UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 27 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПАСПОРТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини қонунчиликка мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қонунчиликка мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Кўчирма.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида :

а) 2-иловада :

8-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Давлат акция пакетлари хорижий инвесторларга «Тошкент» РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотилиши ва улар бўйича тўловлар шартномада белгиланган валютада амалга оширилиши мумкин»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулк ва молиявий мажбуриятларини инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида эмитентга ёзма талабнома юборилади»;

24-бандда :

биринчи хатбошидаги «Хатловдан» сўзи «Инвентаризациядан» сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Давлат акцияларини хусусийлаштиришга тайёрлашда Эмитент раҳбари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Агентлик томонидан белгиланган шаклга мувофиқ, Эмитент раҳбари томонидан тасдиқланган асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари;

кўчмас мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

Эмитент раҳбари томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), таркибий бўлинмалари ва коммуникация тармоқлари тўғрисидаги маълумотлар;

корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнининг технологик ва экологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик хулосалари, шунингдек корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан комплекс таҳлилий ҳисоботи;

Эмитентнинг молиявий ҳисоботлари ва ўтган ҳисобот йили натижалари тўғрисидаги аудиторлик хулосаси;

давлат акцияларини хусусийлаштиришнинг танланган усулига мувофиқ бошқа ҳужжатлар»;

27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилганда ҳамда баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда давлат акцияларини баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди»;

40 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«40 1 . Давлат акциялари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги электрон аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланишини назарда тутувчи биржа битими тузилиб, харид тўловлари биржа битими тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур битим тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат акциялари мустасно.

Бунда харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади»;

93-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«тузилган шартнома доирасида юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомилини амалга ошириш»;

тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

96-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«96. Давлат акцияларини сотишда юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомили амалга оширилади.

Медиатив келишувга эришилмаган тақдирда, низолар ва даъволар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади»;

1-илованинг 2-босқичи «Тадбирлар» устунининг 1 ва 2-бандларидаги тегишли келишикдаги «хатлов» сўзлари тегишли келишикдаги «инвентаризация» сўзлари билан алмаштирилсин;

4 — 9-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 3-иловада :

15-банддаги «хатловдан» сўзи «инвентаризациядан» сўзи билан алмаштирилсин;

16-бандда :

биринчи хатбошидаги «Хатловдан» сўзи «Инвентаризациядан» сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Давлат улушини хусусийлаштиришга тайёрлашда жамият раҳбари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Агентлик томонидан белгиланган шаклга мувофиқ, жамият раҳбари томонидан тасдиқланган асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари;

кўчмас мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

жамият раҳбари томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), таркибий бўлинмалари ва коммуникация тармоқлари тўғрисидаги маълумотлар;

корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнининг технологик ва экологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган аудиторлик хулосалари, шунингдек корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан комплекс таҳлилий ҳисоботи;

жамиятнинг молиявий ҳисоботлари ва ўтган ҳисобот йили натижалари тўғрисидаги аудиторлик хулосаси;

давлат улушини хусусийлаштиришнинг танланган усулига мувофиқ бошқа ҳужжатлар»;

78-банднинг еттинчи хатбошиси «низоларни ҳал қилиш тартиби,» сўзларидан кейин «юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомилини амалга ошириш,» сўзлари билан тўлдирилсин;

85-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«85. Давлат улушлари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги ёзма (электрон) аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланишини назарда тутувчи олди-сотди шартномаси тузилиб, харид тўловлари шартнома тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур шартнома тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат улушлари мустасно.

Бунда харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади»;

99-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«99. Давлат улушларини савдоларда сотишда юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомили амалга оширилади.

Медиатив келишувга эришилмаган тақдирда низолар ва даъволар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади»;

1-илованинг 2-босқичи «Тадбирлар» устуни биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «хатловдан» сўзи «инвентаризациядан» сўзи билан алмаштирилсин;

4 — 9-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 4-иловада :

15-банддаги «хатловдан» сўзи «инвентаризациядан» сўзи билан алмаштирилсин;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг инвентаризациядан ўтказилишини ташкил этиш ва ўтказиш Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўтказилган инвентаризация якунларига кўра Агентлик томонидан тасдиқланган шакллар бўйича тегишли инвентаризациядан ўтказиш далолатномалари тузилади ҳамда балансда сақловчининг раҳбари томонидан имзоланади»;

22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «хатловдан» сўзи «инвентаризациядан» сўзи билан алмаштирилсин;

29-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва риелторлик ташкилоти ўртасида» сўзлари «билан» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги III 1 бўлим билан тўлдирилсин:

« III 1 . Ижарачи томонидан давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш тартиби

29 1 . Сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти ижарага берилган бўлса, ушбу объектнинг ижарачиси мазкур Низомнинг 29 2 -бандидаги талабларга мос келганда тўғридан-тўғри олди-сотди шартномасини тузиш орқали сотиб олиш мумкин.

29 2 . Давлат кўчмас мулк объекти қуйидаги талабларнинг барчасини бажарган ижарачига олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқи берилади:

2024 йил 1 январга қадар тузилган ижара шартномалари бўйича ижарага олганига камида беш йил бўлганда;

ижара шартномаси «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали тузилганда;

объектда капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, теварак-атрофини ободонлаштириш ва бино-иншоотларни турли даражада яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилганда;

ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб келинганда.

29 3 . Давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич баҳоси белгиланган тартибда аниқлангандан кейин уч кун муддатда, сотувчи ушбу давлат кўчмас мулк объектини ижарага олган ижарачини ёзма равишда (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган, шу жумладан электрон почтадан буюртма хат орқали) хабардор қилади.

29 4 . Ижарачи томонидан давлат кўчмас мулк объектини тўғридан-тўғри сотиб олиш истагини билдирилган тақдирда, ўн кун муддатда ижара шартномасида назарда тутилган ҳолда ижарага берувчининг ёзма розилигига асосан ижара олинган давлат кўчмас мулк объектини капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, объектга бириктирилган ер майдони доирасида теварак-атрофини ободонлаштириш бўйича ишларни амалга оширилганлиги тўғрисида назорат ўлчови натижаларини сотувчига тақдим этади.

29 5 . Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, сотувчи томонидан беш кун муддатда ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ аниқланадиган нархидан ижара даврида киритилган инвестицияларни чегириб ташлаш ҳисобига мазкур объектни шаклланган қийматда ижарачига таклиф этади.

Ижарачи, сотувчининг таклифи берилгандан сўнг, 20 кундан ошмаган муддатда объектни сотиб олишини тасдиқлаши ҳақидаги маълумотни ҳамда ижара даврида ижарачи томонидан кўчмас мулк объектига қилинган харажатларини тасдиқловчи мустақил аудиторлик ташкилоти ҳисоботини тақдим этади.

Бунда:

давлат кўчмас мулк объектининг ижарачисига унинг ижара даврида фойдаланилган қисмига мос қисми таклиф этилади, бир объектдан (унинг қисмларидан) бир неча ижарачи фойдаланган тақдирда, уларнинг ҳар бирига объектнинг ўзлари томонидан фойдаланган қисми (ушбу қисмларнинг ҳар биридан мустақил фойдаланиш имкониятини назарда тутган ҳолда) таклиф этилади;

давлат кўчмас мулк объектининг ижарачиси жами майдоннинг 50 фоиз ёки ундан ортиқ қисмидан ижара асосида фойдаланган тақдирда, унда ижарачи объектни тўлиқ ҳолда сотиб олиш таклифини сотувчига бериши, сотувчи томонидан эса объект унинг ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ аниқланадиган нархидан ижара даврида киритилган инвестицияларни чегириб ташлаш орқали шаклланган қийматда тўлиқ ҳолда сотиш таклиф этилиши мумкин;

объектга қилинган харажатларнинг аудиторлик ташкилоти томонидан аниқланган қийматидан давлат кўчмас мулки объектининг ажратиб бўлмайдиган таркибий қисми ҳисобланмайдиган мол-мулклар қиймати чиқариб ташланиши лозим;

объектнинг ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ аниқланадиган нархидан ижара даврида қилинган харажатларнинг аудиторлик ташкилоти томонидан аниқланган қийматини чегиришда аввал ижарачига ижара ҳақи юзасидан берилган чегирмалар қиймати инобатга олиниши лозим.

29 6 . Ижарачи томонидан давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишни рад этган ёки ижарачи хабардор қилинган кундан бошлаб ўн иш куни муддатида Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармасининг мурожаатига жавоб бермаган ёхуд ўн кун муддатда олди-сотди шартномасини тузмаган тақдирда ушбу давлат кўчмас мулк объекти мазкур Низом билан белгиланган тартибда оммавий савдоларга чиқарилади.

Давлат кўчмас мулки объектини (унинг қисмларини) ижарачи (ижарачилар) томонидан сотиб олиниши эҳтимолини инобатга олган ҳолда, сотувчи объект қийматини тўлиқ ҳолда ҳамда ижара асосида фойдаланилаётган қисми (қисмлари)ни қийматини алоҳида кўрсатган ҳолда аниқланишини таъминлайди.

Ижарачи ижара асосида давлат кўчмас мулки объектининг тўлиқ майдонидан фойдаланмаган ва фақат ўзи томонидан фойдаланилган қисмини сотиб олиш истагини билдирган тақдирда, сотувчи томонидан давлат кўчмас мулки объектининг тегишли қисмлари бўйича алоҳида кадастр ҳужжатлари белгиланган тартибда шакллантирилади ва кейин сотилиши таъминланади»;

83-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «низоларни ҳал қилиш тартиби» сўзлари «олди-сотди шартномаси доирасида юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомилини амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

90-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«90. Давлат кўчмас мулк объектлари харидорнинг чегирмани бериш ҳақидаги ёзма (электрон) аризасига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари бир ой муддатда тўланишини назарда тутувчи олди-сотди шартномаси тузилиб, харид тўловлари шартнома тузилган кундан бошлаб бир ой давомида тўланган тақдирда, харидорга харид суммасидан мазкур шартнома тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади, бундан чегирма қўлланилмаслик шарти билан сотилган, шунингдек бошланғич нархи пасайтирилган ҳолда сотилган давлат кўчмас мулк объектлари мустасно.

Бунда харидорга сотиб олиш тўловларини мазкур чегирмани қўллаган ҳолда тўлаш имкони берилади»;

107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«107. Давлат кўчмас мулк объектларини савдоларда сотишда юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда медиация тартиб-таомили амалга оширилади.

Медиатив келишувга эришилмаган тақдирда, низолар ва даъволар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади»;

1-илованинг 2-босқичида:

«Субъектлар» устунидан «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

«Тадбирлар» устунининг биринчи — учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тасдиқланган Дастурга мувофиқ давлат кўчмас мулки объектини инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юбориш.

Давлат кўчмас мулк объектининг мол-мулкини инвентаризациясини ташкил қилиш ва ўтказиш, балансда сақловчи томонидан инвентаризациядан ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.

Балансда сақловчи томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқиш»;

«Бажариш муддатлари» устунининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Беш иш куни»;

4 — 9-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида» 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Низом банкларга ҳамда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди»;

33-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигидан» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 514-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ДЙҲХХ ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи;

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасининг (Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратилиши белгиланган қисмининг) 1,5 фоизи;

автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан тушадиган маблағлар.

Белгилансинки, Жамғарма маблағлари фақат қуйидагилар учун мақсадли сарфланади:

ДЙҲХХ ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш;

Маъмурий амалиёт маркази ва унинг филиаллари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини молиялаштириш ҳамда уларни рағбатлантириш;

ДЙҲХХ моддий-техник базасини ривожлантириш ва қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланиш».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорида :

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ЯММТ» ИДАКдан туманларда (шаҳарларда) фойдаланиш бўйича маслаҳатчи мутахассисларнинг функциялари туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари мутахассислари томонидан амалга оширилади»;

в) 1-иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом»;

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида ходимлар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини электрон шаклда тузиш (кейинги ўринларда — электрон меҳнат шартномалари), уларга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаларини рўйхатга олиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди»;

2-бандда :

иккинчи хатбоши «у орқали» сўзларидан кейин «тузилган» сўзи билан тўлдирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш — меҳнат ҳақидаги қонунчилик талабларига мувофиқ иш берувчи билан ходим ўртасида тузилган қоғоз шаклдаги меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга киритиш жараёни;

ходимнинг электрон меҳнат дафтарчаси — жисмоний шахснинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон ҳужжат бўлиб, у меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан электрон шаклда тузилганлиги ёки қоғоз шаклидаги меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги, ўзини ўзи банд қилганлиги, ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг жамоат ишларига жалб қилинганлиги, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетаётган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ тўғрисидаги маълумотлар асосида «ЯММТ» ИДАКда шакллантирилади, шунингдек, унда ходим тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, маълумоти, касби, мутахассислиги), ишга жойлашиш даврлари (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш), ҳисобланган иш ҳақи, шунингдек, жисмоний шахснинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади»;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«иш берувчининг шахсий кабинети — рўйхатдан ўтган иш берувчиларга ходимлар билан электрон меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаларини, уларни бекор қилишни, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, иш ўринлари, бўш иш ўринлари ва ходимлар ҳақидаги маълумотларни киритиш имконини берувчи «ЯММТ» ИДАКнинг ёпиқ бўлими»;

тўққизинчи хатбоши «жисмоний шахсларга ўзларининг» сўзларидан кейин «электрон меҳнат шартномаларини имзолаш, улардан нусха олиш,» сўзлари билан тўлдирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқланадиган маълумотлар — «ЯММТ» ИДАКка иш берувчининг «Ташкилот кабинети» орқали, жисмоний шахснинг шахсий кабинети орқали киритиладиган барча маълумотларнинг тўғрилиги ва шаффофлигига улар томонидан электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёрдамида қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланадиган электрон маълумотлар»;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«электрон меҳнат шартномаси — ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи, қонунчиликда белгиланган тартибда «ЯММТ» ИДАКда тузилган ҳамда ЭРИ ёрдамида тасдиқланган ёзма меҳнат шартномаси»;

3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Меҳнат муносабатларини, шу жумладан, электрон меҳнат шартномаларини тузиш, уларни бекор қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда ҳамда қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаларини, уларни бекор қилишни ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир, Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги, шунингдек, штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно»;

6-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. «ЯММТ» ИДАКда электрон меҳнат шартномаларини тузиш (бекор қилиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш) иш берувчи томонидан амалга оширилади, қоғоз шаклидаги меҳнат шартномасини (бекор қилишни, ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни) рўйхатдан ўтказиш функцияси раҳбар ёки у томонидан белгиланган бошқа шахсга юкланиши мумкин»;

23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Электрон меҳнат шартномаси тузилгунига қадар ёки қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилгунигача янги киритилган иш ўрнининг мақоми автоматик равишда бўш иш ўрни деб белгиланади.

24. Иш ўрни тўғрисида маълумот киритилганидан сўнг электрон меҳнат шартномаси тузишга ёки қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади»;

қуйидаги мазмундаги 3 1 -боб билан тўлдирилсин:

« 3 1 -боб. Электрон меҳнат шартномасини тузиш

24 1 . Электрон меҳнат шартномалари иш берувчи ва ходим ўртасида «ЯММТ» ИДАКда тузилади.

24 2 . «ЯММТ» ИДАКда электрон меҳнат шартномалари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш берувчи томонидан шакллантирилади ва тарафлар ўртасидаги келишувга кўра ЭРИ ёрдамида имзоланади.

Бунда иш берувчи ва ходим ўртасида имзоланган электрон меҳнат шартномасини ходим ўзининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин»;

25-банд «Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган» сўзларидан кейин «қоғоз шаклидаги» сўзлари билан тўлдирилсин;

26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Иш берувчи қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаси тўғрисида киритилган маълумотларни ЭРИ ёрдамида тасдиқлайди. Меҳнат шартномаси тўғрисида киритилган маълумотлар иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмаган тақдирда, меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган деб ҳисобланади»;

5-боб номи ва 29-банддаги «битимни» сўзи «келишувни» сўзи билан алмаштирилсин;

30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Меҳнат шартномасига қўшимча келишув бўйича киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Меҳнат шартномасига қўшимча келишув иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатдан ўтказилган тақдирда, қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилмаган ҳисобланади»;

32-банддаги «битимга» сўзи «келишувга» сўзи билан алмаштирилсин;

41-банд «иш ўрнига» сўзларидан кейин «электрон меҳнат шартнома тузилмаган ёки қоғоз шаклидаги» сўзлари билан тўлдирилсин;

43-банд «бўш иш ўрнига» сўзларидан кейин «электрон меҳнат шартнома тузилмаган ёки қоғоз шаклидаги» сўзлари билан тўлдирилсин;

45-банддаги «Иш ўрни меҳнат шартномаси» сўзлари «Иш ўрни электрон меҳнат шартнома тузилмаган ёки қоғоз шаклидаги меҳнат шартномаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

52-банднинг учинчи хатбошисидаги «тузилган» сўзи «электрон меҳнат шартномаси тузилганидан сўнг ёки қоғоз шаклида тузилган» сўзлари билан алмаштирилсин;

58-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг :

3-босқич:

«Ҳаракатлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Электрон меҳнат дафтарчасида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, уларни бекор қилиш ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, қоғоз шаклидаги меҳнат шартномасини тузишни, уларни бекор қилишни ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда шакллантириш»;

«Муддатлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Электрон меҳнат шартномаси тузилгандан ёки қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг»;

изоҳдаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-илова номидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорида :

а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «2025» рақами «2026» рақами билан алмаштирилсин;

б) 12 — 29 иловаларнинг «Илмий ходимларнинг штат бирлигидаги сони» устунида:

«2023-2024 йй.» кичик устуни «2023 — 2025 йй.» кичик устуни билан алмаштирилсин;

«2025 йилдан бошлаб» кичик устуни «2026 йилдан бошлаб» кичик устуни билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида :

а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини фақат белгиланган тартибда тегишли сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида амалга ошириш мумкин, ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;

б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади»;

иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорида :

а) 1-илованинг 7-бандида :

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан олинган маълумотлар»;

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 2-иловада :

19-бандда :

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича аниқланган қалбаки ва контрафакт ҳолатлар ҳамда маркировкалаш қоидалари бузилганлиги юзасидан текширувларни тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда ўтказиш;

мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувларини ўтказиш»;

олтинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

57-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«солиқ инспекторлари томонидан ўз хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича қалбаки ва контрафакт ҳолатлар ҳамда маркировкалаш қоидалари бузилганлиги аниқланганда»;

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

95-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалардан фойдаланмаган ҳолда, товар сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлик субъектлари шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади;

икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик солиқ текшируви якунлангач бир ойдан кейин қайта такрорланганда, тадбиркорлик субъектлари хабардор қилинмасдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил текшириш кунида хабардор қилинган ҳолда солиқ текшируви тайинланади;

мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари орасидан ҳар бир ҳудуд кесимида ҳар чоракда инсон омилисиз автоматик тарзда камида 10 фоизи танлаб олинади ва уларда назорат тадбирлари ўтказилади.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган субъектлар фаолияти кейинги уч чорак давомида назорат қилиб борилади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 4 майдаги 273-сон қарорида :

а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «2025» рақами «2026» рақами билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг «Илмий ходимлар штат бирликлари сони» устунида:

«2023-2024 йй.» кичик устуни «2023 — 2025 йй.» кичик устуни билан алмаштирилсин;

«2025 йилдан бошлаб» кичик устуни «2026 йилдан бошлаб» кичик устуни билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Нурафшон шаҳрида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маъмурий биносини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 июлдаги 452-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги бино ва иншоотлар белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини;

бино ва иншоотларни сотишдан тушадиган маблағларни (сотиш билан боғлиқ харажатлар чегирилган ҳолда), Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилишини таъминласин»;

б) қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:

«3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги бино ва иншоотларни сотишдан тушадиган маблағлар Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилишини ва Нурафшон шаҳрида белгиланган тартибда ажратилган ер майдонида бошқарманинг маъмурий биноси қурилишини молиялаштиришга йўналтирилишини таъминласин».

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарорида :

а) номидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифаларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;

в) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 2-бандда :

биринчи хатбошидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидан «ҳамда уни баҳолаш» сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

д) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

е) 1-иловада :

номидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддаги «жавобгарлиги ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини» сўзлари «жавобгарлигини» сўзи билан алмаштирилсин;

5 , 14-бандлар ҳамда илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ж) 2-иловада :

номидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддаги «жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини» сўзлари «жавобгарлигини» сўзи билан алмаштирилсин;

5 , 14-бандлар ҳамда илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

з) 3-иловада :

номидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддаги «жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини» сўзлари «жавобгарлигини» сўзи билан алмаштирилсин;

5 , 14-бандлар ҳамда илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

и) 4-иловада :

номидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддаги «жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини» сўзлари «жавобгарлигини» сўзи билан алмаштирилсин;

5 , 15-бандлар ҳамда илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

к) 5-иловада :

номидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддаги «жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини» сўзлари «жавобгарлигини» сўзи билан алмаштирилсин;

5-банд ҳамда илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

15-бандда :

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

л) 6-иловада :

номидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддаги «жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини» сўзлари «жавобгарлигини» сўзи билан алмаштирилсин;

5-банд ҳамда илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

14-бандда :

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

м) 7-иловада :

номидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари вазифалари» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддаги «жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини» сўзлари «жавобгарлигини» сўзи билан алмаштирилсин;

5 , 15-бандлар ҳамда илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

н) 8-иловада :

номидан «ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банддаги «жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини» сўзлари «жавобгарлигини» сўзи билан алмаштирилсин;

5 , 13-бандлар ҳамда илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 28 1 -банд билан тўлдирилсин:

«28 1 . 2025 йил 1 февралдан бошлаб, бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача бўлган давлат активларини, ер участкаларини ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкларини сотиш ва ижарага бериш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдолари жараёнида, иштирокчилар томонидан учинчи қадамдан бошлаб шахсий ҳисобварағида камида уларнинг нарх таклифига нисбатан амалдаги закалат миқдоридаги суммага эга бўлиш тартиби киритилади. Бунда ушбу маблағлар закалат сифатида ҳисобга олинади» .

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд билан тўлдирилсин:

«17 1 .Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда 1а-иловада кўрсатилган оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади»;

б) 21-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:

«г) ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади»;

в) 22-бандда :

ўн учинчи хатбоши «ер солиғи ҳисобини юритиш бўйича ахборот базасидан» сўзларидан кейин «интеграция орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади»;

г) қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:

«Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА

Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар

Т/р Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турининг номи Қўлланилган коэффициент миқдори 1 Ижтимоий соҳа ва жамоавий фойдаланиш 0,6 2 Ўрмонлардан фойдаланиш 0,7 3 Сув объектлари 0,8 4 Турар-жой қурилиши 0,9 5 Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш, тақсимланмаган ерлар, захира 1 6 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация 1,1 7 Транспорт 1,2 8 Ишлаб чиқариш фаолияти 1,3 9 Бизнес бошқаруви, савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар кўрсатиш 1,4 » .

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 5-иловада :

5-позициянинг учинчи устуни «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) юридик шахс штатида «туризм» ва унга турдош таълим йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал маълумотга ёхуд туризм соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажи ва малака ошириш сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши»;

9-позициянинг учинчи устуни «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) юридик шахс штатида «туризм» ва унга турдош таълим йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал маълумотга ёхуд туризм соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажи ва малака ошириш сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;*».

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 3-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «32» рақами «33» рақами билан алмаштирилсин;

б) 31-илованинг 9-позицияси учинчи устунидаги «о» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) қуйидаги мазмундаги 33-илова билан тўлдирилсин:

«Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 33-ИЛОВА

Пиво маҳсулотининг чакана савдоси фаолияти

1. Хабарнома номи: Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома. 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс. 4. Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари. 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали. 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) фаолият амалга ошириладиган жой манзили, кадастр рақами, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами; г) онлайн назорат касса ёки виртуал кассанинг фискал модул рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Солиқ қўмитаси; Адлия вазирлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 9. Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи. 10. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашмаган бўлиши, савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ва ярмарка павильонларининг ҳудудида жойлашган ҳоллар бундан мустасно; б) ўзига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ёки ижарага олинган турғун шохобча бўлиши; в) жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан, метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудларида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек, автобекатларда жойлашмаган бўлиш; г) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган бўлиш;* д) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиш; мажбурий рақамли маркировка қоидаларига риоя қилиш;* Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ЎРҚ-844-сон Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъий риоя қилиш; пиво ичимликлари ёки алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларидан пиво маҳсулотларини электрон ҳисоб-фактурага асосан харид қилиш ва ОНКМ орқали савдо ҳамда рақамли маркировка қоидаларига риоя қилган ҳолда сотиш;* пиво маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги*. 11. Изоҳ: Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир чакана савдо объекти учун алоҳида юборилади. Пиво маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим пиво маҳсулотларини сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган вақтдан бошлаб тўланади. Бунда хабарнома ойнинг йигирманчи санасигача юборилганда йиғим жорий ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади. Пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатилганда ёки тугатилганда, йиғим ҳисобланиши кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади. Пиво маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. » .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорида :

а) 1-илованинг 28-бандида :

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи — ўттиз олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўттиз тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 3-илованинг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«27. Ажратилган маблағларни бошқа йўналишларга йўналтиришга йўл қўйилмайди, мавсум якунида сарфланган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳужжатли тафтиш ўтказилади. Тафтиш якунлари бўйича маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади».

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда 4 ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш учун дастлабки тўлов миқдори 15 фоиз миқдорида бўлганда амалга оширилади»;

б) 7-банднинг иккинчи хатбошиси «амал қилинади» сўзларидан кейин «бундан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.

в) илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат активи ва (ёки) ер участкаси учун савдо якунланган (қарор асосида олди-сотди шартнома тузилган) кундан бошлаб дастлабки тўловни бир йўла (закалат тўловини инобатга олган ҳолда камида 35 фоиз, 4 ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун 15 фоиз тўловларни) амалга ошириш».

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида» 2022 йил 15 августдаги 446-сон қарорининг 4-бандида :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Халқ IPOси доирасида маҳаллий инвесторлар (жисмоний ва юридик шахслар)дан буюртмаларни қабул қилиш «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ҳам амалга оширилади»;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 августдаги 465-сон қарорида :

а) номидаги , 2 ва 5-бандлардаги «Спортни ривожлантириш» сўзлари «Спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

номи ва 1-банддаги «Спортни ривожлантириш» сўзлари «Спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

6-банддаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» ва «Молия вазирлиги» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банднинг учинчи хатбошисидаги Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-бобда :

12-банднинг ўн саккизинчи хатбошисидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

3-параграф номидаги , 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги ҳамда 15-банднинг биринчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-параграф номидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

16-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг биринчи ва ўн еттинчи хатбошиларидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

4-бобда :

4-параграф номидаги , 25 ва 26-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-параграф номидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

27-бандда :

биринчи хатбошидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

28-бандда :

биринчи хатбошидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бош бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

29-банднинг биринчи ва ўттизинчи хатбошиларидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

32-банднинг йигирма иккинчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш» сўзлари «Спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

33-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

34-бандда :

биринчи хатбошидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилардаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

38-банднинг биринчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

39-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

44-банднинг учинчи — бешинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

45-банддаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

65-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

68-банднинг «а» кичик бандидаги «Спортни ривожлантириш» сўзлари «Спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

69-банднинг биринчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг илова белгиси ва номидаги «Спортни ривожлантириш» сўзлари «Спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

1а-иловада :

илова белгисидаги «Спортни ривожлантириш» сўзлари «Спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

номидаги «Спортни ривожлантириш», «спортни ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Спорт», «спорт» сўзлари билан алмаштирилсин;

матндаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

1б-иловада :

илова белгисидаги «Спортни ривожлантириш» сўзлари «Спорт» сўзи билан алмаштирилсин;

номидаги «спортни ривожлантириш» сўзлари «спорт» сўзи билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 сентябрдаги 492-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат органлари электрон платформани жорий қилиш ва юритиш бўйича сарф-харажатларни ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шунингдек, юқоридаги манбалар мавжуд бўлмаган ҳолларда бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширади».

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойишининг рус тилидаги матнида :

а) Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги 5.4 1 -кичик банд билан тўлдирилсин:

«5.4 1 . Заместители директора Агентства развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан»;

б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги 5.4 1 -кичик банд билан тўлдирилсин:

«5.4 1 . Заместители директора Агентства развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан».

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 июндаги 299-Ф-сон фармойишининг 4-бандида:

а) иккинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 143-Ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиладиган Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва дам олиш масканлари рўйхатида:

а) «Тошкент вилояти» бўлимининг 10-позицияси «Сижжак» дам олиш оромгоҳи» сўзларидан кейин «**» белгиси билан тўлдирилсин;

б) Рўйхатдан кейин қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«** оромгоҳдаги Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган мол-мулклар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб берилади»;

в) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 27 декабрь,

891-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PASPORTI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlarini qonunchilikka muvofiqlashtirishni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga qonunchilikka muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 891-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

Koʻchirma.

2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarorida :

a) 2-ilovada :

8-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Davlat aksiya paketlari xorijiy investorlarga “Toshkent” RFB savdolari orqali xorijiy valyutada sotilishi va ular boʻyicha toʻlovlar shartnomada belgilangan valyutada amalga oshirilishi mumkin”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Tasdiqlangan xususiylashtirish dasturiga muvofiq Agentlik yoki uning hududiy boshqarmasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining buxgalteriya hisobi milliy standartlariga muvofiq mol-mulk va moliyaviy majburiyatlarini inventarizatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida emitentga yozma talabnoma yuboriladi”;

24-bandda :

birinchi xatboshidagi “Xatlovdan” soʻzi “Inventarizatsiyadan” soʻzi bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Davlat aksiyalarini xususiylashtirishga tayyorlashda Emitent rahbari tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

Agentlik tomonidan belgilangan shaklga muvofiq, Emitent rahbari tomonidan tasdiqlangan asosiy vositalarni inventarizatsiyadan oʻtkazish dalolatnomalari;

koʻchmas mulkka va yer uchastkalariga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar;

Emitent rahbari tomonidan tasdiqlangan ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish), tarkibiy boʻlinmalari va kommunikatsiya tarmoqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

korxonadagi ishlab chiqarish jarayonining texnologik va ekologik xususiyatlaridan kelib chiqqan holda oʻtkazilgan auditorlik xulosalari, shuningdek korxonaning tashkiliy-huquqiy jihatdan kompleks tahliliy hisoboti;

Emitentning moliyaviy hisobotlari va oʻtgan hisobot yili natijalari toʻgʻrisidagi auditorlik xulosasi;

davlat aksiyalarini xususiylashtirishning tanlangan usuliga muvofiq boshqa hujjatlar”;

27-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda davlat aksiyalari birja savdolariga chiqarilganda hamda baholash xalqaro nufuzga ega auditorlik kompaniyalarining Oʻzbekistonda belgilangan tartibda faoliyat yuritayotgan shuʼba korxonalari tomonidan amalga oshirilganda davlat aksiyalarini baholash hisobotlari haqqoniyligini majburiy ekspertizadan oʻtkazish talab etilmaydi”;

40 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“40 1 . Davlat aksiyalari xaridorning chegirmani berish haqidagi elektron arizasiga muvofiq, sotib olish toʻlovlari bir oy muddatda toʻlanishini nazarda tutuvchi birja bitimi tuzilib, xarid toʻlovlari birja bitimi tuzilgan kundan boshlab bir oy davomida toʻlangan taqdirda, xaridorga xarid summasidan mazkur bitim tuzilgan sanada kuchda boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi miqdorida chegirma beriladi, bundan chegirma qoʻllanilmaslik sharti bilan sotilgan, shuningdek boshlangʻich narxi pasaytirilgan holda sotilgan davlat aksiyalari mustasno.

Bunda xaridorga sotib olish toʻlovlarini mazkur chegirmani qoʻllagan holda toʻlash imkoni beriladi”;

93-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tuzilgan shartnoma doirasida yuzaga keladigan nizolar va daʼvolarga nisbatan, birinchi navbatda mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish”;

toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

96-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“96. Davlat aksiyalarini sotishda yuzaga keladigan nizolar va daʼvolarga nisbatan, birinchi navbatda mediatsiya tartib-taomili amalga oshiriladi.

Mediativ kelishuvga erishilmagan taqdirda, nizolar va daʼvolar qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi”;

1-ilovaning 2-bosqichi “Tadbirlar” ustunining 1 va 2-bandlaridagi tegishli kelishikdagi “xatlov” soʻzlari tegishli kelishikdagi “inventarizatsiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4 — 9-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 3-ilovada :

15-banddagi “xatlovdan” soʻzi “inventarizatsiyadan” soʻzi bilan almashtirilsin;

16-bandda :

birinchi xatboshidagi “Xatlovdan” soʻzi “Inventarizatsiyadan” soʻzi bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Davlat ulushini xususiylashtirishga tayyorlashda jamiyat rahbari tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

Agentlik tomonidan belgilangan shaklga muvofiq, jamiyat rahbari tomonidan tasdiqlangan asosiy vositalarni inventarizatsiyadan oʻtkazish dalolatnomalari;

koʻchmas mulkka va yer uchastkalariga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar;

jamiyat rahbari tomonidan tasdiqlangan ishlab chiqarish (xizmat koʻrsatish), tarkibiy boʻlinmalari va kommunikatsiya tarmoqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

korxonadagi ishlab chiqarish jarayonining texnologik va ekologik xususiyatlaridan kelib chiqqan holda oʻtkazilgan auditorlik xulosalari, shuningdek korxonaning tashkiliy-huquqiy jihatdan kompleks tahliliy hisoboti;

jamiyatning moliyaviy hisobotlari va oʻtgan hisobot yili natijalari toʻgʻrisidagi auditorlik xulosasi;

davlat ulushini xususiylashtirishning tanlangan usuliga muvofiq boshqa hujjatlar”;

78-bandning yettinchi xatboshisi “nizolarni hal qilish tartibi,” soʻzlaridan keyin “yuzaga keladigan nizolar va daʼvolarga nisbatan, birinchi navbatda mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

85-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“85. Davlat ulushlari xaridorning chegirmani berish haqidagi yozma (elektron) arizasiga muvofiq, sotib olish toʻlovlari bir oy muddatda toʻlanishini nazarda tutuvchi oldi-sotdi shartnomasi tuzilib, xarid toʻlovlari shartnoma tuzilgan kundan boshlab bir oy davomida toʻlangan taqdirda, xaridorga xarid summasidan mazkur shartnoma tuzilgan sanada kuchda boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi miqdorida chegirma beriladi, bundan chegirma qoʻllanilmaslik sharti bilan sotilgan, shuningdek boshlangʻich narxi pasaytirilgan holda sotilgan davlat ulushlari mustasno.

Bunda xaridorga sotib olish toʻlovlarini mazkur chegirmani qoʻllagan holda toʻlash imkoni beriladi”;

99-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“99. Davlat ulushlarini savdolarda sotishda yuzaga keladigan nizolar va daʼvolarga nisbatan, birinchi navbatda mediatsiya tartib-taomili amalga oshiriladi.

Mediativ kelishuvga erishilmagan taqdirda nizolar va daʼvolar qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi”;

1-ilovaning 2-bosqichi “Tadbirlar” ustuni birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “xatlovdan” soʻzi “inventarizatsiyadan” soʻzi bilan almashtirilsin;

4 — 9-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 4-ilovada :

15-banddagi “xatlovdan” soʻzi “inventarizatsiyadan” soʻzi bilan almashtirilsin;

21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Sotilayotgan davlat koʻchmas mulk obyektining inventarizatsiyadan oʻtkazilishini tashkil etish va oʻtkazish Buxgalteriya hisobining milliy standartlariga muvofiq amalga oshiriladi.

Oʻtkazilgan inventarizatsiya yakunlariga koʻra Agentlik tomonidan tasdiqlangan shakllar boʻyicha tegishli inventarizatsiyadan oʻtkazish dalolatnomalari tuziladi hamda balansda saqlovchining rahbari tomonidan imzolanadi”;

22-bandning ikkinchi xatboshisidagi “xatlovdan” soʻzi “inventarizatsiyadan” soʻzi bilan almashtirilsin;

29-bandning birinchi xatboshisidagi “va riyeltorlik tashkiloti oʻrtasida” soʻzlari “bilan” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi III 1 boʻlim bilan toʻldirilsin:

“ III 1 . Ijarachi tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olish tartibi

29 1 . Sotilayotgan davlat koʻchmas mulk obyekti ijaraga berilgan boʻlsa, ushbu obyektning ijarachisi mazkur Nizomning 29 2 -bandidagi talablarga mos kelganda toʻgʻridan-toʻgʻri oldi-sotdi shartnomasini tuzish orqali sotib olish mumkin.

29 2 . Davlat koʻchmas mulk obyekti quyidagi talablarning barchasini bajargan ijarachiga oldi-sotdi shartnomasini tuzish huquqi beriladi:

2024-yil 1-yanvarga qadar tuzilgan ijara shartnomalari boʻyicha ijaraga olganiga kamida besh yil boʻlganda;

ijara shartnomasi “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali tuzilganda;

obyektda kapital taʼmirlash, modernizatsiya qilish, tevarak-atrofini obodonlashtirish va bino-inshootlarni turli darajada yaxshilash boʻyicha ishlar amalga oshirilganda;

ijara toʻlovlari oʻz vaqtida toʻlab kelinganda.

29 3 . Davlat koʻchmas mulk obyektining boshlangʻich bahosi belgilangan tartibda aniqlangandan keyin uch kun muddatda, sotuvchi ushbu davlat koʻchmas mulk obyektini ijaraga olgan ijarachini yozma ravishda (shaxsan tilxat orqali yoki pochtadan topshirilganligi maʼlum qilinadigan, shu jumladan elektron pochtadan buyurtma xat orqali) xabardor qiladi.

29 4 . Ijarachi tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektini toʻgʻridan-toʻgʻri sotib olish istagini bildirilgan taqdirda, oʻn kun muddatda ijara shartnomasida nazarda tutilgan holda ijaraga beruvchining yozma roziligiga asosan ijara olingan davlat koʻchmas mulk obyektini kapital taʼmirlash, modernizatsiya qilish, obyektga biriktirilgan yer maydoni doirasida tevarak-atrofini obodonlashtirish boʻyicha ishlarni amalga oshirilganligi toʻgʻrisida nazorat oʻlchovi natijalarini sotuvchiga taqdim etadi.

29 5 . Tegishli hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda, sotuvchi tomonidan besh kun muddatda ushbu Nizomning 26-bandiga muvofiq aniqlanadigan narxidan ijara davrida kiritilgan investitsiyalarni chegirib tashlash hisobiga mazkur obyektni shakllangan qiymatda ijarachiga taklif etadi.

Ijarachi, sotuvchining taklifi berilgandan soʻng, 20 kundan oshmagan muddatda obyektni sotib olishini tasdiqlashi haqidagi maʼlumotni hamda ijara davrida ijarachi tomonidan koʻchmas mulk obyektiga qilingan xarajatlarini tasdiqlovchi mustaqil auditorlik tashkiloti hisobotini taqdim etadi.

Bunda:

davlat koʻchmas mulk obyektining ijarachisiga uning ijara davrida foydalanilgan qismiga mos qismi taklif etiladi, bir obyektdan (uning qismlaridan) bir necha ijarachi foydalangan taqdirda, ularning har biriga obyektning oʻzlari tomonidan foydalangan qismi (ushbu qismlarning har biridan mustaqil foydalanish imkoniyatini nazarda tutgan holda) taklif etiladi;

davlat koʻchmas mulk obyektining ijarachisi jami maydonning 50 foiz yoki undan ortiq qismidan ijara asosida foydalangan taqdirda, unda ijarachi obyektni toʻliq holda sotib olish taklifini sotuvchiga berishi, sotuvchi tomonidan esa obyekt uning ushbu Nizomning 26-bandiga muvofiq aniqlanadigan narxidan ijara davrida kiritilgan investitsiyalarni chegirib tashlash orqali shakllangan qiymatda toʻliq holda sotish taklif etilishi mumkin;

obyektga qilingan xarajatlarning auditorlik tashkiloti tomonidan aniqlangan qiymatidan davlat koʻchmas mulki obyektining ajratib boʻlmaydigan tarkibiy qismi hisoblanmaydigan mol-mulklar qiymati chiqarib tashlanishi lozim;

obyektning ushbu Nizomning 26-bandiga muvofiq aniqlanadigan narxidan ijara davrida qilingan xarajatlarning auditorlik tashkiloti tomonidan aniqlangan qiymatini chegirishda avval ijarachiga ijara haqi yuzasidan berilgan chegirmalar qiymati inobatga olinishi lozim.

29 6 . Ijarachi tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olishni rad etgan yoki ijarachi xabardor qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni muddatida Agentlik yoki uning hududiy boshqarmasining murojaatiga javob bermagan yoxud oʻn kun muddatda oldi-sotdi shartnomasini tuzmagan taqdirda ushbu davlat koʻchmas mulk obyekti mazkur Nizom bilan belgilangan tartibda ommaviy savdolarga chiqariladi.

Davlat koʻchmas mulki obyektini (uning qismlarini) ijarachi (ijarachilar) tomonidan sotib olinishi ehtimolini inobatga olgan holda, sotuvchi obyekt qiymatini toʻliq holda hamda ijara asosida foydalanilayotgan qismi (qismlari)ni qiymatini alohida koʻrsatgan holda aniqlanishini taʼminlaydi.

Ijarachi ijara asosida davlat koʻchmas mulki obyektining toʻliq maydonidan foydalanmagan va faqat oʻzi tomonidan foydalanilgan qismini sotib olish istagini bildirgan taqdirda, sotuvchi tomonidan davlat koʻchmas mulki obyektining tegishli qismlari boʻyicha alohida kadastr hujjatlari belgilangan tartibda shakllantiriladi va keyin sotilishi taʼminlanadi”;

83-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “nizolarni hal qilish tartibi” soʻzlari “oldi-sotdi shartnomasi doirasida yuzaga keladigan nizolar va daʼvolarga nisbatan, birinchi navbatda mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

90-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“90. Davlat koʻchmas mulk obyektlari xaridorning chegirmani berish haqidagi yozma (elektron) arizasiga muvofiq, sotib olish toʻlovlari bir oy muddatda toʻlanishini nazarda tutuvchi oldi-sotdi shartnomasi tuzilib, xarid toʻlovlari shartnoma tuzilgan kundan boshlab bir oy davomida toʻlangan taqdirda, xaridorga xarid summasidan mazkur shartnoma tuzilgan sanada kuchda boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi miqdorida chegirma beriladi, bundan chegirma qoʻllanilmaslik sharti bilan sotilgan, shuningdek boshlangʻich narxi pasaytirilgan holda sotilgan davlat koʻchmas mulk obyektlari mustasno.

Bunda xaridorga sotib olish toʻlovlarini mazkur chegirmani qoʻllagan holda toʻlash imkoni beriladi”;

107-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“107. Davlat koʻchmas mulk obyektlarini savdolarda sotishda yuzaga keladigan nizolar va daʼvolarga nisbatan, birinchi navbatda mediatsiya tartib-taomili amalga oshiriladi.

Mediativ kelishuvga erishilmagan taqdirda, nizolar va daʼvolar qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi”;

1-ilovaning 2-bosqichida:

“Subyektlar” ustunidan “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“Tadbirlar” ustunining birinchi — uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tasdiqlangan Dasturga muvofiq davlat koʻchmas mulki obyektini inventarizatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma talabnoma yuborish.

Davlat koʻchmas mulk obyektining mol-mulkini inventarizatsiyasini tashkil qilish va oʻtkazish, balansda saqlovchi tomonidan inventarizatsiyadan oʻtkazish dalolatnomalarini rasmiylashtirish.

Balansda saqlovchi tomonidan taqdim etilgan materiallar va hujjatlar koʻrib chiqish”;

“Bajarish muddatlari” ustunining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Besh ish kuni”;

4 — 9-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ulushi boʻlgan aksiyadorlik jamiyatlari va boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2015-yil 28-iyuldagi 207-son qarorida :

a) 2-banddagi “Davlat raqobat qoʻmitasi” soʻzlari “Davlat aktivlarini boshqarish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

2-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Nizom banklarga hamda samaradorlikning muhim koʻrsatkichlari Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan tashkilotlarga nisbatan tatbiq etilmaydi”;

33-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasidan, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasidan” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyuldagi 514-son qarorining 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari etib belgilansin:

yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun DYHXX xodimlari tomonidan solinadigan jarimalar summasining 10 foizi;

maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari qayd etgan yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun jarima summasining (Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga ajratilishi belgilangan qismining) 1,5 foizi;

avtotransport vositalari oynalarining tusini oʻzgartirishga (qoraytirishga) ruxsatnoma berishdan tushadigan mablagʻlar.

Belgilansinki, Jamgʻarma mablagʻlari faqat quyidagilar uchun maqsadli sarflanadi:

DYHXX xodimlarini har oy pul bilan mukofotlash;

Maʼmuriy amaliyot markazi va uning filiallari xodimlarining mehnatga haq toʻlash fondini moliyalashtirish hamda ularni ragʻbatlantirish;

DYHXX moddiy-texnik bazasini rivojlantirish va qonunchilikda belgilangan boshqa maqsadlarda foydalanish”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi joriy qilinishini va uning ishlashini taʼminlashga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-dekabrdagi 971-son qarorida :

a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida elektron mehnat shartnomalarini tuzish, mehnat shartnomalarini roʻyxatdan oʻtkazish, elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) 6-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“YAMMT” IDAKdan tumanlarda (shaharlarda) foydalanish boʻyicha maslahatchi mutaxassislarning funksiyalari tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari mutaxassislari tomonidan amalga oshiriladi”;

v) 1-ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida elektron mehnat shartnomalarini tuzish, mehnat shartnomalarini roʻyxatdan oʻtkazish, elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizom”;

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida xodimlar bilan ish beruvchilar oʻrtasida mehnat shartnomalarini elektron shaklda tuzish (keyingi oʻrinlarda — elektron mehnat shartnomalari), ularga oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritish, qogʻoz shaklida tuzilgan mehnat shartnomalarini roʻyxatga olish, elektron mehnat daftarchalarini shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi”;

2-bandda :

ikkinchi xatboshi “u orqali” soʻzlaridan keyin “tuzilgan” soʻzi bilan toʻldirilsin;

beshinchi va oltinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mehnat shartnomasini roʻyxatdan oʻtkazish — mehnat haqidagi qonunchilik talablariga muvofiq ish beruvchi bilan xodim oʻrtasida tuzilgan qogʻoz shakldagi mehnat shartnomasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “YAMMT” IDAKga kiritish jarayoni;

xodimning elektron mehnat daftarchasi — jismoniy shaxsning mehnat faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjud boʻlgan elektron hujjat boʻlib, u mehnat shartnomasi ish beruvchi tomonidan elektron shaklda tuzilganligi yoki qogʻoz shaklidagi mehnat shartnomasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi, yakka tartibdagi tadbirkor sifatida roʻyxatdan oʻtganligi, oʻzini oʻzi band qilganligi, ishsiz va band boʻlmagan shaxslarning jamoat ishlariga jalb qilinganligi, vaqtincha mehnat faoliyatini amalga oshirish uchun chet elga ketayotgan fuqarolar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga toʻlangan ijtimoiy soliq toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida “YAMMT” IDAKda shakllantiriladi, shuningdek, unda xodim toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi, maʼlumoti, kasbi, mutaxassisligi), ishga joylashish davrlari (ishga qabul qilish, boshqa ishga oʻtkazish), hisoblangan ish haqi, shuningdek, jismoniy shaxsning mehnatiga haq toʻlash tarzidagi daromadlardan toʻlangan soliqlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjud boʻladi”;

sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ish beruvchining shaxsiy kabineti — roʻyxatdan oʻtgan ish beruvchilarga xodimlar bilan elektron mehnat shartnomalarini tuzish, bekor qilish va ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish hamda qogʻoz shaklida tuzilgan mehnat shartnomalarini, ularni bekor qilishni, ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishni roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek, ish oʻrinlari, boʻsh ish oʻrinlari va xodimlar haqidagi maʼlumotlarni kiritish imkonini beruvchi “YAMMT” IDAKning yopiq boʻlimi”;

toʻqqizinchi xatboshi “jismoniy shaxslarga oʻzlarining” soʻzlaridan keyin “elektron mehnat shartnomalarini imzolash, ulardan nusxa olish,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Elektron raqamli imzo yordamida tasdiqlanadigan maʼlumotlar — “YAMMT” IDAKka ish beruvchining “Tashkilot kabineti” orqali, jismoniy shaxsning shaxsiy kabineti orqali kiritiladigan barcha maʼlumotlarning toʻgʻriligi va shaffofligiga ular tomonidan elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) yordamida qonunchilikda belgilangan tartibda tasdiqlanadigan elektron maʼlumotlar”;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“elektron mehnat shartnomasi — xodim va ish beruvchi oʻrtasidagi taraflarning oʻzaro huquqlari hamda majburiyatlarini belgilovchi, qonunchilikda belgilangan tartibda “YAMMT” IDAKda tuzilgan hamda ERI yordamida tasdiqlangan yozma mehnat shartnomasi”;

3-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mehnat munosabatlarini, shu jumladan, elektron mehnat shartnomalarini tuzish, ularni bekor qilish, ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishda hamda qogʻoz shaklida tuzilgan mehnat shartnomalarini, ularni bekor qilishni va ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni roʻyxatdan oʻtkazishda “YAMMT” IDAKdan foydalanish tashkiliy-huquqiy shakli va idoraviy boʻysunishidan qatʼi nazar, barcha ish beruvchilar uchun majburiydir, Oʻzbekiston Respublikasining davlat xavfsizligini taʼminlash sohasidagi, shuningdek, shtat jadvali maxfiy boʻlgan ish beruvchilar bundan mustasno”;

6-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. “YAMMT” IDAKda elektron mehnat shartnomalarini tuzish (bekor qilish, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish) ish beruvchi tomonidan amalga oshiriladi, qogʻoz shaklidagi mehnat shartnomasini (bekor qilishni, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishni) roʻyxatdan oʻtkazish funksiyasi rahbar yoki u tomonidan belgilangan boshqa shaxsga yuklanishi mumkin”;

23 va 24-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Elektron mehnat shartnomasi tuzilguniga qadar yoki qogʻoz shaklida tuzilgan mehnat shartnomasi roʻyxatdan oʻtkazilgunigacha yangi kiritilgan ish oʻrnining maqomi avtomatik ravishda boʻsh ish oʻrni deb belgilanadi.

24. Ish oʻrni toʻgʻrisida maʼlumot kiritilganidan soʻng elektron mehnat shartnomasi tuzishga yoki qogʻoz shaklida tuzilgan mehnat shartnomasini roʻyxatdan oʻtkazishga ruxsat beriladi”;

quyidagi mazmundagi 3 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“ 3 1 -bob. Elektron mehnat shartnomasini tuzish

24 1 . Elektron mehnat shartnomalari ish beruvchi va xodim oʻrtasida “YAMMT” IDAKda tuziladi.

24 2 . “YAMMT” IDAKda elektron mehnat shartnomalari mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq ish beruvchi tomonidan shakllantiriladi va taraflar oʻrtasidagi kelishuvga koʻra ERI yordamida imzolanadi.

Bunda ish beruvchi va xodim oʻrtasida imzolangan elektron mehnat shartnomasini xodim oʻzining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali yuklab olishi mumkin”;

25-band “Ish beruvchi va xodim oʻrtasida tuzilgan” soʻzlaridan keyin “qogʻoz shaklidagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Ish beruvchi qogʻoz shaklida tuzilgan mehnat shartnomasi toʻgʻrisida kiritilgan maʼlumotlarni ERI yordamida tasdiqlaydi. Mehnat shartnomasi toʻgʻrisida kiritilgan maʼlumotlar ish beruvchining ERIsi bilan tasdiqlanmagan taqdirda, mehnat shartnomasi roʻyxatdan oʻtkazilmagan deb hisoblanadi”;

5-bob nomi va 29-banddagi “bitimni” soʻzi “kelishuvni” soʻzi bilan almashtirilsin;

30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Mehnat shartnomasiga qoʻshimcha kelishuv boʻyicha kiritilgan maʼlumotlar ish beruvchi tomonidan ERI yordamida tasdiqlanadi. Mehnat shartnomasiga qoʻshimcha kelishuv ish beruvchining ERIsi bilan tasdiqlanmasdan roʻyxatdan oʻtkazilgan taqdirda, qoʻshimcha kelishuv roʻyxatdan oʻtkazilmagan hisoblanadi”;

32-banddagi “bitimga” soʻzi “kelishuvga” soʻzi bilan almashtirilsin;

41-band “ish oʻrniga” soʻzlaridan keyin “elektron mehnat shartnoma tuzilmagan yoki qogʻoz shaklidagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

43-band “boʻsh ish oʻrniga” soʻzlaridan keyin “elektron mehnat shartnoma tuzilmagan yoki qogʻoz shaklidagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

45-banddagi “Ish oʻrni mehnat shartnomasi” soʻzlari “Ish oʻrni elektron mehnat shartnoma tuzilmagan yoki qogʻoz shaklidagi mehnat shartnomasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

52-bandning uchinchi xatboshisidagi “tuzilgan” soʻzi “elektron mehnat shartnomasi tuzilganidan soʻng yoki qogʻoz shaklida tuzilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

58-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovaning :

3-bosqich:

“Harakatlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Elektron mehnat daftarchasida elektron mehnat shartnomalarini tuzish, ularni bekor qilish va ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, qogʻoz shaklidagi mehnat shartnomasini tuzishni, ularni bekor qilishni va ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishni roʻyxatdan oʻtkazish haqidagi maʼlumotlarni avtomatik tarzda shakllantirish”;

“Muddatlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Elektron mehnat shartnomasi tuzilgandan yoki qogʻoz shaklida tuzilgan mehnat shartnomasi roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng”;

izohdagi “Moliya” soʻzi “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilova nomidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarini moliyalashtirish tizimini takomillashtirish hamda samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-iyundagi 366-son qarorida :

a) 2-bandning uchinchi xatboshisidagi “2025” raqami “2026” raqami bilan almashtirilsin;

b) 12 — 29 ilovalarning “Ilmiy xodimlarning shtat birligidagi soni” ustunida:

“2023-2024 yy.” kichik ustuni “2023 — 2025 yy.” kichik ustuni bilan almashtirilsin;

“2025-yildan boshlab” kichik ustuni “2026-yildan boshlab” kichik ustuni bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qarori bilan tasdiqlangan Turistik xizmatlarni sertifikatlashtirish va turistik industriya obyektlarini tasniflash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandida :

a) birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Joylashtirish vositasi, togʻ changʻisi trassalari va plyaj xizmatlari boʻyicha turizm faoliyatini faqat belgilangan tartibda tegishli sertifikatlar olingandan keyin va ularning amal qilish muddati davomida amalga oshirish mumkin, ushbu bandning ikkinchi xatboshida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno”;

b) quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Kasaba uyushmalari tizimidagi bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari negizida bolalarning dam olish mavsumidan tashqari davrda tashkil etiladigan dam olish uylari va dam olish zonalari joylashtirish vositalari sifatida majburiy sertifikatlashtirishdan ozod etiladi”;

ikkinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qarorida :

a) 1-ilovaning 7-bandida :

quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“majburiy raqamli markirovkalash qoidalarini buzish holatlari yuzasidan olingan maʼlumotlar”;

oʻninchi xatboshi oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 2-ilovada :

19-bandda :

quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar boʻyicha aniqlangan qalbaki va kontrafakt holatlar hamda markirovkalash qoidalari buzilganligi yuzasidan tekshiruvlarni tadbirkorlik subyektlarini xabardor qilmasdan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni tekshirish kunida xabardor qilgan holda oʻtkazish;

majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarning chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga nisbatan soliq tekshiruvlarini oʻtkazish”;

oltinchi — yigirma sakkizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻttizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

57-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“soliq inspektorlari tomonidan oʻz xizmat vazifalarini amalga oshirish jarayonida majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar boʻyicha qalbaki va kontrafakt holatlar hamda markirovkalash qoidalari buzilganligi aniqlanganda”;

toʻqqizinchi xatboshi oʻninchi xatboshi deb hisoblansin;

95-band quyidagi mazmundagi oʻninchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Raqamli markirovkalangan mahsulotlar chakana savdosini amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlari tomonidan onlayn nazorat-kassa mashinasi va virtual kassaga ulangan, shtrix-kodlar va raqamli markirovka kodlarini toʻgʻri oʻqishni va aniqlashni taʼminlovchi 2D-skanerlar, maʼlumotlarni yigʻuvchi terminallar yoki boshqa turdagi maxsus qurilmalardan foydalanmagan holda, tovar sotish holatlari soliq organlari bazasi maʼlumotlari asosida aniqlanganda, ushbu tadbirkorlik subyektlari shaxsiy kabineti orqali holat yuzasidan ogohlantiriladi;

ikki marta ogohlantirishdan soʻng qonun buzilishi bir oy ichida qayta takrorlangan taqdirda, tadbirkorlik subyektlariga nisbatan huquqbuzarlik sodir etilgan chorakdagi faoliyat yuzasidan soliq tekshiruvi tayinlanadi;

soliqqa oid huquqbuzarlik soliq tekshiruvi yakunlangach bir oydan keyin qayta takrorlanganda, tadbirkorlik subyektlari xabardor qilinmasdan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil tekshirish kunida xabardor qilingan holda soliq tekshiruvi tayinlanadi;

majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlarning chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari orasidan har bir hudud kesimida har chorakda inson omilisiz avtomatik tarzda kamida 10 foizi tanlab olinadi va ularda nazorat tadbirlari oʻtkaziladi.

Soliqqa oid huquqbuzarlik holatlari aniqlangan subyektlar faoliyati keyingi uch chorak davomida nazorat qilib boriladi”.

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Energetika muammolari institutini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 4-maydagi 273-son qarorida :

a) 4-bandning uchinchi xatboshisidagi “2025” raqami “2026” raqami bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning “Ilmiy xodimlar shtat birliklari soni” ustunida:

“2023-2024 yy.” kichik ustuni “2023 — 2025 yy.” kichik ustuni bilan almashtirilsin;

“2025-yildan boshlab” kichik ustuni “2026-yildan boshlab” kichik ustuni bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Nurafshon shahrida Chirchiq-Ohangaron irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining maʼmuriy binosini qurish ishlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 23-iyuldagi 452-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Suv xoʻjaligi vazirligi va Toshkent viloyati hokimligi bilan birgalikda:

mazkur qarorga ilovaga muvofiq tasdiqlangan roʻyxatdagi bino va inshootlar belgilangan tartibda baholangan qiymatda “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarilishini;

bino va inshootlarni sotishdan tushadigan mablagʻlarni (sotish bilan bogʻliq xarajatlar chegirilgan holda), Chirchiq-Ohangaron irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltirilishini taʼminlasin”;

b) quyidagi mazmundagi 3-band bilan toʻldirilsin:

“3. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi mazkur qarorga ilovaga muvofiq tasdiqlangan roʻyxatdagi bino va inshootlarni sotishdan tushadigan mablagʻlar Chirchiq-Ohangaron irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazilishini va Nurafshon shahrida belgilangan tartibda ajratilgan yer maydonida boshqarmaning maʼmuriy binosi qurilishini moliyalashtirishga yoʻnaltirilishini taʼminlasin”.

11. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy ijroiya hokimiyati organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining funksional vazifalari hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomlarni tasdiqlash haqida” 2021-yil 28-avgustdagi 548-son qarorida :

a) nomidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mahalliy ijroiya hokimiyati organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining funksional vazifalarini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi”;

v) 1-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

g) 2-bandda :

birinchi xatboshidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

beshinchi xatboshidan “hamda uni baholash” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

d) 5-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

e) 1-ilovada :

nomidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-banddagi “javobgarligi hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini” soʻzlari “javobgarligini” soʻzi bilan almashtirilsin;

5 , 14-bandlar hamda ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

j) 2-ilovada :

nomidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-banddagi “javobgarligi hamda eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini” soʻzlari “javobgarligini” soʻzi bilan almashtirilsin;

5 , 14-bandlar hamda ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

z) 3-ilovada :

nomidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-banddagi “javobgarligi hamda eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini” soʻzlari “javobgarligini” soʻzi bilan almashtirilsin;

5 , 14-bandlar hamda ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

i) 4-ilovada :

nomidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-banddagi “javobgarligi hamda eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini” soʻzlari “javobgarligini” soʻzi bilan almashtirilsin;

5 , 15-bandlar hamda ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

k) 5-ilovada :

nomidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-banddagi “javobgarligi hamda eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini” soʻzlari “javobgarligini” soʻzi bilan almashtirilsin;

5-band hamda ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

15-bandda :

birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;

l) 6-ilovada :

nomidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-banddagi “javobgarligi hamda eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini” soʻzlari “javobgarligini” soʻzi bilan almashtirilsin;

5-band hamda ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

14-bandda :

birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;

m) 7-ilovada :

nomidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari vazifalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-banddagi “javobgarligi hamda eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini” soʻzlari “javobgarligini” soʻzi bilan almashtirilsin;

5 , 15-bandlar hamda ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

n) 8-ilovada :

nomidan “hamda faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

1-banddagi “javobgarligi hamda eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini” soʻzlari “javobgarligini” soʻzi bilan almashtirilsin;

5 , 13-bandlar hamda ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 28 1 -band bilan toʻldirilsin:

“28 1 . 2025-yil 1-fevraldan boshlab, boshlangʻich narxi bazaviy hisoblash miqdorining oʻn ming baravarigacha boʻlgan davlat aktivlarini, yer uchastkalarini hamda davlat ishtirokidagi korxonalarning mulklarini sotish va ijaraga berish boʻyicha oʻtkaziladigan elektron onlayn-auksion savdolari jarayonida, ishtirokchilar tomonidan uchinchi qadamdan boshlab shaxsiy hisobvaragʻida kamida ularning narx taklifiga nisbatan amaldagi zakalat miqdoridagi summaga ega boʻlish tartibi kiritiladi. Bunda ushbu mablagʻlar zakalat sifatida hisobga olinadi” .

13. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) quyidagi mazmundagi 17 1 -band bilan toʻldirilsin:

“17 1 .Auksion savdolariga chiqariladigan yer uchastkalarining boshlangʻich narxini belgilashda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turidan kelib chiqqan holda 1a-ilovada koʻrsatilgan oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllaniladi”;

b) 21-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g) yer uchastkalarining boshlangʻich narxini belgilashda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turidan kelib chiqqan holda oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllaniladi”;

v) 22-bandda :

oʻn uchinchi xatboshi “yer soligʻi hisobini yuritish boʻyicha axborot bazasidan” soʻzlaridan keyin “integratsiya orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yer uchastkalarining boshlangʻich narxini belgilashda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turidan kelib chiqqan holda oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllaniladi”;

g) quyidagi mazmundagi 1a-ilova bilan toʻldirilsin:

“Tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA

Auksion savdolariga chiqariladigan yer uchastkalarining boshlangʻich narxini belgilashda yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turidan kelib chiqqan holda oshiruvchi va kamaytiruvchi koeffitsiyentlar

T/r Yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanish turining nomi Qoʻllanilgan koeffitsiyent miqdori 1 Ijtimoiy soha va jamoaviy foydalanish 0,6 2 Oʻrmonlardan foydalanish 0,7 3 Suv obyektlari 0,8 4 Turar-joy qurilishi 0,9 5 Mudofaa, xavfsizlik va huquq tartibotni taʼminlash, taqsimlanmagan yerlar, zaxira 1 6 Tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish va rekreatsiya 1,1 7 Transport 1,2 8 Ishlab chiqarish faoliyati 1,3 9 Biznes boshqaruvi, savdo, umumiy ovqatlanish va xizmatlar koʻrsatish 1,4 ” .

14. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 5-ilovada :

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) yuridik shaxs shtatida “turizm” va unga turdosh taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar, professional maʼlumotga yoxud turizm sohasida 3 yildan ortiq ish staji va malaka oshirish sertifikatiga ega boʻlgan kamida bir nafar mutaxassisning mavjud boʻlishi”;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) yuridik shaxs shtatida “turizm” va unga turdosh taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar, professional maʼlumotga yoxud turizm sohasida 3 yildan ortiq ish staji va malaka oshirish sertifikatiga ega boʻlgan kamida bir nafar mutaxassisning mavjud boʻlishi;*”.

15. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 3-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “32” raqami “33” raqami bilan almashtirilsin;

b) 31-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “o” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) quyidagi mazmundagi 33-ilova bilan toʻldirilsin:

“Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor etish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 33-ILOVA

Pivo mahsulotining chakana savdosi faoliyati

1. Xabarnoma nomi: Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik yoki tugatganlik haqida xabarnoma. 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi: Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilish. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs. 4. Xabarnomani qabul qiluvchi organ(lar): Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari. 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali. 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili, kadastr raqami, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, STIR, telefon raqami; g) onlayn nazorat kassa yoki virtual kassaning fiskal modul raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Soliq qoʻmitasi; Adliya vazirligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 9. Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilish huquqi uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi. 10. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) taʼlim, sport muassasalari va diniy muassasalardan toʻgʻri chiziq boʻylab yuz metrdan kam masofada joylashmagan boʻlishi, savdo obyekti umumiy savdo maydoni ming kvadrat metrdan ortiq boʻlgan savdo majmualarining (bozorlarning) va yarmarka pavilyonlarining hududida joylashgan hollar bundan mustasno; b) oʻziga mulk yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan yoki ijaraga olingan turgʻun shoxobcha boʻlishi; v) jamoat transporti toʻxtash joylarida, shu jumladan, metropoliten bekatlarida, jamoat joylarida va dam olish joylarida, davolash-profilaktika va sport-sogʻlomlashtirish muassasalari hududlarida, ushbu muassasalar va ishlab chiqarish korxonalarining oshxonalarida, shuningdek, avtobekatlarda joylashmagan boʻlish; g) qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassalardan, shuningdek, bank plastik kartochkalaridan toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminallari bilan jihozlangan boʻlish;* d) elektron hisob-fakturadan majburiy tartibda foydalanish; majburiy raqamli markirovka qoidalariga rioya qilish;* Oʻzbekiston Respublikasining “Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi OʻRQ-844-son Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalari talablariga qatʼiy rioya qilish; pivo ichimliklari yoki alkogol mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlaridan pivo mahsulotlarini elektron hisob-fakturaga asosan xarid qilish va ONKM orqali savdo hamda raqamli markirovka qoidalariga rioya qilgan holda sotish;* pivo mahsulotlari sotiladigan joylarda ularning yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga sotilishiga yoʻl qoʻyilmasligi*. 11. Izoh: Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqidagi xabarnoma har bir chakana savdo obyekti uchun alohida yuboriladi. Pivo mahsulotlarini sotish huquqi uchun yigʻim pivo mahsulotlarini sotish boshlanganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuborilgan vaqtdan boshlab toʻlanadi. Bunda xabarnoma oyning yigirmanchi sanasigacha yuborilganda yigʻim joriy oy uchun toʻliq hajmda, xabarnoma oyning yigirmanchi sanasidan keyin yuborilganda keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab hisoblanadi. Pivo mahsulotlari bilan chakana savdo qilish faoliyati toʻxtatilganda yoki tugatilganda, yigʻim hisoblanishi keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi. Pivo mahsulotlarini sotish huquqi uchun yigʻim har oyda oldindan toʻlov shaklida joriy oyning oʻninchi sanasiga qadar toʻlanadi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ” .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyundagi 311-son qarorida :

a) 1-ilovaning 28-bandida :

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

oltinchi — oʻttiz oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oʻttiz toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 3-ilovaning 27-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“27. Ajratilgan mablagʻlarni boshqa yoʻnalishlarga yoʻnaltirishga yoʻl qoʻyilmaydi, mavsum yakunida sarflangan mablagʻlarning maqsadli va samarali sarflanishi yuzasidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan hujjatli taftish oʻtkaziladi. Taftish yakunlari boʻyicha maʼlumotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi”.

17. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-avgustdagi 420-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat aktivlari va qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda 4 va 5-toifalarga kiritilgan tumanlarda joylashgan mulk huquqi asosida sotib olingan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini kredit taʼminoti sifatida garovga qoʻyish uchun dastlabki toʻlov miqdori 15 foiz miqdorida boʻlganda amalga oshiriladi”;

b) 7-bandning ikkinchi xatboshisi “amal qilinadi” soʻzlaridan keyin “bundan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlarida nazarda tutilgan hollar mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

v) ilovaning 1-bosqich “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat aktivi va (yoki) yer uchastkasi uchun savdo yakunlangan (qaror asosida oldi-sotdi shartnoma tuzilgan) kundan boshlab dastlabki toʻlovni bir yoʻla (zakalat toʻlovini inobatga olgan holda kamida 35 foiz, 4 va 5-toifalarga kiritilgan tumanlarda joylashgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalari uchun 15 foiz toʻlovlarni) amalga oshirish”.

18. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi yirik korxonalar aksiyalarini fond birjasida birlamchi va ikkilamchi ommaviy joylashtirish toʻgʻrisida” 2022-yil 15-avgustdagi 446-son qarorining 4-bandida :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Xalq IPOsi doirasida mahalliy investorlar (jismoniy va yuridik shaxslar)dan buyurtmalarni qabul qilish “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali ham amalga oshiriladi”;

ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.

19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 22-avgustdagi 465-son qarorida :

a) nomidagi , 2 va 5-bandlardagi “Sportni rivojlantirish” soʻzlari “Sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

nomi va 1-banddagi “Sportni rivojlantirish” soʻzlari “Sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

6-banddagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” va “Moliya vazirligi” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” hamda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandning uchinchi xatboshisidagi Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bobda :

12-bandning oʻn sakkizinchi xatboshisidagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

3-paragraf nomidagi , 14-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi hamda 15-bandning birinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-paragraf nomidagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

16-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-bandning birinchi va oʻn yettinchi xatboshilaridagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

4-bobda :

4-paragraf nomidagi , 25 va 26-bandlarning birinchi xatboshilaridagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-paragraf nomidagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

27-bandda :

birinchi xatboshidagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻn ikkinchi xatboshidagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

28-bandda :

birinchi xatboshidagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalariga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport bosh boshqarmalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

29-bandning birinchi va oʻttizinchi xatboshilaridagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

32-bandning yigirma ikkinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish” soʻzlari “Sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

33-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

34-bandda :

birinchi xatboshidagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

yettinchi va toʻqqizinchi xatboshilardagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oʻninchi — oʻn ikkinchi xatboshilardagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

38-bandning birinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

39-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

44-bandning uchinchi — beshinchi va yettinchi xatboshilaridagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

45-banddagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

65-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

68-bandning “a” kichik bandidagi “Sportni rivojlantirish” soʻzlari “Sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

69-bandning birinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning ilova belgisi va nomidagi “Sportni rivojlantirish” soʻzlari “Sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

1a-ilovada :

ilova belgisidagi “Sportni rivojlantirish” soʻzlari “Sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

nomidagi “Sportni rivojlantirish”, “sportni rivojlantirish” soʻzlari tegishlicha “Sport”, “sport” soʻzlari bilan almashtirilsin;

matndagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

1b-ilovada :

ilova belgisidagi “Sportni rivojlantirish” soʻzlari “Sport” soʻzi bilan almashtirilsin;

nomidagi “sportni rivojlantirish” soʻzlari “sport” soʻzi bilan almashtirilsin.

20. Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida inson resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 22-sentabrdagi 492-son qarorining 2-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“davlat organlari elektron platformani joriy qilish va yuritish boʻyicha sarf-xarajatlarni oʻzlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar, shuningdek, yuqoridagi manbalar mavjud boʻlmagan hollarda budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshiradi”.

21. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 26-apreldagi 180-F-son farmoyishining rus tilidagi matnida :

a) Islom Karimov nomidagi “Toshkent” xalqaro aeroportida alohida muhim yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish zali toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning 5-bandi quyidagi mazmundagi 5.4 1 -kichik band bilan toʻldirilsin:

“5.4 1 . Zamestiteli direktora Agentstva razvitiya gosudarstvennoy slujbi pri Prezidente Respubliki Uzbekistan”;

b) Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida rasmiy delegatsiyalarga xizmat koʻrsatish zali toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning 5-bandi quyidagi mazmundagi 5.4 1 -kichik band bilan toʻldirilsin:

“5.4 1 . Zamestiteli direktora Agentstva razvitiya gosudarstvennoy slujbi pri Prezidente Respubliki Uzbekistan”.

22. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 15-iyundagi 299-F-son farmoyishining 4-bandida:

a) ikkinchi xatboshidagi “Agentlik” soʻzi “Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.

23. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-martdagi 143-F-son farmoyishi bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasiga mulk huquqi asosida oʻtkaziladigan Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari va dam olish maskanlari roʻyxatida:

a) “Toshkent viloyati” boʻlimining 10-pozitsiyasi “Sijjak” dam olish oromgohi” soʻzlaridan keyin “**” belgisi bilan toʻldirilsin;

b) Roʻyxatdan keyin quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“** oromgohdagi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan qabul qilingan mol-mulklar Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasiga mulk huquqi asosida oʻtkazib beriladi”;

v) ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 27-dekabr,

891-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.01.2025-y., 09/25/891/0011-son; 22.05.2025-y., 09/25/325/0460-son )

lex.uz