UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 31-dekabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 31 декабрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 декабря 2024 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 December 2024 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

ТАРКИБИ

ТАРКИБИ

Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатда таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш, стратегик йўналишларда тизимли тадқиқотларни ўтказиш ишларини йўлга қўйиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни илмий ва ахборот-таҳлилий таъминлаш ҳамда ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишда илмий асосланган ташаббусларни ишлаб чиқиш амалиётини жорий қилиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ташкил этилсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиб бориш;

ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, технологик, инсонпарварлик, экологик ва бошқа соҳалардаги долзарб муаммолар ҳамда чақириқларни таҳлил қилиш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатни стратегик ривожлантириш бўйича ғоя ва ташаббуслар яратиш;

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси, концепциялар, стратегиялар ва дастурлар («йўл хариталари», чора-тадбирлар режалари) билан мувофиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан стратегик ташаббусларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишни мувофиқлаштириш;

концепциялар, стратегиялар ва дастурларнинг («йўл хариталари», чора-тадбирлар режалари) «Ўзбекистон — 2030» стратегияси мақсадлари билан тўлиқ боғлиқлиги ва уйғунлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш;

жамият ва давлат ҳаётининг турли соҳалари кесимида мамлакат ривожланишини узоқ муддатли режалаштириш бўйича фаолиятни ташкил этиш;

илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил қилиш бўйича буюртма бериш тизимини жорий қилиш;

йиллик стратегик йўналишдаги тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва белгилаш, уларнинг натижаларидан мамлакатни янада ислоҳ қилишда устувор йўналишларни белгилаш жараёнида фойдаланиш;

мамлакатнинг ички сиёсий ривожланиш масалалари бўйича амалий ва объектив маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида социологик тадқиқот ишларини ўтказилишини режалаштириш ва тасдиқлаш;

таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан, заруриятга кўра янги марказларни ташкил қилиш, амалдагиларни қайта ўзгартириш ва ихтисослаштириш бўйича таклифлар киритиш;

таҳлилий фаолият соҳасида кадрларни тайёрлаш, шу жумладан, хорижий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда таҳлилий тузилмалар ходимларини малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш;

мақбул таклифлар ва кўп вариантлилик принципи асосида турли соҳаларни ривожлантириш сценарийларини ишлаб чиқиш мақсадида давлат таҳлил марказлари ва илмий-тадқиқот институтларининг мустақил ва хорижий таҳлилий тузилмалар ва экспертлари билан кооперациясини (ҳамкорлигини) таъминловчи ягона платформани яратиш;

статистик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш, шунингдек, қатор вазирлик ва идораларнинг ҳар ой янгиланадиган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини ўз ичига олган идоралараро интеграциялашган маълумотлар базасини шакллантириш;

асосий идораларнинг тадқиқот марказлари ва йиғма ахборот-таҳлил бўлинмалари фаолиятининг ҳар йиллик режаларига таклифлар киритилиши ва ижросини ташкил этиш.

3. Белгилансинки:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, давлат таҳлилий марказлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг стратегик режалаштириш ва ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган идоралараро-коллегиал орган ҳисобланади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш биринчи ва иккинчи даражали стратегик режалаштириш ҳужжатлари лойиҳаларини уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан асосий вазирлик ва идоралар таҳлилий бўлинмаларининг (департамент, бошқармалар) фаолияти мувофиқлаштирилади;

республикани ривожлантириш бўйича стратегик ташаббуслар лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилинган асосий вазирлик ва идоралар раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари тадқиқот марказларини ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлаш ҳамда Мувофиқлаштирувчи кенгаш билан ҳамкорлик қилишга масъул бўлади;

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишлари ҳар чоракда оралиқ мажлислар шаклида ташкил этилади.

4. Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар 2 — 7-иловалардаги таркибга мувофиқ ташкил қилинсин:

хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

давлат ва жамият қурилиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

Мувофиқлаштирувчи кенгашга ишчи гуруҳлар таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.

5. Мувофиқлаштирувчи кенгаш (С. Умурзаков) бир ой муддатда:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисида низомни ҳамда ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг Мувофиқлаштирувчи кенгаш билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини назарда тутувчи тартибни тасдиқласин;

мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларида стратегик таҳлил ва тадқиқот қилишда яхлит тизимни йўлга қўйиш бўйича таклифлар киритсин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг таҳлилий фаолиятини таъминлаш йўналишида:

ишчи гуруҳлар ўзлари масъул бўлган йўналишларда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилади, уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган хулоса ва таклифларни ҳар чорак якуни билан Мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим қилади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан маъқулланган хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим қилинади;

б) илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил қилиш бўйича буюртма бериш тизимини жорий қилиш йўналишида:

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг таклифлари асосида мамлакатнинг ички ривожланиши ва ташқи сиёсий фаолиятининг аниқ масалалари бўйича илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил қилиш мақсадида илмий асосланган ва талабгир таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиққан ҳолда буюртма портфели шакллантирилади;

буюртма портфели асосида илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил қилиш бўйича тадқиқот ва таҳлилий марказлар ўртасида танлов ўтказилади;

тадқиқот ва таҳлил ишларига шартнома асосида мустақил экспертлар ва фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, хорижий олим-экспертларни (сиёсатшунослар, иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, экологлар ва бошқалар) жалб этиш учун тадқиқот ва таҳлилий марказларга грант маблағлари ажратилади.

7. Адлия вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги ПҚ-467-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

1. С.У. Умурзаков — Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси, Кенгаш раиси 2. Э.Т. Арипов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари — Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, Кенгаш раиси ўринбосари 3. М.М. Камилов — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари — Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори 4. Ж.А. Ваҳобов — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари — Марказий Осиё халқаро институти директори 5. М.Х. Рахманкулов — Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори 6. Лавозими бўйича — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори 7. Б.Б. Рахматов — Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори 8. К.К. Мардонов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари 9. Р.Р. Мирзаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти бошлиғининг ўринбосари 10. М.Р. Абдуллаев — Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари 11. Ш.А. Аюпов — Фанлар академияси президенти 12. Б.О. Саидов — ташқи ишлар вазири 13. Л.Ш. Кудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири 14. А.А. Абдухакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири 15. И.Ю. Абдураҳмонов — қишлоқ хўжалиги вазири 16. Ш.Р. Хамраев — сув хўжалиги вазири 17. Ж.Т. Мирзамаҳмудов — энергетика вазири 18. И.Р. Махкамов — транспорт вазири 19. К.А. Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири 20. Ш.А. Вафаев — Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори 21. Н.Н. Сайдуллаев — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари 22. У.К. Абидхаджаев — иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари — Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори 23. С.А. Валиев — Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази директори 24. С.С. Сафоев — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори 25. Б.С. Мирзаев — «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ректори 26. Ш.А. Нуруллоев — Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ректори 27. Э.С. Туляков — «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори 28. Б.М. Бекмуродов — «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси 29. Ф.Ф. Каимбаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири, Кенгаш котиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги ПҚ-467-сон қарорига 2-ИЛОВА

Хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик бўйича таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

1. Э.Т. Арипов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари, И шчи гуруҳ раҳбари 2. Р.Р. Мирзаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти шўъба мудири 3. Б.С. Ҳамраев — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси 4. Ж.А. Ваҳобов — Марказий Осиё халқаро институти директори 5. Б.М. Бекмуродов — «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси 6. С.Р. Иргашев — Афғонистон бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус вакили 7. Б.Ж. Аълоев — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 8. Б.Р. Мустафаев — Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари 9. Ш.Н. Раҳмонов — ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 10. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 11. О.Н. Қудратов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари 12. Лавозими бўйича — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари 13. О.А. Пекось — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари 14. Д.Т. Султанов — соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи 15. М.А. Омаров — транспорт вазирининг биринчи ўринбосари 16. Б.Р. Маматкаримов — энергетика вазирининг биринчи ўринбосари 17. М.И. Атаев — Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби бошлиғи 18. М.Ф. Асланов — Прогрессив ислоҳотлар маркази директори 19. Н.Х. Рахимова — «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори 20. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги ПҚ-467-сон қарорига 3-ИЛОВА

Давлат ва жамият қурилиши бўйича таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

1. М.Х. Рахманкулов — Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. А.Н. Каримов — адлия вазири ўринбосари 3. А.З. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори 4. А.Ш. Бекмуродов — Давлат бошқаруви академияси ректори 5. М.М. Камилов — Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори 6. А.И. Тошпулатов — Парламент тадқиқотлари институти директори 7. Лавозими бўйича — Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори 8. Х.С. Асадов — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари 9. Э.С. Туляков — «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги ПҚ-467-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

1. О.А. Хакимов — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. Н.Н. Сайдуллаев — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари 3. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 4. Н.Қ. Холмуродов — инвестиция, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари 5. М.А. Омаров — транспорт вазирининг биринчи ўринбосари 6. Б.Р. Маматкаримов — энергетика вазирининг биринчи ўринбосари 7. О.З. Насритдинходжаев — тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари 8. Лавозими бўйича — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари 9. Д.Т. Султанов — соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи 10. Ш.А. Каримов — мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари 11. Ш.Х. Далиев — олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари 12. А.Б. Таджиханов — маданият вазирининг биринчи ўринбосари 13. М.М. Мирзаев — Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 14. И.М. Мухторов — Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 15. А.У. Қаюмов — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари 16. Н.Д. Хусанов — Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари 17. Т.З. Тешабаев — Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги ПҚ-467-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик бўйича таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

1. С.А. Валиев — Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази директори, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. А.И. Неъматов — Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари 3. Н.Қ. Холмуродов — инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари 4. М.М. Камилов — Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори 5. В.Ё. Эргашев — Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори ўринбосари 6. Ш.М. Файзиев — Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари 7. А.А. Умаров — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биринчи проректори 8. Ш.М. Абдуллаев — Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти директори 9. Б.М. Бекмуродов — «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги ПҚ-467-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш бўйича таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳи

1. У.К. Абидхаджаев — Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 3. Лавозими бўйича — инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари 4. М.А. Омаров — транспорт вазирининг биринчи ўринбосари 5. Б.Р. Маматкаримов — энергетика вазирининг биринчи ўринбосари 6. Ф.Р.Хамидова — тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари 7. О.А. Пекось — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари 8. А.М. Қосимов — қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари 9. Лавозими бўйича — сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари 10. М.Ш. Истамов — адлия вазири ўринбосари 11. Н.Д. Хусанов — Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари 12. Ф.Ж. Пулатов — Кадастр агентлиги директори 13. А.Х. Суванкулов — «Ўзсувтаъминот» АЖ раиси в.б. 14. Д.А. Вахобов — Савдо-саноат палатаси раиси 15. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги ПҚ-467-сон қарорига 7-ИЛОВА

Экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари бўйича таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби

1. Ж.Ш. Салихов — Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ректори, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. О.Н. Қудратов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари 3. Б.Р. Маматкаримов — энергетика вазирининг биринчи ўринбосари 4. О.З. Насритдинходжаев — тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари 5. Д.Т. Султанов — соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи 6. Т.Н. Бутунбаев — сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари 7. А.М. Қосимов — қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари 8. Б.С. Мирзаев — «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ректори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2024 йил 31 декабрь,

ПҚ-467-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.01.2025 й., 07/25/467/0001-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон; 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

TARKIBI

TARKIBI

Mamlakatning ijtimoiy, siyosiy va iqtisodiy rivojlanish sohalaridagi strategik tahlil va tadqiqot qilish faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Mamlakatda tahliliy va tadqiqot tuzilmalar faoliyatini yanada takomillashtirish, ularning salohiyatidan toʻlaqonli foydalanish, strategik yoʻnalishlarda tizimli tadqiqotlarni oʻtkazish ishlarini yoʻlga qoʻyish, amalga oshirilayotgan islohotlarni ilmiy va axborot-tahliliy taʼminlash hamda ijtimoiy, siyosiy va iqtisodiy rivojlanishda ilmiy asoslangan tashabbuslarni ishlab chiqish amaliyotini joriy qilish maqsadida:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik rejalashtirish va rivojlanish boʻyicha Muvofiqlashtiruvchi kengash (keyingi oʻrinlarda — Muvofiqlashtiruvchi kengash) tashkil etilsin va uning tarkibi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Quyidagilar Muvofiqlashtiruvchi kengashning asosiy vazifalari etib belgilansin:

ijtimoiy, siyosiy va iqtisodiy rivojlanish boʻyicha uzoq muddatli strategik tahliliy hujjatlarni hamda mamlakatning ichki va tashqi siyosatiga oid takliflarni muntazam ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga kiritib borish;

ijtimoiy-iqtisodiy, ijtimoiy-siyosiy, texnologik, insonparvarlik, ekologik va boshqa sohalardagi dolzarb muammolar hamda chaqiriqlarni tahlil qilish, ularni hal etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish, shuningdek, mamlakatni strategik rivojlantirish boʻyicha gʻoya va tashabbuslar yaratish;

“Oʻzbekiston — 2030” strategiyasi, konsepsiyalar, strategiyalar va dasturlar (“yoʻl xaritalari”, chora-tadbirlar rejalari) bilan muvofiqligini taʼminlash nuqtai nazaridan strategik tashabbuslarni ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazishni muvofiqlashtirish;

konsepsiyalar, strategiyalar va dasturlarning (“yoʻl xaritalari”, chora-tadbirlar rejalari) “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasi maqsadlari bilan toʻliq bogʻliqligi va uygʻunligini taʼminlash, shuningdek, ularning amalga oshirilishi samaradorligini monitoring qilish va baholash;

jamiyat va davlat hayotining turli sohalari kesimida mamlakat rivojlanishini uzoq muddatli rejalashtirish boʻyicha faoliyatni tashkil etish;

ilmiy va amaliy tadqiqotlarni tashkil qilish boʻyicha buyurtma berish tizimini joriy qilish;

yillik strategik yoʻnalishdagi tadqiqotlarni ishlab chiqish va belgilash, ularning natijalaridan mamlakatni yanada isloh qilishda ustuvor yoʻnalishlarni belgilash jarayonida foydalanish;

mamlakatning ichki siyosiy rivojlanish masalalari boʻyicha amaliy va obyektiv maʼlumotlar bazasini shakllantirish maqsadida sotsiologik tadqiqot ishlarini oʻtkazilishini rejalashtirish va tasdiqlash;

tahliliy va tadqiqot tuzilmalari faoliyatini takomillashtirish, shu jumladan, zaruriyatga koʻra yangi markazlarni tashkil qilish, amaldagilarni qayta oʻzgartirish va ixtisoslashtirish boʻyicha takliflar kiritish;

tahliliy faoliyat sohasida kadrlarni tayyorlash, shu jumladan, xorijiy tadqiqot institutlari bilan hamkorlikda tahliliy tuzilmalar xodimlarini malakasini oshirish kurslarini tashkil qilish;

maqbul takliflar va koʻp variantlilik prinsipi asosida turli sohalarni rivojlantirish ssenariylarini ishlab chiqish maqsadida davlat tahlil markazlari va ilmiy-tadqiqot institutlarining mustaqil va xorijiy tahliliy tuzilmalar va ekspertlari bilan kooperatsiyasini (hamkorligini) taʼminlovchi yagona platformani yaratish;

statistik maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilishning yagona standartlarini ishlab chiqish, shuningdek, qator vazirlik va idoralarning har oy yangilanadigan ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlarini oʻz ichiga olgan idoralararo integratsiyalashgan maʼlumotlar bazasini shakllantirish;

asosiy idoralarning tadqiqot markazlari va yigʻma axborot-tahlil boʻlinmalari faoliyatining har yillik rejalariga takliflar kiritilishi va ijrosini tashkil etish.

3. Belgilansinki:

Muvofiqlashtiruvchi kengash vazirlik va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, davlat tahliliy markazlari va ilmiy-tadqiqot muassasalarining strategik rejalashtirish va rivojlantirish sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtirish uchun masʼul boʻlgan idoralararo-kollegial organ hisoblanadi;

Muvofiqlashtiruvchi kengash faoliyatini toʻgʻri yoʻlga qoʻyish, umumiy muvofiqlashtirish hamda idoralararo hamkorlikni taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining strategik rivojlanish boʻyicha maslahatchisi tomonidan amalga oshiriladi;

Muvofiqlashtiruvchi kengash birinchi va ikkinchi darajali strategik rejalashtirish hujjatlari loyihalarini ularni qabul qilishning maqsadga muvofiqligi nuqtai nazaridan koʻrib chiqadi;

Muvofiqlashtiruvchi kengash tomonidan asosiy vazirlik va idoralar tahliliy boʻlinmalarining (departament, boshqarmalar) faoliyati muvofiqlashtiriladi;

respublikani rivojlantirish boʻyicha strategik tashabbuslar loyihalarini ishlab chiqishga jalb qilingan asosiy vazirlik va idoralar rahbarlarining birinchi oʻrinbosarlari tadqiqot markazlarini axborot-tahliliy materiallar bilan taʼminlash hamda Muvofiqlashtiruvchi kengash bilan hamkorlik qilishga masʼul boʻladi;

Muvofiqlashtiruvchi kengashning yigʻilishlari har chorakda oraliq majlislar shaklida tashkil etiladi.

4. Muvofiqlashtiruvchi kengash tuzilmasida quyidagi yoʻnalishlarga masʼul boʻlgan ishchi guruhlar 2 — 7-ilovalardagi tarkibga muvofiq tashkil qilinsin:

xavfsizlik va ijtimoiy barqarorlik;

davlat va jamiyat qurilishi;

ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish;

tashqi siyosat va xalqaro hamkorlik;

hududlarni strategik rejalashtirish va rivojlantirish;

ekologik kun tartibi, shu jumladan iqlim oʻzgarishi, suv taqchilligi masalalari.

Muvofiqlashtiruvchi kengashga ishchi guruhlar tarkibiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish vakolati berilsin.

5. Muvofiqlashtiruvchi kengash (S. Umurzakov) bir oy muddatda:

Muvofiqlashtiruvchi kengash toʻgʻrisida nizomni hamda ishchi guruhlar faoliyatini samarali tashkil etish, ularning Muvofiqlashtiruvchi kengash bilan oʻzaro hamkorligi mexanizmlarini nazarda tutuvchi tartibni tasdiqlasin;

mamlakatning ijtimoiy, siyosiy va iqtisodiy rivojlanish sohalarida strategik tahlil va tadqiqot qilishda yaxlit tizimni yoʻlga qoʻyish boʻyicha takliflar kiritsin.

6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

a) Muvofiqlashtiruvchi kengashning tahliliy faoliyatini taʼminlash yoʻnalishida:

ishchi guruhlar oʻzlari masʼul boʻlgan yoʻnalishlarda mavjud tizimli muammo va kamchiliklarni tahlil qiladi, ularni bartaraf etish boʻyicha ilmiy asoslangan xulosa va takliflarni har chorak yakuni bilan Muvofiqlashtiruvchi kengashga taqdim qiladi;

Muvofiqlashtiruvchi kengash tomonidan maʼqullangan xulosa va takliflar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga taqdim qilinadi;

b) ilmiy va amaliy tadqiqotlarni tashkil qilish boʻyicha buyurtma berish tizimini joriy qilish yoʻnalishida:

Muvofiqlashtiruvchi kengashning takliflari asosida mamlakatning ichki rivojlanishi va tashqi siyosiy faoliyatining aniq masalalari boʻyicha ilmiy va amaliy tadqiqotlarni tashkil qilish maqsadida ilmiy asoslangan va talabgir taklif va tashabbuslarni ishlab chiqqan holda buyurtma portfeli shakllantiriladi;

buyurtma portfeli asosida ilmiy va amaliy tadqiqotlarni tashkil qilish boʻyicha tadqiqot va tahliliy markazlar oʻrtasida tanlov oʻtkaziladi;

tadqiqot va tahlil ishlariga shartnoma asosida mustaqil ekspertlar va fuqarolik jamiyati vakillari, shuningdek, xorijiy olim-ekspertlarni (siyosatshunoslar, iqtisodchilar, huquqshunoslar, ekologlar va boshqalar) jalb etish uchun tadqiqot va tahliliy markazlarga grant mablagʻlari ajratiladi.

7. Adliya vazirligi ikki oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida takliflar kiritsin.

8. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchisi S.U. Umurzakov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 31-dekabrdagi PQ-467-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik rejalashtirish va rivojlanish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash

1. S.U. Umurzakov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining strategik rivojlanish boʻyicha maslahatchisi, Kengash raisi 2. E.T. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashi kotibining birinchi oʻrinbosari — Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar instituti direktori, Kengash raisi oʻrinbosari 3. M.M. Kamilov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisi oʻrinbosari — Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi rektori 4. J.A. Vahobov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisining oʻrinbosari — Markaziy Osiyo xalqaro instituti direktori 5. M.X. Raxmankulov — Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti direktori 6. Lavozimi boʻyicha — Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi direktori 7. B.B. Raxmatov — Strategik rivojlanish va islohotlar agentligi direktori 8. K.K. Mardonov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi departamenti boshligʻining birinchi oʻrinbosari 9. R.R. Mirzayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi departamenti boshligʻining oʻrinbosari 10. M.R. Abdullayev — Hisob palatasi raisining birinchi oʻrinbosari 11. Sh.A. Ayupov — Fanlar akademiyasi prezidenti 12. B.O. Saidov — tashqi ishlar vaziri 13. L.Sh. Kudratov — investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri 14. A.A. Abduxakimov — ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri 15. I.Yu. Abdurahmonov — qishloq xoʻjaligi vaziri 16. Sh.R. Xamrayev — suv xoʻjaligi vaziri 17. J.T. Mirzamahmudov — energetika vaziri 18. I.R. Maxkamov — transport vaziri 19. K.A. Sharipov — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri 20. Sh.A. Vafayev — Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi ijrochi direktori 21. N.N. Saydullayev — Markaziy bank raisining birinchi oʻrinbosari 22. U.K. Abidxadjayev — iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari — Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti direktori 23. S.A. Valiyev — Xalqaro munosabatlar axborot-tahliliy markazi direktori 24. S.S. Safoyev — Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti rektori 25. B.S. Mirzayev — “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti rektori 26. Sh.A. Nurulloyev — Markaziy Osiyo atrof-muhit va iqlim oʻzgarishini oʻrganish universiteti (Green University) rektori 27. E.S. Tulyakov — “Taraqqiyot strategiyasi” markazi ijrochi direktori 28. B.M. Bekmurodov — “Yuksalish” umummilliy harakati raisi 29. F.F. Kaimbayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi shoʻba mudiri, Kengash kotibi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 31-dekabrdagi PQ-467-son qaroriga 2-ILOVA

Xavfsizlik va ijtimoiy barqarorlik boʻyicha tahliliy va tadqiqot tuzilmalari faoliyatini tashkil qilish boʻyicha ishchi guruhi tarkibi

1. E.T. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashi kotibining birinchi oʻrinbosari, I shchi guruh rahbari 2. R.R. Mirzayev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashi kotibiyati shoʻba mudiri 3. B.S. Hamrayev — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi raisi 4. J.A. Vahobov — Markaziy Osiyo xalqaro instituti direktori 5. B.M. Bekmurodov — “Yuksalish” umummilliy harakati raisi 6. S.R. Irgashev — Afgʻoniston boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maxsus vakili 7. B.J. Aʼloyev — tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 8. B.R. Mustafayev — Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar instituti direktorining oʻrinbosari 9. Sh.N. Rahmonov — ichki ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 10. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 11. O.N. Qudratov — ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirining birinchi oʻrinbosari 12. Lavozimi boʻyicha — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari 13. O.A. Pekos — raqamli texnologiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari 14. D.T. Sultanov — sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari vazifasini bajaruvchi 15. M.A. Omarov — transport vazirining birinchi oʻrinbosari 16. B.R. Mamatkarimov — energetika vazirining birinchi oʻrinbosari 17. M.I. Atayev — Strategik tahlil va istiqbolni belgilash oliy maktabi boshligʻi 18. M.F. Aslanov — Progressiv islohotlar markazi direktori 19. N.X. Raximova — “Ijtimoiy fikr” Respublika jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi direktori 20. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining hamda viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 31-dekabrdagi PQ-467-son qaroriga 3-ILOVA

Davlat va jamiyat qurilishi boʻyicha tahliliy va tadqiqot tuzilmalari faoliyatini tashkil qilish boʻyicha ishchi guruhi tarkibi

1. M.X. Raxmankulov — Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti direktori, Ishchi guruh rahbari 2. A.N. Karimov — adliya vaziri oʻrinbosari 3. A.Z. Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori 4. A.Sh. Bekmurodov — Davlat boshqaruvi akademiyasi rektori 5. M.M. Kamilov — Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi rektori 6. A.I. Toshpulatov — Parlament tadqiqotlari instituti direktori 7. Lavozimi boʻyicha — Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti direktori 8. X.S. Asadov — Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi direktori oʻrinbosari 9. E.S. Tulyakov — “Taraqqiyot strategiyasi” markazi ijrochi direktori

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 31-dekabrdagi PQ-467-son qaroriga 4-ILOVA

Ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish boʻyicha tahliliy va tadqiqot tuzilmalari faoliyatini tashkil qilish boʻyicha ishchi guruhi tarkibi

1. O.A. Xakimov — Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi direktori, Ishchi guruh rahbari 2. N.N. Saydullayev — Markaziy bank raisining birinchi oʻrinbosari 3. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 4. N.Q. Xolmurodov — investitsiya, sanoat va savdo vazirining birinchi oʻrinbosari 5. M.A. Omarov — transport vazirining birinchi oʻrinbosari 6. B.R. Mamatkarimov — energetika vazirining birinchi oʻrinbosari 7. O.Z. Nasritdinxodjayev — togʻ-kon sanoati va geologiya vazirining birinchi oʻrinbosari 8. Lavozimi boʻyicha — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining birinchi oʻrinbosari 9. D.T. Sultanov — sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari vazifasini bajaruvchi 10. Sh.A. Karimov — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari 11. Sh.X. Daliyev — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari 12. A.B. Tadjixanov — madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari 13. M.M. Mirzayev — Soliq qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari 14. I.M. Muxtorov — Bojxona qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari 15. A.U. Qayumov — Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 16. N.D. Xusanov — Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari 17. T.Z. Teshabayev — Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti rektori

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 31-dekabrdagi PQ-467-son qaroriga 5-ILOVA

Tashqi siyosat va xalqaro hamkorlik boʻyicha tahliliy va tadqiqot tuzilmalari faoliyatini tashkil qilish boʻyicha ishchi guruhi tarkibi

1. S.A. Valiyev — Xalqaro munosabatlar axborot-tahliliy markazi direktori, Ishchi guruh rahbari 2. A.I. Neʼmatov — Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar instituti direktorining birinchi oʻrinbosari 3. N.Q. Xolmurodov — investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining birinchi oʻrinbosari 4. M.M. Kamilov — Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi rektori 5. V.Yo. Ergashev — Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti direktori oʻrinbosari 6. Sh.M. Fayziyev — Markaziy Osiyo xalqaro instituti direktori oʻrinbosari 7. A.A. Umarov — Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti birinchi prorektori 8. Sh.M. Abdullayev — Istiqbolli xalqaro tadqiqotlar instituti direktori 9. B.M. Bekmurodov — “Yuksalish” umummilliy harakati raisi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 31-dekabrdagi PQ-467-son qaroriga 6-ILOVA

Hududlarni strategik rejalashtirish va rivojlantirish boʻyicha tahliliy va tadqiqot tuzilmalari faoliyatini tashkil qilish boʻyicha ishchi guruhi

1. U.K. Abidxadjayev — Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti direktori, Ishchi guruh rahbari 2. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining birinchi oʻrinbosari 4. M.A. Omarov — transport vazirining birinchi oʻrinbosari 5. B.R. Mamatkarimov — energetika vazirining birinchi oʻrinbosari 6. F.R.Xamidova — togʻ-kon sanoati va geologiya vazirining birinchi oʻrinbosari 7. O.A. Pekos — raqamli texnologiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari 8. A.M. Qosimov — qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 9. Lavozimi boʻyicha — suv xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari 10. M.Sh. Istamov — adliya vaziri oʻrinbosari 11. N.D. Xusanov — Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari 12. F.J. Pulatov — Kadastr agentligi direktori 13. A.X. Suvankulov — “Oʻzsuvtaʼminot” AJ raisi v.b. 14. D.A. Vaxobov — Savdo-sanoat palatasi raisi 15. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining hamda viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 31-dekabrdagi PQ-467-son qaroriga 7-ILOVA

Ekologik kun tartibi, shu jumladan iqlim oʻzgarishi, suv taqchilligi masalalari boʻyicha tahliliy va tadqiqot tuzilmalari faoliyatini tashkil qilish boʻyicha ishchi guruhi tarkibi

1. J.Sh. Salixov — Markaziy Osiyo atrof-muhit va iqlim oʻzgarishini oʻrganish universiteti (Green University) rektori, Ishchi guruh rahbari 2. O.N. Qudratov — ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirining birinchi oʻrinbosari 3. B.R. Mamatkarimov — energetika vazirining birinchi oʻrinbosari 4. O.Z. Nasritdinxodjayev — togʻ-kon sanoati va geologiya vazirining birinchi oʻrinbosari 5. D.T. Sultanov — sogʻliqni saqlash vazirining birinchi oʻrinbosari vazifasini bajaruvchi 6. T.N. Butunbayev — suv xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari 7. A.M. Qosimov — qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 8. B.S. Mirzayev — “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti rektori

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2024-yil 31-dekabr,

PQ-467-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.01.2025-y., 07/25/467/0001-son; 11.09.2025-y., 06/25/164/0821-son; 01.11.2025-y., 06/25/201/1000-son; 22.11.2025-y., 06/25/223/1076-son)

lex.uz