📅 2024-yil 9-noyabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 9-noyabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 9 ноябрь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 ноября 2024 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 November 2024 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
НИЗОМ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 9 ноябрдаги 34/5-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тўловлар узлуксизлиги ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларининг, шу жумладан микромолия банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар (бундан буён матнда кредит деб юритилади) ажратиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мақбул активлар — кредит учун банк томонидан гаров предмети сифатида тақдим этиладиган ҳамда Марказий банк томонидан қабул қилинадиган активлар;
ликвидлиликни тиклаш режаси — банк томонидан кредитни ўз вақтида қайтариш ва ликвидлилик ҳолатини тиклаш бўйича Марказий банкка тақдим этиладиган чора-тадбирлар режаси;
тузатиш коэффициенти — кредит, бозор ва валюта таваккалчиликларини олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан белгиланадиган мақбул активларнинг бозор нархлари билан кредит суммаси ўртасидаги нисбатни билдирувчи 0 дан 1 гача бўлган оралиқдаги рақамли кўрсаткич.
2. Марказий банк банкда ликвидлиликнинг вақтинчалик тақчиллиги юзага келган ҳолларда тўловлар узлуксизлиги ва банк тизими барқарорлигини таъминлашда сўнгги чора сифатида тўловга қобилиятли ва барқарор бўлган банкка мақбул активлар гарови асосида кредит тақдим этиши мумкин.
Бунда:
тўловга қобилиятли банк — активлар сифати бўйича эҳтимолий йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилган стресс-тест натижасига кўра келгуси 6 ой давомида пруденциал талабларга мувофиқ капитал етарлилик даражасини сақлаб қолиши ёки уни тиклаши кутилаётган банк;
барқарор банк — банкни ривожлантириш стратегияси ёки бизнес-режасига асосан амалга оширилган таҳлиллар натижасига кўра келгуси уч йил давомида белгиланган молиявий кўрсаткичларга эришиши ҳамда барқарор фаолият юритишни таъминлаш учун етарли даражада фойда кўриб ишлаши кутилаётган банк;
сўнгги чора — банкнинг барча муқобил молиялаштириш манбалари, шу жумладан депозитлар, банклараро пул бозори ва Марказий банкнинг ликвидлиликни тақдим этиш инструментларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳамда омонатчилар ва кредиторлар олдидаги қисқа муддатли мажбуриятларини бажариш учун Марказий банкка кредит олиш учун мурожаат қилишдан бошқа чораси бўлмаган ҳолати тушунилади.
3. Марказий банк томонидан кредит банкка миллий валютада тақдим этилади.
4. Кредитнинг фоиз ставкаси қарор қабул қилинган санадаги Марказий банкнинг ликвидлиликни тақдим этишга доир амалдаги операциялари фоиз ставкаларидан кам бўлмаслиги лозим.
5. Кредитнинг максимал миқдори Марказий банк бошқарувининг қарори билан белгиланади.
6. Кредит Марказий банк томонидан белгиланган лимит доирасида икки ҳафтагача бўлган муддатга ликвидлиликни тиклаш режаси ва пул оқимлари прогнозига асосан кунлик тақдим этиб бориш орқали ажратилади. Мазкур икки ҳафталик кредит банкнинг сўровномасига асосан тўлиқ, қисман ва (ёки) қўшимча кредит тақдим этиш орқали олти ойгача бўлган муддатга узайтириб борилиши мумкин.
7. Мамлакатнинг молиявий тизими барқарорлигига таҳдид туғилган алоҳида ҳолларда кредит муддати Марказий банк бошқаруви қарорига асосан нисбатан юқори фоиз ставкада бир йилгача узайтирилиши мумкин.
Бунда, мамлакатнинг молиявий тизими барқарорлигига таҳдид туғилган алоҳида ҳоллар деганда мамлакатнинг молиявий тизими ёки унинг маълум бир қисмларида барқарорликнинг издан чиқишига ва иқтисодиёт учун жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган молиявий хизматлар кўрсатишдаги кенг миқёсдаги узилишлар хавфи назарда тутилади.
8. Кредит банк активлари билан тўлиқ таъминланган бўлиши шарт.
9. Марказий банк кредитни банк фаолиятининг таваккалчилик даражаси, банкнинг умумий молия тизими билан ўзаро боғлиқлиги, молиявий тизим барқарорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган тизимли хатарлар ҳамда ликвидлиликни тиклаш режаси таҳлили асосида тақдим қилади.
2-боб. Кредит олиш учун мурожаат қилиш
10. Банк ликвидлиликнинг вақтинчалик тақчиллиги юзага келган ҳолларда тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида сўнгги чора сифатида Марказий банкка кредит олиш учун мурожаат қилиши мумкин.
11. Банк мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳолатда кредит олиш учун ликвидлиликнинг вақтинчалик тақчиллиги ҳолатини батафсил асослантирган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани Марказий банкка ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.
12. Банкнинг сўровномасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
кредит олиш ва активларни гаровга қўйиш тўғрисидаги банкнинг ваколатли бошқарув органининг қарори;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ликвидлиликни тиклаш режаси;
сўровнома юборилган санадан кейинги икки ҳафталик давр учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги пул оқимлари прогнози;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кредитга гаров предмети сифатида тақдим этиладиган активлар рўйхати;
чет эл банки томонидан ташкил этилган банк учун чет эл банкининг ушбу банкка ликвидлилик тақдим эта олмаслиги тўғрисидаги маълумот.
13. Банк томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар банк бошқаруви раиси томонидан имзоланган бўлиши керак.
14. Банк ликвидлиликни тиклаш режасида ҳар бир чора-тадбир бўйича амалга ошириладиган операцияларнинг аниқ миқдори, молиялаштириш манбаси ва муддатини кўрсатади. Ликвидлиликни тиклаш режаси кредитдан фойдаланиш даврида ҳар ойда ой якуни бўйича янгиланиши лозим.
3-боб. Кредит бўйича гаров предметига нисбатан қўйиладиган талаблар
15. Кредит бўйича гаров предмети сифатида қуйидаги активлар қабул қилинади:
Марказий банкнинг халқаро захиралари тоифасига кирувчи валюта қимматликлари;
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари;
банкнинг Марказий банкдаги депозит ва бошқа ҳисобварақларидаги маблағлари, бундан банкнинг мажбурий захира ҳисобварақларидаги маблағлари мустасно;
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятида (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) ҳисоби юритиладиган корпоратив ва бошқа қимматли қоғозлар, бундан банкнинг ўзи ёки унга алоқадор бўлган ташкилотлар томонидан чиқарилган корпоратив қимматли қоғозлар мустасно;
банкнинг кредитлари бўйича талаб қилиш ҳуқуқи (бундан буён матнда кредит талаблари деб юритилади), бундан банкка алоқадор шахсларга бўлган кредит талаблари мустасно;
ликвидлилик ва умум қабул қилинган халқаро амалиёт ҳисобга олинган ҳолда рўйхати Марказий банк томонидан белгиланадиган қарз воситалари, шунингдек кафилликлар ва банк кафолатлари;
кўчмас мулк.
16. Мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган активлар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:
кредитни олиш учун мурожаат қилган банкка мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши;
бошқа мажбуриятлар бўйича гаровга қўйилмаган бўлиши.
17. Банк томонидан гаров предмети сифатида тақдим этилган кредитлар қуйидаги талабларга мос келиши зарур:
сифати «стандарт» деб таснифланган бўлиши;
охирги бир йил давомида ўттиз кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик вужудга келмаганлиги;
қарздорнинг барча банклардан олинган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
кредитнинг асосий шартлари бир маротабадан ортиқ узайтирилмаганлиги;
кредитлар миллий валюта ёки Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланган мақбул чет эл валюталарида ажратилганлиги;
кредит шартномаси кредит бўйича гаров сифатида тақдим этилган санадан камида бир йил олдин тузилганлиги;
кредит шартномаси бўйича сўнгги асосий қарз тўлови Марказий банкка гаров сифатида топширилган санадан камида бир йил кейин амалга оширилиши;
кредитларнинг бошқа мажбуриятлар бўйича гаров ёки низо предмети бўлмаслиги;
гаров предмети сифатида тақдим этилган жами кредитлар қийматида битта қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига ажратилган кредитларнинг улуши 20 фоиздан ошмаслиги;
кредитларга гаров предмети сифатида тақдим қилинган активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганлиги;
кредитлар бўйича шартномалар банк ва Ўзбекистон Республикаси резиденти ўртасида тузилган бўлиши.
18. Овердрафт кредитлар, аккредитивлар, лизинг шартномалари ва факторинг кредит учун гаров предмети сифатида қабул қилинмайди.
19. Гаров предмети сифатида қабул қилинган кредитлар қарздорлар томонидан муддатидан аввал қисман ёки тўлиқ қайтарилганда, банк ушбу бобда белгиланган талабларга жавоб берадиган бошқа активларни 5 иш куни ичида гаров предмети сифатида Марказий банкка тақдим этади.
4-боб. Кредит бўйича мурожаатни кўриб чиқиш
20. Марказий банк банкнинг кредит олиш бўйича сўровномасини у келиб тушган кундан бошлаб 3 банк иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кредитни ажратиш ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
21. Марказий банк банкнинг сўровномасини кўриб чиқишда:
банкнинг ҳолатини баҳолашни;
банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишни;
банкнинг кредит бўйича гаров предметини баҳолашни;
банкка тақдим этиладиган кредитнинг миқдорини аниқлашни;
мазкур Низомда белгиланган бошқа талаблар бажарилишини текширишни амалга оширади.
22. Банкнинг ҳолатини баҳолаш Марказий банк томонидан унинг тўловга қобилиятли ва барқарорлигини аниқлаш орқали амалга оширилади.
23. Марказий банк банк томонидан тақдим этилган мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади ҳамда таҳлил қилади.
24. Марказий банк гаров предмети сифатида тақдим этилган активлардан мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган мақбул активларни танлайди ҳамда активлар ликвидлигидан келиб чиқиб уларнинг устуворлигини белгилайди.
25. Гаров предмети сифатида тақдим этилган активлар қиймати уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб активларнинг ўзида кўрсатилган қиймат (номинал қиймат), бозор қиймати ёки Марказий банк томонидан белгиланган қийматда баҳоланади.
Гаров предмети сифатида тақдим этилган активларга нисбатан Марказий банк томонидан тузатиш коэффициентлари қўлланилади. Бунда, гаров сифатида қабул қилинган активларнинг тузатиш коэффициенти қўлланилган қиймати кредит билан боғлиқ барча мажбуриятлар қийматидан кам бўлмаслиги лозим.
26. Кредит бўйича мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган мақбул активлар миқдори ажратиладиган кредит учун етарли бўлмаган тақдирда, банк бошқа активларни тақдим этиши мумкин.
27. Марказий банк кредит талабларини гаров предмети сифатида қабул қилишда танланма асосда қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиши мумкин:
кредит шартномаларининг нусхалари;
кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни таъминлаш бўйича кафиллик, гаров шартномалари ва (ёки) кафолат нусхалари.
28. Марказий банк томонидан банкка тақдим этиладиган кредитнинг максимал миқдори банкнинг омонатчилари ва кредиторлари (бундан банкка алоқадор шахслар мустасно) олдидаги мажбуриятларидан келиб чиқиб ҳамда банк томонидан тақдим этилган ва Марказий банк томонидан ўрганиб чиқилган пул оқимлари прогнози асосида ҳисоблаб чиқилади.
5-боб. Кредитни тақдим этиш бўйича қарор қабул қилиш
29. Банкнинг кредит ажратиш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш натижаси бўйича банкка кредит ажратиш ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисида Марказий банк бошқарувининг қарори қабул қилинади.
30. Марказий банк томонидан қуйидаги ҳолларда банкка кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади:
Марказий банк томонидан банкнинг ҳолатини баҳолашда мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган тўловга қобилиятли ва барқарор банк мезонларига мувофиқ келмаслиги аниқланганда;
банк томонидан кредит олиш учун мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
банк томонидан гаров предмети сифатида мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган мақбул активлар тақдим этилмаса;
кредит бўйича сўровнома юборилган санадан олдинги уч ойлик давр мобайнида банкка алоқадор шахслар учун кредит таваккалчилигининг банк биринчи даражали капиталига нисбатининг энг кўп миқдоридан ошганлиги ёки сўров юборилгандан кейинги даврда банкка алоқадор шахсларга кредит ажратилганлиги аниқланса;
ликвидлилик тақчиллиги сабаблари, кредитдан фойдаланиш зарурияти, гаров манбалари, ликвидлиликни жалб қилиш бўйича бошқа манбалардан фойдаланиш имконияти йўқлиги, ликвидлиликни тиклаш режаси бўйича пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар ва прогнозлар асослантирилмаган бўлса;
Марказий банк томонидан кредитни тақдим этиш пул-кредит сиёсатини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатади деб баҳоланса;
мазкур Низомда белгиланган бошқа талаблар бузилганлиги аниқланса.
31. Мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган банкка кредит ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганда, Марказий банк бошқаруви томонидан банкка кредитни ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
32. Кредитни ажратиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар белгиланади:
кредитнинг максимал миқдори;
кредитни тақдим этиш муддати;
кредитнинг фоиз ставкаси;
гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мақбул активлар рўйхати;
Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланадиган бошқа шартлар.
33. Марказий банк томонидан кредитни ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан кечиктирилмасдан бу ҳақида банкка хабар қилинади.
Бунда, кредитни ажратиш бўйича қарор қабул қилинганда Марказий банк гаров предмети сифатида қабул қилинган мақбул активлар тўғрисидаги маълумотни банкка мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда юборади.
34. Марказий банк томонидан банкка кредитни ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Марказий банк билан банк ўртасида қонунчиликда белгиланган тартибда кредит ҳамда гаров шартномалари расмийлаштирилади.
35. Кредит ва гаров шартномалари Марказий банк ва банкнинг ваколат берилган шахслари томонидан имзоланади.
36. Марказий банк томонидан банкка кредитни тақдим этиш, қайтариш ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга ошириш Марказий банкнинг Интеграллашган ахборот таҳлилий тизими орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
37. Банк кредит ажратилганидан сўнг ҳар куни кунлик пул оқимлари ҳисоботини мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Марказий банкка тақдим этиб боради.
6-боб. Гаров предмети бўлган активларни ҳисобга олиш
38. Гаров предмети сифатида қабул қилинган қимматли қоғозлар ҳисоби Марказий депозитарий қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
39. Гаров предмети сифатида қабул қилинган бошқа мақбул активлар ҳисоби Марказий банкнинг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига мувофиқ алоҳида ҳисобварақларда акс эттирилади.
40. Кредит бўйича гаров предмети қиймати хорижий валютада бўлган ҳолларда, ушбу активлар бўйича ҳисоб-китоблар кредит тақдим этилган кундаги Марказий банкнинг расмий алмашув курси бўйича амалга оширилади.
41. Марказий банк гаров предмети сифатида қабул қилинган тегишли мақбул активлар тўғрисидаги маълумотларни гаров реестрининг ягона ахборот базасига ёзувлар киритиш орқали рўйхатдан ўтказади.
42. Банк гаров предмети сифатида қабул қилинган кредитлар сифатининг бузилиши ва (ёки) қийматининг пасайишига олиб келувчи ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни улар юзага келган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда Марказий банкка тақдим этади. Бунда, банк мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган муддатда гаров предметини алмаштириши ва (ёки) қўшимча гаров шакллантириши лозим.
7-боб. Гаров предмети сифатида қабул қилинадиган активлар бўйича хатарларни бошқариш чоралари
43. Марказий банк томонидан гаров предмети сифатида қабул қилинадиган активлар бўйича хатарларни бошқариш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
активларнинг хатарлилик даражасидан келиб чиқиб номинал ёки бозор қийматига нисбатан қўлланиладиган тузатиш коэффициенти;
кредит бўйича тақдим этилган гаров предметининг етарли даражада диверсификациясини таъминлаш мақсадида белгиланадиган концентрация лимити;
кредит таваккалчиликларини олдини олиш мақсадида қўшимча гаров талаби.
44. Марказий банк гаров предмети сифатида қабул қилинган ҳар бир актив қийматидаги эҳтимолий ўзгаришларни ҳар ҳафта қайта баҳолаб боради.
45. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларнинг даврий баҳоланиши натижасида уларнинг қиймати кредитнинг жорий қолдиғи ва ҳисобланган фоиз тўловларидан камлиги аниқланган тақдирда, Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан банкка хабарнома юборади. Бунда, банк томонидан бир иш куни ичида Марказий банкка гаров предмети сифатида қабул қилиш учун қўшимча активлар тақдим этилиши лозим.
46. Қўшимча гаров шакллантириш Марказий банк билан банк ўртасидаги гаров шартномасига қўшимча киритиш орқали амалга оширилади.
47. Кредит муддати давомида ажратиладиган кредит миқдорининг ортиши ва гаров сифатида олинган активлар риск даражасининг ўзгариши натижасида Марказий банк гаров предмети сифатида қўшимча активларни талаб қилиши мумкин.
48. Марказий банк банк томонидан кредитдан фойдаланиш даврида белгиланган шартларга риоя этилишини ўрганиш ҳамда тақдим қилинган маълумотларнинг тўғрилигини баҳолаш мақсадида масофавий ва зарур ҳолларда, жойига чиққан ҳолда қўшимча текширишлар ўтказиши мумкин.
8-боб. Кредит муддатини узайтириш ва шартларини қайта кўриб чиқиш
49. Банк икки ҳафталик муддатнинг охирига қадар кредит бўйича мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаса ва (ёки) яна қўшимча кредит олиш зарурати мавжуд бўлса, ушбу муддат тугашидан камида уч банк иш куни олдин кредитни икки ҳафтагача бўлган муддатга узайтириш тўғрисида Марказий банкка такроран сўровнома юборади.
50. Банк кредитнинг муддатини узайтириш ҳақидаги сўровномага мазкур Низомнинг 12-бандидаги ҳужжатлар ҳамда ликвидлиликни тиклаш режасига асосан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотни илова қилади.
51. Банк томонидан кредит шартлари ва ликвидлиликни тиклаш режасига риоя қилинган тақдирда, кредит Марказий банк бошқаруви қарори асосида яна икки ҳафтагача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.
Бунда, банк кредит бўйича мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаса ва (ёки) қўшимча кредит олиш зарурати мавжуд бўлса, кредит дастлабки тақдим этилган санадан бошлаб олти ойгача бўлган муддатга қадар такроран тақдим этилиши мумкин.
52. Кредит банкка олти ойдан бир йилгача муддатга мамлакатнинг молиявий тизими барқарорлигига таҳдид туғилган алоҳида ҳолларда ушбу Низомнинг 49 — 51-бандларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
53. Марказий банк томонидан банкнинг кредит муддатини узайтириш ҳақидаги сўровномаси мазкур Низомга мувофиқ кредитни ажратиш учун белгиланган умумий асосларда ва муддатларда кўриб чиқилади.
54. Кредит муддати узайтирилганда, кредит ва гаров шартномаларига тегишли равишда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.
9-боб. Кредит ва гаров предметини қайтариш
55. Кредит бўйича мажбуриятларни бажариш муддати келганда, банк ушбу кредит бўйича асосий қарз ва тегишли фоиз тўловларини, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа тўловларни Марказий банкка қайтаради.
56. Банк кредит бўйича олинган маблағларни муддатидан олдин қайтариши мумкин. Бунда, кредит бўйича фоиз тўловлари ҳақиқатда фойдаланилган давр учун ҳисобланади.
57. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларни қайтариш кредит бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, Марказий банк гаров реестрининг ягона ахборот базасидан гаров предмети сифатида қабул қилинган тегишли активлар тўғрисидаги ёзувларни рўйхатдан чиқаради.
58. Банк кредитдан фойдаланиб бўлгач ҳамда кредит бўйича барча мажбуриятларини тўлиқ бажарганидан сўнг такроран кредит олиш учун Марказий банкка сўровнома билан мурожаат қилиши мумкин.
10-боб. Кредит тақдим этишни тўхтатиш ва ундирувни гаров предметига қаратиш
59. Марказий банк қуйидаги ҳолларда кредит тақдим этишни тўхтатишга ҳақли:
ликвидлиликни тиклаш режасида назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда;
кредит бўйича нотўғри ҳисоботлар тақдим этилганда;
кредитдан ликвидлиликни тиклаш режаси ҳамда пул оқимлари прогнозига мувофиқ фойдаланилмаганда;
гаров предметини алмаштириш ва (ёки) қўшимча гаров шакллантириш шартларига риоя қилинмаганда;
банк томонидан кредит бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда;
Марказий банк томонидан банкнинг кредит муддатини узайтириш тўғрисидаги сўровномаси рад этилганда;
банк томонидан кредит шартномаси ва (ёки) гаров шартномасининг бошқа талабларига риоя қилинмаганда.
60. Марказий банк томонидан кредит тақдим этиш тўхтатилганда, банк ушбу кредит бўйича барча мажбуриятларни Марказий банкка қайтариши шарт.
61. Банк кредит бўйича барча мажбуриятларни тўлиқ қайтариш имкониятига эга бўлмаса, Марказий банк кредит мажбуриятлари бўйича ундирувни қуйидаги тартибда амалга оширади:
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ банкларнинг мажбуриятларини ундиришда устувор ҳуқуқдан фойдаланиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров предмети сифатида қабул қилинган активларга қаратиш.
банкнинг Марказий банкдаги барча пул маблағлари бўйича талаблари ва унинг кредит бўйича мажбуриятларига нисбатан неттингни қўллаш;
62. Ундирувни гаров предмети сифатида қабул қилинган активларга қаратиш қонунчиликда белгиланган тартибда гаров шартномасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, қонунчиликда бошқача тартиб белгиланган ва (ёки) томонлар ўртасидаги низолар юзага келган тақдирда, ундирувни гаров предметига қаратиш суд қарорига биноан амалга оширилади.
63. Банк, Марказий депозитарий ва (ёки) бошқа тегишли муассаса хабарномани олган кундан кечиктирмаган ҳолда гаров предметини кредит ҳамда гаров шартномалари шартларига мувофиқ Марказий банк тасарруфига ўтказиши лозим.
64. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилинади.
65. Марказий банк ундирув гаров предмети сифатида қабул қилинган активларга қаратилган кундан кечиктирмасдан бу ҳақида банкка, Марказий депозитарий ва (ёки) гаров предмати сақланадиган бошқа муассасага хабарнома юборади.
66. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари кредит бўйича асосий қарз ва тегишли фоиз тўловлари, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар миқдоридан кам бўлган тақдирда, банк етишмаётган маблағни кредит шартномаси шартларига мувофиқ Марказий банкка тўлаб бериши лозим.
67. Банкнинг кредит бўйича мажбуриятларини тўлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кетма-кетликда амалга оширилади.
11-боб. Якуний қоидалар
68. Мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
69. Манфаатдор шахслар Марказий банкнинг қарорларидан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилишлари мумкин.
70. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари кредит бўйича асосий қарз ва тегишли фоиз тўловлари, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар миқдоридан ошган ҳолларда, Марказий банк ортиқча маблағларни кредит шартномаси шартларига мувофиқ банкка қайтаради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарув раисига Фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредит олиш бўйича СЎРОВНОМА __________ (банк номи) ушбу билан банк фаолиятида қисқа муддатли ликвидлилик тақчиллиги юзага келганлигини билдиради. (Ликвидлилик тақчиллигининг батафсил изоҳи). Банкнинг қисқа муддатли пул оқимлари прогнози келгуси икки ҳафтада омонатчилар ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш учун ______ млрд. сўмлик ликвидлиликка эҳтиёж юзага келганлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда __________ (банк номи) ликвидлиликни жалб этиш бўйича барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб бўлганлигини маълум қиламиз. (Банклараро пул ва РЕПО бозорлари, Марказий банк билан операциялар ва бошқа манбалардан ликвидлиликни жалб этиш бўйича маълумотлар). Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан __________ (банк номи)га _________ муддатга ______ млрд. сўм миқдорида фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Банк томонидан ликвидлилик ҳолатини тиклаш ва пруденциал меъёрларни яхшилаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилишини кафолатлаймиз. Бу борада бажарилган ишлар бўйича Марказий банкка доимий равишда маълумот тақдим этиб борилади. Сўровномага банк томонидан келгуси икки ҳафталик давр учун пул оқимлари прогнози, фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитларини ўз вақтида қайтариш ва ликвидлилик ҳолатини тиклаш бўйича чора-тадбирлар режаси, фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитлари бўйича гаров сифатида тақдим этиладиган активлар рўйхати илова қилинади. Илова ___ варақда. Бошқарув раиси Исми, фамилияси, имзоси Сана
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
_______________ (банк номи) томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитларини ўз вақтида қайтариш ва ликвидлилик ҳолатини тиклаш бўйича
Активлар 1-ой якуни бўйича 2-ой якуни бўйича 3-ой якуни бўйича 4-ой якуни бўйича 5-ой якуни бўйича 6-ой якуни бўйича 1. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари 2. Банкнинг Марказий банкдаги ҳисобварақлари 3. Бошқа банклар ва молиявий ташкилотлардан олиниши лозим бўлган маблағлар 4. Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар шу жумладан: 4.1 давлат қимматли қоғозлари 4.2 корпоратив қимматли қоғозлар 4.3 бошқа қимматли қоғозлар 5. Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар 6. Олди-сотдига мўлжалланган қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар 7. РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар 8. Инвестиция, кредит ва лизинг операциялари шу жумладан: 8.1 бошқа банкларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 8.2 Ҳукуматга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 8.3 бюджет ташкилотларига берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 8.4 жисмоний шахсларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 8.5 якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 8.6 давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 8.7 чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 8.8 хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 8.9 банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 8.10 лизинг (молиявий ижара) 8.11 суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги кредитлар ва лизинг 8.12 қарам хўжалик жамиятларига, биргаликдаги корхоналарга ва шўба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар 8.13 амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар 9. Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 10. Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар 11. Асосий воситалар 12. Номоддий активлар 13. Банкнинг бошқа хусусий мулклари 14. Валюталар савдоси ва валюта позициялари 15. Стандарт деб таснифланган активлар бўйича захира 16. Бошқа активлар Жами активлар (I) Мажбуриятлар 17. Талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари: шу жумладан: 17.1 жисмоний шахслар депозитлари 17.2 юридик шахслар депозитлари 18. Жамғарма ва муддатли депозитлар: шу жумладан: 18.1 жисмоний шахслар депозитлари 18.2 юридик шахслар депозитлари 19. Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар 20. Банкнинг тўланмаган акцептлари 21. Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар 22. Олинган узоқ муддатли кредитлар 23. Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар 24. РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар 25. Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 26. Ҳисобланган солиқлар 27. Мижозларнинг бошқа депозитлари 28. Ҳосилавий инструментларнинг ревалвацияси натижасида амалга ошмаган зарарлар ва бошқа муддати узайтирилган даромадлар 29. Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари 30. Клиринг транзакциялари 31. Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари 32. Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум 33. Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар 34 Субординар қарз 35. Бошқа мажбуриятлар Жами мажбуриятлар (II) Хусусий капитал 36. Устав капитали 37. Қўшимча капитал 38. Захира капитали 39. Тақсимланмаган фойда Жами капитал (III) Жами мажбуриятлар ва капитал (II+III) 40. Банкнинг Марказий Банк олдидаги мажбуриятлари: шу жумладан: 40.1 ликвидлиликни тақдим этиш операциялари бўйича 40.2 фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитлари бўйича Бошқарув раиси Исми, фамилияси, имзоси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
_______________ (банк номи) нинг келгуси икки ҳафталик давр учун ПУЛ ОҚИМЛАРИ ПРОГНОЗИ
2 ҳафталик давр хх.хх.хххх дан хх.хх.хххх гача Келгуси 2 ҳафталик давр учун соф пул оқимлари прогнози (млрд. сўмда) Мусбат оқимлар банк ликвидлилигига қўшилади Манфий оқимлар банк ликвидлилигидан камайтирилади Жами депозитлар Х шу жумладан: талаб қилиб олингунча депозитлар жамғарма депозитлар муддатли депозитлар Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар Х Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар Х Олинган узоқ муддатли кредитлар Х Ҳисобланган солиқлар Х Инвестиция, кредит ва лизинг операциялари Х Қимматли қоғозлар билан операциялар Х Банклараро пул бозоридаги операциялар Х Марказий банк билан операциялар Х Бошқалар Х Жами соф оқимлар Х Бошқарув раиси Исми, фамилияси, имзоси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
_______________ (банк номи) томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитга гаров предмети сифатида таклиф этилаётган активлар РЎЙХАТИ
1-жадвал «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) бошқа муассасада ҳисоби юритилувчи (сақланувчи) қимматли қоғозлар Т/р ИСИН рақами Сўндирилиш муддати Қимматли қоғозлар сони Номинал қиймати Жами номинал қиймати Номиналга нисбатан ўзгариши (%) Гаровнинг жами қиймати 1 2 3 4 5 6=4*5 7 8=6*7/100 Жами активлар
2-жадвал Марказий банкдаги муддатли депозитлар ва бошқа ҳисобварақлар Депозит ҳисобварағи рақами Депозитни сўндириш муддати Валюта бирлиги Гаров предмети сифатида тақдим этилаётган санадаги депозит қолдиғи Депозит ҳисобварағи очилган валюта бирлигида Хабарнома тақдим этилган санадаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган қийматда 1 2 3 4 5 Жами депозитлар
3-жадвал _______________ (банк номи) томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитга гаров предмети сифатида таклиф этилаётган кредитлар Т/р Қарздорнинг номи Қарздорнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжати рақами Кредит реестри бўйича уникал рақами Кредит шартномаси тузилган сана Кредит шартномаси тугаш санаси Рўйхатга киритиш санасидаги кредит шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган қолдиқ сумма Кредит шартномасида қайд этилган валюта коди Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлаш усули Кредит шартномасида қайд этилган валютада Рўйхат тақдим этилган санадаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган қийматда 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Жами
4-жадвал Банкнинг бошқа активлари Т/р Активлар тури Гаров предмети сифатида тақдим этилаётган активнинг баланс қиймати Сўнгги қайта баҳолаш амалга оширилган сана Активдан фойдаланиш муддати Жами активлар Ушбу билан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитга гаров предмети сифатида таклиф этилаётган активлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами ___, сана ___) белгиланган мақбуллик талабларига жавоб беришини, бошқа амалиётлар бўйича гаровга қўйилмаганлигини, келгусида гаровга қўйилмаслигини ҳамда низо предмети эмаслигини тасдиқлаймиз ҳамда кафолатлаймиз. ______ (банк номи) гаров предмети сифатида тақдим қилинган активлар сифатининг бузилиши ва (ёки) қийматининг пасайишига олиб келувчи ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни улар юзага келган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда Марказий банкка тақдим этиш мажбуриятини олади. Бошқарув раиси Исми, фамилияси, имзоси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Марказий банк томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратилиши ҳамда кредит бўйича гаров предмети сифатида қабул қилинган мақбул активлар тўғрисида ХАБАРНОМА
Марказий банк ушбу билан, Сизнинг ____ йил ____ (сана)даги Сўровномангизга кўра Марказий банк бошқаруви томонидан фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратилиши бўйича ижобий қарор қабул қилинганлиги маълум қилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами ___, сана ___) мувофиқ кредит бўйича мақбул деб топилган гаров предметлари рўйхати илова мувофиқ юборилмоқда.
1-жадвал «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) бошқа муассасада ҳисоби юритилувчи (сақланувчи) қимматли қоғозлар Т/р ИСИН рақами Сўндирилиш муддати Қимматли қоғозлар сони Номинал қиймати Жами номинал қиймати Номиналга нисбатан ўзгариши (%) Гаровнинг жами қиймати 1 2 3 4 5 6=4*5 7 8=6*7/100 Жами активлар
2-жадвал Марказий банкдаги муддатли депозитлар ва бошқа ҳисобварақлар Депозит ҳисобварағи рақами Депозитни сўндириш муддати Валюта бирлиги Гаров предмети сифатида тақдим этилаётган санадаги депозит қолдиғи Депозит ҳисобварағи очилган валюта бирлигида Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган қиймати 1 2 3 4 5 Жами депозитлар
3-жадвал Кредит талаблари сифатида қабул қилинган кредитлар Қарздорнинг номи Қарздорнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами Кредит реестри бўйича уникал рақами Кредитнинг Марказий банкка тақдим этилган санадаги қолдиқ суммаси 1 2 3 4 Жами
4-жадвал Банкнинг бошқа активлари Т/р Активлар тури Гаров предмети сифатида тақдим этилаётган активнинг баланс қиймати Сўнгги қайта баҳолаш амалга оширилган сана Активдан фойдаланиш муддати Жами активлар Раис ўринбосари Исми, фамилияси, имзоси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
_______________ (банк номи) нинг кунлик пул оқимлари ҲИСОБОТИ
хх.хх.хххх ҳолатига Жорий ликвидлилик ҳолати (млрд. сўмда) Миллий валютадаги пул маблағлари Х шу жумладан: Нақд пул Марказий банкдаги мажбурий захиралар Марказий банкдаги жорий ҳисобварақлар Чет эл валюталаридаги депозитлар Х Олдинги иш кунидаги соф пул оқимлари (млрд. сўмда) Мусбат оқимлар = банк ликвидлилигига қўшилади Манфий оқимлар = банк ликвидлилигидан камайтирилади Жами депозитлар Х шу жумладан: талаб қилиб олингунча депозитлар жамғарма депозитлар муддатли депозитлар Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар Х Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар Х Олинган узоқ муддатли кредитлар Х Ҳисобланган солиқлар Х Инвестиция, кредит ва лизинг операциялари Х Қимматли қоғозлар билан операциялар Х Банклараро пул бозоридаги операциялар Х Марказий банк билан операциялар Х Бошқалар Х Жами соф оқимлар Х Бошқарув раиси Исми, фамилияси, имзоси
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 ноябрь,
34/5-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
NIZOM
CHORA-TADBIRLAR REJASI
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2024-yil 9-noyabrdagi 34/5-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) tomonidan toʻlovlar uzluksizligi va bank tizimi barqarorligini taʼminlash maqsadida tijorat banklarining, shu jumladan mikromoliya banklarining (bundan buyon matnda bank deb yuritiladi) likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar (bundan buyon matnda kredit deb yuritiladi) ajratish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
maqbul aktivlar — kredit uchun bank tomonidan garov predmeti sifatida taqdim etiladigan hamda Markaziy bank tomonidan qabul qilinadigan aktivlar;
likvidlilikni tiklash rejasi — bank tomonidan kreditni oʻz vaqtida qaytarish va likvidlilik holatini tiklash boʻyicha Markaziy bankka taqdim etiladigan chora-tadbirlar rejasi;
tuzatish koeffitsiyenti — kredit, bozor va valyuta tavakkalchiliklarini oldini olish maqsadida Markaziy bank tomonidan belgilanadigan maqbul aktivlarning bozor narxlari bilan kredit summasi oʻrtasidagi nisbatni bildiruvchi 0 dan 1 gacha boʻlgan oraliqdagi raqamli koʻrsatkich.
2. Markaziy bank bankda likvidlilikning vaqtinchalik taqchilligi yuzaga kelgan hollarda toʻlovlar uzluksizligi va bank tizimi barqarorligini taʼminlashda soʻnggi chora sifatida toʻlovga qobiliyatli va barqaror boʻlgan bankka maqbul aktivlar garovi asosida kredit taqdim etishi mumkin.
Bunda:
toʻlovga qobiliyatli bank — aktivlar sifati boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni hisobga olgan holda oʻtkazilgan stress-test natijasiga koʻra kelgusi 6 oy davomida prudensial talablarga muvofiq kapital yetarlilik darajasini saqlab qolishi yoki uni tiklashi kutilayotgan bank;
barqaror bank — bankni rivojlantirish strategiyasi yoki biznes-rejasiga asosan amalga oshirilgan tahlillar natijasiga koʻra kelgusi uch yil davomida belgilangan moliyaviy koʻrsatkichlarga erishishi hamda barqaror faoliyat yuritishni taʼminlash uchun yetarli darajada foyda koʻrib ishlashi kutilayotgan bank;
soʻnggi chora — bankning barcha muqobil moliyalashtirish manbalari, shu jumladan depozitlar, banklararo pul bozori va Markaziy bankning likvidlilikni taqdim etish instrumentlaridan foydalanish imkoniyati mavjud boʻlmagan hamda omonatchilar va kreditorlar oldidagi qisqa muddatli majburiyatlarini bajarish uchun Markaziy bankka kredit olish uchun murojaat qilishdan boshqa chorasi boʻlmagan holati tushuniladi.
3. Markaziy bank tomonidan kredit bankka milliy valyutada taqdim etiladi.
4. Kreditning foiz stavkasi qaror qabul qilingan sanadagi Markaziy bankning likvidlilikni taqdim etishga doir amaldagi operatsiyalari foiz stavkalaridan kam boʻlmasligi lozim.
5. Kreditning maksimal miqdori Markaziy bank boshqaruvining qarori bilan belgilanadi.
6. Kredit Markaziy bank tomonidan belgilangan limit doirasida ikki haftagacha boʻlgan muddatga likvidlilikni tiklash rejasi va pul oqimlari prognoziga asosan kunlik taqdim etib borish orqali ajratiladi. Mazkur ikki haftalik kredit bankning soʻrovnomasiga asosan toʻliq, qisman va (yoki) qoʻshimcha kredit taqdim etish orqali olti oygacha boʻlgan muddatga uzaytirib borilishi mumkin.
7. Mamlakatning moliyaviy tizimi barqarorligiga tahdid tugʻilgan alohida hollarda kredit muddati Markaziy bank boshqaruvi qaroriga asosan nisbatan yuqori foiz stavkada bir yilgacha uzaytirilishi mumkin.
Bunda, mamlakatning moliyaviy tizimi barqarorligiga tahdid tugʻilgan alohida hollar deganda mamlakatning moliyaviy tizimi yoki uning maʼlum bir qismlarida barqarorlikning izdan chiqishiga va iqtisodiyot uchun jiddiy salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin boʻlgan moliyaviy xizmatlar koʻrsatishdagi keng miqyosdagi uzilishlar xavfi nazarda tutiladi.
8. Kredit bank aktivlari bilan toʻliq taʼminlangan boʻlishi shart.
9. Markaziy bank kreditni bank faoliyatining tavakkalchilik darajasi, bankning umumiy moliya tizimi bilan oʻzaro bogʻliqligi, moliyaviy tizim barqarorligiga taʼsir qilishi mumkin boʻlgan tizimli xatarlar hamda likvidlilikni tiklash rejasi tahlili asosida taqdim qiladi.
2-bob. Kredit olish uchun murojaat qilish
10. Bank likvidlilikning vaqtinchalik taqchilligi yuzaga kelgan hollarda toʻlovlarning uzluksizligini taʼminlash maqsadida soʻnggi chora sifatida Markaziy bankka kredit olish uchun murojaat qilishi mumkin.
11. Bank mazkur Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan holatda kredit olish uchun likvidlilikning vaqtinchalik taqchilligi holatini batafsil asoslantirgan holda mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi soʻrovnomani Markaziy bankka yozma yoki elektron shaklda taqdim etadi.
12. Bankning soʻrovnomasiga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
kredit olish va aktivlarni garovga qoʻyish toʻgʻrisidagi bankning vakolatli boshqaruv organining qarori;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi likvidlilikni tiklash rejasi;
soʻrovnoma yuborilgan sanadan keyingi ikki haftalik davr uchun mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi pul oqimlari prognozi;
mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shaklda kreditga garov predmeti sifatida taqdim etiladigan aktivlar roʻyxati;
chet el banki tomonidan tashkil etilgan bank uchun chet el bankining ushbu bankka likvidlilik taqdim eta olmasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.
13. Bank tomonidan Markaziy bankka taqdim etiladigan soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlar bank boshqaruvi raisi tomonidan imzolangan boʻlishi kerak.
14. Bank likvidlilikni tiklash rejasida har bir chora-tadbir boʻyicha amalga oshiriladigan operatsiyalarning aniq miqdori, moliyalashtirish manbasi va muddatini koʻrsatadi. Likvidlilikni tiklash rejasi kreditdan foydalanish davrida har oyda oy yakuni boʻyicha yangilanishi lozim.
3-bob. Kredit boʻyicha garov predmetiga nisbatan qoʻyiladigan talablar
15. Kredit boʻyicha garov predmeti sifatida quyidagi aktivlar qabul qilinadi:
Markaziy bankning xalqaro zaxiralari toifasiga kiruvchi valyuta qimmatliklari;
Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlari;
bankning Markaziy bankdagi depozit va boshqa hisobvaraqlaridagi mablagʻlari, bundan bankning majburiy zaxira hisobvaraqlaridagi mablagʻlari mustasno;
“Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” aksiyadorlik jamiyatida (bundan buyon matnda Markaziy depozitariy deb yuritiladi) hisobi yuritiladigan korporativ va boshqa qimmatli qogʻozlar, bundan bankning oʻzi yoki unga aloqador boʻlgan tashkilotlar tomonidan chiqarilgan korporativ qimmatli qogʻozlar mustasno;
bankning kreditlari boʻyicha talab qilish huquqi (bundan buyon matnda kredit talablari deb yuritiladi), bundan bankka aloqador shaxslarga boʻlgan kredit talablari mustasno;
likvidlilik va umum qabul qilingan xalqaro amaliyot hisobga olingan holda roʻyxati Markaziy bank tomonidan belgilanadigan qarz vositalari, shuningdek kafilliklar va bank kafolatlari;
koʻchmas mulk.
16. Mazkur Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan aktivlar quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlishi lozim:
kreditni olish uchun murojaat qilgan bankka mulk huquqi asosida tegishli boʻlishi;
boshqa majburiyatlar boʻyicha garovga qoʻyilmagan boʻlishi.
17. Bank tomonidan garov predmeti sifatida taqdim etilgan kreditlar quyidagi talablarga mos kelishi zarur:
sifati “standart” deb tasniflangan boʻlishi;
oxirgi bir yil davomida oʻttiz kundan ortiq muddati oʻtgan qarzdorlik vujudga kelmaganligi;
qarzdorning barcha banklardan olingan kreditlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud boʻlmasligi;
kreditning asosiy shartlari bir marotabadan ortiq uzaytirilmaganligi;
kreditlar milliy valyuta yoki Markaziy bank boshqaruvi tomonidan belgilangan maqbul chet el valyutalarida ajratilganligi;
kredit shartnomasi kredit boʻyicha garov sifatida taqdim etilgan sanadan kamida bir yil oldin tuzilganligi;
kredit shartnomasi boʻyicha soʻnggi asosiy qarz toʻlovi Markaziy bankka garov sifatida topshirilgan sanadan kamida bir yil keyin amalga oshirilishi;
kreditlarning boshqa majburiyatlar boʻyicha garov yoki nizo predmeti boʻlmasligi;
garov predmeti sifatida taqdim etilgan jami kreditlar qiymatida bitta qarzdor yoki oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhiga ajratilgan kreditlarning ulushi 20 foizdan oshmasligi;
kreditlarga garov predmeti sifatida taqdim qilingan aktivlar Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashganligi;
kreditlar boʻyicha shartnomalar bank va Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti oʻrtasida tuzilgan boʻlishi.
18. Overdraft kreditlar, akkreditivlar, lizing shartnomalari va faktoring kredit uchun garov predmeti sifatida qabul qilinmaydi.
19. Garov predmeti sifatida qabul qilingan kreditlar qarzdorlar tomonidan muddatidan avval qisman yoki toʻliq qaytarilganda, bank ushbu bobda belgilangan talablarga javob beradigan boshqa aktivlarni 5 ish kuni ichida garov predmeti sifatida Markaziy bankka taqdim etadi.
4-bob. Kredit boʻyicha murojaatni koʻrib chiqish
20. Markaziy bank bankning kredit olish boʻyicha soʻrovnomasini u kelib tushgan kundan boshlab 3 bank ish kuni ichida koʻrib chiqadi hamda kreditni ajratish yoki kredit ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
21. Markaziy bank bankning soʻrovnomasini koʻrib chiqishda:
bankning holatini baholashni;
bank tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qilishni;
bankning kredit boʻyicha garov predmetini baholashni;
bankka taqdim etiladigan kreditning miqdorini aniqlashni;
mazkur Nizomda belgilangan boshqa talablar bajarilishini tekshirishni amalga oshiradi.
22. Bankning holatini baholash Markaziy bank tomonidan uning toʻlovga qobiliyatli va barqarorligini aniqlash orqali amalga oshiriladi.
23. Markaziy bank bank tomonidan taqdim etilgan mazkur Nizomning 11 va 12-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarni toʻliqligi va toʻgʻriligini tekshiradi hamda tahlil qiladi.
24. Markaziy bank garov predmeti sifatida taqdim etilgan aktivlardan mazkur Nizomning 3-bobida belgilangan talablarga muvofiq boʻlgan maqbul aktivlarni tanlaydi hamda aktivlar likvidligidan kelib chiqib ularning ustuvorligini belgilaydi.
25. Garov predmeti sifatida taqdim etilgan aktivlar qiymati ularning xususiyatidan kelib chiqib aktivlarning oʻzida koʻrsatilgan qiymat (nominal qiymat), bozor qiymati yoki Markaziy bank tomonidan belgilangan qiymatda baholanadi.
Garov predmeti sifatida taqdim etilgan aktivlarga nisbatan Markaziy bank tomonidan tuzatish koeffitsiyentlari qoʻllaniladi. Bunda, garov sifatida qabul qilingan aktivlarning tuzatish koeffitsiyenti qoʻllanilgan qiymati kredit bilan bogʻliq barcha majburiyatlar qiymatidan kam boʻlmasligi lozim.
26. Kredit boʻyicha mazkur Nizomning 3-bobida belgilangan talablarga muvofiq boʻlgan maqbul aktivlar miqdori ajratiladigan kredit uchun yetarli boʻlmagan taqdirda, bank boshqa aktivlarni taqdim etishi mumkin.
27. Markaziy bank kredit talablarini garov predmeti sifatida qabul qilishda tanlanma asosda quyidagi hujjatlarni talab qilishi mumkin:
kredit shartnomalarining nusxalari;
kredit shartnomalaridan kelib chiqadigan majburiyatlarni taʼminlash boʻyicha kafillik, garov shartnomalari va (yoki) kafolat nusxalari.
28. Markaziy bank tomonidan bankka taqdim etiladigan kreditning maksimal miqdori bankning omonatchilari va kreditorlari (bundan bankka aloqador shaxslar mustasno) oldidagi majburiyatlaridan kelib chiqib hamda bank tomonidan taqdim etilgan va Markaziy bank tomonidan oʻrganib chiqilgan pul oqimlari prognozi asosida hisoblab chiqiladi.
5-bob. Kreditni taqdim etish boʻyicha qaror qabul qilish
29. Bankning kredit ajratish toʻgʻrisidagi soʻrovnomasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha bankka kredit ajratish yoki kredit ajratishni rad etish toʻgʻrisida Markaziy bank boshqaruvining qarori qabul qilinadi.
30. Markaziy bank tomonidan quyidagi hollarda bankka kredit ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi:
Markaziy bank tomonidan bankning holatini baholashda mazkur Nizomning 22-bandida belgilangan toʻlovga qobiliyatli va barqaror bank mezonlariga muvofiq kelmasligi aniqlanganda;
bank tomonidan kredit olish uchun mazkur Nizomning 11 va 12-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;
bank tomonidan garov predmeti sifatida mazkur Nizomning 3-bobida belgilangan talablarga muvofiq boʻlgan maqbul aktivlar taqdim etilmasa;
kredit boʻyicha soʻrovnoma yuborilgan sanadan oldingi uch oylik davr mobaynida bankka aloqador shaxslar uchun kredit tavakkalchiligining bank birinchi darajali kapitaliga nisbatining eng koʻp miqdoridan oshganligi yoki soʻrov yuborilgandan keyingi davrda bankka aloqador shaxslarga kredit ajratilganligi aniqlansa;
likvidlilik taqchilligi sabablari, kreditdan foydalanish zaruriyati, garov manbalari, likvidlilikni jalb qilish boʻyicha boshqa manbalardan foydalanish imkoniyati yoʻqligi, likvidlilikni tiklash rejasi boʻyicha pul oqimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va prognozlar asoslantirilmagan boʻlsa;
Markaziy bank tomonidan kreditni taqdim etish pul-kredit siyosatini amalga oshirishga salbiy taʼsir koʻrsatadi deb baholansa;
mazkur Nizomda belgilangan boshqa talablar buzilganligi aniqlansa.
31. Mazkur Nizomning 30-bandida koʻrsatilgan bankka kredit ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun asoslar mavjud boʻlmaganda, Markaziy bank boshqaruvi tomonidan bankka kreditni ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
32. Kreditni ajratish toʻgʻrisidagi qarorda quyidagilar belgilanadi:
kreditning maksimal miqdori;
kreditni taqdim etish muddati;
kreditning foiz stavkasi;
garov taʼminoti sifatida qabul qilingan maqbul aktivlar roʻyxati;
Markaziy bank boshqaruvi tomonidan belgilanadigan boshqa shartlar.
33. Markaziy bank tomonidan kreditni ajratish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan kechiktirilmasdan bu haqida bankka xabar qilinadi.
Bunda, kreditni ajratish boʻyicha qaror qabul qilinganda Markaziy bank garov predmeti sifatida qabul qilingan maqbul aktivlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni bankka mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq yozma yoki elektron shaklda yuboradi.
34. Markaziy bank tomonidan bankka kreditni ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, Markaziy bank bilan bank oʻrtasida qonunchilikda belgilangan tartibda kredit hamda garov shartnomalari rasmiylashtiriladi.
35. Kredit va garov shartnomalari Markaziy bank va bankning vakolat berilgan shaxslari tomonidan imzolanadi.
36. Markaziy bank tomonidan bankka kreditni taqdim etish, qaytarish va ularga hisoblangan foizlar boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish Markaziy bankning Integrallashgan axborot tahliliy tizimi orqali avtomatlashtirilgan tarzda amalga oshiriladi.
37. Bank kredit ajratilganidan soʻng har kuni kunlik pul oqimlari hisobotini mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq Markaziy bankka taqdim etib boradi.
6-bob. Garov predmeti boʻlgan aktivlarni hisobga olish
38. Garov predmeti sifatida qabul qilingan qimmatli qogʻozlar hisobi Markaziy depozitariy qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.
39. Garov predmeti sifatida qabul qilingan boshqa maqbul aktivlar hisobi Markaziy bankning buxgalteriya hisobi hisobvaraqlari rejasiga muvofiq alohida hisobvaraqlarda aks ettiriladi.
40. Kredit boʻyicha garov predmeti qiymati xorijiy valyutada boʻlgan hollarda, ushbu aktivlar boʻyicha hisob-kitoblar kredit taqdim etilgan kundagi Markaziy bankning rasmiy almashuv kursi boʻyicha amalga oshiriladi.
41. Markaziy bank garov predmeti sifatida qabul qilingan tegishli maqbul aktivlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni garov reyestrining yagona axborot bazasiga yozuvlar kiritish orqali roʻyxatdan oʻtkazadi.
42. Bank garov predmeti sifatida qabul qilingan kreditlar sifatining buzilishi va (yoki) qiymatining pasayishiga olib keluvchi har qanday oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ular yuzaga kelgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmagan holda Markaziy bankka taqdim etadi. Bunda, bank mazkur Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan muddatda garov predmetini almashtirishi va (yoki) qoʻshimcha garov shakllantirishi lozim.
7-bob. Garov predmeti sifatida qabul qilinadigan aktivlar boʻyicha xatarlarni boshqarish choralari
43. Markaziy bank tomonidan garov predmeti sifatida qabul qilinadigan aktivlar boʻyicha xatarlarni boshqarish choralari quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
aktivlarning xatarlilik darajasidan kelib chiqib nominal yoki bozor qiymatiga nisbatan qoʻllaniladigan tuzatish koeffitsiyenti;
kredit boʻyicha taqdim etilgan garov predmetining yetarli darajada diversifikatsiyasini taʼminlash maqsadida belgilanadigan konsentratsiya limiti;
kredit tavakkalchiliklarini oldini olish maqsadida qoʻshimcha garov talabi.
44. Markaziy bank garov predmeti sifatida qabul qilingan har bir aktiv qiymatidagi ehtimoliy oʻzgarishlarni har hafta qayta baholab boradi.
45. Garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarning davriy baholanishi natijasida ularning qiymati kreditning joriy qoldigʻi va hisoblangan foiz toʻlovlaridan kamligi aniqlangan taqdirda, Markaziy bank ushbu holat yuzasidan bankka xabarnoma yuboradi. Bunda, bank tomonidan bir ish kuni ichida Markaziy bankka garov predmeti sifatida qabul qilish uchun qoʻshimcha aktivlar taqdim etilishi lozim.
46. Qoʻshimcha garov shakllantirish Markaziy bank bilan bank oʻrtasidagi garov shartnomasiga qoʻshimcha kiritish orqali amalga oshiriladi.
47. Kredit muddati davomida ajratiladigan kredit miqdorining ortishi va garov sifatida olingan aktivlar risk darajasining oʻzgarishi natijasida Markaziy bank garov predmeti sifatida qoʻshimcha aktivlarni talab qilishi mumkin.
48. Markaziy bank bank tomonidan kreditdan foydalanish davrida belgilangan shartlarga rioya etilishini oʻrganish hamda taqdim qilingan maʼlumotlarning toʻgʻriligini baholash maqsadida masofaviy va zarur hollarda, joyiga chiqqan holda qoʻshimcha tekshirishlar oʻtkazishi mumkin.
8-bob. Kredit muddatini uzaytirish va shartlarini qayta koʻrib chiqish
49. Bank ikki haftalik muddatning oxiriga qadar kredit boʻyicha majburiyatlarini toʻliq yoki qisman bajara olmasa va (yoki) yana qoʻshimcha kredit olish zarurati mavjud boʻlsa, ushbu muddat tugashidan kamida uch bank ish kuni oldin kreditni ikki haftagacha boʻlgan muddatga uzaytirish toʻgʻrisida Markaziy bankka takroran soʻrovnoma yuboradi.
50. Bank kreditning muddatini uzaytirish haqidagi soʻrovnomaga mazkur Nizomning 12-bandidagi hujjatlar hamda likvidlilikni tiklash rejasiga asosan amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni ilova qiladi.
51. Bank tomonidan kredit shartlari va likvidlilikni tiklash rejasiga rioya qilingan taqdirda, kredit Markaziy bank boshqaruvi qarori asosida yana ikki haftagacha boʻlgan muddatga uzaytirilishi mumkin.
Bunda, bank kredit boʻyicha majburiyatlarini toʻliq yoki qisman bajara olmasa va (yoki) qoʻshimcha kredit olish zarurati mavjud boʻlsa, kredit dastlabki taqdim etilgan sanadan boshlab olti oygacha boʻlgan muddatga qadar takroran taqdim etilishi mumkin.
52. Kredit bankka olti oydan bir yilgacha muddatga mamlakatning moliyaviy tizimi barqarorligiga tahdid tugʻilgan alohida hollarda ushbu Nizomning 49 — 51-bandlarida belgilangan tartibda taqdim etiladi.
53. Markaziy bank tomonidan bankning kredit muddatini uzaytirish haqidagi soʻrovnomasi mazkur Nizomga muvofiq kreditni ajratish uchun belgilangan umumiy asoslarda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.
54. Kredit muddati uzaytirilganda, kredit va garov shartnomalariga tegishli ravishda oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritiladi.
9-bob. Kredit va garov predmetini qaytarish
55. Kredit boʻyicha majburiyatlarni bajarish muddati kelganda, bank ushbu kredit boʻyicha asosiy qarz va tegishli foiz toʻlovlarini, shuningdek shartnomada nazarda tutilgan boshqa toʻlovlarni Markaziy bankka qaytaradi.
56. Bank kredit boʻyicha olingan mablagʻlarni muddatidan oldin qaytarishi mumkin. Bunda, kredit boʻyicha foiz toʻlovlari haqiqatda foydalanilgan davr uchun hisoblanadi.
57. Garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarni qaytarish kredit boʻyicha majburiyatlar toʻliq bajarilgandan soʻng qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi. Bunda, Markaziy bank garov reyestrining yagona axborot bazasidan garov predmeti sifatida qabul qilingan tegishli aktivlar toʻgʻrisidagi yozuvlarni roʻyxatdan chiqaradi.
58. Bank kreditdan foydalanib boʻlgach hamda kredit boʻyicha barcha majburiyatlarini toʻliq bajarganidan soʻng takroran kredit olish uchun Markaziy bankka soʻrovnoma bilan murojaat qilishi mumkin.
10-bob. Kredit taqdim etishni toʻxtatish va undiruvni garov predmetiga qaratish
59. Markaziy bank quyidagi hollarda kredit taqdim etishni toʻxtatishga haqli:
likvidlilikni tiklash rejasida nazarda tutilgan chora-tadbirlar bajarilmaganda yoki lozim darajada bajarilmaganda;
kredit boʻyicha notoʻgʻri hisobotlar taqdim etilganda;
kreditdan likvidlilikni tiklash rejasi hamda pul oqimlari prognoziga muvofiq foydalanilmaganda;
garov predmetini almashtirish va (yoki) qoʻshimcha garov shakllantirish shartlariga rioya qilinmaganda;
bank tomonidan kredit boʻyicha toʻlovlar oʻz vaqtida amalga oshirilmaganda;
Markaziy bank tomonidan bankning kredit muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi soʻrovnomasi rad etilganda;
bank tomonidan kredit shartnomasi va (yoki) garov shartnomasining boshqa talablariga rioya qilinmaganda.
60. Markaziy bank tomonidan kredit taqdim etish toʻxtatilganda, bank ushbu kredit boʻyicha barcha majburiyatlarni Markaziy bankka qaytarishi shart.
61. Bank kredit boʻyicha barcha majburiyatlarni toʻliq qaytarish imkoniyatiga ega boʻlmasa, Markaziy bank kredit majburiyatlari boʻyicha undiruvni quyidagi tartibda amalga oshiradi:
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq banklarning majburiyatlarini undirishda ustuvor huquqdan foydalanish;
qonunchilikda belgilangan tartibda va shartlarda undiruvni garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarga qaratish.
bankning Markaziy bankdagi barcha pul mablagʻlari boʻyicha talablari va uning kredit boʻyicha majburiyatlariga nisbatan nettingni qoʻllash;
62. Undiruvni garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarga qaratish qonunchilikda belgilangan tartibda garov shartnomasiga muvofiq amalga oshiriladi. Bunda, qonunchilikda boshqacha tartib belgilangan va (yoki) tomonlar oʻrtasidagi nizolar yuzaga kelgan taqdirda, undiruvni garov predmetiga qaratish sud qaroriga binoan amalga oshiriladi.
63. Bank, Markaziy depozitariy va (yoki) boshqa tegishli muassasa xabarnomani olgan kundan kechiktirmagan holda garov predmetini kredit hamda garov shartnomalari shartlariga muvofiq Markaziy bank tasarrufiga oʻtkazishi lozim.
64. Garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda realizatsiya qilinadi.
65. Markaziy bank undiruv garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarga qaratilgan kundan kechiktirmasdan bu haqida bankka, Markaziy depozitariy va (yoki) garov predmati saqlanadigan boshqa muassasaga xabarnoma yuboradi.
66. Garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarni sotishdan kelib tushgan pul mablagʻlari kredit boʻyicha asosiy qarz va tegishli foiz toʻlovlari, shuningdek shartnomada nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar miqdoridan kam boʻlgan taqdirda, bank yetishmayotgan mablagʻni kredit shartnomasi shartlariga muvofiq Markaziy bankka toʻlab berishi lozim.
67. Bankning kredit boʻyicha majburiyatlarini toʻlash qonunchilik hujjatlarida belgilangan ketma-ketlikda amalga oshiriladi.
11-bob. Yakuniy qoidalar
68. Mazkur Nizomda belgilangan talablar buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
69. Manfaatdor shaxslar Markaziy bankning qarorlaridan norozi boʻlgan taqdirda, sudga murojaat qilishlari mumkin.
70. Garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarni sotishdan kelib tushgan pul mablagʻlari kredit boʻyicha asosiy qarz va tegishli foiz toʻlovlari, shuningdek shartnomada nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar miqdoridan oshgan hollarda, Markaziy bank ortiqcha mablagʻlarni kredit shartnomasi shartlariga muvofiq bankka qaytaradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruv raisiga Favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kredit olish boʻyicha SOʻROVNOMA __________ (bank nomi) ushbu bilan bank faoliyatida qisqa muddatli likvidlilik taqchilligi yuzaga kelganligini bildiradi. (Likvidlilik taqchilligining batafsil izohi). Bankning qisqa muddatli pul oqimlari prognozi kelgusi ikki haftada omonatchilar va kreditorlar oldidagi majburiyatlarini oʻz vaqtida va toʻliq hajmda bajarilishini taʼminlash uchun ______ mlrd. soʻmlik likvidlilikka ehtiyoj yuzaga kelganligini koʻrsatmoqda. Bugungi kunda __________ (bank nomi) likvidlilikni jalb etish boʻyicha barcha imkoniyatlardan toʻliq foydalanib boʻlganligini maʼlum qilamiz. (Banklararo pul va REPO bozorlari, Markaziy bank bilan operatsiyalar va boshqa manbalardan likvidlilikni jalb etish boʻyicha maʼlumotlar). Yuqoridagilardan kelib chiqib, Sizdan __________ (bank nomi)ga _________ muddatga ______ mlrd. soʻm miqdorida favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kredit ajratilishida amaliy yordam berishingizni soʻraymiz. Bank tomonidan likvidlilik holatini tiklash va prudensial meʼyorlarni yaxshilash boʻyicha taʼsirchan chora-tadbirlar amalga oshirilishini kafolatlaymiz. Bu borada bajarilgan ishlar boʻyicha Markaziy bankka doimiy ravishda maʼlumot taqdim etib boriladi. Soʻrovnomaga bank tomonidan kelgusi ikki haftalik davr uchun pul oqimlari prognozi, favqulodda qoʻllab-quvvatlash kreditlarini oʻz vaqtida qaytarish va likvidlilik holatini tiklash boʻyicha chora-tadbirlar rejasi, favqulodda qoʻllab-quvvatlash kreditlari boʻyicha garov sifatida taqdim etiladigan aktivlar roʻyxati ilova qilinadi. Ilova ___ varaqda. Boshqaruv raisi Ismi, familiyasi, imzosi Sana
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
_______________ (bank nomi) tomonidan favqulodda qoʻllab-quvvatlash kreditlarini oʻz vaqtida qaytarish va likvidlilik holatini tiklash boʻyicha
Aktivlar 1-oy yakuni boʻyicha 2-oy yakuni boʻyicha 3-oy yakuni boʻyicha 4-oy yakuni boʻyicha 5-oy yakuni boʻyicha 6-oy yakuni boʻyicha 1. Kassadagi naqd pul va boshqa toʻlov hujjatlari 2. Bankning Markaziy bankdagi hisobvaraqlari 3. Boshqa banklar va moliyaviy tashkilotlardan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar 4. Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlar shu jumladan: 4.1 davlat qimmatli qogʻozlari 4.2 korporativ qimmatli qogʻozlar 4.3 boshqa qimmatli qogʻozlar 5. Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar 6. Oldi-sotdiga moʻljallangan qimmatbaho metallar, toshlar va tangalar 7. REPO bitimlari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar 8. Investitsiya, kredit va lizing operatsiyalari shu jumladan: 8.1 boshqa banklarga berilgan qisqa va uzoq muddatli kreditlar 8.2 Hukumatga berilgan qisqa va uzoq muddatli kreditlar 8.3 budjet tashkilotlariga berilgan qisqa va uzoq muddatli kreditlar 8.4 jismoniy shaxslarga berilgan qisqa va uzoq muddatli kreditlar 8.5 yakka tartibdagi tadbirkorlarga berilgan qisqa va uzoq muddatli kreditlar 8.6 davlat korxonalari, tashkilotlari va muassasalariga berilgan qisqa va uzoq muddatli kreditlar 8.7 chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalarga berilgan qisqa va uzoq muddatli kreditlar 8.8 xususiy korxonalar, xoʻjalik shirkatlari va jamiyatlarga berilgan qisqa va uzoq muddatli kreditlar 8.9 bank boʻlmagan moliyaviy muassasalarga berilgan qisqa va uzoq muddatli kreditlar 8.10 lizing (moliyaviy ijara) 8.11 sud yoki ijro ishi yuritish jarayonidagi kreditlar va lizing 8.12 qaram xoʻjalik jamiyatlariga, birgalikdagi korxonalarga va shoʻba xoʻjalik jamiyatlariga qilingan investitsiyalar 8.13 amortizatsiyalangan qiymati boʻyicha baholanadigan qarz qimmatli qogʻozlarga qilingan investitsiyalar 9. Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar 10. Olinishi lozim boʻlgan hisoblangan foizsiz daromadlar 11. Asosiy vositalar 12. Nomoddiy aktivlar 13. Bankning boshqa xususiy mulklari 14. Valyutalar savdosi va valyuta pozitsiyalari 15. Standart deb tasniflangan aktivlar boʻyicha zaxira 16. Boshqa aktivlar Jami aktivlar (I) Majburiyatlar 17. Talab qilib olinguncha depozit hisobvaraqlari: shu jumladan: 17.1 jismoniy shaxslar depozitlari 17.2 yuridik shaxslar depozitlari 18. Jamgʻarma va muddatli depozitlar: shu jumladan: 18.1 jismoniy shaxslar depozitlari 18.2 yuridik shaxslar depozitlari 19. Boshqa banklar va moliyaviy tashkilotlarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar 20. Bankning toʻlanmagan akseptlari 21. Toʻlanishi lozim boʻlgan qisqa muddatli kreditlar 22. Olingan uzoq muddatli kreditlar 23. Lizing (moliyaviy ijara) boʻyicha majburiyatlar 24. REPO bitimlari boʻyicha sotilgan qimmatli qogʻozlar 25. Toʻlanishi lozim boʻlgan hisoblangan foizlar 26. Hisoblangan soliqlar 27. Mijozlarning boshqa depozitlari 28. Hosilaviy instrumentlarning revalvatsiyasi natijasida amalga oshmagan zararlar va boshqa muddati uzaytirilgan daromadlar 29. Mijozlarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlari 30. Kliring tranzaksiyalari 31. Hukumatga tegishli daromad va boshqa tushumlar hisobvaraqlari 32. Mijozlarning bank kartalaridan kelib tushgan tushum 33. Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar 34 Subordinar qarz 35. Boshqa majburiyatlar Jami majburiyatlar (II) Xususiy kapital 36. Ustav kapitali 37. Qoʻshimcha kapital 38. Zaxira kapitali 39. Taqsimlanmagan foyda Jami kapital (III) Jami majburiyatlar va kapital (II+III) 40. Bankning Markaziy Bank oldidagi majburiyatlari: shu jumladan: 40.1 likvidlilikni taqdim etish operatsiyalari boʻyicha 40.2 favqulodda qoʻllab-quvvatlash kreditlari boʻyicha Boshqaruv raisi Ismi, familiyasi, imzosi
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
_______________ (bank nomi) ning kelgusi ikki haftalik davr uchun PUL OQIMLARI PROGNOZI
2 haftalik davr xx.xx.xxxx dan xx.xx.xxxx gacha Kelgusi 2 haftalik davr uchun sof pul oqimlari prognozi (mlrd. soʻmda) Musbat oqimlar bank likvidliligiga qoʻshiladi Manfiy oqimlar bank likvidliligidan kamaytiriladi Jami depozitlar X shu jumladan: talab qilib olinguncha depozitlar jamgʻarma depozitlar muddatli depozitlar Boshqa banklar va moliyaviy tashkilotlarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar X Toʻlanishi lozim boʻlgan qisqa muddatli kreditlar X Olingan uzoq muddatli kreditlar X Hisoblangan soliqlar X Investitsiya, kredit va lizing operatsiyalari X Qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalar X Banklararo pul bozoridagi operatsiyalar X Markaziy bank bilan operatsiyalar X Boshqalar X Jami sof oqimlar X Boshqaruv raisi Ismi, familiyasi, imzosi
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
_______________ (bank nomi) tomonidan favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditga garov predmeti sifatida taklif etilayotgan aktivlar ROʻYXATI
1-jadval “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” AJ va (yoki) boshqa muassasada hisobi yuritiluvchi (saqlanuvchi) qimmatli qogʻozlar T/r ISIN raqami Soʻndirilish muddati Qimmatli qogʻozlar soni Nominal qiymati Jami nominal qiymati Nominalga nisbatan oʻzgarishi (%) Garovning jami qiymati 1 2 3 4 5 6=4*5 7 8=6*7/100 Jami aktivlar
2-jadval Markaziy bankdagi muddatli depozitlar va boshqa hisobvaraqlar Depozit hisobvaragʻi raqami Depozitni soʻndirish muddati Valyuta birligi Garov predmeti sifatida taqdim etilayotgan sanadagi depozit qoldigʻi Depozit hisobvaragʻi ochilgan valyuta birligida Xabarnoma taqdim etilgan sanadagi Markaziy bank kursi boʻyicha qayta hisoblangan qiymatda 1 2 3 4 5 Jami depozitlar
3-jadval _______________ (bank nomi) tomonidan favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditga garov predmeti sifatida taklif etilayotgan kreditlar T/r Qarzdorning nomi Qarzdorning shaxsni tasdiqlovchi hujjati raqami Kredit reyestri boʻyicha unikal raqami Kredit shartnomasi tuzilgan sana Kredit shartnomasi tugash sanasi Roʻyxatga kiritish sanasidagi kredit shartnomasi boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan qoldiq summa Kredit shartnomasida qayd etilgan valyuta kodi Kredit shartnomasi boʻyicha majburiyatlarni taʼminlash usuli Kredit shartnomasida qayd etilgan valyutada Roʻyxat taqdim etilgan sanadagi Markaziy bank kursi boʻyicha qayta hisoblangan qiymatda 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Jami
4-jadval Bankning boshqa aktivlari T/r Aktivlar turi Garov predmeti sifatida taqdim etilayotgan aktivning balans qiymati Soʻnggi qayta baholash amalga oshirilgan sana Aktivdan foydalanish muddati Jami aktivlar Ushbu bilan favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditga garov predmeti sifatida taklif etilayotgan aktivlar Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (roʻyxat raqami ___, sana ___) belgilangan maqbullik talablariga javob berishini, boshqa amaliyotlar boʻyicha garovga qoʻyilmaganligini, kelgusida garovga qoʻyilmasligini hamda nizo predmeti emasligini tasdiqlaymiz hamda kafolatlaymiz. ______ (bank nomi) garov predmeti sifatida taqdim qilingan aktivlar sifatining buzilishi va (yoki) qiymatining pasayishiga olib keluvchi har qanday oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ular yuzaga kelgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmagan holda Markaziy bankka taqdim etish majburiyatini oladi. Boshqaruv raisi Ismi, familiyasi, imzosi
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Markaziy bank tomonidan favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kredit ajratilishi hamda kredit boʻyicha garov predmeti sifatida qabul qilingan maqbul aktivlar toʻgʻrisida XABARNOMA
Markaziy bank ushbu bilan, Sizning ____ yil ____ (sana)dagi Soʻrovnomangizga koʻra Markaziy bank boshqaruvi tomonidan favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kredit ajratilishi boʻyicha ijobiy qaror qabul qilinganligi maʼlum qiladi.
Shu bilan birga, Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami ___, sana ___) muvofiq kredit boʻyicha maqbul deb topilgan garov predmetlari roʻyxati ilova muvofiq yuborilmoqda.
1-jadval “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” AJ va (yoki) boshqa muassasada hisobi yuritiluvchi (saqlanuvchi) qimmatli qogʻozlar T/r ISIN raqami Soʻndirilish muddati Qimmatli qogʻozlar soni Nominal qiymati Jami nominal qiymati Nominalga nisbatan oʻzgarishi (%) Garovning jami qiymati 1 2 3 4 5 6=4*5 7 8=6*7/100 Jami aktivlar
2-jadval Markaziy bankdagi muddatli depozitlar va boshqa hisobvaraqlar Depozit hisobvaragʻi raqami Depozitni soʻndirish muddati Valyuta birligi Garov predmeti sifatida taqdim etilayotgan sanadagi depozit qoldigʻi Depozit hisobvaragʻi ochilgan valyuta birligida Markaziy bank kursi boʻyicha qayta hisoblangan qiymati 1 2 3 4 5 Jami depozitlar
3-jadval Kredit talablari sifatida qabul qilingan kreditlar Qarzdorning nomi Qarzdorning shaxsni tasdiqlovchi hujjat raqami Kredit reyestri boʻyicha unikal raqami Kreditning Markaziy bankka taqdim etilgan sanadagi qoldiq summasi 1 2 3 4 Jami
4-jadval Bankning boshqa aktivlari T/r Aktivlar turi Garov predmeti sifatida taqdim etilayotgan aktivning balans qiymati Soʻnggi qayta baholash amalga oshirilgan sana Aktivdan foydalanish muddati Jami aktivlar Rais oʻrinbosari Ismi, familiyasi, imzosi
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
_______________ (bank nomi) ning kunlik pul oqimlari HISOBOTI
xx.xx.xxxx holatiga Joriy likvidlilik holati (mlrd. soʻmda) Milliy valyutadagi pul mablagʻlari X shu jumladan: Naqd pul Markaziy bankdagi majburiy zaxiralar Markaziy bankdagi joriy hisobvaraqlar Chet el valyutalaridagi depozitlar X Oldingi ish kunidagi sof pul oqimlari (mlrd. soʻmda) Musbat oqimlar = bank likvidliligiga qoʻshiladi Manfiy oqimlar = bank likvidliligidan kamaytiriladi Jami depozitlar X shu jumladan: talab qilib olinguncha depozitlar jamgʻarma depozitlar muddatli depozitlar Boshqa banklar va moliyaviy tashkilotlarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar X Toʻlanishi lozim boʻlgan qisqa muddatli kreditlar X Olingan uzoq muddatli kreditlar X Hisoblangan soliqlar X Investitsiya, kredit va lizing operatsiyalari X Qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalar X Banklararo pul bozoridagi operatsiyalar X Markaziy bank bilan operatsiyalar X Boshqalar X Jami sof oqimlar X Boshqaruv raisi Ismi, familiyasi, imzosi
Rais M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2024-yil 9-noyabr,
34/5-son