📅 2024-yil 23-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 23-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 23 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАВСИФИ
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
«Қўқон технопарки» махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида
Фарғона вилоятида инвестиция муҳитини янада яхшилаш, саноат зоналарини бошқаришда хорижий тажрибани қўллаш, электротехника, машинасозлик, хавфсиз кимё маҳсулотлари ва бошқа соҳаларда рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:
Фарғона вилояти Учкўприк туманида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун «Қўқон технопарки» махсус саноат зонасини (кейинги ўринларда — Махсус саноат зонаси) ташкил этиш;
биринчи босқичда — 2024 йилдан бошлаб 71,2 гектар ер участкасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
иккинчи босқичда — биринчи босқичдаги ер участкалари тўлиқ ўзлаштирилганидан кейин ҳамда амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигидан келиб чиқиб, Махсус саноат зонаси ҳудудини белгиланган тартибда 158,8 гектарга кенгайтириш бўйича тегишли чоралар кўриш;
Махсус саноат зонаси ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобидан электротехника, машинасозлик, кимё ва бошқа йўналишларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Тўқсонқовун маҳалласидаги Ҳ. Ҳакимзода массивининг 1689-контурдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 71,2 гектар суғорилмайдиган ер участкаларини ер фондининг саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. «Қўқон технопарки» махсус саноат зонаси чегараларининг тавсифи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Махсус саноат зонаси кейинчалик узайтириш имконияти билан 25 йил муддатга ташкил этилади;
Махсус саноат зонаси «Қўқон технопарки» махсус саноат зонасининг бошқарув компанияси (кейинги ўринларда — Бошқарув компанияси) томонидан бошқарилади, ушбу компания устав фондида муассис сифатида иштирок этадиган талабгор(лар) Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан танлаб олинади;
ер участкалари Бошқарув компаниясига Махсус саноат зонасининг фаолият юритиш муддатидан ошмаган муддатга ва кейинчалик узайтириш имконияти билан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонининг 3-бандида белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;
Бошқарув компаниясига Ҳукумат комиссияси қарорига биноан инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун ер участкаларини бош режа асосида лотларга бўлиш, ҳар бир лот бўйича ўзининг ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тегишли ҳокимлик, Бошқарув компанияси ва Махсус саноат зонаси иштирокчиси ўртасида имзоланадиган шартнома асосида ижара муддатидан кўп бўлмаган муддатга Махсус саноат зонаси иштирокчиларига аукцион савдоларисиз махсус иқтисодий зоналар учун белгиланган талаблар асосида ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади.
4. Қуйидагилар Махсус саноат зонаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
ташқи ва ички бозорларда талаб катта бўлган юқори қўшилган қийматли ва импорт ўрнини босувчи электротехника, машинасозлик, кимё ва бошқа соҳалардаги инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш;
саноат соҳасида энергия тежамкор, экологик тоза ва атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;
Махсус саноат зонаси иштирокчилари ўртасида ва республика бўйлаб мустаҳкам саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш орқали маҳаллий хомашё ва материаллар асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш.
5. Қуйидагилар Бошқарув компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Махсус саноат зонаси ер участкаларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш ва умумий фойдаланишдаги ерларни сақлаш;
юқори қўшилган қийматли, юқори технологик ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда замонавий логистика марказларини барпо этиш учун инвесторларни жалб қилиш;
Махсус саноат зонаси ҳудудида жойлаштирилиши таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларининг энг маъқулларини танлаб олиш;
бўш ер участкаларини ҳамда бино ва иншоотларни инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч томонлама имзоланадиган ижара шартномаси асосида ижарага бериш;
кейинчалик инвесторларга ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш орқали сотиш мақсадида замонавий тайёр ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини қуриш;
Махсус саноат зонаси ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан инвестиция битимларини тузиш ва уларга Махсус саноат зонаси иштирокчиси мақомини бериш;
инвестиция мажбуриятларини ўз вақтида ёки сифатли бажармаган Махсус саноат зонаси иштирокчилари билан тузилган инвестиция битими ва ижара шартномасини бекор қилиш чораларини кўриш ҳамда уларнинг Махсус саноат зонаси иштирокчиси мақомини бекор қилиш.
6. Белгилансинки, Махсус саноат зонаси ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари қуйидаги мезонларга жавоб бериши лозим:
молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, архитектура ва қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Махсус саноат зонаси ҳудудида:
Махсус саноат зонаси иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун жорий этилган солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади;
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, республикада ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига мувофиқ имтиёзлар татбиқ этилади;
Махсус саноат зонаси иштирокчилари билан Бошқарув компанияси ўртасида умумий мулкни сақлаш шартномаси тузилади, унга асосан тушадиган маблағлар Махсус саноат зонаси ҳудудини сақлаш, ободонлаштириш, инфратузилмасини яхшилаш учун Бошқарув компаниясига йўналтирилади;
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини ва автомобиль йўлларини қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарорига асосан молиялаштирилади;
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари ва автомобиль йўлларини қуриш ишларини амалга ошириш учун буюртмачилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сон қарорига мувофиқ танланади;
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини ва автомобиль йўлларини қуриш ишларини тезлаштириш учун, истисно тариқасида, махсус ахборот порталида танлов ўтказиш тўғрисида эълон жойлаштирмаган ҳолда ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан, буюртмачилар тизимидаги корхоналарни бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилоти сифатида белгилашга рухсат этилади.
Бунда сув таъминоти иншоотларини қуриш учун лойиҳа ва пудрат ташкилотларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида юқори рейтингга ҳамда кўп йиллик тажриба ва малакали мутахассисларга эга бўлган салоҳиятли лойиҳа ва пудрат ташкилотлари орасидан танлаб олишга рухсат берилсин.
8. Ҳукумат комиссияси (Ходжаев) қисқа муддатларда Махсус саноат зонасини илғор тажриба асосида самарали бошқариш учун хорижий компанияларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
9. Фарғона вилояти ҳокимлиги:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Махсус саноат зонасининг бош режаси белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Махсус саноат зонаси ҳудудида 2026 йил охирига қадар камида 1,5 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилишини, 5 мингта янги иш ўринлари яратилишини, йилига қиймати 1,5 трлн сўмдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилишини, қиймати йиллик 75 млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қўшимча экспорт қилинишини ва Давлат бюджетига йилига 180 млрд сўм қўшимча солиқ тушумлари тушишини таъминласин.
10. «Қўқон технопарки» махсус саноат зонасини 2024-2025 йилларда муҳандислик-коммуникация ва автомобиль йўллари инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича манзилли дастур (кейинги ўринларда — Манзилли дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Манзилли дастурга киритилган объектларни қуриш учун зарур бўладиган маблағлар 2024-2025 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилишини таъминласин.
12. Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси Манзилли дастурга киритилган объектларнинг ўз вақтида ва сифатли қурилишини таъминласин.
Бунда ишлаб чиқариш объектларида устувор равишда муқобил ёки қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш белгилансин.
13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларнинг бажарилишини доимий мониторинг қилиб борсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Фарғона вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 декабрдаги 876-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Қўқон технопарки» махсус саноат зонаси чегараларининг
Т/р Ҳудуд ва унинг чегаралари тавсифи Майдони, гектар Фарғона вилояти Учкўприк тумани Тўқсонқовун маҳалласи Х. Ҳакимзода массиви 1. Шимол томондан 1-нуқта 3-нуқта 4-нуқта 5-нуқта 6-нуқта 7-нуқта N 40°28'02.5965'' N 40°28'03.4780'' N 40°28'04.5946'' N 40°28'08.4438'' N 40°28'13.5418'' N 40°28'14.3057'' Е71°0 0 '30.1737'' Е71°0 0 '31.2166'' Е71°0 0 '33.4181'' Е71°0 0 '42.6492'' Е71°0 0 '45.1984'' Е71°0 0 '46.3185'' 71,2 2. Шарқ томондан 7-нуқта 8-нуқта 9-нуқта 10-нуқта N 40°28'14.3057'' N 40°28'13.5418'' N 40°28'06.9012'' N 40°28'01.7149'' Е71°0 0 '46.3185'' Е71°0 0 '49.7946'' Е71°0 1 '05.7656'' Е71°0 1 '19.4770'' 3. Жануб томондан 10-нуқта 11-нуқта 12-нуқта N 40°28'01.7149'' N 40°27'57.8509'' N 40°27'39.5730'' Е71°0 1 '19.4770'' Е71°0 1 '19.8633'' Е71°0 0 '33.9975'' 4. Ғарб томондан 12-нуқта 13-нуқта 14-нуқта 15-нуқта 1-нуқта N 40°27'39.5730'' N 40°27'46.9783'' N 40°27'48.7415'' N 40°27'58.2916'' N 40°28'02.5965'' Е71°0 0 '33.9975'' Е71°0 0 '30.0965'' Е71°0 0 '29.5944'' Е71°0 0 '29.7489'' Е71°0 0 '30.1737''
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 декабрдаги 876-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Қўқон технопарки» махсус саноат зонасини 2024-2025 йилларда муҳандислик-коммуникация ва автомобиль йўллари инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича
Т/р Лойиҳа (объект) номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Республика бюджетидан талаб этиладиган маблағлар, млн сўм * Масъул ижрочилар Жами: 4 та 88 000 1. Автомобиль йўлларини қуриш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларига маблағ ажратиш ва ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь 16400 Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. 2024 йил декабрь 3. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. 2025 йил давомида 2. 4 км узунликда юқори босимли газ тармоғи қуриш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь 2 500 «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. 2024 йил декабрь 3. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. 2025 йил давомида 3. Мавжуд резервуарларни реконструкция қилиш, ичимлик суви қудуқларини қазиш, ичимлик суви тармоғини тортиш. Сув олиш иншоотида 2 та янги сув қудуғини қазиш, 6 та сув насослари ўрнатиш. 6,1 км оқова сув тизимларини қуриш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь 14 900 «Ўзсувтаъминот» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. 2025 йил февраль 3. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. 2025 йил давомида 4. 1,3 км узунликда икки занжирли 110 кВли ҳаво тармоғи ва 2х40000 кВА подстанцияни қуриш. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш 2025 йил апрель 54 200 Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. 2025 йил июнь 3. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. 2025-2026 йиллар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 23 декабрь,
876-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TAVSIFI
MANZILLI DASTUR
“Qoʻqon texnoparki” maxsus sanoat zonasini tashkil etish toʻgʻrisida
Fargʻona viloyatida investitsiya muhitini yanada yaxshilash, sanoat zonalarini boshqarishda xorijiy tajribani qoʻllash, elektrotexnika, mashinasozlik, xavfsiz kimyo mahsulotlari va boshqa sohalarda raqobatbardosh tayyor mahsulotlar ishlab chiqarish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Fargʻona viloyati hokimligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligining:
Fargʻona viloyati Uchkoʻprik tumanida xorijiy investorlar bilan hamkorlikda yirik investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun “Qoʻqon texnoparki” maxsus sanoat zonasini (keyingi oʻrinlarda — Maxsus sanoat zonasi) tashkil etish;
birinchi bosqichda — 2024-yildan boshlab 71,2 gektar yer uchastkasida investitsiya loyihalarini amalga oshirish;
ikkinchi bosqichda — birinchi bosqichdagi yer uchastkalari toʻliq oʻzlashtirilganidan keyin hamda amalga oshirilgan investitsiya loyihalarining natijadorligidan kelib chiqib, Maxsus sanoat zonasi hududini belgilangan tartibda 158,8 gektarga kengaytirish boʻyicha tegishli choralar koʻrish;
Maxsus sanoat zonasi hududida toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalar kiritish hisobidan elektrotexnika, mashinasozlik, kimyo va boshqa yoʻnalishlarda investitsiya loyihalarini amalga oshirish;
Fargʻona viloyatining Uchkoʻprik tumani Toʻqsonqovun mahallasidagi H. Hakimzoda massivining 1689-konturdagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan jami 71,2 gektar sugʻorilmaydigan yer uchastkalarini yer fondining sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkazish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
2. “Qoʻqon texnoparki” maxsus sanoat zonasi chegaralarining tavsifi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
Maxsus sanoat zonasi keyinchalik uzaytirish imkoniyati bilan 25 yil muddatga tashkil etiladi;
Maxsus sanoat zonasi “Qoʻqon texnoparki” maxsus sanoat zonasining boshqaruv kompaniyasi (keyingi oʻrinlarda — Boshqaruv kompaniyasi) tomonidan boshqariladi, ushbu kompaniya ustav fondida muassis sifatida ishtirok etadigan talabgor(lar) Investitsiyalarni jalb qilish, sanoatni rivojlantirish va savdoni tartibga solish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Hukumat komissiyasi) tomonidan tanlab olinadi;
yer uchastkalari Boshqaruv kompaniyasiga Maxsus sanoat zonasining faoliyat yuritish muddatidan oshmagan muddatga va keyinchalik uzaytirish imkoniyati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 24-moddasida va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-son Farmonining 3-bandida belgilangan tartibda ijara huquqi asosida ajratiladi;
Boshqaruv kompaniyasiga Hukumat komissiyasi qaroriga binoan investitsiya loyihalarini joylashtirish uchun yer uchastkalarini bosh reja asosida lotlarga boʻlish, har bir lot boʻyicha oʻzining yer uchastkasiga boʻlgan huquq va majburiyatlarini tegishli hokimlik, Boshqaruv kompaniyasi va Maxsus sanoat zonasi ishtirokchisi oʻrtasida imzolanadigan shartnoma asosida ijara muddatidan koʻp boʻlmagan muddatga Maxsus sanoat zonasi ishtirokchilariga auksion savdolarisiz maxsus iqtisodiy zonalar uchun belgilangan talablar asosida oʻtkazish (qayta ijaraga berish) huquqi beriladi.
4. Quyidagilar Maxsus sanoat zonasi faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:
tashqi va ichki bozorlarda talab katta boʻlgan yuqori qoʻshilgan qiymatli va import oʻrnini bosuvchi elektrotexnika, mashinasozlik, kimyo va boshqa sohalardagi innovatsion ishlab chiqarishlarni tashkil etish uchun xorijiy va mahalliy investitsiyalarni keng jalb qilish;
sanoat sohasida energiya tejamkor, ekologik toza va atrof-muhit muhofazasiga qaratilgan zamonaviy ishlab chiqarish quvvatlarini tashkil etish;
Maxsus sanoat zonasi ishtirokchilari oʻrtasida va respublika boʻylab mustahkam sanoat kooperatsiyasi aloqalarini oʻrnatish orqali mahalliy xomashyo va materiallar asosida yuqori texnologiyali mahsulotlar ishlab chiqarish va mahalliylashtirish jarayonlarini jadallashtirish.
5. Quyidagilar Boshqaruv kompaniyasining asosiy vazifalari etib belgilansin:
Maxsus sanoat zonasi yer uchastkalaridan samarali foydalanilishini taʼminlash va umumiy foydalanishdagi yerlarni saqlash;
yuqori qoʻshilgan qiymatli, yuqori texnologik va raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish hamda zamonaviy logistika markazlarini barpo etish uchun investorlarni jalb qilish;
Maxsus sanoat zonasi hududida joylashtirilishi taklif etiladigan investitsiya loyihalarining eng maʼqullarini tanlab olish;
boʻsh yer uchastkalarini hamda bino va inshootlarni investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun uch tomonlama imzolanadigan ijara shartnomasi asosida ijaraga berish;
keyinchalik investorlarga ijaraga berish, sotish, lizingga berish yoki qiymatini boʻlib-boʻlib toʻlash orqali sotish maqsadida zamonaviy tayyor ishlab chiqarish bino va inshootlarini qurish;
Maxsus sanoat zonasi hududida joylashtirilgan investitsiya loyihalari tashabbuskorlari bilan investitsiya bitimlarini tuzish va ularga Maxsus sanoat zonasi ishtirokchisi maqomini berish;
investitsiya majburiyatlarini oʻz vaqtida yoki sifatli bajarmagan Maxsus sanoat zonasi ishtirokchilari bilan tuzilgan investitsiya bitimi va ijara shartnomasini bekor qilish choralarini koʻrish hamda ularning Maxsus sanoat zonasi ishtirokchisi maqomini bekor qilish.
6. Belgilansinki, Maxsus sanoat zonasi hududida joylashtiriladigan investitsiya loyihalari quyidagi mezonlarga javob berishi lozim:
moliyalashtirish manbalarining mavjudligi;
texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga, arxitektura va qurilish, ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, mehnatni muhofaza qilish hamda sanoat xavfsizligi sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi.
7. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq Maxsus sanoat zonasi hududida:
Maxsus sanoat zonasi ishtirokchilariga Oʻzbekiston Respublikasining “Maxsus iqtisodiy zonalar toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga asosan maxsus iqtisodiy zonalar ishtirokchilari uchun joriy etilgan soliq va bojxona imtiyozlari taqdim etiladi;
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-iyundagi 352-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilishda bojxona boji va qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etiladigan, respublikada oʻxshashi ishlab chiqarilmaydigan texnologik asbob-uskunalar roʻyxatiga muvofiq imtiyozlar tatbiq etiladi;
Maxsus sanoat zonasi ishtirokchilari bilan Boshqaruv kompaniyasi oʻrtasida umumiy mulkni saqlash shartnomasi tuziladi, unga asosan tushadigan mablagʻlar Maxsus sanoat zonasi hududini saqlash, obodonlashtirish, infratuzilmasini yaxshilash uchun Boshqaruv kompaniyasiga yoʻnaltiriladi;
muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini va avtomobil yoʻllarini qurish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Hududlarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-dekabrdagi PQ-4929-son qaroriga asosan moliyalashtiriladi;
muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlari va avtomobil yoʻllarini qurish ishlarini amalga oshirish uchun buyurtmachilar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maxsus iqtisodiy va kichik sanoat zonalari muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PQ-5101-son qaroriga muvofiq tanlanadi;
muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini va avtomobil yoʻllarini qurish ishlarini tezlashtirish uchun, istisno tariqasida, maxsus axborot portalida tanlov oʻtkazish toʻgʻrisida eʼlon joylashtirmagan holda va xarid qilish tartib-taomillarini elektron shaklda oʻtkazmasdan, buyurtmachilar tizimidagi korxonalarni bosh loyiha va bosh pudrat tashkiloti sifatida belgilashga ruxsat etiladi.
Bunda suv taʼminoti inshootlarini qurish uchun loyiha va pudrat tashkilotlarini “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimida yuqori reytingga hamda koʻp yillik tajriba va malakali mutaxassislarga ega boʻlgan salohiyatli loyiha va pudrat tashkilotlari orasidan tanlab olishga ruxsat berilsin.
8. Hukumat komissiyasi (Xodjayev) qisqa muddatlarda Maxsus sanoat zonasini ilgʻor tajriba asosida samarali boshqarish uchun xorijiy kompaniyalarni jalb qilish choralarini koʻrsin.
9. Fargʻona viloyati hokimligi:
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Maxsus sanoat zonasining bosh rejasi belgilangan tartibda tasdiqlanishini;
Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan birgalikda Maxsus sanoat zonasi hududida 2026-yil oxiriga qadar kamida 1,5 mlrd AQSh dollari miqdorida investitsiyalar oʻzlashtirilishini, 5 mingta yangi ish oʻrinlari yaratilishini, yiliga qiymati 1,5 trln soʻmdan ortiq sanoat mahsulotlari ishlab chiqarish quvvatlari ishga tushirilishini, qiymati yillik 75 mln AQSh dollari miqdoridagi mahsulotlar qoʻshimcha eksport qilinishini va Davlat budjetiga yiliga 180 mlrd soʻm qoʻshimcha soliq tushumlari tushishini taʼminlasin.
10. “Qoʻqon texnoparki” maxsus sanoat zonasini 2024-2025-yillarda muhandislik-kommunikatsiya va avtomobil yoʻllari infratuzilmasi bilan taʼminlash boʻyicha manzilli dastur (keyingi oʻrinlarda — Manzilli dastur) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
11. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Manzilli dasturga kiritilgan obyektlarni qurish uchun zarur boʻladigan mablagʻlar 2024-2025-yillarda ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlari doirasida ajratilishini taʼminlasin.
12. Energetika vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Manzilli dasturga kiritilgan obyektlarning oʻz vaqtida va sifatli qurilishini taʼminlasin.
Bunda ishlab chiqarish obyektlarida ustuvor ravishda muqobil yoki qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish belgilansin.
13. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Fargʻona viloyati hokimligi mazkur qarorda nazarda tutilgan tadbirlarning bajarilishini doimiy monitoring qilib borsin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.
15. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va Fargʻona viloyati hokimi X.X. Bozarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 23-dekabrdagi 876-son qaroriga 1-ILOVA
“Qoʻqon texnoparki” maxsus sanoat zonasi chegaralarining
T/r Hudud va uning chegaralari tavsifi Maydoni, gektar Fargʻona viloyati Uchkoʻprik tumani Toʻqsonqovun mahallasi X. Hakimzoda massivi 1. Shimol tomondan 1-nuqta 3-nuqta 4-nuqta 5-nuqta 6-nuqta 7-nuqta N 40°28'02.5965'' N 40°28'03.4780'' N 40°28'04.5946'' N 40°28'08.4438'' N 40°28'13.5418'' N 40°28'14.3057'' E71°0 0 '30.1737'' E71°0 0 '31.2166'' E71°0 0 '33.4181'' E71°0 0 '42.6492'' E71°0 0 '45.1984'' E71°0 0 '46.3185'' 71,2 2. Sharq tomondan 7-nuqta 8-nuqta 9-nuqta 10-nuqta N 40°28'14.3057'' N 40°28'13.5418'' N 40°28'06.9012'' N 40°28'01.7149'' E71°0 0 '46.3185'' E71°0 0 '49.7946'' E71°0 1 '05.7656'' E71°0 1 '19.4770'' 3. Janub tomondan 10-nuqta 11-nuqta 12-nuqta N 40°28'01.7149'' N 40°27'57.8509'' N 40°27'39.5730'' E71°0 1 '19.4770'' E71°0 1 '19.8633'' E71°0 0 '33.9975'' 4. Gʻarb tomondan 12-nuqta 13-nuqta 14-nuqta 15-nuqta 1-nuqta N 40°27'39.5730'' N 40°27'46.9783'' N 40°27'48.7415'' N 40°27'58.2916'' N 40°28'02.5965'' E71°0 0 '33.9975'' E71°0 0 '30.0965'' E71°0 0 '29.5944'' E71°0 0 '29.7489'' E71°0 0 '30.1737''
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 23-dekabrdagi 876-son qaroriga 2-ILOVA
“Qoʻqon texnoparki” maxsus sanoat zonasini 2024-2025-yillarda muhandislik-kommunikatsiya va avtomobil yoʻllari infratuzilmasi bilan taʼminlash boʻyicha
T/r Loyiha (obyekt) nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Respublika budjetidan talab etiladigan mablagʻlar, mln soʻm * Masʼul ijrochilar Jami: 4 ta 88 000 1. Avtomobil yoʻllarini qurish. 1. Loyiha-smeta hujjatlariga mablagʻ ajratish va ishlab chiqish. 2024-yil dekabr 16400 Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Fargʻona viloyati hokimligi 2. Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. 2024-yil dekabr 3. Qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish. 2025-yil davomida 2. 4 km uzunlikda yuqori bosimli gaz tarmogʻi qurish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2024-yil dekabr 2 500 “Hududgaztaʼminot” AJ, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Fargʻona viloyati hokimligi 2. Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. 2024-yil dekabr 3. Qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish. 2025-yil davomida 3. Mavjud rezervuarlarni rekonstruksiya qilish, ichimlik suvi quduqlarini qazish, ichimlik suvi tarmogʻini tortish. Suv olish inshootida 2 ta yangi suv qudugʻini qazish, 6 ta suv nasoslari oʻrnatish. 6,1 km oqova suv tizimlarini qurish. 1. Loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqish. 2024-yil dekabr 14 900 “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Fargʻona viloyati hokimligi 2. Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. 2025-yil fevral 3. Qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish. 2025-yil davomida 4. 1,3 km uzunlikda ikki zanjirli 110 kVli havo tarmogʻi va 2x40000 kVA podstansiyani qurish. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish 2025-yil aprel 54 200 Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Fargʻona viloyati hokimligi 2. Loyiha-smeta hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. 2025-yil iyun 3. Qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish. 2025-2026-yillar
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 23-dekabr,
876-son