UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 26-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 26 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни модернизация қилиш» ва «Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни изчил ошириш, шу асосда янги экологик тоза генерация қувватларини ташкил этиш ҳамда маънан ва жисмонан эскирган гидроэлектрстанцияларни модернизация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Гидроэнергетика соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини жадаллаштириш тўғрисида» 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сон қарорига асосан:

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни модернизация қилиш» ва «Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаларининг (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;

Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки (кейинги ўринларда — Эксимбанк) томонидан инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун 20 йил муддатга 5 йил имтиёзли давр билан имтиёзли кредит берилиши маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни модернизация қилиш» ва «Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни (ГЭС-5а) модернизация қилиш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1а-иловага мувофиқ;

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни (ГЭС-6а) модернизация қилиш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1б-иловага мувофиқ;

«Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1в-иловага мувофиқ;

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни модернизация қилиш» ва «Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳалари доирасида тақдим этиладиган кредитни қайтариш ва фоиз (комиссия) тўловларининг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ инвестиция лойиҳасининг ташаббускори ва қарз олувчиси, асосий қарз ва фоизларни ўз маблағлари ҳисобидан қайтаришга, кредитдан мақсадли фойдаланишга ва инвестиция лойиҳасининг самарали амалга оширилишига масъул ҳисобланади;

«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг «Гидроқурилиш буюртмачи хизмати» МЧЖ инвестиция лойиҳаси бўйича ижро этувчи ташкилот ҳисобланади;

ижро этувчи ташкилот томонидан инвестиция лойиҳаси доирасида импорт шартномалари бўйича қабул қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловлар имзоланган кредит шартномаси шартларига асосан амалга оширилади.

Бунда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ижро этувчи ташкилот киритган импорт шартномалари бўйича бажарилган барча ишлар учун тўловлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан қарз келишуви ҳисобидан амалга оширилади;

Инвестиция лойиҳасининг тасдиқланган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларига кредит ажратишнинг аниқлаштирилган манбалари ва шартларига мувофиқ ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш талаб қилинмайди.

4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича:

тасдиқланган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар доирасида ижро этувчи ташкилотга инвестиция лойиҳасини «тайёр ҳолда» («EPC») топшириш шарти билан бош пудрат ташкилотини Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги томонидан тақдим этилган Хитой компаниялари рўйхати доирасида танлов ўтказиш йўли билан танлаб олиш ва пудрат шартномасини имзолашга рухсат берилсин;

қурилиши тугалланган объект ва иншоотларни босқичма-босқич Давлат қабул комиссияси далолатномасига асосан фойдаланиш учун қабул қилинсин.

5. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

а) Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда «Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Фарғона вилоятининг Қува тумани ҳудудида гидроэлектр станциясини, электр узатиш тармоқларини ва тегишли инфратузилма объектларини қуриш учун зарур ер участкаларини ва уларнинг чегараларига аниқлик киритилган ҳолда, суғориладиган ер участкаларини Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин.

Бунда эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилади;

б) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан тақдим этилган «Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасининг лойиҳа ҳужжатлари асосида белгиланган ер участкаларини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.

Энергетика вазирлиги қарорнинг ушбу бандига асосан ажратиладиган ер участкаларини Ер кодексига мувофиқ «Ўзбекгидроэнерго» АЖга ижарага берилишини таъминласин, бунда:

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан мазкур ер участкалари учун тўланадиган ижара тўловининг миқдори ушбу ҳудуд ер солиғи миқдорига тенглаштирилади;

ер майдонларининг жамоат эҳтиёжлари учун олиниши муносабати билан ер майдонлари эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларнинг, кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг кўрган зарарлари (компенсация бериш харажатлари) Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш бўйича Тошкент вилояти ҳудудий жамғармаси орқали қонунчиликда белгиланган тартибда «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазирига «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Эксимбанкка тўлов мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.

7. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун белгиланган тартибда Эксимбанк билан қарз келишувини расмийлаштирсин.

8. Адлия вазирлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва Эксимбанк ўртасида тузиладиган қарз келишуви ва давлат кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 884-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни модернизация қилиш» ва «Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий

Т/р Компонентлар номи Ўлчов бирлиги Жами шу жумладан молиялаштириш манбалари: кредитлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўз маблағлари 1. Лойиҳанинг умумий қиймати * минг АҚШ доллари 40 759,1 29 178,6 11 580,5 1.1. Асбоб ва ускуналар минг АҚШ доллари экв. 19 489,1 15 889,7 3 599,4 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 14 368,7 12 213,4 2 155,3 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 5 120,4 3 676,4 1 444,1 1.2. Қурилиш-монтаж ишлари минг АҚШ доллари экв. 16 842,2 12 782,1 4 060,2 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 12 782,1 12 782,1 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 4 060,2 4 060,2 1.3. Инвестиция давридаги молиявий харажатлар ** минг АҚШ доллари 1 092,3 1 092,3 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 1 092,3 1 092,3 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 1.4. Бошқа харажатлар минг АҚШ доллари экв. 3 335,5 506,8 2 828,6 2. Лойиҳа қуввати, шу жумладан: ўрнатилган қувват МВт 28,6 йиллик ўртача ишлаб чиқариладиган электр энергияси млн кВт соат 93,8 3. Ташкил этиладиган иш ўринлари ( эски штат жадвалига асосан ) иш ўрни 66 4. Лойиҳанинг ўзини қоплашининг ҳисоб-китоб муддати (инвестиция даврининг давомийлигини инобатга олган ҳолда) йил 18,4 5. Инвестиция даврининг давомийлиги ой 46 6. Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати минг АҚШ доллари экв. 37 031,20 7. Кредитларни қайтариш муддати йил 20

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 884-сон қарорига 1а-ИЛОВА

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни (ГЭС-5а) модернизация қилиш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий

Т/р Компонентлар номи Ўлчов бирлиги Жами шу жумладан молиялаштириш манбалари: кредитлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўз маблағлари 1. Лойиҳанинг умумий қиймати * минг АҚШ доллари 11 198,2 7 870,4 3 327,8 1.1. Асбоб ва ускуналар минг АҚШ доллари экв. 8 164,9 6 547,9 1 617,0 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 5 082,0 4 319,7 762,3 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 3 082,9 2 228,2 854,7 1.2. Қурилиш-монтаж ишлари минг АҚШ доллари экв. 1 556,8 1 181,5 375,3 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 1 181,5 1 181,5 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 375,3 375,3 1.3. Инвестиция давридаги молиявий харажатлар ** минг АҚШ доллари 455,7 455,7 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 455,7 455,7 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 1.4. Бошқа харажатлар минг АҚШ доллари экв. 1 020,8 141,0 879,8 2. Лойиҳа қуввати, шу жумладан: ўрнатилган қувват МВт 12,6 йиллик ўртача ишлаб чиқариладиган электр энергияси млн кВт соат 29,4 3. Ташкил этиладиган иш ўринлари ( эски штат жадвалига асосан ) иш ўрни 14 4. Лойиҳанинг ўзини қоплашининг ҳисоб-китоб муддати (инвестиция даврининг давомийлигини инобатга олган ҳолда) йил 16,1 5. Инвестиция даврининг давомийлиги ой 46 6. Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати минг АҚШ доллари экв. 10 186,80 7. Кредитларни қайтариш муддати йил 20

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 884-сон қарорига 1б-ИЛОВА

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни (ГЭС-6а) модернизация қилиш» инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий

Т/р Компонентлар номи Ўлчов бирлиги Жами шу жумладан молиялаштириш манбалари: кредитлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўз маблағлари 1. Лойиҳанинг умумий қиймати * минг АҚШ доллари 7 189,5 5 009,0 2 180,5 1.1. Асбоб ва ускуналар минг АҚШ доллари экв. 4 776,5 3 873,4 903,1 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 3 361,3 2 857,1 504,2 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 1 415,2 1 016,3 398,9 1.2. Қурилиш-монтаж ишлари минг АҚШ доллари экв. 1 372,2 1 041,4 330,8 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 1 041,4 1 041,4 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 330,8 330,8 1.3. Инвестиция давридаги молиявий харажатлар ** минг АҚШ доллари 285,3 285,3 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 285,3 285,3 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 1.4. Бошқа харажатлар минг АҚШ доллари экв. 755,5 94,2 661,3 2. Лойиҳа қуввати, шу жумладан: ўрнатилган қувват МВт 3,8 йиллик ўртача ишлаб чиқариладиган электр энергияси млн кВт соат 12,7 3. Ташкил этиладиган иш ўринлари ( эски штат жадвалига асосан ) иш ўрни 9 4. Лойиҳанинг ўзини қоплашининг ҳисоб-китоб муддати (инвестиция даврининг давомийлигини инобатга олган ҳолда) йил 22,4 5. Инвестиция даврининг давомийлиги ой 46 6. Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати минг АҚШ доллари экв. 6 511,30 7. Кредитларни қайтариш муддати йил 20

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 884-сон қарорига 1в-ИЛОВА

«Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий

Т/р Компонентлар номи Ўлчов бирлиги Жами шу жумладан молиялаштириш манбалари: кредитлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўз маблағлари 1. Лойиҳанинг умумий қиймати * минг АҚШ доллари 22 371,4 16 299,2 6 072,2 1.1. Асбоб ва ускуналар минг АҚШ доллари экв. 6 547,7 5 468,4 1 079,2 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 5 925,4 5 036,6 888,8 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 622,3 431,9 190,4 1.2. Қурилиш-монтаж ишлари минг АҚШ доллари экв. 13 913,2 10 559,2 3 354,1 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 10 559,2 10 559,2 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 3 354,1 3 354,1 1.3. Инвестиция давридаги молиявий харажатлар ** минг АҚШ доллари 351,4 351,4 чет эл валютасида минг АҚШ доллари 351,4 351,4 миллий валютада минг АҚШ доллари экв. 1.4. Бошқа харажатлар минг АҚШ доллари экв. 1 559,2 271,6 1 287,6 2. Лойиҳа қуввати, шу жумладан: ўрнатилган қувват МВт 12,2 йиллик ўртача ишлаб чиқариладиган электр энергияси млн кВт соат 51,7 3. Ташкил этиладиган янги иш ўринлари иш ўрни 43 4. Лойиҳанинг ўзини қоплашининг ҳисоб-китоб муддати (инвестиция даврининг давомийлигини инобатга олган ҳолда) йил 18,3 5. Инвестиция даврининг давомийлиги ой 27 6. Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати минг АҚШ доллари экв. 20 315,30 7. Кредитларни қайтариш муддати йил 20

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 884-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Шаҳрихон ГЭСлар каскади» УКни модернизация қилиш» ва «Жанубий Фарғона каналида (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳалари доирасида тақдим этиладиган кредитни қайтариш ва фоиз (комиссия) тўловларининг

Қарз берувчи ХХР Экспорт-импорт банки Қарз миқдори 29 178,6 минг АҚШ доллари экв. Қарз муддати 20,0 йил шу жумладан имтиёзли муддат 5,0 йил Фоиз ставкаси 3,20% йиллик Кафолат комиссияси 0,50% йиллик Мажбурият учун комиссия 0,70% қарз миқдорининг ишлатилмаган қисмидан Ташкил этиш учун комиссия 0,70% бир марталик Йиллар Тўлов санаси * Кредит суммаси Асосий қарз тўлов суммаси Қарз миқдори Фоиз суммаси ** Ташкил этиш учун комиссия суммаси ** Кафолат учун комиссия Мажбурият учун комиссия суммаси Жами тўланадиган сумма *** 2024 01.11.2024 8 318,6 8 318,6 204,3 204,3 2025 01.01.2025 8 655,1 16 973,7 44,5 7,0 24,4 75,8 2025 01.07.2025 11 007,9 27 981,7 269,3 42,1 42,4 353,8 2026 01.01.2026 1 196,9 29 178,6 451,4 70,5 4,2 526,1 2026 01.07.2026 29 178,6 463,0 72,3 535,4 2027 01.01.2027 29 178,6 470,7 73,5 544,2 2027 01.07.2027 29 178,6 463,0 72,3 535,4 2028 01.01.2028 29 178,6 470,7 73,5 544,2 2028 01.07.2028 29 178,6 465,6 72,7 538,3 2029 01.01.2029 29 178,6 470,7 73,5 544,2 2029 01.07.2029 972,6 28 206,0 463,0 72,3 1 508,0 2030 01.01.2030 972,6 27 233,4 455,0 71,1 1 498,7 2030 01.07.2030 972,6 26 260,8 432,2 67,5 1 472,3 2031 01.01.2031 972,6 25 288,1 423,6 66,2 1 462,4 2031 01.07.2031 972,6 24 315,5 401,3 62,7 1 436,6 2032 01.01.2032 972,6 23 342,9 392,2 61,3 1 426,2 2032 01.07.2032 972,6 22 370,3 372,5 58,2 1 403,3 2033 01.01.2033 972,6 21 397,7 360,9 56,4 1 389,9 2033 01.07.2033 972,6 20 425,0 339,5 53,1 1 365,2 2034 01.01.2034 972,6 19 452,4 329,5 51,5 1 353,6 2034 01.07.2034 972,6 18 479,8 308,7 48,2 1 329,5 2035 01.01.2035 972,6 17 507,2 298,1 46,6 1 317,3 2035 01.07.2035 972,6 16 534,6 277,8 43,4 1 293,8 2036 01.01.2036 972,6 15 561,9 266,7 41,7 1 281,0 2036 01.07.2036 972,6 14 589,3 248,3 38,8 1 259,7 2037 01.01.2037 972,6 13 616,7 235,3 36,8 1 244,7 2037 01.07.2037 972,6 12 644,1 216,1 33,8 1 222,5 2038 01.01.2038 972,6 11 671,4 204,0 31,9 1 208,5 2038 01.07.2038 972,6 10 698,8 185,2 28,9 1 186,8 2039 01.01.2039 972,6 9 726,2 172,6 27,0 1 172,2 2039 01.07.2039 972,6 8 753,6 154,3 24,1 1 151,1 2040 01.01.2040 972,6 7 781,0 141,2 22,1 1 135,9 2040 01.07.2040 972,6 6 808,3 124,2 19,4 1 116,2 2041 01.01.2041 972,6 5 835,7 109,8 17,2 1 099,6 2041 01.07.2041 972,6 4 863,1 92,6 14,5 1 079,7 2042 01.01.2042 972,6 3 890,5 78,4 12,3 1 063,3 2042 01.07.2042 972,6 2 917,9 61,7 9,6 1 044,0 2043 01.01.2043 972,6 1 945,2 47,1 7,4 1 027,0 2043 01.07.2043 972,6 972,6 30,9 4,8 1 008,3 2044 01.01.2044 972,6 0,0 15,7 2,5 990,8 Жами 29 178,6 29 178,6 10 807,4 204,3 1 688,7 71,0 41 949,9

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 26 декабрь,

884-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 09/24/884/1073-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

PROGNOZ JADVALI

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni modernizatsiya qilish” va “Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanishni izchil oshirish, shu asosda yangi ekologik toza generatsiya quvvatlarini tashkil etish hamda maʼnan va jismonan eskirgan gidroelektrstansiyalarni modernizatsiya qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Gidroenergetika sohasini isloh qilish chora-tadbirlarini jadallashtirish toʻgʻrisida” 2024-yil 12-iyuldagi PQ-252-son qaroriga asosan:

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni modernizatsiya qilish” va “Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihalarining (keyingi oʻrinlarda — investitsiya loyihasi) texnik-iqtisodiy asoslari ishlab chiqilib, belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilganligi;

Xitoy Xalq Respublikasining Eksport-import banki (keyingi oʻrinlarda — Eksimbank) tomonidan investitsiya loyihasini moliyalashtirish uchun 20 yil muddatga 5 yil imtiyozli davr bilan imtiyozli kredit berilishi maʼqullanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni modernizatsiya qilish” va “Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihalari texnik-iqtisodiy asoslarining asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq;

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni (GES-5a) modernizatsiya qilish” investitsiya loyihasi texnik-iqtisodiy asoslarining asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari 1a-ilovaga muvofiq;

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni (GES-6a) modernizatsiya qilish” investitsiya loyihasi texnik-iqtisodiy asoslarining asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari 1b-ilovaga muvofiq;

“Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihasi texnik-iqtisodiy asoslarining asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari 1v-ilovaga muvofiq;

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni modernizatsiya qilish” va “Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihalari doirasida taqdim etiladigan kreditni qaytarish va foiz (komissiya) toʻlovlarining prognoz jadvali 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

“Oʻzbekgidroenergo” AJ investitsiya loyihasining tashabbuskori va qarz oluvchisi, asosiy qarz va foizlarni oʻz mablagʻlari hisobidan qaytarishga, kreditdan maqsadli foydalanishga va investitsiya loyihasining samarali amalga oshirilishiga masʼul hisoblanadi;

“Oʻzbekgidroenergo” AJning “Gidroqurilish buyurtmachi xizmati” MChJ investitsiya loyihasi boʻyicha ijro etuvchi tashkilot hisoblanadi;

ijro etuvchi tashkilot tomonidan investitsiya loyihasi doirasida import shartnomalari boʻyicha qabul qilinadigan tovarlar (ishlar, xizmatlar) uchun toʻlovlar imzolangan kredit shartnomasi shartlariga asosan amalga oshiriladi.

Bunda Tashqi savdo operatsiyalarining yagona elektron axborot tizimiga ijro etuvchi tashkilot kiritgan import shartnomalari boʻyicha bajarilgan barcha ishlar uchun toʻlovlar “Oʻzbekgidroenergo” AJ tomonidan qarz kelishuvi hisobidan amalga oshiriladi;

Investitsiya loyihasining tasdiqlangan asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlariga kredit ajratishning aniqlashtirilgan manbalari va shartlariga muvofiq oʻzgartirish hamda qoʻshimchalar kiritish talab qilinmaydi.

4. Investitsiya loyihasini amalga oshirish boʻyicha:

tasdiqlangan asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlar doirasida ijro etuvchi tashkilotga investitsiya loyihasini “tayyor holda” (“EPC”) topshirish sharti bilan bosh pudrat tashkilotini Xitoy Xalq Respublikasi Tijorat vazirligi tomonidan taqdim etilgan Xitoy kompaniyalari roʻyxati doirasida tanlov oʻtkazish yoʻli bilan tanlab olish va pudrat shartnomasini imzolashga ruxsat berilsin;

qurilishi tugallangan obyekt va inshootlarni bosqichma-bosqich Davlat qabul komissiyasi dalolatnomasiga asosan foydalanish uchun qabul qilinsin.

5. Fargʻona viloyati hokimligi:

a) Energetika vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi hamda “Oʻzbekgidroenergo” AJ bilan birgalikda ikki oy muddatda “Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun Fargʻona viloyatining Quva tumani hududida gidroelektr stansiyasini, elektr uzatish tarmoqlarini va tegishli infratuzilma obyektlarini qurish uchun zarur yer uchastkalarini va ularning chegaralariga aniqlik kiritilgan holda, sugʻoriladigan yer uchastkalarini Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan sanoat va boshqa maqsadlarga moʻljallangan yerlar toifasiga oʻtkazish boʻyicha Hukumat komissiyasiga taklif kiritsin.

Bunda egalikdagi, foydalanishdagi, ijaradagi va mulk qilib berilgan yer uchastkasi qonunda belgilangan tartibda olib qoʻyiladi;

b) “Oʻzbekgidroenergo” AJ tomonidan taqdim etilgan “Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihasining loyiha hujjatlari asosida belgilangan yer uchastkalarini Energetika vazirligiga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilishini taʼminlasin.

Energetika vazirligi qarorning ushbu bandiga asosan ajratiladigan yer uchastkalarini Yer kodeksiga muvofiq “Oʻzbekgidroenergo” AJga ijaraga berilishini taʼminlasin, bunda:

“Oʻzbekgidroenergo” AJ tomonidan mazkur yer uchastkalari uchun toʻlanadigan ijara toʻlovining miqdori ushbu hudud yer soligʻi miqdoriga tenglashtiriladi;

yer maydonlarining jamoat ehtiyojlari uchun olinishi munosabati bilan yer maydonlari egalari, foydalanuvchilari va ijarachilarning, koʻchmas mulk obyektlari mulkdorlarining koʻrgan zararlari (kompensatsiya berish xarajatlari) Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplash boʻyicha Toshkent viloyati hududiy jamgʻarmasi orqali qonunchilikda belgilangan tartibda “Oʻzbekgidroenergo” AJning mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziriga “Oʻzbekgidroenergo” AJning Eksimbankka toʻlov majburiyatlari yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi nomidan belgilangan tartibda davlat kafolatini berish vakolati berilsin.

7. “Oʻzbekgidroenergo” AJ investitsiya loyihasini moliyalashtirish uchun belgilangan tartibda Eksimbank bilan qarz kelishuvini rasmiylashtirsin.

8. Adliya vazirligi “Oʻzbekgidroenergo” AJ va Eksimbank oʻrtasida tuziladigan qarz kelishuvi va davlat kafolati boʻyicha belgilangan tartibda yuridik xulosa bersin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-dekabrdagi 884-son qaroriga 1-ILOVA

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni modernizatsiya qilish” va “Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihalari texnik-iqtisodiy asoslarining asosiy texnik-iqtisodiy

T/r Komponentlar nomi Oʻlchov birligi Jami shu jumladan moliyalashtirish manbalari: kreditlar “Oʻzbekgidroenergo” AJ oʻz mablagʻlari 1. Loyihaning umumiy qiymati * ming AQSh dollari 40 759,1 29 178,6 11 580,5 1.1. Asbob va uskunalar ming AQSh dollari ekv. 19 489,1 15 889,7 3 599,4 chet el valyutasida ming AQSh dollari 14 368,7 12 213,4 2 155,3 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 5 120,4 3 676,4 1 444,1 1.2. Qurilish-montaj ishlari ming AQSh dollari ekv. 16 842,2 12 782,1 4 060,2 chet el valyutasida ming AQSh dollari 12 782,1 12 782,1 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 4 060,2 4 060,2 1.3. Investitsiya davridagi moliyaviy xarajatlar ** ming AQSh dollari 1 092,3 1 092,3 chet el valyutasida ming AQSh dollari 1 092,3 1 092,3 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 1.4. Boshqa xarajatlar ming AQSh dollari ekv. 3 335,5 506,8 2 828,6 2. Loyiha quvvati, shu jumladan: oʻrnatilgan quvvat MVt 28,6 yillik oʻrtacha ishlab chiqariladigan elektr energiyasi mln kVt soat 93,8 3. Tashkil etiladigan ish oʻrinlari ( eski shtat jadvaliga asosan ) ish oʻrni 66 4. Loyihaning oʻzini qoplashining hisob-kitob muddati (investitsiya davrining davomiyligini inobatga olgan holda) yil 18,4 5. Investitsiya davrining davomiyligi oy 46 6. Yaratilayotgan ishlab chiqarish fondlarining qiymati ming AQSh dollari ekv. 37 031,20 7. Kreditlarni qaytarish muddati yil 20

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-dekabrdagi 884-son qaroriga 1a-ILOVA

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni (GES-5a) modernizatsiya qilish” investitsiya loyihasi texnik-iqtisodiy asoslarining asosiy texnik-iqtisodiy

T/r Komponentlar nomi Oʻlchov birligi Jami shu jumladan moliyalashtirish manbalari: kreditlar “Oʻzbekgidroenergo” AJ oʻz mablagʻlari 1. Loyihaning umumiy qiymati * ming AQSh dollari 11 198,2 7 870,4 3 327,8 1.1. Asbob va uskunalar ming AQSh dollari ekv. 8 164,9 6 547,9 1 617,0 chet el valyutasida ming AQSh dollari 5 082,0 4 319,7 762,3 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 3 082,9 2 228,2 854,7 1.2. Qurilish-montaj ishlari ming AQSh dollari ekv. 1 556,8 1 181,5 375,3 chet el valyutasida ming AQSh dollari 1 181,5 1 181,5 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 375,3 375,3 1.3. Investitsiya davridagi moliyaviy xarajatlar ** ming AQSh dollari 455,7 455,7 chet el valyutasida ming AQSh dollari 455,7 455,7 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 1.4. Boshqa xarajatlar ming AQSh dollari ekv. 1 020,8 141,0 879,8 2. Loyiha quvvati, shu jumladan: oʻrnatilgan quvvat MVt 12,6 yillik oʻrtacha ishlab chiqariladigan elektr energiyasi mln kVt soat 29,4 3. Tashkil etiladigan ish oʻrinlari ( eski shtat jadvaliga asosan ) ish oʻrni 14 4. Loyihaning oʻzini qoplashining hisob-kitob muddati (investitsiya davrining davomiyligini inobatga olgan holda) yil 16,1 5. Investitsiya davrining davomiyligi oy 46 6. Yaratilayotgan ishlab chiqarish fondlarining qiymati ming AQSh dollari ekv. 10 186,80 7. Kreditlarni qaytarish muddati yil 20

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-dekabrdagi 884-son qaroriga 1b-ILOVA

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni (GES-6a) modernizatsiya qilish” investitsiya loyihasini texnik-iqtisodiy asoslarining asosiy texnik-iqtisodiy

T/r Komponentlar nomi Oʻlchov birligi Jami shu jumladan moliyalashtirish manbalari: kreditlar “Oʻzbekgidroenergo” AJ oʻz mablagʻlari 1. Loyihaning umumiy qiymati * ming AQSh dollari 7 189,5 5 009,0 2 180,5 1.1. Asbob va uskunalar ming AQSh dollari ekv. 4 776,5 3 873,4 903,1 chet el valyutasida ming AQSh dollari 3 361,3 2 857,1 504,2 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 1 415,2 1 016,3 398,9 1.2. Qurilish-montaj ishlari ming AQSh dollari ekv. 1 372,2 1 041,4 330,8 chet el valyutasida ming AQSh dollari 1 041,4 1 041,4 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 330,8 330,8 1.3. Investitsiya davridagi moliyaviy xarajatlar ** ming AQSh dollari 285,3 285,3 chet el valyutasida ming AQSh dollari 285,3 285,3 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 1.4. Boshqa xarajatlar ming AQSh dollari ekv. 755,5 94,2 661,3 2. Loyiha quvvati, shu jumladan: oʻrnatilgan quvvat MVt 3,8 yillik oʻrtacha ishlab chiqariladigan elektr energiyasi mln kVt soat 12,7 3. Tashkil etiladigan ish oʻrinlari ( eski shtat jadvaliga asosan ) ish oʻrni 9 4. Loyihaning oʻzini qoplashining hisob-kitob muddati (investitsiya davrining davomiyligini inobatga olgan holda) yil 22,4 5. Investitsiya davrining davomiyligi oy 46 6. Yaratilayotgan ishlab chiqarish fondlarining qiymati ming AQSh dollari ekv. 6 511,30 7. Kreditlarni qaytarish muddati yil 20

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-dekabrdagi 884-son qaroriga 1v-ILOVA

“Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihasi texnik-iqtisodiy asoslarining asosiy texnik-iqtisodiy

T/r Komponentlar nomi Oʻlchov birligi Jami shu jumladan moliyalashtirish manbalari: kreditlar “Oʻzbekgidroenergo” AJ oʻz mablagʻlari 1. Loyihaning umumiy qiymati * ming AQSh dollari 22 371,4 16 299,2 6 072,2 1.1. Asbob va uskunalar ming AQSh dollari ekv. 6 547,7 5 468,4 1 079,2 chet el valyutasida ming AQSh dollari 5 925,4 5 036,6 888,8 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 622,3 431,9 190,4 1.2. Qurilish-montaj ishlari ming AQSh dollari ekv. 13 913,2 10 559,2 3 354,1 chet el valyutasida ming AQSh dollari 10 559,2 10 559,2 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 3 354,1 3 354,1 1.3. Investitsiya davridagi moliyaviy xarajatlar ** ming AQSh dollari 351,4 351,4 chet el valyutasida ming AQSh dollari 351,4 351,4 milliy valyutada ming AQSh dollari ekv. 1.4. Boshqa xarajatlar ming AQSh dollari ekv. 1 559,2 271,6 1 287,6 2. Loyiha quvvati, shu jumladan: oʻrnatilgan quvvat MVt 12,2 yillik oʻrtacha ishlab chiqariladigan elektr energiyasi mln kVt soat 51,7 3. Tashkil etiladigan yangi ish oʻrinlari ish oʻrni 43 4. Loyihaning oʻzini qoplashining hisob-kitob muddati (investitsiya davrining davomiyligini inobatga olgan holda) yil 18,3 5. Investitsiya davrining davomiyligi oy 27 6. Yaratilayotgan ishlab chiqarish fondlarining qiymati ming AQSh dollari ekv. 20 315,30 7. Kreditlarni qaytarish muddati yil 20

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-dekabrdagi 884-son qaroriga 2-ILOVA

“Shahrixon GESlar kaskadi” UKni modernizatsiya qilish” va “Janubiy Fargʻona kanalida (PK-571) JFK-5 GES qurilishi” investitsiya loyihalari doirasida taqdim etiladigan kreditni qaytarish va foiz (komissiya) toʻlovlarining

Qarz beruvchi XXR Eksport-import banki Qarz miqdori 29 178,6 ming AQSh dollari ekv. Qarz muddati 20,0 yil shu jumladan imtiyozli muddat 5,0 yil Foiz stavkasi 3,20% yillik Kafolat komissiyasi 0,50% yillik Majburiyat uchun komissiya 0,70% qarz miqdorining ishlatilmagan qismidan Tashkil etish uchun komissiya 0,70% bir martalik Yillar Toʻlov sanasi * Kredit summasi Asosiy qarz toʻlov summasi Qarz miqdori Foiz summasi ** Tashkil etish uchun komissiya summasi ** Kafolat uchun komissiya Majburiyat uchun komissiya summasi Jami toʻlanadigan summa *** 2024 01.11.2024 8 318,6 8 318,6 204,3 204,3 2025 01.01.2025 8 655,1 16 973,7 44,5 7,0 24,4 75,8 2025 01.07.2025 11 007,9 27 981,7 269,3 42,1 42,4 353,8 2026 01.01.2026 1 196,9 29 178,6 451,4 70,5 4,2 526,1 2026 01.07.2026 29 178,6 463,0 72,3 535,4 2027 01.01.2027 29 178,6 470,7 73,5 544,2 2027 01.07.2027 29 178,6 463,0 72,3 535,4 2028 01.01.2028 29 178,6 470,7 73,5 544,2 2028 01.07.2028 29 178,6 465,6 72,7 538,3 2029 01.01.2029 29 178,6 470,7 73,5 544,2 2029 01.07.2029 972,6 28 206,0 463,0 72,3 1 508,0 2030 01.01.2030 972,6 27 233,4 455,0 71,1 1 498,7 2030 01.07.2030 972,6 26 260,8 432,2 67,5 1 472,3 2031 01.01.2031 972,6 25 288,1 423,6 66,2 1 462,4 2031 01.07.2031 972,6 24 315,5 401,3 62,7 1 436,6 2032 01.01.2032 972,6 23 342,9 392,2 61,3 1 426,2 2032 01.07.2032 972,6 22 370,3 372,5 58,2 1 403,3 2033 01.01.2033 972,6 21 397,7 360,9 56,4 1 389,9 2033 01.07.2033 972,6 20 425,0 339,5 53,1 1 365,2 2034 01.01.2034 972,6 19 452,4 329,5 51,5 1 353,6 2034 01.07.2034 972,6 18 479,8 308,7 48,2 1 329,5 2035 01.01.2035 972,6 17 507,2 298,1 46,6 1 317,3 2035 01.07.2035 972,6 16 534,6 277,8 43,4 1 293,8 2036 01.01.2036 972,6 15 561,9 266,7 41,7 1 281,0 2036 01.07.2036 972,6 14 589,3 248,3 38,8 1 259,7 2037 01.01.2037 972,6 13 616,7 235,3 36,8 1 244,7 2037 01.07.2037 972,6 12 644,1 216,1 33,8 1 222,5 2038 01.01.2038 972,6 11 671,4 204,0 31,9 1 208,5 2038 01.07.2038 972,6 10 698,8 185,2 28,9 1 186,8 2039 01.01.2039 972,6 9 726,2 172,6 27,0 1 172,2 2039 01.07.2039 972,6 8 753,6 154,3 24,1 1 151,1 2040 01.01.2040 972,6 7 781,0 141,2 22,1 1 135,9 2040 01.07.2040 972,6 6 808,3 124,2 19,4 1 116,2 2041 01.01.2041 972,6 5 835,7 109,8 17,2 1 099,6 2041 01.07.2041 972,6 4 863,1 92,6 14,5 1 079,7 2042 01.01.2042 972,6 3 890,5 78,4 12,3 1 063,3 2042 01.07.2042 972,6 2 917,9 61,7 9,6 1 044,0 2043 01.01.2043 972,6 1 945,2 47,1 7,4 1 027,0 2043 01.07.2043 972,6 972,6 30,9 4,8 1 008,3 2044 01.01.2044 972,6 0,0 15,7 2,5 990,8 Jami 29 178,6 29 178,6 10 807,4 204,3 1 688,7 71,0 41 949,9

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 26-dekabr,

884-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.12.2024-y., 09/24/884/1073-son)

lex.uz