📅 2024-yil 10-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 10-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 10 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳамда «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-208-сон Фармони , « Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » ПҚ-401-сон ҳамда « Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » ПҚ-402-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасидаги мавжуд Бош вазир ўринбосари штати негизида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги;
б) эҳтиёжманд хотин-қизларни аниқлаш ва уларни «Аёллар дафтари»га киритиш ваколатини «маҳалла еттилиги»га бериш орқали ушбу тизимнинг такомиллаштирилиши муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтига» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитасига, «Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди иккинчи хатбошиси ва 24-бандидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10 9 -банди иккинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 22 августдаги 655-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Психология ўқув-илмий маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 сентябрдаги 775-сон қарорининг 2-банди еттинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи республика комиссияси таркибининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 7. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари ».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга доир фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 964-сон қарорида :
а) 2 ва 5-бандлардаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илова (Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом)да:
номидаги , 1-банддаги , 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 6-банддаги , 1-илованинг номидаги , 2-иловадаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда, уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг «3. Давлат қўмиталари» бўлими 16-бандидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1018-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркибининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 9. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари ».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарорида :
а) 3-банддаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарига йўловчи ташувчи автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи республика комиссияси таркибининг ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари »;
в) Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, шунингдек, хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг намунавий таркибининг 12-бандидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадбиркорликни ҳамда хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 248-сон қарорининг 8-бандидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорида :
а) 2 ва 4-бандлардаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» ҳамда «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари тегишлича «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» ҳамда «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «Мўътабар аёл» кўкрак нишони тўғрисидаги низомнинг 2 , 4 , 6 , 7-бандларидаги тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 20 , 21 , 23 , 24-бандлардаги тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг тавсиялари асосида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш дастурида уй қурувчиларнинг иштирок этиши схемаси «Субъектлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 155-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши таркибининг 6 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 6. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари 7. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори ».
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши таркибининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Лавозимига кўра — Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, миллий кенгаш раисининг ўринбосари ».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхатининг 3-позицияси «Имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар» устунидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон қарорида :
а) 6-банддаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) Тутинган ота-оналарни тайёрлаш тўғрисидаги низомнинг 16-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«16. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда:».
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги 39-сон қарорининг 4-бандидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 4 ва 8-бандлардаги , 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 20-банднинг биринчи хатбошисидаги , 22-банддаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловага илованинг матнидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг схемаси 2 — 4-босқичлари «Субъектлар» ва «Чора-тадбирлар» устунларидаги тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарорида :
а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида низомнинг 6 , 19-бандларидаги , 20-банди иккинчи хатбошисидаги , 21-бандидаги , 23-бандининг «б» кичик бандидаги , 24-бандининг биринчи хатбошисидаги , 25-бандининг биринчи хатбошисидаги , 31-бандидаги тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида низомнинг матнида тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 486-сон қарорида :
а) 3-банднинг учинчи хатбошиси , 4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илова (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом)нинг 3 ва 4-бандлари , 5-бандининг тўртинчи хатбошиси , 6-бандининг учинчи хатбошиси , 7-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари , 11 ва 13-бандлари , 16-бандининг саккизинчи хатбошиси , 17-банди , 18-бандининг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари , 21-бандининг учинчи хатбошиси , 26-бандининг иккинчи хатбошиси , 31-бандининг иккинчи хатбошиси , 32-бандининг иккинчи хатбошиси , 34 , 36 , 44 — 46-бандларидаги , 2-иловасининг матнидаги тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 723-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари ».
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 январдаги 3-сон қарорида :
а) 3-банддаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг 36-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди «а» кичик банди саккизинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорида :
а) 1-илованинг 41-банди «в» кичик банди ўн бешинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 17-банди тўртинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 9-банди тўртинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Давлат қўмиталари раислари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларининг IX бўлими номидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарори 4-бандининг «а» кичик банди , 6-бандининг бешинчи хатбошиси , 1-иловасининг 38-банди «г» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги 507-сон қарорида :
а) 4-банднинг «г» кичик бандидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илова («Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом)да:
1-банд , 2-банднинг еттинчи хатбошиси , 3 ва 13-бандлардаги тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг «Масъуллар» устуни 1 — 4-босқичларидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг «Ташкилот номи» устуни 2, 5 ва 6-позицияларидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 536-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 5 — 10-позициялари «Масъул орган» устунидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги 565-сон қарори билан тасдиқланган Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 октябрдаги 625-сон қарори 10-бандидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркибининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 8. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ».
35. Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги 83-сон қарорида :
а) 3-илованинг йигирма иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари »;
б) 4-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 7. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари »;
в) 5-иловада :
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 5. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари »;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 15. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти директори »;
г) 6-илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 13. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти директори »;
д) 7-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 1. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари »;
е) 9-илованинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 16. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари »;
ж) 10-илованинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 12. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари »;
з) 11-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 10. Лавозимига кўра — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари ».
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорида :
а) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тўғридан-тўғри қабул қилиш» сўзлари ««маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори орқали кўриб чиқиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« «Маҳалла еттилиги» — маҳалла фуқаролари йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим, солиқ инспекторидан иборат жамоа»;
6 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда ўрганилади:
«Маҳалла еттилиги» секторлар ишчи гуруҳлари билан биргаликда Низомга 1-иловага мувофиқ анкета-сўровнома асосида барча йўналишдаги муаммоларни ҳар йили январь ойида уйма-уй юриш орқали;
хотин-қизларнинг «маҳалла еттилиги»га мурожаатлари, шу жумладан, xotin-qizlar.uz электрон платформаси ва «Аёллар дафтари» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали.
Ўрганиш давомида хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари Низомга 1а-иловага мувофиқ анкета-сўровномалар орқали аниқланади.
7. Анкета-сўровномалар тўлдирилгандан сўнг 3 кун муддатда «маҳалла еттилиги» томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.
8. «Маҳалла еттилиги» томонидан 3 кундан ошмаган муддатда «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари 1в-илованинг изоҳида белгиланган талаблар асосида шакллантирилади ёки асослантирилган ҳолда «Аёллар дафтари»га киритиш рад этилади.
Низомга 1б-иловага мувофиқ индивидуал дастур ишлаб чиқилади ва секторга тақдим этилади»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Низомга 1в-иловага мувофиқ туман (шаҳар) миқёсидаги рўйхат шакллантирилади. Сектор раҳбарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи томонидан муаммоларни бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади»;
11-бандда :
биринчи хатбошидаги «Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида тасдиқланган» сўзлари «Тасдиқланган» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари» сўзларидан кейин «ҳамда «Маҳалла еттилиги» аъзолари» сўзлари билан тўлдирилсин;
18-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҳокимлар ёрдамчиларининг тавсиялари асосида» сўзлари ««маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банднинг биринчи хатбошиси «14 фоизлик ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин» сўзларидан кейин «ёки уларга якка тартибда амалий ёрдам бериш, жумладан, касб-ҳунарга ўргатиш ва субсидиялар ажратиш, бўш иш ўринларига жойлаштириш ва бошқалар орқали бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади» сўзлари билан тўлдирилсин;
21-банддаги «7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан» сўзлари «10 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. «Аёллар дафтари» жамғармаси орқали асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш мақсадида субсидия ажратиш учун ариза берувчи маҳалладаги хотин-қизлар фаолига мурожаат қилади (аризада фуқаро ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва тури, сони, тахминий харид нархи ва бошқа қўшимча маълумотлар кўрсатилиши лозим)»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хотин-қизлар фаоли аризани «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал йиғилишига киритади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. «Маҳалла еттилиги» томонидан фуқаронинг мурожаати 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўрганиб чиқилади ҳамда «маҳалла еттилиги»нинг субсидия ажратиш тўғрисидаги коллегиал қарори қабул қилинади ва 1 иш куни ичида Васийлик кенгашига тақдим этади»;
28-банд «1 иш кунидан кечиктирмай» сўзларидан кейин ««маҳалла еттилиги орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
29-банддаги «Васийлик кенгаши аъзолари» сўзлари ««маҳалла еттилиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банддаги «самарали фойдаланилаётганлиги, уларнинг техник ҳолати созлиги кафолат муддати давомида сектор штаби котиби томонидан ўрганилади» сўзлари «самарали ва мақсадли фойдаланаётганлиги, уларнинг техник ҳолати созлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ўрганилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳоким ёрдамчилари» сўзлари ««маҳалла еттилиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли ариза берувчининг ижтимоий тоифаси ва ҳолатидан келиб чиқиб, «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал йиғилишига бир марталик моддий ёрдам бериш бўйича таклиф киритади»;
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) «Маҳалла еттилиги» 7 иш куни ичида «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам бериш бўйича коллегиал қарор чиқаради ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга мазкур Низомнинг 14-бандига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари (суммаси) кўрсатилган рўйхатни (ҳар бир хотин-қизнинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти серияси ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами кўрсатилган ҳолда) Васийлик Кенгашига ёки туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига юборади;»;
34-бандда :
биринчи хатбошидаги «фуқаролар йиғинлари раислари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан» сўзлари ««маҳалла еттилиги» коллегиал қарори асосида» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосаси» сўзлари «маҳалла еттилиги» коллегиал қарори ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда қурилиш ташкилотига (пудратчи) ёки қурилиш материаллари етказиб берувчи корхона Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-банди талаблари асосида аниқланади»;
38-банднинг биринчи хатбошисидаги «сектор ишчи гуруҳи» сўзлари ««маҳалла еттилиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
45-банддаги «маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари» сўзлари ««маҳалла еттилиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Индивидуал дастурлар ва «Йўл харитаси»га ўзгартиришлар киритиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида сектор раҳбари томонидан туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи билан келишилган ҳолда амалга оширилади»;
47-бандда :
биринчи хатбошидаги «секторлар штаблари котиблари» сўзлари «маҳалла хотин-қизлар фаоллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими» сўзлари «маҳалла еттилиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банднинг иккинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими» сўзлари ««маҳалла еттилиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
50-банддаги «ҳоким ёрдамчилари» сўзлари ««маҳалла еттилиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
51-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳар ой якунида» сўзлари «ҳар чорак якунида» сўзлари билан алмаштирилсин;
52-банддаги , 53-банднинг биринчи , иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги , 58-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1б-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида низомга 1б-ИЛОВА
«АЁЛЛАР ДАФТАРИ»ГА КИРИТИЛГАН ____________НИНГ (Ф.И.О.) ИНДИВИДУАЛ ДАСТУРИ _________ МФЙ «маҳалла еттилиги» (индивидуал дастурни тузиш учун ваколатли орган (ташкилот) № ______ Дастур тўлдирилган сана: ______ «_____» __ ________ I. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР 1. Фамилияси, исми, отасининг исми: ____________________________________________________________________________ 2. Туғилган санаси: ____________________________________________________________________________ 3. Турар жойи манзили: ____________________________________________________________________________ 4. Телефон рақами: ____________________________________________________________________________ 5. Маълумоти: ____________________________________________________________________________ 6. Тамомлаган таълим муассасаси: ____________________________________________________________________________ 7. Мутахассислиги: ____________________________________________________________________________ 8. Иш жойи ва лавозими: ____________________________________________________________________________ Паспорт серияси, рақами ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжат, ушбу ҳужжатларнинг берилган вақти, берган орган номи: 9. ____________________________________________________________________________ 10. ЖШШИР: ____________________________________________________________________________ 11. Электрон почта манзили: ____________________________________________________________________________ II. «АЁЛЛАР ДАФТАРИ» ТИЗИМИ ДОИРАСИДА БЕЛГИЛАНГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР 1. Эҳтиёжмандлик тоифаси: _____-тоифа: ___________________________________ _ ___ ___________ ______________ 1. ____________________ ___________ ________________________________ ___________ 2. Қўшимча эҳтиёжлари: 2. __________________________________________________ ___________ __ ___________ 3. ___________________________________________________ ___________ _ ___________ 4. ____________________________________________________ ______________________ 3. Кўрсатилиши лозим бўлган бирламчи ва иккиламчи (қўшимча) ижтимоий хизматлар (ёрдамлар) турлари: Т/р Бирламчи ва иккиламчи (қўшимча) ижтимоий хизматлар (ёрдамлар) турлари Кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва манбаи Хизмат кўрсатиш даврийлиги Хизмат кўрсатиш вақти Ижро учун масъул ташкилот Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. Имзо Асосий ёрдам турлари 1. 2. Қўшимча ёрдам турлари 3 Изоҳ: Кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ҳажми ўлчов бирлигида кўрсатиш мумкин бўлган ҳолатларда, тегишли ўлчов бирлигида (м 2 , дона ва бошқа) кўрсатилади. ________________ (фуқаронинг Ф.И.О.) Белгиланган ёрдам турлари мазмунига розилик билдираман: (имзо) ______________ туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи: ______________ (Ф.И.О.) (имзо ва муҳр) __________-сектор раҳбари: _______________ (Ф.И.О.) (имзо ва муҳр) 4. «Аёллар дафтари»га киритишнинг асоси: «Маҳалла еттилиги»нинг «___» ________ __________ йилдаги __________-сон қарори II. «АЁЛЛАР ДАФТАРИ» ТИЗИМИ ДОИРАСИДА КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМ ЧОРАЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР 1. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар (ёрдамлар): Т/р Кўрсатилган ёрдам тури ва манбаи Ижро учун масъул ташкилот Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. Сана Имзо Асосий ёрдам турлари 1. 2. Қўшимча ёрдам турлари 3. 4. Берилган ёрдам турлари ҳаққонийлигини тасдиқлайман: ________________________________ _____________________ (имзо) (фуқаронинг Ф.И.О.) _________________ туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи: ________________________________ _____________________ (имзо ва муҳр) (Ф.И.О.) _________-сектор раҳбари: ________________________________ _____________________ (имзо ва муҳр) (Ф.И.О.) 2. «Аёллар дафтари»дан чиқаришнинг асоси: Халқ депутатлари._________________ туман (шаҳар) МФЙ Кенгашининг «___» ________ ___________ йилдаги ___________-сон қарори » ;
Низомга 1в-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Низомга 1г-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида низомга 1г-ИЛОВА
Республика бўйича «Аёллар дафтари»ни юритиш
Босқич Амалга ошириладиган тадбирлар Муддат Масъуллар Маҳалла Туман, шаҳар Вилоят Республика 1-босқич «Маҳалла еттилиги» секторлар ишчи гуруҳлари билан биргаликда уйма-уй юриш орқали, шунингдек хотин-қизларнинг мурожаатлари, шу жумладан, «маҳалла еттилиги»га мурожаатлари, xotin-qizlar.uz электрон платформаси ва «Аёллар дафтари» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини ўрганади. ҳар йили январь ойи давомида «Маҳалла еттилиги», Сектор ишчи гуруҳлари Сектор раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими, бошқа мутасадди идоралар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, бошқа мутасадди ташкилотлар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, бошқа мутасадди ташкилотлар 2-босқич «Маҳалла еттилиги» хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси)ни аниқлайди, «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантиради ёки асослантирилган ҳолда «Аёллар дафтари»га киритишни рад этади, индивидуал дастур ишлаб чиқади ва секторга тақдим этади. 3 кун муддатда «Маҳалла еттилиги», Сектор ишчи гуруҳлари Туман (шаҳар) ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағаллик-ни қисқартириш ва бандлик бўлими, тижорат банклари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман (шаҳар) кенгаши, тиббиёт муассасалари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, тижорат банклари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаши, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, АТ «Халқ банки», «Микрокредит-банк» АТБ, «Агробанк» АТБ, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар 3-босқич Сектор раҳбарлари ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи томонидан муаммоларни бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади. 3 кундан ошмаган муддатда Сектор ишчи гуруҳлари, «Маҳалла еттилиги» Туман (шаҳар) ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағаллик-ни қисқартириш ва бандлик бўлими, тижорат банклари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман (шаҳар) кенгаши, тиббиёт муассасалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Камбағаллик-ни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, тижорат банклари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаши, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, АТ «Халқ банки», «Микрокредит-банк» АТБ, «Агробанк» АТБ, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар 4-босқич Тасдиқланган рўйхатлар секторлар штабларининг котиблари томонидан ахборот тизимига киритилади. 3 кундан ошмаган муддатда Сектор штаби котиби Сектор раҳбари, Оила ва хотин-қизлар бўлими Секторлар раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 5-босқич Индивидуал дастурда хотин-қизларга белгиланган хизматлар (ёрдамлар) кўрсатилади. Белгилан-ган муддатларда «Маҳалла еттилиги», сектор ишчи гуруҳи Туман (шаҳар) ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағаллик-ни қисқартириш ва бандлик бўлими, АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ филиаллари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман (шаҳар) кенгаши, Савдо-саноат палатаси, тиббиёт муассасалари, иқтисодиёт ва молия, адлия, ички ишлар органлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Камбағаллик-ни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ филиаллари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаши, ички ишлар бошқармаси, адлия бошқармаси, иқтисодиёт ва молия бошқармаси, бошқа мутасадди идоралар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, АТ Халқ банки, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди идоралар 6-босқич Секторлар раҳбарлари, туманлар (шаҳарлар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ахборот тизимида «Аёллар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалаларни тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди. Мунтазам равишда Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, сектор котиби Сектор раҳбари, Оила ва хотин-қизлар бўлими Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 7-босқич «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган ҳар бир хотин-қизнинг аниқланган муаммолари бартараф этилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар ахборот тизимига киритиб борилади. Ҳар куни соат 18-00 гача Масъул ташкилотлар ходимлари, сектор штаби котиби, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари Сектор раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, АТ «Халқ банки», «Микрокредит-банк» АТБ, «Агробанк» АТБ, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар 8-босқич 1.Секторлар раҳбарлари, туманлар (шаҳарлар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, масъул ташкилотлар раҳбарлари индивидуал дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижроси ва унинг ҳаққонийлиги бўйича тегишли Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ахборот бериб боради. 2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳисоботи эшитилиб, уларга тегишли баҳо берилади. ҳар чорак якунида «Маҳалла еттилиги» Сектор раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими, масъул ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши Секторлар раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар 9-босқич Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, «Маҳалла еттилиги» билан келишилган ҳолда, «Аёллар дафтари»дан чиқариш юзасидан таклифларни халқ депутатлари туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари муҳокамасига киритади. Йил якуни декабрь ойида «Маҳалла еттилиги», сектор ишчи гуруҳи Сектор раҳбари, Оила ва хотин-қизлар бўлими Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 10-босқич «Аёллар дафтари»дан чиқариш бўйича тегишли қарор қабул қилинади. Йил якуни декабрь ойида «Маҳалла еттилиги» Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 11-босқич Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида «Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар секторлар штаблари котиблари томонидан ахборот тизимига киритилади. 3 кундан ошмаган муддатда Сектор штаби котиби, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари Сектор раҳбари, Оила ва хотин-қизлар бўлими Секторлар раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 12-босқич «Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади. Қарор қабул қилинган-дан сўнг 5 кун ичида Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлими Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси »;
Низомга 3б-иловада :
1-босқичнинг «Амалга ошириладиган тадбирлар» устунидаги «оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан юритилади» сўзлари ««маҳалла еттилиги» томонидан юритилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичнинг «Амалга ошириладиган тадбирлар» устунидаги «ҳоким ёрдамчилари» сўзлари ««маҳалла еттилиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичнинг «Муддатлар» устунидаги «ҳар ой якунида» сўзлари «ҳар чорак якунида» сўзлари билан алмаштирилсин;
6 ва 7-босқичларнинг «Масъуллар» устунидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-иловада :
5-бандда :
тўққизинчи хатбошидаги «секторлар раҳбарлари хулосасига» сўзлари ««маҳалла еттилиги» коллегиал қарорига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан» сўзлари ««маҳалла еттилиги» томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси» сўзлари «ходими» сўзи билан алмаштирилсин;
14-банднинг еттинчи хатбошисидаги «мурожаатчи қилувчига» сўзлари ««маҳалла еттилиги» орқали мурожаатчига» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банддаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга иловада :
5-банддаги «Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи,» сўзлари «Туман (шаҳар) Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи,» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори,» сўзлари «Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи,» сўзлари билан алмаштирилсин.
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими ва «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхатининг 19-позицияси «Маълумот ва ҳужжатлар номи» устунидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилинадиган электрон маълумотлар базалари ва идоралараро маълумотлар алмашинуви рўйхатининг 5-позицияси «Вазирлик ва идора номи» устунидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 декабрь,
833-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi faoliyati hamda “Ayollar daftari” bilan ishlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 21-dekabrdagi “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” PF-208-son Farmoni , “ Oilalarni mustahkamlash va xotin-qizlarning faolligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” PQ-401-son hamda “ Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish va mahallalarda boshqaruv tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” PQ-402-son qarorlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasidagi mavjud Bosh vazir oʻrinbosari shtati negizida Bosh vazir oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi lavozimi joriy etilishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining boʻysunuvi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligidan Vazirlar Mahkamasiga oʻtkazilganligi;
b) ehtiyojmand xotin-qizlarni aniqlash va ularni “Ayollar daftari”ga kiritish vakolatini “mahalla yettiligi”ga berish orqali ushbu tizimning takomillashtirilishi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi manfaatdor vazirlik hamda idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi Z.B. Maxkamova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 10-dekabrdagi 833-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Sogʻlom avlod uchun” Hukumatga qarashli boʻlmagan xalqaro xayriya fondini qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2014-yil 30-yanvardagi 20-son qarorining 5-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasiga, “Oila va xotin-qizlar” ilmiy-tadqiqot institutiga” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga, “Oila va gender ilmiy-tadqiqot institutiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 7-iyundagi 364-son qarori bilan tasdiqlangan “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi ikkinchi xatboshisi va 24-bandidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga talabalarni oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10 9 -bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Kichik tadbirkorlik subyektlariga mikromoliyaviy yordam koʻrsatish, yangi ish oʻrinlari tashkil etish va kam taʼminlangan oilalarga mikromoliyaviy xizmatlar koʻrsatishni nazarda tutadigan loyihalarni moliyalashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 22-avgustdagi 655-son qarorining 1-bandi uchinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetida Psixologiya oʻquv-ilmiy markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 29-sentabrdagi 775-son qarorining 2-bandi yettinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 14-noyabrdagi 914-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolarini oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish uchun tavsiyanomalar berish masalalarini koʻrib chiquvchi respublika komissiyasi tarkibining 7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 7. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari ”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining aholi, birinchi navbatda, yoshlar va xotin-qizlar bandligini taʼminlashga doir faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 5-dekabrdagi 964-son qarorida :
a) 2 va 5-bandlardagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilova (Aholi, birinchi navbatda, yoshlar va xotin-qizlar bandligiga koʻmaklashish masalalarida fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tuman (shahar) boʻlinmalari va mehnat organlari bilan oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisida nizom)da:
nomidagi , 1-banddagi , 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 6-banddagi , 1-ilovaning nomidagi , 2-ilovadagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilovadagi “Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda, ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxatining “3. Davlat qoʻmitalari” boʻlimi 16-bandidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 25-dekabrdagi 1018-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi huzuridagi Jamoatchilik kengashi tarkibining 9-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 9. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari ”.
10. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻlovchi avtotransportida favqulodda vaziyatlar profilaktikasi va ularning oldini olish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi davlat chegarasidan tashqariga chiqadigan fuqarolar xavfsizligini taʼminlashga doir shoshilinch chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 23-yanvardagi 42-son qarorida :
a) 3-banddagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga yoʻlovchi tashuvchi avtomobil transportida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha doimiy faoliyat koʻrsatuvchi respublika komissiyasi tarkibining oʻn sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari ”;
v) Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularning profilaktikasi, shuningdek, xorijga ketayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining xavfsizligini taʼminlash boʻyicha hududiy ishchi guruhlarning namunaviy tarkibining 12-bandidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida tadbirkorlikni hamda xususiy sektorni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-martdagi 248-son qarorining 8-bandidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-apreldagi 257-son qarorida :
a) 2 va 4-bandlardagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” hamda “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari tegishlicha “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” hamda “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomning 2 , 4 , 6 , 7-bandlaridagi tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-apreldagi 285-son qarori bilan tasdiqlangan Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, kam taʼminlangan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uy-joylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 20 , 21 , 23 , 24-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) Tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning tavsiyalari asosida qishloq joylarda arzon uy-joylar qurish dasturida uy quruvchilarning ishtirok etishi sxemasi “Subyektlar” ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-fevraldagi 155-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Respublika maqsadli kitob jamgʻarmasi Vasiylik kengashi tarkibining 6 va 7-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 6. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari 7. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi huzuridagi Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti direktori ”.
15. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 409-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Xalq salomatligi milliy kengashi tarkibining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Lavozimiga koʻra — Bosh vazir oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, milliy kengash raisining oʻrinbosari ”.
16. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 7-iyundagi 468-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun imtiyozga ega boʻlgan abituriyentlar toifasi hamda ularning reyestrini shakllantirish uchun masʼul boʻlgan vakolatli organlar roʻyxatining 3-pozitsiyasi “Imtiyozlarni berish uchun masʼul vakolatli organlar” ustunidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirishning muqobil shakllarini tanlash, oila institutini mustahkamlash hamda ijtimoiy yetimlikning oldini olish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 824-son qarorida :
a) 6-banddagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
b) Tutingan ota-onalarni tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin;
“16. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti Respublika bolalar ijtimoiy moslashuvi markazi bilan hamkorlikda:”.
18. Vazirlar Mahkamasining “Uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyojmand mehnat migrantlariga koʻp kvartirali uylardan xonadonlar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 29-yanvardagi 39-son qarorining 4-bandidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-iyundagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tanlovda ishtirok etish uchun tavsiyanoma berish va ularni oʻqishga qabul qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4 va 8-bandlardagi , 15-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 20-bandning birinchi xatboshisidagi , 22-banddagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning birinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaga ilovaning matnidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning sxemasi 2 — 4-bosqichlari “Subyektlar” va “Chora-tadbirlar” ustunlaridagi tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinlari faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 14-avgustdagi 485-son qarorida :
a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollarining faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisida nizomning 6 , 19-bandlaridagi , 20-bandi ikkinchi xatboshisidagi , 21-bandidagi , 23-bandining “b” kichik bandidagi , 24-bandining birinchi xatboshisidagi , 25-bandining birinchi xatboshisidagi , 31-bandidagi tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) Fuqarolar yigʻinlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisida nizomning matnida tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)larda xotin-qizlar jamoatchilik kengashlarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 14-avgustdagi 486-son qarorida :
a) 3-bandning uchinchi xatboshisi , 4-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilova (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida hamda tuman (shahar)lardagi xotin-qizlar jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom)ning 3 va 4-bandlari , 5-bandining toʻrtinchi xatboshisi , 6-bandining uchinchi xatboshisi , 7-bandining ikkinchi va uchinchi xatboshilari , 11 va 13-bandlari , 16-bandining sakkizinchi xatboshisi , 17-bandi , 18-bandining toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilari , 21-bandining uchinchi xatboshisi , 26-bandining ikkinchi xatboshisi , 31-bandining ikkinchi xatboshisi , 32-bandining ikkinchi xatboshisi , 34 , 36 , 44 — 46-bandlaridagi , 2-ilovasining matnidagi tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
22. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-noyabrdagi 723-son qarori bilan tasdiqlangan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Millatlararo totuvlik, bagʻrikenglik va hamjihatlikni taʼminlash boʻyicha jamoatchilik kengashlarining namunaviy tarkibi 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari — oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari ”.
24. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari uchun kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-yanvardagi 3-son qarorida :
a) 3-banddagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
25. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-yanvardagi 23-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekistonda yoshlarga oid davlat siyosatini 2025-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini 2021-2022-yillarda amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ning 36-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 5-apreldagi 183-son qarori bilan tasdiqlangan “Eng yaxshi kasbga tayyorlash dasturi” boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlari oʻrtasida ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi “a” kichik bandi sakkizinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
27. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 18-iyundagi 380-son qarorida :
a) 1-ilovaning 41-bandi “v” kichik bandi oʻn beshinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 17-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-ilovaning 9-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat qoʻmitalari raislari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarining IX boʻlimi nomidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qarori 4-bandining “a” kichik bandi , 6-bandining beshinchi xatboshisi , 1-ilovasining 38-bandi “g” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
30. Vazirlar Mahkamasining “Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 9-avgustdagi 507-son qarorida :
a) 4-bandning “g” kichik bandidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilova (“Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasi doirasida davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligi tartibi toʻgʻrisidagi nizom)da:
1-band , 2-bandning yettinchi xatboshisi , 3 va 13-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning “Masʼullar” ustuni 1 — 4-bosqichlaridagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning “Tashkilot nomi” ustuni 2, 5 va 6-pozitsiyalaridagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
31. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-avgustdagi 536-son qarori bilan tasdiqlangan Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaning 5 — 10-pozitsiyalari “Masʼul organ” ustunidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
32. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-sentabrdagi 565-son qarori bilan tasdiqlangan Jinoyatlarning sabablari va ularning sodir etilishiga imkon bergan shart-sharoitlarni muhokama qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
33. Vazirlar Mahkamasining “Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish hamda oʻz joniga qasd qilishning oldini olish borasidagi ishlarni takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 6-oktabrdagi 625-son qarori 10-bandidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
34. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qarori bilan tasdiqlangan Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishi va kasb egallashiga koʻmaklashishni tashkil etish boʻyicha ishchi guruh tarkibining 8-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 8. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari ”.
35. Vazirlar Mahkamasining “2030-yilgacha boʻlgan davrda barqaror rivojlanish sohasidagi milliy maqsad va vazifalarni amalga oshirishni jadallashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-fevraldagi 83-son qarorida :
a) 3-ilovaning yigirma ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari ”;
b) 4-ilovaning 7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 7. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari ”;
v) 5-ilovada :
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 5. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari ”;
15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 15. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi huzuridagi “Oila va gender” ilmiy-tadqiqot instituti direktori ”;
g) 6-ilovaning 13-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 13. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi huzuridagi “Oila va gender” ilmiy-tadqiqot instituti direktori ”;
d) 7-ilovaning 7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 1. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari ”;
e) 9-ilovaning 16-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 16. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari ”;
j) 10-ilovaning 12-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 12. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari ”;
z) 11-ilovaning 10-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 10. Lavozimiga koʻra — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining oʻrinbosari ”.
36. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 31-martdagi 145-son qarorida :
a) 11-bandning ikkinchi xatboshisidagi “toʻgʻridan-toʻgʻri qabul qilish” soʻzlari ““mahalla yettiligi”ning kollegial qarori orqali koʻrib chiqish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
2-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ “Mahalla yettiligi” — mahalla fuqarolari yigʻini raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim, soliq inspektoridan iborat jamoa”;
6 — 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Xotin-qizlarning muammolari, ehtiyojlari va qiziqishlari quyidagi shakllarda oʻrganiladi:
“Mahalla yettiligi” sektorlar ishchi guruhlari bilan birgalikda Nizomga 1-ilovaga muvofiq anketa-soʻrovnoma asosida barcha yoʻnalishdagi muammolarni har yili yanvar oyida uyma-uy yurish orqali;
xotin-qizlarning “mahalla yettiligi”ga murojaatlari, shu jumladan, xotin-qizlar.uz elektron platformasi va “Ayollar daftari” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali.
Oʻrganish davomida xotin-qizlarning muammolari, ehtiyojlari va qiziqishlari Nizomga 1a-ilovaga muvofiq anketa-soʻrovnomalar orqali aniqlanadi.
7. Anketa-soʻrovnomalar toʻldirilgandan soʻng 3 kun muddatda “mahalla yettiligi” tomonidan xotin-qizlarning ijtimoiy himoyaga muhtojlik darajasi (toifasi) aniqlanadi.
8. “Mahalla yettiligi” tomonidan 3 kundan oshmagan muddatda “Ayollar daftari”ga kiritiladigan xotin-qizlarning roʻyxatlari 1v-ilovaning izohida belgilangan talablar asosida shakllantiriladi yoki asoslantirilgan holda “Ayollar daftari”ga kiritish rad etiladi.
Nizomga 1b-ilovaga muvofiq individual dastur ishlab chiqiladi va sektorga taqdim etiladi”;
10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Nizomga 1v-ilovaga muvofiq tuman (shahar) miqyosidagi roʻyxat shakllantiriladi. Sektor rahbarlari hamda oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi tomonidan muammolarni bartaraf etishga qaratilgan “Yoʻl xaritasi” tasdiqlanadi hamda ijroga qaratiladi”;
11-bandda :
birinchi xatboshidagi “Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashida tasdiqlangan” soʻzlari “Tasdiqlangan” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi “oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari” soʻzlaridan keyin “hamda “Mahalla yettiligi” aʼzolari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
18-bandning ikkinchi xatboshisidagi “hokimlar yordamchilarining tavsiyalari asosida” soʻzlari ““mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-bandning birinchi xatboshisi “14 foizlik stavkada imtiyozli kreditlar ajratilishi mumkin” soʻzlaridan keyin “yoki ularga yakka tartibda amaliy yordam berish, jumladan, kasb-hunarga oʻrgatish va subsidiyalar ajratish, boʻsh ish oʻrinlariga joylashtirish va boshqalar orqali bandligini taʼminlash choralari koʻriladi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
21-banddagi “7 million soʻmgacha Aholini tadbirkorlikka jalb qilish jamgʻarmasi hisobidan qonunchilikda belgilangan tartibda yoki 10 million soʻmgacha “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan” soʻzlari “10 million soʻmgacha Aholini tadbirkorlikka jalb qilish jamgʻarmasi hisobidan qonunchilikda belgilangan tartibda yoki 10 million soʻmgacha “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan “mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
22-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. “Ayollar daftari” jamgʻarmasi orqali asbob-uskuna, mehnat qurollari xarid qilish maqsadida subsidiya ajratish uchun ariza beruvchi mahalladagi xotin-qizlar faoliga murojaat qiladi (arizada fuqaro oʻz faoliyatini boshlashi uchun kerak boʻladigan asbob-uskuna, mehnat qurollarining nomi va turi, soni, taxminiy xarid narxi va boshqa qoʻshimcha maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim)”;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Xotin-qizlar faoli arizani “mahalla yettiligi”ning kollegial yigʻilishiga kiritadi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. “Mahalla yettiligi” tomonidan fuqaroning murojaati 3 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda oʻrganib chiqiladi hamda “mahalla yettiligi”ning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi kollegial qarori qabul qilinadi va 1 ish kuni ichida Vasiylik kengashiga taqdim etadi”;
28-band “1 ish kunidan kechiktirmay” soʻzlaridan keyin ““mahalla yettiligi orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
29-banddagi “Vasiylik kengashi aʼzolari” soʻzlari ““mahalla yettiligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
30-banddagi “samarali foydalanilayotganligi, ularning texnik holati sozligi kafolat muddati davomida sektor shtabi kotibi tomonidan oʻrganiladi” soʻzlari “samarali va maqsadli foydalanayotganligi, ularning texnik holati sozligi “mahalla yettiligi” tomonidan oʻrganiladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
31-bandning birinchi xatboshisidagi “hokim yordamchilari” soʻzlari ““mahalla yettiligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
33-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Mahallalardagi xotin-qizlar faoli ariza beruvchining ijtimoiy toifasi va holatidan kelib chiqib, “mahalla yettiligi”ning kollegial yigʻilishiga bir martalik moddiy yordam berish boʻyicha taklif kiritadi”;
“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) “Mahalla yettiligi” 7 ish kuni ichida “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan bir martalik moddiy yordam berish boʻyicha kollegial qaror chiqaradi va “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarga mazkur Nizomning 14-bandiga muvofiq bir martalik moddiy yordam berish miqdorlari (summasi) koʻrsatilgan roʻyxatni (har bir xotin-qizning familiyasi, ismi, otasining ismi, pasporti seriyasi yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi raqami koʻrsatilgan holda) Vasiylik Kengashiga yoki tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga yuboradi;”;
34-bandda :
birinchi xatboshidagi “fuqarolar yigʻinlari raislari va xotin-qizlar faollari tomonidan” soʻzlari ““mahalla yettiligi” kollegial qarori asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “sektorlar rahbarlari va tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻining xulosasi” soʻzlari “mahalla yettiligi” kollegial qarori va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻining xulosasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
36-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda qurilish tashkilotiga (pudratchi) yoki qurilish materiallari yetkazib beruvchi korxona Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasida elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 31-yanvardagi 46-son qarori bilan tasdiqlangan Nizomning 3-bandi talablari asosida aniqlanadi”;
38-bandning birinchi xatboshisidagi “sektor ishchi guruhi” soʻzlari ““mahalla yettiligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
45-banddagi “mahallalardagi xotin-qizlar faollari, hokim yordamchilari” soʻzlari ““mahalla yettiligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
46-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Individual dasturlar va “Yoʻl xaritasi”ga oʻzgartirishlar kiritish “mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida sektor rahbari tomonidan tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlim boshligʻi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi”;
47-bandda :
birinchi xatboshidagi “sektorlar shtablari kotiblari” soʻzlari “mahalla xotin-qizlar faollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi” soʻzlari “mahalla yettiligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
48-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi” soʻzlari ““mahalla yettiligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
50-banddagi “hokim yordamchilari” soʻzlari ““mahalla yettiligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
51-bandning birinchi xatboshisidagi “har oy yakunida” soʻzlari “har chorak yakunida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
52-banddagi , 53-bandning birinchi , ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi , 58-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 1b-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ayollar daftari”ni yuritish orqali xotin-qizlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida nizomga 1b-ILOVA
“AYOLLAR DAFTARI”GA KIRITILGAN ____________NING (F.I.O.) INDIVIDUAL DASTURI _________ MFY “mahalla yettiligi” (individual dasturni tuzish uchun vakolatli organ (tashkilot) № ______ Dastur toʻldirilgan sana: ______ “_____” __ ________ I. UMUMIY MAʼLUMOTLAR 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi: ____________________________________________________________________________ 2. Tugʻilgan sanasi: ____________________________________________________________________________ 3. Turar joyi manzili: ____________________________________________________________________________ 4. Telefon raqami: ____________________________________________________________________________ 5. Maʼlumoti: ____________________________________________________________________________ 6. Tamomlagan taʼlim muassasasi: ____________________________________________________________________________ 7. Mutaxassisligi: ____________________________________________________________________________ 8. Ish joyi va lavozimi: ____________________________________________________________________________ Pasport seriyasi, raqami yoki shaxsini tasdiqlovchi hujjat, ushbu hujjatlarning berilgan vaqti, bergan organ nomi: 9. ____________________________________________________________________________ 10. JSHSHIR: ____________________________________________________________________________ 11. Elektron pochta manzili: ____________________________________________________________________________ II. “AYOLLAR DAFTARI” TIZIMI DOIRASIDA BELGILANGAN CHORA-TADBIRLAR HAQIDA MAʼLUMOTLAR 1. Ehtiyojmandlik toifasi: _____-toifa: ___________________________________ _ ___ ___________ ______________ 1. ____________________ ___________ ________________________________ ___________ 2. Qoʻshimcha ehtiyojlari: 2. __________________________________________________ ___________ __ ___________ 3. ___________________________________________________ ___________ _ ___________ 4. ____________________________________________________ ______________________ 3. Koʻrsatilishi lozim boʻlgan birlamchi va ikkilamchi (qoʻshimcha) ijtimoiy xizmatlar (yordamlar) turlari: T/r Birlamchi va ikkilamchi (qoʻshimcha) ijtimoiy xizmatlar (yordamlar) turlari Koʻrsatiladigan xizmatlar hajmi va manbai Xizmat koʻrsatish davriyligi Xizmat koʻrsatish vaqti Ijro uchun masʼul tashkilot Tashkilot rahbarining F.I.O. Imzo Asosiy yordam turlari 1. 2. Qoʻshimcha yordam turlari 3 Izoh: Koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmat hajmi oʻlchov birligida koʻrsatish mumkin boʻlgan holatlarda, tegishli oʻlchov birligida (m 2 , dona va boshqa) koʻrsatiladi. ________________ (fuqaroning F.I.O.) Belgilangan yordam turlari mazmuniga rozilik bildiraman: (imzo) ______________ tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi: ______________ (F.I.O.) (imzo va muhr) __________-sektor rahbari: _______________ (F.I.O.) (imzo va muhr) 4. “Ayollar daftari”ga kiritishning asosi: “Mahalla yettiligi”ning “___” ________ __________ yildagi __________-son qarori II. “AYOLLAR DAFTARI” TIZIMI DOIRASIDA KOʻRSATILGAN YORDAM CHORALARI HAQIDA MAʼLUMOTLAR 1. Koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlar (yordamlar): T/r Koʻrsatilgan yordam turi va manbai Ijro uchun masʼul tashkilot Tashkilot rahbarining F.I.O. Sana Imzo Asosiy yordam turlari 1. 2. Qoʻshimcha yordam turlari 3. 4. Berilgan yordam turlari haqqoniyligini tasdiqlayman: ________________________________ _____________________ (imzo) (fuqaroning F.I.O.) _________________ tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi: ________________________________ _____________________ (imzo va muhr) (F.I.O.) _________-sektor rahbari: ________________________________ _____________________ (imzo va muhr) (F.I.O.) 2. “Ayollar daftari”dan chiqarishning asosi: Xalq deputatlari._________________ tuman (shahar) MFY Kengashining “___” ________ ___________ yildagi ___________-son qarori ” ;
Nizomga 1v-ilova quyidagi mazmundagi izoh bilan toʻldirilsin:
Nizomga 1g-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ayollar daftari”ni yuritish orqali xotin-qizlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida nizomga 1g-ILOVA
Respublika boʻyicha “Ayollar daftari”ni yuritish
Bosqich Amalga oshiriladigan tadbirlar Muddat Masʼullar Mahalla Tuman, shahar Viloyat Respublika 1-bosqich “Mahalla yettiligi” sektorlar ishchi guruhlari bilan birgalikda uyma-uy yurish orqali, shuningdek xotin-qizlarning murojaatlari, shu jumladan, “mahalla yettiligi”ga murojaatlari, xotin-qizlar.uz elektron platformasi va “Ayollar daftari” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) orqali xotin-qizlarning muammolari, ehtiyojlari va qiziqishlarini oʻrganadi. har yili yanvar oyi davomida “Mahalla yettiligi”, Sektor ishchi guruhlari Sektor rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi, boshqa mutasaddi idoralar Oila va xotin-qizlar boshqarmasi, boshqa mutasaddi tashkilotlar Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, boshqa mutasaddi tashkilotlar 2-bosqich “Mahalla yettiligi” xotin-qizlarning ijtimoiy himoyaga muhtojlik darajasi (toifasi)ni aniqlaydi, “Ayollar daftari”ga kiritiladigan xotin-qizlarning roʻyxatlarini shakllantiradi yoki asoslantirilgan holda “Ayollar daftari”ga kiritishni rad etadi, individual dastur ishlab chiqadi va sektorga taqdim etadi. 3 kun muddatda “Mahalla yettiligi”, Sektor ishchi guruhlari Tuman (shahar) hokimligi, sektorlar rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi, Kambagʻallik-ni qisqartirish va bandlik boʻlimi, tijorat banklari, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari tuman (shahar) kengashi, tibbiyot muassasalari, xalq deputatlari mahalliy kengashlari va boshqa mutasaddi tashkilotlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, sektorlar rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boshqarmasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmasi, tijorat banklari, fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari hududiy kengashi, sogʻliqni saqlash boshqarmasi va boshqa mutasaddi tashkilotlar Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, AT “Xalq banki”, “Mikrokredit-bank” ATB, “Agrobank” ATB, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, boshqa mutasaddi tashkilotlar 3-bosqich Sektor rahbarlari hamda Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi tomonidan muammolarni bartaraf etishga qaratilgan “Yoʻl xaritasi” tasdiqlanadi hamda ijroga qaratiladi. 3 kundan oshmagan muddatda Sektor ishchi guruhlari, “Mahalla yettiligi” Tuman (shahar) hokimligi, sektorlar rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi, Kambagʻallik-ni qisqartirish va bandlik boʻlimi, tijorat banklari, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari tuman (shahar) kengashi, tibbiyot muassasalari va boshqa mutasaddi tashkilotlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, sektorlar rahbarlari, oila va xotin-qizlar boshqarmasi, Kambagʻallik-ni qisqartirish va bandlik boshqarmasi, tijorat banklari, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari hududiy kengashi, Sogʻliqni saqlash boshqarmasi va boshqa mutasaddi tashkilotlar Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, AT “Xalq banki”, “Mikrokredit-bank” ATB, “Agrobank” ATB, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, boshqa mutasaddi tashkilotlar 4-bosqich Tasdiqlangan roʻyxatlar sektorlar shtablarining kotiblari tomonidan axborot tizimiga kiritiladi. 3 kundan oshmagan muddatda Sektor shtabi kotibi Sektor rahbari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi Sektorlar rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 5-bosqich Individual dasturda xotin-qizlarga belgilangan xizmatlar (yordamlar) koʻrsatiladi. Belgilan-gan muddatlarda “Mahalla yettiligi”, sektor ishchi guruhi Tuman (shahar) hokimligi, sektorlar rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi, Kambagʻallik-ni qisqartirish va bandlik boʻlimi, AT “Xalq banki”, “Mikrokreditbank” ATB, “Agrobank” ATB filiallari, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari tuman (shahar) kengashi, Savdo-sanoat palatasi, tibbiyot muassasalari, iqtisodiyot va moliya, adliya, ichki ishlar organlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, sektorlar rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boshqarmasi, Kambagʻallik-ni qisqartirish va bandlik boshqarmasi, AT “Xalq banki”, “Mikrokreditbank” ATB, “Agrobank” ATB filiallari, Sogʻliqni saqlash boshqarmasi, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari hududiy kengashi, ichki ishlar boshqarmasi, adliya boshqarmasi, iqtisodiyot va moliya boshqarmasi, boshqa mutasaddi idoralar Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, AT Xalq banki, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Bosh prokuratura va boshqa mutasaddi idoralar 6-bosqich Sektorlar rahbarlari, tumanlar (shaharlar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari axborot tizimida “Ayollar daftari”ni yuritish bilan bogʻliq masalalarni toʻliq aks ettirib borilishini taʼminlaydi. Muntazam ravishda Mahallalardagi xotin-qizlar faollari, sektor kotibi Sektor rahbari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 7-bosqich “Ayollar daftari” roʻyxatiga kiritilgan har bir xotin-qizning aniqlangan muammolari bartaraf etilganligi haqidagi hisobotlar axborot tizimiga kiritib boriladi. Har kuni soat 18-00 gacha Masʼul tashkilotlar xodimlari, sektor shtabi kotibi, mahallalardagi xotin-qizlar faollari Sektor rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, AT “Xalq banki”, “Mikrokredit-bank” ATB, “Agrobank” ATB, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, boshqa mutasaddi tashkilotlar 8-bosqich 1.Sektorlar rahbarlari, tumanlar (shaharlar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari boshliqlari, masʼul tashkilotlar rahbarlari individual dasturlarda belgilangan chora-tadbirlar ijrosi va uning haqqoniyligi boʻyicha tegishli Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga axborot berib boradi. 2. Xalq deputatlari mahalliy Kengashlari sessiyalarida sektorlar, idora va tashkilotlar rahbari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi hisoboti eshitilib, ularga tegishli baho beriladi. har chorak yakunida “Mahalla yettiligi” Sektor rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi, masʼul tashkilotlar rahbarlari, xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi Sektorlar rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi va boshqa mutasaddi idoralar 9-bosqich Sektorlar rahbarlari, tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, “Mahalla yettiligi” bilan kelishilgan holda, “Ayollar daftari”dan chiqarish yuzasidan takliflarni xalq deputatlari tumanlar (shaharlar) Kengashlari muhokamasiga kiritadi. Yil yakuni dekabr oyida “Mahalla yettiligi”, sektor ishchi guruhi Sektor rahbari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 10-bosqich “Ayollar daftari”dan chiqarish boʻyicha tegishli qaror qabul qilinadi. Yil yakuni dekabr oyida “Mahalla yettiligi” Xalq deputatlari mahalliy Kengashlari Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 11-bosqich Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashining qarori asosida “Ayollar daftari”dan chiqarilgan xotin-qizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar sektorlar shtablari kotiblari tomonidan axborot tizimiga kiritiladi. 3 kundan oshmagan muddatda Sektor shtabi kotibi, mahallalardagi xotin-qizlar faollari Sektor rahbari, Oila va xotin-qizlar boʻlimi Sektorlar rahbarlari, Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 12-bosqich “Ayollar daftari”dan chiqarilgan xotin-qizlar tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari tomonidan bu haqda yozma ravishda xabardor qilinadi. Qaror qabul qilingan-dan soʻng 5 kun ichida Mahallalardagi xotin-qizlar faollari tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar boʻlimi Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi ”;
Nizomga 3b-ilovada :
1-bosqichning “Amalga oshiriladigan tadbirlar” ustunidagi “oila va xotin-qizlar boʻlimi tomonidan yuritiladi” soʻzlari ““mahalla yettiligi” tomonidan yuritiladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bosqichning “Amalga oshiriladigan tadbirlar” ustunidagi “hokim yordamchilari” soʻzlari ““mahalla yettiligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bosqichning “Muddatlar” ustunidagi “har oy yakunida” soʻzlari “har chorak yakunida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6 va 7-bosqichlarning “Masʼullar” ustunidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovada :
5-bandda :
toʻqqizinchi xatboshidagi “sektorlar rahbarlari xulosasiga” soʻzlari ““mahalla yettiligi” kollegial qaroriga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-banddagi “xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari tomonidan” soʻzlari ““mahalla yettiligi” tomonidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-bandning ikkinchi xatboshisidagi “ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar va “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassisi” soʻzlari “xodimi” soʻzi bilan almashtirilsin;
14-bandning yettinchi xatboshisidagi “murojaatchi qiluvchiga” soʻzlari ““mahalla yettiligi” orqali murojaatchiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-banddagi “Moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga ilovada :
5-banddagi “Tuman (shahar) moliya boʻlimi boshligʻi,” soʻzlari “Tuman (shahar) Iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi,” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-banddagi “Tuman (shahar) aholi bandligiga koʻmaklashish markazi direktori,” soʻzlari “Tuman (shahar) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi boshligʻi,” soʻzlari bilan almashtirilsin.
38. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 426-son qarori bilan tasdiqlangan Nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini boshqarish axborot tizimi va “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi oʻrtasida oʻzaro almashiladigan maʼlumotlar roʻyxatining 19-pozitsiyasi “Maʼlumot va hujjatlar nomi” ustunidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
39. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-oktabrdagi 539-son qarori bilan tasdiqlangan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga integratsiya qilinadigan elektron maʼlumotlar bazalari va idoralararo maʼlumotlar almashinuvi roʻyxatining 5-pozitsiyasi “Vazirlik va idora nomi” ustunidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 10-dekabr,
833-son