📅 2024-yil 20-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 20-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 20 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СТРАТЕГИЯСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Сўнгги йилларда давлат харидлари тизимида шаффофлик таъминланиши ва харидлар жараёнларининг рақамлаштирилиши ушбу соҳада рақобат муҳитини янада кенгайтириш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, харид жараёнларини рақамлаштиришни жадаллаштириш ва «яшил» давлат харидларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан, «яшил» давлат харидларини кенгайтириш;
давлат харидлари соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;
давлат харидлари иштирокчиларининг шартнома мажбуриятларига риоя этишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг рақамли технологияларга асосланган комплекс дастурини жорий этиш;
давлат харидлари соҳасида хавфни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари, коррупция ва қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
давлат харидларида тадбиркорлик субъектларининг иштирокини кенгайтириш;
давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув-услубий, илмий ва ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш.
2. 2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 июлга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, барқарор давлат харидларини, шу жумладан, «яшил» давлат харидларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини, шунингдек, намунавий йўриқномани ишлаб чиқсин ва амалиётга босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги:
«яшил» давлат харидларини амалга ошириш доирасида давлат буюртмачиларининг салоҳиятини тизимли ошириб борсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Стратегия ва Чора-тадбирлар режасининг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 865-сон қарорига 1-ИЛОВА
2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналиш ва мақсадлардан келиб чиқиб, давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш долзарб ҳисобланади.
Давлат харидлари жамиятнинг товарларга, ишларга ва хизматларга бўлган эҳтиёжини таъминловчи, шунингдек, иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатлари ва тузилишини давлат томонидан тартибга солувчи воситалардан бири бўлиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омилидир.
Давлат харидлари соҳасидаги сиёсатнинг асосий мақсади давлат буюртмачиларининг ўз функцияларини бажариши, давлат хизматларини кўрсатиши ҳамда инвестиция ва ишлаб чиқариш дастурларини амалга ошириши учун товарлар, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини энг самарали йўл билан қаноатлантиришдан иборат.
Шу билан бирга, давлат харидлари тизими қуйидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларда самарали восита бўлиб хизмат қилади:
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
аҳоли фаровонлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва гуруҳларини иқтисодий жараёнларга жалб қилиш;
бозор иқтисодиёти тамойилларига мувофиқ рақобатни ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратиш;
инновацияларни қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотларга ёки янги истеъмол хусусиятларига эга маҳсулотларга талабни шакллантириш;
барқарор харидларни қўллаб-қувватлаш орқали экологик ва табиат муҳофазаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш;
давлатнинг озиқ-овқат, технологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
2. 2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) Ўзбекистон Республикасининг « Давлат харидлари тўғрисида » ва « Рақобат тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
3. Стратегия давлат харидлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ва изчил давом эттириш, ушбу соҳани янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олади ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш ва режалаштирилган натижаларга эришишни таъминлайдиган масъул ижрочиларни белгилайди.
4. Стратегия Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, давлат харидлари тизимининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш натижалари, истиқболли ишланмаларни ўрганиш ва халқаро молия институтларининг тавсияларига асосланади.
2-боб. Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича айрим масалалар
5. «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида белгиланган устувор йўналишлар асосида давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш зарурати мавжуд бўлиб, ўтказилган таҳлиллар натижасида давлат харидлари соҳасида қуйидаги долзарб масалалар аниқланди:
давлат харидларида «яшил» харидлар улушининг сезиларли даражада камлиги;
тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилган давлат харидлари улушининг юқорилиги;
шартнома мажбуриятларининг бажарилишини мониторинг ва назорат қилишнинг яхлит тизимини такомиллаштириш зарурати;
давлат харидлари соҳасида шикоятларни қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг самарали тизими мавжуд эмаслиги;
давлат харидларида олдиндан тил бириктириш, коррупция хатарларининг юқорилиги ҳамда манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларнинг мавжудлиги;
давлат харидларида фаол иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари қамровининг камлиги;
харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва амалга оширишга масъул бўлган шахслар ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари мутахассисларининг касбий маҳорат даражаси замонавий талабларга жавоб бермаслиги кабилар.
3-боб. Стратегиянинг мақсадлари ва асосий йўналишлари
6. Стратегиянинг мақсади 2025 — 2027 йиллар давомида иқтисодий ўсишда муҳим бўлган барқарор, кенг рақобатга асосланган давлат харидлари тизимини жорий қилишга қаратилган давлат харидлари сиёсатини белгилашдан иборат.
7. Ўзбекистон Республикасида давлат харидларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратувчи, оқилона ва самарали барқарор давлат харидлари тизимини такомиллаштириш;
«яшил» давлат харидларининг улушини ошириш, шунингдек, харид жараёнларида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва экологияга зарар етказилишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
давлат буюртмачилари томонидан буюртмаларни шакллантиришда ва маҳсулотларни (товарларни) етказиб берувчиларни аниқлашда экологик стандартларни белгилаш, атроф-муҳитга таъсири кам бўлган, экологик тоза ёки иккиламчи хом ашё ва чиқиндилардан тайёрланган товарларни етказиб берувчиларга қулайликлар яратиш;
хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;
давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва электрон харидлар улушини ошириш чораларини кўриш;
давлат харидларининг барча босқичларида комплекс мониторинг ва самарали назоратни таъминлайдиган ягона ва яхлит, самарали давлат харидларини бошқариш тизимини яратиш, давлат харидларида иштирок этувчи барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш, шартномаларга риоя қилиш интизомини мустаҳкамлаш, харид қилиш тартиб-таомилларида ишончли иштирокчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
шикоятларни кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш;
манфаатлар тўқнашуви, коррупция ва тил бириктириш, маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳамда шу каби бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
давлат харидлари ишончли иштирокчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шунингдек, буюртмачиларнинг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини тизимли мониторинг қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш;
давлат харидларида жамоатчилик назоратини кучайтириш;
давлат харидлари соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат харидлари жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш;
илғор хорижий тажрибани ўрганиш, давлат харидларининг барча босқичларини халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш мақсадида халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.
Стратегияда назарда тутилган вазифа ва тадбирларни белгиланган асосий йўналишлар бўйича амалга ошириш натижаси замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ва илғор хорижий андозалардан ортда қолмайдиган ягона, шаффоф, юқори технологик ва барқарор давлат харидлари тизимини жорий этишдан иборат.
4-боб. Давлат харидлари тизимини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар
4.1. Барқарор давлат харидлари
8. Давлат харидлари тизими мамлакатнинг барқарор ривожланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқароларнинг ижтимоий фаровонлигини таъминлаш соҳасидаги муҳим вазифаларни ҳал этишни қўллаб-қувватлайди.
Барқарор давлат харидларини жорий этиш халқаро майдонда давлатнинг ижобий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилади.
Барқарор давлат харидлари тизимини жорий этишда қуйидаги асосий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади:
давлат харидлари тизими орқали ёш тадбиркорлар, тадбиркор хотин-қизлар, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари — ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлайдиган корхоналар ҳамда жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;
«яшил» давлат харидларини жорий этиш (энергия тежовчи маҳсулотларни харид қилиш ва бошқалар);
атроф — муҳитга таъсири кам бўлган, экологик тоза ёки иккиламчи хом ашё ва чиқиндилардан тайёрланган товарларни етказиб берувчиларга қулайликлар яратиш;
ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек, кичик бизнес субъектларини тизимли қўллаб-қувватлаш, улар учун кенг имкониятлар яратиш, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар тузиш (оффтейк-шартномалар) ва бошқалар.
Барқарор давлат харидларини босқичма-босқич жорий этишда кадрлар малакаси оширилади, буюртмачилар учун методик қўлланмалар ишлаб чиқилади, харид ҳужжатларига «яшил» давлат харидлари тамойиллари ва мезонлари киритилади.
4.2. Давлат харидларида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш
9. Давлат харидларини янада такомиллаштириш, шаффофликни ошириш, рақобатни қўллаб-қувватлаш, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, электрон маълумотлар алмашинувини давлат харидларининг барча босқичларда жорий этиш ва уларни таҳлил қилиш жараёнларини ривожлантириш давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришни талаб қилади.
10. Давлат харидлари жараёнида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини ошириш бўйича чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) давлат харидларининг шаффофлиги ва очиқлигини янада ошириш мақсадида қуйидагиларни таъминлаш учун махсус ахборот портали ва электрон давлат харидлари тизимларини модернизация қилиш:
очиқ маълумотларни қулай тарзда саралаш, юклаб олиш ва таҳлил қилиш учун соҳадаги электрон тизимларни такомиллаштириш;
давлат харидларининг электрон тизимидан рўйхатдан ўтишни соддалаштириш, давлат харидларини режалаштириш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш, уларнинг натижаларини мониторинг ва назорат қилиш мақсадида махсус ахборот портали ҳамда давлат харидлари электрон тизимлари билан тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида маълумот алмашинувини янада кенгайтириш;
махсус ахборот порталида статистика ҳисоботларини шакллантириш асосида таҳлилий-ахборот тизимини жорий этиш;
барча иштирокчиларнинг таклифлари ҳамда харид комиссияси аъзолари томонидан баҳолаш натижаларини махсус ахборот порталида очиқлаш;
давлат харидларида давлат назорати ҳамда жамоатчилик назоратини ташкил қилишда очиқ маълумотларни тизимлаштириш;
б) давлат харидларининг янги электрон усулларини жорий этиш, шунингдек, мавжуд электрон савдо платформаларини модернизация қилиш ва кенгайтириш;
в) манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларини назорат қилувчи дастурни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
г) хавфни бошқариш тизимини жорий қилиш;
д) шартномаларни бошқариш тизимини такомиллаштириш;
е) давлат буюртмачилари томонидан жойлаштирилаётган эълонларнинг электрон назорат тизимини йўлга қўйиш;
ж) иштирокчилар тақдим этган ҳужжатларни электронлаштириш орқали харид жараёнида такрорий тарзда ҳужжатларни тақдим этмаслик тизимига ўтиш;
з) давлат харидлари электрон тизимларининг мобиль версияларини жорий этиш;
и) давлат буюртмачилари ҳамда тадбиркорлик субъектларидан келиб тушадиган саволларга онлайн маслаҳатчилар орқали тезкор жавоб бериш тизимини жорий этиш;
й) давлат харидлари натижаларига кўра тузилган шартномалардаги товар (иш, хизмат)ларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлаб бориш;
к) маълумотларни рақамлаштиришни жорий этиш орқали харид ҳужжатларини, шунингдек шартномаларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш ва тизимлаштириш;
л) назорат органлари томонидан аниқланган хато ва камчиликлар асосида давлат буюртмачиларига хабарнома юбориш тизимини яратиш;
м) электрон тизим операторлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
11. Давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари натижасида электрон давлат харидлари тизими халқаро талабларга мувофиқ тарзда ривожланади ҳамда харидлар жараёнининг барча босқичлари рақамлаштирилади.
12. Рақамли технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мувофиқлаштирилади.
4.3. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг комплекс ва юқори технологияли тизимини яратиш
13. Давлат харидларида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ва назорат қилиб боришнинг самарали тизимини жорий этилиши, ушбу жараёнларининг юқори даражадаги шаффофлигига ва бюджет маблағларининг тежаб сарфланишига эришиш имкониятини яратади. Мазкур тизимни жорий этиш қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
а) шартномаларнинг ягона реестрини такомиллаштириш бўйича:
шартномаларнинг ижроси ҳамда улар тўғрисида маълумотларнинг очиқланиши;
пудратчи ва субпудратчи ўртасида тузиладиган шартномалар тўғрисидаги маълумотларнинг махсус ахборот порталида очиқланиши;
давлат харидларининг ахборот тизимларида шартномаларни электрон тарзда тузиш имкониятини яратиш ва амалиётга жорий қилиш;
шартнома лойиҳаларини юридик хизмат кўрсатиш марказларидан электрон шаклда экспертизадан ўтказиш амалиётини жорий этиш;
б) шартномалар мониторинги тизимини такомиллаштириш бўйича:
ўз вақтида ғолиб иштирокчи томонидан етказиб берилмаган товар (иш, хизмат)лар бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқлаш;
мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган шартномалар бўйича пеня ва жарималар қўллаш ҳамда шартномавий муносабатларни тартибга солиш мақсадида электрон маълумотлар алмашинуви орқали суд органларига кўриб чиқиш учун юбориш амалиётини жорий этиш;
шартномавий муносабатларни тартибга солишда ички аудит тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш.
14. Давлат буюртмачиларида давлат харидлари жараёнлари юзасидан комплаенс назорат, ички аудит тадбирларини амалга ошириш тартиби ва муддатлари аниқ белгиланади, шунингдек, аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан аниқ чоралар ишлаб чиқилади.
Назорат ва аудит натижалари жамоатчилик учун очиқ бўлади.
15. Давлат харидлари махсус ахборот порталида маълумотларни узлуксиз тўплаш ва қайта ишлаш (таҳлил қилиш) имконияти яратилади.
16. Давлат харидлари мониторинги ва таҳлил тизимлари ҳамда харидлар самарадорлигини баҳолаш тизимлари миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичларини ўз ичига олади. Бунда:
бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ва харидлар самарадорлигини баҳолаш учун маълумотларни умумлаштириш;
харидларни амалга ошириш жараёнида юзага келган қоидабузарликлар ва хатоликларни ўз вақтида аниқлаш;
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда жавобгарликни аниқ белгилаш;
давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти яратилади.
4.4. Шикоятларни кўриб чиқишнинг замонавий тизимини яратиш
17. Давлат харидлари соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари қаторида харидлар натижалари бўйича шикоят қилиш ва эътироз билдиришнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.
18. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича ваколатлар замонавий услубиётдан келиб чиқиб такомиллаштирилади.
19. Шикоятни кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тарафларнинг судга даъво киритиш жараёнлари соддалаштирилади.
20. Вужудга келган низоларни судгача ҳал қилиш босқичи сифатида мурожаат қилиш имкониятини таъминлаш учун қонунчиликда «муҳокама даври» кўзда тутилади. Бунда ғолиб аниқланган пайтдан бошлаб шартнома тузилгунга қадар бўлган вақт оралиғида судгача шикоят берувчилар ва харидлар иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти яратилади.
21. Харид қилиш жараёнини кечиктирмаслик учун шикоятлар қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши, шикоятларни кўриб чиқиш даврида етказиб берувчи ва ғолибни аниқлаш ёки шартнома тузиш бўйича ҳаракатларни тўхтатиш электрон тизимлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
22. Ҳар бир мурожаат ва уни кўриб чиқиш натижалари соҳалар кесимида махсус ахборот порталида очиқланади ва шу асосда давлат буюртмачиларининг жамоатчилик учун ҳисобдорлиги янада оширилади.
23. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқишнинг тезкор ва объектив тизими қуйидагилар орқали жорий қилинади:
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш орқали мустақил қарорларни қабул қилувчи давлат харидлари субъектлари бўлмаган шахслардан иборат комиссияни ташкил этиш;
давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқишнинг халқаро талабларга жавоб берувчи электрон тизимини жорий этиш;
тезкор қарорларни қабул қилиш ҳамда шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида низолар ва келишмовчиликларни холисона ҳал қилиш учун медиацияга, ҳакамлик судига ёки арбитраж судига мурожаат қилиш имкониятини оммага етказиш орқали кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш.
4.5. Давлат харидлари соҳасидаги коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш
24. Давлат харидларида коррупцияга йўл қўймаслик энг асосий шартлардан бири ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда давлат харидларидаги коррупциядан кўрилган йўқотишлар жами ажратмаларнинг 10 фоизигача, ривожланаётган мамлакатларда эса 25 фоизгача ва ЯИМнинг 2 фоизигача йўқотишларга олиб келади.
25. Коррупцияга қарши курашишда давлат харидлари тизимининг очиқланиши, харидларнинг электрон тарзда амалга оширилиши, дастлабки ички ва ташқи назорат ҳамда жамоатчилик назорати тизимининг ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари орқали самарали натижага эришилади.
26. Мавжуд чора-тадбирлар билан бир қаторда давлат харидларида коррупцияга қарши курашиш тизимини ташкил этиш учун коррупция хавфини баҳолаш, коррупцияга қарши курашишда масъул шахсларни белгилаш, харидларни режалаштириш каби қоидалардан иборат хавфни бошқаришнинг комплекс тизимини жорий этиш қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
а) коррупция хатарларини аниқлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
б) харидларни оқилона режалаштириш ва йиллик харид режа-жадвалларини жамоатчиликка очиқлаш. Бунда режалаштириш босқичидаги назорат орқали зарур эҳтиёждан ортиқ истеъмол хусусиятларига эга бўлган маҳсулотларни харид қилиш ҳолатларининг олдини олиш имконияти яратилади;
в) коррупция хавфини аниқлашда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, шу жумладан, коррупция хавфини аниқлашда индикаторларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш;
г) давлат буюртмачиларининг харидларни режалаштириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш, таъминот занжирини назорат қилиш, ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик жараёнларни ягона дастурий таъминот орқали тартибга солиш имкониятини яратиш;
д) Коррупцияга қарши курашиш халқаро методикасининг талаб ва принципларини қўллаш;
е) давлат харидларини амалга оширишда маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари, товар ва хизматлар нархининг бозор қийматидан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий этиш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш;
ж) календарь йил якуни билан давлат харидлари соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликларни (маъмурий, жиноий ва бошқа) умумлаштириш, таҳлил қилиш, шу орқали уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб берган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар.
4.6. Давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ва услубий базани такомиллаштириш
27. Норматив-ҳуқуқий ва услубий базани такомиллаштириш давлат харидлари тизимини бошқаришда асосий восита бўлиб, ушбу Стратегияда белгиланган соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини қўллаб-қувватлаши керак. Стратегияда давлат харидлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва услубий базани такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги вазифаларни амалга оширишни назарда тутилади:
давлат харидларини тартибга солувчи тизимлаштирилган, ягона ва яхлит норматив — ҳуқуқий базани яратиш;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини молия, бюджет, фуқаролик ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан мувофиқлаштириш;
давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви, афилланганлик ва рақобатни чеклашга олиб келадиган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
давлат харидлари субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг бошланғич нархини аниқлаш ва иштирокчиларнинг ишбилармонлик салоҳиятини баҳолаш механизмларини жорий этиш;
давлат харидлари соҳасида харид қилиш ва коррупцияга қарши курашиш стандартлари бўйича сертификатлаштириш тизимини жорий этиш;
айрим турдаги товар (иш, хизмат)лар бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнларини соддалаштириш;
давлат буюртмачилари томонидан харид қилиш ҳужжатларини шакллантиришда белгиланадиган асосий мезонларни қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, рақобатни чекловчи талаблар киритилишини тақиқловчи нормаларни янада кучайтириш;
давлат харидлари электрон тизимининг операторига қўйиладиган талабларни илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиш;
харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш тизимини тартибга солиш ҳамда харид комиссияси фаолиятини босқичма-босқич қисқартириш орқали инсон омилининг аралашувини сезиларли камайтириш;
давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган жараёнларни оптималлаштириш, муддат ва харажатларни қисқартириш;
давлат харидларида фойдаланиладиган ҳужжатларнинг намунавий шаклларини, давлат буюртмачилари учун услубий тавсиялар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш, техник шартлар ва талабларни белгилашда миллий ва халқаро стандартлардан фойдаланиш;
халқаро талабларга мувофиқ «муҳокама даври»ни (standstill period) тендер савдоларида ҳам қўллаш;
қонунчилик талабларига мувофиқ давлат харидлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш чораларини кўриш;
давлат харидлари субъектларининг давлат харидларидаги масъулиятини ошириш.
28. Давлат харидларида янгиланган норматив-ҳуқуқий ва услубий асослар:
а) давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштиради ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этади;
б) харид қилиш тартиб-таомилларининг рақобатли усулларидан фойдаланган ҳолда, электрон давлат харидларини амалга ошириш жараёнларини тартибга солади;
в) давлат харидларининг барча босқичларини, харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш қоидаларини, харид қилиш ҳужжатлари таркибини, шартномавий муносабатларни тартибга солади;
г) рақобат даражасини ошириш ва харидлар жараёнини шаффоф ва адолатли ташкил этиш, иштирокчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат харидлари самарадорлигини таъминлашга кўмаклашади;
д) давлат харидларининг барқарорлигига қаратилган ижтимоий, иқтисодий ва атроф-муҳит омиллари ҳисоби ҳамда уйғунлиги қуйидагилар орқали таъминланади:
эҳтиёжлардан келиб чиқиб белгиланган миқдорларда, шунингдек, истеъмол хусусиятларига кўра зарур бўлмаган товарларни харид қилмаслик;
барча фойдаланиш харажатларини ҳисобга олиш ҳамда маҳсулотдан фойдаланишнинг бутун даври давомида нархлар ва сифатнинг мақбул нисбатларини таъминлаш;
атроф-муҳитга салбий таъсир ва товарларни ишлаб чиқаришда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ҳисобга олиш;
е) кичик бизнес субъектлари, тадбиркор хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар, давлат харидларидаги ишбилармонлик салоҳияти юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча имконият бериш назарда тутилади;
ж) манфаатлар тўқнашуви, картель келишувлар ва аффилланганлик ҳолатлари, давлат харидларида олдиндан тил бириктириш ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган, шунингдек, давлат органлари мансабдор шахслари, буюртмачилар ва етказиб берувчилар ўртасидаги бошқа коррупция ҳолатларини масофавий аниқлаш механизмлари кенг жорий этилади;
з) давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини тартибга солиш қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:
операторлар фаолиятига қўйиладиган талабларни кучайтириш, мазкур фаолиятга рухсат бериш, уларни назорат қилиш, шунингдек, операторлик фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тугатиш ёхуд бекор қилиш тартиби;
давлат харидларининг электрон тизимларига, шу жумладан, уларнинг ахборот хавфсизлигига, маълумотларни қайта ишлаш марказига ва дастурий қурилмаларга қўйиладиган техник талабларни белгилаш;
и) шикоятларни кўриб чиқиш механизми ва тартиби такомиллаштирилади;
й) давлат харидларини амалга оширишдаги жараёнларни мақбуллаштириш, ортиқча ҳужжатбозликка чек қўйиш, такрорланишлар, муддат ва харажатларни қисқартириш имконини беради, субъективлик ва бюрократик расмиятчиликдан сақланишни таъминлайди;
к) давлат буюртмасини жойлаштиришда харид қилинадиган маҳсулотларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бошланғич нархни аниқлаш, шунингдек, тўғридан-тўғри шартнома тузишда нархни асослашнинг мақбул усулларини белгилайди;
л) давлат харидлари тизимини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини акс эттирувчи давлат харидлари бўйича мутаносиб, уйғун норматив-ҳуқуқий база яратилади.
29. Давлат харидлари соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий қўлланмалар лойиҳалари Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади.
30. Айрим турдаги товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнлари такомиллаштирилади ва жамоатчилик учун мажбурий тарзда муҳокамага қўйиш тизими жорий этилади.
31. Рақобатсиз харид турлари асосида тўғридан-тўғри тузиладиган шартномаларни мажбурий тарзда жамоатчилик учун муҳокамага қўйиш амалиёти жорий этилади.
32. Давлат харидлари соҳасида ягона давлат сиёсати ва рақобат тамойилларини таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат харидларини амалга оширишни назарда тутувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
4.7. Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш
33. Хорижий ва халқаро ташкилотлар, молия институтлари давлат харидлари тизимини ривожлантиришда катта тажрибага эга.
Ўзбекистон Республикасида давлат харидлари тизимини ривожлантириш, хорижий тажрибани пухта ўрганиш ва мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларига мослаштириш мақсадида етакчи хорижий ва халқаро ташкилотлар ҳамда молия институтларининг вакиллари билан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Стратегияда давлат харидлари соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан техник ва бошқа ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, экспертларни жалб қилиш назарда тутилади. Бунда лойиҳаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик асосий тамойил бўлади, шунингдек, мамлакатимизда талаб қилинадиган ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга оширишда хорижий ва халқаро ташкилотларнинг тажрибаси, ресурслари ва имкониятлари мужассамлаштирилади.
Хорижий ва халқаро ташкилотлар, молия институтлари билан биргаликда давлат харидлари соҳасини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича изчил ислоҳотлар тизимли давом эттирилади.
5-боб. Давлат харидларини бошқариш тизимини такомиллаштириш
34. Давлат харидлари самарадорлигини ошириш учун ягона сиёсатни юритиш, ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш, комплекс мониторинг ўтказиш, давлат харидларини амалга оширувчи барча ташкилотларнинг харидлар жараёнларини мувофиқлаштиришни таъминлайдиган ягона ва яхлит бошқарув тизими Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
35. Давлат харидларини бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали қуйидагилар таъминланади:
давлат харидлари субъектларининг ўзаро алоқалари янада кенгайтирилади;
давлат харидларини такомиллаштиришга, шу жумладан, уларнинг самарадорлиги, ошкоралиги ва холислигини оширишга қаратилган чоралар кўрилади;
давлат харидлари субъектлари ва жамоатчилик учун давлат харидлари масалалари юзасидан тадбирлар ташкил этилади;
тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, кичик бизнес субъектларини давлат харидлари жараёнига фаол жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш масалалари бўйича ташаббус билан чиқилади;
давлат харидларининг электрон тизими операторларининг фаолиятини мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилади;
давлат буюртмачиларининг масъул шахсларини сертификатлаш тизими йўлга қўйилади;
давлат харидларининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш механизмлари ишлаб чиқилади;
давлат харидларида инновацион харидларни рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилади;
давлат харидларида имтиёз ва преференцияларнинг қўлланилиши ва самараси юзасидан ўрганишлар ўтказилади;
барқарор ривожланиш мезонлари асосида жорий этиладиган «яшил» давлат харидларида маҳаллий «яшил» товарлар бозори ривожлантирилади;
давлат харидларини амалга оширишда сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади;
«яшил» давлат харидлари орқали экологик муҳитнинг яхшиланишига кўмаклашиб борилади ҳамда атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирни камайтиришга қаратилган чоралар кўрилади.
36. Харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ўз ваколатлари доирасида коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга олиб келувчи омилларни, давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини ва рақобатни чеклаш ҳолатларини аниқлайди, қонунчиликка риоя этилиши бўйича тегишли чоралар кўрилишини таъминлайди.
6-боб. Давлат харидлари тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш
37. Кадрлар салоҳиятини оширишнинг асосий мақсади буюртмачилар ва етказиб берувчилар манфаатлари йўлида давлат харидлари тизимидан самарали фойдалана оладиган ҳамда харид қилиш тартиб-таомилларини профессионал даражада қўллай оладиган малакали мутахассисларни тайёрлаш ва давлат харидларида кадрлар қўнимсизлигини камайтиришдан иборат.
38. Ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш давлат харидлари соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёжнинг миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичларини тўлиқ баҳолашга асосланган бўлади.
39. Амалга оширилаётган харидларнинг мураккаблик даражасига қараб, давлат харидлари билан шуғулланадиган ходимлар учун малакавий талаблар ишлаб чиқилади.
40. Ушбу йўналишдаги тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат харидлари соҳасидаги мутахассислар, ваколатли давлат органлари ходимлари ва давлат харидлари иштирокчиларининг малакасини ошириш бўйича доимий равишда курслар ташкил этиш;
тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг давлат харидлари тартиб-таомиллари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш.
41. Стратегияни амалга оширишнинг дастлабки босқичида асосий эътибор харидлар учун масъул бўлган ходимларнинг малакасини оширишга қаратилади.
42. Ўқув дастурлари давлат харидлари иштирокчиларининг эҳтиёжларига мувофиқ бўлиши ва энг самарали, қулай ва замонавий таълим усулларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилиши керак.
Бунда масофавий таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва кенг миқёсда қўллаш назарда тутилади.
43. Давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари учун харидлар бўйича малака стандартлари ишлаб чиқилади.
44. Давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари учун малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ишга жалб қилиш ва малакали мутахассисларни иш билан таъминлаш мақсадида ахборот технологияларини фаол жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш йўлга қўйилади.
45. Тадбиркорлик субъектларининг хорижий давлатлар тендер савдоларида иштирокига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
46. Олий таълим муассасаларида давлат харидлари бўйича ўқув дастурлари асосида курслар жорий этилади ҳамда унга замонавий билимга эга бўлган эксперт ва педагоглар жалб қилинади.
47. Давлат буюртмачиларида харидлар билан ишловчи мутахассислар белгиланади.
7-боб. Стратегияни амалга ошириш механизмлари
48. Стратегия 2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасида давлат харидларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ таъминлаш орқали амалга оширилади.
49. Комплекс чора-тадбирларнинг барча таркибий қисмларини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан вазирликлар ҳамда идоралар томонидан тақдим этилган тадбирларнинг бажарилишини таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
50. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сифатида қуйидагиларни таъминлайди:
комплекс чора — тадбирларни амалга ошириш нуқтаи назаридан масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
давлат харидларининг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш;
давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириб бориш.
51. Масъул ижрочилар ҳисобланган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар қуйидагиларни таъминлайдилар:
белгиланган муддатлар ва иш ҳажмига мувофиқ чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш;
ҳар йили кейинги ҳисобот йилида тегишли тадбирларни амалга ошириш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ҳамда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларни бажариш борасидаги ҳисоботларни тақдим этиб бориш.
8-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
52. Стратегияни амалга ошириш орқали давлат харидларининг ягона, яхлит ва барқарор тизими яратилади, бу эса ўз навбатида, қуйидагиларни таъминлайди:
давлат харидларини очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этиш, унинг барча босқичларида самарали жамоатчилик назоратини янада кенгайтириш;
давлат буюртмачиларининг эҳтиёжларини зарур товарлар, ишлар ва хизматлар билан нарх ва сифатнинг мақбул нисбатини ҳисобга олган ҳолда таъминлаш механизмини яратиш;
молиявий маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланиш;
тадбиркорлик субъектлари ўртасида холис ва адолатли рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг жавобгарлик ва масъулият даражасини ошириш;
давлат харидларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
барқарор давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, «яшил» давлат харидларнинг улушини ошириш;
давлат харидларини амалга оширишда ижтимоий, иқтисодий ва экологик омилларнинг мутаносиблигини ҳисобга олиш;
давлат харидлари соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг барвақт олдини олиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш механизмини такомиллаштириш;
рақобатсиз харид турлари улушини икки бараварга камайтиришга эришиш;
давлат харидларини амалга оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини ошириб бориш, шу жумладан, электрон давлат харидларини амалга ошириш усулларини такомиллаштириш орқали савдо айланмасини кўпайтириш, тегишли платформалар сонини оширишни ва ахборот инфратузилмасини такомиллаштиришни таъминлайди.
Давлат харидлари тизимининг такомиллаштирилиши натижасида барқарор иқтисодий ўсиш доирасида қуйидагиларга эришилади:
давлат инвестиция дастурлари ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳасини янада ривожлантириш дастурларини самарали амалга ошириш;
тадбиркорлик субъектлари учун кенг имкониятлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рақобат муҳитини ривожлантириш;
ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари меҳнатидан фойдаланадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш;
коррупция хатарларини камайтириш ҳамда барча иштирокчилар учун очиқ ва шаффоф давлат харидлари тизимини яратиш;
давлат харидлари йўналишидаги халқаро стандартлар ва рейтинглардаги кўрсаткичларни яхшилаш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 865-сон қарорига 2-ИЛОВА
2025 — 2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Амалга ошириш шакли Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Барқарор давлат харидларини ривожлантириш 1. Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғунлашган кенг рақобат муҳитини таъминловчи барқарор давлат харидлари тизимини жорий этиш ва ривожлантириш. 1. Барқарор харидларни жорий этишда халқаро молия институтлари билан биргаликда хорижий экспертларни жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Барқарор харидларни жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш. 2025 йил июнь 3. Харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларда барқарор харидлар мезонларини ишлаб чиқиш. 2025 йил сентябрь 4. Давлат харидларида барқарор харидларни босқичма-босқич жорий этиш ва доимий равишда ривожлантириб бориш. Доимий равишда 2. Давлат харидларида «яшил» харидларнинг улушини доимий ошириб бориш. 1. «Яшил» харидлар улушини ошириш ва ривожлантириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: «яшил» давлат харидлари улушини ошириш (энергия тежовчи маҳсулотларни харид қилиш, товарларнинг ҳаётийлик даври мезонларидан фойдаланиш ва бошқалар); атроф — муҳитга таъсири кам бўлган, экологик тоза ёки иккиламчи хом ашё ва чиқиндилардан тайёрланган товарлар етказиб берувчиларига қулайликлар яратиш; давлат харидларини амалга оширишда экологик муҳитнинг яхшиланишига кўмаклашадиган ёки атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; давлат харидларини амалга оширишда товарнинг ҳаётийлик даврини инобатга олган ҳолда баҳолаш тизимини яратиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 3. Барқарор давлат харидларини жорий этишда давлат харидлари субъектларининг билим ва малакаларини ошириш. 1. Барқарор харидлар, шу жумладан, «яшил» харидлар бўйича қўлланмалар, методик материаллар ишлаб чиқиш. 2. Ҳар бир ҳудудда барқарор, шу жумладан, «яшил» давлат харидларини жорий этиш бўйича ўқув тренерларини тайёрлаш. 3. Ҳудудларда ўқув курсларини ўтказиш. График асосида 2025 — 2026 йиллар Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 4. Давлат харидларида ишлаб чиқарувчи корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес субъектларини тизимли қўллаб-қувватлаш. 1. Давлат буюртмачиларининг ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кооперация алоқаларини янада кенгайтириш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил февраль Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида кооперация алоқаларини ўрнатиш имконини берувчи алоҳида модул яратиш. Бунда тадбиркорлик субъектларига мазкур модул орқали соддалаштирилган тарзда давлат буюртмачиларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни сотиш имконияти яратилади. 2025 йил май 3. Ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар ва ёшларни доимий тарзда иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг давлат харидларидаги иштирокини янада рағбатлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган «Кичик бизнесга мадад» саҳифасини доимий такомиллаштириб бориш. Доимий равишда 4. Ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотлар билан давлат буюртмачиларини мунтазам равишда таништириб бориш, шунингдек, улар иштирокида кўргазма ярмаркалар, давра суҳбатларини ташкил этиб бориш. График асосида 5. Давлат харидлари тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини комплекс таҳлил қилиш ва янада ривожлантириш . 1. Халқаро эксперт ва консультантларни жалб қилган ҳолда давлат харидлари тизимини комплекс таҳлилини ўтказиш. 2. Давлат харидларининг самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил октябрь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги 6. Ўзбекистонда давлат харидлари тизимини «MAPS (The Methodology for Assessing Procurement Systems)» модулида синовдан ўтказиш. Халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда давлат харидлари тизимини таҳлил қилиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил декабрь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги II. Давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш 7. Махсус ахборот порталини такомиллаштириш орқали фойдаланувчилар учун қўшимча қулайлик ва имкониятлар яратиш. 1. Ахборотни жойлаштириш, саралаш ва маълумот олишда қулайликлар яратиш мақсадида махсус ахборот порталининг веб-дизайнини, унинг эргономикаси ва функционаллигини янада такомиллаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июнь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Давлат харидлари субъектларига махсус ахборот порталига киритилган ҳамда тузилган шартномалар натижалари бўйича шакллантирилган нархлар ўсиш суръатлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини яратиш. 2025 йил июль 3. Давлат буюртмачилари томонидан эълонларни жойлаштиришда бошланғич нархларни амалга оширилган давлат харидлари натижалари билан солиштириш имкониятини яратиш. 2025 йил август 4. Давлат буюртмачилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган саволларга онлайн маслаҳатчилар орқали тезкор жавоб бериш тизимини жорий этиш. 2025 йил сентябрь 5. Мунтазам равишда маълумотларни автоматик тарзда таҳлил қилиш, тўплаш, турли соҳаларга (йўналишлар) ажратиш ва жамоатчиликка тақдим этиш тизимини жорий этиш. 2026 йил декабрь 6. Машинада ўқиладиган маълумотларни (матнлар генерациясини) жорий этиш орқали давлат харидлари ҳужжатларининг стандарт шаклларини хамда намунавий шартномаларни рақамлаштириш. 2026 йил декабрь 7. Назорат органлари томонидан аниқланган хато ва камчиликлар асосида давлат буюртмачиларига хабарномани электрон шаклда юбориш тизимини яратиш. 2026 йил сентябрь 8. Давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини такомиллаштириш. 1. Давлат харидлари электрон тизимининг операторлари томонидан ўз тизимини ҳар йилга мўлжалланган ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июнь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Давлат харидлари электрон тизими операторларининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида фаолият юритишини ўрганиш. 2025 йил июль 3. Ўрганиш натижаларига кўра давлат харидлари электрон тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2025 йил август 4. Ахборот тизимида рўйхатдан ўтган салоҳиятли етказиб берувчиларни, улар томонидан ишлаб чиқариладиган (етказиб бериладиган) товарларга (ишларга, хизматларга) давлат буюртмасининг жойлаштирилганлиги тўғрисида автоматик равишда хабардор қилиш функциясини жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил август 5. Электрон тизим операторлари томонидан харид қилиш тартиб-таомилларини барча турларини ўз тизимларида жорий қилиш. 2026 йил октябрь 9. Рақамли технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат харидлари тизимида комплекс мониторинг юритишни такомиллаштириш ва шаффофликни янада ошириш. Махсус ахборот порталида тегишли давлат органлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш орқали: корпоратив буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш бўйича корпоратив буюртмачиларнинг давлат харидларини рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда электрон мониторинг қилишни босқичма-босқич татбиқ этиш; иштирокчилар тақдим этган ҳужжатларни электронлаштириш орқали келгусида такрорий ҳужжатларни тақдим этмаслик тизимига ўтиш; давлат харидлари электрон тизимларининг мобиль иловаларини доимий такомиллаштириб бориш; вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан реал вақт режимида электрон маълумот алмашинувини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 — 2027 йиллар Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар 10. Давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни тузиш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ электронлаштириш. Энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдолари натижалари, шунингдек, тўғридан-тўғри амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги шартномаларни электрон шаклда (электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда) тузиш имкониятини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш. Бунда: шартномаларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш; шартнома лойиҳаларини ваколатли органлардан ёки юрисконсультдан электрон шаклда экспертизадан ўтказиш имкониятини яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 — 2027 йиллар Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 11. Давлат харидларини режалаштириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик жараёнларини ягона дастурий таъминот орқали тартибга солиш имкониятини яратиш. Харидларни режалаштириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик жараёнларини интеграциялаш имконини берувчи ягона дастурий таъминотни босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил ноябрь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 12. Давлат харидларида сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни жорий этиш. 1. Давлат харидларида сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни босқичма-босқич жорий этиш. Бунда: манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларини назорат қилувчи дастурни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; назорат органлари томонидан аниқланган хато-камчиликлар асосида давлат буюртмачиларига хабарнома жўнатиш тизимини яратиш; давлат буюртмачилари томонидан жойлаштирилаётган эълонларнинг электрон назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 — 2027 йиллар Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Сунъий интеллектга асосланган ахборот-коммуникация технологияларига оид маҳсулотларни харид қилишнинг мослашувчан амалиётини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йил декабрь III. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг комплекс ва юқори технологияли тизимини яратиш 13. Шартномаларни бошқариш тизимини жорий этиш, шу жумладан, шартномаларга риоя этиш интизомини мустаҳкамлаш, мажбуриятларнинг бажарилишини тартибга солиш. 1. Шартномалар ижроси ҳамда улар тўғрисида маълумотларни босқичма-босқич очиқлаш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил август Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Махсус ахборот порталида шартномалар ижроси модулини жорий этиш. 2025 йил сентябрь 3. Ғолиб иштирокчи томонидан ўз вақтида етказиб берилмаган товарлар (иш, хизмат) бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқлаш, давлат буюртмачисининг айби билан етказиб берилмаганлик ҳолатлари бундан мустасно. 2026 йил сентябрь 4. Пудратчи ва субпудратчи ўртасида тузиладиган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни махсус ахборот порталида акс эттириш имкониятини яратиш. 2027 йил январь 5. Пеня ва жарималарни қўллашни ҳамда шартномавий муносабатларни тартибга солиш мақсадида суд органларига ахборот тизими орқали хабарнома юборишни жорий этиш. 2027 йил апрель 6. Шартномаларни бошқариш тизимини жорий қилиш. 2027 йил декабрь 14. Шартномалар ижроси ҳамда улар тўғрисидаги муносабатларни жамоатчилик учун очиқлаш. 1. Ҳар бир ташкилотнинг харидлари, шу жумладан, шартнома бўйича амалга оширилган тўловларини махсус ахборот порталида доимий очиқлаш. 2. Давлат буюртмачиларининг ички аудит тузилмалари томонидан ҳар ярим йиллик ижроси бўйича давлат харидлари жараёнлари, шартномавий муносабатларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг тадбирларини ўтказиш ҳамда ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижалари тўғрисидаги маълумотларни жамоатчилик учун очиқлаш тизимини жорий этиш. 3. Ҳар бир ташкилот бўйича таҳлилий маълумотларни махсус ахборот порталида чораклик ва йиллик жойлаштириш. Амалий чора-тадбирлар Мунтазам равишда Манфаатдор вазирлик ва идоралар IV. Шикоятларни кўриб чиқишнинг замонавий тизимини яратиш 15. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ваколатларини замонавий услубиётдан келиб чиқиб такомиллаштириш. 1. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил октябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш комиссияси фаолиятини таҳлил қилиш. 2025 йил ноябрь 3. Таҳлил ва ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2025 йил декабрь 16. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларнинг замонавий талабларига жавоб берувчи электрон тизимни такомиллаштириш. 1. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш модулини янада такомиллаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги 2. Шикоятларни кўриб чиқиш электрон тизимининг мобиль иловасини яратиш. 2027 йил ноябрь V. Давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш 17. Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг янада шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш. 1. Харидларни оқилона режалаштириш ва йиллик харидлар жадвалларини жамоатчиликка эълон қилиш. Амалий чора-тадбирлар Мунтазам равишда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги 2. Режалаштириш босқичидаги назорат орқали зарур эҳтиёждан ортиқ истеъмол хусусиятларига эга бўлган маҳсулотларни харид қилиш ҳолатларини олдини олиш. 2026 йил октябрь 18. Давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви, аффилланганлик, картель келишувлар ва рақобатни чеклашга олиб келадиган ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш. Давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви, аффилланганлик ва рақобатни чеклашга олиб келадиган ҳолатларни ҳамда картель келишувлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича тартиб ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил июнь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Адлия вазирлиги 19. Давлат харидларини амалга оширишда давлат харидлари учун ажратилган маблағларни талон-тарож қилиш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартибларини бузиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда олдини олиш чораларини кўриш. Корпоратив буюртмачиларда харид жараёнларини аудитдан ўтказиш, шу жумладан, уларнинг коррупцияга қарши курашиш тизимлари самарадорлигини баҳолаш (форензик) амалиётини мажбурий равишда ҳар 3 йилда ўтказиш амалиётини жорий қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 20. Давлат харидларини тизимли ташкил этиш орқали бюджет интизомини мустаҳкамлаш. Бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар Мунтазам равишда Манфаатдор вазирлик ва идоралар 21. Давлат харидлари соҳасида харид қилиш ва коррупцияга қарши курашиш стандартлари бўйича сертификатлаштириш чораларини кўриш. Давлат харидлари соҳасида харид қилиш ва коррупцияга қарши курашиш стандартлари бўйича сертификатлаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва ушбу тизимни жорий этиш чораларини кўриш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2026 йил февраль Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси VI. Давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ва услубий базани такомиллаштириш 22. Давлат харидлари соҳасини тартибга солувчи ягона ва яхлит норматив-ҳуқуқий базани яратиш. 1. Давлат харидлари соҳасига тааллуқли бўлган қонунчилик ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлигини хатловдан ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил октябрь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Халқаро тажрибадаги давлат харидлари соҳасини тартибга солувчи қонунчиликни, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилотининг битим, қоида ва меъёрларини ўрганиш. 2026 йил ноябрь 3. Хатлов ҳамда халқаро тажрибаларни ўрганиш натижаларига кўра, шунингдек, давлат харидларини тартибга солувчи миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг битим, қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш юзасидан тегишли қонунчилик ҳужжатларига, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил декабрь 4. Давлат харидларини амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш ва босқичма-босқич автоматлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь 23. Давлат харидларида рақобатли бўлмаган усуллардан фойдаланишни босқичма-босқич камайтириш. Давлат буюртмачилари учун индивидуал тарзда давлат харидларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш ҳуқуқини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва уларни бекор қилиш бўйича чораларни кўриш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил август Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 24. Давлат харидларини амалга оширишда ягона етказиб берувчиларни аниқлашнинг шаффоф тизимини яратиш. 1. Ягона етказиб берувчилар рўйхатини шакллантиришда талабгорларнинг аризаларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўриб чиқиш амалиётини белгилаш. 2. Ягона етказиб берувчилар томонидан таклиф этилаётган нархларни очиқлаш амалиётини жорий қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил июль Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 25. Харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнларини соддалаштириш ҳамда уларда белгиланадиган талабларни тартибга солиш. 1. Харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш юзасидан услубий материалларни тайёрлаш. Услубий материаллар 2025 йил декабрь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Давлат харидларида фойдаланиладиган ҳужжатларнинг (харид қилиш ҳужжатлари, давлат харидлари режа-жадваллари ва шартномалар) намунавий шаклларини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил ноябрь 4. Харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни мажбурий экспертизадан ўтказиш жараёнларини соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2026 йил декабрь 3. Давлат буюртмачилари томонидан харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларида белгиланадиган талабларни, шу жумладан, етказиб бериш муддатлари, товар брендлари ҳамда рақобатни чекловчи талабларни тартибга солувчи намунавий нормаларни белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йил март 26. Давлат харидлари электрон тизимининг операторига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш. Давлат харидлари электрон тизими операторларига белгиланадиган техник ва молиявий талабларни қайта кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2025 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 27. Харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш тизимини тартибга солиш ҳамда харид комиссияси фаолиятини қисқартириш орқали инсон омилисиз баҳолаш тизимига босқичма-босқич ўтиш. 1. Давлат буюртмачилари томонидан энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги товарларнинг давлат харидини амалга оширишда таклифларнинг баҳолаш мезонлари фақат миқдорий кўрсаткичлардан иборат бўлган ҳолларда, таклифлар давлат харидлари электрон тизимида харид комиссиясининг иштирокисиз автомат тарзда баҳолаш имкониятини жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 — 2027 йиллар Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Таклифларни баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш бўйича ахборот тизимларига тегишли ўзгартиришлар киритиш. Техник топшириқ 2027 йил январь 28. Давлат харидлари субъектларининг давлат харидларидаги масъулиятини ошириш. 1. Давлат харидлари иштирокчиларининг ишончлилик рейтингини баҳолаб борувчи скоринг тизимини жорий этиш ва уларга қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча имконият беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларини ишбилармонлик салоҳиятини аниқлаш мезонлари жорий этилади ҳамда уларга давлат харидларидаги иштирокини рағбатлантиришга қаратилган имкониятлар яратилади; салоҳиятли тадбиркорлик субъектларига давлат харидларидаги иштирокида қўшимча имкониятлар яратилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил сентябрь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йил январь 29. Давлат харидларида иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларининг кўламини ошириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш. 1. Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг давлат харидларидаги фаолиятини очиқлаш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда, салоҳиятли тадбиркорлик субъектларига давлат харидларидаги иштирокида қўшимча имкониятлар яратиш. 2. Давлат харидлари электрон тизими операторларининг дастурларидаги давлат харидларига оид барча маълумотларни электрон маълумотлар алмашинуви орқали давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида жамлаш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил май Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 3. Давлат харидларида суғурталаш ва (ёки) факторинг хизматидан фойдаланиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда ўрганиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил ноябрь 30. Хорижий давлатларнинг давлат харидларида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг иштирокига кўмаклашиш. Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган юридик шахсларни хорижий давлатларда ўтказиладиган давлат харидларида иштирок этиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2025 йил октябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 31. Энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва ҳадли келишув харид турларини соддалаштириш 1. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва ҳадли келишув харид турлари учун белгиланган талабларни ўрганиш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил январь Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Таҳлил ва ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва ҳадли келишув харид турларини соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2027 йил февраль VII. Давлат харидлари тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш 32. Давлат буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича масъул мутахассисларига қўйиладиган малака талабларини белгилаш. 1. Давлат харидлари бўйича масъул мутахассисларга қўйиладиган талаблар бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил октябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Ўрганиш натижаларига кўра, давлат буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича масъул мутахассисларига малака талабларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш 2025 йил ноябрь 33. Давлат буюртмачилари ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари учун ўқитиш (малакасини ошириш) тизимини такомиллаштириш. 1. Масофавий таълим модулини такомиллаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил апрель Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги 2. Миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва доимий тарзда янгилаб бориш. Мунтазам равишда 34. Давлат харидлари субъектларининг малакасини тизимли ошириб бориш. 1. Давлат харидлари соҳасидаги мутахассислар, ваколатли давлат органлари ходимлари ва давлат харидлари иштирокчиларининг малакасини ошириш бўйича доимий равишда курслар ташкил этиш. 2. Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг давлат харидлари тартиб-таомиллари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар Мунтазам равишда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 35. Давлат харидлари бўйича тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш. Ўзбекистонда давлат харидлари соҳасини тизимли такомиллаштириб бориш мақсадида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва хорижий давлатлар билан ўзаро тажриба алмашиб бориш. Амалий чора-тадбирлар Мунтазам равишда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 декабрь,
865-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
STRATEGIYASI
CHORA-TADBIRLAR REJASI
2025 — 2027-yillarda davlat xaridlari tizimini takomillashtirish va rivojlantirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda davlat xaridlari tizimida shaffoflik taʼminlanishi va xaridlar jarayonlarining raqamlashtirilishi ushbu sohada raqobat muhitini yanada kengaytirish hamda budjet mablagʻlaridan samarali foydalanishda muhim ahamiyat kasb etmoqda.
“Oʻzbekiston — 2030” strategiyasida belgilangan ustuvor yoʻnalishlardan kelib chiqqan holda, davlat xaridlari tizimini yanada takomillashtirish, shu jumladan, xarid jarayonlarini raqamlashtirishni jadallashtirish va “yashil” davlat xaridlarini kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2025 — 2027-yillarda davlat xaridlari tizimini takomillashtirish va rivojlantirish strategiyasi (keyingi oʻrinlarda — Strategiya) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
barqaror davlat xaridlarini tizimli rivojlantirish, shu jumladan, “yashil” davlat xaridlarini kengaytirish;
davlat xaridlari sohasida raqamli texnologiyalardan foydalanishni kengaytirish;
davlat xaridlari ishtirokchilarining shartnoma majburiyatlariga rioya etishini monitoring, tahlil va nazorat qilishning raqamli texnologiyalarga asoslangan kompleks dasturini joriy etish;
davlat xaridlari sohasida xavfni boshqarish, manfaatlar toʻqnashuvi va affillanganlik holatlari, korrupsiya va qonunchilikka zid holatlarni aniqlash hamda ularning oldini olish choralarini koʻrish;
davlat xaridlarida tadbirkorlik subyektlarining ishtirokini kengaytirish;
davlat xaridlari sohasida normativ-huquqiy hujjatlar, oʻquv-uslubiy, ilmiy va axborot-tahliliy bazani takomillashtirish.
2. 2025 — 2027-yillarda davlat xaridlari tizimini takomillashtirish va rivojlantirish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda — Chora-tadbirlar rejasi) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2025-yil 1-iyulga qadar xalqaro ekspertlarni jalb etgan holda, barqaror davlat xaridlarini, shu jumladan, “yashil” davlat xaridlarini amalga oshirish boʻyicha harakatlar rejasini, shuningdek, namunaviy yoʻriqnomani ishlab chiqsin va amaliyotga bosqichma-bosqich joriy etish choralarini koʻrsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi:
“yashil” davlat xaridlarini amalga oshirish doirasida davlat buyurtmachilarining salohiyatini tizimli oshirib borsin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Strategiya va Chora-tadbirlar rejasining oʻz vaqtida hamda sifatli amalga oshirilishini taʼminlasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-dekabrdagi 865-son qaroriga 1-ILOVA
2025 — 2027-yillarda davlat xaridlari tizimini takomillashtirish va rivojlantirish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasida belgilangan asosiy yoʻnalish va maqsadlardan kelib chiqib, davlat xaridlari tizimini yanada takomillashtirish hamda uning ochiq va shaffofligini taʼminlash dolzarb hisoblanadi.
Davlat xaridlari jamiyatning tovarlarga, ishlarga va xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini taʼminlovchi, shuningdek, iqtisodiyotni, uning oʻsish surʼatlari va tuzilishini davlat tomonidan tartibga soluvchi vositalardan biri boʻlib, mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning muhim omilidir.
Davlat xaridlari sohasidagi siyosatning asosiy maqsadi davlat buyurtmachilarining oʻz funksiyalarini bajarishi, davlat xizmatlarini koʻrsatishi hamda investitsiya va ishlab chiqarish dasturlarini amalga oshirishi uchun tovarlar, ishlar va xizmatlarga boʻlgan ehtiyojlarini eng samarali yoʻl bilan qanoatlantirishdan iborat.
Shu bilan birga, davlat xaridlari tizimi quyidagi ijtimoiy-iqtisodiy masalalarda samarali vosita boʻlib xizmat qiladi:
barqaror iqtisodiy oʻsishni taʼminlash, ishlab chiqaruvchilarni qoʻllab-quvvatlash hamda ularning raqobatbardoshligini oshirish;
aholi farovonligini taʼminlash, shuningdek, aholining ijtimoiy zaif qatlamlari va guruhlarini iqtisodiy jarayonlarga jalb qilish;
bozor iqtisodiyoti tamoyillariga muvofiq raqobatni rivojlantirish va tadbirkorlik subyektlariga keng imkoniyatlar yaratish;
innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash, yangi turdagi mahsulotlarga yoki yangi isteʼmol xususiyatlariga ega mahsulotlarga talabni shakllantirish;
barqaror xaridlarni qoʻllab-quvvatlash orqali ekologik va tabiat muhofazasi bilan bogʻliq muammolarni hal qilish;
davlatning oziq-ovqat, texnologik va axborot xavfsizligini taʼminlash.
2. 2025 — 2027-yillarda davlat xaridlari tizimini yanada takomillashtirish va rivojlantirish strategiyasi (keyingi oʻrinlarda — Strategiya) Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat xaridlari toʻgʻrisida ” va “ Raqobat toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq ishlab chiqilgan.
3. Strategiya davlat xaridlari sohasida amalga oshirilayotgan islohotlarni yangi bosqichga olib chiqish va izchil davom ettirish, ushbu sohani yanada rivojlantirish hamda takomillashtirishning asosiy yoʻnalishlari va aniq chora-tadbirlarni oʻz ichiga oladi hamda ushbu tadbirlarni amalga oshirish va rejalashtirilgan natijalarga erishishni taʼminlaydigan masʼul ijrochilarni belgilaydi.
4. Strategiya Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari, shuningdek, davlat xaridlari tizimining hozirgi holatini tahlil qilish natijalari, istiqbolli ishlanmalarni oʻrganish va xalqaro moliya institutlarining tavsiyalariga asoslanadi.
2-bob. Davlat xaridlari tizimini takomillashtirish boʻyicha ayrim masalalar
5. “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasi doirasida belgilangan ustuvor yoʻnalishlar asosida davlat xaridlari tizimini yanada takomillashtirish zarurati mavjud boʻlib, oʻtkazilgan tahlillar natijasida davlat xaridlari sohasida quyidagi dolzarb masalalar aniqlandi:
davlat xaridlarida “yashil” xaridlar ulushining sezilarli darajada kamligi;
toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish orqali amalga oshirilgan davlat xaridlari ulushining yuqoriligi;
shartnoma majburiyatlarining bajarilishini monitoring va nazorat qilishning yaxlit tizimini takomillashtirish zarurati;
davlat xaridlari sohasida shikoyatlarni qabul qilish va koʻrib chiqishning samarali tizimi mavjud emasligi;
davlat xaridlarida oldindan til biriktirish, korrupsiya xatarlarining yuqoriligi hamda manfaatlar toʻqnashuvi va affillanganlik holatlarning mavjudligi;
davlat xaridlarida faol ishtirok etayotgan tadbirkorlik subyektlari qamrovining kamligi;
xarid qilish tartib-taomillarini tashkil etish va amalga oshirishga masʼul boʻlgan shaxslar hamda xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchilari mutaxassislarining kasbiy mahorat darajasi zamonaviy talablarga javob bermasligi kabilar.
3-bob. Strategiyaning maqsadlari va asosiy yoʻnalishlari
6. Strategiyaning maqsadi 2025 — 2027-yillar davomida iqtisodiy oʻsishda muhim boʻlgan barqaror, keng raqobatga asoslangan davlat xaridlari tizimini joriy qilishga qaratilgan davlat xaridlari siyosatini belgilashdan iborat.
7. Oʻzbekiston Respublikasida davlat xaridlarini rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlari quyidagilardan iborat:
tadbirkorlik subyektlariga keng imkoniyatlar yaratuvchi, oqilona va samarali barqaror davlat xaridlari tizimini takomillashtirish;
“yashil” davlat xaridlarining ulushini oshirish, shuningdek, xarid jarayonlarida atrof-muhitni himoya qilish va ekologiyaga zarar yetkazilishini oldini olish chora-tadbirlarini amalga oshirish;
davlat buyurtmachilari tomonidan buyurtmalarni shakllantirishda va mahsulotlarni (tovarlarni) yetkazib beruvchilarni aniqlashda ekologik standartlarni belgilash, atrof-muhitga taʼsiri kam boʻlgan, ekologik toza yoki ikkilamchi xom ashyo va chiqindilardan tayyorlangan tovarlarni yetkazib beruvchilarga qulayliklar yaratish;
xotin-qizlar va nogironligi boʻlgan shaxslarning mehnatidan foydalanadigan mahalliy ishlab chiqaruvchi kichik biznes subyektlarini qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini joriy etish;
davlat xaridlari jarayonining barcha bosqichlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va elektron xaridlar ulushini oshirish choralarini koʻrish;
davlat xaridlarining barcha bosqichlarida kompleks monitoring va samarali nazoratni taʼminlaydigan yagona va yaxlit, samarali davlat xaridlarini boshqarish tizimini yaratish, davlat xaridlarida ishtirok etuvchi barcha tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish;
shartnomalar boʻyicha majburiyatlarning bajarilishini monitoring va nazorat qilish, shartnomalarga rioya qilish intizomini mustahkamlash, xarid qilish tartib-taomillarida ishonchli ishtirokchilarning qonuniy huquqlari va manfaatlarini himoya qilish;
shikoyatlarni koʻrib chiqish mexanizmlarini takomillashtirish va avtomatlashtirish;
manfaatlar toʻqnashuvi, korrupsiya va til biriktirish, mablagʻlarni noqonuniy oʻzlashtirish hamda shu kabi boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish;
davlat xaridlari ishonchli ishtirokchilarining qonuniy manfaatlarini himoya qilishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish, shuningdek, buyurtmachilarning davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etishini tizimli monitoring qilishning samarali mexanizmlarini joriy etish;
davlat xaridlarida jamoatchilik nazoratini kuchaytirish;
davlat xaridlari sohasidagi mutaxassislarning malakasini oshirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish;
davlat xaridlari jarayonini tartibga soluvchi normativ-huquqiy bazani takomillashtirish, shuningdek, huquqiy boʻshliqlarni bartaraf etish;
ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish, davlat xaridlarining barcha bosqichlarini xalqaro meʼyorlarga muvofiqlashtirish maqsadida xalqaro moliya institutlari bilan oʻzaro hamkorlik aloqalarini kengaytirish.
Strategiyada nazarda tutilgan vazifa va tadbirlarni belgilangan asosiy yoʻnalishlar boʻyicha amalga oshirish natijasi zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalariga asoslangan va ilgʻor xorijiy andozalardan ortda qolmaydigan yagona, shaffof, yuqori texnologik va barqaror davlat xaridlari tizimini joriy etishdan iborat.
4-bob. Davlat xaridlari tizimini rivojlantirish boʻyicha asosiy vazifalar
4.1. Barqaror davlat xaridlari
8. Davlat xaridlari tizimi mamlakatning barqaror rivojlanish, atrof-muhitni muhofaza qilish va fuqarolarning ijtimoiy farovonligini taʼminlash sohasidagi muhim vazifalarni hal etishni qoʻllab-quvvatlaydi.
Barqaror davlat xaridlarini joriy etish xalqaro maydonda davlatning ijobiy qiyofasini shakllantirishga xizmat qiladi.
Barqaror davlat xaridlari tizimini joriy etishda quyidagi asosiy chora-tadbirlar ishlab chiqiladi:
davlat xaridlari tizimi orqali yosh tadbirkorlar, tadbirkor xotin-qizlar, shuningdek, aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlari — nogironligi boʻlgan shaxslar bandligini taʼminlaydigan korxonalar hamda jazoni ijro etish muassasalarining ishlab chiqarish faoliyatini qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini joriy etish;
“yashil” davlat xaridlarini joriy etish (energiya tejovchi mahsulotlarni xarid qilish va boshqalar);
atrof — muhitga taʼsiri kam boʻlgan, ekologik toza yoki ikkilamchi xom ashyo va chiqindilardan tayyorlangan tovarlarni yetkazib beruvchilarga qulayliklar yaratish;
ishlab chiqaruvchi korxonalar, shuningdek, kichik biznes subyektlarini tizimli qoʻllab-quvvatlash, ular uchun keng imkoniyatlar yaratish, shu jumladan, uzoq muddatli shartnomalar tuzish (offteyk-shartnomalar) va boshqalar.
Barqaror davlat xaridlarini bosqichma-bosqich joriy etishda kadrlar malakasi oshiriladi, buyurtmachilar uchun metodik qoʻllanmalar ishlab chiqiladi, xarid hujjatlariga “yashil” davlat xaridlari tamoyillari va mezonlari kiritiladi.
4.2. Davlat xaridlarida raqamli texnologiyalardan foydalanish koʻlamini kengaytirish
9. Davlat xaridlarini yanada takomillashtirish, shaffoflikni oshirish, raqobatni qoʻllab-quvvatlash, korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish, elektron maʼlumotlar almashinuvini davlat xaridlarining barcha bosqichlarda joriy etish va ularni tahlil qilish jarayonlarini rivojlantirish davlat xaridlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish koʻlamini kengaytirishni talab qiladi.
10. Davlat xaridlari jarayonida raqamli texnologiyalardan foydalanish koʻlamini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
a) davlat xaridlarining shaffofligi va ochiqligini yanada oshirish maqsadida quyidagilarni taʼminlash uchun maxsus axborot portali va elektron davlat xaridlari tizimlarini modernizatsiya qilish:
ochiq maʼlumotlarni qulay tarzda saralash, yuklab olish va tahlil qilish uchun sohadagi elektron tizimlarni takomillashtirish;
davlat xaridlarining elektron tizimidan roʻyxatdan oʻtishni soddalashtirish, davlat xaridlarini rejalashtirish va amalga oshirish jarayonlarini takomillashtirish, ularning natijalarini monitoring va nazorat qilish maqsadida maxsus axborot portali hamda davlat xaridlari elektron tizimlari bilan tegishli vazirlik va idoralar oʻrtasida maʼlumot almashinuvini yanada kengaytirish;
maxsus axborot portalida statistika hisobotlarini shakllantirish asosida tahliliy-axborot tizimini joriy etish;
barcha ishtirokchilarning takliflari hamda xarid komissiyasi aʼzolari tomonidan baholash natijalarini maxsus axborot portalida ochiqlash;
davlat xaridlarida davlat nazorati hamda jamoatchilik nazoratini tashkil qilishda ochiq maʼlumotlarni tizimlashtirish;
b) davlat xaridlarining yangi elektron usullarini joriy etish, shuningdek, mavjud elektron savdo platformalarini modernizatsiya qilish va kengaytirish;
v) manfaatlar toʻqnashuvi va affillanganlik holatlarini nazorat qiluvchi dasturni ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish;
g) xavfni boshqarish tizimini joriy qilish;
d) shartnomalarni boshqarish tizimini takomillashtirish;
e) davlat buyurtmachilari tomonidan joylashtirilayotgan eʼlonlarning elektron nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish;
j) ishtirokchilar taqdim etgan hujjatlarni elektronlashtirish orqali xarid jarayonida takroriy tarzda hujjatlarni taqdim etmaslik tizimiga oʻtish;
z) davlat xaridlari elektron tizimlarining mobil versiyalarini joriy etish;
i) davlat buyurtmachilari hamda tadbirkorlik subyektlaridan kelib tushadigan savollarga onlayn maslahatchilar orqali tezkor javob berish tizimini joriy etish;
y) davlat xaridlari natijalariga koʻra tuzilgan shartnomalardagi tovar (ish, xizmat)larning narxlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ochiqlab borish;
k) maʼlumotlarni raqamlashtirishni joriy etish orqali xarid hujjatlarini, shuningdek shartnomalarning namunaviy shakllarini ishlab chiqish va tizimlashtirish;
l) nazorat organlari tomonidan aniqlangan xato va kamchiliklar asosida davlat buyurtmachilariga xabarnoma yuborish tizimini yaratish;
m) elektron tizim operatorlari faoliyatini muvofiqlashtirish.
11. Davlat xaridlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish koʻlamini kengaytirish chora-tadbirlari natijasida elektron davlat xaridlari tizimi xalqaro talablarga muvofiq tarzda rivojlanadi hamda xaridlar jarayonining barcha bosqichlari raqamlashtiriladi.
12. Raqamli texnologiyalaridan foydalanishni kengaytirish chora-tadbirlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda muvofiqlashtiriladi.
4.3. Shartnoma majburiyatlari bajarilishini monitoring, tahlil va nazorat qilishning kompleks va yuqori texnologiyali tizimini yaratish
13. Davlat xaridlarida shartnoma majburiyatlarining bajarilishi yuzasidan monitoring va nazorat qilib borishning samarali tizimini joriy etilishi, ushbu jarayonlarining yuqori darajadagi shaffofligiga va budjet mablagʻlarining tejab sarflanishiga erishish imkoniyatini yaratadi. Mazkur tizimni joriy etish quyidagi chora-tadbirlarni oʻz ichiga oladi:
a) shartnomalarning yagona reyestrini takomillashtirish boʻyicha:
shartnomalarning ijrosi hamda ular toʻgʻrisida maʼlumotlarning ochiqlanishi;
pudratchi va subpudratchi oʻrtasida tuziladigan shartnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning maxsus axborot portalida ochiqlanishi;
davlat xaridlarining axborot tizimlarida shartnomalarni elektron tarzda tuzish imkoniyatini yaratish va amaliyotga joriy qilish;
shartnoma loyihalarini yuridik xizmat koʻrsatish markazlaridan elektron shaklda ekspertizadan oʻtkazish amaliyotini joriy etish;
b) shartnomalar monitoringi tizimini takomillashtirish boʻyicha:
oʻz vaqtida gʻolib ishtirokchi tomonidan yetkazib berilmagan tovar (ish, xizmat)lar boʻyicha maʼlumotlarni jamoatchilik uchun ochiqlash;
majburiyatlari oʻz vaqtida bajarilmagan shartnomalar boʻyicha penya va jarimalar qoʻllash hamda shartnomaviy munosabatlarni tartibga solish maqsadida elektron maʼlumotlar almashinuvi orqali sud organlariga koʻrib chiqish uchun yuborish amaliyotini joriy etish;
shartnomaviy munosabatlarni tartibga solishda ichki audit tuzilmalari faoliyatini takomillashtirish.
14. Davlat buyurtmachilarida davlat xaridlari jarayonlari yuzasidan komplayens nazorat, ichki audit tadbirlarini amalga oshirish tartibi va muddatlari aniq belgilanadi, shuningdek, aniqlangan xato va kamchiliklar yuzasidan aniq choralar ishlab chiqiladi.
Nazorat va audit natijalari jamoatchilik uchun ochiq boʻladi.
15. Davlat xaridlari maxsus axborot portalida maʼlumotlarni uzluksiz toʻplash va qayta ishlash (tahlil qilish) imkoniyati yaratiladi.
16. Davlat xaridlari monitoringi va tahlil tizimlari hamda xaridlar samaradorligini baholash tizimlari miqdoriy hamda sifat koʻrsatkichlarini oʻz ichiga oladi. Bunda:
budjet mablagʻlaridan oqilona foydalanish va xaridlar samaradorligini baholash uchun maʼlumotlarni umumlashtirish;
xaridlarni amalga oshirish jarayonida yuzaga kelgan qoidabuzarliklar va xatoliklarni oʻz vaqtida aniqlash;
shartnoma majburiyatlari bajarilmaganda javobgarlikni aniq belgilash;
davlat buyurtmachilari va xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchilarining huquqlarini himoya qilish imkoniyati yaratiladi.
4.4. Shikoyatlarni koʻrib chiqishning zamonaviy tizimini yaratish
17. Davlat xaridlari sohasini isloh qilishning asosiy yoʻnalishlari qatorida xaridlar natijalari boʻyicha shikoyat qilish va eʼtiroz bildirishning shaffof va samarali tizimini joriy etish muhim ahamiyatga ega.
18. Davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha vakolatlar zamonaviy uslubiyotdan kelib chiqib takomillashtiriladi.
19. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalaridan norozi boʻlgan taraflarning sudga daʼvo kiritish jarayonlari soddalashtiriladi.
20. Vujudga kelgan nizolarni sudgacha hal qilish bosqichi sifatida murojaat qilish imkoniyatini taʼminlash uchun qonunchilikda “muhokama davri” koʻzda tutiladi. Bunda gʻolib aniqlangan paytdan boshlab shartnoma tuzilgunga qadar boʻlgan vaqt oraligʻida sudgacha shikoyat beruvchilar va xaridlar ishtirokchilarining huquqlarini himoya qilish imkoniyati yaratiladi.
21. Xarid qilish jarayonini kechiktirmaslik uchun shikoyatlar qonunchilikda belgilangan muddatlarda koʻrib chiqilishi, shikoyatlarni koʻrib chiqish davrida yetkazib beruvchi va gʻolibni aniqlash yoki shartnoma tuzish boʻyicha harakatlarni toʻxtatish elektron tizimlardan foydalangan holda amalga oshiriladi.
22. Har bir murojaat va uni koʻrib chiqish natijalari sohalar kesimida maxsus axborot portalida ochiqlanadi va shu asosda davlat buyurtmachilarining jamoatchilik uchun hisobdorligi yanada oshiriladi.
23. Davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqishning tezkor va obyektiv tizimi quyidagilar orqali joriy qilinadi:
Davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiyaning faoliyatini qayta koʻrib chiqish orqali mustaqil qarorlarni qabul qiluvchi davlat xaridlari subyektlari boʻlmagan shaxslardan iborat komissiyani tashkil etish;
davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqishning xalqaro talablarga javob beruvchi elektron tizimini joriy etish;
tezkor qarorlarni qabul qilish hamda shartnoma majburiyatlarini bajarish jarayonida nizolar va kelishmovchiliklarni xolisona hal qilish uchun mediatsiyaga, hakamlik sudiga yoki arbitraj sudiga murojaat qilish imkoniyatini ommaga yetkazish orqali keng jamoatchilik ishtirokini taʼminlash.
4.5. Davlat xaridlari sohasidagi korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarga qarshi kurashish
24. Davlat xaridlarida korrupsiyaga yoʻl qoʻymaslik eng asosiy shartlardan biri hisoblanadi. Rivojlangan mamlakatlarda davlat xaridlaridagi korrupsiyadan koʻrilgan yoʻqotishlar jami ajratmalarning 10 foizigacha, rivojlanayotgan mamlakatlarda esa 25 foizgacha va YAIMning 2 foizigacha yoʻqotishlarga olib keladi.
25. Korrupsiyaga qarshi kurashishda davlat xaridlari tizimining ochiqlanishi, xaridlarning elektron tarzda amalga oshirilishi, dastlabki ichki va tashqi nazorat hamda jamoatchilik nazorati tizimining huquqiy tartibga solish mexanizmlari orqali samarali natijaga erishiladi.
26. Mavjud chora-tadbirlar bilan bir qatorda davlat xaridlarida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini tashkil etish uchun korrupsiya xavfini baholash, korrupsiyaga qarshi kurashishda masʼul shaxslarni belgilash, xaridlarni rejalashtirish kabi qoidalardan iborat xavfni boshqarishning kompleks tizimini joriy etish quyidagi chora-tadbirlarni oʻz ichiga oladi:
a) korrupsiya xatarlarini aniqlash koʻrsatkichlari va baholash mezonlarini ishlab chiqish;
b) xaridlarni oqilona rejalashtirish va yillik xarid reja-jadvallarini jamoatchilikka ochiqlash. Bunda rejalashtirish bosqichidagi nazorat orqali zarur ehtiyojdan ortiq isteʼmol xususiyatlariga ega boʻlgan mahsulotlarni xarid qilish holatlarining oldini olish imkoniyati yaratiladi;
v) korrupsiya xavfini aniqlashda zamonaviy axborot texnologiyalarini joriy etish, sunʼiy intellektdan foydalanish, shu jumladan, korrupsiya xavfini aniqlashda indikatorlarni ishlab chiqish hamda amaliyotda qoʻllash;
g) davlat buyurtmachilarining xaridlarni rejalashtirish, moliyaviy resurslardan foydalanish, taʼminot zanjirini nazorat qilish, ishlab chiqarish va boshqa xoʻjalik jarayonlarni yagona dasturiy taʼminot orqali tartibga solish imkoniyatini yaratish;
d) Korrupsiyaga qarshi kurashish xalqaro metodikasining talab va prinsiplarini qoʻllash;
e) davlat xaridlarini amalga oshirishda mablagʻlarni talon-toroj qilish holatlari, tovar va xizmatlar narxining bozor qiymatidan oshib ketishining oldini olish boʻyicha jamoatchilik nazoratini toʻlaqonli joriy etish, budjet intizomini mustahkamlash;
j) kalendar yil yakuni bilan davlat xaridlari sohasida sodir etilgan huquqbuzarliklarni (maʼmuriy, jinoiy va boshqa) umumlashtirish, tahlil qilish, shu orqali ularning kelib chiqish sabablari va bunga imkoniyat yaratib bergan shart-sharoitlarni aniqlash hamda bartaraf etish yuzasidan takliflar ishlab chiqish va boshqalar.
4.6. Davlat xaridlari sohasida normativ-huquqiy va uslubiy bazani takomillashtirish
27. Normativ-huquqiy va uslubiy bazani takomillashtirish davlat xaridlari tizimini boshqarishda asosiy vosita boʻlib, ushbu Strategiyada belgilangan sohani rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlarini qoʻllab-quvvatlashi kerak. Strategiyada davlat xaridlari sohasidagi normativ-huquqiy va uslubiy bazani takomillashtirishga qaratilgan quyidagi vazifalarni amalga oshirishni nazarda tutiladi:
davlat xaridlarini tartibga soluvchi tizimlashtirilgan, yagona va yaxlit normativ — huquqiy bazani yaratish;
davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini moliya, budjet, fuqarolik va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan muvofiqlashtirish;
davlat xaridlarida manfaatlar toʻqnashuvi, afillanganlik va raqobatni cheklashga olib keladigan holatlarni aniqlash va bartaraf etishning huquqiy asoslarini yaratish;
davlat xaridlari subyektlariga qulayliklar yaratish maqsadida tovarlar (ishlar, xizmatlar)ning boshlangʻich narxini aniqlash va ishtirokchilarning ishbilarmonlik salohiyatini baholash mexanizmlarini joriy etish;
davlat xaridlari sohasida xarid qilish va korrupsiyaga qarshi kurashish standartlari boʻyicha sertifikatlashtirish tizimini joriy etish;
ayrim turdagi tovar (ish, xizmat)lar boʻyicha xarid qilish hujjatlari va texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va tasdiqlash jarayonlarini soddalashtirish;
davlat buyurtmachilari tomonidan xarid qilish hujjatlarini shakllantirishda belgilanadigan asosiy mezonlarni qayta koʻrib chiqish, shu jumladan, raqobatni cheklovchi talablar kiritilishini taqiqlovchi normalarni yanada kuchaytirish;
davlat xaridlari elektron tizimining operatoriga qoʻyiladigan talablarni ilgʻor xorijiy tajribadan kelib chiqib, qayta koʻrib chiqish;
xarid komissiyasi tomonidan ishtirokchilarning takliflarini baholash tizimini tartibga solish hamda xarid komissiyasi faoliyatini bosqichma-bosqich qisqartirish orqali inson omilining aralashuvini sezilarli kamaytirish;
davlat xaridlarini amalga oshirish bilan bogʻliq boʻlgan jarayonlarni optimallashtirish, muddat va xarajatlarni qisqartirish;
davlat xaridlarida foydalaniladigan hujjatlarning namunaviy shakllarini, davlat buyurtmachilari uchun uslubiy tavsiyalar va qoʻllanmalarni ishlab chiqish, texnik shartlar va talablarni belgilashda milliy va xalqaro standartlardan foydalanish;
xalqaro talablarga muvofiq “muhokama davri”ni (standstill period) tender savdolarida ham qoʻllash;
qonunchilik talablariga muvofiq davlat xaridlari ustidan jamoatchilik nazoratini kuchaytirish choralarini koʻrish;
davlat xaridlari subyektlarining davlat xaridlaridagi masʼuliyatini oshirish.
28. Davlat xaridlarida yangilangan normativ-huquqiy va uslubiy asoslar:
a) davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtiradi hamda huquqiy boʻshliqlarni bartaraf etadi;
b) xarid qilish tartib-taomillarining raqobatli usullaridan foydalangan holda, elektron davlat xaridlarini amalga oshirish jarayonlarini tartibga soladi;
v) davlat xaridlarining barcha bosqichlarini, xarid qilish tartib-taomillarida ishtirok etish qoidalarini, xarid qilish hujjatlari tarkibini, shartnomaviy munosabatlarni tartibga soladi;
g) raqobat darajasini oshirish va xaridlar jarayonini shaffof va adolatli tashkil etish, ishtirokchilar manfaatlarini himoya qilish hamda davlat xaridlari samaradorligini taʼminlashga koʻmaklashadi;
d) davlat xaridlarining barqarorligiga qaratilgan ijtimoiy, iqtisodiy va atrof-muhit omillari hisobi hamda uygʻunligi quyidagilar orqali taʼminlanadi:
ehtiyojlardan kelib chiqib belgilangan miqdorlarda, shuningdek, isteʼmol xususiyatlariga koʻra zarur boʻlmagan tovarlarni xarid qilmaslik;
barcha foydalanish xarajatlarini hisobga olish hamda mahsulotdan foydalanishning butun davri davomida narxlar va sifatning maqbul nisbatlarini taʼminlash;
atrof-muhitga salbiy taʼsir va tovarlarni ishlab chiqarishda tabiiy resurslardan oqilona foydalanish samaradorligini hisobga olish;
e) kichik biznes subyektlari, tadbirkor xotin-qizlar, nogironligi boʻlgan shaxslar mehnatidan foydalanadigan korxonalar, davlat xaridlaridagi ishbilarmonlik salohiyati yuqori boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga qonunchilikda belgilangan tartibda qoʻshimcha imkoniyat berish nazarda tutiladi;
j) manfaatlar toʻqnashuvi, kartel kelishuvlar va affillanganlik holatlari, davlat xaridlarida oldindan til biriktirish va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olishga qaratilgan, shuningdek, davlat organlari mansabdor shaxslari, buyurtmachilar va yetkazib beruvchilar oʻrtasidagi boshqa korrupsiya holatlarini masofaviy aniqlash mexanizmlari keng joriy etiladi;
z) davlat xaridlari elektron tizimi operatorlari faoliyatini tartibga solish quyidagilar orqali takomillashtiriladi:
operatorlar faoliyatiga qoʻyiladigan talablarni kuchaytirish, mazkur faoliyatga ruxsat berish, ularni nazorat qilish, shuningdek, operatorlik faoliyatini vaqtincha toʻxtatib turish yoki tugatish yoxud bekor qilish tartibi;
davlat xaridlarining elektron tizimlariga, shu jumladan, ularning axborot xavfsizligiga, maʼlumotlarni qayta ishlash markaziga va dasturiy qurilmalarga qoʻyiladigan texnik talablarni belgilash;
i) shikoyatlarni koʻrib chiqish mexanizmi va tartibi takomillashtiriladi;
y) davlat xaridlarini amalga oshirishdagi jarayonlarni maqbullashtirish, ortiqcha hujjatbozlikka chek qoʻyish, takrorlanishlar, muddat va xarajatlarni qisqartirish imkonini beradi, subyektivlik va byurokratik rasmiyatchilikdan saqlanishni taʼminlaydi;
k) davlat buyurtmasini joylashtirishda xarid qilinadigan mahsulotlarning oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqqan holda boshlangʻich narxni aniqlash, shuningdek, toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzishda narxni asoslashning maqbul usullarini belgilaydi;
l) davlat xaridlari tizimini rivojlantirishning asosiy ustuvor yoʻnalishlarini aks ettiruvchi davlat xaridlari boʻyicha mutanosib, uygʻun normativ-huquqiy baza yaratiladi.
29. Davlat xaridlari sohasini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar va uslubiy qoʻllanmalar loyihalari Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi tomonidan manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ishlab chiqiladi.
30. Ayrim turdagi tovar (ish, xizmat)larni xarid qilish boʻyicha xarid qilish hujjatlari va texnik topshiriqlarni ishlab chiqish hamda tasdiqlash jarayonlari takomillashtiriladi va jamoatchilik uchun majburiy tarzda muhokamaga qoʻyish tizimi joriy etiladi.
31. Raqobatsiz xarid turlari asosida toʻgʻridan-toʻgʻri tuziladigan shartnomalarni majburiy tarzda jamoatchilik uchun muhokamaga qoʻyish amaliyoti joriy etiladi.
32. Davlat xaridlari sohasida yagona davlat siyosati va raqobat tamoyillarini taʼminlash, tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish maqsadida davlat xaridlarini amalga oshirishni nazarda tutuvchi barcha normativ-huquqiy hujjatlar Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi bilan majburiy tartibda kelishiladi.
4.7. Davlat xaridlari tizimini takomillashtirish boʻyicha xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari bilan hamkorlikni tashkil etish hamda ularning salohiyatidan foydalanish
33. Xorijiy va xalqaro tashkilotlar, moliya institutlari davlat xaridlari tizimini rivojlantirishda katta tajribaga ega.
Oʻzbekiston Respublikasida davlat xaridlari tizimini rivojlantirish, xorijiy tajribani puxta oʻrganish va mamlakatning oʻziga xos xususiyatlariga moslashtirish maqsadida yetakchi xorijiy va xalqaro tashkilotlar hamda moliya institutlarining vakillari bilan tizimli ishlar amalga oshirilib kelinmoqda.
Strategiyada davlat xaridlari sohasidagi loyihalarni amalga oshirishda xorijiy va xalqaro tashkilotlar tomonidan texnik va boshqa yordam koʻrsatish, shu jumladan, ekspertlarni jalb qilish nazarda tutiladi. Bunda loyihalarning takrorlanishiga yoʻl qoʻymaslik asosiy tamoyil boʻladi, shuningdek, mamlakatimizda talab qilinadigan ushbu sohadagi loyihalarni amalga oshirishda xorijiy va xalqaro tashkilotlarning tajribasi, resurslari va imkoniyatlari mujassamlashtiriladi.
Xorijiy va xalqaro tashkilotlar, moliya institutlari bilan birgalikda davlat xaridlari sohasini rivojlantirish va takomillashtirish boʻyicha izchil islohotlar tizimli davom ettiriladi.
5-bob. Davlat xaridlarini boshqarish tizimini takomillashtirish
34. Davlat xaridlari samaradorligini oshirish uchun yagona siyosatni yuritish, rivojlantirish chora-tadbirlarini belgilash, kompleks monitoring oʻtkazish, davlat xaridlarini amalga oshiruvchi barcha tashkilotlarning xaridlar jarayonlarini muvofiqlashtirishni taʼminlaydigan yagona va yaxlit boshqaruv tizimi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi tomonidan muvofiqlashtiriladi.
35. Davlat xaridlarini boshqarish tizimini takomillashtirish orqali quyidagilar taʼminlanadi:
davlat xaridlari subyektlarining oʻzaro aloqalari yanada kengaytiriladi;
davlat xaridlarini takomillashtirishga, shu jumladan, ularning samaradorligi, oshkoraligi va xolisligini oshirishga qaratilgan choralar koʻriladi;
davlat xaridlari subyektlari va jamoatchilik uchun davlat xaridlari masalalari yuzasidan tadbirlar tashkil etiladi;
tadbirkorlik subyektlarini, shu jumladan, kichik biznes subyektlarini davlat xaridlari jarayoniga faol jalb qilish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, davlat xaridlari subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish choralarini koʻrish masalalari boʻyicha tashabbus bilan chiqiladi;
davlat xaridlarining elektron tizimi operatorlarining faoliyatini monitoring qilish tizimi takomillashtiriladi;
davlat buyurtmachilarining masʼul shaxslarini sertifikatlash tizimi yoʻlga qoʻyiladi;
davlat xaridlarining samaradorligi va natijadorligini aniqlash mexanizmlari ishlab chiqiladi;
davlat xaridlarida innovatsion xaridlarni ragʻbatlantirish mexanizmlari ishlab chiqiladi;
davlat xaridlarida imtiyoz va preferensiyalarning qoʻllanilishi va samarasi yuzasidan oʻrganishlar oʻtkaziladi;
barqaror rivojlanish mezonlari asosida joriy etiladigan “yashil” davlat xaridlarida mahalliy “yashil” tovarlar bozori rivojlantiriladi;
davlat xaridlarini amalga oshirishda sunʼiy intellekt vositalaridan foydalanish imkoniyatlari yaratiladi;
“yashil” davlat xaridlari orqali ekologik muhitning yaxshilanishiga koʻmaklashib boriladi hamda atrof-muhitga boʻlgan salbiy taʼsirni kamaytirishga qaratilgan choralar koʻriladi.
36. Xarid qilish tartib-taomillarining davlat nazoratini amalga oshiruvchi davlat organlari oʻz vakolatlari doirasida korrupsiyaning oldini olish, korrupsiyaga olib keluvchi omillarni, davlat xaridlarida manfaatlar toʻqnashuvini va raqobatni cheklash holatlarini aniqlaydi, qonunchilikka rioya etilishi boʻyicha tegishli choralar koʻrilishini taʼminlaydi.
6-bob. Davlat xaridlari tizimini yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash
37. Kadrlar salohiyatini oshirishning asosiy maqsadi buyurtmachilar va yetkazib beruvchilar manfaatlari yoʻlida davlat xaridlari tizimidan samarali foydalana oladigan hamda xarid qilish tartib-taomillarini professional darajada qoʻllay oladigan malakali mutaxassislarni tayyorlash va davlat xaridlarida kadrlar qoʻnimsizligini kamaytirishdan iborat.
38. Xodimlarni tayyorlash va ularning malakasini oshirish davlat xaridlari sohasida kadrlarga boʻlgan ehtiyojning miqdoriy hamda sifat koʻrsatkichlarini toʻliq baholashga asoslangan boʻladi.
39. Amalga oshirilayotgan xaridlarning murakkablik darajasiga qarab, davlat xaridlari bilan shugʻullanadigan xodimlar uchun malakaviy talablar ishlab chiqiladi.
40. Ushbu yoʻnalishdagi tadbirlar quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
davlat xaridlari sohasidagi mutaxassislar, vakolatli davlat organlari xodimlari va davlat xaridlari ishtirokchilarining malakasini oshirish boʻyicha doimiy ravishda kurslar tashkil etish;
tadbirkorlik subyektlari va aholining davlat xaridlari tartib-taomillari toʻgʻrisidagi xabardorligini oshirish.
41. Strategiyani amalga oshirishning dastlabki bosqichida asosiy eʼtibor xaridlar uchun masʼul boʻlgan xodimlarning malakasini oshirishga qaratiladi.
42. Oʻquv dasturlari davlat xaridlari ishtirokchilarining ehtiyojlariga muvofiq boʻlishi va eng samarali, qulay va zamonaviy taʼlim usullaridan foydalangan holda tashkil etilishi kerak.
Bunda masofaviy taʼlim texnologiyalarini ishlab chiqish va keng miqyosda qoʻllash nazarda tutiladi.
43. Davlat buyurtmachilari va xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchilari uchun xaridlar boʻyicha malaka standartlari ishlab chiqiladi.
44. Davlat buyurtmachilari va xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchilari uchun malakali kadrlarni tayyorlash hamda ishga jalb qilish va malakali mutaxassislarni ish bilan taʼminlash maqsadida axborot texnologiyalarini faol joriy etish hamda ulardan foydalanish yoʻlga qoʻyiladi.
45. Tadbirkorlik subyektlarining xorijiy davlatlar tender savdolarida ishtirokiga koʻmaklashish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqiladi.
46. Oliy taʼlim muassasalarida davlat xaridlari boʻyicha oʻquv dasturlari asosida kurslar joriy etiladi hamda unga zamonaviy bilimga ega boʻlgan ekspert va pedagoglar jalb qilinadi.
47. Davlat buyurtmachilarida xaridlar bilan ishlovchi mutaxassislar belgilanadi.
7-bob. Strategiyani amalga oshirish mexanizmlari
48. Strategiya 2025 — 2027-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida davlat xaridlarini yanada rivojlantirish va takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar ijrosini oʻz vaqtida, sifatli va toʻliq taʼminlash orqali amalga oshiriladi.
49. Kompleks chora-tadbirlarning barcha tarkibiy qismlarini oʻz vaqtida, sifatli va toʻliq bajarilishini muvofiqlashtirish hamda nazorat qilish Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi tomonidan vazirliklar hamda idoralar tomonidan taqdim etilgan tadbirlarning bajarilishini tahlil qilish asosida amalga oshiriladi.
50. Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi davlat xaridlari sohasidagi vakolatli organ sifatida quyidagilarni taʼminlaydi:
kompleks chora — tadbirlarni amalga oshirish nuqtai nazaridan masʼul ijrochilar — vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlarning faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;
davlat xaridlarining rivojlanish tendensiyalarini tahlil qilish;
davlat xaridlari sohasida normativ-huquqiy hujjatlarni takomillashtirib borish.
51. Masʼul ijrochilar hisoblangan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar quyidagilarni taʼminlaydilar:
belgilangan muddatlar va ish hajmiga muvofiq chora-tadbirlar majmuasida belgilangan vazifalarni oʻz vaqtida, sifatli va toʻliq bajarish;
har yili keyingi hisobot yilida tegishli tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha ish rejasini ishlab chiqish hamda Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligiga chora-tadbirlar majmuasida belgilangan vazifalarni bajarish borasidagi hisobotlarni taqdim etib borish.
8-bob. Strategiyani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar
52. Strategiyani amalga oshirish orqali davlat xaridlarining yagona, yaxlit va barqaror tizimi yaratiladi, bu esa oʻz navbatida, quyidagilarni taʼminlaydi:
davlat xaridlarini ochiqlik va shaffoflik tamoyillari asosida tashkil etish, uning barcha bosqichlarida samarali jamoatchilik nazoratini yanada kengaytirish;
davlat buyurtmachilarining ehtiyojlarini zarur tovarlar, ishlar va xizmatlar bilan narx va sifatning maqbul nisbatini hisobga olgan holda taʼminlash mexanizmini yaratish;
moliyaviy mablagʻlardan oqilona, tejamkor va samarali foydalanish;
tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida xolis va adolatli raqobat muhitini shakllantirish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish, ularning javobgarlik va masʼuliyat darajasini oshirish;
davlat xaridlarida tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish choralarini koʻrish;
barqaror davlat xaridlari tizimini takomillashtirish, shu jumladan, “yashil” davlat xaridlarning ulushini oshirish;
davlat xaridlarini amalga oshirishda ijtimoiy, iqtisodiy va ekologik omillarning mutanosibligini hisobga olish;
davlat xaridlari sohasida korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni oʻz vaqtida aniqlash va ularning barvaqt oldini olish, korrupsiyaga oid huquqbuzarlikni sodir etganlik uchun javobgarlikning muqarrarligini taʼminlash;
davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqish mexanizmini takomillashtirish;
raqobatsiz xarid turlari ulushini ikki baravarga kamaytirishga erishish;
davlat xaridlarini amalga oshirishda raqamli texnologiyalardan foydalanish koʻlamini oshirib borish, shu jumladan, elektron davlat xaridlarini amalga oshirish usullarini takomillashtirish orqali savdo aylanmasini koʻpaytirish, tegishli platformalar sonini oshirishni va axborot infratuzilmasini takomillashtirishni taʼminlaydi.
Davlat xaridlari tizimining takomillashtirilishi natijasida barqaror iqtisodiy oʻsish doirasida quyidagilarga erishiladi:
davlat investitsiya dasturlari va mamlakat ijtimoiy-iqtisodiy sohasini yanada rivojlantirish dasturlarini samarali amalga oshirish;
tadbirkorlik subyektlari uchun keng imkoniyatlar yaratish, ularni qoʻllab-quvvatlash va raqobat muhitini rivojlantirish;
nogironligi boʻlgan shaxslar va aholining ijtimoiy zaif qatlamlari mehnatidan foydalanadigan korxonalarni qoʻllab-quvvatlash;
korrupsiya xatarlarini kamaytirish hamda barcha ishtirokchilar uchun ochiq va shaffof davlat xaridlari tizimini yaratish;
davlat xaridlari yoʻnalishidagi xalqaro standartlar va reytinglardagi koʻrsatkichlarni yaxshilash.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-dekabrdagi 865-son qaroriga 2-ILOVA
2025 — 2027-yillarda davlat xaridlari tizimini takomillashtirish va rivojlantirish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish shakli Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Barqaror davlat xaridlarini rivojlantirish 1. Barqaror rivojlanish maqsadlariga uygʻunlashgan keng raqobat muhitini taʼminlovchi barqaror davlat xaridlari tizimini joriy etish va rivojlantirish. 1. Barqaror xaridlarni joriy etishda xalqaro moliya institutlari bilan birgalikda xorijiy ekspertlarni jalb qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Barqaror xaridlarni joriy qilish boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribalarni oʻrganish. 2025-yil iyun 3. Xarid qilish hujjatlari va texnik topshiriqlarda barqaror xaridlar mezonlarini ishlab chiqish. 2025-yil sentabr 4. Davlat xaridlarida barqaror xaridlarni bosqichma-bosqich joriy etish va doimiy ravishda rivojlantirib borish. Doimiy ravishda 2. Davlat xaridlarida “yashil” xaridlarning ulushini doimiy oshirib borish. 1. “Yashil” xaridlar ulushini oshirish va rivojlantirish yuzasidan quyidagilarni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish: “yashil” davlat xaridlari ulushini oshirish (energiya tejovchi mahsulotlarni xarid qilish, tovarlarning hayotiylik davri mezonlaridan foydalanish va boshqalar); atrof — muhitga taʼsiri kam boʻlgan, ekologik toza yoki ikkilamchi xom ashyo va chiqindilardan tayyorlangan tovarlar yetkazib beruvchilariga qulayliklar yaratish; davlat xaridlarini amalga oshirishda ekologik muhitning yaxshilanishiga koʻmaklashadigan yoki atrof-muhitga salbiy taʼsirni kamaytirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish; davlat xaridlarini amalga oshirishda tovarning hayotiylik davrini inobatga olgan holda baholash tizimini yaratish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 3. Barqaror davlat xaridlarini joriy etishda davlat xaridlari subyektlarining bilim va malakalarini oshirish. 1. Barqaror xaridlar, shu jumladan, “yashil” xaridlar boʻyicha qoʻllanmalar, metodik materiallar ishlab chiqish. 2. Har bir hududda barqaror, shu jumladan, “yashil” davlat xaridlarini joriy etish boʻyicha oʻquv trenerlarini tayyorlash. 3. Hududlarda oʻquv kurslarini oʻtkazish. Grafik asosida 2025 — 2026-yillar Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 4. Davlat xaridlarida ishlab chiqaruvchi korxonalar, shu jumladan, kichik biznes subyektlarini tizimli qoʻllab-quvvatlash. 1. Davlat buyurtmachilarining ishlab chiqarish faoliyatini uzluksizligini taʼminlash maqsadida kooperatsiya aloqalarini yanada kengaytirish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil fevral Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Davlat xaridlari boʻyicha maxsus axborot portalida kooperatsiya aloqalarini oʻrnatish imkonini beruvchi alohida modul yaratish. Bunda tadbirkorlik subyektlariga mazkur modul orqali soddalashtirilgan tarzda davlat buyurtmachilariga oʻzlari ishlab chiqargan tovarlarni sotish imkoniyati yaratiladi. 2025-yil may 3. Nogironligi boʻlgan shaxslar, ayollar va yoshlarni doimiy tarzda ish bilan taʼminlayotgan kichik tadbirkorlik subyektlarining davlat xaridlaridagi ishtirokini yanada ragʻbatlantirish orqali yangi ish oʻrinlarini yaratish imkoniyatlarini kengaytirishga qaratilgan “Kichik biznesga madad” sahifasini doimiy takomillashtirib borish. Doimiy ravishda 4. Nogironligi boʻlgan shaxslar, xotin-qizlar va yoshlarning bandligini oshirish hamda ularning tadbirkorlik faoliyati natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan davlat buyurtmachilarini muntazam ravishda tanishtirib borish, shuningdek, ular ishtirokida koʻrgazma yarmarkalar, davra suhbatlarini tashkil etib borish. Grafik asosida 5. Davlat xaridlari tizimining samaradorligi va natijadorligini kompleks tahlil qilish va yanada rivojlantirish . 1. Xalqaro ekspert va konsultantlarni jalb qilgan holda davlat xaridlari tizimini kompleks tahlilini oʻtkazish. 2. Davlat xaridlarining samaradorligini va natijadorligini baholash mezonlarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil oktabr Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi 6. Oʻzbekistonda davlat xaridlari tizimini “MAPS (The Methodology for Assessing Procurement Systems)” modulida sinovdan oʻtkazish. Xalqaro moliya institutlarini jalb etgan holda davlat xaridlari tizimini tahlil qilish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil dekabr Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi II. Davlat xaridlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishni kengaytirish 7. Maxsus axborot portalini takomillashtirish orqali foydalanuvchilar uchun qoʻshimcha qulaylik va imkoniyatlar yaratish. 1. Axborotni joylashtirish, saralash va maʼlumot olishda qulayliklar yaratish maqsadida maxsus axborot portalining veb-dizaynini, uning ergonomikasi va funksionalligini yanada takomillashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Davlat xaridlari subyektlariga maxsus axborot portaliga kiritilgan hamda tuzilgan shartnomalar natijalari boʻyicha shakllantirilgan narxlar oʻsish surʼatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish imkoniyatini yaratish. 2025-yil iyul 3. Davlat buyurtmachilari tomonidan eʼlonlarni joylashtirishda boshlangʻich narxlarni amalga oshirilgan davlat xaridlari natijalari bilan solishtirish imkoniyatini yaratish. 2025-yil avgust 4. Davlat buyurtmachilari hamda tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻtarilgan savollarga onlayn maslahatchilar orqali tezkor javob berish tizimini joriy etish. 2025-yil sentabr 5. Muntazam ravishda maʼlumotlarni avtomatik tarzda tahlil qilish, toʻplash, turli sohalarga (yoʻnalishlar) ajratish va jamoatchilikka taqdim etish tizimini joriy etish. 2026-yil dekabr 6. Mashinada oʻqiladigan maʼlumotlarni (matnlar generatsiyasini) joriy etish orqali davlat xaridlari hujjatlarining standart shakllarini xamda namunaviy shartnomalarni raqamlashtirish. 2026-yil dekabr 7. Nazorat organlari tomonidan aniqlangan xato va kamchiliklar asosida davlat buyurtmachilariga xabarnomani elektron shaklda yuborish tizimini yaratish. 2026-yil sentabr 8. Davlat xaridlari elektron tizimi operatorlari faoliyatini takomillashtirish. 1. Davlat xaridlari elektron tizimining operatorlari tomonidan oʻz tizimini har yilga moʻljallangan rivojlantirish dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Davlat xaridlari elektron tizimi operatorlarining davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari asosida faoliyat yuritishini oʻrganish. 2025-yil iyul 3. Oʻrganish natijalariga koʻra davlat xaridlari elektron tizimini takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2025-yil avgust 4. Axborot tizimida roʻyxatdan oʻtgan salohiyatli yetkazib beruvchilarni, ular tomonidan ishlab chiqariladigan (yetkazib beriladigan) tovarlarga (ishlarga, xizmatlarga) davlat buyurtmasining joylashtirilganligi toʻgʻrisida avtomatik ravishda xabardor qilish funksiyasini joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil avgust 5. Elektron tizim operatorlari tomonidan xarid qilish tartib-taomillarini barcha turlarini oʻz tizimlarida joriy qilish. 2026-yil oktabr 9. Raqamli texnologiyalaridan foydalangan holda davlat xaridlari tizimida kompleks monitoring yuritishni takomillashtirish va shaffoflikni yanada oshirish. Maxsus axborot portalida tegishli davlat organlari bilan maʼlumotlar almashinuvini taʼminlash orqali: korporativ buyurtmachilar tomonidan amalga oshiriladigan davlat xaridlarining shaffofligi va maqsadliligini taʼminlash boʻyicha korporativ buyurtmachilarning davlat xaridlarini raqamli texnologiyalardan foydalangan holda elektron monitoring qilishni bosqichma-bosqich tatbiq etish; ishtirokchilar taqdim etgan hujjatlarni elektronlashtirish orqali kelgusida takroriy hujjatlarni taqdim etmaslik tizimiga oʻtish; davlat xaridlari elektron tizimlarining mobil ilovalarini doimiy takomillashtirib borish; vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan real vaqt rejimida elektron maʼlumot almashinuvini amalga oshirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025 — 2027-yillar Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar 10. Davlat xaridlari toʻgʻrisidagi shartnomalarni tuzish jarayonlarini bosqichma-bosqich toʻliq elektronlashtirish. Eng yaxshi takliflarni tanlash va tender savdolari natijalari, shuningdek, toʻgʻridan-toʻgʻri amalga oshiriladigan davlat xaridlari boʻyicha buyurtmachi va ijrochi oʻrtasidagi shartnomalarni elektron shaklda (elektron raqamli imzodan foydalangan holda) tuzish imkoniyatini bosqichma-bosqich amaliyotga joriy etish. Bunda: shartnomalarning namunaviy shakllarini ishlab chiqish; shartnoma loyihalarini vakolatli organlardan yoki yuriskonsultdan elektron shaklda ekspertizadan oʻtkazish imkoniyatini yaratish. Amaliy chora-tadbirlar 2025 — 2027-yillar Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 11. Davlat xaridlarini rejalashtirish, moliyaviy resurslardan foydalanish, ishlab chiqarish va boshqa xoʻjalik jarayonlarini yagona dasturiy taʼminot orqali tartibga solish imkoniyatini yaratish. Xaridlarni rejalashtirish, moliyaviy resurslardan foydalanish, ishlab chiqarish va boshqa xoʻjalik jarayonlarini integratsiyalash imkonini beruvchi yagona dasturiy taʼminotni bosqichma-bosqich joriy etish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil noyabr Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 12. Davlat xaridlarida sunʼiy intellekt vositalaridan foydalanishni joriy etish. 1. Davlat xaridlarida sunʼiy intellekt vositalaridan foydalanishni bosqichma-bosqich joriy etish. Bunda: manfaatlar toʻqnashuvi va affillanganlik holatlarini nazorat qiluvchi dasturni ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish; nazorat organlari tomonidan aniqlangan xato-kamchiliklar asosida davlat buyurtmachilariga xabarnoma joʻnatish tizimini yaratish; davlat buyurtmachilari tomonidan joylashtirilayotgan eʼlonlarning elektron nazorat qilish tizimini yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar 2026 — 2027-yillar Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Sunʼiy intellektga asoslangan axborot-kommunikatsiya texnologiyalariga oid mahsulotlarni xarid qilishning moslashuvchan amaliyotini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yil dekabr III. Shartnoma majburiyatlari bajarilishini monitoring, tahlil va nazorat qilishning kompleks va yuqori texnologiyali tizimini yaratish 13. Shartnomalarni boshqarish tizimini joriy etish, shu jumladan, shartnomalarga rioya etish intizomini mustahkamlash, majburiyatlarning bajarilishini tartibga solish. 1. Shartnomalar ijrosi hamda ular toʻgʻrisida maʼlumotlarni bosqichma-bosqich ochiqlash choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil avgust Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Maxsus axborot portalida shartnomalar ijrosi modulini joriy etish. 2025-yil sentabr 3. Gʻolib ishtirokchi tomonidan oʻz vaqtida yetkazib berilmagan tovarlar (ish, xizmat) boʻyicha maʼlumotlarni jamoatchilik uchun ochiqlash, davlat buyurtmachisining aybi bilan yetkazib berilmaganlik holatlari bundan mustasno. 2026-yil sentabr 4. Pudratchi va subpudratchi oʻrtasida tuziladigan shartnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni maxsus axborot portalida aks ettirish imkoniyatini yaratish. 2027-yil yanvar 5. Penya va jarimalarni qoʻllashni hamda shartnomaviy munosabatlarni tartibga solish maqsadida sud organlariga axborot tizimi orqali xabarnoma yuborishni joriy etish. 2027-yil aprel 6. Shartnomalarni boshqarish tizimini joriy qilish. 2027-yil dekabr 14. Shartnomalar ijrosi hamda ular toʻgʻrisidagi munosabatlarni jamoatchilik uchun ochiqlash. 1. Har bir tashkilotning xaridlari, shu jumladan, shartnoma boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlarini maxsus axborot portalida doimiy ochiqlash. 2. Davlat buyurtmachilarining ichki audit tuzilmalari tomonidan har yarim yillik ijrosi boʻyicha davlat xaridlari jarayonlari, shartnomaviy munosabatlarning bajarilishi yuzasidan monitoring tadbirlarini oʻtkazish hamda oʻtkazilgan monitoring va tahlil natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni jamoatchilik uchun ochiqlash tizimini joriy etish. 3. Har bir tashkilot boʻyicha tahliliy maʼlumotlarni maxsus axborot portalida choraklik va yillik joylashtirish. Amaliy chora-tadbirlar Muntazam ravishda Manfaatdor vazirlik va idoralar IV. Shikoyatlarni koʻrib chiqishning zamonaviy tizimini yaratish 15. Davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya vakolatlarini zamonaviy uslubiyotdan kelib chiqib takomillashtirish. 1. Davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqish boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil oktabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Xalqaro ekspertlarni jalb etgan holda davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqish komissiyasi faoliyatini tahlil qilish. 2025-yil noyabr 3. Tahlil va oʻrganish natijalaridan kelib chiqib, davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqish amaliyotini yanada takomillashtirish yuzasidan takliflar ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2025-yil dekabr 16. Davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarning zamonaviy talablariga javob beruvchi elektron tizimni takomillashtirish. 1. Davlat xaridlari sohasidagi shikoyatlarni koʻrib chiqish modulini yanada takomillashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi 2. Shikoyatlarni koʻrib chiqish elektron tizimining mobil ilovasini yaratish. 2027-yil noyabr V. Davlat xaridlari sohasida korrupsiyaning oldini olish va boshqa huquqbuzarliklarga qarshi kurashish 17. Davlat xaridlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning yanada shaffofligi va ochiqligini taʼminlash. 1. Xaridlarni oqilona rejalashtirish va yillik xaridlar jadvallarini jamoatchilikka eʼlon qilish. Amaliy chora-tadbirlar Muntazam ravishda Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi 2. Rejalashtirish bosqichidagi nazorat orqali zarur ehtiyojdan ortiq isteʼmol xususiyatlariga ega boʻlgan mahsulotlarni xarid qilish holatlarini oldini olish. 2026-yil oktabr 18. Davlat xaridlarida manfaatlar toʻqnashuvi, affillanganlik, kartel kelishuvlar va raqobatni cheklashga olib keladigan holatlarni aniqlash va ularni bartaraf etish choralarini koʻrish. Davlat xaridlarida manfaatlar toʻqnashuvi, affillanganlik va raqobatni cheklashga olib keladigan holatlarni hamda kartel kelishuvlar va til biriktirish holatlarini aniqlash hamda ularning oldini olish boʻyicha tartib ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil iyun Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Adliya vazirligi 19. Davlat xaridlarini amalga oshirishda davlat xaridlari uchun ajratilgan mablagʻlarni talon-taroj qilish va ushbu mablagʻlardan foydalanish tartiblarini buzish holatlarini aniqlash hamda oldini olish choralarini koʻrish. Korporativ buyurtmachilarda xarid jarayonlarini auditdan oʻtkazish, shu jumladan, ularning korrupsiyaga qarshi kurashish tizimlari samaradorligini baholash (forenzik) amaliyotini majburiy ravishda har 3 yilda oʻtkazish amaliyotini joriy qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil noyabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 20. Davlat xaridlarini tizimli tashkil etish orqali budjet intizomini mustahkamlash. Budjet mablagʻlarini talon-toroj qilish holatlarining oldini olish boʻyicha jamoatchilik nazoratini kuchaytirish hamda budjet intizomini mustahkamlash choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar Muntazam ravishda Manfaatdor vazirlik va idoralar 21. Davlat xaridlari sohasida xarid qilish va korrupsiyaga qarshi kurashish standartlari boʻyicha sertifikatlashtirish choralarini koʻrish. Davlat xaridlari sohasida xarid qilish va korrupsiyaga qarshi kurashish standartlari boʻyicha sertifikatlashtirishga doir takliflarni ishlab chiqish va ushbu tizimni joriy etish choralarini koʻrish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2026-yil fevral Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi VI. Davlat xaridlari sohasida normativ-huquqiy va uslubiy bazani takomillashtirish 22. Davlat xaridlari sohasini tartibga soluvchi yagona va yaxlit normativ-huquqiy bazani yaratish. 1. Davlat xaridlari sohasiga taalluqli boʻlgan qonunchilik hujjatlarining Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiqligini xatlovdan oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil oktabr Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Xalqaro tajribadagi davlat xaridlari sohasini tartibga soluvchi qonunchilikni, shu jumladan, Jahon savdo tashkilotining bitim, qoida va meʼyorlarini oʻrganish. 2026-yil noyabr 3. Xatlov hamda xalqaro tajribalarni oʻrganish natijalariga koʻra, shuningdek, davlat xaridlarini tartibga soluvchi milliy qonunchilikni Jahon savdo tashkilotining bitim, qoida va meʼyorlariga muvofiqlashtirish yuzasidan tegishli qonunchilik hujjatlariga, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil dekabr 4. Davlat xaridlarini amalga oshirish jarayonlarini soddalashtirish va bosqichma-bosqich avtomatlashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr 23. Davlat xaridlarida raqobatli boʻlmagan usullardan foydalanishni bosqichma-bosqich kamaytirish. Davlat buyurtmachilari uchun individual tarzda davlat xaridlarini toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida amalga oshirish huquqini beruvchi normativ-huquqiy hujjatlarni qayta koʻrib chiqish va ularni bekor qilish boʻyicha choralarni koʻrish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil avgust Iqtisodiyot va moliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 24. Davlat xaridlarini amalga oshirishda yagona yetkazib beruvchilarni aniqlashning shaffof tizimini yaratish. 1. Yagona yetkazib beruvchilar roʻyxatini shakllantirishda talabgorlarning arizalarini Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali koʻrib chiqish amaliyotini belgilash. 2. Yagona yetkazib beruvchilar tomonidan taklif etilayotgan narxlarni ochiqlash amaliyotini joriy qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil iyul Iqtisodiyot va moliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 25. Xarid qilish hujjatlari va texnik topshiriqlarni ishlab chiqish va tasdiqlash jarayonlarini soddalashtirish hamda ularda belgilanadigan talablarni tartibga solish. 1. Xarid qilish hujjatlari va texnik topshiriqlarni ishlab chiqish yuzasidan uslubiy materiallarni tayyorlash. Uslubiy materiallar 2025-yil dekabr Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Davlat xaridlarida foydalaniladigan hujjatlarning (xarid qilish hujjatlari, davlat xaridlari reja-jadvallari va shartnomalar) namunaviy shakllarini ishlab chiqish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil noyabr 4. Xarid qilish hujjatlari va texnik topshiriqlarni majburiy ekspertizadan oʻtkazish jarayonlarini soddalashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2026-yil dekabr 3. Davlat buyurtmachilari tomonidan xarid qilish hujjatlari va texnik topshiriqlarida belgilanadigan talablarni, shu jumladan, yetkazib berish muddatlari, tovar brendlari hamda raqobatni cheklovchi talablarni tartibga soluvchi namunaviy normalarni belgilash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yil mart 26. Davlat xaridlari elektron tizimining operatoriga qoʻyiladigan talablarni qayta koʻrib chiqish. Davlat xaridlari elektron tizimi operatorlariga belgilanadigan texnik va moliyaviy talablarni qayta koʻrib chiqish va takliflar kiritish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2025-yil iyun Iqtisodiyot va moliya vazirligi, 27. Xarid komissiyasi tomonidan ishtirokchilarning takliflarini baholash tizimini tartibga solish hamda xarid komissiyasi faoliyatini qisqartirish orqali inson omilisiz baholash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtish. 1. Davlat buyurtmachilari tomonidan eng yaxshi takliflarni tanlash vositasidagi tovarlarning davlat xaridini amalga oshirishda takliflarning baholash mezonlari faqat miqdoriy koʻrsatkichlardan iborat boʻlgan hollarda, takliflar davlat xaridlari elektron tizimida xarid komissiyasining ishtirokisiz avtomat tarzda baholash imkoniyatini joriy etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025 — 2027-yillar Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Takliflarni baholash jarayonlarini avtomatlashtirish boʻyicha axborot tizimlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish. Texnik topshiriq 2027-yil yanvar 28. Davlat xaridlari subyektlarining davlat xaridlaridagi masʼuliyatini oshirish. 1. Davlat xaridlari ishtirokchilarining ishonchlilik reytingini baholab boruvchi skoring tizimini joriy etish va ularga qonunchilikda belgilangan tartibda qoʻshimcha imkoniyat berishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bunda: xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchilarini ishbilarmonlik salohiyatini aniqlash mezonlari joriy etiladi hamda ularga davlat xaridlaridagi ishtirokini ragʻbatlantirishga qaratilgan imkoniyatlar yaratiladi; salohiyatli tadbirkorlik subyektlariga davlat xaridlaridagi ishtirokida qoʻshimcha imkoniyatlar yaratiladi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil sentabr Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga davlat xaridlari sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik uchun javobgarlikni kuchaytirishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yil yanvar 29. Davlat xaridlarida ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlarining koʻlamini oshirish va ularning faoliyatini qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini joriy etish. 1. Xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchilarining davlat xaridlaridagi faoliyatini ochiqlash tartibini ishlab chiqish. Bunda, salohiyatli tadbirkorlik subyektlariga davlat xaridlaridagi ishtirokida qoʻshimcha imkoniyatlar yaratish. 2. Davlat xaridlari elektron tizimi operatorlarining dasturlaridagi davlat xaridlariga oid barcha maʼlumotlarni elektron maʼlumotlar almashinuvi orqali davlat xaridlari boʻyicha maxsus axborot portalida jamlash. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil may Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 3. Davlat xaridlarida sugʻurtalash va (yoki) faktoring xizmatidan foydalanish boʻyicha xorijiy tajribani oʻrganish hamda oʻrganish natijalari yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil noyabr 30. Xorijiy davlatlarning davlat xaridlarida mahalliy tadbirkorlik subyektlarining ishtirokiga koʻmaklashish. Oʻzbekiston Respublikasining rezidenti hisoblangan yuridik shaxslarni xorijiy davlatlarda oʻtkaziladigan davlat xaridlarida ishtirok etish imkoniyatini yaratish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2025-yil oktabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 31. Eng yaxshi takliflarni tanlash, tender va hadli kelishuv xarid turlarini soddalashtirish 1. Xalqaro tajribani oʻrgangan holda eng yaxshi takliflarni tanlash, tender va hadli kelishuv xarid turlari uchun belgilangan talablarni oʻrganish. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil yanvar Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Tahlil va oʻrganish natijalaridan kelib chiqib, eng yaxshi takliflarni tanlash, tender va hadli kelishuv xarid turlarini soddalashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2027-yil fevral VII. Davlat xaridlari tizimini yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash 32. Davlat buyurtmachilarining davlat xaridlari boʻyicha masʼul mutaxassislariga qoʻyiladigan malaka talablarini belgilash. 1. Davlat xaridlari boʻyicha masʼul mutaxassislarga qoʻyiladigan talablar boʻyicha xorijiy tajribani oʻrganish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil oktabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Oʻrganish natijalariga koʻra, davlat buyurtmachilarining davlat xaridlari boʻyicha masʼul mutaxassislariga malaka talablarini belgilash boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish 2025-yil noyabr 33. Davlat buyurtmachilari hamda xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchilari uchun oʻqitish (malakasini oshirish) tizimini takomillashtirish. 1. Masofaviy taʼlim modulini takomillashtirish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil aprel Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi 2. Milliy qonunchilik va xalqaro standartlar talablariga muvofiq zamonaviy oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va doimiy tarzda yangilab borish. Muntazam ravishda 34. Davlat xaridlari subyektlarining malakasini tizimli oshirib borish. 1. Davlat xaridlari sohasidagi mutaxassislar, vakolatli davlat organlari xodimlari va davlat xaridlari ishtirokchilarining malakasini oshirish boʻyicha doimiy ravishda kurslar tashkil etish. 2. Tadbirkorlik subyektlari va aholining davlat xaridlari tartib-taomillari toʻgʻrisidagi xabardorligini oshirish choralarini koʻrish. Amaliy chora-tadbirlar Muntazam ravishda Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 35. Davlat xaridlari boʻyicha tajriba almashish tizimini yoʻlga qoʻyish. Oʻzbekistonda davlat xaridlari sohasini tizimli takomillashtirib borish maqsadida xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat moliya tashkilotlari va xorijiy davlatlar bilan oʻzaro tajriba almashib borish. Amaliy chora-tadbirlar Muntazam ravishda Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 20-dekabr,
865-son