UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 18-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 18 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сон Фармони , «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сон Фармонида мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари зиммасига таълим сифатини таъминлаш, педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш, таълим ва тарбия жараёнларига инновацияларни, илғор педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш вазифалари юкланиши белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорида давлат мактабгача таълим ташкилотларида биометрик идентификация қилиш технологиясини қўллаган ҳолда ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш, ходимлар иш ҳақи, озиқ-овқат харажатлари, бола таъминоти учун ота-оналар тўлови ва бошқа тўловларнинг автоматлаштирилган тарзда ҳисобланишини йўлга қўйиш белгиланганлиги;

в) мактабгача таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — МТТ) бўш ўринлар ҳисобини юритиш, болаларни навбатга қўйиш ва МТТларга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни шакллантириш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Болалар боғчаси» ахборот тизими) амалга оширилаётганлиги;

г) «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш» ахборот тизими орқали давлат-хусусий шериклик асосида оилавий МТТларни ташкил этиш бўйича электрон аризалар бериш, битимлар имзолаш, нодавлат МТТларда ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш, улар асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ва компенсация миқдорларини ҳисоблаш ҳамда тўлаш жараёнлари рақамлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг:

2025 йил 1 февралга қадар «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш» ахборот тизимини «Болалар боғчаси» ахборот тизими негизида ўзаро бирлашувини ҳамда уларнинг «ягона дарча» тамойили асосида фаолият юритишини таъминлаш;

«Болалар боғчаси» ахборот тизимида барча давлат МТТ ходим ва тарбияланувчиларининг электрон давоматини юритиш, иш вақти табелини шакллантириш, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини натура шаклида ҳисоблаш, болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови (кейинги ўринларда — ота-оналар тўлови) ҳамда бошқа тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

2025 йил 1 февралдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча давлат МТТларида ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш, иш вақти табелини шакллантириш, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини натура шаклида ҳисоблаш, ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловлар «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали амалга оширилади;

Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларни яратиш ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш, амалиётга жорий этиш, уларни такомиллаштириш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича тизим оператори ҳисобланади ҳамда Вазирликнинг буюртмалари асосида таълим соҳасига оид лойиҳаларни амалга оширади;

тизим операторига мактабгача ва мактаб таълими соҳасида кўрсатган хизматлари учун ота-оналар тўловининг 1 фоизи йўналтирилади;

мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотлар, жумладан тизим оператори томонидан ишлаб чиқилган ҳамда такомиллаштирилган ахборот тизимлари, ресурслар ва дастурий маҳсулотлар Вазирликнинг мулки ҳисобланади;

«Болалар боғчаси» ахборот тизимини юритиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва такомиллаштириш тизим оператори томонидан амалга оширилади.

5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:

а) 2025 йил апрелдан бошлаб мактаб ва қўшимча таълим соҳасидаги ахборот тизимларини босқичма-босқич Ягона таълим ахборот экотизимга бирлаштириш чораларини кўрсин. Бунда:

Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотлари хатловдан ўтказилади;

хатлов натижалари асосида долзарб бўлмаган ахборот тизимлари, ресурслар ва дастурий маҳсулотлари фаолияти тугатилади ҳамда такомиллаштириш талаб этиладиганларини Ягона таълим ахборот экотизими доирасида янгиланади.

б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 апрелга қадар Вазирлик ҳузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонаси фаолиятини кўриб чиқиб, унинг фаолиятини тугатиш чораларини кўрсин. Бунда «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонасига хўжалик юритиш, оператив бошқарув ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда Вазирликка ўтказилади.

6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Вазирликка шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали ходимлар ва тарбияланувчилар давоматини юритишни йўлга қўйиш мақсадида давлат МТТларни планшетлар ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ускуналар билан таъминлаб бориш учун ҳар йили камида 50 млрд сўмдан маблағ ажратиб борсин.

7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловлар ҳақидаги маълумотлар «Болалар боғчаси» ахборот тизимида автоматик тарзда қайд этилади.

Бунда:

ота-оналар тўловлари ҳақидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимидан «Болалар боғчаси» ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;

ота-оналар тўловларини фискал белгига эга бўлган касса чекини расмийлаштирмасдан қабул қилиш тақиқланади;

ота-оналар тўловлари қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали солиқ органларининг ахборот тизимига тақдим этилади ҳамда ушбу маълумотлар қонунчиликка мувофиқ даромад солиғидан имтиёз қўлланилишига асос бўлади.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб давлат МТТлари ходимларига берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тўғрисидаги маълумотлар Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали «Болалар боғчаси» ахборот тизимига электрон шаклда тақдим этилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:

бир ой муддатда мазкур қарор ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, нодавлат, шу жумладан, оилавий МТТлар билан тузилган битимларга ўзгартиришлар киритсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг 5 2 -банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5 2 . 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқув қуроллари рўйхати ва сонини тасдиқлаш ваколати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига берилсин.

Бунда ўқув қуролларига буюртмалар (прогноз кўрсаткичлар) ҳар йили 1 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий статистика ҳисоботи ва Адлия вазирлигининг ФҲДЁ ягона электрон архиви ахборот тизимидаги мактаб ёшидаги болалар сонидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этилади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «ушбу Низомга иловага» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илова чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 4-банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:

«е) умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида очиладиган инклюзив таълим гуруҳларининг белгиланган ўринларига (3 тагача) алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар навбатга қўйилмаган ҳолда, психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида қабул қилинади»;

б) 4 1 -банд ҳамда 18-банднинг олтинчи хатбошиси «кам таъминланган» сўзларидан кейин «ҳамда камбағал» сўзлари билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида низомда :

а) қуйидаги мазмундаги 29 1 -банд билан тўлдирилсин:

«29 1 . Инклюзив таълим гуруҳларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган тарбияланувчилар билан таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ишларни амалга ошираётган тарбиячи, ёрдамчи — тарбиячилар ҳамда ўқитувчи-дефектолог (логопед)ларга алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига нисбатан бир нафар бола учун 10 фоиз, икки нафар бола учун 20 фоиз, уч нафар бола учун эса 30 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси амал қилиш муддати давомида тўланади»;

б) 34-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга белгиланган тартибда психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан берилган хулосани тақдим этади»;

в) қуйидаги мазмундаги 36 1 -36 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«36 1 . Давлат мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш ҳамда улардан чиқариш психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.

Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси тарбияланувчиларни инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

36 2 . Инклюзив таълим гуруҳларига қуйидаги тоифадаги болалар қабул қилинади:

эшитишда нуқсони бўлган болалар (эшитиш қобилиятининг йўқотилиши 60 дБгача бўлган ривожланишида қўшимча бузилишлар бўлмаган болалар);

кўришда нуқсони бўлган болалар (кўриш қобилиятининг бузилиши 0,1 бирликкача бўлган ривожланишида қўшимча бузилишлар бўлмаган болалар);

нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, ринолалия, афазия, дизартрия, психик-нутқий ривожланишидаги сустлик, дудуқлик);

таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар (болалар церебрал фалажи, сколиоз, миопатия, остеомиелит асоратлари, ампутацион чўлтоқлик, бўй ўсишининг етишмовчилиги — паканалик);

ақлий ривожланиши сақланган ҳолда, таянч-ҳаракат тизимидаги бузилиши бўлган болалар;

ақлий ривожланиши сақланган ёки руҳий ривожланишда орқада қолган болалар (ўзи ҳаракат қила оладиган ёки қўшимча мосламалар ва ногиронлик аравачасида ҳаракатлана оладиган болалар церебрал фалажи);

интеллектуал ривожланишнинг потенциал бузилмаган имкониятлари билан руҳий ривожланишда орқада қолган болалар;

хулқ-атвор ва руҳиятнинг қўпол бузилишларисиз аутистик спектри бузилган болалар»;

г) 40-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Давлат мактабгача таълим ташкилотларида янгидан ташкил этиладиган гуруҳлар давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари таклифига кўра, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарининг буйруғига асосан ташкил этилади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисидаги «муассасаларининг» сўзидан кейин «(давлат мактабгача таълим ташкилотларидан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 494-сон қарорида :

а) 3 , 4 , 7-бандлардаги «Мактабгача таълим» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

3 , 13 , 16 , 24 , 29-бандлардаги «Мактабгача таълим» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловада :

«Мактабгача таълим» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари» сўзлари «Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги 34-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб уч йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устама тўлаш тартибини 2022 йил 1 февралдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин».

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим мактабларига жойлашиш таъминланади.

Бунда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган оила фарзандлари 1 августдан сўнг микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича умумтаълим мактабига қабул қилинади»;

б) 37-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар кўрсатилади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорида :

а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ»;

б) 2-иловада :

6-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 12-бобида назарда тутилган хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТга (кейинги ўринларда — хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ) директор, методист, тарбиячи, дефектолог, психолог, мусиқа ходимларининг иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик иш режимида ишлайдиган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган штатлар меъёрлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида»;

12-банднинг биринчи хатбошисидаги «болалар» сўзи «болаларнинг ўртача ойлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги «туғиш таътилига» сўзлари «туғиш ҳамда бошқа турдаги таътилга» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг «а» кичик банди еттинчи хатбошиси ва «б» кичик бандининг еттинчи хатбошисидаги «умумий» сўзи «тўлиқ кунли гуруҳлардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-бандда :

учинчи хатбошидаги «ТҚС» сўзи «РТС» сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «умумий» сўзи «тўлиқ кунли гуруҳлардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«РТС — ҳисобот ойидаги ҳар бир иш кунида ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар сони йиғиндиси»;

қуйидаги таҳрирдаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда рўйхатдаги бола сони ташкилотнинг режадаги қувватидан ортиб кетган ҳолларда, режадан ортиқча рўйхатга киритилган болалар учун компенсация тўловлари ҳисобланмайди»;

20-бандда :

учинчи хатбошидаги «ТҚС» сўзи «РТС» сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«УБС — табиий газдан фойдаланадиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган тўлиқ кунли гуруҳлардаги болалар сони»;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«РТС — ҳисобот ойидаги ҳар бир иш кунида НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчиларнинг сони йиғиндиси»;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда рўйхатдаги бола сони ташкилотнинг режадаги қувватидан ортиб кетган ҳолларда, режадан ортиқча рўйхатга киритилган болалар учун компенсация тўловлари ҳисобланмайди»;

22-бандда :

биринчи хатбошидаги «Мактабгача таълим» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда компенсация тўловлари ариза берилган кундан кейин келадиган иш кунидан бошлаб НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб ҳисоблаб борилади»;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ учун субсидиялар ва компенсацияларнинг қатъий миқдорлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2022 йилнинг август ойида — 2022 йил август ойидан 2023 йил март ойигача бўлган муддат учун, кейинги йилларда эса ҳар йили апрель ойида — жорий йил апрель ойидан кейинги йилнинг март ойигача бўлган муддат учун тасдиқланади.

Бунда:

2024 йилдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ нархлари (тарифлари) юридик шахслар учун оширилганда, компенсацияларнинг қатъий миқдорлари ҳам мос равишда оширилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қайта тасдиқланади ҳамда нархлар (тарифлар)нинг янги миқдорлари қонунчиликка киритилган ўзгаришлар кучга кирган санадан бошлаб ҳисоблаб борилади;

заруратдан келиб чиқиб, 2024 йилдан сўнг компенсацияларнинг қатъий миқдорлари ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши мумкин»;

28-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «ва тўланади» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ДХШ асосидаги МТТларга субсидиялар ва компенсациялар якка тартибдаги тадбиркорлик гувоҳномаси, фаолиятини бошлаганлиги тўғрисидаги хабарнома ёки нодавлат таълим ташкилоти лицензияси, тегишлича ижара шартномаси амал қилиш муддатларда ҳисобланади ва тўланади»;

қуйидаги мазмундаги 33 1 -банд билан тўлдирилсин:

«33 1 . ДХШ асосидаги барча нодавлат МТТлар томонидан НМТТБАТдаги маълумотларни бошқа ташқи электрон дастурлар ёки иловалар ёрдамида ўзгартиришлар киритиш ҳолатлари аниқланганда ДХШ асосидаги барча нодавлат МТТлар билан тузилган битимлар давлат шериги томонидан бир томонлама бекор қилинади»;

42-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«уларни молиялаштириш учун талабномаларни ўз вақтида тақдим этилишида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги масъул ҳисобланади;»;

учинчи хатбошидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин.

в) 3-иловада :

19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Сўровларга асосан жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган ўрганишлар жараёнида:

а) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати:

оилавий МТТ учун ажратилган хоналар белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мослигини;

турар ёки нотурар жойнинг манзили ва оилавий МТТ учун ажратиладиган майдоннинг (квадрат метрда акс эттирилади) аризада тўғри кўрсатилганлигини;

белгиланган меъёрларга мувофиқ оилавий МТТда ажратилган майдонда таълим ва тарбия олиши имконияти мавжуд бўлган болаларнинг максимал сонини;

оилавий МТТни ташкил этиш учун ажратилган бинолар санитария-ҳимоя зонасига эга бўлган объектлардан зарур даражада узоқликда жойлашувини ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижасида хулоса шакллантирилади ва унга оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосурати (камида 4 та фотосурат) мажбурий тартибда илова қилинади.

Бунда оилавий МТТда санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар талабларига риоя этилмаган тақдирда, ушбу манзилда оилавий МТТни ташкил этиш рад этилади;

б) давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органлари оилавий МТТ ташкил этилиши режалаштирилган турар ёки нотурар жой шароитлари ва унинг ён атрофи ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ёки бермаслигини белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижасида хулоса шакллантирилади ва унга оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, иситиш тизими ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосурати (камида 4 та фотосурат) мажбурий тартибда илова қилинади.

Бунда оилавий МТТда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаган тақдирда, ушбу манзилда оилавий МТТни ташкил этиш рад этилади»;

23-бандда :

«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси , «в» , «г» ва «д» кичик бандлар чиқариб ташлансин;

«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«е) оилавий МТТни ташкил этмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор бир вақтнинг ўзида мактабгача ва мактаб таълими тизимининг бошқарув органи ходими ёки давлат мактабгача таълим ташкилоти ёхуд мактабда раҳбарлик лавозимда ишлаганида»;

г) 4-иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисида низом»;

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Низом кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўз ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ўзи фаолият юритадиган ҳудудда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйганда, ушбу мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг иш ҳақини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.»;

қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:

«10 1 . Тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тавсиясига асосан қопланади.».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомда :

а) 7-бандда :

олтинчи хатбоши «умумтаълим ташкилотига» сўзларидан кейин «ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига» сўзлари билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбоши «умумтаълим муассасасига» сўзларидан кейин «ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 37-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига ёки инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига «Болалар боғчаси» мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали»;

в) 1-илованинг 5-босқичи «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига ёки инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига «Болалар боғчаси» мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали».

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 августдаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-банди «в» кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги «1,7 — 10, 14 — 16-бандларидаги» сўзлари «7 — 10, 14 — 16-бандларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 18 декабрь,

848-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон; 10.01.2025 й., 09/25/1/0020-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Maktabgacha taʼlim tizimini raqamlashtirish va maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini yanada takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maktabgacha taʼlim sifati va samaradorligini yanada oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi PF-152-son Farmoni , “Oʻzbekiston Respublikasining “2023-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi PQ-471-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, maktabgacha taʼlim sohasini raqamlashtirish jarayonlarini jadallashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 30-sentabrdagi PF-152-son Farmonida maktabgacha taʼlim tashkilotining direktori oʻrinbosari zimmasiga taʼlim sifatini taʼminlash, pedagog xodimlarni uzluksiz kasbiy rivojlantirish, taʼlim va tarbiya jarayonlariga innovatsiyalarni, ilgʻor pedagogik va raqamli texnologiyalarni keng joriy qilish vazifalari yuklanishi belgilanganligi;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PQ-471-son qarorida davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida biometrik identifikatsiya qilish texnologiyasini qoʻllagan holda xodimlar va tarbiyalanuvchilarning davomatini yuritish, xodimlar ish haqi, oziq-ovqat xarajatlari, bola taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovi va boshqa toʻlovlarning avtomatlashtirilgan tarzda hisoblanishini yoʻlga qoʻyish belgilanganligi;

v) maktabgacha taʼlim tashkilotlarida (keyingi oʻrinlarda — MTT) boʻsh oʻrinlar hisobini yuritish, bolalarni navbatga qoʻyish va MTTlarga joylashtirish boʻyicha yoʻllanmalarni shakllantirish Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) “Bolalar bogʻchasi” maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimi) amalga oshirilayotganligi;

g) “Nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini boshqarish” axborot tizimi orqali davlat-xususiy sheriklik asosida oilaviy MTTlarni tashkil etish boʻyicha elektron arizalar berish, bitimlar imzolash, nodavlat MTTlarda xodimlar va tarbiyalanuvchilarning elektron davomatini yuritish, ular asosida Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan subsidiya va kompensatsiya miqdorlarini hisoblash hamda toʻlash jarayonlari raqamlashtirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining:

2025-yil 1-fevralga qadar “Nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini boshqarish” axborot tizimini “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimi negizida oʻzaro birlashuvini hamda ularning “yagona darcha” tamoyili asosida faoliyat yuritishini taʼminlash;

“Bolalar bogʻchasi” axborot tizimida barcha davlat MTT xodim va tarbiyalanuvchilarining elektron davomatini yuritish, ish vaqti tabelini shakllantirish, tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat xarajatlarini natura shaklida hisoblash, bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovi (keyingi oʻrinlarda — ota-onalar toʻlovi) hamda boshqa toʻlovlarni amalga oshirish imkoniyatini yaratish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

2025-yil 1-fevraldan boshlab tajriba-sinov tariqasida Toshkent shahridagi, 2025-yil 1-iyuldan boshlab barcha davlat MTTlarida xodimlar va tarbiyalanuvchilarning elektron davomatini yuritish, ish vaqti tabelini shakllantirish, tarbiyalanuvchilarning oziq-ovqat xarajatlarini natura shaklida hisoblash, ota-onalar toʻlovi hamda boshqa toʻlovlar “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimi orqali amalga oshiriladi;

Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ maktabgacha va maktab taʼlimi sohasida axborot tizimlari, resurslari va dasturiy mahsulotlarni yaratish va belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazish, amaliyotga joriy etish, ularni takomillashtirish va texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tizim operatori hisoblanadi hamda Vazirlikning buyurtmalari asosida taʼlim sohasiga oid loyihalarni amalga oshiradi;

tizim operatoriga maktabgacha va maktab taʼlimi sohasida koʻrsatgan xizmatlari uchun ota-onalar toʻlovining 1 foizi yoʻnaltiriladi;

maktabgacha va maktab taʼlimi sohasidagi axborot tizimlari, resurslari va dasturiy mahsulotlar, jumladan tizim operatori tomonidan ishlab chiqilgan hamda takomillashtirilgan axborot tizimlari, resurslar va dasturiy mahsulotlar Vazirlikning mulki hisoblanadi;

“Bolalar bogʻchasi” axborot tizimini yuritish, unga texnik xizmat koʻrsatish va takomillashtirish tizim operatori tomonidan amalga oshiriladi.

5. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi:

a) 2025-yil apreldan boshlab maktab va qoʻshimcha taʼlim sohasidagi axborot tizimlarini bosqichma-bosqich Yagona taʼlim axborot ekotizimga birlashtirish choralarini koʻrsin. Bunda:

Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ bilan birgalikda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining axborot tizimlari, resurslari va dasturiy mahsulotlari xatlovdan oʻtkaziladi;

xatlov natijalari asosida dolzarb boʻlmagan axborot tizimlari, resurslar va dasturiy mahsulotlari faoliyati tugatiladi hamda takomillashtirish talab etiladiganlarini Yagona taʼlim axborot ekotizimi doirasida yangilanadi.

b) Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 2025-yil 1-aprelga qadar Vazirlik huzuridagi “Innovatsiya, texnologiya va strategiya markazi” davlat unitar korxonasi faoliyatini koʻrib chiqib, uning faoliyatini tugatish choralarini koʻrsin. Bunda “Innovatsiya, texnologiya va strategiya markazi” davlat unitar korxonasiga xoʻjalik yuritish, operativ boshqaruv va doimiy foydalanish huquqi bilan tegishli boʻlgan tovar-moddiy boyliklar belgilangan tartibda Vazirlikka oʻtkaziladi.

6. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2025-yildan boshlab Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Vazirlikka shaxsni biometrik identifikatsiya qilish texnologiyasi orqali xodimlar va tarbiyalanuvchilar davomatini yuritishni yoʻlga qoʻyish maqsadida davlat MTTlarni planshetlar yoki ularning oʻrnini bosuvchi boshqa uskunalar bilan taʼminlab borish uchun har yili kamida 50 mlrd soʻmdan mablagʻ ajratib borsin.

7. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2025-yil 1-iyuldan boshlab ota-onalar toʻlovi hamda boshqa toʻlovlar haqidagi maʼlumotlar “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimida avtomatik tarzda qayd etiladi.

Bunda:

ota-onalar toʻlovlari haqidagi maʼlumotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimidan “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimiga elektron axborot almashinuvi orqali yuboriladi;

ota-onalar toʻlovlarini fiskal belgiga ega boʻlgan kassa chekini rasmiylashtirmasdan qabul qilish taqiqlanadi;

ota-onalar toʻlovlari qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimi orqali soliq organlarining axborot tizimiga taqdim etiladi hamda ushbu maʼlumotlar qonunchilikka muvofiq daromad soligʻidan imtiyoz qoʻllanilishiga asos boʻladi.

8. Sogʻliqni saqlash vazirligi 2025-yil 1-yanvardan boshlab davlat MTTlari xodimlariga berilgan mehnatga layoqatsizlik varaqasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi orqali “Bolalar bogʻchasi” axborot tizimiga elektron shaklda taqdim etilishini taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

10. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi:

bir oy muddatda mazkur qaror va boshqa qonunchilik hujjatlari talablaridan kelib chiqib, nodavlat, shu jumladan, oilaviy MTTlar bilan tuzilgan bitimlarga oʻzgartirishlar kiritsin;

ikki oy muddatda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X.U. Umarova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-dekabrdagi 848-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻqituvchilar va oʻquvchilar turmushi moddiy sharoitlarini yaxshilashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 1997-yil 20-avgustdagi 409-son qarorining 5 2 -bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5 2 . 2023/2024 oʻquv yilidan boshlab oʻquv qurollari roʻyxati va sonini tasdiqlash vakolati Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga berilsin.

Bunda oʻquv qurollariga buyurtmalar (prognoz koʻrsatkichlar) har yili 1-dekabrga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar hamda viloyatlar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasining rasmiy statistika hisoboti va Adliya vazirligining FHDY yagona elektron arxivi axborot tizimidagi maktab yoshidagi bolalar sonidan kelib chiqib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishilgan holda, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taqdim etiladi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-yanvardagi 10-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat maktabgacha taʼlim tizimi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-bandning birinchi xatboshisidagi “ushbu Nizomga ilovaga” soʻzlari “qonunchilik hujjatlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilova chiqarib tashlansin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 244-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 4-band quyidagi mazmundagi “e” kichik band bilan toʻldirilsin:

“e) umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida ochiladigan inklyuziv taʼlim guruhlarining belgilangan oʻrinlariga (3 tagacha) alohida taʼlimga ehtiyoji boʻlgan bolalar navbatga qoʻyilmagan holda, psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasi asosida qabul qilinadi”;

b) 4 1 -band hamda 18-bandning oltinchi xatboshisi “kam taʼminlangan” soʻzlaridan keyin “hamda kambagʻal” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 391-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy turdagi davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisida nizomda :

a) quyidagi mazmundagi 29 1 -band bilan toʻldirilsin:

“29 1 . Inklyuziv taʼlim guruhlarida alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan tarbiyalanuvchilar bilan taʼlim-tarbiya va korreksion-pedagogik ishlarni amalga oshirayotgan tarbiyachi, yordamchi — tarbiyachilar hamda oʻqituvchi-defektolog (logoped)larga alohida mehnat sharoitlari uchun lavozim maoshlari va bazaviy tarif stavkalariga nisbatan bir nafar bola uchun 10 foiz, ikki nafar bola uchun 20 foiz, uch nafar bola uchun esa 30 foiz miqdorida qoʻshimcha haq psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasi amal qilish muddati davomida toʻlanadi”;

b) 34-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Maktabgacha taʼlim tashkilotidagi inklyuziv guruhlarga qabul qilish uchun rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarga belgilangan tartibda psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya tomonidan berilgan xulosani taqdim etadi”;

v) quyidagi mazmundagi 36 1 -36 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“36 1 . Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotidagi inklyuziv guruhlarga qabul qilish hamda ulardan chiqarish psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasiga koʻra ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar roziligi bilan amalga oshiriladi.

Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasi tarbiyalanuvchilarni inklyuziv guruhlarga qabul qilish uchun asos hisoblanadi.

36 2 . Inklyuziv taʼlim guruhlariga quyidagi toifadagi bolalar qabul qilinadi:

eshitishda nuqsoni boʻlgan bolalar (eshitish qobiliyatining yoʻqotilishi 60 dBgacha boʻlgan rivojlanishida qoʻshimcha buzilishlar boʻlmagan bolalar);

koʻrishda nuqsoni boʻlgan bolalar (koʻrish qobiliyatining buzilishi 0,1 birlikkacha boʻlgan rivojlanishida qoʻshimcha buzilishlar boʻlmagan bolalar);

nutqida ogʻir nuqsonlar boʻlgan bolalar (alaliya, rinolaliya, afaziya, dizartriya, psixik-nutqiy rivojlanishidagi sustlik, duduqlik);

tayanch-harakat apparatida nuqsoni boʻlgan bolalar (bolalar serebral falaji, skolioz, miopatiya, osteomiyelit asoratlari, amputatsion choʻltoqlik, boʻy oʻsishining yetishmovchiligi — pakanalik);

aqliy rivojlanishi saqlangan holda, tayanch-harakat tizimidagi buzilishi boʻlgan bolalar;

aqliy rivojlanishi saqlangan yoki ruhiy rivojlanishda orqada qolgan bolalar (oʻzi harakat qila oladigan yoki qoʻshimcha moslamalar va nogironlik aravachasida harakatlana oladigan bolalar serebral falaji);

intellektual rivojlanishning potensial buzilmagan imkoniyatlari bilan ruhiy rivojlanishda orqada qolgan bolalar;

xulq-atvor va ruhiyatning qoʻpol buzilishlarisiz autistik spektri buzilgan bolalar”;

g) 40-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida yangidan tashkil etiladigan guruhlar davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti rahbari taklifiga koʻra, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi rahbarining buyrugʻiga asosan tashkil etiladi”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirishni samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 19-maydagi 312-son qarorining 9-bandi ikkinchi xatboshisidagi “muassasalarining” soʻzidan keyin “(davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlaridan tashqari)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Mobil guruhlar bazasida maktabgacha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-avgustdagi 494-son qarorida :

a) 3 , 4 , 7-bandlardagi “Maktabgacha taʼlim” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

3 , 13 , 16 , 24 , 29-bandlardagi “Maktabgacha taʼlim” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovada :

“Maktabgacha taʼlim” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari” soʻzlari “Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy tillarni oʻrganishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 19-yanvardagi 34-son qarorining 11-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining S1 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro tan olingan sertifikatga ega rus tili fani oʻqituvchilariga sertifikat olingan kundan boshlab uch yil davomida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ustama toʻlash tartibini 2022-yil 1-fevraldan boshlab joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin”.

8. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-iyundagi 295-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga qabul qilish hamda oʻquvchilarni bir umumiy oʻrta taʼlim muassasasidan boshqasiga oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Ariza beruvchining doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan va haqiqatda yashovchi oila farzandlari biriktirilgan hududlar (mikrohudud) doirasida umumtaʼlim maktablariga joylashish taʼminlanadi.

Bunda vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olingan oila farzandlari 1-avgustdan soʻng mikrohududdan tashqari boʻsh oʻrinlar boʻyicha umumtaʼlim maktabiga qabul qilinadi”;

b) 37-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻqishni koʻchirish boʻyicha davlat xizmati har yili 1-avgustdan 25-mayga qadar koʻrsatiladi”.

9. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha taʼlim sohasida davlat-xususiy sheriklik munosabatlarini zamonaviy raqamli texnologiyalar yordamida soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 2-avgustdagi 426-son qarorida :

a) 2-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kechki smenada xotin-qizlar ishlaydigan tashkilotlar huzurida tashkil etiladigan hamda tadbirkorlik subyektlari tomonidan xodimlarining farzandlarini tarbiyalash maqsadida tashkil etilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti tarbiyachilarining ish haqi xarajatlarini qoplash uchun Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan subsidiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq”;

b) 2-ilovada :

6-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-apreldagi PQ-3651-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha taʼlim sohasida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi nizomning 12-bobida nazarda tutilgan xususiy sherik mulki negizida tashkil etilgan DXSH asosidagi MTTga (keyingi oʻrinlarda — xususiy sherik mulki negizida tashkil etilgan DXSH asosidagi MTT) direktor, metodist, tarbiyachi, defektolog, psixolog, musiqa xodimlarining ish haqini toʻlash uchun — 9 soatlik ish rejimida ishlaydigan umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida ushbu xodimlar uchun belgilangan shtatlar meʼyorlari hamda mehnatga haq toʻlash shartlari va miqdorlarida”;

12-bandning birinchi xatboshisidagi “bolalar” soʻzi “bolalarning oʻrtacha oylik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-banddagi “tugʻish taʼtiliga” soʻzlari “tugʻish hamda boshqa turdagi taʼtilga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-bandning “a” kichik bandi yettinchi xatboshisi va “b” kichik bandining yettinchi xatboshisidagi “umumiy” soʻzi “toʻliq kunli guruhlardagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-bandda :

uchinchi xatboshidagi “TQS” soʻzi “RTS” soʻzi bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “umumiy” soʻzi “toʻliq kunli guruhlardagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“RTS — hisobot oyidagi har bir ish kunida axborot tizimida roʻyxatga olingan bolalar soni yigʻindisi”;

quyidagi tahrirdagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda roʻyxatdagi bola soni tashkilotning rejadagi quvvatidan ortib ketgan hollarda, rejadan ortiqcha roʻyxatga kiritilgan bolalar uchun kompensatsiya toʻlovlari hisoblanmaydi”;

20-bandda :

uchinchi xatboshidagi “TQS” soʻzi “RTS” soʻzi bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“UBS — tabiiy gazdan foydalanadigan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining “Bolalar bogʻchasi” maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimida roʻyxatga olingan toʻliq kunli guruhlardagi bolalar soni”;

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“RTS — hisobot oyidagi har bir ish kunida NMTTBATda roʻyxatga olingan tarbiyalanuvchilarning soni yigʻindisi”;

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda roʻyxatdagi bola soni tashkilotning rejadagi quvvatidan ortib ketgan hollarda, rejadan ortiqcha roʻyxatga kiritilgan bolalar uchun kompensatsiya toʻlovlari hisoblanmaydi”;

22-bandda :

birinchi xatboshidagi “Maktabgacha taʼlim” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda kompensatsiya toʻlovlari ariza berilgan kundan keyin keladigan ish kunidan boshlab NMTTBATda roʻyxatga olingan tarbiyalanuvchilar sonidan kelib chiqib hisoblab boriladi”;

25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. DXSH asosidagi va boshqa nodavlat MTT uchun subsidiyalar va kompensatsiyalarning qatʼiy miqdorlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi va Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan 2022-yilning avgust oyida — 2022-yil avgust oyidan 2023-yil mart oyigacha boʻlgan muddat uchun, keyingi yillarda esa har yili aprel oyida — joriy yil aprel oyidan keyingi yilning mart oyigacha boʻlgan muddat uchun tasdiqlanadi.

Bunda:

2024-yildan boshlab elektr energiyasi va tabiiy gaz narxlari (tariflari) yuridik shaxslar uchun oshirilganda, kompensatsiyalarning qatʼiy miqdorlari ham mos ravishda oshirilib, Iqtisodiyot va moliya vazirligi va Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan qayta tasdiqlanadi hamda narxlar (tariflar)ning yangi miqdorlari qonunchilikka kiritilgan oʻzgarishlar kuchga kirgan sanadan boshlab hisoblab boriladi;

zaruratdan kelib chiqib, 2024-yildan soʻng kompensatsiyalarning qatʼiy miqdorlari ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan tartibda qayta koʻrib chiqilishi mumkin”;

28-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “va toʻlanadi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“DXSH asosidagi MTTlarga subsidiyalar va kompensatsiyalar yakka tartibdagi tadbirkorlik guvohnomasi, faoliyatini boshlaganligi toʻgʻrisidagi xabarnoma yoki nodavlat taʼlim tashkiloti litsenziyasi, tegishlicha ijara shartnomasi amal qilish muddatlarda hisoblanadi va toʻlanadi”;

quyidagi mazmundagi 33 1 -band bilan toʻldirilsin:

“33 1 . DXSH asosidagi barcha nodavlat MTTlar tomonidan NMTTBATdagi maʼlumotlarni boshqa tashqi elektron dasturlar yoki ilovalar yordamida oʻzgartirishlar kiritish holatlari aniqlanganda DXSH asosidagi barcha nodavlat MTTlar bilan tuzilgan bitimlar davlat sherigi tomonidan bir tomonlama bekor qilinadi”;

42-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ularni moliyalashtirish uchun talabnomalarni oʻz vaqtida taqdim etilishida Maktabgacha va maktab taʼlim vazirligi masʼul hisoblanadi;”;

uchinchi xatboshidagi “Moliya” soʻzi “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

v) 3-ilovada :

19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Soʻrovlarga asosan joyiga chiqqan holda oʻtkaziladigan oʻrganishlar jarayonida:

a) Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati:

oilaviy MTT uchun ajratilgan xonalar belgilangan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyenik normativlarga mosligini;

turar yoki noturar joyning manzili va oilaviy MTT uchun ajratiladigan maydonning (kvadrat metrda aks ettiriladi) arizada toʻgʻri koʻrsatilganligini;

belgilangan meʼyorlarga muvofiq oilaviy MTTda ajratilgan maydonda taʼlim va tarbiya olishi imkoniyati mavjud boʻlgan bolalarning maksimal sonini;

oilaviy MTTni tashkil etish uchun ajratilgan binolar sanitariya-himoya zonasiga ega boʻlgan obyektlardan zarur darajada uzoqlikda joylashuvini oʻrganib chiqadi.

Oʻrganish natijasida xulosa shakllantiriladi va unga oilaviy MTTning kirish qismi, oshxonasi, hojatxonasi va taʼlim-tarbiya berish uchun moʻljallangan xonalarning fotosurati (kamida 4 ta fotosurat) majburiy tartibda ilova qilinadi.

Bunda oilaviy MTTda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyenik normativlar talablariga rioya etilmagan taqdirda, ushbu manzilda oilaviy MTTni tashkil etish rad etiladi;

b) davlat yongʻin xavfsizligi nazorati organlari oilaviy MTT tashkil etilishi rejalashtirilgan turar yoki noturar joy sharoitlari va uning yon atrofi yongʻin xavfsizligi talablariga javob berishi yoki bermasligini belgilangan tartibda oʻrganib chiqadi.

Oʻrganish natijasida xulosa shakllantiriladi va unga oilaviy MTTning kirish qismi, oshxonasi, isitish tizimi va taʼlim-tarbiya berish uchun moʻljallangan xonalarning fotosurati (kamida 4 ta fotosurat) majburiy tartibda ilova qilinadi.

Bunda oilaviy MTTda yongʻin xavfsizligi talablariga rioya etilmagan taqdirda, ushbu manzilda oilaviy MTTni tashkil etish rad etiladi”;

23-bandda :

“a” kichik bandning uchinchi xatboshisi , “v” , “g” va “d” kichik bandlar chiqarib tashlansin;

“e” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“e) oilaviy MTTni tashkil etmoqchi boʻlgan yakka tartibdagi tadbirkor bir vaqtning oʻzida maktabgacha va maktab taʼlimi tizimining boshqaruv organi xodimi yoki davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti yoxud maktabda rahbarlik lavozimda ishlaganida”;

g) 4-ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kechki smenada xotin-qizlar ishlaydigan tashkilotlar huzurida tashkil etiladigan hamda tadbirkorlik subyektlari tomonidan xodimlarining farzandlarini tarbiyalash maqsadida tashkil etilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti tarbiyachilarining ish haqi xarajatlarini qoplash uchun Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan kompensatsiya ajratish tartibi toʻgʻrisida nizom”;

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Nizom kechki smenada xotin-qizlar ishlaydigan tashkilotlar oʻz huzurida maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil qilganda hamda tadbirkorlik subyektlari oʻz xodimlarining farzandlarini tarbiyalash maqsadida oʻzi faoliyat yuritadigan hududda nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini yoʻlga qoʻyganda, ushbu maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyachilarining ish haqini Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibini belgilaydi.”;

quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Tadbirkorlik subyektlari tomonidan xodimlarining farzandlarini tarbiyalash maqsadida tashkil etilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti tarbiyachilarining ish haqi xarajatlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Savdo-sanoat palatasi hamda Ijtimoiy himoya milliy agentligining tavsiyasiga asosan qoplanadi.”.

10. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qarori bilan tasdiqlangan Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 7-bandda :

oltinchi xatboshi “umumtaʼlim tashkilotiga” soʻzlaridan keyin “va umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

yettinchi xatboshi “umumtaʼlim muassasasiga” soʻzlaridan keyin “va umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 37-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) tegishli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotiga yoki inklyuziv taʼlim guruhlari tashkil etilgan umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga “Bolalar bogʻchasi” maktabgacha taʼlim axborot tizimining maxsus ishlab chiqilgan xizmati orqali”;

v) 1-ilovaning 5-bosqichi “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) tegishli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotiga yoki inklyuziv taʼlim guruhlari tashkil etilgan umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga “Bolalar bogʻchasi” maktabgacha taʼlim axborot tizimining maxsus ishlab chiqilgan xizmati orqali”.

11. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 9-avgustdagi 493-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 2-bandi “v” kichik bandining beshinchi xatboshisidagi “1,7 — 10, 14 — 16-bandlaridagi” soʻzlari “7 — 10, 14 — 16-bandlaridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 18-dekabr,

848-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.12.2024-y., 09/24/848/1049-son; 10.01.2025-y., 09/25/1/0020-son; 11.12.2025-y., 09/25/776/1149-son)

lex.uz