📅 2024-yil 18-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 18-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 18 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида » 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон ҳамда « Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг (кейинги ўринларда — Суд экспертиза маркази) Тошкент вилояти ҳудудий бўлимини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Адлия вазирлиги Тошкент вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар Суд экспертиза марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти бўлимини халқаро стандартлар билан уйғунлашган OʻzDSt ISO/IEC 17025:2019 давлат стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар, шунингдек, юқори малакали профессионал кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
2. Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини аниқлаш ҳамда ушбу маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда қулайликлар яратиш мақсадида Суд экспертиза марказида истеъмол маҳсулотлари таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) мавжудлиги ва ичимлик сувининг таркибини аниқлашга қаратилган тадқиқотларни амалга оширувчи Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораторияси ташкил қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
2025 йил 1 ноябрга қадар Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш лабораториясини юқори малакали профессионал кадрлар, шунингдек, Суд экспертиза марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш;
2025 йил 1 октябрга қадар Суд экспертиза марказида генетик модификацияланган организмларни (ГМО) аниқлаш бўйича тадқиқотларни ўтказиш учун зарур бўлган услубиётларни ишлаб чиқиш. Бунда генетик модификацияланган организмларнинг (ГМО) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига рухсат этилган даражада эканлигига алоҳида эътибор қаратиш;
Суд экспертиза маркази лабораториялари услубларининг Миллий аккредитация тизимида халқаро илмий-техник талабларга мувофиқлиги аккредитациядан ўтказиб борилишини ташкил этиш;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2024 — 2026 йилларда суд экспертизаси соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар малакасини ошириш ва уларни хорижий давлатларга стажировкага юбориш;
2025 йил 1 декабрга қадар Суд экспертиза марказида суд-ахлоқшунослик экспертизасини, парфюмерия саноати маҳсулотларининг кимёвий таркибини ҳамда қурилиш материаллари тадқиқотларини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимларида қуйидаги экспертиза ва тадқиқот турларини босқичма-босқич жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:
2025 йил 1 октябрга қадар Суд экспертиза марказининг Навоий вилояти бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ҳамда Суд-хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизалари;
2026 йил 1 ноябрга қадар Суд экспертиза марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида Суд-фонография, суд-ёнғин техника ва электротехника экспертизалари;
2026 йил 1 декабрга қадар Суд экспертиза марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлимида Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси ҳамда Суд-хатшунослик ва ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизалари.
Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тегишлича юқоридаги бўлимларни халқаро стандартлар билан уйғунлашган OʻzDSt ISO/IEC 17025:2019 давлат стандарти талабларига жавоб берадиган бинога жойлаштириш ҳамда махсус мебель, компьютерлар, бошқа зарур техника ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда Республика суд экспертиза маркази ходимларининг чекланган умумий сони 192 нафар (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда), шундан бошқарув ходимлари 53 нафар, суд экспертлари 116 нафар ва мутахассислар 23 нафар этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Суд экспертизаси маркази тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва ажратилган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга мувофиқ бюджетдан қўшимча харажатлар 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Адлия вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 849-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
Директор Илмий Кенгаш Директорнинг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича ўринбосари Директорнинг инновациялар, молия-хўжалик ва тижорат масалалари бўйича ўринбосари Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти Сифат менежменти бўлими 2 Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси 7 Қорақалпоғистон Республикаси бўлими 4 Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими 5 Бухгалтерия ҳисоби ва назорат бўлими 4 Андижон вилояти бўлими 5 Девонхона Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими 13 Ишлар бўлими 4 Бухоро вилояти бўлими 3 Архив Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси 10 Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими 3 Жиззах вилояти бўлими 3 Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази 3 Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими 9 Ахборот-ресурс маркази 1 Қашқадарё вилояти бўлими 8 Кадрлар бўлими 2 Суд-автотехник экспертизаси лабораторияси 10 Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик Билан алоқалар бўлими 2 Навоий вилояти бўлими 3 Бош юристконсульт 1 Суд-фонография экспертизаси лабораторияси 3 Наманган вилояти бўлими 3 Самарқанд вилояти бўлими 13 Суд-баллистика ва изшунослик экспертизаси лабораторияси 5 Сирдарё вилояти бўлими 4 Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси 14 Сурхондарё вилояти бўлими 3 Фарғона вилояти бўлими 5 Ёнғин-техник экспертизаси лабораторияси 4 Хоразм вилояти бўлими 4 Товаршунослик экспертизаси бўлими 8 Тошкент вилояти бўлими 9 Суд-компьютер техникавий экспертизаси бўлими 3 Суд-лингвистик ва психологик экспертизаси бўлими 5 Истеъмол маҳсулотлари ва ичимлик суви таркибини таҳлил қилиш экспертизаси лабораторияси 4
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 849-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 14 ноябрдаги 321-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 30 апрелдаги 131-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 20 апрелдаги 338-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 2-илова .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 4-илованинг 44-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 декабрь,
849-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazi faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni koʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida ” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son hamda “ Oʻzbekiston Respublikasida sud-ekspertlik tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 5-iyuldagi PF-6256-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Oliy sudi, Bosh prokuraturasi va Ichki ishlar vazirligining Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazining (keyingi oʻrinlarda — Sud ekspertiza markazi) Toshkent viloyati hududiy boʻlimini tashkil etish haqidagi taklifi maʼqullansin.
Adliya vazirligi Toshkent viloyat hokimligi bilan birgalikda 2026-yil 1-iyunga qadar Sud ekspertiza markazining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda Toshkent viloyatining mahalliy budjeti va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Sud ekspertiza markazining Toshkent viloyati boʻlimini xalqaro standartlar bilan uygʻunlashgan OʻzDSt ISO/IEC 17025:2019 davlat standarti talablariga javob beradigan binoga joylashtirish hamda maxsus mebel, kompyuterlar, boshqa zarur texnika va inventarlar, shuningdek, yuqori malakali professional kadrlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
2. Isteʼmol mahsulotlari va ichimlik suvi tarkibini aniqlash hamda ushbu mahsulotlarni xorijiy davlatlarga eksport qilishda qulayliklar yaratish maqsadida Sud ekspertiza markazida isteʼmol mahsulotlari tarkibida genetik modifikatsiyalangan organizmlar (GMO) mavjudligi va ichimlik suvining tarkibini aniqlashga qaratilgan tadqiqotlarni amalga oshiruvchi Isteʼmol mahsulotlari va ichimlik suvi tarkibini tahlil qilish laboratoriyasi tashkil qilinsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
2025-yil 1-noyabrga qadar Isteʼmol mahsulotlari va ichimlik suvi tarkibini tahlil qilish laboratoriyasini yuqori malakali professional kadrlar, shuningdek, Sud ekspertiza markazining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan maxsus mebel, kompyuterlar, boshqa zarur texnika va inventarlar bilan taʼminlash;
2025-yil 1-oktabrga qadar Sud ekspertiza markazida genetik modifikatsiyalangan organizmlarni (GMO) aniqlash boʻyicha tadqiqotlarni oʻtkazish uchun zarur boʻlgan uslubiyotlarni ishlab chiqish. Bunda genetik modifikatsiyalangan organizmlarning (GMO) sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga ruxsat etilgan darajada ekanligiga alohida eʼtibor qaratish;
Sud ekspertiza markazi laboratoriyalari uslublarining Milliy akkreditatsiya tizimida xalqaro ilmiy-texnik talablarga muvofiqligi akkreditatsiyadan oʻtkazib borilishini tashkil etish;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ularning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan 2024 — 2026-yillarda sud ekspertizasi sohasida faoliyat yurituvchi mutaxassislar malakasini oshirish va ularni xorijiy davlatlarga stajirovkaga yuborish;
2025-yil 1-dekabrga qadar Sud ekspertiza markazida sud-axloqshunoslik ekspertizasini, parfyumeriya sanoati mahsulotlarining kimyoviy tarkibini hamda qurilish materiallari tadqiqotlarini yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Sud ekspertiza markazining hududiy boʻlimlarida quyidagi ekspertiza va tadqiqot turlarini bosqichma-bosqich joriy etish haqidagi taklifi maʼqullansin:
2025-yil 1-oktabrga qadar Sud ekspertiza markazining Navoiy viloyati boʻlimida Materiallar, ashyolar va buyumlar kriminalistik ekspertizasi laboratoriyasi hamda Sud-xatshunoslik va hujjatlarning sud-texnikaviy ekspertizalari;
2026-yil 1-noyabrga qadar Sud ekspertiza markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimida Sud-fonografiya, sud-yongʻin texnika va elektrotexnika ekspertizalari;
2026-yil 1-dekabrga qadar Sud ekspertiza markazining Qashqadaryo viloyati hududiy boʻlimida Materiallar, ashyolar va buyumlar kriminalistik ekspertizasi laboratoriyasi hamda Sud-xatshunoslik va hujjatlarning sud-texnikaviy ekspertizalari.
Adliya vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Navoiy va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda tegishlicha yuqoridagi boʻlimlarni xalqaro standartlar bilan uygʻunlashgan OʻzDSt ISO/IEC 17025:2019 davlat standarti talablariga javob beradigan binoga joylashtirish hamda maxsus mebel, kompyuterlar, boshqa zarur texnika va inventarlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
5. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Bunda Respublika sud ekspertiza markazi xodimlarining cheklangan umumiy soni 192 nafar (xizmat koʻrsatuvchi va texnik xodimlarni hisobga olmagan holda), shundan boshqaruv xodimlari 53 nafar, sud ekspertlari 116 nafar va mutaxassislar 23 nafar etib belgilansin.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziriga Sud ekspertizasi markazi tuzilmasiga xodimlarning belgilangan umumiy soni va ajratilgan mablagʻlar doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
6. Belgilab qoʻyilsinki, ushbu qarorga muvofiq budjetdan qoʻshimcha xarajatlar 2024-2025-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Adliya vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi, 2026-yildan boshlab Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.D. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-dekabrdagi 849-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazining
Direktor Ilmiy Kengash Direktorning ekspertlik faoliyati va ilmiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Direktorning innovatsiyalar, moliya-xoʻjalik va tijorat masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sud-ekspertlik ilmiy-tadqiqot instituti Sifat menejmenti boʻlimi 2 Hujjatlar kriminalistik ekspertizasi laboratoriyasi 7 Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimi 4 Tashkiliy nazorat va tahlil boʻlimi 5 Buxgalteriya hisobi va nazorat boʻlimi 4 Andijon viloyati boʻlimi 5 Devonxona Sud-qurilish-texnik ekspertizasi boʻlimi 13 Ishlar boʻlimi 4 Buxoro viloyati boʻlimi 3 Arxiv Odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi laboratoriyasi 10 Axborot texnologiyalari va innovatsiyalarni joriy qilish boʻlimi 3 Jizzax viloyati boʻlimi 3 Sud ekspertlarining malakasini oshirish oʻquv markazi 3 Sud-iqtisodiy ekspertizasi boʻlimi 9 Axborot-resurs markazi 1 Qashqadaryo viloyati boʻlimi 8 Kadrlar boʻlimi 2 Sud-avtotexnik ekspertizasi laboratoriyasi 10 Xalqaro hamkorlik va jamoatchilik Bilan aloqalar boʻlimi 2 Navoiy viloyati boʻlimi 3 Bosh yuristkonsult 1 Sud-fonografiya ekspertizasi laboratoriyasi 3 Namangan viloyati boʻlimi 3 Samarqand viloyati boʻlimi 13 Sud-ballistika va izshunoslik ekspertizasi laboratoriyasi 5 Sirdaryo viloyati boʻlimi 4 Materiallar, ashyolar va buyumlar kriminalistik ekspertizasi laboratoriyasi 14 Surxondaryo viloyati boʻlimi 3 Fargʻona viloyati boʻlimi 5 Yongʻin-texnik ekspertizasi laboratoriyasi 4 Xorazm viloyati boʻlimi 4 Tovarshunoslik ekspertizasi boʻlimi 8 Toshkent viloyati boʻlimi 9 Sud-kompyuter texnikaviy ekspertizasi boʻlimi 3 Sud-lingvistik va psixologik ekspertizasi boʻlimi 5 Isteʼmol mahsulotlari va ichimlik suvi tarkibini tahlil qilish ekspertizasi laboratoriyasi 4
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-dekabrdagi 849-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertiza markazi faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2012-yil 14-noyabrdagi 321-son qarorining 1-bandi hamda qarorga 1 va 2-ilovalar .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi sanitariya-epidemiologiya xizmati tizimida ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2016-yil 30-apreldagi 131-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 20-apreldagi 338-son qarorining 2-bandi hamda qarorga 2-ilova .
4. Vazirlar Mahkamasining “Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 4-ilovaning 44-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 18-dekabr,
849-son