UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 27 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон қарорига асосан 2024 йил 1 декабрдан бошлаб аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари босқичма-босқич «Ижтимоий карта» ахборот тизимидан (кейинги ўринларда — «Ижтимоий карта» АТ) фойдаланган ҳолда ижтимоий карта орқали тақдим этилиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Oxinus Holding Limited» (Бирлашган Араб Амирликлари) компанияси (кейинги ўринларда — Ҳамкор) билан «Ижтимоий карта» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, саноат эксплуатациясига тушириш ва такомиллаштириб бориш (кейинги ўринларда — Лойиҳа) тўғрисида белгиланган тартибда келишув тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

а) ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи Ўзбекистон Республикасининг резидент тижорат банклари (кейинги ўринларда — молиявий агент) томонидан амалга оширилади. Бунда:

барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;

банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;

б) ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП);

«Ижтимоий карта» мобил иловаси (кейинги ўринларда — мобил илова);

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) ҳамда алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;

молиявий агент;

в) ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш:

мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган шахслар учун беш иш куни ичида бепул амалга оширилади. Бунда ижтимоий карта унинг амал қилиш муддати тугамасидан олдин, шу жумладан, яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқотилганда, пулли асосда алмаштирилади;

1-иловада назарда тутилмаган бошқа шахсларга ижтимоий картани берганлик учун банк хизматлари тўлови базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизидан ошмаслиги лозим. Бунда давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.

электрон ижтимоий карта барча фуқароларга мобил илова орқали реал вақт режимида бепул асосда муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

г) мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган шахслар учун муомалага чиқарилган ва фойдаланиш учун тақдим этилган ижтимоий карта қуйидагиларга молиявий агент томонидан ҳақ ундирилмаган ҳолда ўн беш кун муддатда етказиб берилади:

кресло-аравачага муҳтожлик белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар;

ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар.

Бунда:

етказиб бериш харажатларининг тўлови битта шахс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида Агентлик ва молиявий агент ўртасида тузиладиган шартнома асосида Агентликка Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан компенсация қилинади;

мазкур кичик бандда назарда тутилган имтиёз ижтимоий картанинг амал қилиш муддати тугамасдан яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ижтимоий картани муомалага чиқаришда молиявий агент ёки Агентлик айби билан нотўғри ёки ноаниқ маълумотлар жойлаштирилганда ижтимоий карта бепул асосда қайта муомалага чиқарилади ва фойдаланишга тақдим этилади ҳамда мазкур банднинг «г» кичик бандида назарда тутилган шахслар учун бепул етказиб берилади.

Ижтимоий тўлов тайинланган ва ижтимоий картаси бўлмаган мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган шахсларга ижтимоий карталар қўшимча ариза талаб этмаган ҳолда уларнинг нафақа тайинлаш тўғрисидаги мурожаати ҳамда электрон маълумотлар алмашинуви орқали олинган маълумотлар асосида шакллантирилган электрон рўйхат бўйича муомалага чиқарилиши ва фойдаланишга тақдим этилиши мумкин.

2 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.

3. Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда «Ижтимоий карта» АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:

а) 2025 йил 1 январдан бошлаб «Ижтимоий карта» АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади.

Бунда Агентликнинг «1070» қисқа рақами орқали ижтимоий картага доир қабул қилинган мурожаатлар мазкур кичик бандда назарда тутилган техник хизматга йўналтириб борилади;

б) 2025 йил 1 февралдан бошлаб:

ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи «1070» қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (кейинги ўринларда — «Ишонч телефони») фаолияти тест режимида йўлга қўйилади;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича «Ишонч телефони» орқали бепул СМС-хабарнома юбориш тартиби жорий этилади. Бунда юбориладиган СМС-хабарномалар ижтимоий ахборот ҳисобланади ва уларни юбориш билан боғлиқ харажатлар махсус тарифларда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

мобил илова ва СМС-хабарномалар доирасида фуқаролар билан уларнинг ижтимоий ҳимояга доир ҳуқуқларини амалга ошириш ва давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан доимий ва манзилли мулоқот ўрнатилади;

в) 2025 йил 1 июлдан бошлаб «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари (кейинги ўринларда — рақамли сервис) жорий этилади. Бунда:

мобил иловада ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади;

рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа юклатилган вазифаларини бажариш ва хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатишда ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органларида, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди;

г) 2025 йил якунига қадар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг банк ҳисобварақларига ўтказиладиган ижтимоий тўловлар, шунингдек, мазкур қарорга 3-иловада назарда тутилган имтиёзлар ва ижтимоий кафолатларга эга бўлган фуқаролар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан интеграция қилинган ҳолда, электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиб, «Ижтимоий карта» АТда ягона ҳисобот юритилади;

д) «Ижтимоий карта» АТ доирасида «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали фойдаланувчиларни идентификация қилиш хизматлари (OneID, E-imzo, MyID, Mobile-ID ва бошқалар) молиявий агент, лойиҳа офиси ва тўлов ташкилотига бепул кўрсатилади;

е) 2025 йил 1 октябрдан бошлаб «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали фойдаланувчиларни идентификация қилиш тизими доирасида «Ижтимоий карта» АТнинг идентификация қилиш тизими жорий этилади.

Мазкур банднинг «в» кичик бандига мувофиқ фуқаролар ўз хоҳишига кўра керакли ҳужжатни қоғоз шаклида ёки мобил илова орқали рақамли шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга, бундан ҳужжатларнинг қоғоз шаклини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда алмаштириш ва олиб қўйиш ҳолатлари мустасно.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2025 йил 1 январдан бошлаб янги тайинланган ижтимоий тўловлар ижтимоий карта орқали тўланганда, олувчининг илгари тайинланган бошқа ижтимоий тўловлари ҳам ижтимоий карта орқали тўлаб берилади;

б) 2025 йил 1 февралдан бошлаб:

белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга мувофиқ миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) ўттиз фоизидан ошмайдиган реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун маблағлар ушбу воситаларга муҳтожлик белгиланган шахсларнинг ижтимоий картасига ўтказиб берилади;

ижтимоий карта орқали тўланган нафақа, компенсация ва бошқа тўловлар (пенсиялар бундан мустасно) (кейинги ўринларда — ижтимоий тўлов) маблағларидан ижтимоий тўловларни олувчи оилаларнинг аъзолари, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзоларига спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун тўловни амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу маҳсулотлар учун тўловни қабул қилиш тақиқланади.

б 1 ) 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик белгиланган шахсларни мазкур воситалар билан таъминлаш уларнинг ижтимоий карталарига харид қилиш учун маблағларни ўтказиб бериш орқали амалга оширилади;

в) 2026 йил 1 июндан бошлаб ижтимоий карта транспорт картаси, шу жумладан, жамоат транспорти учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шаҳар йўналишлари бўйича тариф режаларидан фойдаланган ҳолда имтиёзли транспорт картаси вазифасини бажаради.

Бунда ижтимоий картанинг транспорт картаси ҳамда имтиёзли транспорт картаси вазифалари «Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори» МЧЖ билан интеграция қилиш орқали амалга оширилади;

г) 2027 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий тўловлар фуқароларнинг фақатгина ижтимоий карталарига ўтказилади.

5. Белгилансинки:

Агентлик «Ижтимоий карта» АТни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, саноат эксплуатациясига тушириш ва такомиллаштириш бўйича давлат буюртмачиси ҳисобланади;

Лойиҳани амалга ошириш бўйича харажатлар лойиҳа-техник ҳужжатларига мувофиқ Ҳамкор томонидан белгиланган тартибда қопланади;

Агентлик ва Ҳамкор томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъсис этиладиган масъулияти чекланган жамият Лойиҳани амалга ошириш бўйича давлат буюртмасининг ижрочиси (кейинги ўринларда — лойиҳа офиси) ҳисобланади;

мобил илова бепул асосда реал вақт режимида электрон шаклда юклаб олинади ва ўрнатилади.

6. Лойиҳа доирасида қуйидагиларга рухсат берилсин:

а) Агентликка:

2025 йил 1 июлга қадар «Инсон» марказлари операторлари учун Лойиҳа офиси томонидан ишлаб чиқилган техник талабларга мувофиқ махсус мобил қурилма (планшет)ларни харид қилиш;

ижтимоий тўловларни тўлашнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий карта республиканинг барча ҳудудларида тўлиқ жорий этилгунга қадар, заруратга кўра, фуқароларга ижтимоий тўловларни умумий тартибда тўлаш;

б) қуйидагиларга «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотларни бепул олишга:

«Ўзбекистон темир йўллари» ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятларига — мактаб ўқувчилари, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсионерларга (нафақа олувчиларга) имтиёзли чипталарни сотишда;

молиявий агентга — ижтимоий карталарни муомалага чиқаришда.

в) Лойиҳа офисига:

истисно тариқасида, лойиҳа-техник ҳужжатлар бўйича ижобий эксперт хулосаси олингунга қадар «Ижтимоий карта» АТни яратиш ва молиялаштириш;

тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилоти билан шартнома тузиш;

«Ижтимоий карта» АТ бўйича тренинглар ўтказиш ва консультатив қўллаб-қувватлаш бўйича субпудрат шартномаларини тузиш;

Ўзбекистон Республикаси резиденти (юридик шахс) билан «Ижтимоий карта» АТни техник қўллаб-қувватлаш ва «Ижтимоий карта» АТнинг оператори функцияларини бажариш тўғрисида шартнома тузиш.

Белгилансинки, лойиҳа доирасида уни амалга ошириш учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича Лойиҳа офиси ягона етказиб берувчи ҳисобланади.

7. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий картаси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ижтимоий карталарни расмийлаштириш, муомалага чиқариш ва фойдаланиш;

ижтимоий карталарни алмаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш;

«Ижтимоий карта» АТнинг маълумотлар базасини юритиш.

8. Агентлик:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар «Ишонч телефони»ни мазкур қарорнинг 3-банди «а» кичик бандида назарда тутилган тўлов ташкилотининг техник қўллаб-қувватлаш хизмати билан интеграция қилинишини таъминласин;

Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар ижтимоий карталар орқали амалга оширилган харидлар (фискал чеклар) ҳамда қайтарилган қўшилган қиймат солиғи суммалари тўғрисидаги тегишли ахборот тизимидаги маълумотлар «Ижтимоий карта» АТга тақдим этиб борилишини йўлга қўйсин.

9. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 2 , 3 , 4 ва 7-бандлари :

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманларида мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан;

республиканинг бошқа ҳудудларида 2025 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ижтимоий карта бепул муомалага чиқариладиган ва фойдаланиш учун тақдим этиладиган шахслар тоифаларининг

1. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар (шахслар) 3. Кўп болали оилаларнинг аъзолари 4. Ногиронлиги бўлган шахслар 5. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар 6. Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар парвариши билан банд бўлган шахслар 7. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 8. Васийлар (ҳомийлар), тутинган ота-оналар 9. Муомалага лаёқатсиз шахслар 10. Муомала лаёқати чекланган шахслар 11. Муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари 12. Пенсионерлар ва ижтимоий нафақа олувчилар 13. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган талабалар 14. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган ўқувчилар (тингловчилар) 15. Шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар 16. «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилалар (шахслар) 17. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўлов олувчилар

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида жорий этиладиган ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари

1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти 2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси 3. Ҳайдовчилик гувоҳномаси 4. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома 5. Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома 6. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома 7. Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) 8. Пенсия (нафақа) гувоҳномаси 9. Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) 10. Ногиронлик тўғрисида маълумотнома 11. Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси 12. Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат 13. Талабалик гувоҳномаси 14. Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома 15. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома 16. Турар жой объектларининг кадастр паспорти 17. Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома 18. Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар бўйича тиббий маълумотнома

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Ижтимоий карта» ахборот тизими орқали ҳисоби юритиладиган имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар

Т/р Имтиёз ва ижтимоий кафолат номи Норматив-ҳуқуқий ҳужжат Маълумот алмашинуви бўйича масъул орган I. Имтиёзлар 1. Шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги ЎРҚ-278-I-сон Қонуни Транспорт вазирлиги 2. Кафолатланган давлат ижтимоий хизматлари Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги ЎРҚ-415-сон Қонуни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3. Протез-ортопедия буюмларини ва реабилитация техник воситаларини олишда кўмаклашиш Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сон Қонуни 4. Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат муассасаларида кафолатланган тиббий, ижтимоий, касбий ҳамда жисмоний реабилитация ва абилитация қилиш Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сон Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 5. Ногиронлиги бўлган шахслар уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурлари ва махсус дастурлар доирасида имтиёзли шартлар асосида уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сон Қонуни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 6. Имтиёзли шартлар асосида ижтимоий уй-жой олиш 7. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни дори воситалари билан бепул ёки имтиёзли таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сон Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8. Ногиронлиги бўлган шахсларни тўловдан озод қилган ҳолда ёки имтиёзли шартлар асосида махсус ўқув қўлланмалари ва адабиётлар, шунингдек, сурдотаржимонлар хизматларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сон Қонуни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 9. Нодавлат таълим ташкилотлари ногиронлиги бўлган шахсларни (болаларни) имтиёзли ўқитиш II. Ижтимоий кафолатлар 10. Малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 июнда қабул қилинган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ЎРҚ-848-сон Қонуни Адлия вазирлиги 11. Давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-265-I-сон Қонуни Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12. Бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сон Қонуни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 13. Профессионал таълим олиш ҳуқуқи 14. Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги ЎРҚ-269-II-сон Қонуни Маданий мерос агентлиги 15. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (шахслар)нинг инклюзив таълим олиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сон Қонуни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 16. Давлат олий таълим ташкилотларида танлов асосида ўқиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сон Қонуни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий картаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий картасини (кейинги ўринларда — Ижтимоий карта) муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш, алмаштириш, фойдаланиш, блоклаш ва тугатиш, шунингдек, «Ижтимоий карта» ахборот тизимининг маълумотлар базасини юритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчининг розилиги — ариза берувчининг давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларидан фойдаланиш учун мурожаат қилинган кундан эътиборан 12 ой давомида ҳамда тегишли давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларидан фойдаланиш тугалланган кундан бошлаб 12 ой давомида ҳар ойда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органига шахсий, банк, нотариал ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни қайта ишлаш учун берган рухсати;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаси — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимоя чора-тадбирларига муҳтож деб топилган шахс (оила);

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги фойдаланувчининг шахсий кабинети (кейинги ўринларда — Шахсий кабинет) — лойиҳа-техник ҳужжатларга мувофиқ рўйхатдан ўтган шахс томонидан мобил иловасиз Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда, мобил илова орқали тақдим этиладиган хизматлардан фойдаланиш имконини берувчи веб-илова;

«Ижтимоий карта» ахборот тизими (кейинги ўринларда — Тизим) — аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органининг аппарат мажмуасида (серверларида) жойлаштирилган, маълумотлар базасини бошқаришни таъминловчи, ижтимоий карта функцияларини амалга ошириш ва бошқариш, шу жумладан, «Ижтимоий карта» мобил иловаси ва фойдаланувчининг шахсий кабинетини бошқаришга мўлжалланган ахборот тизими;

«Ижтимоий карта» мобил иловаси (кейинги ўринларда — мобил илова) — мобил қурилмаларда ишлайдиган ва телекоммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда масофадан узатиладиган ёки қабул қилинадиган электрон буюртмалар асосида реал вақт режимида комплекс хизматлардан масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи Тизимнинг махсус дастурий маҳсулоти;

ижтимоий ҳимоя чора-тадбирлари — ижтимоий тўловлар, ижтимоий хизматлар, ижтимоий ёрдамлар, имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар, шунингдек, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий характердаги бошқа қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари;

лойиҳа — Тизим лойиҳа-техник ҳужжатларини тайёрлаш, яратиш ва шакллантириш, ишга тушириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;

лойиҳа офиси — қонунчилик ҳужжатлари билан Тизимни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, саноат эксплуатациясига тушириш ва доимий такомиллаштириш, шунингдек, манфаатдор шахсларга, Тизим фойдаланувчиларига ва Лойиҳа ҳамкорларига техник, консультатив ва тренингларни ўтказишни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар юкланган юридик шахс;

маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон қарори билан тасдиқланган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилиш орқали маълумот алмашиладиган давлат маълумотлари тўпламлари рўйхатида назарда тутилган электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ташувчиларда қайд этилган маълумотлар, шунингдек, ушбу маълумотларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган бошқа маълумотлар;

маълумотларни қайта ишлаш — маълумотларни тўплаш, қабул қилиш, шакллантириш, тизимлаштириш, фаоллаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, фойдаланиш, тақдим этиш, тарқатиш, узатиш ва йўқ қилиш бўйича бир ёки бир нечта ҳаракатларни амалга ошириш;

молиявий агент — техник талабларга жавоб берадиган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажарувчи, шу жумладан, ижтимоий карталарни эмиссия қилиш, уларга ижтимоий тўловларни ўтказадиган ва ижтимоий карта бўйича бошқа молиявий операцияларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки;

тизимдан фойдаланувчи — давлат органи ёки ваколатли ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тегишли орган, ташкилотга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Тизимдан фойдаланиш ваколати берилган ва тўлов ташкилотига белгиланган тартибда кириш ҳуқуқи берилган масъул ходим;

техник талаблар — лойиҳа офиси томонидан лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган, ҳар бир ҳамкорга ўз вазифа ва функцияларини бажариш учун тақдим этиладиган батафсил функционал хусусиятлар;

тўлов ташкилоти — банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга ва лойиҳа офиси билан тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузган юридик шахс;

Тизим маълумотлар базаси (кейинги ўринларда — маълумотлар базаси) — ижтимоий ҳимоя рақамига асосан жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида шакллантирилган электрон маълумотлар мажмуасининг реестри;

электрон ижтимоий карта — реквизитлари фақат «Ижтимоий карта» мобил иловасида ва ундан фойдаланувчининг шахсий кабинетида мавжуд бўлган ижтимоий картанинг электрон шаклдаги аналоги;

электрон хабарнома — Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва (ёки) мобил алоқа орқали Тизим томонидан мобил қурилмаларга (SMS-хабарнома, PUSH хабарлар) ва (ёки) шахснинг электрон почта манзилига юбориладиган стандарт шаклдаги қисқа билдиришнома.

3. Ижтимоий карта банк картаси, транспорт картаси, ногиронлик тўғрисидаги гувоҳнома, талабалик гувоҳномаси, пенсия, ўқувчилик, уруш қатнашчиси, уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахснинг гувоҳномаси вазифасини бажаради, шунингдек, шахсни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг бир ёки бир нечта тоифасига мансублигини кўрсатади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни бажаради.

Ижтимоий карта, қоида тариқасида, электрон банк картаси шаклида бўлади ҳамда уни муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризаларда кўрсатилган тақдирда, банк картаси шаклида ҳам фойдаланишга киритилиши мумкин.

Банк картаси ва электрон банк картаси шаклидаги ижтимоий карта ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак.

4. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш ихтиёрий ва мажбурий тартибда амалга оширилади. Бунда:

а) қуйидаги ҳолларда ижтимоий карта мажбурий тартибда муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади:

шахс қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаси деб топилганда;

агар шахс талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ва уларга тенглаштирилган шахслар тоифасида киритилганда;

ижтимоий картанинг амал қилиш муддати тугаганда;

давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланувчи шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми, туғилган санаси ўзгартирилганда;

ижтимоий картанинг электрон ахборот ташувчисига (чипга) киритилган ноаниқ маълумотлар, хатолик ёки техник нуқсонлар аниқланганда;

ижтимоий карта ёки электрон ахборот ташувчи (чип) яроқсиз ҳолга келганда;

ижтимоий карта йўқотиб қўйилганда;

б) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилмаган бошқа ҳолларда — шахсларнинг, шунингдек бола туғилган кундан бошлаб унинг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари), бошқа қонуний вакилларининг хоҳишига кўра ижтимоий карта ихтиёрий тартибда муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

6. Ижтимоий карта у номига эмиссия қилинадиган шахснинг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг тоифаси ёки ижтимоий ҳолати бўйича тоифасига қараб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи томонидан белгиланадиган молиявий агент томонидан эмиссия қилинади. Бунда:

ижтимоий карта мажбурий тартибда номига эмиссия қилинадиган шахс аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик ёки ижтимоий ҳолати бўйича айни вақтда турли тоифаларга тўғри келса, биринчи маротаба белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтожлик тоифаси ёки ижтимоий ҳолат бўйича молиявий агент белгиланади;

ижтимоий карта ихтиёрий тартибда номига эмиссия қилинадиган шахсга хизмат кўрсатувчи молиявий агент ушбу шахснинг танлови асосида белгиланади.

Ушбу Низомда белгиланган тартибда ижтимоий карта эмиссия қилинган шахсга бошқа молиявий агент томонидан ижтимоий карта эмиссия қилинмайди.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисига мувофиқ танланган молиявий агент ижтимоий карта ихтиёрий тартибда номига эмиссия қилинадиган шахсга ижтимоий картани қайта муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш, муддатини узайтириш ва бошқа ҳолатларда хизмат кўрсатади.

7. Ижтимоий карта Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 5 йил муддатга фойдаланишга берилади.

Чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролиги бўлмаган шахсларга ижтимоий карта уларнинг ID карталари ва миллий паспортларининг, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ID карталари амал қилиш муддатидан ошмайдиган муддатга берилади.

8. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича қуйидагилар орқали мурожаат қилинади, бундан мазкур банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно:

мобил илова орқали оммавий оферта шартномасини (кейинги ўринларда — оммавий оферта) қабул қилган ҳолда;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП);

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда ижтимоий ходимлар;

молиявий агент.

Мазкур бандга мувофиқ берилган мурожаатлар Тизимга йўналтирилади ва унда кўриб чиқилади.

Ижтимоий карта бепул муомалага чиқариладиган ва фойдаланиш учун тақдим этиладиган шахслар тоифаларининг рўйхатига киритилган шахсларга ижтимоий карталар қўшимча ариза талаб этмаган ҳолда уларнинг нафақа тайинлаш тўғрисидаги мурожаати ҳамда электрон маълумотлар алмашинуви орқали олинган маълумотлар асосида шакллантирилган электрон рўйхат бўйича муомалага чиқарилиши ва фойдаланишга тақдим этилиши мумкин.

9. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича мурожаатлари улар яшаш жойидаги «Инсон» маркази ёки молиявий агентга берилади.

10. «Инсон» маркази томонидан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича мурожаатлар мурожаатчиларнинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида қабул қилинади.

2-боб. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш тартиби

11. Ижтимоий картани олмоқчи бўлган шахслар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилади.

Ариза шакли аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи томонидан тасдиқланади.

Бунда ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар:

муомалага лаёқатли шахслар томонидан бевосита ёки қонуний вакиллар орқали;

вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ҳамда муомала лаёқати чекланган шахслар учун эса уларнинг қонуний вакиллари орқали берилади.

12. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризани кўриб чиқишда қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар Тизимда «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади:

вояга этмаганлар учун ота-она ёки васийнинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари;

шахсга нисбатан васийлик (ҳомийлик) белгиланганлиги тўғрисидаги маълумот;

суднинг шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги қарори.

Мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар ва ҳужжатларни «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар ариза берувчилардан талаб қилиниши мумкин.

13. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш ҳақидаги аризалар «Инсон» марказига борган ҳолда тақдим этилган тақдирда, «Инсон» маркази томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

махсус мобил қурилма орқали ариза берувчи ва (ёки) ижтимоий карта муомалага чиқарилиши ва фойдаланиш учун тақдим этилишини сўраётган шахс идентификация қилинади;

ариза берувчининг номидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза тўлдирилади ҳамда ариза берувчининг юзи рақамли форматда суратга олинади;

ариза берувчи томонидан Тизим орқали генерация қилинган оммавий оферта тасдиқланади;

Мазкур бандга мувофиқ аризани шакллантириш ва оммавий офертани тасдиқлашда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ариза берувчининг розилиги олинади.

14. «Инсон» маркази томонидан ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилгач, аризани молиявий агентга юборишдан олдин қуйидагилар текширилади:

шахснинг ижтимоий карта бепул муомалага чиқариладиган ва фойдаланиш учун тақдим этиладиган шахслар тоифасига кириши;

ариза берувчи ва (ёки) ижтимоий карта муомалага чиқарилиши ва фойдаланиш учун тақдим этилишини сўраётган шахс учун муқаддам ижтимоий карта муомалага чиқарилган ва фойдаланиш учун тақдим этилганлиги.

Шахс мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган тоифага кирмаган тақдирда, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этишга белгиланган тўлов амалга оширилганлиги тегишли тўлов ҳужжатини сўраб олиш йўли билан текширилади, электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тўловлар бундан мустасно.

15. Ушбу Низомнинг 12 — 14-бандларида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилганидан сўнг ариза берувчининг аризаси ва унга алоқадор ҳужжатлар Тизим орқали реал вақт режимида кўриб чиқиш ва ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш мақсадида юборилади.

16. Ушбу Низом 8-бандининг иккинчи , учинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган тартибда берилган аризалар бўйича ушбу Низомнинг 12 — 14-бандларида назарда тутилган тадбирлар тегишлилиги бўйича ЯИДХП, мобил илова ва молиявий агент томонидан амалга оширилади.

17. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризаларни расмийлаштиришда, ариза берувчининг ҳақиқий биографик ва биометрик маълумотлари Тизим томонидан автоматик тарзда Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизимидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

18. Молиявий агент бевосита ўзи қабул қилган ёки ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ юборилган ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш ҳақидаги мурожаатни бир иш куни ичида кўриб чиқади.

Мурожаатни кўриб чиқишда:

аризада келтирилган маълумотларни Тизим маълумотлари асосида текширади (ички қоидаларга мувофиқ бошқа чораларни кўриши мумкин) ва ушбу маълумотлар мос келган ҳолларда, ижтимоий картани эмиссия қилади;

аризада келтирилган маълумотларни Тизим маълумотлари асосида текшириш натижасида тегишли маълумотлар бир-бирига мос келмаган ҳолларда, ижтимоий картани эмиссия қилиш рад этилади;

мурожаат асосида ижтимоий карта эмиссия қилинганлиги ёки эмиссия қилиш рад этилганлиги тўғрисида Тизим орқали реал вақт режимида «Инсон» марказига электрон хабарнома юборилади ҳамда ариза берувчи унинг аризасида танланган хабарнома юбориш шаклида хабардор қилинади.

19. Мурожаатни кўриб чиқиш якуни бўйича молиявий агент томонидан электрон ижтимоий карта реал вақт режимида эмиссия қилинади.

20. Ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ тақдим этилган ариза асосида банк картаси шаклидаги ижтимоий карта эмиссия қилинганлиги ёки эмиссия қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги ариза берувчи унинг аризасида танланган хабарнома юбориш шаклида хабардор қилинади.

21. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризада телефон рақами кўрсатилмаган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига кирувчи ариза берувчилар ушбу Низом 18-бандининг бешинчи хатбошиси ҳамда 20-бандида назарда тутилган ҳолатлар ҳақида ижтимоий ходим орқали хабар қилинади.

Бунда ариза берувчи ушбу Низомнинг 5 ва 8-бандларига мувофиқ ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича қайта мурожаат қилади.

22. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган шахслар ва ушбу Низом 11-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида белгиланган шахсларнинг қонуний вакиллари ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича бевосита молиявий агентга мурожаат қилиши мумкин.

23. Молиявий агент аҳолини ижтимоий қилиш органи билан тузилган шартномада назарда тутилган аҳолининг тоифасига ижтимоий карта эмиссия қилади.

Ижтимоий картанинг белгиланган тартибда ишлаши учун молиявий агент тегишли маълумотлар алмашинувини таъминлаши шарт.

24. Молиявий агент томонидан ушбу Низом 5-бандининг «а» кичик бандида назарда тутилган аҳоли тоифалари номига эмиссия қилинган ижтимоий карталарга хизмат кўрсатиш ушбу шахслар тегишли аҳоли тоифасидан чиққан тақдирда ҳам давом эттирилади.

25. Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта эмиссия қилингандан сўнг молиявий агент қуйидагиларни таъминлайди:

молиявий агентнинг бўлинмаларида картани эгасига ёки унинг қонуний вакилига бериш;

ўз ходимлари ёки молиявий агент билан шартнома муносабатлари мавжуд бўлган агентлик хизмати орқали картани етказиб бериш.

26. Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта молиявий агентнинг бўлинмалари, агентлик хизмати орқали, молиявий агентнинг ходимлари томонидан етказиб берилганда, ижтимоий карта тақдим этилганлиги махсус мобил қурилма воситасида аутентификация қилинади ва Тизимга бу тўғрисида маълумот киритилади.

27. Агентлик хизмати орқали етказиб бериладиган барча банк картаси шаклидаги ижтимоий карталар елимланган конвертда тақдим этилади.

ШИР-код банк картаси шаклидаги ижтимоий карта эгасининг хоҳишига кўра молиявий агент томонидан ёки тўлов тизимларининг қоидаларида назарда тутилган бошқа усулларда ўрнатилади.

28. Муқаддам эмиссия қилинган ижтимоий картани алмаштириш учун шахс ёки унинг қонуний вакили мобил илова орқали ёки «Инсон» маркази ёхуд молиявий агентнинг исталган бўлинмаларига ариза билан мурожаат қилади.

29. Ижтимоий карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ёки ижтимоий картага киритилган бошқа маълумотларда ўзгартиришлар ёки ноаниқликлар аниқланса, шахс ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган тартибда ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши шарт.

Агар маълумотлар базасида ижтимоий карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ижтимоий картага киритилган бошқа маълумотларда ноаниқликлар аниқланганлиги тўғрисидаги жорий маълумотлар мавжуд бўлса, Тизим ижтимоий картани тегишли ариза қабул қилинмагунча автоматик равишда блоклайди.

Ижтимоий карта карта эгасининг қайси ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифага тегишли эканлигини тасдиқланмаган ҳолларда, Тизим томонидан ижтимоий карта эгаси тегишли маълумотларни тақдим этгунга қадар автоматик равишда блокланиши мумкин.

Агар банк картаси шаклидаги ижтимоий картада аҳолининг айрим гуруҳлари ва (ёки) аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаси кўрсатилган тақдирда ва бундай маълумотлар ўзгарганда, Тизим тегишли ариза келиб тушгунга қадар ижтимоий картани автоматик равишда блоклаши мумкин.

30. Ижтимоий карта янги туғилган чақалоққа унинг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) ва бошқа қонуний вакилларининг ихтиёрига кўра ушбу бола тўғрисидаги маълумотлар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ органлари) томонидан рўйхатга олинганидан ва маълумотлар базасида боланинг туғилиши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлгандан кейин муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

31. «Инсон» маркази ёки молиявий агент томонидан қабул қилинган, яроқсиз бўлган ва эгаси вафот этган банк картаси шаклидаги ижтимоий карта ҳамда янги ижтимоий карта берилган тақдирда, муқаддам берилган банк картаси шаклидаги ижтимоий карта қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилиши керак.

32. Белгиланган айрим тоифадаги шахслар «Инсон» марказига мурожаат қилганда, ижтимоий ходим ушбу Низомнинг 5 ва 8-бандларида белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда, шахснинг яшаш жойига бориб ариза тўлдиради.

33. Ариза берувчи уни расмга олишдан бош тортганда, шунингдек, расмга олишда кўзойнак, бош кийим ёки шахсини тасдиқлашга халақит берадиган бошқа кийимда бўлишни хоҳлаганда ижтимоий картани расмийлаштириш ва бериш рад этилади ҳамда масъул шахс томонидан бу тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.

34. Вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахснинг ижтимоий картаси махсус мобил қурилмалар ёрдамида унинг қонуний вакилини идентификация қилиш ҳамда қонуний вакилининг боғланган ижтимоий картаси маблағлари доирасида операцияларни амалга ошириш имкониятини таъминлайди.

3-боб. Ижтимоий карта ва мобил иловадан фойдаланиш

35. Ижтимоий карта қуйидаги функцияларни бажаради:

а) банк картаси;

б) транспорт картаси, шу жумладан, имтиёзли транспорт картаси;

в) давлат ижтимоий ҳимоя чораларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

г) шахснинг ушбу Низом 5-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифасига ёки гуруҳига мансублигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) товарлар (ишлар, хизматлар), дори воситалари ва тиббий хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи суммасини белгиланган тартибда қайтариш банк картаси;

е) протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун ваучер ёки ижтимоий тўловлар ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа товарлар (ишлар, хизматлар);

ж) ҳисоб воситаси:

тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган чегирмалар, бонуслар ва бошқа содиқлик дастурлари бўйича;

кириш чиптаси операциялари тизими асосида имтиёзли, бепул ёки қисман ҳақ тўлаш асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концертлар, кўнгилочар томошалар ва бошқа тадбирларга бориш ҳуқуқини тасдиқлаш;

ижтимоий ҳимоя муассасаларига кириш ва чиқиш бўйича.

Ижтимоий карта қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.

36. Давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат ташкилотларининг автоматлаштирилган тизимлари орқали давлат, таълим, тиббий, ижтимоий, банк ва бошқа хизматларни кўрсатишда ижтимоий картага киритилган маълумотлардан унинг эгасининг розилиги билан фойдаланишга йўл қўйилади.

37. Ижтимоий карта фуқароларнинг қуйидаги шахсий маълумотларини қайта ишлашда қўлланилиши мумкин:

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадларни тўлашда, ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта, тиббий суғурта бўйича давлат ва нодавлат дастурларида назарда тутилган пенсиялар, нафақалар, компенсацияларни тайинлаш ва тўлашда;

солиқлар, йиғимлар, мажбурий ижтимоий суғурта тўловлари, шунингдек, бошқа мажбурий тўловларни тўлашда;

банклар томонидан банк (карта) ҳисобварағини очишда;

давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари, давлат хизматларини олиш учун мурожаат қилганда ёки уларни олиш жараёнида;

давлат органлари, нотариал идоралар, банклар ва бошқа ташкилотларга мурожаат қилганда;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

38. Топиб олинган ижтимоий карталар «Инсон» марказига ёки молиявий агентнинг бўлинмаларига қайтарилиши керак.

39. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган, шунингдек, хорижий давлатда доимий яшаш учун бораётган шахс ижтимоий картани охирги яшаш жойидаги «Инсон» марказига ёки хорижда бўлиб турган жойидаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига топшириши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасалари қабул қилиб олинган ижтимоий карталарни аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш учун юборилади.

40. Мобил илова универсал бўлиб, қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

авторизация қилиш, ариза билан мурожаат қилиш;

ижтимоий карта ва унинг реквизитлари ҳақида маълумот олиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий карта ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ёки белгиланган лимит доирасида миллий валютада операцияларни амалга ошириш;

ижтимоий картанинг функцияларини амалга ошириш;

қарамоғидаги шахсларнинг ижтимоий картасини боғлаш;

ижтимоий картаси қонуний вакилга боғланган васийликдаги шахснинг маблағларидан фойдаланиш лимитларини белгилаш;

ижтимоий картанинг тушумлари ва харажатларини мониторинг қилиш;

электрон хабарномаларни олиш;

ижтимоий картага боғланган имтиёзларни (баллар, кэшбеклар ва бошқалар) бошқариш, мониторинг қилиш, ҳисобга олиш функциялари юритиш;

электрон ижтимоий картани бошқариш;

Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 апрелдаги 253-сон қарорига асосан протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахсларга ушбу қарорнинг 6-бандига мувофиқ ваучер ҳажмидаги маблағ ва ушбу маҳсулот ва воситалар қиймати ўртасидаги ижобий фарқнинг 20 фоизи миқдоридаги рағбатлантириш маблағларини олиш;

давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилиш;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органининг «Алоқа маркази»га ижтимоий карта орқали амалга оширилган операциялар, ижтимоий картани блокировка қилиш, техник кўмак олиш ва мобил иловадан фойдаланиш масалаларида телефон, онлайн-чат, электрон почта орқали мурожаат қилиш;

солиқлар, йиғимлар, жарималар ва бошқа тўловларни тўлаш;

мобил иловада мавжуд бўлган электрон ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда, нотариал идораларда, ички рейсларни аэропортда рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланаётган поездларга чиқишда, давлат хизматларини кўрсатиш ва фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинадиган давлат органларида ва бошқа ташкилотларда тақдим этиш;

тижорат банклари, нотариал идоралар, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий муассасалар (шифохона, поликлиника, санаторий, таълим, коммунал ташкилоти, театр, музей, кутубхона, спорт ва аҳоли дам олиш маркази, ҳайвонот боғи, цирк, кинотеатр)нинг маҳсулот ва хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш;

электрон савдо майдончаларига кириш;

лойиҳа-техник ҳужжатларга мувофиқ бошқа комплекс хизматлар ва функциялардан фойдаланиш.

41. Мобил иловада мавжуд бўлган электрон ҳужжатни тақдим этишда тизим фойдаланувчиси QR-кодни сканерлайди ёки тақдим этилган ҳужжатларни верификациялаш имконини берувчи махсус техник воситалар ёрдамида маълумотларни ўқийди.

4-боб. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органининг ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

42. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Тизим орқали ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этишда зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни бепул олиш;

маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш ва ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этишда зарур бўлган маълумотларни ушбу Низомда белгиланган тартибда олиш;

маълумотлар базасидаги маълумотларга ишлов беришда ушбу маълумотларнинг ҳаққонийлигига аниқлик киритиш;

шахсларнинг давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига бўлган ҳуқуқини идентификация қилиш ва текшириш;

ариза берувчидан унинг шахсини идентификация қилиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни электрон шаклда маълумотлар базаларидан олиш имкони бўлмаган тақдирда талаб қилиш;

маълумотлар базасидаги маълумотлар асосида шахснинг (оиланинг) ижтимоий-иқтисодий ҳолати, эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини акс эттирувчи электрон паспортларни шакллантириш;

қайта алоқа орқали шахсларнинг тегишли хизматлардан қониқишини баҳолаш, шу жумладан, давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги ва (ёки) янги жорий этилаётган чора-тадбирлари ҳамда уларни кейинчалик бекор қилиш ёки кенгайтириш бўйича уларнинг фикр-мулоҳазаларини олиш учун технологик имкониятлардан фойдаланиш;

оммавий оферта бекор қилинганда, ижтимоий картадан ушбу Низом талабларига зид равишда фойдаланилганда ҳамда ижтимоий карта бошқа фуқаролар томонидан фойдаланилганда, ижтимоий картани олиб қўйиш, блоклаш ва ўрнатилган тартибда тугатиш;

ижтимоий картадан фойдаланишда айрим операцияларни тақиқлаш ва чеклаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

43. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органининг мажбуриятлари:

Тизимнинг, маълумотлар базасининг нормал ишлашини таъминлаш, ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш ҳамда Тизим ишини ташкил этиш, ижтимоий карталар ва маълумотлар базасини юритиш бўйича тушунтиришлар бериш;

тасдиқланган методика ва тартибга мувофиқ ижтимоий карталарни муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этишда ижтимоий суғурта рақамини белгилаш;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий карталарга маблағларни ўтказишда ёрдам бериш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

ушбу Низомда белгиланган тартибда маълумотлар базасидан маълумотларни тақдим этиш;

фуқаронинг мурожаатига асосан у тўғрисида маълумотлар базасига киритилган маълумотларни тақдим этиш;

давлат органлари ва ташкилотларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган маълумотлар асосида ёки шахс сўровига кўра маълумотлар базасига киритилган маълумотларга ўзгартиришлар киритиш;

ариза берувчиларга ушбу Низомда белгиланган тартибда ижтимоий карта тақдим этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

44. Шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ижтимоий картани олиш;

мобил иловани текин юклаб олиш ва ўрнатиш;

маълумотлар базасига киритилган шахсий маълумотлари билан танишиш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш учун аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органига мурожаат қилиш;

ижтимоий карта, мобил илова, шахсий кабинетдан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва техник ёрдам олиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий карталардан тақиқланмаган маблағларни ва ижтимоий тўлов маблағларини чекловларисиз олиш ва сарфлаш;

оммавий офертага мувофиқ мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш;

ижтимоий ҳуқуқлар, олинган ижтимоий тўловлар, нафақалар ва ижтимоий кафолатлар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан, мобил илова орқали олиш;

молиявий агентнинг, «Инсон» марказининг, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш.

Шахс қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

45. Шахснинг мажбуриятлари:

«Инсон» маркази ва молиявий агентга ишончли маълумотлар ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

имзоланган оммавий оферта ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ижтимоий карта, мобил илова ва шахсий кабинетдан фойдаланиш;

ижтимоий картанинг бутлигини таъминлаш, суиистеъмол қилиш ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича эҳтиёт чораларини кўриш;

ижтимоий картага ҳисобланган ижтимоий тўловлардан мақсадли фойдаланиш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ ижтимоий карта орқали давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир ҳуқуқлардан фойдаланиш.

Шахс зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

5-боб. Тизим ва унинг маълумотлар базаси

46. Тизим аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органининг ушбу Низомнинг 4-бобида назарда тутилган ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашиши, шунингдек, маълумотлар базасини бошқариш имконини бериши керак.

47. Маълумотлар базаси шахсларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи тўғрисидаги, шу жумладан, шахсий, биографик, биометрик, банк, нотариал ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларга оид маълумотларни ўз ичига олган ва улардан фойдаланиш қонун билан чекланган давлат электрон ахборот ресурсидир.

48. Маълумотлар базасининг эгаси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи ҳисобланади.

49. Ижтимоий суғурта рақами ягона бўлиб, уни ўзгартириш мумкин эмас, ижтимоий карта олиш учун мурожаат қилинганда, Тизим томонидан фуқарога автоматик тарзда тақдим этилади.

50. Ижтимоий ҳимоя рақамини шакллантириш методологияси ва уни бериш тартиби аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи томонидан белгиланади.

51. Маълумотлар базасини шакллантириш ва долзарблаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон қарори билан тасдиқланган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилиш орқали маълумот алмашиладиган давлат маълумотлари тўпламлари рўйхатида белгиланган маълумотларни тақдим этишга масъуллар томонидан ушбу Низомнинг 53-банди талабларига мувофиқ амалга оширилади.

52. Маълумотлар базаси ижтимоий картанинг банк идентификация рақами ва шахсларнинг ягона ижтимоий суғурта рақамини, шунингдек, жисмоний шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (мавжуд бўлса);

туғилган кун, ой, йил;

туғилган жойи;

жинси;

миллати (мавжуд бўлса);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

фуқаролиги;

16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами;

16 ёшдан ошган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картанинг серияси ва рақами;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида бўлиш мақомини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами;

Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқига эга бўлган ва бундай ҳуқуққа эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасида яшаётган чет эл фуқаролари учун — паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами;

ариза берилган «Инсон» маркази, молиявий агент бўлинмаси номи, жойлашган жойи;

аризани тўлдирган ва банк картаси шаклидаги ижтимоий картани фойдаланиш учун тақдим этган «Инсон» маркази, молиявий агенти бўлинма ходимининг фамилияси, исми ва шахсий идентификация рақами;

ижтимоий карта, шу жумладан, банк картаси шаклидаги ижтимоий карта тақдим этилган кун, ой ва йил;

шахс вафот этган тақдирда — вафот этган кун, ой ва йил.

Маълумотлар базасида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар ҳам бўлиши мумкин.

53. Маълумотлар базасини шакллантириш ва долзарблаштириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш ва қабул қилиш:

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи билан тасдиқланган ёки келишилган технологик йўриқномага мувофиқ;

реал вақт режимида бепул асосда;

Электрон ҳукумат Ягона идентификаторларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

54. Маълумотлар базасини маълумотлар билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда таъминлаш, шунингдек, уларнинг долзарблиги ва ишончлилиги учун шахсий жавобгарлик маълумотлар базаси эгасининг раҳбарлари зиммасига юкланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

55. Тизимдан шахсий манфаатларни ёки учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб фойдаланган «Инсон» маркази, молиявий агент ходимлари, тизим фойдаланувчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

56. «Инсон» маркази, молиявий агент раҳбарлари ва тизим фойдаланувчилари қуйидагилар учун жавобгардир:

тўлов ташкилотига Тизимдан фойдаланиш ва Тизим маълумотлар базасига кириш ҳуқуқини олиш учун буйруқни ўз вақтида тақдим этишга;

Тизим ва унинг маълумотлар базасидан фойдаланишда ўз ходимлари томонидан бажариладиган ҳаракатлар учун.

57. Телекоммуникация хизматларидан фойдаланишда тизим фойдаланувчиси оператор ва (ёки) провайдернинг айби туфайли маълумотлар ва сўровларни жўнатиш (қабул қилиш)даги мумкин бўлган вақтинча узилишлар ва кечикишлар учун аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи жавобгар ҳисобланмайди.

58. Ариза берувчилар «Инсон» маркази ва молиявий агенти бўлинмаларига тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.

Агар ариза мобил илова ёрдамида яратилган бўлса, ариза берувчилар Тизим томонидан танлаш учун таклиф этилган нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этган тақдирда, жавобгарликдан озод қилинади.

59. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

60. Вояга етмаганлар номидан мурожаат қилган шахслар ёки вояга етган ва ижтимоий картани биринчи марта олаётган шахслар ариза ёки сўровда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар бўладилар.

61. Маълумотларнинг эгалари Тизим орқали олинган маълумотларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий картаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ижтимоий картага қўйилган талаблар

1. Ижтимоий картанинг намунаси (дизайни):

аҳолининг тегишли гуруҳлари учун бир хил ёки алоҳида белгиланиши мумкин;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органининг буйруғи билан тасдиқланади ва тасдиқланган кундан бошлаб бир ой ичида кучга киради.

2. Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта:

халқаро стандартларга мос келадиган босиб чиқариш ва ҳимоя усулларидан фойдаланган ҳолда бардошли ва хавфсиз материаллардан тайёрланади;

эгаси ҳақида киритилган маълумотларга эга электрон восита (чип) мавжуд бўлади;

NFC-қисқа масофали симсиз маълумотларни узатиш технологиясини ўз ичига олади;

RFID-технологиясини ўз ичига олади (радио частотали электромагнит нурланишга асосланган объектларни контактсиз идентификация қилиш, кузатиш ва ҳисобга олиш усули);

қатъий ҳисобдаги ҳужжат ҳисобланади.

3. Ижтимоий карта молиявий агент томонидан тасдиқланган намуна бўйича, олд томонида лотин алифбосидаги ўзбек ёки инглиз тилларида, орқа томонида эса лотин алифбосидаги ўзбек тилида, Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий карта олишга мурожаат қилган фуқаронинг хоҳишига кўра лотин алифбосидаги қорақалпоқ ёки ўзбек тилларида персоналлаштирилади.

4. Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:

а) олд томонида:

ижтимоий карта номи ва логотипи;

ижтимоий картанинг банк идентификация рақами;

ҳимоя воситалари;

эгасининг фамилияси, исми — ўзбек ёки инглиз тилларида (20 ҳарфдан ошмаслиги, тиниш ва махсус белгиларсиз. Мисол, махсус белгилари (-), (`), (~), (ʼ), (ʻ), (,) ва бошқалар);

амал қилиш муддати;

тўлов тизими операторининг номи;

б) орқа томонида:

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органининг 24 соатлик хизматининг қисқа рақами;

магнит чизиқ;

ижтимоий карта эгасининг рақамли фотосурати;

эгасининг фамилияси, исми;

фуқаролик (хорижий фуқаро, фуқаролиги бўлмаган шахс);

паспорт ёки ID карта (болалар учун туғилганлик гувоҳномаси) серияси ва рақами;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

фамилияси, исми (ўзбек ёки қорақалпоқ тилларида), рақамли фотосурат, жинси, миллати, туғилган жойи, ижтимоий суғурта рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, ижтимоий карта берилган санаси ва ариза берувчи тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олган QR-код (матрицали код);

«Baraka» номи;

«Inson qadri uchun» шиори;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органининг номи ва логотипи;

ижтимоий карта эмитент банкининг номи;

ижтимоий картани чиқарувчи эмитент банкнинг қўллаб-қувватлаш хизматининг телефон рақами.

Банк картаси шаклидаги ижтимоий картанинг орқа томонида Интернет жаҳон ахборот тармоғида тўловларни авторизация қилиш учун ишлатиладиган код кўрсатилмайди.

5. Ижтимоий картада унинг эгасининг имзоси бўлиши мумкин (карта эгаси 16 ёшга тўлганидан кейин).

6. Тўлов ташкилоти аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органи билан келишган ҳолда техник талаблардан келиб чиқиб:

электрон ижтимоий карта бланкини ва унда кўрсатилган маълумотларни;

банк картаси шаклидаги ижтимоий картанинг чипига ижтимоий карта эгаси тўғрисидаги киритиладиган маълумотлар белгилайди.

7. Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта чипи электрон рақамли имзо калити сертификатини ўз ичига олиши мумкин (эгаси 16 ёшга тўлгандан кейин).

Бунда электрон рақамли имзо калити сертификати ижтимоий картанинг амал қилиш муддати давомида амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий картаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ижтимоий картани муомалага чиқариш, фойдаланишга тақдим этиш ва эмиссия қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи 1. «Инсон» маркази ва молиявий агент орқали мурожаат этганда: аризани тўлдириш жараёнида қатнашади, тегишли маълумотларни тақдим қилади ва фотосуратга тушади; оммавий оферта шартномаси билан танишади ва тасдиқлайди; «Инсон» маркази ходими томонидан тўлдирилган аризани махсус мобил қурилма орқали имзолайди. банк картаси шаклидаги ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланишга тақдим этиш учун тўловни амалга оширади (бепул ижтимоий карта олувчилар бундан мустасно). 2. «Ижтимоий карта» мобил илова орқали мурожаат этганда: мобил иловани юклаб олади; мобил иловани мобил қурилмага ўрнатади; идентификациядан ўтади; оммавий оферта шартномаси билан танишади ва тасдиқлайди; аризани тўлдиради ва махсус мобил қурилма орқали имзолайди; банк картаси шаклидаги ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этишга ариза юборади (заруратга кўра); банк картаси шаклидаги ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича тўловни амалга оширади (бепул ижтимоий карта олувчилар бундан мустасно). 3. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этганда: идентификациядан ўтади; оммавий оферта шартномаси билан танишади ва тасдиқлайди; аризани тўлдиради; банк картаси шаклидаги ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича тўловни амалга оширади (бепул ижтимоий карта олувчилар бундан мустасно). Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. «Инсон» маркази 2. Молиявий агент 3. Мобил илова 4. ЯИДХП 1. «Инсон» марказининг ва молиявий агентнинг масъул ходими: махсус мобил қурилма орқали шахсни идентификация қилади; ариза берувчининг амалда бўлган ижтимоий картага эга эканлигини аниқлайди; ариза берувчининг бепул ижтимоий карта олиш ҳуқуқига эга эканлигини аниқлайди; ариза берувчи номидан аризани тўлдирилади; ариза берувчини рақамли форматда суратга олади; оммавий оферта шартномасини чоп этади, ариза берувчини таништиради, бир нусхасини ариза берувчига тақдим этади; ариза берувчи томонидан ариза ва оммавий оферта шартномаси махсус мобил қурилма орқали имзоланишини таъминлайди ва аризани тегишли молиявий агентга юборади. 2. Мобил илова ва ЯИДХП орқали: шахс идентификация қилинади; ариза берувчининг амалда бўлган ижтимоий картага эга эканлиги аниқланади; ариза берувчининг бепул ижтимоий карта олиш ҳуқуқига эга эканлиги аниқланади; ариза берувчи рақамли форматда суратга олинади; оммавий оферта шартномаси шакллантирилади; шакллантирилган ариза ахборот тизими орқали молиявий агентга юборилади. 30 дақиқа ичида 3-босқич Молиявий агент Ахборот тизимидаги маълумотлар асосида электрон ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш ёки муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этишни рад этади. Банк картаси шаклидаги ижтимоий картани муомалага чиқаради ва фойдаланиш учун тақдим этади (сўровга кўра). Ижтимоий карта очилганлиги бўйича ариза берувчига «Ижтимоий карта» АТ орқали электрон хабарнома юборади. Аҳолининг айрим тоифаларига банк картаси шаклидаги ижтимоий картани эгасига етказиб бериш мақсадида «Инсон» марказига етказади (айрим тоифадаги шахслар учун). Бир иш куни ичида 4-босқич 1. «Инсон» маркази, 2. Молиявий агент 1. Аҳолининг айрим тоифаларига банк картаси шаклидаги ижтимоий картани карта эгасининг яшаш манзилига етказиб беради. Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта етказиб берилганлиги тўғрисидаги маълумотни махсус мобил қурилма воситасида ахборот тизимига киритади. 2. Эмиссия қилинган банк картаси шаклидаги ижтимоий картани ўз ходими ёки агентлик хизмати орқали карта эгасига ёки қонуний вакилга тақдим этади. Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта етказиб берилганлиги тўғрисидаги маълумотни махсус мобил қурилма воситасида ахборот тизимига киритади. Ўн беш кун ичида 5-босқич Ариза берувчи (қонуний вакили) 1. Банк картаси шаклидаги ижтимоий карта етказиб берилганлиги ҳақида махсус мобил қурилма орқали тасдиқлайди ёки махсус журнални имзолайди. 2. Ижтимоий картага белгиланган тартибда ШИР-кодни ўрнатилади. 3. Ижтимоий картадан оммавий оферта шартномаси доирасида фойдаланади. 4. Зарур холларда, ижтимоий картани белгиланган тартибда алмаштиради. Ижтимоий карта фойдаланиш учун берилганида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 27 декабрь,

897-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/897/1095-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон; 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

NIZOM

SXEMASI

Aholini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashda “ijtimoiy karta” tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini davlat tomonidan ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2024-yil 18-iyuldagi PQ-267-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini davlat tomonidan ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2024-yil 18-iyuldagi PQ-267-son qaroriga asosan 2024-yil 1-dekabrdan boshlab aholini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash choralari bosqichma-bosqich “Ijtimoiy karta” axborot tizimidan (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy karta” AT) foydalangan holda ijtimoiy karta orqali taqdim etilishi belgilanganligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan “Oxinus Holding Limited” (Birlashgan Arab Amirliklari) kompaniyasi (keyingi oʻrinlarda — Hamkor) bilan “Ijtimoiy karta” axborot tizimini ishlab chiqish, sinovdan oʻtkazish, sanoat ekspluatatsiyasiga tushirish va takomillashtirib borish (keyingi oʻrinlarda — Loyiha) toʻgʻrisida belgilangan tartibda kelishuv tuzilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

a) ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish moliyaviy agent vazifasini bajaruvchi Oʻzbekiston Respublikasining rezident tijorat banklari (keyingi oʻrinlarda — moliyaviy agent) tomonidan amalga oshiriladi. Bunda:

barcha fuqarolar uchun dastlab elektron ijtimoiy karta muomalaga chiqariladi va foydalanish uchun taqdim etiladi;

bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta fuqarolarning xohishiga koʻra muomalaga chiqariladi va foydalanish uchun taqdim etiladi;

b) ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha arizalar quyidagilar orqali taqdim etiladi:

Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP);

“Ijtimoiy karta” mobil ilovasi (keyingi oʻrinlarda — mobil ilova);

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) hamda alohida hollarda ijtimoiy xodimlar;

moliyaviy agent;

v) ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish:

mazkur qarorga 1-ilovada nazarda tutilgan shaxslar uchun besh ish kuni ichida bepul amalga oshiriladi. Bunda ijtimoiy karta uning amal qilish muddati tugamasidan oldin, shu jumladan, yaroqsiz holga kelganda yoki yoʻqotilganda, pulli asosda almashtiriladi;

1-ilovada nazarda tutilmagan boshqa shaxslarga ijtimoiy kartani berganlik uchun bank xizmatlari toʻlovi bazaviy hisoblash miqdorining oʻn foizidan oshmasligi lozim. Bunda davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan mazkur yigʻim summasining 50 foizi undiriladi.

elektron ijtimoiy karta barcha fuqarolarga mobil ilova orqali real vaqt rejimida bepul asosda muomalaga chiqariladi va foydalanish uchun taqdim etiladi.

g) mazkur qarorga 1-ilovada nazarda tutilgan shaxslar uchun muomalaga chiqarilgan va foydalanish uchun taqdim etilgan ijtimoiy karta quyidagilarga moliyaviy agent tomonidan haq undirilmagan holda oʻn besh kun muddatda yetkazib beriladi:

kreslo-aravachaga muhtojlik belgilangan nogironligi boʻlgan shaxslar;

nogironligi boʻlgan koʻzi ojiz shaxslar;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar.

Bunda:

yetkazib berish xarajatlarining toʻlovi bitta shaxs uchun bazaviy hisoblash miqdorining oʻn foizi miqdorida Agentlik va moliyaviy agent oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan kompensatsiya qilinadi;

mazkur kichik bandda nazarda tutilgan imtiyoz ijtimoiy kartaning amal qilish muddati tugamasdan yaroqsiz holga kelgan yoki yoʻqotilgan holatlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarishda moliyaviy agent yoki Agentlik aybi bilan notoʻgʻri yoki noaniq maʼlumotlar joylashtirilganda ijtimoiy karta bepul asosda qayta muomalaga chiqariladi va foydalanishga taqdim etiladi hamda mazkur bandning “g” kichik bandida nazarda tutilgan shaxslar uchun bepul yetkazib beriladi.

Ijtimoiy toʻlov tayinlangan va ijtimoiy kartasi boʻlmagan mazkur qarorga 1-ilovada nazarda tutilgan shaxslarga ijtimoiy kartalar qoʻshimcha ariza talab etmagan holda ularning nafaqa tayinlash toʻgʻrisidagi murojaati hamda elektron maʼlumotlar almashinuvi orqali olingan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan elektron roʻyxat boʻyicha muomalaga chiqarilishi va foydalanishga taqdim etilishi mumkin.

2 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan mazkur qarorning 2-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi.

3. Ijtimoiy kartani samarali amaliyotga tatbiq etish hamda “Ijtimoiy karta” AT va mobil ilovaning lozim darajada ishlashini taʼminlash maqsadida:

a) 2025-yil 1-yanvardan boshlab “Ijtimoiy karta” AT va mobil ilovani texnik qoʻllab-quvvatlash ijtimoiy karta boʻyicha toʻlov xizmatlarini koʻrsatuvchi toʻlov tashkilotining tunu-kun faoliyat koʻrsatadigan texnik xizmati tomonidan amalga oshiriladi.

Bunda Agentlikning “1070” qisqa raqami orqali ijtimoiy kartaga doir qabul qilingan murojaatlar mazkur kichik bandda nazarda tutilgan texnik xizmatga yoʻnaltirib boriladi;

b) 2025-yil 1-fevraldan boshlab:

ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish masalalari boʻyicha Agentlikning axborot-maʼlumotnoma xizmatlarini koʻrsatuvchi “1070” qisqa raqamli va tunu-kun faoliyat koʻrsatadigan xizmati (keyingi oʻrinlarda — “Ishonch telefoni”) faoliyati test rejimida yoʻlga qoʻyiladi;

aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj toifalari uchun ijtimoiy himoya masalalari boʻyicha “Ishonch telefoni” orqali bepul SMS-xabarnoma yuborish tartibi joriy etiladi. Bunda yuboriladigan SMS-xabarnomalar ijtimoiy axborot hisoblanadi va ularni yuborish bilan bogʻliq xarajatlar maxsus tariflarda Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi;

mobil ilova va SMS-xabarnomalar doirasida fuqarolar bilan ularning ijtimoiy himoyaga doir huquqlarini amalga oshirish va davlat tomonidan amalga oshirilayotgan ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari yuzasidan doimiy va manzilli muloqot oʻrnatiladi;

v) 2025-yil 1-iyuldan boshlab “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi doirasida mazkur qarorga 2-ilovada nazarda tutilgan hujjatlarning unifikatsiyalangan raqamli servislari (keyingi oʻrinlarda — raqamli servis) joriy etiladi. Bunda:

mobil ilovada ushbu raqamli servislardan foydalanish imkoniyati yaratiladi va ular Oʻzbekiston Respublikasi hududida majburiy tartibda qabul qilinadi;

raqamli servislarning qogʻoz nusxalari banklarda, notarial idoralarda, aeroportlarda ichki reyslarni roʻyxatdan oʻtkazishda va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan oʻtuvchi poyezdlarga chiqishda, davlat, korporativ va boshqa yuklatilgan vazifalarini bajarish va xizmatlarni koʻrsatish, shu jumladan, elektron xizmat koʻrsatishda hamda fuqarolarni qabul qilishda tegishli hujjatlarni taqdim etishni talab qiladigan davlat organlarida, ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan va boshqa tashkilotlarda talab etilmaydi;

g) 2025-yil yakuniga qadar aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj toifalari uchun tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilarning bank hisobvaraqlariga oʻtkaziladigan ijtimoiy toʻlovlar, shuningdek, mazkur qarorga 3-ilovada nazarda tutilgan imtiyozlar va ijtimoiy kafolatlarga ega boʻlgan fuqarolar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi bilan integratsiya qilingan holda, elektron hukumatning yagona identifikatorlaridan foydalanib, “Ijtimoiy karta” ATda yagona hisobot yuritiladi;

d) “Ijtimoiy karta” AT doirasida “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali foydalanuvchilarni identifikatsiya qilish xizmatlari (OneID, E-imzo, MyID, Mobile-ID va boshqalar) moliyaviy agent, loyiha ofisi va toʻlov tashkilotiga bepul koʻrsatiladi;

e) 2025-yil 1-oktabrdan boshlab “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali foydalanuvchilarni identifikatsiya qilish tizimi doirasida “Ijtimoiy karta” ATning identifikatsiya qilish tizimi joriy etiladi.

Mazkur bandning “v” kichik bandiga muvofiq fuqarolar oʻz xohishiga koʻra kerakli hujjatni qogʻoz shaklida yoki mobil ilova orqali raqamli shaklda taqdim etish huquqiga ega, bundan hujjatlarning qogʻoz shaklini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda almashtirish va olib qoʻyish holatlari mustasno.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

a) 2025-yil 1-yanvardan boshlab yangi tayinlangan ijtimoiy toʻlovlar ijtimoiy karta orqali toʻlanganda, oluvchining ilgari tayinlangan boshqa ijtimoiy toʻlovlari ham ijtimoiy karta orqali toʻlab beriladi;

b) 2025-yil 1-fevraldan boshlab:

belgilangan tartibda tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq miqdori bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) oʻttiz foizidan oshmaydigan reabilitatsiya qilishning texnik vositalarini xarid qilish uchun mablagʻlar ushbu vositalarga muhtojlik belgilangan shaxslarning ijtimoiy kartasiga oʻtkazib beriladi;

ijtimoiy karta orqali toʻlangan nafaqa, kompensatsiya va boshqa toʻlovlar (pensiyalar bundan mustasno) (keyingi oʻrinlarda — ijtimoiy toʻlov) mablagʻlaridan ijtimoiy toʻlovlarni oluvchi oilalarning aʼzolari, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning aʼzolariga spirtli ichimliklar va tamaki mahsulotlari uchun toʻlovni amalga oshirish, shuningdek, tadbirkorlik subyektlari tomonidan ushbu mahsulotlar uchun toʻlovni qabul qilish taqiqlanadi.

b 1 ) 2026-yil 1-noyabrdan boshlab reabilitatsiya qilishning texnik vositalariga muhtojlik belgilangan shaxslarni mazkur vositalar bilan taʼminlash ularning ijtimoiy kartalariga xarid qilish uchun mablagʻlarni oʻtkazib berish orqali amalga oshiriladi;

v) 2026-yil 1-iyundan boshlab ijtimoiy karta transport kartasi, shu jumladan, jamoat transporti uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan shahar yoʻnalishlari boʻyicha tarif rejalaridan foydalangan holda imtiyozli transport kartasi vazifasini bajaradi.

Bunda ijtimoiy kartaning transport kartasi hamda imtiyozli transport kartasi vazifalari “Avtomatlashtirilgan toʻlov tizimi operatori” MCHJ bilan integratsiya qilish orqali amalga oshiriladi;

g) 2027-yil 1-yanvardan boshlab ijtimoiy toʻlovlar fuqarolarning faqatgina ijtimoiy kartalariga oʻtkaziladi.

5. Belgilansinki:

Agentlik “Ijtimoiy karta” ATni ishlab chiqish, sinovdan oʻtkazish, sanoat ekspluatatsiyasiga tushirish va takomillashtirish boʻyicha davlat buyurtmachisi hisoblanadi;

Loyihani amalga oshirish boʻyicha xarajatlar loyiha-texnik hujjatlariga muvofiq Hamkor tomonidan belgilangan tartibda qoplanadi;

Agentlik va Hamkor tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taʼsis etiladigan masʼuliyati cheklangan jamiyat Loyihani amalga oshirish boʻyicha davlat buyurtmasining ijrochisi (keyingi oʻrinlarda — loyiha ofisi) hisoblanadi;

mobil ilova bepul asosda real vaqt rejimida elektron shaklda yuklab olinadi va oʻrnatiladi.

6. Loyiha doirasida quyidagilarga ruxsat berilsin:

a) Agentlikka:

2025-yil 1-iyulga qadar “Inson” markazlari operatorlari uchun Loyiha ofisi tomonidan ishlab chiqilgan texnik talablarga muvofiq maxsus mobil qurilma (planshet)larni xarid qilish;

ijtimoiy toʻlovlarni toʻlashning uzluksizligini taʼminlash maqsadida ijtimoiy karta respublikaning barcha hududlarida toʻliq joriy etilgunga qadar, zaruratga koʻra, fuqarolarga ijtimoiy toʻlovlarni umumiy tartibda toʻlash;

b) quyidagilarga “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali maʼlumotlarni bepul olishga:

“Oʻzbekiston temir yoʻllari” va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyatlariga — maktab oʻquvchilari, talabalar, nogironligi boʻlgan shaxslar va pensionerlarga (nafaqa oluvchilarga) imtiyozli chiptalarni sotishda;

moliyaviy agentga — ijtimoiy kartalarni muomalaga chiqarishda.

v) Loyiha ofisiga:

istisno tariqasida, loyiha-texnik hujjatlar boʻyicha ijobiy ekspert xulosasi olingunga qadar “Ijtimoiy karta” ATni yaratish va moliyalashtirish;

toʻlov xizmatlarini koʻrsatuvchi toʻlov tashkiloti bilan shartnoma tuzish;

“Ijtimoiy karta” AT boʻyicha treninglar oʻtkazish va konsultativ qoʻllab-quvvatlash boʻyicha subpudrat shartnomalarini tuzish;

Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti (yuridik shaxs) bilan “Ijtimoiy karta” ATni texnik qoʻllab-quvvatlash va “Ijtimoiy karta” ATning operatori funksiyalarini bajarish toʻgʻrisida shartnoma tuzish.

Belgilansinki, loyiha doirasida uni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan tovarlar (ishlar, xizmatlar)ning davlat xaridi boʻyicha Loyiha ofisi yagona yetkazib beruvchi hisoblanadi.

7. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy kartasi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

ijtimoiy kartalarni rasmiylashtirish, muomalaga chiqarish va foydalanish;

ijtimoiy kartalarni almashtirish, amal qilishini toʻxtatib turish va tugatish;

“Ijtimoiy karta” ATning maʼlumotlar bazasini yuritish.

8. Agentlik:

Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 1-iyulga qadar “Ishonch telefoni”ni mazkur qarorning 3-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan toʻlov tashkilotining texnik qoʻllab-quvvatlash xizmati bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin;

Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda 2026-yil 1-iyulga qadar ijtimoiy kartalar orqali amalga oshirilgan xaridlar (fiskal cheklar) hamda qaytarilgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summalari toʻgʻrisidagi tegishli axborot tizimidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy karta” ATga taqdim etib borilishini yoʻlga qoʻysin.

9. Belgilansinki, ushbu qarorning 2 , 3 , 4 va 7-bandlari :

Toshkent shahri va Toshkent viloyatining Yangiyoʻl tumanlarida mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran;

respublikaning boshqa hududlarida 2025-yil 1-iyuldan boshlab kuchga kiradi.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 897-son qaroriga 1-ILOVA

Ijtimoiy karta bepul muomalaga chiqariladigan va foydalanish uchun taqdim etiladigan shaxslar toifalarining

1. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar (shaxslar) 3. Koʻp bolali oilalarning aʼzolari 4. Nogironligi boʻlgan shaxslar 5. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar boʻlgan yolgʻiz yashovchi va yolgʻiz keksalar 6. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar parvarishi bilan band boʻlgan shaxslar 7. Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar 8. Vasiylar (homiylar), tutingan ota-onalar 9. Muomalaga layoqatsiz shaxslar 10. Muomala layoqati cheklangan shaxslar 11. Muomalaga layoqatsiz va muomala layoqati cheklangan shaxslarning qonuniy vakillari 12. Pensionerlar va ijtimoiy nafaqa oluvchilar 13. Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan stipendiya toʻlanayotgan talabalar 14. Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan stipendiya toʻlanayotgan oʻquvchilar (tinglovchilar) 15. Shahar yoʻlovchi transportidan (taksidan tashqari) bepul foydalanish huquqiga ega boʻlgan shaxslar 16. “Temir daftar”, “Yoshlar daftari” va “Ayollar daftari”ga kiritilgan oilalar (shaxslar) 17. Davlat ijtimoiy sugʻurtasi boʻyicha toʻlov oluvchilar

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 897-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va “Ijtimoiy karta” mobil ilovasida joriy etiladigan hujjatlarning unifikatsiyalangan raqamli servislari

1. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining biometrik pasporti 2. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining identifikatsiyalovchi ID-kartasi 3. Haydovchilik guvohnomasi 4. Tugʻilganlik haqida guvohnoma 5. Nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma 6. Nikohdan ajralganlik haqida guvohnoma 7. Transport vositasining roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnoma (texnik pasport, texnik talon) 8. Pensiya (nafaqa) guvohnomasi 9. Fuqaroligi boʻlmagan shaxsning yashash guvohnomasi (ID-kartasi) 10. Nogironlik toʻgʻrisida maʼlumotnoma 11. Transport vositasining majburiy sugʻurta (fuqarolik javobgarligi) boʻyicha sugʻurta polisi 12. Oliy, oʻrta maxsus, kasb-hunar va professional taʼlim olganlik toʻgʻrisida davlat namunasidagi rasmiy hujjat 13. Talabalik guvohnomasi 14. Yakka tartibdagi tadbirkorning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnoma 15. Oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 16. Turar joy obyektlarining kadastr pasporti 17. Jismoniy shaxsning shaxsiy avtomototransport vositasini boshqa shaxslarga boshqarish huquqini beruvchi ishonchnoma 18. Salomatligi xavfsizlik kamari taqish imkonini bermaydigan kasalliklar boʻyicha tibbiy maʼlumotnoma

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 897-son qaroriga 3-ILOVA

“Ijtimoiy karta” axborot tizimi orqali hisobi yuritiladigan imtiyozlar va ijtimoiy kafolatlar

T/r Imtiyoz va ijtimoiy kafolat nomi Normativ-huquqiy hujjat Maʼlumot almashinuvi boʻyicha masʼul organ I. Imtiyozlar 1. Shahar yoʻlovchi transportidan (taksidan tashqari) bepul foydalanish Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 30-avgustda qabul qilingan “Shahar yoʻlovchilar transportidan bepul foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-278-I-son Qonuni Transport vazirligi 2. Kafolatlangan davlat ijtimoiy xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yil 26-dekabrda qabul qilingan “Keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar va aholining boshqa ijtimoiy ehtiyojmand toifalari uchun ijtimoiy xizmatlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-415-son Qonuni Ijtimoiy himoya milliy agentligi 3. Protez-ortopediya buyumlarini va reabilitatsiya texnik vositalarini olishda koʻmaklashish Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 15-oktabrda qabul qilingan “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-641-son Qonuni 4. Nogironligi boʻlgan shaxslarni davlat muassasalarida kafolatlangan tibbiy, ijtimoiy, kasbiy hamda jismoniy reabilitatsiya va abilitatsiya qilish Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 15-oktabrda qabul qilingan “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-641-son Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 5. Nogironligi boʻlgan shaxslar uy-joy qurilishi boʻyicha davlat dasturlari va maxsus dasturlar doirasida imtiyozli shartlar asosida uy-joy va imtiyozli ipoteka krediti Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 15-oktabrda qabul qilingan “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-641-son Qonuni Iqtisodiyot va moliya vazirligi 6. Imtiyozli shartlar asosida ijtimoiy uy-joy olish 7. Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan shaxslarni dori vositalari bilan bepul yoki imtiyozli taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 15-oktabrda qabul qilingan “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-641-son Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 8. Nogironligi boʻlgan shaxslarni toʻlovdan ozod qilgan holda yoki imtiyozli shartlar asosida maxsus oʻquv qoʻllanmalari va adabiyotlar, shuningdek, surdotarjimonlar xizmatlaridan foydalanish imkoniyati bilan taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 15-oktabrda qabul qilingan “Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-641-son Qonuni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 9. Nodavlat taʼlim tashkilotlari nogironligi boʻlgan shaxslarni (bolalarni) imtiyozli oʻqitish II. Ijtimoiy kafolatlar 10. Malakali yuridik yordam olish huquqi Oʻzbekiston Respublikasining 2023-yil 16-iyunda qabul qilingan “Davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-848-son Qonuni Adliya vazirligi 11. Davlat tomonidan kafolatlangan hajm doirasida birlamchi tibbiy-sanitariya yordami koʻrsatilishi huquqi Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan “Fuqarolar sogʻligʻini saqlash toʻgʻrisida”gi OʻRQ-265-I-son Qonuni Sogʻliqni saqlash vazirligi 12. Bepul umumiy oʻrta taʼlim olish huquqi Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 23-sentabrda qabul qilingan “Taʼlim toʻgʻrisida”gi OʻRQ-637-son Qonuni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 13. Professional taʼlim olish huquqi 14. Madaniy meros obyektlaridan foydalanish huquqi Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 30-avgustda qabul qilingan “Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-269-II-son Qonuni Madaniy meros agentligi 15. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar (shaxslar)ning inklyuziv taʼlim olish huquqi Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 23-sentabrda qabul qilingan “Taʼlim toʻgʻrisida”gi OʻRQ-637-son Qonuni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 16. Davlat oliy taʼlim tashkilotlarida tanlov asosida oʻqish huquqi Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 23-sentabrda qabul qilingan “Taʼlim toʻgʻrisida”gi OʻRQ-637-son Qonuni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 897-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy kartasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy kartasini (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy karta) muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish, almashtirish, foydalanish, bloklash va tugatish, shuningdek, “Ijtimoiy karta” axborot tizimining maʼlumotlar bazasini yuritish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchining roziligi — ariza beruvchining davlat ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlaridan foydalanish uchun murojaat qilingan kundan eʼtiboran 12 oy davomida hamda tegishli davlat ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlaridan foydalanish tugallangan kundan boshlab 12 oy davomida har oyda aholini ijtimoiy himoya qilish organiga shaxsiy, bank, notarial yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarni qayta ishlash uchun bergan ruxsati;

aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj toifasi — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ijtimoiy himoya chora-tadbirlariga muhtoj deb topilgan shaxs (oila);

aholini ijtimoiy himoya qilish organi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi;

Internet jahon axborot tarmogʻidagi foydalanuvchining shaxsiy kabineti (keyingi oʻrinlarda — Shaxsiy kabinet) — loyiha-texnik hujjatlarga muvofiq roʻyxatdan oʻtgan shaxs tomonidan mobil ilovasiz Internet jahon axborot tarmogʻidan foydalangan holda, mobil ilova orqali taqdim etiladigan xizmatlardan foydalanish imkonini beruvchi veb-ilova;

“Ijtimoiy karta” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) — aholini ijtimoiy himoya qilish organining apparat majmuasida (serverlarida) joylashtirilgan, maʼlumotlar bazasini boshqarishni taʼminlovchi, ijtimoiy karta funksiyalarini amalga oshirish va boshqarish, shu jumladan, “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi va foydalanuvchining shaxsiy kabinetini boshqarishga moʻljallangan axborot tizimi;

“Ijtimoiy karta” mobil ilovasi (keyingi oʻrinlarda — mobil ilova) — mobil qurilmalarda ishlaydigan va telekommunikatsiya tizimlaridan foydalangan holda masofadan uzatiladigan yoki qabul qilinadigan elektron buyurtmalar asosida real vaqt rejimida kompleks xizmatlardan masofadan turib foydalanish imkonini beruvchi Tizimning maxsus dasturiy mahsuloti;

ijtimoiy himoya chora-tadbirlari — ijtimoiy toʻlovlar, ijtimoiy xizmatlar, ijtimoiy yordamlar, imtiyozlar va ijtimoiy kafolatlar, shuningdek, budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ijtimoiy xarakterdagi boshqa qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari;

loyiha — Tizim loyiha-texnik hujjatlarini tayyorlash, yaratish va shakllantirish, ishga tushirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha chora-tadbirlar majmui;

loyiha ofisi — qonunchilik hujjatlari bilan Tizimni ishlab chiqish, sinovdan oʻtkazish, sanoat ekspluatatsiyasiga tushirish va doimiy takomillashtirish, shuningdek, manfaatdor shaxslarga, Tizim foydalanuvchilariga va Loyiha hamkorlariga texnik, konsultativ va treninglarni oʻtkazishni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha vazifalar yuklangan yuridik shaxs;

maʼlumotlar — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 18-iyuldagi PQ-267-son qarori bilan tasdiqlangan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimini “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi bilan integratsiya qilish orqali maʼlumot almashiladigan davlat maʼlumotlari toʻplamlari roʻyxatida nazarda tutilgan elektron, qogʻoz va (yoki) boshqa moddiy tashuvchilarda qayd etilgan maʼlumotlar, shuningdek, ushbu maʼlumotlarni qayta ishlash natijasida hosil boʻlgan boshqa maʼlumotlar;

maʼlumotlarni qayta ishlash — maʼlumotlarni toʻplash, qabul qilish, shakllantirish, tizimlashtirish, faollashtirish, saqlash, oʻzgartirish, toʻldirish, foydalanish, taqdim etish, tarqatish, uzatish va yoʻq qilish boʻyicha bir yoki bir nechta harakatlarni amalga oshirish;

moliyaviy agent — texnik talablarga javob beradigan va qonunchilik hujjatlarida belgilangan majburiyatlarni bajaruvchi, shu jumladan, ijtimoiy kartalarni emissiya qilish, ularga ijtimoiy toʻlovlarni oʻtkazadigan va ijtimoiy karta boʻyicha boshqa moliyaviy operatsiyalarni amalga oshiradigan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan tijorat banki;

tizimdan foydalanuvchi — davlat organi yoki vakolatli tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan tegishli organ, tashkilotga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun Tizimdan foydalanish vakolati berilgan va toʻlov tashkilotiga belgilangan tartibda kirish huquqi berilgan masʼul xodim;

texnik talablar — loyiha ofisi tomonidan loyiha doirasida ishlab chiqilgan, har bir hamkorga oʻz vazifa va funksiyalarini bajarish uchun taqdim etiladigan batafsil funksional xususiyatlar;

toʻlov tashkiloti — bank hisoblanmaydigan, toʻlov xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini amalga oshirish huquqiga ega va loyiha ofisi bilan toʻlov xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuzgan yuridik shaxs;

Tizim maʼlumotlar bazasi (keyingi oʻrinlarda — maʼlumotlar bazasi) — ijtimoiy himoya raqamiga asosan jismoniy va yuridik shaxslar toʻgʻrisida shakllantirilgan elektron maʼlumotlar majmuasining reyestri;

elektron ijtimoiy karta — rekvizitlari faqat “Ijtimoiy karta” mobil ilovasida va undan foydalanuvchining shaxsiy kabinetida mavjud boʻlgan ijtimoiy kartaning elektron shakldagi analogi;

elektron xabarnoma — Internet jahon axborot tarmogʻi va (yoki) mobil aloqa orqali Tizim tomonidan mobil qurilmalarga (SMS-xabarnoma, PUSH xabarlar) va (yoki) shaxsning elektron pochta manziliga yuboriladigan standart shakldagi qisqa bildirishnoma.

3. Ijtimoiy karta bank kartasi, transport kartasi, nogironlik toʻgʻrisidagi guvohnoma, talabalik guvohnomasi, pensiya, oʻquvchilik, urush qatnashchisi, urush qatnashchisiga tenglashtirilgan shaxsning guvohnomasi vazifasini bajaradi, shuningdek, shaxsni aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarining bir yoki bir nechta toifasiga mansubligini koʻrsatadi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa vazifalarni bajaradi.

Ijtimoiy karta, qoida tariqasida, elektron bank kartasi shaklida boʻladi hamda uni muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha arizalarda koʻrsatilgan taqdirda, bank kartasi shaklida ham foydalanishga kiritilishi mumkin.

Bank kartasi va elektron bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta ushbu Nizomga 1-ilovada nazarda tutilgan talablarga javob berishi kerak.

4. Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish ushbu Nizomga 2-ilovada nazarda tutilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

5. Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish ixtiyoriy va majburiy tartibda amalga oshiriladi. Bunda:

a) quyidagi hollarda ijtimoiy karta majburiy tartibda muomalaga chiqariladi va foydalanish uchun taqdim etiladi:

shaxs qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand toifasi deb topilganda;

agar shaxs talaba, oʻquvchi, urush qatnashchisi va ularga tenglashtirilgan shaxslar toifasida kiritilganda;

ijtimoiy kartaning amal qilish muddati tugaganda;

davlat tomonidan ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash choralaridan foydalanuvchi shaxsning ismi, familiyasi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi oʻzgartirilganda;

ijtimoiy kartaning elektron axborot tashuvchisiga (chipga) kiritilgan noaniq maʼlumotlar, xatolik yoki texnik nuqsonlar aniqlanganda;

ijtimoiy karta yoki elektron axborot tashuvchi (chip) yaroqsiz holga kelganda;

ijtimoiy karta yoʻqotib qoʻyilganda;

b) mazkur bandning “a” kichik bandida nazarda tutilmagan boshqa hollarda — shaxslarning, shuningdek bola tugʻilgan kundan boshlab uning ota-onasi, vasiylari (homiylari), boshqa qonuniy vakillarining xohishiga koʻra ijtimoiy karta ixtiyoriy tartibda muomalaga chiqariladi va foydalanish uchun taqdim etiladi.

6. Ijtimoiy karta u nomiga emissiya qilinadigan shaxsning ijtimoiy himoyaga muhtoj aholining toifasi yoki ijtimoiy holati boʻyicha toifasiga qarab, aholini ijtimoiy himoya qilish organi tomonidan belgilanadigan moliyaviy agent tomonidan emissiya qilinadi. Bunda:

ijtimoiy karta majburiy tartibda nomiga emissiya qilinadigan shaxs aholining ijtimoiy himoyaga muhtojlik yoki ijtimoiy holati boʻyicha ayni vaqtda turli toifalarga toʻgʻri kelsa, birinchi marotaba belgilangan ijtimoiy himoyaga muhtojlik toifasi yoki ijtimoiy holat boʻyicha moliyaviy agent belgilanadi;

ijtimoiy karta ixtiyoriy tartibda nomiga emissiya qilinadigan shaxsga xizmat koʻrsatuvchi moliyaviy agent ushbu shaxsning tanlovi asosida belgilanadi.

Ushbu Nizomda belgilangan tartibda ijtimoiy karta emissiya qilingan shaxsga boshqa moliyaviy agent tomonidan ijtimoiy karta emissiya qilinmaydi.

Mazkur bandning uchinchi xatboshisiga muvofiq tanlangan moliyaviy agent ijtimoiy karta ixtiyoriy tartibda nomiga emissiya qilinadigan shaxsga ijtimoiy kartani qayta muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish, muddatini uzaytirish va boshqa holatlarda xizmat koʻrsatadi.

7. Ijtimoiy karta Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga 5 yil muddatga foydalanishga beriladi.

Chet el fuqarolari va Oʻzbekiston Respublikasida yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga ijtimoiy karta ularning ID kartalari va milliy pasportlarining, shuningdek, fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning ID kartalari amal qilish muddatidan oshmaydigan muddatga beriladi.

8. Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha quyidagilar orqali murojaat qilinadi, bundan mazkur bandning yettinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollar mustasno:

mobil ilova orqali ommaviy oferta shartnomasini (keyingi oʻrinlarda — ommaviy oferta) qabul qilgan holda;

Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP);

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) va mazkur Nizomda nazarda tutilgan hollarda ijtimoiy xodimlar;

moliyaviy agent.

Mazkur bandga muvofiq berilgan murojaatlar Tizimga yoʻnaltiriladi va unda koʻrib chiqiladi.

Ijtimoiy karta bepul muomalaga chiqariladigan va foydalanish uchun taqdim etiladigan shaxslar toifalarining roʻyxatiga kiritilgan shaxslarga ijtimoiy kartalar qoʻshimcha ariza talab etmagan holda ularning nafaqa tayinlash toʻgʻrisidagi murojaati hamda elektron maʼlumotlar almashinuvi orqali olingan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan elektron roʻyxat boʻyicha muomalaga chiqarilishi va foydalanishga taqdim etilishi mumkin.

9. Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha murojaatlari ular yashash joyidagi “Inson” markazi yoki moliyaviy agentga beriladi.

10. “Inson” markazi tomonidan ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha murojaatlar murojaatchilarning yashash joyi yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzilidan qatʼi nazar, eksterritoriallik tamoyili asosida qabul qilinadi.

2-bob. Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish tartibi

11. Ijtimoiy kartani olmoqchi boʻlgan shaxslar ushbu Nizomning 8-bandiga muvofiq ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish haqida ariza bilan murojaat qiladi.

Ariza shakli aholini ijtimoiy himoya qilish organi tomonidan tasdiqlanadi.

Bunda ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha arizalar:

muomalaga layoqatli shaxslar tomonidan bevosita yoki qonuniy vakillar orqali;

voyaga yetmagan, muomalaga layoqatsiz hamda muomala layoqati cheklangan shaxslar uchun esa ularning qonuniy vakillari orqali beriladi.

12. Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha arizani koʻrib chiqishda quyidagi maʼlumot va hujjatlar Tizimda “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi:

voyaga etmaganlar uchun ota-ona yoki vasiyning biometrik pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari;

shaxsga nisbatan vasiylik (homiylik) belgilanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;

sudning shaxsni muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topish toʻgʻrisidagi qarori.

Mazkur bandda nazarda tutilgan maʼlumotlar va hujjatlarni “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, ular ariza beruvchilardan talab qilinishi mumkin.

13. Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish haqidagi arizalar “Inson” markaziga borgan holda taqdim etilgan taqdirda, “Inson” markazi tomonidan quyidagilar amalga oshiriladi:

maxsus mobil qurilma orqali ariza beruvchi va (yoki) ijtimoiy karta muomalaga chiqarilishi va foydalanish uchun taqdim etilishini soʻrayotgan shaxs identifikatsiya qilinadi;

ariza beruvchining nomidan aholini ijtimoiy himoya qilish organi tomonidan tasdiqlangan shakldagi ariza toʻldiriladi hamda ariza beruvchining yuzi raqamli formatda suratga olinadi;

ariza beruvchi tomonidan Tizim orqali generatsiya qilingan ommaviy oferta tasdiqlanadi;

Mazkur bandga muvofiq arizani shakllantirish va ommaviy ofertani tasdiqlashda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda ariza beruvchining roziligi olinadi.

14. “Inson” markazi tomonidan ushbu Nizomning 13-bandida nazarda tutilgan tadbirlar amalga oshirilgach, arizani moliyaviy agentga yuborishdan oldin quyidagilar tekshiriladi:

shaxsning ijtimoiy karta bepul muomalaga chiqariladigan va foydalanish uchun taqdim etiladigan shaxslar toifasiga kirishi;

ariza beruvchi va (yoki) ijtimoiy karta muomalaga chiqarilishi va foydalanish uchun taqdim etilishini soʻrayotgan shaxs uchun muqaddam ijtimoiy karta muomalaga chiqarilgan va foydalanish uchun taqdim etilganligi.

Shaxs mazkur bandning uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan toifaga kirmagan taqdirda, ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etishga belgilangan toʻlov amalga oshirilganligi tegishli toʻlov hujjatini soʻrab olish yoʻli bilan tekshiriladi, elektron toʻlov tizimlari orqali amalga oshirilgan toʻlovlar bundan mustasno.

15. Ushbu Nizomning 12 — 14-bandlarida nazarda tutilgan tadbirlar amalga oshirilganidan soʻng ariza beruvchining arizasi va unga aloqador hujjatlar Tizim orqali real vaqt rejimida koʻrib chiqish va ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish maqsadida yuboriladi.

16. Ushbu Nizom 8-bandining ikkinchi , uchinchi va beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan tartibda berilgan arizalar boʻyicha ushbu Nizomning 12 — 14-bandlarida nazarda tutilgan tadbirlar tegishliligi boʻyicha YIDXP, mobil ilova va moliyaviy agent tomonidan amalga oshiriladi.

17. Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha arizalarni rasmiylashtirishda, ariza beruvchining haqiqiy biografik va biometrik maʼlumotlari Tizim tomonidan avtomatik tarzda Elektron hukumatning Yagona identifikatsiya tizimidan foydalangan holda shakllantiriladi.

18. Moliyaviy agent bevosita oʻzi qabul qilgan yoki ushbu Nizomning 15-bandiga muvofiq yuborilgan ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish haqidagi murojaatni bir ish kuni ichida koʻrib chiqadi.

Murojaatni koʻrib chiqishda:

arizada keltirilgan maʼlumotlarni Tizim maʼlumotlari asosida tekshiradi (ichki qoidalarga muvofiq boshqa choralarni koʻrishi mumkin) va ushbu maʼlumotlar mos kelgan hollarda, ijtimoiy kartani emissiya qiladi;

arizada keltirilgan maʼlumotlarni Tizim maʼlumotlari asosida tekshirish natijasida tegishli maʼlumotlar bir-biriga mos kelmagan hollarda, ijtimoiy kartani emissiya qilish rad etiladi;

murojaat asosida ijtimoiy karta emissiya qilinganligi yoki emissiya qilish rad etilganligi toʻgʻrisida Tizim orqali real vaqt rejimida “Inson” markaziga elektron xabarnoma yuboriladi hamda ariza beruvchi uning arizasida tanlangan xabarnoma yuborish shaklida xabardor qilinadi.

19. Murojaatni koʻrib chiqish yakuni boʻyicha moliyaviy agent tomonidan elektron ijtimoiy karta real vaqt rejimida emissiya qilinadi.

20. Ushbu Nizomning 8-bandiga muvofiq taqdim etilgan ariza asosida bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta emissiya qilinganligi yoki emissiya qilish rad etilganligi toʻgʻrisidagi ariza beruvchi uning arizasida tanlangan xabarnoma yuborish shaklida xabardor qilinadi.

21. Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha arizada telefon raqami koʻrsatilmagan aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj toifasiga kiruvchi ariza beruvchilar ushbu Nizom 18-bandining beshinchi xatboshisi hamda 20-bandida nazarda tutilgan holatlar haqida ijtimoiy xodim orqali xabar qilinadi.

Bunda ariza beruvchi ushbu Nizomning 5 va 8-bandlariga muvofiq ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha qayta murojaat qiladi.

22. Ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan shaxslar va ushbu Nizom 11-bandining toʻrtinchi va beshinchi xatboshilarida belgilangan shaxslarning qonuniy vakillari ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha bevosita moliyaviy agentga murojaat qilishi mumkin.

23. Moliyaviy agent aholini ijtimoiy qilish organi bilan tuzilgan shartnomada nazarda tutilgan aholining toifasiga ijtimoiy karta emissiya qiladi.

Ijtimoiy kartaning belgilangan tartibda ishlashi uchun moliyaviy agent tegishli maʼlumotlar almashinuvini taʼminlashi shart.

24. Moliyaviy agent tomonidan ushbu Nizom 5-bandining “a” kichik bandida nazarda tutilgan aholi toifalari nomiga emissiya qilingan ijtimoiy kartalarga xizmat koʻrsatish ushbu shaxslar tegishli aholi toifasidan chiqqan taqdirda ham davom ettiriladi.

25. Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta emissiya qilingandan soʻng moliyaviy agent quyidagilarni taʼminlaydi:

moliyaviy agentning boʻlinmalarida kartani egasiga yoki uning qonuniy vakiliga berish;

oʻz xodimlari yoki moliyaviy agent bilan shartnoma munosabatlari mavjud boʻlgan agentlik xizmati orqali kartani yetkazib berish.

26. Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta moliyaviy agentning boʻlinmalari, agentlik xizmati orqali, moliyaviy agentning xodimlari tomonidan yetkazib berilganda, ijtimoiy karta taqdim etilganligi maxsus mobil qurilma vositasida autentifikatsiya qilinadi va Tizimga bu toʻgʻrisida maʼlumot kiritiladi.

27. Agentlik xizmati orqali yetkazib beriladigan barcha bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartalar yelimlangan konvertda taqdim etiladi.

SHIR-kod bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta egasining xohishiga koʻra moliyaviy agent tomonidan yoki toʻlov tizimlarining qoidalarida nazarda tutilgan boshqa usullarda oʻrnatiladi.

28. Muqaddam emissiya qilingan ijtimoiy kartani almashtirish uchun shaxs yoki uning qonuniy vakili mobil ilova orqali yoki “Inson” markazi yoxud moliyaviy agentning istalgan boʻlinmalariga ariza bilan murojaat qiladi.

29. Ijtimoiy karta egasining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi yoki ijtimoiy kartaga kiritilgan boshqa maʼlumotlarda oʻzgartirishlar yoki noaniqliklar aniqlansa, shaxs ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan tartibda ushbu holatlarni tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etgan holda ariza bilan murojaat qilishi shart.

Agar maʼlumotlar bazasida ijtimoiy karta egasining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi oʻzgarganligi yoki ijtimoiy kartaga kiritilgan boshqa maʼlumotlarda noaniqliklar aniqlanganligi toʻgʻrisidagi joriy maʼlumotlar mavjud boʻlsa, Tizim ijtimoiy kartani tegishli ariza qabul qilinmaguncha avtomatik ravishda bloklaydi.

Ijtimoiy karta karta egasining qaysi ijtimoiy himoyaga muhtoj toifaga tegishli ekanligini tasdiqlanmagan hollarda, Tizim tomonidan ijtimoiy karta egasi tegishli maʼlumotlarni taqdim etgunga qadar avtomatik ravishda bloklanishi mumkin.

Agar bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartada aholining ayrim guruhlari va (yoki) aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj toifasi koʻrsatilgan taqdirda va bunday maʼlumotlar oʻzgarganda, Tizim tegishli ariza kelib tushgunga qadar ijtimoiy kartani avtomatik ravishda bloklashi mumkin.

30. Ijtimoiy karta yangi tugʻilgan chaqaloqqa uning ota-onasi, vasiylari (homiylari) va boshqa qonuniy vakillarining ixtiyoriga koʻra ushbu bola toʻgʻrisidagi maʼlumotlar fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari (keyingi oʻrinlarda — FHDY organlari) tomonidan roʻyxatga olinganidan va maʼlumotlar bazasida bolaning tugʻilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjud boʻlgandan keyin muomalaga chiqariladi va foydalanish uchun taqdim etiladi.

31. “Inson” markazi yoki moliyaviy agent tomonidan qabul qilingan, yaroqsiz boʻlgan va egasi vafot etgan bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta hamda yangi ijtimoiy karta berilgan taqdirda, muqaddam berilgan bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tugatilishi kerak.

32. Belgilangan ayrim toifadagi shaxslar “Inson” markaziga murojaat qilganda, ijtimoiy xodim ushbu Nizomning 5 va 8-bandlarida belgilangan talablarni inobatga olgan holda, shaxsning yashash joyiga borib ariza toʻldiradi.

33. Ariza beruvchi uni rasmga olishdan bosh tortganda, shuningdek, rasmga olishda koʻzoynak, bosh kiyim yoki shaxsini tasdiqlashga xalaqit beradigan boshqa kiyimda boʻlishni xohlaganda ijtimoiy kartani rasmiylashtirish va berish rad etiladi hamda masʼul shaxs tomonidan bu toʻgʻrisida dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

34. Voyaga yetmagan, muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan shaxsning ijtimoiy kartasi maxsus mobil qurilmalar yordamida uning qonuniy vakilini identifikatsiya qilish hamda qonuniy vakilining bogʻlangan ijtimoiy kartasi mablagʻlari doirasida operatsiyalarni amalga oshirish imkoniyatini taʼminlaydi.

3-bob. Ijtimoiy karta va mobil ilovadan foydalanish

35. Ijtimoiy karta quyidagi funksiyalarni bajaradi:

a) bank kartasi;

b) transport kartasi, shu jumladan, imtiyozli transport kartasi;

v) davlat ijtimoiy himoya choralarini olish huquqini tasdiqlovchi hujjat;

g) shaxsning ushbu Nizom 5-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi toifasiga yoki guruhiga mansubligini tasdiqlovchi hujjat;

d) tovarlar (ishlar, xizmatlar), dori vositalari va tibbiy xizmatlar uchun qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini belgilangan tartibda qaytarish bank kartasi;

e) protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalarini xarid qilish uchun vaucher yoki ijtimoiy toʻlovlar hisobidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa tovarlar (ishlar, xizmatlar);

j) hisob vositasi:

tadbirkorlik subyektlari tomonidan taqdim etilgan chegirmalar, bonuslar va boshqa sodiqlik dasturlari boʻyicha;

kirish chiptasi operatsiyalari tizimi asosida imtiyozli, bepul yoki qisman haq toʻlash asosida tartibga solinadigan davlat ijtimoiy obyektlariga, konsertlar, koʻngilochar tomoshalar va boshqa tadbirlarga borish huquqini tasdiqlash;

ijtimoiy himoya muassasalariga kirish va chiqish boʻyicha.

Ijtimoiy karta qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa funksiyalarni ham bajarishi mumkin.

36. Davlat organlari va tashkilotlari, nodavlat tashkilotlarining avtomatlashtirilgan tizimlari orqali davlat, taʼlim, tibbiy, ijtimoiy, bank va boshqa xizmatlarni koʻrsatishda ijtimoiy kartaga kiritilgan maʼlumotlardan uning egasining roziligi bilan foydalanishga yoʻl qoʻyiladi.

37. Ijtimoiy karta fuqarolarning quyidagi shaxsiy maʼlumotlarini qayta ishlashda qoʻllanilishi mumkin:

ish haqi va unga tenglashtirilgan daromadlarni toʻlashda, ijtimoiy taʼminot, ijtimoiy sugʻurta, tibbiy sugʻurta boʻyicha davlat va nodavlat dasturlarida nazarda tutilgan pensiyalar, nafaqalar, kompensatsiyalarni tayinlash va toʻlashda;

soliqlar, yigʻimlar, majburiy ijtimoiy sugʻurta toʻlovlari, shuningdek, boshqa majburiy toʻlovlarni toʻlashda;

banklar tomonidan bank (karta) hisobvaragʻini ochishda;

davlat ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash choralari, davlat xizmatlarini olish uchun murojaat qilganda yoki ularni olish jarayonida;

davlat organlari, notarial idoralar, banklar va boshqa tashkilotlarga murojaat qilganda;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa hollarda.

38. Topib olingan ijtimoiy kartalar “Inson” markaziga yoki moliyaviy agentning boʻlinmalariga qaytarilishi kerak.

39. Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligidan chiqqan, Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligini yoʻqotgan, shuningdek, xorijiy davlatda doimiy yashash uchun borayotgan shaxs ijtimoiy kartani oxirgi yashash joyidagi “Inson” markaziga yoki xorijda boʻlib turgan joyidagi Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasiga topshirishi lozim.

Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonasi va konsullik muassasalari qabul qilib olingan ijtimoiy kartalarni aholini ijtimoiy himoya qilish organiga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻq qilish uchun yuboriladi.

40. Mobil ilova universal boʻlib, quyidagilarni amalga oshirish imkonini beradi:

avtorizatsiya qilish, ariza bilan murojaat qilish;

ijtimoiy karta va uning rekvizitlari haqida maʼlumot olish;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy karta hisobvaragʻidagi qoldiq mablagʻlar yoki belgilangan limit doirasida milliy valyutada operatsiyalarni amalga oshirish;

ijtimoiy kartaning funksiyalarini amalga oshirish;

qaramogʻidagi shaxslarning ijtimoiy kartasini bogʻlash;

ijtimoiy kartasi qonuniy vakilga bogʻlangan vasiylikdagi shaxsning mablagʻlaridan foydalanish limitlarini belgilash;

ijtimoiy kartaning tushumlari va xarajatlarini monitoring qilish;

elektron xabarnomalarni olish;

ijtimoiy kartaga bogʻlangan imtiyozlarni (ballar, keshbeklar va boshqalar) boshqarish, monitoring qilish, hisobga olish funksiyalari yuritish;

elektron ijtimoiy kartani boshqarish;

Vazirlar Mahkamasining “Muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 30-apreldagi 253-son qaroriga asosan protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalariga muhtoj shaxslarga ushbu qarorning 6-bandiga muvofiq vaucher hajmidagi mablagʻ va ushbu mahsulot va vositalar qiymati oʻrtasidagi ijobiy farqning 20 foizi miqdoridagi ragʻbatlantirish mablagʻlarini olish;

davlat xizmatlaridan foydalanish uchun murojaat qilish;

aholini ijtimoiy himoya qilish organining “Aloqa markazi”ga ijtimoiy karta orqali amalga oshirilgan operatsiyalar, ijtimoiy kartani blokirovka qilish, texnik koʻmak olish va mobil ilovadan foydalanish masalalarida telefon, onlayn-chat, elektron pochta orqali murojaat qilish;

soliqlar, yigʻimlar, jarimalar va boshqa toʻlovlarni toʻlash;

mobil ilovada mavjud boʻlgan elektron hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi banklarda, notarial idoralarda, ichki reyslarni aeroportda roʻyxatdan oʻtkazishda va Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali harakatlanayotgan poyezdlarga chiqishda, davlat xizmatlarini koʻrsatish va fuqarolarni qabul qilishda tegishli hujjatlarni taqdim etish talab qilinadigan davlat organlarida va boshqa tashkilotlarda taqdim etish;

tijorat banklari, notarial idoralar, tadbirkorlik subyektlari, ijtimoiy muassasalar (shifoxona, poliklinika, sanatoriy, taʼlim, kommunal tashkiloti, teatr, muzey, kutubxona, sport va aholi dam olish markazi, hayvonot bogʻi, sirk, kinoteatr)ning mahsulot va xizmatlaridan foydalanish imkoniyatiga ega boʻlish;

elektron savdo maydonchalariga kirish;

loyiha-texnik hujjatlarga muvofiq boshqa kompleks xizmatlar va funksiyalardan foydalanish.

41. Mobil ilovada mavjud boʻlgan elektron hujjatni taqdim etishda tizim foydalanuvchisi QR-kodni skanerlaydi yoki taqdim etilgan hujjatlarni verifikatsiyalash imkonini beruvchi maxsus texnik vositalar yordamida maʼlumotlarni oʻqiydi.

4-bob. Aholini ijtimoiy himoya qilish organining hamda shaxsning huquq va majburiyatlari

42. Aholini ijtimoiy himoya qilish organi quyidagi huquqlarga ega:

Tizim orqali ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etishda zarur boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlarni bepul olish;

maʼlumotlar bazasini shakllantirish, yuritish va ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etishda zarur boʻlgan maʼlumotlarni ushbu Nizomda belgilangan tartibda olish;

maʼlumotlar bazasidagi maʼlumotlarga ishlov berishda ushbu maʼlumotlarning haqqoniyligiga aniqlik kiritish;

shaxslarning davlat ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlariga boʻlgan huquqini identifikatsiya qilish va tekshirish;

ariza beruvchidan uning shaxsini identifikatsiya qilish uchun zarur hujjatlar va maʼlumotlarni elektron shaklda maʼlumotlar bazalaridan olish imkoni boʻlmagan taqdirda talab qilish;

maʼlumotlar bazasidagi maʼlumotlar asosida shaxsning (oilaning) ijtimoiy-iqtisodiy holati, ehtiyojlari va mavjud imkoniyatlarini aks ettiruvchi elektron pasportlarni shakllantirish;

qayta aloqa orqali shaxslarning tegishli xizmatlardan qoniqishini baholash, shu jumladan, davlat ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashning amaldagi va (yoki) yangi joriy etilayotgan chora-tadbirlari hamda ularni keyinchalik bekor qilish yoki kengaytirish boʻyicha ularning fikr-mulohazalarini olish uchun texnologik imkoniyatlardan foydalanish;

ommaviy oferta bekor qilinganda, ijtimoiy kartadan ushbu Nizom talablariga zid ravishda foydalanilganda hamda ijtimoiy karta boshqa fuqarolar tomonidan foydalanilganda, ijtimoiy kartani olib qoʻyish, bloklash va oʻrnatilgan tartibda tugatish;

ijtimoiy kartadan foydalanishda ayrim operatsiyalarni taqiqlash va cheklash toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish;

Aholini ijtimoiy himoya qilish organi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

43. Aholini ijtimoiy himoya qilish organining majburiyatlari:

Tizimning, maʼlumotlar bazasining normal ishlashini taʼminlash, oʻz vakolatlari doirasida qarorlar qabul qilish hamda Tizim ishini tashkil etish, ijtimoiy kartalar va maʼlumotlar bazasini yuritish boʻyicha tushuntirishlar berish;

tasdiqlangan metodika va tartibga muvofiq ijtimoiy kartalarni muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etishda ijtimoiy sugʻurta raqamini belgilash;

jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan, nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan ijtimoiy kartalarga mablagʻlarni oʻtkazishda yordam berish, qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollar bundan mustasno;

ushbu Nizomda belgilangan tartibda maʼlumotlar bazasidan maʼlumotlarni taqdim etish;

fuqaroning murojaatiga asosan u toʻgʻrisida maʼlumotlar bazasiga kiritilgan maʼlumotlarni taqdim etish;

davlat organlari va tashkilotlaridan, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlaridan olingan maʼlumotlar asosida yoki shaxs soʻroviga koʻra maʼlumotlar bazasiga kiritilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritish;

ariza beruvchilarga ushbu Nizomda belgilangan tartibda ijtimoiy karta taqdim etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish.

Aholini ijtimoiy himoya qilish organiga qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

44. Shaxs quyidagi huquqlarga ega:

ijtimoiy kartani olish;

mobil ilovani tekin yuklab olish va oʻrnatish;

maʼlumotlar bazasiga kiritilgan shaxsiy maʼlumotlari bilan tanishish yoki ularga oʻzgartirishlar kiritish uchun aholini ijtimoiy himoya qilish organiga murojaat qilish;

ijtimoiy karta, mobil ilova, shaxsiy kabinetdan foydalanish boʻyicha maslahat va texnik yordam olish;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy kartalardan taqiqlanmagan mablagʻlarni va ijtimoiy toʻlov mablagʻlarini cheklovlarisiz olish va sarflash;

ommaviy ofertaga muvofiq majburiyatlarning bajarilishini talab qilish;

ijtimoiy huquqlar, olingan ijtimoiy toʻlovlar, nafaqalar va ijtimoiy kafolatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shu jumladan, mobil ilova orqali olish;

moliyaviy agentning, “Inson” markazining, aholini ijtimoiy himoya qilish organining harakatlari (harakatsizligi) ustidan sudga shikoyat qilish.

Shaxs qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

45. Shaxsning majburiyatlari:

“Inson” markazi va moliyaviy agentga ishonchli maʼlumotlar va zarur hujjatlarni taqdim etish;

imzolangan ommaviy oferta va qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq ijtimoiy karta, mobil ilova va shaxsiy kabinetdan foydalanish;

ijtimoiy kartaning butligini taʼminlash, suiisteʼmol qilish va firibgarlik holatlarining oldini olish boʻyicha ehtiyot choralarini koʻrish;

ijtimoiy kartaga hisoblangan ijtimoiy toʻlovlardan maqsadli foydalanish va qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq ijtimoiy karta orqali davlat ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga doir huquqlardan foydalanish.

Shaxs zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

5-bob. Tizim va uning maʼlumotlar bazasi

46. Tizim aholini ijtimoiy himoya qilish organining ushbu Nizomning 4-bobida nazarda tutilgan huquqlarini amalga oshirishga koʻmaklashishi, shuningdek, maʼlumotlar bazasini boshqarish imkonini berishi kerak.

47. Maʼlumotlar bazasi shaxslarning ijtimoiy-iqtisodiy ahvoli toʻgʻrisidagi, shu jumladan, shaxsiy, biografik, biometrik, bank, notarial va qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirlarga oid maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan va ulardan foydalanish qonun bilan cheklangan davlat elektron axborot resursidir.

48. Maʼlumotlar bazasining egasi aholini ijtimoiy himoya qilish organi hisoblanadi.

49. Ijtimoiy sugʻurta raqami yagona boʻlib, uni oʻzgartirish mumkin emas, ijtimoiy karta olish uchun murojaat qilinganda, Tizim tomonidan fuqaroga avtomatik tarzda taqdim etiladi.

50. Ijtimoiy himoya raqamini shakllantirish metodologiyasi va uni berish tartibi aholini ijtimoiy himoya qilish organi tomonidan belgilanadi.

51. Maʼlumotlar bazasini shakllantirish va dolzarblashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 18-iyuldagi PQ-267-son qarori bilan tasdiqlangan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimini “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi bilan integratsiya qilish orqali maʼlumot almashiladigan davlat maʼlumotlari toʻplamlari roʻyxatida belgilangan maʼlumotlarni taqdim etishga masʼullar tomonidan ushbu Nizomning 53-bandi talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

52. Maʼlumotlar bazasi ijtimoiy kartaning bank identifikatsiya raqami va shaxslarning yagona ijtimoiy sugʻurta raqamini, shuningdek, jismoniy shaxslar toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi:

familiyasi, ismi va otasining ismi (mavjud boʻlsa);

tugʻilgan kun, oy, yil;

tugʻilgan joyi;

jinsi;

millati (mavjud boʻlsa);

jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami;

fuqaroligi;

16 yoshga toʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun — tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning seriyasi va raqami;

16 yoshdan oshgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun — biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartaning seriyasi va raqami;

chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish maqomini tasdiqlovchi hujjatning seriyasi va raqami;

Oʻzbekiston Respublikasida yashash huquqiga ega boʻlgan va bunday huquqqa ega boʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasida yashayotgan chet el fuqarolari uchun — pasport yoki tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning seriyasi va raqami;

ariza berilgan “Inson” markazi, moliyaviy agent boʻlinmasi nomi, joylashgan joyi;

arizani toʻldirgan va bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartani foydalanish uchun taqdim etgan “Inson” markazi, moliyaviy agenti boʻlinma xodimining familiyasi, ismi va shaxsiy identifikatsiya raqami;

ijtimoiy karta, shu jumladan, bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta taqdim etilgan kun, oy va yil;

shaxs vafot etgan taqdirda — vafot etgan kun, oy va yil.

Maʼlumotlar bazasida qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa maʼlumotlar va hujjatlar ham boʻlishi mumkin.

53. Maʼlumotlar bazasini shakllantirish va dolzarblashtirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etish va qabul qilish:

aholini ijtimoiy himoya qilish organi bilan tasdiqlangan yoki kelishilgan texnologik yoʻriqnomaga muvofiq;

real vaqt rejimida bepul asosda;

Elektron hukumat Yagona identifikatorlaridan foydalangan holda amalga oshiriladi.

54. Maʼlumotlar bazasini maʼlumotlar bilan oʻz vaqtida va toʻliq hajmda taʼminlash, shuningdek, ularning dolzarbligi va ishonchliligi uchun shaxsiy javobgarlik maʼlumotlar bazasi egasining rahbarlari zimmasiga yuklanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

55. Tizimdan shaxsiy manfaatlarni yoki uchinchi shaxslar manfaatlarini koʻzlab foydalangan “Inson” markazi, moliyaviy agent xodimlari, tizim foydalanuvchilari qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

56. “Inson” markazi, moliyaviy agent rahbarlari va tizim foydalanuvchilari quyidagilar uchun javobgardir:

toʻlov tashkilotiga Tizimdan foydalanish va Tizim maʼlumotlar bazasiga kirish huquqini olish uchun buyruqni oʻz vaqtida taqdim etishga;

Tizim va uning maʼlumotlar bazasidan foydalanishda oʻz xodimlari tomonidan bajariladigan harakatlar uchun.

57. Telekommunikatsiya xizmatlaridan foydalanishda tizim foydalanuvchisi operator va (yoki) provayderning aybi tufayli maʼlumotlar va soʻrovlarni joʻnatish (qabul qilish)dagi mumkin boʻlgan vaqtincha uzilishlar va kechikishlar uchun aholini ijtimoiy himoya qilish organi javobgar hisoblanmaydi.

58. Ariza beruvchilar “Inson” markazi va moliyaviy agenti boʻlinmalariga taqdim etilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻgʻriligi uchun javobgar hisoblanadi.

Agar ariza mobil ilova yordamida yaratilgan boʻlsa, ariza beruvchilar Tizim tomonidan tanlash uchun taklif etilgan notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarni taqdim etgan taqdirda, javobgarlikdan ozod qilinadi.

59. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

60. Voyaga yetmaganlar nomidan murojaat qilgan shaxslar yoki voyaga yetgan va ijtimoiy kartani birinchi marta olayotgan shaxslar ariza yoki soʻrovda koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun shaxsan javobgar boʻladilar.

61. Maʼlumotlarning egalari Tizim orqali olingan maʼlumotlarning ishonchliligi, toʻliqligi va toʻgʻriligi uchun javobgar hisoblanadi.

Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy kartasi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ijtimoiy kartaga qoʻyilgan talablar

1. Ijtimoiy kartaning namunasi (dizayni):

aholining tegishli guruhlari uchun bir xil yoki alohida belgilanishi mumkin;

aholini ijtimoiy himoya qilish organining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi va tasdiqlangan kundan boshlab bir oy ichida kuchga kiradi.

2. Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta:

xalqaro standartlarga mos keladigan bosib chiqarish va himoya usullaridan foydalangan holda bardoshli va xavfsiz materiallardan tayyorlanadi;

egasi haqida kiritilgan maʼlumotlarga ega elektron vosita (chip) mavjud boʻladi;

NFC-qisqa masofali simsiz maʼlumotlarni uzatish texnologiyasini oʻz ichiga oladi;

RFID-texnologiyasini oʻz ichiga oladi (radio chastotali elektromagnit nurlanishga asoslangan obyektlarni kontaktsiz identifikatsiya qilish, kuzatish va hisobga olish usuli);

qatʼiy hisobdagi hujjat hisoblanadi.

3. Ijtimoiy karta moliyaviy agent tomonidan tasdiqlangan namuna boʻyicha, old tomonida lotin alifbosidagi oʻzbek yoki ingliz tillarida, orqa tomonida esa lotin alifbosidagi oʻzbek tilida, Qoraqalpogʻiston Respublikasida ijtimoiy karta olishga murojaat qilgan fuqaroning xohishiga koʻra lotin alifbosidagi qoraqalpoq yoki oʻzbek tillarida personallashtiriladi.

4. Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta blankasiga quyidagi asosiy maʼlumotlar kiritiladi:

a) old tomonida:

ijtimoiy karta nomi va logotipi;

ijtimoiy kartaning bank identifikatsiya raqami;

himoya vositalari;

egasining familiyasi, ismi — oʻzbek yoki ingliz tillarida (20 harfdan oshmasligi, tinish va maxsus belgilarsiz. Misol, maxsus belgilari (-), (`), (~), (ʼ), (ʻ), (,) va boshqalar);

amal qilish muddati;

toʻlov tizimi operatorining nomi;

b) orqa tomonida:

aholini ijtimoiy himoya qilish organining 24 soatlik xizmatining qisqa raqami;

magnit chiziq;

ijtimoiy karta egasining raqamli fotosurati;

egasining familiyasi, ismi;

fuqarolik (xorijiy fuqaro, fuqaroligi boʻlmagan shaxs);

pasport yoki ID karta (bolalar uchun tugʻilganlik guvohnomasi) seriyasi va raqami;

jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami;

familiyasi, ismi (oʻzbek yoki qoraqalpoq tillarida), raqamli fotosurat, jinsi, millati, tugʻilgan joyi, ijtimoiy sugʻurta raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, ijtimoiy karta berilgan sanasi va ariza beruvchi toʻgʻrisidagi boshqa maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan QR-kod (matritsali kod);

“Baraka” nomi;

“Inson qadri uchun” shiori;

aholini ijtimoiy himoya qilish organining nomi va logotipi;

ijtimoiy karta emitent bankining nomi;

ijtimoiy kartani chiqaruvchi emitent bankning qoʻllab-quvvatlash xizmatining telefon raqami.

Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartaning orqa tomonida Internet jahon axborot tarmogʻida toʻlovlarni avtorizatsiya qilish uchun ishlatiladigan kod koʻrsatilmaydi.

5. Ijtimoiy kartada uning egasining imzosi boʻlishi mumkin (karta egasi 16 yoshga toʻlganidan keyin).

6. Toʻlov tashkiloti aholini ijtimoiy himoya qilish organi bilan kelishgan holda texnik talablardan kelib chiqib:

elektron ijtimoiy karta blankini va unda koʻrsatilgan maʼlumotlarni;

bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartaning chipiga ijtimoiy karta egasi toʻgʻrisidagi kiritiladigan maʼlumotlar belgilaydi.

7. Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta chipi elektron raqamli imzo kaliti sertifikatini oʻz ichiga olishi mumkin (egasi 16 yoshga toʻlgandan keyin).

Bunda elektron raqamli imzo kaliti sertifikati ijtimoiy kartaning amal qilish muddati davomida amal qiladi.

Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy kartasi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish, foydalanishga taqdim etish va emissiya qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi 1. “Inson” markazi va moliyaviy agent orqali murojaat etganda: arizani toʻldirish jarayonida qatnashadi, tegishli maʼlumotlarni taqdim qiladi va fotosuratga tushadi; ommaviy oferta shartnomasi bilan tanishadi va tasdiqlaydi; “Inson” markazi xodimi tomonidan toʻldirilgan arizani maxsus mobil qurilma orqali imzolaydi. bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanishga taqdim etish uchun toʻlovni amalga oshiradi (bepul ijtimoiy karta oluvchilar bundan mustasno). 2. “Ijtimoiy karta” mobil ilova orqali murojaat etganda: mobil ilovani yuklab oladi; mobil ilovani mobil qurilmaga oʻrnatadi; identifikatsiyadan oʻtadi; ommaviy oferta shartnomasi bilan tanishadi va tasdiqlaydi; arizani toʻldiradi va maxsus mobil qurilma orqali imzolaydi; bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etishga ariza yuboradi (zaruratga koʻra); bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha toʻlovni amalga oshiradi (bepul ijtimoiy karta oluvchilar bundan mustasno). 3. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat etganda: identifikatsiyadan oʻtadi; ommaviy oferta shartnomasi bilan tanishadi va tasdiqlaydi; arizani toʻldiradi; bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish boʻyicha toʻlovni amalga oshiradi (bepul ijtimoiy karta oluvchilar bundan mustasno). Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. “Inson” markazi 2. Moliyaviy agent 3. Mobil ilova 4. YIDXP 1. “Inson” markazining va moliyaviy agentning masʼul xodimi: maxsus mobil qurilma orqali shaxsni identifikatsiya qiladi; ariza beruvchining amalda boʻlgan ijtimoiy kartaga ega ekanligini aniqlaydi; ariza beruvchining bepul ijtimoiy karta olish huquqiga ega ekanligini aniqlaydi; ariza beruvchi nomidan arizani toʻldiriladi; ariza beruvchini raqamli formatda suratga oladi; ommaviy oferta shartnomasini chop etadi, ariza beruvchini tanishtiradi, bir nusxasini ariza beruvchiga taqdim etadi; ariza beruvchi tomonidan ariza va ommaviy oferta shartnomasi maxsus mobil qurilma orqali imzolanishini taʼminlaydi va arizani tegishli moliyaviy agentga yuboradi. 2. Mobil ilova va YIDXP orqali: shaxs identifikatsiya qilinadi; ariza beruvchining amalda boʻlgan ijtimoiy kartaga ega ekanligi aniqlanadi; ariza beruvchining bepul ijtimoiy karta olish huquqiga ega ekanligi aniqlanadi; ariza beruvchi raqamli formatda suratga olinadi; ommaviy oferta shartnomasi shakllantiriladi; shakllantirilgan ariza axborot tizimi orqali moliyaviy agentga yuboriladi. 30 daqiqa ichida 3-bosqich Moliyaviy agent Axborot tizimidagi maʼlumotlar asosida elektron ijtimoiy kartani muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etish yoki muomalaga chiqarish va foydalanish uchun taqdim etishni rad etadi. Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartani muomalaga chiqaradi va foydalanish uchun taqdim etadi (soʻrovga koʻra). Ijtimoiy karta ochilganligi boʻyicha ariza beruvchiga “Ijtimoiy karta” AT orqali elektron xabarnoma yuboradi. Aholining ayrim toifalariga bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartani egasiga yetkazib berish maqsadida “Inson” markaziga yetkazadi (ayrim toifadagi shaxslar uchun). Bir ish kuni ichida 4-bosqich 1. “Inson” markazi, 2. Moliyaviy agent 1. Aholining ayrim toifalariga bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartani karta egasining yashash manziliga yetkazib beradi. Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta yetkazib berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni maxsus mobil qurilma vositasida axborot tizimiga kiritadi. 2. Emissiya qilingan bank kartasi shaklidagi ijtimoiy kartani oʻz xodimi yoki agentlik xizmati orqali karta egasiga yoki qonuniy vakilga taqdim etadi. Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta yetkazib berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni maxsus mobil qurilma vositasida axborot tizimiga kiritadi. Oʻn besh kun ichida 5-bosqich Ariza beruvchi (qonuniy vakili) 1. Bank kartasi shaklidagi ijtimoiy karta yetkazib berilganligi haqida maxsus mobil qurilma orqali tasdiqlaydi yoki maxsus jurnalni imzolaydi. 2. Ijtimoiy kartaga belgilangan tartibda SHIR-kodni oʻrnatiladi. 3. Ijtimoiy kartadan ommaviy oferta shartnomasi doirasida foydalanadi. 4. Zarur xollarda, ijtimoiy kartani belgilangan tartibda almashtiradi. Ijtimoiy karta foydalanish uchun berilganida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 27-dekabr,

897-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.12.2024-y., 09/24/897/1095-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 17.04.2026-y., 09/26/175/0373-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son; 04.07.2026-y., 09/26/310/0685-son)

lex.uz