UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 2-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 2 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 декабря 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 December 2024 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон «Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 2 декабрдаги 198-сон буйруғига ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги

Ушбу Низом ички аудит хизмати ташкил этилган вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) ички аудит хизматлари раҳбари ва ходими фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш (бундан буён матнда баҳолаш деб юритилади), уларни рағбатлантириш ва рейтингини юритиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом талаблари давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари раҳбари ва ходими фаолиятининг самарадорлигини ходимларга юклатилган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришишдаги ҳамда вазифа ва функцияларни бажарилишидаги ҳиссасини баҳолашга нисбатан татбиқ этилади.

Бунда ички аудит хизматлари раҳбари ва ходимининг ижро ва меҳнат интизомига риоя қилганлиги ҳамда ташаббускорлигига оид кўрсаткичлари Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига (рўйхат рақами 3407, 2022 йил 28 декабрь) (бундан буён матнда Услубият деб юритилади) асосан белгиланади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш — давлат органлари ва ташкилотларида молиявий операциялар бажарилгунига қадар ҳамда бажарилиши жараёнида молиявий хато ва камчиликларни аниқлаш ва олдини олиш жараёни;

масофавий назора т — ахборот технологиялари ва маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган назорат тури.

3. Ички аудит хизмати раҳбарининг ҳамда бир нафар штатдан иборат аудит хизмати ходимининг, шуниндек штатида ички аудит хизмати раҳбаридан ташқари фақат бир нафар ходими бўлган аудит хизмати ходимининг фаолиятини баҳолаш давлат органлари ва ташкилотларининг баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш бўйича масъул таркибий тузилмаси (бундан буён матнда Масъул таркибий тузилма деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

4. Ички аудит хизматлари ходими (бундан буён матнда ходим деб юритилади) фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ички аудит хизмати раҳбари томонидан ҳар чоракда амалга оширилади ҳамда у баҳолаш билан боғлиқ маълумотларнинг тўғрилиги ва холислигига жавобгар ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) томонидан ички аудит хизмати раҳбари ва ходими фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари бўйича маълумотларнинг ҳаққонийлиги ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш доирасида ўрганиб борилади.

2-боб. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш

6. Ходим фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади:

бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалар;

масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалар;

ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган ички аудит тадбирларининг ўтказилиши;

ходим томонидан берилган таклиф ва тавсияларнинг ички аудит объектлари томонидан бажарилиши.

7. Ходим фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблашда қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади:

бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, масофавий назорат тадбирларига оид маълумотлар;

ички аудит йиллик режасининг бажарилиши бўйича маълумотлар;

берилган таклиф ва тавсияларнинг ички аудит объектлари томонидан бажарилишига оид маълумотлар.

8. Ходимнинг бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалари кўрсаткичи қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:

Бунда:

Х p — ходимнинг ҳисобот давридаги бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олишдаги натижалари кўрсаткичи;

B x — ходимнинг ҳисобот даврида бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича натижаси;

B t — ходимнинг ўтган йилнинг мос даврида бюджет қонунчилиги бузилишини олдини олишдаги натижаси;

B v — бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалари кўрсаткичига белгиланадиган вазн.

B x нинг (ходимнинг ҳисобот даврида бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича натижаси) B t га (ходимнинг аввалги йилнинг мос даврида бюджет қонунчилиги бузилишини олдини олишдаги натижаси) нисбати бирдан юқори бўлганда, кўрсаткични ҳисоблашда нисбатнинг миқдори «1» деб олинади.

9. Ходимнинг масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалари кўрсаткичини ҳисоблаш мазкур Низомнинг 8-бандига асосан ҳисобот давридаги ҳамда аввалги йилнинг мос давридаги масофавий назорат натижаларини ҳисоблаш орқали аниқланади.

10. Ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган ички аудит тадбирларининг ўтказилиши кўрсаткичи ҳисобот даврида ички аудит йиллик режасига асосан ходим томонидан ўтказилган ички аудит тадбирлари сонини ҳисобот даврида ўтказилиши белгиланган ички аудит тадбирлари сонига нисбати орқали аниқланади.

11. Ходим томонидан берилган таклиф ва тавсияларнинг ички аудит объектлари томонидан бажарилиши кўрсаткичи ҳисобот даврида ички аудит объектлари томонидан бажарилган таклиф ва тавсияларнинг ушбу даврда бажарилиши белгиланган таклиф ва тавсияларга нисбати орқали аниқланади.

12. Баҳолашда фойдаланиладиган ходим фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари натижалари фоизда ҳисобланади.

13. Ички аудит тадбири бир нечта ходим томонидан амалга оширилганда, ходимнинг бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, масофавий назоратни амалга ошириш ва ички аудит йиллик режасидаги ички аудит тадбирларини ўтказиш натижаларидаги улуши ички аудит хизмати раҳбари томонидан аниқланади.

14. Ходим томонидан аввалги йилда бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва/ёки масофавий назорат амалга оширилмаган ҳолларда, ходимнинг ҳисобот давридаги мос кўрсаткичлари «1»ни тегишли вазнга кўпайтириш орқали фоизда аниқланади.

15. Ходим фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг муҳимлик даражасидан келиб чиқиб, унга қуйидагича вазн белгиланади:

ходимнинг бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалари — 0,30;

ходимнинг масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалари — 0,30;

ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган ички аудит тадбирларининг ўтказилиши — 0,20;

ходим томонидан берилган таклиф ва тавсияларнинг ички аудит объектлари томонидан бажарилиши — 0,20.

16. Мазкур Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган кўрсаткичлар йиғиндиси асосида ходимнинг фаолияти самарадорлиги йиғма кўрсаткичи (KPI) аниқланади.

Масалан:

Ички аудит хизматида 3 нафар ходим фаолият юритади. Ушбу ходимлар ҳисобот даврида қуйидаги натижаларга эга:

Т/р Самарадорлик кўрсаткичлари 1-ходим 2-ходим 3-ходим 1. Бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалари 900 млн.сўм (ўтган йилда 1,2 млрд.сўм) 1,5 млрд. сўм (ўтган йилда 1,2 млрд. сўм) 1,7 млрд. сўм (ўтган йилда 1,2 млрд. сўм) 2. Масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалари 1,3 млрд (ўтган йилда 1 млрд.сўм) 900 млн (ўтган йилда 1 млрд. сўм) 1,6 млрд (ўтган йилда 1 млрд. сўм) 3. Ички аудит йиллик режасига мувофиқ ўтказилган ички аудит тадбирлари сони 4 (умумий сони 5) 5 (умумий сони 5) 4 (умумий сони 6) 4. Ички аудит объектлари томонидан бажарилган таклиф ва тавсиялар сони 18 (умумий сони 20) 15 (умумий сони 21) 12 (умумий сони 16)

Бунда 1-ходим фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари қуйидагича ҳисобланади:

бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олишдаги натижалари: (0,9 /1,2) х 0,3 (муҳимлик вазни) х 100% =22,5 фоиз;

масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалари: 1,3 / 1 = 1 (нисбатнинг миқдори бирдан кўп бўлганлиги учун «1» олинди) х 0,3 (муҳимлик вазни) х 100% = 30 фоиз;

ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган ички аудит тадбирларининг ўтказилиши: (4/5) х 0,2 (муҳимлик вазни) х 100% = 16 фоиз;

берилган таклиф ва тавсияларнинг ички аудит объектлари томонидан бажарилиши: (18/20) х 0,2 (муҳимлик вазни) х 100% = 18 фоиз.

1-ходим фаолияти самарадорлигининг йиғма кўрсаткичи (KPI) : 22,5% + 30% + 16% + 18% = 86,5 фоиз.

17. Ходим фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш натижалари ҳар чорак ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ушбу Низомнинг 1-иловасида белгиланган шаклда ички аудит хизмати раҳбари томонидан имзоланади ҳамда Масъул таркибий тузилмага киритилади.

Бунда самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш натижаларидан келиб чиқиб ходимнинг фаолияти самарадорлигининг йиғма кўрсаткичи қуйидагича баҳоланади:

56 фоизгача — «қониқарсиз»;

56 (56 фоиз ҳам киради) фоиздан 71 фоизгача — «қониқарли»;

71 фоиздан (71 фоиз ҳам киради) 86 фоизгача — «яхши»;

86 фоиздан (86 фоиз ҳам киради) юқори — «аъло».

Ушбу йиғма кўрсаткични баҳолаш натижалари ходимнинг рейтингини юритишда фойдаланилади.

18. Мазкур Низом асосида ходимнинг фаолиятини баҳолаш натижалари Масъул таркибий тузилма томонидан ички аудит хизмати ходимига юклатилган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари эришишдаги ҳамда вазифа ва функцияларни бажаришдаги ҳиссасини аниқлашда фойдаланилади.

19. Масъул таркибий тузилма томонидан ички аудит хизмати раҳбари фаолиятининг самарадорлиги ушбу Низомнинг 6-бандидаги кўрсаткичлар асосида ички аудит хизматининг ҳисобот давридаги натижаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда ушбу кўрсаткичларни ҳисоблаш мазкур Низомнинг 8 — 11-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

20. Масъул таркибий тузилма томонидан Услубиятга мувофиқ, «яхши» ва «аъло» деб баҳоланган ички аудит хизмати раҳбари ва ходимига нисбатан давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг тегишли буйруғи асосида рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин.

3-боб. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимининг фаолияти самарадорлиги рейтингини юритиш

21. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ходим фаолиятининг самарадорлиги йиғма кўрсаткичлари ва унинг баҳоланиши бўйича маълумотлар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар тақдим этилади.

22. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида вазирлик расмий веб-сайтида ички аудит хизмати раҳбари ва ходимининг фаолияти самарадорлиги рейтингини мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ шакллантиради ҳамда ушбу рейтинг жамоатчилик учун очиқ ҳисобланади.

23. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимининг фаолияти самарадорлиги рейтинги ходим фаолиятининг самарадорлиги йиғма кўрсаткичларини камайиб бориш тартибида жойлаштириш асосида шакллантирилади.

4-боб. Якуний қоида

24. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

( Давлат органи ва ташкилотининг номи ) Ички аудит тузилмаси ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари _____________________________________________________________________________________________ ( Баҳолаш даври ) Т/р Ходимнинг Ф.И.О. Лавозим Кўрсаткичлар кесимида Йиғма кўрсаткич Берилган баҳо Бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалар Масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалари Ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган ички аудит тадбирларининг ўтказилиши Берилган таклиф ва тавсияларнинг бажарилиши 1. 2. 3. 4. Ички аудит хизмати раҳбари : ______________________ (имзо) сана: ______

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимлар фаолияти самарадорлигининг РЕЙТИНГИ ________________________________________________________________________________________________________ (Баҳолаш даври)

Т/ р Ходимнинг Ф.И.О. Давлат органи ва ташкилоти номи Лавозими Ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаси Йиғма кўрсаткич Берилган баҳо 1. 2. 3. 4.

Вазир Д. КУЧКАРОВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А. МУСАЕВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗОҲИДОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 2 декабрь,

2024 йил 2 декабрь

2024 йил 29 ноябрь

198-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2024 й., 10/24/3583/1023-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 10-iyuldagi PF-100-son “Budjet mablagʻlaridan foydalanish ustidan moliyaviy nazoratni kuchaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq 2025-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 2-dekabrdagi 198-son buyrugʻiga ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi

Ushbu Nizom ichki audit xizmati tashkil etilgan vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining (bundan buyon matnda davlat organlari va tashkilotlari deb yuritiladi) ichki audit xizmatlari rahbari va xodimi faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash (bundan buyon matnda baholash deb yuritiladi), ularni ragʻbatlantirish va reytingini yuritish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom talablari davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari rahbari va xodimi faoliyatining samaradorligini xodimlarga yuklatilgan eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarga erishishdagi hamda vazifa va funksiyalarni bajarilishidagi hissasini baholashga nisbatan tatbiq etiladi.

Bunda ichki audit xizmatlari rahbari va xodimining ijro va mehnat intizomiga rioya qilganligi hamda tashabbuskorligiga oid koʻrsatkichlari Davlat fuqarolik xizmatchilari faoliyatining samaradorligini eng muhim koʻrsatkichlar asosida baholash uslubiyatiga (roʻyxat raqami 3407, 2022-yil 28-dekabr) (bundan buyon matnda Uslubiyat deb yuritiladi) asosan belgilanadi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish — davlat organlari va tashkilotlarida moliyaviy operatsiyalar bajarilguniga qadar hamda bajarilishi jarayonida moliyaviy xato va kamchiliklarni aniqlash va oldini olish jarayoni;

masofaviy nazora t — axborot texnologiyalari va maʼlumotlar bazasidan foydalangan holda amalga oshiriladigan nazorat turi.

3. Ichki audit xizmati rahbarining hamda bir nafar shtatdan iborat audit xizmati xodimining, shunindek shtatida ichki audit xizmati rahbaridan tashqari faqat bir nafar xodimi boʻlgan audit xizmati xodimining faoliyatini baholash davlat organlari va tashkilotlarining baholash tizimini joriy etish va monitoring qilish boʻyicha masʼul tarkibiy tuzilmasi (bundan buyon matnda Masʼul tarkibiy tuzilma deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.

4. Ichki audit xizmatlari xodimi (bundan buyon matnda xodim deb yuritiladi) faoliyatining samaradorligini baholash ichki audit xizmati rahbari tomonidan har chorakda amalga oshiriladi hamda u baholash bilan bogʻliq maʼlumotlarning toʻgʻriligi va xolisligiga javobgar hisoblanadi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (bundan matnda Iqtisodiyot va moliya vazirligi deb yuritiladi) tomonidan ichki audit xizmati rahbari va xodimi faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari boʻyicha maʼlumotlarning haqqoniyligi ichki audit xizmatlari faoliyatini baholash doirasida oʻrganib boriladi.

2-bob. Ichki audit xizmati rahbari va xodimining faoliyati samaradorligini baholash hamda ragʻbatlantirish

6. Xodim faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari quyidagilar hisoblanadi:

budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olishdagi natijalar;

masofaviy nazoratni amalga oshirishdagi natijalar;

ichki audit yillik rejasida xodim masʼul boʻlgan ichki audit tadbirlarining oʻtkazilishi;

xodim tomonidan berilgan taklif va tavsiyalarning ichki audit obyektlari tomonidan bajarilishi.

7. Xodim faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini hisoblashda quyidagi maʼlumotlardan foydalaniladi:

budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish, masofaviy nazorat tadbirlariga oid maʼlumotlar;

ichki audit yillik rejasining bajarilishi boʻyicha maʼlumotlar;

berilgan taklif va tavsiyalarning ichki audit obyektlari tomonidan bajarilishiga oid maʼlumotlar.

8. Xodimning budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olishdagi natijalari koʻrsatkichi quyidagi formulaga asosan hisoblanadi:

Bunda:

X p — xodimning hisobot davridagi budjet qonunchiligi buzilishining oldini olishdagi natijalari koʻrsatkichi;

B x — xodimning hisobot davrida budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish boʻyicha natijasi;

B t — xodimning oʻtgan yilning mos davrida budjet qonunchiligi buzilishini oldini olishdagi natijasi;

B v — budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olishdagi natijalari koʻrsatkichiga belgilanadigan vazn.

B x ning (xodimning hisobot davrida budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish boʻyicha natijasi) B t ga (xodimning avvalgi yilning mos davrida budjet qonunchiligi buzilishini oldini olishdagi natijasi) nisbati birdan yuqori boʻlganda, koʻrsatkichni hisoblashda nisbatning miqdori “1” deb olinadi.

9. Xodimning masofaviy nazoratni amalga oshirishdagi natijalari koʻrsatkichini hisoblash mazkur Nizomning 8-bandiga asosan hisobot davridagi hamda avvalgi yilning mos davridagi masofaviy nazorat natijalarini hisoblash orqali aniqlanadi.

10. Ichki audit yillik rejasida xodim masʼul boʻlgan ichki audit tadbirlarining oʻtkazilishi koʻrsatkichi hisobot davrida ichki audit yillik rejasiga asosan xodim tomonidan oʻtkazilgan ichki audit tadbirlari sonini hisobot davrida oʻtkazilishi belgilangan ichki audit tadbirlari soniga nisbati orqali aniqlanadi.

11. Xodim tomonidan berilgan taklif va tavsiyalarning ichki audit obyektlari tomonidan bajarilishi koʻrsatkichi hisobot davrida ichki audit obyektlari tomonidan bajarilgan taklif va tavsiyalarning ushbu davrda bajarilishi belgilangan taklif va tavsiyalarga nisbati orqali aniqlanadi.

12. Baholashda foydalaniladigan xodim faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari natijalari foizda hisoblanadi.

13. Ichki audit tadbiri bir nechta xodim tomonidan amalga oshirilganda, xodimning budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish, masofaviy nazoratni amalga oshirish va ichki audit yillik rejasidagi ichki audit tadbirlarini oʻtkazish natijalaridagi ulushi ichki audit xizmati rahbari tomonidan aniqlanadi.

14. Xodim tomonidan avvalgi yilda budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish va/yoki masofaviy nazorat amalga oshirilmagan hollarda, xodimning hisobot davridagi mos koʻrsatkichlari “1”ni tegishli vaznga koʻpaytirish orqali foizda aniqlanadi.

15. Xodim faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarining muhimlik darajasidan kelib chiqib, unga quyidagicha vazn belgilanadi:

xodimning budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olishdagi natijalari — 0,30;

xodimning masofaviy nazoratni amalga oshirishdagi natijalari — 0,30;

ichki audit yillik rejasida xodim masʼul boʻlgan ichki audit tadbirlarining oʻtkazilishi — 0,20;

xodim tomonidan berilgan taklif va tavsiyalarning ichki audit obyektlari tomonidan bajarilishi — 0,20.

16. Mazkur Nizomga muvofiq hisoblab chiqilgan koʻrsatkichlar yigʻindisi asosida xodimning faoliyati samaradorligi yigʻma koʻrsatkichi (KPI) aniqlanadi.

Masalan:

Ichki audit xizmatida 3 nafar xodim faoliyat yuritadi. Ushbu xodimlar hisobot davrida quyidagi natijalarga ega:

T/r Samaradorlik koʻrsatkichlari 1-xodim 2-xodim 3-xodim 1. Budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olishdagi natijalari 900 mln.soʻm (oʻtgan yilda 1,2 mlrd.soʻm) 1,5 mlrd. soʻm (oʻtgan yilda 1,2 mlrd. soʻm) 1,7 mlrd. soʻm (oʻtgan yilda 1,2 mlrd. soʻm) 2. Masofaviy nazoratni amalga oshirishdagi natijalari 1,3 mlrd (oʻtgan yilda 1 mlrd.soʻm) 900 mln (oʻtgan yilda 1 mlrd. soʻm) 1,6 mlrd (oʻtgan yilda 1 mlrd. soʻm) 3. Ichki audit yillik rejasiga muvofiq oʻtkazilgan ichki audit tadbirlari soni 4 (umumiy soni 5) 5 (umumiy soni 5) 4 (umumiy soni 6) 4. Ichki audit obyektlari tomonidan bajarilgan taklif va tavsiyalar soni 18 (umumiy soni 20) 15 (umumiy soni 21) 12 (umumiy soni 16)

Bunda 1-xodim faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari quyidagicha hisoblanadi:

budjet qonunchiligi buzilishining oldini olishdagi natijalari: (0,9 /1,2) x 0,3 (muhimlik vazni) x 100% =22,5 foiz;

masofaviy nazoratni amalga oshirishdagi natijalari: 1,3 / 1 = 1 (nisbatning miqdori birdan koʻp boʻlganligi uchun “1” olindi) x 0,3 (muhimlik vazni) x 100% = 30 foiz;

ichki audit yillik rejasida xodim masʼul boʻlgan ichki audit tadbirlarining oʻtkazilishi: (4/5) x 0,2 (muhimlik vazni) x 100% = 16 foiz;

berilgan taklif va tavsiyalarning ichki audit obyektlari tomonidan bajarilishi: (18/20) x 0,2 (muhimlik vazni) x 100% = 18 foiz.

1-xodim faoliyati samaradorligining yigʻma koʻrsatkichi (KPI) : 22,5% + 30% + 16% + 18% = 86,5 foiz.

17. Xodim faoliyatining samaradorligi koʻrsatkichlarini hisoblash natijalari har chorak hisobot davridan keyingi oyning 5-sanasiga qadar ushbu Nizomning 1-ilovasida belgilangan shaklda ichki audit xizmati rahbari tomonidan imzolanadi hamda Masʼul tarkibiy tuzilmaga kiritiladi.

Bunda samaradorlik koʻrsatkichlarini hisoblash natijalaridan kelib chiqib xodimning faoliyati samaradorligining yigʻma koʻrsatkichi quyidagicha baholanadi:

56 foizgacha — “qoniqarsiz”;

56 (56 foiz ham kiradi) foizdan 71 foizgacha — “qoniqarli”;

71 foizdan (71 foiz ham kiradi) 86 foizgacha — “yaxshi”;

86 foizdan (86 foiz ham kiradi) yuqori — “aʼlo”.

Ushbu yigʻma koʻrsatkichni baholash natijalari xodimning reytingini yuritishda foydalaniladi.

18. Mazkur Nizom asosida xodimning faoliyatini baholash natijalari Masʼul tarkibiy tuzilma tomonidan ichki audit xizmati xodimiga yuklatilgan eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari erishishdagi hamda vazifa va funksiyalarni bajarishdagi hissasini aniqlashda foydalaniladi.

19. Masʼul tarkibiy tuzilma tomonidan ichki audit xizmati rahbari faoliyatining samaradorligi ushbu Nizomning 6-bandidagi koʻrsatkichlar asosida ichki audit xizmatining hisobot davridagi natijalaridan kelib chiqib hisoblanadi.

Bunda ushbu koʻrsatkichlarni hisoblash mazkur Nizomning 8 — 11-bandlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

20. Masʼul tarkibiy tuzilma tomonidan Uslubiyatga muvofiq, “yaxshi” va “aʼlo” deb baholangan ichki audit xizmati rahbari va xodimiga nisbatan davlat organi va tashkiloti rahbarining tegishli buyrugʻi asosida ragʻbatlantirish choralari qoʻllanilishi mumkin.

3-bob. Ichki audit xizmati rahbari va xodimining faoliyati samaradorligi reytingini yuritish

21. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga xodim faoliyatining samaradorligi yigʻma koʻrsatkichlari va uning baholanishi boʻyicha maʼlumotlar hisobot choragidan keyingi oyning 20-sanasiga qadar taqdim etiladi.

22. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida vazirlik rasmiy veb-saytida ichki audit xizmati rahbari va xodimining faoliyati samaradorligi reytingini mazkur Nizomning 2-ilovasida keltirilgan jadvalga muvofiq shakllantiradi hamda ushbu reyting jamoatchilik uchun ochiq hisoblanadi.

23. Ichki audit xizmati rahbari va xodimining faoliyati samaradorligi reytingi xodim faoliyatining samaradorligi yigʻma koʻrsatkichlarini kamayib borish tartibida joylashtirish asosida shakllantiriladi.

4-bob. Yakuniy qoida

24. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

( Davlat organi va tashkilotining nomi ) Ichki audit tuzilmasi xodimlari faoliyati samaradorligini baholash natijalari _____________________________________________________________________________________________ ( Baholash davri ) T/r Xodimning F.I.O. Lavozim Koʻrsatkichlar kesimida Yigʻma koʻrsatkich Berilgan baho Budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olishdagi natijalar Masofaviy nazoratni amalga oshirishdagi natijalari Ichki audit yillik rejasida xodim masʼul boʻlgan ichki audit tadbirlarining oʻtkazilishi Berilgan taklif va tavsiyalarning bajarilishi 1. 2. 3. 4. Ichki audit xizmati rahbari : ______________________ (imzo) sana: ______

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Ichki audit xizmati rahbari va xodimlar faoliyati samaradorligining REYTINGI ________________________________________________________________________________________________________ (Baholash davri)

T/ r Xodimning F.I.O. Davlat organi va tashkiloti nomi Lavozimi Xodimlar faoliyati samaradorligini baholash natijasi Yigʻma koʻrsatkich Berilgan baho 1. 2. 3. 4.

Vazir D. KUCHKAROV

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari A. MUSAYEV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZOHIDOV

Toshkent sh.,

2024-yil 2-dekabr,

2024-yil 2-dekabr

2024-yil 29-noyabr

198-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.12.2024-y., 10/24/3583/1023-son)

lex.uz