UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 27 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ-405-сон қарорига мувофиқ камбағал оилаларнинг иқтисодий фаоллигини оширишни маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ-405-сон қарори билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуронийни бештадан камбағал оилага бириктириш орқали уларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

маҳаллаларда фаол нуронийларни танлаб олиш ва рағбатлантириш тартиби;

Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартиби;

маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби.

2 1 . Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш уларнинг қийматини фуқаронинг ижтимоий картасига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда 2025 йил январь ойи якунига қадар ушбу қарор талаблари асосида фаол нуронийларни танлаб олиб, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш чораларини кўрсин.

4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда 2025 йил 10 февралга қадар «Онлайн маҳалла» электрон платформасида ушбу қарорга мувофиқ танлаб олинган фаол нуронийлар учун алоҳида модулни ишга туширсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 892-сон қарорига ИЛОВА

Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига таълим олишлари учун ўқув жиҳозлари ва қуроллари, спорт кийимларини харид қилиш, кекса фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

молиявий агент — ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари харид қилиш учун маблағларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларининг ижтимоий карталарига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки;

фаол нуроний — аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган, бириктирилган ҳудудда доимий ёки вақтинча яшовчи 55 ёшдан 75 ёшгача бўлган маҳалла фаоллари.

2-боб. Фаол нуронийлар рўйхатини шакллантириш ва уларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг (кейинги ўринларда — «Нуроний» жамғармаси) ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бўлимлари билан биргаликда ҳар бир маҳалладан уч нафардан фаол нуронийларни қуйидаги мезонлар асосида танлаб олади:

бириктирилган ҳудудда доимий ёки вақтинча яшаши ҳамда эллик беш ёшга тўлган ва етмиш беш ёшдан ошмаган (етмиш беш ёш ҳам) бўлиши;

аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор эканлиги;

оила аъзоларидан бири «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки Ижтимоий реестрга киритилмаганлиги;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлмаган ҳолда ишга лаёқатли эканлиги;

ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланмаганлиги ҳамда жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари йўқлиги;

ижтимоий ҳимояга муҳтож эмаслиги, оғир турмуш шароитига тушиб қолмаганлиги, шунингдек, психологик маслаҳатга муҳтож бўлмаслиги;

зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига зарар етмаган бўлиши;

деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини фаол юритаётганлиги.

4. Танлаб олинган уч нафардан фаол нуронийларга яшаб турган жойи бўйича 5 тадан Ижтимоий реестрга киритилган оила олти ой муддатга бириктирилади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва «Нуроний» жамғармасининг тавсиясига асосан танлаб олинган фаол нуронийларнинг соғлиғи ва оилавий шароитига боғлиқ Ижтимоий реестрга киритилган оилалар бошқа фаол нуронийларга қайта бириктирилиши мумкин.

5. Фаол нуронийлар бириктирилган оилалар билан ишлашда «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

3-боб. Фаол нуронийларни рағбатлантириш ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш

1-§. Фаол нуронийларни рағбатлантириш тартиби

6. «Нуроний» жамғармаси ва танлаб олинган фаол нуронийлар ўртасида фаол нуронийларни рағбатлантириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар расмийлаштирилади.

Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бўлимлари фаол нуронийлар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни расмийлаштириш ишларига кўмаклашади.

7. Танлаб олинган фаол нуронийлар уларга юкланган вазифаларни бажаришлари учун «Нуроний» жамғармаси томонидан ҳар ойнинг 25-санасидан кечикмаган ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирувчи тўловлар уларнинг розилигига кўра банк пластик карталарига тўлаб берилади.

Фаол нуронийларнинг банк пластик карталари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, нақд пул шаклида тўланиши мумкин.

8. Ойнинг охирги иш кунида қайдномалар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилиб олинмаган рағбатлантирувчи тўловлар тегишли тижорат банкидаги олувчининг номидаги махсус депозит ҳисобварағига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади.

Тижорат банки томонидан ойнинг 27-санасига қадар тўланмаган рағбатлантирувчи тўловга йўналтирилган маблағлар ҳар ойнинг охирида тегишли ҳисобварағига қайтарилади.

Талаб қилиб олинмаган рағбатлантирувчи тўлов маблағлари белгиланган тартибда «Нуроний» жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтарилади.

2-§. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш харажатларини қоплаш тартиби

9. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.

10. Фаол нуронийлар икки иш куни ичида ўзларига бириктирилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг билим олишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида, уларнинг ўқув жиҳозлари (устувор равишда дарс стол-стули) ва қуроллари ҳамда спорт кийимларига бўлган эҳтиёжларини аниқлайди ва бир иш куни ичида уларни харид қилиш бўйича «Нуроний» жамғармасига тавсия беради.

Тавсияни расмийлаштиришда фаол нуронийга маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) ва ижтимоий ходим кўмаклашади.

Тавсияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун Ижтимоий реестрга киритилган фуқаро ҳамда фаол нуроний масъул ҳисобланади.

11. Ўрганиш натижасида нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган тақдирда, маблағ ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақида «Нуроний» жамғармаси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатилган ҳолда Ижтимоий реестрга киритилган оилага хабарнома юборади.

12. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари уч иш куни ичида:

ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим билан биргаликда фаол нуроний тавсиясини ва юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларининг билим олишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида фаол нуронийга бириктирилган ҳар бир Ижтимоий реестрга киритилган оилага ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридан ошмаган миқдорда маблағ ажратиш тўғрисида «Нуроний» жамғармаси ҳудудий бўлимларининг тегишли буйруғи қабул қилинади.

Ижтимоий реестрга киритилган оилага ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш учун ажратиладиган маблағлар 2026 йил 1 январдан бошлаб оила аъзосининг танловига асосан унинг номига очилган «ижтимоий карта»га пул кўчириш йўли билан амалга оширилишига рухсат берилади. Бунда «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари хариди учун маблағ ажратиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Тегишли буйруқ қабул қилинган куннинг ўзида Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзосининг «ижтимоий карта»сига маблағларни ўтказиб беради.

Буйруқда ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларининг ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағ миқдори аниқ кўрсатилади.

13. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси буйруқ расмийлаштирилгандан кейин ўн иш куни ичида буйруқда кўрсатилган ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади. Бунда 2027 йил 1 январдан бошлаб ҳудудий бўлинма ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларининг қийматини фуқаронинг ижтимоий картасига ўтказиб беради.

Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари харидини тасдиқловчи ҳужжатлар ва далолатномага асосан уч иш куни ичида хизмат кўрсатувчи ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Буюртмада етказиб берувчига Ижтимоий реестрга киритилган оила истиқомат қиладиган маҳалла идорасининг юридик манзили кўрсатилиши лозим.

14. Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандига далолатнома асосида уч иш куни ичида фаол нуроний, маҳалла раиси ҳамда «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари томонидан топширилади.

15. «Маҳалла еттилиги» томонидан фаол нуронийлар томонидан бириктирилган оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги, шунингдек, ўқув жиҳозлари, қуроллари, спорт кийимлари харид қилинганлиги мониторинг қилиб борилади.

16. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга ушбу ёрдам туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

3-§. Кекса ёшдаги фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби

17. Кекса ёшдаги фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.

18. Фаол нуронийлар ҳар ойда маҳаллалар, туман (шаҳар), вилоят миқёсида ўтказиладиган спорт тадбирларини аниқлайди ва маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича спорт тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин «Нуроний» жамғармасига тавсия беради.

19. Маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг вилоят, туман (шаҳар) миқёсида ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиш харажатлари фаол нуроний тавсияси асосида «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда ҳар бир маҳаллага ажратиладиган маблағлар миқдори йилига ўртача 10 млн сўмдан ошмаслиги лозим.

20. Тавсияни расмийлаштиришда фаол нуронийга ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим кўмаклашади.

21. Мазкур параграфда назарда тутилган харажатларни қоплаш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам маблағлар ажратилиши мумкин.

22. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари уч иш куни ичида тақдим этилган тавсия ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг асослилигини ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) кўрсатилган спорт тадбирларида иштирок этиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида «Нуроний» жамғармаси ҳудудий бўлимларининг тегишли буйруғи қабул қилинади.

23. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида буйруқда кўрсатилган спорт тадбирларида иштирок этиш мақсадида белгиланган тартибда транспорт воситалари хизматларини харид қилади.

24. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари ҳамда фаол нуроний тавсияси асосида спорт тадбирларида иштирок этиш мақсадида ижарага олинган транспорт воситалари, очиқ ва ёпиқ спорт майдончалари тўлови учун хизмат кўрсатувчи ташкилоти ўртасида шартнома тузилади.

25. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун спорт тадбирида иштирок этувчилар жавобгар ҳисобланади.

26. Ғолиблар аниқлангандан сўнг «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан уч иш куни ичида спорт тадбирларида иштирок этиш харажатлари учун белгиланган маблағлар спорт тадбирларида иштирок этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва хизмат кўрсатганлик учун ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан хизмат кўрсатувчи ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.

27. Кўрсатилган хизматлар далолатнома асосида фаол нуроний, маҳалла раиси ҳамда «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари томонидан расмийлаштирилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

28. Ушбу Низомда белгиланган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Нуроний» жамғармаси учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақлар орқали амалга оширилади.

29. Аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларидан фаол нуронийларни танлаб олиш ва уларга Ижтимоий реестрга киритилган оилани бириктириш ҳамда уларнинг фаолияти бўйича таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.

30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Фаол нуроний 1. Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш билан боғлиқ эҳтиёжларни аниқлайди. 1. Ижтимоий реестрга киритилган оила бириктирилгандан бошлаб 2 иш куни ичида 2. Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилишга тавсия беради. 2. Эҳтиёжлар аниқлангач 1 иш куни ичида 2-босқич «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари 1. Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш бўйича тавсияларни ўрганиб чиқади. 2. Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади. 3 иш куни ичида 3-босқич «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари 1. Буйруқда кўрсатилган шахслар бўйича тўлов қайдномаларини молиявий агентга тақдим этади. 2. Зарур маблағларни молиявий агентнинг махсус ҳисобварағига ўтказиб беради. 10 иш куни ичида 4-босқич Молиявий агент Тўлов рўйхатига асосан маблағларни фуқаронинг ижтимоий картасига ўтказиб беради. 3 иш куни ичида 5-босқич Фаол нуроний, маҳалла раиси, «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларининг харид қилинганлигини мониторинг қилади. 3 иш куни ичида

Фаол нуронийларни Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Кекса ёшдаги фуқароларнинг ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Фаол нуроний 1. Маҳаллалар, туман (шаҳар), вилоят миқёсида ўтказиладиган спорт тадбирларини аниқлайди. 1. Ҳар ойда 2. Маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларини ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб беришга тавсия беради. 2. Спорт тадбирлари бошланишидан 10 кун олдин 2-босқич «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари 1. Маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларини ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича тавсияларни ўрганиб чиқади. 2. Спорт тадбирларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратиш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади. 3 иш куни ичида 3-босқич «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари Спорт тадбирларида иштирок этиш мақсадида ижарага олинадиган транспорт воситалари ва спорт майдончалари хизматларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади. 10 иш куни ичида 4-босқич «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари Спорт тадбирларида иштирок этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва хизмат кўрсатганлик учун ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб берилади. 3 иш куни ичида 5-босқич Фаол нуроний, Маҳалла раиси, «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари Кўрсатилган хизматларни далолатнома асосида расмийлаштиради. 3 иш куни ичида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 27 декабрь,

892-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/892/1093-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

Faol nuroniylarni Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga biriktirish hamda mahallada sogʻlom turmush tarzi va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni shakllantirishga jalb etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ““Kambagʻallikdan farovonlik sari” dasturini amalga oshirishga faol nuroniylarni jalb etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-noyabrdagi PQ-405-son qaroriga muvofiq kambagʻal oilalarning iqtisodiy faolligini oshirishni maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash hamda ularni yanada ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 25-noyabrdagi PQ-405-son qarori bilan mahallalarda katta hayotiy tajribaga ega boʻlgan obroʻ-eʼtiborli uch nafar faol nuroniyni beshtadan kambagʻal oilaga biriktirish orqali ularni kambagʻallikdan chiqarishga koʻmaklashish hamda mahallada sogʻlom turmush tarzi va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni shakllantirishga jalb etish toʻgʻrisidagi takliflar maʼqullanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Faol nuroniylarni Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga biriktirish hamda mahallada sogʻlom turmush tarzi va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni shakllantirishga jalb etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

mahallalarda faol nuroniylarni tanlab olish va ragʻbatlantirish tartibi;

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilish xarajatlarini qoplab berish tartibi;

mahallaning keksa yoshdagi fuqarolarining sport tadbirlarida ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi.

2 1 . Belgilansinki, 2027-yil 1-yanvardan boshlab Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlarini oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlari bilan taʼminlash ularning qiymatini fuqaroning ijtimoiy kartasiga oʻtkazib berish orqali amalga oshiriladi.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi bilan birgalikda 2025-yil yanvar oyi yakuniga qadar ushbu qaror talablari asosida faol nuroniylarni tanlab olib, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga biriktirish choralarini koʻrsin.

4. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi bilan birgalikda 2025-yil 10-fevralga qadar “Onlayn mahalla” elektron platformasida ushbu qarorga muvofiq tanlab olingan faol nuroniylar uchun alohida modulni ishga tushirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 892-son qaroriga ILOVA

Faol nuroniylarni Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga biriktirish hamda mahallada sogʻlom turmush tarzi va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni shakllantirishga jalb etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom faol nuroniylarni Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga biriktirish hamda mahallada sogʻlom turmush tarzi va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni shakllantirishga jalb etish, shuningdek, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga taʼlim olishlari uchun oʻquv jihozlari va qurollari, sport kiyimlarini xarid qilish, keksa fuqarolarning sport tadbirlarida ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

moliyaviy agent — oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlari xarid qilish uchun mablagʻlarni Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlarining ijtimoiy kartalariga oʻtkazishga masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan tijorat banki;

faol nuroniy — aholi orasida hurmat va eʼtiborga sazovor boʻlgan, biriktirilgan hududda doimiy yoki vaqtincha yashovchi 55 yoshdan 75 yoshgacha boʻlgan mahalla faollari.

2-bob. Faol nuroniylar roʻyxatini shakllantirish va ularni Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga biriktirish

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimliklari Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — “Nuroniy” jamgʻarmasi) hamda Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining hududiy boʻlimlari bilan birgalikda har bir mahalladan uch nafardan faol nuroniylarni quyidagi mezonlar asosida tanlab oladi:

biriktirilgan hududda doimiy yoki vaqtincha yashashi hamda ellik besh yoshga toʻlgan va yetmish besh yoshdan oshmagan (yetmish besh yosh ham) boʻlishi;

aholi orasida hurmat va eʼtiborga sazovor ekanligi;

oila aʼzolaridan biri “Temir daftar”, “Ayollar daftari” yoki Ijtimoiy reyestrga kiritilmaganligi;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlmagan holda ishga layoqatli ekanligi;

oʻziga nisbatan vasiylik yoki homiylik belgilanmaganligi hamda jismoniy va (yoki) ruhiy rivojlanishida nuqsonlari yoʻqligi;

ijtimoiy himoyaga muhtoj emasligi, ogʻir turmush sharoitiga tushib qolmaganligi, shuningdek, psixologik maslahatga muhtoj boʻlmasligi;

zoʻravonlik va ekspluatatsiya, tabiiy ofatlar, halokatlar, yongʻinlar va boshqa favqulodda vaziyatlar oqibatida hayotiga, sogʻligʻiga zarar yetmagan boʻlishi;

dehqonchilik yoki tomorqa xoʻjaligini faol yuritayotganligi.

4. Tanlab olingan uch nafardan faol nuroniylarga yashab turgan joyi boʻyicha 5 tadan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila olti oy muddatga biriktiriladi.

Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi va “Nuroniy” jamgʻarmasining tavsiyasiga asosan tanlab olingan faol nuroniylarning sogʻligʻi va oilaviy sharoitiga bogʻliq Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar boshqa faol nuroniylarga qayta biriktirilishi mumkin.

5. Faol nuroniylar biriktirilgan oilalar bilan ishlashda “mahalla yettiligi” bilan oʻzaro hamkorlik qiladi.

3-bob. Faol nuroniylarni ragʻbatlantirish va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarni qoʻllab-quvvatlash

1-§. Faol nuroniylarni ragʻbatlantirish tartibi

6. “Nuroniy” jamgʻarmasi va tanlab olingan faol nuroniylar oʻrtasida faol nuroniylarni ragʻbatlantirish maqsadida fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnomalar rasmiylashtiriladi.

Bunda Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining hududiy boʻlimlari faol nuroniylar bilan fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnomalarni rasmiylashtirish ishlariga koʻmaklashadi.

7. Tanlab olingan faol nuroniylar ularga yuklangan vazifalarni bajarishlari uchun “Nuroniy” jamgʻarmasi tomonidan har oyning 25-sanasidan kechikmagan holda, mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 50 foizi miqdorida ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar ularning roziligiga koʻra bank plastik kartalariga toʻlab beriladi.

Faol nuroniylarning bank plastik kartalari mavjud boʻlmagan taqdirda, istisno tariqasida, naqd pul shaklida toʻlanishi mumkin.

8. Oyning oxirgi ish kunida qaydnomalar yopiladi, tayinlangan, biroq oʻz vaqtida talab qilib olinmagan ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar tegishli tijorat bankidagi oluvchining nomidagi maxsus depozit hisobvaragʻiga oʻtkaziladi va oluvchining birinchi talabiga koʻra toʻlanadi.

Tijorat banki tomonidan oyning 27-sanasiga qadar toʻlanmagan ragʻbatlantiruvchi toʻlovga yoʻnaltirilgan mablagʻlar har oyning oxirida tegishli hisobvaragʻiga qaytariladi.

Talab qilib olinmagan ragʻbatlantiruvchi toʻlov mablagʻlari belgilangan tartibda “Nuroniy” jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga qaytariladi.

2-§. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlariga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilish xarajatlarini qoplash tartibi

9. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlariga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq tashkil etiladi.

10. Faol nuroniylar ikki ish kuni ichida oʻzlariga biriktirilgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlarining bilim olishlari uchun shart-sharoit yaratish maqsadida, ularning oʻquv jihozlari (ustuvor ravishda dars stol-stuli) va qurollari hamda sport kiyimlariga boʻlgan ehtiyojlarini aniqlaydi va bir ish kuni ichida ularni xarid qilish boʻyicha “Nuroniy” jamgʻarmasiga tavsiya beradi.

Tavsiyani rasmiylashtirishda faol nuroniyga mahallalarda tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimi yordamchisi (keyingi oʻrinlarda — hokim yordamchisi) va ijtimoiy xodim koʻmaklashadi.

Tavsiyada koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqaro hamda faol nuroniy masʼul hisoblanadi.

11. Oʻrganish natijasida notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etganligi aniqlangan taqdirda, mablagʻ ajratish rad etiladi hamda bu haqida “Nuroniy” jamgʻarmasi bir ish kunida rad etish sabablarini koʻrsatilgan holda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaga xabarnoma yuboradi.

12. “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari uch ish kuni ichida:

hokim yordamchisi va ijtimoiy xodim bilan birgalikda faol nuroniy tavsiyasini va yuborilgan hujjatlarni oʻrganib chiqadi;

oʻrganish natijasiga koʻra (agarda xulosa va hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topsa) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlarining bilim olishlari uchun shart-sharoit yaratish maqsadida faol nuroniyga biriktirilgan har bir Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilishga bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdoridan oshmagan miqdorda mablagʻ ajratish toʻgʻrisida “Nuroniy” jamgʻarmasi hududiy boʻlimlarining tegishli buyrugʻi qabul qilinadi.

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilish uchun ajratiladigan mablagʻlar 2026-yil 1-yanvardan boshlab oila aʼzosining tanloviga asosan uning nomiga ochilgan “ijtimoiy karta”ga pul koʻchirish yoʻli bilan amalga oshirilishiga ruxsat beriladi. Bunda “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari tomonidan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandiga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlari xaridi uchun mablagʻ ajratish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi. Tegishli buyruq qabul qilingan kunning oʻzida Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila aʼzosining “ijtimoiy karta”siga mablagʻlarni oʻtkazib beradi.

Buyruqda oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarining va ularni xarid qilish uchun ajratiladigan mablagʻ miqdori aniq koʻrsatiladi.

13. “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlinmasi buyruq rasmiylashtirilgandan keyin oʻn ish kuni ichida buyruqda koʻrsatilgan oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini qonunchilikda belgilangan tartibda xarid qiladi. Bunda 2027-yil 1-yanvardan boshlab hududiy boʻlinma oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarining qiymatini fuqaroning ijtimoiy kartasiga oʻtkazib beradi.

Oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlari xaridini tasdiqlovchi hujjatlar va dalolatnomaga asosan uch ish kuni ichida xizmat koʻrsatuvchi tashkilotining hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

Buyurtmada yetkazib beruvchiga Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila istiqomat qiladigan mahalla idorasining yuridik manzili koʻrsatilishi lozim.

14. Oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlari Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandiga dalolatnoma asosida uch ish kuni ichida faol nuroniy, mahalla raisi hamda “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy vakillari tomonidan topshiriladi.

15. “Mahalla yettiligi” tomonidan faol nuroniylar tomonidan biriktirilgan oilalarni kambagʻallikdan chiqarishga koʻmaklashish hamda mahallada sogʻlom turmush tarzi va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni shakllantirish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar natijadorligi, shuningdek, oʻquv jihozlari, qurollari, sport kiyimlari xarid qilinganligi monitoring qilib boriladi.

16. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga ushbu yordam turidan foydalanish huquqi bir marta beriladi.

3-§. Keksa yoshdagi fuqarolarning sport tadbirlarida ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi

17. Keksa yoshdagi fuqarolarning sport tadbirlarida ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq tashkil etiladi.

18. Faol nuroniylar har oyda mahallalar, tuman (shahar), viloyat miqyosida oʻtkaziladigan sport tadbirlarini aniqlaydi va mahallaning keksa yoshdagi fuqarolarining tashkil etiladigan sport tadbirlarida ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish boʻyicha sport tadbirlari boshlanishidan oʻn kun oldin “Nuroniy” jamgʻarmasiga tavsiya beradi.

19. Mahallaning keksa yoshdagi fuqarolarining viloyat, tuman (shahar) miqyosida tashkil etiladigan sport tadbirlarida ishtirok etish xarajatlari faol nuroniy tavsiyasi asosida “Nuroniy” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi.

Bunda har bir mahallaga ajratiladigan mablagʻlar miqdori yiliga oʻrtacha 10 mln soʻmdan oshmasligi lozim.

20. Tavsiyani rasmiylashtirishda faol nuroniyga hokim yordamchisi va ijtimoiy xodim koʻmaklashadi.

21. Mazkur paragrafda nazarda tutilgan xarajatlarni qoplash uchun jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan ham mablagʻlar ajratilishi mumkin.

22. “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari uch ish kuni ichida taqdim etilgan tavsiya va unga ilova qilingan hujjatlarning asosliligini oʻrganib chiqadi.

Oʻrganish natijasiga koʻra (agarda xulosa va hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topsa) koʻrsatilgan sport tadbirlarida ishtirok etish xarajatlarini qoplab berish toʻgʻrisida “Nuroniy” jamgʻarmasi hududiy boʻlimlarining tegishli buyrugʻi qabul qilinadi.

23. “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari buyruq rasmiylashtirilgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida buyruqda koʻrsatilgan sport tadbirlarida ishtirok etish maqsadida belgilangan tartibda transport vositalari xizmatlarini xarid qiladi.

24. “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari hamda faol nuroniy tavsiyasi asosida sport tadbirlarida ishtirok etish maqsadida ijaraga olingan transport vositalari, ochiq va yopiq sport maydonchalari toʻlovi uchun xizmat koʻrsatuvchi tashkiloti oʻrtasida shartnoma tuziladi.

25. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun sport tadbirida ishtirok etuvchilar javobgar hisoblanadi.

26. Gʻoliblar aniqlangandan soʻng “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari tomonidan uch ish kuni ichida sport tadbirlarida ishtirok etish xarajatlari uchun belgilangan mablagʻlar sport tadbirlarida ishtirok etganligini tasdiqlovchi hujjatlar va xizmat koʻrsatganlik uchun hisob-faktura va dalolatnomaga asosan xizmat koʻrsatuvchi tashkilotining hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

27. Koʻrsatilgan xizmatlar dalolatnoma asosida faol nuroniy, mahalla raisi hamda “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy vakillari tomonidan rasmiylashtiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

28. Ushbu Nizomda belgilangan xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan “Nuroniy” jamgʻarmasi uchun ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlar orqali amalga oshiriladi.

29. Aholi orasida hurmat va eʼtiborga sazovor boʻlgan keksa avlod vakillaridan faol nuroniylarni tanlab olish va ularga Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilani biriktirish hamda ularning faoliyati boʻyicha tahliliy maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi bilan birgalikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritib boriladi.

30. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Faol nuroniylarni Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga biriktirish hamda mahallada sogʻlom turmush tarzi va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni shakllantirishga jalb etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Faol nuroniy 1. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilish bilan bogʻliq ehtiyojlarni aniqlaydi. 1. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila biriktirilgandan boshlab 2 ish kuni ichida 2. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilishga tavsiya beradi. 2. Ehtiyojlar aniqlangach 1 ish kuni ichida 2-bosqich “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari 1. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish boʻyicha tavsiyalarni oʻrganib chiqadi. 2. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandiga oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarini xarid qilish uchun mablagʻ ajratish toʻgʻrisida tegishli buyruq qabul qiladi. 3 ish kuni ichida 3-bosqich “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari 1. Buyruqda koʻrsatilgan shaxslar boʻyicha toʻlov qaydnomalarini moliyaviy agentga taqdim etadi. 2. Zarur mablagʻlarni moliyaviy agentning maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 10 ish kuni ichida 4-bosqich Moliyaviy agent Toʻlov roʻyxatiga asosan mablagʻlarni fuqaroning ijtimoiy kartasiga oʻtkazib beradi. 3 ish kuni ichida 5-bosqich Faol nuroniy, mahalla raisi, “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy vakillari Oʻquv jihozlari va qurollari hamda sport kiyimlarining xarid qilinganligini monitoring qiladi. 3 ish kuni ichida

Faol nuroniylarni Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga biriktirish hamda mahallada sogʻlom turmush tarzi va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni shakllantirishga jalb etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Keksa yoshdagi fuqarolarning tashkil etiladigan sport tadbirlarida ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Faol nuroniy 1. Mahallalar, tuman (shahar), viloyat miqyosida oʻtkaziladigan sport tadbirlarini aniqlaydi. 1. Har oyda 2. Mahallaning keksa yoshdagi fuqarolarini tashkil etiladigan sport tadbirlarida ishtirok etishi bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berishga tavsiya beradi. 2. Sport tadbirlari boshlanishidan 10 kun oldin 2-bosqich “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari 1. Mahallaning keksa yoshdagi fuqarolarini tashkil etiladigan sport tadbirlarida ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish boʻyicha tavsiyalarni oʻrganib chiqadi. 2. Sport tadbirlarida ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlar uchun mablagʻ ajratish toʻgʻrisida tegishli buyruq qabul qiladi. 3 ish kuni ichida 3-bosqich “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari Sport tadbirlarida ishtirok etish maqsadida ijaraga olinadigan transport vositalari va sport maydonchalari xizmatlarini qonunchilikda belgilangan tartibda xarid qiladi. 10 ish kuni ichida 4-bosqich “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy boʻlimlari Sport tadbirlarida ishtirok etganligini tasdiqlovchi hujjatlar va xizmat koʻrsatganlik uchun hisob-faktura va dalolatnomaga asosan xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi. 3 ish kuni ichida 5-bosqich Faol nuroniy, Mahalla raisi, “Nuroniy” jamgʻarmasining hududiy vakillari Koʻrsatilgan xizmatlarni dalolatnoma asosida rasmiylashtiradi. 3 ish kuni ichida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 27-dekabr,

892-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.12.2024-y., 09/24/892/1093-son; 19.06.2025-y., 09/25/378/0518-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son)

lex.uz