📅 2024-yil 20-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 20-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 20 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 декабря 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 December 2024 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
ШАКЛЛАРИ
РЎЙХАТИ
Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ 2025 йил 1 февралдан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 декабрдаги 30-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автоматик шакллантириладиган маълумотлар — «Юридик ёрдам» ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) орқали инсон омилисиз автоматик равишда олиниши мумкин бўлган маълумотлар;
статистик маълумотлар — автоматик шакллантириладиган маълумотлар ва адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан мустақил тақдим этиладиган маълумотлар асосида ушбу Низомнинг иловасида келтирилган ҳисобот шаклларига мувофиқ тақдим этиладиган маълумотлар;
ҳисобот даври — календарь йил ҳисобида биринчи ярим йиллик учун июль санасига қадар, иккинчи ярим йиллик учун келгуси йилнинг январь ойига қадар бўлган давр.
2. Фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.
Тугатиш жараёнидаги адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар адвокатлик тузилмасини тугатиш жараёнига ўтказиш вақтида тақдим этилади.
3. Ҳар бир ҳисобот даври учун статистик маълумотлар келгуси ўн беш йил давомида Тизимда сақланади.
2-боб. Статистик маълумотларни тақдим қилиш
4. Адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан статистик маълумотлар Тизим орқали адвокатлик тузилмаси жойлашган жойдаги Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига биринчи ҳисобот даври учун 10 июль санасига қадар, иккинчи ҳисобот даври учун келгуси йилнинг 10 январь санасига қадар тақдим этилади.
5. Статистик маълумотларни тақдим этиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки ишланмайдиган байрам куни ёхуд бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, у ҳолда статистик маълумотларни тақдим этиш муддати кейинги иш кунига қадар узайтирилади.
6. Адвокатлик тузилмаси томонидан статистик маълумотлар ишончли маълумотлар асосида тўлиқ тўлдирилган ва уларни мантиқий текшириш натижасида аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилган бўлиши керак.
7. Статистик маълумотларнинг ҳар бир катакчасидаги кўрсаткич ушбу Низомнинг иловасида келтирилган ҳисобот шаклларида келтирилган ўлчов бирликлари ва изоҳларга мувофиқ кўрсатилади.
Бунда, статистик маълумотлар киритилаётган вақтда тегишли катакчада:
кўрсаткич йўқ бўлган ҳолда ноль қиймати билан тўлдирилади;
автоматик шакллантириладиган маълумотлар адвокатлик тузилмаси томонидан тақдим этиладиган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ҳолларда адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан ушбу маълумотларга ўзгартириш киритилади ва бу ҳақида изоҳ қайд этилади.
8. Адвокат адвокатлик тузилмасидан чиққан тақдирда, унинг адвокатлик тузилмасидан чиққунига қадар амалга оширилган фаолиятига оид статистик маълумотлар тақдим этилиши керак.
9. Статистик маълумотлар тўлиқ киритилгандан сўнг адвокатлик тузилмаси раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ва Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади.
10. Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан статистик маълумотлар Тизим орқали автоматик равишда умумлаштирилади ва ҳар бир ҳисобот даври якунлангандан сўнг келгуси ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмай Адвокатлар палатасига юборилади.
11. Адвокатлар палатаси Бошқарув аъзоларининг шахсий электрон кабинетида барча ҳудудлар бўйича статистик маълумотлар автоматик умумлаштирилади.
12. Умумлаштирилган якуний статистик маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври якунлангандан сўнг келгуси ойнинг йигирманчи санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Тизим орқали тақдим этилади.
13. Статистик маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тизимга барчанинг фойдаланиши учун очиқ ҳолда жойлаштирилади.
3-боб. Якуний қоида
14. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотларини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Адвокатлик тузилмалари томонидан тақдим этиладиган статистик ҳисоботлар
1-ҳисобот шакли Адвокатлар ва унинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар Кўрсаткичнинг номи Сатр Сон Адвокатларга оид маълумотлар Адвокатлар сони 1 Жумладан Эркаклар 2 Аёллар 3 Шундан 30 ёшгача бўлган 4 31 ёшдан 40 ёшгача бўлган 5 41 ёшдан 50 ёшгача бўлган 6 50 ёшдан ошган 7 Адвокатлик стажи 1 йилгача 8 1 йилдан 3 йилгача 9 3 йилдан 5 йилгача 10 5 йилдан 10 йилгача 11 10 йил ва ундан ортиқ 12 Малака ошириш бўйича: Ҳисобот даврида малакасини оширганлар 13 Малака ошириш муддати (3 йил) ўтганлар 14 Юридик соҳада илмий даражага эга адвокатлар сони 15 Ҳисобот даврида адвокатлик тузилмасига қабул қилинган адвокатлар сони 16 Ҳисобот даврида адвокатлик тузилмасидан чиқиб кетган адвокатлар сони 17 Адвокатлик тузилмасининг ходимларига оид маълумотлар Адвокат ёрдамчилари 18 Адвокат стажёрлари 19 Меҳнат шартномасига асосан ишловчи бошқа ходимлар 20
2-ҳисобот шакли Ҳисобот даврида юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимлар (шартномалар) тузиш ва ордерлар расмийлаштириш Кўрсаткичнинг номи Сатр Сон Тузилган битимлар (шартномалар) сони 1 Расмийлаштирилган ордерлар сони 2 Шундан Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш доирасида 3
3-ҳисобот шакли Кўрсатилган юридик ёрдам турларига оид маълумот Кўрсаткичнинг номи Сатр Жами Шундан Давлат ҳисобидан Бепул (pro bono) Жиноят процессида иштирок этиш 1 Шундан Терговга қадар текширувда 2 Суриштирувда 3 Дастлабки терговда 4 Биринчи инстанция судида 5 Апелляция инстанциясида 6 Кассация инстанциясида 7 Тафтиш инстанциясида 8 Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 52-моддаси тартибида 9 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда иштирок этиш 10 Шундан Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш жараёнида 11 Апелляция инстанциясида 12 Кассация инстанциясида 13 Тафтиш инстанциясида 14 Бошқа орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқиш жараёнида 15 Фуқаролик ишларини кўришда судда иштирок этиш 16 Шундан Биринчи инстанция судида 17 Апелляция инстанциясида 18 Кассация инстанциясида 19 Тафтиш инстанциясида 20 Иқтисодий ишларини кўришда судда иштирок этиш 21 Шундан Биринчи инстанция судида 22 Апелляция инстанциясида 23 Кассация инстанциясида 24 Тафтиш инстанциясида 25 Маъмурий ишларини кўришда судда иштирок этиш 26 Шундан Биринчи инстанция судида 27 Апелляция инстанциясида 28 Кассация инстанциясида 29 Тафтиш инстанциясида 30 Арбитраж ва ҳакамлик судларида вакиллик қилиш 31 Медиация тартиб-таомилларида иштирок этиш 32 Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш тартиб-таомилларида иштирок этиш 33 Жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва муассасалар олдида вакиллик қилиш (1 — 33-сатрлардаги ҳолатлардан ташқари ) 34 Тайёрланган шартнома ва шартномавий муносабатларга оид бошқа ҳужжат лойиҳалари сони 35 Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган шартнома ва бошқа ҳужжатлар сони 36 Берилган адвокат сўровлари сони 37 Судларга киритилган аризалар (даъво аризалар) сони (39 ва 47-сатрлардаги ҳужжатлардан ташқари) 38 Суд қарорлари устидан апелляция, кассация ва тафтиш тартибида келтирилган шикоятлар сони 39 Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг қарорлари ва ҳаракатлари устидан келтирилган шикоятлар сони 40 Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан берилган мурожаатлар сони 41 Тайёрланган бошқа ҳужжатлар (35 — 41, 47-сатрлардан ташқари) сони 42 Адвокат сўровига асосан ўтказилган экспертизалар сони 43 Берилган оғзаки ёки ёзма маслаҳатлар сони 44 1 — 43-сатрларда қайд қилинмаган бошқа юридик ёрдам турлари 45 Адвокат сўровларига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этиш ҳолатлари сони 46 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197 1 -моддасига асосан судга берилган мурожаатлар сони 47 Шундан Маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар сони 48 Кўрмасдан қолдирилган ёки қайтарилган мурожаатлар сони 49 Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар сони 50 Тўлов амалга оширилиши тўлиқ ёки қисман рад этилган давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари сони 51
4-ҳисобот шакли Юридик ёрдам олган шахслар ҳақида маълумот Кўрсаткичнинг номи Сатр Жами Шундан Давлат ҳисобидан Бепул (pro bono) Юридик ёрдам кўрсатилган жисмоний шахслар сони 1 Шундан Жиноят процессида 2 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда 3 Фуқаролик ишларини кўришда 4 Иқтисодий ишларини кўришда 5 Маъмурий ишларини кўришда 6 Бошқа ҳолатларда 7 Юридик ёрдам кўрсатилган юридик шахслар сони 8 Шундан Жиноий процессида 9 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда 10 Фуқаролик ишларини кўришда 11 Иқтисодий ишларини кўришда 12 Маъмурий ишларини кўришда 13 Бошқа ҳолатларда 14 Шундан 1 — 14-сатрларидаги юридик ёрдам олган шахслардан тадбиркорлик субъектлари сони 15 Жиноий процессида 16 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда 17 Фуқаролик ишларини кўришда 18 Иқтисодий ишларини кўришда 19 Маъмурий ишларини кўришда 20 Бошқа ҳолатларда 21
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 декабрдаги 30-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 5 январдаги 1-мҳ-сон «Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2960, 2018 йил 5 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.01.2018 й., 10/18/2960/0513-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 22 майдаги 292-мҳ-сон «Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2960-1, 2018 йил 22 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2018 й., 10/18/2960-1/1249-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 21 декабрдаги 23-мҳ-сон «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3485, 2023 йил 21 декабрь) илованинг 2-банди .
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Адвокатлар палатаси раиси Ш. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 декабрь,
2024 йил 6 декабрь
30-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
NIZOM
SHAKLLARI
ROʻYXATI
Advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik maʼlumotlarni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik maʼlumotlarni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasi bilan kelishilgan.
4. Ushbu buyruq 2025-yil 1-fevraldan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 20-dekabrdagi 30-mh-son buyrugʻiga 1-ILOVA
Advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik maʼlumotlarni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik maʼlumotlarni taqdim qilish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
avtomatik shakllantiriladigan maʼlumotlar — “Yuridik yordam” axborot tizimi (bundan buyon matnda Tizim deb yuritiladi) orqali inson omilisiz avtomatik ravishda olinishi mumkin boʻlgan maʼlumotlar;
statistik maʼlumotlar — avtomatik shakllantiriladigan maʼlumotlar va advokatlik tuzilmasi rahbari tomonidan mustaqil taqdim etiladigan maʼlumotlar asosida ushbu Nizomning ilovasida keltirilgan hisobot shakllariga muvofiq taqdim etiladigan maʼlumotlar;
hisobot davri — kalendar yil hisobida birinchi yarim yillik uchun iyul sanasiga qadar, ikkinchi yarim yillik uchun kelgusi yilning yanvar oyiga qadar boʻlgan davr.
2. Faoliyat yuritayotgan advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik maʼlumotlar har bir hisobot davri uchun taqdim etiladi.
Tugatish jarayonidagi advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik maʼlumotlar advokatlik tuzilmasini tugatish jarayoniga oʻtkazish vaqtida taqdim etiladi.
3. Har bir hisobot davri uchun statistik maʼlumotlar kelgusi oʻn besh yil davomida Tizimda saqlanadi.
2-bob. Statistik maʼlumotlarni taqdim qilish
4. Advokatlik tuzilmasi rahbari tomonidan statistik maʼlumotlar Tizim orqali advokatlik tuzilmasi joylashgan joydagi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmasiga birinchi hisobot davri uchun 10-iyul sanasiga qadar, ikkinchi hisobot davri uchun kelgusi yilning 10-yanvar sanasiga qadar taqdim etiladi.
5. Statistik maʼlumotlarni taqdim etish muddatining soʻnggi kuni dam olish yoki ishlanmaydigan bayram kuni yoxud boshqa ishlanmaydigan kunga toʻgʻri kelsa, u holda statistik maʼlumotlarni taqdim etish muddati keyingi ish kuniga qadar uzaytiriladi.
6. Advokatlik tuzilmasi tomonidan statistik maʼlumotlar ishonchli maʼlumotlar asosida toʻliq toʻldirilgan va ularni mantiqiy tekshirish natijasida aniqlangan kamchiliklar toʻliq bartaraf etilgan boʻlishi kerak.
7. Statistik maʼlumotlarning har bir katakchasidagi koʻrsatkich ushbu Nizomning ilovasida keltirilgan hisobot shakllarida keltirilgan oʻlchov birliklari va izohlarga muvofiq koʻrsatiladi.
Bunda, statistik maʼlumotlar kiritilayotgan vaqtda tegishli katakchada:
koʻrsatkich yoʻq boʻlgan holda nol qiymati bilan toʻldiriladi;
avtomatik shakllantiriladigan maʼlumotlar advokatlik tuzilmasi tomonidan taqdim etiladigan maʼlumotlarga muvofiq boʻlmagan hollarda advokatlik tuzilmasi rahbari tomonidan ushbu maʼlumotlarga oʻzgartirish kiritiladi va bu haqida izoh qayd etiladi.
8. Advokat advokatlik tuzilmasidan chiqqan taqdirda, uning advokatlik tuzilmasidan chiqquniga qadar amalga oshirilgan faoliyatiga oid statistik maʼlumotlar taqdim etilishi kerak.
9. Statistik maʼlumotlar toʻliq kiritilgandan soʻng advokatlik tuzilmasi rahbarining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadi va Advokatlar palatasining tegishli hududiy boshqarmasiga yuboriladi.
10. Advokatlar palatasi hududiy boshqarmasi tomonidan statistik maʼlumotlar Tizim orqali avtomatik ravishda umumlashtiriladi va har bir hisobot davri yakunlangandan soʻng kelgusi oyning oʻn beshinchi sanasidan kechiktirmay Advokatlar palatasiga yuboriladi.
11. Advokatlar palatasi Boshqaruv aʼzolarining shaxsiy elektron kabinetida barcha hududlar boʻyicha statistik maʼlumotlar avtomatik umumlashtiriladi.
12. Umumlashtirilgan yakuniy statistik maʼlumotlar har bir hisobot davri yakunlangandan soʻng kelgusi oyning yigirmanchi sanasidan kechiktirmay Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga Tizim orqali taqdim etiladi.
13. Statistik maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan Tizimga barchaning foydalanishi uchun ochiq holda joylashtiriladi.
3-bob. Yakuniy qoida
14. Mazkur Nizom talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Advokatlik tuzilmalarining statistik maʼlumotlarini taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Advokatlik tuzilmalari tomonidan taqdim etiladigan statistik hisobotlar
1-hisobot shakli Advokatlar va uning xodimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Koʻrsatkichning nomi Satr Son Advokatlarga oid maʼlumotlar Advokatlar soni 1 Jumladan Erkaklar 2 Ayollar 3 Shundan 30 yoshgacha boʻlgan 4 31 yoshdan 40 yoshgacha boʻlgan 5 41 yoshdan 50 yoshgacha boʻlgan 6 50 yoshdan oshgan 7 Advokatlik staji 1 yilgacha 8 1 yildan 3 yilgacha 9 3 yildan 5 yilgacha 10 5 yildan 10 yilgacha 11 10 yil va undan ortiq 12 Malaka oshirish boʻyicha: Hisobot davrida malakasini oshirganlar 13 Malaka oshirish muddati (3 yil) oʻtganlar 14 Yuridik sohada ilmiy darajaga ega advokatlar soni 15 Hisobot davrida advokatlik tuzilmasiga qabul qilingan advokatlar soni 16 Hisobot davrida advokatlik tuzilmasidan chiqib ketgan advokatlar soni 17 Advokatlik tuzilmasining xodimlariga oid maʼlumotlar Advokat yordamchilari 18 Advokat stajyorlari 19 Mehnat shartnomasiga asosan ishlovchi boshqa xodimlar 20
2-hisobot shakli Hisobot davrida yuridik yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi bitimlar (shartnomalar) tuzish va orderlar rasmiylashtirish Koʻrsatkichning nomi Satr Son Tuzilgan bitimlar (shartnomalar) soni 1 Rasmiylashtirilgan orderlar soni 2 Shundan Davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatish doirasida 3
3-hisobot shakli Koʻrsatilgan yuridik yordam turlariga oid maʼlumot Koʻrsatkichning nomi Satr Jami Shundan Davlat hisobidan Bepul (pro bono) Jinoyat protsessida ishtirok etish 1 Shundan Tergovga qadar tekshiruvda 2 Surishtiruvda 3 Dastlabki tergovda 4 Birinchi instansiya sudida 5 Apellyatsiya instansiyasida 6 Kassatsiya instansiyasida 7 Taftish instansiyasida 8 Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining 52-moddasi tartibida 9 Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrishda ishtirok etish 10 Shundan Birinchi instansiya sudida koʻrib chiqish jarayonida 11 Apellyatsiya instansiyasida 12 Kassatsiya instansiyasida 13 Taftish instansiyasida 14 Boshqa organ (mansabdor shaxs) tomonidan koʻrib chiqish jarayonida 15 Fuqarolik ishlarini koʻrishda sudda ishtirok etish 16 Shundan Birinchi instansiya sudida 17 Apellyatsiya instansiyasida 18 Kassatsiya instansiyasida 19 Taftish instansiyasida 20 Iqtisodiy ishlarini koʻrishda sudda ishtirok etish 21 Shundan Birinchi instansiya sudida 22 Apellyatsiya instansiyasida 23 Kassatsiya instansiyasida 24 Taftish instansiyasida 25 Maʼmuriy ishlarini koʻrishda sudda ishtirok etish 26 Shundan Birinchi instansiya sudida 27 Apellyatsiya instansiyasida 28 Kassatsiya instansiyasida 29 Taftish instansiyasida 30 Arbitraj va hakamlik sudlarida vakillik qilish 31 Mediatsiya tartib-taomillarida ishtirok etish 32 Sud va boshqa organlarning hujjatlarini ijro etish tartib-taomillarida ishtirok etish 33 Jismoniy va yuridik shaxslar, davlat organlari va muassasalar oldida vakillik qilish (1 — 33-satrlardagi holatlardan tashqari ) 34 Tayyorlangan shartnoma va shartnomaviy munosabatlarga oid boshqa hujjat loyihalari soni 35 Huquqiy ekspertizadan oʻtkazilgan shartnoma va boshqa hujjatlar soni 36 Berilgan advokat soʻrovlari soni 37 Sudlarga kiritilgan arizalar (daʼvo arizalar) soni (39 va 47-satrlardagi hujjatlardan tashqari) 38 Sud qarorlari ustidan apellyatsiya, kassatsiya va taftish tartibida keltirilgan shikoyatlar soni 39 Tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organ mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi va prokurorning qarorlari va harakatlari ustidan keltirilgan shikoyatlar soni 40 Oʻzbekiston Respublikasi “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan berilgan murojaatlar soni 41 Tayyorlangan boshqa hujjatlar (35 — 41, 47-satrlardan tashqari) soni 42 Advokat soʻroviga asosan oʻtkazilgan ekspertizalar soni 43 Berilgan ogʻzaki yoki yozma maslahatlar soni 44 1 — 43-satrlarda qayd qilinmagan boshqa yuridik yordam turlari 45 Advokat soʻrovlariga axborotni (hujjatlarni) taqdim etmaslik, oʻz vaqtida taqdim etmaslik yoxud bila turib yolgʻon yoki notoʻgʻri axborot (hujjatlar) taqdim etish holatlari soni 46 Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 197 1 -moddasiga asosan sudga berilgan murojaatlar soni 47 Shundan Maʼmuriy javobgarlikka tortilgan shaxslar soni 48 Koʻrmasdan qoldirilgan yoki qaytarilgan murojaatlar soni 49 Davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hujjatlar soni 50 Toʻlov amalga oshirilishi toʻliq yoki qisman rad etilgan davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hujjatlari soni 51
4-hisobot shakli Yuridik yordam olgan shaxslar haqida maʼlumot Koʻrsatkichning nomi Satr Jami Shundan Davlat hisobidan Bepul (pro bono) Yuridik yordam koʻrsatilgan jismoniy shaxslar soni 1 Shundan Jinoyat protsessida 2 Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrishda 3 Fuqarolik ishlarini koʻrishda 4 Iqtisodiy ishlarini koʻrishda 5 Maʼmuriy ishlarini koʻrishda 6 Boshqa holatlarda 7 Yuridik yordam koʻrsatilgan yuridik shaxslar soni 8 Shundan Jinoiy protsessida 9 Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrishda 10 Fuqarolik ishlarini koʻrishda 11 Iqtisodiy ishlarini koʻrishda 12 Maʼmuriy ishlarini koʻrishda 13 Boshqa holatlarda 14 Shundan 1 — 14-satrlaridagi yuridik yordam olgan shaxslardan tadbirkorlik subyektlari soni 15 Jinoiy protsessida 16 Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrishda 17 Fuqarolik ishlarini koʻrishda 18 Iqtisodiy ishlarini koʻrishda 19 Maʼmuriy ishlarini koʻrishda 20 Boshqa holatlarda 21
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 20-dekabrdagi 30-mh-son buyrugʻiga 2-ILOVA
Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 5-yanvardagi 1-mh-son “Advokatlik tuzilmalarining statistik maʼlumotlar shakllarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2960, 2018-yil 5-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.01.2018-y., 10/18/2960/0513-son).
2. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 22-maydagi 292-mh-son “Advokatlik tuzilmalarining statistik maʼlumotlar shakllarini tasdiqlash haqida”gi buyruqning muqaddimasiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2960-1, 2018-yil 22-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.05.2018-y., 10/18/2960-1/1249-son).
3. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2023-yil 21-dekabrdagi 23-mh-son “Sud qarorlarining qonuniyligi, asosliligi va adolatliligini tekshirish instituti takomillashtirilishi munosabati bilan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 3485, 2023-yil 21-dekabr) ilovaning 2-bandi .
Vazir A. TASHKULOV
Advokatlar palatasi raisi Sh. SADIKOV
Toshkent sh.,
2024-yil 20-dekabr,
2024-yil 6-dekabr
30-mh-son