📅 2024-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 27 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
НИЗОМ
НИЗОМ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
НИЗОМ
ТАРТИБИ
МЕЪЁРЛАРИ
МЕЪЁРЛАРИ
НОРМАЛАРИ
НОРМАЛАРИ
НИЗОМ
НОРМАЛАРИ
НОРМАЛАРИ
НИЗОМ
намунавий штат БИРЛИКЛАРИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини таъминлаш чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органи тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тутинган (фостер) оила ғамхўрлигига бериш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Болалар уйлари тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;
Меҳрибонлик уйлари тўғрисидаги низом 9-иловага мувофиқ;
Кичик ҳажмли болалар уйлари тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ;
«Ёшларга ҳамроҳлик» дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик тўловлар тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари:
2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари ҳисобидан;
2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)га республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 февралдан бошлаб:
а) ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш органлари, нотариуслар, суд органлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ҳамда таълим муассасалари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни Агентликка тақдим этади;
б) болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олишни хоҳловчи шахслар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари)га бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза (ариза эр-хотиндан бири томонидан берилса, иккинчисининг розилиги аризага илова қилинади, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда, тегишли розилик уни бераётган шахс томонидан масофадан туриб биометрик идентификациялаш (электрон рақамли имзо, Mobile-ID, Face-ID ёки бошқа) технологиялари орқали тасдиқланади);
соғлиғи тўғрисида давлат муассасаси (врачлик-маслаҳат комиссияси)нинг хулосаси, сил касаллигига қарши курашиш (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бундан мустасно) ва тери-таносил диспансеридан олинган маълумотномалар;
фарзандликка олиш ёки тутинган ота-она бўлиш истагидаги шахслар фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси (бундан номзод (лар)нинг Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларидан ўтганлиги мустасно);
в) қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар «Инсон» марказлари томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар;
никоҳ тўғрисидаги маълумотнома (агар никоҳда бўлса);
судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома;
турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар;
сил касаллиги бўйича ҳисобда туриш ёки турмаслиги бўйича маълумотнома;
тарбияга олишни хоҳловчи шахс (оила)нинг тўлов қобилиятини баҳолаш натижалари бўйича маълумот. Шахс (оила)нинг тўлов қобилияти тўғрисидаги маълумот махсус тизим орқали белгиланган мезонлар асосидаги скоринг баҳолаш натижаларига кўра автоматлаштирилган ҳолда шакллантирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 февралдан бошлаб:
болаларни муқобил жойлаштириш шакллари бўйича жойлаштириш (бундан фарзандликка ва тутинган (фостер) оилага олиш мустасно) «Инсон» марказларининг, оилавий болалар уйини ташкил этиш ва тугатиш эса Агентлик ҳудудий бошқармасининг қарори асосида амалга оширилиши;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тутинган (фостер) оилага «Инсон» марказлари ва болани тарбияга олган шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида жойлаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 февралдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар масалалари бўйича васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар фаолияти тугатилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Агентлик, Адлия вазирлиги икки ой муддатда:
Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий суд билан биргаликда ўзларининг ахборот тизимлари орқали етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритишда талаб қилинадиган маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига тақдим этиш имкониятини яратсин;
болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олишни хоҳловчи шахслардан ЯИДХП орқали аризалар қабул қилиш ҳамда хизматларни кўрсатишнинг ҳар бир босқичида аризалар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган фуқароларга нисбатан, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомий тайинлашга муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга васийлик ва ҳомийликни белгилаш (тайинлаш) тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 12-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 13-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Белгилансинки:
мазкур қарорга 5 , 7 , 10 ва 11-иловалар 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга киради;
мазкур қарорга 2 , 3 , 4 , 6 , 8 ва 9-иловалар 2025 йил 1 февралдан бошлаб кучга киради.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органи тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига , «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органининг ваколатлари ва функцияларини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органи (кейинги ўринларда — васийлик ва ҳомийлик органи) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
муқобил жойлаштириш шакллари — васийлик ва ҳомийликни белгилаш, болани фарзандликка олиш, тутинган (фостер) оила (оилага тарбияга (патронат) бериш ва оилавий болалар уйи (қисқа муддатли, узоқ муддатли ёки ихтисослаштирилган жойлаштириш хизмати), ихтисослаштирилган тарбия муассасалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шакллар;
тутинган ота-оналар — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тутинган (фостер) оилага олган фуқаролар.
3. Васийлик ва ҳомийлик органидан ташқари бошқа органлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг муқобил жойлаштиришга муҳтож бўлган болаларни жойлаштириш бўйича фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
2-боб. Васийлик ва ҳомийлик органининг ваколатлари ва функциялари
4. Боланинг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидаги ёхуд бола ҳақиқатда яшаётган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи муқобил жойлаштириш шаклларига (бундан болаларни васийликка, ҳомийликка ва фарзандликка бериш мустасно) берилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакили ҳисобланади.
5. Васийлик ва ҳомийлик органи ўз ваколатлари доирасида:
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ болаларнинг ҳисобини юритади, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчар ва кўчмас мол-мулки ҳақидаги маълумотларнинг электрон шаклини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали юритади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланган болаларнинг турмуш ва яшаш шароитларини баҳолайди ҳамда уларнинг ижтимоий мақомини белгилайди;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
васий ва ҳомий бўлиш, болани фарзандликка, оилага тарбияга (патронат) олиш ёки оилавий болалар уйини ташкил этиш истагини билдирган ҳамда номзодларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни, шунингдек, ҳисобга олишни амалга оширади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига бериш ҳамда уларнинг давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчар ва кўчмас мол-мулкини бут сақлаш бўйича чоралар кўради;
боланинг индивидуал ривожланиш ва интеграция режаларини тузади ҳамда ўрнатилган тартибда ушбу режаларнинг ижроси юзасидан мониторингни амалга оширади;
тутинган (фостер) оилада, ихтисослаштирилган тарбия муассасалари ва ташкилотларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакили сифатида уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқларини таъминлашда алимент тўловлари, боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни ота-она ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан бола фойдасига ундириш бўйича судга ариза (даъво аризаси) киритади;
ихтисослаштирилган тарбия муассасалари ва ташкилотларидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оиласига қайтариш, муқобил жойлаштириш чораларини кўради ва бу жараённи мувофиқлаштиради;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланишини таъминлаш бўйича чоралар кўради;
васийлар ва ҳомийлар ҳамда тутинган ота-оналарнинг ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ва ҳомийликдаги ёки тарбияга олинган болаларни тарбиялашда, тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатади;
васийликни ва ҳомийликни белгилаш, тугатиш, болаларни тутинган ота-оналарга тарбияга бериш, улар билан тузилган шартномаларни бекор қилиш, васийларни ва ҳомийлар ёки тутинган ота-оналарни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш бўйича чоралар кўради;
боланинг тарбияси, ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид пайдо бўлган ҳолларда, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болага нисбатан ғамхўрлик кўрсатмаслик ҳаракатларининг мавжудлиги, боланинг зўравонликдан жабрланганлиги аниқланган ҳолларда, уни ота-онасидан ёхуд ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйиш чораларини кўради;
боланинг оиладан ажратилишини олдини олиш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага яқин муҳитда тарбияланишини таъминлаш мақсадида оилани мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс хизматларни ташкил этиш чораларини кўради;
ота-оналар ва болалар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судда болаларнинг манфаатларини ифода этади;
белгиланган тартибда ота-оналарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида даъво тақдим этади, судларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг ҳуқуқини чеклаш тўғрисида, шунингдек, ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда иштирок этади;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги ёхуд тутинган ота-оналар тарбиясидаги болаларга маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, бандликка кўмаклашиш бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
Васийлик ва ҳомийлик органи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6. Васийлик ва ҳомийлик органининг болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги алоҳида функциялари қуйидагилардан иборат:
а) судлар томонидан болалар тарбияси тўғрисидаги низоларни кўриб чиқиш йўналишида:
суд томонидан болалар тарбияси тўғрисидаги низолар кўриб чиқилаётганда иштирок этиш;
болани ўз тарбиясига беришни талаб қилаётган шахснинг (шахсларнинг) турмуш шароитларини ўрганиб далолатнома тузиш ҳамда судда асосланган фикр билдириш;
боланинг ҳаётига ёки унинг соғлиғига бевосита хавф туғилганда, болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ва ички ишлар органи иштирокида далолатнома асосида олиб қўйиш;
бола олиб қўйилганлиги ҳақида прокурорни хабардор қилиш;
болани олиш ва уни бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этишда иштирок этиш;
вояга етмаган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб уларнинг ота-оналарини бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш бўйича судга ариза (даъво аризаси) киритиш;
суд томонидан боладан алоҳида яшайдиган ота-оналарнинг ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш тартибини белгилашда иштирок этиш;
б) оилаларни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни кўриш йўналишида:
ота-оналар томонидан болаларнинг манфаатларига зид хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилгани маълум қилинганида, оиладаги вазиятни комплекс баҳолаб, хатар омилларини аниқлаш;
боланинг оилада ҳаёти, соғлиғи ва тарбияси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масъул давлат органларини жалб қилиб, боланинг индивидуал ҳимоя режасини тузиш ва оиладаги бола хавфсизлигига таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни белгилаш;
боланинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки ота-онанинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи хатар омилларини бартараф этиш учун психологик, тиббий, таълим, ҳуқуқий, ижтимоий хизматлар, иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича кўмак кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда оилада хавф бартараф этилганлигини мониторинг қилиш;
ўз мажбуриятларини бажармаётган ота-оналарни масъул давлат органлари билан бирга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фарзанди олдидаги мажбуриятларини бажаришга жалб этиш;
ота-оналарнинг хулқ-атворида ижобий ўзгаришлар юз берганида, уларнинг ота-оналик ҳуқуқини тиклаш бўйича чоралар кўрилиши юзасидан судга асослантирилган хулоса ва тавсиялар бериш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муқобил жойлаштириш шаклларини танлаш жараёнида уларни қариндошларининг оиласи даврасида сақлаб қолиниши устуворлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
в) туғилишни қайд этиш йўналишида:
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бола туғилганлиги ҳақидаги, шунингдек, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза бериш;
туғилишни қайд этишда боланинг отаси ва онаси ҳақидаги маълумотлар бўлмаган ҳолларда, ота ва она ҳақидаги ёзувларни белгилаш бўйича кўрсатма бериш;
ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низони суд тартибида кўриб чиқишда иштирок этиш;
агар эр-хотин ажралганидан, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганидан кейин ёки ота-онадан бири оталик ёхуд оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганидан сўнг, болани ўз тарбиясига олган ота ёки она унга ўз фамилиясини беришни хоҳласа, боланинг манфаатларини ҳисобга олинган ҳолда ҳал этиш;
г) болалар тарбияси ва улар билан кўришиб туриш йўналишида:
ота-она ўртасидаги боланинг тарбияси ва таълимига доир келишмовчиликларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этиш;
ота-оналар (улардан бири) боланинг яқин қариндошларига у билан кўришиб туришни рад этган ҳолларда, агар яқин қариндошлари билан кўришиш боланинг манфаатларига зид бўлмаса, ота-онани (улардан бирини) бундай кўришиб туришларга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш;
д) болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига бериш йўналишида:
болани васийликка, ҳомийликка, фарзандликка, оилага тарбияга (патронат) ҳамда оилавий болалар уйига олиш истагини билдирган шахсларни ҳар томонлама ўрганиш ва ўрганиш натижасида ушбу шахсларни номзод сифатида рўйхатга олиш, уларнинг ҳисобини юритиш;
судларга вояга етмаган шахсларни фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этиш ва суд жараёнида иштирок этиш;
фарзандликка олиш сирининг сақланишини таъминлаш;
фарзандликка олишни бекор қилиш учун судга белгиланган тартибда ҳужжатлар тайёрлаш;
болаларни тутинган (фостер) оилага бериш бўйича тутинган ота-оналар билан шартномалар тузиш;
болаларни оилага жойлаштириш имконияти бўлмаганида, якуний чора сифатида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган тарбия муассасалари ва ташкилотларига жойлаштириш чораларини кўриш;
тутинган (фостер) оила ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган тарбия муассасалари ва ташкилотларига жойлаштирилган болаларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш чораларини кўриш;
тутинган ота-оналар ўз мажбуриятларини бажармаган, тарбиясидаги болага ғамхўрлик кўрсатмаган тақдирда, улар билан тузилган шартномани бекор қилиш;
васийликка, ҳомийликка берилган ёки муқобил жойлаштиришнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган болани фарзандликка олиш учун ота-она розилиги талаб қилинмайдиган ҳолатларда розилик бериш;
болани фарзандликка, тутинган (фостер) оилага олиш истагини билдирган номзодларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тайёрлов курсларида таҳсил олиши учун йўллаш;
тутинган ота-оналар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда тўловларнинг ўз вақтида етказилишини таъминлаш;
муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини, васийлар ва ҳомийлар, фарзандликка олганлар, тутинган ота-оналар, ихтисослаштирилган тарбия муассасалари ва ташкилотлари ходимлари томонидан ўз мажбуриятларини бажариши юзасидан ўрнатилган тартибда назорат ва мониторингни амалга ошириш;
е) вояга етмаган шахсларни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) йўналишида — вояга етмаган, ўн олти ёшга тўлган шахс, агар у меҳнат шартномаси бўйича ишлаб турган ёки ота-онаси, фарзандликка олганлар ёхуд ҳомийнинг розилиги билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш бўйича қарор қабул қилиш;
ж) боланинг мулкий ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида:
боланинг етим қолиши ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлиги сабабли нотариал идораларда унинг мулкий манфаатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза қилишда иштирок этиш;
етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган пенсия ва алиментлар белгиланиши юзасидан ваколатли давлат органларига мурожаатлар қилиш ҳамда уларга нафақа тайинлаш чораларини кўриш;
етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тўлиқ давлат таъминотидаги муассасада ёки бошқа ташкилотларда, шунингдек, тутинган (фостер) оилада тарбияланаётган даврида пенсия, алиментлар, шунингдек, бола учун белгиланган бошқа маблағларнинг банкда боланинг номига очилган шахсий ҳисоб варағида сақлаш чораларини кўриш;
муқобил жойлаштириш шакллари (бундан фарзандликка олиш мустасно)га берилган етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчар ва кўчмас мол-мулкининг бут сақланилишини таъминлаш ҳамда яшаб турган уй-жойини сақлаб қолиш бўйича чораларни кўриш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда турар-жойга эга бўлмаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтож сифатида навбатга қўйилишини таъминлаш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилишини, турар-жойнинг сақланилиши ҳамда қонунчилик ҳужжатларига зид равишда бегоналаштирилмаслигини назорат қилиш;
з) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга (ёшларга) ҳамроҳлик дастурлари амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни мустақил ҳаёт кўникмаларига, жумладан маиший-хўжалик ва иқтисодий кўникмаларга ўргатиш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, юриш-туриш қоидалари ва муомала маданиятини шакллантириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг истакларини ўрганган ҳолда уларни умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълимга йўналтириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қўшимча таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари, тадбиркорлик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб уларни турли спорт машғулотлари ва санъат турлари бўйича тўгаракларга жалб қилиш;
ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълимни тамомлаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (ёшлар)нинг бандлигига кўмаклашиш;
уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жой билан таъминланишига кўмаклашиш;
психологик ва айрим турдаги ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш.
3-боб. Васийлик ва ҳомийлик органининг қарори юзасидан шикоят қилиш
7. Васийлик ва ҳомийлик органининг васийликни ёки ҳомийликни белгилаш, тугатиш, васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисидаги, дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги қарорлари, шунингдек, тутинган ота-оналар билан болани тарбияга бериш бўйича шартнома тузиш, бекор қилиш бўйича хатти-ҳаракатлар юзасидан манфаатдор шахслар томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.
8. Васийлик ва ҳомийлик органининг қарори юзасидан қилинган шикоятлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
9. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 2-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларни муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
боланинг ижтимоий мақоми — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш, ички ишлар, суд ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, нотариал идораларнинг ҳужжатлари ҳамда уларга тенглаштирилган ҳужжатлар асосида боланинг етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлиги фактини тасдиқлаш орқали аниқланадиган боланинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳолати;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
индивидуал ривожланиш режаси — 14 ёшгача бўлган етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қизиқишлари, эҳтиёжлари ва яшаш шароитларини комплекс баҳолаш орқали уларга кўрсатилиши талаб этиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар белгиланадиган режа;
индивидуал интеграция режаси — 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар белгиланадиган режа;
маълумот тақдим этувчи шахслар ва ташкилотлар — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида маълумот тақдим этувчи соғлиқни сақлаш, ички ишлар, суд ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, нотариуслар, таълим муассасалари, ижтимоий ходимлар, маҳалла раислари ҳамда хабардор бўлган ҳар қандай шахс, шу жумладан ушбу тоифадаги болаларнинг қариндошлари;
муқобил жойлаштириш шакллари — васийлик ва ҳомийликни белгилаш, болани фарзандликка олиш, тутинган (фостер) оила, оилага тарбияга (патронат) бериш ҳамда оилавий болалар уйи (қисқа муддатли, узоқ муддатли ёки ихтисослаштирилган жойлаштириш хизмати), ихтисослаштирилган тарбия муассасалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шакллар.
3. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этувчи шахслар ва ташкилотлар томонидан шакллантирилади ҳамда ўша ҳудуддаги ваколатли органга тақдим этилади.
Ваколатли орган тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий аҳволи ва оиладаги шароитини баҳолайди ҳамда болалар манфаатларига мақбул келадиган жойлаштириш шаклини белгилайди.
4. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштиришнинг шаклларига йўналтириш, шунингдек, уларни ҳисобга олиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш тартиби
5. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги шахслар ва ташкилотлар томонидан 24 соат ичида асослантирувчи ҳужжатлар билан бирга (шу жумладан, электрон шаклда) бола аниқланган ҳудуддаги ваколатли органга йўналтирилади:
ижтимоий ходим, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси — оилаларда ўрганиш (кузатиш) ва профилактика тадбирларини амалга ошириш жараёнида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, соғлиғи ва ҳаёти хавф остида бўлган, шу жумладан, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет элга кетган ҳамда уларнинг тарбияси ва таъминотида қатнашмаётган, ота-онанинг эътибори ва ғамхўрлиги намоён бўлмаётган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган болалар тўғрисидаги;
ички ишлар органлари — профилактика инспектори назоратида бўлган, ташлаб кетилган (топиб олинган), тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, одам савдоси қурбони бўлган ҳамда хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилалардаги болалар тўғрисидаги;
нотариуслар — болани фарзандликка бериш (олиш), болани васийликка ёки ҳомийликка бериш ҳақида аризадаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш бўйича мурожаат қилганлиги тўғрисидаги;
соғлиқни сақлаш органлари — қолдириб кетилган (туғруқ муассасасидаги ёки стационардаги ҳамда текшириш ва даволашнинг тўлиқ курсидан ўтган, бироқ узрли сабабларсиз уч кун муддатда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олиб кетилмаган), ота-оналари тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган болалар, шунингдек, вояга етмаган шахслар орасида ҳомиладорлик ва туғруқ тўғрисидаги;
судлар — шахсларнинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилингани, ота-оналик ҳуқуқи чеклангани, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган ёхуд бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилингани, шунингдек, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм ва қарорлар қабул қилинганда ҳамда кўриб чиқиладиган бошқа ҳолатларда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги;
таълим муассасалари — таълим муассасаси психологи, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назоратидаги ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, зўравонликдан жабрланганлар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган шахслар тўғрисидаги;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари — ўлимни рўйхатдан ўтказишда ёки вафот этган деб эълон қилишда ота-онасининг (шу жумладан бошқа қонуний вакили) қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, оталик (оналик) белгиланганлиги тўғрисидаги (боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма билан бирга) маълумотлар.
Ваколатли органга тақдим этиладиган маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотлар бошқа ташкилотлар ва муассасаларга, шунингдек, фуқароларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари берилишига йўл қўйилмайди.
6. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида уларнинг қариндошлари ёки бошқа шахслар яшаш жойидаги ваколатли органга хабар қилишлари мумкин.
3-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш тартиби
7. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган маълумот тақдим этувчи шахслар ва ташкилотлар томонидан юборилган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали ҳар бир ҳолат бўйича ижтимоий иш шакллантиради.
8. Ваколатли орган ижтимоий иш бўйича уч иш куни ичида қуйидагиларни амалга оширади:
а) боланинг ҳолатини бирламчи баҳолаб, унинг асосий эҳтиёжларини қондириш чораларини кўради. Бунда боланинг асосий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади;
б) муқобил жойлаштирилишига муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўйича:
боланинг қариндошлари (бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа қариндошлар) ва у яшаётган оила аъзолари ёки қўшнилар орасидан болани васийликка ёки ҳомийликка олишни истаган шахсларни аниқлайди;
талабгорлар мавжуд бўлмаганда, бола (болалар)нинг манфаати учун мос келадиган жойлаштириш шакли белгилангунга қадар вақтинча унинг қариндошлари ёки қўшниларига, улардан тилхат олган ҳолда ёхуд жойлаштиришнинг муқобил шаклига бериш чораларини кўради;
в) оғир ҳаётий вазиятда бўлган, жумладан зўравонликдан жабрланган вояга етмаган шахслар бўйича:
бола таҳсил олаётган таълим муассасаси психологи ва инспектор-психологлар билан биргаликда унинг ижтимоий ҳолатини ва эҳтиёжларини ўрганади;
боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказади ҳамда оиланинг эҳтиёжларини ўрганади. Бунда зарур ҳолларда маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли ва ҳоким ёрдамчиси жалб этилади;
боланинг тарбияси, ривожланиши, ҳаёти ва соғлиғи учун мавжуд бўлган хавф омилларини таҳлил қилади ҳамда болани оиладан ажратилишини олдини олиш мақсадида болага ва ота-онага ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ҳамда зарур ҳолларда тиббий ва иқтисодий ҳолатини яхшилаш бўйича хизматлар кўрсатилишини ташкиллаштиради;
болани оилада қолдириш унинг манфаатига зид келадиган ҳолларда, болани вақтинча жойлаштиришнинг муқобил шаклига, шунингдек, профессионал тутинган оилага ёки кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига бериш чораларини кўради;
г) ташлаб кетилган (топиб олинган), ота-оналари тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган болалар бўйича:
болаларни вақтинча жойлаштиришнинг муқобил шаклига бериш чораларини кўради;
болада даволаниш зарурияти аниқланган ҳолларда, уни даволаш учун тегишли соғлиқни сақлаш муассасасига жойлаштиради.
9. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширганидан сўнг ҳар бир ҳолат бўйича далолатнома тузади ва тегишлилиги бўйича очилган ижтимоий ишга бириктиради.
10. Болаларни вақтинча жойлаштиришнинг муқобил шаклига бериш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Ваколатли орган хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тегишли тартибда Ўзбекистон Республикасига келтирилганидан сўнг, шу куннинг ўзида ички ишлар органлари билан биргаликда уларни мақбул келадиган жойлаштириш шаклига йўналтириш чораларини кўради.
12. Ваколатли орган томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аниқлангандан сўнг, бир ой ичида ҳар бир ҳолат комплекс тарзда баҳолашдан ўтказилади.
Ваколатли орган комплекс тарзда баҳолашдан ўтказиш жараёнига тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларини жалб этиши мумкин.
13. Комплекс тарзда баҳолашдан ўтказишда:
бола тўғрисида шакллантирилган маълумотлар асосида унинг ижтимоий мақомини белгилаш билан боғлиқ чоралар кўрилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатга киритилади;
боланинг йўқотилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тиклаш ёки мавжуд бўлмаган шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини дастлабки тарзда олиш чоралари кўрилади;
соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;
боланинг оилавий шароитлари ўрганилади;
бола ва унинг оиласига уларнинг эҳтиёжлари асосида ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилади;
боланинг давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчар ва кўчмас мол-мулкини далолатнома асосида ҳисобга олиш (агар мавжуд бўлса) чоралари кўрилади;
боланинг манфаатига мақбул келадиган жойлаштириш шакли танланади.
14. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган маълумот тақдим этувчи шахслар ва ташкилотлар томонидан юборилган маълумотлар асосида боланинг ижтимоий мақомини белгилаш чораларини кўради.
Боланинг ижтимоий мақомининг белгиланиши унга муқобил жойлаштириш шаклини танлаш, ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг кўрсатилиши учун асос ҳисобланади.
15. Агар етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (идентификацияловчи ID-карта) мавжуд бўлмаса (йўқотилган ёки олинмаган), ваколатли орган ушбу ҳужжатларни тақдим этувчи давлат органларидан дастлабки тарзда ёки қайта олиш чораларини кўради.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг шахсга доир маълумотлар ёки ҳужжатлар уларни тақдим этувчи давлат органлари томонидан тақдим этилади.
16. Ваколатли орган сўровига асосан соғлиқни сақлаш муассасаси мутахассислари болани белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказади.
Тиббий текширув хулосасига кўра етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг даволанишга муҳтожлиги (ақлий ва руҳий ривожланишда ёшига нисбатан ортда қолган, тан жароҳати, ҳомиладорлиги, наркологик ва тери-таносил ва бошқа касалликлари) аниқланган ҳолларда, у даволаниш учун тегишли соғлиқни сақлаш муассасасига жойлаштирилади.
17. Ваколатли орган томонидан боланинг оилавий шароитларини ўрганиш натижалари ва эҳтиёжларига қараб комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат ва ёрдамлари кўрсатилади.
18. Ваколатли орган етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ижтимоий ва соғлиғи ҳолатини баҳолаганидан сўнг, ҳар бир бола учун индивидуал ривожланиш ёки интеграция режасини тузади ҳамда боланинг манфаатига мақбул келадиган муқобил жойлаштириш шаклларидан бирини кўриб чиқади.
Индивидуал ривожланиш режаси ҳамда индивидуал интеграция режасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.
4-боб. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳисобини юритиш тартиби
19. Ваколатли орган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир бола тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳужжатларни электрон шаклда «Ижтимоий ҳимоя» АТда шакллантиради.
20. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тааллуқли бўлган янги маълумотлар аниқланганда, ваколатли орган уларни «Ижтимоий ҳимоя» АТда шакллантирилган болалар ҳақидаги маълумотларга киритади.
21. «Ижтимоий ҳимоя» АТда етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан киритилади:
боланинг фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган вақти ва жойи, фуқаролиги, миллати, жинси;
шахсий белгилари (бўйи, вазни, кўзининг ва сочининг ранги ва бошқалар);
саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиш ҳолати;
феъл-атвори хусусиятлари (киришувчан, тортинчоқ ва бошқалар);
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, фуқаролиги, миллати, соғлиғининг ҳолати (маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда), яшаш ва (ёки) турар жойи;
вояга етмаган ака-ука, опа-сингилларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган вақти, соғлиғининг ҳолати (маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда), турар жойи;
ваколатли органга маълум бўлган вояга етган қариндошларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш ва (ёки) турар жойи тўғрисида маълумотлар. Бунда ушбу қариндошлар томонидан болани ўз оиласига тарбияга олиш рад этилган бўлса, бу тўғрисида маълумот ҳам киритилади;
бола учун мақбул бўлган муқобил жойлаштириш шакли;
етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг мерос бўлиб ўтадиган мол-мулки ҳақидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса):
ота-онаси эгалигидаги ер майдони, турар жой ёки бошқа мол-мулк (манзили, ҳажми мулк ёки эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги) ҳақидаги маълумот;
боланинг фотосурати;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар.
22. «Ижтимоий ҳимоя» АТда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уларнинг мол-мулкини ҳисобини юритиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
бола фарзандликка берилганида;
бола ота-онасига қайтарилганида;
бола вафот этганида.
23. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар шахсга доир маълумотлар ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилинади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
24. Ваколатли орган ходимлари ушбу Низомда белгиланган тартиб-таомилларни амалга ошириш натижасида уларга маълум бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
25. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Маълумот тақдим этувчи шахслар ва ташкилотлар Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида маълумотларни шакллантиради ва уларни аниқланган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади. Бола аниқлангандан сўнг 24 соат ичида 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари Маълумот тақдим этувчи шахслар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳар бир ҳолат бўйича ижтимоий иш очади. Маълумот тақдим этилган куни 3-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари Боланинг ҳолатини бирламчи баҳолаб, унинг асосий эҳтиёжларини қондириш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради. Уч иш куни ичида 4-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари 1. Ҳар бир ҳолатни комплекс тарзда баҳолашдан ўтказади. Бунда: бола тўғрисида шакллантирилган маълумотлар асосида унинг ижтимоий мақомини белгилаш билан боғлиқ чоралар кўрилади; етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатга киритилади; боланинг йўқотилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тиклаш ёки мавжуд бўлмаган шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини дастлабки тарзда олиш чоралари кўрилади; соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади; боланинг оилавий шароитлари ўрганилади; бола ва унинг оиласига уларнинг эҳтиёжлари асосида ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилади; боланинг давлат рўйхатидан ўтказилган кўчар ва кўчмас мол-мулкини далолатнома асосида ҳисобга олиш (агар мавжуд бўлса) чоралари кўрилади; боланинг манфаатига мақбул келадиган жойлаштириш шакли танланади. 2. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига болалар тўғрисидаги маълумотларни киритади. 3. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ижтимоий ва соғлиғи ҳолатини баҳолагандан сўнг, ҳар бир бола учун индивидуал ривожланиш ёки интеграция режасини тузади. 4. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани муқобил жойлаштириш шаклига бериш чораларини кўради. Бир ой ичида
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир бола тўғрисида шакллантириладиган ҳужжатлар
1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир бола тўғрисида шакллантириладиган ҳужжатлар рўйхати:
а) туғилганлик ҳақида гувоҳнома (идентификацияловчи ID-карта) тўғрисидаги маълумотлар (шу жумладан, туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувларидан кўчирма);
б) ота-она (ота ёки она)нинг биометрик паспортлари (идентификацияловчи ID-карталари) маълумотлари (агар ота-она тўғрисида маълумотлар бўлса);
в) боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиб қолганлигини ёки ота-онанинг бола тарбиясида иштирок этиш имкони йўқлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларнинг бири:
ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки ота-оналик ҳуқуқини чеклаш, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суд қароридан нусха * ;
ота-онанинг, ёлғиз ота ёки онанинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома маълумотлари;
ота-онанинг (ёлғиз ота ёки онанинг) боланинг фарзандликка олинишига розилиги тўғрисида белгиланган тартибда расмийлаштирилган аризаси * ;
ота-онанинг (ёлғиз ота ёки онанинг) болани васийликка, ҳомийликка беришга розилиги тўғрисидаги аризаси * ;
ота-онанинг жиноят содир этилганлиги бўйича гумон қилинувчи ёки айбланувчи шахс сифатида тергов ҳибсхонасида ёхуд озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазони ижро этиш муассасаларида эканлиги ҳақидаги суд қароридан нусха * ;
г) тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар (врачлик-маслаҳат комиссияси, руҳий-асаб, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари маълумотномалари) * ;
д) ташлаб кетилган (топиб олинган) ва қолдириб кетилган болалар бўйича ички ишлар органлари томонидан тузилган далолатнома ҳамда тегишли ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида қолдириб кетилган боланинг соғлиғи ҳолати тўғрисида тиббий далолатнома * ;
е) боланинг яшаш жойи бўйича ваколатли орган, профилактика инспектори ва маҳалла раиси томонидан имзоланадиган ва боланинг оиладан олиш сабаби ва асослари, турмуш ва таъминот шароитлари кўрсатилган далолатнома * ;
ж) ваколатли органнинг болага васийлик ёки ҳомийлик белгиланганлиги, унинг Болалар уйига, Меҳрибонлик уйига ва бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштирилганлиги ҳақидаги қарори, оилага тарбияга (патронат) ва оилавий болалар уйига бериш бўйича шартнома, уларни фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига ҳамда тутинган ота-оналарга бериш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси * ;
з) ўн ёшга тўлган боланинг уни муқобил жойлаштиришнинг шаклларига беришга розилиги (аризаси) * ;
и) болани аввалги муқобил жойлаштириш шаклларига берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат (агар бола аввал муқобил жойлаштириш шаклларига берилган бўлса) * .
2. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида қўшимча равишда киритиладиган маълумотлар рўйхати (агар мавжуд бўлса) * :
а) турар жой ва бошқа кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома, турар жойни ижарага бериш шартномаси, ордери);
б) боланинг номига банкда ҳисоб рақамини очиш тўғрисидаги шартнома;
в) ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлари ва уларнинг яшаш (турар) жойлари ҳақидаги маълумотлар;
г) суднинг алиментлар ундириш тўғрисидаги қарори, нафақа олувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож боланинг пенсия гувоҳномаси;
д) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронликни белгилаш тўғрисидаги қарори, ногиронлиги бўлган боланинг реабилитация дастури;
е) муқобил жойлаштиришнинг шаклларига берилган (фарзандликка олиш бундан мустасно) боланинг мол-мулкини бошқариш ҳақидаги тегишли «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг рухсатномаси;
ж) муқобил жойлаштиришнинг шаклларига берилган (фарзандликка олиш бундан мустасно) боланинг манфаати учун тузилган шартномалар;
з) меросга эга бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
и) иш (ўқиш) жойидан маълумотнома;
к) болани фарзандликка ёки оилавий болалар уйига олиш истагини билдирган шахсларнинг оилага олинаётган боланинг тиббий ташхисидан хабардорлиги тўғрисида маълумотлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 3-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (кейинги ўринларда — болалар)ни муқобил жойлаштириш шаклларига (васийликка, ҳомийликка, фарзандликка, тутинган (фостер) оилага (оилага тарбияга (патронат) ва оилавий болалар уйи) олиш истагини билдирган фуқароларни ҳисобга олиш, муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
муқобил жойлаштириш шакллари — васийлик ва ҳомийликни белгилаш, болани фарзандликка олиш, тутинган (фостер) оила (оилага тарбияга (патронат) ва оилавий болалар уйи (қисқа муддатли, узоқ муддатли ёки ихтисослашган хизмат), жойлаштириш хизмати), ихтисослаштирилган тарбия ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шакллар;
номзодлар — болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган шахслар;
тутинган ота-оналар — болаларни тутинган (фостер) оила (оилага тарбияга (патронат) ва оилавий болалар уйи (қисқа муддатли, узоқ муддатли ёки ихтисослашган хизмат), жойлаштириш хизмати)га олган фуқаролар.
3. Муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш бўйича номзод бўлиши мумкин, мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шахслар бундан мустасно.
4. Номзодларни танлаш, кузатиб бориш ҳамда мониторинг қилиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Ваколатли орган аҳоли ўртасида болаларни оилага жойлаштиришнинг устуворлиги, улар учун номзодларни топиш бўйича оммавий тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади, болаларни оилага олишнинг шакллари, тартиби ҳақида фуқароларни хабардор қилади.
5. Ваколатли орган номзодлардан ариза қабул қилгунига қадар уларга болани тарбияга олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, шунингдек, уларга муқобил жойлаштириш шакллари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, болани оилага олишнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ахборот беради.
2-боб. Номзодларни танлаш ва хулоса тайёрлаш
1-§. Номзодларни танлаш
6. Болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган номзодлар ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ ваколатли орган томонидан танланади.
7. Номзод ўзининг яшаш жойи бўйича ваколатли органга бевосита келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза ва мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этади.
Аризада номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, оилавий ҳолати, агар болалари (шу жумладан, фарзандликка олинган болалари) мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг сони ва ёши, шунингдек, болани тарбияга олиш шакли кўрсатилади.
Зарур ҳужжатлар ва маълумотлар ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
8. Болаларни оилага тарбияга (патронат), фарзандликка олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган фуқаролар белгиланган ҳужжатлардан ташқари фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларида (кейинги ўринларда — тайёрлов курслари) ўқиганлиги ҳақидаги сертификатни ҳам тақдим этадилар.
Бунда эр-хотинлар ўртасида бири иккинчисининг олдинги турмушидаги фарзандини фарзандликка олаётганида тайёрлов курсларида ўқиши ихтиёрий ҳисобланади.
9. Оилага тарбия (патронат)га олиш истагини билдирган шахсларга болани тайёрлов курслари сертификатисиз олишга рухсат берилади. Бунда тутинган ота ёки она 6 ой ичида тайёрлов курсларида ўқиб, сертификат олиши ва ваколатли органга тақдим этиши лозим.
Тайёрлов курсларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида ўтилган бўлса сертификат ваколатли орган томонидан мустақил равишда олинади.
10. Ваколатли орган номзодлардан ариза ҳамда тегишли ҳужжатларни қабул қилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини ўрганиб чиқади ҳамда бу ҳақида мазкур Низомга 4-иловада келтирилган намунага мувофиқ далолатнома тузади.
Номзодларнинг турмуш ва таъминот шароитлари ўрганилаётганда, ваколатли орган турар жойнинг маиший-хўжалик шароитларини, бола учун яратилган шарт-шароитни, ариза берувчининг соғлиғини, шахсий фазилатлари ва болани оилага олишга ундаган сабабларни, уларнинг болани тарбиялаш бўйича қобилиятларини, оилада яшовчиларнинг болани тарбиялаш учун оилага қабул қилинишига нисбатан муносабатини ўрганади.
Ногиронлиги бўлган болалар оилага тарбиялаш учун қабул қилинаётганда далолатномада боланинг яшаши учун зарур шарт-шароитлар мавжудлиги акс эттирилиши лозим.
11. Ваколатли орган томонидан ўрганиш якунлари бўйича 3 иш куни ичида номзодларнинг номзод бўла олиши мумкинлиги (мумкин эмаслиги) тўғрисида Агентлик томонидан тасдиқланган намунадаги хулоса берилади.
Номзодларни номзод бўла олиши мумкинлиги тўғрисида хулоса беришга қуйидагилар асос ҳисобланади:
тақдим қилинган ҳужжатларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги;
тайёрлов курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи сертификатнинг мавжудлиги (болаларни оилага тарбияга (патронат), фарзандликка олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган фуқаролар учун);
болаларни тарбиялаш учун оилага олиш истагини билдирган номзодларнинг болаларни тарбиялашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларини бажара олиш имкониятлари;
номзодларнинг психологик ҳолати ва бола тарбиялашда етарлича кўникмалари мавжудлиги;
болаларни тарбиялаш учун оилага олиш истагини билдирган номзодларнинг болага ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш борасида билим ва кўникмага эгалиги;
чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болаларни васийликка, ҳомийликка ёки фарзандликка олинишида Халқаро тарбияга бериш комиссиясининг хулосаси (санаси ва рақами).
Ижобий хулоса берилган фарзандликка олишга номзодлар яшаш жойидаги ваколатли органнинг қарори билан қарор қабул қилинган кунда номзод сифатида ҳисобга (навбатга) қўйилади.
12. Қуйидаги ҳолатлар ваколатли органнинг салбий хулосасига асос бўлади:
турар жой санитария нормалари, қоидалари ва гигиена норматив талабларига жавоб бермаслиги;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги ёки ҳужжатлар тўлиқ шакллантирилмаганлиги;
ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилган ҳолатларнинг мавжудлиги;
болаларни тарбияга олишга оила аъзоларидан бирининг қарши эканлиги.
13. Ваколатли орган салбий хулоса асосида болани муқобил жойлаштириш шаклларидан бирига олиш истагини билдирган шахсни номзод сифатида ҳисобга (навбатга) қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда 2 иш куни ичида қабул қилинган қарорни унга тақдим этади.
Номзод қарордан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда ёки суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
14. Ваколатли орган болаларни тарбиялаш учун оилага олиш истагини билдирган номзодларни, фарзандликка олиш ҳолатлари бундан мустасно, танлаш жараёнида, заруратга кўра, қуйидаги манфаатдор ва ишга алоқадор шахсларни жалб этиши мумкин:
маҳалла раислари, профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар фаоллари;
боланинг қариндошлари.
2-§. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет эл фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган болани васийлик, ҳомийликка ёки фарзандликка олишнинг ўзига хос хусусиятлари
15. Чет эл фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган болани фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олиш истагини билдирган шахс ўз турар жойидаги ваколатли органга мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
16. Чет эл фуқароси бўлган фарзандликка, васийлик ёки ҳомийликка олинаётган боланинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва яшашига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади.
Рухсатномани олиш учун фуқаролар яшаш жойидаги ички ишлар органларига тегишли шаклдаги анкета-аризани тўлдириб, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар:
бола билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида болани олишнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;
фарзандликка олинаётган бола ота-онасининг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;
васийликка ёки ҳомийликка олинаётган боланинг ота-онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари нусхалари;
боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси.
Агар ота-онаси мавжуд бўлса уларнинг фарзандини васийликка, ҳомийликка ёки фарзандликка берилишига розилиги талаб этилади.
Текширув натижаларига кўра ички ишлар органлари сўровнома ва бошқа ҳужжатларни олган кундан бошлаб 30 иш куни ичида васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка олинаётган болага Ўзбекистон Республикасига киришига ва доимий яшашига рухсат беради ёки рад этади.
17. Фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун ваколатли орган тегишли ҳужжатларни қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олиш истагини билдирган шахснинг яшаш шароитини ўрганиб чиқади ва далолатнома тузади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек, болани фарзандликка, васийлик ёки ҳомийликка олиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида ваколатли орган ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни ичида уларнинг фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийлар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди. Фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийлар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса билан бирга ариза берувчига у фарзандликка олишга, васий ёки ҳомий бўлишга номзод сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги ҳужжат берилади.
Ваколатли органнинг фуқарони фарзандликка олишга, васий ёки ҳомий бўлишга номзод сифатида ҳисобга қўйишнинг рад этилиши ҳақидаги қарори 5 иш куни ичида ариза берувчига етказилади. Айни бир вақтда ариза берувчига қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
18. Болани фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олиш учун рухсат олмоқчи бўлган чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Оила кодексининг 161 1 -моддасида назарда тутилган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Аризада болани васийликка, ҳомийликка ёки фарзандликка олиш истагини билдирган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса, уларнинг сони ва ёши, фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олинаётган боланинг ёши ва жинси кўрсатилади.
19. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари 10 иш куни ичида фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олувчиларнинг яшаш шароитларини ўрганиб чиқиб, ариза ва мазкур Низомнинг 3-иловасида ҳужжатларнинг нусхаларини кейинчалик Агентликка тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
Агентлик фарзандликка, васийлик ёки ҳомийликка олинаётган болага Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва доимий яшаш учун рухсатнома олиш учун ариза берувчининг ҳужжатлари нусхаларини Ички ишлар вазирлигига юборади.
Чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олишга тегишли қарор (рухсат ёки рад этиш тўғрисида) Агентлик директорининг буйруғи асосида ташкил этиладиган Халқаро тарбияга бериш Комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида шакллантирилади.
Фуқаро болани фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олувчи бўла олиши (бўла олмаслиги) ҳақидаги қарор 3 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ариза берувчига тақдим этиш учун юборилади.
3-§. Чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болаларни васийликка, ҳомийликка ёки фарзандликка олишнинг ўзига хос хусусиятлари
20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151 — 167 , 237-моддалари , Фуқаролик процессуал кодекси , «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , ушбу Низом, Ўзбекистон Республикасида вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом ҳамда Болаларни фарзандликка олиш тўғрисидаги низом талабларига риоя қилиниши лозим.
Бундай ҳолатда болага нисбатан васийлик ёки ҳомийлик Халқаро тарбияга бериш Комиссиясининг хулосаси асосида ваколатли орган қарори билан белгиланади.
21. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болаларни фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олиш Ўзбекистон Республикасида ўз дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлган давлатларнинг фуқаролари томонидан амалга оширилиши мумкин.
22. Болани фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олиш истагини билдирган шахсларни рўйхатга олиш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали Агентлик томонидан амалга оширилади.
Бунда фарзандликка, васийлик ёки ҳомийликка олишнинг асосий шарти васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка олиш масаласини кўриб чиқишда номзодларнинг шахсан иштирок этиши ҳамда дипломатик ваколатхонанинг бола васийликка, ҳомийликка ёки фарзандликка олиш истагини билдирган фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган вақти, турар жойи, моддий аҳволи ҳақидаги маълумотлар, тиббий хулоса, оиланинг ахлоқий-руҳий шарт-шароити, шунингдек, болани васийликка, ҳомийликка ёки фарзандликка олувчининг ҳар бирига тавсифномаларни ўз ичига олган илтимосномаси ҳисобланади.
Болаларни фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар болалар балоғатга етгунига қадар ҳар йили хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари орқали Агентликка боланинг психик ва жисмоний ҳолати, унинг яшаш ва тарбияланиш шароитлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Ушбу маълумотлар хорижий давлатнинг махсус ваколатли органи томонидан тасдиқланиши лозим.
23. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани васийликка, ҳомийликка ёки фарзандликка олиш номзод қайси давлатнинг фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади. Бунда болани фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олиш Агентлик томонидан рухсат берилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
24. Агар фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олиш натижасида боланинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномалар билан белгиланган ҳуқуқлари бузилса, болани тарбияга олган шахс қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъи назар, болани олишни амалга оширишга йўл қўйилмайди, агар фарзандликка, васийликка ёки ҳомийликка олинган бўлса, суд тартибида бекор қилиниши ёхуд ваколатли органнинг қарори билан тугатилиши лозим.
3-боб. Номзодларнинг ҳисобини юритиш тартиби
25. Болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган шахслар юзасидан уларнинг номзод бўла олиши мумкинлиги тўғрисида қарор берилган тақдирда, уларга тегишли маълумотлар кўрсатилган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритилади.
26. Номзод ҳақидаги маълумотлар, агар унинг фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий ёхуд тутинган ота-она бўлиши учун асослари бўлса, мазкур шахснинг ёзма аризасига мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритилади.
Номзод ҳақидаги маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритишдан аввал, мазкур шахс ўзи ҳақидаги маълумотлар рўйхати, маълумотларни расмийлаштириш асослари ва улардан фойдаланиш тартиби билан таништирилади.
27. Номзод ҳақидаги маълумотлар қуйидагиларни ўзи ичига олади:
фамилияси, исми, отасининг исми, идентификацияловчи ID-карта маълумотлари, фуқаролиги, миллати, яшаш ёки турар жой манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда);
шахснинг яшаш жойидаги ваколатли орган томонидан берилган унинг яшаш шароити, фарзандликка олувчи, васий (ҳомий) ёки тутинган ота-она бўлиши асослилиги тўғрисидаги хулосаси (санаси ва рақами);
чет эл фуқаросининг ва чет элда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш шароити, унинг васий, ҳомий ёки фарзандликка олувчи бўлиши асослилиги тўғрисидаги у яшайдиган давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига асосан берилган хулосаси (санаси ва рақами), фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг улар доимий яшаётган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ берилган хулосаси (санаси ва рақами);
етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирган шахс томонидан танланган бола тарбияланаётган муассаса ёки тутинган (фостер) оилага берилган йўлланма (санаси, боланинг фамилияси, исми, отасининг исми);
етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ўз оиласига тарбияга олиши;
болани ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирган шахс тўғрисидаги маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя» АТда ҳисобини юритиш тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумот.
28. Номзодлар ҳақидаги маълумотлардан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилади.
Номзодлар ҳақидаги маълумотлар фақат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд, прокуратура ва тергов органларининг расмий сўровларига асосан тақдим этилиши мумкин.
29. Номзодлар рўйхатга олинганидан сўнг, бир йил давомида тарбияга бола олмаган тақдирда, тегишли ваколатли органга навбат асосида болани номзодга тарбияга бериш жараёни бошланишидан аввал соғлиғи ҳолати ҳақидаги тиббий хулосани янгидан тақдим этади.
Агар номзод яшаш жойини ўзгартирган тақдирда, бу ҳақида 7 кун ичида дастлабки ҳисобга олган ваколатли органни хабардор қилиши шарт.
4-боб. Болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш тартиби
30. Номзодлар (бундан қисқа муддатли тутинган (фостер) оилани ташкил этган фуқаролар мустасно) муқобил жойлаштиришнинг шаклларига берилиши мумкин бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни олиш учун болалар яшаётган ҳудудидаги ваколатли органга мурожаат этади.
31. Муқобил жойлаштириш шаклларига берилиши мумкин бўлган болалар ҳақидаги очиқ маълумотлар мазкур Низомга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритилган номзодларга ваколатли орган томонидан уларнинг мурожаатига кўра ушбу мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 1 иш куни ичида тақдим этади.
Агар болани бир неча шахс ўз оиласига тарбияга олиш истагини билдирса, бола ҳақидаги тегишли маълумотни олишда устуворлик ҳуқуқига бола яшаб турган маҳалла, овул, қишлоқ ёки шаҳар (шаҳарча)даги номзод, агар номзодлар бир ҳудуддан бўлса «Ижтимоий ҳимоя» АТда олдинроқ муддатда рўйхатдан ўтган номзод эга бўлади.
32. Ваколатли орган номзоднинг сўровига асосан муқобил жойлаштириш шаклларига олинаётган бола билан кўришиш учун унга болалар учун мўлжалланган муассасаларга ёки бошқа муқобил жойлаштириш шаклига (фарзандликка олинган болалар бундан мустасно) йўлланма беради, «Ижтимоий ҳимоя» АТда йўлланма берилганлиги ҳақида тегишли маълумотлар қайд этади.
33. Болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига бериш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиб бориш ҳамда мониторинг қилиш
34. Муқобил жойлаштириш шаклларига тарбиялаш учун берилган боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини, боланинг индивидуал ривожланиш ёки интеграция режасининг амалга оширилишини ҳамда унинг оилага ёки муассасага мослашганлигини кузатиш ва мониторинг қилиш боланинг ҳақиқатда яшаётган жойидаги ваколатли орган томонидан режали ва режадан ташқари шаклда олиб борилади.
35. Муқобил жойлаштириш шаклларига тарбиялаш учун берилган болаларнинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини ўрганиш ҳамда мониторинг қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишининг мониторинги фақат ваколатли орган томонидан, фарзандликка олиш белгилангандан дастлабки 3 йил мобайнида ҳар олти ойда камида бир маротаба амалга оширилади, 3 йил ўтгандан кейин мониторинг қилиш зарурлиги ваколатли орган томонидан фарзандликка олувчи(лар) оиласида шаклланаётган аниқ вазиятга мувофиқ якка тартибда белгиланади.
Фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини мониторинг қилиш фарзандликка олиш сир сақланган ҳолда ўтказилади;
б) болани васийлик ва ҳомийликка олган оилаларни кузатиш ва мониторинг қилиш ҳар уч ойда камида бир маротаба жойига чиққан ҳолда амалга оширилади;
в) тутинган (фостер) оилаларда тарбияланаётган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш ҳар ойда камида бир маротаба тутинган ота-оналарнинг хонадонига ташриф буюрган ҳолда амалга оширилади;
г) Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш хизматини кўрсатувчи бошқа ташкилотларни режали кузатиш ва мониторинг қилиш ихтисослаштирилган тарбия муассасаси (ташкилоти)га ташриф буюрган ҳолда Агентлик директори томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш хизматини кўрсатувчи бошқа ташкилотларни режадан ташқари кузатиш ва мониторинг қилиш ваколатли орган томонидан, зарурат бўлганда, исталган вақтда амалга оширилиши мумкин.
36. Ваколатли орган болани васийликка ва ҳомийликка олган оилаларни ҳамда тутинган (фостер) оилаларни режали ва режадан ташқари кузатиш ва мониторинг қилишда маҳалла раислари, профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар фаоллари, шунингдек, боланинг қариндошлари ва бошқаларни жалб қилиши мумкин.
37. Режали ва режадан ташқари кузатиш ва мониторинг қилишда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилади:
боланинг индивидуал ривожланиш режаси ёки индивидуал интеграция режасининг амалга оширилиши ҳолати;
боланинг яшаши ва ривожланиши учун шароитлар мавжудлиги;
хонадоннинг маиший-хўжалик шароитлари;
боланинг оила ёки муассаса муҳитига ҳамда оила аъзолари ёки муассаса ходимларининг бола хулқи ва характерига мослашганлиги;
боланинг тарбияси, таълими, ақлий ривожланиши, соғлиғи, ташқи кўриниши, гигиенага риоя қилиниши, хулқи, эмоционал ҳамда жисмоний ривожланиши;
боланинг алоҳида қизиқиш ва қобилиятларининг қўллаб-қувватланиши;
оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари;
боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун таълим, спорт, маиший ва санъат соҳаларига оид қўшимча машғулотларга жалб этилганлиги ва бошқалар.
38. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болани парваришлаш ва тарбиялаш билан боғлиқ мажбуриятлар лозим даражада бажармаётганлиги ёхуд бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши ҳақидаги мурожаатлар келиб тушган тақдирда, ваколатли орган режадан ташқари мониторингни амалга оширади.
39. Кузатиш ва мониторинг қилиш давомида боланинг тарбияси, ривожланиши, ҳуқуқлари таъминланиши билан боғлиқ муаммо ёки камчиликлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларини жалб қилган ҳолда, муаммони бартараф этишга қаратилган маслаҳат, психологик-педагогик, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа ижтимоий хизматлар ташкил этилишини таъминлайди. Бунда зарур ҳолларда, ваколатли орган томонидан боланинг индивидуал ривожланиш ёки интеграция режасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
40. Муқобил жойлаштириш шаклларига олган шахслар томонидан ўзларига юклатилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланмаганлиги билан боғлиқ далиллар аниқланган тақдирда, ваколатли орган ўрганиш далолатномасида боланинг яшаши ва ривожланиши учун зарур бўлган шароитни яхшилаш ҳамда мажбуриятларни бажариш юзасидан кўрсатма ва тавсияларни акс эттиради.
Мониторинг давомида муқобил жойлаштириш шаклларига олган шахсларга юклатилган мажбуриятларни лозим даражада бажарилмаганлиги ёки бажарилмаганлиги аниқланганда, уларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритади.
41. Муқобил жойлаштириш шаклларига олган шахслар томонидан ҳаракатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар, улар билан тузилган шартнома шартларига зид равишда амалга оширилаётган тақдирда ёхуд уларнинг ҳаракатлари боланинг соғлиғи, ҳаёти, жисмоний, психологик, ахлоқий ривожланишига жиддий зарар етказаётган бўлса, шунингдек, мониторинг мобайнида аниқланган камчиликларни болани оиладан, шу жумладан муассаса ёки бошқа ташкилотдан ажратиб олмай ҳал қилиб бўлмаслиги маълум бўлганда, ваколатли орган мониторинг ўтказилгандан сўнг 3 кун ичида:
васий, ҳомий ёки тутинган ота-оналарни белгиланган мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш ва болани оиладан олиш ҳақида қарор қабул қилади;
фарзандликни бекор қилиш бўйича асослантирувчи ҳужжатлар билан судга мурожаат қилади;
Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш хизматини кўрсатувчи бошқа ташкилотлар раҳбари, шу жумладан боланинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид хатти-ҳаракатни амалга оширган ходимни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун ваколатли давлат органларига маълумот тақдим этади;
тутинган ота-оналар билан тузилган шартномани бекор қилади;
боланинг хавфсизлигини таъминлайди;
болани бошқа васий, ҳомий ёки тутинган ота-оналарга бериш ёхуд етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш хизматини кўрсатувчи бошқа муассаса ва ташкилотларга жойлаштириш чораларини кўради.
42. Боланинг яшаш манзили ўзгарганда, янги манзилда жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган болага тегишли шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини қабул қилган кунидан бошлаб 10 кун ичида режадан ташқари мониторингни амалга ошириши шарт.
43. Мониторинг натижалари «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
44. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Болаларни васийликка, ҳомийликка, фарзандликка, оилага тарбияга олиш (патронат) ҳамда оилавий болалар уйини ташкил этиш тақиқланган шахслар
1. Тарбияга жойлаштиришнинг барча шаклларига болаларни олиши тақиқланган шахсларнинг умумий рўйхати:
а) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар, шунингдек, фарзандини тарбия, даволаш (соғломлаштириш) ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассаса ёхуд ташкилотлардан олмасдан ўзининг ота-оналик мажбуриятларини бажармаган ота-оналар;
б) қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
в) руҳий-асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;
г) собиқ фарзандликка олувчилар ёки оилага жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклларида бола тарбияси билан шуғулланган шахслар, агар улар фарзандликка олиш ёхуд бола тарбиялаш бўйича зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганликлари ёки уларни лозим даражада бажармаганликлари, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганликлари, болаларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек, сурункали ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари муносабати билан васийлик ва ҳомийликдан четлаштирилган, фарзандликка олиш ёки улар билан тузилган шартнома бекор қилинган бўлса;
д) ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинган ёки жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;
е) мазкур рўйхатнинг 1-банди «д» кичик бандида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинган ёки жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;
ж) қуйидаги касалликлардан бирига чалинган шахслар:
I, II, V гуруҳ диспансер ҳисобидаги барча жойлашинув шаклидаги сил касалликлари (фаол ва сурункали);
барча жойлашинувли ёмон сифатли онкологик касалликлар;
наркологик касалликлар (алкоголизм, наркомания, токсикомания);
ақли заифликнинг барча турлари;
таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак);
организм функциялари барқарор бузилишининг IV даражаси.
2. Оилавий болалар уйини ташкил этиши тақиқланган шахсларнинг қўшимча рўйхати:
а) оилавий болалар уйига қабул қилинаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан қариндошлиги (бобо, буви, туғишган ёки ўгай ака, опа) бўлганлар;
б) «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»га киритилган, Ижтимоий реестрда рўйхатга олинган оилаларнинг аъзолари.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига қабул қилаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари Аҳоли ўртасида болани оилага жойлаштиришнинг устуворлиги, улар учун номзод васий ва ҳомийларни излаш бўйича оммавий тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади. Мурожаат қилган шахсларга болаларни оилага қабул қилишнинг шакллари, тартиби ҳақида хабардор қилади. Мунтазам 2-босқич Болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган шахслар Ўзининг яшаш жойи бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига бевосита келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали болани оилага тарбияга олиш учун номзод сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза (унга талаб этиладиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда) билан мурожаат қилади ҳамда талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этади. Ўз хоҳишига кўра 3-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари 1. Номзодларнинг мурожаатларини ҳамда тақдим этган ҳужжатларини ўрганиб чиқади. 2. Зарур ҳужжатларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади. 3. Болани тарбиялаш учун оиласига қабул қилиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш ва таъминот шароитларини ўрганиб чиқади ҳамда бу ҳақда тегишли далолатнома тузади. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида 4. Ўрганиш якунлари бўйича болани тарбиялаш учун оиласига қабул қилиш истагини билдирган шахснинг номзод бўла олиши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва мазкур шахс тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади ёхуд шахсларни номзод бўла олиши мумкин эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади. 3 иш куни ичида 5. Номзод сифатида ҳисобга (навбатга) қўйишни рад этиш тўғрисида қарорни болани муқобил жойлаштириш шаклларидан бирига олиш истагини билдирган шахсга тақдим этади. 2 иш куни ичида
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига қабул қилиш истагини билдирган номзодларнинг ҳисобини юритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
1. Номзодлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
а) ариза * ;
б) тиббиёт муассасасининг врачлик-маслаҳат комиссиясининг номзодлар соғлиғи тўғрисидаги хулосаси (болани васийлик ёки ҳомийликка олишга номзодлар учун талаб этилмайди);
в) сил касаллигига қарши курашиш (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бундан мустасно) ва тери-таносил диспансеридан олинган маълумотномалар;
г) фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси (тутинган ота-оналар ва фарзандликка олувчилар учун);
д) шахснинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги (қилинмаганлиги), муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлиги (топилмаганлиги), фарзандлик бекор қилинганлиги (қилинмаганлиги) ҳақидаги суд қарори (маълумот);
е) чет эл фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган болани фарзандликка ёки васийликка ва ҳомийликка олишни хоҳловчи шахс қуйидаги ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этади:
фарзандликка олинаётган бола билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида фарзандликка олишнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори ** ;
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, далолатнома ёзувидан кўчирма ** ;
фарзандликка олинаётган боланинг соғлиғи ҳолати, жисмоний ва ақлий ривожланиши ҳақидаги тиббий хулоса ** ;
ички ишлар органининг васийлик, ҳомийликка ёки фарзандликка олинаётган боланинг (бошқа мамлакатда доимо яшаб келаётган бола учун) Ўзбекистон Республикасига кириши ва доимий яшаши учун рухсатнома;
ўн ёшга тўлган васийлик, ҳомийликка ва фарзандликка олинувчининг оилага олинишига розилиги, жумладан, фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгаришига ва фарзандликка олувчиларни унинг ота-онаси сифатида ёзилишига розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ** ;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган (турган) фуқаролиги бўлмаган болани фарзандликка олиш ҳақидаги аризасига мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бола қонуний вакилининг ва бола қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат ваколатли органининг розилиги (фуқаролиги бор бўлса) ҳам илова қилинади ** .
2. «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинадиган маълумотлар рўйхати:
а) шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар;
б) никоҳ қайд этилганлиги (агар никоҳда бўлса) тўғрисидаги маълумот;
в) судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумот;
г) иш жойи, эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган (агар мавжуд бўлса) ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумот * ;
д) турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотлар;
е) наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумот;
ж) руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумот.
з) сил касаллиги бўйича ҳисобда туриш ёки турмаслиги бўйича маълумотнома.
3. Чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
а) фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, эр-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса, уларнинг сони ва ёши, фарзандликка олинаётган боланинг ёши ва жинси кўрсатилган ариза;
б) шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва унинг нусхаси * ;
в) никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
г) тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси (фарзандликка олувчилар учун);
д) эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);
е) васийлик, ҳомийликка ёки фарзандликка олишни хоҳловчи шахсларнинг (шахснинг) иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;
ж) тиббиёт муассасасининг врачлик-маслаҳат комиссиясининг номзодлар соғлиғи тўғрисидаги хулосаси;
з) руҳий-асаб касалликлари муассасаси хулосаси, тери-таносил касалликлари, наркологик ва силга қарши курашиш диспансерларининг маълумотномалари;
и) судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома;
к) шахснинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги (қилинмаганлиги), муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлиги (топилмаганлиги), фарзандлик бекор қилинганлиги (қилинмаганлиги) ҳақидаги суд қарори;
л) турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
м) фарзандликка олинаётган бола билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турли сабабларга кўра ўз ватанида фарзандликка олишнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
н) васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки боланинг ота-онаси бедарак йўқолганлиги, вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд қарори;
о) боланинг ота-онаси мавжуд бўлса уларнинг фарзандини васийлик ва ҳомийликка ёки фарзандликка берилишига нотариал тартибда тасдиқланган розилиги;
п) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан фарзандликка олувчининг оилавий шароити ва фарзандликка олувчи бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса;
р) боланинг фуқаролиги (фуқаролиги мавжуд бўлса) бўлган давлат ваколатли органининг розилиги;
с) олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма;
т) олинаётган боланинг соғлиги, руҳий ва жисмоний ривожланишини тасдиқловчи тиббий хулоса;
у) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси вакилларига васийлик, ҳомийликка ва фарзандликка олинган бола ҳақида ахборот бериш ва бола билан мулоқот қилиш имкониятини бериш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган мажбурият;
ф) номзоднинг яшаш жойи бўйича ваколатли органнинг унга болани васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка бериш мумкинлиги юзасидан хулосаси * .
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Болаларни муқобил жойлаштиришнинг шаклларига олишни хоҳловчи фуқаролар (эр-хотин, эркак ёки аёл)нинг турмуш ва яшаш шароитларини ўрганиш бўйича ____-сон ДАЛОЛАТНОМА 20___ йил «___» _____________________ ___________________________________ (далолатнома тузилган жой) Номзоднинг Ф.И.О. ______________________________________________________________________ Телефон рақами: _________________________________________________________________________ Туғилган санаси (кун/ой/йил) ______________________ Маълумоти: _____________________________ Паспорт маълумотлари: _________________________________________________________________ (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган, туғилган санаси, рўйхатдан ўтган манзил) Касбий фаолият тури/иш жойи____________________________________________________________ Яшаш манзили:__________________________________________________________________________ Яшаш хонадони ва унинг ҳолати ___________________________________________________________ (кўп қаватли уй, ҳовли, яшаш хоналари сони, ер майдони, хонадоннинг ҳолати, қўшимча қурилма, шароитлар ва бошқалар) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Турар жой мақоми:_______________________________________________________________________ (миқдор, ижара ва бошқалар) Уй хўжалигида мавжуд уй ҳайвонлари (тури ва сони):_________________________________________ Ўрганиш сабаби (кераклигини белгилаб тагига чизинг): болани • васийлик/ҳомийликка • фарзандликка олиш • оилага тарбия (патронат)га олиш • оилавий болалар уйини ташкил этиш Биз куйида имзо чекувчилар, _______________________________________________________________ («Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари) ва_____________________________________________________________________________________, (маҳалла раиси * Ф.И.О., Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлими вакили** Ф.И.О. лавозими) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Номзод иштирокида унинг яшаш хонадонида турмуш ва яшаш шароитлари ўрганиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат: 1. Фуқаролиги ___________________________________________________________________________ 2. Оилавий аҳволи________________________________________________________________________ 3. Турмуш ўртоғининг Ф.И.О. (оилали бўлса) _________________________________________________ 4. Қачондан буён никоҳда туради __________________________________________________________ 5. Фарзандларининг мавжудлиги, сони ______________________________________________________ Т/р Фарзанди Ф.И.О. Туғилган йили, ой, санаси Яшаш манзили 1. 2. ... 6. Нафақа олиши ҳақида маълумот _________________________________________________________ 7. Даромади миқдори ____________________________________________________________________ 8. Хонадондаги хоналар сони, ҳолати ва жиҳозланганлиги _____________________________________ ________________________________________________________________________________________ 9. Болалар учун ажратилган хоналар сони___________________________________________________ 10. Ҳар бир хонада яратилган шароитлар ҳолати ____________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Номзод билан бирга яшаётган ҳар бир оила аъзосининг Ф.И.О., ёши ва уларнинг розилиги. 1. ______________________________________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________________________________ Номзоднинг шахсий фазилати (жумладан, характери, темпераменти, муносабатларга киришиши, фарзандликка олувчи ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсида ўқиганлиги, ўзлаштириш даражаси, олинадиган бола маълум бўлса — бу болага нисбатан муносабати ва бошқалар) : ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Номзод оиласи аъзоларининг ўзаро муносабатлари характери (оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабат) : ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Болани оиласига олиши сабаби (мотиви): ____________________________________________________ Юқоридагилардан келиб чиқиб _______________ «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси, ижтимоий ходим, маҳалла раиси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлими** номзод ________________________________ ___________________________нинг турмуш ва яшаш шароитларининг ҳолати ва оила аъзоларининг розилигидан келиб чиқиб ушбу хонадонда болани васийлик/ҳомийликка, оилага тарбия (патронат)га, фарзандликка олиш, оилавий болалар уйини (кераклигини белгиланг) ташкил этиш ҳамда унда болаларни тарбиялаш учун барча зарур шароитлар етарли/етарли эмас деб ҳисоблайди. ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси ходими: _______ _____________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий ходими: _______ _____________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ______________МФЙ раиси * : _______ _____________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлими ходими * : _______ _____________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Номзодга амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ болаларни муқобил жойлаштириш шаклларини ташкил этиш ҳамда болаларни тарбиялашга олиш тартиблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Номзод: _______ ________________________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгилаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийликни белгилаш, амалга ошириш, тугатиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом қоидалари суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган фуқароларга нисбатан, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомий тайинлашга муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгилаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийликни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари зиммасига юкланади.
5. Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.
Ҳомийлик ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.
6. Васийлик ёки ҳомийлик етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қуйидаги ҳолларда белгиланади:
ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;
ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;
ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиши оқибатида ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмаганда;
ота-онаси суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
ота-онаси бедарак йўқолганда;
ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан боласини олишдан бош тортганда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда.
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онанинг вояга етмаган фарзандига, агар ота-онаси билан яшаши ушбу боланинг қонуний манфаатларига зид эканлиги ҳамда унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун бевосита таҳдид мавжудлиги ваколатли орган томонидан аниқланганда, васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин.
2-боб. Васийлик ёки ҳомийликни белгилаш
1-§. Умумий қоидалар
7. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етмаган шахслар Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади, уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини текширувдан ўтказилади.
8. Ваколатли орган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ваколатли орган васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ва бу ҳақда далолатнома тузади ҳамда васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.
9. Васийлик ва ҳомийликка оид ишларни кўриб чиқишда ваколатли орган васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларни, васийлар ва ҳомийларни, ариза берувчиларни, манфаатдор ва ишга алоқадор шахслар (қариндошлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, экспертлар, гувоҳлар ҳамда айрим ҳолларда — васийликка ёки ҳомийликка муҳтож болалар)ни таклиф қилиши мумкин.
10. Васийлик ва ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етмаган шахснинг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойига кўра, агар бола муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойига кўра белгиланади.
11. Васийлик ёки ҳомийликни белгилашда васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатлари, мажбуриятларни бажариш қобилияти, васий, ҳомий ва васийликдаги ёки ҳомийликдаги бола ўртасидаги муносабатлар, васий ёки ҳомий оиласининг васийликдаги ёки ҳомийликдаги болага муносабати, шунингдек, 10 ёшга тўлган боланинг истаги инобатга олиниши лозим.
12. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларни васий ёки ҳомий тайинлаш мумкинлиги тўғрисида хулоса васийлик ва ҳомийликни белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Васий ёки ҳомий этиб вояга етган фуқаролар уларнинг розилиги билангина тайинланади.
13. Ваколатли орган васийлик ёки ҳомийлик белгиланиши учун тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда васийлик ёки ҳомийликни белгилаш бўйича қарор қабул қилади.
14. Ваколатли органнинг васийлик ва ҳомийликни белгилаш тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан сўнг бир иш куни ичида васий ёки ҳомийларга юборилади.
Ваколатли орган қуйидаги ҳужжатларни уч иш куни ичида васий ёки ҳомийга имзо қўйдирган ҳолда топширади:
вояга етмаган шахснинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (маълумотнома) ёки идентификацияловчи ID-картаси;
вояга етмаган шахснинг ота-она қарамоғидан маҳрум этилганлигини ёки вояга етмаган шахснинг тарбиясида иштирок этиш имкони йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
вояга етмаган шахснинг турар жой ва бошқа кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома, турар жойни ижарага бериш шартномаси, ордер);
васийлик ёки ҳомийликдаги шахсга тегишли мол-мулкининг рўйхати ва мол-мулкнинг сақланиши учун жавобгар шахслар тўғрисидаги маълумотлар.
15. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги болаларнинг мол-мулкини бошқариш мол-мулкнинг жойлашган жойи бўйича белгиланади.
Васийлар ва ҳомийлар васийлик ёки ҳомийликдаги болаларнинг мол-мулкини бошқариш, васийлик ва ҳомийликдаги болаларга тегишли пул ва бошқа қимматли буюмларни сақлаш, мол-мулкни бошқариш ва сақлаш бўйича ҳисоботни белгиланган тартибда ваколатли органга тақдим этадилар.
2-§. Алоҳида ҳолатларда васийлик ва ҳомийликни белгилаш хусусиятлари
16. Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт.
Ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши шарт. Бу ҳолда васийлик ёки ҳомийлик агар боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.
Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетишидан камида бир ой олдин ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризани ўзи вақтинча ёки доимий яшаётган ҳудуддаги ваколатли органга бериши керак.
Агар ота-она ўз боласига васий ёки ҳомий тайинламасдан уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетган тақдирда, заруратга кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ «маҳалла еттилиги»нинг болага нисбатан васий ёки ҳомий тайинлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги далолатномаси асосида васийлик ёки ҳомийлик белгиланиши мумкин.
Ота-она чет давлатдан қайтиб келганидан сўнг, боласи (болалари)га нисбатан белгиланган васийлик ёки ҳомийликни тугатиш учун ваколатли органга мурожаат қилиши лозим.
17. Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган боланинг манфаатини кўзлаб унга дарҳол васий ёки ҳомий тайинланиши зарур бўлса, шу жумладан бола ота-онасидан ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйилса, ваколатли орган бир ой муддатга дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг аризасига кўра ваколатли орган томонидан унинг турмуш шароитлари ўрганган ҳолда амалга оширилади.
Дастлабки тарзда тайинланган васийлар ёки ҳомийлар васийнинг ёки ҳомийнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади, васийликдаги ёки ҳомийликдаги боланинг мол-мулкини унинг номидан тасарруф этиш ҳуқуқи бундан мустасно.
Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган болага дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгунга қадар жойлаштиришнинг у ёки бу шакли танланган бўлса ёхуд вақтинча тайинланган васий ёки ҳомий унга васий ёки ҳомий этиб тайинланмаса, дастлабки тарздаги васийлик ёки ҳомийлик тугайди.
18. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг қонуний манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга ваколатли орган қарори билан бир нечта васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин.
Бир нечта васий ёки ҳомий тайинланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бир вақтнинг ўзида барча васийлар ёки ҳомийлар томонидан амалга оширилади. Агар васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг ишларини юритиш васийларнинг ёки ҳомийларнинг бирига топширилса, бу шахс қолган васийлардан ёки ҳомийлардан ишончномалар олган бўлиши лозим.
Бир нечта васий ёки ҳомий тайинланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг парвариш қилинишини, унинг тиббий ёрдамни ўз вақтида олишини таъминлаш, таъминот, тарбия ва таълим беришга доир мажбуриятлар васийлик ва ҳомийлик органларининг уларни тайинлаш ҳақидаги хулосасига мувофиқ васийлар ёки ҳомийлар ўртасида тақсимланади.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг ва бир вақтнинг ўзида барча васийларнинг ёки ҳомийларнинг манфаатлари ўртасида, шунингдек, васийлар ёки ҳомийлар ўз мажбуриятларини бажараётганда васийлар ёки ҳомийлар ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келган тақдирда, ваколатли орган юзага келган қарама-қаршиликлар ҳал этилгунга қадар васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.
19. Зарурат бўлганда, васийликка ёки ҳомийликка олинувчиларнинг қонуний манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ваколатли орган қарори билан бир шахс бир нечта васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин.
Шахсни иккинчи ва ундан кейинги васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаганларга васий ёки ҳомий этиб тайинлаш тўғрисидаги ваколатли орган қарорида бошқа шахс васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмаслигининг сабаблари кўрсатилган бўлиши шарт.
Айнан бир васий ёки ҳомий ўз мажбуриятларини бажараётганда унинг васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахснинг манфаатлари ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келган тақдирда, ваколатли орган юзага келган қарама-қаршиликлар ҳал этилгунга қадар васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.
20. Ваколатли органнинг қарори билан ота-онанинг узрли сабабларга кўра ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмайдиган давр учун ўзининг вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аниқ шахс ҳамда васий ёки ҳомийликнинг амал қилиш муддати кўрсатилган аризаси асосида васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин.
Вояга етмаган шахснинг ота-онаси соғлиғи ҳолатига кўра ўз розилиги билан болаларига васийни ёки ҳомийни белгилаши мумкин. Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризаси болаларнинг яшаш жойидаги ваколатли органга берилади.
Ота-онанинг вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризаси ушбу ариза ёзилган сана кўрсатилган ҳолда уларнинг ўз қўли билан имзоланган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризасини болаларнинг яшаш жойидаги ваколатли органга янги ариза бериш йўли билан бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли.
Ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаган шахсга ҳомий вояга етмаган шахснинг аниқ шахс кўрсатилган аризасига кўра ваколатли орган қарори билан тайинланиши мумкин.
Ваколатли орган вояга етмаган шахснинг отаси (онаси) ёки ота-онаси ёхуд ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаган шахснинг ўзи кўрсатган шахсни васий ёки ҳомий этиб тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарорни фақат бундай тайинлаш қонунчилик ёхуд вояга етмаган шахснинг қонуний манфаатларига зид бўлган тақдирда қабул қилади.
21. Академик лицей ва техникумларда таълим олаётган вақтда етим бўлиб қолган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан мазкур Низомга мувофиқ ҳомий тайинланади. Ҳомий тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, муассаса жойлашган ҳудуддаги ваколатли органнинг қарори билан ушбу болаларга нисбатан улар таълим олаётган муассаса бола муассасани тамомлагунга қадар масъул этиб тайинланади.
Бунда ваколатли орган боланинг масъули билан келишган ҳолда вояга етмаган шахсни ёшларга ҳамроҳлик хизматларига қамраб олиш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш, мустақил ҳаётга тайёрлаш ишларини амалга оширади.
3-боб. Васийлик ёки ҳомийликни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар
22. Ваколатли орган васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган бола тўғрисидаги Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳужжатларни электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантиради.
23. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар васий ёки ҳомий этиб тайинланиши учун Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига қабул қилиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатларни тақдим этиши керак.
24. Вояга етмаган шахсларга ота-онасининг ёки вояга етмаган шахсларнинг ўз аризасига кўра васий ёки ҳомий тайинлашда, шунингдек, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлган вояга етмаганга васий ёки ҳомий тайинлашда васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар қуйидаги ҳужжатларни Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тақдим этадилар.
Бунда вояга етмаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, уни васийлик ёки ҳомийликка қолдириш муддатлари ва асослари кўрсатилган ота-она аризаси илова қилинади.
25. Дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш учун васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар фақат қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда турган шахс томонидан никоҳда қачондан бери турганлиги ва уларнинг бирга ёки алоҳида яшаши, оилада фарзандлар бўлса — уларнинг сони, ёши ҳамда васийлик ёки ҳомийликка олинувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, шунингдек васийлик ёки ҳомийликка олиш асослари кўрсатилган аризаси;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар.
4-боб. Васий ва ҳомийнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари
26. Васийлар ўз васийлигидаги вояга етмаган шахснинг қонуний вакили ҳисобланиб, уларнинг номидан ва уларнинг манфаатларини кўзлаб зарур битимларни тузади.
Ҳомийлар ўз ҳомийлигидаги вояга етмаган шахснинг қонуний вакили бўлиб, уларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишида ва мажбуриятларини бажаришида кўмаклашади, шунингдек, уларни учинчи шахсларнинг суиистеъмолликларидан муҳофаза қилади.
Васийлар ва ҳомийлар васийлик ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини барча муассасаларда, шу жумладан, судда ҳам алоҳида ишончномасиз ҳимоя қилади.
27. Васийлар ва ҳомийлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахсни унинг фикрини ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда тарбиялаш усулларини мустақил белгилаш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахсни қонуний асосларсиз ўзида ушлаб турган ҳар қандай шахсдан, шу жумладан ота-онасидан ҳамда бошқа яқин қариндошларидан уни қайтариб беришни суд тартибида талаб қилиш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахснинг таъминоти, унга тарбия, таълим бериш ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича ҳуқуқий, услубий, диагностика ва маслаҳат ёрдами олиш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахс мустақил равишда амалга оширишга ҳақли бўлмаган битимларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;
зарур ижтимоий ёрдам олиш учун ваколатли органга, таълим муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, нодавлат нотижорат ташкилотларига мурожаат қилиш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахснинг даволаниши ва соғлиғини тиклаши мақсадида даволаш, санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар олиш учун соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилиш.
Васийлар ва ҳомийлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
28. Васий ёки ҳомий ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахснинг ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари билан мулоқотда бўлишига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас, бундай мулоқот васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг қонуний манфаатларига мос келмайдиган ҳолатлар бундан мустасно.
29. Васийлар ва ҳомийлар қуйидагиларга мажбур:
ўзининг яшаш жойи ўзгарганлиги ҳақида ваколатли органни хабардор қилиш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахсни тарбиялаши, унинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, шунингдек, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахснинг мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим олиши учун шароитларни таъминлаш;
алиментлар, пенсиялар, нафақалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ижтимоий тўловлар тўлашни талаб қилиш юзасидан зарур чоралар кўриш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахснинг ўзларига топширилган мол-мулкини асраб-авайлаши, мол-мулкнинг қиймати пасайишига йўл қўймаслиги ҳамда ундан фойда чиқаришга имкон туғдирмаслик;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахснинг мулкий ҳуқуқларига дахл қиладиган ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатларини олиш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахснинг мол-мулкини бошқаришдан тушган даромадлардан ва бошқа мавжуд маблағларидан унинг таъминоти учун фойдаланиш;
васийлик ва ҳомийлик органларига ўз мажбуриятларининг бажарилиши ҳақида ҳисоботлар тақдим этиш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахс стационарда даволаниш учун жойлаштирилганлиги ҳақида васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор қилиш;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахс билан бирга яшаш.
Ҳомийнинг ўз ҳомийлигидаги ўн олти ёшга тўлган шахсдан алоҳида яшашига, башарти бу ҳомийликдаги шахснинг тарбиясига, таъминотига ва таълим олишига, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига салбий таъсир кўрсатмаса, васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма рухсати билан йўл қўйилади. Ҳомий ўз ҳомийлигидаги шахсдан алоҳида яшаган тақдирда, унинг яшаш, таълим олиш шароитларини назорат қилиши, уни атрофдагиларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиши шарт.
Ўз ҳомийлигидаги вояга етмаган шахс билан бирга яшаётган ҳомийнинг яшаш жойини ўзгартириши ваколатли органнинг ёзма рухсати ва ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаганнинг розилиги билан амалга оширилади.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг турар жойи мавжуд бўлмаган тақдирда, васий ёки ҳомий уй-жой тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уни олиш бўйича чоралар кўриши шарт.
Васийлар ва ҳомийларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
30. Васий ваколатли органнинг рухсати билан:
васийликдаги бола номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битим (шартнома)лар тузишга;
васийликдаги болага қарашли бўлган мол-мулкни тақсимлаш, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга гаровга қўйиш ёки ижарага беришга;
васийликдаги болага қарашли турар жойни тенг қийматлигини йўқотмаган ҳолда айирбошлашга ҳақлидир.
31. Васий ёки ҳомий, унинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги бола билан битимлар тузишга, шунингдек, васийликдаги ёки ҳомийликдаги бола билан васийнинг ёки ҳомийнинг эри (хотини), унинг яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийликдаги ёки ҳомийликдаги боланинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
32. Васийлик ва ҳомийлик бўйича мажбуриятлар бепул бажарилади.
Васий ёки ҳомий ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахсларнинг таъминотига доир харажатларида уларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бериладиган алиментлар, пенсиялар, нафақалар ҳамда бошқа ижтимоий тўловлардан бола манфаатида фойдаланиши мумкин.
33. Васий ёки ҳомий ўзининг аризасига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Ҳомий ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг талабига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Васийни ёки ҳомийни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан қабул қилинади.
Вояга етмаган шахснинг васийси ёки ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган тақдирда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг истаги инобатга олинган ҳолда унга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа васий ёки ҳомий тайинланади ёхуд жойлаштиришнинг бошқа шакли белгиланади.
Васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажарган шахс ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинганлиги тўғрисида унга маълум бўлган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ваколатли органга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиши шарт.
5-боб. Васийлик ва ҳомийлик тугатилиши
34. Васийлик қуйидаги ҳолларда тугатилади:
васийликдаги вояга етмаган шахс ёки васий вафот этганда;
васийликдаги вояга етмаган шахс ўн тўрт ёшга тўлганда;
васийликдаги вояга етмаган шахс ота-онасига қайтарилаётганида;
васийликдаги шахс фарзандликка олинаётганида ёки бошқа муқобил жойлаштирилаётганида.
35. Васийликдаги вояга етмаган шахс ўн тўрт ёшга тўлганлиги сабабли васийлик тугатилгач, васийнинг мажбуриятларини бажарувчи шахс белгиланган тартибда қайта тайинланмаган ҳолда мазкур вояга етмаган шахснинг ҳомийси бўлиб қолади.
36. Ҳомийлик қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ҳомийликдаги вояга етмаган шахс ёки ҳомий вафот этганда;
ҳомийликдаги вояга етмаган шахс вояга етганда;
ҳомийликдаги вояга етмаган шахс ота-онасига қайтарилаётганида;
ҳомийликдаги вояга етмаган шахс фарзандликка олинаётганида ёки бошқа муқобил жойлаштирилаётганида;
ҳомийликдаги вояга етмаган шахс тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация);
ҳомийликдаги бола никоҳга кирганда.
6-боб. Якунловчи қоидалар
37. Васийлар ва ҳомийлар Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ваколатли органга ҳисобот тақдим этадилар, шунингдек, ваколатли орган васийликка ва ҳомийликка берилган вояга етмаган шахсларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини назорат ва мониторинг қилади.
38. Васий ва ҳомийнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан васийликдаги ёки ҳомийликдаги бола, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда васийликдаги ёки ҳомийликдаги боланинг яшаш жойидаги фуқаролар томонидан тегишли ваколатли органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
39. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 5-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш тартибини белгилайди
2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси , Фуқаролик процессуал кодекси ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Фарзандликка олишга фақат етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно.
4. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни хоҳлаган, фарзандликка бола олишга номзод сифатида рўйхатда турган шахсларнинг аризасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган)нинг фарзандликка олиш асосли ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосасига кўра суд томонидан амалга оширилади.
Фарзандликка олиш истагини билдирган шахсларни фарзандликка олишга номзод сифатида ҳисобга қўйиш уларнинг турар жойидаги ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ота-оналарининг яқин қариндошларига ушбу болаларни навбатсиз, ваколатли орган томонидан номзод сифатида ҳисобга қўйилмаган ҳолда, фарзандликка олиш ҳуқуқи берилади.
5. Фарзандликка олувчилар — болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ота-она мажбуриятларини ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган шахслардир.
2-боб. Фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларни ҳисобга олиш
6. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштиришнинг шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибига мувофиқ ҳисобга олинган қуйидагилар фарзандликка олинади:
ота-онаси вафот этган;
ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган;
ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган;
ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;
ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;
ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.
7. Вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин, Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
8. Фарзандликка олишни хоҳловчи шахс тўғрисидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ шакллантирилади, унинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси ва фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисидаги хулоса тайёрланади ҳамда фарзандликка олиш бўйича номзод сифатида ҳисобга қўйилади.
Ваколатли орган фарзандликка олиш бўйича номзодга унинг фарзандликка олувчи бўлиши имконияти тўғрисидаги хулоса беради.
Агар фарзандликка олинаётган бола фарзандликка олишни хоҳловчи шахсга қариндош (невара, ўгай ўғил ёки ўгай қиз ва ҳоказо) бўлса ёки унинг оиласида яшаётган бўлса, фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисидаги хулоса 10 иш куни ичида тузилади ва ариза берувчига берилади.
9. Фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлмаслиги шарт, бундан ўгай ота ва ўгай она ёхуд фарзандликка олинувчининг яқин қариндошлари томонидан фарзандликка олиш ҳоллари мустасно.
10. Фарзандликка олишда қуйидагилар устунлик ҳуқуқига эга бўладилар:
фарзандликка олинувчининг қариндошлари;
фарзандликка олинувчи бола оиласида яшаётган шахс;
ака-ука, опа-сингилларни улар орасидаги қариндошлик алоқаларини бузмасдан фарзандликка олаётган шахслар;
ўгай ота ва ўгай она;
касаллик, бахтсиз ҳодиса оқибатида фарзандларидан ажралган шахслар;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
3-боб. Фарзандликка олиш учун болаларни танлаш
11. Ваколатли орган фуқаролар фарзандликка олувчи номзодлар сифатида ҳисобга қўйилгандан кейин уларга фарзандликка олиш мумкин бўлган бола тўғрисидаги ахборотни тақдим этади ва бола яшайдиган (турган) жойда болани кўриш учун йўлланма беради.
Агар фарзандликка олишга номзодлар ўз яшаш жойида фарзандликка олиш учун болани танлай олмаса, улар фарзандликка олинадиган бола тўғрисида маълумот олиш учун ўз хоҳишларига кўра бошқа ҳудуддаги ваколатли органга мурожаат қилишлари мумкин. Бунда номзодларга бола танлаб олиш учун кўпи билан икки мартагача имконият берилади.
12. Фарзандликка олишга номзодлар:
бола тўғрисидаги батафсил маълумотни ва унинг қариндошлари борлиги ҳақидаги маълумотларни олиш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибда бола турган муассасанинг вакили ёки жойлаштиришнинг муқобил шаклига берилган боланинг тутинган ота-онаси иштирокида болани фарзандликка олишни мустақил тиббий текширувдан ўтказиш учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
13. Фарзандликка олишга номзодлар шахсан:
бола билан танишишга ва у билан алоқа ўрнатишга;
фарзандликка олинадиган боланинг ҳужжатлари билан танишишга;
боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса билан танишганликни ёзма шаклда тасдиқлашга мажбур.
14. Васийлик ва ҳомийликдаги, ихтисослаштирилган тарбия муассасалари ёки ташкилотлари тарбиясидаги ёки муқобил жойлаштиришнинг бошқа шаклларидаги болаларни фарзандликка беришда, ота-онасининг розилиги талаб қилинмайдиган ҳолларда, васий ва ҳомий ёхуд ваколатли органнинг розилиги олинади.
4-боб. Фарзандликка олиш асосли ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тузиш
15. Фарзандликка олиш учун бола танлангандан кейин фарзандликка олувчи бўлиш имконияти тўғрисидаги хулоса асосида фарзандликка олувчи номзод Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда судга ариза билан мурожаат қилади.
Суднинг сўровига кўра ваколатли орган фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосани Фуқаролик процессуал кодексининг 301-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга тақдим этадилар:
фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойи ёки фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш жойи бўйича ваколатли орган томонидан тузилган фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яшаш шароитларини текшириш далолатномаси;
фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма (маълумотнома);
фарзандликка олинаётган боланинг соғлиғи ҳолати, жисмоний ва ақлий ривожланиши ҳақидаги тиббий хулоса;
ўн ёшга тўлган фарзандликка олинаётган боланинг фарзандликка олишга, шунингдек, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилиши мумкинлигига ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) унинг ота-онаси (отаси ёки онаси) сифатида қайд этилишига розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
бола ота-онасининг (отасининг ёки онасининг) унинг фарзандликка олинишига розилиги, ўн олти ёшга тўлмаган ота-онанинг боласи фарзандликка олинаётганда эса ота-она қонуний вакилларининг ҳам розилиги, қонуний вакиллар мавжуд бўлмаган тақдирда эса ваколатли органнинг розилиги, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 160-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
бола унинг қариндошлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинганда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ва фарзандликка олишга номзодларни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базасида фарзандликка олинаётган бола ҳақидаги маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек, болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари оиласига тарбияга олиш ёки боланинг қариндошлари томонидан ушбу қариндошларнинг фуқаролиги ва яшаш жойидан қатъи назар фарзандликка олиниши имконияти мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Зарур бўлганда, суд бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) ҳам талаб қилиб олиши мумкин.
5-боб. Фарзандликка олишни расмийлаштириш ва уни сир сақлаш
16. Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч кун ичида ушбу ҳал қилув қароридан кўчирма нусхасини тегишли ваколатли органга ҳамда фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари фарзандликка олинаётганларнинг туғилиши қайд этилган дафтарга зарур ўзгартиришлар киритиши лозим.
Агар суд қарорида қайд этилган бўлса, фарзандликка олувчилар боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига унинг ота-онаси деб ёзилиши керак. Зарур ҳолларда боланинг фамилияси, исми, отасининг исмигина эмас, балки туғилган санаси ҳам бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилади.
17. Фарзандликка олинган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг юзага келган вақти ҳисобланади.
18. Фарзандликка олишни сир сақлаш қонун билан ҳимоя қилинади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтаридаги ва бошқа ҳужжатлардаги фарзандликка олувчилар фарзандликка олинганнинг отаси эмаслигини билдирадиган мазмундаги ёзувлар билан таништириш, бу ёзувлардан кўчирмалар ва бошқа маълумотларни фарзандликка олувчиларнинг розилигисиз, улар вафот этган ҳолда, ваколатли органнинг розилигисиз бериш тақиқланади.
Фарзандликка олувчининг ёки ваколатли органнинг эркига хилоф равишда фарзандликка олиш сирини ошкор қилган шахслар қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
6-боб. Фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари
19. Фарзандликка олинган болалар барча шахсий ва мулкий ҳуқуқларда фарзандликка олувчининг ўз болаларига тенглаштирилади.
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг ота-онаси (ота-онасининг қариндошлари) бир-бирларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳамда мажбуриятларини йўқотадилар.
Агар фарзандликка олаётган эркак киши бўлса онасининг, агар аёл киши бўлса отасининг илтимосига кўра боланинг манфаатларидан келиб чиқиб уни фарзандликка бир шахс томонидан олинаётгандаги мулкий ва номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолиниши мумкин.
Агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган ота ёки онанинг ота-онасининг (бобо ёки буви) илтимосига кўра вафот этган ота ёки онаси қариндошларига нисбатан шахсий мулкий ёки номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолиши мумкин.
20. Фарзандликка олиниш вақтида боқувчисини йўқотганлик учун пенсия ёки нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаганлар фарзандликка олинган тақдирда ҳам ана шу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
7-боб. Фарзандликка олишни бекор қилиш учун асослар ва унинг оқибатлари
21. Фарзандликка олиш агар фарзандликка олувчилар:
ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаётган ёки уларни лозим даражада бажармаётган бўлсалар;
ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилаётган бўлсалар;
фарзандликка олинганларга нисбатан шафқатсизлик билан муомалада бўлсалар;
муттасил ичкиликбозликка ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлсалар бекор қилиниши лозим.
Фарзандликка олинувчи ўн саккиз ёшга тўлгандан кейин унинг хулқ-атвори фарзандликка олувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказаётган, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солаётган бўлса, фарзандликка олиш суд тартибида бекор қилинишига йўл қўйилади.
Суд бошқа асосларга кўра ҳам боланинг манфаатларидан келиб чиқиб унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда фарзандликка олишни бекор қилишга ҳақлидир.
22. Фарзандликка олишни суд тартибида бекор қилишни унинг ота-онаси, прокурор, ваколатли орган, Болалар масалалари бўйича комиссиялар, шунингдек, ўн олти ёшга тўлган фарзандликка олинган бола талаб қилиш ҳуқуқига эга.
23. Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Бу тоифадаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.
Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин уч кундан кечиктирмай суд шу қарордан кўчирмани тегишли ваколатли органга ҳамда ҳал қилув қарорида кўрсатилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига юбориши шарт.
24. Суд томонидан фарзандликка олиш бекор қилинганда фарзандликка олинган бола билан фарзандликка олувчиларнинг (фарзандликка олувчилар қариндошларининг) ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугатилади ҳамда бола билан унинг ота-онаси (ота-онанинг қариндошлари) ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тикланади, бундан ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолатлар мустасно.
Фарзандликка олиш бекор қилинганда, бола суднинг ҳал қилув қарори билан ота-онасига олиб берилади.
Боланинг ота-онаси йўқ бўлса, шунингдек, агар болани ота-онасига бериш унинг манфаатларига зид бўлса, бола ваколатли орган қарамоғига берилади.
Суднинг ҳал қилув қарорида фарзандликка олинган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми сақланиш-сақланмаслиги кўрсатилиши керак.
Ўн ёшга тўлган боланинг фамилияси, исми ва отасининг исми фақат унинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
25. Фарзандликка олинган болаларнинг шахсий ҳужжатларининг нусхалари фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосани берган ваколатли органда етмиш беш йил мобайнида сақланади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 6-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тутинган (фостер) оила ғамхўрлигига бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, жумладан хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни (кейинги ўринларда — болалар) оилага тарбияга олиш (патронат) ва оилавий болалар уйларини ташкил этиш, шунингдек, уларга болаларни тарбияга бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
ижтимоий ходим — ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ходими;
тутинган болалар — тутинган (фостер) оилага берилган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
тутинган (фостер) оила — болаларни шартнома асосида оилага тарбияга (патронат) ва оилавий болалар уйига олган оила;
номзодлар — болаларни оилага тарбияга (патронат) ва оилавий болалар уйига олиш истагини билдирган фуқаролар;
тутинган ота-оналар — болаларни тарбиялаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича ота-она мажбуриятларини ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган шахслар;
ҳудудий бошқармалар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
3. Оилавий болалар уйи болаларни оила муҳитида тарбиялашга мўлжалланган юридик шахс мақомига эга бўлмаган тузилма ҳисобланади ҳамда уни ташкил этган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида эътироф этилади.
4. Болаларни тутинган (фостер) оилага тарбияга бериш уларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўн ёшга тўлган болаларни фақат уларнинг розилиги билан оилага тарбияга бериш мумкин.
Ўзаро қариндош бўлган болалар, қоидага кўра, битта оилага берилади, тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар бирга тарбияланиши мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
5. Тутинган (фостер) оила жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган боланинг қонуний вакили ҳисобланади ҳамда унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.
6. Қуйидагилар тутинган ота-оналарнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тутинган болаларни ўқитиш, соғломлаштириш, ақлий, психологик, жисмоний ривожлантириш ва уларни оила муҳитида тарбиялаш;
тутинган болаларни жамиятга ижтимоий мослаштириш;
тутинган болаларда меҳнат қилиш, оилавий муносабатлар, маиший-хўжалик, рўзғор юритиш билан боғлиқ иқтисодий кўникмаларни шакллантириш, уларни касб танлаши учун шарт-шароитлар яратиш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш.
7. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ижтимоий мақомидан келиб чиққан ҳолда тутинган (фостер) оилага тарбияга берилади.
Тутинган (фостер) оилада болалар 18 ёшга тўлиши ёки умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотларини битиргунига қадар тарбияланиши мумкин.
8. Тутинган (фостер) оилага тарбиялаш учун кўпи билан 5 нафар бола берилади. Бунда оиладаги болаларнинг умумий сони, ўз болалари ва фарзандликка олинган ёки тутинган болалар билан биргаликда, қоидага кўра, 8 нафардан ошмаслиги керак.
9. Болалар тутинган (фостер) оилаларга ваколатли орган билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида берилади.
Болаларни тутинган (фостер) оилага тарбиялаш учун бериш тўғрисидаги шартнома намунаси Агентлик томонидан тасдиқланади.
10. Тутинган (фостер) оилаларда бола тарбияси ва парвариши боланинг индивидуал ривожланиш ёки интеграция режасига мувофиқ амалга оширилади.
11. Миллий гвардия органлари оилавий болалар уйларини ташкил этиш, болаларнинг турмуши ва тарбияланиши шароитларини кузатиш, тутинган ота-оналарга зарур ташкилий ёрдамлар кўрсатишда ваколатли органга кўмаклашади.
2-боб. Тутинган (фостер) оила шакллари ва уларни ташкил этиш
1-§. Болани оилага тарбияга олиш (патронат)
12. Муомалага лаёқатли вояга етган ҳар икки жинсдаги шахслар тутинган ота-она бўлишлари мумкин, Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига қабул қилиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
13. Тутинган (фостер) оиланинг оилага тарбияга олиш (патронат) шаклига болалар фақат тўғри ва ён шажара бўйича қариндошларига берилади. Болани қариндошларига беришда вояга етган меҳнатга лаёқатли ака ва опаларига устунлик берилади.
2-§. Оилавий болалар уйлари
14. Ўзбекистон Республикасининг 30 ёшдан 65 ёшгача бўлган фуқаролари, оилавий ҳолатидан қатъи назар, тутинган ота-оналар бўлиши мумкин, Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига қабул қилиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
15. Оилавий болалар уйи Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда оилавий болалар уйини ташкил этишга номзод сифатида танланган ва ҳисобга қўйилган шахсларнинг аризаси асосида ҳудудий бошқарманинг қарори билан ташкил этилади ва тугатилади.
16. Оилавий болалар уйини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида ваколатли орган томонидан номзодларга етказилади.
17. Ҳудудий бошқарманинг оилавий болалар уйини ташкил этиш тўғрисидаги қарорида оилавий болалар уйининг номи (агар мавжуд бўлса), манзили, оилавий болалар уйини молиялаштириш масалаларини ҳал этувчи кўрсатмалар бўлиши керак.
18. Оилавий болалар уйига болалар шартнома асосида қуйидаги шаклларда жойлаштирилади:
қисқа муддатли жойлаштириш — хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасига олиб келинган болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий мақоми ва кейинги жойлаштириш шакли белгилангунига қадар кўпи билан олти ойгача бўлган муддатда тарбиялаш. Бунда тутинган болаларни оилавий болалар уйининг мазкур шаклига жойлаштиришда болаларнинг ижтимоий мақомини белгилаш талаб этилмайди;
узоқ муддатли жойлаштириш — етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни улар 18 ёшга тўлиши ёки умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотларини битиргунига қадар тарбиялаш;
ихтисослаштирилган жойлаштириш — ногиронлиги бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш.
19. Оилавий болалар уйидан тутинган болаларнинг қисқа муддатли жойлаштириш даврининг тугаши, 18 ёшга тўлиши ёки умумий ўрта, ўрта махсус таълим ташкилотларини тамомлаши ёхуд бошқа сабаблар билан чиқиб кетишига қараб унга янги болалар олиниши мумкин.
20. Агар тутинган ота-оналар ёхуд улардан бири 65 ёшга тўлса, шунингдек, бу тутинган бола манфаатига зид бўлса, у ҳолда оилага янги болалар олишга йўл қўйилмайди.
21. Тутинган ота-оналар ёхуд улардан бири 65 ёшга тўлса, оилавий болалар уйи ўз фаолиятини тутинган болалар 18 ёшга тўлгунгача ёхуд улар бошқа сабабларга кўра кетгунгача амалга оширади.
22. Болаларни тарбиялашда педагогик ва психологик маълумотга, ногиронлиги бўлган болаларни қабул қилишда эса тиббий маълумотга эга бўлган номзодларга устунлик ҳуқуқи берилади.
3-боб. Болаларни тутинган (фостер) оилага тарбиялаш учун бериш тартиби
23. Болаларни тутинган (фостер) оилага тарбиялаш учун бериш Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
24. Вояга етмаган (18 ёшгача бўлган) ёлғиз оналар фарзандлари билан биргаликда оилавий болалар уйига берилиши мумкин, бундан ёлғиз она қонунчиликка мувофиқ эмансипация қилинганлиги мустасно.
25. Болаларни оилавий болалар уйига олиш учун танлаб олиш номзодлар томонидан ваколатли орган билан биргаликда амалга оширилади, бундан қисқа муддатли жойлаштириш мустасно.
Болаларни оилавий болалар уйининг қисқа муддатли жойлаштириш шаклига беришда боланинг яшаш жойи бўйича ваколатли орган, профилактика инспектори ва маҳалла раиси томонидан имзоланадиган ва боланинг оиладан олиш сабаби ва асослари кўрсатилган далолатнома тақдим этилади.
26. Ваколатли орган ва тутинган ота-она ўртасида шартнома имзоланганидан ҳамда болалар тутинган (фостер) оилага жойлаштирилганидан сўнг, ваколатли орган уч иш куни ичида тутинган ота-оналарга қуйидагилардан иборат ҳужжатлар йиғма жилдини тақдим этади:
тутинган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома);
тутинган боланинг ривожланиши тарихидан соғлиғи тўғрисида кўчирма ва тиббий муассасалар хулосалари;
тутинган боланинг маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);
тутинган боланинг ота-оналари тўғрисидаги маълумотлар (ўлим тўғрисидаги гувоҳнома, суднинг ҳукми ёки қарори, касаллик, ота-оналар қидируви тўғрисида маълумотнома ва ота-оналарнинг йўқлигини ёки улар ўз болаларини тарбиялай олмаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлардан кўчирма);
тутинган боланинг ака-укалари ва опа-сингиллари, бошқа яқин қариндошлари борлиги ва уларнинг яшаш жойлари тўғрисида маълумотнома;
тутинган боланинг индивидуал ривожланиш ёки интеграция режаси.
Болалар оилавий болалар уйининг қисқа муддатли жойлаштириш шаклига берилганда, тутинган ота-онага фақат тутинган боланинг туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома (маълумотнома) тақдим этилади.
Боланинг шахси аниқлангунига қадар унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасиз қисқа муддатли жойлаштирилишига йўл қўйилади.
27. Бола қисқа муддатга жойлаштирилганда, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, шу жумладан тутинган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини тиклаш, унинг ижтимоий мақомини белгилаш бўйича чоралар кўриш тутинган ота-она билан шартнома тузган ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Бунда, болани тиббий кўрикдан ўтказишда тутинган ота-она жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган кўмаклашади.
28. Қисқа муддатга жойлаштирилган бола кейинчалик ушбу оилада узоқ муддатли жойлаштириш шаклига ўтказилиши мумкин. Бунда ваколатли орган ва тутинган ота-она ўртасида тутинган болани узоқ муддатли жойлаштириш шаклига бериш бўйича шартнома тузилади.
29. Тутинган (фостер) оилага берилган тутинган болаларни бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига жойлаштириш ёки ўз ота-онасига қайтариш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тутинган бола тутинган (фостер) оиладан чиқарилганда, уни жойлаштириш бўйича тутинган ота-оналар билан тузилган шартнома бекор қилинади.
4-боб. Тутинган ота-оналар ва тутинган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
30. Тутинган ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тутинган болаларнинг руҳий ва жисмоний ривожланиши ҳамда соғлиғи тўғрисида батафсил маълумотларни олиш;
тутинган боланинг яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни олиш ва тегишли ҳужжатлар билан танишиш;
тутинган болани оилага қабул қилишда мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилишини талаб қилиш, қисқа муддатли жойлаштириш бундан мустасно;
тутинган болаларнинг эҳтиёжларини қондириш (соғлиғи, таълим олиши ва жисмоний ривожланиши ва моддий таъминоти), унга ғамхўрлик қилиш ва реабилитация масалаларида ваколатли давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш;
йилига бир маротаба Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бепул тақдим этиладиган йўлланмалар асосида республика санаторийларида даволаниш;
оилани қўллаб-қувватлашга доир давлат ижтимоий дастурлари имтиёзларидан фойдаланиш.
Тутинган ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқларини тутинган болаларнинг ҳуқуқларига зид равишда амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
31. Тутинган ота-оналар қуйидаги мажбуриятларга эга:
тутинган болаларнинг индивидуал ривожланиш режасида ва (ёки) интеграция режасида тутинган ота-оналар учун белгиланган вазифаларни бажариш;
тутинган болаларнинг ёши, тили, жинси ва эътиқодидан қатъий назар, уларга меҳрибон ва эътиборли бўлиш, ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш;
тутинган болаларни оилавий, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш;
тутинган болаларнинг саломатлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи қоидаларига ўргатиш, зарур ҳолларда уларни реабилитация қилиш чораларини кўриш;
тутинган болаларнинг фикри, эътирози ва таклифини эшитиш ҳамда муносабат билдириш;
ҳар бир тутинган болага инсонпарварлик туйғуларини сингдириш;
жамиятда юриш-туришни, одоб-ахлоқ қоидаларини, рўзғор тутиш шунингдек, атрофдагилар билан самимий муносабатларни ўрнатиши учун муомала маданиятини ўргатиб бориш;
тутинган болаларнинг орзуси, иқтидори, ижодий қобилияти ва қизиқишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
тутинган болаларнинг таълим олиши, шу жумладан, касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уни мустақил ҳаётга тайёрлаш;
тутинган болаларни санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинган оилавий муҳитда яшашини таъминлаш, белгиланган меъёрлар бўйича ўз вақтида овқатлантириш, кийим-кечак ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўриш;
тутинган болаларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзининг яшаш ва (ёки) турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни таъминлаш;
тутинган болаларнинг маданий ҳордиқ олиши ва спорт билан шуғулланишини ташкиллаштириш;
тутинган болалар учун ажратилган маблағлар, шу жумладан, ҳадя сифатида олинган пул маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ берилган бошқа мол-мулкни тутинган болаларнинг манфаатлари учун сарфлаш;
тутинган болага тегишли алимент, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия ёки ҳомийлик пул маблағларини банкда тутинган боланинг номига очилган ҳисоб рақамида жамғариб бориш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тутинган болани турар жойга муҳтож сифатида ҳисобга қўйилиши бўйича чоралар кўриш;
тутинган болаларни тарбиялашда қонунчилик ҳужжатларига ва халқаро нормаларга қатъий амал қилиш.
Тутинган ота-оналар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
32. Тутинган болалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
оилада яшаш ва тарбияланиш, тутинган ота-оналар билан бирга яшаш ва уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш;
оилада фикрлаш, сўз, виждон ва эътиқод эркинлигидан фойдаланиш;
таълим олиш;
тиббий ёрдам олиш;
қизиқиш ва қобилиятлари доирасида қўшимча таълим олиш;
ёши, соғлиғининг ҳолати ва касбий тайёргарлигига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат қилиш, фаолият турини ва касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш;
турар жойдан фойдаланиш ва турар жойга эга бўлиш;
соғломлаштириш оромгоҳларига бепул йўлланмалар олиш;
ўзига берилиши керак бўлган алимент, ижтимоий нафақа, пенсия (боқувчисини йўқотганлик бўйича) олиш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имтиёз ва кафолатларга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш.
Тутинган (фостер) оилага берилган тутинган болаларга қонунчилик ҳужжатларида етим ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади.
Тутинган (фостер) оилага ногиронлиги бўлган тутинган болалар берилганида, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча тўловлари тўланиши таъминланади.
33. Тутинган болалар тутинган (фостер) оилада ўз манфаатларига дахлдор ҳар қандай масала ҳал қилинаётганида ўз фикрларини билдиришга ҳақлидирлар.
5-боб. Тутинган болаларнинг таълим олиши ва уларнинг соғломлаштирилишини ташкил этиш
34. Тутинган болалар таълим муассасаларида умумий асосда ўқийдилар.
Тутинган болалар давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларига жойлаштиришда, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ва ўқиш даврида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.
35. Жисмоний ёки психологик ривожланишида бузилишлари бўлган тутинган болаларнинг таълим-тарбияси ваколатли орган томонидан боланинг ривожланишидаги ўзига хос хусусиятларига мувофиқ таълим ва тарбиянинг махсус дастурлари асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
36. Тутинган болалар ҳудудда жойлашган турли шаклдаги спорт мажмуалари, маънавий-маърифий масканлар, касбий кўникмалар марказлари, тўгараклар, от спорти секциялари ва бошқа шу каби ўқув марказларига жалб этилади.
Тутинган болалар нодавлат таълим ташкилотларининг хорижий тиллар, олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиҳон топшириладиган фанлар бўйича ўқув курсларига қатнашишлари мумкин.
Мазкур бандда назарда тутилган спорт ва бошқа тўгараклар харажатлари тутинган боланинг таъминоти учун тўланадиган маблағлар доирасида қопланади.
37. Тутинган болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тутинган (фостер) оила жойлашган ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан амалга оширилади.
Тутинган болалар бир йилда икки маротаба даволаш-профилактика муассасаси томонидан тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади.
38. Тутинган болаларга кўрсатиладиган барча тиббий ва психологик хизматлар, тутинган ота-онага маслаҳат ёрдами ва бошқа ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш давлат томонидан бепул амалга оширилади.
39. Тутинган (фостер) оилага берилган болалар ҳамда тутинган ота-оналарнинг ўз фарзандларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ:
соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштириш ҳамда дам олишлари учун йилига бир маротаба Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бепул йўлланмалар ажратилади;
бир йилда икки маротаба туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан республиканинг тарихий шаҳарларига бепул саёҳатлар ҳамда театр томошалари ва концерт дастурлари ташкил этиб борилади.
Ваколатли орган тутинган (фостер) оилани кузатиш ва мониторинг қилиш натижалари асосида тутинган боланинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, тутинган ота-онанинг сўровига биноан мазкур бобда назарда тутилган хизматлардан фойдаланиш учун буюртма қабул қилади.
40. Ваколатли орган:
тутинган (фостер) оилага берилган тутинган болалар ҳамда тутинган ота-оналарнинг ўз фарзандларини соғломлаштириш оромгоҳида дам олишини таъминлаш мақсадида январь ойининг 20 санасига қадар 14 ёшгача бўлган тутинган болаларнинг рўйхатини шакллантириб ҳудудий касаба уюшмасига;
ҳар йили якунлари бўйича ҳудудидаги тутинган (фостер) оилага қабул қилинган тутинган болалар рўйхатини шакллантириб, республиканинг тарихий шаҳарларига бепул саёҳатлар ҳамда театр томошалари ва концерт дастурларини ташкил этиш учун декабрь ойининг 20 санасига қадар туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиб боради.
6-боб. Тутинган (фостер) оила фаолиятига доир алоҳида ҳолатлар
41. Тутинган ота-оналар узоқ вақт касал бўлганда ёки улар вафот этганда, ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда тутинган болаларга бошқа тутинган ота-оналарни тайинлаш ёхуд болаларни жойлаштиришнинг бошқа шаклларига бериш ҳуқуқига эгадир.
Бунда тутинган болаларга тааллуқли ҳужжатларнинг тўлиқ йиғма жилди, уларни кейинги қабул қилган тутинган ота-онага тақдим этилади.
42. Тутинган оилага берилган тутинган болалар уларнинг манфаатига зид бўлмаса, ваколатли орган рухсати билан ота-онаси ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
43. Тутинган ота-оналар тутинган болаларнинг тутинган (фостер) оилада тарбияланиши муддати тугаганидан ёки бошқа жойлаштириш шаклига берилгани ёхуд биологик ота-оналарига қайтарилгандан сўнг ҳам улар билан ўзаро муносабатларини сақлаб қолишлари ва давом эттиришлари мумкин.
44. Оилавий болалар уйини ташкил этган тутинган ота-оналарнинг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир маротаба Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилади.
7-боб. Тарбияга берилган тутинган болаларнинг моддий таъминоти
45. Тарбияга берилган тутинган болаларнинг моддий таъминоти қуйидагича амалга оширилади:
а) болаларни оилага тарбияга олган (патронат) тутинган ота-оналарга:
ҳар бир тутинган боланинг парвариши ва таъминоти харажатлари учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари миқдорида;
тутинган болаларга кийим-бош ва пойабзал харид қилиш учун йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида маблағлар тўланади;
б) Оилавий болалар уйи ташкил этган тутинган ота-оналарга:
ҳар бир тутинган боланинг яшаш харажатлари учун ҳар ойда 7 ёшгача бўлган тутинган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, 7 ёшдан катта бўлган тутинган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида;
ҳар бир тутинган болани тарбиялагани (парваришлаш) учун тутинган ота-онага меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари (ногиронлиги бўлган тутинган болалар учун 1,5 баравари) миқдорида маблағлар тўланади.
Тарбияга олинган ҳар бир ногиронлиги бўлган тутинган боланинг даволаш-соғломлаштириш харажатларига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида компенсация ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ногиронлиги бўлган тутинган бола учун белгиланган тўловлар тўланади.
Оилавий болалар уйига берилган тутинган болаларнинг яшаш харажатлари учун ажратилган маблағлар тутинган болаларга озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар, шахсий гигиена буюмлари сотиб олишга, уларни ўқув курсларида ўқиш, шунингдек, бошқа яшаш билан боғлиқ ва оиланинг коммунал харажатларини қоплашга сарфланади.
46. Тутинган болаларнинг барча яшаш харажатлари ва тутинган ота-оналарга тўланадиган тўловлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
47. Ҳар бир тутинган бола ва тутинган ота-она учун белгиланган маблағлар тутинган боланинг ёши ва сонига мутаносиб равишда ҳудудий бошқармалар томонидан тутинган ота-оналарнинг номига очилган банк пластик карталарига ҳар ойнинг 5 санасига қадар тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.
48. Тутинган (фостер) оилалар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
49. Тутинган (фостер) оилага пул маблағларини ажратиш унга болалар қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.
Янги қабул қилинган болалар учун улар қабул қилинган ойда ажратиладиган маблағлар миқдори бир нафар тутинган болага белгиланган суммани бола қабул қилинган ой кунларига пропорционал бўлиш орқали ҳисобланади.
50. Тутинган бола ой давомида тутинган (фостер) оиладан чиқарилганда, у учун ажратилган маблағлар ҳисобига қолган тутинган болалар учун келгуси ойда ажратиладиган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинади.
51. Ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича жавобгарлик тутинган ота-она зиммасига юклатилади.
8-боб. Тутинган болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилиниши
52. Қуйидаги ҳолатларда тутинган ота-оналар билан тузилган шартнома ваколатли органнинг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
тутинган ота-оналар томонидан тутинган болага ғамхўрлик кўрсатилмаганда, мазкур Низомда ва шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда;
тутинган боланинг парвариши ва таъминоти, кийим-бош ва пойабзал харажатлари учун бериладиган маблағларни тутинган боланинг манфаатлари йўлида сарфланмаганда;
ваколатли орган томонидан олиб бориладиган мониторинг натижасида тутинган ота-оналар билан тузилган шартномани бекор қилишга сабаб бўладиган ҳолатлар мавжуд бўлганда;
тутинган ота-оналар ёки тутинган бола вафот этганда.
53. Тутинган болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин қуйидаги сабаблар бўлганда тутинган ота-онанинг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
узоқ вақт (бир ойдан ортиқ бўлган муддатда) касал бўлганда;
тутинган болалар билан ўзаро бир-бирини тушунмаслик ва бошқалар.
Тутинган болаларни тарбияга олиш тўғрисидаги шартнома тутинган болалар ота-оналарга қайтарилганда, улар фарзандликка олинганда ёки жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклига берилганида муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
9-боб. Якунловчи қоидалар
54. Болаларни тутинган (фостер) оилага бериш тутинган ота-оналар билан тутинган болалар ўртасида алимент билан боғлиқ ва оила тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган мерос билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқишига олиб келмайди.
55. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
56. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 7-ИЛОВА
Фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом болаларни фарзандликка, оилага тарбияга (патронат) олаётган, профессионал тутинган оила ва оилавий болалар уйини ташкил этаётган фуқаролар (кейинги ўринларда — номзодлар)ни тайёрлаш курсини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курси (кейинги ўринларда — тайёрлов курси) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларини малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан ташкил этилади ва мувофиқлаштирилади.
Тайёрлов курси оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар ва болалар билан ишлаш бўйича тажриба ва салоҳиятга эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан Марказ билан келишган ҳолда ташкил этилиши мумкин. Бунда нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан Марказ билан келишилган ҳолда ташкил этиладиган тайёрлов курси натижалари бўйича бериладиган сертификат Марказда бериладиган сертификат билан тенг юридик кучга эга ҳисобланади.
3. Тайёрлов курсида ўқиш жараёни Марказ томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурга мувофиқ ташкил этилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган ўқув режа ва дастурлар Марказ билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Тайёрлов курсларини ташкил этиш жараёнига оила ва болаларга хизматлар кўрсатувчи бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мутахассислари, махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ходимлар, шунингдек, соҳа экспертлари ва тажрибали тутинган ота-оналар жалб этилиши мумкин.
4. Тайёрлов курсларига жалб этилган мутахассислар номзодлар тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
5. Номзодлар 72 академик соатгача, бироқ 48 академик соатдан кам бўлмаган ўқув дастурига мувофиқ ишдан ажралмаган ҳолда ўқитилади ва ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 академик соат этиб белгиланади. Бунда профессионал тутинган оила ва оилавий болалар уйини ташкил этаётган номзодлар қўшимча 12 академик соатлик ўқув дастури асосида ўқитилади.
6. Номзодлар тайёрлов курсларида Марказ билан тузиладиган шартнома асосида ўқитилади. Бунда тайёрлов курсларида ўқиш:
болани оилага тарбияга (патронат) олаётган номзодлар ёки олган тутинган ота-оналар учун бепул асосда;
болани фарзандликка олаётган номзодлар тайёрлов курсида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
профессионал тутинган оила ва оилавий болалар уйини ташкил этаётган номзодлар базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўлов асосида амалга оширилади.
7. Тайёрлов курсини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Тайёрлов курсининг мақсади ва вазифалари
8. Тайёрлов курсининг асосий мақсади номзодларнинг болани оилага қабул қилиш ва унинг ижтимоийлашувини таъминлаш бўйича англанилган ота-оналик билимлари ва кўникмаларини ошириш орқали оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олишга кўмаклашишдан иборат.
9. Қуйидагилар тайёрлов курсларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
номзодларнинг болалар психологияси ва педагогикаси, саломатлигини таъминлаш соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;
номзодларни болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик асослари билан таништириш;
номзодларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш;
номзодларни болаларни тарбиялаш, парвариш қилиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, унинг ижтимоий мослашуви, таълими ва ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ота-оналик салоҳиятларини ривожлантириш;
номзодларнинг болаларни оилага қабул қилишга тайёрлик даражасини аниқлаш, болани оилага қабул қилиш шаклини танлашга ёрдам бериш, шунингдек, болани тарбиялаш ва ривожланиши билан шуғулланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва қийинчиликларни англашга кўмаклашиш;
бола оилага олингандан сўнг оилада содир бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар, болаларнинг мослашувини таъминлашнинг самарали йўллари билан таништириш.
3-боб. Тайёрлов курсини ташкил этиш тартиби
10. Тайёрлов курсининг ўқув жараёни гуруҳда номзодлар сони камида 7 нафар ва кўпи билан 20 нафарни ташкил этганида бошланади.
Тайёрлов курси гуруҳда номзодлар сони 7 нафардан кам бўлган ҳолатларда, ўқув жараёнини ташкил этиш муддати уч ойдан ошиб кетмаслиги лозим.
11. Тайёрлов курси давлат тилида олиб борилади.
Тайёрлов курсида номзодлар танловидан келиб чиққан ҳолда рус ва қорақалпоқ тилларида машғулотлар ўтказиладиган алоҳида гуруҳ ташкил этилиши мумкин.
12. Тайёрлов курсида ўқиш истагини билдирган номзодлар ариза билан Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари келиб тушган номзодларнинг мурожаатларини 1 иш куни ичида тегишли ҳудудий бошқармаларга тақдим этади.
13. Ҳудудий бошқармалар тайёрлов курсида ўқитиладиган номзодлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштиради ва уларни мурожаатлари юзасидан 3 иш куни ичида хабардор қилган ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ тайёрлов курси гуруҳларини шакллантиради.
14. Тайёрлов курси гуруҳлари ва унда иштирок этадиган номзодлар ҳақидаги маълумотлар тегишли ҳудудий бошқарма томонидан 1 иш куни ичида Марказга тақдим этилади.
15. Ҳудудий бошқармалар тайёрлов курсининг ўқув жараёни бошланишидан 3 кун олдин номзодларни хабардор қилади.
16. Тайёрлов курсининг ўқув жараёнида номзодлар иштирок этишини таъминлашга тегишли ҳудудий бошқарма масъул ҳисобланади.
4-боб. Тайёрлов курсининг ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда номзодларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш
17. Тайёрлов курси ўқув жараёни Марказ томонидан онлайн, офлайн ва аралаш машғулотлар шаклида ташкил этилиши мумкин.
18. Тайёрлов курсида ўқув машғулотлари интерфаол тарзда маъруза, семинар, амалий машғулот, мустақил таълим, кўчма машғулот, тажриба алмашиш шаклларида олиб борилади.
19. Ўқув машғулотларининг бир академик соати офлайн ўтказилганда 80 дақиқа, онлайн (синхрон) ўтказилганда эса 60 дақиқа давом этади.
20. Тайёрлов курсининг ўқув режаси ва дастурига мувофиқ машғулотлар асинхрон тарзда ташкил этилиши мумкин. Бунда номзодлар асинхрон ўқув машғулотларини тайёрлов курсининг ўқув режаси ва дастурида белгиланган муддат ичида мустақил ўзлаштирилиши талаб этилади.
21. Узрли (касаллиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, яқин қариндошининг вафоти) сабаблар билан ўқишни давом эттира олмайдиган номзодлар ўз аризасига кўра тайёрлов курсидан чиқарилади.
Бунда ушбу номзодларга тайёрлов курсининг навбатдаги гуруҳида иштирок этиш имконияти бир маротаба берилади.
Узрли сабабсиз ўқув юкламасининг 20 фоизидан кўп ҳажмда ўқув машғулотларида қатнашмаган номзодлар якуний тест синовларига киритилмайди.
22. Тайёрлов курси гуруҳларида номзодларнинг давоматини қайд этиш тегишли ҳудудий бошқарма томонидан гуруҳларнинг электрон журналини юритиш орқали таъминланади.
23. Марказ томонидан тайёрлов курсининг сифати ва жалб этилган мутахассисларнинг номзодларга маълумотларни етказиб бериш маҳоратини доимий мониторинг қилиш мақсадида номзодлардан ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ва кейин мониторинг тест синовлари ўтказилади ва таҳлил қилиб борилади.
24. Тайёрлов курсининг сўнгида номзодларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш мақсадида ўтказиладиган якуний тест синовларида 60 ва ундан юқори балл тўплаган номзод тайёрлов курсидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги сертификат берилади.
25. Якуний тест синовларига киритилмаган ёки 60 баллдан кам балл тўплаган номзодлар ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ тайёрлов курсига қайта қабул қилиниши мумкин.
26. Номзод тайёрлов курсидан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги сертификат олганидан сўнг уч йил давомида тарбиялаш учун бола олмаган бўлса, ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ тайёрлов курсидан қайта ўтиши талаб этилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
27. Оилавий болалар уйини ташкил этган тутинган ота-оналарнинг ва профессионал тутинган оилани ташкил этган фуқароларнинг малакасини ошириш ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
28. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсини ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Номзодлар Тайёрлов курсида ўқиш истагини билдирган номзодлар ариза билан Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари Келиб тушган номзодларнинг мурожаатларини тегишли ҳудудий бошқармаларга тақдим этиб боради. Келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида 3-босқич Ҳудудий бошқармалар 1. Тайёрлов курсида ўқитиладиган номзодлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштиради ва уларни мурожаатлари юзасидан 3 иш куни ичида хабардор қилган ҳолда тайёрлов курси гуруҳларини шакллантиради. 2. Тайёрлов курси гуруҳлари ва унда иштирок этадиган номзодлар ҳақидаги маълумотларни Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказига тақдим этади. Мунтазам равишда 4-босқич Ҳудудий бошқармалар Тайёрлов курсининг ўқув жараёни бошланиши тўғрисида номзодларни хабардор қилади. Тайёрлов курсининг ўқув жараёни бошланишидан 3 кун олдин 5-босқич Марказ 1. Номзодлар билан шартнома тузган ҳолда уларни тайёрлов курсларида онлайн, офлайн ва аралаш шаклларда ўқитади. 2. Якуний тест синовларида 60 ва ундан юқори балл тўплаган номзодларга тегишли намунадаги сертификат беради. Тайёрлов курси давомида
Фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг
Тайёрлов курсидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғоздаги варақда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 8-ИЛОВА
Болалар уйлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги Болалар уйларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, шунингдек, уларда етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болаларга ижтимоий-тиббий, психологик-педагогик ёрдам бериш ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
тарбияланувчилар — Болалар уйига тарбияга жойлаштирилган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда психофизик ривожланишида бузилишлар бўлган болалар;
ҳудудий бошқармалар — Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
3. Болалар уйи тарбияланувчилар учун таълим-тарбия, ижтимоий реабилитация ва соғломлаштириш давлат муассасаси ҳисобланади. Муассаса, шунингдек, ижтимоий етимликни олдини олиш, оилани қўллаб-қувватлаш хизматларини амалга оширади.
4. Болалар уйи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Агентлик томонидан ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
5. Болалар уйи қуйидаги типларга бўлинади:
болалар 3 ёшгача бўладиган умумий типдаги Болалар уйи. Зарурат бўлганда ушбу муассасаларда 4 ёшгача қабул қилинадиган, психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этилади;
4 ёшгача психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги Болалар уйи.
6. Болалар уйида оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий етимликни олдини олиш мақсадида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати ҳамда унинг доирасида «Оналар маскани» фаолияти ташкил этилади.
Болалар уйининг типи ва ўринлари сони Агентлик томонидан белгиланади. Болалар уйи кеча-кундуз фаолият кўрсатади.
7. Болалар уйида психофизик ривожланишида бузилишларга эга болалар учун Агентлик томонидан белгиланган тартибда кундузги ижтимоий реабилитация хизматлари кўрсатилади.
8. Болалар уйи жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган тарбияланувчининг қонуний вакили ҳисобланади.
2-боб. Болалар уйларининг асосий вазифалари
9. Қуйидагилар Болалар уйларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тарбияланувчиларни тарбиялаш, уларга таълим бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш;
тарбияланувчиларни тўлақонли психологик-педагогик реабилитация қилишга, ижтимоий мослашишга ва жамиятга интеграциялашга кўмаклашадиган оила муҳитига яқинлаштирилган шарт-шароитлар яратиш;
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишида кўмаклашиш;
тарбияланувчиларни психологик, ақлий ва жисмоний камол топишини таъминлаш;
тарбияланувчиларни диспансеризациялаш, профилактика, психофизик ривожланиши бузилган тарбияланувчиларни комплекс ижтимоий реабилитация қилишни ўз ичига оладиган соғломлаштириш ишларини ташкил этиш;
тарбияланувчиларнинг ўз оилаларига қайтарилиши ёки муқобил жойлаштириш шаклларига берилишини ташкил этиш;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларни, жумладан оналарни қўллаб-қувватлаш орқали боладан воз кечилишини олдини олишга қаратилган комплекс хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;
соғломлаштириш, таълим-тарбия ва зарур бўлганда, комплекс ижтимоий реабилитация жараёни сифатини оширишга йўналтирилган иш шакллари ва усулларини такомиллаштириш.
3-боб. Болаларни Болалар уйига қабул қилиш
10. Қуйидагилар Болалар уйига қабул қилинади:
а) етим болалар;
б) ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган қуйидаги болалар:
ота-оналари вафот этган, ота-оналар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ёхуд ота-оналик ҳуқуқлари чекланган, ота-оналар муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-оналарда оғир касалликлар аниқланган, ота-оналар узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) бўлмаган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, ота-она қарови мавжуд бўлмаган бошқа ҳолларда;
топиб олинган болалар;
қолдириб кетилган болалар (туғруқ муассасасидаги ёки стационардаги ҳамда текшириш ва даволашнинг тўлиқ курсидан ўтган, бироқ узрли сабабларсиз уч кун муддатда ота-оналар ёки тарбияси билан шуғулланаётган шахслар томонидан олинмаган болалар);
в) ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор ёки йўқлигидан қатъи назар ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар.
11. Қуйидаги касалликлар болани Болалар уйига қабул қилишга монелик қилувчи касалликлар ҳисобланади:
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
тери ва сочнинг юқумли касалликлари;
ўткир, шу жумладан вирусли юқумли касалликлар;
марказий асаб тизимининг ўткир касалликлари;
тери-таносил касалликлари.
Кўрсатиб ўтилган касалликларга чалинган болалар стационар даволаниш учун ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилиши зарур ва даволаниш тугаллангандан кейин Болалар уйига юборилади.
12. Болани Болалар уйига жойлаштириш унинг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойига кўра, агар бола муайян яшаш жойига эга бўлмаса, бола аниқланган жойдаги ваколатли орган қарори асосида амалга оширилади.
13. Ваколатли орган томонидан болаларни жойлаштириш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг 1 иш куни ичида ҳар бир бола тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали тегишли Болалар уйининг шахсий кабинетига йўналтирилади.
14. Болалар уйи томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ҳар бир тарбияланувчи учун боланинг ривожланиши тарихи тузилади ва унга маълумотлар доимий киритиб борилади.
15. Даволаш-профилактика муассасаларидан Болалар уйига қайтарилган тарбияланувчилар янги қабул қилинган деб ҳисобланмайди.
Тарбияланувчи ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига даволаниш учун юборилганда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақида ота-оналарга (агар мавжуд бўлса) хабар бериши, боланинг соғлиғи ҳолатини кузатиб бориши, унинг ривожланиши тарихига даволашнинг бориши, у бошқа ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориши, шунингдек, Болалар уйининг унга қарайдиган ходимлари томонидан кеча-кундуз навбатчилик қилинишини ташкил этиши ва болани бир ёшгача сут аралашмаси билан таъминлаши шарт.
16. Болалар уйига берилган боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини, боланинг индивидуал ривожланиш режасининг амалга оширилишини ҳамда унинг муассасага мослашганлигини мониторинг қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Болалар уйи жойлашган жойдаги ҳудудий бошқарма ва ваколатли орган томонидан олиб борилади.
4-боб. Болаларни Болалар уйи ҳисобидан чиқариш
17. Тарбияланувчилар ўз оиласига қайтарилганда ёки тарбияга жойлаштиришнинг бошқа шаклларига берилганда, ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказига ўтказилганида Болалар уйи ҳисобидан болани муассасага жойлаштирган ваколатли орган қарори асосида чиқарилади.
18. Тарбияланувчининг Болалар уйида бўлиш муддати тугаганидан кейин ота-оналар узрли сабабларсиз ўз боласини қабул қилишни рад этган тақдирда, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида муассаса маъмурияти уларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш бўйича чораларни кўриш юзасидан ваколатли органга таклиф киритади.
19. Оиласига қайтариш имконияти бўлмаган тарбияланувчилар муассасада 3 ёшга тўлганида мажбурий равишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига ўтказилади.
Бунда психофизик ривожланишида бузилишлар бўлган тарбияланувчилар 4 ёшга тўлганида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сўнгги чора сифатида ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига ўтказилади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларда белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан муассасадан бошқа жойлаштириш шаклларига ўтказиладиган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ўтказиш муддатидан 6 ой олдин Болалар уйи жойлашган ҳудуддаги ваколатли органга маълум қилинади.
Психофизик ривожланишида бузилишлар бўлган тарбияланувчиларни ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларига ўтказиш психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига мувофиқ амалга оширилади.
20. Ака-укалар ва опа-сингилларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларига беришда уларни айиришга истисно тариқасида фақатгина тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар алоҳида тарбияланиши ва сақланиши керак бўлган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши мумкин.
5-боб. Болалар уйи тарбияланувчилари
21. Тарбияланувчиларга психологик, ижтимоий хизматларни кўрсатиш, таълим бериш, тарбиялаш, моддий таъминлаш тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
22. Болалар уйига тарбияга олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга муассаса жойлашган жой бўйича ҳудудий бошқарма вакили ҳамда Миллий гвардиянинг ходимлари бириктирилади.
Бириктирилган ҳудудий бошқарма вакили Миллий гвардиянинг ходимлари билан ҳамкорликда тарбияланувчи болаларни кузатиш ва улар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиши, ижтимоий реабилитацияси аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этишда Болалар уйига кўмаклашади.
23. Тарбияланувчилар:
уларга нисбатан инсон шаъни ва қадр-қимматини камситмайдиган инсонпарварлик муносабатида бўлиш;
оиласи (агар мавжуд бўлса) билан алоқада бўлиш, миқдорлари чекланмаган ҳолда жўнатмалар, бандероллар олиш;
бепул овқатланиш, кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминлашнинг бошқа буюмлари ҳамда тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш ҳуқуқига эга.
Зарур бўлганда тарбияланувчилар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таъминланади.
24. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам, ижтимоий реабилитация хизматлари штатдаги тиббиёт ходимлари томонидан, зарур бўлганда эса белгиланган тартибда тегишли ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан таъминланади.
Тарбияланувчининг соғлиғи ҳолати ёмонлашган ёки у вафот этган тақдирда, Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда дарҳол ваколатли органни, ҳудудий бошқармани ва ота-оналарни (мавжуд бўлса), ота-онаси яшаш жойида вақтинча бўлмаганида тарбияланувчи доимий яшайдиган жой бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади.
25. Вафот этган тарбияланувчиларни дафн этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вафот этган тарбияланувчи дафн этилганда Болалар уйи маъмурияти томонидан дафн харажатлари бюджет маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
26. Тарбияланувчининг Болалар уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат Болалар уйи ходимлари ёхуд ота-оналар ҳамроҳлигида, Болалар уйи маъмуриятининг ёзма рухсати билан, ота-оналар яшаш жойи бўйича ваколатли органнинг хулосаси олингандан кейин амалга оширилади.
Тарбияланувчи ҳудуддан ташқарига ўзбошимчалик билан чиққан тақдирда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда унинг ота-оналарини, ваколатли органни, ички ишлар органларини ва тарбияланувчининг яшаш ёки бўлиш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади ҳамда биргаликда уни топиш ва қайтариш чораларини кўради.
27. Тарбияланувчилар озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг тасдиқланган ўртача суткалик оқилона нормаларига биноан озиқ-овқат, шунингдек мазкур Низомга 2-3-иловаларга мувофиқ нормалар бўйича кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ анжомлар билан таъминланади.
28. Ота-оналар ёки унинг қариндошлари тарбияланувчиларни келиб кўриш, Болалар уйининг психологик, ижтимоий, тиббий ва тарбиявий фаолияти, агар бу боланинг манфаатларига зид бўлмаса, ўз болаларининг комплекс реабилитациясининг бориши билан танишиш ва унда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
29. Тарбияланувчилар жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказилганда уларга ички кийим, кийим-бош ва мавсумий пойабзал берилади.
6-боб. Болалар уйларида тиббий, тарбиявий, ижтимоий реабилитация жараёнини ташкил этиш
30. Тарбияланувчиларни тиббий таъминлаш, ижтимоий реабилитация, тарбиялаш ва моддий таъминлаш тартиби уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, психологик ва жисмоний ҳолати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Маиший шарт-шароитлар реабилитация жараёнига кўмаклашиши, тарбияланувчилардаги ҳиссий зўриқишни юмшатиш учун шарт-шароитлар яратиши керак. Болалар уйининг биноси, қаттиқ ва юмшоқ анжомлар, тиббий ва хўжалик, реабилитация жиҳозлари, ўйинчоқлар санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, болаларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати ва психологик ривожланишига мувофиқ бўлиши зарур.
31. Болалар уйидаги соғломлаштириш ишлари касалликка чалиниш хавфи омилларини барвақт аниқлашга, улар ривожланишининг олдини олишга, психофизик ривожланишини таъминлаш, болаларни комплекс реабилитация қилишга, шунингдек, асоратларнинг, ногиронликнинг олдини олишга йўналтирилган бўлиши керак.
32. Тарбияланувчилар штатдаги тиббиёт ходимлари, педиатр ва тор ихтисосли мутахассислар томонидан кузатиб борилади. Тарбияланувчилар ҳудудий даволаш-профилактика муассасасининг мутахассислари томонидан бир йилда 2 марта чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади ва зарур бўлганда, улар учун профилактик ва соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади, изолятордаги бемор болаларни даволаш таъминланади, психофизик ривожланиши бузилган болалар даволанади ва улар билан реабилитация тадбирлари ўтказилади.
33. Болалар уйида янгидан қабул қилинган болалар учун карантин гуруҳи ва стационар даволашни талаб этмайдиган касалликларга чалинган болалар учун изолятор ташкил этилади.
34. Тарбияланувчилар ёши, жисмоний ҳолати, ақлий ривожланиш даражаси ҳисобга олинган ҳолда гуруҳларга ажратилади. Гуруҳлардаги болалар сони 1 ёшгача бўлган болалар учун — 6 нафар болани ва 1 ёшдан катта ёшдаги болалар учун — 8 нафар болани, ихтисослаштирилган гуруҳларда, ёшидан қатъи назар — 6 нафар болани ташкил этиши керак.
35. Болалар уйларидаги таълим ва тарбия дастурлари белгиланган тартибда Агентлик ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг эрта ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган талаблар ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурларига мувофиқ олиб борилади. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда тарбияланувчиларнинг психологик-педагогик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда мақбул технологиялар, дифференциялашган ёндашув асосида таълим-тарбия шакллари ва усуллари танланади.
36. Психофизик ривожланишида бузилишлар бўлган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни уларнинг ривожланишидаги бузилишларга мувофиқ, таълим ва тарбиянинг индивидуал йўналтирилган дастурлари бўйича ташкил этилади.
37. Тарбия, дам олиш ва турли тадбирларнинг психологик, ижтимоий ва педагогик асосланган ҳолда бирга қўшиб олиб борилишини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Болалар уйида кеча-кундуз бўлиши ҳисобга олинган ҳолда тузилади.
7-боб. Болалар уйини бошқариш
38. Болалар уйини бошқариш Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор томонидан амалга оширилади.
Директор лавозимига малака талаблари Агентлик томонидан белгиланади.
39. Директор
Болалар уйи номидан иш олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Болалар уйининг мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқаради ва шартномалар тузади;
Болалар уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарор қабул қилади ҳамда Болалар уйига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида Болалар уйининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати фаолиятини амалга оширишда тегишли ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилади.
40. Болалар уйида Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Болалар уйининг ижтимоий ходими томонидан амалга оширилади.
Ижтимоий ходимга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг оператори учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
8-боб. Молия-хўжалик фаолияти
41. Болалар уйининг моддий-техник базаси зарур бинолар, коммуникациялар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ҳамда тиббий таъминлаш ва тарбиялаш учун фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Болалар уйи биноси техника хавфсизлиги қоидаларига, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ жиҳозланади ва ундан фойдаланилади.
Болалар уйини жиҳозлаш ва моддий-техник базаси бўйича минимал талаблар Агентлик томонидан белгиланади.
42. Болалар уйи, шу жумладан Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда мақсадли бадаллари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига белгиланган тартибда амалга оширилади.
«Оналар маскани»даги болалар учун таъминот Болалар уйи тарбияланувчилари учун ажратиладиган маблағ ва меъёрлар доирасида амалга оширилади.
«Оналар маскани»га қабул қилинган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар Болалар уйи учун ажратиладиган маблағ доирасида озиқ-овқат, шахсий гигиена буюмлари ва бошқа зарур буюмлар билан таъминланади.
43. Болалар уйини молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
44. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда мақсадли бадаллари ўрнатилган тартибда Далолатнома билан кирим қилинади.
45. Бюджет маблағларини ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш муассаса директори томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
46. Штат жадвали намунавий штат нормативларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
47. Болалар уйи ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
48. Болалар уйи молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
49. Болалар уйини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
50. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
51. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Болалар уйлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Болалар уйида Оилаларни қўллаб-қувватлаш хизматини ташкил этиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб Болалар уйида Оилаларни қўллаб-қувватлаш хизмати (кейинги ўринларда — Хизмат) фаолиятини ташкил этиш ҳамда унда ижтимоий етимликни олдини олиш мақсадида тарбияланувчиларни муқобил жойлаштиришнинг бошқа шаклларига бериш, оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан ҳомиладор аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар — оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан ҳомиладор аёллар;
тарбияланувчилар — Болалар уйига қабул қилинган болалар;
ҳудудий бошқармалар — Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
3. Хизмат фаолияти мазкур Тартиб, Болалар уйлари устави ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
4. Ҳудудий бошқарма Хизмат фаолиятини мувофиқлаштиради.
2-боб. Хизматнинг мақсади ва вазифалари
5. Хизмат тарбияланувчиларни ўз оилаларига ёки бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига беришда ваколатли органга кўмаклашиш, оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш орқали ижтимоий етимликни олдини олиш мақсадида ташкил этилади.
6. Хизмат қуйидаги йўналишларда ваколатли органга кўмаклашади:
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоийлашуви ва реабилитацияси учун шароитлар яратиш;
тарбияланувчиларни ўз оиласига қайтариш;
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига бериш;
«Оналар маскани» — оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш.
7. Хизмат:
тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатларини ўрганади ва уларнинг ижтимоий мақомини белгилашда ваколатли органга кўмаклашади;
тарбияланувчиларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашади;
тарбияланувчиларга ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортишга кўмаклашади;
тарбияланувчиларнинг қариндошларини аниқлайди ва улар билан алоқа ўрнатиш чораларини кўради;
ривожланишнинг ижтимоий, психологик, педагогик ва тиббий муаммоларини комплекс таҳлил қилади ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича хизматларни ташкил қилади;
болаларнинг индивидуал-психологик ва физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал ривожланиш дастурларини амалга оширади;
тарбияланувчиларнинг ота-оналарини излаш, уларни фарзанди олдидаги ота-оналик мажбуриятларини бажаришга жалб қилишга иштирок этади;
тарбияланувчиларнинг қариндошлари орасидан уларни ўз тарбиясига олиш истагини билдирганларини аниқлашга кўмаклашади;
ваколатли орган билан биргаликда ота-оналар ёки қариндошларни болани ўз оиласига қабул қилишга тайёрлайди;
тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлайди;
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз оиласига олиш истагини билдирган шахсларни танлашда иштирок этади;
васийликка, фарзандликка олувчиларни ва тутинган ота-оналарни болани қабул қилишга тайёрлашга кўмаклашади;
тарбияланувчини қабул қиладиган оила ҳаётига тайёрлайди;
фарзандини дунёга келтираётган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга уларнинг муаммоларини бартараф этишда ижтимоий, психологик ва маънавий кўмак кўрсатади;
оналарда оналик, фарзанд парвариши, унга ғамхўрлик кўрсатиш кўникмаларини шакллантиради;
она ва фарзанд ўртасида муносабатларни сақлаб қолиш, ҳиссий боғланганликни шакллантириш учун қулай шароитлар яратади;
боланинг отасини аниқлаш, уни оталик мажбуриятини бажаришга жалб қилиш, шу жумладан оталикни белгилашда масъул давлат органларига кўмаклашади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга яқин қариндошлари билан муносабатларини тиклаш, уларни ўз оиласига қайтариш чораларини кўради;
ваколатли орган, масъул давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ёлғиз оналарга касб-ҳунар ўрганишга, турар-жойга эга бўлишга ва иқтисодий мустақил бўлишга кўмаклашади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг қариндошларига ва боласининг отасига фарзанди билан кўришиш, боланинг тарбияси ва парвариши билан шуғулланиши учун шароит яратади.
Хизматга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.
3-боб. Хизмат фаолиятини ташкил этиш тартиби
8. Хизмат фаолияти Болалар уйининг ижтимоий ходими томонидан ҳудудий бошқарма билан келишилган ҳолда мувофиқлаштирилади.
9. Хизмат таркиби Болалар уйининг ижтимоий ходими, психолог, дефектолог, юрист, бириктирилган тарбиячилардан иборат бўлади.
10. Хизмат фаолиятига масъул давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий бошқармалар билан келишилган ҳолда жалб этилиши мумкин.
4-боб. Кундузги ташриф хизматини ташкил этиш тартиби
11. Хизматнинг мақсади ва вазифалари доирасида тарбияланувчилар ва уларнинг ота-онаси, қариндошлари ҳамда уларни оилага олиш истагини билдирган номзодлар ўртасида ҳиссий боғланганликни шакллантириш, уларга бола парвариши ва тарбиясида иштирок этиш учун кундузги ташриф хизматлари ташкил этилади.
12. Тарбияланувчиларнинг ота-онаси ва қариндошлари кундузги ташриф хизматидан фойдаланиш учун Болалар уйи жойлашган ҳудуддаги ваколатли органга ариза билан мурожаат қилади.
Аризага шахснинг тери-таносил касалликлари ва силга қарши курашиш диспансерларининг ҳисобида турмаслиги ҳақидаги хулосалари илова қилинади.
13. Ваколатли орган томонидан ариза 3 иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича йўлланма расмийлаштиради. Бунда мазкур Тартибнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, йўлланма бериш рад этилади.
14. Кундузги ташриф асосида муассасага ташриф буюрувчиларни қабул қилиш ваколатли органнинг йўлланмаси билан амалга оширилади.
15. Қуйидаги касалликлари мавжуд бўлган тарбияланувчиларнинг ота-онаси ва қариндошлари Болалар уйига қабул қилинмайди:
наркологик касалликлар (алкоголизм, наркомания, токсикомания);
ақли заифликнинг барча турлари;
таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак).
16. Болалар уйи ижтимоий ходими ҳар бир ташриф буюрувчи шахс учун унинг ҳақиқатда яшаш жойи бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда оилани қўллаб-қувватлаш режасини ишлаб чиқади.
17. Ташриф буюрувчилар Болалар уйи директори томонидан тасдиқланадиган режа-график (ҳар куни соат 07 00 дан 20 00 гача) асосида қабул қилинади. Ташриф буюрувчилар бир кунда узоғи билан 2 соат давомида бола билан мулоқотда бўладилар.
5-боб. «Оналар маскани»да оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш
1-§. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарни «Оналар маскани»га қабул қилиш тартиби
18. Хизматга оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар 4 ёшга тўлмаган ва кўпи билан 2 нафар фарзанди (эгизак фарзандлар бундан мустасно) билан бирга улар ҳамда ваколатли орган (Болалар уйи жойлашган ҳудуд бўйича) ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида, вояга етмаган ёш она (фарзанди билан биргаликда) эса ваколатли органнинг (яшаш жойидаги ёки ҳолат аниқланган жойдаги) қарори билан қабул қилинади. Ижтимоий шартнома намунаси Агентлик томонидан тасдиқланади.
Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг ваколатли органга Хизматдан фойдаланиш тўғрисидаги аризаси шартнома тузиш учун асос ҳисобланади.
19. Ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фарзандидан воз кечиш истагидаги аёл, шу жумладан ҳомиладор аёл аниқланганида, бу тўғрисида Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ваколатли органни хабардор қилади.
20. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган онанинг ҳолати яшаш жойидаги ваколатли орган томонидан, агар у тиббиёт муассасаси (оилавий поликлиника, туғруқ комплекси)да бўлиб турган бўлса, ушбу тиббиёт муассасаси жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган томонидан саволнома асосида баҳоланади.
Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш юзасидан ижтимоий иш очган ҳолда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган онанинг ҳамда фарзанди (ҳомиласи)нинг ҳаёти, соғлиғига хавф солувчи хатар омиллари аниқланади, зарур ҳолларда унинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
21. Ваколатли орган Хизматдан фойдаланишга розилик билдирган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган онани «Оналар маскани»га жойлаштириш учун тегишлилиги бўйича оилани қўллаб-қувватлаш режасини ишлаб чиқади.
Болалар уйида бўш ўринлар бўлган тақдирда, ваколатли орган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган она билан «Оналар маскани»га қабул қилиш бўйича шартнома тузади ҳамда уни (шу жумладан фарзандини) жойлаштириш чораларини кўради.
22. Ваколатли орган қуйидагиларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади:
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга тиббиёт муассасаси томонидан берилган тиббий картаси маълумотлари;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган она фарзандининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси маълумотлари;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг аризалари;
оилани қўллаб-қувватлаш режаси;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар билан тузилган шартнома.
23. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар Хизмат ташкил этилган Болалар уйида кўпи билан бир йилгача бўлган муддат давомида яшашлари мумкин. Уларга оилани қўллаб-қувватлаш режасига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
24. Оилани қўллаб-қувватлаш режаси муассаса ижтимоий ходими томонидан ваколатли орган билан келишилган ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва унга қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
25. «Оналар маскани»га кўпи билан 5 нафаргача оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қабул қилинади.
26. «Оналар маскани»даги хизматларни амалга оширишда муассаса ижтимоий ходими оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган онанинг яшаш ҳудуди (доимий ёки вақтинча) бўйича ваколатли орган билан ҳамкорлик қилади.
2-§. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга комплекс ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби
27. «Оналар маскани»га оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар 6 ойлик ҳомиладорлик давридан бошлаб қабул қилинади.
28. «Оналар маскани»да оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга оилани қўллаб-қувватлаш режасига мувофиқ қуйидаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади:
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг фарзанди учун вақтинча бошпана (шелтер) ажратилади;
оналарга оналик кўникмалари ўргатилади;
оилани қўллаб-қувватлаш режаси асосида аёлни оғир ҳаётий вазиятдан чиқариш бўйича хизматлар ташкил этилади;
қариндошлари, боланинг отаси билан муносабатларни ўрнатиш ёки тиклашга ёрдам берилади;
ижтимоий ходим, юрист, психолог ва бошқа мутахассислар томонидан ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа хизматлар кўрсатилади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарни касб-ҳунарга ўргатиш, уларни ҳудудлардаги касбий кўникмалар марказларига жалб этиш чоралари кўрилади;
оналарни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш даврида уларнинг фарзандларига тарбиячи бириктирилади;
маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг фарзандлари Болалар уйи учун ажратиладиган маблағ ва меъёрлар доирасида озиқ-овқат, кийим-бош ва бошқа зарур буюмлар билан таъминланади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар Болалар уйи учун ажратиладиган маблағ доирасида мазкур Тартибга иловада келтирилган озиқ-овқат, шахсий гигиена буюмлари ва бошқа зарур буюмлар билан таъминланади. Бунда «Оналар маскани»да яшаётганига бир ойдан ошган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарни зарур кийим-бош билан таъминлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача маблағ ажратилади.
29. Оғир ҳаётий вазиятдаги ҳомиладор аёл, она ва унинг фарзандига Болалар уйи жойлашган ҳудудий даволаш профилактика муассасаси томонидан ўрнатилган тартибда тиббий хизматлар кўрсатилади.
3-§. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарни «Оналар маскани»дан чиқариш тартиби
30. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар «Оналар маскани»дан қуйидаги ҳолатларда чиқарилади:
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг шартномани бекор қилиш бўйича аризаси;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар томонидан шартнома шартларини бажармаслик ҳолатлари;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг «Оналар маскани»да бўлиш муддатининг тугаши;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ёки фарзандининг вафоти.
31. Вояга етмаган ёш она «Оналар маскани»дан фойдаланиш муддати тугашидан 3 ой олдин қонунчилик билан ўрнатилган тартибда унга жойлаштиришнинг муқобил шакли белгиланган ҳолда чиқарилади.
32. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар «Оналар маскани»дан чиқарилганида улар билан тузилган шартнома бекор қилинади.
6-боб. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
33. «Оналар маскани»га қабул қилинган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Болалар уйида фарзанди билан бир йилгача бўлган муддатда яшаш ва комплекс ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;
қариндошлари билан исталган вақтда кўришиш ҳамда Болалар уйидан шартномада назарда тутилган вақтда ўз фарзанди билан биргаликда чиқиш;
касб ўрганиш ёки таълим олиш.
Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қонунчилик ҳужжатларига ҳамда улар билан тузиладиган шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
34. «Оналар маскани»га қабул қилинган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қуйидагиларга мажбур:
ўзининг ва фарзандининг соғлиғига ғамхўрлик қилиш;
ўзи ва фарзанди учун овқатини тайёрлаш, санитария ва гигиена талабларига риоя қилиш, маиший-хўжалик ишларини бажариш, яшаб турган ҳудудни ва бинони, жиҳозларни озода ва тартибли сақлаш;
Болалар уйи директори томонидан рухсат этилган шахслардан ташқари бегона шахсларни муассасага олиб кирмаслик;
оилани қўллаб-қувватлаш режасида назарда тутилган хизматларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;
Болалар уйининг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш;
Болалар уйи ҳудудидан чиқишда ижтимоий ходимни хабардор қилиш.
Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қонунчилик ҳужжатларига ҳамда улар билан тузиладиган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
35. Низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
36. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Болалар уйида Оилаларни қўллаб-қувватлаш хизматини ташкил этиш тартибига ИЛОВА
I. «Оналар маскани» хизматларидан фойдаланаётган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари (бир киши ҳисобига кунига граммда (брутто)
Т/р Озиқ-овқат маҳсулотининг номи Норма 1. 1-нав буғдой нон 600 2. 1-нав буғдой уни 45 3. Картошка уни (крахмал) 3 4. Ёрма, макарон маҳсулотлари 90 5. Қанд-шакар 90 6. Қандолат маҳсулотлари 25 7. Сариёғ 35 8. Ўсимлик ёғи 20 9. Сут-қатиқ маҳсулотлари 500 10. Сметана 20 11. Творог 50 12. Пишлоқ 15 13. Гўшт, парранда гўшти 150 14. Колбаса маҳсулотлари 25 15. Балиқ 90 16. Тухум (дона) 1 17. Картошка 400 18. Сабзавотлар, шу жумладан, томат пастаси 455 19. Ҳўл мевалар, резаворлар, шарбатлар 250 20. Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак 5 гр. 15 21. Чой 0,5 22. Какао 1 23. Йодланган туз 12 24. Хамиртуруш 1
II. Оналарни шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаш
Т/р Шахсий гигиена буюмлари Ўлчов бирлиги Сони Фойдаланиш муддати (йил) 1. Тиш пастаси дона 6 1 2. Тиш чўткаси дона 2 1 3. Кир совун дона 12 1 4. Атир совун дона 12 1 5. Кир ювиш кукунлари пакет (400 г.) 6 1
III. Оналарни юмшоқ буюмлар билан таъминлаш
Т/р Юмшоқ буюмлар Ўлчов бирлиги Сони Чойшаблар дона 3 Кўрпа чойшаблари дона 2 Ёстиқ жилди дона 3 Сочиқ дона 2 Пахмоқ сочиқ дона 2 Жун ёки момиқлик адёл дона 1 Пахмоқ адёл дона 1 Тўшак дона 1 Пар ёстиқ дона 1 Ўринга ёпиладиган чойшаб дона 1 Каравот олдига тўшаладиган гиламча дона 1
Болалар уйлари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Болалар уйлари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик оқилона
граммда Т/р Маҳсулотлар номи 0 — 6 ойлик 6 — 12 ойлик 1 — 3 ёш 4 ёш 1-навли буғдой нон - 30 175 250 Буғдой уни - 10 35 35 Болалар овқати учун ун (гуручли, гречихали, сули ёрмали ва бошқалар) 10 10 - - Картошка уни 8 8 8 8 Ёрма, дуккакли, макарон маҳсулотлари 20 40 85 85 Картошка 50 100 350 350 Ҳар хил сабзавотлар, шу жумладан кўкатлар — 10 гр 100 200 400 400 Ҳўл мевалар 50 100 150 200 Мева, сабзавот шарбатлари 30 100 100 200 Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак — 10 гр - 20 30 30 Қандолатчилик маҳсулотлари - 20 50 70 Табиий асал - - - 10 Қанд-шакар 20 30 50 50 Сариёғ 10 20 45 55 Ўсимлик мойи 5 10 20 20 Помидор пастаси, помидор пюреси - - - 3 Тухум (дона) 0,5 сариғи 0,5 сариғи 1 1 Сут 100 250 600 600 Творог - 20 40 40 Гўшт, парранда гўшти, жигар - 120 150 175 Балиқ - - 75 75 Колбаса маҳсулотлари - - 40 40 Сметана - - - 25 Қаймоқ 10 20 50 50 Қатиқ маҳсулотлари (болалар кефири, биолакт, ацидофил пастаси) 150 200 200 200 Пишлоқ - 20 20 25 Чой - - 2 2 Какао - - 3 3 Йодланган туз - - 6 6 Хамиртуруш - - 1 1 Сутли аралашма 150 150 - -
Болалар уйлари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Болалар уйлари тарбияланувчиларини кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш
Т/р Кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ анжомнинг номи Қуйидаги ёшдаги болалар учун: 1 ёшгача 1 ёшдан 2 ёшгача 2 ёшдан 4 ёшгача 1 ўринга сони Эскириш муддати (йил) 1 ўринга сони Эскириш муддати (йил) 1 ўринга сони Эскириш муддати (йил) Ички кийим, чойшаб, ёстиқ жилди ва шу кабилар 1. Ички кўйлак, чақалоқлар яктакчаси, майкалар 12 1 6 1 6 1 2. Ички кофтачалар, пижамалар, тунги кўйлаклар 4 1 4 1 3 1 3. Ползункалар, калта иштонлар, трико (қалин) 40 1 40 1 6 1 4. Ползункалар, калта иштонлар, трико (ёзги) 30 1 30 1 10 1 5. Болалар чойшаблари 7 1 7 1 6 1 6. Ёзги йўргаклар 130 1 50 1 10 1 7. Қалин йўргаклар 10 1 10 1 - - 8. Болалар кўрпажилдлари (конвертлар) 7 2 7 2 5 2 9. Ёстиқ учун устки ёстиқжилдлар 7 2 7 3 5 3 10. Ёстиқ учун ички ёстиқжилдлар 1,5 2 1,5 2 1,5 2 11. Болалар сочиқлари 4 1 4 2 4 2 12. Учбурчак рўмоллар, чепчиклар (иссиқ бош кийимлар) 5 1 5 1 5 2 Формали кийимлар 13. Қалин кийимлар (кўйлаклар) - - 4 2 4 2 14. Ёзги кийимлар (кўйлаклар) - - 2 1 4 2 15. Трикотажли машқ қилиш кийимлари - - - - 2 2 16. Фартуклар (ошхўраклар) 6 0,5 3 1 3 2 17. Пайпоқлар, гольфлар 5 1 5 1 7 1 18. Колготкалар 6 1 10 1 10 1 19. Жундан (ип аралаш жундан) тўқилган свитерлар, нимчалар, кофталар 1,5 2 2 2 2 2 20. Сув ўтмайдиган курткалар, комбинезонлар 1 2 1 2 1 2 21. Енгил пальтолар - - 1 2 1 2 22. Қишки пальтолар - - 1 2 1 2 23. Ёзги бош кийимлар (панамкалар, пилоткалар) 2 1 3 3 3 2 24. Жундан тўқилган шапкалар 1,5 2 1,5 2 2 2 25. Шарфлар, кашне 1 1 1 2 1 2 26. Бошмалдоқли қўлқоплар - - 2 2 3 3 27. Жунли пайпоқлар 4 2 3 1,5 3 1,5 28. Туфлилар, кроссовкалар - - 2 1 2 1 29. Ботинкалар - - 1 1 1 1 30. Совуқ ўтмайдиган ботинкалар, этиклар - - 1 2 1 1 31. Қалин этиклар - - 1 1 1 1 32. Тагликлар * 730 - 730 - 730 - Тўшак, адёл, ёстиқ жилди ва шу кабилар 33. Тўшак 2 3 2 3 2 3 34. Иссиқ ёки момиқлик адёл 2 3 2 3 1 3 35. Жунли, ип аралаш жунли адёллар 1,25 5 1,25 5 1,1 5 36. Пахмоқ адёл 2,5 3 2,5 3 2 3 37. Чойшаблар 1 5 1 5 1 5 38. Ёстиқлар 2 4 1,5 4 1,5 4
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 9-ИЛОВА
Меҳрибонлик уйлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Меҳрибонлик уйларининг мақомини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
тарбияланувчилар — Меҳрибонлик уйига тарбияга жойлаштирилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
ҳудудий бошқармалар — Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
3. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар учун давлат тарбия муассасаси ҳисобланади.
4. Қуйидагилар Меҳрибонлик уйининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тарбияланувчиларни тарбиялаш, психологик, ақлий ва жисмоний камол топишини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш;
тарбияланувчиларни тўлиқ руҳий соғломлаштиришга, ижтимоий мослаштиришга ва жамиятга уйғунлаштиришга кўмаклашадиган, уларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, шунингдек, ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш учун уй шароитига энг кўп даражада яқинлаштирилган муҳитни яратиш;
тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, психологик ва жисмоний ривожланиши ҳимоя қилинишини таъминлаш;
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишида кўмаклашиш.
2-боб. Меҳрибонлик уйини ташкил этиш тартиби
5. Меҳрибонлик уйи Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ташкил этилади.
6. Меҳрибонлик уйи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
7. Меҳрибонлик уйининг устави Агентлик томонидан тасдиқланади.
8. Меҳрибонлик уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш улар ташкил этилган ҳудуддаги ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
9. Меҳрибонлик уйи юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
10. Меҳрибонлик уйи жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган тарбияланувчининг қонуний вакили ҳисобланади.
3-боб. Меҳрибонлик уйига болаларни қабул қилиш
11. Меҳрибонлик уйига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади ҳамда улар 18 ёшга тўлгунча ёки умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотларини битиргунига ёхуд муқобил жойлаштиришнинг бошқа шаклларига жойлаштирилгунига қадар муассасада бўладилар.
Жисмоний ёки психик ривожланишида бузилишлари бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Меҳрибонлик уйига қабул қилинганидан сўнг ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига (мактаблар, мактаб-интернатлар) юборилади.
12. Меҳрибонлик уйидаги тарбияланувчилар сони Агентлик томонидан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилган ҳолда белгиланади. Бунда тарбияланувчиларнинг сони 140 нафардан ошмаслиги керак.
Тарбияланувчилар сони 140 нафардан ошишига санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, муассасанинг тарбияланувчилар билан тўлдирилиш сиғимидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда йўл қўйилади.
13. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари:
7 ёшгача бўлган турли ёшдаги болалар гуруҳларида тарбияланувчилар сони 10 нафар;
бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларида — 4 ёшгача бўлган болалар — 8 нафар, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар гуруҳида эса — 12 нафар;
тарбияланувчилар гуруҳларидаги ўқувчилар сони I — XI синфларда — 15 нафар бўлиши лозим.
Меҳрибонлик уйида ижтимоий-педагогик, тиббий-психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган коррекцион-ривожлантирувчи гуруҳлар, шу жумладан, спорт ва ҳарбий соҳага қизиқиши бўлган VII — XI синфларда ўқийдиган болалар учун ватанпарварлик-спорт йўналишидаги гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Тарбияланувчиларни ихтисослаштирилган коррекцион-ривожлантирувчи гуруҳларга йўллаш фақат психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган коррекцион-ривожлантирувчи гуруҳлардаги болалар сони жисмоний ёки психик ривожланишида бузилишлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатларнинг) тарбия гуруҳларидаги болалар сони меъёрларига мувофиқ равишда белгиланади.
Ватанпарварлик-спорт йўналишидаги гуруҳлар Агентликнинг буйруғига асосан ташкил этилади.
14. Болани Меҳрибонлик уйига жойлаштириш унинг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойига кўра, агар бола муайян яшаш жойига эга бўлмаса, бола аниқланган жойдаги ваколатли орган қарори асосида амалга оширилади.
15. Ваколатли орган томонидан болаларни жойлаштириш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг 1 иш куни ичида Меҳрибонлик уйига қабул қилинадиган ҳар бир бола тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали тегишли Меҳрибонлик уйига юборилади.
16. Бир оиланинг аъзолари бўлган болалар ёки қариндошлар бир муассасага юборилади. Тиббий ёки бошқа сабабларга кўра ушбу болаларни алоҳида тарбиялаш ва жойлаштириш керак бўлган ҳоллар бундан мустасно.
17. Тарбияланувчиларни Болалар уйларидан Меҳрибонлик уйига қабул қилиш мажбурий тартибда, бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ амалга оширилади.
18. Меҳрибонлик уйига берилган боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини, боланинг индивидуал ривожланиш ва интеграция режасининг амалга оширилишини ҳамда унинг муассасага мослашганлигини мониторинг қилиш Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига қабул қилиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ муассаса жойлашган жойидаги ваколатли орган томонидан олиб борилади.
4-боб. Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари
19. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг таълими, тарбияси ва таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
20. Меҳрибонлик уйларига тарбияга олинган тарбияланувчиларга муассаса жойлашган жой бўйича ҳудудий бошқарма вакили ҳамда Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.
Бириктирилган ҳудудий бошқарма вакили Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари билан ҳамкорликда мунтазам равишда тарбияланувчи болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онасига қайтариш ёхуд жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклларига бериш чораларини кўриб боради.
21. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик мақбул меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат, шунингдек, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ норма бўйича кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар ҳамда 2-иловага мувофиқ норма бўйича шахсий гигиена буюмлари билан таъминланадилар.
22. Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчиларнинг ушбу Меҳрибонлик уйида бўлиши муддати тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтож сифатида махсус ахборот тизимига киритади.
23. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишга кирган тақдирда, Меҳрибонлик уйи маъмурияти бу тўғрисида мазкур таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги ваколатли органни хабардор қилади.
24. Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда ўқиётган тарбияланувчилар мазкур муассасаларда ётоқхона мавжуд бўлмаган тақдирда, Меҳрибонлик уйи маъмурияти билан келишган ҳолда, улар ўқишни тамомлагунига қадар Меҳрибонлик уйида яшаши мумкин.
Ушбу битирувчиларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Меҳрибонлик уйи маблағлари ҳисобидан қопланади.
25. Меҳрибонлик уйининг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган собиқ тарбияланувчилари ўзлари таълим олаётган таълим муассасалари маъмурияти билан келишган ҳолда таътил даврида, дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек, касаллик даврида яшаганлик учун ҳақ тўламасдан Меҳрибонлик уйида туришлари мумкин.
Уларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Меҳрибонлик уйи маблағлари ҳисобидан қопланади.
26. Меҳрибонлик уйидан чиқаришда тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома), 16 ёшга тўлганларга эса идентификацияловчи ID-карта;
Меҳрибонлик уйида бўлганлик ҳақида маълумотнома;
соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);
маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);
ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.
Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ҳамда унга доир бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.
27. Тарбияланувчиларни ота-оналар томонидан қайтариб олиш ёки муқобил жойлаштириш шаклларига бериш, уларни тарбияланиш муддати тугаши муносабати билан муассасадан чиқариш ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ муассасага жойлаштирган ваколатли органнинг қарори билан амалга оширилади.
28. Меҳрибонлик уйи директори тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларни Меҳрибонлик уйидан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
5-боб. Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
29. Тарбияланувчиларни ўқитиш Меҳрибонлик уйига яқин атрофда жойлашган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларида амалга оширилади.
30. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг давлат таълим стандартларига ва давлат таълим талабларига мувофиқ фанларнинг асослари бўйича мунтазам билим, малака ва кўникмаларни эгаллаб олишига, муносиб касб танлашга кўмаклашади, шунингдек, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий фазилатлар шаклланиши, ижодий қобилиятлари ва меҳнат кўникмалари ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.
Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларнинг ижтимоий мослашуви ва касб-ҳунарни танлаши, уларда ижтимоий ва ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этилади.
Ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш ва уларни зарур моддий-техник воситалар билан таъминлаш муассаса маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
31. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг интеллектуал, ахлоқий ва жисмоний ривожланиши, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади.
32. Меҳрибонлик уйининг мактабгача ёшдаги болалар гуруҳлари ўз фаолиятини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Агентлик билан келишилган тартибда тасдиқланган мактабгача таълим ташкилотлари учун давлат таълим талаблари бўйича ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурига мувофиқ амалга оширади.
Жисмоний ёки психик ривожланишида бузилишлари бўлган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни уларнинг ривожланишидаги бузилишларга мувофиқ таълим ва тарбиянинг махсус дастурлари бўйича ташкил этилади.
33. Тарбияланувчиларнинг истеъдод ва қобилиятларини ривожлантириш, шунингдек, кейинчалик касбга йўналтириш учун уларнинг қизиқишлари асосида Меҳрибонлик уйида унинг маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига турли клублар, секциялар, тўгараклар, студиялар ташкил этилиши мумкин.
34. Таътил вақтида тарбияланувчиларнинг дам олиши Меҳрибонлик уйининг шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда, дала ҳовлиларида, Агентлик тизимидаги Меҳрибонлик уйлари соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда бошқа соғломлаштириш оромгоҳларида ташкил этилади.
35. Таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирларни ўз ичига олган ҳамда тиббий-педагогик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Меҳрибонлик уйида кеча-кундуз бўлишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
6-боб. Ижтимоий-психологик педагогик кўмаклашишни ташкил этиш
36. Меҳрибонлик уйида тарбияланувчиларга ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш ҳамда тарбияланувчиларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш мақсадида Ижтимоий хизмат (кейинги ўринларда — Хизмат) ташкил этилади.
Хизмат фаолияти ҳудудий бошқарма томонидан мувофиқлаштирилади.
Хизмат таркиби Меҳрибонлик уйининг ижтимоий ҳимоя бўйича директор ўринбосари (кейинги ўринларда — ижтимоий ходим), психолог, врач, дефектолог, ёшлар етакчиси раҳбари, гуруҳ раҳбаридан иборат бўлади. Хизматга ижтимоий ходим бошчилик қилади.
37. Хизмат ходимлари:
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида кўмаклашадилар;
тарбияланувчилар билан диагностик, психологик-профилактик, коррекцион-ривожлантирувчи, маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар;
Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари, педагоглари, маъмурияти ва бошқа ходимлари билан психологик-профилактик маслаҳат бериш, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб борадилар;
тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар.
38. Хизматнинг ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борадилар:
а) тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:
тарбияланувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тарбияланувчилар ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўяётган шахслар жавобгарликка тортилишига ваколатли органга кўмаклашиш;
тарбияланувчиларнинг ота-оналарни аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;
ижтимоий билимлар, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тарбияланувчилар орасида таълим-тарбия ишларини ташкил этиш;
тарбияланувчиларни ўрта-махсус, профессионал ёки олий таълим муассасаларига ўқишга тайёрланишини таъминлаш;
ваколатли орган билан ҳамкорликда Меҳрибонлик уйи битирувчиларининг ўрта-махсус, профессионал, олий таълим муассасаларини битирганидан сўнг ишга жойлашишида кўмаклашиш;
б) тарбияланувчининг Меҳрибонлик уйида яшашга мослашиш учун зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш, тарбияланувчиларнинг хулқ-атворидаги чекинишлар профилактикаси соҳасида:
ижтимоий ривожланиш ва (ёки) реабилитация қилишга эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тоифасини аниқлаш;
камол топишнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;
тарбияланувчининг индивидуал ва интеграция ривожланиш режаларини амалга ошириш;
шахснинг камол топиши ва унинг жамиятга реабилитациясининг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари яратилишига кўмаклашиш (педагог ходимлар, тенгдошлар гуруҳлари, дўстлар билан иш олиб бориш);
тарбияланувчиларни касбга йўллаш;
тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
тарбияланувчиларда ўз тақдири учун масъулият туйғусини шакллантириш;
в) тарбияланувчиларни оилага бериш соҳасида:
тарбияланувчини мустақил ҳаётга тайёрлаш;
ота-оналарни ёки тарбияланувчини оиласига тарбияга олиш истагидаги шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;
тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлаш ва қайтаришга кўмаклашиш;
тарбияланувчини муқобил оилага жойлаштиришга ва яшашга тайёрлаш.
7-боб. Меҳрибонлик уйи ходимлари
39. Педагог ходимлар Меҳрибонлик уйига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинади.
40. Меҳрибонлик уйининг тиббиёт ходимлари тарбияланувчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиши, уларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилиши, тарбияланувчиларнинг реабилитация тадбирларига жалб этилиши, Меҳрибонлик уйида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар ташкил қилиниши, тарбияланувчиларнинг сифатли овқатлантирилиши амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши учун жавоб беради.
Меҳрибонлик уйида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари таҳлили тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
41. Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия жараёнини психологик таъминлашни психолог амалга оширади.
42. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кузатиб бориш ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.
43. Меҳрибонлик уйи маъмурияти педагог, тиббиёт ходими ва ижтимоий ходимнинг педагогик, касбий ва психологик маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун жавоб беради.
44. Меҳрибонлик уйининг педагог, тиббиёт ва бошқа ходимлари малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
45. Меҳрибонлик уйининг педагог, тиббиёт ва бошқа ходимлари Меҳрибонлик уйининг уставига, ички тартиб-қоидаларига ва касбий ахлоқ-одобга қатъий риоя этиши, таълим-тарбия жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаши, тарбияланувчиларни ижтимоий-психологик ва тиббий жиҳатдан кузатиб бориши, ўз касбий малакасини мунтазам ошириши шарт.
46. Меҳрибонлик уйи ходимларининг лавозим бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, раҳбарларининг лаёқати ва функциялари қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек, Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.
8-боб. Меҳрибонлик уйини бошқариш
47. Меҳрибонлик уйига бевосита раҳбарлик қилиш мазкур Низомга ва Меҳрибонлик уйи уставига мувофиқ фаолият кўрсатадиган директор томонидан амалга оширилади.
Директор лавозимига малака талаблари Агентлик томонидан белгиланади.
48. Директор:
Меҳрибонлик уйи номидан иш олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Меҳрибонлик уйининг мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқаради ва шартномалар тузади;
Меҳрибонлик уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарор қабул қилади ҳамда Меҳрибонлик уйига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида Меҳрибонлик уйининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
педагог ходимлар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
49. Меҳрибонлик уйининг Педагогик кенгаши таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга кўмаклашади. Педагогик кенгашнинг функциялари Меҳрибонлик уйининг уставида белгиланади.
Меҳрибонлик уйи Педагогик кенгаши фаолият йўналиши бўйича методик бирлашмаларга бирлашади.
50. Меҳрибонлик уйида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ҳомийлик кенгаши тузилади. Меҳрибонлик уйи фаолиятини самарали бошқаришни таъминлаш, уни моддий-техник жиҳозлашга, хўжалик фаолиятига, таълим-тарбия жараёнини методик ва кадрлар билан таъминлашга, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга тааллуқли муҳим вазифаларга кўмаклашиш ва уларни ҳал этиш Ҳомийлик кенгашининг мақсади ҳисобланади.
Ҳомийлик кенгаши ўз фаолиятини Агентлик томонидан тасдиқланадиган Намунавий низом асосида амалга оширади.
9-боб. Молия-хўжалик фаолияти
51. Меҳрибонлик уйининг моддий-техник базаси зарур бино, спорт иншоотлари, коммуникациялар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ва ўқитишда, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни амалга оширишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Меҳрибонлик уйи бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
Меҳрибонлик уйини жиҳозлаш ва моддий-техник базаси бўйича минимал талаблар Агентлик томонидан белгиланади.
52. Меҳрибонлик уйини маблағ билан таъминлаш белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
53. Бюджет маблағларини сарфлаш тасдиқланган харажатлар сметасига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Меҳрибонлик уйи ҳомийлик орқали олинган маблағларни ўрнатилган тартибда кирим қилади ва ундан Педагогик кенгаш қарорига асосан мустақил равишда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
54. Йил давомида фойдаланилмаган бюджетдан ташқари маблағлар олиб қўйилмайди, ушбу маблағлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Меҳрибонлик уйининг эҳтиёжларига сарфланади.
55. Штатлар жадвали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тузилади.
56. Меҳрибонлик уйи ходимларининг иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
57. Меҳрибонлик уйи ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
58. Меҳрибонлик уйининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
59. Меҳрибонлик уйини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
60. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
61. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Меҳрибонлик уйлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш
Т/р Кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар номи Ўлчов бирлиги Мактаб ёшидаги бир нафар тарбияланувчи учун Мактабгача ёшдаги бир нафар тарбияланувчи учун сони Фойдаланиш муддати (йил) сони Фойдаланиш муддати (йил) Ўғил болалар учун Қиз болалар учун Кийим-бошлар 1. Қишки пальто/куртка дона 1 1 2 1 2 2. Мавсумий пальто, куртка дона 1 1 2 1 2 3. Мактаб формаси тўплам 1 1 1 - - 4. Ўғил болалар учун костюмлар (галстук билан) тўплам 2 - 2 2 2 5. Жун костюм (байрам учун) тўплам 1 - 2 1 2 6. Ўғил болалар учун ип газламадан мактаб кўйлаклари дона 3 - 1 - - 7. Ўғил болалар учун ип газламадан устки кўйлак дона 3 - 1 3 1 8. Қизлар учун кўйлак (юбка, блузка) дона - 3 1 3 1 9. Қизлар учун уй халатлари/кўйлаклари дона - 2 1 2 1 10. Қишки кўйлак (байрам учун) дона - 1 1 1 1 11. Жун свитерлар (жемперлар) дона 2 2 2 2 2 12. Ёзги кўйлаклар (байрам учун) дона - 3 1 3 1 13. Ёзги бош кийим дона 1 1 1 1 1 14. Қишки бош кийим дона 2 2 1 2 1 15. Қизлар учун трико ва шим дона - 4 1 4 1 16. Дастрўмоллар дона 6 6 1 6 1 17. Ўғил болалар учун шим камари дона 1 - 1 - - 18. Шарф дона 1 1 2 1 2 19. Қўлқоплар жуфт 2 2 1 2 1 20. Ички кўйлак (пижама) тўплам 4 4 2 5 2 21. Спорт формаси, кроссовка тўплам 1 1 1 1 1 22. Сийнабанд дона - 3 1 - - 23. Калта спорт иштони дона 2 2 1 1 1 24. Майкалар дона 4 4 1 4 1 25. Ип пайпоқлар, гольфлар жуфт 5 5 1 6 1 26. Жун пайпоқлар, гольфлар жуфт 5 5 1 6 1 27. Ботинкалар, туфлилар жуфт 3 3 1 3 1 28. Шиппаклар жуфт 2 2 1 2 1 29. Қишки этиклар, ботинкалар жуфт 1 1 1 1 1 30. Калишлар жуфт 1 1 1 1 1 31. Ярим жун спорт костюми дона 1 1 1 1 1 32. Тунги пижамалар дона 2 1 1 2 1 33. Колготкалар дона - 5 1 6 1 34. Чўмилиш кийимлари дона 1 1 1 1 1 35. Резина шапка дона 1 1 2 1 1 36. Иш кийими тўплам 1 1 2 1 1 37. Портфеллар, сумкалар дона 1 1 1 - - 38. Шахсий буюмларни сақлаш учун рюкзак/сумка дона 1 1 3 1 5 Юмшоқ жиҳозлар 39. Чойшаб дона 3 1 5 1 40. Кўрпа чойшаби дона 2 1 2 1 41. Ёстиқ жилди дона 3 1 4 1 42. Сочиқ дона 2 1 2 1 43. Пахмоқ сочиқ дона 2 1 2 1 44. Жун ёки пахтали адёл дона 1 6 1 6 45. Пахмоқ адёл дона 1 3 2 3 46. Тўшак дона 1 4 2 3 47. Момиқлик ва патли ёстиқ дона 1 6 2 4 48. Катта чойшаб дона 1 3 1 3 49. Каравот ёнига тўшаладиган гиламча дона 1 4 1 4
Меҳрибонлик уйлари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини шахсий гигиена буюмлари билан йиллик таъминлаш
Т/р Буюмларнинг номи Ўлчов бирлиги 3 — 7 ёшли болалар учун (сони) 8 — 13 ёшли болалар учун (сони) 14 — 18 ёшли болалар учун (сони) ўғил болалар қиз болалар ўғил болалар қиз болалар ўғил болалар қиз болалар Атир совун (100 гр) дона 24 24 24 24 24 24 Хўжалик (кир) совуни (100 гр) дона 12 12 12 12 12 12 Шампунь (200 гр) дона 12 12 12 12 12 12 Тиш пастаси (30 гр) тюбик 12 12 12 12 12 12 Тиш чўткаси дона 3 3 3 3 3 3 Тароқ дона 2 2 2 2 2 2 Баданни ювиш учун губка дона 2 2 2 2 2 2 Пойабзал мойи тюбик 2 2 2 2 2 2 Ҳожатхона қоғози ўрам 24 24 24 24 24 24 Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма) тўплам (10 дона) - - - 12 - 12 Кир ювиш кукуни (400 гр) упаковка 8 8 8 8 12 12 Тоғора (пластмасса) (сиғими 10 л) дона 1 1 1 1 1 1 Соқол олиш буюми (устара), бир марталик дона - - - - 12 5 Соқол олиш воситаси (соқол олиш кўпиги, лосьон) (100 — 150 гр) флакон - - - - 6 - Дезодорант (аэрозоль) дона - - - - 6 6 Момиқ (пахта) (200 гр) тўплам - 4 - 4 - 4
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 10-ИЛОВА
Кичик ҳажмли болалар уйлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган кичик ҳажмли болалар уйларининг мақоми, фаолиятини ташкил этиш, ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш тартиб-таомилларини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;
нодавлат ташкилотлар — нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектлари;
тарбияланувчилар — 18 ёшгача бўлган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, топиб олинган ёки қолдириб кетилган болалар, шунингдек, психик ва жисмоний ривожланишида бузилишлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар;
муассис — Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
3. Кичик ҳажмли болалар уйлари ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва тарбияланувчиларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
4. Кичик ҳажмли болалар уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, Агентлик директорининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
5. Қуйидагилар кичик ҳажмли болалар уйларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тарбияланувчиларнинг ақлий, эмоционал ва жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи оилавий муҳитни яратиш;
тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни таъминлаш, шу жумладан ушбу йўналишларда профилактика тадбирларини амалга ошириш;
тарбияланувчиларни ижтимоий ҳимоялаш, психологик ва тиббий-ижтимоий, педагогик реабилитация қилиш ва уларни жамиятга мослаштиришни таъминлаш;
тарбияланувчиларни оилавий, миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш;
тарбияланувчиларда оилавий-маиший ҳаёт кўникмаларини шакллантириш, меҳнат ва касб танлаши учун шарт-шароитлар яратиш, мустақил ҳаётга тайёрлаш.
6. Кичик ҳажмли болалар уйлари юридик шахс мақомисиз муассиснинг буйруғи билан ташкил этилади.
Кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этиладиган бино-иншоотлар, уларни жиҳозлаш ва моддий-техника базаси бўйича минимал талаблар Агентлик томонидан белгиланади.
7. Кичик ҳажмли болалар уйлари, қоида тариқасида, маҳаллаларда ташкил этилади.
9. Кичик ҳажмли болалар уйларида тарбияланувчиларга ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
10. Кичик ҳажмли болалар уйлари фаолияти Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
11. Кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилганидан сўнг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
2-боб. Кичик ҳажмли болалар уйларига тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш
1-§. Кичик ҳажмли болалар уйларига тарбияланувчиларни қабул қилиш
12. Тарбияланувчиларни кичик ҳажмли болалар уйларига жойлаштириш уларни муқобил жойлаштириш шаклларига бериш имконияти бўлмаган тақдирдагина сўнгги чора сифатида амалга оширилади.
13. Кичик ҳажмли болалар уйларига 8 нафардан 10 нафаргача тарбияланувчилар Меҳрибонлик уйига болаларни қабул қилиш учун белгиланган тартибларга асосан қабул қилинади ва чиқарилади.
Психик ва жисмоний ривожланишида бузилишлари ва ногиронлиги бўлган болалар Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосаси билан уч ойгача бўлган муддатга жойлаштирилиши мумкин.
14. Тарбияланувчиларни кичик ҳажмли болалар уйларига жойлаштиришда уларнинг этник жиҳатдан келиб чиқиши, муайян динга ва маданиятга мансублиги ҳисобга олиниши лозим.
Ака-ука ва опа-сингиллар бўлган тарбияланувчилар битта кичик ҳажмли болалар уйига жойлаштирилиши керак, тиббий ёхуд бошқа сабабларга кўра уларнинг биргаликда тарбияланиши мумкин бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.
15. Тарбияланувчиларни кичик ҳажмли болалар уйларига жойлаштириш бўйича мазкур Низомнинг 12-бандига мувофиқ хулосага келинган тақдирда, қабул қилинган қарор (буйруқ, йиғилиш баёни ва бошқа) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали тегишли кичик ҳажмли болалар уйига юборилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган қарорга мувофиқ тарбияланувчиларни кичик ҳажмли болалар уйларига қабул қилиш кичик ҳажмли болалар уйининг менежери томонидан тарбиячи иштирокида амалга оширилади.
2-§. Кичик ҳажмли болалар уйларида тарбияланувчиларга ғамхўрлик ва тарбия хизматини кўрсатиш
16. Кичик ҳажмли болалар уйларида тарбияланувчиларга ғамхўрлик кўрсатиш ва тарбиялаш хизмати ҳар бир тарбияланувчи учун қонунчиликка мувофиқ тузилган индивидуал ривожланиш ва интеграция режалари асосида кўрсатилади.
17. Индивидуал ривожланиш ва интеграция режаларида тарбияланувчига кўрсатиладиган парваришлаш, психологик, тиббий-ижтимоий, таълим, касб танлаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ҳаётга мослаштириш ва жамиятга интеграция қилишга қаратилган хизматлар назарда тутилади.
18. Индивидуал ривожланиш ва интеграция режаларига мувофиқ тарбияланувчиларни таълим билан қамраб олишда ҳар бир тарбияланувчининг қизиқишлари, салоҳияти ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинади. Бунда:
мактабгача ёшдаги тарбияланувчиларни мактабгача таълим билан таъминлаш тарбияланувчининг соғлиғи ҳолатига кўра давлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари орқали амалга оширилади. Бунда тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатсиз қабул қилинади ҳамда улар учун тўлов ундирилмайди;
тарбияланувчиларнинг таълими уларнинг соғлиғи ҳолати, салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим муассасаларида умумий асосларда ёки ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларида алоҳида таълим эҳтиёжларига мос тарзда қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади.
Кичик ҳажмли болалар уйи менежери ва тарбиячилари томонидан тарбияланувчиларга таълим олиши учун ўрта-махсус, профессионал, олий таълим ташкилотларини танлаш ва уларга кириш учун тайёрланишда кўмаклашиб борилади ҳамда ушбу тадбирларни самарали амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
19. Кичик ҳажмли болалар уйларида тарбияланувчилар она тилида ёки улар тушунадиган тилда муомала қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади ҳамда қўшимча таълим (тўгараклар, студиялар, спорт секциялари ва ҳоказолар) олиши қонунчилик билан ўрнатилган тартибда бепул ташкил этилади.
20. Ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий реабилитацияси учун зарур хизматлардан фойдаланишига шароит яратилади.
21. Кичик ҳажмли болалар уйларига жойлаштирилган тарбияланувчилар озиқ-овқат, кийим-кечак ва шахсий гигиена воситалари билан бепул таъминланади.
22. Тарбияланувчилар учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) кичик ҳажмли болалар уйларининг тарбиячилари томонидан амалга оширилади.
Тарбиячи тарбияланувчиларни уларнинг ёшига мувофиқ равишда балансланган овқатланишини таъминлайди.
23. Тарбиячи овқат пишириш учун зарур бўлган маҳсулотлардан сарфланган маҳсулотларни кейинчалик таомнома бўйича ҳисобдан чиқармасдан фойдаланади.
24. Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса далолатнома тузилади.
25. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш тарбиячилар томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида, кичик ҳажмли болалар уйи муассисининг доимий ишлайдиган комиссияси томонидан амалга оширилади.
26. Доимий ишлайдиган комиссия таркиби кичик ҳажмли болалар уйининг муассиси томонидан бир йилга белгиланади ва унинг буйруғи билан тасдиқланади.
27. Кичик ҳажмли болалар уйларининг умумий ўрта таълим ёки ихтисослашган таълим муассасаларида ўқиётган тарбияланувчиларнинг енгил тамадди ва йўл кира ҳақи, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган тарбияланувчиларнинг йўл кира ҳақи учун бир ойга БҲМнинг 50 фоизи миқдорида нақд пул шаклида пул берилади.
28. Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбиячилари тарбияланувчилар билан ишлашда:
тарбияланувчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига, уларнинг ахлоқий ривожланишига зарар етказишга ҳақли эмас;
тарбиялаш усуллари тарбияланувчиларнинг қадр-қимматини таҳқирловчи менсимаслик, шафқатсизлик, қўполлик муносабатларидан ҳоли бўлиши керак;
тарбияланувчиларнинг ака-укалари ва опа-сингилларини, бошқа қариндошларини қидириб топишга ҳамда уларнинг муносабатларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишлари шарт, бундан ушбу болаларнинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар мустасно;
тарбияланувчиларнинг ўз оилаларига қайтарилиши ёки муқобил жойлаштириш шаклларига берилишини ташкил этишда кўмаклашиши лозим;
тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан учрашувига ва уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари тикланган тақдирда, уларни оилага қайтаришга қаршилик кўрсатмаслиги керак, бундан боланинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар мустасно).
3-боб. Кичик ҳажмли болалар уйи ходимлари
29. Кичик ҳажмли болалар уйига бевосита раҳбарлик мазкур Низомга мувофиқ фаолият юритадиган менежер томонидан амалга оширилади.
Менежер кичик ҳажмли болалар уйининг муассиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
30. Менежер:
муассис томонидан берилган ваколатлар доирасида кичик ҳажмли болалар уйи номидан иш кўради ҳамда унинг мол-мулкини тасарруф этади;
тарбияланувчиларнинг тарбияси ва парваришида ҳамда ҳар олти ойда тиббий диспансер кўригидан ўтказилишида иштирок этади;
тарбияланувчига тегишли ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди;
тарбияланувчига тегишли алимент, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия (нафақа) ёки ҳомийлик пул маблағларини тегишли тижорат банкларида тарбияланувчиларнинг номига очилган ҳисоб рақамларида жамғариб борилишини таъминлашда ваколатли органга кўмаклашади;
тарбияланувчиларнинг индивидуал ривожланиш ва интеграция режаларининг амалга оширилиши, ҳаёти муҳофаза қилиниши ва соғлиғи мустаҳкамланиши, ўқув-тарбия, реабилитация жараёнининг ҳолати, молия-хўжалик фаолияти, моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши учун жавоб беради.
31. Кичик ҳажмли болалар уйи ходимларининг сони ушбу Низомга иловада келтирилган намунавий штат бирликларига мувофиқ белгиланади.
32. Кичик ҳажмли болалар уйи ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида ишга жалб қилинади.
33. Кичик ҳажмли болалар уйи тарбиячилари муассис томонидан олий ёки ўрта махсус педагогик, шунингдек психологик ёки тиббий маълумотли, ижтимоий иш кўникмасига эга бўлган шахслар орасидан қонунчиликда белгиланган тартибда танлаб олинади.
Тарбиячилар Агентлик билан келишилган ҳолда муассис томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ фаолият олиб боради.
34. Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчиларига овқат пишириш ушбу уйларнинг тарбиячилари томонидан тарбияланувчилар билан биргаликда амалга оширилади, бундан руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсони мавжуд ногиронлиги бўлган тарбияланувчилар мустасно.
Тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчилари ўзлари тайёрлаган овқатдан бепул овқатланади.
4-боб. Кичик ҳажмли болалар уйлари таъминоти. Молия-хўжалик фаолияти
35. Кичик ҳажмли болалар уйларига:
ҳар бир тарбияланувчининг озиқ-овқат харажатлари учун бир кунга 7 ёшгача бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи миқдорида, 7 ёшдан катта бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;
ҳар бир тарбияланувчига кийим-бош ва пойабзал харид қилиш учун йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида;
ҳар бир тарбияланувчининг дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, шахсий гигиена воситалари, канцелярия моллари ва бошқалар билан таъминлаш учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
болаларни тиббий муассасалар, дам олиш ва кўнгилочар ҳамда савдо маиший хизмат кўрсатиш масканлари, шунингдек, дарсдан ташқари машғулотларга олиб бориб келиш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади.
36. Кичик ҳажмли болалар уйи Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар балансида бўлган уй-жойларда, янгидан харид қилинган уй-жойларда ҳамда ижара асосида олинган уй-жойларда ташкил этилиши мумкин.
Уй-жой учун ижара (шу жумладан коммунал тўловлар) тўловлари муассис ҳамда ижарага берувчи ўртасида тузилган ижара шартномасига асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
37. Кичик ҳажмли болалар уйига жойлаштирилган болаларнинг овқатланишини ташкил этиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.
38. Мазкур Низомнинг 35-бандида назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) хариди болаларнинг овқатланишини ташкил этиш учун масъул бўлган тарбиячи номига очилган банк картаси орқали амалга оширилади.
39. Тарбияланувчиларнинг сифатли ва тўлақонли овқатланишининг ташкил этилганлиги, болаларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши, умумий ривожланиши, ўсиши, вазнини мониторинг қилиш муассис, шунингдек, Ижтимоий инспекция томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра аниқланади.
40. Кичик ҳажмли болалар уйининг моддий-техник базаси зарур жиҳозлар ва болаларни ўқитишда, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Кичик ҳажмли болалар уйи жойлашган бино техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
41. Кичик ҳажмли болалар уйлари:
зарур бўлган асосий воситалар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилинади ҳамда беғараз асосда муассис балансига ўтказиб берилади. Зарур бўлган асосий воситалар рўйхати Агентлик томонидан белгиланади;
фаолияти билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, штат бирликларини сақлаш, уй-жой ижараси, коммунал, санитария-гигиена, озиқ-овқат, жиҳозлар ва бошқа товар-моддий бойликларни харид қилиш ҳамда бошқа зарур харажатлар муассис томонидан амалга оширилади.
42. Ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган маблағларни ҳисоблашда муассис тарбияланувчиларга олдинги ой мобайнида амалга оширилган ҳақиқий харажатни инобатга олган ҳолда кичик ҳажмли болалар уйнинг талабидан келиб чиқиб тўлаб берилади.
Маблағ ажратишда болаларнинг овқатланишини ташкил этиш учун масъул бўлган тарбиячининг банк картасидаги аввалги ойдан қолган қолдиқ маблағ миқдори инобатга олинади.
43. Кичик ҳажмли болалар уйлари таъминоти, шу жумладан моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун харажатлари мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
44. Кичик ҳажмли болалар уйлари фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ тузиладиган ва тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
45. Кичик ҳажмли болалар уйларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан фойдаланиш, ушбу жараёнда бюджет ва смета интизомига риоя қилиниши муассиснинг бухгалтерия ҳисоби хизмати томонидан амалга оширилади.
46. Кичик ҳажмли болалар уйлари томонидан озиқ-овқат, кийим-кечак ва шахсий гигиена воситалари ва бошқаларни харид қилиш, бухгалтерия ҳисобида кирим ва чиқим қилиш тартиби қонунчиликка асосан амалга оширилади.
47. Менежер кичик ҳажмли болалар уйини сақлаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни белгиланган тартиб ва муддатларда муассисга тақдим этиб боради.
Кичик ҳажмли болалар уйининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши муассис томонидан назорат қилинади.
48. Кичик ҳажмли болалар уйини сақлаш учун ажратилган маблағлар муассис томонидан тасарруф этилади.
5-боб. Нодавлат ташкилотлар томонидан кичик ҳажмли болалар уйини ташкил этиш
49. Кичик ҳажмли болалар уйлари нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин.
50. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этилган кичик ҳажмли болалар уйлари томонидан ижтимоий етимликнинг олдини олиш ва тарбияланувчиларга узоқ ёки қисқа муддатли ғамхўрлик кўрсатиш, тарбиялаш ҳамда бошқа йўналишда кўрсатиладиган хизматлар ҳудудий бошқармалар ва нодавлат ташкилотлар ўртасида тузиладиган давлат ижтимоий буюртмаси, аутсорсинг ва бошқа турдаги шартномалар асосида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
51. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этилган кичик ҳажмли болалар уйларига болаларни жойлаштириш ва улардан чиқариш ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.
52. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этилган кичик ҳажмли болалар уйларига жойлаштирилган болаларнинг таъминоти Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
53. Кичик ҳажмли болалар уйлари уларни моддий қўллаб-қувватлаш, тарбияланувчиларни мустақил ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш мақсадида муассис билан келишган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик ёки бошқа фаолиятни ташкил этиш ҳуқуқига эга.
54. Кичик ҳажмли болалар уйига жойлаштирилган тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини, боланинг индивидуал парвариш ва интеграция режасининг амалга оширилишини ҳамда унинг оилага мослашганлигини мониторинг қилиш Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ муассис томонидан олиб борилади.
55. Кичик ҳажмли болалар уйи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
56. Кичик ҳажмли болалар уйи тугатилганда унинг фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ва мол-мулк муассис мулкига айланади.
Кичик ҳажмли болалар уйлари тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Кичик ҳажмли болалар уйининг
Т/р Лавозим номи Штат бирлиги сони Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Менежер 0.5 «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг бош мутахассиси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади Тарбиячи 3 Меҳрибонлик уйи тарбиячиси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади Тарбиячи ёрдамчиси 3* Ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларининг санитарка энагалари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 11-ИЛОВА
«Ёшларга ҳамроҳлик» дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Ёшларга ҳамроҳлик» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) доирасида 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган ихтисослаштирилган тарбия муассасалари (ташкилотлари)да, ҳомийликда, тутинган (фостер) оилада тарбияланаётган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази;
ёшлар — 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган ҳомийликда, тутинган (фостер) оилада ва ихтисослаштирилган тарбия муассасалари (ташкилотлари)да, тарбияланаётган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар;
индивидуал интеграция режаси — 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар белгиланадиган режа;
тутинган (фостер) оила — болалар (ёшлар)ни оилага тарбияга (патронат) ва оилавий болалар уйига олган оила.
3. Дастур ҳомийликда, тутинган (фостер) оилаларда ва ихтисослаштирилган тарбия муассасалари (ташкилотлари)да тарбияланаётган ҳамда 14 ёшга тўлган болалар учун ваколатли орган томонидан ишлаб чиқиладиган индивидуал интеграция режасига мувофиқ амалга оширилади.
Индивидуал интеграция режаси «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ)га киритилади.
4. Дастурни амалга оширишда қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлари иштирок этади:
миллий гвардия органлари — ёшларни моддий, ҳуқуқий ва психологик-педагогик қўллаб-қувватлашга ҳамда уларнинг маиший шарт-шароитлари яхшиланишига, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашади;
соғлиқни сақлаш органлари — ёшларнинг соғлиғини муҳофаза қилишга кўмаклашади, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатади, белгиланган муддатларда тиббий текширувларни амалга оширади;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари — ёшларнинг умумий ўрта таълим билан қамраб олинишини ташкил этади;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари — умумий ўрта таълимни тамомлаган ёшларнинг ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим билан қамраб олинишини ташкил этади;
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари — ўз ваколатлари доирасида ёшларнинг таълим, илм-фан, спорт, маданият ва бошқа соҳалардаги фаолияти ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда унинг филиаллари — олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларни давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинишини ташкил этади;
бандлик органлари — ўрта махсус ва профессионал таълимни тамомлаган ёшларнинг бандлигини таъминлашни, уларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — ёшларни турмуш шароитларини яхшилашга, уй-жойларини таъмирлаш ва жиҳозлашга, турар жой билан таъминлашга кўмаклашади.
Дастурни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари жалб этилиши мумкин.
5. Ваколатли орган ёшларнинг индивидуал интеграция режасининг амалга оширилишини таъминлайди ва мониторинг қилиб боради.
2-боб. Дастурнинг мақсади ва асосий вазифалари
6. Дастурнинг мақсади ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви ҳамда интеграциясини таъминлаш, уларнинг эркин касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
7. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, шахсий, оилавий ва турар жой гигиенасига риоя қилиш кўникмаларига ўргатиш;
ёшларнинг сифатли таълим олишларини ташкил этиш, шунингдек, қўшимча таълим олишга имкониятлар яратиш;
ёшларга психологик-педагогик ёрдам бериш, шахсий ва оилавий бюджетни режалаштириш малакаларини ривожлантириш орқали уларнинг ижтимоий ҳимоясини ва жамиятга мослашувини таъминлаш;
ёшларда маънавий ва маданий қадриятлар, яхши хулқ-атвор, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, уларда миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялаш;
ёшларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уларга муносиб касб танлашлари учун шароитлар яратиш, уларни ишга жойлашишларига кўмаклашиш;
ёшларни ўз уйига қайтиб бориш, хусусий уй-жой олиш, турар жой олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга кўмаклашиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
ёшларни мустақил ҳаёт кечириш босқичига қадам босишларида барча чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш орқали қўллаб-қувватлаш;
ёшларни ўз оиласини қуришларида, қариндошлари билан муносабатларини ўрнатиш ёки тиклашларига кўмаклашиш;
ёшларни жамиятга мослашишлари ва интеграцияси ҳамда ўз ўринларини топишлари учун шароитлар яратиш.
3-боб. Дастурни амалга ошириш
8. Дастур қуйидаги ижтимоий хизмат ва ёрдамларни қамраб олади:
а) ёшларни мустақил ҳаёт кўникмаларига, жумладан маиший-хўжалик ва иқтисодий кўникмаларга ўргатиш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, юриш-туриш қоидалари ва муомала маданиятини шакллантириш;
б) ёшлар истакларини ўрганган ҳолда уларни умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълимга йўналтириш;
в) ёшларнинг қўшимча таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари, тадбиркорлик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
г) ёшларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб уларни турли спорт машғулотлари ва санъат турлари бўйича тўгаракларга жалб қилиш;
д) ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълимни тамомлаган ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш;
е) уй-жойга муҳтож ёшларни турар жой билан таъминланишига кўмаклашиш;
ж) психологик ва айрим турдаги ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
9. Ҳомийликда, тутинган (фостер) оилаларда ва ихтисослаштирилган тарбия муассасалари (ташкилотлари)да тарбияланаётган ёшлар 14 ёшга тўлиши муносабати билан бола яшаётган ҳудуддаги ваколатли орган бир ой ичида масъул давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳамда ёшлар тарбияланаётган оила (муассаса ёки ташкилот) вакиллари иштирокида уларнинг ижтимоий ҳолати, қизиқишлари ва эҳтиёжларини ўрганган ҳолда индивидуал интеграция режасини ишлаб чиқади.
Индивидуал интеграция режаси ишлаб чиқилганидан сўнг унда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ёшларга ижтимоий ходим бириктирилади.
10. Ёшларнинг индивидуал интеграция режасининг намунаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади. Индивидуал интеграция режасида ваколатли орган, масъул давлат органлари ва ташкилотлари, ёшларни тарбияга олган шахсларнинг вазифалари ҳамда бажариш муддати, эришилиши керак бўлган натижа аниқ белгиланади.
11. Ваколатли орган индивидуал интеграция режасининг амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланади ҳамда масъул давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ёшларнинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда индивидуал интеграция режасини ишлаб чиққан ваколатли орган мазкур режани давом эттириш учун ёшларнинг янги яшаш жойи бўйича ваколатли органга йўналтиради.
Ваколатли орган, зарур ҳолларда, индивидуал интеграция режасини амалга оширишда бошқа давлат органлари ва ташкилотларига сўровлар юбориши мумкин.
12. Индивидуал интеграция режасини амалга оширишда ёшларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим олишга ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, даволаш, уй-жой шароитларини яхшилаш йўналишларда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.
Қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ёшларнинг бошқа харажатлари учун ҳам моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
13. Ёшларнинг индивидуал интеграция режасида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширилиши билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Давлат бюджети маблағлари;
Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари;
ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган жамғармалар маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
4-боб. Дастурнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш
14. Ваколатли орган ҳар уч ойда бир марта ёшлар тарбияланаётган (яшаётган) хонадонга, таълим муассасасига ёки иш жойига ташриф буюрган ҳолда индивидуал интеграция режасининг амалга оширилишини мониторинг қилади.
15. Ёшларнинг жамиятга интеграцияси самарадорлигини мониторинг қилишда жамоатчилик назорати субъектлари ҳам жалб этилиши мумкин.
16. Ваколатли орган мониторинг натижаларини «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб боради.
17. Индивидуал интеграция режаси мониторинг натижалари асосида, қоида тариқасида, ҳар йили бир маротаба ваколатли орган томонидан қайта кўриб чиқилади ҳамда заруратга кўра, унга тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
18. Дастур асосидаги ҳамроҳлик ёшларнинг 23 ёшга тўлиши ёки уларнинг ихтиёрига кўра вояга етганидан сўнг тугатилади.
19. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 12-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 738-сон қарорида :
а) 1-иловада :
5-банддаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Болаларни хизматга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида, ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Болаларни хизматга қабул қилиш тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг қарори ҳамда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг йўлланмаси асосида амалга оширилади.
Хизматга 10 ёшдан катта болалар уларнинг розилиги билан қабул қилинади.
19. Хизматга юбориладиган ҳар бир бола учун «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
болани хизматга жойлаштириш ҳақидаги қарор ва йўлланма;
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома ва амбулатория картаси;
маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);
ота-онаси тўғрисидаги ҳужжатлар (ўлим тўғрисидаги гувоҳноманинг, суднинг ҳукми ёки қарорининг нусхаси, ота-онасининг касаллиги тўғрисидаги, ота-онасининг қидирилаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ота-онасининг йўқлигини ёки улар ўз фарзандларини тарбиялай олмаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар);
ака-ука ва опа-сингилларнинг мавжудлиги ва уларнинг турган жойи тўғрисидаги маълумотнома»;
20-банд «мувофиқ» сўзидан кейин «ҳамда Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
22-банднинг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Тарбияланувчиларнинг ота-оналарига қайтарилиши ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ амалга оширилади. Болани Хизматга жойлаштирган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг қарори тарбияланувчининг оиласига қайтиши учун асос ҳисобланади»;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Хизматда тарбияланаётган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Хизмат жойлашган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ҳимоя қилинади»;
29-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
45-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 8-боб билан тўлдирилсин:
« 8-боб. Якунловчи қоидалар
64. Хизматда тарбияланаётган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини кузатиш ва мониторинг қилиш Хизмат жойлашган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.
65. Низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
66. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади»;
4-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 2-иловада :
1-банддаги «, Болалар шаҳарчаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банд «асосида» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
6-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-бандда :
биринчи хатбошидаги «ва Болалар шаҳарчалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёшларни яшайдиган жой бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлари марказининг қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг йўлланмаси»;
10-банддаги «ваколатли давлат органининг» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 6-боб билан тўлдирилсин:
« 6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Хизматга қабул қилинган ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитларини кузатиш ва мониторинг қилиш Хизмат жойлашган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.
25. Низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади»;
4-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 3-иловада :
2-банднинг иккинчи хатбошиси «мақсадида» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Хизматга қабул қилишда оила болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиш хавфи мезонлари бўйича баҳоланади.
Хизматга оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилаларни қабул қилиш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг йўлланмаси асосида амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги 9-боб билан тўлдирилсин:
« 9-боб. Якунловчи қоидалар
45. Хизматга қабул қилинган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилаларга кўрсатилаётган хизматларнинг мониторинги Хизмат жойлашган ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилади.
46. Низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
47. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади»;
1-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорида :
а) 1-иловада :
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. ПТПК унинг раиси, раис ўринбосари, котиби, ҳудудий бошқарма масъул ходими ва ПТПК аъзоларидан иборат 12 кишилик таркибда тузилади»;
10-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳудудий бошқарма масъул ходими ПТПК текширувидан ўтказиладиган болалар ва уларнинг оилаларининг ижтимоий ҳолатини сўровнома асосида баҳолашдан ўтказиш учун масъул ҳисобланади»;
б) 2-иловада :
қуйидаги мазмундаги 10 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 10 1 . Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармасининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими »;
11-позициядаги «ҳудудий бошқармаларининг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси ходими» сўзлари «ҳудудий бошқармасининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори билан тасдиқланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди биринчи хатбошисидаги «(аввалги ойлардан ўтувчи қолдиқларни инобатга олган ҳолда)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорига 13-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 26 майдаги 110-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 4-илова .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 42-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 18-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси уставининг 37-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон қарори .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 13-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарорининг 3-банди учинчи — бешинчи хатбошилари ҳамда қарорга 2 — 4-иловалар .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сон Қонуни)» 2021 йил 20 майдаги 320-сон қарорига 1-илованинг 2 ва 5-бандлари .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарори .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорига 5-илованинг 1-банди .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарорига 2-илованинг 3-банди ҳамда 14-банди «в» , «г» ва «д» кичик бандлари .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 74-банди .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 284 , 718-бандлари ҳамда 950-банди «б» , «в» ва «г» кичик бандлари .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ҳамда «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори)» 2022 йил 29 апрелдаги 230-сон қарорига илова 8-бандининг «в» кичик банди .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига 4-илованинг 8-банди .
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорига 3-илованинг 8 ва 11-бандлари .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 8 июлдаги 375-сон қарорига 1-илованинг 33-банди .
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 37 , 86-бандлари ва 95-банднинг «е» кичик банди .
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 16 августдаги 451-сон қарори .
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 31 июлдаги 327-сон қарорига илованинг 2-банди .
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 11 декабрдаги 653-сон қарорига илованинг 27-банди .
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарорига 5-илованинг 2-банди .
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига илованинг 25-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 декабрь,
893-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
NIZOM
ROʻYXATI
SXEMASI
ROʻYXATI
NIZOM
NIZOM
NIZOM
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
NIZOM
TARTIBI
MEʼYORLARI
MEʼYORLARI
NORMALARI
NORMALARI
NIZOM
NORMALARI
NORMALARI
NIZOM
namunaviy shtat BIRLIKLARI
NIZOM
ROʻYXATI
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirish shakllari boʻyicha ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bolalarni ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 14-noyabrdagi PF-185-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirishning huquqiy asoslarini takomillashtirish, ularga ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatilishini taʼminlash choralarini kuchaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasida voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan vasiylik va homiylik organi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan vasiylik va homiylik belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni farzandlikka olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq;
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tutingan (foster) oila gʻamxoʻrligiga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq;
Farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 7-ilovaga muvofiq;
Bolalar uylari toʻgʻrisidagi nizom 8-ilovaga muvofiq;
Mehribonlik uylari toʻgʻrisidagi nizom 9-ilovaga muvofiq;
Kichik hajmli bolalar uylari toʻgʻrisidagi nizom 10-ilovaga muvofiq;
“Yoshlarga hamrohlik” dasturini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 11-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni oilaga tarbiyaga (patronat) olgan tutingan ota-onalarga har oylik toʻlovlar toʻlash hamda bolalarni kiyim-bosh va poyabzal bilan taʼminlash xarajatlari:
2024-yilda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri shahar budjetining zaxira jamgʻarmalari hisobidan;
2025-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ga respublika budjetidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2025-yil 1-fevraldan boshlab:
a) ichki ishlar organlari, sogʻliqni saqlash organlari, notariuslar, sud organlari, fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari hamda taʼlim muassasalari yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar haqidagi maʼlumotlarni Agentlikka taqdim etadi;
b) bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olishni xohlovchi shaxslar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazlari)ga bevosita kelgan holda yoki ijtimoiy xodim yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
ariza (ariza er-xotindan biri tomonidan berilsa, ikkinchisining roziligi arizaga ilova qilinadi, YIDXP orqali murojaat qilingan taqdirda, tegishli rozilik uni berayotgan shaxs tomonidan masofadan turib biometrik identifikatsiyalash (elektron raqamli imzo, Mobile-ID, Face-ID yoki boshqa) texnologiyalari orqali tasdiqlanadi);
sogʻligʻi toʻgʻrisida davlat muassasasi (vrachlik-maslahat komissiyasi)ning xulosasi, sil kasalligiga qarshi kurashish (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bundan mustasno) va teri-tanosil dispanseridan olingan maʼlumotnomalar;
farzandlikka olish yoki tutingan ota-ona boʻlish istagidagi shaxslar farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikat nusxasi (bundan nomzod (lar)ning Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazida farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kurslaridan oʻtganligi mustasno);
v) quyidagi hujjatlar va maʼlumotlar “Inson” markazlari tomonidan mustaqil ravishda “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi:
shaxsni tasdiqlovchi hujjat haqidagi maʼlumotlar;
nikoh toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma (agar nikohda boʻlsa);
sudlanganlik (sudlanmaganlik) holati haqida maʼlumotnoma;
turar joyga boʻlgan mulk huquqini yoki turar joydan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
sil kasalligi boʻyicha hisobda turish yoki turmasligi boʻyicha maʼlumotnoma;
tarbiyaga olishni xohlovchi shaxs (oila)ning toʻlov qobiliyatini baholash natijalari boʻyicha maʼlumot. Shaxs (oila)ning toʻlov qobiliyati toʻgʻrisidagi maʼlumot maxsus tizim orqali belgilangan mezonlar asosidagi skoring baholash natijalariga koʻra avtomatlashtirilgan holda shakllantiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bolalarni ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 14-noyabrdagi PF-185-son Farmoniga muvofiq 2025-yil 1-fevraldan boshlab:
bolalarni muqobil joylashtirish shakllari boʻyicha joylashtirish (bundan farzandlikka va tutingan (foster) oilaga olish mustasno) “Inson” markazlarining, oilaviy bolalar uyini tashkil etish va tugatish esa Agentlik hududiy boshqarmasining qarori asosida amalga oshirilishi;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar tutingan (foster) oilaga “Inson” markazlari va bolani tarbiyaga olgan shaxslar oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida joylashtirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Belgilab qoʻyilsinki, 2025-yil 1-fevraldan boshlab tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar masalalari boʻyicha vasiylik va homiylik boʻyicha komissiyalar faoliyati tugatiladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Agentlik, Adliya vazirligi ikki oy muddatda:
Ichki ishlar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Oliy sud bilan birgalikda oʻzlarining axborot tizimlari orqali yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritishda talab qilinadigan maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga taqdim etish imkoniyatini yaratsin;
bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olishni xohlovchi shaxslardan YIDXP orqali arizalar qabul qilish hamda xizmatlarni koʻrsatishning har bir bosqichida arizalar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi ikki oy muddatda sud tomonidan muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb eʼtirof etilgan fuqarolarga nisbatan, shuningdek, sogʻligʻining holatiga koʻra homiy tayinlashga muhtoj boʻlgan voyaga yetgan muomalaga layoqatli fuqarolarga vasiylik va homiylikni belgilash (tayinlash) tartibini ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 12-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 13-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
9. Belgilansinki:
mazkur qarorga 5 , 7 , 10 va 11-ilovalar 2025-yil 1-yanvardan boshlab kuchga kiradi;
mazkur qarorga 2 , 3 , 4 , 6 , 8 va 9-ilovalar 2025-yil 1-fevraldan boshlab kuchga kiradi.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan vasiylik va homiylik organi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Oila kodeksiga , “Vasiylik va homiylik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan vasiylik va homiylik organining vakolatlari va funksiyalarini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan vasiylik va homiylik organi (keyingi oʻrinlarda — vasiylik va homiylik organi) — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
muqobil joylashtirish shakllari — vasiylik va homiylikni belgilash, bolani farzandlikka olish, tutingan (foster) oila (oilaga tarbiyaga (patronat) berish va oilaviy bolalar uyi (qisqa muddatli, uzoq muddatli yoki ixtisoslashtirilgan joylashtirish xizmati), ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa shakllar;
tutingan ota-onalar — yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tutingan (foster) oilaga olgan fuqarolar.
3. Vasiylik va homiylik organidan tashqari boshqa organlar, jismoniy va yuridik shaxslarning muqobil joylashtirishga muhtoj boʻlgan bolalarni joylashtirish boʻyicha faoliyat yuritishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
2-bob. Vasiylik va homiylik organining vakolatlari va funksiyalari
4. Bolaning yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyidagi yoxud bola haqiqatda yashayotgan joydagi vasiylik va homiylik organi muqobil joylashtirish shakllariga (bundan bolalarni vasiylikka, homiylikka va farzandlikka berish mustasno) berilgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning qonuniy vakili hisoblanadi.
5. Vasiylik va homiylik organi oʻz vakolatlari doirasida:
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq bolalarning hisobini yuritadi, ularning joylashtirilganligi hamda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladigan koʻchar va koʻchmas mol-mulki haqidagi maʼlumotlarning elektron shaklini “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali yuritadi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq aniqlangan bolalarning turmush va yashash sharoitlarini baholaydi hamda ularning ijtimoiy maqomini belgilaydi;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlaydi;
vasiy va homiy boʻlish, bolani farzandlikka, oilaga tarbiyaga (patronat) olish yoki oilaviy bolalar uyini tashkil etish istagini bildirgan hamda nomzodlarga qoʻyiladigan talablarga mos boʻlgan shaxslarni tanlashni, shuningdek, hisobga olishni amalga oshiradi;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga berish hamda ularning davlat roʻyxatidan oʻtkaziladigan koʻchar va koʻchmas mol-mulkini but saqlash boʻyicha choralar koʻradi;
bolaning individual rivojlanish va integratsiya rejalarini tuzadi hamda oʻrnatilgan tartibda ushbu rejalarning ijrosi yuzasidan monitoringni amalga oshiradi;
tutingan (foster) oilada, ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari va tashkilotlarida tarbiyalanayotgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning qonuniy vakili sifatida ularning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qiladi;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning moddiy taʼminot olish huquqlarini taʼminlashda aliment toʻlovlari, bolaning sogʻligʻini tiklash va reabilitatsiyasi uchun qoʻshimcha xarajatlarni ota-ona yoki ota-onalik huquqidan mahrum qilingan shaxslardan bola foydasiga undirish boʻyicha sudga ariza (daʼvo arizasi) kiritadi;
ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari va tashkilotlaridagi yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni oilasiga qaytarish, muqobil joylashtirish choralarini koʻradi va bu jarayonni muvofiqlashtiradi;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlardan foydalanishini taʼminlash boʻyicha choralar koʻradi;
vasiylar va homiylar hamda tutingan ota-onalarning oʻz zimmasiga yuklangan majburiyatlarni bajarishi ustidan nazoratni amalga oshiradi, ularga vasiylikdagi va homiylikdagi yoki tarbiyaga olingan bolalarni tarbiyalashda, tibbiy kuzatuvini tashkil etishda yordam koʻrsatadi;
vasiylikni va homiylikni belgilash, tugatish, bolalarni tutingan ota-onalarga tarbiyaga berish, ular bilan tuzilgan shartnomalarni bekor qilish, vasiylarni va homiylar yoki tutingan ota-onalarni oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod etish yoxud chetlashtirish boʻyicha choralar koʻradi;
bolaning tarbiyasi, hayoti va sogʻligʻiga bevosita tahdid paydo boʻlgan hollarda, ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan bolaga nisbatan gʻamxoʻrlik koʻrsatmaslik harakatlarining mavjudligi, bolaning zoʻravonlikdan jabrlanganligi aniqlangan hollarda, uni ota-onasidan yoxud ota-onasining oʻrnini bosuvchi shaxslardan olib qoʻyish choralarini koʻradi;
bolaning oiladan ajratilishini oldini olish, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni oilaga yaqin muhitda tarbiyalanishini taʼminlash maqsadida oilani mustahkamlash va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha kompleks xizmatlarni tashkil etish choralarini koʻradi;
ota-onalar va bolalar oʻrtasida kelishmovchiliklar paydo boʻlgan hollarda, bolalarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish uchun sudda bolalarning manfaatlarini ifoda etadi;
belgilangan tartibda ota-onalarni ota-onalik huquqidan mahrum qilish toʻgʻrisida daʼvo taqdim etadi, sudlarda ota-onalik huquqidan mahrum qilish yoki ularning huquqini cheklash toʻgʻrisida, shuningdek, ota-onalik huquqlarini tiklash toʻgʻrisidagi ishlar koʻrib chiqilayotganda ishtirok etadi;
vasiylikdagi yoki homiylikdagi yoxud tutingan ota-onalar tarbiyasidagi bolalarga maslahat yordami, huquqiy, ijtimoiy, psixologik-pedagogik va tibbiy yordam koʻrsatish borasida huquqni muhofaza qiluvchi organlar, taʼlim muassasalari, sogʻliqni saqlash muassasalari, bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, fuqarolik jamiyati institutlari hamda nodavlat notijorat tashkilotlari bilan hamkorlik qiladi.
Vasiylik va homiylik organi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin.
6. Vasiylik va homiylik organining bolalar huquqlari va qonuniy manfaatlarini taʼminlashdagi alohida funksiyalari quyidagilardan iborat:
a) sudlar tomonidan bolalar tarbiyasi toʻgʻrisidagi nizolarni koʻrib chiqish yoʻnalishida:
sud tomonidan bolalar tarbiyasi toʻgʻrisidagi nizolar koʻrib chiqilayotganda ishtirok etish;
bolani oʻz tarbiyasiga berishni talab qilayotgan shaxsning (shaxslarning) turmush sharoitlarini oʻrganib dalolatnoma tuzish hamda sudda asoslangan fikr bildirish;
bolaning hayotiga yoki uning sogʻligʻiga bevosita xavf tugʻilganda, bolani ota-onadan (ularning biridan) yoki bolani oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan zudlik bilan fuqarolarni oʻzini oʻzi boshqarish organi va ichki ishlar organi ishtirokida dalolatnoma asosida olib qoʻyish;
bola olib qoʻyilganligi haqida prokurorni xabardor qilish;
bolani olish va uni boshqa shaxs (shaxslar)ga berish bilan bogʻliq sudning hal qiluv qarorlarini majburiy tartibda ijro etishda ishtirok etish;
voyaga yetmagan shaxslarning manfaatlarini koʻzlab ularning ota-onalarini bedarak yoʻqolgan deb topish yoki vafot etgan deb eʼlon qilish boʻyicha sudga ariza (daʼvo arizasi) kiritish;
sud tomonidan boladan alohida yashaydigan ota-onalarning ota-onalik huquqlarini amalga oshirish tartibini belgilashda ishtirok etish;
b) oilalarni mustahkamlash va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha choralarni koʻrish yoʻnalishida:
ota-onalar tomonidan bolalarning manfaatlariga zid xatti-harakatlar (harakatsizlik) sodir etilgani maʼlum qilinganida, oiladagi vaziyatni kompleks baholab, xatar omillarini aniqlash;
bolaning oilada hayoti, sogʻligʻi va tarbiyasi xavfsizligini taʼminlash maqsadida masʼul davlat organlarini jalb qilib, bolaning individual himoya rejasini tuzish va oiladagi bola xavfsizligiga tahdid soluvchi omillarni bartaraf etish boʻyicha tegishli choralarni belgilash;
bolaning xavfsizligiga tahdid soluvchi yoki ota-onaning oʻz majburiyatlarini bajarishiga toʻsqinlik qiluvchi xatar omillarini bartaraf etish uchun psixologik, tibbiy, taʼlim, huquqiy, ijtimoiy xizmatlar, iqtisodiy barqarorligini taʼminlash boʻyicha koʻmak koʻrsatilishini tashkil etish hamda oilada xavf bartaraf etilganligini monitoring qilish;
oʻz majburiyatlarini bajarmayotgan ota-onalarni masʼul davlat organlari bilan birga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda farzandi oldidagi majburiyatlarini bajarishga jalb etish;
ota-onalarning xulq-atvorida ijobiy oʻzgarishlar yuz berganida, ularning ota-onalik huquqini tiklash boʻyicha choralar koʻrilishi yuzasidan sudga asoslantirilgan xulosa va tavsiyalar berish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun muqobil joylashtirish shakllarini tanlash jarayonida ularni qarindoshlarining oilasi davrasida saqlab qolinishi ustuvorligini taʼminlash boʻyicha choralar koʻrish;
v) tugʻilishni qayd etish yoʻnalishida:
qonunchilik hujjatlariga muvofiq bola tugʻilganligi haqidagi, shuningdek, oʻn olti yoshgacha boʻlgan bolaning tugʻilishini qayd etish uchun fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organiga tugʻilishni qayd etish muddatini oʻtkazib yuborganlik sabablari koʻrsatilgan ariza berish;
tugʻilishni qayd etishda bolaning otasi va onasi haqidagi maʼlumotlar boʻlmagan hollarda, ota va ona haqidagi yozuvlarni belgilash boʻyicha koʻrsatma berish;
ota-ona oʻrtasida bolaning ismi va (yoki) familiyasi boʻyicha kelishuv boʻlmaganda, kelib chiqqan nizoni sud tartibida koʻrib chiqishda ishtirok etish;
agar er-xotin ajralganidan, nikoh haqiqiy emas deb topilganidan keyin yoki ota-onadan biri otalik yoxud onalik huquqidan mahrum etilganidan soʻng, bolani oʻz tarbiyasiga olgan ota yoki ona unga oʻz familiyasini berishni xohlasa, bolaning manfaatlarini hisobga olingan holda hal etish;
g) bolalar tarbiyasi va ular bilan koʻrishib turish yoʻnalishida:
ota-ona oʻrtasidagi bolaning tarbiyasi va taʼlimiga doir kelishmovchiliklarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etish;
ota-onalar (ulardan biri) bolaning yaqin qarindoshlariga u bilan koʻrishib turishni rad etgan hollarda, agar yaqin qarindoshlari bilan koʻrishish bolaning manfaatlariga zid boʻlmasa, ota-onani (ulardan birini) bunday koʻrishib turishlarga toʻsqinlik qilmaslik majburiyatini yuklash;
d) bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga berish yoʻnalishida:
bolani vasiylikka, homiylikka, farzandlikka, oilaga tarbiyaga (patronat) hamda oilaviy bolalar uyiga olish istagini bildirgan shaxslarni har tomonlama oʻrganish va oʻrganish natijasida ushbu shaxslarni nomzod sifatida roʻyxatga olish, ularning hisobini yuritish;
sudlarga voyaga yetmagan shaxslarni farzandlikka olish asosli ekanligi va farzandlikka olinayotgan bolaning manfaatlariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa taqdim etish va sud jarayonida ishtirok etish;
farzandlikka olish sirining saqlanishini taʼminlash;
farzandlikka olishni bekor qilish uchun sudga belgilangan tartibda hujjatlar tayyorlash;
bolalarni tutingan (foster) oilaga berish boʻyicha tutingan ota-onalar bilan shartnomalar tuzish;
bolalarni oilaga joylashtirish imkoniyati boʻlmaganida, yakuniy chora sifatida yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari va tashkilotlariga joylashtirish choralarini koʻrish;
tutingan (foster) oila hamda yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari va tashkilotlariga joylashtirilgan bolalarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatga qoʻyish choralarini koʻrish;
tutingan ota-onalar oʻz majburiyatlarini bajarmagan, tarbiyasidagi bolaga gʻamxoʻrlik koʻrsatmagan taqdirda, ular bilan tuzilgan shartnomani bekor qilish;
vasiylikka, homiylikka berilgan yoki muqobil joylashtirishning boshqa shakllarida tarbiyalanayotgan bolani farzandlikka olish uchun ota-ona roziligi talab qilinmaydigan holatlarda rozilik berish;
bolani farzandlikka, tutingan (foster) oilaga olish istagini bildirgan nomzodlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq tayyorlov kurslarida tahsil olishi uchun yoʻllash;
tutingan ota-onalar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorda va tartibda toʻlovlarning oʻz vaqtida yetkazilishini taʼminlash;
muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarning turmush sharoitlarini va ularning tarbiyalanishini, vasiylar va homiylar, farzandlikka olganlar, tutingan ota-onalar, ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari va tashkilotlari xodimlari tomonidan oʻz majburiyatlarini bajarishi yuzasidan oʻrnatilgan tartibda nazorat va monitoringni amalga oshirish;
e) voyaga yetmagan shaxslarni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish (emansipatsiya) yoʻnalishida — voyaga yetmagan, oʻn olti yoshga toʻlgan shaxs, agar u mehnat shartnomasi boʻyicha ishlab turgan yoki ota-onasi, farzandlikka olganlar yoxud homiyning roziligi bilan tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan boʻlsa toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish boʻyicha qaror qabul qilish;
j) bolaning mulkiy huquqlarini taʼminlash yoʻnalishida:
bolaning yetim qolishi yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlganligi sababli notarial idoralarda uning mulkiy manfaatlarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda muhofaza qilishda ishtirok etish;
yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaga qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan pensiya va alimentlar belgilanishi yuzasidan vakolatli davlat organlariga murojaatlar qilish hamda ularga nafaqa tayinlash choralarini koʻrish;
yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola toʻliq davlat taʼminotidagi muassasada yoki boshqa tashkilotlarda, shuningdek, tutingan (foster) oilada tarbiyalanayotgan davrida pensiya, alimentlar, shuningdek, bola uchun belgilangan boshqa mablagʻlarning bankda bolaning nomiga ochilgan shaxsiy hisob varagʻida saqlash choralarini koʻrish;
muqobil joylashtirish shakllari (bundan farzandlikka olish mustasno)ga berilgan yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning davlat roʻyxatidan oʻtkaziladigan koʻchar va koʻchmas mol-mulkining but saqlanilishini taʼminlash hamda yashab turgan uy-joyini saqlab qolish boʻyicha choralarni koʻrish;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda turar-joyga ega boʻlmagan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning uy-joyga muhtoj sifatida navbatga qoʻyilishini taʼminlash;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga uy-joyning qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda berilishini, turar-joyning saqlanilishi hamda qonunchilik hujjatlariga zid ravishda begonalashtirilmasligini nazorat qilish;
z) yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga (yoshlarga) hamrohlik dasturlari amalga oshirilishini taʼminlash sohasida:
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni mustaqil hayot koʻnikmalariga, jumladan maishiy-xoʻjalik va iqtisodiy koʻnikmalarga oʻrgatish, oilaviy hayotga tayyorlash, yurish-turish qoidalari va muomala madaniyatini shakllantirish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning istaklarini oʻrgangan holda ularni umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasbiy hamda oliy taʼlimga yoʻnaltirish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning qoʻshimcha taʼlim olishlari, kasb-hunar oʻrganishlari, tadbirkorlik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanishlari uchun shart-sharoitlar yaratish;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning qiziqish va qobiliyatlaridan kelib chiqib ularni turli sport mashgʻulotlari va sanʼat turlari boʻyicha toʻgaraklarga jalb qilish;
oʻrta maxsus, kasbiy hamda oliy taʼlimni tamomlagan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar (yoshlar)ning bandligiga koʻmaklashish;
uy-joyga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni turar joy bilan taʼminlanishiga koʻmaklashish;
psixologik va ayrim turdagi huquqiy xizmatlarni koʻrsatish.
3-bob. Vasiylik va homiylik organining qarori yuzasidan shikoyat qilish
7. Vasiylik va homiylik organining vasiylikni yoki homiylikni belgilash, tugatish, vasiylarni yoki homiylarni oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod etish yoxud chetlashtirish toʻgʻrisidagi, dastlabki tarzda vasiy yoki homiy tayinlash haqidagi qarorlari, shuningdek, tutingan ota-onalar bilan bolani tarbiyaga berish boʻyicha shartnoma tuzish, bekor qilish boʻyicha xatti-harakatlar yuzasidan manfaatdor shaxslar tomonidan sudga shikoyat qilinishi mumkin.
8. Vasiylik va homiylik organining qarori yuzasidan qilingan shikoyatlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
9. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
10. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 2-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, ularni muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va hisobini yuritish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
bolaning ijtimoiy maqomi — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sogʻliqni saqlash, ichki ishlar, sud va fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari, notarial idoralarning hujjatlari hamda ularga tenglashtirilgan hujjatlar asosida bolaning yetim yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlganligi faktini tasdiqlash orqali aniqlanadigan bolaning ijtimoiy va huquqiy holati;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
individual rivojlanish rejasi — 14 yoshgacha boʻlgan yetim bolalar yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning qiziqishlari, ehtiyojlari va yashash sharoitlarini kompleks baholash orqali ularga koʻrsatilishi talab etiladigan ijtimoiy xizmat va yordamlar belgilanadigan reja;
individual integratsiya rejasi — 14 yoshdan 23 yoshgacha boʻlgan yetim yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoshlarning jamiyatga ijtimoiylashuvi hamda integratsiyasini taʼminlash, ularning erkin kasb tanlashlari uchun shart-sharoitlar yaratish, ularning tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan ijtimoiy xizmat va yordamlar belgilanadigan reja;
maʼlumot taqdim etuvchi shaxslar va tashkilotlar — yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etuvchi sogʻliqni saqlash, ichki ishlar, sud va fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari, notariuslar, taʼlim muassasalari, ijtimoiy xodimlar, mahalla raislari hamda xabardor boʻlgan har qanday shaxs, shu jumladan ushbu toifadagi bolalarning qarindoshlari;
muqobil joylashtirish shakllari — vasiylik va homiylikni belgilash, bolani farzandlikka olish, tutingan (foster) oila, oilaga tarbiyaga (patronat) berish hamda oilaviy bolalar uyi (qisqa muddatli, uzoq muddatli yoki ixtisoslashtirilgan joylashtirish xizmati), ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa shakllar.
3. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etuvchi shaxslar va tashkilotlar tomonidan shakllantiriladi hamda oʻsha hududdagi vakolatli organga taqdim etiladi.
Vakolatli organ tegishli davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning ijtimoiy ahvoli va oiladagi sharoitini baholaydi hamda bolalar manfaatlariga maqbul keladigan joylashtirish shaklini belgilaydi.
4. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirishning shakllariga yoʻnaltirish, shuningdek, ularni hisobga olish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash tartibi
5. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar quyidagi shaxslar va tashkilotlar tomonidan 24 soat ichida asoslantiruvchi hujjatlar bilan birga (shu jumladan, elektron shaklda) bola aniqlangan hududdagi vakolatli organga yoʻnaltiriladi:
ijtimoiy xodim, hokim yordamchisi, xotin-qizlar faoli, yoshlar yetakchisi — oilalarda oʻrganish (kuzatish) va profilaktika tadbirlarini amalga oshirish jarayonida yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, sogʻligʻi va hayoti xavf ostida boʻlgan, shu jumladan, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet elga ketgan hamda ularning tarbiyasi va taʼminotida qatnashmayotgan, ota-onaning eʼtibori va gʻamxoʻrligi namoyon boʻlmayotgan, ijtimoiy jihatdan xavfli ahvoldagi oilalarda yashayotgan bolalar toʻgʻrisidagi;
ichki ishlar organlari — profilaktika inspektori nazoratida boʻlgan, tashlab ketilgan (topib olingan), tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan, odam savdosi qurboni boʻlgan hamda xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan, shuningdek, ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan oilalardagi bolalar toʻgʻrisidagi;
notariuslar — bolani farzandlikka berish (olish), bolani vasiylikka yoki homiylikka berish haqida arizadagi imzoning haqiqiyligini shahodatlash boʻyicha murojaat qilganligi toʻgʻrisidagi;
sogʻliqni saqlash organlari — qoldirib ketilgan (tugʻruq muassasasidagi yoki statsionardagi hamda tekshirish va davolashning toʻliq kursidan oʻtgan, biroq uzrli sabablarsiz uch kun muddatda ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan olib ketilmagan), ota-onalari tibbiyot muassasalaridan olishni rad etgan bolalar, shuningdek, voyaga yetmagan shaxslar orasida homiladorlik va tugʻruq toʻgʻrisidagi;
sudlar — shaxslarning ota-onalik huquqidan mahrum qilingani, ota-onalik huquqi cheklangani, muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan yoxud bedarak yoʻqolgan deb topilgan yoki vafot etgan deb eʼlon qilingani, shuningdek, qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllash, ozodlikdan mahrum etish toʻgʻrisida hukm va qarorlar qabul qilinganda hamda koʻrib chiqiladigan boshqa holatlarda ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi;
taʼlim muassasalari — taʼlim muassasasi psixologi, maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari nazoratidagi ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan, zoʻravonlikdan jabrlanganlar, yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan voyaga yetmagan shaxslar toʻgʻrisidagi;
fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari — oʻlimni roʻyxatdan oʻtkazishda yoki vafot etgan deb eʼlon qilishda ota-onasining (shu jumladan boshqa qonuniy vakili) qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar, shuningdek, otalik (onalik) belgilanganligi toʻgʻrisidagi (bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvidan koʻchirma bilan birga) maʼlumotlar.
Vakolatli organga taqdim etiladigan maʼlumotlarning asoslanganligi, ishonchliligi va belgilangan muddatda taqdim etilishi uchun maʼlumotni kiritayotgan idoralarning rahbarlariga shaxsiy javobgarlik yuklanadi.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar haqidagi maʼlumotlar boshqa tashkilotlar va muassasalarga, shuningdek, fuqarolarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollardan tashqari berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
6. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisida ularning qarindoshlari yoki boshqa shaxslar yashash joyidagi vakolatli organga xabar qilishlari mumkin.
3-bob. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ijtimoiy yordam va xizmatlarni koʻrsatish tartibi
7. Vakolatli organ mazkur Nizomning 5-bandida keltirilgan maʼlumot taqdim etuvchi shaxslar va tashkilotlar tomonidan yuborilgan maʼlumotlar asosida “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) orqali har bir holat boʻyicha ijtimoiy ish shakllantiradi.
8. Vakolatli organ ijtimoiy ish boʻyicha uch ish kuni ichida quyidagilarni amalga oshiradi:
a) bolaning holatini birlamchi baholab, uning asosiy ehtiyojlarini qondirish choralarini koʻradi. Bunda bolaning asosiy ehtiyojlarini qondirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan qoplanadi;
b) muqobil joylashtirilishiga muhtoj yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar boʻyicha:
bolaning qarindoshlari (bobo, buvi, aka-uka, opa-singil va boshqa qarindoshlar) va u yashayotgan oila aʼzolari yoki qoʻshnilar orasidan bolani vasiylikka yoki homiylikka olishni istagan shaxslarni aniqlaydi;
talabgorlar mavjud boʻlmaganda, bola (bolalar)ning manfaati uchun mos keladigan joylashtirish shakli belgilangunga qadar vaqtincha uning qarindoshlari yoki qoʻshnilariga, ulardan tilxat olgan holda yoxud joylashtirishning muqobil shakliga berish choralarini koʻradi;
v) ogʻir hayotiy vaziyatda boʻlgan, jumladan zoʻravonlikdan jabrlangan voyaga yetmagan shaxslar boʻyicha:
bola tahsil olayotgan taʼlim muassasasi psixologi va inspektor-psixologlar bilan birgalikda uning ijtimoiy holatini va ehtiyojlarini oʻrganadi;
bolaning ota-onasi bilan suhbat oʻtkazadi hamda oilaning ehtiyojlarini oʻrganadi. Bunda zarur hollarda mahalla raisi, profilaktika inspektori, xotin-qizlar faoli va hokim yordamchisi jalb etiladi;
bolaning tarbiyasi, rivojlanishi, hayoti va sogʻligʻi uchun mavjud boʻlgan xavf omillarini tahlil qiladi hamda bolani oiladan ajratilishini oldini olish maqsadida bolaga va ota-onaga ijtimoiy, psixologik, huquqiy hamda zarur hollarda tibbiy va iqtisodiy holatini yaxshilash boʻyicha xizmatlar koʻrsatilishini tashkillashtiradi;
bolani oilada qoldirish uning manfaatiga zid keladigan hollarda, bolani vaqtincha joylashtirishning muqobil shakliga, shuningdek, professional tutingan oilaga yoki kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlariga berish choralarini koʻradi;
g) tashlab ketilgan (topib olingan), ota-onalari tibbiyot muassasalaridan olishni rad etgan bolalar boʻyicha:
bolalarni vaqtincha joylashtirishning muqobil shakliga berish choralarini koʻradi;
bolada davolanish zaruriyati aniqlangan hollarda, uni davolash uchun tegishli sogʻliqni saqlash muassasasiga joylashtiradi.
9. Vakolatli organ mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirganidan soʻng har bir holat boʻyicha dalolatnoma tuzadi va tegishliligi boʻyicha ochilgan ijtimoiy ishga biriktiradi.
10. Bolalarni vaqtincha joylashtirishning muqobil shakliga berish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
11. Vakolatli organ xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar tegishli tartibda Oʻzbekiston Respublikasiga keltirilganidan soʻng, shu kunning oʻzida ichki ishlar organlari bilan birgalikda ularni maqbul keladigan joylashtirish shakliga yoʻnaltirish choralarini koʻradi.
12. Vakolatli organ tomonidan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar aniqlangandan soʻng, bir oy ichida har bir holat kompleks tarzda baholashdan oʻtkaziladi.
Vakolatli organ kompleks tarzda baholashdan oʻtkazish jarayoniga tegishli davlat organlari va tashkilotlarining hududiy boʻlinmalarini jalb etishi mumkin.
13. Kompleks tarzda baholashdan oʻtkazishda:
bola toʻgʻrisida shakllantirilgan maʼlumotlar asosida uning ijtimoiy maqomini belgilash bilan bogʻliq choralar koʻriladi;
yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatga kiritiladi;
bolaning yoʻqotilgan shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini tiklash yoki mavjud boʻlmagan shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini dastlabki tarzda olish choralari koʻriladi;
sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda bola chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi;
bolaning oilaviy sharoitlari oʻrganiladi;
bola va uning oilasiga ularning ehtiyojlari asosida ijtimoiy yordam va xizmatlar koʻrsatiladi;
bolaning davlat roʻyxatidan oʻtkaziladigan koʻchar va koʻchmas mol-mulkini dalolatnoma asosida hisobga olish (agar mavjud boʻlsa) choralari koʻriladi;
bolaning manfaatiga maqbul keladigan joylashtirish shakli tanlanadi.
14. Vakolatli organ mazkur Nizomning 5-bandida keltirilgan maʼlumot taqdim etuvchi shaxslar va tashkilotlar tomonidan yuborilgan maʼlumotlar asosida bolaning ijtimoiy maqomini belgilash choralarini koʻradi.
Bolaning ijtimoiy maqomining belgilanishi unga muqobil joylashtirish shaklini tanlash, ijtimoiy xizmat va yordamlarning koʻrsatilishi uchun asos hisoblanadi.
15. Agar yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi (identifikatsiyalovchi ID-karta) mavjud boʻlmasa (yoʻqotilgan yoki olinmagan), vakolatli organ ushbu hujjatlarni taqdim etuvchi davlat organlaridan dastlabki tarzda yoki qayta olish choralarini koʻradi.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning shaxsga doir maʼlumotlar yoki hujjatlar ularni taqdim etuvchi davlat organlari tomonidan taqdim etiladi.
16. Vakolatli organ soʻroviga asosan sogʻliqni saqlash muassasasi mutaxassislari bolani belgilangan tartibda tibbiy tekshiruvdan oʻtkazadi.
Tibbiy tekshiruv xulosasiga koʻra yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning davolanishga muhtojligi (aqliy va ruhiy rivojlanishda yoshiga nisbatan ortda qolgan, tan jarohati, homiladorligi, narkologik va teri-tanosil va boshqa kasalliklari) aniqlangan hollarda, u davolanish uchun tegishli sogʻliqni saqlash muassasasiga joylashtiriladi.
17. Vakolatli organ tomonidan bolaning oilaviy sharoitlarini oʻrganish natijalari va ehtiyojlariga qarab kompleks yondashuv asosida professional ijtimoiy xizmat va yordamlari koʻrsatiladi.
18. Vakolatli organ yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning ijtimoiy va sogʻligʻi holatini baholaganidan soʻng, har bir bola uchun individual rivojlanish yoki integratsiya rejasini tuzadi hamda bolaning manfaatiga maqbul keladigan muqobil joylashtirish shakllaridan birini koʻrib chiqadi.
Individual rivojlanish rejasi hamda individual integratsiya rejasining shakli Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tasdiqlanadi.
4-bob. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning hisobini yuritish tartibi
19. Vakolatli organ yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan har bir bola toʻgʻrisida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq hujjatlarni elektron shaklda “Ijtimoiy himoya” ATda shakllantiradi.
20. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga taalluqli boʻlgan yangi maʼlumotlar aniqlanganda, vakolatli organ ularni “Ijtimoiy himoya” ATda shakllantirilgan bolalar haqidagi maʼlumotlarga kiritadi.
21. “Ijtimoiy himoya” ATda yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bola toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan kiritiladi:
bolaning familiyasi, ismi, otasining ismi;
tugʻilgan vaqti va joyi, fuqaroligi, millati, jinsi;
shaxsiy belgilari (boʻyi, vazni, koʻzining va sochining rangi va boshqalar);
salomatligi, jismoniy va aqliy rivojlanish holati;
feʼl-atvori xususiyatlari (kirishuvchan, tortinchoq va boshqalar);
yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlganligini tasdiqlovchi hujjatlar;
ota-onasi (yolgʻiz otasi yoki onasi)ning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, fuqaroligi, millati, sogʻligʻining holati (maʼlumotni tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlgan taqdirda), yashash va (yoki) turar joyi;
voyaga yetmagan aka-uka, opa-singillarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan vaqti, sogʻligʻining holati (maʼlumotni tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlgan taqdirda), turar joyi;
vakolatli organga maʼlum boʻlgan voyaga yetgan qarindoshlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, yashash va (yoki) turar joyi toʻgʻrisida maʼlumotlar. Bunda ushbu qarindoshlar tomonidan bolani oʻz oilasiga tarbiyaga olish rad etilgan boʻlsa, bu toʻgʻrisida maʼlumot ham kiritiladi;
bola uchun maqbul boʻlgan muqobil joylashtirish shakli;
yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning meros boʻlib oʻtadigan mol-mulki haqidagi maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa):
ota-onasi egaligidagi yer maydoni, turar joy yoki boshqa mol-mulk (manzili, hajmi mulk yoki egalik huquqining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi) haqidagi maʼlumot;
bolaning fotosurati;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa maʼlumotlar.
22. “Ijtimoiy himoya” ATda yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar va ularning mol-mulkini hisobini yuritish quyidagi hollarda toʻxtatiladi:
bola farzandlikka berilganida;
bola ota-onasiga qaytarilganida;
bola vafot etganida.
23. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar shaxsga doir maʼlumotlar hisoblanadi hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq himoya qilinadi.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi shaxsga doir maʼlumotlardan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda foydalaniladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Vakolatli organ xodimlari ushbu Nizomda belgilangan tartib-taomillarni amalga oshirish natijasida ularga maʼlum boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
25. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Maʼlumot taqdim etuvchi shaxslar va tashkilotlar Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisida maʼlumotlarni shakllantiradi va ularni aniqlangan hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga taqdim etadi. Bola aniqlangandan soʻng 24 soat ichida 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari Maʼlumot taqdim etuvchi shaxslar va tashkilotlar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida har bir holat boʻyicha ijtimoiy ish ochadi. Maʼlumot taqdim etilgan kuni 3-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari Bolaning holatini birlamchi baholab, uning asosiy ehtiyojlarini qondirish hamda xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻradi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari 1. Har bir holatni kompleks tarzda baholashdan oʻtkazadi. Bunda: bola toʻgʻrisida shakllantirilgan maʼlumotlar asosida uning ijtimoiy maqomini belgilash bilan bogʻliq choralar koʻriladi; yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatga kiritiladi; bolaning yoʻqotilgan shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini tiklash yoki mavjud boʻlmagan shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarini dastlabki tarzda olish choralari koʻriladi; sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda bola chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi; bolaning oilaviy sharoitlari oʻrganiladi; bola va uning oilasiga ularning ehtiyojlari asosida ijtimoiy yordam va xizmatlar koʻrsatiladi; bolaning davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan koʻchar va koʻchmas mol-mulkini dalolatnoma asosida hisobga olish (agar mavjud boʻlsa) choralari koʻriladi; bolaning manfaatiga maqbul keladigan joylashtirish shakli tanlanadi. 2. “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi. 3. Yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning ijtimoiy va sogʻligʻi holatini baholagandan soʻng, har bir bola uchun individual rivojlanish yoki integratsiya rejasini tuzadi. 4. Yetim bola va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolani muqobil joylashtirish shakliga berish choralarini koʻradi. Bir oy ichida
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan har bir bola toʻgʻrisida shakllantiriladigan hujjatlar
1. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan har bir bola toʻgʻrisida shakllantiriladigan hujjatlar roʻyxati:
a) tugʻilganlik haqida guvohnoma (identifikatsiyalovchi ID-karta) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (shu jumladan, tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvlaridan koʻchirma);
b) ota-ona (ota yoki ona)ning biometrik pasportlari (identifikatsiyalovchi ID-kartalari) maʼlumotlari (agar ota-ona toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlsa);
v) bolaning ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlib qolganligini yoki ota-onaning bola tarbiyasida ishtirok etish imkoni yoʻqligini tasdiqlovchi quyidagi hujjatlarning biri:
ota-onani ota-onalik huquqidan mahrum qilish yoki ota-onalik huquqini cheklash, muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topish, bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb eʼlon qilish toʻgʻrisidagi sud qaroridan nusxa * ;
ota-onaning, yolgʻiz ota yoki onaning oʻlimi haqidagi guvohnoma maʼlumotlari;
ota-onaning (yolgʻiz ota yoki onaning) bolaning farzandlikka olinishiga roziligi toʻgʻrisida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan arizasi * ;
ota-onaning (yolgʻiz ota yoki onaning) bolani vasiylikka, homiylikka berishga roziligi toʻgʻrisidagi arizasi * ;
ota-onaning jinoyat sodir etilganligi boʻyicha gumon qilinuvchi yoki ayblanuvchi shaxs sifatida tergov hibsxonasida yoxud ozodlikdan mahrum etish shaklidagi jazoni ijro etish muassasalarida ekanligi haqidagi sud qaroridan nusxa * ;
g) tibbiy koʻrikdan oʻtganligi haqidagi hujjatlar (vrachlik-maslahat komissiyasi, ruhiy-asab, sil kasalligiga qarshi kurash va narkologiya muassasalari, teri-tanosil kasalliklari maʼlumotnomalari) * ;
d) tashlab ketilgan (topib olingan) va qoldirib ketilgan bolalar boʻyicha ichki ishlar organlari tomonidan tuzilgan dalolatnoma hamda tegishli hududiy davolash-profilaktika muassasalarida qoldirib ketilgan bolaning sogʻligʻi holati toʻgʻrisida tibbiy dalolatnoma * ;
e) bolaning yashash joyi boʻyicha vakolatli organ, profilaktika inspektori va mahalla raisi tomonidan imzolanadigan va bolaning oiladan olish sababi va asoslari, turmush va taʼminot sharoitlari koʻrsatilgan dalolatnoma * ;
j) vakolatli organning bolaga vasiylik yoki homiylik belgilanganligi, uning Bolalar uyiga, Mehribonlik uyiga va boshqa muqobil joylashtirish shakllariga joylashtirilganligi haqidagi qarori, oilaga tarbiyaga (patronat) va oilaviy bolalar uyiga berish boʻyicha shartnoma, ularni farzandlikka olish asosli ekanligi va farzandlikka olinayotgan bolaning manfaatlariga hamda tutingan ota-onalarga berish maqsadga muvofiqligi haqidagi xulosasi * ;
z) oʻn yoshga toʻlgan bolaning uni muqobil joylashtirishning shakllariga berishga roziligi (arizasi) * ;
i) bolani avvalgi muqobil joylashtirish shakllariga berilganligi toʻgʻrisidagi hujjat (agar bola avval muqobil joylashtirish shakllariga berilgan boʻlsa) * .
2. “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar toʻgʻrisida qoʻshimcha ravishda kiritiladigan maʼlumotlar roʻyxati (agar mavjud boʻlsa) * :
a) turar joy va boshqa koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjatlar (egalik huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida guvohnoma, turar joyni ijaraga berish shartnomasi, orderi);
b) bolaning nomiga bankda hisob raqamini ochish toʻgʻrisidagi shartnoma;
v) aka-uka, opa-singil va boshqa yaqin qarindoshlari va ularning yashash (turar) joylari haqidagi maʼlumotlar;
g) sudning alimentlar undirish toʻgʻrisidagi qarori, nafaqa oluvchi ijtimoiy himoyaga muhtoj bolaning pensiya guvohnomasi;
d) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasining nogironlikni belgilash toʻgʻrisidagi qarori, nogironligi boʻlgan bolaning reabilitatsiya dasturi;
e) muqobil joylashtirishning shakllariga berilgan (farzandlikka olish bundan mustasno) bolaning mol-mulkini boshqarish haqidagi tegishli “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining ruxsatnomasi;
j) muqobil joylashtirishning shakllariga berilgan (farzandlikka olish bundan mustasno) bolaning manfaati uchun tuzilgan shartnomalar;
z) merosga ega boʻlish huquqini tasdiqlovchi hujjat;
i) ish (oʻqish) joyidan maʼlumotnoma;
k) bolani farzandlikka yoki oilaviy bolalar uyiga olish istagini bildirgan shaxslarning oilaga olinayotgan bolaning tibbiy tashxisidan xabardorligi toʻgʻrisida maʼlumotlar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 3-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar (keyingi oʻrinlarda — bolalar)ni muqobil joylashtirish shakllariga (vasiylikka, homiylikka, farzandlikka, tutingan (foster) oilaga (oilaga tarbiyaga (patronat) va oilaviy bolalar uyi) olish istagini bildirgan fuqarolarni hisobga olish, muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
muqobil joylashtirish shakllari — vasiylik va homiylikni belgilash, bolani farzandlikka olish, tutingan (foster) oila (oilaga tarbiyaga (patronat) va oilaviy bolalar uyi (qisqa muddatli, uzoq muddatli yoki ixtisoslashgan xizmat), joylashtirish xizmati), ixtisoslashtirilgan tarbiya hamda qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa shakllar;
nomzodlar — bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan shaxslar;
tutingan ota-onalar — bolalarni tutingan (foster) oila (oilaga tarbiyaga (patronat) va oilaviy bolalar uyi (qisqa muddatli, uzoq muddatli yoki ixtisoslashgan xizmat), joylashtirish xizmati)ga olgan fuqarolar.
3. Muomalaga layoqatli Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish boʻyicha nomzod boʻlishi mumkin, mazkur Nizomning 1-ilovasidagi shaxslar bundan mustasno.
4. Nomzodlarni tanlash, kuzatib borish hamda monitoring qilish vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.
Vakolatli organ aholi oʻrtasida bolalarni oilaga joylashtirishning ustuvorligi, ular uchun nomzodlarni topish boʻyicha ommaviy targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshiradi, bolalarni oilaga olishning shakllari, tartibi haqida fuqarolarni xabardor qiladi.
5. Vakolatli organ nomzodlardan ariza qabul qilguniga qadar ularga bolani tarbiyaga olish uchun talab etiladigan hujjatlar, shuningdek, ularga muqobil joylashtirish shakllari, ularning huquq va majburiyatlari, bolaning huquqlari va qonuniy manfaatlari, bolani oilaga olishning huquqiy oqibatlari toʻgʻrisida axborot beradi.
2-bob. Nomzodlarni tanlash va xulosa tayyorlash
1-§. Nomzodlarni tanlash
6. Bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan nomzodlar ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq vakolatli organ tomonidan tanlanadi.
7. Nomzod oʻzining yashash joyi boʻyicha vakolatli organga bevosita kelgan holda yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza va mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq talab etiladigan hujjatlarni taqdim etadi.
Arizada nomzodning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash joyi, oilaviy holati, agar bolalari (shu jumladan, farzandlikka olingan bolalari) mavjud boʻlgan taqdirda, ularning soni va yoshi, shuningdek, bolani tarbiyaga olish shakli koʻrsatiladi.
Zarur hujjatlar va maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi.
8. Bolalarni oilaga tarbiyaga (patronat), farzandlikka olayotgan yoki oilaviy bolalar uylarini tashkil qilayotgan fuqarolar belgilangan hujjatlardan tashqari farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kurslarida (keyingi oʻrinlarda — tayyorlov kurslari) oʻqiganligi haqidagi sertifikatni ham taqdim etadilar.
Bunda er-xotinlar oʻrtasida biri ikkinchisining oldingi turmushidagi farzandini farzandlikka olayotganida tayyorlov kurslarida oʻqishi ixtiyoriy hisoblanadi.
9. Oilaga tarbiya (patronat)ga olish istagini bildirgan shaxslarga bolani tayyorlov kurslari sertifikatisiz olishga ruxsat beriladi. Bunda tutingan ota yoki ona 6 oy ichida tayyorlov kurslarida oʻqib, sertifikat olishi va vakolatli organga taqdim etishi lozim.
Tayyorlov kurslaridan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazida oʻtilgan boʻlsa sertifikat vakolatli organ tomonidan mustaqil ravishda olinadi.
10. Vakolatli organ nomzodlardan ariza hamda tegishli hujjatlarni qabul qilgan kundan boshlab 10 ish kuni ichida ularning turmush va taʼminot sharoitlarini oʻrganib chiqadi hamda bu haqida mazkur Nizomga 4-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq dalolatnoma tuzadi.
Nomzodlarning turmush va taʼminot sharoitlari oʻrganilayotganda, vakolatli organ turar joyning maishiy-xoʻjalik sharoitlarini, bola uchun yaratilgan shart-sharoitni, ariza beruvchining sogʻligʻini, shaxsiy fazilatlari va bolani oilaga olishga undagan sabablarni, ularning bolani tarbiyalash boʻyicha qobiliyatlarini, oilada yashovchilarning bolani tarbiyalash uchun oilaga qabul qilinishiga nisbatan munosabatini oʻrganadi.
Nogironligi boʻlgan bolalar oilaga tarbiyalash uchun qabul qilinayotganda dalolatnomada bolaning yashashi uchun zarur shart-sharoitlar mavjudligi aks ettirilishi lozim.
11. Vakolatli organ tomonidan oʻrganish yakunlari boʻyicha 3 ish kuni ichida nomzodlarning nomzod boʻla olishi mumkinligi (mumkin emasligi) toʻgʻrisida Agentlik tomonidan tasdiqlangan namunadagi xulosa beriladi.
Nomzodlarni nomzod boʻla olishi mumkinligi toʻgʻrisida xulosa berishga quyidagilar asos hisoblanadi:
taqdim qilingan hujjatlarning qonunchilik talablariga muvofiqligi;
tayyorlov kurslarida oʻqiganligini tasdiqlovchi sertifikatning mavjudligi (bolalarni oilaga tarbiyaga (patronat), farzandlikka olayotgan yoki oilaviy bolalar uylarini tashkil qilayotgan fuqarolar uchun);
bolalarni tarbiyalash uchun oilaga olish istagini bildirgan nomzodlarning bolalarni tarbiyalashda qonunchilik hujjatlarida belgilangan majburiyatlarini bajara olish imkoniyatlari;
nomzodlarning psixologik holati va bola tarbiyalashda yetarlicha koʻnikmalari mavjudligi;
bolalarni tarbiyalash uchun oilaga olish istagini bildirgan nomzodlarning bolaga huquqiy, ijtimoiy, psixologik-pedagogik yordam koʻrsatish borasida bilim va koʻnikmaga egaligi;
chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan bolalarni vasiylikka, homiylikka yoki farzandlikka olinishida Xalqaro tarbiyaga berish komissiyasining xulosasi (sanasi va raqami).
Ijobiy xulosa berilgan farzandlikka olishga nomzodlar yashash joyidagi vakolatli organning qarori bilan qaror qabul qilingan kunda nomzod sifatida hisobga (navbatga) qoʻyiladi.
12. Quyidagi holatlar vakolatli organning salbiy xulosasiga asos boʻladi:
turar joy sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativ talablariga javob bermasligi;
taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilganligi yoki hujjatlar toʻliq shakllantirilmaganligi;
ushbu Nizomga 1-ilovada nazarda tutilgan holatlarning mavjudligi;
bolalarni tarbiyaga olishga oila aʼzolaridan birining qarshi ekanligi.
13. Vakolatli organ salbiy xulosa asosida bolani muqobil joylashtirish shakllaridan biriga olish istagini bildirgan shaxsni nomzod sifatida hisobga (navbatga) qoʻyishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda 2 ish kuni ichida qabul qilingan qarorni unga taqdim etadi.
Nomzod qarordan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yoki sud tartibida shikoyat qilishi mumkin.
14. Vakolatli organ bolalarni tarbiyalash uchun oilaga olish istagini bildirgan nomzodlarni, farzandlikka olish holatlari bundan mustasno, tanlash jarayonida, zaruratga koʻra, quyidagi manfaatdor va ishga aloqador shaxslarni jalb etishi mumkin:
mahalla raislari, profilaktika inspektorlari va xotin-qizlar faollari;
bolaning qarindoshlari.
2-§. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari tomonidan chet el fuqarosi boʻlgan yoki fuqaroligi boʻlmagan bolani vasiylik, homiylikka yoki farzandlikka olishning oʻziga xos xususiyatlari
15. Chet el fuqarosi boʻlgan yoki fuqaroligi boʻlmagan bolani farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olish istagini bildirgan shaxs oʻz turar joyidagi vakolatli organga mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan hujjatlarni ilova qilgan holda ariza bilan murojaat qilish huquqiga ega.
16. Chet el fuqarosi boʻlgan farzandlikka, vasiylik yoki homiylikka olinayotgan bolaning Oʻzbekiston Respublikasiga kirishi va yashashiga ruxsatnoma Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan beriladi.
Ruxsatnomani olish uchun fuqarolar yashash joyidagi ichki ishlar organlariga tegishli shakldagi anketa-arizani toʻldirib, quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladilar:
bola bilan qarindoshligini tasdiqlovchi hujjat yoki turli sabablarga koʻra oʻz vatanida bolani olishning imkoni yoʻqligini tasdiqlovchi hujjat;
bolaning ota-onasi vafot etganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi yoki bolaning ota-onasi bedarak yoʻqolganligi, vafot etgan deb eʼlon qilinganligi toʻgʻrisidagi sud qarori;
farzandlikka olinayotgan bola ota-onasining ota-onalik huquqidan mahrum qilinganligi toʻgʻrisidagi sud qarori;
vasiylikka yoki homiylikka olinayotgan bolaning ota-onasi shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari nusxalari;
bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi.
Agar ota-onasi mavjud boʻlsa ularning farzandini vasiylikka, homiylikka yoki farzandlikka berilishiga roziligi talab etiladi.
Tekshiruv natijalariga koʻra ichki ishlar organlari soʻrovnoma va boshqa hujjatlarni olgan kundan boshlab 30 ish kuni ichida vasiylik, homiylik yoki farzandlikka olinayotgan bolaga Oʻzbekiston Respublikasiga kirishiga va doimiy yashashiga ruxsat beradi yoki rad etadi.
17. Farzandlikka oluvchi, vasiy yoki homiy boʻlish imkoniyati toʻgʻrisida xulosa tayyorlash uchun vakolatli organ tegishli hujjatlarni qabul qilingan kundan boshlab 10 ish kuni ichida farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olish istagini bildirgan shaxsning yashash sharoitini oʻrganib chiqadi va dalolatnoma tuzadi.
Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar, shuningdek, bolani farzandlikka, vasiylik yoki homiylikka olish istagini bildirgan shaxslarning turmush sharoitlarini oʻrganib chiqish dalolatnomasi asosida vakolatli organ ariza berilgan kundan boshlab 30 ish kuni ichida ularning farzandlikka oluvchi, vasiy yoki homiylar boʻlishi imkoniyati toʻgʻrisidagi xulosani tayyorlaydi. Farzandlikka oluvchi, vasiy yoki homiylar boʻlishi imkoniyati toʻgʻrisidagi xulosa bilan birga ariza beruvchiga u farzandlikka olishga, vasiy yoki homiy boʻlishga nomzod sifatida hisobga qoʻyilganligi haqidagi hujjat beriladi.
Vakolatli organning fuqaroni farzandlikka olishga, vasiy yoki homiy boʻlishga nomzod sifatida hisobga qoʻyishning rad etilishi haqidagi qarori 5 ish kuni ichida ariza beruvchiga yetkaziladi. Ayni bir vaqtda ariza beruvchiga qaror yuzasidan shikoyat qilish tartibi tushuntiriladi.
18. Bolani farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olish uchun ruxsat olmoqchi boʻlgan chet elda doimiy yashayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari Oila kodeksining 161 1 -moddasida nazarda tutilgan holatlarda Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalariga mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan hujjatlarni ilova qilgan holda ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.
Arizada bolani vasiylikka, homiylikka yoki farzandlikka olish istagini bildirgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash joyi, nikohda qachondan beri turganligi, er-xotinning birga yoki alohida yashashi, agar farzandlari boʻlsa, ularning soni va yoshi, farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olinayotgan bolaning yoshi va jinsi koʻrsatiladi.
19. Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonalari yoki konsullik muassasalari 10 ish kuni ichida farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka oluvchilarning yashash sharoitlarini oʻrganib chiqib, ariza va mazkur Nizomning 3-ilovasida hujjatlarning nusxalarini keyinchalik Agentlikka taqdim etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga yuboradi.
Agentlik farzandlikka, vasiylik yoki homiylikka olinayotgan bolaga Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish va doimiy yashash uchun ruxsatnoma olish uchun ariza beruvchining hujjatlari nusxalarini Ichki ishlar vazirligiga yuboradi.
Chet elda doimiy yashayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari tomonidan farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olishga tegishli qaror (ruxsat yoki rad etish toʻgʻrisida) Agentlik direktorining buyrugʻi asosida tashkil etiladigan Xalqaro tarbiyaga berish Komissiyasi tomonidan mazkur Nizomning 3-ilovasida nazarda tutilgan hujjatlar kelib tushgan kundan boshlab 10 ish kuni ichida shakllantiriladi.
Fuqaro bolani farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka oluvchi boʻla olishi (boʻla olmasligi) haqidagi qaror 3 ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga ariza beruvchiga taqdim etish uchun yuboriladi.
3-§. Chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan bolalarni vasiylikka, homiylikka yoki farzandlikka olishning oʻziga xos xususiyatlari
20. Oʻzbekiston Respublikasi hududida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan bolani farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olishda Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 151 — 167 , 237-moddalari , Fuqarolik protsessual kodeksi , “Vasiylik va homiylik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , ushbu Nizom, Oʻzbekiston Respublikasida voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan vasiylik va homiylik toʻgʻrisidagi nizom hamda Bolalarni farzandlikka olish toʻgʻrisidagi nizom talablariga rioya qilinishi lozim.
Bunday holatda bolaga nisbatan vasiylik yoki homiylik Xalqaro tarbiyaga berish Komissiyasining xulosasi asosida vakolatli organ qarori bilan belgilanadi.
21. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan bolalarni farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olish Oʻzbekiston Respublikasida oʻz diplomatik vakolatxonasi mavjud boʻlgan davlatlarning fuqarolari tomonidan amalga oshirilishi mumkin.
22. Bolani farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olish istagini bildirgan shaxslarni roʻyxatga olish “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) orqali Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.
Bunda farzandlikka, vasiylik yoki homiylikka olishning asosiy sharti vasiylik, homiylik yoki farzandlikka olish masalasini koʻrib chiqishda nomzodlarning shaxsan ishtirok etishi hamda diplomatik vakolatxonaning bola vasiylikka, homiylikka yoki farzandlikka olish istagini bildirgan fuqarolarning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan vaqti, turar joyi, moddiy ahvoli haqidagi maʼlumotlar, tibbiy xulosa, oilaning axloqiy-ruhiy shart-sharoiti, shuningdek, bolani vasiylikka, homiylikka yoki farzandlikka oluvchining har biriga tavsifnomalarni oʻz ichiga olgan iltimosnomasi hisoblanadi.
Bolalarni farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olgan chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar bolalar balogʻatga yetguniga qadar har yili xorijiy davlatlarning tegishli diplomatik vakolatxonalari orqali Agentlikka bolaning psixik va jismoniy holati, uning yashash va tarbiyalanish sharoitlari toʻgʻrisida axborot taqdim etadilar. Ushbu maʼlumotlar xorijiy davlatning maxsus vakolatli organi tomonidan tasdiqlanishi lozim.
23. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida yashayotgan bolani vasiylikka, homiylikka yoki farzandlikka olish nomzod qaysi davlatning fuqarosi boʻlsa, oʻsha davlatning vakolatli organi tomonidan amalga oshiriladi. Bunda bolani farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olish Agentlik tomonidan ruxsat berilgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasida haqiqiy deb eʼtirof etiladi.
24. Agar farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olish natijasida bolaning Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari va xalqaro shartnomalar bilan belgilangan huquqlari buzilsa, bolani tarbiyaga olgan shaxs qaysi davlat fuqarosi boʻlishidan qatʼi nazar, bolani olishni amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi, agar farzandlikka, vasiylikka yoki homiylikka olingan boʻlsa, sud tartibida bekor qilinishi yoxud vakolatli organning qarori bilan tugatilishi lozim.
3-bob. Nomzodlarning hisobini yuritish tartibi
25. Bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan shaxslar yuzasidan ularning nomzod boʻla olishi mumkinligi toʻgʻrisida qaror berilgan taqdirda, ularga tegishli maʼlumotlar koʻrsatilgan holda “Ijtimoiy himoya” ATga kiritiladi.
26. Nomzod haqidagi maʼlumotlar, agar uning farzandlikka oluvchi, vasiy yoki homiy yoxud tutingan ota-ona boʻlishi uchun asoslari boʻlsa, mazkur shaxsning yozma arizasiga muvofiq “Ijtimoiy himoya” ATga kiritiladi.
Nomzod haqidagi maʼlumotlarni “Ijtimoiy himoya” ATga kiritishdan avval, mazkur shaxs oʻzi haqidagi maʼlumotlar roʻyxati, maʼlumotlarni rasmiylashtirish asoslari va ulardan foydalanish tartibi bilan tanishtiriladi.
27. Nomzod haqidagi maʼlumotlar quyidagilarni oʻzi ichiga oladi:
familiyasi, ismi, otasining ismi, identifikatsiyalovchi ID-karta maʼlumotlari, fuqaroligi, millati, yashash yoki turar joy manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (mavjud boʻlgan taqdirda);
shaxsning yashash joyidagi vakolatli organ tomonidan berilgan uning yashash sharoiti, farzandlikka oluvchi, vasiy (homiy) yoki tutingan ota-ona boʻlishi asosliligi toʻgʻrisidagi xulosasi (sanasi va raqami);
chet el fuqarosining va chet elda yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining yashash sharoiti, uning vasiy, homiy yoki farzandlikka oluvchi boʻlishi asosliligi toʻgʻrisidagi u yashaydigan davlatning qonunchilik hujjatlariga asosan berilgan xulosasi (sanasi va raqami), fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning ular doimiy yashayotgan davlatning qonunchiligiga muvofiq berilgan xulosasi (sanasi va raqami);
yetim, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolani oʻz oilasiga tarbiyaga olish istagini bildirgan shaxs tomonidan tanlangan bola tarbiyalanayotgan muassasa yoki tutingan (foster) oilaga berilgan yoʻllanma (sanasi, bolaning familiyasi, ismi, otasining ismi);
yetim, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolani oʻz oilasiga tarbiyaga olishi;
bolani oʻz oilasiga tarbiyaga olish istagini bildirgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Ijtimoiy himoya” ATda hisobini yuritish toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.
28. Nomzodlar haqidagi maʼlumotlardan shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq foydalaniladi.
Nomzodlar haqidagi maʼlumotlar faqat qonunchilik hujjatlariga muvofiq sud, prokuratura va tergov organlarining rasmiy soʻrovlariga asosan taqdim etilishi mumkin.
29. Nomzodlar roʻyxatga olinganidan soʻng, bir yil davomida tarbiyaga bola olmagan taqdirda, tegishli vakolatli organga navbat asosida bolani nomzodga tarbiyaga berish jarayoni boshlanishidan avval sogʻligʻi holati haqidagi tibbiy xulosani yangidan taqdim etadi.
Agar nomzod yashash joyini oʻzgartirgan taqdirda, bu haqida 7 kun ichida dastlabki hisobga olgan vakolatli organni xabardor qilishi shart.
4-bob. Bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish tartibi
30. Nomzodlar (bundan qisqa muddatli tutingan (foster) oilani tashkil etgan fuqarolar mustasno) muqobil joylashtirishning shakllariga berilishi mumkin boʻlgan bolalar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun bolalar yashayotgan hududidagi vakolatli organga murojaat etadi.
31. Muqobil joylashtirish shakllariga berilishi mumkin boʻlgan bolalar haqidagi ochiq maʼlumotlar mazkur Nizomga muvofiq “Ijtimoiy himoya” ATga kiritilgan nomzodlarga vakolatli organ tomonidan ularning murojaatiga koʻra ushbu murojaat kelib tushgan kundan boshlab 1 ish kuni ichida taqdim etadi.
Agar bolani bir necha shaxs oʻz oilasiga tarbiyaga olish istagini bildirsa, bola haqidagi tegishli maʼlumotni olishda ustuvorlik huquqiga bola yashab turgan mahalla, ovul, qishloq yoki shahar (shaharcha)dagi nomzod, agar nomzodlar bir hududdan boʻlsa “Ijtimoiy himoya” ATda oldinroq muddatda roʻyxatdan oʻtgan nomzod ega boʻladi.
32. Vakolatli organ nomzodning soʻroviga asosan muqobil joylashtirish shakllariga olinayotgan bola bilan koʻrishish uchun unga bolalar uchun moʻljallangan muassasalarga yoki boshqa muqobil joylashtirish shakliga (farzandlikka olingan bolalar bundan mustasno) yoʻllanma beradi, “Ijtimoiy himoya” ATda yoʻllanma berilganligi haqida tegishli maʼlumotlar qayd etadi.
33. Bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga berish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
5-bob. Muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatib borish hamda monitoring qilish
34. Muqobil joylashtirish shakllariga tarbiyalash uchun berilgan bolaning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, uning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini, bolaning individual rivojlanish yoki integratsiya rejasining amalga oshirilishini hamda uning oilaga yoki muassasaga moslashganligini kuzatish va monitoring qilish bolaning haqiqatda yashayotgan joyidagi vakolatli organ tomonidan rejali va rejadan tashqari shaklda olib boriladi.
35. Muqobil joylashtirish shakllariga tarbiyalash uchun berilgan bolalarning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini oʻrganish hamda monitoring qilish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
a) farzandlikka olingan bolaning turmush sharoitlari va tarbiyalanishining monitoringi faqat vakolatli organ tomonidan, farzandlikka olish belgilangandan dastlabki 3 yil mobaynida har olti oyda kamida bir marotaba amalga oshiriladi, 3 yil oʻtgandan keyin monitoring qilish zarurligi vakolatli organ tomonidan farzandlikka oluvchi(lar) oilasida shakllanayotgan aniq vaziyatga muvofiq yakka tartibda belgilanadi.
Farzandlikka olingan bolaning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini monitoring qilish farzandlikka olish sir saqlangan holda oʻtkaziladi;
b) bolani vasiylik va homiylikka olgan oilalarni kuzatish va monitoring qilish har uch oyda kamida bir marotaba joyiga chiqqan holda amalga oshiriladi;
v) tutingan (foster) oilalarda tarbiyalanayotgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish har oyda kamida bir marotaba tutingan ota-onalarning xonadoniga tashrif buyurgan holda amalga oshiriladi;
g) Bolalar uylari, Mehribonlik uylari hamda yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tarbiyalash xizmatini koʻrsatuvchi boshqa tashkilotlarni rejali kuzatish va monitoring qilish ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasasi (tashkiloti)ga tashrif buyurgan holda Agentlik direktori tomonidan belgilangan muddatlarda amalga oshiriladi.
Bolalar uylari, Mehribonlik uylari hamda yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tarbiyalash xizmatini koʻrsatuvchi boshqa tashkilotlarni rejadan tashqari kuzatish va monitoring qilish vakolatli organ tomonidan, zarurat boʻlganda, istalgan vaqtda amalga oshirilishi mumkin.
36. Vakolatli organ bolani vasiylikka va homiylikka olgan oilalarni hamda tutingan (foster) oilalarni rejali va rejadan tashqari kuzatish va monitoring qilishda mahalla raislari, profilaktika inspektorlari va xotin-qizlar faollari, shuningdek, bolaning qarindoshlari va boshqalarni jalb qilishi mumkin.
37. Rejali va rejadan tashqari kuzatish va monitoring qilishda quyidagi holatlarga alohida eʼtibor qaratiladi:
bolaning individual rivojlanish rejasi yoki individual integratsiya rejasining amalga oshirilishi holati;
bolaning yashashi va rivojlanishi uchun sharoitlar mavjudligi;
xonadonning maishiy-xoʻjalik sharoitlari;
bolaning oila yoki muassasa muhitiga hamda oila aʼzolari yoki muassasa xodimlarining bola xulqi va xarakteriga moslashganligi;
bolaning tarbiyasi, taʼlimi, aqliy rivojlanishi, sogʻligʻi, tashqi koʻrinishi, gigiyenaga rioya qilinishi, xulqi, emotsional hamda jismoniy rivojlanishi;
bolaning alohida qiziqish va qobiliyatlarining qoʻllab-quvvatlanishi;
oila aʼzolarining oʻzaro munosabatlari;
bolaning har tomonlama rivojlanishini taʼminlash uchun taʼlim, sport, maishiy va sanʼat sohalariga oid qoʻshimcha mashgʻulotlarga jalb etilganligi va boshqalar.
38. Yuridik yoki jismoniy shaxslar tomonidan muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolani parvarishlash va tarbiyalash bilan bogʻliq majburiyatlar lozim darajada bajarmayotganligi yoxud bola huquqlari va qonuniy manfaatlarining buzilishi haqidagi murojaatlar kelib tushgan taqdirda, vakolatli organ rejadan tashqari monitoringni amalga oshiradi.
39. Kuzatish va monitoring qilish davomida bolaning tarbiyasi, rivojlanishi, huquqlari taʼminlanishi bilan bogʻliq muammo yoki kamchiliklar aniqlangan taqdirda, vakolatli organ tegishli davlat va nodavlat tashkilotlarini jalb qilgan holda, muammoni bartaraf etishga qaratilgan maslahat, psixologik-pedagogik, ijtimoiy, huquqiy, tibbiy va boshqa ijtimoiy xizmatlar tashkil etilishini taʼminlaydi. Bunda zarur hollarda, vakolatli organ tomonidan bolaning individual rivojlanish yoki integratsiya rejasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
40. Muqobil joylashtirish shakllariga olgan shaxslar tomonidan oʻzlariga yuklatilgan majburiyatlar bajarilmaganligi yoki bolaning huquqlari va qonuniy manfaatlari taʼminlanmaganligi bilan bogʻliq dalillar aniqlangan taqdirda, vakolatli organ oʻrganish dalolatnomasida bolaning yashashi va rivojlanishi uchun zarur boʻlgan sharoitni yaxshilash hamda majburiyatlarni bajarish yuzasidan koʻrsatma va tavsiyalarni aks ettiradi.
Monitoring davomida muqobil joylashtirish shakllariga olgan shaxslarga yuklatilgan majburiyatlarni lozim darajada bajarilmaganligi yoki bajarilmaganligi aniqlanganda, ularning javobgarlik masalasini hal qilish yuzasidan tegishli davlat organlariga takliflar kiritadi.
41. Muqobil joylashtirish shakllariga olgan shaxslar tomonidan harakatlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar, ular bilan tuzilgan shartnoma shartlariga zid ravishda amalga oshirilayotgan taqdirda yoxud ularning harakatlari bolaning sogʻligʻi, hayoti, jismoniy, psixologik, axloqiy rivojlanishiga jiddiy zarar yetkazayotgan boʻlsa, shuningdek, monitoring mobaynida aniqlangan kamchiliklarni bolani oiladan, shu jumladan muassasa yoki boshqa tashkilotdan ajratib olmay hal qilib boʻlmasligi maʼlum boʻlganda, vakolatli organ monitoring oʻtkazilgandan soʻng 3 kun ichida:
vasiy, homiy yoki tutingan ota-onalarni belgilangan majburiyatlarini bajarishdan chetlashtirish va bolani oiladan olish haqida qaror qabul qiladi;
farzandlikni bekor qilish boʻyicha asoslantiruvchi hujjatlar bilan sudga murojaat qiladi;
Bolalar uylari, Mehribonlik uylari hamda yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tarbiyalash xizmatini koʻrsatuvchi boshqa tashkilotlar rahbari, shu jumladan bolaning huquq va manfaatlariga zid xatti-harakatni amalga oshirgan xodimni qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlik masalasini hal qilish uchun vakolatli davlat organlariga maʼlumot taqdim etadi;
tutingan ota-onalar bilan tuzilgan shartnomani bekor qiladi;
bolaning xavfsizligini taʼminlaydi;
bolani boshqa vasiy, homiy yoki tutingan ota-onalarga berish yoxud yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tarbiyalash xizmatini koʻrsatuvchi boshqa muassasa va tashkilotlarga joylashtirish choralarini koʻradi.
42. Bolaning yashash manzili oʻzgarganda, yangi manzilda joylashgan hududdagi vakolatli organ bolaga tegishli shaxsiy hujjatlar yigʻmajildini qabul qilgan kunidan boshlab 10 kun ichida rejadan tashqari monitoringni amalga oshirishi shart.
43. Monitoring natijalari “Ijtimoiy himoya” ATga kiritiladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
44. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
45. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Bolalarni vasiylikka, homiylikka, farzandlikka, oilaga tarbiyaga olish (patronat) hamda oilaviy bolalar uyini tashkil etish taqiqlangan shaxslar
1. Tarbiyaga joylashtirishning barcha shakllariga bolalarni olishi taqiqlangan shaxslarning umumiy roʻyxati:
a) ota-onalik huquqidan mahrum qilingan yoki ota-onalik huquqi cheklanganlar, shuningdek, farzandini tarbiya, davolash (sogʻlomlashtirish) va aholini ijtimoiy muhofaza qilish muassasa yoxud tashkilotlardan olmasdan oʻzining ota-onalik majburiyatlarini bajarmagan ota-onalar;
b) qonun bilan belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilganlar;
v) ruhiy-asab kasalliklari yoki narkologiya muassasalarida roʻyxatda turuvchilar;
g) sobiq farzandlikka oluvchilar yoki oilaga joylashtirishning boshqa muqobil shakllarida bola tarbiyasi bilan shugʻullangan shaxslar, agar ular farzandlikka olish yoxud bola tarbiyalash boʻyicha zimmalariga yuklangan majburiyatlarni bajarishdan boʻyin tovlaganliklari yoki ularni lozim darajada bajarmaganliklari, ota-onalik huquqini suiisteʼmol qilganliklari, bolalarga nisbatan shafqatsizlik bilan muomalada boʻlganliklari, shuningdek, surunkali ichkilikbozlik yoki giyohvandlikka mubtalo boʻlganliklari munosabati bilan vasiylik va homiylikdan chetlashtirilgan, farzandlikka olish yoki ular bilan tuzilgan shartnoma bekor qilingan boʻlsa;
d) hayotga, sogʻliqqa qarshi jinoyatlar, hayot yoki sogʻliq uchun xavfli boʻlgan jinoyatlar, jinsiy erkinlikka, oilaga, yoshlarga va axloqqa qarshi, shaxsning ozodligiga, shaʼni va qadr-qimmatiga qarshi (bundan tuhmat, haqorat qilish mustasno), fuqarolarning konstitutsiyaviy huquq va erkinliklariga qarshi (bundan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzish, mualliflik yoki ixtirochilik huquqlarini buzish mustasno), tinchlikka va insoniyatning xavfsizligiga qarshi, Oʻzbekiston Respublikasiga qarshi jinoyatlar, oʻzganing mol-mulkini talon-toroj qilish bilan bogʻliq boʻlgan jinoyatlar, jinoiy yoʻl bilan topilgan mol-mulkni olish yoki oʻtkazish, tijoratda pora evaziga ogʻdirib olish yoxud nodavlat tijorat tashkilotining yoki boshqa nodavlat tashkilotining xizmatchisini pora evaziga ogʻdirib olish, boshqaruv tartibiga, shuningdek odil sudlovga qarshi jinoyatlar, qiynoqqa solish va boshqa shafqatsiz, gʻayriinsoniy yoki qadr-qimmatni kamsituvchi muomala hamda jazo turlarini qoʻllash, jamoat xavfsizligiga qarshi jinoyatlar (bundan uchuvchisiz uchadigan apparatlarni qonunga xilof ravishda olib kirish, oʻtkazish, olish, saqlash yoki ulardan foydalanish, karantinli va inson uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar tarqalishi haqida haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlarni tarqatish, uchuvchisiz uchadigan apparatlarni saqlash va ulardan foydalanish tartibini buzish, tadqiqot faoliyatini amalga oshirishda xavfsizlik qoidalarini buzish, mehnatni muhofaza qilish qoidalarini buzish, sanitariyaga oid qonunchilikni yoki epidemiyalarga qarshi kurash qoidalarini buzish, togʻ-kon, qurilish yoki portlatish ishlari xavfsizligi qoidalarini buzish, yongʻin xavfsizligi qoidalarini buzish mustasno), giyohvandlik vositalarining yoki psixotrop moddalarning qonunga xilof muomalasidan iborat jinoyatlar, jamoat tartibiga qarshi jinoyatlar va harbiy mansabdorlik jinoyatlari sodir etganlik uchun ilgari hukm qilingan yoki jinoyat ishi ayblilik toʻgʻrisidagi masala hal qilinmay turib tugatilganlar;
e) mazkur roʻyxatning 1-bandi “d” kichik bandida koʻrsatilgan jinoyatlar jumlasiga kirmaydigan ogʻir va oʻta ogʻir jinoyatlarni sodir etganlik uchun ilgari hukm qilingan yoki jinoyat ishi ayblilik toʻgʻrisidagi masala hal qilinmay turib tugatilganlar;
j) quyidagi kasalliklardan biriga chalingan shaxslar:
I, II, V guruh dispanser hisobidagi barcha joylashinuv shaklidagi sil kasalliklari (faol va surunkali);
barcha joylashinuvli yomon sifatli onkologik kasalliklar;
narkologik kasalliklar (alkogolizm, narkomaniya, toksikomaniya);
aqli zaiflikning barcha turlari;
tanosil kasalliklarining maishiy yoʻl bilan yuquvchi turlari (zaxm, soʻzak);
organizm funksiyalari barqaror buzilishining IV darajasi.
2. Oilaviy bolalar uyini tashkil etishi taqiqlangan shaxslarning qoʻshimcha roʻyxati:
a) oilaviy bolalar uyiga qabul qilinayotgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar bilan qarindoshligi (bobo, buvi, tugʻishgan yoki oʻgay aka, opa) boʻlganlar;
b) “Temir daftar”, “Ayollar daftari”ga kiritilgan, Ijtimoiy reyestrda roʻyxatga olingan oilalarning aʼzolari.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga qabul qilayotgan nomzodlarni (fuqarolarni) tanlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari Aholi oʻrtasida bolani oilaga joylashtirishning ustuvorligi, ular uchun nomzod vasiy va homiylarni izlash boʻyicha ommaviy targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshiradi. Murojaat qilgan shaxslarga bolalarni oilaga qabul qilishning shakllari, tartibi haqida xabardor qiladi. Muntazam 2-bosqich Bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan shaxslar Oʻzining yashash joyi boʻyicha “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga bevosita kelgan holda yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali bolani oilaga tarbiyaga olish uchun nomzod sifatida hisobga olish toʻgʻrisidagi ariza (unga talab etiladigan hujjatlarni ilova qilgan holda) bilan murojaat qiladi hamda talab etiladigan hujjatlarni taqdim etadi. Oʻz xohishiga koʻra 3-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari 1. Nomzodlarning murojaatlarini hamda taqdim etgan hujjatlarini oʻrganib chiqadi. 2. Zarur hujjatlarni “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali oladi. 3. Bolani tarbiyalash uchun oilasiga qabul qilish istagini bildirgan shaxslarning turmush va taʼminot sharoitlarini oʻrganib chiqadi hamda bu haqda tegishli dalolatnoma tuzadi. Ariza qabul qilingan kundan boshlab 10 ish kuni ichida 4. Oʻrganish yakunlari boʻyicha bolani tarbiyalash uchun oilasiga qabul qilish istagini bildirgan shaxsning nomzod boʻla olishi mumkinligi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va mazkur shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi yoxud shaxslarni nomzod boʻla olishi mumkin emasligi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 3 ish kuni ichida 5. Nomzod sifatida hisobga (navbatga) qoʻyishni rad etish toʻgʻrisida qarorni bolani muqobil joylashtirish shakllaridan biriga olish istagini bildirgan shaxsga taqdim etadi. 2 ish kuni ichida
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga qabul qilish istagini bildirgan nomzodlarning hisobini yuritish uchun zarur boʻlgan hujjatlar
1. Nomzodlar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati:
a) ariza * ;
b) tibbiyot muassasasining vrachlik-maslahat komissiyasining nomzodlar sogʻligʻi toʻgʻrisidagi xulosasi (bolani vasiylik yoki homiylikka olishga nomzodlar uchun talab etilmaydi);
v) sil kasalligiga qarshi kurashish (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bundan mustasno) va teri-tanosil dispanseridan olingan maʼlumotnomalar;
g) farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikat nusxasi (tutingan ota-onalar va farzandlikka oluvchilar uchun);
d) shaxsning ota-onalik huquqidan mahrum qilinganligi (qilinmaganligi), muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilganligi (topilmaganligi), farzandlik bekor qilinganligi (qilinmaganligi) haqidagi sud qarori (maʼlumot);
e) chet el fuqarosi boʻlgan yoki fuqaroligi boʻlmagan bolani farzandlikka yoki vasiylikka va homiylikka olishni xohlovchi shaxs quyidagi hujjatlarni qoʻshimcha ravishda taqdim etadi:
farzandlikka olinayotgan bola bilan qarindoshligini tasdiqlovchi hujjat yoki turli sabablarga koʻra oʻz vatanida farzandlikka olishning imkoni yoʻqligini tasdiqlovchi hujjat;
farzandlikka olinayotgan bolaning ota-onasi vafot etganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi yoki bolaning ota-onasi bedarak yoʻqolganligi, vafot etgan deb eʼlon qilinganligi toʻgʻrisidagi sud qarori ** ;
farzandlikka olinayotgan bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi, dalolatnoma yozuvidan koʻchirma ** ;
farzandlikka olinayotgan bolaning sogʻligʻi holati, jismoniy va aqliy rivojlanishi haqidagi tibbiy xulosa ** ;
ichki ishlar organining vasiylik, homiylikka yoki farzandlikka olinayotgan bolaning (boshqa mamlakatda doimo yashab kelayotgan bola uchun) Oʻzbekiston Respublikasiga kirishi va doimiy yashashi uchun ruxsatnoma;
oʻn yoshga toʻlgan vasiylik, homiylikka va farzandlikka olinuvchining oilaga olinishiga roziligi, jumladan, farzandlikka olinayotgan bolaning familiyasi, ismi, otasining ismi oʻzgarishiga va farzandlikka oluvchilarni uning ota-onasi sifatida yozilishiga roziligi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 156-moddasida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno ** ;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining chet el fuqarosi boʻlgan yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashayotgan (turgan) fuqaroligi boʻlmagan bolani farzandlikka olish haqidagi arizasiga mazkur bandda koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari bola qonuniy vakilining va bola qaysi davlat fuqarosi boʻlsa, oʻsha davlat vakolatli organining roziligi (fuqaroligi bor boʻlsa) ham ilova qilinadi ** .
2. “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadigan maʼlumotlar roʻyxati:
a) shaxsni tasdiqlovchi hujjat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
b) nikoh qayd etilganligi (agar nikohda boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumot;
v) sudlanganlik (sudlanmaganlik) holati haqida maʼlumot;
g) ish joyi, egallab turgan lavozimi va ish haqi koʻrsatilgan (agar mavjud boʻlsa) yoki boshqa daromad manbalari toʻgʻrisidagi maʼlumot * ;
d) turar joyga boʻlgan mulk huquqini yoki turar joydan foydalanish huquqini tasdiqlovchi maʼlumotlar;
e) narkologiya dispanseri hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;
j) ruhiy kasalliklar boʻyicha dispanser hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.
z) sil kasalligi boʻyicha hisobda turish yoki turmasligi boʻyicha maʼlumotnoma.
3. Chet elda doimiy yashayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati:
a) farzandlikka olishni xohlovchi shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash joyi, nikohda qachondan beri turganligi, er-xotinning birga yoki alohida yashashi, agar farzandlari boʻlsa, ularning soni va yoshi, farzandlikka olinayotgan bolaning yoshi va jinsi koʻrsatilgan ariza;
b) shaxsni tasdiqlovchi hujjat va uning nusxasi * ;
v) nikoh toʻgʻrisidagi guvohnomaning nusxasi (agar nikohda boʻlsa) yoki nikohda turmasligi haqidagi maʼlumotnoma;
g) tutingan ota-onalarni tayyorlash kursidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikat nusxasi (farzandlikka oluvchilar uchun);
d) er-xotindan biri tomonidan farzandlikka olinayotgan boʻlsa, boshqasining roziligi (agar er-xotin oilaviy munosabatlarni tugatgan, bir yildan ortiq birga yashamayotgan boʻlsa va erning (xotinning) yashash (turgan) joyi nomaʼlum boʻlsa, shuningdek, bu holatlarni tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlsa, farzandlikka olishda uning roziligi talab qilinmaydi);
e) vasiylik, homiylikka yoki farzandlikka olishni xohlovchi shaxslarning (shaxsning) ish joyidan egallab turgan lavozimi va ish haqi koʻrsatilgan yoki boshqa daromad manbalari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
j) tibbiyot muassasasining vrachlik-maslahat komissiyasining nomzodlar sogʻligʻi toʻgʻrisidagi xulosasi;
z) ruhiy-asab kasalliklari muassasasi xulosasi, teri-tanosil kasalliklari, narkologik va silga qarshi kurashish dispanserlarining maʼlumotnomalari;
i) sudlanganlik (sudlanmaganlik) holati haqida maʼlumotnoma;
k) shaxsning ota-onalik huquqidan mahrum qilinganligi (qilinmaganligi), muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilganligi (topilmaganligi), farzandlik bekor qilinganligi (qilinmaganligi) haqidagi sud qarori;
l) turar joyga boʻlgan mulk huquqini yoki turar joydan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjat;
m) farzandlikka olinayotgan bola bilan qarindoshligini tasdiqlovchi hujjat yoki turli sabablarga koʻra oʻz vatanida farzandlikka olishning imkoni yoʻqligini tasdiqlovchi hujjat;
n) vasiylik, homiylik yoki farzandlikka olinayotgan bolaning ota-onasi vafot etganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi yoki bolaning ota-onasi bedarak yoʻqolganligi, vafot etgan deb eʼlon qilinganligi toʻgʻrisidagi sud qarori;
o) bolaning ota-onasi mavjud boʻlsa ularning farzandini vasiylik va homiylikka yoki farzandlikka berilishiga notarial tartibda tasdiqlangan roziligi;
p) Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi tomonidan farzandlikka oluvchining oilaviy sharoiti va farzandlikka oluvchi boʻlishi imkoniyati toʻgʻrisidagi xulosa;
r) bolaning fuqaroligi (fuqaroligi mavjud boʻlsa) boʻlgan davlat vakolatli organining roziligi;
s) olinayotgan bolaning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi dalolatnoma yozuvidan koʻchirma;
t) olinayotgan bolaning sogʻligi, ruhiy va jismoniy rivojlanishini tasdiqlovchi tibbiy xulosa;
u) Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonasi vakillariga vasiylik, homiylikka va farzandlikka olingan bola haqida axborot berish va bola bilan muloqot qilish imkoniyatini berish toʻgʻrisidagi notarial tasdiqlangan majburiyat;
f) nomzodning yashash joyi boʻyicha vakolatli organning unga bolani vasiylik, homiylik yoki farzandlikka berish mumkinligi yuzasidan xulosasi * .
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Bolalarni muqobil joylashtirishning shakllariga olishni xohlovchi fuqarolar (er-xotin, erkak yoki ayol)ning turmush va yashash sharoitlarini oʻrganish boʻyicha ____-son DALOLATNOMA 20___ yil “___” _____________________ ___________________________________ (dalolatnoma tuzilgan joy) Nomzodning F.I.O. ______________________________________________________________________ Telefon raqami: _________________________________________________________________________ Tugʻilgan sanasi (kun/oy/yil) ______________________ Maʼlumoti: _____________________________ Pasport maʼlumotlari: _________________________________________________________________ (seriyasi, raqami, kim tomonidan va qachon berilgan, tugʻilgan sanasi, roʻyxatdan oʻtgan manzil) Kasbiy faoliyat turi/ish joyi____________________________________________________________ Yashash manzili:__________________________________________________________________________ Yashash xonadoni va uning holati ___________________________________________________________ (koʻp qavatli uy, hovli, yashash xonalari soni, yer maydoni, xonadonning holati, qoʻshimcha qurilma, sharoitlar va boshqalar) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Turar joy maqomi:_______________________________________________________________________ (miqdor, ijara va boshqalar) Uy xoʻjaligida mavjud uy hayvonlari (turi va soni):_________________________________________ Oʻrganish sababi (kerakligini belgilab tagiga chizing): bolani • vasiylik/homiylikka • farzandlikka olish • oilaga tarbiya (patronat)ga olish • oilaviy bolalar uyini tashkil etish Biz kuyida imzo chekuvchilar, _______________________________________________________________ (“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimlari) va_____________________________________________________________________________________, (mahalla raisi * F.I.O., Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimi vakili** F.I.O. lavozimi) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Nomzod ishtirokida uning yashash xonadonida turmush va yashash sharoitlari oʻrganish vaqtidagi holat quyidagilardan iborat: 1. Fuqaroligi ___________________________________________________________________________ 2. Oilaviy ahvoli________________________________________________________________________ 3. Turmush oʻrtogʻining F.I.O. (oilali boʻlsa) _________________________________________________ 4. Qachondan buyon nikohda turadi __________________________________________________________ 5. Farzandlarining mavjudligi, soni ______________________________________________________ T/r Farzandi F.I.O. Tugʻilgan yili, oy, sanasi Yashash manzili 1. 2. ... 6. Nafaqa olishi haqida maʼlumot _________________________________________________________ 7. Daromadi miqdori ____________________________________________________________________ 8. Xonadondagi xonalar soni, holati va jihozlanganligi _____________________________________ ________________________________________________________________________________________ 9. Bolalar uchun ajratilgan xonalar soni___________________________________________________ 10. Har bir xonada yaratilgan sharoitlar holati ____________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Nomzod bilan birga yashayotgan har bir oila aʼzosining F.I.O., yoshi va ularning roziligi. 1. ______________________________________________________________________________________ 2. ______________________________________________________________________________________ Nomzodning shaxsiy fazilati (jumladan, xarakteri, temperamenti, munosabatlarga kirishishi, farzandlikka oluvchi va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursida oʻqiganligi, oʻzlashtirish darajasi, olinadigan bola maʼlum boʻlsa — bu bolaga nisbatan munosabati va boshqalar) : ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Nomzod oilasi aʼzolarining oʻzaro munosabatlari xarakteri (oila aʼzolari oʻrtasidagi oʻzaro munosabat) : ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Bolani oilasiga olishi sababi (motivi): ____________________________________________________ Yuqoridagilardan kelib chiqib _______________ “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining Bolalarni ijtimoiy himoya qilish shuʼbasi, ijtimoiy xodim, mahalla raisi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimi** nomzod ________________________________ ___________________________ning turmush va yashash sharoitlarining holati va oila aʼzolarining roziligidan kelib chiqib ushbu xonadonda bolani vasiylik/homiylikka, oilaga tarbiya (patronat)ga, farzandlikka olish, oilaviy bolalar uyini (kerakligini belgilang) tashkil etish hamda unda bolalarni tarbiyalash uchun barcha zarur sharoitlar yetarli/yetarli emas deb hisoblaydi. ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining Bolalarni ijtimoiy himoya qilish shuʼbasi xodimi: _______ _____________________________________ (imzo) (F.I.O.) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining ijtimoiy xodimi: _______ _____________________________________ (imzo) (F.I.O.) ______________MFY raisi * : _______ _____________________________________ (imzo) (F.I.O.) Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlimi xodimi * : _______ _____________________________________ (imzo) (F.I.O.) Nomzodga amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq bolalarni muqobil joylashtirish shakllarini tashkil etish hamda bolalarni tarbiyalashga olish tartiblari, ularning huquq va majburiyatlari tushuntirildi. Nomzod: _______ ________________________________________ (imzo) (F.I.O.)
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 4-ILOVA
Voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan vasiylik va homiylik belgilash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Oila kodeksi va “Vasiylik va homiylik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan vasiylik va homiylikni belgilash, amalga oshirish, tugatish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom qoidalari sud tomonidan muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb eʼtirof etilgan fuqarolarga nisbatan, shuningdek, sogʻligʻining holatiga koʻra homiy tayinlashga muhtoj boʻlgan voyaga yetgan muomalaga layoqatli fuqarolarga nisbatan vasiylik va homiylik belgilash bilan bogʻliq munosabatlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
3. Voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan vasiylik va homiylikni belgilash Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida yashaydigan, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan voyaga yetmagan shaxslarga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vasiylik yoki homiylik belgilash Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasalari zimmasiga yuklanadi.
5. Vasiylik oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan yetim bolalarga va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga taʼminot, tarbiya va taʼlim berish, ularning mulkiy, shaxsiy nomulkiy huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish maqsadida belgilanadi.
Homiylik oʻn toʻrt yoshdan oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan yetim bolalar va ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga taʼminot, tarbiya va taʼlim berish, ularning mulkiy shaxsiy nomulkiy huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish maqsadida belgilanadi.
6. Vasiylik yoki homiylik yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga quyidagi hollarda belgilanadi:
ota-onasi vafot etganda yoki sud tomonidan vafot etgan deb eʼlon qilinganda;
ota-onasi sud qarori bilan ota-onalik huquqidan mahrum etilganda yoki ularning ota-onalik huquqi cheklanganda;
ota-onasi ikki oydan ortiq kasal boʻlishi oqibatida oʻzlarining ota-onalik majburiyatlarini bajara olmaganda;
ota-onasi sud qarori bilan muomalaga layoqatsiz deb topilganda;
ota-onasi bedarak yoʻqolganda;
ota-onasi bolalarni tarbiyalash yoki ularning huquq va manfaatlarini himoya qilishdan boʻyin tovlaganda, shu jumladan, ota-ona tarbiya, davolash muassasalari, tibbiy-ijtimoiy muassasalar va shunga oʻxshash muassasalardan bolasini olishdan bosh tortganda, shuningdek, boshqa zarur hollarda.
Ota-onalik huquqidan mahrum qilinmagan ota-onaning voyaga yetmagan farzandiga, agar ota-onasi bilan yashashi ushbu bolaning qonuniy manfaatlariga zid ekanligi hamda uning hayoti yoki sogʻligʻi uchun bevosita tahdid mavjudligi vakolatli organ tomonidan aniqlanganda, vasiy yoki homiy tayinlanishi mumkin.
2-bob. Vasiylik yoki homiylikni belgilash
1-§. Umumiy qoidalar
7. Vasiylik yoki homiylik belgilanishiga muhtoj boʻlgan voyaga yetmagan shaxslar Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq aniqlanadi, ularning turmush va taʼminot sharoitlarini tekshiruvdan oʻtkaziladi.
8. Vakolatli organ Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq vakolatli organ vasiy yoki homiy boʻlish istagini bildirgan shaxslarning turmush sharoitlarini tekshiruvdan oʻtkazadi va bu haqda dalolatnoma tuzadi hamda vasiy yoki homiy etib tayinlanishi mumkinligi toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi.
9. Vasiylik va homiylikka oid ishlarni koʻrib chiqishda vakolatli organ vasiy yoki homiy boʻlish istagini bildirgan shaxslarni, vasiylar va homiylarni, ariza beruvchilarni, manfaatdor va ishga aloqador shaxslar (qarindoshlar, nodavlat notijorat tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, ekspertlar, guvohlar hamda ayrim hollarda — vasiylikka yoki homiylikka muhtoj bolalar)ni taklif qilishi mumkin.
10. Vasiylik va homiylik vasiylik yoki homiylik belgilanishiga muhtoj boʻlgan voyaga yetmagan shaxsning yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyiga koʻra, agar bola muayyan yashash joyiga ega boʻlmasa, vasiyning yoki homiyning yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyiga koʻra belgilanadi.
11. Vasiylik yoki homiylikni belgilashda vasiy yoki homiy boʻlish istagini bildirgan shaxslarning axloqiy va boshqa shaxsiy fazilatlari, majburiyatlarni bajarish qobiliyati, vasiy, homiy va vasiylikdagi yoki homiylikdagi bola oʻrtasidagi munosabatlar, vasiy yoki homiy oilasining vasiylikdagi yoki homiylikdagi bolaga munosabati, shuningdek, 10 yoshga toʻlgan bolaning istagi inobatga olinishi lozim.
12. Vasiy yoki homiy boʻlish istagini bildirgan shaxslarni vasiy yoki homiy tayinlash mumkinligi toʻgʻrisida xulosa vasiylik va homiylikni belgilash toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun asos hisoblanadi.
Vasiy yoki homiy etib voyaga yetgan fuqarolar ularning roziligi bilangina tayinlanadi.
13. Vakolatli organ vasiylik yoki homiylik belgilanishi uchun taqdim etilgan hujjatlarni uch ish kuni ichida koʻrib chiqadi hamda vasiylik yoki homiylikni belgilash boʻyicha qaror qabul qiladi.
14. Vakolatli organning vasiylik va homiylikni belgilash toʻgʻrisidagi qarori qabul qilinganidan soʻng bir ish kuni ichida vasiy yoki homiylarga yuboriladi.
Vakolatli organ quyidagi hujjatlarni uch ish kuni ichida vasiy yoki homiyga imzo qoʻydirgan holda topshiradi:
voyaga yetmagan shaxsning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi (maʼlumotnoma) yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi;
voyaga yetmagan shaxsning ota-ona qaramogʻidan mahrum etilganligini yoki voyaga yetmagan shaxsning tarbiyasida ishtirok etish imkoni yoʻqligini tasdiqlovchi hujjat;
voyaga yetmagan shaxsning turar joy va boshqa koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjatlar (egalik huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida guvohnoma, turar joyni ijaraga berish shartnomasi, order);
vasiylik yoki homiylikdagi shaxsga tegishli mol-mulkining roʻyxati va mol-mulkning saqlanishi uchun javobgar shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
15. Vasiylikdagi yoki homiylikdagi bolalarning mol-mulkini boshqarish mol-mulkning joylashgan joyi boʻyicha belgilanadi.
Vasiylar va homiylar vasiylik yoki homiylikdagi bolalarning mol-mulkini boshqarish, vasiylik va homiylikdagi bolalarga tegishli pul va boshqa qimmatli buyumlarni saqlash, mol-mulkni boshqarish va saqlash boʻyicha hisobotni belgilangan tartibda vakolatli organga taqdim etadilar.
2-§. Alohida holatlarda vasiylik va homiylikni belgilash xususiyatlari
16. Ota-ona uch oydan ortiq muddatga yashash joyidan, shu jumladan, chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganida Oʻzbekiston Respublikasining “Vasiylik va homiylik toʻgʻrisida”gi Qonunining 26-moddasiga muvofiq oʻz bolasiga vasiy yoki homiy tayinlash choralarini koʻrishi shart.
Ota-ona uch oydan ortiq boʻlmagan muddatga yashash joyidan, shu jumladan, chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganida oʻz bolasini qarindoshlarining yoki boshqa yaqin kishilarining vasiyligida yoki homiyligida va nazorati ostida qoldirishi shart. Bu holda vasiylik yoki homiylik agar bolaning manfaatlari uchun zarur boʻlsa, belgilanadi.
Ota-ona uch oydan ortiq muddatga yashash joyidan, shu jumladan, chet davlatga vaqtincha chiqib ketishidan kamida bir oy oldin oʻz bolasiga vasiy yoki homiy tayinlash toʻgʻrisidagi arizani oʻzi vaqtincha yoki doimiy yashayotgan hududdagi vakolatli organga berishi kerak.
Agar ota-ona oʻz bolasiga vasiy yoki homiy tayinlamasdan uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketgan taqdirda, zaruratga koʻra, qonunchilik hujjatlariga muvofiq “mahalla yettiligi”ning bolaga nisbatan vasiy yoki homiy tayinlashning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi dalolatnomasi asosida vasiylik yoki homiylik belgilanishi mumkin.
Ota-ona chet davlatdan qaytib kelganidan soʻng, bolasi (bolalari)ga nisbatan belgilangan vasiylik yoki homiylikni tugatish uchun vakolatli organga murojaat qilishi lozim.
17. Agar vasiylik yoki homiylik belgilanishiga muhtoj boʻlgan bolaning manfaatini koʻzlab unga darhol vasiy yoki homiy tayinlanishi zarur boʻlsa, shu jumladan bola ota-onasidan yoxud ularning oʻrnini bosuvchi shaxslardan olib qoʻyilsa, vakolatli organ bir oy muddatga dastlabki tarzda vasiy yoki homiy tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilishga haqli.
Dastlabki tarzda vasiy yoki homiy tayinlash vasiy yoki homiy boʻlish istagini bildirgan shaxsning arizasiga koʻra vakolatli organ tomonidan uning turmush sharoitlari oʻrgangan holda amalga oshiriladi.
Dastlabki tarzda tayinlangan vasiylar yoki homiylar vasiyning yoki homiyning barcha huquqlari va majburiyatlariga ega boʻladi, vasiylikdagi yoki homiylikdagi bolaning mol-mulkini uning nomidan tasarruf etish huquqi bundan mustasno.
Agar vasiylik yoki homiylik belgilanishiga muhtoj boʻlgan bolaga dastlabki tarzda vasiy yoki homiy tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir oy oʻtgunga qadar joylashtirishning u yoki bu shakli tanlangan boʻlsa yoxud vaqtincha tayinlangan vasiy yoki homiy unga vasiy yoki homiy etib tayinlanmasa, dastlabki tarzdagi vasiylik yoki homiylik tugaydi.
18. Vasiylik yoki homiylik belgilanishiga muhtoj boʻlgan shaxsning qonuniy manfaatlaridan kelib chiqqan holda, unga vakolatli organ qarori bilan bir nechta vasiy yoki homiy tayinlanishi mumkin.
Bir nechta vasiy yoki homiy tayinlanganda, vasiylikdagi yoki homiylikdagi voyaga yetmagan shaxsning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bir vaqtning oʻzida barcha vasiylar yoki homiylar tomonidan amalga oshiriladi. Agar vasiylikdagi yoki homiylikdagi voyaga yetmagan shaxsning ishlarini yuritish vasiylarning yoki homiylarning biriga topshirilsa, bu shaxs qolgan vasiylardan yoki homiylardan ishonchnomalar olgan boʻlishi lozim.
Bir nechta vasiy yoki homiy tayinlanganda, vasiylikdagi yoki homiylikdagi voyaga yetmagan shaxsning parvarish qilinishini, uning tibbiy yordamni oʻz vaqtida olishini taʼminlash, taʼminot, tarbiya va taʼlim berishga doir majburiyatlar vasiylik va homiylik organlarining ularni tayinlash haqidagi xulosasiga muvofiq vasiylar yoki homiylar oʻrtasida taqsimlanadi.
Vasiylikdagi yoki homiylikdagi voyaga yetmagan shaxsning va bir vaqtning oʻzida barcha vasiylarning yoki homiylarning manfaatlari oʻrtasida, shuningdek, vasiylar yoki homiylar oʻz majburiyatlarini bajarayotganda vasiylar yoki homiylar oʻrtasida qarama-qarshiliklar yuzaga kelgan taqdirda, vakolatli organ yuzaga kelgan qarama-qarshiliklar hal etilgunga qadar vasiyning yoki homiyning majburiyatlarini bajaradi.
19. Zarurat boʻlganda, vasiylikka yoki homiylikka olinuvchilarning qonuniy manfaatlaridan kelib chiqqan holda, vakolatli organ qarori bilan bir shaxs bir nechta vasiylikdagi yoki homiylikdagi shaxsga vasiy yoki homiy etib tayinlanishi mumkin.
Shaxsni ikkinchi va undan keyingi vasiylikdagi yoki homiylikdagi voyaga yetmaganlarga vasiy yoki homiy etib tayinlash toʻgʻrisidagi vakolatli organ qarorida boshqa shaxs vasiy yoki homiy etib tayinlanishi mumkin emasligining sabablari koʻrsatilgan boʻlishi shart.
Aynan bir vasiy yoki homiy oʻz majburiyatlarini bajarayotganda uning vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning manfaatlari oʻrtasida qarama-qarshiliklar yuzaga kelgan taqdirda, vakolatli organ yuzaga kelgan qarama-qarshiliklar hal etilgunga qadar vasiyning yoki homiyning majburiyatlarini bajaradi.
20. Vakolatli organning qarori bilan ota-onaning uzrli sabablarga koʻra oʻzlarining ota-onalik majburiyatlarini bajara olmaydigan davr uchun oʻzining voyaga yetmagan bolalariga vasiy yoki homiy tayinlash toʻgʻrisidagi aniq shaxs hamda vasiy yoki homiylikning amal qilish muddati koʻrsatilgan arizasi asosida vasiy yoki homiy tayinlanishi mumkin.
Voyaga yetmagan shaxsning ota-onasi sogʻligʻi holatiga koʻra oʻz roziligi bilan bolalariga vasiyni yoki homiyni belgilashi mumkin. Ota-onaning oʻz voyaga yetmagan bolalariga vasiy yoki homiy tayinlash haqidagi arizasi bolalarning yashash joyidagi vakolatli organga beriladi.
Ota-onaning voyaga yetmagan bolalariga vasiy yoki homiy tayinlash haqidagi arizasi ushbu ariza yozilgan sana koʻrsatilgan holda ularning oʻz qoʻli bilan imzolangan va notarial tartibda tasdiqlangan boʻlishi kerak.
Ota-ona oʻz voyaga yetmagan bolalariga vasiy yoki homiy tayinlash haqidagi arizasini bolalarning yashash joyidagi vakolatli organga yangi ariza berish yoʻli bilan bekor qilishga yoki oʻzgartirishga haqli.
Oʻn toʻrt yoshga toʻlgan voyaga yetmagan shaxsga homiy voyaga yetmagan shaxsning aniq shaxs koʻrsatilgan arizasiga koʻra vakolatli organ qarori bilan tayinlanishi mumkin.
Vakolatli organ voyaga yetmagan shaxsning otasi (onasi) yoki ota-onasi yoxud oʻn toʻrt yoshga toʻlgan voyaga yetmagan shaxsning oʻzi koʻrsatgan shaxsni vasiy yoki homiy etib tayinlashni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni faqat bunday tayinlash qonunchilik yoxud voyaga yetmagan shaxsning qonuniy manfaatlariga zid boʻlgan taqdirda qabul qiladi.
21. Akademik litsey va texnikumlarda taʼlim olayotgan vaqtda yetim boʻlib qolgan, ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga nisbatan mazkur Nizomga muvofiq homiy tayinlanadi. Homiy tayinlashning imkoni mavjud boʻlmagan hollarda, muassasa joylashgan hududdagi vakolatli organning qarori bilan ushbu bolalarga nisbatan ular taʼlim olayotgan muassasa bola muassasani tamomlagunga qadar masʼul etib tayinlanadi.
Bunda vakolatli organ bolaning masʼuli bilan kelishgan holda voyaga yetmagan shaxsni yoshlarga hamrohlik xizmatlariga qamrab olish, uning huquq va qonuniy manfaatlari himoyalanishini taʼminlash, mustaqil hayotga tayyorlash ishlarini amalga oshiradi.
3-bob. Vasiylik yoki homiylikni rasmiylashtirish uchun zarur hujjatlar
22. Vakolatli organ vasiylik yoki homiylik belgilanayotgan bola toʻgʻrisidagi Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish toʻgʻrisidagi nizomda nazarda tutilgan hujjatlarni elektron shaklda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida shakllantiradi.
23. Vasiy yoki homiy boʻlish istagini bildirgan shaxslar vasiy yoki homiy etib tayinlanishi uchun Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga qabul qilish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq tegishli hujjatlarni taqdim etishi kerak.
24. Voyaga yetmagan shaxslarga ota-onasining yoki voyaga yetmagan shaxslarning oʻz arizasiga koʻra vasiy yoki homiy tayinlashda, shuningdek, ota-onalik huquqidan mahrum qilinmagan ota-onasi boʻlgan voyaga yetmaganga vasiy yoki homiy tayinlashda vasiy yoki homiy boʻlish istagini bildirgan shaxslar quyidagi hujjatlarni Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq taqdim etadilar.
Bunda voyaga yetmagan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash joyi, uni vasiylik yoki homiylikka qoldirish muddatlari va asoslari koʻrsatilgan ota-ona arizasi ilova qilinadi.
25. Dastlabki tarzda vasiy yoki homiy tayinlash uchun vasiy yoki homiy boʻlish istagini bildirgan shaxslar faqat quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
vasiy yoki homiy boʻlish istagini bildirgan shaxslarning ismi, familiyasi, otasining ismi, yashash joyi, nikohda turgan shaxs tomonidan nikohda qachondan beri turganligi va ularning birga yoki alohida yashashi, oilada farzandlar boʻlsa — ularning soni, yoshi hamda vasiylik yoki homiylikka olinuvchining familiyasi, ismi, otasining ismi, yoshi, shuningdek vasiylik yoki homiylikka olish asoslari koʻrsatilgan arizasi;
shaxsni tasdiqlovchi hujjat toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
4-bob. Vasiy va homiyning huquq hamda majburiyatlari
26. Vasiylar oʻz vasiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning qonuniy vakili hisoblanib, ularning nomidan va ularning manfaatlarini koʻzlab zarur bitimlarni tuzadi.
Homiylar oʻz homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning qonuniy vakili boʻlib, ularning oʻz huquqlarini amalga oshirishida va majburiyatlarini bajarishida koʻmaklashadi, shuningdek, ularni uchinchi shaxslarning suiisteʼmolliklaridan muhofaza qiladi.
Vasiylar va homiylar vasiylik yoki homiylikdagi voyaga yetmagan shaxslarning huquq va manfaatlarini barcha muassasalarda, shu jumladan, sudda ham alohida ishonchnomasiz himoya qiladi.
27. Vasiylar va homiylar quyidagi huquqlarga ega:
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsni uning fikrini hamda vasiylik va homiylik organlarining tavsiyalarini hisobga olgan holda tarbiyalash usullarini mustaqil belgilash;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsni qonuniy asoslarsiz oʻzida ushlab turgan har qanday shaxsdan, shu jumladan ota-onasidan hamda boshqa yaqin qarindoshlaridan uni qaytarib berishni sud tartibida talab qilish;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning taʼminoti, unga tarbiya, taʼlim berish va uning sogʻligʻini saqlash boʻyicha huquqiy, uslubiy, diagnostika va maslahat yordami olish;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxs mustaqil ravishda amalga oshirishga haqli boʻlmagan bitimlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirish;
zarur ijtimoiy yordam olish uchun vakolatli organga, taʼlim muassasalariga, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga, nodavlat notijorat tashkilotlariga murojaat qilish;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning davolanishi va sogʻligʻini tiklashi maqsadida davolash, sanatoriy-kurort muassasalariga yoʻllanmalar olish uchun sogʻliqni saqlash muassasalariga murojaat qilish.
Vasiylar va homiylar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
28. Vasiy yoki homiy oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning ota-onasi va boshqa yaqin qarindoshlari bilan muloqotda boʻlishiga toʻsqinlik qilishga haqli emas, bunday muloqot vasiylikdagi yoki homiylikdagi voyaga yetmagan shaxsning qonuniy manfaatlariga mos kelmaydigan holatlar bundan mustasno.
29. Vasiylar va homiylar quyidagilarga majbur:
oʻzining yashash joyi oʻzgarganligi haqida vakolatli organni xabardor qilish;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsni tarbiyalashi, uning taʼminoti, sogʻligʻi, jismoniy, ruhiy, maʼnaviy va axloqiy kamoloti haqida gʻamxoʻrlik qilish, shuningdek, uning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning maktabgacha taʼlim va tarbiya, umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim, professional taʼlim olishi uchun sharoitlarni taʼminlash;
alimentlar, pensiyalar, nafaqalar hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa ijtimoiy toʻlovlar toʻlashni talab qilish yuzasidan zarur choralar koʻrish;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning oʻzlariga topshirilgan mol-mulkini asrab-avaylashi, mol-mulkning qiymati pasayishiga yoʻl qoʻymasligi hamda undan foyda chiqarishga imkon tugʻdirmaslik;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning mulkiy huquqlariga daxl qiladigan harakatlarni amalga oshirishda vasiylik va homiylik organlarining ruxsatlarini olish;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxsning mol-mulkini boshqarishdan tushgan daromadlardan va boshqa mavjud mablagʻlaridan uning taʼminoti uchun foydalanish;
vasiylik va homiylik organlariga oʻz majburiyatlarining bajarilishi haqida hisobotlar taqdim etish;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxs statsionarda davolanish uchun joylashtirilganligi haqida vasiylik va homiylik organlarini xabardor qilish;
oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxs bilan birga yashash.
Homiyning oʻz homiyligidagi oʻn olti yoshga toʻlgan shaxsdan alohida yashashiga, basharti bu homiylikdagi shaxsning tarbiyasiga, taʼminotiga va taʼlim olishiga, huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari himoya qilinishiga salbiy taʼsir koʻrsatmasa, vasiylik va homiylik organining yozma ruxsati bilan yoʻl qoʻyiladi. Homiy oʻz homiyligidagi shaxsdan alohida yashagan taqdirda, uning yashash, taʼlim olish sharoitlarini nazorat qilishi, uni atrofdagilarning salbiy taʼsiridan himoya qilishi shart.
Oʻz homiyligidagi voyaga yetmagan shaxs bilan birga yashayotgan homiyning yashash joyini oʻzgartirishi vakolatli organning yozma ruxsati va oʻn toʻrt yoshga toʻlgan voyaga yetmaganning roziligi bilan amalga oshiriladi.
Vasiylikdagi yoki homiylikdagi voyaga yetmagan shaxsning turar joyi mavjud boʻlmagan taqdirda, vasiy yoki homiy uy-joy toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq uni olish boʻyicha choralar koʻrishi shart.
Vasiylar va homiylarning zimmasida qonunchilikka muvofiq boshqa majburiyatlar ham boʻlishi mumkin.
30. Vasiy vakolatli organning ruxsati bilan:
vasiylikdagi bola nomidan notarial tartibda tasdiqlanishi lozim boʻlgan bitim (shartnoma)lar tuzishga;
vasiylikdagi bolaga qarashli boʻlgan mol-mulkni taqsimlash, bir yildan ortiq boʻlmagan muddatga garovga qoʻyish yoki ijaraga berishga;
vasiylikdagi bolaga qarashli turar joyni teng qiymatligini yoʻqotmagan holda ayirboshlashga haqlidir.
31. Vasiy yoki homiy, uning eri (xotini) va yaqin qarindoshlari vasiylikdagi yoki homiylikdagi bola bilan bitimlar tuzishga, shuningdek, vasiylikdagi yoki homiylikdagi bola bilan vasiyning yoki homiyning eri (xotini), uning yaqin qarindoshlari oʻrtasidagi sud ishlarini yuritishda vasiylikdagi yoki homiylikdagi bolaning vakili boʻlishga haqli emas.
32. Vasiylik va homiylik boʻyicha majburiyatlar bepul bajariladi.
Vasiy yoki homiy oʻz vasiyligidagi yoki homiyligidagi voyaga yetmagan shaxslarning taʼminotiga doir xarajatlarida ularga qonunchilik hujjatlariga muvofiq beriladigan alimentlar, pensiyalar, nafaqalar hamda boshqa ijtimoiy toʻlovlardan bola manfaatida foydalanishi mumkin.
33. Vasiy yoki homiy oʻzining arizasiga koʻra oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod qilinishi mumkin.
Homiy homiylikdagi voyaga yetmagan shaxsning talabiga koʻra oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod qilinishi mumkin.
Vasiyni yoki homiyni oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod qilish toʻgʻrisidagi qaror vakolatli organ tomonidan qabul qilinadi.
Voyaga yetmagan shaxsning vasiysi yoki homiysi oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod qilingan taqdirda, vasiylikdagi yoki homiylikdagi voyaga yetmagan shaxsning istagi inobatga olingan holda unga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda boshqa vasiy yoki homiy tayinlanadi yoxud joylashtirishning boshqa shakli belgilanadi.
Vasiy yoki homiy majburiyatlarini bajargan shaxs oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod qilinganligi toʻgʻrisida unga maʼlum boʻlgan kundan eʼtiboran uch ish kunidan kechiktirmay vakolatli organga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hisobot taqdim etishi shart.
5-bob. Vasiylik va homiylik tugatilishi
34. Vasiylik quyidagi hollarda tugatiladi:
vasiylikdagi voyaga yetmagan shaxs yoki vasiy vafot etganda;
vasiylikdagi voyaga yetmagan shaxs oʻn toʻrt yoshga toʻlganda;
vasiylikdagi voyaga yetmagan shaxs ota-onasiga qaytarilayotganida;
vasiylikdagi shaxs farzandlikka olinayotganida yoki boshqa muqobil joylashtirilayotganida.
35. Vasiylikdagi voyaga yetmagan shaxs oʻn toʻrt yoshga toʻlganligi sababli vasiylik tugatilgach, vasiyning majburiyatlarini bajaruvchi shaxs belgilangan tartibda qayta tayinlanmagan holda mazkur voyaga yetmagan shaxsning homiysi boʻlib qoladi.
36. Homiylik quyidagi hollarda tugatiladi:
homiylikdagi voyaga yetmagan shaxs yoki homiy vafot etganda;
homiylikdagi voyaga yetmagan shaxs voyaga yetganda;
homiylikdagi voyaga yetmagan shaxs ota-onasiga qaytarilayotganida;
homiylikdagi voyaga yetmagan shaxs farzandlikka olinayotganida yoki boshqa muqobil joylashtirilayotganida;
homiylikdagi voyaga yetmagan shaxs toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilinganda (emansipatsiya);
homiylikdagi bola nikohga kirganda.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
37. Vasiylar va homiylar Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda vakolatli organga hisobot taqdim etadilar, shuningdek, vakolatli organ vasiylikka va homiylikka berilgan voyaga yetmagan shaxslarning turmush sharoitlarini va ularning tarbiyalanishini nazorat va monitoring qiladi.
38. Vasiy va homiyning gʻayriqonuniy harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan vasiylikdagi yoki homiylikdagi bola, davlat organlari va tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari hamda vasiylikdagi yoki homiylikdagi bolaning yashash joyidagi fuqarolar tomonidan tegishli vakolatli organga yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin.
39. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
40. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 5-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni farzandlikka olish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni farzandlikka olish tartibini belgilaydi
2. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni farzandlikka olish Oʻzbekiston Respublikasining Oila kodeksi , Fuqarolik protsessual kodeksi va ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
3. Farzandlikka olishga faqat yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga nisbatan va faqat ularning manfaatlarini koʻzlab yoʻl qoʻyiladi.
Aka-ukalar va opa-singillarni turli shaxslar tomonidan farzandlikka olishga yoʻl qoʻyilmaydi, farzandlikka olish bolalarning manfaatlariga muvofiq kelgan hollar bundan mustasno.
4. Farzandlikka olish bolani farzandlikka olishni xohlagan, farzandlikka bola olishga nomzod sifatida roʻyxatda turgan shaxslarning arizasiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ)ning farzandlikka olish asosli va farzandlikka olinayotgan bolaning manfaatlariga muvofiqligi haqidagi xulosasiga koʻra sud tomonidan amalga oshiriladi.
Farzandlikka olish istagini bildirgan shaxslarni farzandlikka olishga nomzod sifatida hisobga qoʻyish ularning turar joyidagi vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar ota-onalarining yaqin qarindoshlariga ushbu bolalarni navbatsiz, vakolatli organ tomonidan nomzod sifatida hisobga qoʻyilmagan holda, farzandlikka olish huquqi beriladi.
5. Farzandlikka oluvchilar — bolalarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha ota-ona majburiyatlarini ixtiyoriy ravishda oʻz zimmasiga olgan shaxslardir.
2-bob. Farzandlikka olishni xohlagan shaxslarni hisobga olish
6. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirishning shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish tartibiga muvofiq hisobga olingan quyidagilar farzandlikka olinadi:
ota-onasi vafot etgan;
ota-onasi ota-onalik huquqidan mahrum etilgan;
ota-onasi sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan;
ota-onasi bolalarni tarbiyalash yoki ularning huquq va manfaatlarini himoya qilishdan boʻyin tovlagan;
ota-onasi bir yildan ortiq muddat davomida bolalar muassasalari yoki tibbiy muassasalardagi bolasidan uzrli sabablarsiz xabar olmagan;
ota-onasi tarbiyalash, davolash muassasalaridan, aholini ijtimoiy himoyalash muassasasidan va boshqa muassasalardan bolasini olishdan bosh tortgan;
ota-onasi bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb eʼlon qilingan bolalar.
7. Voyaga yetgan erkak yoki ayol fuqarolar farzandlikka oluvchilar boʻlishi mumkin, Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan holatlar bundan mustasno.
8. Farzandlikka olishni xohlovchi shaxs toʻgʻrisidagi hujjatlar vakolatli organ tomonidan Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq shakllantiriladi, uning turmush sharoitlarini oʻrganib chiqish dalolatnomasi va farzandlikka oluvchi boʻlish imkoniyati toʻgʻrisidagi xulosa tayyorlanadi hamda farzandlikka olish boʻyicha nomzod sifatida hisobga qoʻyiladi.
Vakolatli organ farzandlikka olish boʻyicha nomzodga uning farzandlikka oluvchi boʻlishi imkoniyati toʻgʻrisidagi xulosa beradi.
Agar farzandlikka olinayotgan bola farzandlikka olishni xohlovchi shaxsga qarindosh (nevara, oʻgay oʻgʻil yoki oʻgay qiz va hokazo) boʻlsa yoki uning oilasida yashayotgan boʻlsa, farzandlikka oluvchi boʻlish imkoniyati toʻgʻrisidagi xulosa 10 ish kuni ichida tuziladi va ariza beruvchiga beriladi.
9. Farzandlikka oluvchilar va farzandlikka olinuvchilar yoshidagi farq oʻn besh yoshdan kam boʻlmasligi shart, bundan oʻgay ota va oʻgay ona yoxud farzandlikka olinuvchining yaqin qarindoshlari tomonidan farzandlikka olish hollari mustasno.
10. Farzandlikka olishda quyidagilar ustunlik huquqiga ega boʻladilar:
farzandlikka olinuvchining qarindoshlari;
farzandlikka olinuvchi bola oilasida yashayotgan shaxs;
aka-uka, opa-singillarni ular orasidagi qarindoshlik aloqalarini buzmasdan farzandlikka olayotgan shaxslar;
oʻgay ota va oʻgay ona;
kasallik, baxtsiz hodisa oqibatida farzandlaridan ajralgan shaxslar;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari.
3-bob. Farzandlikka olish uchun bolalarni tanlash
11. Vakolatli organ fuqarolar farzandlikka oluvchi nomzodlar sifatida hisobga qoʻyilgandan keyin ularga farzandlikka olish mumkin boʻlgan bola toʻgʻrisidagi axborotni taqdim etadi va bola yashaydigan (turgan) joyda bolani koʻrish uchun yoʻllanma beradi.
Agar farzandlikka olishga nomzodlar oʻz yashash joyida farzandlikka olish uchun bolani tanlay olmasa, ular farzandlikka olinadigan bola toʻgʻrisida maʼlumot olish uchun oʻz xohishlariga koʻra boshqa hududdagi vakolatli organga murojaat qilishlari mumkin. Bunda nomzodlarga bola tanlab olish uchun koʻpi bilan ikki martagacha imkoniyat beriladi.
12. Farzandlikka olishga nomzodlar:
bola toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotni va uning qarindoshlari borligi haqidagi maʼlumotlarni olish;
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan tartibda bola turgan muassasaning vakili yoki joylashtirishning muqobil shakliga berilgan bolaning tutingan ota-onasi ishtirokida bolani farzandlikka olishni mustaqil tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish uchun tibbiyot muassasasiga murojaat qilish huquqiga ega.
13. Farzandlikka olishga nomzodlar shaxsan:
bola bilan tanishishga va u bilan aloqa oʻrnatishga;
farzandlikka olinadigan bolaning hujjatlari bilan tanishishga;
bolaning sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy xulosa bilan tanishganlikni yozma shaklda tasdiqlashga majbur.
14. Vasiylik va homiylikdagi, ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari yoki tashkilotlari tarbiyasidagi yoki muqobil joylashtirishning boshqa shakllaridagi bolalarni farzandlikka berishda, ota-onasining roziligi talab qilinmaydigan hollarda, vasiy va homiy yoxud vakolatli organning roziligi olinadi.
4-bob. Farzandlikka olish asosli va farzandlikka olinayotgan bolaning manfaatlariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani tuzish
15. Farzandlikka olish uchun bola tanlangandan keyin farzandlikka oluvchi boʻlish imkoniyati toʻgʻrisidagi xulosa asosida farzandlikka oluvchi nomzod Fuqarolik protsessual kodeksida belgilangan tartibda sudga ariza bilan murojaat qiladi.
Sudning soʻroviga koʻra vakolatli organ farzandlikka olish asosli ekanligi va farzandlikka olinayotgan bolaning manfaatlariga muvofiqligi haqidagi xulosani Fuqarolik protsessual kodeksining 301-moddasiga muvofiq quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda sudga taqdim etadilar:
farzandlikka olinayotgan bolaning yashash (turgan) joyi yoki farzandlikka oluvchilarning (oluvchining) yashash joyi boʻyicha vakolatli organ tomonidan tuzilgan farzandlikka oluvchilarning (oluvchining) yashash sharoitlarini tekshirish dalolatnomasi;
farzandlikka olinayotgan bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvidan koʻchirma (maʼlumotnoma);
farzandlikka olinayotgan bolaning sogʻligʻi holati, jismoniy va aqliy rivojlanishi haqidagi tibbiy xulosa;
oʻn yoshga toʻlgan farzandlikka olinayotgan bolaning farzandlikka olishga, shuningdek, familiyasi, ismi, otasining ismi oʻzgartirilishi mumkinligiga va farzandlikka oluvchilarning (oluvchining) uning ota-onasi (otasi yoki onasi) sifatida qayd etilishiga roziligi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 156-moddasida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno;
bola ota-onasining (otasining yoki onasining) uning farzandlikka olinishiga roziligi, oʻn olti yoshga toʻlmagan ota-onaning bolasi farzandlikka olinayotganda esa ota-ona qonuniy vakillarining ham roziligi, qonuniy vakillar mavjud boʻlmagan taqdirda esa vakolatli organning roziligi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 160-moddasida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno;
bola uning qarindoshlari boʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida doimiy yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan farzandlikka olinganda ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni va farzandlikka olishga nomzodlarni hisobga olish boʻyicha maʼlumotlar bazasida farzandlikka olinayotgan bola haqidagi maʼlumotlar mavjudligini tasdiqlovchi hujjat, shuningdek, bolani Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari oilasiga tarbiyaga olish yoki bolaning qarindoshlari tomonidan ushbu qarindoshlarning fuqaroligi va yashash joyidan qatʼi nazar farzandlikka olinishi imkoniyati mavjud emasligini tasdiqlovchi hujjatlar.
Zarur boʻlganda, sud boshqa hujjatlarni (maʼlumotlarni) ham talab qilib olishi mumkin.
5-bob. Farzandlikka olishni rasmiylashtirish va uni sir saqlash
16. Sud farzandlikka olish toʻgʻrisidagi hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch kun ichida ushbu hal qiluv qaroridan koʻchirma nusxasini tegishli vakolatli organga hamda farzandlikka olinayotgan bolaning tugʻilganligi roʻyxatga olingan joydagi fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish organiga yuborishi shart. Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish organlari farzandlikka olinayotganlarning tugʻilishi qayd etilgan daftarga zarur oʻzgartirishlar kiritishi lozim.
Agar sud qarorida qayd etilgan boʻlsa, farzandlikka oluvchilar bolaning tugʻilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar daftariga uning ota-onasi deb yozilishi kerak. Zarur hollarda bolaning familiyasi, ismi, otasining ismigina emas, balki tugʻilgan sanasi ham bir yildan ortiq boʻlmagan farq bilan oʻzgartiriladi.
17. Farzandlikka olingan bolaning tugʻilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar daftariga zarur oʻzgartirishlar kiritilgan kun farzandlikka olishning yuzaga kelgan vaqti hisoblanadi.
18. Farzandlikka olishni sir saqlash qonun bilan himoya qilinadi.
Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish daftaridagi va boshqa hujjatlardagi farzandlikka oluvchilar farzandlikka olinganning otasi emasligini bildiradigan mazmundagi yozuvlar bilan tanishtirish, bu yozuvlardan koʻchirmalar va boshqa maʼlumotlarni farzandlikka oluvchilarning roziligisiz, ular vafot etgan holda, vakolatli organning roziligisiz berish taqiqlanadi.
Farzandlikka oluvchining yoki vakolatli organning erkiga xilof ravishda farzandlikka olish sirini oshkor qilgan shaxslar qonun bilan belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladilar.
6-bob. Farzandlikka olishning huquqiy oqibatlari
19. Farzandlikka olingan bolalar barcha shaxsiy va mulkiy huquqlarda farzandlikka oluvchining oʻz bolalariga tenglashtiriladi.
Farzandlikka olinganlar va ularning ota-onasi (ota-onasining qarindoshlari) bir-birlariga nisbatan shaxsiy va mulkiy huquqlarini hamda majburiyatlarini yoʻqotadilar.
Agar farzandlikka olayotgan erkak kishi boʻlsa onasining, agar ayol kishi boʻlsa otasining iltimosiga koʻra bolaning manfaatlaridan kelib chiqib uni farzandlikka bir shaxs tomonidan olinayotgandagi mulkiy va nomulkiy huquq va majburiyatlari saqlanib qolinishi mumkin.
Agar farzandlikka olinayotgan bolaning otasi yoki onasi vafot etgan boʻlsa, vafot etgan ota yoki onaning ota-onasining (bobo yoki buvi) iltimosiga koʻra vafot etgan ota yoki onasi qarindoshlariga nisbatan shaxsiy mulkiy yoki nomulkiy huquq va majburiyatlari saqlanib qolishi mumkin.
20. Farzandlikka olinish vaqtida boquvchisini yoʻqotganlik uchun pensiya yoki nafaqa olish huquqiga ega boʻlgan voyaga yetmaganlar farzandlikka olingan taqdirda ham ana shu huquqni saqlab qoladilar.
7-bob. Farzandlikka olishni bekor qilish uchun asoslar va uning oqibatlari
21. Farzandlikka olish agar farzandlikka oluvchilar:
oʻz zimmalariga yuklangan majburiyatlarni bajarishdan boʻyin tovlayotgan yoki ularni lozim darajada bajarmayotgan boʻlsalar;
ota-onalik huquqini suiisteʼmol qilayotgan boʻlsalar;
farzandlikka olinganlarga nisbatan shafqatsizlik bilan muomalada boʻlsalar;
muttasil ichkilikbozlikka yoki giyohvandlikka mubtalo boʻlgan boʻlsalar bekor qilinishi lozim.
Farzandlikka olinuvchi oʻn sakkiz yoshga toʻlgandan keyin uning xulq-atvori farzandlikka oluvchilarning shaʼni va qadr-qimmatiga putur yetkazayotgan, ularning hayoti yoki sogʻligʻiga xavf solayotgan boʻlsa, farzandlikka olish sud tartibida bekor qilinishiga yoʻl qoʻyiladi.
Sud boshqa asoslarga koʻra ham bolaning manfaatlaridan kelib chiqib uning fikrini hisobga olgan holda farzandlikka olishni bekor qilishga haqlidir.
22. Farzandlikka olishni sud tartibida bekor qilishni uning ota-onasi, prokuror, vakolatli organ, Bolalar masalalari boʻyicha komissiyalar, shuningdek, oʻn olti yoshga toʻlgan farzandlikka olingan bola talab qilish huquqiga ega.
23. Farzandlikka olishni bekor qilishga faqat sud tartibida yoʻl qoʻyiladi. Bu toifadagi ishlarni hal qilishda oʻn yoshga toʻlgan bolaning fikri hisobga olinadi.
Farzandlikka olishni bekor qilish toʻgʻrisidagi sudning hal qiluv qarori qonuniy kuchga kirganidan keyin uch kundan kechiktirmay sud shu qarordan koʻchirmani tegishli vakolatli organga hamda hal qiluv qarorida koʻrsatilgan joydagi fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organiga yuborishi shart.
24. Sud tomonidan farzandlikka olish bekor qilinganda farzandlikka olingan bola bilan farzandlikka oluvchilarning (farzandlikka oluvchilar qarindoshlarining) oʻzaro huquq va majburiyatlari tugatiladi hamda bola bilan uning ota-onasi (ota-onaning qarindoshlari) oʻrtasidagi huquq va majburiyatlar tiklanadi, bundan ota-onasi ota-onalik huquqidan mahrum qilingan holatlar mustasno.
Farzandlikka olish bekor qilinganda, bola sudning hal qiluv qarori bilan ota-onasiga olib beriladi.
Bolaning ota-onasi yoʻq boʻlsa, shuningdek, agar bolani ota-onasiga berish uning manfaatlariga zid boʻlsa, bola vakolatli organ qaramogʻiga beriladi.
Sudning hal qiluv qarorida farzandlikka olingan bolaning familiyasi, ismi, otasining ismi saqlanish-saqlanmasligi koʻrsatilishi kerak.
Oʻn yoshga toʻlgan bolaning familiyasi, ismi va otasining ismi faqat uning roziligi bilan oʻzgartirilishi mumkin.
25. Farzandlikka olingan bolalarning shaxsiy hujjatlarining nusxalari farzandlikka olish asosli ekanligi va farzandlikka olinayotgan bolaning manfaatlariga muvofiqligi haqidagi xulosani bergan vakolatli organda yetmish besh yil mobaynida saqlanadi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
26. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
27. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 6-ILOVA
Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tutingan (foster) oila gʻamxoʻrligiga berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom yetim bolalar, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, jumladan xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni (keyingi oʻrinlarda — bolalar) oilaga tarbiyaga olish (patronat) va oilaviy bolalar uylarini tashkil etish, shuningdek, ularga bolalarni tarbiyaga berish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
ijtimoiy xodim — ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarga mahallada kompleks ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatishni tashkillashtirish yoki bevosita ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining xodimi;
tutingan bolalar — tutingan (foster) oilaga berilgan yetim, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, shu jumladan, xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar;
tutingan (foster) oila — bolalarni shartnoma asosida oilaga tarbiyaga (patronat) va oilaviy bolalar uyiga olgan oila;
nomzodlar — bolalarni oilaga tarbiyaga (patronat) va oilaviy bolalar uyiga olish istagini bildirgan fuqarolar;
tutingan ota-onalar — bolalarni tarbiyalash va ularga gʻamxoʻrlik koʻrsatish boʻyicha ota-ona majburiyatlarini ixtiyoriy ravishda oʻz zimmasiga olgan shaxslar;
hududiy boshqarmalar — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari.
3. Oilaviy bolalar uyi bolalarni oila muhitida tarbiyalashga moʻljallangan yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan tuzilma hisoblanadi hamda uni tashkil etgan fuqarolar oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar sifatida eʼtirof etiladi.
4. Bolalarni tutingan (foster) oilaga tarbiyaga berish ularning xohishini hisobga olgan holda amalga oshiriladi. Oʻn yoshga toʻlgan bolalarni faqat ularning roziligi bilan oilaga tarbiyaga berish mumkin.
Oʻzaro qarindosh boʻlgan bolalar, qoidaga koʻra, bitta oilaga beriladi, tibbiy koʻrsatkichlar boʻyicha yoki boshqa sabablarga koʻra ular birga tarbiyalanishi mumkin boʻlmagan hollar bundan mustasno.
5. Tutingan (foster) oila joylashgan hududdagi vakolatli organ bolaning qonuniy vakili hisoblanadi hamda uning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qiladi.
6. Quyidagilar tutingan ota-onalarning asosiy vazifalari hisoblanadi:
tutingan bolalarni oʻqitish, sogʻlomlashtirish, aqliy, psixologik, jismoniy rivojlantirish va ularni oila muhitida tarbiyalash;
tutingan bolalarni jamiyatga ijtimoiy moslashtirish;
tutingan bolalarda mehnat qilish, oilaviy munosabatlar, maishiy-xoʻjalik, roʻzgʻor yuritish bilan bogʻliq iqtisodiy koʻnikmalarni shakllantirish, ularni kasb tanlashi uchun shart-sharoitlar yaratish orqali mustaqil hayotga tayyorlash.
7. Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, shuningdek, xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar ijtimoiy maqomidan kelib chiqqan holda tutingan (foster) oilaga tarbiyaga beriladi.
Tutingan (foster) oilada bolalar 18 yoshga toʻlishi yoki umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va boshlangʻich professional taʼlim tashkilotlarini bitirguniga qadar tarbiyalanishi mumkin.
8. Tutingan (foster) oilaga tarbiyalash uchun koʻpi bilan 5 nafar bola beriladi. Bunda oiladagi bolalarning umumiy soni, oʻz bolalari va farzandlikka olingan yoki tutingan bolalar bilan birgalikda, qoidaga koʻra, 8 nafardan oshmasligi kerak.
9. Bolalar tutingan (foster) oilalarga vakolatli organ bilan bolani olish istagini bildirgan shaxslar oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida beriladi.
Bolalarni tutingan (foster) oilaga tarbiyalash uchun berish toʻgʻrisidagi shartnoma namunasi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.
10. Tutingan (foster) oilalarda bola tarbiyasi va parvarishi bolaning individual rivojlanish yoki integratsiya rejasiga muvofiq amalga oshiriladi.
11. Milliy gvardiya organlari oilaviy bolalar uylarini tashkil etish, bolalarning turmushi va tarbiyalanishi sharoitlarini kuzatish, tutingan ota-onalarga zarur tashkiliy yordamlar koʻrsatishda vakolatli organga koʻmaklashadi.
2-bob. Tutingan (foster) oila shakllari va ularni tashkil etish
1-§. Bolani oilaga tarbiyaga olish (patronat)
12. Muomalaga layoqatli voyaga yetgan har ikki jinsdagi shaxslar tutingan ota-ona boʻlishlari mumkin, Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga qabul qilish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan holatlar bundan mustasno.
13. Tutingan (foster) oilaning oilaga tarbiyaga olish (patronat) shakliga bolalar faqat toʻgʻri va yon shajara boʻyicha qarindoshlariga beriladi. Bolani qarindoshlariga berishda voyaga yetgan mehnatga layoqatli aka va opalariga ustunlik beriladi.
2-§. Oilaviy bolalar uylari
14. Oʻzbekiston Respublikasining 30 yoshdan 65 yoshgacha boʻlgan fuqarolari, oilaviy holatidan qatʼi nazar, tutingan ota-onalar boʻlishi mumkin, Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga qabul qilish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan holatlar bundan mustasno.
15. Oilaviy bolalar uyi Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda oilaviy bolalar uyini tashkil etishga nomzod sifatida tanlangan va hisobga qoʻyilgan shaxslarning arizasi asosida hududiy boshqarmaning qarori bilan tashkil etiladi va tugatiladi.
16. Oilaviy bolalar uyini tashkil etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida vakolatli organ tomonidan nomzodlarga yetkaziladi.
17. Hududiy boshqarmaning oilaviy bolalar uyini tashkil etish toʻgʻrisidagi qarorida oilaviy bolalar uyining nomi (agar mavjud boʻlsa), manzili, oilaviy bolalar uyini moliyalashtirish masalalarini hal etuvchi koʻrsatmalar boʻlishi kerak.
18. Oilaviy bolalar uyiga bolalar shartnoma asosida quyidagi shakllarda joylashtiriladi:
qisqa muddatli joylashtirish — xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlganligi sababli Oʻzbekiston Respublikasiga olib kelingan bolalar, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy maqomi va keyingi joylashtirish shakli belgilanguniga qadar koʻpi bilan olti oygacha boʻlgan muddatda tarbiyalash. Bunda tutingan bolalarni oilaviy bolalar uyining mazkur shakliga joylashtirishda bolalarning ijtimoiy maqomini belgilash talab etilmaydi;
uzoq muddatli joylashtirish — yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ular 18 yoshga toʻlishi yoki umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va boshlangʻich professional taʼlim tashkilotlarini bitirguniga qadar tarbiyalash;
ixtisoslashtirilgan joylashtirish — nogironligi boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tarbiyalash.
19. Oilaviy bolalar uyidan tutingan bolalarning qisqa muddatli joylashtirish davrining tugashi, 18 yoshga toʻlishi yoki umumiy oʻrta, oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlarini tamomlashi yoxud boshqa sabablar bilan chiqib ketishiga qarab unga yangi bolalar olinishi mumkin.
20. Agar tutingan ota-onalar yoxud ulardan biri 65 yoshga toʻlsa, shuningdek, bu tutingan bola manfaatiga zid boʻlsa, u holda oilaga yangi bolalar olishga yoʻl qoʻyilmaydi.
21. Tutingan ota-onalar yoxud ulardan biri 65 yoshga toʻlsa, oilaviy bolalar uyi oʻz faoliyatini tutingan bolalar 18 yoshga toʻlgungacha yoxud ular boshqa sabablarga koʻra ketgungacha amalga oshiradi.
22. Bolalarni tarbiyalashda pedagogik va psixologik maʼlumotga, nogironligi boʻlgan bolalarni qabul qilishda esa tibbiy maʼlumotga ega boʻlgan nomzodlarga ustunlik huquqi beriladi.
3-bob. Bolalarni tutingan (foster) oilaga tarbiyalash uchun berish tartibi
23. Bolalarni tutingan (foster) oilaga tarbiyalash uchun berish Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.
24. Voyaga yetmagan (18 yoshgacha boʻlgan) yolgʻiz onalar farzandlari bilan birgalikda oilaviy bolalar uyiga berilishi mumkin, bundan yolgʻiz ona qonunchilikka muvofiq emansipatsiya qilinganligi mustasno.
25. Bolalarni oilaviy bolalar uyiga olish uchun tanlab olish nomzodlar tomonidan vakolatli organ bilan birgalikda amalga oshiriladi, bundan qisqa muddatli joylashtirish mustasno.
Bolalarni oilaviy bolalar uyining qisqa muddatli joylashtirish shakliga berishda bolaning yashash joyi boʻyicha vakolatli organ, profilaktika inspektori va mahalla raisi tomonidan imzolanadigan va bolaning oiladan olish sababi va asoslari koʻrsatilgan dalolatnoma taqdim etiladi.
26. Vakolatli organ va tutingan ota-ona oʻrtasida shartnoma imzolanganidan hamda bolalar tutingan (foster) oilaga joylashtirilganidan soʻng, vakolatli organ uch ish kuni ichida tutingan ota-onalarga quyidagilardan iborat hujjatlar yigʻma jildini taqdim etadi:
tutingan bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnoma (maʼlumotnoma);
tutingan bolaning rivojlanishi tarixidan sogʻligʻi toʻgʻrisida koʻchirma va tibbiy muassasalar xulosalari;
tutingan bolaning maʼlumoti toʻgʻrisidagi tegishli hujjat (maktab yoshidagi bolalar uchun);
tutingan bolaning ota-onalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (oʻlim toʻgʻrisidagi guvohnoma, sudning hukmi yoki qarori, kasallik, ota-onalar qidiruvi toʻgʻrisida maʼlumotnoma va ota-onalarning yoʻqligini yoki ular oʻz bolalarini tarbiyalay olmasligini tasdiqlaydigan boshqa hujjatlardan koʻchirma);
tutingan bolaning aka-ukalari va opa-singillari, boshqa yaqin qarindoshlari borligi va ularning yashash joylari toʻgʻrisida maʼlumotnoma;
tutingan bolaning individual rivojlanish yoki integratsiya rejasi.
Bolalar oilaviy bolalar uyining qisqa muddatli joylashtirish shakliga berilganda, tutingan ota-onaga faqat tutingan bolaning tugʻilganligi toʻgʻrisida guvohnoma (maʼlumotnoma) taqdim etiladi.
Bolaning shaxsi aniqlanguniga qadar uning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasiz qisqa muddatli joylashtirilishiga yoʻl qoʻyiladi.
27. Bola qisqa muddatga joylashtirilganda, zarur hujjatlarni tayyorlash, shu jumladan tutingan bolaning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasini tiklash, uning ijtimoiy maqomini belgilash boʻyicha choralar koʻrish tutingan ota-ona bilan shartnoma tuzgan vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi. Bunda, bolani tibbiy koʻrikdan oʻtkazishda tutingan ota-ona joylashgan hududdagi vakolatli organ koʻmaklashadi.
28. Qisqa muddatga joylashtirilgan bola keyinchalik ushbu oilada uzoq muddatli joylashtirish shakliga oʻtkazilishi mumkin. Bunda vakolatli organ va tutingan ota-ona oʻrtasida tutingan bolani uzoq muddatli joylashtirish shakliga berish boʻyicha shartnoma tuziladi.
29. Tutingan (foster) oilaga berilgan tutingan bolalarni boshqa muqobil joylashtirish shakllariga joylashtirish yoki oʻz ota-onasiga qaytarish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Tutingan bola tutingan (foster) oiladan chiqarilganda, uni joylashtirish boʻyicha tutingan ota-onalar bilan tuzilgan shartnoma bekor qilinadi.
4-bob. Tutingan ota-onalar va tutingan bolalarning huquq va majburiyatlari
30. Tutingan ota-onalar quyidagi huquqlarga ega:
tutingan bolalarning ruhiy va jismoniy rivojlanishi hamda sogʻligʻi toʻgʻrisida batafsil maʼlumotlarni olish;
tutingan bolaning yaqin qarindoshlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish va tegishli hujjatlar bilan tanishish;
tutingan bolani oilaga qabul qilishda mazkur Nizomning 25-bandida koʻrsatilgan hujjatlarning toʻliq taqdim etilishini talab qilish, qisqa muddatli joylashtirish bundan mustasno;
tutingan bolalarning ehtiyojlarini qondirish (sogʻligʻi, taʼlim olishi va jismoniy rivojlanishi va moddiy taʼminoti), unga gʻamxoʻrlik qilish va reabilitatsiya masalalarida vakolatli davlat organlari va nodavlat tashkilotlar bilan hamkorlik oʻrnatish;
yiliga bir marotaba Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi tomonidan bepul taqdim etiladigan yoʻllanmalar asosida respublika sanatoriylarida davolanish;
oilani qoʻllab-quvvatlashga doir davlat ijtimoiy dasturlari imtiyozlaridan foydalanish.
Tutingan ota-onalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin. Tutingan ota-onalarning huquqlarini tutingan bolalarning huquqlariga zid ravishda amalga oshirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
31. Tutingan ota-onalar quyidagi majburiyatlarga ega:
tutingan bolalarning individual rivojlanish rejasida va (yoki) integratsiya rejasida tutingan ota-onalar uchun belgilangan vazifalarni bajarish;
tutingan bolalarning yoshi, tili, jinsi va eʼtiqodidan qatʼiy nazar, ularga mehribon va eʼtiborli boʻlish, his-tuygʻularini hurmat qilish;
tutingan bolalarni oilaviy, milliy va umuminsoniy qadriyatlar asosida tarbiyalash;
tutingan bolalarning salomatligini taʼminlash, sogʻlom turmush tarzi qoidalariga oʻrgatish, zarur hollarda ularni reabilitatsiya qilish choralarini koʻrish;
tutingan bolalarning fikri, eʼtirozi va taklifini eshitish hamda munosabat bildirish;
har bir tutingan bolaga insonparvarlik tuygʻularini singdirish;
jamiyatda yurish-turishni, odob-axloq qoidalarini, roʻzgʻor tutish shuningdek, atrofdagilar bilan samimiy munosabatlarni oʻrnatishi uchun muomala madaniyatini oʻrgatib borish;
tutingan bolalarning orzusi, iqtidori, ijodiy qobiliyati va qiziqishlarini roʻyobga chiqarishga koʻmaklashish;
tutingan bolalarning taʼlim olishi, shu jumladan, kasb-hunar egallashi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, uni mustaqil hayotga tayyorlash;
tutingan bolalarni sanitariya va gigiyena qoidalariga rioya qilingan oilaviy muhitda yashashini taʼminlash, belgilangan meʼyorlar boʻyicha oʻz vaqtida ovqatlantirish, kiyim-kechak va boshqa zarur jihozlar bilan taʼminlash choralarini koʻrish;
tutingan bolalarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻzining yashash va (yoki) turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazishni taʼminlash;
tutingan bolalarning madaniy hordiq olishi va sport bilan shugʻullanishini tashkillashtirish;
tutingan bolalar uchun ajratilgan mablagʻlar, shu jumladan, hadya sifatida olingan pul mablagʻlari, homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlariga muvofiq berilgan boshqa mol-mulkni tutingan bolalarning manfaatlari uchun sarflash;
tutingan bolaga tegishli aliment, boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha pensiya yoki homiylik pul mablagʻlarini bankda tutingan bolaning nomiga ochilgan hisob raqamida jamgʻarib borish;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tutingan bolani turar joyga muhtoj sifatida hisobga qoʻyilishi boʻyicha choralar koʻrish;
tutingan bolalarni tarbiyalashda qonunchilik hujjatlariga va xalqaro normalarga qatʼiy amal qilish.
Tutingan ota-onalar zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
32. Tutingan bolalar quyidagi huquqlarga ega:
oilada yashash va tarbiyalanish, tutingan ota-onalar bilan birga yashash va ularning gʻamxoʻrligidan foydalanish;
oilada fikrlash, soʻz, vijdon va eʼtiqod erkinligidan foydalanish;
taʼlim olish;
tibbiy yordam olish;
qiziqish va qobiliyatlari doirasida qoʻshimcha taʼlim olish;
yoshi, sogʻligʻining holati va kasbiy tayyorgarligiga muvofiq qonunchilikda belgilangan tartibda mehnat qilish, faoliyat turini va kasbni erkin tanlash, adolatli mehnat sharoitlarida ishlash;
turar joydan foydalanish va turar joyga ega boʻlish;
sogʻlomlashtirish oromgohlariga bepul yoʻllanmalar olish;
oʻziga berilishi kerak boʻlgan aliment, ijtimoiy nafaqa, pensiya (boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha) olish, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa imtiyoz va kafolatlarga boʻlgan huquqlardan foydalanish.
Tutingan (foster) oilaga berilgan tutingan bolalarga qonunchilik hujjatlarida yetim va ota-onalar qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun nazarda tutilgan barcha imtiyozlar tatbiq etiladi.
Tutingan (foster) oilaga nogironligi boʻlgan tutingan bolalar berilganida, qonunchilik hujjatlarida belgilangan barcha toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanadi.
33. Tutingan bolalar tutingan (foster) oilada oʻz manfaatlariga daxldor har qanday masala hal qilinayotganida oʻz fikrlarini bildirishga haqlidirlar.
5-bob. Tutingan bolalarning taʼlim olishi va ularning sogʻlomlashtirilishini tashkil etish
34. Tutingan bolalar taʼlim muassasalarida umumiy asosda oʻqiydilar.
Tutingan bolalar davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va umumtaʼlim muassasalariga joylashtirishda, oʻrta maxsus, professional hamda oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishda va oʻqish davrida yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlardan foydalanadi.
35. Jismoniy yoki psixologik rivojlanishida buzilishlari boʻlgan tutingan bolalarning taʼlim-tarbiyasi vakolatli organ tomonidan bolaning rivojlanishidagi oʻziga xos xususiyatlariga muvofiq taʼlim va tarbiyaning maxsus dasturlari asosida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etiladi.
36. Tutingan bolalar hududda joylashgan turli shakldagi sport majmualari, maʼnaviy-maʼrifiy maskanlar, kasbiy koʻnikmalar markazlari, toʻgaraklar, ot sporti seksiyalari va boshqa shu kabi oʻquv markazlariga jalb etiladi.
Tutingan bolalar nodavlat taʼlim tashkilotlarining xorijiy tillar, oliy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirish uchun imtihon topshiriladigan fanlar boʻyicha oʻquv kurslariga qatnashishlari mumkin.
Mazkur bandda nazarda tutilgan sport va boshqa toʻgaraklar xarajatlari tutingan bolaning taʼminoti uchun toʻlanadigan mablagʻlar doirasida qoplanadi.
37. Tutingan bolalarga tibbiy xizmat koʻrsatish tutingan (foster) oila joylashgan hududdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan amalga oshiriladi.
Tutingan bolalar bir yilda ikki marotaba davolash-profilaktika muassasasi tomonidan toʻliq tibbiy tekshiruvdan oʻtkaziladi.
38. Tutingan bolalarga koʻrsatiladigan barcha tibbiy va psixologik xizmatlar, tutingan ota-onaga maslahat yordami va boshqa yordam koʻrsatish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash davlat tomonidan bepul amalga oshiriladi.
39. Tutingan (foster) oilaga berilgan bolalar hamda tutingan ota-onalarning oʻz farzandlariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq:
sogʻlomlashtirish oromgohlarida sogʻlomlashtirish hamda dam olishlari uchun yiliga bir marotaba Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi tomonidan bepul yoʻllanmalar ajratiladi;
bir yilda ikki marotaba tuman (shahar) hokimliklari tomonidan respublikaning tarixiy shaharlariga bepul sayohatlar hamda teatr tomoshalari va konsert dasturlari tashkil etib boriladi.
Vakolatli organ tutingan (foster) oilani kuzatish va monitoring qilish natijalari asosida tutingan bolaning ehtiyojidan kelib chiqib, tutingan ota-onaning soʻroviga binoan mazkur bobda nazarda tutilgan xizmatlardan foydalanish uchun buyurtma qabul qiladi.
40. Vakolatli organ:
tutingan (foster) oilaga berilgan tutingan bolalar hamda tutingan ota-onalarning oʻz farzandlarini sogʻlomlashtirish oromgohida dam olishini taʼminlash maqsadida yanvar oyining 20 sanasiga qadar 14 yoshgacha boʻlgan tutingan bolalarning roʻyxatini shakllantirib hududiy kasaba uyushmasiga;
har yili yakunlari boʻyicha hududidagi tutingan (foster) oilaga qabul qilingan tutingan bolalar roʻyxatini shakllantirib, respublikaning tarixiy shaharlariga bepul sayohatlar hamda teatr tomoshalari va konsert dasturlarini tashkil etish uchun dekabr oyining 20 sanasiga qadar tuman (shahar) hokimligiga taqdim etib boradi.
6-bob. Tutingan (foster) oila faoliyatiga doir alohida holatlar
41. Tutingan ota-onalar uzoq vaqt kasal boʻlganda yoki ular vafot etganda, vakolatli organ fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi bilan birgalikda tutingan bolalarga boshqa tutingan ota-onalarni tayinlash yoxud bolalarni joylashtirishning boshqa shakllariga berish huquqiga egadir.
Bunda tutingan bolalarga taalluqli hujjatlarning toʻliq yigʻma jildi, ularni keyingi qabul qilgan tutingan ota-onaga taqdim etiladi.
42. Tutingan oilaga berilgan tutingan bolalar ularning manfaatiga zid boʻlmasa, vakolatli organ ruxsati bilan ota-onasi va qarindoshlari bilan koʻrishish huquqiga ham egadirlar.
43. Tutingan ota-onalar tutingan bolalarning tutingan (foster) oilada tarbiyalanishi muddati tugaganidan yoki boshqa joylashtirish shakliga berilgani yoxud biologik ota-onalariga qaytarilgandan soʻng ham ular bilan oʻzaro munosabatlarini saqlab qolishlari va davom ettirishlari mumkin.
44. Oilaviy bolalar uyini tashkil etgan tutingan ota-onalarning malakasini oshirish har uch yilda bir marotaba Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi tomonidan tashkil etiladi.
7-bob. Tarbiyaga berilgan tutingan bolalarning moddiy taʼminoti
45. Tarbiyaga berilgan tutingan bolalarning moddiy taʼminoti quyidagicha amalga oshiriladi:
a) bolalarni oilaga tarbiyaga olgan (patronat) tutingan ota-onalarga:
har bir tutingan bolaning parvarishi va taʼminoti xarajatlari uchun har oyda mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 1,5 baravari miqdorida;
tutingan bolalarga kiyim-bosh va poyabzal xarid qilish uchun yilda bir marotaba mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 3 baravari miqdorida mablagʻlar toʻlanadi;
b) Oilaviy bolalar uyi tashkil etgan tutingan ota-onalarga:
har bir tutingan bolaning yashash xarajatlari uchun har oyda 7 yoshgacha boʻlgan tutingan bolalarga bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari miqdorida, 7 yoshdan katta boʻlgan tutingan bolalarga bazaviy hisoblash miqdorining 7 baravari miqdorida;
har bir tutingan bolani tarbiyalagani (parvarishlash) uchun tutingan ota-onaga mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 1 baravari (nogironligi boʻlgan tutingan bolalar uchun 1,5 baravari) miqdorida mablagʻlar toʻlanadi.
Tarbiyaga olingan har bir nogironligi boʻlgan tutingan bolaning davolash-sogʻlomlashtirish xarajatlariga har oyda bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida kompensatsiya va qonunchilik hujjatlariga muvofiq nogironligi boʻlgan tutingan bola uchun belgilangan toʻlovlar toʻlanadi.
Oilaviy bolalar uyiga berilgan tutingan bolalarning yashash xarajatlari uchun ajratilgan mablagʻlar tutingan bolalarga oziq-ovqat, kiyim-bosh, poyabzal va yumshoq jihozlar, shaxsiy gigiyena buyumlari sotib olishga, ularni oʻquv kurslarida oʻqish, shuningdek, boshqa yashash bilan bogʻliq va oilaning kommunal xarajatlarini qoplashga sarflanadi.
46. Tutingan bolalarning barcha yashash xarajatlari va tutingan ota-onalarga toʻlanadigan toʻlovlar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
47. Har bir tutingan bola va tutingan ota-ona uchun belgilangan mablagʻlar tutingan bolaning yoshi va soniga mutanosib ravishda hududiy boshqarmalar tomonidan tutingan ota-onalarning nomiga ochilgan bank plastik kartalariga har oyning 5 sanasiga qadar toʻgʻridan-toʻgʻri oʻtkazib beriladi.
48. Tutingan (foster) oilalar jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirilishi mumkin.
49. Tutingan (foster) oilaga pul mablagʻlarini ajratish unga bolalar qabul qilingandan soʻng amalga oshiriladi.
Yangi qabul qilingan bolalar uchun ular qabul qilingan oyda ajratiladigan mablagʻlar miqdori bir nafar tutingan bolaga belgilangan summani bola qabul qilingan oy kunlariga proporsional boʻlish orqali hisoblanadi.
50. Tutingan bola oy davomida tutingan (foster) oiladan chiqarilganda, u uchun ajratilgan mablagʻlar hisobiga qolgan tutingan bolalar uchun kelgusi oyda ajratiladigan mablagʻlar qayta hisob-kitob qilinadi.
51. Ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va samarali foydalanish boʻyicha javobgarlik tutingan ota-ona zimmasiga yuklatiladi.
8-bob. Tutingan bolalarni tarbiyaga olish toʻgʻrisidagi shartnomaning bekor qilinishi
52. Quyidagi holatlarda tutingan ota-onalar bilan tuzilgan shartnoma vakolatli organning tashabbusi bilan bekor qilinishi mumkin:
tutingan ota-onalar tomonidan tutingan bolaga gʻamxoʻrlik koʻrsatilmaganda, mazkur Nizomda va shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlar bajarilmaganda;
tutingan bolaning parvarishi va taʼminoti, kiyim-bosh va poyabzal xarajatlari uchun beriladigan mablagʻlarni tutingan bolaning manfaatlari yoʻlida sarflanmaganda;
vakolatli organ tomonidan olib boriladigan monitoring natijasida tutingan ota-onalar bilan tuzilgan shartnomani bekor qilishga sabab boʻladigan holatlar mavjud boʻlganda;
tutingan ota-onalar yoki tutingan bola vafot etganda.
53. Tutingan bolalarni tarbiyaga olish toʻgʻrisidagi shartnoma muddatidan oldin quyidagi sabablar boʻlganda tutingan ota-onaning tashabbusi bilan bekor qilinishi mumkin:
uzoq vaqt (bir oydan ortiq boʻlgan muddatda) kasal boʻlganda;
tutingan bolalar bilan oʻzaro bir-birini tushunmaslik va boshqalar.
Tutingan bolalarni tarbiyaga olish toʻgʻrisidagi shartnoma tutingan bolalar ota-onalarga qaytarilganda, ular farzandlikka olinganda yoki joylashtirishning boshqa muqobil shakliga berilganida muddatidan oldin bekor qilinishi mumkin.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
54. Bolalarni tutingan (foster) oilaga berish tutingan ota-onalar bilan tutingan bolalar oʻrtasida aliment bilan bogʻliq va oila toʻgʻrisidagi qonunlarda nazarda tutilgan meros bilan bogʻliq huquqiy munosabatlar kelib chiqishiga olib kelmaydi.
55. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
56. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 7-ILOVA
Farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom bolalarni farzandlikka, oilaga tarbiyaga (patronat) olayotgan, professional tutingan oila va oilaviy bolalar uyini tashkil etayotgan fuqarolar (keyingi oʻrinlarda — nomzodlar)ni tayyorlash kursini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursi (keyingi oʻrinlarda — tayyorlov kursi) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarini malakasini oshirish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tomonidan tashkil etiladi va muvofiqlashtiriladi.
Tayyorlov kursi ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan oilalar va bolalar bilan ishlash boʻyicha tajriba va salohiyatga ega boʻlgan nodavlat notijorat tashkilotlar tomonidan Markaz bilan kelishgan holda tashkil etilishi mumkin. Bunda nodavlat notijorat tashkilotlar tomonidan Markaz bilan kelishilgan holda tashkil etiladigan tayyorlov kursi natijalari boʻyicha beriladigan sertifikat Markazda beriladigan sertifikat bilan teng yuridik kuchga ega hisoblanadi.
3. Tayyorlov kursida oʻqish jarayoni Markaz tomonidan tasdiqlangan oʻquv reja va dasturga muvofiq tashkil etiladi.
Nodavlat notijorat tashkilotlar tomonidan tashkil etiladigan oʻquv reja va dasturlar Markaz bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.
Tayyorlov kurslarini tashkil etish jarayoniga oila va bolalarga xizmatlar koʻrsatuvchi boshqa tashkilotlar hamda ularning mutaxassislari, maxsus kurslarda tayyorgarlikdan oʻtgan xodimlar, shuningdek, soha ekspertlari va tajribali tutingan ota-onalar jalb etilishi mumkin.
4. Tayyorlov kurslariga jalb etilgan mutaxassislar nomzodlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi kerak.
5. Nomzodlar 72 akademik soatgacha, biroq 48 akademik soatdan kam boʻlmagan oʻquv dasturiga muvofiq ishdan ajralmagan holda oʻqitiladi va oʻquv yuklamasining eng koʻp hajmi haftasiga 36 akademik soat etib belgilanadi. Bunda professional tutingan oila va oilaviy bolalar uyini tashkil etayotgan nomzodlar qoʻshimcha 12 akademik soatlik oʻquv dasturi asosida oʻqitiladi.
6. Nomzodlar tayyorlov kurslarida Markaz bilan tuziladigan shartnoma asosida oʻqitiladi. Bunda tayyorlov kurslarida oʻqish:
bolani oilaga tarbiyaga (patronat) olayotgan nomzodlar yoki olgan tutingan ota-onalar uchun bepul asosda;
bolani farzandlikka olayotgan nomzodlar tayyorlov kursida bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida;
professional tutingan oila va oilaviy bolalar uyini tashkil etayotgan nomzodlar bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdoridagi toʻlov asosida amalga oshiriladi.
7. Tayyorlov kursini tashkil etish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Tayyorlov kursining maqsadi va vazifalari
8. Tayyorlov kursining asosiy maqsadi nomzodlarning bolani oilaga qabul qilish va uning ijtimoiylashuvini taʼminlash boʻyicha anglanilgan ota-onalik bilimlari va koʻnikmalarini oshirish orqali oila institutini mustahkamlash hamda ijtimoiy yetimlikning oldini olishga koʻmaklashishdan iborat.
9. Quyidagilar tayyorlov kurslarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
nomzodlarning bolalar psixologiyasi va pedagogikasi, salomatligini taʼminlash sohasidagi bilim va amaliy koʻnikmalarini rivojlantirish;
nomzodlarni bolalarning huquqlari hamda qonuniy manfaatlarini himoya qilish sohasidagi qonunchilik asoslari bilan tanishtirish;
nomzodlarning huquq va majburiyatlari bilan tanishtirish;
nomzodlarni bolalarni tarbiyalash, parvarish qilish, sogʻligʻini muhofaza qilish, uning ijtimoiy moslashuvi, taʼlimi va har tomonlama rivojlanishi uchun qulay sharoitlarni yaratish bilan bogʻliq ota-onalik salohiyatlarini rivojlantirish;
nomzodlarning bolalarni oilaga qabul qilishga tayyorlik darajasini aniqlash, bolani oilaga qabul qilish shaklini tanlashga yordam berish, shuningdek, bolani tarbiyalash va rivojlanishi bilan shugʻullanish jarayonida duch kelishi mumkin boʻlgan muammo va qiyinchiliklarni anglashga koʻmaklashish;
bola oilaga olingandan soʻng oilada sodir boʻlishi mumkin boʻlgan oʻzgarishlar, bolalarning moslashuvini taʼminlashning samarali yoʻllari bilan tanishtirish.
3-bob. Tayyorlov kursini tashkil etish tartibi
10. Tayyorlov kursining oʻquv jarayoni guruhda nomzodlar soni kamida 7 nafar va koʻpi bilan 20 nafarni tashkil etganida boshlanadi.
Tayyorlov kursi guruhda nomzodlar soni 7 nafardan kam boʻlgan holatlarda, oʻquv jarayonini tashkil etish muddati uch oydan oshib ketmasligi lozim.
11. Tayyorlov kursi davlat tilida olib boriladi.
Tayyorlov kursida nomzodlar tanlovidan kelib chiqqan holda rus va qoraqalpoq tillarida mashgʻulotlar oʻtkaziladigan alohida guruh tashkil etilishi mumkin.
12. Tayyorlov kursida oʻqish istagini bildirgan nomzodlar ariza bilan Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga murojaat qiladi.
“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari kelib tushgan nomzodlarning murojaatlarini 1 ish kuni ichida tegishli hududiy boshqarmalarga taqdim etadi.
13. Hududiy boshqarmalar tayyorlov kursida oʻqitiladigan nomzodlar haqidagi maʼlumotlarni umumlashtiradi va ularni murojaatlari yuzasidan 3 ish kuni ichida xabardor qilgan holda ushbu Nizomning 10-bandiga muvofiq tayyorlov kursi guruhlarini shakllantiradi.
14. Tayyorlov kursi guruhlari va unda ishtirok etadigan nomzodlar haqidagi maʼlumotlar tegishli hududiy boshqarma tomonidan 1 ish kuni ichida Markazga taqdim etiladi.
15. Hududiy boshqarmalar tayyorlov kursining oʻquv jarayoni boshlanishidan 3 kun oldin nomzodlarni xabardor qiladi.
16. Tayyorlov kursining oʻquv jarayonida nomzodlar ishtirok etishini taʼminlashga tegishli hududiy boshqarma masʼul hisoblanadi.
4-bob. Tayyorlov kursining oʻquv jarayonini tashkil etish hamda nomzodlarni oʻzlashtirish darajasini baholash
17. Tayyorlov kursi oʻquv jarayoni Markaz tomonidan onlayn, oflayn va aralash mashgʻulotlar shaklida tashkil etilishi mumkin.
18. Tayyorlov kursida oʻquv mashgʻulotlari interfaol tarzda maʼruza, seminar, amaliy mashgʻulot, mustaqil taʼlim, koʻchma mashgʻulot, tajriba almashish shakllarida olib boriladi.
19. Oʻquv mashgʻulotlarining bir akademik soati oflayn oʻtkazilganda 80 daqiqa, onlayn (sinxron) oʻtkazilganda esa 60 daqiqa davom etadi.
20. Tayyorlov kursining oʻquv rejasi va dasturiga muvofiq mashgʻulotlar asinxron tarzda tashkil etilishi mumkin. Bunda nomzodlar asinxron oʻquv mashgʻulotlarini tayyorlov kursining oʻquv rejasi va dasturida belgilangan muddat ichida mustaqil oʻzlashtirilishi talab etiladi.
21. Uzrli (kasalligi, davlat yoki jamoat vazifalarini bajarganligi, yaqin qarindoshining vafoti) sabablar bilan oʻqishni davom ettira olmaydigan nomzodlar oʻz arizasiga koʻra tayyorlov kursidan chiqariladi.
Bunda ushbu nomzodlarga tayyorlov kursining navbatdagi guruhida ishtirok etish imkoniyati bir marotaba beriladi.
Uzrli sababsiz oʻquv yuklamasining 20 foizidan koʻp hajmda oʻquv mashgʻulotlarida qatnashmagan nomzodlar yakuniy test sinovlariga kiritilmaydi.
22. Tayyorlov kursi guruhlarida nomzodlarning davomatini qayd etish tegishli hududiy boshqarma tomonidan guruhlarning elektron jurnalini yuritish orqali taʼminlanadi.
23. Markaz tomonidan tayyorlov kursining sifati va jalb etilgan mutaxassislarning nomzodlarga maʼlumotlarni yetkazib berish mahoratini doimiy monitoring qilish maqsadida nomzodlardan oʻquv mashgʻulotlari boshlanishidan oldin va keyin monitoring test sinovlari oʻtkaziladi va tahlil qilib boriladi.
24. Tayyorlov kursining soʻngida nomzodlarni oʻzlashtirish darajasini baholash maqsadida oʻtkaziladigan yakuniy test sinovlarida 60 va undan yuqori ball toʻplagan nomzod tayyorlov kursidan muvaffaqiyatli oʻtgan hisoblanadi va ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunadagi sertifikat beriladi.
25. Yakuniy test sinovlariga kiritilmagan yoki 60 balldan kam ball toʻplagan nomzodlar ushbu Nizomda belgilangan tartibga muvofiq tayyorlov kursiga qayta qabul qilinishi mumkin.
26. Nomzod tayyorlov kursidan muvaffaqiyatli oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikat olganidan soʻng uch yil davomida tarbiyalash uchun bola olmagan boʻlsa, ushbu Nizomda belgilangan tartibga muvofiq tayyorlov kursidan qayta oʻtishi talab etiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Oilaviy bolalar uyini tashkil etgan tutingan ota-onalarning va professional tutingan oilani tashkil etgan fuqarolarning malakasini oshirish ushbu Nizomda belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.
28. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
29. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursini tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Nomzodlar Tayyorlov kursida oʻqish istagini bildirgan nomzodlar ariza bilan Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlariga murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari Kelib tushgan nomzodlarning murojaatlarini tegishli hududiy boshqarmalarga taqdim etib boradi. Kelib tushgandan soʻng 1 ish kuni ichida 3-bosqich Hududiy boshqarmalar 1. Tayyorlov kursida oʻqitiladigan nomzodlar haqidagi maʼlumotlarni umumlashtiradi va ularni murojaatlari yuzasidan 3 ish kuni ichida xabardor qilgan holda tayyorlov kursi guruhlarini shakllantiradi. 2. Tayyorlov kursi guruhlari va unda ishtirok etadigan nomzodlar haqidagi maʼlumotlarni Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markaziga taqdim etadi. Muntazam ravishda 4-bosqich Hududiy boshqarmalar Tayyorlov kursining oʻquv jarayoni boshlanishi toʻgʻrisida nomzodlarni xabardor qiladi. Tayyorlov kursining oʻquv jarayoni boshlanishidan 3 kun oldin 5-bosqich Markaz 1. Nomzodlar bilan shartnoma tuzgan holda ularni tayyorlov kurslarida onlayn, oflayn va aralash shakllarda oʻqitadi. 2. Yakuniy test sinovlarida 60 va undan yuqori ball toʻplagan nomzodlarga tegishli namunadagi sertifikat beradi. Tayyorlov kursi davomida
Farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Farzandlikka oluvchilar va tutingan ota-onalarni tayyorlash kursidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning
Tayyorlov kursidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozdagi varaqda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och kul rangda bosib chiqariladi.
Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri, past qismida esa — 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashgan.
Sertifikat:
bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;
yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;
naqshli rastr;
har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;
maxsus qogʻozlar;
oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 8-ILOVA
Bolalar uylari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi Bolalar uylarini tashkil etish va ularning faoliyati, shuningdek, ularda yetim bolalar, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar hamda psixofizik rivojlanishi buzilgan bolalarga ijtimoiy-tibbiy, psixologik-pedagogik yordam berish va taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Agentlikning tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
tarbiyalanuvchilar — Bolalar uyiga tarbiyaga joylashtirilgan yetim, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan hamda psixofizik rivojlanishida buzilishlar boʻlgan bolalar;
hududiy boshqarmalar — Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari.
3. Bolalar uyi tarbiyalanuvchilar uchun taʼlim-tarbiya, ijtimoiy reabilitatsiya va sogʻlomlashtirish davlat muassasasi hisoblanadi. Muassasa, shuningdek, ijtimoiy yetimlikni oldini olish, oilani qoʻllab-quvvatlash xizmatlarini amalga oshiradi.
4. Bolalar uyi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishgan holda, belgilangan tartibda Agentlik tomonidan tashkil etilishi, qayta tashkil etilishi yoki tugatilishi mumkin.
5. Bolalar uyi quyidagi tiplarga boʻlinadi:
bolalar 3 yoshgacha boʻladigan umumiy tipdagi Bolalar uyi. Zarurat boʻlganda ushbu muassasalarda 4 yoshgacha qabul qilinadigan, psixofizik rivojlanishi buzilgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan guruhlar tashkil etiladi;
4 yoshgacha psixofizik rivojlanishi buzilgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan tipdagi Bolalar uyi.
6. Bolalar uyida oilalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy yetimlikni oldini olish maqsadida mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq Oilani qoʻllab-quvvatlash xizmati hamda uning doirasida “Onalar maskani” faoliyati tashkil etiladi.
Bolalar uyining tipi va oʻrinlari soni Agentlik tomonidan belgilanadi. Bolalar uyi kecha-kunduz faoliyat koʻrsatadi.
7. Bolalar uyida psixofizik rivojlanishida buzilishlarga ega bolalar uchun Agentlik tomonidan belgilangan tartibda kunduzgi ijtimoiy reabilitatsiya xizmatlari koʻrsatiladi.
8. Bolalar uyi joylashgan hududdagi vakolatli organ tarbiyalanuvchining qonuniy vakili hisoblanadi.
2-bob. Bolalar uylarining asosiy vazifalari
9. Quyidagilar Bolalar uylarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
tarbiyalanuvchilarni tarbiyalash, ularga taʼlim berish, tibbiy yordam koʻrsatish;
tarbiyalanuvchilarni toʻlaqonli psixologik-pedagogik reabilitatsiya qilishga, ijtimoiy moslashishga va jamiyatga integratsiyalashga koʻmaklashadigan oila muhitiga yaqinlashtirilgan shart-sharoitlar yaratish;
tarbiyalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlari ijtimoiy-huquqiy himoya qilinishida koʻmaklashish;
tarbiyalanuvchilarni psixologik, aqliy va jismoniy kamol topishini taʼminlash;
tarbiyalanuvchilarni dispanserizatsiyalash, profilaktika, psixofizik rivojlanishi buzilgan tarbiyalanuvchilarni kompleks ijtimoiy reabilitatsiya qilishni oʻz ichiga oladigan sogʻlomlashtirish ishlarini tashkil etish;
tarbiyalanuvchilarning oʻz oilalariga qaytarilishi yoki muqobil joylashtirish shakllariga berilishini tashkil etish;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan oilalarni, jumladan onalarni qoʻllab-quvvatlash orqali boladan voz kechilishini oldini olishga qaratilgan kompleks xizmatlar koʻrsatilishini tashkil etish;
sogʻlomlashtirish, taʼlim-tarbiya va zarur boʻlganda, kompleks ijtimoiy reabilitatsiya jarayoni sifatini oshirishga yoʻnaltirilgan ish shakllari va usullarini takomillashtirish.
3-bob. Bolalarni Bolalar uyiga qabul qilish
10. Quyidagilar Bolalar uyiga qabul qilinadi:
a) yetim bolalar;
b) ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan quyidagi bolalar:
ota-onalari vafot etgan, ota-onalar ota-onalik huquqlaridan mahrum etilgan yoxud ota-onalik huquqlari cheklangan, ota-onalar muomalaga layoqatsiz deb topilgan, ota-onalarda ogʻir kasalliklar aniqlangan, ota-onalar uzoq vaqt (6 oydan ortiq) boʻlmagan, shu jumladan ota-onalar oʻz bolalarini tibbiyot muassasalaridan olishni rad etgan hollarda, shuningdek, ota-ona qarovi mavjud boʻlmagan boshqa hollarda;
topib olingan bolalar;
qoldirib ketilgan bolalar (tugʻruq muassasasidagi yoki statsionardagi hamda tekshirish va davolashning toʻliq kursidan oʻtgan, biroq uzrli sabablarsiz uch kun muddatda ota-onalar yoki tarbiyasi bilan shugʻullanayotgan shaxslar tomonidan olinmagan bolalar);
v) ota-onalar roziligi bilan va ota-onalari bor yoki yoʻqligidan qatʼi nazar oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish imkoni yoʻqligi tufayli doimiy ravishda yakka tartibda parvarish qilishga muhtoj psixofizik rivojlanishi buzilgan bolalar.
11. Quyidagi kasalliklar bolani Bolalar uyiga qabul qilishga monelik qiluvchi kasalliklar hisoblanadi:
jarayonning faol bosqichidagi sil kasalligi;
teri va sochning yuqumli kasalliklari;
oʻtkir, shu jumladan virusli yuqumli kasalliklar;
markaziy asab tizimining oʻtkir kasalliklari;
teri-tanosil kasalliklari.
Koʻrsatib oʻtilgan kasalliklarga chalingan bolalar statsionar davolanish uchun hududiy davolash-profilaktika muassasalariga yuborilishi zarur va davolanish tugallangandan keyin Bolalar uyiga yuboriladi.
12. Bolani Bolalar uyiga joylashtirish uning yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyiga koʻra, agar bola muayyan yashash joyiga ega boʻlmasa, bola aniqlangan joydagi vakolatli organ qarori asosida amalga oshiriladi.
13. Vakolatli organ tomonidan bolalarni joylashtirish boʻyicha qaror chiqarilganidan soʻng 1 ish kuni ichida har bir bola toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali tegishli Bolalar uyining shaxsiy kabinetiga yoʻnaltiriladi.
14. Bolalar uyi tomonidan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida har bir tarbiyalanuvchi uchun bolaning rivojlanishi tarixi tuziladi va unga maʼlumotlar doimiy kiritib boriladi.
15. Davolash-profilaktika muassasalaridan Bolalar uyiga qaytarilgan tarbiyalanuvchilar yangi qabul qilingan deb hisoblanmaydi.
Tarbiyalanuvchi hududiy davolash-profilaktika muassasasiga davolanish uchun yuborilganda Bolalar uyi maʼmuriyati bu haqida ota-onalarga (agar mavjud boʻlsa) xabar berishi, bolaning sogʻligʻi holatini kuzatib borishi, uning rivojlanishi tarixiga davolashning borishi, u boshqa hududiy davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritib borishi, shuningdek, Bolalar uyining unga qaraydigan xodimlari tomonidan kecha-kunduz navbatchilik qilinishini tashkil etishi va bolani bir yoshgacha sut aralashmasi bilan taʼminlashi shart.
16. Bolalar uyiga berilgan bolaning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, uning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini, bolaning individual rivojlanish rejasining amalga oshirilishini hamda uning muassasaga moslashganligini monitoring qilish qonunchilik hujjatlariga muvofiq Bolalar uyi joylashgan joydagi hududiy boshqarma va vakolatli organ tomonidan olib boriladi.
4-bob. Bolalarni Bolalar uyi hisobidan chiqarish
17. Tarbiyalanuvchilar oʻz oilasiga qaytarilganda yoki tarbiyaga joylashtirishning boshqa shakllariga berilganda, nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markaziga oʻtkazilganida Bolalar uyi hisobidan bolani muassasaga joylashtirgan vakolatli organ qarori asosida chiqariladi.
18. Tarbiyalanuvchining Bolalar uyida boʻlish muddati tugaganidan keyin ota-onalar uzrli sabablarsiz oʻz bolasini qabul qilishni rad etgan taqdirda, bolalarning huquq va manfaatlarini himoya qilish maqsadida muassasa maʼmuriyati ularni ota-onalik huquqlaridan mahrum etish boʻyicha choralarni koʻrish yuzasidan vakolatli organga taklif kiritadi.
19. Oilasiga qaytarish imkoniyati boʻlmagan tarbiyalanuvchilar muassasada 3 yoshga toʻlganida majburiy ravishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda boshqa muqobil joylashtirish shakllariga oʻtkaziladi.
Bunda psixofizik rivojlanishida buzilishlar boʻlgan tarbiyalanuvchilar 4 yoshga toʻlganida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda soʻnggi chora sifatida nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlariga oʻtkaziladi.
Mazkur bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarda belgilangan yoshga toʻlishi munosabati bilan muassasadan boshqa joylashtirish shakllariga oʻtkaziladigan tarbiyalanuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻtkazish muddatidan 6 oy oldin Bolalar uyi joylashgan hududdagi vakolatli organga maʼlum qilinadi.
Psixofizik rivojlanishida buzilishlar boʻlgan tarbiyalanuvchilarni nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlariga oʻtkazish psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasiga muvofiq amalga oshiriladi.
20. Aka-ukalar va opa-singillarni joylashtirishning muqobil shakllariga berishda ularni ayirishga istisno tariqasida faqatgina tibbiy koʻrsatkichlar boʻyicha yoki boshqa sabablarga koʻra ular alohida tarbiyalanishi va saqlanishi kerak boʻlgan alohida holatlar mavjud boʻlgan taqdirda yoʻl qoʻyilishi mumkin.
5-bob. Bolalar uyi tarbiyalanuvchilari
21. Tarbiyalanuvchilarga psixologik, ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish, taʼlim berish, tarbiyalash, moddiy taʼminlash toʻliq davlat taʼminoti asosida amalga oshiriladi.
22. Bolalar uyiga tarbiyaga olingan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga muassasa joylashgan joy boʻyicha hududiy boshqarma vakili hamda Milliy gvardiyaning xodimlari biriktiriladi.
Biriktirilgan hududiy boshqarma vakili Milliy gvardiyaning xodimlari bilan hamkorlikda tarbiyalanuvchi bolalarni kuzatish va ular bilan suhbatlar oʻtkazish asosida ularning taʼlim-tarbiya olishi, ijtimoiy reabilitatsiyasi ahvolini va maishiy shart-sharoitlarini oʻrganadi, shuningdek, mavjud muammolarni bartaraf etishda Bolalar uyiga koʻmaklashadi.
23. Tarbiyalanuvchilar:
ularga nisbatan inson shaʼni va qadr-qimmatini kamsitmaydigan insonparvarlik munosabatida boʻlish;
oilasi (agar mavjud boʻlsa) bilan aloqada boʻlish, miqdorlari cheklanmagan holda joʻnatmalar, banderollar olish;
bepul ovqatlanish, kiyim-kechak, poyabzal va ashyoviy taʼminlashning boshqa buyumlari hamda tasdiqlangan normalar boʻyicha yumshoq anjomlar bilan taʼminlanish huquqiga ega.
Zarur boʻlganda tarbiyalanuvchilar protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan qonunchilik hujjatlariga muvofiq taʼminlanadi.
24. Tarbiyalanuvchilarga tibbiy yordam, ijtimoiy reabilitatsiya xizmatlari shtatdagi tibbiyot xodimlari tomonidan, zarur boʻlganda esa belgilangan tartibda tegishli hududiy davolash-profilaktika muassasalari tomonidan taʼminlanadi.
Tarbiyalanuvchining sogʻligʻi holati yomonlashgan yoki u vafot etgan taqdirda, Bolalar uyi maʼmuriyati bu haqda darhol vakolatli organni, hududiy boshqarmani va ota-onalarni (mavjud boʻlsa), ota-onasi yashash joyida vaqtincha boʻlmaganida tarbiyalanuvchi doimiy yashaydigan joy boʻyicha fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini xabardor qiladi.
25. Vafot etgan tarbiyalanuvchilarni dafn etish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Vafot etgan tarbiyalanuvchi dafn etilganda Bolalar uyi maʼmuriyati tomonidan dafn xarajatlari budjet mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
26. Tarbiyalanuvchining Bolalar uyi hududidan tashqariga chiqishi faqat Bolalar uyi xodimlari yoxud ota-onalar hamrohligida, Bolalar uyi maʼmuriyatining yozma ruxsati bilan, ota-onalar yashash joyi boʻyicha vakolatli organning xulosasi olingandan keyin amalga oshiriladi.
Tarbiyalanuvchi hududdan tashqariga oʻzboshimchalik bilan chiqqan taqdirda Bolalar uyi maʼmuriyati bu haqda uning ota-onalarini, vakolatli organni, ichki ishlar organlarini va tarbiyalanuvchining yashash yoki boʻlish joyi boʻyicha fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini xabardor qiladi hamda birgalikda uni topish va qaytarish choralarini koʻradi.
27. Tarbiyalanuvchilar oziq-ovqat mahsulotlari isteʼmol qilishning tasdiqlangan oʻrtacha sutkalik oqilona normalariga binoan oziq-ovqat, shuningdek mazkur Nizomga 2-3-ilovalarga muvofiq normalar boʻyicha kiyim-kechak, poyabzal, yumshoq anjomlar bilan taʼminlanadi.
28. Ota-onalar yoki uning qarindoshlari tarbiyalanuvchilarni kelib koʻrish, Bolalar uyining psixologik, ijtimoiy, tibbiy va tarbiyaviy faoliyati, agar bu bolaning manfaatlariga zid boʻlmasa, oʻz bolalarining kompleks reabilitatsiyasining borishi bilan tanishish va unda ishtirok etish huquqiga egadir.
29. Tarbiyalanuvchilar joylashtirishning boshqa muqobil shakllariga oʻtkazilganda ularga ichki kiyim, kiyim-bosh va mavsumiy poyabzal beriladi.
6-bob. Bolalar uylarida tibbiy, tarbiyaviy, ijtimoiy reabilitatsiya jarayonini tashkil etish
30. Tarbiyalanuvchilarni tibbiy taʼminlash, ijtimoiy reabilitatsiya, tarbiyalash va moddiy taʼminlash tartibi ularning individual xususiyatlari, yoshi, jinsi, psixologik va jismoniy holati hisobga olingan holda belgilanadi.
Maishiy shart-sharoitlar reabilitatsiya jarayoniga koʻmaklashishi, tarbiyalanuvchilardagi hissiy zoʻriqishni yumshatish uchun shart-sharoitlar yaratishi kerak. Bolalar uyining binosi, qattiq va yumshoq anjomlar, tibbiy va xoʻjalik, reabilitatsiya jihozlari, oʻyinchoqlar sanitariya-gigiyena talablariga javob berishi, bolalarning yoshi, sogʻligʻining holati va psixologik rivojlanishiga muvofiq boʻlishi zarur.
31. Bolalar uyidagi sogʻlomlashtirish ishlari kasallikka chalinish xavfi omillarini barvaqt aniqlashga, ular rivojlanishining oldini olishga, psixofizik rivojlanishini taʼminlash, bolalarni kompleks reabilitatsiya qilishga, shuningdek, asoratlarning, nogironlikning oldini olishga yoʻnaltirilgan boʻlishi kerak.
32. Tarbiyalanuvchilar shtatdagi tibbiyot xodimlari, pediatr va tor ixtisosli mutaxassislar tomonidan kuzatib boriladi. Tarbiyalanuvchilar hududiy davolash-profilaktika muassasasining mutaxassislari tomonidan bir yilda 2-marta chuqurlashtirilgan tibbiy tekshiruvdan oʻtkaziladi va zarur boʻlganda, ular uchun profilaktik va sogʻlomlashtirish tadbirlari amalga oshiriladi, izolyatordagi bemor bolalarni davolash taʼminlanadi, psixofizik rivojlanishi buzilgan bolalar davolanadi va ular bilan reabilitatsiya tadbirlari oʻtkaziladi.
33. Bolalar uyida yangidan qabul qilingan bolalar uchun karantin guruhi va statsionar davolashni talab etmaydigan kasalliklarga chalingan bolalar uchun izolyator tashkil etiladi.
34. Tarbiyalanuvchilar yoshi, jismoniy holati, aqliy rivojlanish darajasi hisobga olingan holda guruhlarga ajratiladi. Guruhlardagi bolalar soni 1 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun — 6 nafar bolani va 1 yoshdan katta yoshdagi bolalar uchun — 8 nafar bolani, ixtisoslashtirilgan guruhlarda, yoshidan qatʼi nazar — 6 nafar bolani tashkil etishi kerak.
35. Bolalar uylaridagi taʼlim va tarbiya dasturlari belgilangan tartibda Agentlik va Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining erta va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan talablar hamda ular asosida ishlab chiqilgan taʼlim-tarbiya dasturlariga muvofiq olib boriladi. Taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etishda tarbiyalanuvchilarning psixologik-pedagogik xususiyatlari hisobga olingan holda maqbul texnologiyalar, differensiyalashgan yondashuv asosida taʼlim-tarbiya shakllari va usullari tanlanadi.
36. Psixofizik rivojlanishida buzilishlar boʻlgan tarbiyalanuvchilarning taʼlim-tarbiya jarayoni ularning rivojlanishidagi buzilishlarga muvofiq, taʼlim va tarbiyaning individual yoʻnaltirilgan dasturlari boʻyicha tashkil etiladi.
37. Tarbiya, dam olish va turli tadbirlarning psixologik, ijtimoiy va pedagogik asoslangan holda birga qoʻshib olib borilishini taʼminlaydigan kun tartibi tarbiyalanuvchilarning Bolalar uyida kecha-kunduz boʻlishi hisobga olingan holda tuziladi.
7-bob. Bolalar uyini boshqarish
38. Bolalar uyini boshqarish Agentlik direktori tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor tomonidan amalga oshiriladi.
Direktor lavozimiga malaka talablari Agentlik tomonidan belgilanadi.
39. Direktor
Bolalar uyi nomidan ish olib boradi, uning manfaatlarini ifodalaydi, Bolalar uyining mol-mulkini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda boshqaradi va shartnomalar tuzadi;
Bolalar uyi vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha qaror qabul qiladi hamda Bolalar uyiga yuklangan vazifa va funksiyalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;
oʻz vakolatlari doirasida Bolalar uyining barcha xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi;
xodimlar bilan mehnat shartnomalari tuzadi;
tarbiyalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishini taʼminlaydi;
Oilani qoʻllab-quvvatlash xizmati faoliyatini amalga oshirishda tegishli vakolatli organlar bilan hamkorlik qiladi.
40. Bolalar uyida Oilani qoʻllab-quvvatlash xizmati faoliyatini tashkil etish va muvofiqlashtirish Bolalar uyining ijtimoiy xodimi tomonidan amalga oshiriladi.
Ijtimoiy xodimga “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining operatori uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi.
8-bob. Moliya-xoʻjalik faoliyati
41. Bolalar uyining moddiy-texnik bazasi zarur binolar, kommunikatsiyalar, asbob-uskunalar, transport vositalari hamda tibbiy taʼminlash va tarbiyalash uchun foydalaniladigan boshqa mol-mulkdan iborat boʻladi.
Bolalar uyi binosi texnika xavfsizligi qoidalariga, sanitariya normalari va qoidalariga muvofiq jihozlanadi va undan foydalaniladi.
Bolalar uyini jihozlash va moddiy-texnik bazasi boʻyicha minimal talablar Agentlik tomonidan belgilanadi.
42. Bolalar uyi, shu jumladan Oilani qoʻllab-quvvatlash xizmati faoliyatini moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar, jismoniy va yuridik shaxslarning xayriya mablagʻlari hamda maqsadli badallari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
“Onalar maskani”dagi bolalar uchun taʼminot Bolalar uyi tarbiyalanuvchilari uchun ajratiladigan mablagʻ va meʼyorlar doirasida amalga oshiriladi.
“Onalar maskani”ga qabul qilingan ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar Bolalar uyi uchun ajratiladigan mablagʻ doirasida oziq-ovqat, shaxsiy gigiyena buyumlari va boshqa zarur buyumlar bilan taʼminlanadi.
43. Bolalar uyini moliyalashtirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasdiqlangan xarajatlar smetasi asosida amalga oshiriladi.
44. Jismoniy va yuridik shaxslarning xayriya ehsonlari hamda maqsadli badallari oʻrnatilgan tartibda Dalolatnoma bilan kirim qilinadi.
45. Budjet mablagʻlarini va budjetdan tashqari mablagʻlarni sarflash muassasa direktori tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
46. Shtat jadvali namunaviy shtat normativlariga muvofiq ishlab chiqiladi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasdiqlanadi.
47. Bolalar uyi vakolatli davlat organlari tomonidan belgilangan moliya va statistika hisobotlarini yuritadi.
48. Bolalar uyi moliya-xoʻjalik faoliyatini nazorat qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli hududiy boshqarmalar tomonidan amalga oshiriladi.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
49. Bolalar uyini qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
50. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
51. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Bolalar uylari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Bolalar uyida Oilalarni qoʻllab-quvvatlash xizmatini tashkil etish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Tartib Bolalar uyida Oilalarni qoʻllab-quvvatlash xizmati (keyingi oʻrinlarda — Xizmat) faoliyatini tashkil etish hamda unda ijtimoiy yetimlikni oldini olish maqsadida tarbiyalanuvchilarni muqobil joylashtirishning boshqa shakllariga berish, ogʻir hayotiy vaziyatda va yaqin qarindoshlari koʻmagisiz qolganligi natijasida farzandini tarbiyalashdan voz kechmoqchi boʻlgan onalar, shu jumladan homilador ayollarni qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlarni koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Tartibda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar — ogʻir hayotiy vaziyatda va yaqin qarindoshlari koʻmagisiz qolganligi natijasida farzandini tarbiyalashdan voz kechmoqchi boʻlgan onalar, shu jumladan homilador ayollar;
tarbiyalanuvchilar — Bolalar uyiga qabul qilingan bolalar;
hududiy boshqarmalar — Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari.
3. Xizmat faoliyati mazkur Tartib, Bolalar uylari ustavi va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi.
4. Hududiy boshqarma Xizmat faoliyatini muvofiqlashtiradi.
2-bob. Xizmatning maqsadi va vazifalari
5. Xizmat tarbiyalanuvchilarni oʻz oilalariga yoki boshqa muqobil joylashtirish shakllariga berishda vakolatli organga koʻmaklashish, ogʻir hayotiy vaziyatdagi oilalarga ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmatlar koʻrsatish orqali ijtimoiy yetimlikni oldini olish maqsadida tashkil etiladi.
6. Xizmat quyidagi yoʻnalishlarda vakolatli organga koʻmaklashadi:
tarbiyalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning ijtimoiylashuvi va reabilitatsiyasi uchun sharoitlar yaratish;
tarbiyalanuvchilarni oʻz oilasiga qaytarish;
yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni boshqa muqobil joylashtirish shakllariga berish;
“Onalar maskani” — ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarga kompleks ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish.
7. Xizmat:
tarbiyalanuvchilarning shaxsiy hujjatlarini oʻrganadi va ularning ijtimoiy maqomini belgilashda vakolatli organga koʻmaklashadi;
tarbiyalanuvchilarning mulkiy va nomulkiy huquqlari himoya qilinishini taʼminlashga koʻmaklashadi;
tarbiyalanuvchilarga va ularning mol-mulkiga nisbatan qonun buzilishiga yoʻl qoʻygan shaxslarni qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan javobgarlikka tortishga koʻmaklashadi;
tarbiyalanuvchilarning qarindoshlarini aniqlaydi va ular bilan aloqa oʻrnatish choralarini koʻradi;
rivojlanishning ijtimoiy, psixologik, pedagogik va tibbiy muammolarini kompleks tahlil qiladi va aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha xizmatlarni tashkil qiladi;
bolalarning individual-psixologik va fiziologik xususiyatlarini hisobga olgan holda individual rivojlanish dasturlarini amalga oshiradi;
tarbiyalanuvchilarning ota-onalarini izlash, ularni farzandi oldidagi ota-onalik majburiyatlarini bajarishga jalb qilishga ishtirok etadi;
tarbiyalanuvchilarning qarindoshlari orasidan ularni oʻz tarbiyasiga olish istagini bildirganlarini aniqlashga koʻmaklashadi;
vakolatli organ bilan birgalikda ota-onalar yoki qarindoshlarni bolani oʻz oilasiga qabul qilishga tayyorlaydi;
tarbiyalanuvchini oʻz oilasiga qaytarishga tayyorlaydi;
yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni oʻz oilasiga olish istagini bildirgan shaxslarni tanlashda ishtirok etadi;
vasiylikka, farzandlikka oluvchilarni va tutingan ota-onalarni bolani qabul qilishga tayyorlashga koʻmaklashadi;
tarbiyalanuvchini qabul qiladigan oila hayotiga tayyorlaydi;
farzandini dunyoga keltirayotgan ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarga ularning muammolarini bartaraf etishda ijtimoiy, psixologik va maʼnaviy koʻmak koʻrsatadi;
onalarda onalik, farzand parvarishi, unga gʻamxoʻrlik koʻrsatish koʻnikmalarini shakllantiradi;
ona va farzand oʻrtasida munosabatlarni saqlab qolish, hissiy bogʻlanganlikni shakllantirish uchun qulay sharoitlar yaratadi;
bolaning otasini aniqlash, uni otalik majburiyatini bajarishga jalb qilish, shu jumladan otalikni belgilashda masʼul davlat organlariga koʻmaklashadi;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarga yaqin qarindoshlari bilan munosabatlarini tiklash, ularni oʻz oilasiga qaytarish choralarini koʻradi;
vakolatli organ, masʼul davlat organlari va nodavlat notijorat tashkilotlari bilan birgalikda yolgʻiz onalarga kasb-hunar oʻrganishga, turar-joyga ega boʻlishga va iqtisodiy mustaqil boʻlishga koʻmaklashadi;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarning qarindoshlariga va bolasining otasiga farzandi bilan koʻrishish, bolaning tarbiyasi va parvarishi bilan shugʻullanishi uchun sharoit yaratadi.
Xizmatga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalar ham yuklatilishi mumkin.
3-bob. Xizmat faoliyatini tashkil etish tartibi
8. Xizmat faoliyati Bolalar uyining ijtimoiy xodimi tomonidan hududiy boshqarma bilan kelishilgan holda muvofiqlashtiriladi.
9. Xizmat tarkibi Bolalar uyining ijtimoiy xodimi, psixolog, defektolog, yurist, biriktirilgan tarbiyachilardan iborat boʻladi.
10. Xizmat faoliyatiga masʼul davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, fuqarolik jamiyati institutlari, jismoniy va yuridik shaxslar hududiy boshqarmalar bilan kelishilgan holda jalb etilishi mumkin.
4-bob. Kunduzgi tashrif xizmatini tashkil etish tartibi
11. Xizmatning maqsadi va vazifalari doirasida tarbiyalanuvchilar va ularning ota-onasi, qarindoshlari hamda ularni oilaga olish istagini bildirgan nomzodlar oʻrtasida hissiy bogʻlanganlikni shakllantirish, ularga bola parvarishi va tarbiyasida ishtirok etish uchun kunduzgi tashrif xizmatlari tashkil etiladi.
12. Tarbiyalanuvchilarning ota-onasi va qarindoshlari kunduzgi tashrif xizmatidan foydalanish uchun Bolalar uyi joylashgan hududdagi vakolatli organga ariza bilan murojaat qiladi.
Arizaga shaxsning teri-tanosil kasalliklari va silga qarshi kurashish dispanserlarining hisobida turmasligi haqidagi xulosalari ilova qilinadi.
13. Vakolatli organ tomonidan ariza 3 ish kuni ichida koʻrib chiqiladi hamda natijasi boʻyicha yoʻllanma rasmiylashtiradi. Bunda mazkur Tartibning 15-bandida nazarda tutilgan holatlar aniqlanganda, yoʻllanma berish rad etiladi.
14. Kunduzgi tashrif asosida muassasaga tashrif buyuruvchilarni qabul qilish vakolatli organning yoʻllanmasi bilan amalga oshiriladi.
15. Quyidagi kasalliklari mavjud boʻlgan tarbiyalanuvchilarning ota-onasi va qarindoshlari Bolalar uyiga qabul qilinmaydi:
narkologik kasalliklar (alkogolizm, narkomaniya, toksikomaniya);
aqli zaiflikning barcha turlari;
tanosil kasalliklarining maishiy yoʻl bilan yuquvchi turlari (zaxm, soʻzak).
16. Bolalar uyi ijtimoiy xodimi har bir tashrif buyuruvchi shaxs uchun uning haqiqatda yashash joyi boʻyicha vakolatli organ bilan kelishgan holda oilani qoʻllab-quvvatlash rejasini ishlab chiqadi.
17. Tashrif buyuruvchilar Bolalar uyi direktori tomonidan tasdiqlanadigan reja-grafik (har kuni soat 07 00 dan 20 00 gacha) asosida qabul qilinadi. Tashrif buyuruvchilar bir kunda uzogʻi bilan 2 soat davomida bola bilan muloqotda boʻladilar.
5-bob. “Onalar maskani”da ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarga kompleks ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish
1-§. Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarni “Onalar maskani”ga qabul qilish tartibi
18. Xizmatga ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar 4 yoshga toʻlmagan va koʻpi bilan 2 nafar farzandi (egizak farzandlar bundan mustasno) bilan birga ular hamda vakolatli organ (Bolalar uyi joylashgan hudud boʻyicha) oʻrtasida tuzilgan ijtimoiy shartnoma asosida, voyaga yetmagan yosh ona (farzandi bilan birgalikda) esa vakolatli organning (yashash joyidagi yoki holat aniqlangan joydagi) qarori bilan qabul qilinadi. Ijtimoiy shartnoma namunasi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.
Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarning vakolatli organga Xizmatdan foydalanish toʻgʻrisidagi arizasi shartnoma tuzish uchun asos hisoblanadi.
19. Ichki ishlar organlari, sogʻliqni saqlash organlari hamda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan farzandidan voz kechish istagidagi ayol, shu jumladan homilador ayol aniqlanganida, bu toʻgʻrisida Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni aniqlash, muqobil joylashtirish shakllariga yoʻnaltirish va ularning hisobini yuritish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq vakolatli organni xabardor qiladi.
20. Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onaning holati yashash joyidagi vakolatli organ tomonidan, agar u tibbiyot muassasasi (oilaviy poliklinika, tugʻruq kompleksi)da boʻlib turgan boʻlsa, ushbu tibbiyot muassasasi joylashgan hududdagi vakolatli organ tomonidan savolnoma asosida baholanadi.
Ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish yuzasidan ijtimoiy ish ochgan holda ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onaning hamda farzandi (homilasi)ning hayoti, sogʻligʻiga xavf soluvchi xatar omillari aniqlanadi, zarur hollarda uning xavfsizligini taʼminlash choralari koʻriladi.
21. Vakolatli organ Xizmatdan foydalanishga rozilik bildirgan ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onani “Onalar maskani”ga joylashtirish uchun tegishliligi boʻyicha oilani qoʻllab-quvvatlash rejasini ishlab chiqadi.
Bolalar uyida boʻsh oʻrinlar boʻlgan taqdirda, vakolatli organ ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan ona bilan “Onalar maskani”ga qabul qilish boʻyicha shartnoma tuzadi hamda uni (shu jumladan farzandini) joylashtirish choralarini koʻradi.
22. Vakolatli organ quyidagilarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi:
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarning tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarga tibbiyot muassasasi tomonidan berilgan tibbiy kartasi maʼlumotlari;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan ona farzandining tugʻilganlik haqida guvohnomasi maʼlumotlari;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarning arizalari;
oilani qoʻllab-quvvatlash rejasi;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar bilan tuzilgan shartnoma.
23. Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar Xizmat tashkil etilgan Bolalar uyida koʻpi bilan bir yilgacha boʻlgan muddat davomida yashashlari mumkin. Ularga oilani qoʻllab-quvvatlash rejasiga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatiladi.
24. Oilani qoʻllab-quvvatlash rejasi muassasa ijtimoiy xodimi tomonidan vakolatli organ bilan kelishilgan holda qayta koʻrib chiqilishi va unga qoʻshimcha hamda oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
25. “Onalar maskani”ga koʻpi bilan 5 nafargacha ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar qabul qilinadi.
26. “Onalar maskani”dagi xizmatlarni amalga oshirishda muassasa ijtimoiy xodimi ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onaning yashash hududi (doimiy yoki vaqtincha) boʻyicha vakolatli organ bilan hamkorlik qiladi.
2-§. Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarga kompleks ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi
27. “Onalar maskani”ga ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar 6 oylik homiladorlik davridan boshlab qabul qilinadi.
28. “Onalar maskani”da ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarga oilani qoʻllab-quvvatlash rejasiga muvofiq quyidagi ijtimoiy xizmatlar koʻrsatiladi:
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar va ularning farzandi uchun vaqtincha boshpana (shelter) ajratiladi;
onalarga onalik koʻnikmalari oʻrgatiladi;
oilani qoʻllab-quvvatlash rejasi asosida ayolni ogʻir hayotiy vaziyatdan chiqarish boʻyicha xizmatlar tashkil etiladi;
qarindoshlari, bolaning otasi bilan munosabatlarni oʻrnatish yoki tiklashga yordam beriladi;
ijtimoiy xodim, yurist, psixolog va boshqa mutaxassislar tomonidan ijtimoiy, huquqiy, psixologik va boshqa xizmatlar koʻrsatiladi;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarni kasb-hunarga oʻrgatish, ularni hududlardagi kasbiy koʻnikmalar markazlariga jalb etish choralari koʻriladi;
onalarni kasbga oʻqitish, ish bilan taʼminlash davrida ularning farzandlariga tarbiyachi biriktiriladi;
madaniy-maʼrifiy tadbirlar tashkil etiladi;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarning farzandlari Bolalar uyi uchun ajratiladigan mablagʻ va meʼyorlar doirasida oziq-ovqat, kiyim-bosh va boshqa zarur buyumlar bilan taʼminlanadi;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar Bolalar uyi uchun ajratiladigan mablagʻ doirasida mazkur Tartibga ilovada keltirilgan oziq-ovqat, shaxsiy gigiyena buyumlari va boshqa zarur buyumlar bilan taʼminlanadi. Bunda “Onalar maskani”da yashayotganiga bir oydan oshgan ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarni zarur kiyim-bosh bilan taʼminlash uchun bazaviy hisoblash miqdorining uch baravarigacha mablagʻ ajratiladi.
29. Ogʻir hayotiy vaziyatdagi homilador ayol, ona va uning farzandiga Bolalar uyi joylashgan hududiy davolash profilaktika muassasasi tomonidan oʻrnatilgan tartibda tibbiy xizmatlar koʻrsatiladi.
3-§. Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarni “Onalar maskani”dan chiqarish tartibi
30. Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar “Onalar maskani”dan quyidagi holatlarda chiqariladi:
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarning shartnomani bekor qilish boʻyicha arizasi;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar tomonidan shartnoma shartlarini bajarmaslik holatlari;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarning “Onalar maskani”da boʻlish muddatining tugashi;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan ona yoki farzandining vafoti.
31. Voyaga yetmagan yosh ona “Onalar maskani”dan foydalanish muddati tugashidan 3 oy oldin qonunchilik bilan oʻrnatilgan tartibda unga joylashtirishning muqobil shakli belgilangan holda chiqariladi.
32. Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar “Onalar maskani”dan chiqarilganida ular bilan tuzilgan shartnoma bekor qilinadi.
6-bob. Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarning huquq va majburiyatlari
33. “Onalar maskani”ga qabul qilingan ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar quyidagi huquqlarga ega:
Bolalar uyida farzandi bilan bir yilgacha boʻlgan muddatda yashash va kompleks ijtimoiy xizmatlardan foydalanish;
qarindoshlari bilan istalgan vaqtda koʻrishish hamda Bolalar uyidan shartnomada nazarda tutilgan vaqtda oʻz farzandi bilan birgalikda chiqish;
kasb oʻrganish yoki taʼlim olish.
Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar qonunchilik hujjatlariga hamda ular bilan tuziladigan shartnomaga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
34. “Onalar maskani”ga qabul qilingan ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar quyidagilarga majbur:
oʻzining va farzandining sogʻligʻiga gʻamxoʻrlik qilish;
oʻzi va farzandi uchun ovqatini tayyorlash, sanitariya va gigiyena talablariga rioya qilish, maishiy-xoʻjalik ishlarini bajarish, yashab turgan hududni va binoni, jihozlarni ozoda va tartibli saqlash;
Bolalar uyi direktori tomonidan ruxsat etilgan shaxslardan tashqari begona shaxslarni muassasaga olib kirmaslik;
oilani qoʻllab-quvvatlash rejasida nazarda tutilgan xizmatlarni amalga oshirishda faol ishtirok etish;
Bolalar uyining ichki tartib-qoidalariga qatʼiy rioya qilish;
Bolalar uyi hududidan chiqishda ijtimoiy xodimni xabardor qilish.
Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalar qonunchilik hujjatlariga hamda ular bilan tuziladigan shartnomaga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
35. Nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
36. Mazkur Tartib talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Bolalar uyida Oilalarni qoʻllab-quvvatlash xizmatini tashkil etish tartibiga ILOVA
I. “Onalar maskani” xizmatlaridan foydalanayotgan ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan onalarni oziq-ovqat bilan taʼminlash meʼyorlari (bir kishi hisobiga kuniga grammda (brutto)
T/r Oziq-ovqat mahsulotining nomi Norma 1. 1-nav bugʻdoy non 600 2. 1-nav bugʻdoy uni 45 3. Kartoshka uni (kraxmal) 3 4. Yorma, makaron mahsulotlari 90 5. Qand-shakar 90 6. Qandolat mahsulotlari 25 7. Sariyogʻ 35 8. Oʻsimlik yogʻi 20 9. Sut-qatiq mahsulotlari 500 10. Smetana 20 11. Tvorog 50 12. Pishloq 15 13. Goʻsht, parranda goʻshti 150 14. Kolbasa mahsulotlari 25 15. Baliq 90 16. Tuxum (dona) 1 17. Kartoshka 400 18. Sabzavotlar, shu jumladan, tomat pastasi 455 19. Hoʻl mevalar, rezavorlar, sharbatlar 250 20. Quruq mevalar, shu jumladan, naʼmatak 5 gr. 15 21. Choy 0,5 22. Kakao 1 23. Yodlangan tuz 12 24. Xamirturush 1
II. Onalarni shaxsiy gigiyena buyumlari bilan taʼminlash
T/r Shaxsiy gigiyena buyumlari Oʻlchov birligi Soni Foydalanish muddati (yil) 1. Tish pastasi dona 6 1 2. Tish choʻtkasi dona 2 1 3. Kir sovun dona 12 1 4. Atir sovun dona 12 1 5. Kir yuvish kukunlari paket (400 g.) 6 1
III. Onalarni yumshoq buyumlar bilan taʼminlash
T/r Yumshoq buyumlar Oʻlchov birligi Soni Choyshablar dona 3 Koʻrpa choyshablari dona 2 Yostiq jildi dona 3 Sochiq dona 2 Paxmoq sochiq dona 2 Jun yoki momiqlik adyol dona 1 Paxmoq adyol dona 1 Toʻshak dona 1 Par yostiq dona 1 Oʻringa yopiladigan choyshab dona 1 Karavot oldiga toʻshaladigan gilamcha dona 1
Bolalar uylari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Bolalar uylari tarbiyalanuvchilarining oziq-ovqat mahsulotlari isteʼmol qilishining oʻrtacha sutkalik oqilona
grammda T/r Mahsulotlar nomi 0 — 6 oylik 6 — 12 oylik 1 — 3 yosh 4 yosh 1-navli bugʻdoy non - 30 175 250 Bugʻdoy uni - 10 35 35 Bolalar ovqati uchun un (guruchli, grechixali, suli yormali va boshqalar) 10 10 - - Kartoshka uni 8 8 8 8 Yorma, dukkakli, makaron mahsulotlari 20 40 85 85 Kartoshka 50 100 350 350 Har xil sabzavotlar, shu jumladan koʻkatlar — 10 gr 100 200 400 400 Hoʻl mevalar 50 100 150 200 Meva, sabzavot sharbatlari 30 100 100 200 Quruq mevalar, shu jumladan naʼmatak — 10 gr - 20 30 30 Qandolatchilik mahsulotlari - 20 50 70 Tabiiy asal - - - 10 Qand-shakar 20 30 50 50 Sariyogʻ 10 20 45 55 Oʻsimlik moyi 5 10 20 20 Pomidor pastasi, pomidor pyuresi - - - 3 Tuxum (dona) 0,5 sarigʻi 0,5 sarigʻi 1 1 Sut 100 250 600 600 Tvorog - 20 40 40 Goʻsht, parranda goʻshti, jigar - 120 150 175 Baliq - - 75 75 Kolbasa mahsulotlari - - 40 40 Smetana - - - 25 Qaymoq 10 20 50 50 Qatiq mahsulotlari (bolalar kefiri, biolakt, atsidofil pastasi) 150 200 200 200 Pishloq - 20 20 25 Choy - - 2 2 Kakao - - 3 3 Yodlangan tuz - - 6 6 Xamirturush - - 1 1 Sutli aralashma 150 150 - -
Bolalar uylari toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Bolalar uylari tarbiyalanuvchilarini kiyim-bosh, poyabzal va yumshoq anjomlar bilan taʼminlash
T/r Kiyim-bosh, poyabzal va yumshoq anjomning nomi Quyidagi yoshdagi bolalar uchun: 1 yoshgacha 1 yoshdan 2 yoshgacha 2 yoshdan 4 yoshgacha 1 oʻringa soni Eskirish muddati (yil) 1 oʻringa soni Eskirish muddati (yil) 1 oʻringa soni Eskirish muddati (yil) Ichki kiyim, choyshab, yostiq jildi va shu kabilar 1. Ichki koʻylak, chaqaloqlar yaktakchasi, maykalar 12 1 6 1 6 1 2. Ichki koftachalar, pijamalar, tungi koʻylaklar 4 1 4 1 3 1 3. Polzunkalar, kalta ishtonlar, triko (qalin) 40 1 40 1 6 1 4. Polzunkalar, kalta ishtonlar, triko (yozgi) 30 1 30 1 10 1 5. Bolalar choyshablari 7 1 7 1 6 1 6. Yozgi yoʻrgaklar 130 1 50 1 10 1 7. Qalin yoʻrgaklar 10 1 10 1 - - 8. Bolalar koʻrpajildlari (konvertlar) 7 2 7 2 5 2 9. Yostiq uchun ustki yostiqjildlar 7 2 7 3 5 3 10. Yostiq uchun ichki yostiqjildlar 1,5 2 1,5 2 1,5 2 11. Bolalar sochiqlari 4 1 4 2 4 2 12. Uchburchak roʻmollar, chepchiklar (issiq bosh kiyimlar) 5 1 5 1 5 2 Formali kiyimlar 13. Qalin kiyimlar (koʻylaklar) - - 4 2 4 2 14. Yozgi kiyimlar (koʻylaklar) - - 2 1 4 2 15. Trikotajli mashq qilish kiyimlari - - - - 2 2 16. Fartuklar (oshxoʻraklar) 6 0,5 3 1 3 2 17. Paypoqlar, golflar 5 1 5 1 7 1 18. Kolgotkalar 6 1 10 1 10 1 19. Jundan (ip aralash jundan) toʻqilgan sviterlar, nimchalar, koftalar 1,5 2 2 2 2 2 20. Suv oʻtmaydigan kurtkalar, kombinezonlar 1 2 1 2 1 2 21. Yengil paltolar - - 1 2 1 2 22. Qishki paltolar - - 1 2 1 2 23. Yozgi bosh kiyimlar (panamkalar, pilotkalar) 2 1 3 3 3 2 24. Jundan toʻqilgan shapkalar 1,5 2 1,5 2 2 2 25. Sharflar, kashne 1 1 1 2 1 2 26. Boshmaldoqli qoʻlqoplar - - 2 2 3 3 27. Junli paypoqlar 4 2 3 1,5 3 1,5 28. Tuflilar, krossovkalar - - 2 1 2 1 29. Botinkalar - - 1 1 1 1 30. Sovuq oʻtmaydigan botinkalar, etiklar - - 1 2 1 1 31. Qalin etiklar - - 1 1 1 1 32. Tagliklar * 730 - 730 - 730 - Toʻshak, adyol, yostiq jildi va shu kabilar 33. Toʻshak 2 3 2 3 2 3 34. Issiq yoki momiqlik adyol 2 3 2 3 1 3 35. Junli, ip aralash junli adyollar 1,25 5 1,25 5 1,1 5 36. Paxmoq adyol 2,5 3 2,5 3 2 3 37. Choyshablar 1 5 1 5 1 5 38. Yostiqlar 2 4 1,5 4 1,5 4
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 9-ILOVA
Mehribonlik uylari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Mehribonlik uylarining maqomini, ularning faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
tarbiyalanuvchilar — Mehribonlik uyiga tarbiyaga joylashtirilgan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar;
hududiy boshqarmalar — Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari.
3. Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilar uchun davlat tarbiya muassasasi hisoblanadi.
4. Quyidagilar Mehribonlik uyining asosiy vazifalari hisoblanadi:
tarbiyalanuvchilarni tarbiyalash, psixologik, aqliy va jismoniy kamol topishini taʼminlash va qoʻllab-quvvatlash;
tarbiyalanuvchilarni toʻliq ruhiy sogʻlomlashtirishga, ijtimoiy moslashtirishga va jamiyatga uygʻunlashtirishga koʻmaklashadigan, ularning sifatli taʼlim va tarbiya olishi, shuningdek, ijodiy va intellektual qobiliyatlarini rivojlantirish uchun uy sharoitiga eng koʻp darajada yaqinlashtirilgan muhitni yaratish;
tarbiyalanuvchilarning hayoti va sogʻligʻi, psixologik va jismoniy rivojlanishi himoya qilinishini taʼminlash;
tarbiyalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini ijtimoiy-huquqiy himoya qilinishida koʻmaklashish.
2-bob. Mehribonlik uyini tashkil etish tartibi
5. Mehribonlik uyi Agentlik tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishgan holda tashkil etiladi.
6. Mehribonlik uyi belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
7. Mehribonlik uyining ustavi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.
8. Mehribonlik uylari faoliyatini muvofiqlashtirish ular tashkil etilgan hududdagi hududiy boshqarmalar tomonidan amalga oshiriladi.
9. Mehribonlik uyi yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga ega boʻladi.
10. Mehribonlik uyi joylashgan hududdagi vakolatli organ tarbiyalanuvchining qonuniy vakili hisoblanadi.
3-bob. Mehribonlik uyiga bolalarni qabul qilish
11. Mehribonlik uyiga yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar 3 yoshdan boshlab qabul qilinadi hamda ular 18 yoshga toʻlguncha yoki umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va boshlangʻich professional taʼlim tashkilotlarini bitirguniga yoxud muqobil joylashtirishning boshqa shakllariga joylashtirilguniga qadar muassasada boʻladilar.
Jismoniy yoki psixik rivojlanishida buzilishlari boʻlgan yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar Mehribonlik uyiga qabul qilinganidan soʻng ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalariga (maktablar, maktab-internatlar) yuboriladi.
12. Mehribonlik uyidagi tarbiyalanuvchilar soni Agentlik tomonidan, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya qilgan holda belgilanadi. Bunda tarbiyalanuvchilarning soni 140 nafardan oshmasligi kerak.
Tarbiyalanuvchilar soni 140 nafardan oshishiga sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq, muassasaning tarbiyalanuvchilar bilan toʻldirilish sigʻimidan kelib chiqib Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishgan holda yoʻl qoʻyiladi.
13. Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilari:
7 yoshgacha boʻlgan turli yoshdagi bolalar guruhlarida tarbiyalanuvchilar soni 10 nafar;
bir xil yoshdagi tarbiyalanuvchilar guruhlarida — 4 yoshgacha boʻlgan bolalar — 8 nafar, 4 yoshdan 7 yoshgacha boʻlgan bolalar guruhida esa — 12 nafar;
tarbiyalanuvchilar guruhlaridagi oʻquvchilar soni I — XI sinflarda — 15 nafar boʻlishi lozim.
Mehribonlik uyida ijtimoiy-pedagogik, tibbiy-psixologik qoʻllab-quvvatlashga muhtoj bolalar uchun ixtisoslashtirilgan korreksion-rivojlantiruvchi guruhlar, shu jumladan, sport va harbiy sohaga qiziqishi boʻlgan VII — XI sinflarda oʻqiydigan bolalar uchun vatanparvarlik-sport yoʻnalishidagi guruhlar tashkil etilishi mumkin.
Tarbiyalanuvchilarni ixtisoslashtirilgan korreksion-rivojlantiruvchi guruhlarga yoʻllash faqat psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyaning xulosasi asosida amalga oshiriladi.
Ixtisoslashtirilgan korreksion-rivojlantiruvchi guruhlardagi bolalar soni jismoniy yoki psixik rivojlanishida buzilishlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarining (maktablar, maktab-internatlarning) tarbiya guruhlaridagi bolalar soni meʼyorlariga muvofiq ravishda belgilanadi.
Vatanparvarlik-sport yoʻnalishidagi guruhlar Agentlikning buyrugʻiga asosan tashkil etiladi.
14. Bolani Mehribonlik uyiga joylashtirish uning yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan joyiga koʻra, agar bola muayyan yashash joyiga ega boʻlmasa, bola aniqlangan joydagi vakolatli organ qarori asosida amalga oshiriladi.
15. Vakolatli organ tomonidan bolalarni joylashtirish boʻyicha qaror chiqarilganidan soʻng 1 ish kuni ichida Mehribonlik uyiga qabul qilinadigan har bir bola toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali tegishli Mehribonlik uyiga yuboriladi.
16. Bir oilaning aʼzolari boʻlgan bolalar yoki qarindoshlar bir muassasaga yuboriladi. Tibbiy yoki boshqa sabablarga koʻra ushbu bolalarni alohida tarbiyalash va joylashtirish kerak boʻlgan hollar bundan mustasno.
17. Tarbiyalanuvchilarni Bolalar uylaridan Mehribonlik uyiga qabul qilish majburiy tartibda, bola 3 yoshga toʻlgandan soʻng ushbu Nizomning 14-bandiga muvofiq amalga oshiriladi.
18. Mehribonlik uyiga berilgan bolaning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, uning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini, bolaning individual rivojlanish va integratsiya rejasining amalga oshirilishini hamda uning muassasaga moslashganligini monitoring qilish Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga qabul qilish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq muassasa joylashgan joyidagi vakolatli organ tomonidan olib boriladi.
4-bob. Mehribonlik uyining tarbiyalanuvchilari
19. Mehribonlik uylari tarbiyalanuvchilarining taʼlimi, tarbiyasi va taʼminoti toʻliq davlat taʼminoti asosida amalga oshiriladi.
20. Mehribonlik uylariga tarbiyaga olingan tarbiyalanuvchilarga muassasa joylashgan joy boʻyicha hududiy boshqarma vakili hamda Milliy gvardiyaning harbiy xizmatchi va xodimlari biriktiriladi.
Biriktirilgan hududiy boshqarma vakili Milliy gvardiyaning harbiy xizmatchi va xodimlari bilan hamkorlikda muntazam ravishda tarbiyalanuvchi bolalar bilan suhbatlar oʻtkazish asosida ularning taʼlim-tarbiya olish ahvolini va maishiy shart-sharoitlarini oʻrganadi, shuningdek, mavjud muammolarni bartaraf etish, ularni ota-onasiga qaytarish yoxud joylashtirishning boshqa muqobil shakllariga berish choralarini koʻrib boradi.
21. Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilari Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlangan Mehribonlik uylari tarbiyalanuvchilarining oziq-ovqat mahsulotlari isteʼmol qilishining oʻrtacha sutkalik maqbul meʼyorlariga muvofiq oziq-ovqat, shuningdek, ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq norma boʻyicha kiyim-bosh, poyabzal va yumshoq jihozlar hamda 2-ilovaga muvofiq norma boʻyicha shaxsiy gigiyena buyumlari bilan taʼminlanadilar.
22. Mehribonlik uyi maʼmuriyati tarbiyalanuvchilarning ushbu Mehribonlik uyida boʻlishi muddati tugashidan bir yil avval uy-joyga muhtoj sifatida maxsus axborot tizimiga kiritadi.
23. Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilari akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar, texnikumlar va oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirgan taqdirda, Mehribonlik uyi maʼmuriyati bu toʻgʻrisida mazkur taʼlim muassasasi joylashgan hududdagi vakolatli organni xabardor qiladi.
24. Akademik litseylar, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarda oʻqiyotgan tarbiyalanuvchilar mazkur muassasalarda yotoqxona mavjud boʻlmagan taqdirda, Mehribonlik uyi maʼmuriyati bilan kelishgan holda, ular oʻqishni tamomlaguniga qadar Mehribonlik uyida yashashi mumkin.
Ushbu bitiruvchilarning yashashi hamda ovqatlanishi bilan bogʻliq xarajatlar Mehribonlik uyi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
25. Mehribonlik uyining akademik litsey, kasb-hunar maktablari, kollejlar, texnikumlar va oliy taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan sobiq tarbiyalanuvchilari oʻzlari taʼlim olayotgan taʼlim muassasalari maʼmuriyati bilan kelishgan holda taʼtil davrida, dam olish va bayram kunlarida, shuningdek, kasallik davrida yashaganlik uchun haq toʻlamasdan Mehribonlik uyida turishlari mumkin.
Ularning yashashi hamda ovqatlanishi bilan bogʻliq xarajatlar Mehribonlik uyi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
26. Mehribonlik uyidan chiqarishda tarbiyalanuvchilarga quyidagi hujjatlar beriladi:
tugʻilganlik haqidagi guvohnoma (maʼlumotnoma), 16 yoshga toʻlganlarga esa identifikatsiyalovchi ID-karta;
Mehribonlik uyida boʻlganlik haqida maʼlumotnoma;
sogʻligʻi haqida maʼlumotnoma (tibbiy hujjatlar);
maʼlumoti toʻgʻrisida hujjat (maktab yoshidagi bolalar uchun);
ota-onasi va boshqa yaqin qarindoshlari haqidagi maʼlumotlar.
Bolaning mol-mulkka, pul mablagʻlariga, turar joyga (oʻzi yoki ota-onasiga qarashli boʻlgan) egalik qilish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar, pensiya va omonat daftarchalari, alimentlar undirish toʻgʻrisidagi ijro varaqasi hamda unga doir boshqa hujjatlar ham beriladi.
27. Tarbiyalanuvchilarni ota-onalar tomonidan qaytarib olish yoki muqobil joylashtirish shakllariga berish, ularni tarbiyalanish muddati tugashi munosabati bilan muassasadan chiqarish ushbu Nizomning 26-bandiga muvofiq muassasaga joylashtirgan vakolatli organning qarori bilan amalga oshiriladi.
28. Mehribonlik uyi direktori tarbiyalanuvchilarni qabul qilish va ularni Mehribonlik uyidan chiqarish uchun ushbu Nizom talablariga muvofiq shaxsan javob beradi.
5-bob. Mehribonlik uyida taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etish
29. Tarbiyalanuvchilarni oʻqitish Mehribonlik uyiga yaqin atrofda joylashgan maktabgacha taʼlim, umumiy oʻrta taʼlim va ixtisoslashtirilgan taʼlim tashkilotlarida amalga oshiriladi.
30. Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilarning davlat taʼlim standartlariga va davlat taʼlim talablariga muvofiq fanlarning asoslari boʻyicha muntazam bilim, malaka va koʻnikmalarni egallab olishiga, munosib kasb tanlashga koʻmaklashadi, shuningdek, milliy va umuminsoniy qadriyatlar asosida maʼnaviy-axloqiy fazilatlar shakllanishi, ijodiy qobiliyatlari va mehnat koʻnikmalari rivojlanishi uchun shart-sharoitlar yaratadi.
Mehribonlik uylarida tarbiyalanuvchilarning ijtimoiy moslashuvi va kasb-hunarni tanlashi, ularda ijtimoiy va hayotiy koʻnikmalarni shakllantirishga yoʻnaltirilgan oʻquv kurslari tashkil etiladi.
Oʻquv kurslari faoliyatini tashkil etish va ularni zarur moddiy-texnik vositalar bilan taʼminlash muassasa mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
31. Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilarning intellektual, axloqiy va jismoniy rivojlanishi, ularni mustaqil hayotga tayyorlash uchun shart-sharoitlar yaratadi.
32. Mehribonlik uyining maktabgacha yoshdagi bolalar guruhlari oʻz faoliyatini Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan Agentlik bilan kelishilgan tartibda tasdiqlangan maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun davlat taʼlim talablari boʻyicha ishlab chiqilgan taʼlim-tarbiya dasturiga muvofiq amalga oshiradi.
Jismoniy yoki psixik rivojlanishida buzilishlari boʻlgan tarbiyalanuvchilarning taʼlim-tarbiya jarayoni ularning rivojlanishidagi buzilishlarga muvofiq taʼlim va tarbiyaning maxsus dasturlari boʻyicha tashkil etiladi.
33. Tarbiyalanuvchilarning isteʼdod va qobiliyatlarini rivojlantirish, shuningdek, keyinchalik kasbga yoʻnaltirish uchun ularning qiziqishlari asosida Mehribonlik uyida uning mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobiga turli klublar, seksiyalar, toʻgaraklar, studiyalar tashkil etilishi mumkin.
34. Taʼtil vaqtida tarbiyalanuvchilarning dam olishi Mehribonlik uyining shahar tashqarisidagi oromgohlarda, dala hovlilarida, Agentlik tizimidagi Mehribonlik uylari sogʻlomlashtirish oromgohida hamda boshqa sogʻlomlashtirish oromgohlarida tashkil etiladi.
35. Taʼlim, mehnat, dam olish va turli tadbirlarni oʻz ichiga olgan hamda tibbiy-pedagogik jihatdan oʻzaro bogʻliq boʻlgan kun tartibi tarbiyalanuvchilarning Mehribonlik uyida kecha-kunduz boʻlishlarini hisobga olgan holda tuziladi.
6-bob. Ijtimoiy-psixologik pedagogik koʻmaklashishni tashkil etish
36. Mehribonlik uyida tarbiyalanuvchilarga ijtimoiy, psixologik-pedagogik yordam berish hamda tarbiyalanuvchilarni joylashtirishning muqobil shakllarini tanlash maqsadida Ijtimoiy xizmat (keyingi oʻrinlarda — Xizmat) tashkil etiladi.
Xizmat faoliyati hududiy boshqarma tomonidan muvofiqlashtiriladi.
Xizmat tarkibi Mehribonlik uyining ijtimoiy himoya boʻyicha direktor oʻrinbosari (keyingi oʻrinlarda — ijtimoiy xodim), psixolog, vrach, defektolog, yoshlar yetakchisi rahbari, guruh rahbaridan iborat boʻladi. Xizmatga ijtimoiy xodim boshchilik qiladi.
37. Xizmat xodimlari:
tarbiyalanuvchilarning huquq va qonuniy manfaatlari himoya qilinishida koʻmaklashadilar;
tarbiyalanuvchilar bilan diagnostik, psixologik-profilaktik, korreksion-rivojlantiruvchi, maslahat berish va reabilitatsiya ishlarini olib boradilar;
Mehribonlik uyining tarbiyalanuvchilari, pedagoglari, maʼmuriyati va boshqa xodimlari bilan psixologik-profilaktik maslahat berish, taʼlim (seminarlar, treninglar) ishlarini olib boradilar;
tarbiyalanuvchilarning ota-onalari bilan maslahat berish va reabilitatsiya ishlarini olib boradilar.
38. Xizmatning xodimlari quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha ish olib boradilar:
a) tarbiyalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish sohasida:
tarbiyalanuvchining shaxsiy hujjatlar yigʻma jildini oʻrganish va uning ijtimoiy maqomi barqarorligini aniqlash;
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tarbiyalanuvchilar va ularning mol-mulkiga nisbatan qonun buzilishiga yoʻl qoʻyayotgan shaxslar javobgarlikka tortilishiga vakolatli organga koʻmaklashish;
tarbiyalanuvchilarning ota-onalarni aniqlash va ular bilan mustahkam aloqalar oʻrnatish;
ijtimoiy bilimlar, oʻz huquq va manfaatlarini himoya qilish koʻnikmalarini shakllantirish boʻyicha tarbiyalanuvchilar orasida taʼlim-tarbiya ishlarini tashkil etish;
tarbiyalanuvchilarni oʻrta-maxsus, professional yoki oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga tayyorlanishini taʼminlash;
vakolatli organ bilan hamkorlikda Mehribonlik uyi bitiruvchilarining oʻrta-maxsus, professional, oliy taʼlim muassasalarini bitirganidan soʻng ishga joylashishida koʻmaklashish;
b) tarbiyalanuvchining Mehribonlik uyida yashashga moslashish uchun zarur boʻlgan imkoniyatlarini aniqlash va rivojlantirish, tarbiyalanuvchilarning xulq-atvoridagi chekinishlar profilaktikasi sohasida:
ijtimoiy rivojlanish va (yoki) reabilitatsiya qilishga ehtiyojmand boʻlgan tarbiyalanuvchilar toifasini aniqlash;
kamol topishning tibbiy-ijtimoiy va psixologik-pedagogik muammolari tashxisi;
tarbiyalanuvchining individual va integratsiya rivojlanish rejalarini amalga oshirish;
shaxsning kamol topishi va uning jamiyatga reabilitatsiyasining ijtimoiy-pedagogik shart-sharoitlari yaratilishiga koʻmaklashish (pedagog xodimlar, tengdoshlar guruhlari, doʻstlar bilan ish olib borish);
tarbiyalanuvchilarni kasbga yoʻllash;
tarbiyalanuvchilarda sogʻlom turmush tarzini shakllantirish;
tarbiyalanuvchilarda oʻz taqdiri uchun masʼuliyat tuygʻusini shakllantirish;
v) tarbiyalanuvchilarni oilaga berish sohasida:
tarbiyalanuvchini mustaqil hayotga tayyorlash;
ota-onalarni yoki tarbiyalanuvchini oilasiga tarbiyaga olish istagidagi shaxslarni tarbiyalanuvchini oilaga qabul qilishga tayyorlash;
tarbiyalanuvchini oʻz oilasiga qaytarishga tayyorlash va qaytarishga koʻmaklashish;
tarbiyalanuvchini muqobil oilaga joylashtirishga va yashashga tayyorlash.
7-bob. Mehribonlik uyi xodimlari
39. Pedagog xodimlar Mehribonlik uyiga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnat shartnomasi asosida ishga qabul qilinadi.
40. Mehribonlik uyining tibbiyot xodimlari tarbiyalanuvchilarning chuqurlashtirilgan tibbiy koʻriklardan oʻtkazilishi, ularning oʻz vaqtida ixtisoslashtirilgan davolash-profilaktika muassasalariga yoʻnaltirilishi, tarbiyalanuvchilarning reabilitatsiya tadbirlariga jalb etilishi, Mehribonlik uyida sanitariya-gigiyena tadbirlari va epidemiyaga qarshi tadbirlar tashkil qilinishi, tarbiyalanuvchilarning sifatli ovqatlantirilishi amaldagi sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq boʻlishi uchun javob beradi.
Mehribonlik uyida davolash-maslahat yordami va oʻtkazilgan davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlari tahlili tegishli sogʻliqni saqlash organlari tomonidan amalga oshiriladi.
41. Mehribonlik uyida taʼlim-tarbiya jarayonini psixologik taʼminlashni psixolog amalga oshiradi.
42. Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilarini ijtimoiy himoya qilish va kuzatib borish ijtimoiy xodim tomonidan amalga oshiriladi.
43. Mehribonlik uyi maʼmuriyati pedagog, tibbiyot xodimi va ijtimoiy xodimning pedagogik, kasbiy va psixologik mahorati doimiy ravishda takomillashtirib borilishi, ularning malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash uchun javob beradi.
44. Mehribonlik uyining pedagog, tibbiyot va boshqa xodimlari malakasini oshirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
45. Mehribonlik uyining pedagog, tibbiyot va boshqa xodimlari Mehribonlik uyining ustaviga, ichki tartib-qoidalariga va kasbiy axloq-odobga qatʼiy rioya etishi, taʼlim-tarbiya jarayonining yuqori samaradorligini taʼminlashi, tarbiyalanuvchilarni ijtimoiy-psixologik va tibbiy jihatdan kuzatib borishi, oʻz kasbiy malakasini muntazam oshirishi shart.
46. Mehribonlik uyi xodimlarining lavozim boʻyicha huquqlari va majburiyatlari, rahbarlarining layoqati va funksiyalari qonunchilik hujjatlarida, shuningdek, Mehribonlik uyi ustavida belgilanadi.
8-bob. Mehribonlik uyini boshqarish
47. Mehribonlik uyiga bevosita rahbarlik qilish mazkur Nizomga va Mehribonlik uyi ustaviga muvofiq faoliyat koʻrsatadigan direktor tomonidan amalga oshiriladi.
Direktor lavozimiga malaka talablari Agentlik tomonidan belgilanadi.
48. Direktor:
Mehribonlik uyi nomidan ish olib boradi, uning manfaatlarini ifodalaydi, Mehribonlik uyining mol-mulkini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda boshqaradi va shartnomalar tuzadi;
Mehribonlik uyi vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha qaror qabul qiladi hamda Mehribonlik uyiga yuklangan vazifa va funksiyalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;
oʻz vakolatlari doirasida Mehribonlik uyining barcha xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi;
pedagog xodimlar va boshqa xodimlar bilan mehnat shartnomalari tuzadi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
49. Mehribonlik uyining Pedagogik kengashi taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etishga koʻmaklashadi. Pedagogik kengashning funksiyalari Mehribonlik uyining ustavida belgilanadi.
Mehribonlik uyi Pedagogik kengashi faoliyat yoʻnalishi boʻyicha metodik birlashmalarga birlashadi.
50. Mehribonlik uyida jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi Homiylik kengashi tuziladi. Mehribonlik uyi faoliyatini samarali boshqarishni taʼminlash, uni moddiy-texnik jihozlashga, xoʻjalik faoliyatiga, taʼlim-tarbiya jarayonini metodik va kadrlar bilan taʼminlashga, kadrlar tayyorlash sifatini oshirishga taalluqli muhim vazifalarga koʻmaklashish va ularni hal etish Homiylik kengashining maqsadi hisoblanadi.
Homiylik kengashi oʻz faoliyatini Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan Namunaviy nizom asosida amalga oshiradi.
9-bob. Moliya-xoʻjalik faoliyati
51. Mehribonlik uyining moddiy-texnik bazasi zarur bino, sport inshootlari, kommunikatsiyalar, asbob-anjomlar, transport vositalari va oʻqitishda, tarbiyalashda hamda taʼlim-tarbiya sohasidagi boshqa vazifalarni amalga oshirishda foydalaniladigan boshqa mol-mulkdan iborat boʻladi.
Mehribonlik uyi binolari texnika xavfsizligi qoidalariga hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq jihozlanadi va ulardan foydalaniladi.
Mehribonlik uyini jihozlash va moddiy-texnik bazasi boʻyicha minimal talablar Agentlik tomonidan belgilanadi.
52. Mehribonlik uyini mablagʻ bilan taʼminlash belgilangan tartibda:
Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
53. Budjet mablagʻlarini sarflash tasdiqlangan xarajatlar smetasiga qatʼiy rioya qilgan holda amalga oshiriladi.
Mehribonlik uyi homiylik orqali olingan mablagʻlarni oʻrnatilgan tartibda kirim qiladi va undan Pedagogik kengash qaroriga asosan mustaqil ravishda foydalanish huquqiga ega.
54. Yil davomida foydalanilmagan budjetdan tashqari mablagʻlar olib qoʻyilmaydi, ushbu mablagʻlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq Mehribonlik uyining ehtiyojlariga sarflanadi.
55. Shtatlar jadvali qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda namunaviy shtatlarga muvofiq tuziladi.
56. Mehribonlik uyi xodimlarining ish haqi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
57. Mehribonlik uyi vakolatli davlat organlari tomonidan belgilangan moliya va statistika hisobotlarini yuritadi.
58. Mehribonlik uyining moliya-xoʻjalik faoliyatini nazorat qilish tegishli hududiy boshqarmalar tomonidan amalga oshiriladi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
59. Mehribonlik uyini qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
60. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
61. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Mehribonlik uylari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilarini kiyim-bosh, poyabzal va yumshoq jihozlar bilan taʼminlash
T/r Kiyim-bosh, poyabzal va yumshoq jihozlar nomi Oʻlchov birligi Maktab yoshidagi bir nafar tarbiyalanuvchi uchun Maktabgacha yoshdagi bir nafar tarbiyalanuvchi uchun soni Foydalanish muddati (yil) soni Foydalanish muddati (yil) Oʻgʻil bolalar uchun Qiz bolalar uchun Kiyim-boshlar 1. Qishki palto/kurtka dona 1 1 2 1 2 2. Mavsumiy palto, kurtka dona 1 1 2 1 2 3. Maktab formasi toʻplam 1 1 1 - - 4. Oʻgʻil bolalar uchun kostumlar (galstuk bilan) toʻplam 2 - 2 2 2 5. Jun kostum (bayram uchun) toʻplam 1 - 2 1 2 6. Oʻgʻil bolalar uchun ip gazlamadan maktab koʻylaklari dona 3 - 1 - - 7. Oʻgʻil bolalar uchun ip gazlamadan ustki koʻylak dona 3 - 1 3 1 8. Qizlar uchun koʻylak (yubka, bluzka) dona - 3 1 3 1 9. Qizlar uchun uy xalatlari/koʻylaklari dona - 2 1 2 1 10. Qishki koʻylak (bayram uchun) dona - 1 1 1 1 11. Jun sviterlar (jemperlar) dona 2 2 2 2 2 12. Yozgi koʻylaklar (bayram uchun) dona - 3 1 3 1 13. Yozgi bosh kiyim dona 1 1 1 1 1 14. Qishki bosh kiyim dona 2 2 1 2 1 15. Qizlar uchun triko va shim dona - 4 1 4 1 16. Dastroʻmollar dona 6 6 1 6 1 17. Oʻgʻil bolalar uchun shim kamari dona 1 - 1 - - 18. Sharf dona 1 1 2 1 2 19. Qoʻlqoplar juft 2 2 1 2 1 20. Ichki koʻylak (pijama) toʻplam 4 4 2 5 2 21. Sport formasi, krossovka toʻplam 1 1 1 1 1 22. Siynaband dona - 3 1 - - 23. Kalta sport ishtoni dona 2 2 1 1 1 24. Maykalar dona 4 4 1 4 1 25. Ip paypoqlar, golflar juft 5 5 1 6 1 26. Jun paypoqlar, golflar juft 5 5 1 6 1 27. Botinkalar, tuflilar juft 3 3 1 3 1 28. Shippaklar juft 2 2 1 2 1 29. Qishki etiklar, botinkalar juft 1 1 1 1 1 30. Kalishlar juft 1 1 1 1 1 31. Yarim jun sport kostumi dona 1 1 1 1 1 32. Tungi pijamalar dona 2 1 1 2 1 33. Kolgotkalar dona - 5 1 6 1 34. Choʻmilish kiyimlari dona 1 1 1 1 1 35. Rezina shapka dona 1 1 2 1 1 36. Ish kiyimi toʻplam 1 1 2 1 1 37. Portfellar, sumkalar dona 1 1 1 - - 38. Shaxsiy buyumlarni saqlash uchun ryukzak/sumka dona 1 1 3 1 5 Yumshoq jihozlar 39. Choyshab dona 3 1 5 1 40. Koʻrpa choyshabi dona 2 1 2 1 41. Yostiq jildi dona 3 1 4 1 42. Sochiq dona 2 1 2 1 43. Paxmoq sochiq dona 2 1 2 1 44. Jun yoki paxtali adyol dona 1 6 1 6 45. Paxmoq adyol dona 1 3 2 3 46. Toʻshak dona 1 4 2 3 47. Momiqlik va patli yostiq dona 1 6 2 4 48. Katta choyshab dona 1 3 1 3 49. Karavot yoniga toʻshaladigan gilamcha dona 1 4 1 4
Mehribonlik uylari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilarini shaxsiy gigiyena buyumlari bilan yillik taʼminlash
T/r Buyumlarning nomi Oʻlchov birligi 3 — 7 yoshli bolalar uchun (soni) 8 — 13 yoshli bolalar uchun (soni) 14 — 18 yoshli bolalar uchun (soni) oʻgʻil bolalar qiz bolalar oʻgʻil bolalar qiz bolalar oʻgʻil bolalar qiz bolalar Atir sovun (100 gr) dona 24 24 24 24 24 24 Xoʻjalik (kir) sovuni (100 gr) dona 12 12 12 12 12 12 Shampun (200 gr) dona 12 12 12 12 12 12 Tish pastasi (30 gr) tyubik 12 12 12 12 12 12 Tish choʻtkasi dona 3 3 3 3 3 3 Taroq dona 2 2 2 2 2 2 Badanni yuvish uchun gubka dona 2 2 2 2 2 2 Poyabzal moyi tyubik 2 2 2 2 2 2 Hojatxona qogʻozi oʻram 24 24 24 24 24 24 Qiz bolalar uchun shaxsiy gigiyena vositasi (qistirma) toʻplam (10 dona) - - - 12 - 12 Kir yuvish kukuni (400 gr) upakovka 8 8 8 8 12 12 Togʻora (plastmassa) (sigʻimi 10 l) dona 1 1 1 1 1 1 Soqol olish buyumi (ustara), bir martalik dona - - - - 12 5 Soqol olish vositasi (soqol olish koʻpigi, loson) (100 — 150 gr) flakon - - - - 6 - Dezodorant (aerozol) dona - - - - 6 6 Momiq (paxta) (200 gr) toʻplam - 4 - 4 - 4
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 10-ILOVA
Kichik hajmli bolalar uylari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari huzurida tashkil etiladigan kichik hajmli bolalar uylarining maqomi, faoliyatini tashkil etish, gʻamxoʻrlik koʻrsatish hamda tarbiyalash xizmatini koʻrsatish tartib-taomillarini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Agentlikning tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari;
nodavlat tashkilotlar — nodavlat notijorat tashkilotlari hamda yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs maqomidagi tadbirkorlik subyektlari;
tarbiyalanuvchilar — 18 yoshgacha boʻlgan yetim, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, shu jumladan, topib olingan yoki qoldirib ketilgan bolalar, shuningdek, psixik va jismoniy rivojlanishida buzilishlari hamda nogironligi boʻlgan bolalar;
muassis — Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari.
3. Kichik hajmli bolalar uylari ijtimoiy yetimlikning oldini olish va tarbiyalanuvchilarga individual yondashuv asosida oilaga yaqin muhitda gʻamxoʻrlik koʻrsatish hamda tarbiyalash xizmatini koʻrsatish maqsadida tashkil etiladi.
4. Kichik hajmli bolalar uylari oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, boshqa qonunchilik hujjatlariga, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga, Agentlik direktorining buyruqlariga, shuningdek, ushbu Nizomga amal qiladi.
5. Quyidagilar kichik hajmli bolalar uylarining asosiy vazifalari hisoblanadi:
tarbiyalanuvchilarning aqliy, emotsional va jismoniy rivojlanishiga koʻmaklashuvchi oilaviy muhitni yaratish;
tarbiyalanuvchilarning hayotini muhofaza qilish va sogʻligʻini mustahkamlashni taʼminlash, shu jumladan ushbu yoʻnalishlarda profilaktika tadbirlarini amalga oshirish;
tarbiyalanuvchilarni ijtimoiy himoyalash, psixologik va tibbiy-ijtimoiy, pedagogik reabilitatsiya qilish va ularni jamiyatga moslashtirishni taʼminlash;
tarbiyalanuvchilarni oilaviy, milliy anʼanalar va umuminsoniy qadriyatlar asosida tarbiyalash;
tarbiyalanuvchilarda oilaviy-maishiy hayot koʻnikmalarini shakllantirish, mehnat va kasb tanlashi uchun shart-sharoitlar yaratish, mustaqil hayotga tayyorlash.
6. Kichik hajmli bolalar uylari yuridik shaxs maqomisiz muassisning buyrugʻi bilan tashkil etiladi.
Kichik hajmli bolalar uylari tashkil etiladigan bino-inshootlar, ularni jihozlash va moddiy-texnika bazasi boʻyicha minimal talablar Agentlik tomonidan belgilanadi.
7. Kichik hajmli bolalar uylari, qoida tariqasida, mahallalarda tashkil etiladi.
9. Kichik hajmli bolalar uylarida tarbiyalanuvchilarga gʻamxoʻrlik koʻrsatish hamda tarbiyalash xizmatini koʻrsatish toʻliq davlat taʼminoti asosida amalga oshiriladi.
10. Kichik hajmli bolalar uylari faoliyati Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari va qonunchilikda taʼqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.
11. Kichik hajmli bolalar uylari tashkil etilganidan soʻng qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hisobga olinadi.
2-bob. Kichik hajmli bolalar uylariga tarbiyalanuvchilarni qabul qilish va ularga gʻamxoʻrlik koʻrsatish hamda tarbiyalash xizmatini koʻrsatish
1-§. Kichik hajmli bolalar uylariga tarbiyalanuvchilarni qabul qilish
12. Tarbiyalanuvchilarni kichik hajmli bolalar uylariga joylashtirish ularni muqobil joylashtirish shakllariga berish imkoniyati boʻlmagan taqdirdagina soʻnggi chora sifatida amalga oshiriladi.
13. Kichik hajmli bolalar uylariga 8 nafardan 10 nafargacha tarbiyalanuvchilar Mehribonlik uyiga bolalarni qabul qilish uchun belgilangan tartiblarga asosan qabul qilinadi va chiqariladi.
Psixik va jismoniy rivojlanishida buzilishlari va nogironligi boʻlgan bolalar Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalarning xulosasi bilan uch oygacha boʻlgan muddatga joylashtirilishi mumkin.
14. Tarbiyalanuvchilarni kichik hajmli bolalar uylariga joylashtirishda ularning etnik jihatdan kelib chiqishi, muayyan dinga va madaniyatga mansubligi hisobga olinishi lozim.
Aka-uka va opa-singillar boʻlgan tarbiyalanuvchilar bitta kichik hajmli bolalar uyiga joylashtirilishi kerak, tibbiy yoxud boshqa sabablarga koʻra ularning birgalikda tarbiyalanishi mumkin boʻlmagan holatlar bundan mustasno.
15. Tarbiyalanuvchilarni kichik hajmli bolalar uylariga joylashtirish boʻyicha mazkur Nizomning 12-bandiga muvofiq xulosaga kelingan taqdirda, qabul qilingan qaror (buyruq, yigʻilish bayoni va boshqa) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali tegishli kichik hajmli bolalar uyiga yuboriladi.
Mazkur bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan qarorga muvofiq tarbiyalanuvchilarni kichik hajmli bolalar uylariga qabul qilish kichik hajmli bolalar uyining menejeri tomonidan tarbiyachi ishtirokida amalga oshiriladi.
2-§. Kichik hajmli bolalar uylarida tarbiyalanuvchilarga gʻamxoʻrlik va tarbiya xizmatini koʻrsatish
16. Kichik hajmli bolalar uylarida tarbiyalanuvchilarga gʻamxoʻrlik koʻrsatish va tarbiyalash xizmati har bir tarbiyalanuvchi uchun qonunchilikka muvofiq tuzilgan individual rivojlanish va integratsiya rejalari asosida koʻrsatiladi.
17. Individual rivojlanish va integratsiya rejalarida tarbiyalanuvchiga koʻrsatiladigan parvarishlash, psixologik, tibbiy-ijtimoiy, taʼlim, kasb tanlash va mehnat qilish huquqlarini roʻyobga chiqarish, hayotga moslashtirish va jamiyatga integratsiya qilishga qaratilgan xizmatlar nazarda tutiladi.
18. Individual rivojlanish va integratsiya rejalariga muvofiq tarbiyalanuvchilarni taʼlim bilan qamrab olishda har bir tarbiyalanuvchining qiziqishlari, salohiyati hamda sogʻligʻining holati hisobga olinadi. Bunda:
maktabgacha yoshdagi tarbiyalanuvchilarni maktabgacha taʼlim bilan taʼminlash tarbiyalanuvchining sogʻligʻi holatiga koʻra davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari yoki ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari orqali amalga oshiriladi. Bunda tarbiyalanuvchilar davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga navbatsiz qabul qilinadi hamda ular uchun toʻlov undirilmaydi;
tarbiyalanuvchilarning taʼlimi ularning sogʻligʻi holati, salohiyatidan kelib chiqqan holda umumtaʼlim muassasalarida umumiy asoslarda yoki ixtisoslashtirilgan maktab, maktab-internatlarida alohida taʼlim ehtiyojlariga mos tarzda qonunchilikda belgilangan tartibda tashkil etiladi.
Kichik hajmli bolalar uyi menejeri va tarbiyachilari tomonidan tarbiyalanuvchilarga taʼlim olishi uchun oʻrta-maxsus, professional, oliy taʼlim tashkilotlarini tanlash va ularga kirish uchun tayyorlanishda koʻmaklashib boriladi hamda ushbu tadbirlarni samarali amalga oshirilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratiladi.
19. Kichik hajmli bolalar uylarida tarbiyalanuvchilar ona tilida yoki ular tushunadigan tilda muomala qilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratiladi hamda qoʻshimcha taʼlim (toʻgaraklar, studiyalar, sport seksiyalari va hokazolar) olishi qonunchilik bilan oʻrnatilgan tartibda bepul tashkil etiladi.
20. Nogironligi boʻlgan bolalarning ijtimoiy reabilitatsiyasi uchun zarur xizmatlardan foydalanishiga sharoit yaratiladi.
21. Kichik hajmli bolalar uylariga joylashtirilgan tarbiyalanuvchilar oziq-ovqat, kiyim-kechak va shaxsiy gigiyena vositalari bilan bepul taʼminlanadi.
22. Tarbiyalanuvchilar uchun oziq-ovqat mahsulotlarini sotib olish haftasiga kamida bir marta (tez ayniydigan oziq-ovqat mahsulotlarini haftasiga kamida ikki marta) kichik hajmli bolalar uylarining tarbiyachilari tomonidan amalga oshiriladi.
Tarbiyachi tarbiyalanuvchilarni ularning yoshiga muvofiq ravishda balanslangan ovqatlanishini taʼminlaydi.
23. Tarbiyachi ovqat pishirish uchun zarur boʻlgan mahsulotlardan sarflangan mahsulotlarni keyinchalik taomnoma boʻyicha hisobdan chiqarmasdan foydalanadi.
24. Mahsulotlar chakana savdo tashkilotlaridan xarid qilganda toʻlov cheklari saqlab qoʻyiladi, oziq-ovqat bozoridan naqd pulga xarid qilingan mahsulotlar uchun esa dalolatnoma tuziladi.
25. Oziq-ovqat mahsulotlarini va boshqa tovarlarni hisobdan chiqarish tarbiyachilar tomonidan taqdim etilgan cheklar va dalolatnomalar asosida, kichik hajmli bolalar uyi muassisining doimiy ishlaydigan komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
26. Doimiy ishlaydigan komissiya tarkibi kichik hajmli bolalar uyining muassisi tomonidan bir yilga belgilanadi va uning buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
27. Kichik hajmli bolalar uylarining umumiy oʻrta taʼlim yoki ixtisoslashgan taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan tarbiyalanuvchilarning yengil tamaddi va yoʻl kira haqi, shuningdek, maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan tarbiyalanuvchilarning yoʻl kira haqi uchun bir oyga BHMning 50 foizi miqdorida naqd pul shaklida pul beriladi.
28. Kichik hajmli bolalar uylari tarbiyachilari tarbiyalanuvchilar bilan ishlashda:
tarbiyalanuvchilarning jismoniy va ruhiy holatiga, ularning axloqiy rivojlanishiga zarar yetkazishga haqli emas;
tarbiyalash usullari tarbiyalanuvchilarning qadr-qimmatini tahqirlovchi mensimaslik, shafqatsizlik, qoʻpollik munosabatlaridan holi boʻlishi kerak;
tarbiyalanuvchilarning aka-ukalari va opa-singillarini, boshqa qarindoshlarini qidirib topishga hamda ularning munosabatlarini qoʻllab-quvvatlashga koʻmaklashishlari shart, bundan ushbu bolalarning manfaatlariga zid boʻlgan holatlar mustasno;
tarbiyalanuvchilarning oʻz oilalariga qaytarilishi yoki muqobil joylashtirish shakllariga berilishini tashkil etishda koʻmaklashishi lozim;
tarbiyalanuvchilarning ota-onalari bilan uchrashuviga va ularning ota-onalik huquqlari tiklangan taqdirda, ularni oilaga qaytarishga qarshilik koʻrsatmasligi kerak, bundan bolaning manfaatlariga zid boʻlgan holatlar mustasno).
3-bob. Kichik hajmli bolalar uyi xodimlari
29. Kichik hajmli bolalar uyiga bevosita rahbarlik mazkur Nizomga muvofiq faoliyat yuritadigan menejer tomonidan amalga oshiriladi.
Menejer kichik hajmli bolalar uyining muassisi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.
30. Menejer:
muassis tomonidan berilgan vakolatlar doirasida kichik hajmli bolalar uyi nomidan ish koʻradi hamda uning mol-mulkini tasarruf etadi;
tarbiyalanuvchilarning tarbiyasi va parvarishida hamda har olti oyda tibbiy dispanser koʻrigidan oʻtkazilishida ishtirok etadi;
tarbiyalanuvchiga tegishli hujjatlarning saqlanishini taʼminlaydi;
tarbiyalanuvchiga tegishli aliment, boquvchisini yoʻqotganlik boʻyicha pensiya (nafaqa) yoki homiylik pul mablagʻlarini tegishli tijorat banklarida tarbiyalanuvchilarning nomiga ochilgan hisob raqamlarida jamgʻarib borilishini taʼminlashda vakolatli organga koʻmaklashadi;
tarbiyalanuvchilarning individual rivojlanish va integratsiya rejalarining amalga oshirilishi, hayoti muhofaza qilinishi va sogʻligʻi mustahkamlanishi, oʻquv-tarbiya, reabilitatsiya jarayonining holati, moliya-xoʻjalik faoliyati, moddiy-texnik bazaning mustahkamlanishi va moddiy boyliklarning saqlanishi uchun javob beradi.
31. Kichik hajmli bolalar uyi xodimlarining soni ushbu Nizomga ilovada keltirilgan namunaviy shtat birliklariga muvofiq belgilanadi.
32. Kichik hajmli bolalar uyi xodimlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnat shartnomasi asosida ishga jalb qilinadi.
33. Kichik hajmli bolalar uyi tarbiyachilari muassis tomonidan oliy yoki oʻrta maxsus pedagogik, shuningdek psixologik yoki tibbiy maʼlumotli, ijtimoiy ish koʻnikmasiga ega boʻlgan shaxslar orasidan qonunchilikda belgilangan tartibda tanlab olinadi.
Tarbiyachilar Agentlik bilan kelishilgan holda muassis tomonidan tasdiqlangan lavozim yoʻriqnomalariga muvofiq faoliyat olib boradi.
34. Kichik hajmli bolalar uylari tarbiyalanuvchilariga ovqat pishirish ushbu uylarning tarbiyachilari tomonidan tarbiyalanuvchilar bilan birgalikda amalga oshiriladi, bundan ruhiyatida sezilarli yoki ancha sezilarli nuqsoni mavjud nogironligi boʻlgan tarbiyalanuvchilar mustasno.
Tarbiyachilar va tarbiyachi yordamchilari oʻzlari tayyorlagan ovqatdan bepul ovqatlanadi.
4-bob. Kichik hajmli bolalar uylari taʼminoti. Moliya-xoʻjalik faoliyati
35. Kichik hajmli bolalar uylariga:
har bir tarbiyalanuvchining oziq-ovqat xarajatlari uchun bir kunga 7 yoshgacha boʻlgan bolalarga bazaviy hisoblash miqdorining 6 foizi miqdorida, 7 yoshdan katta boʻlgan bolalarga bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida;
har bir tarbiyalanuvchiga kiyim-bosh va poyabzal xarid qilish uchun yilda bir marotaba mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 3 baravari miqdorida;
har bir tarbiyalanuvchining dori vositalari va tibbiyot buyumlari, shaxsiy gigiyena vositalari, kanselyariya mollari va boshqalar bilan taʼminlash uchun bir oyda bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida;
bolalarni tibbiy muassasalar, dam olish va koʻngilochar hamda savdo maishiy xizmat koʻrsatish maskanlari, shuningdek, darsdan tashqari mashgʻulotlarga olib borib kelish bilan bogʻliq transport xarajatlarini qoplash uchun har oyda bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida qoʻshimcha mablagʻ ajratiladi.
36. Kichik hajmli bolalar uyi Agentlik va uning tizimidagi tashkilotlar balansida boʻlgan uy-joylarda, yangidan xarid qilingan uy-joylarda hamda ijara asosida olingan uy-joylarda tashkil etilishi mumkin.
Uy-joy uchun ijara (shu jumladan kommunal toʻlovlar) toʻlovlari muassis hamda ijaraga beruvchi oʻrtasida tuzilgan ijara shartnomasiga asosan Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
37. Kichik hajmli bolalar uyiga joylashtirilgan bolalarning ovqatlanishini tashkil etish tarbiyachi tomonidan amalga oshiriladi.
38. Mazkur Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) xaridi bolalarning ovqatlanishini tashkil etish uchun masʼul boʻlgan tarbiyachi nomiga ochilgan bank kartasi orqali amalga oshiriladi.
39. Tarbiyalanuvchilarning sifatli va toʻlaqonli ovqatlanishining tashkil etilganligi, bolalarni muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi, umumiy rivojlanishi, oʻsishi, vaznini monitoring qilish muassis, shuningdek, Ijtimoiy inspeksiya tomonidan oʻtkazilgan oʻrganish natijalariga koʻra aniqlanadi.
40. Kichik hajmli bolalar uyining moddiy-texnik bazasi zarur jihozlar va bolalarni oʻqitishda, tarbiyalashda hamda taʼlim-tarbiya sohasidagi boshqa vazifalarni hal etishda foydalaniladigan boshqa mol-mulkdan iborat boʻladi.
Kichik hajmli bolalar uyi joylashgan bino texnika xavfsizligi qoidalariga hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq jihozlanadi va ulardan foydalaniladi.
41. Kichik hajmli bolalar uylari:
zarur boʻlgan asosiy vositalar Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qonunchilikda belgilangan tartibda xarid qilinadi hamda begʻaraz asosda muassis balansiga oʻtkazib beriladi. Zarur boʻlgan asosiy vositalar roʻyxati Agentlik tomonidan belgilanadi;
faoliyati bilan bogʻliq xarajatlar, shu jumladan, shtat birliklarini saqlash, uy-joy ijarasi, kommunal, sanitariya-gigiyena, oziq-ovqat, jihozlar va boshqa tovar-moddiy boyliklarni xarid qilish hamda boshqa zarur xarajatlar muassis tomonidan amalga oshiriladi.
42. Ushbu Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan mablagʻlarni hisoblashda muassis tarbiyalanuvchilarga oldingi oy mobaynida amalga oshirilgan haqiqiy xarajatni inobatga olgan holda kichik hajmli bolalar uyning talabidan kelib chiqib toʻlab beriladi.
Mablagʻ ajratishda bolalarning ovqatlanishini tashkil etish uchun masʼul boʻlgan tarbiyachining bank kartasidagi avvalgi oydan qolgan qoldiq mablagʻ miqdori inobatga olinadi.
43. Kichik hajmli bolalar uylari taʼminoti, shu jumladan moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun xarajatlari mazkur Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
44. Kichik hajmli bolalar uylari faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlardan foydalanish qonunchilikka muvofiq tuziladigan va tasdiqlanadigan xarajatlar smetasiga muvofiq amalga oshiriladi.
45. Kichik hajmli bolalar uylarining buxgalteriya hisobini yuritish va hisobotini tuzish, shu jumladan ularga ajratilgan mablagʻlardan foydalanish, ushbu jarayonda budjet va smeta intizomiga rioya qilinishi muassisning buxgalteriya hisobi xizmati tomonidan amalga oshiriladi.
46. Kichik hajmli bolalar uylari tomonidan oziq-ovqat, kiyim-kechak va shaxsiy gigiyena vositalari va boshqalarni xarid qilish, buxgalteriya hisobida kirim va chiqim qilish tartibi qonunchilikka asosan amalga oshiriladi.
47. Menejer kichik hajmli bolalar uyini saqlash uchun ajratilgan mablagʻlardan foydalanganlik toʻgʻrisidagi oylik, choraklik va yillik hisobotlarni belgilangan tartib va muddatlarda muassisga taqdim etib boradi.
Kichik hajmli bolalar uyining moliya-xoʻjalik faoliyatini nazorat qilish Jamgʻarma mablagʻlaridan toʻgʻri va maqsadli foydalanilishi muassis tomonidan nazorat qilinadi.
48. Kichik hajmli bolalar uyini saqlash uchun ajratilgan mablagʻlar muassis tomonidan tasarruf etiladi.
5-bob. Nodavlat tashkilotlar tomonidan kichik hajmli bolalar uyini tashkil etish
49. Kichik hajmli bolalar uylari nodavlat tashkilotlar tomonidan ham tashkil etilishi mumkin.
50. Nodavlat tashkilotlar tomonidan tashkil etilgan kichik hajmli bolalar uylari tomonidan ijtimoiy yetimlikning oldini olish va tarbiyalanuvchilarga uzoq yoki qisqa muddatli gʻamxoʻrlik koʻrsatish, tarbiyalash hamda boshqa yoʻnalishda koʻrsatiladigan xizmatlar hududiy boshqarmalar va nodavlat tashkilotlar oʻrtasida tuziladigan davlat ijtimoiy buyurtmasi, autsorsing va boshqa turdagi shartnomalar asosida qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
51. Nodavlat tashkilotlar tomonidan tashkil etilgan kichik hajmli bolalar uylariga bolalarni joylashtirish va ulardan chiqarish vakolatli organning qarori asosida amalga oshiriladi.
52. Nodavlat tashkilotlar tomonidan tashkil etilgan kichik hajmli bolalar uylariga joylashtirilgan bolalarning taʼminoti Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
53. Kichik hajmli bolalar uylari ularni moddiy qoʻllab-quvvatlash, tarbiyalanuvchilarni mustaqil hayot va mehnatga tayyorlash maqsadida muassis bilan kelishgan holda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan tadbirkorlik yoki boshqa faoliyatni tashkil etish huquqiga ega.
54. Kichik hajmli bolalar uyiga joylashtirilgan tarbiyalanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini, bolaning individual parvarish va integratsiya rejasining amalga oshirilishini hamda uning oilaga moslashganligini monitoring qilish Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni muqobil joylashtirish shakllariga olish istagini bildirgan fuqarolarni tanlash, hisobini yuritish hamda muqobil joylashtirish shakllariga berilgan bolalarni kuzatish va monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq muassis tomonidan olib boriladi.
55. Kichik hajmli bolalar uyi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etilishi yoki tugatilishi mumkin.
56. Kichik hajmli bolalar uyi tugatilganda uning faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlar va mol-mulk muassis mulkiga aylanadi.
Kichik hajmli bolalar uylari toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Kichik hajmli bolalar uyining
T/r Lavozim nomi Shtat birligi soni Mehnatga haq toʻlash shartlari Menejer 0.5 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining bosh mutaxassisi uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi Tarbiyachi 3 Mehribonlik uyi tarbiyachisi uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi Tarbiyachi yordamchisi 3* Nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlarining sanitarka enagalari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 11-ILOVA
“Yoshlarga hamrohlik” dasturini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Yoshlarga hamrohlik” dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) doirasida 14 yoshdan 23 yoshgacha boʻlgan ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari (tashkilotlari)da, homiylikda, tutingan (foster) oilada tarbiyalanayotgan yetim, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoshlarga kompleks yondashuv asosida ijtimoiy xizmat va yordamlarni koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining tuman (shahar)lardagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi;
yoshlar — 14 yoshdan 23 yoshgacha boʻlgan homiylikda, tutingan (foster) oilada va ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari (tashkilotlari)da, tarbiyalanayotgan yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan shaxslar;
individual integratsiya rejasi — 14 yoshdan 23 yoshgacha boʻlgan yetim yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan yoshlarning jamiyatga ijtimoiylashuvi hamda integratsiyasini taʼminlash, ularning erkin kasb tanlashlari uchun shart-sharoitlar yaratish, ularning tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan ijtimoiy xizmat va yordamlar belgilanadigan reja;
tutingan (foster) oila — bolalar (yoshlar)ni oilaga tarbiyaga (patronat) va oilaviy bolalar uyiga olgan oila.
3. Dastur homiylikda, tutingan (foster) oilalarda va ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari (tashkilotlari)da tarbiyalanayotgan hamda 14 yoshga toʻlgan bolalar uchun vakolatli organ tomonidan ishlab chiqiladigan individual integratsiya rejasiga muvofiq amalga oshiriladi.
Individual integratsiya rejasi “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT)ga kiritiladi.
4. Dasturni amalga oshirishda quyidagi davlat organlari va tashkilotlari ishtirok etadi:
milliy gvardiya organlari — yoshlarni moddiy, huquqiy va psixologik-pedagogik qoʻllab-quvvatlashga hamda ularning maishiy shart-sharoitlari yaxshilanishiga, boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish, shuningdek, intellektual, jismoniy va ijodiy qobiliyatlarini rivojlantirishga koʻmaklashadi;
sogʻliqni saqlash organlari — yoshlarning sogʻligʻini muhofaza qilishga koʻmaklashadi, ularga zarur tibbiy yordam koʻrsatadi, belgilangan muddatlarda tibbiy tekshiruvlarni amalga oshiradi;
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda uning hududiy boʻlinmalari — yoshlarning umumiy oʻrta taʼlim bilan qamrab olinishini tashkil etadi;
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda uning hududiy boʻlinmalari — umumiy oʻrta taʼlimni tamomlagan yoshlarning oʻrta maxsus, professional hamda oliy taʼlim bilan qamrab olinishini tashkil etadi;
Yoshlar ishlari agentligi hamda uning hududiy boʻlinmalari — oʻz vakolatlari doirasida yoshlarning taʼlim, ilm-fan, sport, madaniyat va boshqa sohalardagi faoliyati va tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlashga koʻmaklashadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi hamda uning filiallari — oliy taʼlim muassasalarini tamomlagan yoshlarni davlat fuqarolik xizmatiga tanlovsiz qabul qilinishini tashkil etadi;
bandlik organlari — oʻrta maxsus va professional taʼlimni tamomlagan yoshlarning bandligini taʼminlashni, ularni kasbga oʻqitish va qayta tayyorlashni tashkil etadi;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari — yoshlarni turmush sharoitlarini yaxshilashga, uy-joylarini taʼmirlash va jihozlashga, turar joy bilan taʼminlashga koʻmaklashadi.
Dasturni amalga oshirishda nodavlat notijorat tashkilotlari jalb etilishi mumkin.
5. Vakolatli organ yoshlarning individual integratsiya rejasining amalga oshirilishini taʼminlaydi va monitoring qilib boradi.
2-bob. Dasturning maqsadi va asosiy vazifalari
6. Dasturning maqsadi yoshlarning jamiyatga ijtimoiylashuvi hamda integratsiyasini taʼminlash, ularning erkin kasb tanlashlari uchun shart-sharoitlar yaratish, ularga ijtimoiy, huquqiy, psixologik-pedagogik yordam koʻrsatish hamda ularning tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlashdan iborat.
7. Quyidagilar Dasturni amalga oshirishning asosiy vazifalari hisoblanadi:
yoshlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini taʼminlash;
yoshlarning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilish, sogʻlom turmush tarzi, shaxsiy, oilaviy va turar joy gigiyenasiga rioya qilish koʻnikmalariga oʻrgatish;
yoshlarning sifatli taʼlim olishlarini tashkil etish, shuningdek, qoʻshimcha taʼlim olishga imkoniyatlar yaratish;
yoshlarga psixologik-pedagogik yordam berish, shaxsiy va oilaviy budjetni rejalashtirish malakalarini rivojlantirish orqali ularning ijtimoiy himoyasini va jamiyatga moslashuvini taʼminlash;
yoshlarda maʼnaviy va madaniy qadriyatlar, yaxshi xulq-atvor, vatanparvarlik va Vatanga muhabbat tuygʻusini, ularda milliy hamda umuminsoniy qadriyatlarga nisbatan hurmat bilan munosabatda boʻlishni tarbiyalash;
yoshlarning mehnat koʻnikmalarini shakllantirish, ularga munosib kasb tanlashlari uchun sharoitlar yaratish, ularni ishga joylashishlariga koʻmaklashish;
yoshlarni oʻz uyiga qaytib borish, xususiy uy-joy olish, turar joy olishga boʻlgan huquqlarini taʼminlashga koʻmaklashish va ularning manfaatlarini himoya qilish;
yoshlarni mustaqil hayot kechirish bosqichiga qadam bosishlarida barcha chora-tadbirlar majmuini amalga oshirish orqali qoʻllab-quvvatlash;
yoshlarni oʻz oilasini qurishlarida, qarindoshlari bilan munosabatlarini oʻrnatish yoki tiklashlariga koʻmaklashish;
yoshlarni jamiyatga moslashishlari va integratsiyasi hamda oʻz oʻrinlarini topishlari uchun sharoitlar yaratish.
3-bob. Dasturni amalga oshirish
8. Dastur quyidagi ijtimoiy xizmat va yordamlarni qamrab oladi:
a) yoshlarni mustaqil hayot koʻnikmalariga, jumladan maishiy-xoʻjalik va iqtisodiy koʻnikmalarga oʻrgatish, oilaviy hayotga tayyorlash, yurish-turish qoidalari va muomala madaniyatini shakllantirish;
b) yoshlar istaklarini oʻrgangan holda ularni umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional hamda oliy taʼlimga yoʻnaltirish;
v) yoshlarning qoʻshimcha taʼlim olishlari, kasb-hunar oʻrganishlari, tadbirkorlik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanishlari uchun shart-sharoitlar yaratish;
g) yoshlarning qiziqish va qobiliyatlaridan kelib chiqib ularni turli sport mashgʻulotlari va sanʼat turlari boʻyicha toʻgaraklarga jalb qilish;
d) oʻrta maxsus, professional hamda oliy taʼlimni tamomlagan yoshlarning bandligiga koʻmaklashish;
e) uy-joyga muhtoj yoshlarni turar joy bilan taʼminlanishiga koʻmaklashish;
j) psixologik va ayrim turdagi huquqiy xizmatlarni koʻrsatish.
Qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa xizmatlar ham koʻrsatilishi mumkin.
9. Homiylikda, tutingan (foster) oilalarda va ixtisoslashtirilgan tarbiya muassasalari (tashkilotlari)da tarbiyalanayotgan yoshlar 14 yoshga toʻlishi munosabati bilan bola yashayotgan hududdagi vakolatli organ bir oy ichida masʼul davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlikda hamda yoshlar tarbiyalanayotgan oila (muassasa yoki tashkilot) vakillari ishtirokida ularning ijtimoiy holati, qiziqishlari va ehtiyojlarini oʻrgangan holda individual integratsiya rejasini ishlab chiqadi.
Individual integratsiya rejasi ishlab chiqilganidan soʻng unda belgilangan chora-tadbirlarni amalga oshirishga koʻmaklashish maqsadida yoshlarga ijtimoiy xodim biriktiriladi.
10. Yoshlarning individual integratsiya rejasining namunasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tasdiqlanadi. Individual integratsiya rejasida vakolatli organ, masʼul davlat organlari va tashkilotlari, yoshlarni tarbiyaga olgan shaxslarning vazifalari hamda bajarish muddati, erishilishi kerak boʻlgan natija aniq belgilanadi.
11. Vakolatli organ individual integratsiya rejasining amalga oshirilishi uchun javobgar hisoblanadi hamda masʼul davlat organlari va tashkilotlarining faoliyatini muvofiqlashtiradi.
Yoshlarning yashash joyi oʻzgargan taqdirda individual integratsiya rejasini ishlab chiqqan vakolatli organ mazkur rejani davom ettirish uchun yoshlarning yangi yashash joyi boʻyicha vakolatli organga yoʻnaltiradi.
Vakolatli organ, zarur hollarda, individual integratsiya rejasini amalga oshirishda boshqa davlat organlari va tashkilotlariga soʻrovlar yuborishi mumkin.
12. Individual integratsiya rejasini amalga oshirishda yoshlarga Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hamda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan taʼlim olishga va bandligini taʼminlashga koʻmaklashish, davolash, uy-joy sharoitlarini yaxshilash yoʻnalishlarda ijtimoiy yordamlar koʻrsatiladi.
Qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan yoshlarning boshqa xarajatlari uchun ham moddiy yordam koʻrsatilishi mumkin.
13. Yoshlarning individual integratsiya rejasida nazarda tutilgan chora-tadbirlarni amalga oshirilishi bilan bogʻliq xarajatlar quyidagi manbalar hisobidan moliyalashtiriladi:
Davlat budjeti mablagʻlari;
Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari;
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari;
yoshlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida tashkil etilgan jamgʻarmalar mablagʻlari;
yuridik va jismoniy shaxslarning ixtiyoriy xayriya mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.
4-bob. Dasturning amalga oshirilishini monitoring qilish
14. Vakolatli organ har uch oyda bir marta yoshlar tarbiyalanayotgan (yashayotgan) xonadonga, taʼlim muassasasiga yoki ish joyiga tashrif buyurgan holda individual integratsiya rejasining amalga oshirilishini monitoring qiladi.
15. Yoshlarning jamiyatga integratsiyasi samaradorligini monitoring qilishda jamoatchilik nazorati subyektlari ham jalb etilishi mumkin.
16. Vakolatli organ monitoring natijalarini “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boradi.
17. Individual integratsiya rejasi monitoring natijalari asosida, qoida tariqasida, har yili bir marotaba vakolatli organ tomonidan qayta koʻrib chiqiladi hamda zaruratga koʻra, unga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
18. Dastur asosidagi hamrohlik yoshlarning 23 yoshga toʻlishi yoki ularning ixtiyoriga koʻra voyaga yetganidan soʻng tugatiladi.
19. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 12-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “SOS Oʻzbekiston bolalar mahallalari uyushmasining faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 21-noyabrdagi 738-son qarorida :
a) 1-ilovada :
5-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
18 va 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Bolalarni xizmatga qabul qilish qonunchilik hujjatlarida, ushbu Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Bolalarni xizmatga qabul qilish tarbiyalanuvchi yashaydigan joy boʻyicha “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining qarori hamda Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining yoʻllanmasi asosida amalga oshiriladi.
Xizmatga 10 yoshdan katta bolalar ularning roziligi bilan qabul qilinadi.
19. Xizmatga yuboriladigan har bir bola uchun “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
bolani xizmatga joylashtirish haqidagi qaror va yoʻllanma;
tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma;
sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnoma va ambulatoriya kartasi;
maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjat (maktab yoshidagi bolalar uchun);
ota-onasi toʻgʻrisidagi hujjatlar (oʻlim toʻgʻrisidagi guvohnomaning, sudning hukmi yoki qarorining nusxasi, ota-onasining kasalligi toʻgʻrisidagi, ota-onasining qidirilayotganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma, ota-onasining yoʻqligini yoki ular oʻz farzandlarini tarbiyalay olmasligini tasdiqlaydigan boshqa hujjatlar);
aka-uka va opa-singillarning mavjudligi va ularning turgan joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma”;
20-band “muvofiq” soʻzidan keyin “hamda Agentlikning tegishli hududiy boshqarmasi bilan kelishilgan holda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
22-bandning yettinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Tarbiyalanuvchilarning ota-onalariga qaytarilishi ushbu Nizomning 23-bandiga muvofiq amalga oshiriladi. Bolani Xizmatga joylashtirgan “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining qarori tarbiyalanuvchining oilasiga qaytishi uchun asos hisoblanadi”;
26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalarning huquqlari va qonuniy manfaatlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq Xizmat joylashgan hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan himoya qilinadi”;
29-bandning ikkinchi jumlasi chiqarib tashlansin;
45-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi 8-bob bilan toʻldirilsin:
“ 8-bob. Yakunlovchi qoidalar
64. Xizmatda tarbiyalanayotgan bolalarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning turmush sharoitlari va tarbiyalanishini kuzatish va monitoring qilish Xizmat joylashgan hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning hududiy boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.
65. Nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
66. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi”;
4-ilovaning izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
b) 2-ilovada :
1-banddagi “, Bolalar shaharchasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2-band “asosida” soʻzidan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
6-bandning yettinchi xatboshisidagi “va ularning manfaatlarini himoya qilish” soʻzlari chiqarib tashlansin;
9-bandda :
birinchi xatboshidagi “va Bolalar shaharchalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yoshlarni yashaydigan joy boʻyicha “Inson” ijtimoiy xizmatlari markazining qarori va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining yoʻllanmasi”;
10-banddagi “vakolatli davlat organining” soʻzlari “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 6-bob bilan toʻldirilsin:
“ 6-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Xizmatga qabul qilingan yoshlarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning turmush sharoitlarini kuzatish va monitoring qilish Xizmat joylashgan hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning hududiy boshqarmasi tomonidan amalga oshiriladi.
25. Nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
26. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi”;
4-ilovaning izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
v) 3-ilovada :
2-bandning ikkinchi xatboshisi “maqsadida” soʻzidan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Xizmatga qabul qilishda oila bolalarning ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlish xavfi mezonlari boʻyicha baholanadi.
Xizmatga ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan bolalar va oilalarni qabul qilish “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining yoʻllanmasi asosida amalga oshiriladi”;
quyidagi mazmundagi 9-bob bilan toʻldirilsin:
“ 9-bob. Yakunlovchi qoidalar
45. Xizmatga qabul qilingan ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan bolalar va oilalarga koʻrsatilayotgan xizmatlarning monitoringi Xizmat joylashgan hududdagi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning hududiy boshqarmasi tomonidan olib boriladi.
46. Nizolarni hal qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
47. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi”;
1-ilovaning izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
3. Vazirlar Mahkamasining “Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishlarini tashkil etish va ularni reabilitatsiya qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qarorida :
a) 1-ilovada :
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. PTPK uning raisi, rais oʻrinbosari, kotibi, hududiy boshqarma masʼul xodimi va PTPK aʼzolaridan iborat 12 kishilik tarkibda tuziladi”;
10-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Hududiy boshqarma masʼul xodimi PTPK tekshiruvidan oʻtkaziladigan bolalar va ularning oilalarining ijtimoiy holatini soʻrovnoma asosida baholashdan oʻtkazish uchun masʼul hisoblanadi”;
b) 2-ilovada :
quyidagi mazmundagi 10 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 10 1 . Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi hududiy boshqarmasining tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmasi masʼul xodimi ”;
11-pozitsiyadagi “hududiy boshqarmalarining Bolalarni ijtimoiy himoya qilish shuʼbasi xodimi” soʻzlari “hududiy boshqarmasining tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmasi masʼul xodimi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 313-son qarori bilan tasdiqlangan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi birinchi xatboshisidagi “(avvalgi oylardan oʻtuvchi qoldiqlarni inobatga olgan holda)” soʻzlari chiqarib tashlansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 893-son qaroriga 13-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Vasiylik va homiylik organiga ota-onasining qarovisiz qolgan bolalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish tartibi haqidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2008-yil 26-maydagi 110-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Bolalar uylari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 13-iyundagi 171-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Vasiylik va homiylik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 22-sentabrdagi 269-son qarorining 2-bandi hamda qarorga 4-ilova .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholining hojatmand qatlamlarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash hamda tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 22-fevraldagi PF-4782-son Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat vazirligi faoliyatini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 24-fevraldagi PQ-2498-son qarori)” 2017-yil 13-martdagi 130-son qaroriga 1-ilovaning 42-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yerlarni muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanish borasida nazoratni kuchaytirish, geodeziya va kartografiya faoliyatini takomillashtirish, davlat kadastrlari yuritishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 31-maydagi PF-5065-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 31-maydagi PQ-3024-son qarori)” 2017-yil 29-avgustdagi 679-son qaroriga ilovaning 18-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 5-dekabrdagi 969-son qarori bilan tasdiqlangan “Oʻzmeliomashlizing” davlat unitar korxonasi ustavining 37-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirishning muqobil shakllarini tanlash, oila institutini mustahkamlash hamda ijtimoiy yetimlikning oldini olish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 824-son qarori .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Byurokratik toʻsiqlarni yanada qisqartirish hamda davlat organlari va tashkilotlari faoliyatiga zamonaviy boshqaruv tamoyillarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-dekabrdagi PQ-4546-son qarori)” 2020-yil 7-iyuldagi 429-son qaroriga 1-ilovaning 13-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning ijtimoiy himoyasini yanada kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 21-noyabrdagi 739-son qarorining 3-bandi uchinchi — beshinchi xatboshilari hamda qarorga 2 — 4-ilovalar .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida” 2019-yil 16-dekabrdagi OʻRQ-595-son Qonuni)” 2021-yil 20-maydagi 320-son qaroriga 1-ilovaning 2 va 5-bandlari .
12. Vazirlar Mahkamasining “Vazirliklar, davlat qoʻmitalari, davlat boshqaruvining boshqa organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorligini hamda maqsadli vazifalarga erishishlarini baholashning asosiy mezonlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 28-iyuldagi 467-son qarori .
13. Vazirlar Mahkamasining “Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qaroriga 5-ilovaning 1-bandi .
14. Vazirlar Mahkamasining “Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 25-oktabrdagi 656-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi hamda 14-bandi “v” , “g” va “d” kichik bandlari .
15. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 74-bandi .
16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 284 , 718-bandlari hamda 950-bandi “b” , “v” va “g” kichik bandlari .
17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada koʻkalamzorlashtirish ishlarini jadallashtirish, daraxtlar muhofazasini yanada samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PF-46-son Farmoni hamda “Atrof-muhitni muhofaza qilish hamda ekologik nazorat sohasidagi davlat organlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-76-son qarori)” 2022-yil 29-apreldagi 230-son qaroriga ilova 8-bandining “v” kichik bandi .
18. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyundagi 312-son qaroriga 4-ilovaning 8-bandi .
19. Vazirlar Mahkamasining “Bolalar masalalari boʻyicha milliy komissiya toʻgʻrisidagi nizomni va Bolalar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) komissiyalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 6-iyuldagi 363-son qaroriga 3-ilovaning 8 va 11-bandlari .
20. Vazirlar Mahkamasining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-iyuldagi 375-son qaroriga 1-ilovaning 33-bandi .
21. Vazirlar Mahkamasining “Oila va xotin-qizlar bilan ishlash, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 9-avgustdagi 438-son qaroriga 1-ilovaning 37 , 86-bandlari va 95-bandning “e” kichik bandi .
22. Vazirlar Mahkamasining “Oilaviy bolalar uylari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 16-avgustdagi 451-son qarori .
23. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinlari faoliyatining huquqiy asoslari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 31-iyuldagi 327-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
24. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat xavfsizligi sohasidagi davlat boshqaruvi takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 11-dekabrdagi 653-son qaroriga ilovaning 27-bandi .
25. Vazirlar Mahkamasining “Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning taʼlim olishlarini tashkil etish va ularni reabilitatsiya qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qaroriga 5-ilovaning 2-bandi .
26. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida davlat boshqaruvi tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-fevraldagi 100-son qaroriga ilovaning 25-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 27-dekabr,
893-son