UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 13-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 13 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 декабря 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министерство высшего образования, науки и инноваций Министерство занятости и сокращения бедности Министерство экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 December 2024 · Ministry and agency documents · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг

Қарори

Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон « Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги, 2022 йил 20 октябрдаги ПҚ-407-сон « Ўзбек имо-ишора тили ва Брайл алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сон қарори (рўйхат рақами 2859, 2017 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 13 декабрдаги 54-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 11 декабрдаги 21-2024 қ/қ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 12 декабрдаги 205-сон қарорига ИЛОВА

Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. I-бобда:

1) 2 ва 3-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 2. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор (филиал директорининг биринчи ўринбосари) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 3. Ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директорининг ўринбосари) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 » ;

2) қуйидаги мазмундаги 8 1 -позиция билан тўлдирилсин:

« 8 1 . Талабалар орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган ректор маслаҳатчиси 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 » ;

3) 11-позиция «Бош энергетик» деган сўзлардан кейин «(энергия менежери)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 15-позиция чиқариб ташлансин.

2. II-боб қуйидаги мазмундаги 4, 5, 6-позициялар билан тўлдирилсин:

« 4. Психолог 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 5. Психолог (хотин-қизлар билан ишлаш бўйича)* 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 6. Тютор мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади » .

3. IV ва V-боблар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« IV. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БОШҚАРМА 1. Бошқарма бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 Ўқув-методик таъминот бўлими 1. Бошқарма бошлиғи ўринбосари — бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади Таълим жараёнини ташкил этиш бўлими (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий) 1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади 3. Сиртқи (махсус сиртқи), масофавий таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи* мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади 4. Кечки таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи* мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади Магистратура бўлими 1. Бўлим бошлиғи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади 2. Услубчи мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади Талабалар амалиёти бўлими 1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Бош мутахассис 1 1 1 1 1 1 1 1 2 2 2 3 3 Академик лицей ва техникумларга методик ёрдам бериш сектори 1. Бош мутахассис* мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади V. РЕГИСТРАТОР ОФИСИ 1. Регистратор офиси бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 Хизмат кўрсатиш бўлими (Front Office) 1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Менежер мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади Маълумотлар базаси бўлими (Back Office) 1. Бўлим бошлиғи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Менежер мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади » .

4. VI-бобнинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 2. Илмий тадқиқот ишлари муҳандиси 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 » .

5. VIII-бобнинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 2. Услубчи 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 » .

6. XII-бобдан 4, 5, 7-позициялар чиқариб ташлансин.

7. XIV-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.

8. XVI-бобдан «Тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш гуруҳи» графаси ҳамда унинг 1-позицияси чиқариб ташлансин.

9. XVII-бобнинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 3. Инспектор 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 » .

10. XX-бобдан 5-позиция чиқариб ташлансин.

11. XXII-боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.

12. XXV-бобдан 4, 9, 14, 20 ва 22-позициялар чиқариб ташлансин.

13. XXXIII-боб қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:

« 8. Сурдотаржимон* мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади » .

14. Қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

15. Иловада :

1) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Олий таълим муассасалари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ходимларининг сони молия йилининг биринчи санаси ҳолатидаги кундузги, кечки, масофавий ва сиртқи таълим шаклларида таълим олаётган бакалаврлар ва магистрлар (бундан буён матнда талабалар деб юритилади) контингентидан келиб чиқиб, масофавий ва сиртқи таълим талабалари учун — 0,4 коэффициентни қўллаган ҳолда, Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига мувофиқ аниқланади.»;

2) 8-банднинг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «кундузги» деган сўз «кундузги ва кечки» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:

«9 1 . Тютор лавозими ОТМда кундузги таълим бўйича 1 — 3-курс талабаларидан ҳар 120 — 150 нафарига 1 бирлик ҳисобида киритилади.»;

4) 3-параграф қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3-§. Ўқув-услубий бошқарма

10. Ўқув-методик таъминот бўлими услубчиси лавозими ОТМда талабалар сонидан келиб чиқиб, қуйидагича белгиланади:

талабалар сони 2500 нафаргача — 1 бирлик;

талабалар сони 2500 нафардан 5000 нафаргача — 2 бирлик;

талабалар сони 5000 нафардан 7500 нафаргача — 3 бирлик;

талабалар сони 7500 нафар ва ундан ортиқ бўлса — 4 бирлик.

11. Таълим жараёнини ташкил этиш бўлимида:

услубчи лавозими ОТМда кундузги таълим талабалари сони 2500 нафаргача бўлганда 1 бирлик ҳисобида, кейинги ҳар 1000 нафар кундузги таълим талабалари учун қўшимча 1 бирликдан киритилади;

сиртқи (махсус сиртқи), масофавий таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи лавозими сиртқи (махсус сиртқи), масофавий таълим талабалари сони 2000 нафаргача бўлганда 1 бирлик ҳисобида, кейинги ҳар 1000 нафар сиртқи (махсус сиртқи), масофавий таълим талабалари учун қўшимча 1 бирликдан киритилади;

кечки таълим учун ўқув-методик ишлар бўйича услубчи лавозими кечки таълим ташкил этилган олий таълим муассасаларида 1 бирлик ҳисобида киритилади.

12. Магистратура бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган штат бирликларига мувофиқ ташкил этилади.

Бунда, бўлим бошлиғи ва услубчи лавозимлари:

ОТМда магистрлар сони 200 нафаргача бўлганида — 0,5 бирлик;

ОТМда магистрлар сони 201 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.

13. Академик лицей ва техникумларга методик ёрдам бериш сектори бош мутахассиси лавозими тасарруфида академик лицей ва техникум мавжуд бўлган ОТМларда уларга методик ёрдам кўрсатиш учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.

Мазкур штат бирликларини сақлаш харажатлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.»;

5) қуйидаги мазмундаги 3 1 -параграф билан тўлдирилсин:

«3 1 -§. Регистратор офиси

13 1 . Хизмат кўрсатиш (фронт оффис) бўлими менежери лавозими талабалар сони:

2 000 нафаргача бўлганда — 2 бирлик;

2 001 нафардан 5 000 нафаргача бўлганда — 4 бирлик;

5 001 нафардан 8 000 нафаргача бўлганда — 6 бирлик;

8 001 нафардан 12 000 нафаргача бўлганда — 8 бирлик;

12 001 нафардан зиёд бўлганда — 10 бирлик ҳисобида киритилади.

13 2 . Маълумотлар базаси (бак оффис) бўлими менежери лавозими талабалар сони:

2 000 нафаргача бўлганда — 2 бирлик;

2 001 нафардан 5 000 нафаргача бўлганда — 4 бирлик;

5 001 нафардан 8 000 нафаргача бўлганда — 6 бирлик;

8 001 нафардан 12 000 нафаргача бўлганда — 8 бирлик;

12 001 нафардан 20 000 нафаргача бўлганда — 10 бирлик;

20 001 нафардан зиёд бўлганда — 12 бирлик ҳисобида киритилади.».

6) 6-параграф қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6-§. Факультет

17. Декан лавозими факультетда:

талабалар сони 400 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;

талабалар сони 400 нафар ва ундан зиёд бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.

18. Декан ўринбосари лавозими факультетда:

кундузги, сиртқи ва масофавий таълим талабалари сони 201 нафардан 400 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;

кундузги, сиртқи ва масофавий таълим талабалари сони 400 нафар ва ундан зиёд бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.

Кечки таълим ташкил этилган факультетларда кечки таълим талабалари сони 200 нафар ва ундан ортиқ бўлганда қўшимча 0,5 бирлик декан ўринбосари лавозими киритилади.

19. Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари лавозими факультетда:

кундузги ва кечки таълим талабалари сони 400 нафаргача бўлганда — 0,5 бирлик;

кундузги ва кечки таълим талабалари сони 400 нафар ва ундан зиёд бўлганда — 1 бирлик ҳисобида киритилади.

20. Иш юритувчи лавозими ҳар бир факультет учун 1 бирлик ҳисобида киритилади.»;

7) 8-параграф ўз кучини йўқотган деб топилсин;

8) 10-параграф ўз кучини йўқотган деб топилсин;

9) 33 ва 45-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

10) 34 ва 41-бандлардаги «4» рақами «4,5» рақами билан алмаштирилсин;

11) 36-бандда :

учинчи хатбошидаги «700» рақами «900» рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «3500» рақами «4500» рақами билан алмаштирилсин;

12) 50-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ОТМда ходимлар сонига қараб, хизмат ва навбатчи автомашиналар учун қуйидаги нормативлар белгиланади:».

13) 64-бандда :

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ОТМда кар-соқов ногиронлиги бўлган талабалар сони 5 нафардан ошган тақдирда, улар таҳсил олаётган ҳар бир гуруҳ учун 2 бирлик ҳисобида сурдотаржимон лавозими киритилади.»;

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 13 декабрь,

Тошкент ш.,

2024 йил 12 декабрь,

Тошкент ш.,

2024 йил 11 декабрь,

54-қ/қ-сон

205-сон

21-2024-қ/қ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/2859-4/1081-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining

Qarori

Oliy taʼlim muassasalari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 19-yanvardagi PQ-92-son “ Mahallalarda yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi, 2022-yil 20-oktabrdagi PQ-407-son “ Oʻzbek imo-ishora tili va Brayl alifbosini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlari, Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-sentabrdagi 563-son “Respublika oliy taʼlim muassasalarida talabalarni turar joy bilan qamrab olish darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Mehnat vazirligi va Moliya vazirligining 2017-yil 6-fevraldagi 1-2017, 4-q/q, 13-son qarori (roʻyxat raqami 2859, 2017-yil 21-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 8-son, 122-modda) bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2024-yil 13-dekabrdagi 54-q/q-son, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining 2024-yil 11-dekabrdagi 21-2024 q/q-son hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2024-yil 12-dekabrdagi 205-son qaroriga ILOVA

Oliy taʼlim muassasalari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. I-bobda:

1) 2 va 3-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 2. Yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha birinchi prorektor (filial direktorining birinchi oʻrinbosari) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 3. Oʻquv ishlari boʻyicha prorektor (filial direktorining oʻrinbosari) 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 ” ;

2) quyidagi mazmundagi 8 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 8 1 . Talabalar orasida ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligini taʼminlashga masʼul boʻlgan rektor maslahatchisi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 ” ;

3) 11-pozitsiya “Bosh energetik” degan soʻzlardan keyin “(energiya menejeri)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 15-pozitsiya chiqarib tashlansin.

2. II-bob quyidagi mazmundagi 4, 5, 6-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 4. Psixolog 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 5. Psixolog (xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha)* 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 6. Tyutor mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi ” .

3. IV va V-boblar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ IV. OʻQUV-USLUBIY BOSHQARMA 1. Boshqarma boshligʻi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 Oʻquv-metodik taʼminot boʻlimi 1. Boshqarma boshligʻi oʻrinbosari — boʻlim boshligʻi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Uslubchi mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi Taʼlim jarayonini tashkil etish boʻlimi (kunduzgi, kechki, sirtqi, masofaviy) 1. Boʻlim boshligʻi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Uslubchi mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi 3. Sirtqi (maxsus sirtqi), masofaviy taʼlim uchun oʻquv-metodik ishlar boʻyicha uslubchi* mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi 4. Kechki taʼlim uchun oʻquv-metodik ishlar boʻyicha uslubchi* mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi Magistratura boʻlimi 1. Boʻlim boshligʻi mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi 2. Uslubchi mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi Talabalar amaliyoti boʻlimi 1. Boʻlim boshligʻi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Bosh mutaxassis 1 1 1 1 1 1 1 1 2 2 2 3 3 Akademik litsey va texnikumlarga metodik yordam berish sektori 1. Bosh mutaxassis* mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi V. REGISTRATOR OFISI 1. Registrator ofisi boshligʻi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 Xizmat koʻrsatish boʻlimi (Front Office) 1. Boʻlim boshligʻi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Menejer mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi Maʼlumotlar bazasi boʻlimi (Back Office) 1. Boʻlim boshligʻi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 2. Menejer mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi ” .

4. VI-bobning 2-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 2. Ilmiy tadqiqot ishlari muhandisi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 ” .

5. VIII-bobning 2-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 2. Uslubchi 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 ” .

6. XII-bobdan 4, 5, 7-pozitsiyalar chiqarib tashlansin.

7. XIV-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

8. XVI-bobdan “Toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish boʻyicha shartnomalarni rasmiylashtirish va hisobga olish guruhi” grafasi hamda uning 1-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.

9. XVII-bobning 3-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 3. Inspektor 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 ” .

10. XX-bobdan 5-pozitsiya chiqarib tashlansin.

11. XXII-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

12. XXV-bobdan 4, 9, 14, 20 va 22-pozitsiyalar chiqarib tashlansin.

13. XXXIII-bob quyidagi mazmundagi 8-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 8. Surdotarjimon* mazkur Namunaviy shtatlarning ilovasiga muvofiq belgilanadi ” .

14. Quyidagi mazmundagi izoh bilan toʻldirilsin:

15. Ilovada :

1) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oliy taʼlim muassasalari (bundan buyon matnda OTM deb yuritiladi) xodimlarining soni moliya yilining birinchi sanasi holatidagi kunduzgi, kechki, masofaviy va sirtqi taʼlim shakllarida taʼlim olayotgan bakalavrlar va magistrlar (bundan buyon matnda talabalar deb yuritiladi) kontingentidan kelib chiqib, masofaviy va sirtqi taʼlim talabalari uchun — 0,4 koeffitsiyentni qoʻllagan holda, Oliy taʼlim muassasalari boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlariga muvofiq aniqlanadi.”;

2) 8-bandning ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “kunduzgi” degan soʻz “kunduzgi va kechki” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:

“9 1 . Tyutor lavozimi OTMda kunduzgi taʼlim boʻyicha 1 — 3-kurs talabalaridan har 120 — 150 nafariga 1 birlik hisobida kiritiladi.”;

4) 3-paragraf quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3-§. Oʻquv-uslubiy boshqarma

10. Oʻquv-metodik taʼminot boʻlimi uslubchisi lavozimi OTMda talabalar sonidan kelib chiqib, quyidagicha belgilanadi:

talabalar soni 2500 nafargacha — 1 birlik;

talabalar soni 2500 nafardan 5000 nafargacha — 2 birlik;

talabalar soni 5000 nafardan 7500 nafargacha — 3 birlik;

talabalar soni 7500 nafar va undan ortiq boʻlsa — 4 birlik.

11. Taʼlim jarayonini tashkil etish boʻlimida:

uslubchi lavozimi OTMda kunduzgi taʼlim talabalari soni 2500 nafargacha boʻlganda 1 birlik hisobida, keyingi har 1000 nafar kunduzgi taʼlim talabalari uchun qoʻshimcha 1 birlikdan kiritiladi;

sirtqi (maxsus sirtqi), masofaviy taʼlim uchun oʻquv-metodik ishlar boʻyicha uslubchi lavozimi sirtqi (maxsus sirtqi), masofaviy taʼlim talabalari soni 2000 nafargacha boʻlganda 1 birlik hisobida, keyingi har 1000 nafar sirtqi (maxsus sirtqi), masofaviy taʼlim talabalari uchun qoʻshimcha 1 birlikdan kiritiladi;

kechki taʼlim uchun oʻquv-metodik ishlar boʻyicha uslubchi lavozimi kechki taʼlim tashkil etilgan oliy taʼlim muassasalarida 1 birlik hisobida kiritiladi.

12. Magistratura boʻlimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 10-sentabrdagi 190-son “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tizimida magistratura faoliyatini yanada takomillashtirish, uning samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorida belgilangan shtat birliklariga muvofiq tashkil etiladi.

Bunda, boʻlim boshligʻi va uslubchi lavozimlari:

OTMda magistrlar soni 200 nafargacha boʻlganida — 0,5 birlik;

OTMda magistrlar soni 201 nafar va undan ortiq boʻlganda — 1 birlik hisobida kiritiladi.

13. Akademik litsey va texnikumlarga metodik yordam berish sektori bosh mutaxassisi lavozimi tasarrufida akademik litsey va texnikum mavjud boʻlgan OTMlarda ularga metodik yordam koʻrsatish uchun 1 birlik hisobida kiritiladi.

Mazkur shtat birliklarini saqlash xarajatlari OTMning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.”;

5) quyidagi mazmundagi 3 1 -paragraf bilan toʻldirilsin:

“3 1 -§. Registrator ofisi

13 1 . Xizmat koʻrsatish (front offis) boʻlimi menejeri lavozimi talabalar soni:

2 000 nafargacha boʻlganda — 2 birlik;

2 001 nafardan 5 000 nafargacha boʻlganda — 4 birlik;

5 001 nafardan 8 000 nafargacha boʻlganda — 6 birlik;

8 001 nafardan 12 000 nafargacha boʻlganda — 8 birlik;

12 001 nafardan ziyod boʻlganda — 10 birlik hisobida kiritiladi.

13 2 . Maʼlumotlar bazasi (bak offis) boʻlimi menejeri lavozimi talabalar soni:

2 000 nafargacha boʻlganda — 2 birlik;

2 001 nafardan 5 000 nafargacha boʻlganda — 4 birlik;

5 001 nafardan 8 000 nafargacha boʻlganda — 6 birlik;

8 001 nafardan 12 000 nafargacha boʻlganda — 8 birlik;

12 001 nafardan 20 000 nafargacha boʻlganda — 10 birlik;

20 001 nafardan ziyod boʻlganda — 12 birlik hisobida kiritiladi.”.

6) 6-paragraf quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6-§. Fakultet

17. Dekan lavozimi fakultetda:

talabalar soni 400 nafargacha boʻlganda — 0,5 birlik;

talabalar soni 400 nafar va undan ziyod boʻlganda — 1 birlik hisobida kiritiladi.

18. Dekan oʻrinbosari lavozimi fakultetda:

kunduzgi, sirtqi va masofaviy taʼlim talabalari soni 201 nafardan 400 nafargacha boʻlganda — 0,5 birlik;

kunduzgi, sirtqi va masofaviy taʼlim talabalari soni 400 nafar va undan ziyod boʻlganda — 1 birlik hisobida kiritiladi.

Kechki taʼlim tashkil etilgan fakultetlarda kechki taʼlim talabalari soni 200 nafar va undan ortiq boʻlganda qoʻshimcha 0,5 birlik dekan oʻrinbosari lavozimi kiritiladi.

19. Yoshlar bilan ishlash boʻyicha dekan oʻrinbosari lavozimi fakultetda:

kunduzgi va kechki taʼlim talabalari soni 400 nafargacha boʻlganda — 0,5 birlik;

kunduzgi va kechki taʼlim talabalari soni 400 nafar va undan ziyod boʻlganda — 1 birlik hisobida kiritiladi.

20. Ish yurituvchi lavozimi har bir fakultet uchun 1 birlik hisobida kiritiladi.”;

7) 8-paragraf oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

8) 10-paragraf oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

9) 33 va 45-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

10) 34 va 41-bandlardagi “4” raqami “4,5” raqami bilan almashtirilsin;

11) 36-bandda :

uchinchi xatboshidagi “700” raqami “900” raqami bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “3500” raqami “4500” raqami bilan almashtirilsin;

12) 50-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“OTMda xodimlar soniga qarab, xizmat va navbatchi avtomashinalar uchun quyidagi normativlar belgilanadi:”.

13) 64-bandda :

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“OTMda kar-soqov nogironligi boʻlgan talabalar soni 5 nafardan oshgan taqdirda, ular tahsil olayotgan har bir guruh uchun 2 birlik hisobida surdotarjimon lavozimi kiritiladi.”;

oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin.

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Toshkent sh.,

2024-yil 13-dekabr,

Toshkent sh.,

2024-yil 12-dekabr,

Toshkent sh.,

2024-yil 11-dekabr,

54-q/q-son

205-son

21-2024-q/q-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.12.2024-y., 10/24/2859-4/1081-son)

lex.uz