📅 2024-yil 3-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 3-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 3 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Спорт вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 декабря 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр спорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 December 2024 · Ministry and agency documents · Sport vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг
буйруғи
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3135, 2019 йил 4 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 3 декабрдаги 10-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда олий таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, кафедра мудирларининг (бундан буён матнда педагог кадрлар деб юритилади) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини белгилайди.».
2. 3-банддаги «таълим муассасалари» ва «таълим муассасаларини» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилотлари» ҳамда «таълим ташкилотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 5-банддаги «таълим муассасасидан» деган сўзлар «таълим ташкилотидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 6-бандда :
биринчи хатбошидаги «умумий ўрта, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасалари» ва «таълим ташкилотлари» деган сўзлар тегишли равишда «умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари» ҳамда «таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «умумий ўрта таълим, профессионал таълим, академик лицей, олий таълим муассасаси» деган сўзлар «умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 12-банддаги «таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг» деган сўзлар «таълим ташкилотларида таълим ташкилоти раҳбарининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 13-бандда :
иккинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «таълим муассасалари» деган сўзлар «таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Суҳбат натижалари асосида давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги мезонлар асосида, умумий ўрта таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги мезонлар асосида, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги мезонлар асосида, олий таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги мезонлар асосида баҳоланади.».
8. 2-иловада :
«Умумий ўрта таълим муассасаси» деган сўзлар «Умумий ўрта таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«умумий ўрта таълим муассасасининг» деган сўзлар «умумий ўрта таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 3 ва 4-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА
«Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони ___________________________________________________________________________________ (Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________ 20___/20___-ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси Т/р Мезонлар Балл 1. Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги. 5 2. Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили). 15 3. Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги: жорий ўқув йилида бўлса; 5 тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган. 2 4. Соҳа бўйича берилган тоифалар: бош ўқитувчи; 5 етакчи ўқитувчи; 3 катта ўқитувчи; 2 мутахассис ўқитувчи. 1 5. Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади): 2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса; 5 1 та спорт туридан бўлса. 2 6. Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади): республика миқёсида; 5 вилоят миқёсида; 4 туман (шаҳар) миқёсида; 3 ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлариаро 2 ўрта махсус, профессионал ташкилотлари миқёсида. 1 7. Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш. 2 8. Ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлариаро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун). 3 9. Ўрта махсус, профессионал таълим ташкилоти ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш. 3 10. Мусобақаларда ҳакамлик қилиш: халқаро мусобақаларда; 5 республика миқёсидаги мусобақаларда; 4 ўрта махсус, профессионал ташкилотлариаро мусобақаларда; 3 ўрта махсус, профессионал ташкилотларининг ўзидаги мусобақаларда. 2 11. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 12. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш. 2 13. Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар): халқаро миқёсида; 5 республика миқёсида. 3 14. Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш; 5 очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш. 3 15. Ўқув синф (гуруҳ)ининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг ўрта махсус, профессионал таълим ташкилоти спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда). 5 16. Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 17. Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун): халқаро анжуманда; 5 республика миқёсидаги анжуманда. 3 18. Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш: якка муаллифликда; 5 ҳаммуаллифликда. 3 19. Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари маълумотлари асосида). 5 20. Таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати. 3 Жами: 100 __________ балл, фаолият самарадорлиги юқори; __________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта; __________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли; __________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз. Комиссия раиси ___________________________ ___________________________ (Ф.И.О.) (имзо) Комиссия аъзолари __________________________ ___________________________ (Ф.И.О.) (имзо) Котиб __________________________ ___________________________ (Ф.И.О.) (имзо) » .
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА
«Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Олий таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони ______________________________________________________________________________________ (Олий таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О.) ______________________________________________________________ 20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси Т/р Мезонлар Белгиланган Баллар 1. Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги. 5 2. Дарс машғулотларини талабаларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили). 15 3. Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги: жорий ўқув йилида бўлса; 5 тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган. 2 4. Соҳа бўйича берилган унвонлар: профессор; 15 педагогика фанлар доктори; 12 доцент; 10 педагогика фанлари номзод; 8 катта ўқитувчи; 5 мутахассис ўқитувчи. 3 5. Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади): 2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса; 5 1 та спорт туридан бўлса. 2 6. Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади): республика миқёсидаги; 5 вилоят миқёсидаги; 4 олий таълим ташкилотлари миқёсида. 3 7. Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш. 3 8. Олий таълим ташкилотлараро мусобақаларга талабалар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун). 3 9. Олий таълим ташкилотлараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш. 5 10. Мусобақаларда ҳакамлик қилиш: халқаро мусобақаларда; 5 республика миқёсидаги мусобақаларда; 3 олий таълим ташкилотлари миқёсидаги мусобақаларда. 1 11. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 12. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш. 2 13. Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар): халқаро миқёсида; 5 республика миқёсида. 3 14. Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш; 5 очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш. 3 15. Ўқув гуруҳнинг раҳбари мажбуриятларини бажариш (талабаларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг олий таълим ташкилотлар спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда). 5 16. Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 17. Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш: яккамуаллифликда; 5 ҳаммуаллифликда. 3 18. Олий таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати. 3 Жами: 100 __________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори; __________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта; __________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли; __________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз. Комиссия раиси ____________________________ ______________ (Ф.И.О.) (имзо) Комиссия аъзолари ____________________________ ______________ (Ф.И.О.) (имзо) Котиб ____________________________ ______________ (Ф.И.О.) (имзо) » .
Вазир А. ИКРАМОВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
Тошкент ш.,
2024 йил 3 декабрь,
2024 йил 29 ноябрь
2024 йил 25 ноябрь
10-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirining
buyrugʻi
Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 7-sentabrdagi OʻRQ-957-son “Maʼmuriy islohotlar doirasida taʼlim sohasida davlat boshqaruvi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vazirining 2018-yil 28-dekabrdagi 29-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3135, 2019-yil 4-fevral) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.02.2019-y., 10/19/3135/2571-son) bilan tasdiqlangan Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining 2024-yil 3-dekabrdagi 10-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu Nizom davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya instruktorlari, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya oʻqituvchilari hamda oliy taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya oʻqituvchilari, kafedra mudirlarining (bundan buyon matnda pedagog kadrlar deb yuritiladi) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimini belgilaydi.”.
2. 3-banddagi “taʼlim muassasalari” va “taʼlim muassasalarini” degan soʻzlar tegishli ravishda “taʼlim tashkilotlari” hamda “taʼlim tashkilotlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 5-banddagi “taʼlim muassasasidan” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. 6-bandda :
birinchi xatboshidagi “umumiy oʻrta, akademik litsey va professional taʼlim muassasalari, oliy taʼlim muassasalari” va “taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar tegishli ravishda “umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va oliy taʼlim tashkilotlari” hamda “taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “umumiy oʻrta taʼlim, professional taʼlim, akademik litsey, oliy taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va oliy taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 12-banddagi “taʼlim muassasalarida taʼlim muassasasi rahbarining” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotlarida taʼlim tashkiloti rahbarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 13-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “taʼlim muassasalari” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Suhbat natijalari asosida davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagog kadrining faoliyati samaradorligi mazkur Nizomning 1-ilovasidagi mezonlar asosida, umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligi mazkur Nizomning 2-ilovasidagi mezonlar asosida, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligi mazkur Nizomning 3-ilovasidagi mezonlar asosida, oliy taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligi mazkur Nizomning 4-ilovasidagi mezonlar asosida baholanadi.”.
8. 2-ilovada :
“Umumiy oʻrta taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “Umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“umumiy oʻrta taʼlim muassasasining” degan soʻzlar “umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“Taʼlim muassasasi” degan soʻzlar “Taʼlim tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 3 va 4-ilovalar mazkur oʻzgartirishlarning 1 va 2-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 1-ILOVA
“Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
“Oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligini baholash mezoni ___________________________________________________________________________________ (Oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotining nomi va pedagog kadrning F.I.O.) _________________________________________________________________________________ 20___/20___-oʻquv yilida toʻplagan ball qaydnomasi T/r Mezonlar Ball 1. Belgilangan dars soatlari yuklamasini bajarganligi. 5 2. Dars mashgʻulotlarini oʻquvchilarga amaliy (koʻrsatib berish usullari) va nazariy (koʻrgazmali vositalar orqali) yetkazib berish (dars tahlili). 15 3. Malaka oshirish kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi: joriy oʻquv yilida boʻlsa; 5 tamomlagan sanasidan 1 yildan oshgan, biroq 3 yildan oshmagan. 2 4. Soha boʻyicha berilgan toifalar: bosh oʻqituvchi; 5 yetakchi oʻqituvchi; 3 katta oʻqituvchi; 2 mutaxassis oʻqituvchi. 1 5. Darsdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar tashkil etganligi va oʻtkazishi (tasdiqlangan reja asosida belgilanadi): 2 va undan ortiq sport turidan boʻlsa; 5 1 ta sport turidan boʻlsa. 2 6. Sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish (tasdiqlangan reja va amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tayyorlangan hisobot asosida belgilanadi): respublika miqyosida; 5 viloyat miqyosida; 4 tuman (shahar) miqyosida; 3 oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlariaro 2 oʻrta maxsus, professional tashkilotlari miqyosida. 1 7. Sport musobaqalar gʻoliblari ichidan iqtidorli sportchilarni tanlash va ularni ixtisoslashtirilgan sport maktablariga yoʻnaltirish. 2 8. Oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlariaro musobaqalarga oʻquvchilar jamoalarini tayyorlash (trenerlar soniga mos ravishda taqsimlanadi) (sport oʻyinlarida jamoaning har bir sportchisi uchun). 3 9. Oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkiloti ichidagi oʻqituvchi-xodimlar oʻrtasidagi sport musobaqalarida yakka yoki jamoaviy sport turlari boʻyicha gʻolib va sovrindor boʻlish. 3 10. Musobaqalarda hakamlik qilish: xalqaro musobaqalarda; 5 respublika miqyosidagi musobaqalarda; 4 oʻrta maxsus, professional tashkilotlariaro musobaqalarda; 3 oʻrta maxsus, professional tashkilotlarining oʻzidagi musobaqalarda. 2 11. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar va madaniy-dam olish tadbirlarini tashkil qilish va oʻtkazish. 3 12. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar tadbirlarida ishtirok etish. 2 13. Xalqaro va respublika miqyosida tashkil etilayotgan turli koʻrik tanlovlarda, shu jumladan sport yoʻnalishidagi tanlovlarda nominatsiyalarni qoʻlga kiritish va nominant tayyorlash hamda faxriy unvonlarni qoʻlga kiritish (eng yaxshi sportchi, murabbiy, pedagog va boshqalar): xalqaro miqyosida; 5 respublika miqyosida. 3 14. Kasbga yoʻnaltirishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etish (har bir tadbir uchun) bitiruvchilar monitoringida ishtirok etish; 5 ochiq eshiklar kuni tadbirida ishtirok etish. 3 15. Oʻquv sinf (guruh)ining rahbari majburiyatlarini bajarish (oʻquvchilarning yil yakunidagi oʻzlashtirish darajasi hamda ularning oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkiloti sport va ijtimoiy hayotidagi faol ishtiroklarini hisobga olgan holda). 5 16. Darsdan tashqari vaqtda soha mutaxassislarini jalb qilgan holda master-klasslar hamda ochiq darslarni tashkil qilish va oʻtkazish. 3 17. Xalqaro yoki respublika miqyosidagi ilmiy-amaliy anjumanlarda oʻz maʼruzalari bilan ishtirok etish (har biri uchun): xalqaro anjumanda; 5 respublika miqyosidagi anjumanda. 3 18. Sohaga oid oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlash va nashr ettirish: yakka mualliflikda; 5 hammualliflikda. 3 19. Darslarni va toʻgarak mashgʻulotlarini ingliz tilida olib borish (oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari maʼlumotlari asosida). 5 20. Taʼlim tashkiloti rahbariyatining xodim faoliyatiga munosabati. 3 Jami: 100 __________ ball, faoliyat samaradorligi yuqori; __________ ball, faoliyat samaradorligi oʻrta; __________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarli; __________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarsiz. Komissiya raisi ___________________________ ___________________________ (F.I.O.) (imzo) Komissiya aʼzolari __________________________ ___________________________ (F.I.O.) (imzo) Kotib __________________________ ___________________________ (F.I.O.) (imzo) ” .
Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 2-ILOVA
“Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“Oliy taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligini baholash mezoni ______________________________________________________________________________________ (Oliy taʼlim tashkilotining nomi va pedagog kadrning F.I.O.) ______________________________________________________________ 20__/20__ — oʻquv yilida toʻplagan ball qaydnomasi T/r Mezonlar Belgilangan Ballar 1. Belgilangan dars soatlari yuklamasini bajarganligi. 5 2. Dars mashgʻulotlarini talabalarga amaliy (koʻrsatib berish usullari) va nazariy (koʻrgazmali vositalar orqali) yetkazib berish (dars tahlili). 15 3. Malaka oshirish kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi: joriy oʻquv yilida boʻlsa; 5 tamomlagan sanasidan 1 yildan oshgan, biroq 3 yildan oshmagan. 2 4. Soha boʻyicha berilgan unvonlar: professor; 15 pedagogika fanlar doktori; 12 dotsent; 10 pedagogika fanlari nomzod; 8 katta oʻqituvchi; 5 mutaxassis oʻqituvchi. 3 5. Darsdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar tashkil etganligi va oʻtkazishi (tasdiqlangan reja asosida belgilanadi): 2 va undan ortiq sport turidan boʻlsa; 5 1 ta sport turidan boʻlsa. 2 6. Sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish (tasdiqlangan reja va amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tayyorlangan hisobot asosida belgilanadi): respublika miqyosidagi; 5 viloyat miqyosidagi; 4 oliy taʼlim tashkilotlari miqyosida. 3 7. Sport musobaqalar gʻoliblari ichidan iqtidorli sportchilarni tanlash va ularni ixtisoslashtirilgan sport maktablariga yoʻnaltirish. 3 8. Oliy taʼlim tashkilotlararo musobaqalarga talabalar jamoalarini tayyorlash (trenerlar soniga mos ravishda taqsimlanadi) (sport oʻyinlarida jamoaning har bir sportchisi uchun). 3 9. Oliy taʼlim tashkilotlararo oʻqituvchi-xodimlar oʻrtasidagi sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazish. 5 10. Musobaqalarda hakamlik qilish: xalqaro musobaqalarda; 5 respublika miqyosidagi musobaqalarda; 3 oliy taʼlim tashkilotlari miqyosidagi musobaqalarda. 1 11. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar va madaniy-dam olish tadbirlarini tashkil qilish va oʻtkazish. 3 12. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar tadbirlarida ishtirok etish. 2 13. Xalqaro va respublika miqyosida tashkil etilayotgan turli koʻrik tanlovlarda, shu jumladan sport yoʻnalishidagi tanlovlarda nominatsiyalarni qoʻlga kiritish va nominant tayyorlash hamda faxriy unvonlarni qoʻlga kiritish (eng yaxshi sportchi, murabbiy, pedagog va boshqalar): xalqaro miqyosida; 5 respublika miqyosida. 3 14. Kasbga yoʻnaltirishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etish (har bir tadbir uchun) bitiruvchilar monitoringida ishtirok etish; 5 ochiq eshiklar kuni tadbirida ishtirok etish. 3 15. Oʻquv guruhning rahbari majburiyatlarini bajarish (talabalarning yil yakunidagi oʻzlashtirish darajasi hamda ularning oliy taʼlim tashkilotlar sport va ijtimoiy hayotidagi faol ishtiroklarini hisobga olgan holda). 5 16. Darsdan tashqari vaqtda soha mutaxassislarni jalb qilgan holda master-klasslar hamda ochiq darslarni tashkil qilish va oʻtkazish. 3 17. Sohaga oid oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlash va nashr ettirish: yakkamualliflikda; 5 hammualliflikda. 3 18. Oliy taʼlim tashkiloti rahbariyatining xodim faoliyatiga munosabati. 3 Jami: 100 __________________ ball, faoliyat samaradorligi yuqori; __________________ ball, faoliyat samaradorligi oʻrta; __________________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarli; __________________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarsiz. Komissiya raisi ____________________________ ______________ (F.I.O.) (imzo) Komissiya aʼzolari ____________________________ ______________ (F.I.O.) (imzo) Kotib ____________________________ ______________ (F.I.O.) (imzo) ” .
Vazir A. IKRAMOV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV
Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X. UMAROVA
Toshkent sh.,
2024-yil 3-dekabr,
2024-yil 29-noyabr
2024-yil 25-noyabr
10-mh-son