uning aʼzolari bilan oʻz vakolatlari doirasida soʻrov oʻtkazish orqali tasdiqlashi mumkin.
18. Respublika komissiyasi xulosasining asli va unga tegishli materiallar Vazirlar Mahkamasiga taqdim etiladi.
19. Respublika komissiyasi qabul qilingan qarorlarning bajarilishini muntazam ravishda oʻz majlislarida koʻrib chiqadi.
6-bob. Respublika komissiyasida maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini koʻrib chiqish va davlat ekspertizasidan oʻtkazish tartibi
20. Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalariga doir iltimosnomalar viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi.
21. Vazirlar Mahkamasi oʻttiz kun muddatda maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha kiritilgan iltimosnomani ishchi organ bilan birgalikda koʻrib chiqadi, Respublika komissiyasiga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritadi va Respublika komissiyasining xulosasiga koʻra iltimosnomani maʼqullaydi yoki rad etadi.
Bunda Respublika komissiyasi tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha kelib tushgan taklif davlat ekspertizasidan oʻtkaziladi, natijasi yuzasidan xulosa qabul qilinadi va Vazirlar Mahkamasiga taqdim etiladi.
Taklif va iltimosnomalarda keltirilgan maʼlumotlarni qoʻshimcha oʻrganish talab etilgan hollarda, Respublika komissiyasi davlat ekspertizasini bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirishi mumkin.
22. Maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalariga doir taklifga Respublika komissiyasi tomonidan ijobiy xulosa taqdim etilgan taqdirda, Vazirlar Mahkamasi iltimosnomani maʼqullaydi va maʼqullangan taklifni oʻn kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
Maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalariga doir taklifga Respublika komissiyasi tomonidan salbiy xulosa taqdim etilganda, Vazirlar Mahkamasi taqdim etilgan materiallarni maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha iltimosnoma tayyorlagan davlat organiga maromiga yetkazish uchun qaytaradi.
7-bob. Yakunlovchi qoida
23. Respublika komissiyasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasi tomonidan tugatiladi yoki qayta tuziladi.
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha respublika komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Respublika komissiyasida maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini koʻrib chiqish hamda davlat ekspertizasidan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha iltimosnomalarni Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Vazirlar Mahkamasi 1. Kiritilgan iltimosnomani ishchi organ bilan birgalikda koʻrib chiqadi. 2. Respublika komissiyasiga maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga doir takliflarni davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritadi. 3. Respublika komissiyasi: maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga doir takliflar davlat ekspertizasidan oʻtkazadi; davlat ekspertizasi natijasi yuzasidan xulosa qabul qiladi. 4. Respublika komissiyasining davlat ekspertizasi xulosasiga koʻra iltimosnomani maʼqullaydi yoki rad etadi. Oʻttiz kun muddatda (alohida hollarda bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytiriladi) 3-bosqich Vazirlar Mahkamasi 1. Respublika komissiyasi tomonidan ijobiy xulosa taqdim etilgan taqdirda iltimosnomani maʼqullaydi va maʼqullangan taklifni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. 2. Respublika komissiyasi tomonidan salbiy xulosa taqdim etilganda Vazirlar Mahkamasi taqdim etilgan yigʻma materiallar toʻplamini iltimosnoma tayyorlagan davlat organiga maromiga yetkazish uchun qaytaradi. Oʻn kun muddatda (zaruratga koʻra)
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-dekabrdagi 832-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha hududiy komissiyalar toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, tumanlar va shaharlar komissiyalarining (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar) asosiy vazifalari, funksiyalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, uning faoliyatini tashkil etish, qayta tuzish yoki tugatish tartibini belgilaydi.
2. Hududiy komissiyalar maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman va shahar hokimlarining takliflarini va iltimosnomalarini koʻrib chiquvchi hamda davlat ekspertizasidan oʻtkazuvchi idoralararo kollegial organ hisoblanadi.
3. Hududiy komissiyalar oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga amal qiladilar.
4. Hududiy komissiyalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar hokimliklari tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy-hududiy tuzilishi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida belgilangan tarkibda tashkil etiladi.
5. Hududiy komissiyalarda maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini koʻrib chiqish va ekspertizadan oʻtkazish ushbu Nizomga 1 va 2-ilovalarda keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
Hududiy komissiyalar belgilangan namunadagi, oʻz nomi yozilgan blankalarga ega boʻladilar va tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, tumanlar, shaharlar hokimliklarining muhridan foydalanadilar.
2-bob. Hududiy komissiyalarning asosiy vazifalari, huquqlari va javobgarligi
6. Quyidagilar hududiy komissiyalarning asosiy vazifalari hisoblanadi:
hududning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish darajasini va demografik koʻrsatkichlarini hisobga olgan holda, maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga doir taklif va iltimosnomalarni, shuningdek, taklif va iltimosnomalarning tegishli hududlarni kompleks rivojlantirishning istiqbolli rejalariga muvofiqligini ekspertizadan oʻtkazish;
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini hal qilishda hududning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish darajasi hisobga olinishini taʼminlash;
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini hal etishda xizmat mavqeyini suiisteʼmol qilish va boshqa huquqbuzarliklar holatlarining oldini olish;
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini koʻrib chiqishda asossiz qarorlar qabul qilinishiga yoʻl qoʻymaslik.
7. Hududiy komissiyalar oʻzlariga yuklangan vazifalarning ijro etilishini taʼminlash uchun quyidagi huquqlarga ega:
Zaruratga koʻra respublika va mahalliy davlat hokimiyati organlaridan hamda boshqa tashkilotlardan maʼmuriy-hududiy tuzilishi toʻgʻrisidagi takliflarni atroflicha oʻrganish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni belgilangan tartibda soʻrash va olish;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar mutaxassislarini, shuningdek, tegishli faoliyat sohalarida maxsus bilimlarga ega boʻlgan boshqa shaxslarni maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari toʻgʻrisidagi taklif va iltimosnomalarni puxta oʻrganish uchun jalb etish;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, hududiy komissiyalar rahbarlari va davlat boshqaruvi organlarining hududiy boʻlinmalari hisobotlarini eshitish.
8. Hududiy komissiyalar oʻzlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi uchun javob beradilar.
Hududiy komissiyalar oʻz faoliyati toʻgʻrisida har yili tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyat, Toshkent shahar, tuman va shahar Kengashlariga hisobot beradilar.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari har chorakda oʻz faoliyati toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha Respublika komissiyasiga axborot taqdim etadilar.
Tumanlar va shaharlar komissiyalari har chorakda oʻz faoliyati toʻgʻrisida tegishlicha maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalariga axborot taqdim etadilar.
3-bob. Hududiy komissiyalarning faoliyatini tashkil qilish
9. Hududiy komissiyaga uning raisi hisoblanadigan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining Raisi, viloyat, Toshkent shahar, tuman va shahar hokimi rahbarlik qiladi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi va ularning tuman va shahar filiallari tegishincha hududiy komissiyalarning ishchi organlari (keyingi oʻrinlarda — Ishchi organ) hisoblanadi.
11. Hududiy komissiyalar:
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha kelib tushgan taklif va iltimosnomani bir oy ichida koʻrib chiqadi hamda hududning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish darajasini va demografik koʻrsatkichlarini hisobga olgan holda ekspertizadan oʻtkazadi.
maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga doir taklif va iltimosnomalarning asoslantirilganligi tahlili tegishli hududning ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlarini, joriy va istiqboldagi demografik koʻrsatkichlarini, shuningdek, kompleks rivojlantirishning istiqbolli rejalari hisobga olinganligini aniqlaydi.
davlat ekspertizasi natijasi boʻyicha xulosa ijobiy boʻlganda, xulosani tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman va shahar hokimliklariga taqdim etadi.
davlat ekspertizasi natijasi boʻyicha xulosa salbiy boʻlganda, maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha taklif va iltimosnomani tayyorlagan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman va shahar hokimliklariga maromiga yetkazish uchun qaytaradi.
12. Hududiy komissiya raisi:
hududiy komissiya faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi va unga yuklangan vazifalarning bajarilishini taʼminlaydi;
hududiy komissiya aʼzolarining vazifalarini belgilaydi va ularga yuklangan vazifalarni bajarish ishlarini muvofiqlashtiradi;
hududiy komissiyaning ish rejalarini, tushgan hujjatlarni koʻrib chiqish jadvallarini tasdiqlaydi;
hududiy komissiya majlislarining kun tartibini va chaqirilishini belgilaydi;
hududiy komissiya tomonidan qabul qilingan qarorlarning bajarilishi yuzasidan nazoratni tashkil etadi;
hududiy komissiyaning samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa ishlarni amalga oshiradi.
13. Hududiy komissiyaning aʼzolari:
hududiy komissiya majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilishda va hal etishda ishtirok etadi;
hududiy komissiyaga maʼmuriy-hududiy tuzilishining dolzarb masalalari boʻyicha takliflar kiritadi;
hududiy komissiya tomonidan muhokama qilinadigan masalalar boʻyicha xulosalar taqdim etadi.
Hududiy komissiya aʼzolari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi va tegishli davr mobaynida asosiy ish joyidagi ular uchun qonunchilikda belgilangan barcha shart-sharoitlar saqlab qolinadi.
14. Ishchi organ:
hududiy komissiyaning navbatdagi majlisiga barcha zarur hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;
kun tartibidagi masalalar boʻyicha hududiy komissiyaning majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;
majlislarning oʻtkaziladigan sanasi, vaqti va joyini, shuningdek, taklif etiladiganlar kontingentini hududiy komissiya raisi bilan kelishadi;
hududiy komissiya aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni majlisning oʻtkaziladigan sanasi, vaqti, joyi toʻgʻrisida xabardor qiladi;
hududiy komissiya qarorlarining bajarilishi monitoringini yuritadi va uning natijalarini komissiya majlisida koʻrib chiqish uchun taqdim qiladi;
hududiy komissiyaning xulosasini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan xulosalarni zaruratga koʻra hududiy komissiyaning aʼzolariga hamda boshqa manfaatdor tashkilotlarga joʻnatadi.
15. Hududiy komissiya oʻz ishini oʻzi tasdiqlagan rejalar asosida tashkil qiladi va oʻz majlislarini zaruratga koʻra har chorakda kamida bir marotaba oʻtkazadi. Komissiya raisi tomonidan navbatdan tashqari majlislar chaqirilishi mumkin.
16. Hududiy komissiyaning majlisini uning raisi, rais boʻlmagan taqdirda uning oʻrinbosari olib boradi.
Hududiy komissiyaning majlisi oʻz aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashganda qonuniy hisoblanadi.
Majlisni oʻtkazish uchun kvorum yigʻilmagan taqdirda, hududiy komissiyaning yangi majlisi oʻtkaziladigan sana eʼlon qilinadi.
17. Hududiy komissiyaning majlisiga koʻrib chiqiladigan masalalarning xususiyatiga qarab, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, boshqa tashkilotlarning rahbarlari hamda mutaxassislari taklif etilishi mumkin.
4-bob. Hududiy komissiya tomonidan qarorlar qabul qilish va ularning bajarilishini tashkil etish
18. Hududiy komissiya qarorlarni tezkor qabul qilish maqsadida hududiy komissiyaning qarorlarini uning aʼzolari bilan oʻz vakolatlari doirasida soʻrov oʻtkazish orqali tasdiqlashi mumkin.
19. Hududiy komissiya xulosasining asl nusxasi va unga tegishli materiallar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, tumanlar, shaharlar hokimliklariga yuboriladi.
20. Hududiy komissiya qabul qilingan qarorlarning bajarilishini muntazam ravishda oʻz majlislarida koʻrib chiqadi.
5-bob. Hududiy komissiyada maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini koʻrib chiqish va ekspertizadan oʻtkazish tartibi
21. Tegishli viloyat va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha quyidagi takliflar tayyorlanadi va hududiy komissiyaga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritiladi:
viloyat va tuman boʻysunuvidagi shaharlarni, viloyatlar tumanlarini, Toshkent shahar tumanlarini va viloyat boʻysunuvidagi shaharlar tumanlarini tuzish hamda tugatish, ularning chegaralarini oʻzgartirish;
viloyatlarning maʼmuriy markazlarini belgilash va koʻchirish;
shaharlarni viloyat va shaharchalarni tuman boʻysunuvidagi shaharlar toifasiga kiritish.
Hududiy komissiya tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha kelib tushgan taklif ekspertizadan oʻtkaziladi, natijasi yuzasidan xulosa qabul qilinib, viloyatlar va Toshkent shahar hokimiga taqdim etiladi.
Taklif va iltimosnomalarda keltirilgan maʼlumotlarni qoʻshimcha oʻrganish talab etilgan hollarda, hududiy komissiya ekspertizani bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirishi mumkin.
Viloyatlar va Toshkent shahar hokimi oʻn kun muddatda maʼqullangan xulosa va tegishli hujjatlarni viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
Viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashi kiritilgan taklifni koʻrib chiqadi va natijasi yuzasidan qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qaror viloyatlar va Toshkent shahar hokimligiga taqdim etiladi.
Viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari Vazirlar Mahkamasiga oʻn kun muddatda maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid iltimosnomani, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashi qarorini, hududiy komissiyaning xulosasi va boshqa tegishli hujjatlarni taqdim etadi.
22. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha quyidagi takliflar tayyorlanadi va hududiy komissiyaga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritiladi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasining poytaxtini belgilash va koʻchirish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasida tumanlarni, Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻysunuvidagi shaharlarni va shaharlarda tumanlarni tuzish hamda tugatish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasining tuman boʻysunuvidagi shaharlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻysunuvidagi shaharlar toifasiga kiritish.
Hududiy komissiya tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha kelib tushgan taklif ekspertizadan oʻtkaziladi, natijasi yuzasidan xulosa qabul qilinib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga taqdim etiladi.
Taklif va iltimosnomalarda keltirilgan maʼlumotlarni qoʻshimcha oʻrganish talab etilgan hollarda, hududiy komissiya davlat ekspertizasini bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirishi mumkin.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga oʻn kun muddatda maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid taklifni, hududiy komissiyaning xulosasi va boshqa tegishli hujjatlarni taqdim etadi.
23. Qoraqalpogʻiston Respublikasi tuman hokimliklari tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha quyidagi takliflar tayyorlanadi va hududiy komissiyaga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritiladi:
shaharchalarni, qishloqlarni va ovullarni tuzish hamda tugatish va ularning chegaralarini oʻzgartirish;
viloyat tumanlarining maʼmuriy markazlarini belgilash va koʻchirish;
qishloqlar va ovullarni shaharchalar toifasiga kiritish.
Hududiy komissiya tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha kelib tushgan taklif ekspertizadan oʻtkaziladi, natijasi yuzasidan xulosa qabul qilinib, tuman hokimligiga taqdim etiladi.
Taklif va iltimosnomalarda keltirilgan maʼlumotlarni qoʻshimcha oʻrganish talab etilgan hollarda, hududiy komissiya davlat ekspertizasi bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirishi mumkin.
Tuman hokimi oʻn kun muddatda maʼqullangan xulosa va tegishli hujjatlarni tuman xalq deputatlari Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
Tuman xalq deputatlari Kengashi kiritilgan taklifni koʻrib chiqadi va natijasi yuzasidan qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qaror tuman, shahar hokimligiga taqdim etiladi.
Tuman hokimi xalq deputatlari viloyat Kengashiga oʻn kun muddatda maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid iltimosnomani, tuman xalq deputatlari Kengashi qarorini, tuman hududiy komissiyasining xulosasi va boshqa tegishli hujjatlarni taqdim etadi.
Xalq deputatlari viloyat Kengashi tegishli tuman hokimining iltimosnomasini iltimosnoma kelib tushganidan keyin oʻttiz kun ichida koʻrib chiqadi va uni maʼqullash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
24. Qoraqalpogʻiston Respublikasida tuman va shahar hokimliklari tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha tegishincha quyidagi takliflar tayyorlanadi va hududiy komissiyaga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritiladi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasida tuman boʻysunuvidagi shaharlarni, shaharchalarni, qishloqlarni va ovullarni tuzish hamda tugatish va ularning chegaralarini oʻzgartirish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasida tumanlarning maʼmuriy markazlarini belgilash va koʻchirish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasining qishloqlari va ovullarini shaharchalar toifasiga kiritish.
Qoraqalpogʻiston Respublikasida tumanlarning, Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻysunuvidagi shaharlarning va shaharlarda tumanlarning chegaralarini oʻzgartirish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasida tuman boʻysunuvidagi shaharlar, shaharchalar, qishloqlar va ovullarning chegaralarini oʻzgartirish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasining shaharchalarini tuman boʻysunuvidagi shaharlar toifasiga kiritish;
Hududiy komissiya tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari boʻyicha kelib tushgan taklif ekspertizadan oʻtkaziladi, natijasi yuzasidan xulosa qabul qilinib, tuman hokimligiga taqdim etiladi.
Taklif va iltimosnomalarda keltirilgan maʼlumotlarni qoʻshimcha oʻrganish talab etilgan hollarda, hududiy komissiya ekspertizani bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirishi mumkin.
Tuman hokimi oʻn kun muddatda maʼqullangan xulosa va tegishli hujjatlarni tuman xalq deputatlari Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
Tuman xalq deputatlari Kengashi kiritilgan taklifni koʻrib chiqadi va natijasi yuzasidan qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qaror tuman, shahar hokimligiga taqdim etiladi.
Tuman hokimi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga oʻn kun muddatda maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid iltimosnomani, tuman xalq deputatlari Kengashi qarorini, tuman hududiy komissiyasining xulosasi va boshqa tegishli hujjatlarni taqdim etadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tegishli tuman hokimining iltimosnomasi kelib tushgan sanadan boshlab oʻttiz kun ichida koʻrib chiqadi va uni maʼqullash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Iltimosnoma maʼqullangan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi oʻn kun ichida taklif tayyorlaydi hamda maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid iltimosnomani, tuman xalq deputatlari Kengashi qarorini, tuman hududiy komissiyasining xulosasini boshqa tegishli hujjatlar bilan birga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining taklifini koʻrib chiqadi va natijasi yuzasidan tegishli qaror qabul qiladi.
25. Maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalariga doir taklif va iltimosnomalar koʻrib chiqilib, xulosa beruvchilar tomonidan salbiy xulosa taqdim etilgan taqdirda, taqdim etilgan yigʻma materiallar toʻplamini tegishincha maʼmuriy hududiy tuzilish masalalari boʻyicha taklif yoki iltimosnoma tayyorlagan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat, Toshkent shahar, tuman, shahar hokimligiga maromiga yetkazish uchun qaytariladi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
26. Hududiy komissiyani tugatish yoki qayta tuzish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha hududiy komissiyalar toʻgʻrisida namunaviy nizomga 1-ILOVA
Viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy komissiyasida maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini koʻrib chiqish ekspertizadan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari Viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan koʻrib chiqiladigan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari 1-bosqich Viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid takliflarni hududiy komissiyaga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Hududiy komissiya Ekspertizadan oʻtkazadi, natijasi yuzasidan xulosa qabul qilib, tegishli viloyatlar va Toshkent shahar hokimligiga taqdim etadi. Oʻttiz kun muddatda (alohida hollarda bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytiriladi) 3-bosqich Viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi Maʼqullangan xulosa va tegishli hujjatlarni viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Oʻn kun muddatda 4-bosqich Viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashi Kiritilgan taklifni koʻrib chiqadi va natijasi yuzasidan qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qarorni viloyatlar va Toshkent shahar hokimligiga taqdim etadi. Reglament asosida 5-bosqich Viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid iltimosnomani, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashi qarorini, hududiy komissiyaning xulosasi va boshqa tegishli hujjatlarni Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi. Oʻn kun muddatda Tuman (shahar) hokimliklari tomonidan kiritiladigan maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari 1-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid takliflarni hududiy komissiyaga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Hududiy komissiya Ekspertizadan oʻtkazadi, natijasi yuzasidan xulosa qabul qilib, tuman (shahar) hokimligiga taqdim etadi. Reglament asosida (alohida hollarda bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytiriladi) 3-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Maʼqullangan xulosa va tegishli hujjatlarni tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Oʻn kun muddatda 4-bosqich Tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashi Kiritilgan taklifni koʻrib chiqadi va natijasi yuzasidan qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qarorni tuman hokimligiga taqdim etadi. Reglament asosida 5-bosqich Tuman (shahar) hokimligi Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid iltimosnomani, tuman xalq deputatlari Kengashi qarorini, tuman hududiy komissiyasining xulosasi va boshqa tegishli hujjatlarni xalq deputatlari viloyat, Toshkent shahar Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Oʻn kun muddatda 6-bosqich Xalq deputatlari viloyat Kengashi Tegishli tuman (shahar) hokimining iltimosnomasini koʻrib chiqadi va uni maʼqullash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Oʻttiz kun muddatda
Oʻzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishi masalalari boʻyicha hududiy komissiyalar toʻgʻrisida namunaviy nizomga 2-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududiy komissiyasida maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalarini koʻrib chiqish hamda ekspertizadan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan koʻrib chiqiladigan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid takliflarni hududiy komissiyaga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Hududiy komissiya Ekspertizadan oʻtkazadi, natijasi yuzasidan xulosa qabul qilib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga taqdim etadi. Oʻttiz kun muddatda (alohida hollarda bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytiriladi) 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid taklifni, hududiy komissiyaning xulosasi va boshqa tegishli hujjatlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisiga taqdim etadi. Oʻn kun muddatda 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Qonunda nazarda tutilgan hollarda Prezidiumning qaroriga muvofiq taklifni va boshqa tegishli hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalariga kelishish uchun yuboradi. Oʻn kun ichida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid taklifni va boshqa tegishli hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari bilan kelishgandan soʻng qaror qabul qiladi. Reglament asosida Tuman (shahar) hokimliklari tomonidan kiritiladigan maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalari 1-bosqich Tuman hokimligi Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid takliflarni hududiy komissiyaga davlat ekspertizasidan oʻtkazish uchun kiritadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Hududiy komissiya Ekspertizadan oʻtkazadi, natijasi yuzasidan xulosa qabul qilib, tuman hokimligiga taqdim etadi. Reglament asosida (alohida hollarda bir oydan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytiriladi) 3-bosqich Tuman hokimligi Maʼqullangan xulosa va tegishli hujjatlarni tuman xalq deputatlari Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Oʻn kun muddatda 4-bosqich Tuman xalq deputatlari Kengashi Kiritilgan taklifni koʻrib chiqadi va natijasi yuzasidan qaror qabul qiladi. Qabul qilingan qarorni tuman hokimligiga taqdim etadi. Reglament asosida 5-bosqich Tuman hokimligi Maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid iltimosnomani, tuman xalq deputatlari Kengashi qarorini, tuman hududiy komissiyasining xulosasi va boshqa tegishli hujjatlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Oʻn kun muddatda 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Tegishli tuman hokimining iltimosnomasini koʻrib chiqadi va uni maʼqullash yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Oʻttiz kun muddatda 7-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Iltimosnoma maʼqullangan taqdirda, taklif tayyorlaydi hamda maʼmuriy-hududiy tuzilish masalalariga oid iltimosnomani, tuman xalq deputatlari Kengashi qarorini, tuman hududiy komissiyasining xulosasini boshqa tegishli hujjatlar bilan birga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga koʻrib chiqish uchun kiritadi. Oʻn kun ichida 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining taklifini koʻrib chiqadi va natijasi yuzasidan tegishli qaror qabul qiladi. Reglament asosida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 10-dekabr,
832-son