UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 19-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 19 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида » 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон ҳамда « Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида » 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг қарорлари асосида контрафакт товарлар ҳамда асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини олиб қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан маҳсулотларни маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган товарларнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги мониторингини олиб бориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 7-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Бюронинг ҳудудий бўлинмаси» сўзлари «ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3а-илованинг матнидаги «Бюронинг ҳудудий бўлинмаси» сўзлари «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 6-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидан ««Ўзтрейд» АЖ» сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг олтинчи хатбошисидаги «кимошди савдоларида» сўзлари «электрон онлайн-аукционларда» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

1-банддаги «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» сўзлари «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бандда :

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг қарорлари асосида контрафакт товарлар ҳамда асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларига»;

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

5-бандда :

еттинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюроси» сўзлари «Бюро органи» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мол-мулкни қабул қилган шахс ёки савдо ташкилоти уни сақлаш, ҳисобини юритиш ва сотиш тартибига риоя этилиши устидан назорат тегишли ҳудудий ёки шартнома тузган Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади»;

8-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Давлат мулки қўмитаси» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Контрафакт товарлар, агар товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс томонидан тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиш, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки адаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиш имкони бўлмаганда, мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши лозим»;

тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) бюросига» сўзлари «Бюро органига» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги «суд ижрочиси» сўзлари «давлат ижрочиси» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-бандда :

биринчи хатбошидаги «кимошди савдоси» сўзлари «электрон онлайн-аукцион» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган очиқ кимошди савдоларида» сўзлари «электрон онлайн-аукционларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Мол-мулкни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади (бундан божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулклар мустасно)»;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Савдо ташкилотларини аниқлашда:»;

қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотишда мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилиши;

юридик шахснинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полиси мавжудлиги;

аввалги фаолиятида белгиланган савдо фаолияти қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги ва бошқалар ҳисобга олинади»;

еттинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

25-бандда :

бешинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюроси тегишли бўлимларининг» сўзлари «тегишли Бюро органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюроси бўлимларининг» сўзлари «тегишли Бюро органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

29-банднинг биринчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ кимошди савдоларида» сўзлари «электрон онлайн-аукционларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Таркибида қора металлар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар, фойдаланиб бўлмайдиган физик ишдан чиққан ва маънавий эскирган қора металлардан ясалган буюмлар, шунингдек, ушбу металларнинг парчалари ва чиқиндилари белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» АЖга тўғридан-тўғри шартномалар асосида шартномавий нархларда сотилади»;

33-банддаги «кимошди савдоларида» сўзлари «электрон онлайн-аукционларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

39-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимларидаги» сўзлари «тегишли Бюро органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

52-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимларидаги» сўзлари «тегишли Бюро органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

53-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари» сўзлари «тегишли Бюро органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари» сўзлари «Бюро органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

54-бандда :

биринчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюросига» сўзлари «Бюро органларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари» сўзлари «Бюро органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

62-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) бюроси бўлимлари» сўзлари «Бюро органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва емирилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 апрелдаги 115-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ ўтказилган техник аудит натижасида аниқланган ҳисобдан чиқариладиган маънавий эскирган ва емирилган технологик асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлардан ҳосил бўладиган қора металлар парчалари фақат «Ўзметкомбинат» очиқ акциядорлик жамияти бўлинмаларига шартномавий нарх бўйича сотилади, тушган маблағлар замонавий асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилади.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарорида :

а) 1-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши ҳисоблансин;

б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 2-иловада :

1-банддан «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) кўрсатмаларини» сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзтрансгаз» АЖ» сўзлари «Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Бюро талабномалари» сўзлари «Энергия ресурслари етказиб берувчилар талабномалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш энергия ресурсларини етказиб берувчилар томонидан амалга оширилади»;

5 — 7 , 10 ва 24 1 -бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-банддаги «Бюро ходимлари ва улар томонидан жалб этиладиган мутахассислар» сўзлари «Энергия ресурсларини етказиб берувчилар мутахассислари» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-банддан «ҳамда ҳар ойнинг ўн биринчи кунидан бошлаб ҳар куни идоралараро ягона электрон ахборот тизими орқали Бюрога тақдим этилади» сўзлари чиқариб ташлансин;

12 ва 13-бандлардаги «Бюро» сўзи «Энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги «Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори уларни электр ва газ тармоқларидан» сўзлари «энергия ресурслари етказиб берувчилар уларни электр ва газ тармоқларидан гувоҳлар иштирокида» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банддаги «Бюро» сўзи «энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги «Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори» сўзлари «энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар энергия ресурслари етказиб берувчилар ходими томонидан электрон маълумотлар тизимига киритилади»;

20-бандда :

биринчи хатбошидаги «Бюронинг тегишли ҳудудий бўлинмасига» сўзлари «энергия ресурслари етказиб берувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Бюро» сўзи «энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги «Бюро» сўзи «энергия ресурслари етказиб берувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган энергия ресурсларини етказиб берувчилар ҳисоб рақамига ўтказилади»;

24-банддаги «Ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларига мувофиқ» сўзлари «Авария ҳолатида ёки истеъмолчининг аризасига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш хамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарорида :

8 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

11-банднинг учинчи хатбошисидан ««Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ (Ф.Р. Абдуллаев)» сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорида :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»;

б) муқаддимадаги «энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек,» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майдан бошлаб ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар тўғрисида барча учун очиқ маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълумот учун қабул қилинсин»;

г) 2-бандда :

иккинчи хатбошидан «электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек,» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги «маълумотлар базаси» сўзлари «Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«йирик битимларни амалга ошириш ва тегишли хизматлар кўрсатишга қарздорликни текшириш натижалари бўйича мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича тўланмаган қарз аниқланмаган тақдирдагина рухсат этилади. Бу ҳолларда битимни амалга ошираётган ёки хизматлар кўрсатаётган ташкилот Бюро Ижро иши юритувлари ягона электрон базасидан тегишли кўчирмани чоп этади ҳамда уни тегишли битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ материалларга бириктириб қўяди»;

бешинчи хатбошидаги «маълумотлар базасидан» сўзлари «Ижро иши юритувлари ягона электрон базасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

д) 4-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бюронинг Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш»;

тўртинчи хатбошидаги «маълумотлар базасига» сўзлари «Ижро иши юритувлари ягона электрон базасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 7-бандда :

биринчи хатбошидаги «етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар» сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги «етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, шунингдек,» сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 1-иловада :

5 — 9-позициялар қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 5. Ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш) «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги) 6. Хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитани)даги давлат улушларини ҳамда давлат мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш) «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги) 7. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма бериш Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий органлари (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги) Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги) 8. Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма бериш 9. Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини (паспортини) тайёрлаш »;

12-позиция қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 12. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштириш Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги) »;

қуйидаги мазмундаги 21-позиция билан тўлдирилсин:

« 21. Электрон давлат харидларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси сифатида иштирок этиш «Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси» АЖ Давлат харидлари электрон тизимининг операторлари (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) »;

з) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Битимларни амалга оширувчи ва тегишли хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси 1. Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорлик деб аталади) мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар — қарздорлар тўғрисида тегишли маълумотлар базаларини шакллантиради. 2. Тасдиқланган регламентларга мувофиқ ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг шакллантирилган маълумотлар базасига монеликсиз киришини таъминлайди. Доимий равишда 2-босқич Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга ошириш, айрим молия-кредит хизматларини кўрсатиш, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари кўрсатишда қарздорларнинг маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларда қарзларнинг мавжудлигини олдиндан текширади. Йирик битимларни амалга ошириш ва айрим молия-кредит хизматлари кўрсатишгача 3-босқич Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда 4-босқич Жисмоний ва юридик шахслар 1. Мавжуд қарздорликни қоплайди. 1. Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда Бюро (ижро ҳужжатлари қисми бўйича) 2. Қарздор томонидан қарз тўланганлиги ҳақидаги маълумот Бюронинг маълумотлар базасига тезкорлик билан киритилишини (тақдим этилишини) таъминлайди. 2. Мавжуд қарздорлик қопланганидан сўнг зудлик билан ».

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида :

а) 2-илованинг 76-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хорижий давлатларда олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириб берилганидан сўнг хорижий давлатдан олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари ЙҲХББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини берган хорижий давлат ташкилотига (юридик шахсга) юборилади»;

б) 3-илова қуйидаги мазмундаги 11 2 -банд билан тўлдирилсин:

«11 2 . Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида «С» ва «В» «С» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича тайёрланадиган ва фақат чақирилувчилардан ташкил топган ўқув гуруҳлари учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 30 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда, аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 6 соатгача режалаштирилади. Бунда:

«С» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 12 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва аудиториядаги дарс юкламаси — 264 соатдан, «С» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

«В» «С» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 12 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва аудиториядаги дарс юкламаси — 288 соатдан, «В» «С» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 72 соатдан кам бўлмаслиги лозим».

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорида :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига мувофиқ — «Ўзметкомбинат» АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин»;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг, шахсий қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлардан ташқари (тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), ташкилотларнинг ўз қуйиш ва металл прокати ишлаб чиқаришига эга бўлган ташкилотлар бундан мустасно (тўловга қобилиятсизлик ва тугатиш ҳолларидан ташқари), тўловга қобилиятсизлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариладиган таркибида қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар «Ўзметкомбинат» АЖга эркин (шартномавий) нархда топширилиши керак»;

1-иловада :

2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«тайёрловчи — қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъекти»;

4-банддаги ««Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ» сўзлари «тайёрловчилар» сўзи билан алмаштирилсин;

32-банддаги ««Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ» сўзлари «Тайёрловчилар» сўзи билан алмаштирилсин;

38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. «Ўзметкомбинат» АЖ жойлардаги тегишли махсус қабул қилиш шахобчалари фаолиятини назорат қилади»;

илованинг 1, 2, 4, 6 — 8-босқичлари «Субъектлар» устунидаги ««Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ» сўзлари «тайёрловчилар» сўзи билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентининг 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси» сўзлари чиқариб ташлансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг ««Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 июлдаги 593-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. «Навоий КМК» давлат корхонасига қайта ўзгартириш даврида физик емирилган ва маънан эскирган асосий воситаларни балансдан чиқаришга ва бунинг натижасида ҳосил бўлган қора металлар парчалари ва чиқиндиларини белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятига топширишга рухсат берилсин».

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларида :

а) 29-банднинг «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ж) товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи, географик кўрсаткич ва саноат намунаси (мавжуд бўлса)»;

б) қуйидаги мазмундаги 92 1 -банд билан тўлдирилсин:

«92 1 . Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий муҳофазага олинган интеллектуал мулк объектларига (товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, географик кўрсаткичлар ва саноат намуналари) оид ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан хат киритилган кундан бошлаб, Оператор 3 иш кунида маркировкалаш ахборот тизимига бундай маҳсулотни муомалага киритиш ва айланишини чеклаш учун зарур бўлган маълумотни киритади»;

в) қуйидаги мазмундаги 93 1 -банд билан тўлдирилсин:

«93 1 . Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги интеллектуал мулк объектларига оид ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган товарларнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги мониторингини юритади. Мониторинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаган ҳолда юритилади.

Мониторинг натижалари бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги аниқланса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ эгасига бу тўғрисида хабар қилинади. Хабардор қилинган ҳуқуқ эгаларидан тегишли ҳолат бўйича чора кўриш ҳақида мурожаат келиб тушса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, текширув ўтказиш орқали ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига ҳуқуқий чоралар кўради»;

г) 95-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«маҳсулот айланмаси иштирокчиси томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузган ҳолда рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва олиб кириш (импорт қилиш)».

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 358-сон қарори билан тасдиқланган Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«24. Транспорт воситаларини утилизация қилувчи ташкилот ҳосил бўладиган қора металл парчалари, чиқиндиларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қора металл парчаларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган — Ўзмет-комбинат» АЖга топширадилар».

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 607-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) учун санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланмалар реализациясидан тушадиган маблағлар».

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 54-банди «б» кичик бандидаги «давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари» сўзлари «мол-мулкни давлат даромадига ўтказишга оид ижро ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарорида :

а) 1-иловада :

80-банднинг учинчи хатбошисидаги «сертификатлаштириш» сўзи «мувофиқликни баҳолаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

82-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мажбурий сертификатлаштириш;

мувофиқликни декларация қилиш»;

87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мувофиқлик сертификатига эга бўлган ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчи мувофиқлик белгисини миллий стандартларда белгиланган, ўзи учун қулай бўлган ҳар қандай усулларда қўллашга ҳақли»;

88-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

б) 2-илованинг «Тадбирлар» устунида:

«I босқич» позициясидаги «Сертификатлаштириш» сўзи «Мувофиқликни баҳолаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

«III босқич» позициясидаги «сертификатлаштириш» сўзи «мувофиқликни баҳолаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сон қарори билан тасдиқланган Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 89-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Агар сўзли белгилар мазмунан (семантик) маънога эга бўлмаса, ушбу банддаги аломатлар қўлланилмайди».

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 39-сон қарори билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Давлат даромадига ўтказилган, таркибида қора металлар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар, фойдаланиб бўлмайдиган физик ишдан чиққан ва маънавий эскирган қора металлардан ясалган буюмлар, шунингдек ушбу металлар парчалари ва чиқиндилари белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» АЖга тўғридан-тўғри шартномалар асосида шартномавий нархларда сотилади».

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорида :

1-иловада :

173-банднинг иккинчи хатбошисидаги «электр энергиясини ягона харид қилувчиси» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

174-банднинг биринчи хатбошисидаги «электр энергиясининг ягона харид қилувчиси» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

176-банднинг иккинчи хатбошисидаги «электр энергиясини ягона харид қилувчиси» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг 2-банди ўттиз тўртинчи хатбошисидаги «табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш билан шуғулланувчи юридик шахс» сўзлари «табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъекти» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 15 июндаги 337-сон қарорида :

а) 1-илова 3-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «электр энергиясининг ягона ва табиий газнинг марказий харидори» сўзлари «электр энергияси ва табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

3-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «ягона харид қилувчидан» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловада :

3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «электр энергиясининг ягона харидори хизматларини кўрсатувчи (кейинги ўринларда — ягона харидор)» сўзлари «электр энергиянинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — электр энергиясини харид қилувчилар)» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи , ўн еттинчи ва йигирма учинчи хатбошилардаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-бандда :

биринчи хатбошидаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «ягона харидордан» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилардан» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Ягона харидордан» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилардан» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-иловада :

2-банднинг учинчи хатбошисидаги «электр энергияси ягона харидори» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банднинг учинчи хатбошисидаги «электр энергиясини ягона харид қилувчи» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ягона харидор» сўзлари «Электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Ягона харидорнинг» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-иловада :

13-банднинг биринчи хатбошисидаги «ягона харидор» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда :

биринчи хатбошидаги «ягона харидор» ва «ягона харидорнинг» сўзлар тегишлича «электр энергиясини харид қилувчилар» ва «электр энергиясини харид қилувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «ягона харидорнинг» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «ягона харидорга» сўзлари «электр энергиясини харид қилувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 июлдаги 441-сон қарори билан тасдиқланган Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ваколатли орган билан келишилган» сўзлари «ваколатли органни хабардор қилган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Назорат харидида товарларни сотиб олиш ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг ишончли вакиллари томонидан ҳам белгиланган тартибда молиялаштирилиши мумкин».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 19 декабрь,

859-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

Intellektual mulk huquqini himoya qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida ” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son hamda “ Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida ” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar yoki Toshkent shahar adliya boshqarmalarining qarorlari asosida kontrafakt tovarlar hamda asarlarning va turdosh huquqlar obyektlarining kontrafakt nusxalarini olib qoʻyish;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan mahsulotlarni markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazilgan tovarlarning intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarga rioya etilganligi monitoringini olib borish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 19-dekabrdagi 859-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 1-noyabrdagi 511-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr energiyasi isteʼmolchilari va hududiy elektr tarmoqlari korxonalari oʻrtasidagi oʻzaro hisob-kitoblar tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 7-bandning birinchi va beshinchi xatboshilaridagi “Byuroning hududiy boʻlinmasi” soʻzlari “hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3a-ilovaning matnidagi “Byuroning hududiy boʻlinmasi” soʻzlari “Hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 9-avgustdagi 189-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining xoʻjalik yurituvchi subyektlari tomonidan xorijiy mamlakatlardagi ular tashkil etgan savdo uylari, vakolatxonalar, korxonalar orqali, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining xorijiy mamlakatlardagi savdo investitsiya uylari orqali olib chiqilayotgan tovarlarni bojxonada rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-bandining beshinchi va oltinchi xatboshilaridan ““Oʻztreyd” AJ” soʻzlari chiqarib tashlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 7-martdagi 38-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalari bilan bogʻliq bitimlarni rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-bandining oltinchi xatboshisidagi “kimoshdi savdolarida” soʻzlari “elektron onlayn-auksionlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1-banddagi “Mahsulotlar va xizmatlarni sertifikatlashtirish toʻgʻrisida” soʻzlari “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandda :

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar yoki Toshkent shahar adliya boshqarmalarining qarorlari asosida kontrafakt tovarlar hamda asarlarning va turdosh huquqlar obyektlarining kontrafakt nusxalariga”;

sakkizinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;

5-bandda :

yettinchi xatboshidagi “Tuman (shahar) byurosi” soʻzlari “Byuro organi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mol-mulkni qabul qilgan shaxs yoki savdo tashkiloti uni saqlash, hisobini yuritish va sotish tartibiga rioya etilishi ustidan nazorat tegishli hududiy yoki shartnoma tuzgan Majburiy ijro byurosining hududiy boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi”;

8-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “Davlat mulki qoʻmitasi” soʻzlari “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Kontrafakt tovarlar, agar tovar belgisidan qonunga xilof ravishda foydalanayotgan shaxs tomonidan tayyorlab qoʻyilgan tovar belgisi tasvirlarini yoʻq qilish, qonunga xilof ravishda foydalanayotgan tovar belgisini yoki adashtirib yuborish darajasida unga oʻxshash boʻlgan belgini tovardan yoki uning idishi va oʻrovidan yoʻqotish imkoni boʻlmaganda, majburiy tarzda yoʻq qilib tashlanishi lozim”;

toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishincha oʻninchi — oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;

14-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Tuman (shahar) byurosiga” soʻzlari “Byuro organiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-banddagi “sud ijrochisi” soʻzlari “davlat ijrochisi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-bandda :

birinchi xatboshidagi “kimoshdi savdosi” soʻzlari “elektron onlayn-auksion” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “ixtisoslashtirilgan ochiq kimoshdi savdolarida” soʻzlari “elektron onlayn-auksionlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Mol-mulkni sotish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadigan tartibda savdo tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi (bundan bojxona organlari tomonidan olib qoʻyilgan mol-mulklar mustasno)”;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Savdo tashkilotlarini aniqlashda:”;

quyidagi mazmundagi yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“mol-mulkni shartnoma-vositachilik asoslarida sotishda mol-mulkni qabul qilishdan uni sotishgacha boʻlgan jarayonlarni masofaviy monitoring qilish elektron tizimini joriy qilgan savdo tashkilotlari tomonidan amalga oshirilishi;

yuridik shaxsning fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilinganligi toʻgʻrisida sugʻurta polisi mavjudligi;

avvalgi faoliyatida belgilangan savdo faoliyati qoidalarini buzish holatlariga yoʻl qoʻyilmaganligi va boshqalar hisobga olinadi”;

yettinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

25-bandda :

beshinchi xatboshidagi “Tuman (shahar) byurosi tegishli boʻlimlarining” soʻzlari “tegishli Byuro organlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Tuman (shahar) byurosi boʻlimlarining” soʻzlari “tegishli Byuro organlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

29-bandning birinchi xatboshisidagi “ixtisoslashtirilgan savdo tashkilotlari tomonidan oʻtkaziladigan ochiq kimoshdi savdolarida” soʻzlari “elektron onlayn-auksionlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Tarkibida qora metallar mavjud boʻlgan asbob-uskunalar, foydalanib boʻlmaydigan fizik ishdan chiqqan va maʼnaviy eskirgan qora metallardan yasalgan buyumlar, shuningdek, ushbu metallarning parchalari va chiqindilari belgilangan tartibda “Oʻzmetkombinat” AJga toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida shartnomaviy narxlarda sotiladi”;

33-banddagi “kimoshdi savdolarida” soʻzlari “elektron onlayn-auksionlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

39-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Tuman (shahar) byurosining tegishli boʻlimlaridagi” soʻzlari “tegishli Byuro organlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

52-bandning birinchi xatboshisidagi “Tuman (shahar) byurosining tegishli boʻlimlaridagi” soʻzlari “tegishli Byuro organlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

53-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “Tuman (shahar) byurosining tegishli boʻlimlari” soʻzlari “tegishli Byuro organlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Tuman (shahar) byurosining tegishli boʻlimlari” soʻzlari “Byuro organlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

54-bandda :

birinchi xatboshidagi “Tuman (shahar) byurosiga” soʻzlari “Byuro organlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Tuman (shahar) byurosining tegishli boʻlimlari” soʻzlari “Byuro organlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

62-bandning birinchi xatboshisidagi “Tuman (shahar) byurosi boʻlimlari” soʻzlari “Byuro organlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat tarmoqlari korxonalarining maʼnaviy eskirgan va yemirilgan asbob-uskunalarini jadal yangilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 19-apreldagi 115-son qarorining 4-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4. Shunday tartib belgilansinki, unga muvofiq oʻtkazilgan texnik audit natijasida aniqlangan hisobdan chiqariladigan maʼnaviy eskirgan va yemirilgan texnologik asbob-uskunalar hamda jihozlardan hosil boʻladigan qora metallar parchalari faqat “Oʻzmetkombinat” ochiq aksiyadorlik jamiyati boʻlinmalariga shartnomaviy narx boʻyicha sotiladi, tushgan mablagʻlar zamonaviy asbob-uskunalar sotib olishga maqsadli yoʻnaltiriladi.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining elektr energiyasi va tabiiy gaz yetkazib beruvchilar bilan oʻzaro hamkorlik qilish hamda isteʼmolchilarni elektr energiyasi va gaz tarmoqlaridan uzib qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 10-iyuldagi 484-son qarorida :

a) 1-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi hisoblansin;

b) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 2-ilovada :

1-banddan “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining (keyingi oʻrinlarda Byuro deb ataladi) koʻrsatmalarini” soʻzlari chiqarib tashlansin;

2-bandning uchinchi xatboshisidagi “Oʻztransgaz” AJ” soʻzlari “Hududgaztaʼminot” AJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bandning uchinchi xatboshisidagi “Byuro talabnomalari” soʻzlari “Energiya resurslari yetkazib beruvchilar talabnomalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-band qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Isteʼmolchilarni elektr va gaz tarmoqlaridan uzib qoʻyish hamda ularni qayta ulash energiya resurslarini yetkazib beruvchilar tomonidan amalga oshiriladi”;

5 — 7 , 10 va 24 1 -bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-banddagi “Byuro xodimlari va ular tomonidan jalb etiladigan mutaxassislar” soʻzlari “Energiya resurslarini yetkazib beruvchilar mutaxassislari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-banddan “hamda har oyning oʻn birinchi kunidan boshlab har kuni idoralararo yagona elektron axborot tizimi orqali Byuroga taqdim etiladi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

12 va 13-bandlardagi “Byuro” soʻzi “Energiya resurslari yetkazib beruvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-banddagi “Byuroning tumanlar (shaharlar) elektr energiyasi va tabiiy gazdan foydalanish tartibini nazorat qilish guruhi (shuʼbasi)ning davlat inspektori ularni elektr va gaz tarmoqlaridan” soʻzlari “energiya resurslari yetkazib beruvchilar ularni elektr va gaz tarmoqlaridan guvohlar ishtirokida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-banddagi “Byuro” soʻzi “energiya resurslari yetkazib beruvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-banddagi “Byuroning tumanlar (shaharlar) elektr energiyasi va tabiiy gazdan foydalanish tartibini nazorat qilish guruhi (shuʼbasi)ning davlat inspektori” soʻzlari “energiya resurslari yetkazib beruvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Elektr va gaz tarmoqlaridan uzib qoʻyilgan isteʼmolchilar haqidagi maʼlumotlar energiya resurslari yetkazib beruvchilar xodimi tomonidan elektron maʼlumotlar tizimiga kiritiladi”;

20-bandda :

birinchi xatboshidagi “Byuroning tegishli hududiy boʻlinmasiga” soʻzlari “energiya resurslari yetkazib beruvchilarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Byuro” soʻzi “energiya resurslari yetkazib beruvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-banddagi “Byuro” soʻzi “energiya resurslari yetkazib beruvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Elektr va gaz tarmoqlaridan ilgari uzib qoʻyilgan shaxslarni qayta ulashda isteʼmolchi — jismoniy shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida, isteʼmolchi — yuridik shaxslardan eng kam oylik ish haqining oʻn baravari miqdorida toʻlov undiriladi, ushbu mablagʻlar qayta ulashni amalga oshirgan energiya resurslarini yetkazib beruvchilar hisob raqamiga oʻtkaziladi”;

24-banddagi “Ushbu Nizomning 5 va 6-bandlariga muvofiq” soʻzlari “Avariya holatida yoki isteʼmolchining arizasiga asosan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Rangli metall parchalari va chiqindilarini toʻplash, topshirish xamda qayta ishlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-oktabrdagi 849-son qarorida :

8 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

11-bandning uchinchi xatboshisidan ““Oʻzikkilamchiranglimetall” AJ (F.R. Abdullayev)” soʻzlari chiqarib tashlansin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Energiya resurslarini isteʼmol qilish, suv taʼminoti va suv chiqarish xizmatlari koʻrsatish, shuningdek, ijro ishini yuritish sohasida toʻlov intizomini mustahkamlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 21-maydagi 379-son qarorida :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijro ishini yuritish sohasida toʻlov intizomini mustahkamlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”;

b) muqaddimadagi “energiya resurslarini isteʼmol qilish, suv taʼminoti va suv chiqarish xizmatlari koʻrsatish, shuningdek,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Prokuratura organlarining qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlar ijrosini taʼminlashdagi faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 15-fevraldagi PF-5343-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, shuningdek, boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2018-yil 1-maydan boshlab ijro hujjatlari boʻyicha qarzdorlar toʻgʻrisida barcha uchun ochiq maʼlumotlar bazasi ishlab chiqilayotgani maʼlumot uchun qabul qilinsin”;

g) 2-bandda :

ikkinchi xatboshidan “elektr energiyasi, tabiiy gaz yetkazib berish, suv taʼminoti va suv chiqarish xizmatlari qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha, shuningdek,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshidagi “maʼlumotlar bazasi” soʻzlari “Ijro ishi yurituvlari yagona elektron bazasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yirik bitimlarni amalga oshirish va tegishli xizmatlar koʻrsatishga qarzdorlikni tekshirish natijalari boʻyicha mulkiy tusdagi ijro hujjatlari boʻyicha toʻlanmagan qarz aniqlanmagan taqdirdagina ruxsat etiladi. Bu hollarda bitimni amalga oshirayotgan yoki xizmatlar koʻrsatayotgan tashkilot Byuro Ijro ishi yurituvlari yagona elektron bazasidan tegishli koʻchirmani chop etadi hamda uni tegishli bitimlarni amalga oshirish va xizmatlarni koʻrsatish bilan bogʻliq materiallarga biriktirib qoʻyadi”;

beshinchi xatboshidagi “maʼlumotlar bazasidan” soʻzlari “Ijro ishi yurituvlari yagona elektron bazasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

d) 4-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Byuroning Ijro ishi yurituvlari yagona elektron bazasi orqali mulkiy tusdagi ijro hujjatlari boʻyicha qarzdorlikni tekshirish”;

toʻrtinchi xatboshidagi “maʼlumotlar bazasiga” soʻzlari “Ijro ishi yurituvlari yagona elektron bazasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 7-bandda :

birinchi xatboshidagi “yetkazib berilgan energiya resurslari, suv taʼminoti va suv chiqarish xizmatlari qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari uchun majburiy toʻlovlar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

ikkinchi xatboshidagi “yetkazib berilgan energiya resurslari, suv taʼminoti va suv chiqarish xizmatlari qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish xizmatlari uchun majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzdorlik, shuningdek,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

j) 1-ilovada :

5 — 9-pozitsiyalar qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 5. Ijro hujjatlar boʻyicha elektron-onlayn auksionlarda mulkni sotish (elektron onlayn auksionda ishtirok etish uchun buyurtmanomalar qabul qilish) “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi) 6. Xususiylashtiriladigan koʻchmas mulk obyektlarini, masʼuliyati cheklangan jamiyatlar ustav fondi (ustav kapitani)dagi davlat ulushlarini hamda davlat mulkini ijaraga berish huquqini elektron onlayn-auksionlarda sotish (elektron onlayn auksionda ishtirok etish uchun buyurtmanomalar qabul qilish) “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi) 7. Yer uchastkalariga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat reyestrdan koʻchirma berish Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining hududiy organlari (Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi) Davlat xizmatlari markazlari (Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi) 8. Binolar, inshootlar va koʻp yillik dov-daraxtlarga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish va koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat reyestrdan koʻchirma berish 9. Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻma jildini (pasportini) tayyorlash ”;

12-pozitsiya qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 12. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish uchun biometrik pasportini rasmiylashtirish Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlimlari (Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi) ”;

quyidagi mazmundagi 21-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 21. Elektron davlat xaridlarida xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchisi sifatida ishtirok etish “Oʻzbekiston Respublika tovar xom ashyo birjasi” AJ Davlat xaridlari elektron tizimining operatorlari (Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi) ”;

z) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bitimlarni amalga oshiruvchi va tegishli xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan jismoniy va yuridik shaxslarning qarzdorligi mavjudligini tekshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi 1. Ijro hujjatlari boʻyicha qarzdorligi (keyingi oʻrinlarda qarzdorlik deb ataladi) mavjud boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslar — qarzdorlar toʻgʻrisida tegishli maʼlumotlar bazalarini shakllantiradi. 2. Tasdiqlangan reglamentlarga muvofiq ushbu qarorga 1-ilovada koʻrsatilgan bitimlarni amalga oshiruvchi va xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlarning shakllantirilgan maʼlumotlar bazasiga moneliksiz kirishini taʼminlaydi. Doimiy ravishda 2-bosqich Bitimlarni amalga oshiruvchi va xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlar Ushbu qarorga 1-ilovada koʻrsatilgan yirik bitimlarni amalga oshirish, ayrim moliya-kredit xizmatlarini koʻrsatish, xalqaro yoʻlovchi tashish xizmatlari va davlat xizmatlari koʻrsatishda qarzdorlarning maʼlumotlar bazasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarda qarzlarning mavjudligini oldindan tekshiradi. Yirik bitimlarni amalga oshirish va ayrim moliya-kredit xizmatlari koʻrsatishgacha 3-bosqich Bitimlarni amalga oshiruvchi va xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlar Jismoniy va yuridik shaxslarda qarzdorlik mavjud boʻlgan taqdirda, bitimlarni amalga oshirish va xizmatlarni koʻrsatishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Jismoniy va yuridik shaxslarda qarzdorlik mavjud boʻlgan taqdirda 4-bosqich Jismoniy va yuridik shaxslar 1. Mavjud qarzdorlikni qoplaydi. 1. Jismoniy va yuridik shaxslarda qarzdorlik mavjud boʻlgan taqdirda Byuro (ijro hujjatlari qismi boʻyicha) 2. Qarzdor tomonidan qarz toʻlanganligi haqidagi maʼlumot Byuroning maʼlumotlar bazasiga tezkorlik bilan kiritilishini (taqdim etilishini) taʼminlaydi. 2. Mavjud qarzdorlik qoplanganidan soʻng zudlik bilan ”.

10. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-maydagi 408-son qarorida :

a) 2-ilovaning 76-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning xorijiy davlatlarda olingan haydovchilik guvohnomalari belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasining milliy haydovchilik guvohnomalariga almashtirib berilganidan soʻng xorijiy davlatdan olingan haydovchilik guvohnomalari YHXBB tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi orqali haydovchilik guvohnomasini bergan xorijiy davlat tashkilotiga (yuridik shaxsga) yuboriladi”;

b) 3-ilova quyidagi mazmundagi 11 2 -band bilan toʻldirilsin:

“11 2 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mudofaa ishlari boshqarmalari huzuridagi chaqiriluvchilarni harbiy-texnika mutaxassisliklari boʻyicha tayyorlash markazlarida “S” va “V” “S” toifali avtotransport vositalari haydovchilari mutaxassisligi boʻyicha tayyorlanadigan va faqat chaqiriluvchilardan tashkil topgan oʻquv guruhlari uchun oʻquv yuklamasining hajmi haftasiga 30 soatgacha, oʻquv yuklamasining bajarilishidan kelib chiqqan holda, auditoriyada oʻtkaziladigan nazariy va amaliy mashgʻulotlarning kundalik hajmi 6 soatgacha rejalashtiriladi. Bunda:

“S” toifali avtotransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kursining oʻqish muddati 12 haftadan kam boʻlmasligi va auditoriyadagi dars yuklamasi — 264 soatdan, “S” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 69 soatdan kam boʻlmasligi lozim;

“V” “S” toifali avtotransport vositalari haydovchilarini tayyorlash kursining oʻqish muddati 12 haftadan kam boʻlmasligi va auditoriyadagi dars yuklamasi — 288 soatdan, “V” “S” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 72 soatdan kam boʻlmasligi lozim”.

11. Vazirlar Mahkamasining “Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyundagi 425-son qarorida :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi hududida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzmetkombinat” AJ boshqaruvi tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 15-sentabrdagi PQ-3277-son qaroriga muvofiq — “Oʻzmetkombinat” AJ Oʻzbekiston Respublikasi hududida qora metall parchalari va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) boʻyicha yagona vakolatli organ hisoblanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin”;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Belgilansinki, 2019-yil 1-yanvardan boshlab tashkilotlarning, shaxsiy quyish va metall prokati ishlab chiqarishiga ega boʻlgan tashkilotlardan tashqari (toʻlovga qobiliyatsizlik va tugatish hollaridan tashqari), tashkilotlarning oʻz quyish va metall prokati ishlab chiqarishiga ega boʻlgan tashkilotlar bundan mustasno (toʻlovga qobiliyatsizlik va tugatish hollaridan tashqari), toʻlovga qobiliyatsizligi, tugatilishi, rekonstruksiya va modernizatsiya qilinishi tartibotlarini oʻtkazish davomida belgilangan tartibda hisobdan chiqariladigan tarkibida qora metallar boʻlgan tabiiy va maʼnaviy eskirgan asbob-uskunalar “Oʻzmetkombinat” AJga erkin (shartnomaviy) narxda topshirilishi kerak”;

1-ilovada :

2-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“tayyorlovchi — qora va rangli metall lomi va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyekti”;

4-banddagi ““Oʻzmetkombinat” AJ va “Oʻzikkilamchiranglimetall” AJ” soʻzlari “tayyorlovchilar” soʻzi bilan almashtirilsin;

32-banddagi ““Oʻzmetkombinat” AJ va “Oʻzikkilamchiranglimetall” AJ” soʻzlari “Tayyorlovchilar” soʻzi bilan almashtirilsin;

38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. “Oʻzmetkombinat” AJ joylardagi tegishli maxsus qabul qilish shaxobchalari faoliyatini nazorat qiladi”;

ilovaning 1, 2, 4, 6 — 8-bosqichlari “Subyektlar” ustunidagi ““Oʻzmetkombinat” AJ, “Oʻzikkilamchiranglimetall” AJ” soʻzlari “tayyorlovchilar” soʻzi bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-sentabrdagi 733-qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentining 1-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

13. Vazirlar Mahkamasining ““Navoiy KMK” davlat korxonasining sohaga oid boʻlmagan, ishlab chiqarish jarayonlariga jalb etilmagan aktivlaridan samarali foydalanishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 16-iyuldagi 593-son qarorining 4-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4. “Navoiy KMK” davlat korxonasiga qayta oʻzgartirish davrida fizik yemirilgan va maʼnan eskirgan asosiy vositalarni balansdan chiqarishga va buning natijasida hosil boʻlgan qora metallar parchalari va chiqindilarini belgilangan tartibda “Oʻzmetkombinat” aksiyadorlik jamiyatiga topshirishga ruxsat berilsin”.

14. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 833-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulotlarni identifikatsiya vositalari orqali raqamli markirovkalash va ularning aylanmasini kuzatib borish qoidalarida :

a) 29-bandning “j” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“j) tovar belgisi, tovar kelib chiqqan joy nomi, geografik koʻrsatkich va sanoat namunasi (mavjud boʻlsa)”;

b) quyidagi mazmundagi 92 1 -band bilan toʻldirilsin:

“92 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan huquqiy muhofazaga olingan intellektual mulk obyektlariga (tovar belgilari, xizmat koʻrsatish belgilari, tovar kelib chiqqan joy nomlari, geografik koʻrsatkichlar va sanoat namunalari) oid huquqbuzarlik holati yuzasidan xat kiritilgan kundan boshlab, Operator 3 ish kunida markirovkalash axborot tizimiga bunday mahsulotni muomalaga kiritish va aylanishini cheklash uchun zarur boʻlgan maʼlumotni kiritadi”;

v) quyidagi mazmundagi 93 1 -band bilan toʻldirilsin:

“93 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi intellektual mulk obyektlariga oid huquqbuzarlikni aniqlash maqsadida markirovkalash axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazilgan tovarlarning intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarga rioya etilganligi monitoringini yuritadi. Monitoring tadbirkorlik subyektlari faoliyatiga aralashmagan holda yuritiladi.

Monitoring natijalari boʻyicha intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar buzilganligi aniqlansa, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan huquq egasiga bu toʻgʻrisida xabar qilinadi. Xabardor qilingan huquq egalaridan tegishli holat boʻyicha chora koʻrish haqida murojaat kelib tushsa, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi qonunchilikda belgilangan tartibda vakolatli organni xabardor qilgan holda, tekshiruv oʻtkazish orqali huquqbuzarlik holati yuzasidan mahsulotlar aylanmasi ishtirokchisiga huquqiy choralar koʻradi”;

g) 95-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“mahsulot aylanmasi ishtirokchisi tomonidan mahsulot ishlab chiqarishda intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni buzgan holda raqamli markirovkalangan mahsulotlarni ishlab chiqarish va olib kirish (import qilish)”.

15. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-iyundagi 358-son qarori bilan tasdiqlangan Gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalari uchun utilizatsiya yigʻimini undirish, qaytarish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“24. Transport vositalarini utilizatsiya qiluvchi tashkilot hosil boʻladigan qora metall parchalari, chiqindilarini qonunchilik hujjatlariga muvofiq qora metall parchalarini tayyorlash (xarid qilish) boʻyicha yagona vakolatli organ — Oʻzmet-kombinat” AJga topshiradilar”.

16. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-sentabrdagi 607-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-bandining sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Milliy gvardiya harbiy xizmatchilari (xodimlari) uchun sanatoriy-kurort muassasalariga beriladigan yoʻllanmalar realizatsiyasidan tushadigan mablagʻlar”.

17. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 54-bandi “b” kichik bandidagi “davlat budjetiga undirishni nazarda tutuvchi ijro hujjatlari” soʻzlari “mol-mulkni davlat daromadiga oʻtkazishga oid ijro hujjatlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining “Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2022-yil 28-sentabrdagi 536-son qarorida :

a) 1-ilovada :

80-bandning uchinchi xatboshisidagi “sertifikatlashtirish” soʻzi “muvofiqlikni baholash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

82-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“majburiy sertifikatlashtirish;

muvofiqlikni deklaratsiya qilish”;

87-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlgan ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, sotuvchi yoki import qiluvchi muvofiqlik belgisini milliy standartlarda belgilangan, oʻzi uchun qulay boʻlgan har qanday usullarda qoʻllashga haqli”;

88-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

b) 2-ilovaning “Tadbirlar” ustunida:

“I bosqich” pozitsiyasidagi “Sertifikatlashtirish” soʻzi “Muvofiqlikni baholash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“III bosqich” pozitsiyasidagi “sertifikatlashtirish” soʻzi “muvofiqlikni baholash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 19-sentabrdagi 480-son qarori bilan tasdiqlangan Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 89-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Agar soʻzli belgilar mazmunan (semantik) maʼnoga ega boʻlmasa, ushbu banddagi alomatlar qoʻllanilmaydi”.

20. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-yanvardagi 39-son qarori bilan tasdiqlangan Ijro hujjatlari boʻyicha xatlangan mol-mulkni shartnoma-vositachilik shartlari asosida realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 32-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Davlat daromadiga oʻtkazilgan, tarkibida qora metallar mavjud boʻlgan asbob-uskunalar, foydalanib boʻlmaydigan fizik ishdan chiqqan va maʼnaviy eskirgan qora metallardan yasalgan buyumlar, shuningdek ushbu metallar parchalari va chiqindilari belgilangan tartibda “Oʻzmetkombinat” AJga toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida shartnomaviy narxlarda sotiladi”.

21. Vazirlar Mahkamasining “Elektr energiyasi va tabiiy gazdan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 31-maydagi 319-son qarorida :

1-ilovada :

173-bandning ikkinchi xatboshisidagi “elektr energiyasini yagona xarid qiluvchisi” soʻzlari “elektr energiyaning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyektlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

174-bandning birinchi xatboshisidagi “elektr energiyasining yagona xarid qiluvchisi” soʻzlari “elektr energiyaning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyektlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

176-bandning ikkinchi xatboshisidagi “elektr energiyasini yagona xarid qiluvchisi” soʻzlari “elektr energiyaning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyektlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovaning 2-bandi oʻttiz toʻrtinchi xatboshisidagi “tabiiy gazni markazlashgan tartibda xarid qilish va sotish bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxs” soʻzlari “tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyekti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida tarif siyosatini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 15-iyundagi 337-son qarorida :

a) 1-ilova 3-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “elektr energiyasining yagona va tabiiy gazning markaziy xaridori” soʻzlari “elektr energiyasi va tabiiy gazning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyektlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

3-band “a” kichik bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “yagona xarid qiluvchidan” soʻzlari “elektr energiyaning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyektlaridan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovada :

3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “elektr energiyasining yagona xaridori xizmatlarini koʻrsatuvchi (keyingi oʻrinlarda — yagona xaridor)” soʻzlari “elektr energiyaning ulgurji va chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyektlari (keyingi oʻrinlarda — elektr energiyasini xarid qiluvchilar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-bandda :

birinchi xatboshidagi “Yagona xaridor” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi , oʻn yettinchi va yigirma uchinchi xatboshilardagi “yagona xaridor” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “yagona xaridor” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bandning yettinchi xatboshisidagi “yagona xaridor” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bandda :

birinchi xatboshidagi “yagona xaridor” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “yagona xaridordan” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilardan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Yagona xaridordan” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilardan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-ilovada :

2-bandning uchinchi xatboshisidagi “elektr energiyasi yagona xaridori” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bandning uchinchi xatboshisidagi “elektr energiyasini yagona xarid qiluvchi” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandning uchinchi xatboshisidagi “Yagona xaridor” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandda :

birinchi xatboshidagi “Yagona xaridor” soʻzlari “Elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Yagona xaridorning” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Yagona xaridor” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-ilovada :

13-bandning birinchi xatboshisidagi “yagona xaridor” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-bandda :

birinchi xatboshidagi “yagona xaridor” va “yagona xaridorning” soʻzlar tegishlicha “elektr energiyasini xarid qiluvchilar” va “elektr energiyasini xarid qiluvchilarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “yagona xaridorning” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “yagona xaridorga” soʻzlari “elektr energiyasini xarid qiluvchilarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 23-iyuldagi 441-son qarori bilan tasdiqlangan Intellektual mulk sohasida nazorat xaridini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 14-bandning ikkinchi xatboshisidagi “vakolatli organ bilan kelishilgan” soʻzlari “vakolatli organni xabardor qilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 16-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Nazorat xaridida tovarlarni sotib olish huquq egalari yoki ularning ishonchli vakillari tomonidan ham belgilangan tartibda moliyalashtirilishi mumkin”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 19-dekabr,

859-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.12.2024-y., 09/24/859/1047-son; 22.05.2025-y., 09/25/325/0460-son )

lex.uz