UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 15-noyabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 15 ноябрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 ноября 2024 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 November 2024 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ҳамда « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/3002/1102-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 15 ноябрдаги 34/4-сон қарорига ИЛОВА

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом тижорат банклари (бундан буён матнда — банклар деб юритилади) томонидан мажбурий резервларни ҳисоблаш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (бундан буён матнда — Марказий банк деб юритилади) депозитга ўтказиш тартибини белгилайди.».

2. 2-банд «мажбурий резервларнинг норматив миқдоридан чегириладиган маблағлар меъёри,» деган сўзлардан кейин «мажбурий резервлар шакллантириладиган ва сақланадиган валюта тури,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3. 3-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. 6-банддан «фақат миллий валютада» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5. 1 — 3-иловалар мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 1-ИЛОВА

«Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида резерв шакллантириладиган мажбуриятлари РЎЙХАТИ

Т/р Баланс ҳисобварағи рақами Резерв шакллантириладиган мажбуриятлар номлари 1. 20200 Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар 2. 20400 Жамғарма депозитлар 3. 20600 Муддатли депозитлар 4. 21000 Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар 5. 21400 Банкнинг тўланмаган аксептлари 6. 21600 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар 7. 22000 Олинган узоқ муддатли кредитлар 8. 22600 Мижозларнинг бошқа депозитлари 9. 23100 Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари 10. 23400 Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари 11. 23500 Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум 12. 23600 Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар 13. 23700 Субординар қарз 14. 29801 Мижозлар билан ҳисоб-китоблар 15. 29840 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар 16. 29842 Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари 17. 29846 Бошқа кредитлар — Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар 18. 29849 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар 19. 29896 Бошқа мажбуриятлар ».

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 2-ИЛОВА

«Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

__________ банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига депозитга ўтказиши лозим бўлган мажбурий резервлари миқдори ҲИСОБ-КИТОБИ

(минг сўмда) Т/р Резерв шакллантириладиган мажбуриятлар Баланс ҳисобварақлари Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача миқдори Мажбурий резерв нормативлари, фоизларда Мажбурий резервларнинг норматив миқдори Резидент Норезидент Миллий валюта Чет эл валютаси Миллий валюта Миллий валюта Чет эл валютаси Миллий валюта Чет эл валютаси А Б Д Э Ф Г Ҳ И Ж 1. Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар 20200 2. Жамғарма депозитлар 20400 3. Муддатли депозитлар 20600 4. Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар 21000 5. Банкнинг тўланмаган аксептлари 21400 6. Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар 21600 7. Олинган узоқ муддатли кредитлар 22000 8. Мижозларнинг бошқа депозитлари 22600 9. Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари 23100 10. Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари 23400 11. Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум 23500 12. Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар 23600 13. Субординар қарз 23700 14. Мижозлар билан ҳисоб-китоблар 29801 15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар 29840 16. Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари 29842 17. Бошқа кредитлар — Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар 29846 18. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар 29849 19. Бошқа мажбуриятлар 29896 20. Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг жами Х Х Х Х Х Х Х 21. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари 10100 Х Х Х Х Х Х 22. Резерв шакллантириладиган мажбуриятлардан чегириладиган маблағлар айрилгандаги қолдиқ Х Х Х Х Х Х Х 23. Ўртачалаш коэффициенти Х Х Х Х Х Х Х 24. Мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдори Х Х Х Х Х Х Х 25. Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв маблағлари Х Х Х Х Х Х Х 26. Ҳисоб-китоб даврида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар 10309 Х Х Х Х Х Х 27. Мажбурий резерв ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар Х Х Х Х Х Х Х Банк раҳбари: Бош бухгалтер: ».

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 3-ИЛОВА

«Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Мажбурий резервлар миқдори ҳисоб-китоби жадвалини тўлдириш бўйича услубий кўрсатмалар

Ҳисоб-китоб электрон шаклда берилиши лозим.

Жадвал катаклари бўш қолдирилмаслиги керак. Агар ахборот бўлмаса нол кўрсатилсин.

Ҳисоб-китобда умумий сумма бутунлигича минг сўмда кўрсатилиши лозим. 500 сўм ва ундан кам бўлган сумма ҳисобга олинмайди (чиқариб ташланади), 500 сўмдан ортиқ бўлган сумма минггача яхлитланади.

Ҳисоб-китоб тузишда ҳам мусбат, ҳам манфий суммалар учраши мумкин.

Ҳисоб-китобни тузишда ҳар кунлик баланс ҳисоботи асосида ҳисобланадиган ҳисоб-китоб давридаги баланс маълумотларининг ўртача қолдиғи акс эттирилиши лозим.

(Д) Устун — Резидентларга тегишли миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда резидентларга тегишли миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.

(Э) Устун — Резидентларга тегишли хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда резидентларга тегишли хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.

(Ф) Устун — Норезидентларга тегишли миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда норезидентларга тегишли миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.

(Г) Устун — Норезидентларга тегишли хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда норезидентларга тегишли хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.

(Ҳ) Устун — Миллий валютадаги мажбуриятлар учун мажбурий резерв нормативи. Бу устунда миллий валютадаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативлари фоизларда кўрсатилиши лозим.

(И) Устун — Чет эл валютасидаги мажбуриятлар учун мажбурий резерв нормативи. Бу устунда чет эл валютасидаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативлари фоизларда кўрсатилиши лозим.

(Ж) Устун — Мажбурий резервларнинг норматив миқдори. Қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

(Ж) Устун = (Д) Устун х (Ҳ) Устун + (Э) Устун х (И) Устун + (Ф) Устун х (Ҳ) Устун + (Г) Устун х (И) Устун

1-сатр. Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар. Бу сатрда 20200 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

2-сатр. Жамғарма депозитлар. Бу сатрда 20400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

3-сатр. Муддатли депозитлар. Бу сатрда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғи кўрсатилади.

4-сатр. Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар. Бу сатрда 21002 ва 21006 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 21000 баланс ҳисобварағи қолдиғи кўрсатилади. Шунингдек, бу сатрда норматив миқдорни ҳисоблашда фақат норезидентларга тегишли ҳисобварақлар қолдиғи инобатга олинади.

5-сатр. Банкнинг тўланмаган аксептлари. Бу сатрда 21400 баланс ҳисобварағи қолдиғи кўрсатилади.

6-сатр. Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар. Бу сатрда Марказий банк ҳамда резидент банкларга тегишли ҳисобварақлар қолдиғи олиб ташланган ҳолда 21600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

7-сатр. Олинган узоқ муддатли кредитлар. Бу сатрда Марказий банк ҳамда резидент банкларга тегишли ҳисобварақлар қолдиғи олиб ташланган ҳолда 22000 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

8-сатр. Мижозларнинг бошқа депозитлари. Бу сатрда 22602, 22606, 22614 ва 22628 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 22600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

9-сатр. Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари. Бу сатрда 23100 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

10-сатр. Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари. Бу сатрда 23416 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 23400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

11-сатр. Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум. Бу сатрда 23500 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

12-сатр. Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар. Бу сатрда 23600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

13-сатр. Субординар қарз. Бу сатрда капитал таркибига қўшиладиган субординар қарз қолдиғи олиб ташланган ҳолда 23700 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

14-сатр. Мижозлар билан ҳисоб-китоблар. Бу сатрда 29801 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

15-сатр. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар. Бу сатрда 29840 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

16-сатр. Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари. Бу сатрда 29842 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

17-сатр. Бошқа кредитлар — Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар. Бу сатрда 29846 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

18-сатр. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар. Бу сатрда 29849 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

19-сатр. Бошқа мажбуриятлар. Бу сатрда 29896 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.

20-сатр. Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг жами. Бу сатрнинг (Ж) устунида 1 — 19 сатрларнинг (Ж) устунидаги маблағларнинг жами йиғиндиси кўрсатилади.

21-сатр. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари. Бу сатрнинг (Ж) устунида 10100 баланс ҳисобварағининг Марказий банк бошқаруви томонидан чегирилиши белгиланган миқдори кўрсатилади.

22-сатр. Резерв шакллантириладиган мажбуриятлардан чегириладиган маблағлар айрилгандаги қолдиқ. Бу сатрнинг (Ж) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

22-Сатр (Ж) устуни = 20-Сатр (Ж) устуни минус 21-Сатр (Ж) устуни

23-Сатр. Ўртачалаш коэффициенти. Бу сатрнинг (Б) устунида ўртачалаш коэффициенти кўрсатилади.

24-Сатр. Мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдори. Бу сатрнинг (Ж) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

24-Сатр (Ж) устуни = 22-Сатр (Ж) устуни х 23-Сатр (Б) устуни

25-Сатр. Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв маблағлари. Бу сатрнинг (Ж) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

25-Сатр (Ж) устуни = 22-Сатр (Ж) устуни минус 24-Сатр (Ж) устуни

26-Сатр. Ҳисоб-китоб даврида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар. Бу сатрда 10309 баланс ҳисобварағининг ҳисоб-китоб даврининг охирги санасидаги қолдиғи кўрсатилади.

27-Сатр. Мажбурий резерв ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар. Бу сатрнинг (Ж) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

27-Сатр (Ж) устуни = 25-Сатр (Ж) устуни минус 26-Сатр (Ж) устуни.».

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 15 ноябрь,

34/4-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 10/24/3002-4/1097-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga oʻtkaziladigan majburiy rezervlari toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi hamda “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 31-martdagi 12/8-son qarori (roʻyxat raqami 3002, 2018-yil 25-aprel) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.04.2018-y., 10/18/3002/1102-son) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga oʻtkaziladigan majburiy rezervlari toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2024-yil 15-noyabrdagi 34/4-son qaroriga ILOVA

Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga oʻtkaziladigan majburiy rezervlari toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom tijorat banklari (bundan buyon matnda — banklar deb yuritiladi) tomonidan majburiy rezervlarni hisoblash va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga (bundan buyon matnda — Markaziy bank deb yuritiladi) depozitga oʻtkazish tartibini belgilaydi.”.

2. 2-band “majburiy rezervlarning normativ miqdoridan chegiriladigan mablagʻlar meʼyori,” degan soʻzlardan keyin “majburiy rezervlar shakllantiriladigan va saqlanadigan valyuta turi,” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

3. 3-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

4. 6-banddan “faqat milliy valyutada” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

5. 1 — 3-ilovalar mazkur oʻzgartirishlar va qoʻshimchaning 1 — 3-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga oʻtkaziladigan majburiy rezervlari toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaga 1-ILOVA

“Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga oʻtkaziladigan majburiy rezervlari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida rezerv shakllantiriladigan majburiyatlari ROʻYXATI

T/r Balans hisobvaragʻi raqami Rezerv shakllantiriladigan majburiyatlar nomlari 1. 20200 Talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlar 2. 20400 Jamgʻarma depozitlar 3. 20600 Muddatli depozitlar 4. 21000 Boshqa banklar va moliyaviy tashkilotlarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar 5. 21400 Bankning toʻlanmagan akseptlari 6. 21600 Toʻlanishi lozim boʻlgan qisqa muddatli kreditlar 7. 22000 Olingan uzoq muddatli kreditlar 8. 22600 Mijozlarning boshqa depozitlari 9. 23100 Mijozlarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlari 10. 23400 Hukumatga tegishli daromad va boshqa tushumlar hisobvaraqlari 11. 23500 Mijozlarning bank kartalaridan kelib tushgan tushum 12. 23600 Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar 13. 23700 Subordinar qarz 14. 29801 Mijozlar bilan hisob-kitoblar 15. 29840 Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga oʻtkaziladigan talab qilib olinmagan depozitlar 16. 29842 Harakatsiz depozit majburiyatlari 17. 29846 Boshqa kreditlar — Talab qilib olinmagan qoldiqlar 18. 29849 Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlinmalari tomonidan moliyalashtiriladigan, pensiyalar, ijtimoiy nafaqalar, kompensatsiyalar va boshqa toʻlovlar uchun boshqa banklardan olingan naqd pul bilan beriladigan mablagʻlar 19. 29896 Boshqa majburiyatlar ”.

Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga oʻtkaziladigan majburiy rezervlari toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaga 2-ILOVA

“Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga oʻtkaziladigan majburiy rezervlari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

__________ bankning Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga depozitga oʻtkazishi lozim boʻlgan majburiy rezervlari miqdori HISOB-KITOBI

(ming soʻmda) T/r Rezerv shakllantiriladigan majburiyatlar Balans hisobvaraqlari Rezerv shakllantiriladigan majburiyatlarning oʻrtacha miqdori Majburiy rezerv normativlari, foizlarda Majburiy rezervlarning normativ miqdori Rezident Norezident Milliy valyuta Chet el valyutasi Milliy valyuta Milliy valyuta Chet el valyutasi Milliy valyuta Chet el valyutasi A B D E F G H I J 1. Talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlar 20200 2. Jamgʻarma depozitlar 20400 3. Muddatli depozitlar 20600 4. Boshqa banklar va moliyaviy tashkilotlarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar 21000 5. Bankning toʻlanmagan akseptlari 21400 6. Toʻlanishi lozim boʻlgan qisqa muddatli kreditlar 21600 7. Olingan uzoq muddatli kreditlar 22000 8. Mijozlarning boshqa depozitlari 22600 9. Mijozlarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlari 23100 10. Hukumatga tegishli daromad va boshqa tushumlar hisobvaraqlari 23400 11. Mijozlarning bank kartalaridan kelib tushgan tushum 23500 12. Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar 23600 13. Subordinar qarz 23700 14. Mijozlar bilan hisob-kitoblar 29801 15. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga oʻtkaziladigan talab qilib olinmagan depozitlar 29840 16. Harakatsiz depozit majburiyatlari 29842 17. Boshqa kreditlar — Talab qilib olinmagan qoldiqlar 29846 18. Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlinmalari tomonidan moliyalashtiriladigan, pensiyalar, ijtimoiy nafaqalar, kompensatsiyalar va boshqa toʻlovlar uchun boshqa banklardan olingan naqd pul bilan beriladigan mablagʻlar 29849 19. Boshqa majburiyatlar 29896 20. Rezerv shakllantiriladigan majburiyatlarning jami X X X X X X X 21. Kassadagi naqd pul va boshqa toʻlov hujjatlari 10100 X X X X X X 22. Rezerv shakllantiriladigan majburiyatlardan chegiriladigan mablagʻlar ayrilgandagi qoldiq X X X X X X X 23. Oʻrtachalash koeffitsiyenti X X X X X X X 24. Majburiy rezervlarning oʻrtachalashtirilgan miqdori X X X X X X X 25. Markaziy bankka oʻtkazilishi lozim boʻlgan majburiy rezerv mablagʻlari X X X X X X X 26. Hisob-kitob davrida majburiy rezervlarda saqlanayotgan mablagʻlar 10309 X X X X X X 27. Majburiy rezerv hisobvaragʻiga qoʻshimcha ravishda depozitga oʻtkazish yoki Markaziy bank tomonidan qaytarilishi lozim boʻlgan mablagʻlar X X X X X X X Bank rahbari: Bosh buxgalter: ”.

Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga oʻtkaziladigan majburiy rezervlari toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaga 3-ILOVA

“Tijorat banklarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida depozitga oʻtkaziladigan majburiy rezervlari toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Majburiy rezervlar miqdori hisob-kitobi jadvalini toʻldirish boʻyicha uslubiy koʻrsatmalar

Hisob-kitob elektron shaklda berilishi lozim.

Jadval kataklari boʻsh qoldirilmasligi kerak. Agar axborot boʻlmasa nol koʻrsatilsin.

Hisob-kitobda umumiy summa butunligicha ming soʻmda koʻrsatilishi lozim. 500 soʻm va undan kam boʻlgan summa hisobga olinmaydi (chiqarib tashlanadi), 500 soʻmdan ortiq boʻlgan summa minggacha yaxlitlanadi.

Hisob-kitob tuzishda ham musbat, ham manfiy summalar uchrashi mumkin.

Hisob-kitobni tuzishda har kunlik balans hisoboti asosida hisoblanadigan hisob-kitob davridagi balans maʼlumotlarining oʻrtacha qoldigʻi aks ettirilishi lozim.

(D) Ustun — Rezidentlarga tegishli milliy valyutadagi rezerv shakllantiriladigan majburiyatlarning hisob-kitob davridagi oʻrtacha qoldigʻi. Bu ustunda rezidentlarga tegishli milliy valyutadagi koʻrsatib oʻtilgan majburiyatlarning hisob-kitob davridagi oʻrtacha qoldigʻi koʻrsatilishi lozim.

(E) Ustun — Rezidentlarga tegishli xorijiy valyutadagi rezerv shakllantiriladigan majburiyatlarning hisob-kitob davridagi oʻrtacha qoldigʻi. Bu ustunda rezidentlarga tegishli xorijiy valyutadagi koʻrsatib oʻtilgan majburiyatlarning hisob-kitob davridagi oʻrtacha qoldigʻi koʻrsatilishi lozim.

(F) Ustun — Norezidentlarga tegishli milliy valyutadagi rezerv shakllantiriladigan majburiyatlarning hisob-kitob davridagi oʻrtacha qoldigʻi. Bu ustunda norezidentlarga tegishli milliy valyutadagi koʻrsatib oʻtilgan majburiyatlarning hisob-kitob davridagi oʻrtacha qoldigʻi koʻrsatilishi lozim.

(G) Ustun — Norezidentlarga tegishli xorijiy valyutadagi rezerv shakllantiriladigan majburiyatlarning hisob-kitob davridagi oʻrtacha qoldigʻi. Bu ustunda norezidentlarga tegishli xorijiy valyutadagi koʻrsatib oʻtilgan majburiyatlarning hisob-kitob davridagi oʻrtacha qoldigʻi koʻrsatilishi lozim.

(H) Ustun — Milliy valyutadagi majburiyatlar uchun majburiy rezerv normativi. Bu ustunda milliy valyutadagi majburiyatlar uchun Markaziy bank tomonidan belgilangan majburiy rezerv normativlari foizlarda koʻrsatilishi lozim.

(I) Ustun — Chet el valyutasidagi majburiyatlar uchun majburiy rezerv normativi. Bu ustunda chet el valyutasidagi majburiyatlar uchun Markaziy bank tomonidan belgilangan majburiy rezerv normativlari foizlarda koʻrsatilishi lozim.

(J) Ustun — Majburiy rezervlarning normativ miqdori. Quyidagi formula boʻyicha hisoblanadi:

(J) Ustun = (D) Ustun x (H) Ustun + (E) Ustun x (I) Ustun + (F) Ustun x (H) Ustun + (G) Ustun x (I) Ustun

1-satr. Talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlar. Bu satrda 20200 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

2-satr. Jamgʻarma depozitlar. Bu satrda 20400 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

3-satr. Muddatli depozitlar. Bu satrda 20600 balans hisobvaragʻi qoldigʻi koʻrsatiladi.

4-satr. Boshqa banklar va moliyaviy tashkilotlarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar. Bu satrda 21002 va 21006 hisobvaragʻidagi qoldigʻi olib tashlangan holda 21000 balans hisobvaragʻi qoldigʻi koʻrsatiladi. Shuningdek, bu satrda normativ miqdorni hisoblashda faqat norezidentlarga tegishli hisobvaraqlar qoldigʻi inobatga olinadi.

5-satr. Bankning toʻlanmagan akseptlari. Bu satrda 21400 balans hisobvaragʻi qoldigʻi koʻrsatiladi.

6-satr. Toʻlanishi lozim boʻlgan qisqa muddatli kreditlar. Bu satrda Markaziy bank hamda rezident banklarga tegishli hisobvaraqlar qoldigʻi olib tashlangan holda 21600 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

7-satr. Olingan uzoq muddatli kreditlar. Bu satrda Markaziy bank hamda rezident banklarga tegishli hisobvaraqlar qoldigʻi olib tashlangan holda 22000 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

8-satr. Mijozlarning boshqa depozitlari. Bu satrda 22602, 22606, 22614 va 22628 hisobvaraqlari qoldiqlari olib tashlangan holda 22600 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

9-satr. Mijozlarning bank kartalariga oʻtkazilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari boʻyicha tranzit hisobvaraqlari. Bu satrda 23100 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

10-satr. Hukumatga tegishli daromad va boshqa tushumlar hisobvaraqlari. Bu satrda 23416 hisobvaragʻidagi qoldigʻi olib tashlangan holda 23400 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

11-satr. Mijozlarning bank kartalaridan kelib tushgan tushum. Bu satrda 23500 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

12-satr. Bank tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar. Bu satrda 23600 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

13-satr. Subordinar qarz. Bu satrda kapital tarkibiga qoʻshiladigan subordinar qarz qoldigʻi olib tashlangan holda 23700 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

14-satr. Mijozlar bilan hisob-kitoblar. Bu satrda 29801 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

15-satr. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga oʻtkaziladigan talab qilib olinmagan depozitlar. Bu satrda 29840 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

16-satr. Harakatsiz depozit majburiyatlari. Bu satrda 29842 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

17-satr. Boshqa kreditlar — Talab qilib olinmagan qoldiqlar. Bu satrda 29846 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

18-satr. Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlinmalari tomonidan moliyalashtiriladigan, pensiyalar, ijtimoiy nafaqalar, kompensatsiyalar va boshqa toʻlovlar uchun boshqa banklardan olingan naqd pul bilan beriladigan mablagʻlar. Bu satrda 29849 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

19-satr. Boshqa majburiyatlar. Bu satrda 29896 balans hisobvaragʻining qoldigʻi koʻrsatiladi.

20-satr. Rezerv shakllantiriladigan majburiyatlarning jami. Bu satrning (J) ustunida 1 — 19 satrlarning (J) ustunidagi mablagʻlarning jami yigʻindisi koʻrsatiladi.

21-satr. Kassadagi naqd pul va boshqa toʻlov hujjatlari. Bu satrning (J) ustunida 10100 balans hisobvaragʻining Markaziy bank boshqaruvi tomonidan chegirilishi belgilangan miqdori koʻrsatiladi.

22-satr. Rezerv shakllantiriladigan majburiyatlardan chegiriladigan mablagʻlar ayrilgandagi qoldiq. Bu satrning (J) ustuni quyidagi formula orqali hisoblanadi:

22-Satr (J) ustuni = 20-Satr (J) ustuni minus 21-Satr (J) ustuni

23-Satr. Oʻrtachalash koeffitsiyenti. Bu satrning (B) ustunida oʻrtachalash koeffitsiyenti koʻrsatiladi.

24-Satr. Majburiy rezervlarning oʻrtachalashtirilgan miqdori. Bu satrning (J) ustuni quyidagi formula orqali hisoblanadi:

24-Satr (J) ustuni = 22-Satr (J) ustuni x 23-Satr (B) ustuni

25-Satr. Markaziy bankka oʻtkazilishi lozim boʻlgan majburiy rezerv mablagʻlari. Bu satrning (J) ustuni quyidagi formula orqali hisoblanadi:

25-Satr (J) ustuni = 22-Satr (J) ustuni minus 24-Satr (J) ustuni

26-Satr. Hisob-kitob davrida majburiy rezervlarda saqlanayotgan mablagʻlar. Bu satrda 10309 balans hisobvaragʻining hisob-kitob davrining oxirgi sanasidagi qoldigʻi koʻrsatiladi.

27-Satr. Majburiy rezerv hisobvaragʻiga qoʻshimcha ravishda depozitga oʻtkazish yoki Markaziy bank tomonidan qaytarilishi lozim boʻlgan mablagʻlar. Bu satrning (J) ustuni quyidagi formula orqali hisoblanadi:

27-Satr (J) ustuni = 25-Satr (J) ustuni minus 26-Satr (J) ustuni.”.

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2024-yil 15-noyabr,

34/4-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.12.2024-y., 10/24/3002-4/1097-son)

lex.uz