📅 2024-yil 13-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 13-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 13 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АСОСИЙ ЕЧИМЛАРИ
ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Нукус шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида
Нукус шаҳрини комплекс ривожлантириш, қурилиш ишларини режалаштириш, уларнинг сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштириш қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПҚ-3502-сон қарорига мувофиқ шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи этиб белгиланган «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси (кейинги ўринларда — бош лойиҳа ташкилоти) томонидан Нукус шаҳри бош режасининг лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;
б) Нукус шаҳри бош режасининг лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилганлиги;
в) ишлаб чиқилган Нукус шаҳри бош режасининг лойиҳасида 2040 йилгача бўлган даврда Нукус шаҳрининг Нукус тумани ҳудудига (876 гектар) кенгайиши ҳисобга олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Нукус шаҳрининг бош режаси лойиҳасининг асосий ечимлари 1-иловага мувофиқ;
Нукус шаҳрининг бош режаси лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:
а) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларга мўлжалланган қурилиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш истиқболларини режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда, Нукус шаҳрининг бош режаси лойиҳасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) мазкур қарорга асосан тасдиқланган Нукус шаҳрининг бош режасига мувофиқ Нукус шаҳри чегарасини ўзгартириш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритсин;
в) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:
бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган кўчаларнинг қизил чизиқлари доирасидаги майдонларда жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан ер участкаларининг бош режага зид равишда эгаллаб олинишини чеклаш;
бош режага асосан йўл инфратузилмасини ривожлантириш, саноат зонаси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш учун мўлжаллаган рекреация зоналарида бошқа мақсадлар учун бош режага зид равишда объектларни жойлаштириш ҳамда қурилиш ишларини амалга оширишга йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат ўрнатилишини таъминлаш;
бино ва иншоотларни жойлаштиришда тарихий зона ҳамда шаҳарнинг бошқа ҳудудларида жойлашган маданий ёдгорликларнинг муҳофаза зоналари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
энергия тежамкор замонавий технологияларни жорий этиш орқали сув таъминоти, оқова сув, ирригация, электр энергияси, газ, иссиқлик ва телекоммуникациялар таъминоти объектларини модернизация қилиш;
ҳудуднинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи мавжуд майдонлар, ободонлаштирилган хиёбонлар ва боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш орқали шаҳарнинг меъморий қиёфасини яхшилаш;
уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш ҳисобидан ижтимоий ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш;
илмий гидрогеологик тадқиқотлар асосида сизот сувлар сатҳини пасайтириш бўйича шаҳар ҳудудини муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
г) биринчи навбатда қуриладиган ҳудудларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг босқичма-босқич амалга оширилишни ташкил этсин;
д) Нукус шаҳрининг бош режаси лойиҳасининг комплекс амалга оширилиши юзасидан муаллифлик назоратини ўрнатиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти билан шартнома имзолаш, ишларни бажариш ва молиялаштириш ўз вақтида ташкил этилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда аҳоли пунктининг бош режаси лойиҳасини комплекс амалга оширилиши устидан муаллифлик назоратини таъминлашни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Бош лойиҳа ташкилотига Нукус шаҳрининг тасдиқланган бош режаси лойиҳасининг комплекс амалга оширилиши устидан муаллифлик назоратини тўлақонли таъминлаш юзасидан масъулият юклансин.
6. Белгилансинки, хорижий инвесторлар, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллий инвесторлар томонидан киритилган таклифлар (лойиҳалар) Нукус шаҳрининг бош режасига ушбу объектларни жойлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилади ва келишилади.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Нукус шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 6 декабрдаги 250-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 декабрдаги 837-сон қарорига 1-ИЛОВА
Нукус шаҳрининг бош режаси лойиҳасининг
Нукус шаҳри бош режасининг асосий параметрлари шаҳарни маъмурий, иқтисодий, маданий ва саноат маркази сифатида янада ривожлантиришни назарда тутади.
Шаҳарнинг бош режасида аҳоли пункти ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини, табиий-иқлим шароитларини ҳамда аҳоли сони прогнозини инобатга олган ҳолда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, ҳудудларнинг зоналаштирилиши ва уларни қуриш навбати, аҳоли пункти ҳудудини табиий ҳамда техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилиш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари, аҳоли пунктининг қурилган ҳамда қурилмаган ҳудудлари нисбати, аҳоли пунктини ривожлантириш учун захира ҳудудлар ва чегаралар ҳамда аҳоли пунктининг иқтисодий, саноат ва ҳудудий салоҳияти, аҳолининг кўпайиш суръатини назарда тутувчи лойиҳа ечимлари белгиланган.
Шаҳарсозлик ва ижтимоий-иқтисодий масалаларда шаҳарнинг халқ ҳўжалиги, саноат салоҳияти, ишчи ресурслари, табиий-экологик муҳитнинг ривожланиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳрининг шу соҳалардаги ривожланиш йўналиши билан боғлиқ.
Нукус шаҳрида 2040 йил охирига қадар (кейинги ўринларда — ҳисоб даври) қуйидагилар режалаштирилган:
1. Аҳоли сони ва ҳудуди:
аҳоли сонининг ўсиши — 312,4 минг кишидан, ҳисоб даврида — 400,0 минг киши;
Шаҳарнинг ҳудуди — 12 507,0 гектардан, ҳисоб даврида 13 383,0 гектарга;
аҳоли пунктининг турар жой ҳудуди — 5 030,2 гектардан, ҳисоб даврида 5 486,5 гектарга ўзгаради;
2. Уй-жой қурилиши ва уй-жой фонди:
уй-жой фонди умумий майдони — 5 645,3 минг кв. метрдан, ҳисоб даврида — 9 200,0 минг кв. метр;
умумий яшаш майдони билан таъминлаш — 18,0 кв. метр/кишидан, ҳисоб даврида — 23,0 кв. метр/киши;
уй-жой фондининг қисқариши, ҳисоб даврида — 408,57 минг кв. метр;
уй-жой фондининг қаватлар кесимида:
1-2 қаватли якка тартибдаги уйлар — 4 214,1 минг кв. метрдан, ҳисоб даврида — 4 193,6 минг кв. метр;
2-3 қаватли коттеж уйлар — 144,5 минг кв. метрдан, ҳисоб даврида — 28,5 минг кв. метр;
2-3 қаватли уйлар — 30,5 минг кв. метрдан, ҳисоб даврида — 8,89 минг кв. метр;
4-5 қаватли уйлар — 1 223,2 минг кв. метрдан, ҳисоб даврида — 2 299,5 минг кв. метр;
7 қаватли уйлар ҳисоб даврида — 552,0 минг кв. метр;
9 қаватли уйлар — 10,84 минг кв. метрдан, ҳисоб даврида — 779,4 минг кв. метр;
12 қаватли уйлар ҳисоб даврида — 415,4 минг кв. метр;
16 қаватли уйлар — 22,1 минг кв. метрдан, ҳисоб даврида — 922,7 минг кв. метр;
3. Ижтимоий соҳада:
аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга мослаштириш мақсадида соҳа кўрсаткичлари қуйидаги тарзда ўзгаради:
мактабгача таълим муассасаларида — 9 915 ўриндан ҳисоб даврида — 20 800 ўрингача;
умумий ўрта таълим мактабларида — 40 111 ўриндан ҳисоб даврида — 58 400 ўрингача;
шифохоналарда — 3 340 ўриндан ҳисоб даврида — 9 924 ўрингача;
поликлиникалар сменада — 4 474 ташрифдан ҳисоб даврида — 16 180 ташрифгача;
дўконлар савдо майдони — 41 683 кв. метрдан ҳисоб даврида — 64 804 кв. метргача;
умумий овқатланиш жойлари — 10 780 ўриндан ҳисоб даврида — 18 670 ўрингача;
маданият саройлари, клублар — 600 ўриндан ҳисоб даврида — 16 267 ўрингача;
кинотеатрлар — 2 752 ўриндан ҳисоб даврида — 10 645 ўрингача;
меҳмонхоналар — 830 ўриндан ҳисоб даврида — 2 400 ўрингача;
маиший хизмат кўрсатиш корхоналари — 437 ишчи ўринлари ҳисоб даврида — 2 800 ишчи ўринларига ўзгаришни ташкил қилади.
4. Жамоат транспорти, автомобиль йўллари ва кўчалар ҳисоб даврида:
магистрал кўчаларнинг умумий узунлиги — 90,35 км.дан ҳисоб даврида — 278,0 км;
шаҳар жамоат транспорти қатнови умумий сони — 60 қатновдан ҳисоб даврида — 300 қатнов;
транспорт хизматидан фойдаланувчи йўловчилар — 1,3 млн кишидан ҳисоб даврида — 118,5 млн киши ўзгаришни ташкил қилади.
5. Муҳандислик ва техник инфратузилма соҳалари бўйича ҳисоб даврида:
шаҳарнинг муҳандислик-техник инфратузилмаларининг таъминланганлик, мустаҳкамлик ва тежамкорлик даражасини ошириш;
энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш, ҳисоблагичлар билан таъминлаш ва муҳандислик-техник ресурсларни бошқариш;
муҳандислик-коммуникация тизимларининг мустаҳкамлиги ва узоқ муддатга хизмат қилишини таъминлаш режалаштирилган.
Ичимлик суви таъминоти кўрсаткичлари:
мавжуд сув тармоқларини модернизация қилиш, эскиларини таъмирлаш ва шу билан аҳолининг ичимлик суви билан узлуксиз таъминланишини талабга мослаштириш мақсадида лойиҳалаштиришнинг биринчи навбати ва ҳисоб даврларидаги кўрсаткичлари:
ичишга яроқли бўлган умумий сув ҳажми кунига — 65,05 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 98,80 минг метр куб;
коммунал эҳтиёжлар учун умумий сув ҳажми кунига — 30,48 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 76,0 минг метр куб;
ишлаб чиқариш учун умумий сув ҳажми кунига — 2,97 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 15,20 минг метр куб;
бошқа истеъмолчилар эҳтиёжлари учун кунига — 31,60 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 7,60 минг метр куб ўзгаришларни ташкил қилади.
Оқова сув тармоқлари кўрсаткичлари:
чиқариладиган оқова сувнинг ҳажми кунига — 10,52 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 77,85 минг метр куб;
тозалаш иншоотининг керакли қуввати кунига — 65,0 минг метр кубдан, ҳисоб даврида — 100,0 минг метр куб;
хўжалик-маиший чиқинди оқова сув ҳажми кунига — 9,52 минг метр кубдан, ҳисоб даврида — 62,56 минг метр куб;
саноат ва ишлаб чиқариш оқова сувлари ҳажми кунига — 1,0 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 12,16 минг метр куб;
бошқа истеъмолчилар эҳтиёжлари учун кунига — 1,73 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 3,13 минг метр куб;
уй-жой фондининг оқова сув тармоқлари билан таъминланиши — 30 фоиздан ҳисоб даврида — 90 фоиз ўзгаришларни ташкил қилади.
Санитар тозалаш ишлари:
санитар тозалаш — ҳар турдаги чиқиндилардан тозалаш, уларни йиғиш, вақтинча сақлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш билан боғлиқ комплекс санитария-гигиена жараёни бўлиб, бу жараён эгалик ҳуқуқининг туридан қатъи назар, шаҳарнинг барча ҳудудларини қамраб олган тизимли механизм ҳисобланади ва ШНҚ 2.07.01-03, ЎзР СанПиН 0297-11-сон талабларига асосан ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Бош режа лойиҳасига кўра шаҳарни санитария жиҳатидан тозалаш:
қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш заводига ва мавжуд қаттиқ чиқиндилар чиқиндихонасига ташлаш ва олиб чиқиш;
шаҳар ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва сақлаш учун замонавий санитария талабларига жавоб берадиган чиқиндиларни йиғиш жойларини жойлаштириш ва қуриш;
механик тозалаш, марказий кўчалар ва йўлларни, шунингдек, маҳаллалар ва микрорайонларнинг ички қисмини ювиш;
ветеринария-санитария қоидаларига мувофиқ ҳайвонлар мурдаларини зарарсизлантириш;
чиқинди полигони ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни сақлаш, сиқиш ва изоляция қилиш ишларини механизациялаш;
атмосфера, тупроқ, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланишдан ҳимоя қилувчи, полигон учун ажратилган ҳудуддан самарали фойдаланишни таъминлайдиган иншоотлар қуриш.
Яхшиланган полигонни қуриш ва ундан фойдаланишнинг асосий санитария-техник чоралари қуйидагилардан иборат:
ерни (30 — 50 см) зичлаш билан тўлдириш орқали чиқиндини ўз вақтида, яхшилаб изоляция қилиш;
ихтисослаштирилган автопаркларни зарур жиҳозлар билан жиҳозлаш;
янги чиқиндихоналарни қайта ишлаш завод ҳудудлари — 9,7 гектардан, ҳисоб даврида — 30,5 гектаргача кенгайтириш тавсия этилади.
Электр таъминоти:
электр энергиясига умумий талаб йилига — 229,5 млн кВт/соатдан ҳисоб даврида — 549,5 млн кВт/соат, шундан:
саноат корхоналари эҳтиёжи учун йилига — 42,2 млн кВт/соатдан ҳисоб даврида — 94,3 млн кВт/соат;
коммунал ва маиший эҳтиёжлари учун йилига — 106,6 млн.кВт/соатдан ҳисоб даврида — 360,0 млн кВт/соат;
бошқа эҳтиёжлар учун йилига — 80,7 млн.кВт/соатдан ҳисоб даврида — 95,2 млн кВт/соатга ўзгаришларни ташкил қилади.
Иссиқлик таъминоти ҳисоб даврларида:
марказлаштирилган иссиқлик таъминотига бўлган эҳтиёж йилига — 460,0 Гкал/соатдан, ҳисоб даврида — 1 335,63 Гкал/соат, шундан:
уй-жой фонди эҳтиёжи учун — 167,0 Гкал/соатдан ҳисоб даврида — 756,27 Гкал/соатга ўзгаришларни ташкил қилади;
турар жойларга алоҳида иситиш қозонлари ўрнатиш белгиланган.
Газ таъминоти:
газ узатиш станцияси ва қувурларини таъмирлаш;
газ ҳисоблагичлар билан таъминлаш ва саноат корхоналари фаолиятини илмий-техник жиҳатдан газ тежамкорлигини жорий қилиш;
газга бўлган умумий эҳтиёж, йилига — 3 857 692,2 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 3 944 093,1 минг метр куб; шундан:
иситиш қозонхоналари учун йилига — 7 567,6 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 22 478,6 минг метр куб;
уй-жой фонди эҳтиёжи учун йилига — 37 046,4 минг метр кубдан ҳисоб даврида — 65 147,0 минг метр куб;
коммунал ва маиший эҳтиёжлар учун йилига — 13078,2 минг метр кубдан, ҳисоб даврида — 25 910,0 минг метр куб;
саноат корхоналари эҳтиёжи учун йилига — 3 800 000,0 минг метр кубдан, ҳисоб даврида — 3 830 557,5 минг метр куб;
уй-жой фондининг газ билан таъминланиши — 100 фоиз ўзгаришларни ташкил қилади.
6. Шаҳарни функционал ҳудудлаштириш ва меъморий режалаштириш:
бош режада аҳоли пункти ҳудудини аниқ функционал ҳудудларга ажратиш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши, аҳолини уй-жой ва бошқа инфратузилма объектлари билан таъминлашни меъёрий талаб даражасига олиб чиқиш, шаҳарнинг Қорақалпоғистон Республикаси маркази сифатида нуфузини ошириш, чекка қишлоқлар аҳолиси учун хизмат қилиш тизимини яхшилаш, зарарли, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини шаҳар ҳудудидан чиқариб, уларнинг ўрнига замон талабларига мос, экологик тоза ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш ҳамда атроф-муҳитни тозалаш ва бошқа тадбирлардан иборат.
Бош режанинг асосий режалаштириш ечими, шаҳарни ихчам, ҳар томонлама қулай аҳоли пунктига айлантириш мақсадида қуйидаги ишлар бажарилади:
шаҳарнинг барча тизимларини мужассам тарзда шакллантириб, уларнинг бир-бири билан қулай боғлаш;
уй-жой ҳудудларини тартибга солиш, икки поғонали, яъни марказ ҳамда кичик туман (микрорайон) тизимига боғлаш;
функционал ҳудудлаштиришда аниқлаш ва қулайликка эришиш;
функционал ҳудудларда хизмат кўрсатиш объектларини қулай қилиб жойлаштириш ва улар орасидаги пиёда ва транспорт боғлиқликларни қулай тарзда шакллантириш;
мавжуд ҳудудларни янги шаклланаётган ҳудудлар билан боғлашда, аҳоли учун кам харажатли йўлларни топиш, иккала ҳудудларнинг бир хил ривожланиши, орасидаги тафовутни қисқартириш ва бир-бирига уйғунлаштириш.
Меъморий-функционал ҳудудлаштириш ва маъмурий марказлар:
шаҳар маъмурий, маданий-маърифий, ўқув, тиббиёт, спорт-соғломлаштириш, истироҳат, дам олиш, савдо ва маиший хизмат ҳудудларини аниқ функционал ҳудудларга ажратиб, бир-бири билан қулай тарзда автомобиль ва пиёдалар йўллари билан боғлаш.
функционал ҳудудлаштиришда асосий мақсад турли функционал ҳудудларнинг бир-бирига халақит бермаган ҳолда ривожланиши ва мустақил фаолият юритиши, аҳоли турмуш тарзини қулай даражага келтиришдан иборат. Шу билан бирга, Нукус туманидан Нукус шаҳрига қўшилаётган ҳудудларда жойлашган мавжуд маҳаллаларни шаҳар шароитига мослаштириш босқичма-босқич амалга оширилади.
Янги бош режага мувофиқ шаҳарда иккита маъмурий марказ ташкил қилинади.
Биринчи маъмурий марказ — шаҳарнинг бугунги кундаги маъмурий маркази ҳисобланиб, Ислом Каримов, Амир Темур ва М. Жуманазаров кўчалари кесишмалари ҳисобланади. Ушбу марказ сақлаб қолинади. Унда жойлашган Савицкий музейи, Хотира майдони, меҳмонхоналар, «IT-парк», истироҳат боғи ва бошқа маъмурий ва хўжалик биноларини қуриш ва қайта таъмирлаш, эски бино ва иншоотлар ўрнига янги ва замонавий кўп қаватли бинолар жойлаштириш таклифи киритилди.
Кам қаватли уй-жойлар ўрнига кўп қаватли замонавий уй-жой массивларини жойлаштириш режалаштирилган. Е. Алакўз, М. Жуманазаров, А. Досназаров кўчалари бўйида кўп қаватли уйларни жойлаштириш белгиланган. Бош режада ушбу уйларнинг биринчи қаватларида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш таклиф этилади.
Пиёдалар йўлаклари, дам олиш майдончалари, яшил майдонларни ташкил қилиш, ягона тизим орқали боғлаш ҳамда аҳолига қулай шароит яратиш режалаштирилган.
Шаҳарнинг мавжуд ва қўшилаётган ҳудудларидан оқилона фойдаланиш, ҳар бир массивнинг маъмурий марказларида замонавий бино-иншоотларни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ўзига хос меъморий-маданий услубини инобатга олинган ҳолда, аҳолининг турмуш тарзини қулайлаштириш орқали аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлашга эришилади.
Иккинчи маъмурий марказ — шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмидаги Нукус туманига чиқадиган кўчалар ва лойиҳавий кўчалари кесишмасида жойлаштирилади.
«Нукус Сити»нинг ушбу марказлари кичик ва ўрта бизнесни, банк филиаллари, турар жой ва жамоат биноларининг бизнесни бошқариш билан боғлиқ объектларни бирлаштиради ва 7 қаватдан 16 қаватгача бўлган объектлар барпо этилади.
Ҳар бир ташкил этилаётган турар жой массиви (маҳалла, кичик туман) аҳолига хизматлар кўрсатиш мажмуаси билан таъминланган. Ҳар бир митти туманда хизмат кўрсатиш меъёрлари ва унда яшайдиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда мактаблар, болалар боғчалари, маҳалла гузарлари, кичик майдончалар, яшил майдонлар ва хиёбонлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Маъмурий ва ҳудудий марказларга олиб борувчи йўллар ёқасидаги бинолар ўрнига замонавий лойиҳалар асосида босқичма-босқич қайта қуриш ишлари амалга оширилади ва натижада шаҳарнинг кўриниши янада яхшиланиб, кўчалар обод бўлиши ҳамда аҳоли учун қулай шароитлар яратилишига эришилади.
Турар жой ҳудудлари.
Нукус шаҳрининг лойиҳавий чегараси шимолда Нукус тумани ҳамда «Дўстлик» канали ўзани бўйлаб, шарқда кичик ҳалқа йўлигача, ғарбда Амударёгача ва жануб томондан саноат ҳудудларигача белгиланган. Шарқий ва жанубий йўналишлар қумлар билан ўралганлиги сабабли янги турар жой массивлари асосан шимоли-ғарбий томонда жойлашади. Шаҳарга қўшилаётган ҳудудлар 876,0 гектар, ҳисоб даврларида бу кўрсаткич 13 383,0 гектарга етади. Кўчаларда транспорт қатновини яхшилаш учун кенгайтириш, кўча юзидаги якка тартибдаги уй-жойлар ўрнига реновация дастури доирасида замонавий ва кўп қаватли уй-жой массивлари жойлаштирилади.
Кўкаламзор ва яшил майдонлар.
Ҳозирги кунда Нукус шаҳрида истироҳат боғлари ва яшил майдонлар аҳолининг киши бошига амалдаги меъёрларда белгиланган миқдорда таъминланмаган, яъни шаҳарнинг кўкаламзор ва яшил майдонлари жуда кам миқдорда. Шу билан бирга, мавжуд истироҳат боғлари ва яшил майдонларни кенгайтириш имконияти йўқ. Шу сабабли шаҳар аҳолисининг яшил майдонларга бўлган меъёрий талабни тартибга солиш мақсадида асосан шаҳарга қўшилаётган янги ҳудудларда истироҳат боғлари жойлаштирилади.
Ҳар бир турар жой ҳудудининг яшил майдонлари, саноат зоналари, автомобиль йўллари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, канал, ариқларнинг санитар-ҳимоя ҳудудлари бир-бири билан яшил йўлаклар орқали боғланади ва шаҳарнинг маъмурий марказларида жойлашган истироҳат ва кўнгилочар боғларга туташади ва ягона тизим шаклланади.
Янги уй-жой массивларида ташкил қилинган яшил майдончалар аҳолининг ўз уйларидан узоққа бормаган ҳолда сайр қилиши ва дам олиш имконияти яратилади. Шаҳар ичидан оқиб ўтувчи канал ва ариқ ҳамда сув ҳавзалари ҳимоя ҳудудларида жойлашган қурилма ва уй-жойлардан бўшатилиб, сувнинг ифлосланишининг олдини олиш тўғрисида таклиф берилади ва уларнинг ўрнида аҳолининг дам олиши, спорт билан шуғулланиши учун хизмат кўрсатиш масканлари билан тўлдирилади. Шаҳарга қўшилаётган ғарбий томонда Нукус тумани ҳудудида шаҳар стадиони, барча спорт турлари билан шуғулланиш учун секциялар, болалар соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, сув ҳавзаси ва спорт тўгаракларини ўз ичига олган катта спорт-соғломлаштириш мажмуалари жойлаштирилди.
Тиббиёт ҳудудлари.
Тиббиёт муассасаларидан иборат тиббиёт ҳудуди М. Жуманазаров ва А. Досназаров кўчаларида жойлашган. Бу ҳудудда шаҳар ва республика маркази аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари, Қорақалпоғистон кўчаси бўйида тез тиббий ёрдам, туғруқхона комплекси ва ҳар хил йўналишда малакали ёрдам кўрсата олиш салоҳиятига эга тиббиёт муассасалари жойлашган. Бўлажак шифокорларга қулай бўлиши учун Нукус 2-сон тиббиёт коллежи ҳам мавжуд. Нукус туманидан қўшилаётган янги барпо бўлаётган массивларда биринчи ёрдам кўрсатишга ихтисослашган поликлиника ва болалар поликлиникалари жойлаштирилади.
Саноат корхоналари ва ҳудудлари.
Нукус шаҳри республиканинг маъмурий маркази бўлиши билан бирга йирик саноат комплексига эга шаҳар саналади. Шаҳарда бир қанча йирик саноат ҳудудлари мавжуд бўлиб, улар нафақат шаҳар, балки республиканинг саноат салоҳияти ва иш ўринлари билан таъминловчи соҳа ҳисобланади. Бош режа ечимига кўра барча мавжуд саноат ҳудудлари шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган.
Лойиҳа шаҳар ва республика атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармалари билан келишилган ва уларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган:
шаҳар марказига, аҳоли яшаш массивлари, жамоат, соғломлаштириш ва бошқа ҳудудларга яқин саноат ҳудудлари таркибидаги йирик, зарарли ва зарарсиз корхоналарни шаҳар ташқарисига чиқариш;
барча саноат ҳудудларида бўш турган ёки ўзини оқламаётган корхоналарни хатловдан ўтказиб, уларнинг ўрнига янги технологияда ишлашга мослашган, атроф-муҳитга зарарли таъсири кам бўлган корхоналарни жойлаштириш;
I, II ва III тоифали саноат корхоналари қаторига кирувчи оғир саноат, автотранспорт, кимё, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари ва омборхоналарни шаҳардан ташқарига, бош режада белгиланган саноат ҳудудига олиб чиқиш;
IV ва V тоифадаги саноат корхоналари ўз ўрнида қолдириб, янги технологиялар билан таъминланиши, кичик хусусий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш;
барча саноат ҳудудларини санитар-ҳимоя ҳудудларини сақлаган ҳолда уларда кўп йиллик ва сербарг дарахтлар экиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш лозим.
Шаҳарнинг истиқболдаги саноат имкониятини кенгайтириш, аҳолини иш жойи билан таъминлаш учун яратилиши керак бўлган корхоналар ташкил қилиниши, уларни барча коммунал тармоқлар билан жиҳозланиши лойиҳада инобатга олинган.
7. Шаҳарнинг экологик ривожланиши:
шаҳар экологияси, атроф-муҳит ҳимояси масаласида барча амалдаги санитар меъёрлардан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар мақсад қилиб олинди:
аҳолининг турмуш тарзини экологик талаблардан келиб чиққан ҳолда, атроф-муҳитни тозалаш, зарарли омиллардан ҳимоя қилиш;
транспорт инфратузилмасини техник ва технологик қайта жиҳозлаш, қурилиш ва энергетика комплексларини янгилаш, кўкаламзорлаштириш ишларига катта эътибор бериб, аҳолини яшил зоналар билан таъминлашни меъёрий талабга етказиш;
ер, ҳаво, сувнинг ифлосланишининг олдини олиш, вертикал ва горизонтал дренаж қувурлари ифлосланишининг олдини олиш, канал ва сув иншоотлари қирғоқларини бетонлаш ва барчаси устидан назоратни кучайтириш;
бир қанча коммунал омбор базаларини ва қурилиш ташкилотлари ва бошқаларни шаҳар чегарасидан чиқариш;
саноат-ишлаб чиқариш корхоналари, қабристонлар, темир йўл, автомобиль йўллари ва муҳандислик-коммуникация иншоотларининг санитар-ҳимоя ҳудудларини меъёрий талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни лойиҳанинг ҳисоб даврига келиб 1 157,9 гектарга етказиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 декабрдаги 837-сон қарорига 2-ИЛОВА
Нукус шаҳрининг бош режаси лойиҳасининг
Т/р Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги Ҳозирги ҳолати Ҳисоб даври 1 2 3 4 6 I Аҳоли Шаҳар аҳолиси сони минг киши 312,4 400,0 Аҳолининг ёш таркиби: минг киши % 312,4 100,0 400,0 100,0 мактабгача ёшдаги болалар (0 — 6 ёш) минг киши % 42,17 13,5 51,6 12,9 мактаб ёшидаги болалар (7 — 15 ёш) минг киши % 49,05 15,7 58,4 14,6 меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли (16 ёшдан 59 ёшгача бўлган эркаклар, 16 ёшдан 54 ёшгача бўлган аёллар) минг киши % 193,38 61,9 250,0 62,5 меҳнатга лаёқатли ёшдан катта аҳоли минг киши % 27,80 8,9 40,0 10,0 Аҳолининг меҳнат таркиби: шаҳарни шакллантирувчи гуруҳ минг киши % 63,73 20,4 87,94 22,0 шаҳарга хизмат кўрсатувчи гуруҳ минг киши % 67,79 21,7 92,0 23,0 ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олувчи 16 ёшдан катта ўқувчилар минг киши % 15,31 4,9 18,0 4,5 ишсизлар ва шахсий, маиший ва ёрдамчи хўжаликларда банд бўлганлар минг киши % 47,80 15,3 53,2 13,3 II Шаҳарни шакллантириш аҳамиятига эга объектлар Саноат корхоналари киши 3736 9060 Транспорт: ҳаво транспорти киши 343 400 темир йўл транспорти киши 79 130 автомобиль транспорти киши 3449 8100 Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш ташкилотлари киши 2039 2400 Педагогик ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони киши 5675 5794 Маъмурий-хўжалик ва жамоат ташкилотлари киши 9101 12000 Қурилиш ташкилотлари киши 5558 10000 Тайёрлов-таъминот ташкилотлари киши 1177 1550 Соғлиқни сақлаш муассасалари киши 4926 9753 Қишлоқ хўжалиги киши 1870 2500 Дам олиш ва туризм муассасалари киши 137 500 Бошқа ташкилотлар киши 1118 3000 III Ҳудуд Шаҳар чегарасидаги ҳудуд га кв.м/киши 12507,0 400,35 13383,0 334,57 А) Турар жой ҳудудлари, жами га кв.м/киши 7526,07 240,91 8480,2 212,0 Шу жумладан: Турар жой ҳудудлари га кв.м/киши 5030,2 161,01 5486,48 137,16 Хизмат кўрсатиш корхоналари га кв.м/киши 465,8 14,91 985,6 24,64 Умумий фойдаланишдаги кўкаламзорлар га кв.м/киши 73,1 2,34 360 9,0 Спорт иншоотлари га кв.м/киши 10,3 0,34 220,0 5,5 Магистрал кўчалар тармоғи га кв.м/киши 422,7 13,53 1013,0 25,33 Бошқа ҳудудлар га кв.м/киши 1523,97 48,78 415,12 10,37 Б) Аҳоли турар жойларидан ташқари ҳудудлар, жами га кв.м/киши 4980,93 159,44 4902,8 122,57 Шу жумладан: Саноатлашган ҳудудлар га кв.м/киши 410,0 13,12 727,6 18,19 Илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари, олий таълим ва ўқув муассасалари ҳудудлари га кв.м/киши 138,0 4,42 138,0 3,45 Коммунал хўжалиги корхоналари ҳудудлари ва омборхоналар га кв.м/киши 222,0 7,11 275,3 6,88 Ташқи транспорт ҳудуди га кв.м/киши 784,0 25,1 963,2 24,08 Автомобиль йўллари, йўллар, тўхташ жойлари, юк тушириш жойлари ва бошқалар га кв.м/киши 188,0 6,01 266,4 6,66 Сув сатҳлари га кв.м/киши 298,0 9,54 369,8 9,24 Махсус ҳудудлар га кв.м/киши 330,0 10,56 330,0 8,25 Санитар-ҳимоя ҳудуди га кв.м/киши 700,0 22,41 1157,9 28,95 Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга ҳудудлар га кв.м/киши 1331,93 42,64 - Санитария-техник қурилмалар, питомниклар, қабристонлар га кв.м/киши 69,0 2,21 98,6 2,47 Махсус муҳандислик тадбирларини ўтказиш талаб этиладиган ҳудудлар га кв.м/киши 200,0 6,4 256,0 6,4 Фойдаланилмайдиган ноқулай ва бошқа ҳудудлар га кв.м/киши 310,0 9,92 36,3 0,91 Шаҳарнинг янги қурилиши учун захира ҳудудлар га кв.м/киши - 283,7 7,09 IV Аҳоли зичлиги шаҳар чегарасидаги ҳудуд бўйича киши/га 25,0 29,9 турар жой ҳудуди бўйича киши/га 41,5 47,2 V Уй-жой қурилиши Уй-жой фонди (жами умумий майдони) минг. кв.м 5645,3 9200,0 Уй-жой фондини қаватлар сони бўйича тақсимлаш: минг кв.м % 5645,3 100,0 9200,0 100,0 1-2 қаватли якка тартибдаги уйлар минг кв.м % 4214,1 74,94 4193,6 45,58 2-3 қаватли коттеж уйлар минг кв.м % 144,5 81,2 28,5 0,31 2-3 қаватли уйлар минг кв.м % 30,5 12,7 8,89 0,1 4-5 қаватли уйлар минг кв.м % 1223,2 21,67 2299,5 24,99 7 қаватли уйлар минг кв.м % - 552,0 6,0 9 қаватли уйлар минг кв.м % 10,84 1,8 779,4 8,47 12 қаватли уйлар минг кв.м % - 415,4 4,52 16 қаватли уйлар минг кв.м % 22,12 2,8 922,7 10,03 Аҳолининг яшаш майдони билан ўртача таъминланиши кв.м/киши 18,0 23,0 Уй-жой фондининг қисқариши минг кв.м - 408,57 янги қурилишга нисбатан % - 11,0 мавжуд уй-жой фондига нисбатан % - 7,2 Янги уй-жой қурилишлари минг кв.м % - 3712,9 100,0 4-5 қаватли уйлар минг кв.м % - 1076,3 28,99 7 қаватли уйлар минг кв.м % - 552,0 14,87 9 қаватли уйлар минг кв.м % - 768,6 20,7 12 қаватли уйлар минг кв.м % - 415,4 11,19 16 қаватли уйлар минг кв.м % - 900,6 24,25 VI Маданий ва маиший қурилиш Мактабгача таълим муассасалари, жами ўрин 9915 20800 1000 кишига ўрин 31,7 52 Умумтаълим мактаблари, жами ўрин 40111 58400 1000 кишига ўрин 128,4 146 Шифохоналар, жами ўрин 3340 9924 1000 кишига ўрин 10,69 24,81 Поликлиникалар, жами қатнов 4474 16180 1000 кишига қатнов 14,3 38,0 Дўконлар, жами кв.м савдо майдони 41683 64804 1000 кишига кв.м савдо майдони 133,4 162,0 Саноат маҳсулотлари дўконлари, жами кв.м савдо майдони 149639 170626 1000 кишига кв.м савдо майдони 479,0 426,6 Умумий овқатланиш жойлари, жами ўрин сони 10780 18670 1000 кишига ўрин сони 34,5 46,7 Клублар ва маданият саройлари, жами ўрин 600 16267 1000 кишига ўрин 1,9 40,7 Кинотеатрлар, жами ўрин 2752 10645 1000 кишига ўрин 8,8 26,6 Меҳмонхоналар, жами ўрин 830 2400 1000 кишига ўрин 2,7 6 Кир ювиш корхоналари, жами 1 кг қуруқ кийим сменада - 92000 1000 кишига 1 кг қуруқ кийим сменада - 230 Маиший хизмат кўрсатиш, жами ишчи ўрни 437 2800 1000 кишига ишчи ўрни 1,4 7 VII Шаҳар жамоат транспорти ва магистрал кўчалар тармоғи Бир кишининг бир йилда барча шаҳар транспорт воситаларида қатновлари сони қатнов 60 300 Йилига ташиладиган йўловчилар сони млн.йўлов. 1,3 118,5 VIII Магистрал йўллар кўчалар тармоқлари Магистрал кўчаларнинг узунлиги, жами км 90,35 278 жумладан: шаҳар аҳамиятига эга магистрал йўллар км 65,4 125,8 Шаҳар кўча тармоғининг зичлиги , жами км/кв.м 0,8 2,5 жумладан: шаҳар аҳамиятидаги магистраллар км/кв.м 0,6 1,5 IX Муҳандислик тармоқлари ва ободонлаштириш а) Ичимлик суви ва таъминот Умумий талаб этиладиган ичимлик суви, жами: минг м.куб кунига л/кун.киши 65,05 208 98,80 247 коммунал эҳтиёжлар учун минг м.куб кунига л/кун.киши 30,48 97,6 76,00 190 ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун минг м.куб/ кунига 2,97 15,20 бошқа эҳтиёжлар учун минг м.куб/ кунига 31,60 7,60 Сув иншоотлари қуввати минг м.куб/ кунига 71,32 118,60 Сув олиш манбалари: Минтақавий «Туямуюн-Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» сув таъминоти тизими минг м.куб/ кунига 14,86 22,60 Дўстлик канали бўйидаги «Қизкеткен» сув олиш ва тозалаш иншооти минг м.куб/ кунига 56,46 65,00 «Тахиатош» сув олиш ва тозалаш иншооти минг м.куб/ кунига - 31,0 Уй-жой фондини марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминлаш %% 92,3 100,0 б) Оқова сув Чиқариладиган оқова сув ҳажми, жами минг м.куб/ кунига 10,52 77,85 шу жумладан, хўжалик-маиший чиқинди оқова сувлари минг м.куб/ кунига 9,52 62,56 саноат ва ишлаб чиқариш оқова сувлари минг м.куб/ кунига 1,0 12,16 бошқа эҳтиёжлар учун минг м.куб/ кунига 1,73 3,13 Тозалаш иншоотларининг қуввати минг м.куб/ кунига 65,0 100,0 Уй-жой фондининг оқова сув тармоғи билан таъминланганлиги %% 30,1 90,0 в) Электр таъминоти Умумий электр энергияси истеъмоли йилига млн. кВтс. 229,5 549,5 жумладан, саноат корхоналари эҳтиёжларига йилига млн. кВтс. 42,2 94,3 коммунал — маиший эҳтиёжлар учун йилига млн. кВтс. 106,6 360,0 бошқа эҳтиёжлар йилига млн. кВтс. 80,7 95,2 г) Иссиқлик таъминоти Марказлаштирилган иссиқлик манбаларининг қуввати гкал/соат 460,00 1335,63 Иссиқлик таъминоти, жами гкал/соат 216,38 1322,41 жумладан, уй-жой фонди гкал/соат 167,00 756,27 коммунал — маиший эҳтиёжлар учун гкал/соат 49,38 548,56 саноат корхоналари эҳтиёжларига гкал/соат 0 17,58 Уй-жой фондининг марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув/иссиқлик билан таъминланганлиги %% 14,0 100,0 д) Газ таъминоти Газ истеъмоли (жами) минг н.м.куб йилига 3857692,2 3944093,1 жумладан, турар жой қурилиши минг н.м.куб йилига 37046,4 65147,0 коммунал — маиший эҳтиёжлар учун, жамоат бинолари учун минг н.м.куб йилига 13078,2 25910,0 саноат корхоналари эҳтиёжларига минг н.м.куб йилига 3800000,0 3830557,5 иситиш қозонхоналари минг н.м.куб йилига 7567,6 22478,6 Табиий газ билан таъминланган хонадонлар миқдори 62600 90910 Уй-жой фондларининг табиий газ билан таъминланганлиги % 100,0 100,0 е) Санитар тозалаш иншооти ҳудуди Маиший чиқиндилар ҳажми минг м.куб/йил 340,5 436,0 Такомиллаштирилган чиқиндихоналар: ажратилган майдон/фойдаланилган майдон га/га 50,0 2,0 50,0 31,8 Чиқиндиларни қайта ишлаш заводи дона 1 1 ж) Ҳудудни муҳандислик тайёрлаш Суғориш майдони га 4624,9 5885,2 Яшил ҳудудларни суғориш учун сарф қилинадиган сув миқдори л/сек. 7708,0 7357,0 Дренаж майдони га 954,0 4400,0
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 декабрь,
837-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ASOSIY YECHIMLARI
TEXNIK-IQTISODIY KOʻRSATKICHLARI
Nukus shahrining bosh rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida
Nukus shahrini kompleks rivojlantirish, qurilish ishlarini rejalashtirish, ularning sifati va darajasini oshirish, shaharning meʼmoriy-rejalashtirish qiyofasini hamda infratuzilmasini yanada yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2018 — 2022-yillarda aholi punktlarini bosh rejalar bilan taʼminlash, loyiha tashkilotlari faoliyatini yaxshilash, shuningdek, shaharsozlik sohasida mutaxassislar tayyorlash sifatini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-fevraldagi PQ-3502-son qaroriga muvofiq shaharlar va shahar posyolkalarining bosh rejalari loyihalarini ishlab chiquvchi etib belgilangan “OʻzshaharsozlikLITI” bosh loyiha instituti davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — bosh loyiha tashkiloti) tomonidan Nukus shahri bosh rejasining loyihasi ishlab chiqilganligi;
b) Nukus shahri bosh rejasining loyihasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi bilan kelishilganligi;
v) ishlab chiqilgan Nukus shahri bosh rejasining loyihasida 2040-yilgacha boʻlgan davrda Nukus shahrining Nukus tumani hududiga (876 gektar) kengayishi hisobga olinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Nukus shahrining bosh rejasi loyihasining asosiy yechimlari 1-ilovaga muvofiq;
Nukus shahrining bosh rejasi loyihasining texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda qisqa, oʻrta va uzoq muddatli istiqbollarga moʻljallangan qurilish va xorijiy investitsiyalarni jalb qilish istiqbollarini rejalashtirishni hisobga olgan holda, Nukus shahrining bosh rejasi loyihasini amalga oshirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
b) mazkur qarorga asosan tasdiqlangan Nukus shahrining bosh rejasiga muvofiq Nukus shahri chegarasini oʻzgartirish yuzasidan takliflarni belgilangan tartibda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻgʻorgʻi Kengesiga koʻrib chiqish uchun kiritsin;
v) manfaatdor vazirliklar, idoralar va xoʻjalik birlashmalari bilan birgalikda quyidagilarni taʼminlasin:
bosh reja va batafsil rejalashtirish loyihalarida belgilangan koʻchalarning qizil chiziqlari doirasidagi maydonlarda jismoniy hamda yuridik shaxslar tomonidan yer uchastkalarining bosh rejaga zid ravishda egallab olinishini cheklash;
bosh rejaga asosan yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish, sanoat zonasi, savdo va maishiy xizmat koʻrsatish, koʻkalamzorlashtirish va daraxt ekish uchun moʻljallagan rekreatsiya zonalarida boshqa maqsadlar uchun bosh rejaga zid ravishda obyektlarni joylashtirish hamda qurilish ishlarini amalga oshirishga yoʻl qoʻymaslik maqsadida doimiy nazorat oʻrnatilishini taʼminlash;
bino va inshootlarni joylashtirishda tarixiy zona hamda shaharning boshqa hududlarida joylashgan madaniy yodgorliklarning muhofaza zonalari talablariga qatʼiy rioya etilishini taʼminlash;
energiya tejamkor zamonaviy texnologiyalarni joriy etish orqali suv taʼminoti, oqova suv, irrigatsiya, elektr energiyasi, gaz, issiqlik va telekommunikatsiyalar taʼminoti obyektlarini modernizatsiya qilish;
hududning shaharsozlik qiyofasini shakllantiruvchi mavjud maydonlar, obodonlashtirilgan xiyobonlar va bogʻlarni rekonstruksiya qilish va yangilarini qurish orqali shaharning meʼmoriy qiyofasini yaxshilash;
uy-joy, taʼlim, sogʻliqni saqlash, sport, madaniyat, sanʼat va dam olish obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish hamda kapital taʼmirlash hisobidan ijtimoiy va turizm infratuzilmasini rivojlantirish;
ilmiy gidrogeologik tadqiqotlar asosida sizot suvlar sathini pasaytirish boʻyicha shahar hududini muhandislik jihatidan tayyorlash tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirish;
g) birinchi navbatda quriladigan hududlarning batafsil rejalashtirish loyihalarini ishlab chiqsin hamda ularning bosqichma-bosqich amalga oshirilishni tashkil etsin;
d) Nukus shahrining bosh rejasi loyihasining kompleks amalga oshirilishi yuzasidan mualliflik nazoratini oʻrnatish boʻyicha bosh loyiha tashkiloti bilan shartnoma imzolash, ishlarni bajarish va moliyalashtirish oʻz vaqtida tashkil etilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi uch oy muddatda aholi punktining bosh rejasi loyihasini kompleks amalga oshirilishi ustidan mualliflik nazoratini taʼminlashni nazarda tutuvchi tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihasini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
5. Bosh loyiha tashkilotiga Nukus shahrining tasdiqlangan bosh rejasi loyihasining kompleks amalga oshirilishi ustidan mualliflik nazoratini toʻlaqonli taʼminlash yuzasidan masʼuliyat yuklansin.
6. Belgilansinki, xorijiy investorlar, ijtimoiy soha obyektlari va mahalliy investorlar tomonidan kiritilgan takliflar (loyihalar) Nukus shahrining bosh rejasiga ushbu obyektlarni joylashtirish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Arxitektura-shaharsozlik kengashida koʻrib chiqiladi va kelishiladi.
7. Vazirlar Mahkamasining “Nukus shahrining bosh rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2007-yil 6-dekabrdagi 250-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi F.U. Ermanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-dekabrdagi 837-son qaroriga 1-ILOVA
Nukus shahrining bosh rejasi loyihasining
Nukus shahri bosh rejasining asosiy parametrlari shaharni maʼmuriy, iqtisodiy, madaniy va sanoat markazi sifatida yanada rivojlantirishni nazarda tutadi.
Shaharning bosh rejasida aholi punkti hududini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish xususiyatlarini, tabiiy-iqlim sharoitlarini hamda aholi soni prognozini inobatga olgan holda rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlari, hududlarning zonalashtirilishi va ularni qurish navbati, aholi punkti hududini tabiiy hamda texnogen xususiyatga ega favqulodda vaziyatlar taʼsiridan muhofaza qilish, muhandislik, transportga oid va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish chora-tadbirlari, aholi punktining qurilgan hamda qurilmagan hududlari nisbati, aholi punktini rivojlantirish uchun zaxira hududlar va chegaralar hamda aholi punktining iqtisodiy, sanoat va hududiy salohiyati, aholining koʻpayish surʼatini nazarda tutuvchi loyiha yechimlari belgilangan.
Shaharsozlik va ijtimoiy-iqtisodiy masalalarda shaharning xalq hoʻjaligi, sanoat salohiyati, ishchi resurslari, tabiiy-ekologik muhitning rivojlanishi Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Nukus shahrining shu sohalardagi rivojlanish yoʻnalishi bilan bogʻliq.
Nukus shahrida 2040-yil oxiriga qadar (keyingi oʻrinlarda — hisob davri) quyidagilar rejalashtirilgan:
1. Aholi soni va hududi:
aholi sonining oʻsishi — 312,4 ming kishidan, hisob davrida — 400,0 ming kishi;
Shaharning hududi — 12 507,0 gektardan, hisob davrida 13 383,0 gektarga;
aholi punktining turar joy hududi — 5 030,2 gektardan, hisob davrida 5 486,5 gektarga oʻzgaradi;
2. Uy-joy qurilishi va uy-joy fondi:
uy-joy fondi umumiy maydoni — 5 645,3 ming kv. metrdan, hisob davrida — 9 200,0 ming kv. metr;
umumiy yashash maydoni bilan taʼminlash — 18,0 kv. metr/kishidan, hisob davrida — 23,0 kv. metr/kishi;
uy-joy fondining qisqarishi, hisob davrida — 408,57 ming kv. metr;
uy-joy fondining qavatlar kesimida:
1-2 qavatli yakka tartibdagi uylar — 4 214,1 ming kv. metrdan, hisob davrida — 4 193,6 ming kv. metr;
2-3 qavatli kottej uylar — 144,5 ming kv. metrdan, hisob davrida — 28,5 ming kv. metr;
2-3 qavatli uylar — 30,5 ming kv. metrdan, hisob davrida — 8,89 ming kv. metr;
4-5 qavatli uylar — 1 223,2 ming kv. metrdan, hisob davrida — 2 299,5 ming kv. metr;
7 qavatli uylar hisob davrida — 552,0 ming kv. metr;
9 qavatli uylar — 10,84 ming kv. metrdan, hisob davrida — 779,4 ming kv. metr;
12 qavatli uylar hisob davrida — 415,4 ming kv. metr;
16 qavatli uylar — 22,1 ming kv. metrdan, hisob davrida — 922,7 ming kv. metr;
3. Ijtimoiy sohada:
aholining ijtimoiy soha obyektlariga boʻlgan talabini amaldagi meʼyorlarga moslashtirish maqsadida soha koʻrsatkichlari quyidagi tarzda oʻzgaradi:
maktabgacha taʼlim muassasalarida — 9 915 oʻrindan hisob davrida — 20 800 oʻringacha;
umumiy oʻrta taʼlim maktablarida — 40 111 oʻrindan hisob davrida — 58 400 oʻringacha;
shifoxonalarda — 3 340 oʻrindan hisob davrida — 9 924 oʻringacha;
poliklinikalar smenada — 4 474 tashrifdan hisob davrida — 16 180 tashrifgacha;
doʻkonlar savdo maydoni — 41 683 kv. metrdan hisob davrida — 64 804 kv. metrgacha;
umumiy ovqatlanish joylari — 10 780 oʻrindan hisob davrida — 18 670 oʻringacha;
madaniyat saroylari, klublar — 600 oʻrindan hisob davrida — 16 267 oʻringacha;
kinoteatrlar — 2 752 oʻrindan hisob davrida — 10 645 oʻringacha;
mehmonxonalar — 830 oʻrindan hisob davrida — 2 400 oʻringacha;
maishiy xizmat koʻrsatish korxonalari — 437 ishchi oʻrinlari hisob davrida — 2 800 ishchi oʻrinlariga oʻzgarishni tashkil qiladi.
4. Jamoat transporti, avtomobil yoʻllari va koʻchalar hisob davrida:
magistral koʻchalarning umumiy uzunligi — 90,35 km.dan hisob davrida — 278,0 km;
shahar jamoat transporti qatnovi umumiy soni — 60 qatnovdan hisob davrida — 300 qatnov;
transport xizmatidan foydalanuvchi yoʻlovchilar — 1,3 mln kishidan hisob davrida — 118,5 mln kishi oʻzgarishni tashkil qiladi.
5. Muhandislik va texnik infratuzilma sohalari boʻyicha hisob davrida:
shaharning muhandislik-texnik infratuzilmalarining taʼminlanganlik, mustahkamlik va tejamkorlik darajasini oshirish;
energiya tejamkor texnologiyalarni joriy qilish, hisoblagichlar bilan taʼminlash va muhandislik-texnik resurslarni boshqarish;
muhandislik-kommunikatsiya tizimlarining mustahkamligi va uzoq muddatga xizmat qilishini taʼminlash rejalashtirilgan.
Ichimlik suvi taʼminoti koʻrsatkichlari:
mavjud suv tarmoqlarini modernizatsiya qilish, eskilarini taʼmirlash va shu bilan aholining ichimlik suvi bilan uzluksiz taʼminlanishini talabga moslashtirish maqsadida loyihalashtirishning birinchi navbati va hisob davrlaridagi koʻrsatkichlari:
ichishga yaroqli boʻlgan umumiy suv hajmi kuniga — 65,05 ming metr kubdan hisob davrida — 98,80 ming metr kub;
kommunal ehtiyojlar uchun umumiy suv hajmi kuniga — 30,48 ming metr kubdan hisob davrida — 76,0 ming metr kub;
ishlab chiqarish uchun umumiy suv hajmi kuniga — 2,97 ming metr kubdan hisob davrida — 15,20 ming metr kub;
boshqa isteʼmolchilar ehtiyojlari uchun kuniga — 31,60 ming metr kubdan hisob davrida — 7,60 ming metr kub oʻzgarishlarni tashkil qiladi.
Oqova suv tarmoqlari koʻrsatkichlari:
chiqariladigan oqova suvning hajmi kuniga — 10,52 ming metr kubdan hisob davrida — 77,85 ming metr kub;
tozalash inshootining kerakli quvvati kuniga — 65,0 ming metr kubdan, hisob davrida — 100,0 ming metr kub;
xoʻjalik-maishiy chiqindi oqova suv hajmi kuniga — 9,52 ming metr kubdan, hisob davrida — 62,56 ming metr kub;
sanoat va ishlab chiqarish oqova suvlari hajmi kuniga — 1,0 ming metr kubdan hisob davrida — 12,16 ming metr kub;
boshqa isteʼmolchilar ehtiyojlari uchun kuniga — 1,73 ming metr kubdan hisob davrida — 3,13 ming metr kub;
uy-joy fondining oqova suv tarmoqlari bilan taʼminlanishi — 30 foizdan hisob davrida — 90 foiz oʻzgarishlarni tashkil qiladi.
Sanitar tozalash ishlari:
sanitar tozalash — har turdagi chiqindilardan tozalash, ularni yigʻish, vaqtincha saqlash, zararsizlantirish va yoʻq qilish bilan bogʻliq kompleks sanitariya-gigiyena jarayoni boʻlib, bu jarayon egalik huquqining turidan qatʼi nazar, shaharning barcha hududlarini qamrab olgan tizimli mexanizm hisoblanadi va SHNQ 2.07.01-03, OʻzR SanPiN 0297-11-son talablariga asosan ishlab chiqiladi va amalga oshiriladi.
Bosh reja loyihasiga koʻra shaharni sanitariya jihatidan tozalash:
qattiq chiqindilarni qayta ishlash zavodiga va mavjud qattiq chiqindilar chiqindixonasiga tashlash va olib chiqish;
shahar hududida qattiq maishiy chiqindilarni alohida yigʻish va saqlash uchun zamonaviy sanitariya talablariga javob beradigan chiqindilarni yigʻish joylarini joylashtirish va qurish;
mexanik tozalash, markaziy koʻchalar va yoʻllarni, shuningdek, mahallalar va mikrorayonlarning ichki qismini yuvish;
veterinariya-sanitariya qoidalariga muvofiq hayvonlar murdalarini zararsizlantirish;
chiqindi poligoni hududida qattiq maishiy chiqindilarni saqlash, siqish va izolyatsiya qilish ishlarini mexanizatsiyalash;
atmosfera, tuproq, yer usti va yer osti suvlarining ifloslanishdan himoya qiluvchi, poligon uchun ajratilgan hududdan samarali foydalanishni taʼminlaydigan inshootlar qurish.
Yaxshilangan poligonni qurish va undan foydalanishning asosiy sanitariya-texnik choralari quyidagilardan iborat:
yerni (30 — 50 sm) zichlash bilan toʻldirish orqali chiqindini oʻz vaqtida, yaxshilab izolyatsiya qilish;
ixtisoslashtirilgan avtoparklarni zarur jihozlar bilan jihozlash;
yangi chiqindixonalarni qayta ishlash zavod hududlari — 9,7 gektardan, hisob davrida — 30,5 gektargacha kengaytirish tavsiya etiladi.
Elektr taʼminoti:
elektr energiyasiga umumiy talab yiliga — 229,5 mln kVt/soatdan hisob davrida — 549,5 mln kVt/soat, shundan:
sanoat korxonalari ehtiyoji uchun yiliga — 42,2 mln kVt/soatdan hisob davrida — 94,3 mln kVt/soat;
kommunal va maishiy ehtiyojlari uchun yiliga — 106,6 mln.kVt/soatdan hisob davrida — 360,0 mln kVt/soat;
boshqa ehtiyojlar uchun yiliga — 80,7 mln.kVt/soatdan hisob davrida — 95,2 mln kVt/soatga oʻzgarishlarni tashkil qiladi.
Issiqlik taʼminoti hisob davrlarida:
markazlashtirilgan issiqlik taʼminotiga boʻlgan ehtiyoj yiliga — 460,0 Gkal/soatdan, hisob davrida — 1 335,63 Gkal/soat, shundan:
uy-joy fondi ehtiyoji uchun — 167,0 Gkal/soatdan hisob davrida — 756,27 Gkal/soatga oʻzgarishlarni tashkil qiladi;
turar joylarga alohida isitish qozonlari oʻrnatish belgilangan.
Gaz taʼminoti:
gaz uzatish stansiyasi va quvurlarini taʼmirlash;
gaz hisoblagichlar bilan taʼminlash va sanoat korxonalari faoliyatini ilmiy-texnik jihatdan gaz tejamkorligini joriy qilish;
gazga boʻlgan umumiy ehtiyoj, yiliga — 3 857 692,2 ming metr kubdan hisob davrida — 3 944 093,1 ming metr kub; shundan:
isitish qozonxonalari uchun yiliga — 7 567,6 ming metr kubdan hisob davrida — 22 478,6 ming metr kub;
uy-joy fondi ehtiyoji uchun yiliga — 37 046,4 ming metr kubdan hisob davrida — 65 147,0 ming metr kub;
kommunal va maishiy ehtiyojlar uchun yiliga — 13078,2 ming metr kubdan, hisob davrida — 25 910,0 ming metr kub;
sanoat korxonalari ehtiyoji uchun yiliga — 3 800 000,0 ming metr kubdan, hisob davrida — 3 830 557,5 ming metr kub;
uy-joy fondining gaz bilan taʼminlanishi — 100 foiz oʻzgarishlarni tashkil qiladi.
6. Shaharni funksional hududlashtirish va meʼmoriy rejalashtirish:
bosh rejada aholi punkti hududini aniq funksional hududlarga ajratish, ijtimoiy va iqtisodiy rivojlanishi, aholini uy-joy va boshqa infratuzilma obyektlari bilan taʼminlashni meʼyoriy talab darajasiga olib chiqish, shaharning Qoraqalpogʻiston Respublikasi markazi sifatida nufuzini oshirish, chekka qishloqlar aholisi uchun xizmat qilish tizimini yaxshilash, zararli, sanoat va ishlab chiqarish korxonalarini shahar hududidan chiqarib, ularning oʻrniga zamon talablariga mos, ekologik toza ishlab chiqarish korxonalarini joylashtirish hamda atrof-muhitni tozalash va boshqa tadbirlardan iborat.
Bosh rejaning asosiy rejalashtirish yechimi, shaharni ixcham, har tomonlama qulay aholi punktiga aylantirish maqsadida quyidagi ishlar bajariladi:
shaharning barcha tizimlarini mujassam tarzda shakllantirib, ularning bir-biri bilan qulay bogʻlash;
uy-joy hududlarini tartibga solish, ikki pogʻonali, yaʼni markaz hamda kichik tuman (mikrorayon) tizimiga bogʻlash;
funksional hududlashtirishda aniqlash va qulaylikka erishish;
funksional hududlarda xizmat koʻrsatish obyektlarini qulay qilib joylashtirish va ular orasidagi piyoda va transport bogʻliqliklarni qulay tarzda shakllantirish;
mavjud hududlarni yangi shakllanayotgan hududlar bilan bogʻlashda, aholi uchun kam xarajatli yoʻllarni topish, ikkala hududlarning bir xil rivojlanishi, orasidagi tafovutni qisqartirish va bir-biriga uygʻunlashtirish.
Meʼmoriy-funksional hududlashtirish va maʼmuriy markazlar:
shahar maʼmuriy, madaniy-maʼrifiy, oʻquv, tibbiyot, sport-sogʻlomlashtirish, istirohat, dam olish, savdo va maishiy xizmat hududlarini aniq funksional hududlarga ajratib, bir-biri bilan qulay tarzda avtomobil va piyodalar yoʻllari bilan bogʻlash.
funksional hududlashtirishda asosiy maqsad turli funksional hududlarning bir-biriga xalaqit bermagan holda rivojlanishi va mustaqil faoliyat yuritishi, aholi turmush tarzini qulay darajaga keltirishdan iborat. Shu bilan birga, Nukus tumanidan Nukus shahriga qoʻshilayotgan hududlarda joylashgan mavjud mahallalarni shahar sharoitiga moslashtirish bosqichma-bosqich amalga oshiriladi.
Yangi bosh rejaga muvofiq shaharda ikkita maʼmuriy markaz tashkil qilinadi.
Birinchi maʼmuriy markaz — shaharning bugungi kundagi maʼmuriy markazi hisoblanib, Islom Karimov, Amir Temur va M. Jumanazarov koʻchalari kesishmalari hisoblanadi. Ushbu markaz saqlab qolinadi. Unda joylashgan Savitskiy muzeyi, Xotira maydoni, mehmonxonalar, “IT-park”, istirohat bogʻi va boshqa maʼmuriy va xoʻjalik binolarini qurish va qayta taʼmirlash, eski bino va inshootlar oʻrniga yangi va zamonaviy koʻp qavatli binolar joylashtirish taklifi kiritildi.
Kam qavatli uy-joylar oʻrniga koʻp qavatli zamonaviy uy-joy massivlarini joylashtirish rejalashtirilgan. E. Alakoʻz, M. Jumanazarov, A. Dosnazarov koʻchalari boʻyida koʻp qavatli uylarni joylashtirish belgilangan. Bosh rejada ushbu uylarning birinchi qavatlarida aholiga ijtimoiy xizmat koʻrsatish obyektlarini joylashtirish taklif etiladi.
Piyodalar yoʻlaklari, dam olish maydonchalari, yashil maydonlarni tashkil qilish, yagona tizim orqali bogʻlash hamda aholiga qulay sharoit yaratish rejalashtirilgan.
Shaharning mavjud va qoʻshilayotgan hududlaridan oqilona foydalanish, har bir massivning maʼmuriy markazlarida zamonaviy bino-inshootlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus shahri oʻziga xos meʼmoriy-madaniy uslubini inobatga olingan holda, aholining turmush tarzini qulaylashtirish orqali aholini yangi ish oʻrinlari bilan taʼminlashga erishiladi.
Ikkinchi maʼmuriy markaz — shaharning janubi-gʻarbiy qismidagi Nukus tumaniga chiqadigan koʻchalar va loyihaviy koʻchalari kesishmasida joylashtiriladi.
“Nukus Siti”ning ushbu markazlari kichik va oʻrta biznesni, bank filiallari, turar joy va jamoat binolarining biznesni boshqarish bilan bogʻliq obyektlarni birlashtiradi va 7 qavatdan 16 qavatgacha boʻlgan obyektlar barpo etiladi.
Har bir tashkil etilayotgan turar joy massivi (mahalla, kichik tuman) aholiga xizmatlar koʻrsatish majmuasi bilan taʼminlangan. Har bir mitti tumanda xizmat koʻrsatish meʼyorlari va unda yashaydigan aholi sonini hisobga olgan holda maktablar, bolalar bogʻchalari, mahalla guzarlari, kichik maydonchalar, yashil maydonlar va xiyobonlar tashkil etilishi rejalashtirilgan.
Maʼmuriy va hududiy markazlarga olib boruvchi yoʻllar yoqasidagi binolar oʻrniga zamonaviy loyihalar asosida bosqichma-bosqich qayta qurish ishlari amalga oshiriladi va natijada shaharning koʻrinishi yanada yaxshilanib, koʻchalar obod boʻlishi hamda aholi uchun qulay sharoitlar yaratilishiga erishiladi.
Turar joy hududlari.
Nukus shahrining loyihaviy chegarasi shimolda Nukus tumani hamda “Doʻstlik” kanali oʻzani boʻylab, sharqda kichik halqa yoʻligacha, gʻarbda Amudaryogacha va janub tomondan sanoat hududlarigacha belgilangan. Sharqiy va janubiy yoʻnalishlar qumlar bilan oʻralganligi sababli yangi turar joy massivlari asosan shimoli-gʻarbiy tomonda joylashadi. Shaharga qoʻshilayotgan hududlar 876,0 gektar, hisob davrlarida bu koʻrsatkich 13 383,0 gektarga yetadi. Koʻchalarda transport qatnovini yaxshilash uchun kengaytirish, koʻcha yuzidagi yakka tartibdagi uy-joylar oʻrniga renovatsiya dasturi doirasida zamonaviy va koʻp qavatli uy-joy massivlari joylashtiriladi.
Koʻkalamzor va yashil maydonlar.
Hozirgi kunda Nukus shahrida istirohat bogʻlari va yashil maydonlar aholining kishi boshiga amaldagi meʼyorlarda belgilangan miqdorda taʼminlanmagan, yaʼni shaharning koʻkalamzor va yashil maydonlari juda kam miqdorda. Shu bilan birga, mavjud istirohat bogʻlari va yashil maydonlarni kengaytirish imkoniyati yoʻq. Shu sababli shahar aholisining yashil maydonlarga boʻlgan meʼyoriy talabni tartibga solish maqsadida asosan shaharga qoʻshilayotgan yangi hududlarda istirohat bogʻlari joylashtiriladi.
Har bir turar joy hududining yashil maydonlari, sanoat zonalari, avtomobil yoʻllari, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari, kanal, ariqlarning sanitar-himoya hududlari bir-biri bilan yashil yoʻlaklar orqali bogʻlanadi va shaharning maʼmuriy markazlarida joylashgan istirohat va koʻngilochar bogʻlarga tutashadi va yagona tizim shakllanadi.
Yangi uy-joy massivlarida tashkil qilingan yashil maydonchalar aholining oʻz uylaridan uzoqqa bormagan holda sayr qilishi va dam olish imkoniyati yaratiladi. Shahar ichidan oqib oʻtuvchi kanal va ariq hamda suv havzalari himoya hududlarida joylashgan qurilma va uy-joylardan boʻshatilib, suvning ifloslanishining oldini olish toʻgʻrisida taklif beriladi va ularning oʻrnida aholining dam olishi, sport bilan shugʻullanishi uchun xizmat koʻrsatish maskanlari bilan toʻldiriladi. Shaharga qoʻshilayotgan gʻarbiy tomonda Nukus tumani hududida shahar stadioni, barcha sport turlari bilan shugʻullanish uchun seksiyalar, bolalar sogʻlomlashtirish va sport inshootlari, suv havzasi va sport toʻgaraklarini oʻz ichiga olgan katta sport-sogʻlomlashtirish majmualari joylashtirildi.
Tibbiyot hududlari.
Tibbiyot muassasalaridan iborat tibbiyot hududi M. Jumanazarov va A. Dosnazarov koʻchalarida joylashgan. Bu hududda shahar va respublika markazi aholisiga tibbiy xizmat koʻrsatish muassasalari, Qoraqalpogʻiston koʻchasi boʻyida tez tibbiy yordam, tugʻruqxona kompleksi va har xil yoʻnalishda malakali yordam koʻrsata olish salohiyatiga ega tibbiyot muassasalari joylashgan. Boʻlajak shifokorlarga qulay boʻlishi uchun Nukus 2-son tibbiyot kolleji ham mavjud. Nukus tumanidan qoʻshilayotgan yangi barpo boʻlayotgan massivlarda birinchi yordam koʻrsatishga ixtisoslashgan poliklinika va bolalar poliklinikalari joylashtiriladi.
Sanoat korxonalari va hududlari.
Nukus shahri respublikaning maʼmuriy markazi boʻlishi bilan birga yirik sanoat kompleksiga ega shahar sanaladi. Shaharda bir qancha yirik sanoat hududlari mavjud boʻlib, ular nafaqat shahar, balki respublikaning sanoat salohiyati va ish oʻrinlari bilan taʼminlovchi soha hisoblanadi. Bosh reja yechimiga koʻra barcha mavjud sanoat hududlari shaharning janubi-gʻarbiy qismida joylashgan.
Loyiha shahar va respublika atrof-muhitni himoya qilish boshqarmalari bilan kelishilgan va ularning tavsiyalarini inobatga olgan holda quyidagi tadbirlarni amalga oshirish koʻzda tutilgan:
shahar markaziga, aholi yashash massivlari, jamoat, sogʻlomlashtirish va boshqa hududlarga yaqin sanoat hududlari tarkibidagi yirik, zararli va zararsiz korxonalarni shahar tashqarisiga chiqarish;
barcha sanoat hududlarida boʻsh turgan yoki oʻzini oqlamayotgan korxonalarni xatlovdan oʻtkazib, ularning oʻrniga yangi texnologiyada ishlashga moslashgan, atrof-muhitga zararli taʼsiri kam boʻlgan korxonalarni joylashtirish;
I, II va III toifali sanoat korxonalari qatoriga kiruvchi ogʻir sanoat, avtotransport, kimyo, qurilish materiallari ishlab chiqarish korxonalari va omborxonalarni shahardan tashqariga, bosh rejada belgilangan sanoat hududiga olib chiqish;
IV va V toifadagi sanoat korxonalari oʻz oʻrnida qoldirib, yangi texnologiyalar bilan taʼminlanishi, kichik xususiy ishlab chiqarish korxonalarini tashkil qilish;
barcha sanoat hududlarini sanitar-himoya hududlarini saqlagan holda ularda koʻp yillik va serbarg daraxtlar ekish va boshqa tadbirlarni amalga oshirish lozim.
Shaharning istiqboldagi sanoat imkoniyatini kengaytirish, aholini ish joyi bilan taʼminlash uchun yaratilishi kerak boʻlgan korxonalar tashkil qilinishi, ularni barcha kommunal tarmoqlar bilan jihozlanishi loyihada inobatga olingan.
7. Shaharning ekologik rivojlanishi:
shahar ekologiyasi, atrof-muhit himoyasi masalasida barcha amaldagi sanitar meʼyorlardan kelib chiqqan holda, quyidagi vazifalar maqsad qilib olindi:
aholining turmush tarzini ekologik talablardan kelib chiqqan holda, atrof-muhitni tozalash, zararli omillardan himoya qilish;
transport infratuzilmasini texnik va texnologik qayta jihozlash, qurilish va energetika komplekslarini yangilash, koʻkalamzorlashtirish ishlariga katta eʼtibor berib, aholini yashil zonalar bilan taʼminlashni meʼyoriy talabga yetkazish;
yer, havo, suvning ifloslanishining oldini olish, vertikal va gorizontal drenaj quvurlari ifloslanishining oldini olish, kanal va suv inshootlari qirgʻoqlarini betonlash va barchasi ustidan nazoratni kuchaytirish;
bir qancha kommunal ombor bazalarini va qurilish tashkilotlari va boshqalarni shahar chegarasidan chiqarish;
sanoat-ishlab chiqarish korxonalari, qabristonlar, temir yoʻl, avtomobil yoʻllari va muhandislik-kommunikatsiya inshootlarining sanitar-himoya hududlarini meʼyoriy talablardan kelib chiqqan holda tashkil qilish va koʻkalamzorlashtirishni loyihaning hisob davriga kelib 1 157,9 gektarga yetkazish.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-dekabrdagi 837-son qaroriga 2-ILOVA
Nukus shahrining bosh rejasi loyihasining
T/r Koʻrsatkichlar Oʻlchov birligi Hozirgi holati Hisob davri 1 2 3 4 6 I Aholi Shahar aholisi soni ming kishi 312,4 400,0 Aholining yosh tarkibi: ming kishi % 312,4 100,0 400,0 100,0 maktabgacha yoshdagi bolalar (0 — 6 yosh) ming kishi % 42,17 13,5 51,6 12,9 maktab yoshidagi bolalar (7 — 15 yosh) ming kishi % 49,05 15,7 58,4 14,6 mehnatga layoqatli yoshdagi aholi (16 yoshdan 59 yoshgacha boʻlgan erkaklar, 16 yoshdan 54 yoshgacha boʻlgan ayollar) ming kishi % 193,38 61,9 250,0 62,5 mehnatga layoqatli yoshdan katta aholi ming kishi % 27,80 8,9 40,0 10,0 Aholining mehnat tarkibi: shaharni shakllantiruvchi guruh ming kishi % 63,73 20,4 87,94 22,0 shaharga xizmat koʻrsatuvchi guruh ming kishi % 67,79 21,7 92,0 23,0 ishlab chiqarishdan ajralgan holda taʼlim oluvchi 16 yoshdan katta oʻquvchilar ming kishi % 15,31 4,9 18,0 4,5 ishsizlar va shaxsiy, maishiy va yordamchi xoʻjaliklarda band boʻlganlar ming kishi % 47,80 15,3 53,2 13,3 II Shaharni shakllantirish ahamiyatiga ega obyektlar Sanoat korxonalari kishi 3736 9060 Transport: havo transporti kishi 343 400 temir yoʻl transporti kishi 79 130 avtomobil transporti kishi 3449 8100 Ilmiy-tadqiqot va loyihalashtirish tashkilotlari kishi 2039 2400 Pedagogik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar soni kishi 5675 5794 Maʼmuriy-xoʻjalik va jamoat tashkilotlari kishi 9101 12000 Qurilish tashkilotlari kishi 5558 10000 Tayyorlov-taʼminot tashkilotlari kishi 1177 1550 Sogʻliqni saqlash muassasalari kishi 4926 9753 Qishloq xoʻjaligi kishi 1870 2500 Dam olish va turizm muassasalari kishi 137 500 Boshqa tashkilotlar kishi 1118 3000 III Hudud Shahar chegarasidagi hudud ga kv.m/kishi 12507,0 400,35 13383,0 334,57 A) Turar joy hududlari, jami ga kv.m/kishi 7526,07 240,91 8480,2 212,0 Shu jumladan: Turar joy hududlari ga kv.m/kishi 5030,2 161,01 5486,48 137,16 Xizmat koʻrsatish korxonalari ga kv.m/kishi 465,8 14,91 985,6 24,64 Umumiy foydalanishdagi koʻkalamzorlar ga kv.m/kishi 73,1 2,34 360 9,0 Sport inshootlari ga kv.m/kishi 10,3 0,34 220,0 5,5 Magistral koʻchalar tarmogʻi ga kv.m/kishi 422,7 13,53 1013,0 25,33 Boshqa hududlar ga kv.m/kishi 1523,97 48,78 415,12 10,37 B) Aholi turar joylaridan tashqari hududlar, jami ga kv.m/kishi 4980,93 159,44 4902,8 122,57 Shu jumladan: Sanoatlashgan hududlar ga kv.m/kishi 410,0 13,12 727,6 18,19 Ilmiy-tadqiqot va loyiha tashkilotlari, oliy taʼlim va oʻquv muassasalari hududlari ga kv.m/kishi 138,0 4,42 138,0 3,45 Kommunal xoʻjaligi korxonalari hududlari va omborxonalar ga kv.m/kishi 222,0 7,11 275,3 6,88 Tashqi transport hududi ga kv.m/kishi 784,0 25,1 963,2 24,08 Avtomobil yoʻllari, yoʻllar, toʻxtash joylari, yuk tushirish joylari va boshqalar ga kv.m/kishi 188,0 6,01 266,4 6,66 Suv sathlari ga kv.m/kishi 298,0 9,54 369,8 9,24 Maxsus hududlar ga kv.m/kishi 330,0 10,56 330,0 8,25 Sanitar-himoya hududi ga kv.m/kishi 700,0 22,41 1157,9 28,95 Qishloq xoʻjaligi ahamiyatiga ega hududlar ga kv.m/kishi 1331,93 42,64 - Sanitariya-texnik qurilmalar, pitomniklar, qabristonlar ga kv.m/kishi 69,0 2,21 98,6 2,47 Maxsus muhandislik tadbirlarini oʻtkazish talab etiladigan hududlar ga kv.m/kishi 200,0 6,4 256,0 6,4 Foydalanilmaydigan noqulay va boshqa hududlar ga kv.m/kishi 310,0 9,92 36,3 0,91 Shaharning yangi qurilishi uchun zaxira hududlar ga kv.m/kishi - 283,7 7,09 IV Aholi zichligi shahar chegarasidagi hudud boʻyicha kishi/ga 25,0 29,9 turar joy hududi boʻyicha kishi/ga 41,5 47,2 V Uy-joy qurilishi Uy-joy fondi (jami umumiy maydoni) ming. kv.m 5645,3 9200,0 Uy-joy fondini qavatlar soni boʻyicha taqsimlash: ming kv.m % 5645,3 100,0 9200,0 100,0 1-2 qavatli yakka tartibdagi uylar ming kv.m % 4214,1 74,94 4193,6 45,58 2-3 qavatli kottej uylar ming kv.m % 144,5 81,2 28,5 0,31 2-3 qavatli uylar ming kv.m % 30,5 12,7 8,89 0,1 4-5 qavatli uylar ming kv.m % 1223,2 21,67 2299,5 24,99 7 qavatli uylar ming kv.m % - 552,0 6,0 9 qavatli uylar ming kv.m % 10,84 1,8 779,4 8,47 12 qavatli uylar ming kv.m % - 415,4 4,52 16 qavatli uylar ming kv.m % 22,12 2,8 922,7 10,03 Aholining yashash maydoni bilan oʻrtacha taʼminlanishi kv.m/kishi 18,0 23,0 Uy-joy fondining qisqarishi ming kv.m - 408,57 yangi qurilishga nisbatan % - 11,0 mavjud uy-joy fondiga nisbatan % - 7,2 Yangi uy-joy qurilishlari ming kv.m % - 3712,9 100,0 4-5 qavatli uylar ming kv.m % - 1076,3 28,99 7 qavatli uylar ming kv.m % - 552,0 14,87 9 qavatli uylar ming kv.m % - 768,6 20,7 12 qavatli uylar ming kv.m % - 415,4 11,19 16 qavatli uylar ming kv.m % - 900,6 24,25 VI Madaniy va maishiy qurilish Maktabgacha taʼlim muassasalari, jami oʻrin 9915 20800 1000 kishiga oʻrin 31,7 52 Umumtaʼlim maktablari, jami oʻrin 40111 58400 1000 kishiga oʻrin 128,4 146 Shifoxonalar, jami oʻrin 3340 9924 1000 kishiga oʻrin 10,69 24,81 Poliklinikalar, jami qatnov 4474 16180 1000 kishiga qatnov 14,3 38,0 Doʻkonlar, jami kv.m savdo maydoni 41683 64804 1000 kishiga kv.m savdo maydoni 133,4 162,0 Sanoat mahsulotlari doʻkonlari, jami kv.m savdo maydoni 149639 170626 1000 kishiga kv.m savdo maydoni 479,0 426,6 Umumiy ovqatlanish joylari, jami oʻrin soni 10780 18670 1000 kishiga oʻrin soni 34,5 46,7 Klublar va madaniyat saroylari, jami oʻrin 600 16267 1000 kishiga oʻrin 1,9 40,7 Kinoteatrlar, jami oʻrin 2752 10645 1000 kishiga oʻrin 8,8 26,6 Mehmonxonalar, jami oʻrin 830 2400 1000 kishiga oʻrin 2,7 6 Kir yuvish korxonalari, jami 1 kg quruq kiyim smenada - 92000 1000 kishiga 1 kg quruq kiyim smenada - 230 Maishiy xizmat koʻrsatish, jami ishchi oʻrni 437 2800 1000 kishiga ishchi oʻrni 1,4 7 VII Shahar jamoat transporti va magistral koʻchalar tarmogʻi Bir kishining bir yilda barcha shahar transport vositalarida qatnovlari soni qatnov 60 300 Yiliga tashiladigan yoʻlovchilar soni mln.yoʻlov. 1,3 118,5 VIII Magistral yoʻllar koʻchalar tarmoqlari Magistral koʻchalarning uzunligi, jami km 90,35 278 jumladan: shahar ahamiyatiga ega magistral yoʻllar km 65,4 125,8 Shahar koʻcha tarmogʻining zichligi , jami km/kv.m 0,8 2,5 jumladan: shahar ahamiyatidagi magistrallar km/kv.m 0,6 1,5 IX Muhandislik tarmoqlari va obodonlashtirish a) Ichimlik suvi va taʼminot Umumiy talab etiladigan ichimlik suvi, jami: ming m.kub kuniga l/kun.kishi 65,05 208 98,80 247 kommunal ehtiyojlar uchun ming m.kub kuniga l/kun.kishi 30,48 97,6 76,00 190 ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun ming m.kub/ kuniga 2,97 15,20 boshqa ehtiyojlar uchun ming m.kub/ kuniga 31,60 7,60 Suv inshootlari quvvati ming m.kub/ kuniga 71,32 118,60 Suv olish manbalari: Mintaqaviy “Tuyamuyun-Nukus-Chimboy-Taxtakoʻpir” suv taʼminoti tizimi ming m.kub/ kuniga 14,86 22,60 Doʻstlik kanali boʻyidagi “Qizketken” suv olish va tozalash inshooti ming m.kub/ kuniga 56,46 65,00 “Taxiatosh” suv olish va tozalash inshooti ming m.kub/ kuniga - 31,0 Uy-joy fondini markazlashtirilgan suv taʼminoti bilan taʼminlash %% 92,3 100,0 b) Oqova suv Chiqariladigan oqova suv hajmi, jami ming m.kub/ kuniga 10,52 77,85 shu jumladan, xoʻjalik-maishiy chiqindi oqova suvlari ming m.kub/ kuniga 9,52 62,56 sanoat va ishlab chiqarish oqova suvlari ming m.kub/ kuniga 1,0 12,16 boshqa ehtiyojlar uchun ming m.kub/ kuniga 1,73 3,13 Tozalash inshootlarining quvvati ming m.kub/ kuniga 65,0 100,0 Uy-joy fondining oqova suv tarmogʻi bilan taʼminlanganligi %% 30,1 90,0 v) Elektr taʼminoti Umumiy elektr energiyasi isteʼmoli yiliga mln. kVts. 229,5 549,5 jumladan, sanoat korxonalari ehtiyojlariga yiliga mln. kVts. 42,2 94,3 kommunal — maishiy ehtiyojlar uchun yiliga mln. kVts. 106,6 360,0 boshqa ehtiyojlar yiliga mln. kVts. 80,7 95,2 g) Issiqlik taʼminoti Markazlashtirilgan issiqlik manbalarining quvvati gkal/soat 460,00 1335,63 Issiqlik taʼminoti, jami gkal/soat 216,38 1322,41 jumladan, uy-joy fondi gkal/soat 167,00 756,27 kommunal — maishiy ehtiyojlar uchun gkal/soat 49,38 548,56 sanoat korxonalari ehtiyojlariga gkal/soat 0 17,58 Uy-joy fondining markazlashtirilgan isitish va issiq suv/issiqlik bilan taʼminlanganligi %% 14,0 100,0 d) Gaz taʼminoti Gaz isteʼmoli (jami) ming n.m.kub yiliga 3857692,2 3944093,1 jumladan, turar joy qurilishi ming n.m.kub yiliga 37046,4 65147,0 kommunal — maishiy ehtiyojlar uchun, jamoat binolari uchun ming n.m.kub yiliga 13078,2 25910,0 sanoat korxonalari ehtiyojlariga ming n.m.kub yiliga 3800000,0 3830557,5 isitish qozonxonalari ming n.m.kub yiliga 7567,6 22478,6 Tabiiy gaz bilan taʼminlangan xonadonlar miqdori 62600 90910 Uy-joy fondlarining tabiiy gaz bilan taʼminlanganligi % 100,0 100,0 e) Sanitar tozalash inshooti hududi Maishiy chiqindilar hajmi ming m.kub/yil 340,5 436,0 Takomillashtirilgan chiqindixonalar: ajratilgan maydon/foydalanilgan maydon ga/ga 50,0 2,0 50,0 31,8 Chiqindilarni qayta ishlash zavodi dona 1 1 j) Hududni muhandislik tayyorlash Sugʻorish maydoni ga 4624,9 5885,2 Yashil hududlarni sugʻorish uchun sarf qilinadigan suv miqdori l/sek. 7708,0 7357,0 Drenaj maydoni ga 954,0 4400,0
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 13-dekabr,
837-son