📅 2024-yil 26-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 26-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 26 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 декабря 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 December 2024 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
РЎЙХАТИ
Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларнинг қонунчиликка номувофиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилаётган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг раиси томонидан 1998 йил 13 августда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси конлари, фойдали қазилмалари ва техноген тузилмаларининг келиб чиқиши бўйича давлат кадастрини юритиш тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома (рўйхат рақами 531, 1998 йил 12 ноябрь).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори томонидан 1999 йил 30 июлда тасдиқланган Депозитарийнинг фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 809, 1999 йил 31 август).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2003 йил 22 январдаги 2003-1-сон «Депозитарий фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 809-1, 2003 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 4-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 20 февралдаги 2004-04-сон «Депозитарий фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 809-2, 2004 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 13-сон, 156-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 26 ноябрдаги 2008-38-сон «Депозитарий фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 809-3, 2008 йил 19 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 531-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 20 июлдаги 2010-13-сон «Депозитарийнинг фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 809-4, 2010 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 268-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 28 августдаги 2011-14-сон «Депозитарийнинг фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 809-5, 2011 йил 26 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 405-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2013 йил 4 декабрдаги 2013-10-сон «Депозитарийнинг фаолиятини амалга оширишга доир талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 809-6, 2013 йил 18 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 674-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2001 йил 5 апрелдаги 2 ва 33-сон «Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1026, 2001 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 7-сон).
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 9-2019/к/қ ва 32-сон «Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1026-1, 2019 йил 30 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/1026-1/3676-сон).
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 31-2022/ҚҚ ва 57-сон «Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1026-2, 2022 йил 10 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/1026-2/1009-сон).
12. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил 29 сентябрдаги 299-сон «Ўзбекистон Республикаси чегара зонасига яшаш учун келган фуқароларни рўйхатга олиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1089, 2001 йил 29 ноябрь).
13. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2002 йил 22 ноябрдаги 178-сон «Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда автотранспорт воситалари ҳаракат мунтазамлигини аниқлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1194, 2002 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 23-24-сон).
14. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2006 йил 19 майдаги 49-сон «Шаҳарлараро, шаҳар атрофи ва шаҳар ҳудудида қатновчи автотранспорт воситаларининг мунтазамлигини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1194-1, 2006 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 215-модда).
15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2003 йил 22 сентябрдаги 58 ва 116-сон «Ходимлар сонини тартибга солиш ва бошқарув таркибини таъминлаш учун харажатларни мақбуллаш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1288, 2003 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон).
16. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2012 йил 11 апрелдаги 18 ва 37-сон «Давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг техник, хизматчи ва бошқарув ходимлар сони нисбатининг чекланган методика нормативига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1288-1, 2012 йил 19 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 186-модда).
17. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2012 йил 20 сентябрдаги 59-СП ва 73-сон «Давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг техник, хизматчи ва бошқарув ходимларининг лавозимлари номенклатурасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1288-2, 2012 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 462-модда).
18. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2015 йил 22 декабрдаги 59-қ/қ ва 109-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари лавозимлари рўйхатига ҳамда Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сони нисбатининг нормативларини белгилаш услубиётига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1288-3, 2015 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 657-модда).
19. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 27 апрелдаги 14-К/К ва 88-сон «Ходимлар сонини тартибга солиш ва бошқарув таркибини таъминлаш учун харажатларни мақбуллаш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1288-4, 2018 йил 14 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 10/18/1288-4/1221-сон).
20. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2003 йил 30 декабрдаги 70-сон «Темир йўл транспорти ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1298, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 34-модда).
21. «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Молия вазирлигининг 2004 йил 16 июндаги 18, 85-сон «Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1385, 2004 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 327-модда).
22. «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 4 февралдаги 1, 9-сон «Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1385-1, 2008 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 47-модда).
23. «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 21 июлдаги 137, 67-сон «Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1385-2, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 416-модда).
24. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2005 йил 26 августдаги 97-сон «Автомобил ва дарё транспорти ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1511, 2005 йил 8 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34 — 36-сон, 269-модда).
25. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматининг 2006 йил 12 майдаги 6, 3, 1/4-528, 47-сон «Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1593, 2006 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 257-модда).
26. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматининг 2017 йил 21 августдаги 25, 38, 8, 99-сон «Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 17-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1593-1, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1593-1/0087-сон).
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 декабрь,
33-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
ROʻYXATI
Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son “Vazirliklar va idoralar meʼyoriy hujjatlarining qonuniyligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni tayyorlash va qabul qilish qoidalariga (roʻyxat raqami 2565, 2014-yil 28-fevral) muvofiq buyuraman:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonunining 8-moddasiga asosan davlat hokimiyati va boshqaruv organlarining hujjatlari davlat tilida qabul qilinishi va eʼlon etilishi kerakligi;
Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son qarori bilan tasdiqlangan Vazirliklar va idoralar tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni huquqiy ekspertizadan va davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga asosan Adliya vazirligi vazirlik va idoralarning qonunchilikka nomuvofiq boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarini Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar davlat reyestridan chiqarishga haqli ekanligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan ilovaga muvofiq chiqarilsin.
3. Mazkur buyruq 2025-yil 1-apreldan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 26-dekabrdagi 33-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestridan chiqarilayotgan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi geologiya va mineral resurslar davlat qoʻmitasining raisi tomonidan 1998-yil 13-avgustda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi konlari, foydali qazilmalari va texnogen tuzilmalarining kelib chiqishi boʻyicha davlat kadastrini yuritish toʻgʻrisidagi vaqtinchalik yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 531, 1998-yil 12-noyabr).
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi raisining oʻrinbosari, Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktori tomonidan 1999-yil 30-iyulda tasdiqlangan Depozitariyning faoliyatini amalga oshirishga doir talablar toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 809, 1999-yil 31-avgust).
3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2003-yil 22-yanvardagi 2003-1-son “Depozitariy faoliyatini amalga oshirishga doir talablar toʻgʻrisida nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 809-1, 2003-yil 22-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining normativ hujjatlari axborotnomasi, 2003-y., 4-son).
4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2004-yil 20-fevraldagi 2004-04-son “Depozitariy faoliyatini amalga oshirishga doir talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 809-2, 2004-yil 29-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 13-son, 156-modda).
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2008-yil 26-noyabrdagi 2008-38-son “Depozitariy faoliyatini amalga oshirishga doir talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 809-3, 2008-yil 19-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 52-son, 531-modda).
6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2010-yil 20-iyuldagi 2010-13-son “Depozitariyning faoliyatini amalga oshirishga doir talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 809-4, 2010-yil 5-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 31-son, 268-modda).
7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2011-yil 28-avgustdagi 2011-14-son “Depozitariyning faoliyatini amalga oshirishga doir talablar toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 809-5, 2011-yil 26-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 39-son, 405-modda).
8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat raqobat qoʻmitasi huzuridagi qimmatli qogʻozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi bosh direktorining 2013-yil 4-dekabrdagi 2013-10-son “Depozitariyning faoliyatini amalga oshirishga doir talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 809-6, 2013-yil 18-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 51-son, 674-modda).
9. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi va Moliya vazirligining 2001-yil 5-apreldagi 2 va 33-son “Uchquduq, Zarafshon, Nurobod shaharlari va shahar tipidagi Zafarobod posyolkasi budjet muassasalari va tashkilotlari xodimlariga muayyan davr ishlaganlik uchun oylik toʻlovlar toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1026, 2001-yil 13-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2001-y., 7-son).
10. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va Moliya vazirligining 2019-yil 15-avgustdagi 9-2019/k/q va 32-son “Uchquduq, Zarafshon, Nurobod shaharlari va shahar tipidagi Zafarobod posyolkasining budjet tashkilotlari va muassasalari xodimlariga muayyan davr ishlaganlik uchun oylik toʻlovlar toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1026-1, 2019-yil 30-avgust) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.08.2019-y., 10/19/1026-1/3676-son).
11. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va Moliya vazirligining 2022-yil 20-oktabrdagi 31-2022/QQ va 57-son “Uchquduq, Zarafshon, Nurobod shaharlari va shahar tipidagi Zafarobod posyolkasining budjet tashkilotlari va muassasalari xodimlariga muayyan davr ishlaganlik uchun oylik toʻlovlar toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1026-2, 2022-yil 10-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.11.2022-y., 10/22/1026-2/1009-son).
12. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2001-yil 29-sentabrdagi 299-son “Oʻzbekiston Respublikasi chegara zonasiga yashash uchun kelgan fuqarolarni roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1089, 2001-yil 29-noyabr).
13. Oʻzbekiston avtomobil va daryo transporti agentligi boshligʻining 2002-yil 22-noyabrdagi 178-son “Shahar, shahar atrofi va shaharlararo yoʻnalishlarda avtotransport vositalari harakat muntazamligini aniqlash boʻyicha yoʻriqnomani tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1194, 2002-yil 17-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2002-y., 23-24-son).
14. Oʻzbekiston avtomobil va daryo transporti agentligi boshligʻining 2006-yil 19-maydagi 49-son “Shaharlararo, shahar atrofi va shahar hududida qatnovchi avtotransport vositalarining muntazamligini aniqlash boʻyicha yoʻriqnomaga oʻzgartish kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1194-1, 2006-yil 7-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 23-son, 215-modda).
15. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi hamda Moliya vazirligining 2003-yil 22-sentabrdagi 58 va 116-son “Xodimlar sonini tartibga solish va boshqaruv tarkibini taʼminlash uchun xarajatlarni maqbullash boʻyicha normativ hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1288, 2003-yil 9-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining normativ hujjatlari axborotnomasi, 2003-y., 23-son).
16. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi hamda Moliya vazirligining 2012-yil 11-apreldagi 18 va 37-son “Davlat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlarining texnik, xizmatchi va boshqaruv xodimlar soni nisbatining cheklangan metodika normativiga oʻzgartirish kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1288-1, 2012-yil 19-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 16-son, 186-modda).
17. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi hamda Moliya vazirligining 2012-yil 20-sentabrdagi 59-SP va 73-son “Davlat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlarining texnik, xizmatchi va boshqaruv xodimlarining lavozimlari nomenklaturasiga oʻzgartirish kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1288-2, 2012-yil 27-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 39-son, 462-modda).
18. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi hamda Moliya vazirligining 2015-yil 22-dekabrdagi 59-q/q va 109-son “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining boshqaruv, xizmat koʻrsatuvchi va texnik xodimlari lavozimlari roʻyxatiga hamda Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining boshqaruv, xizmat koʻrsatuvchi va texnik xodimlari soni nisbatining normativlarini belgilash uslubiyotiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1288-3, 2015-yil 30-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 52-son, 657-modda).
19. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Moliya vazirligining 2018-yil 27-apreldagi 14-K/K va 88-son “Xodimlar sonini tartibga solish va boshqaruv tarkibini taʼminlash uchun xarajatlarni maqbullash boʻyicha normativ hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1288-4, 2018-yil 14-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.05.2018-y., 10/18/1288-4/1221-son).
20. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2003-yil 30-dekabrdagi 70-son “Temir yoʻl transporti xodimlari uchun maxsus kiyim, maxsus poyabzal va boshqa yakka tartibda himoyalanish vositalarini bepul berishning namunaviy meʼyorlarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1298, 2004-yil 20-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 3-son, 34-modda).
21. “Oʻzbekkino” milliy agentligi va Moliya vazirligining 2004-yil 16-iyundagi 18, 85-son “Yillik ishlab chiqarish hajmlarini shakllantirish, moliyalashtirish hamda ajratilgan mablagʻlar maqsadli va samarali sarflanishini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1385, 2004-yil 16-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 28-son, 327-modda).
22. “Oʻzbekkino” milliy agentligi va Moliya vazirligining 2008-yil 4-fevraldagi 1, 9-son “Yillik ishlab chiqarish hajmlarini shakllantirish, moliyalashtirish hamda ajratilgan mablagʻlar maqsadli va samarali sarflanishini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1385-1, 2008-yil 19-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 8-9-son, 47-modda).
23. “Oʻzbekkino” milliy agentligi va Moliya vazirligining 2015-yil 21-iyuldagi 137, 67-son “Yillik ishlab chiqarish hajmlarini shakllantirish, moliyalashtirish hamda ajratilgan mablagʻlar maqsadli va samarali sarflanishini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1385-2, 2015-yil 5-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 31-son, 416-modda).
24. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2005-yil 26-avgustdagi 97-son “Avtomobil va daryo transporti xodimlari uchun maxsus kiyim, maxsus poyabzal va boshqa yakka tartibda himoyalanish vositalarini bepul berishning namunaviy meʼyorlarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1511, 2005-yil 8-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 34 — 36-son, 269-modda).
25. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Milliy xavfsizlik xizmatining 2006-yil 12-maydagi 6, 3, 1/4-528, 47-son “Davlatga yetkazilgan zarar uchun harbiy xizmatchilarning moddiy javobgarligi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 1593, 2006-yil 5-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 27-son, 257-modda).
26. Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Milliy xavfsizlik xizmatining 2017-yil 21-avgustdagi 25, 38, 8, 99-son “Davlatga yetkazilgan zarar uchun harbiy xizmatchilarning moddiy javobgarligi toʻgʻrisidagi Vaqtinchalik nizomning 17-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 1593-1, 2017-yil 10-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 11.10.2017-y., 10/17/1593-1/0087-son).
Vazir A. TASHKULOV
Toshkent sh.,
2024-yil 26-dekabr,
33-mh-son