📅 2024-yil 26-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 26-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 26 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари, улардан фойдаланиш қоидалари ва талабларини белгиловчи ҳужжатларга, шунингдек, қадоқлаш ва тамғалашга ҳамда идентификация қилиш ва мувофиқлигини баҳолашга қўйиладиган талабларни назарда тутувчи Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) 1-иловага мувофиқ;
Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 887-сон қарорига 1-ИЛОВА
Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1-§. Мақсади ва қўллаш соҳаси
1. Мазкур Техник регламент газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларга (кейинги ўринларда — газ ускуналари) қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди.
2. Мазкур Техник регламентга 1-иловага мувофиқ Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг рўйхатида келтирилган газ ускуналари мазкур Техник регламентни тартибга солиш объектлари ҳисобланади.
3. Ушбу Техник регламент:
мотор ёқилғиси сифатида газдан фойдаланиладиган ускуналарга;
давлат мудофаасининг буюртмалари бўйича етказиб бериладиган газ ускуналарига;
саноат корхоналарида технологик жараёнларда фойдаланиш учун мўлжалланган газ ускуналарига нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Газ ускуналари мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ бўлганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилади.
5. Агар газ ускуналарининг айрим турлари учун бошқа техник регламентлар қабул қилинган ва амалда бўлса, у ҳолда ушбу газ ускунасига нисбатан қўлланиладиган барча техник регламентларнинг талаблари татбиқ этилади.
6. Ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ туркум ишлаб чиқариш жараёнларини таъминловчи ҳужжатларга эга бўлишлари шарт.
2-§. Атамалар ва таърифлар
7. Ушбу Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
бозорга чиқариш — тижорат фаолияти жараёнида бозорда тарқатиш ёки фойдаланиш учун ҳар қандай ускуна ва жиҳозларни тўлов асосида ёки бепул етказиб бериш;
бошқариш ва созлаш қурилмалари — газ ускунасига ўрнатиш учун мўлжалланган технологик жараёнларнинг параметрларини (режималарини) қўлда ёки автоматик равишда амал қилинишини таъминлайдиган техник воситалар;
Воббе диапазони — ҳажмли (мос равишда энг паст ёки энг юқори қийматини) ёниш иссиқлигининг газсимон ёқилғи нисбий зичлигининг (газсимон ёқилғи зичлигини стандарт шароитлардаги ҳаво зичлигига нисбати) квадрат илдизига нисбати;
газ турлари — Воббе диапазони билан боғлиқ бўлган ўхшаш ёниш хусусиятига эга бўлган газсимон ёқилғилар гуруҳини англатади;
газ ҳолатидаги ёқилғи — 15°C ҳароратда ва 101,325 kPa атмосфера босимида газсимон ҳолатида бўлган ёқилғи;
ёниш камерасини шамоллатиш — газ ускуналарининг ёниш камерасида ёнмай қолган газни ва ёндиргичга газ етказилмаганда, дудбўрондан ҳаво билан сиқиб чиқариш жараёни;
ёндиргичнинг алангаланиш вақти — ёндиргичга газ берилган вақтдан бошлаб оловнинг ёниши ва газ ёндиргич қурилмасининг бутун юзасига тарқалишигача бўлган вақт оралиғи;
ёқиш — асосий ва (ёки) ўт олдирувчи ёндиргичда газ ҳаво аралашмасининг алангаланиши содир бўлиши ва аланга мавжудлигини қайд қилиш жараёни;
ишга тушириш вақти — ёндиргичга газ берилгандан кейин аланга пайдо бўлишига қадар бўлган вақт;
ишга тушириш қуввати — газ ускунасининг ёндиргичига газ берилган вақтдан бошлаб олов мавжудлиги қайд этилгунга қадар бўлган вақт оралиғидаги ўртача қувват;
ишлаб чиқариш назорати — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ истеъмолчилар учун мўлжалланган қурилмаларни синовдан ўтказиш ва ўлчаш учун зарур бўлган ўлчаш ва синаш ускуналарини, малакали кадрларни ўз ичига олган тизимнинг мавжудлиги;
ишга тушириш — қурилмадан охирги фойдаланувчи томонидан биринчи марта фойдаланишни билдиради;
импорт қилувчи — маҳсулот етказиб берувчи хорижий ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан ташқи савдо битимини тузиб, ушбу маҳсулотни республика ҳудудида муомалага чиқарадиган ва унинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик ёки жисмоний шахс;
комбинациялашган ёндиргич — газ ҳолатидаги ёки суюқ турдаги ёқилғини алоҳида ёқишга мўлжалланган ёндиргич;
тўлиқ дастлабки аралашма ҳосил қиладиган ёндиргич — ёниши учун ёндиргичнинг тешик жойларидан чиқишидан олдин газни ҳаво билан аралаштирадиган ёки тайёр ёнувчи аралашмани етказиб берадиган ёндиргич;
фойдаланиш ҳужжатлари — алоҳида ёки бошқа ҳужжатлар билан биргаликда газ ускуналарининг ишлаш қоидаларини белгилайдиган ва (ёки) уларнинг хавфсизлиги учун ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланган асосий параметрлар ва хусусиятлар, қийматларини тасдиқловчи ҳамда фойдаланиш, шунингдек, кафолатлар ва белгиланган хизмат муддати давомида газ ускунасининг ишлаши тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи ҳужжатлар;
хавфсизлик қурилмаси — назорат қилинадиган параметрларнинг рухсат этилган чегаралардан чиқишида асосий ёндиргичга автоматик тарзда газ узатишнинг тўхтатилишини таъминловчи ва газ ускуналарига ўрнатиладиган қурилма;
қайта ёқиш — газ ускуналари конструкциясида, ускунанинг ишлаши давомида аланга ўчгандан сўнг ёндиргичга газ етказиб берилиши тўхтатилиб, ўрнатилган программа асосида ёндиргични автоматик равишда ишга тушириш жараёни;
қадоқлар — хом ашё ва тайёр маҳсулотларни жойлаштириш, ҳимоя қилиш, ташиш, юклаш ва тушириш, етказиб бериш ва сақлаш учун ишлатиладиган маҳсулот.
2-боб. Газ ускуналарининг хавфсизлик талаблари
1-§. Умумий талаблар
8. Импорт қилувчи газ ускуналарида қуйидаги маълумотларни кўрсатиши шарт:
ташкилот номи, рўйхатга олинган товар номи ёки товар белгиси;
ташкилотнинг почта манзили (маълумотларни газ ускунасида кўрсатиш имкони бўлмаса, ўрамда ёки газ ускунанинг ҳужжатларида кўрсатишга йўл қўйилади).
Маълумотлар аниқ, истеъмолчиларга ва назорат қилувчи идораларга тушунарли тарзда давлат тилида бўлиши керак.
9. Импорт қилувчи истеъмолчиларга ва назорат қилувчи идораларга газ ускуналарини хавфсизлик бўйича йўриқнома ва маълумотлар билан бирга давлат тилида тақдим қилиши керак.
10. Газ ускунаси импорт қилувчилар тасарруфида бўлган вақтда, уларни сақлаш ёки ташиш шартлари ушбу Техник регламент талабларига зид бўлмаслиги шарт.
11. Мазкур Техник регламент газ ускуналарига зарур бўладиган минимал талабларни белгилайди ва қуйидагиларни таъминлайди:
портлаш ва ёнғин хавфсизлиги;
электр хавфсизлиги;
механик ва термик хавфсизлик;
экологик хавфсизлик;
энергия самарадорлиги.
12. Газ ускунасининг эгаси белгиланган тартибда фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ ускунани ўрнатиш, ишга тушириш ва созлаш ишлари амалга оширилиши, ундан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим.
13. Газ ускунасининг (унинг қисмлари) фойдаланиш ҳужжатлари қўлланиш даврида Техник регламент талабларига жавоб бериши керак.
14. Ишлаб чиқарувчи ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг Техник регламентда белгиланган талабларга мувофиқлигини доимий равишда таъминлаб боришга масъулдир ҳамда белгиланган талаблар бўйича ишлаб чиқариш назоратини амалга оширади.
15. Агар газ ускуналари бошқариш қурилмаси билан жиҳозланган бўлса, уларнинг ишлаши хавфсизлик қурилмалари ишига таъсир қилмаслиги шарт.
16. Газ ускунасининг бошқариш, созлаш ёки хавфсизлик қурилмалари ишдан чиққан ҳолатларида ҳам хавфсизлик таъминланиши шарт.
17. Газ ускунасининг бошқариш, ростлаш ва беркитиш мосламаси фойдаланувчи томонидан йўл қўйиладиган хатоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар ва белгиларга эга бўлиши шарт.
18. Газ ускунасида ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатиладиган ва ростланадиган ҳамда фойдаланувчи ёки ўрнатувчи томонидан созлашни талаб қилмайдиган хавфсизлик, бошқариш ва ростлаш қурилмалари мос равишда ҳимояланган бўлиши керак.
19. Фойдаланиш ҳужжатларида газ ускуналаридан фойдаланиш шартларини чеклайдиган ёки хавфсизлик чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи маълумотлар кўрсатилади.
20. Савдо кўргазмалари, ярмаркалар ёки намойишларда ушбу Техник регламентга мувофиқ бўлмаган газ ускуналарини намойиш қилиш мумкин эмас, бунда газ ускуналари очиқ кўринадиган белги билан кўрсатилган бўлиши керак. Бу белги уларнинг мувофиқлиги тасдиқланмаганлигини ва муомалага чиқарилишига йўл қўйилмаслигини билдиради. Намойишлар давомида газ ускуналари эгаси томонидан инсонлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.
2-§. Портлаш ва ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
21. Газ ускуналарининг газ қувурларига уланиш қисми герметик бўлиши шарт.
22. Газ ускуналари конструкцияси таянчига ва унга тегиб турган юзаларга ёнғин хавфини туғдирмаслиги керак.
23. Ёндиргич унинг бутун юзаси бўйлаб бир текис алангаланишни таъминлаши шарт.
24. Хоналарда ва ёпиқ жойларда фойдаланишга мўлжалланган газ ускуналари газ тўпланиб қолишнинг олдини олишни таъминловчи ускуна билан жиҳозланган бўлиши керак. Газ ускуналарининг ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўриқномасида хонани шамоллатишга талаблар (шароитлар) мавжуд бўлганда, ушбу ускунасиз фойдаланишга йўл қўйилади.
25. Газ ускуналари газсимон ёқилғини ёқиш пайтида конденсатни ҳосил бўлишини истисно қилишни таъминлаши керак (конденсация режимида ишлайдиган газ ускуналари бундан мустасно).
26. Газ ускуналарини лойиҳалаштиришда ва ишлаб чиқаришда ташқи ёнғин содир бўлганда, портлаш хавфи минималлаштирилган бўлиши шарт.
27. Газ ускуналари уларнинг газли контурига сув ва ҳисобга олинмаган ҳавонинг киришига йўл қўйилмайдиган ҳолатда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши шарт.
28. Газ ускуналари ёқиш манбалари таъсирида портлаш юзага келтириб чиқармаслиги керак.
29. Газ ускуналарининг конструкцияси ҳавони табиий тортиш орқали ёниш камерасини шамоллатиш, ёндиргични ёқишдан ва қайта ёқишдан олдин ҳавони вентилятор билан мажбурий етказиб бериш ёки дудбурондан тортиб олиниши ҳисобига таъминланиши керак.
30. Газ ускунасини қайта ёқиш зарурати бўлганда, ёндиргичнинг ёқиш ва қайта ёқиш вақти оралиғида газ ускунаси маълум муддат шамоллатилиши керак.
31. Газ ускуналарига ўрнатилган ёндиргичларнинг (шу жумладан, тўлиқ дастлабки аралашма ҳосил қиладиган ва комбинациялашган) конструкцияси қуйидагиларни таъминлаши лозим:
ёқиш ва қайта ёқиш вақтида ёндиргичнинг бутун юзаси бўйлаб бир текис алангаланишини таъминлаш;
ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилган барча режимларда газ ҳолатидаги ёқилғини ёқишда портлаш ва ёнғин чиқиш хавфини истисно қилиши керак.
32. Газ ускуналарида ишга тушириш қуввати ва ёндиргичнинг алангаланиш вақти, ёқиш ва қайта ёқишда, қайта алангалатишга уринишлар сони, аланга ўчиб қолганда газни узатишни тўхтатиш вақти ёнмай қолган газларнинг йиғилиб қолмаслиги учун чегараланган бўлиши керак.
33. Газ ускуналари уларга тегиб турувчи бошқа юзаларни қиздирмаслиги керак.
34. Газ ускуналарининг ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган бошқа талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
35. Газ ускуналарини жойлаштириш учун мўлжалланган хоналар ёнғин хавфсизлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
3-§. Электр хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
36. Электр кучланишнинг ёки ёрдамчи энергия тавсифининг ўзгариши, шунингдек, электр энергиясининг узилиши ва кейинчалик қайта тикланиши газ ускуналарининг хавфсизлигини бузмаслиги керак.
37. Электр тармоғига уланган газ ускунаси электр токи таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.
38. Газ ускуналари уларни лойиҳалаштиришда ва ишлаб чиқаришда электромагнит ҳодисалар ва газ билан боғлиқ ҳар қандай хавфлардан ҳимояланган бўлиши керак.
4-§. Механик ва термик хавфсизлик талаблари
39. Газ ускуналари нормал фойдаланишда, уларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган беқарорлик, деформация, синиш, емирилиш ёки бирор-бир зарарли моддаларнинг ажралиб чиқиш ҳолатлари юзага келмайдиган ҳолда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши керак.
40. Газ ускуналарини ишга туширишда ёки ишлатиш вақтида ҳосил бўладиган конденсат газ ускуналарининг хавфсиз ишлашига таъсир қилмаслиги керак.
41. Газ ускуналарининг конструкцияси фойдаланиш даврида унинг хавфсизлик даражаси Техник регламент талабларидан пасайишига олиб келадиган мустаҳкамликнинг йўқотилиши, шаклининг ўзгариши, носозликлар ёки кескин емирилиш ҳолатларини истисно қилиши керак.
42. Газ ускуналарининг хавфсизлигига таъсир қиладиган, пайдо бўладиган шакл ўзгаришининг олдини олиш учун босим остида бўладиган барча қисмлар фойдаланишдаги механик ва ҳарорат юкланишларига бардош бериши керак.
43. Газ ускуналарини ишлаб чиқаришда фойдаланадиган материаллар қўлланилишига кўра мос бўлиши ва ускунанинг фойдаланиш даврида учрайдиган механик, иссиқлик ва кимёвий таъсирга чидамли бўлиши керак.
44. Овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун мўлжалланган газ ускуналарида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ушбу мақсадларда ишлатишга рухсат этилган материаллардан фойдаланиши шарт.
45. Газ ускуналарининг юқори ҳароратда ишловчи қисмлари билан қобиқ орасида қўлланиладиган иссиқлик изоляцияси меъёрий термик ва механик кучланишларга бардош бериши, фойдаланишнинг нормал шароитларида материалдан бирор-бир зарарли моддалар ажралиб чиқмаслиги керак.
46. Газ ускуналари ҳимоя, бошқарув ёки созловчи қурилмаларининг ишдан чиқиши хавфли вазиятга олиб келмаслигини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши шарт.
47. Газ ускуналарини ишлатишда ҳар қандай хатоликларнинг олдини олиш мақсадида бошқарув ва созлаш қурилмалари керакли белгилар ва йўриқномалар билан таъминланган бўлиши шарт. Уларнинг конструкцияси тасодифий ишлаб кетишини истисно қилиши керак.
48. Хоналарда ва ёпиқ хоналарда ишлашга мўлжалланган газ ускуналари ҳар қандай ҳолатларда, улардаги ёнмай қолган газлар хонага йиғилиб қолмаслигини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши керак.
49. Конденсация қозонларидан ташқари ёниш учун ҳавонинг мажбурий оқимини таъминловчи ёндиргичли иситиш қозонларининг материалларига, кимёвий таркиби ва механик хусусиятларига, ишлаб чиқаришдаги пайванд бирикмаларига бўлган хавфсизлик талаблари мазкур Техник регламентга 2-илованинг 1 — 4 жадвалларида белгиланган.
5-§. Экология ва атроф-муҳит хавфсизлиги талаблари
50. Газ ускуналари оловнинг барқарорлигини ва ёниш маҳсулотларида углерод ва азот оксидларининг таркибини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган ўртача кунлик максимал рухсат этилган концентрациялардан ошмайдиган миқдорда таъминлаши керак.
51. Дудбўрон билан бирлашган газ ускуналаридан ёниш маҳсулотидаги чиқиндиларнинг хонага тасодифий чиқишини истисно қилиши керак.
52. Дудбўрон билан бирлашган газ ускуналарида ёниш маҳсулотларини чиқариш тизимининг бузилишида газнинг ёндиргичга узатилишини тўхтатиши керак.
52 1 . Иситиш қозонлари шундай лойиҳалаштирилиши керакки, бунда қуввати 75 кВт дан юқори иситиш қозонлари дудбўрони орқали ёниш маҳсулотидан атроф-муҳитга ажралиб чиқаётган чиқиндилар концентрациясини камайтириш мақсадида махсус фильтр билан жиҳозланган бўлиши керак.
53. Газ ускуналари конденсатни чиқариб юбориш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
6-§. Энергия самарадорлиги талаблари
54. Газ ускуналари энергия тежамкор, оқилона ва самарали ҳамда хавфсиз фойдаланишни таъминлайдиган ҳамда ўлчаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
7-§. Бошқариш ва созлаш ҳамда хавфсизлик қурилмаларига қўйиладиган талаблар
55. Газ ускуналари хавфсизлик, бошқариш ва созлаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
56. Истеъмолчи томонидан газ ускунасининг хавфсизлик, бошқариш ва созлаш қурилмалари йилига камида бир марта газ таъминоти ташкилоти ёки ваколатга эга бўлган тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда текширилиши ва кўрикдан ўтказилиши керак.
57. Газ ускуналари хавфсизлик, бошқариш ва созлаш қурилмалари ишдан чиққанда хавфсизликни таъминлаши керак.
58. Бошқариш ва созлаш қурилмалари, шунингдек, газ ускунасининг беркитиш мосламалари фойдаланувчи (хизмат кўрсатувчи ходимлар) томонидан хато ҳаракатларнинг олдини олиш учун тегишли белгиларга эга бўлиши керак.
3-боб. Фойдаланиш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар
59. Газ ускуналарининг етказиб бериш жамламаси давлат тилидаги паспорт, газ ускунасини ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўриқномаси ҳамда ундан фойдаланиш қўлланмасини ўз ичига олиши керак.
60. Газ ускуналарини тўғри ва хавфсиз ўрнатиш, ишга тушириш, ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш учун ишлаб чиқарувчи етарли ва тўлиқ маълумотларни тақдим қилиши шарт.
61. Газ ускуналарнинг паспорти газ ускунасини идентификация қилиш учун асосий ҳужжат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши учун газ ускунасининг паспорти бўлиши шарт.
Газ ускуналарининг паспортида ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотлар, газ ускуналарининг ишлаб чиқарилган санаси ва завод рақами, алоҳида қисмларининг асосий техник таснифлари, шунингдек, хизмат қилиш муддати кўрсатилади.
62. Газ ускуналарини ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича йўриқномаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
газ ускунасининг умумий таснифи ва уни ишлатиш тартиби;
газ ускунасининг номинал иссиқлик қуввати ва (ёки) иссиқлик ишлаб чиқариши;
ишлатиладиган газларнинг турлари ва номинал босимлари;
газ ускунасини бир турдаги газдан бошқасига ўтказиш тартиби;
ёниш жараёнини таъминлаш, ёнмаган газларнинг хавфли ҳажми тўпланишини бартараф этиш ва ёниш маҳсулотларини чиқариб ташлашни таъминлайдиган шароитларни яратиш учун газ ускуналари ўрнатилган хонани шамоллатишга қўйиладиган талаблар;
блокли газ ёндиргичларга қўйиладиган талаблар, зарур бўлганда эса, ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган тўғри йиғиш ва созлашни кафолатлаш, эълон қилинган техник тавсифларни ва фойдаланиш вақтида газ ускуналарининг хавфсизлигини таъминлаш учун тавсия этилган уларнинг комбинациялари рўйхати;
иситиш ускуналари учун сувнинг кимёвий таркибига бўлган талаблар (сув иссиқлик ташувчи бўлган ҳолларда);
электрда ишлайдиган автоматика тизимга эга газ ускунаси учун электр тармоғидаги номинал кучланиши;
газ ускуналаридан фойдаланиш жараёнида техник хизмат кўрсатиш муддатлари ва турлари;
техник носозликлар ва уларни бартараф этиш усуллари;
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), у билан боғланиш учун маълумот;
газ ускуналари ишлаб чиқарилган ой ва йили ва (ёки) қўллаш жойи ва ишлаб чиқарилган санани аниқлаш усули тўғрисидаги маълумотлар.
63. Газ ускуналарини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш давомида тегишли йўриқномалардан ташқари газ ускунасига ўрнатадиган мосламаси ва ускунаси тақдим этилиши керак.
64. Ишлаб чиқарувчи томонидан газ ускуналарининг йўриқномаларида тайёр ускунанинг асосий қисмини ташкил этадиган мосламаларга кўрсатиладиган созлаш, фойдаланиш ва техник хизматлар бўйича барча керакли маълумотлар бўлиши керак.
65. Газ ускуналарини ишлатиш бўйича қўлланмада газ ускуналаридан фойдаланиш шартларини чекловчи ёки хавфсизлик чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи маълумотлар, шунингдек, уларнинг бутун хизмат муддати давомида хавфсиз ишлаши учун зарур бўлган маълумотлар бўлиши ва фойдаланувчига уларнинг имкониятлари чекланганлигини кўрсатиши керак.
66. Фойдаланиш қўлланмасида газ ускунасини хавфсиз утилизация қилиш бўйича тавсиялар бўлиши керак.
67. Фойдаланиш ҳужжатлари қоғоз шаклида бўлади. Унга электрон шаклидаги фойдаланиш ҳужжатлари тўплами илова қилиниши мумкин.
68. Ёниш учун ҳавонинг мажбурий оқимини таъминловчи ёндиргичли иситиш қозонларининг фойдали иш коэффициенти талаблари (конденсация қозонлардан ташқари) мазкур Техник регламентга 2-илованинг 5-жадвалида белгиланган.
4-боб. Қадоқлаш ва тамғалашга қўйиладиган талаблар
1-§. Тамғалашга қўйиладиган талаблар
69. Мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланган газ ускуналари мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши шарт.
70. Мувофиқлик белгиси ҳар бир газ ускунасининг ўзига ҳамда унга илова қилинадиган фойдаланиш ҳужжатларига қўйилади. Агарда газ ускунасига мувофиқлик белгисини бевосита қўйишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ушбу белгини маҳсулот қадоғига қўйишга рухсат этилади ҳамда унга илова қилинадиган фойдаланиш ҳужжатларида кўрсатилади.
71. Муомалага чиқариладиган газ ускуналарининг ҳар бирида фойдаланиш даврида сақланадиган ва кўриш учун қулай бўлган жойга, аниқ ва осон ўқиладиган давлат тилидаги тамғалар қўйилиши керак.
72. Газ ускунаси муомалага чиқаришдан олдин мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.
73. Тамғаларда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) маҳсулот белгиси;
ишлаб чиқарувчи жойлашган мамлакатнинг номи;
газ ускунасининг модели (тури);
серия рақами (тўплам рақами);
газ ускунаси ишлаб чиқарилган сана (ой, йил);
газ ускунасининг номинал иссиқлик ишлаб чиқариши ва (ёки) номинал иссиқлик қуввати;
фойдаланиладиган газнинг тури ва номинал босими;
электр токининг кучланиши, частотаси ва истеъмол қилинадиган электр қуввати (электр тармоғига уланган газ ускуналари учун).
74. Газ ускуналарига ўрнатилган огоҳлантирувчи ёзувлар фойдаланувчини қуйидагилар тўғрисида хабардор қилиши керак:
портлаш, ёнғин, углерод оксиди билан заҳарланиш, зарарли иссиқлик таъсири, электр токи уриши (электр тармоғига уланган газ ускуналарига нисбатан) хавфи;
ҳаво айланиши яхши бўлган жойларда газ ускуналарни ўрнатиш зарурати (хонадаги газ ускуналарининг ёниш маҳсулотларини чиқариб юбориш билан бирга).
75. Агар конструкция хусусиятларига кўра газ ускуналарини тўғридан-тўғри белгилаш имконияти бўлмаса, фақат қадоқни белгилашга йўл қўйилади.
76. Қадоқнинг ташқи томонидаги қўйилган тамғалар аниқ кўринадиган, сувда ўчмайдиган бўёқдан бўлиши ва қадоқ рангидан фарқ қилиши ҳамда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
газ ускунасининг модели тури (модели);
ишлатиладиган газнинг тури ва номинал босими;
манипуляция (бошқариш) белгилари;
ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) товар белгиси;
ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг номи.
77. Манипуляция белгилари қадоқнинг турли жойларида такрорланиши керак.
78. Транспорт тамғаларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
юкни қабул қилиб олувчининг номи;
етказиб бериш манзили;
тўпламдаги ўринлар тартиб рақами билан юк ўринлари сони;
юк жўнатувчининг номи;
жўнатилиш манзилининг номи;
маҳсулотнинг қадоқсиз соф оғирлиги ва қадоғи билан оғирлиги;
габарит ўлчамлари.
2-§. Қадоқлашга қўйиладиган талаблар
79. Газ ускунасининг ҳар бири сақлаш ва ташиш вақтида унинг хавфсизлигини таъминлайдиган тарзда қадоқланиши керак.
80. Қувур ўтказгичларнинг барча уланиш тешиклари ташиш тиқинлари билан ёпилган бўлиши керак.
81. Газ ускунасининг қадоғи ташиш, юклаш ва тушириш шароитларини таъминлаш керак.
5-боб. Газ ускунасининг мувофиқлигини баҳолаш
1-§. Газ ускунасини идентификация қилиш
82. Идентификация деганда, тамғада кўрсатилган муҳим белгиларга мувофиқлигини баҳолаш учун тақдим этилган газ ускунасининг идентификаторини аниқлашни англатади.
Газ ускуналари ишлаб чиқарувчи томонидан берилган ҳужжатлардаги маълумотларга кўра идентификация қилинади.
83. Газ ускуналари қуйидагилар томонидан идентификация қилинади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарган ишлаб чиқарувчи (сотувчи);
сертификатлаштириш органлари — маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида;
давлат назорати органлари — Техник регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида.
2-§. Газ ускуналарининг мувофиқлигини тасдиқлаш
84. Газ ускуналарининг мазкур Техник регламентнинг талабларига мувофиқлиги, мувофиқликни декларация қилиш ёки сертификатлаш шаклларида тасдиқланади.
85. Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг рўйхати мазкур Техник регламентга 1-иловада келтирилган.
86. Мазкур Техник регламентда келтирилган мажбурий тартибда мувофиқлиги декларация қилинадиган газ ускуналари ариза берувчининг ихтиёрига кўра сертификатлаштириш шаклида ўтказилиши мумкин.
87. Газ ускунасининг мувофиқлиги қуйидаги схемаларнинг бири бўйича декларация қилиш йўли билан тасдиқланади:
1Д схема — туркум ишлаб чиқарилган газ ускунаси учун ариза берувчининг ўз далилларига асосланиб мувофиқликни эълон қилишда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
2Д схема — ягона (битта) газ ускунаси учун ёки унинг тўпи учун ариза берувчининг ўз далиллари асосида мувофиқликни эълон қилишда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;
3Д схема — туркум ишлаб чиқарилган газ ускунаси учун синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларация қилишда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки у томондан ваколат берилган юридик шахс ҳисобланади;
4Д схема — ягона (битта) газ ускунаси учун ёки унинг тўпи учун синов лабораторияси иштирокида олинган далиллар ва ариза берувчининг ўз далиллари (агар мавжуд бўлса) асосида мувофиқликни декларациялашда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (у томондан ваколат берилган юридик шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади.
88. Мувофиқлик тўғрисидаги декларация қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
89. Газ ускунасининг ушбу Техник регламент талабларига сертификатлаштириш орқали мувофиқлиги қуйидаги схемалар асосида баҳоланади:
1С схема — туркум ишлаб чиқариладиган газ ускунасини сертификатлаштиришда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
3С схема — газ ускунасини тўпи учун қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади ва сертификатланган маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан (импорт қилинган маҳсулотлар ариза берувчига қулай шаклда) тамғаланишини таъминлайди;
4С схема — ягона (битта) газ ускунаси учун Техник регламентда белгиланган синов ва ўлчаш жараёнида ушбу буюмга путур етказилмаса қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчи ваколатлаган шахс) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади;
90. Мувофиқлик сертификати қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
6-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати
91. Мазкур техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
7-боб. Ўтиш даври
92. Мазкур Техник регламент кучга кирган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган ва газ ускуналари учун хавфсизлик талабларини белгилайдиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларни техник регламент билан мослаштирилгунига қадар ушбу техник регламентга зид бўлмаган қисмлари амалда қўлланилади.
93. Техник регламент кучга киргунга қадар газ ускуналари учун олинган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар ушбу ҳужжатларда белгиланган муддатлар давомида амалда бўлади.
8-боб. Техник регламент талабларини бузганлик учун жавобгарлик
94. Ушбу Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 1-ИЛОВА
Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг
Т/р Маҳсулот номи ТИФ ТН коди I. Овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналари 1. Газда ишловчи маиший ҳаво иситиш аппаратлари (печкалар) (иситиш ва сув палласи билан бирлаштирилган қурилмалар, конвекторлар, каминлар, ҳаво иситгичлари, газли ҳаво иситгичлар билан жиҳозланган кондиционерлар) 7322 дан 2. Овқатни тайёрлаш ва иситиш учун мўлжалланган газда ишлайдиган маиший жиҳозлар (плиталар, пишириш панеллари, печли шкафлар, гриллар, камида битта газда ишлайдиган ёндиргичси мавжуд бўлган электр плиталар) 7321 11 3. Газда ишлайдиган оқимли сув иситиш аппаратлари 8419 11 000 0 4. Газда ишлайдиган сиғимли сув иситиш аппаратлари 8419 19 000 0 5. Кўчма ва туристик бўлган таганлар ва плиталар 7321 11 900 0 дан 6. Инфрақизил нурланишли маиший газ ёндиргичлари, маиший аппаратлар учун газ ёндиргичли қурилма 7321 90 дан 7322 90 000 0 дан 8416 20 дан 7. Газда ишлайдиган иситиш қозонлари 8403 10 дан 8. Босими 0,07 MPа гача бўлган буғ қозонлари 8402 дан 9. Умумий овқатланиш корхоналари ва объектлари учун иссиқлик газ ускуналари (статционар пишириш қозонлари, ошхона плиталари, пишириш ва қовуриш аппаратлари, ағдариладиган товалар, мангаллар, фритюрницалар, суюқликларни қайнатиш ва иситиш учун ускуналар, биринчи ва иккинчи таомлар учун мармитлар) 8419 81 800 0 дан 10. Махсус мўлжалланган саноат ёндиргичлари («ёруғ» инфрақизил нурланишли иситгичлар) 8416 20 дан 11. Чорвачилик бинолари учун иссиқлик ёки газ генераторлари 7322 дан 12. Парранда хоналар учун газ брудерлар 8436 21 000 0 дан 7322 дан II. Блокли автоматик ёндиргичлар 13. Газда ишлайдиган блокли саноат ёндиргичлари 8416 20 100 0 14. Комбинациялашган блокли саноат ёндиргичлари 8416 20 200 0 III. Бошқариш ва созлаш қурилмалари 15. Ташқи энергия манбаисиз ишлайдиган газ босим созлагичи 8481 10 дан 8481 80 591 0 дан 16. Газ баллонлари учун созлагичлар (редукторлар) 8481 10 дан 8481 80 591 0 дан 17. Газ ёндиргичлари ва аппаратлари учун автоматлаштириш мосламалари ва воситалари (автоматик ёқиш учун блоклар ва панеллар) 8537 10 дан * 9032 дан * 18. Газни меъёрлаш ва сақлаб беркитиш арматуралари (автоматик ўчириш клапани, босим меъёрлагич, алангани назорат қилиш термоэлектрик мосламаси) 8481 дан * 9032 дан * 19. Газ ёндиргичлар ва аппаратлар учун эгилувчан уланмалар 8307 10 000 9 дан 8307 90 000 0 дан
Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 2-ИЛОВА
Конденсация қозонларидан ташқари ёниш учун ҳавонинг мажбурий оқимини таъминловчи ёндиргичли иситиш қозонларининг материалларига, кимёвий таркиби ва механик хусусиятларига, ишлаб чиқаришдаги пайванд бирикмаларига бўлган хавфсизлик талаблари
1-жадвал
Пўлатдан ва бошқа материаллардан ишлаб чиқарилган иситиш қозонлари учун минимал девор қалинлиги (чўяндан ташқари)
Девор тури Рухсат этиладиган иссиқлик ишлаб чиқарувчанлик, kW Деворнинг минимал қалинлиги * , mm Феррит пўлатлар Аустенит пўлатлар ва бошқа зангламайдиган пўлатлар Олов ва сувга тегиб турадиган ёниш камераси деворлари ва конвекцион иситишнинг текис юзалари учун 100 гача (шу жумладан, 100 ҳам) 4 2 100 дан 300 гача (шу жумладан, 300 ҳам) 5 3 300 дан 4 000 гача (шу жумладан, 4 000 ҳам) 6 4 4000 дан юқори 8 4 Фақат сувга тегиб турадиган ва қаттиқ қотирилган деворлар учун 100 гача (шу жумладан, 100 ҳам) 3 1 100 дан 300 гача (шу жумладан, 300 ҳам) 4 2 300 дан юқори 5 2 Бошқа қувурлар 2,9; 2 mm — иситилмайдиган қувурлар учун ташқи диаметри 17,2 mm дан кам 1
2-жадвал
Иситиш қозонлари материалларининг кимёвий таркибига бўлган талаблар
Қувурнинг материаллари Пўлат тури Кимёвий таркиби, массанинг % S P S Si Mn Cr Mo N i Ti N b/Ta Пўлат листлар Углеродли ≤0,25 ≤0,05 ≤0,05 - - - - - - -
3-жадвал
Иситиш қозонлари материалларининг механик хусусиятларига бўлган талаблар
Қувур материаллари Пўлат тури Механик хусусиятлар Узулишга мустаҳкамлик чегараси R m , N/mm 2 Оқувчанлик чегараси R oН / R p 0,2, N/mm 2 L 0 = 5 d 0 da A long бузувчи чўзилиш, % L 0 = 5 d 0 da A transv бузувчи чўзилиш, % Пўлат листлар Углеродли ≤ 520 ≤ 0,7 а) ≥ 20 - а) Оқувчанлик чегарасининг мустаҳкамлик чегарасига бўлган узилиш нисбати. Компонентларнинг максимал мумкин бўлган ҳарорати учун тегишли юқори ҳароратли оқувчанлик чегараси таъминланиши керак.
4-жадвал
Иситиш қозонларини ишлаб чиқаришдаги пайванд бирикмаларига бўлган талаблар
Т/р Чок тури Материал қалинлиги t , mm Пайвандлаш технологияси а Изоҳ 1. Четларнинг оғишисиз пайванд бирикиш чоки Бир томонлама Икки томонлама <6 (8) 135 12 131 (111) Чуқур эритиш электродларидан фойдаланганда ёки икки томондан пайвандлашда t = 8 mm гача бўлган қийматларга йўл қўйилади 2. Четларнинг оғишисиз пайванд бирикиш чоки > 6 12 гача 12 Пайвандланадиган қирраларнинг орасидаги бўшлиқ b = (2 — 4) mm қуюқлаштирувчи билан флюс учун резервуар бўлиши лозим 3. Четларнинг оғишисиз пайванд бирикиш чоки (икки томонлама) > 8 12 гача 135 12 (111) Пайвандланадиган қирраларнинг орасидаги бўшлиқ b = (2 — 4) mm. Қўлда электр пайвандлаш учун чуқур эритиш электродлари ишлатилади 4. Икки четларнинг орасидаги битта оғишли V-симон бирикиш чоки 12 гача (111) Пайвандлашга тайёргарлик — 60°бурчак остидаги V-симон бирикиш 5. Икки четларнинг орасидаги битта оғишли V-симон бирикиш чоки а) 30° дан 50° гача 12 гача 135 12 Пайвандлашга тайёргарлик — материалнинг қалинлигига қараб (30° — 50°) бурчаги остидаги V-симон бирикиш 6. Икки четларнинг орасидаги икки симметрик оғишли Х-симон бирикиш чоки а) 30° дан 50° гача св. 12 135 12 Пайвандлашга тайёргарлик — материалнинг қалинлигига қараб (30° — 50°) бурчаги остидаги Х — симон бирикиш 7. Қатланган четли икки листлар орасидаги бирикиш пайванд чоки ≤6 135 141 131 (111) Фақат пайвандланадиган қисмлар учун алоҳида ҳолатларда рухсат этилади. Бундай чокларга эгилишда ҳосил бўладиган кучланишларга йўл қўйилмайди. Бевосита олов таъсирида бўлган девор қисмлари учун ишлатилмайди s = 0,8 t 8. Бурчакли пайванд чоки ≤6 135 12 (111) Ушбу турдаги чоклар учун эгилишдаги кучланишларга йўл қўйилмайди a = t 9. Иккита бурчакли пайванд чоклар бирикмалари ≤12 135 12 (111) a = t >12 a = 2/3 t 10. Бир чети икки оғишли К-симон бирикиш чоки ≤12 135 12 (111) a = t >12 135 12 (111) a = 2/3 t 11. бир чети оғишли V-симон бирикиш чоки ≤12 135 12 (111) (111) учун β = 60˚ >12 135 12 135 учун, 12β = (45˚ — 50˚) 12. Бир чети оғишли V — симон бирикиш чоки ≤12 135 12 (111) (111) учун β = 60˚ 135 учун, 12β = (45˚ — 50˚) 13. 12 (111) 135 Иссиқлик нурланиши таъсирида бўлган қувурнинг охири бурчакли пайванд чоки чегарасидан ташқарига чиқмаслиги керак 14. ≤6 135 (111) Қувурни юқори термик кучланишларда пайвандлаш α ≥ t 15. 135 (111) Қувурни юқори термик кучланишларда пайвандлаш (111) учун β=60˚ 135 учун β= (45˚ — 50˚) а Пайвандлаш технологияси коди Технология коди Технология 12 Флюс остида ёйсимон пайвандлаш 111 Қопламали эрувчи электрод билан ёйсимон пайвандлаш 131 Инерт газ муҳитида эрувчи электрод билан ёйсимон пайвандлаш; МИГ пайвандлаш (MIG) 135 Фаол газ муҳитида эрувчи электрод билан ёйсимон пайвандлаш; МАГ пайвандлаш (МАG) 141 инерт газ муҳитида волфрамли электрод билан ёйсимон пайвандлаш; ВИГ пайвандлаш (ТIG)
5-жадвал
Ёниш учун ҳавонинг мажбурий оқимини таъминловчи ёндиргичли иситиш қозонларининг фойдали иш коэффициентига бўлган талаблар
Газ ускуналари тури P N даги ФИК 0,3 P N даги ФИК Минимал қийматлар Сувнинг ўртача ҳарорати °С Минимал қийматлар Сувнинг ўртача ҳарорати, °С Оддий P n ≤ 400 kW ≥84+2 lg P n 70 ≥80 + 3 lg Pn 50 P n > 400 kW ≥89,2 a 70 ≥87,8 b,d 50 Паст ҳарорат Pn ≤ 400 kW ≥87 + 1,5 lg P n 70 ≥87,5 + 1,5 lg Pn 40 Pn > 400 kW ≥9,1 c 70 ≥91,4 c,d 40 a) 84 +2 lg 400 = 84 + 2·2,60 = 89,2 b) 80 +3 lg 400 = 80 + 3·2,60 = 87,8 c) 87,5 +1,5 lg 400 = 87,5 + 1,5·2,60 = 91,4 d) Фақат қуввати 1000 kW гача бўлган газдан фойдаланувчи ускуналар учун.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 887-сон қарорига 2-ИЛОВА
Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 1. Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларга (кейинги ўринларда — газ ускуналари) доир ҳамда намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган амалдаги стандартлар рўйхатини тузади ва хатловдан ўтказади. Уч ой муддатда 2. Ушбу Техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган газ ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатларини шакллантиради ва тасдиқлайди. Бир ой муддатда 2-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Газ ускуналарининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш кўламини кенгайтириш бўйича чораларни кўради. Олти ой муддатда 3-босқич Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлайди. Жадвалга мувофиқ 4-босқич Тадбиркорлик субъектлари 1. Техник регламентни ўрганади, ходимларни (сифат учун масъул) ўқитади ва Техник регламентни жорий қилади. Бир ой муддатда 2. Мувофиқликни баҳолаш тартиботидан ўтказиш учун тегишли маҳсулот намуналарини Техник регламент талабларига мувофиқ тайёрлайди. Техник регламент кучга кирган кундан бошлаб 5-босқич Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламент талабларига риоя этилишининг давлат назоратини амалга оширади. Белгиланган тартибда 6-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилади ва маълумотларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳар чоракда
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 887-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 30 октябрдаги 880-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат электротехника маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар устидан сифат назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 15 ноябрдаги 602-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 декабрь,
887-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TEXNIK REGLAMENT
ROʻYXATI
SXEMASI
ROʻYXATI
Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 28-fevraldagi PQ-91-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligiga qoʻyiladigan talablarni yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarga qoʻyiladigan xavfsizlik talablari, ulardan foydalanish qoidalari va talablarini belgilovchi hujjatlarga, shuningdek, qadoqlash va tamgʻalashga hamda identifikatsiya qilish va muvofiqligini baholashga qoʻyiladigan talablarni nazarda tutuvchi Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglament (keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament) 1-ilovaga muvofiq;
Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy etish sxemasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Texnik reglament rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab olti oy oʻtgach amalga kiritilsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari ushbu qaror rasman eʼlon qilingan kundan eʼtiboran olti oy oʻtgandan soʻng oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ushbu qarorning maqsadlari, mazmuni va uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholi, vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar hamda tadbirkorlik subyektlarining keng xabardor qilinishini taʼminlasin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi raisi A.V. Rafikov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-dekabrdagi 887-son qaroriga 1-ILOVA
Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1-§. Maqsadi va qoʻllash sohasi
1. Mazkur Texnik reglament gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarga (keyingi oʻrinlarda — gaz uskunalari) qoʻyiladigan xavfsizlik talablarini belgilaydi.
2. Mazkur Texnik reglamentga 1-ilovaga muvofiq Majburiy tartibda muvofiqligi baholanishi lozim boʻlgan gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning roʻyxatida keltirilgan gaz uskunalari mazkur Texnik reglamentni tartibga solish obyektlari hisoblanadi.
3. Ushbu Texnik reglament:
motor yoqilgʻisi sifatida gazdan foydalaniladigan uskunalarga;
davlat mudofaasining buyurtmalari boʻyicha yetkazib beriladigan gaz uskunalariga;
sanoat korxonalarida texnologik jarayonlarda foydalanish uchun moʻljallangan gaz uskunalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
4. Gaz uskunalari mazkur Texnik reglament talablariga muvofiq boʻlganda, Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga chiqariladi.
5. Agar gaz uskunalarining ayrim turlari uchun boshqa texnik reglamentlar qabul qilingan va amalda boʻlsa, u holda ushbu gaz uskunasiga nisbatan qoʻllaniladigan barcha texnik reglamentlarning talablari tatbiq etiladi.
6. Ishlab chiqaruvchi tashkilotlar ushbu Texnik reglament talablariga muvofiq turkum ishlab chiqarish jarayonlarini taʼminlovchi hujjatlarga ega boʻlishlari shart.
2-§. Atamalar va taʼriflar
7. Ushbu Texnik reglamentda quyidagi atamalar va taʼriflardan foydalaniladi:
bozorga chiqarish — tijorat faoliyati jarayonida bozorda tarqatish yoki foydalanish uchun har qanday uskuna va jihozlarni toʻlov asosida yoki bepul yetkazib berish;
boshqarish va sozlash qurilmalari — gaz uskunasiga oʻrnatish uchun moʻljallangan texnologik jarayonlarning parametrlarini (rejimalarini) qoʻlda yoki avtomatik ravishda amal qilinishini taʼminlaydigan texnik vositalar;
Vobbe diapazoni — hajmli (mos ravishda eng past yoki eng yuqori qiymatini) yonish issiqligining gazsimon yoqilgʻi nisbiy zichligining (gazsimon yoqilgʻi zichligini standart sharoitlardagi havo zichligiga nisbati) kvadrat ildiziga nisbati;
gaz turlari — Vobbe diapazoni bilan bogʻliq boʻlgan oʻxshash yonish xususiyatiga ega boʻlgan gazsimon yoqilgʻilar guruhini anglatadi;
gaz holatidagi yoqilgʻi — 15°C haroratda va 101,325 kPa atmosfera bosimida gazsimon holatida boʻlgan yoqilgʻi;
yonish kamerasini shamollatish — gaz uskunalarining yonish kamerasida yonmay qolgan gazni va yondirgichga gaz yetkazilmaganda, dudboʻrondan havo bilan siqib chiqarish jarayoni;
yondirgichning alangalanish vaqti — yondirgichga gaz berilgan vaqtdan boshlab olovning yonishi va gaz yondirgich qurilmasining butun yuzasiga tarqalishigacha boʻlgan vaqt oraligʻi;
yoqish — asosiy va (yoki) oʻt oldiruvchi yondirgichda gaz havo aralashmasining alangalanishi sodir boʻlishi va alanga mavjudligini qayd qilish jarayoni;
ishga tushirish vaqti — yondirgichga gaz berilgandan keyin alanga paydo boʻlishiga qadar boʻlgan vaqt;
ishga tushirish quvvati — gaz uskunasining yondirgichiga gaz berilgan vaqtdan boshlab olov mavjudligi qayd etilgunga qadar boʻlgan vaqt oraligʻidagi oʻrtacha quvvat;
ishlab chiqarish nazorati — texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq isteʼmolchilar uchun moʻljallangan qurilmalarni sinovdan oʻtkazish va oʻlchash uchun zarur boʻlgan oʻlchash va sinash uskunalarini, malakali kadrlarni oʻz ichiga olgan tizimning mavjudligi;
ishga tushirish — qurilmadan oxirgi foydalanuvchi tomonidan birinchi marta foydalanishni bildiradi;
import qiluvchi — mahsulot yetkazib beruvchi xorijiy ishlab chiqaruvchi (sotuvchi) bilan tashqi savdo bitimini tuzib, ushbu mahsulotni respublika hududida muomalaga chiqaradigan va uning Texnik reglament talablariga muvofiqligi uchun javobgar boʻlgan, qonunchilikda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtgan yuridik yoki jismoniy shaxs;
kombinatsiyalashgan yondirgich — gaz holatidagi yoki suyuq turdagi yoqilgʻini alohida yoqishga moʻljallangan yondirgich;
toʻliq dastlabki aralashma hosil qiladigan yondirgich — yonishi uchun yondirgichning teshik joylaridan chiqishidan oldin gazni havo bilan aralashtiradigan yoki tayyor yonuvchi aralashmani yetkazib beradigan yondirgich;
foydalanish hujjatlari — alohida yoki boshqa hujjatlar bilan birgalikda gaz uskunalarining ishlash qoidalarini belgilaydigan va (yoki) ularning xavfsizligi uchun ishlab chiqaruvchi tomonidan kafolatlangan asosiy parametrlar va xususiyatlar, qiymatlarini tasdiqlovchi hamda foydalanish, shuningdek, kafolatlar va belgilangan xizmat muddati davomida gaz uskunasining ishlashi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettiruvchi hujjatlar;
xavfsizlik qurilmasi — nazorat qilinadigan parametrlarning ruxsat etilgan chegaralardan chiqishida asosiy yondirgichga avtomatik tarzda gaz uzatishning toʻxtatilishini taʼminlovchi va gaz uskunalariga oʻrnatiladigan qurilma;
qayta yoqish — gaz uskunalari konstruksiyasida, uskunaning ishlashi davomida alanga oʻchgandan soʻng yondirgichga gaz yetkazib berilishi toʻxtatilib, oʻrnatilgan programma asosida yondirgichni avtomatik ravishda ishga tushirish jarayoni;
qadoqlar — xom ashyo va tayyor mahsulotlarni joylashtirish, himoya qilish, tashish, yuklash va tushirish, yetkazib berish va saqlash uchun ishlatiladigan mahsulot.
2-bob. Gaz uskunalarining xavfsizlik talablari
1-§. Umumiy talablar
8. Import qiluvchi gaz uskunalarida quyidagi maʼlumotlarni koʻrsatishi shart:
tashkilot nomi, roʻyxatga olingan tovar nomi yoki tovar belgisi;
tashkilotning pochta manzili (maʼlumotlarni gaz uskunasida koʻrsatish imkoni boʻlmasa, oʻramda yoki gaz uskunaning hujjatlarida koʻrsatishga yoʻl qoʻyiladi).
Maʼlumotlar aniq, isteʼmolchilarga va nazorat qiluvchi idoralarga tushunarli tarzda davlat tilida boʻlishi kerak.
9. Import qiluvchi isteʼmolchilarga va nazorat qiluvchi idoralarga gaz uskunalarini xavfsizlik boʻyicha yoʻriqnoma va maʼlumotlar bilan birga davlat tilida taqdim qilishi kerak.
10. Gaz uskunasi import qiluvchilar tasarrufida boʻlgan vaqtda, ularni saqlash yoki tashish shartlari ushbu Texnik reglament talablariga zid boʻlmasligi shart.
11. Mazkur Texnik reglament gaz uskunalariga zarur boʻladigan minimal talablarni belgilaydi va quyidagilarni taʼminlaydi:
portlash va yongʻin xavfsizligi;
elektr xavfsizligi;
mexanik va termik xavfsizlik;
ekologik xavfsizlik;
energiya samaradorligi.
12. Gaz uskunasining egasi belgilangan tartibda foydalanish hujjatlariga muvofiq uskunani oʻrnatish, ishga tushirish va sozlash ishlari amalga oshirilishi, undan foydalanish va unga texnik xizmat koʻrsatilishini taʼminlashi lozim.
13. Gaz uskunasining (uning qismlari) foydalanish hujjatlari qoʻllanish davrida Texnik reglament talablariga javob berishi kerak.
14. Ishlab chiqaruvchi oʻzi ishlab chiqargan mahsulotlarning Texnik reglamentda belgilangan talablarga muvofiqligini doimiy ravishda taʼminlab borishga masʼuldir hamda belgilangan talablar boʻyicha ishlab chiqarish nazoratini amalga oshiradi.
15. Agar gaz uskunalari boshqarish qurilmasi bilan jihozlangan boʻlsa, ularning ishlashi xavfsizlik qurilmalari ishiga taʼsir qilmasligi shart.
16. Gaz uskunasining boshqarish, sozlash yoki xavfsizlik qurilmalari ishdan chiqqan holatlarida ham xavfsizlik taʼminlanishi shart.
17. Gaz uskunasining boshqarish, rostlash va berkitish moslamasi foydalanuvchi tomonidan yoʻl qoʻyiladigan xatolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli koʻrsatmalar va belgilarga ega boʻlishi shart.
18. Gaz uskunasida ishlab chiqaruvchi tomonidan oʻrnatiladigan va rostlanadigan hamda foydalanuvchi yoki oʻrnatuvchi tomonidan sozlashni talab qilmaydigan xavfsizlik, boshqarish va rostlash qurilmalari mos ravishda himoyalangan boʻlishi kerak.
19. Foydalanish hujjatlarida gaz uskunalaridan foydalanish shartlarini cheklaydigan yoki xavfsizlik choralarini koʻrish zarurligi toʻgʻrisida ogohlantiruvchi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
20. Savdo koʻrgazmalari, yarmarkalar yoki namoyishlarda ushbu Texnik reglamentga muvofiq boʻlmagan gaz uskunalarini namoyish qilish mumkin emas, bunda gaz uskunalari ochiq koʻrinadigan belgi bilan koʻrsatilgan boʻlishi kerak. Bu belgi ularning muvofiqligi tasdiqlanmaganligini va muomalaga chiqarilishiga yoʻl qoʻyilmasligini bildiradi. Namoyishlar davomida gaz uskunalari egasi tomonidan insonlar xavfsizligini taʼminlash uchun zarur xavfsizlik choralari koʻrilishi lozim.
2-§. Portlash va yongʻin xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar
21. Gaz uskunalarining gaz quvurlariga ulanish qismi germetik boʻlishi shart.
22. Gaz uskunalari konstruksiyasi tayanchiga va unga tegib turgan yuzalarga yongʻin xavfini tugʻdirmasligi kerak.
23. Yondirgich uning butun yuzasi boʻylab bir tekis alangalanishni taʼminlashi shart.
24. Xonalarda va yopiq joylarda foydalanishga moʻljallangan gaz uskunalari gaz toʻplanib qolishning oldini olishni taʼminlovchi uskuna bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Gaz uskunalarining oʻrnatish, texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash yoʻriqnomasida xonani shamollatishga talablar (sharoitlar) mavjud boʻlganda, ushbu uskunasiz foydalanishga yoʻl qoʻyiladi.
25. Gaz uskunalari gazsimon yoqilgʻini yoqish paytida kondensatni hosil boʻlishini istisno qilishni taʼminlashi kerak (kondensatsiya rejimida ishlaydigan gaz uskunalari bundan mustasno).
26. Gaz uskunalarini loyihalashtirishda va ishlab chiqarishda tashqi yongʻin sodir boʻlganda, portlash xavfi minimallashtirilgan boʻlishi shart.
27. Gaz uskunalari ularning gazli konturiga suv va hisobga olinmagan havoning kirishiga yoʻl qoʻyilmaydigan holatda loyihalashtirilishi va ishlab chiqarilishi shart.
28. Gaz uskunalari yoqish manbalari taʼsirida portlash yuzaga keltirib chiqarmasligi kerak.
29. Gaz uskunalarining konstruksiyasi havoni tabiiy tortish orqali yonish kamerasini shamollatish, yondirgichni yoqishdan va qayta yoqishdan oldin havoni ventilyator bilan majburiy yetkazib berish yoki dudburondan tortib olinishi hisobiga taʼminlanishi kerak.
30. Gaz uskunasini qayta yoqish zarurati boʻlganda, yondirgichning yoqish va qayta yoqish vaqti oraligʻida gaz uskunasi maʼlum muddat shamollatilishi kerak.
31. Gaz uskunalariga oʻrnatilgan yondirgichlarning (shu jumladan, toʻliq dastlabki aralashma hosil qiladigan va kombinatsiyalashgan) konstruksiyasi quyidagilarni taʼminlashi lozim:
yoqish va qayta yoqish vaqtida yondirgichning butun yuzasi boʻylab bir tekis alangalanishini taʼminlash;
ishlab chiqaruvchi tomonidan koʻzda tutilgan barcha rejimlarda gaz holatidagi yoqilgʻini yoqishda portlash va yongʻin chiqish xavfini istisno qilishi kerak.
32. Gaz uskunalarida ishga tushirish quvvati va yondirgichning alangalanish vaqti, yoqish va qayta yoqishda, qayta alangalatishga urinishlar soni, alanga oʻchib qolganda gazni uzatishni toʻxtatish vaqti yonmay qolgan gazlarning yigʻilib qolmasligi uchun chegaralangan boʻlishi kerak.
33. Gaz uskunalari ularga tegib turuvchi boshqa yuzalarni qizdirmasligi kerak.
34. Gaz uskunalarining yongʻin xavfsizligiga qoʻyiladigan boshqa talablar Oʻzbekiston Respublikasining “Yongʻin xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuni va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq belgilanadi.
35. Gaz uskunalarini joylashtirish uchun moʻljallangan xonalar yongʻin xavfsizligi, shaharsozlik normalari va qoidalarida, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi boshqa meʼyoriy hujjatlarda belgilangan talablarga javob berishi kerak.
3-§. Elektr xavfsizligiga qoʻyiladigan talablar
36. Elektr kuchlanishning yoki yordamchi energiya tavsifining oʻzgarishi, shuningdek, elektr energiyasining uzilishi va keyinchalik qayta tiklanishi gaz uskunalarining xavfsizligini buzmasligi kerak.
37. Elektr tarmogʻiga ulangan gaz uskunasi elektr toki taʼsiridan himoyalangan boʻlishi kerak.
38. Gaz uskunalari ularni loyihalashtirishda va ishlab chiqarishda elektromagnit hodisalar va gaz bilan bogʻliq har qanday xavflardan himoyalangan boʻlishi kerak.
4-§. Mexanik va termik xavfsizlik talablari
39. Gaz uskunalari normal foydalanishda, ularning xavfsizligiga taʼsir qilishi mumkin boʻlgan beqarorlik, deformatsiya, sinish, yemirilish yoki biror-bir zararli moddalarning ajralib chiqish holatlari yuzaga kelmaydigan holda loyihalashtirilishi va ishlab chiqarilishi kerak.
40. Gaz uskunalarini ishga tushirishda yoki ishlatish vaqtida hosil boʻladigan kondensat gaz uskunalarining xavfsiz ishlashiga taʼsir qilmasligi kerak.
41. Gaz uskunalarining konstruksiyasi foydalanish davrida uning xavfsizlik darajasi Texnik reglament talablaridan pasayishiga olib keladigan mustahkamlikning yoʻqotilishi, shaklining oʻzgarishi, nosozliklar yoki keskin yemirilish holatlarini istisno qilishi kerak.
42. Gaz uskunalarining xavfsizligiga taʼsir qiladigan, paydo boʻladigan shakl oʻzgarishining oldini olish uchun bosim ostida boʻladigan barcha qismlar foydalanishdagi mexanik va harorat yuklanishlariga bardosh berishi kerak.
43. Gaz uskunalarini ishlab chiqarishda foydalanadigan materiallar qoʻllanilishiga koʻra mos boʻlishi va uskunaning foydalanish davrida uchraydigan mexanik, issiqlik va kimyoviy taʼsirga chidamli boʻlishi kerak.
44. Ovqat pishirish va issiq suv taʼminoti uchun moʻljallangan gaz uskunalarida, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan tartibda ushbu maqsadlarda ishlatishga ruxsat etilgan materiallardan foydalanishi shart.
45. Gaz uskunalarining yuqori haroratda ishlovchi qismlari bilan qobiq orasida qoʻllaniladigan issiqlik izolyatsiyasi meʼyoriy termik va mexanik kuchlanishlarga bardosh berishi, foydalanishning normal sharoitlarida materialdan biror-bir zararli moddalar ajralib chiqmasligi kerak.
46. Gaz uskunalari himoya, boshqaruv yoki sozlovchi qurilmalarining ishdan chiqishi xavfli vaziyatga olib kelmasligini inobatga olgan holda loyihalashtirilishi va ishlab chiqarilishi shart.
47. Gaz uskunalarini ishlatishda har qanday xatoliklarning oldini olish maqsadida boshqaruv va sozlash qurilmalari kerakli belgilar va yoʻriqnomalar bilan taʼminlangan boʻlishi shart. Ularning konstruksiyasi tasodifiy ishlab ketishini istisno qilishi kerak.
48. Xonalarda va yopiq xonalarda ishlashga moʻljallangan gaz uskunalari har qanday holatlarda, ulardagi yonmay qolgan gazlar xonaga yigʻilib qolmasligini inobatga olgan holda loyihalashtirilishi va ishlab chiqarilishi kerak.
49. Kondensatsiya qozonlaridan tashqari yonish uchun havoning majburiy oqimini taʼminlovchi yondirgichli isitish qozonlarining materiallariga, kimyoviy tarkibi va mexanik xususiyatlariga, ishlab chiqarishdagi payvand birikmalariga boʻlgan xavfsizlik talablari mazkur Texnik reglamentga 2-ilovaning 1 — 4 jadvallarida belgilangan.
5-§. Ekologiya va atrof-muhit xavfsizligi talablari
50. Gaz uskunalari olovning barqarorligini va yonish mahsulotlarida uglerod va azot oksidlarining tarkibini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan oʻrtacha kunlik maksimal ruxsat etilgan konsentratsiyalardan oshmaydigan miqdorda taʼminlashi kerak.
51. Dudboʻron bilan birlashgan gaz uskunalaridan yonish mahsulotidagi chiqindilarning xonaga tasodifiy chiqishini istisno qilishi kerak.
52. Dudboʻron bilan birlashgan gaz uskunalarida yonish mahsulotlarini chiqarish tizimining buzilishida gazning yondirgichga uzatilishini toʻxtatishi kerak.
52 1 . Isitish qozonlari shunday loyihalashtirilishi kerakki, bunda quvvati 75 kVt dan yuqori isitish qozonlari dudboʻroni orqali yonish mahsulotidan atrof-muhitga ajralib chiqayotgan chiqindilar konsentratsiyasini kamaytirish maqsadida maxsus filtr bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
53. Gaz uskunalari kondensatni chiqarib yuborish qurilmalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
6-§. Energiya samaradorligi talablari
54. Gaz uskunalari energiya tejamkor, oqilona va samarali hamda xavfsiz foydalanishni taʼminlaydigan hamda oʻlchash vositalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
7-§. Boshqarish va sozlash hamda xavfsizlik qurilmalariga qoʻyiladigan talablar
55. Gaz uskunalari xavfsizlik, boshqarish va sozlash qurilmalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
56. Isteʼmolchi tomonidan gaz uskunasining xavfsizlik, boshqarish va sozlash qurilmalari yiliga kamida bir marta gaz taʼminoti tashkiloti yoki vakolatga ega boʻlgan tegishli tashkilotlarni jalb qilgan holda tekshirilishi va koʻrikdan oʻtkazilishi kerak.
57. Gaz uskunalari xavfsizlik, boshqarish va sozlash qurilmalari ishdan chiqqanda xavfsizlikni taʼminlashi kerak.
58. Boshqarish va sozlash qurilmalari, shuningdek, gaz uskunasining berkitish moslamalari foydalanuvchi (xizmat koʻrsatuvchi xodimlar) tomonidan xato harakatlarning oldini olish uchun tegishli belgilarga ega boʻlishi kerak.
3-bob. Foydalanish hujjatlariga qoʻyiladigan talablar
59. Gaz uskunalarining yetkazib berish jamlamasi davlat tilidagi pasport, gaz uskunasini oʻrnatish, texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash yoʻriqnomasi hamda undan foydalanish qoʻllanmasini oʻz ichiga olishi kerak.
60. Gaz uskunalarini toʻgʻri va xavfsiz oʻrnatish, ishga tushirish, ishlatish va texnik xizmat koʻrsatish uchun ishlab chiqaruvchi yetarli va toʻliq maʼlumotlarni taqdim qilishi shart.
61. Gaz uskunalarning pasporti gaz uskunasini identifikatsiya qilish uchun asosiy hujjat hisoblanadi. Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalada boʻlishi uchun gaz uskunasining pasporti boʻlishi shart.
Gaz uskunalarining pasportida ishlab chiqaruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, gaz uskunalarining ishlab chiqarilgan sanasi va zavod raqami, alohida qismlarining asosiy texnik tasniflari, shuningdek, xizmat qilish muddati koʻrsatiladi.
62. Gaz uskunalarini oʻrnatish, ularga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha yoʻriqnomasi quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak:
gaz uskunasining umumiy tasnifi va uni ishlatish tartibi;
gaz uskunasining nominal issiqlik quvvati va (yoki) issiqlik ishlab chiqarishi;
ishlatiladigan gazlarning turlari va nominal bosimlari;
gaz uskunasini bir turdagi gazdan boshqasiga oʻtkazish tartibi;
yonish jarayonini taʼminlash, yonmagan gazlarning xavfli hajmi toʻplanishini bartaraf etish va yonish mahsulotlarini chiqarib tashlashni taʼminlaydigan sharoitlarni yaratish uchun gaz uskunalari oʻrnatilgan xonani shamollatishga qoʻyiladigan talablar;
blokli gaz yondirgichlarga qoʻyiladigan talablar, zarur boʻlganda esa, ishlab chiqaruvchi tomonidan tavsiya etilgan toʻgʻri yigʻish va sozlashni kafolatlash, eʼlon qilingan texnik tavsiflarni va foydalanish vaqtida gaz uskunalarining xavfsizligini taʼminlash uchun tavsiya etilgan ularning kombinatsiyalari roʻyxati;
isitish uskunalari uchun suvning kimyoviy tarkibiga boʻlgan talablar (suv issiqlik tashuvchi boʻlgan hollarda);
elektrda ishlaydigan avtomatika tizimga ega gaz uskunasi uchun elektr tarmogʻidagi nominal kuchlanishi;
gaz uskunalaridan foydalanish jarayonida texnik xizmat koʻrsatish muddatlari va turlari;
texnik nosozliklar va ularni bartaraf etish usullari;
ishlab chiqaruvchining nomi va joylashgan joyi (ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili), u bilan bogʻlanish uchun maʼlumot;
gaz uskunalari ishlab chiqarilgan oy va yili va (yoki) qoʻllash joyi va ishlab chiqarilgan sanani aniqlash usuli toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
63. Gaz uskunalarini taʼmirlash, oʻrnatish va ularga texnik xizmat koʻrsatish davomida tegishli yoʻriqnomalardan tashqari gaz uskunasiga oʻrnatadigan moslamasi va uskunasi taqdim etilishi kerak.
64. Ishlab chiqaruvchi tomonidan gaz uskunalarining yoʻriqnomalarida tayyor uskunaning asosiy qismini tashkil etadigan moslamalarga koʻrsatiladigan sozlash, foydalanish va texnik xizmatlar boʻyicha barcha kerakli maʼlumotlar boʻlishi kerak.
65. Gaz uskunalarini ishlatish boʻyicha qoʻllanmada gaz uskunalaridan foydalanish shartlarini cheklovchi yoki xavfsizlik choralarini koʻrish zarurligi toʻgʻrisida ogohlantiruvchi maʼlumotlar, shuningdek, ularning butun xizmat muddati davomida xavfsiz ishlashi uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar boʻlishi va foydalanuvchiga ularning imkoniyatlari cheklanganligini koʻrsatishi kerak.
66. Foydalanish qoʻllanmasida gaz uskunasini xavfsiz utilizatsiya qilish boʻyicha tavsiyalar boʻlishi kerak.
67. Foydalanish hujjatlari qogʻoz shaklida boʻladi. Unga elektron shaklidagi foydalanish hujjatlari toʻplami ilova qilinishi mumkin.
68. Yonish uchun havoning majburiy oqimini taʼminlovchi yondirgichli isitish qozonlarining foydali ish koeffitsiyenti talablari (kondensatsiya qozonlardan tashqari) mazkur Texnik reglamentga 2-ilovaning 5-jadvalida belgilangan.
4-bob. Qadoqlash va tamgʻalashga qoʻyiladigan talablar
1-§. Tamgʻalashga qoʻyiladigan talablar
69. Mazkur Texnik reglament talablariga muvofiqligi tasdiqlangan gaz uskunalari muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishi shart.
70. Muvofiqlik belgisi har bir gaz uskunasining oʻziga hamda unga ilova qilinadigan foydalanish hujjatlariga qoʻyiladi. Agarda gaz uskunasiga muvofiqlik belgisini bevosita qoʻyishning imkoni boʻlmasa, u holda ushbu belgini mahsulot qadogʻiga qoʻyishga ruxsat etiladi hamda unga ilova qilinadigan foydalanish hujjatlarida koʻrsatiladi.
71. Muomalaga chiqariladigan gaz uskunalarining har birida foydalanish davrida saqlanadigan va koʻrish uchun qulay boʻlgan joyga, aniq va oson oʻqiladigan davlat tilidagi tamgʻalar qoʻyilishi kerak.
72. Gaz uskunasi muomalaga chiqarishdan oldin muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanadi.
73. Tamgʻalarda quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
ishlab chiqaruvchining nomi va (yoki) mahsulot belgisi;
ishlab chiqaruvchi joylashgan mamlakatning nomi;
gaz uskunasining modeli (turi);
seriya raqami (toʻplam raqami);
gaz uskunasi ishlab chiqarilgan sana (oy, yil);
gaz uskunasining nominal issiqlik ishlab chiqarishi va (yoki) nominal issiqlik quvvati;
foydalaniladigan gazning turi va nominal bosimi;
elektr tokining kuchlanishi, chastotasi va isteʼmol qilinadigan elektr quvvati (elektr tarmogʻiga ulangan gaz uskunalari uchun).
74. Gaz uskunalariga oʻrnatilgan ogohlantiruvchi yozuvlar foydalanuvchini quyidagilar toʻgʻrisida xabardor qilishi kerak:
portlash, yongʻin, uglerod oksidi bilan zaharlanish, zararli issiqlik taʼsiri, elektr toki urishi (elektr tarmogʻiga ulangan gaz uskunalariga nisbatan) xavfi;
havo aylanishi yaxshi boʻlgan joylarda gaz uskunalarni oʻrnatish zarurati (xonadagi gaz uskunalarining yonish mahsulotlarini chiqarib yuborish bilan birga).
75. Agar konstruksiya xususiyatlariga koʻra gaz uskunalarini toʻgʻridan-toʻgʻri belgilash imkoniyati boʻlmasa, faqat qadoqni belgilashga yoʻl qoʻyiladi.
76. Qadoqning tashqi tomonidagi qoʻyilgan tamgʻalar aniq koʻrinadigan, suvda oʻchmaydigan boʻyoqdan boʻlishi va qadoq rangidan farq qilishi hamda quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak:
gaz uskunasining modeli turi (modeli);
ishlatiladigan gazning turi va nominal bosimi;
manipulyatsiya (boshqarish) belgilari;
ishlab chiqaruvchining nomi va (yoki) tovar belgisi;
ishlab chiqaruvchi mamlakatning nomi.
77. Manipulyatsiya belgilari qadoqning turli joylarida takrorlanishi kerak.
78. Transport tamgʻalarida quyidagilar koʻrsatilishi kerak:
yukni qabul qilib oluvchining nomi;
yetkazib berish manzili;
toʻplamdagi oʻrinlar tartib raqami bilan yuk oʻrinlari soni;
yuk joʻnatuvchining nomi;
joʻnatilish manzilining nomi;
mahsulotning qadoqsiz sof ogʻirligi va qadogʻi bilan ogʻirligi;
gabarit oʻlchamlari.
2-§. Qadoqlashga qoʻyiladigan talablar
79. Gaz uskunasining har biri saqlash va tashish vaqtida uning xavfsizligini taʼminlaydigan tarzda qadoqlanishi kerak.
80. Quvur oʻtkazgichlarning barcha ulanish teshiklari tashish tiqinlari bilan yopilgan boʻlishi kerak.
81. Gaz uskunasining qadogʻi tashish, yuklash va tushirish sharoitlarini taʼminlash kerak.
5-bob. Gaz uskunasining muvofiqligini baholash
1-§. Gaz uskunasini identifikatsiya qilish
82. Identifikatsiya deganda, tamgʻada koʻrsatilgan muhim belgilarga muvofiqligini baholash uchun taqdim etilgan gaz uskunasining identifikatorini aniqlashni anglatadi.
Gaz uskunalari ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan hujjatlardagi maʼlumotlarga koʻra identifikatsiya qilinadi.
83. Gaz uskunalari quyidagilar tomonidan identifikatsiya qilinadi:
Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalaga chiqargan ishlab chiqaruvchi (sotuvchi);
sertifikatlashtirish organlari — mahsulotning muvofiqligini baholash va tasdiqlash maqsadida;
davlat nazorati organlari — Texnik reglament talablariga muvofiqligini tekshirish maqsadida.
2-§. Gaz uskunalarining muvofiqligini tasdiqlash
84. Gaz uskunalarining mazkur Texnik reglamentning talablariga muvofiqligi, muvofiqlikni deklaratsiya qilish yoki sertifikatlash shakllarida tasdiqlanadi.
85. Majburiy tartibda muvofiqligi baholanishi lozim boʻlgan Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning roʻyxati mazkur Texnik reglamentga 1-ilovada keltirilgan.
86. Mazkur Texnik reglamentda keltirilgan majburiy tartibda muvofiqligi deklaratsiya qilinadigan gaz uskunalari ariza beruvchining ixtiyoriga koʻra sertifikatlashtirish shaklida oʻtkazilishi mumkin.
87. Gaz uskunasining muvofiqligi quyidagi sxemalarning biri boʻyicha deklaratsiya qilish yoʻli bilan tasdiqlanadi:
1D sxema — turkum ishlab chiqarilgan gaz uskunasi uchun ariza beruvchining oʻz dalillariga asoslanib muvofiqlikni eʼlon qilishda qoʻllaniladi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi yoki u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs hisoblanadi;
2D sxema — yagona (bitta) gaz uskunasi uchun yoki uning toʻpi uchun ariza beruvchining oʻz dalillari asosida muvofiqlikni eʼlon qilishda qoʻllaniladi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi;
3D sxema — turkum ishlab chiqarilgan gaz uskunasi uchun sinov laboratoriyasi ishtirokida olingan dalillar va ariza beruvchining oʻz dalillari (agar mavjud boʻlsa) asosida muvofiqlikni deklaratsiya qilishda qoʻllaniladi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi yoki u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs hisoblanadi;
4D sxema — yagona (bitta) gaz uskunasi uchun yoki uning toʻpi uchun sinov laboratoriyasi ishtirokida olingan dalillar va ariza beruvchining oʻz dalillari (agar mavjud boʻlsa) asosida muvofiqlikni deklaratsiyalashda qoʻllaniladi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (u tomondan vakolat berilgan yuridik shaxs) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi.
88. Muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiya qonunchilikda belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.
89. Gaz uskunasining ushbu Texnik reglament talablariga sertifikatlashtirish orqali muvofiqligi quyidagi sxemalar asosida baholanadi:
1S sxema — turkum ishlab chiqariladigan gaz uskunasini sertifikatlashtirishda qoʻllaniladi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) hisoblanadi va sertifikatlangan mahsulotlarni muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishini taʼminlaydi;
3S sxema — gaz uskunasini toʻpi uchun qoʻllaniladi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi va sertifikatlangan mahsulotlarni muvofiqlik belgisi bilan (import qilingan mahsulotlar ariza beruvchiga qulay shaklda) tamgʻalanishini taʼminlaydi;
4S sxema — yagona (bitta) gaz uskunasi uchun Texnik reglamentda belgilangan sinov va oʻlchash jarayonida ushbu buyumga putur yetkazilmasa qoʻllaniladi. Bunda ariza beruvchi ishlab chiqaruvchi (ishlab chiqaruvchi vakolatlagan shaxs) yoki sotuvchi (import qiluvchi) hisoblanadi;
90. Muvofiqlik sertifikati qonunchilikda belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.
6-bob. Texnik reglament talablariga rioya etilishi boʻyicha davlat nazorati
91. Mazkur texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, shuningdek, boshqa vakolatli davlat organlari oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradi.
7-bob. Oʻtish davri
92. Mazkur Texnik reglament kuchga kirgan vaqtdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalda boʻlgan va gaz uskunalari uchun xavfsizlik talablarini belgilaydigan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar, ularni texnik reglament bilan moslashtirilguniga qadar ushbu texnik reglamentga zid boʻlmagan qismlari amalda qoʻllaniladi.
93. Texnik reglament kuchga kirgunga qadar gaz uskunalari uchun olingan muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjatlar ushbu hujjatlarda belgilangan muddatlar davomida amalda boʻladi.
8-bob. Texnik reglament talablarini buzganlik uchun javobgarlik
94. Ushbu Texnik reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 1-ILOVA
Majburiy tartibda muvofiqligi baholanishi lozim boʻlgan gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning
T/r Mahsulot nomi TIF TN kodi I. Ovqat tayyorlash, isitish va issiq suv taʼminoti uchun moʻljallangan gazdan foydalanish uskunalari 1. Gazda ishlovchi maishiy havo isitish apparatlari (pechkalar) (isitish va suv pallasi bilan birlashtirilgan qurilmalar, konvektorlar, kaminlar, havo isitgichlari, gazli havo isitgichlar bilan jihozlangan konditsionerlar) 7322 dan 2. Ovqatni tayyorlash va isitish uchun moʻljallangan gazda ishlaydigan maishiy jihozlar (plitalar, pishirish panellari, pechli shkaflar, grillar, kamida bitta gazda ishlaydigan yondirgichsi mavjud boʻlgan elektr plitalar) 7321 11 3. Gazda ishlaydigan oqimli suv isitish apparatlari 8419 11 000 0 4. Gazda ishlaydigan sigʻimli suv isitish apparatlari 8419 19 000 0 5. Koʻchma va turistik boʻlgan taganlar va plitalar 7321 11 900 0 dan 6. Infraqizil nurlanishli maishiy gaz yondirgichlari, maishiy apparatlar uchun gaz yondirgichli qurilma 7321 90 dan 7322 90 000 0 dan 8416 20 dan 7. Gazda ishlaydigan isitish qozonlari 8403 10 dan 8. Bosimi 0,07 MPa gacha boʻlgan bugʻ qozonlari 8402 dan 9. Umumiy ovqatlanish korxonalari va obyektlari uchun issiqlik gaz uskunalari (statsionar pishirish qozonlari, oshxona plitalari, pishirish va qovurish apparatlari, agʻdariladigan tovalar, mangallar, frityurnitsalar, suyuqliklarni qaynatish va isitish uchun uskunalar, birinchi va ikkinchi taomlar uchun marmitlar) 8419 81 800 0 dan 10. Maxsus moʻljallangan sanoat yondirgichlari (“yorugʻ” infraqizil nurlanishli isitgichlar) 8416 20 dan 11. Chorvachilik binolari uchun issiqlik yoki gaz generatorlari 7322 dan 12. Parranda xonalar uchun gaz bruderlar 8436 21 000 0 dan 7322 dan II. Blokli avtomatik yondirgichlar 13. Gazda ishlaydigan blokli sanoat yondirgichlari 8416 20 100 0 14. Kombinatsiyalashgan blokli sanoat yondirgichlari 8416 20 200 0 III. Boshqarish va sozlash qurilmalari 15. Tashqi energiya manbaisiz ishlaydigan gaz bosim sozlagichi 8481 10 dan 8481 80 591 0 dan 16. Gaz ballonlari uchun sozlagichlar (reduktorlar) 8481 10 dan 8481 80 591 0 dan 17. Gaz yondirgichlari va apparatlari uchun avtomatlashtirish moslamalari va vositalari (avtomatik yoqish uchun bloklar va panellar) 8537 10 dan * 9032 dan * 18. Gazni meʼyorlash va saqlab berkitish armaturalari (avtomatik oʻchirish klapani, bosim meʼyorlagich, alangani nazorat qilish termoelektrik moslamasi) 8481 dan * 9032 dan * 19. Gaz yondirgichlar va apparatlar uchun egiluvchan ulanmalar 8307 10 000 9 dan 8307 90 000 0 dan
Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentga 2-ILOVA
Kondensatsiya qozonlaridan tashqari yonish uchun havoning majburiy oqimini taʼminlovchi yondirgichli isitish qozonlarining materiallariga, kimyoviy tarkibi va mexanik xususiyatlariga, ishlab chiqarishdagi payvand birikmalariga boʻlgan xavfsizlik talablari
1-jadval
Poʻlatdan va boshqa materiallardan ishlab chiqarilgan isitish qozonlari uchun minimal devor qalinligi (choʻyandan tashqari)
Devor turi Ruxsat etiladigan issiqlik ishlab chiqaruvchanlik, kW Devorning minimal qalinligi * , mm Ferrit poʻlatlar Austenit poʻlatlar va boshqa zanglamaydigan poʻlatlar Olov va suvga tegib turadigan yonish kamerasi devorlari va konveksion isitishning tekis yuzalari uchun 100 gacha (shu jumladan, 100 ham) 4 2 100 dan 300 gacha (shu jumladan, 300 ham) 5 3 300 dan 4 000 gacha (shu jumladan, 4 000 ham) 6 4 4000 dan yuqori 8 4 Faqat suvga tegib turadigan va qattiq qotirilgan devorlar uchun 100 gacha (shu jumladan, 100 ham) 3 1 100 dan 300 gacha (shu jumladan, 300 ham) 4 2 300 dan yuqori 5 2 Boshqa quvurlar 2,9; 2 mm — isitilmaydigan quvurlar uchun tashqi diametri 17,2 mm dan kam 1
2-jadval
Isitish qozonlari materiallarining kimyoviy tarkibiga boʻlgan talablar
Quvurning materiallari Poʻlat turi Kimyoviy tarkibi, massaning % S P S Si Mn Cr Mo N i Ti N b/Ta Poʻlat listlar Uglerodli ≤0,25 ≤0,05 ≤0,05 - - - - - - -
3-jadval
Isitish qozonlari materiallarining mexanik xususiyatlariga boʻlgan talablar
Quvur materiallari Poʻlat turi Mexanik xususiyatlar Uzulishga mustahkamlik chegarasi R m , N/mm 2 Oquvchanlik chegarasi R oN / R p 0,2, N/mm 2 L 0 = 5 d 0 da A long buzuvchi choʻzilish, % L 0 = 5 d 0 da A transv buzuvchi choʻzilish, % Poʻlat listlar Uglerodli ≤ 520 ≤ 0,7 a) ≥ 20 - a) Oquvchanlik chegarasining mustahkamlik chegarasiga boʻlgan uzilish nisbati. Komponentlarning maksimal mumkin boʻlgan harorati uchun tegishli yuqori haroratli oquvchanlik chegarasi taʼminlanishi kerak.
4-jadval
Isitish qozonlarini ishlab chiqarishdagi payvand birikmalariga boʻlgan talablar
T/r Chok turi Material qalinligi t , mm Payvandlash texnologiyasi a Izoh 1. Chetlarning ogʻishisiz payvand birikish choki Bir tomonlama Ikki tomonlama <6 (8) 135 12 131 (111) Chuqur eritish elektrodlaridan foydalanganda yoki ikki tomondan payvandlashda t = 8 mm gacha boʻlgan qiymatlarga yoʻl qoʻyiladi 2. Chetlarning ogʻishisiz payvand birikish choki > 6 12 gacha 12 Payvandlanadigan qirralarning orasidagi boʻshliq b = (2 — 4) mm quyuqlashtiruvchi bilan flyus uchun rezervuar boʻlishi lozim 3. Chetlarning ogʻishisiz payvand birikish choki (ikki tomonlama) > 8 12 gacha 135 12 (111) Payvandlanadigan qirralarning orasidagi boʻshliq b = (2 — 4) mm. Qoʻlda elektr payvandlash uchun chuqur eritish elektrodlari ishlatiladi 4. Ikki chetlarning orasidagi bitta ogʻishli V-simon birikish choki 12 gacha (111) Payvandlashga tayyorgarlik — 60°burchak ostidagi V-simon birikish 5. Ikki chetlarning orasidagi bitta ogʻishli V-simon birikish choki a) 30° dan 50° gacha 12 gacha 135 12 Payvandlashga tayyorgarlik — materialning qalinligiga qarab (30° — 50°) burchagi ostidagi V-simon birikish 6. Ikki chetlarning orasidagi ikki simmetrik ogʻishli X-simon birikish choki a) 30° dan 50° gacha sv. 12 135 12 Payvandlashga tayyorgarlik — materialning qalinligiga qarab (30° — 50°) burchagi ostidagi X — simon birikish 7. Qatlangan chetli ikki listlar orasidagi birikish payvand choki ≤6 135 141 131 (111) Faqat payvandlanadigan qismlar uchun alohida holatlarda ruxsat etiladi. Bunday choklarga egilishda hosil boʻladigan kuchlanishlarga yoʻl qoʻyilmaydi. Bevosita olov taʼsirida boʻlgan devor qismlari uchun ishlatilmaydi s = 0,8 t 8. Burchakli payvand choki ≤6 135 12 (111) Ushbu turdagi choklar uchun egilishdagi kuchlanishlarga yoʻl qoʻyilmaydi a = t 9. Ikkita burchakli payvand choklar birikmalari ≤12 135 12 (111) a = t >12 a = 2/3 t 10. Bir cheti ikki ogʻishli K-simon birikish choki ≤12 135 12 (111) a = t >12 135 12 (111) a = 2/3 t 11. bir cheti ogʻishli V-simon birikish choki ≤12 135 12 (111) (111) uchun β = 60˚ >12 135 12 135 uchun, 12β = (45˚ — 50˚) 12. Bir cheti ogʻishli V — simon birikish choki ≤12 135 12 (111) (111) uchun β = 60˚ 135 uchun, 12β = (45˚ — 50˚) 13. 12 (111) 135 Issiqlik nurlanishi taʼsirida boʻlgan quvurning oxiri burchakli payvand choki chegarasidan tashqariga chiqmasligi kerak 14. ≤6 135 (111) Quvurni yuqori termik kuchlanishlarda payvandlash α ≥ t 15. 135 (111) Quvurni yuqori termik kuchlanishlarda payvandlash (111) uchun β=60˚ 135 uchun β= (45˚ — 50˚) a Payvandlash texnologiyasi kodi Texnologiya kodi Texnologiya 12 Flyus ostida yoysimon payvandlash 111 Qoplamali eruvchi elektrod bilan yoysimon payvandlash 131 Inert gaz muhitida eruvchi elektrod bilan yoysimon payvandlash; MIG payvandlash (MIG) 135 Faol gaz muhitida eruvchi elektrod bilan yoysimon payvandlash; MAG payvandlash (MAG) 141 inert gaz muhitida volframli elektrod bilan yoysimon payvandlash; VIG payvandlash (TIG)
5-jadval
Yonish uchun havoning majburiy oqimini taʼminlovchi yondirgichli isitish qozonlarining foydali ish koeffitsiyentiga boʻlgan talablar
Gaz uskunalari turi P N dagi FIK 0,3 P N dagi FIK Minimal qiymatlar Suvning oʻrtacha harorati °S Minimal qiymatlar Suvning oʻrtacha harorati, °S Oddiy P n ≤ 400 kW ≥84+2 lg P n 70 ≥80 + 3 lg Pn 50 P n > 400 kW ≥89,2 a 70 ≥87,8 b,d 50 Past harorat Pn ≤ 400 kW ≥87 + 1,5 lg P n 70 ≥87,5 + 1,5 lg Pn 40 Pn > 400 kW ≥9,1 c 70 ≥91,4 c,d 40 a) 84 +2 lg 400 = 84 + 2·2,60 = 89,2 b) 80 +3 lg 400 = 80 + 3·2,60 = 87,8 c) 87,5 +1,5 lg 400 = 87,5 + 1,5·2,60 = 91,4 d) Faqat quvvati 1000 kW gacha boʻlgan gazdan foydalanuvchi uskunalar uchun.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-dekabrdagi 887-son qaroriga 2-ILOVA
Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni joriy etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 1. Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarga (keyingi oʻrinlarda — gaz uskunalari) doir hamda namunalar olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan amaldagi standartlar roʻyxatini tuzadi va xatlovdan oʻtkazadi. Uch oy muddatda 2. Ushbu Texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan hamda texnik reglamentlarda belgilangan gaz uskunalarining muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan, namunalar olish, sinash va oʻlchash usullarini belgilaydigan standartlar roʻyxatlarini shakllantiradi va tasdiqlaydi. Bir oy muddatda 2-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Gaz uskunalarining Texnik reglament talablariga muvofiqligini baholash uchun sertifikatlashtirish organlari va sinov laboratoriyalarini akkreditatsiyadan oʻtkazish koʻlamini kengaytirish boʻyicha choralarni koʻradi. Olti oy muddatda 3-bosqich Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglamentning maqsadlari, mazmuni va uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholini, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, tadbirkorlik subyektlarini keng xabardor qilishni taʼminlaydi. Jadvalga muvofiq 4-bosqich Tadbirkorlik subyektlari 1. Texnik reglamentni oʻrganadi, xodimlarni (sifat uchun masʼul) oʻqitadi va Texnik reglamentni joriy qiladi. Bir oy muddatda 2. Muvofiqlikni baholash tartibotidan oʻtkazish uchun tegishli mahsulot namunalarini Texnik reglament talablariga muvofiq tayyorlaydi. Texnik reglament kuchga kirgan kundan boshlab 5-bosqich Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglament talablariga rioya etilishining davlat nazoratini amalga oshiradi. Belgilangan tartibda 6-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Texnik reglamentni qoʻllash amaliyotini monitoring qiladi va maʼlumotlarni tizimli asosda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Har chorakda
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-dekabrdagi 887-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Gaz holatidagi yoqilgʻida ishlovchi apparatlarning xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida” 2017-yil 30-oktabrdagi 880-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat elektrotexnika mahsulotlaridan foydalanishda aholi xavfsizligini taʼminlash hamda ushbu mahsulotlar ustidan sifat nazoratini kuchaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 15-noyabrdagi 602-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 26-dekabr,
887-son