📅 2024-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 30-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 30 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 декабря 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 December 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва «Яйловлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланишнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, алмашлаб экишни сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш;
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлар алмашинишини йўлга қўйиш орқали яйловлардан оқилона фойдаланиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини баҳолаш ва унинг натижаси бўйича хулосани шакллантириш.
2. Белгилансинки:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланилганлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ер тузиш ва ердан фойдаланиш бўйича ходимлари томонидан аниқланади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ерларни алмашлаб экиш режасига ҳамда яйловлар алмашиниши режасига мувофиқ ердан фойдаланувчилар томонидан оқилона фойдаланилади;
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари хулосасига асосан ердан фойдаланувчиларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартибига риоя қилмаганлиги ҳамда ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланган қўшимча тўловларни тўламаганлиги учун уларнинг ерга бўлган ижара ҳуқуқини бекор қилиш юзасидан судга тўғридан-тўғри даъво аризасини киритиш ҳуқуқи берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда:
«E-ijara» ахборот тизимида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини баҳолаш ва унинг натижаси бўйича хулосани шакллантиришнинг электрон тизимини яратсин;
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчилар ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 914-сон қарорига ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан (шу жумладан, яйловлардан) оқилона фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ердан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишнинг аниқ ҳолатларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
алмашлаб экиш — маълум вақт давомида ер участкалари бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда навбатлаб экиш;
дала — қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва/ёки чорва молларини боқиш (ўтлатиш) учун фойдаланиладиган алоҳида контур рақами билан белгиланган ва алоҳида чегара белгиларига эга бўлган ер майдони бирлиги;
ердан фойдаланувчилар — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан доимий ёки ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар;
ерлар деградацияси — ерларнинг табиий-хўжалик аҳамиятининг пасайишига олиб келувчи табиий ва антропоген таъсирлар натижасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳолатининг ёмонлашиши;
тупроқ унумдорлигининг сезиларли пасайиши — тупроқ сифатини баҳолаш, агрокимёвий ва/ёки агромелиоратив тадқиқотлар натижалари таққосланганда, тупроқ унумдорлиги кўрсаткичининг пасайиши;
умумий яйлов майдони бўйича фойдаланиш меъёри — Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ умумий яйлов майдони бўйича аниқланган энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёри;
чорва ҳайвонлари кўчиб юриш (ёйиб) тартибида боқиладиган (ўтлатиладиган) яйловлар — аҳоли пунктидан узоқдаги ҳудудларда чорва ҳайвонларини кўчиб юриш (ёйиб) тартибида боқиш (ўтлатиш) учун фойдаланиладиган яйловлар;
яйловлар алмашиниши — яйловларни бошқариш ва улардан фойдаланиш режасига мувофиқ яйловлардан даврий ва навбат билан фойдаланиш ҳамда унинг маҳсулдорлик ҳолатини сақлаш учун хизмат қиладиган тизим;
яйловларда боқиладиган (ўтлатиладиган) чорва ҳайвонлари (кейинги ўринларда — чорва ҳайвонлари) — йирик шохли моллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар ва бошқалар;
яйловларнинг озиқа (ем-хашак) ҳажми — яйловлар майдони бирлиги бўйича яйлов ўтларининг маҳсулдорлиги;
яйловлардан оқилона фойдаланиш — табиий меъёрларга (умумий яйловларда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёрига) риоя қилиш орқали ва экологик муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, яйловларнинг нормал ҳолатини сақлаш ва қайта тиклаш имконини яратган ҳолда, яйловларнинг озиқа (ем-хашак) ресурсларидан самарали фойдаланиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш — ер майдонларида тупроқ унумдорлигининг пасайиши ва мелиоратив ҳолатининг ёмонлашишига йўл қўймаслик ҳамда маҳсулдорликнинг зарур кўрсаткичларига эришиш мақсадида ердан фойдаланувчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан (шу жумладан, яйловлардан) оқилона фойдаланишни таъминланиши.
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланилганлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ер тузиш ва ердан фойдаланиш бўйича ходимлари томонидан аниқланади.
5. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш қуйидагилар мезонлар бўйича баҳоланади:
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш (ҳайдалма қатламида умумий гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калийнинг мақбул даражасини таъминлаш);
асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгиланган даражада сақлаш ва ошириш;
сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш;
яйловлар алмашинишини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;
тупроқнинг унумдорлиги ва мелиоратив ҳолатини сақлаш ва ошириш;
чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда яйловлардаги мақбул (оптимал) фойдаланиш меъёрини таъминлаш;
ерларнинг хўжалик айланмасидан (фойдаланишдан) чиқиб кетишининг олдини олиш, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда уларнинг маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик;
ерга ишлов беришда қишлоқ хўжалиги экинларини анғиз қолдиқлари ва иккиламчи маҳсулотларни ёқишга йўл қўймаслик;
дала четларига, боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига, шу жумладан, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга мақбул экинларни экиб даромад олиш (суғориш сувлари билан таъминланган ерларда);
ички суғориш тармоқлари ва зовурларни ўз вақтида тозалаш.
Мазкур банд талаблари бажарилмаган ҳолатларда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ва яйловлардан оқилона фойдаланилмаган ҳисобланади.
6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланишни баҳолаш учун ердан фойдаланувчиларда қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши шарт:
а) қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги йиллик статистика ҳисоботи шакллари бўйича статистика маълумотлари.
Бунда қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги йиллик статистика ҳисоботи шакллари бўйича статистика маълумотлари ердан фойдаланувчиларнинг сўровномаларига асосан туман статистика бўлимлари томонидан беғараз тақдим этилади;
б) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги алмашлаб экиш режаси;
в) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги яйловлар алмашиниши режаси;
г) хўжалик ичида ер тузиш лойиҳаси (деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини аниқлаш бундан мустасно).
7. Хўжалик ичида ер тузиш лойиҳаси ердан фойдаланувчиларнинг мурожаатига асосан «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан хўжалик шартномалари асосида ишлаб чиқилади ҳамда туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби
8. Ердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишда умумий фойдаланиш учун чоп этилган илмий-тадқиқот институтларининг илмий асосланган тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган алмашлаб экиш режасига мувофиқ алмашлаб экишга риоя қилади.
Ердан фойдаланувчилар яйловлардан фойдаланишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёрининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг мавжудлигини ва унинг белгиланган меъёрдан ошиб кетмаслигини таъминлайди.
9. Хўжаликнинг ихтисослашуви ва ерни ижарага олиш шартномасига мувофиқ етиштириладиган экинларнинг ротацияси бўйича танланган алмашлаб экиш тизимига боғлиқ ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ вегетацияга мувофиқ даврни ўз ичига олган алмашлаб экиш режаси ердан фойдаланувчилар томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан тасдиқланади ва бир нусхаси ушбу ташкилотда сақланади.
10. Тупроқ унумдорлигининг қуйидаги кўрсаткичлар бўйича пасайишига йўл қўйилмайди:
суғориладиган тупроқларнинг унумдор қатламида (0 — 30 см) умумий гумус (>0,8%) миқдорини, ҳаракатчан фосфор (>30 мг/кг) ва алмашинувчан калийнинг (>200 мг/кг) тупроқдаги миқдорларини кам таъминланган даражадан туширмаслик;
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тупроқнинг гумус ва озиқа элементлари билан таъминланганлигининг кам кўрсаткичларига эга бўлган ерларни кенгайтирмаслик;
қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган талабларга мувофиқ ерларни максимал рухсат этилган концентрациясидан юқори даражада минерал ўғитлар ва пестицидлар билан ифлослантирмаслик;
эрозия натижасида юқори гумус қатлам қалинлигининг 5 сантиметрдан ортиқ пасайиши;
тупроқнинг 30 сантиметргача бўлган қатламида заҳарли тузлар умумий миқдорининг кўпайишига (хлор 0,01 фоиздан, сульфат 0,03-0,04 фоиздан ортиқ, тупроқдаги шўрланиш даражасини умумий майдоннинг 5 фоиздан оширмаслик) йўл қўймаслик;
қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун берилган ерларни қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқариб юбормаслик.
11. Ердан фойдаланувчилар асосий қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорлар тупроқларининг бир бонитет баллига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлигига мувофиқ уларнинг ҳосилдорлигини таъминлаши шарт.
12. Ердан фойдаланувчилар чорвачилик мақсадлари учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишда қуйидаги миқдорларда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг мавжудлигини таъминлайди:
энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёрининг 20 фоизидан пасайтирмаслик;
энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёридан оширмаслик.
3-боб. Яйловлардан оқилона фойдаланиш тартиби
13. Яйловлардан оқилона фойдаланиш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
яйловлар алмашиниши ва сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ умумий яйлов майдони бўйича аниқланган энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёрини таъминлаш;
яйловлар алмашиниши режасига мувофиқ яйловлардан фойдаланиш;
яйловларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик.
14. Ердан фойдаланувчилар яйловлардан фойдаланишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормасидан ошмаган миқдорда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари боқилишини таъминлайди.
15. Энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормасини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари бош сони ва ердан фойдаланувчилар фойдаланишида бўлган яйловларнинг озиқа маҳсулдорлиги тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланилади.
Ердан фойдаланувчиларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг бош сони миқдорини ҳисоблаш учун қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини рўйхатга олиш бўйича маълумотлар базасидан олинган маълумотлар ҳамда ерларни масофадан зондлаш ўтказилган вақтдаги ахборотлар қабул қилинади.
Ердан фойдаланувчиларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг бош сони тўғрисида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини рўйхатга олиш бўйича маълумотлар базасида маълумотлар бўлмаган ҳолларда, чорва молларини хатловдан ўтказиш ва мониторинг қилиш асосида аниқ маълумотларни олишга рухсат этилади.
16. Яйловлардан оқилона фойдаланиш туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан тасдиқланган Яйловларни бошқариш ва ундан фойдаланиш режаси билан тартибга солинади.
17. Яйловларнинг озиқа маҳсулдорлиги пасайишига йўл қўймаслик мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
яйловларни қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини боқиш (ўтлатиш) бўйича алоҳида участкаларга ажратиш (бўлиш);
яйловларнинг жойлашиши ва вақт (йил, мавсум) бўйича йил мавсуми давомида алмашиниши;
қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари киритилмайдиган ва боқилмайдиган (ўтлатилмайдиган) ҳамда ҳар йили яйловлар алмашинишидан қолдириладиган ер участкаси.
18. Ҳудудларнинг табиий ва хўжалик шароитига боғлиқ ҳолда яйловларда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини боқиш (ўтлатиш)нинг қуйидаги тизимларидан фойдаланилади:
кўчиб юриш тартибида (ёйиб) боқиладиган (ўтлатиладиган) яйловлар;
йил давомида боқиладиган (ўтлатиладиган) яйловлар.
Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари кўчиб юриш тартибида (ёйиб) боқиладиган (ўтлатиладиган) минтақаларга боғлиқ ҳолда баҳор, ёз ва куз ойларида боқилади ҳамда қиш ойларида молхона шароитида озиқлантирилади.
Ердан фойдаланувчилар ҳудуднинг табиий-иқлим шароитига боғлиқ ҳолда яйловлардан йил давомида фойдаланади. Ердан фойдаланувчилар ноқулай иқлим шароитида чорвачилик биноларидан фойдаланади ва дағал озиқа базасининг етарли даражадаги захирасини яратади.
4-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда унинг натижасига кўра хулосани шакллантириш тартиби
19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ҳар йили 10 февралга қадар ердан фойдаланувчилар кесимида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан (шу жумладан, яйловлардан) оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича календарь режаларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг www.agro.uz расмий сайтига жойлаштиради.
20. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда унинг натижасига кўра хулосани шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
Ишчи гуруҳга «Ўздаверлойиҳа» институти, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Республика агрокимёвий таҳлил маркази ҳамда уларнинг ҳудудий (минтақавий) бўлинмалари ходимлари жалб этилади.
21. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган мезонлар бўйича баҳоланади.
22. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича хулосалар Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, Республика агрокимёвий таҳлил маркази ёки уларнинг ҳудудий (минтақавий) бўлинмалари томонидан ўтказилган тупроқ тадқиқотлари натижаларига мувофиқ тайёрланади.
23. Яйловлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича хулосалар «Ўздаверлойиҳа» институти ёки уни ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилган геоботаник тадқиқотлар ва яйловлар мониторинги натижаларига мувофиқ тайёрланади.
24. Ишчи гуруҳ ҳар бир ердан фойдаланувчи кесимида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда унинг натижасига кўра хулосани қабул қилиш бўйича далолатномани расмийлаштиради ва «E-ijara» ахборот тизимига киритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг www.agro.uz расмий сайтига жойлаштиради.
25. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда унинг натижасига кўра хулоса электрон шаклда тайёрланади ва автоматик равишда туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигининг «E-ijara» ахборот тизимидаги кабинетига юборилади.
5-боб. Якунловчи қоида
26. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ______________ туман (Қувасой шаҳар) Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиги ___________ _____ _______________ ___ (имзо) ______________ (Ф.И.О.) ____ 20___ йил «___» ___________ Алмашлаб экиш режаси Ер участкасининг контур рақами Экин ерлари майдони, гектар Алмашлаб экиш режасини тузишгача бўлган йиллардаги экинлар Қишлоқ хўжалиги экинларининг режалаштирилаётган даврда жойлашиши 20__ йил 20__ йил 20__ йил 20__ йил 20__ йил 20__ йил 20__ йил 20__ йил 20__ йил 20__ йил 20__ йил 20__ йил
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ______________ туман (Қувасой шаҳар) Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиги ___________ _____ _______________ ___ (имзо) ______________ (Ф.И.О.) ____ 20___ йил «___» ___________ Яйловларни алмашиниш календарь режаси Яйловдан фойдаланувчининг кадастр рақами Контур рақами (алмашлаб боқиш участкаси рақами) Йиллар бўйича фойдаланилиши 2025 йил 2026 йил 2027 йил 2028 йил 2029 йил 2030 йил
Тўлдириш учун мисол: 11:05:10:01:05:9424 1015 (1) баҳор куз боқилмайди ёз баҳор куз 11:05:10:01:05:9424 1016 (2) ёз баҳор куз боқилмайди ёз баҳор 11:05:10:01:05:9424 1017 (3) боқилмайди ёз баҳор куз боқилмайди ёз 11:05:10:01:05:9424 1018 (4) куз боқилмайди ёз баҳор куз боқилмайди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Тупроқнинг гумус ва озиқа элементлари билан таъминланганлик кўрсаткичлари
Т/р Ҳудудлар номлари Тупроқлар типи Гумус билан таъминланганлиги, фоиз Озиқа элементлари билан таъминланганлиги, миллиграмм/килограмм жуда кам (<0,4) кам (0,41 — 0,8) ўртача (0,81 — 1,2) кўпроқ (1,2 — 1,6) кўп (1,61 — 2,0) юқори (>2,0) ҳаракатчан фосфор алмашинувчи калий жуда кам (<15) кам (16 — 30) ўртача (31 — 45) кўп (46 — 60) жуда кўп (>60) жуда кам (<100) кам (101 — 200) ўртача (201 — 300) кўп (301 — 400) жуда кўп (>400) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 1. Қорақалпоғистон Республикаси Сур қўнғир 52 634 251 740 110 461 18 639 240 766 293 758 125 062 15 529 1795 550 24 787 222 995 137 751 42 416 8 746 Тақир ўтлоқи Ўтлоқи тақир Чўл қумли Ўтлоқи чўл қумли Ўтлоқи алювиал Ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи аллювиал Сур қўнғир Тақир ўтлоқи Ўтлоқи тақир Чўл қумли 2. Андижон вилояти Тўқ тусли бўз 687 16241 68582 84091 42160 23593 65894 94441 43448 14708 16861 5282 130395 65058 24331 10287 Типик бўз Ўтлоқи аллювиал Ботқоқ ўтлоқи Ўтлоқи саз Бўз ўтлоқи Ўтлоқи ботқоқ Оч тусли бўз Саз ўтлоқи Ўтлоқи Ўтлоқи бўз Ботқоқли 3. Бухоро вилояти Ўтлоқи 7431 105832 91058 12361 2023 1332 160570 49368 7267 2262 569 19987 170562 24828 3694 966 Ўтлоқи аллювиал Ботқоқ-Ўтлоқи Ўтлоқи ботқоқ Чўл ўтлоқи Ўтлоқи тақир Тақир ўтлоқи Сур тусли қўнғир Сур тусли қўнғир ўтлоқи Чўл қумли ўтлоқи Тақир ўтлоқи дашт Ўтлоқи чўл Аллювиал ўтлоқи Ўтлоқи чўл қумли Ботқоқ 4. Жиззах вилояти Бўз ўтлоқи 2818 62224 147158 52725 9144 1649 199482 66045 8203 1459 531 11076 76557 120518 43465 24104 Оч тусли бўз Типик бўз ўтлоқи ўтлоқи бўз тўқ тусли бўз ботқоқ ўтлоқи 5. Қашқадарё вилояти Тўқ тусли бўз 12333 160914 219697 64852 11613 3590 240929 165967 38710 12368 15025 2118 163615 179054 97167 31046 Типик бўз Оч тусли бўз Бўз-ўтлоқи Ўтлоқи-бўз Сур тусли қўнғир Сур тусли қўнғир ўт. Қумли чўл Тақирли Тақир ўтлоқи Ўтлоқи 6. Навоий вилояти Типик бўз 1 359 29 406 51 980 24 578 3 470 200 35 988 58 009 9 633 3 461 3 901 3 092 55 883 37 418 11 108 3 491 Оч тусли бўз Бўз-ўтлоқи Ўтлоқи-бўз Сур тусли қўнғир Сур тусли қўнғир ўтлоқи чўл қумли Чўл қумли ўтлоқи Тақир Тақир ўтлоқи Ўтлоқи тақир Ўтлоқи 7. Наманган вилояти Тўк тусли бўз 3650 43473 112886 60582 14152 5913 153632 61602 14388 4800 6234 21326 163069 42057 9762 4442 Типик бўз Оч тусли бўз Бўз-ўтлоқи Ўтлоқи-бўз Сур тусли қўнғир ўтлоқи Ўтлоқи 8. Самарқанд вилояти Тўк тусли бўз 11043 102114 138974 52325 8370 2861 84019 156891 49601 10244 14932 11783 155658 97148 38259 12839 Типик бўз Оч тусли бўз Бўз-ўтлоқи Ўтлоқи-бўз Ўтлоқи Ўтлоқи ботқоқ Ботқоқ ўтлоқи 9. Сурхондарё вилояти Тўк тусли бўз 5942 87893 136923 35876 6831 3052 164122 78184 19323 5299 9589 2015 109534 74193 54855 35920 Типик бўз Оч тусли бўз Бўз-ўтлоқи Ўтлоқи-бўз Сур тусли қўнғир Сур тусли қўнғир ўтлоқи Қумли чўл Тақирли Тақир ўтлоқи Ўтлоқи 10. Сирдарё вилояти Ўтлоқи 1303 91594 133728 26500 1865 41 173605 71564 7571 1755 535 8992 107855 106558 26131 5494 Бўз ўтлоқи Ўтлоқи бўз Ўтлоқи аллювиал Ботқоқ ўтлоқи Ўтлоқи ботқоқ Оч тусли бўз Типик бўз 11. Тошкент вилояти Тоғ жигарранг 2665 43488 123379 100254 45472 27844 116144 141497 47662 14943 22856 5260 111192 109926 75811 40912 Тўқ тусли бўз Типик бўз Бўз-ўтлоқи Ўтлоқи-бўз Ўтлоқи Ўтлоқи-ботқоқ Ботқоқ-ўтлоқи 12. Фарғона вилояти Тўқ тусли бўз 6043 47896 99046 89411 39296 28688 159624 99234 25130 9738 16654 17344 223276 46571 13015 10173 Типик бўз Оч тусли бўз Буз-ўтлоқи Ўтлоқи-бўз Колматож Ўтлоқи тақирли Ўтлоқи Ўтлоқи-саз Саз-ўтлоқи Ўтлоқи саз-аливиал 13. Хоразм вилояти Сур-қўнғир 9623 82230 108277 27223 7601 5133 100352 93965 25872 8356 11541 6160 200392 26521 4186 2829 Ўтлоқи аливиал Ботқоқ ўтлоқи Ўтлоқи ботқоқ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 декабрь,
914-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi va “Yaylovlar toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanishning samarali tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
tuproq unumdorligini saqlash va oshirish, almashlab ekishni suvdan foydalanish manbalarini hisobga olgan holda tashkil etish orqali qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish;
tuproq unumdorligini saqlash va oshirish, suvdan foydalanish manbalarini hisobga olgan holda yaylovlar almashinishini yoʻlga qoʻyish orqali yaylovlardan oqilona foydalanish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish holatini baholash va uning natijasi boʻyicha xulosani shakllantirish.
2. Belgilansinki:
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanilganligi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va uning hududiy boʻlinmalarining yer tuzish va yerdan foydalanish boʻyicha xodimlari tomonidan aniqlanadi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan yerlarni almashlab ekish rejasiga hamda yaylovlar almashinishi rejasiga muvofiq yerdan foydalanuvchilar tomonidan oqilona foydalaniladi;
tuman (Quvasoy shahar) hokimliklariga Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining tuman (Quvasoy shahar) boʻlimlari xulosasiga asosan yerdan foydalanuvchilarning qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish tartibiga rioya qilmaganligi hamda yerning normativ qiymatidan kelib chiqqan holda, yer uchastkasining ijara muddatiga hisoblangan qoʻshimcha toʻlovlarni toʻlamaganligi uchun ularning yerga boʻlgan ijara huquqini bekor qilish yuzasidan sudga toʻgʻridan-toʻgʻri daʼvo arizasini kiritish huquqi beriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda uch oy muddatda:
“E-ijara” axborot tizimida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish holatini baholash va uning natijasi boʻyicha xulosani shakllantirishning elektron tizimini yaratsin;
ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyatini qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanuvchilar oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin.
4. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-dekabrdagi 914-son qaroriga ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan (shu jumladan, yaylovlardan) oqilona foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 36-moddasiga muvofiq yerdan oqilona foydalanilmaganda, yer uchastkasiga boʻlgan huquqni bekor qilishning aniq holatlarini belgilash maqsadida ishlab chiqilgan.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
almashlab ekish — maʼlum vaqt davomida yer uchastkalari boʻyicha qishloq xoʻjaligi ekinlarini ilmiy asoslangan holda navbatlab ekish;
dala — qishloq xoʻjaligi maqsadlarida foydalaniladigan hududlarda qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish va/yoki chorva mollarini boqish (oʻtlatish) uchun foydalaniladigan alohida kontur raqami bilan belgilangan va alohida chegara belgilariga ega boʻlgan yer maydoni birligi;
yerdan foydalanuvchilar — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan doimiy yoki ijara asosida foydalanish huquqiga ega boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxslar;
yerlar degradatsiyasi — yerlarning tabiiy-xoʻjalik ahamiyatining pasayishiga olib keluvchi tabiiy va antropogen taʼsirlar natijasida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar holatining yomonlashishi;
tuproq unumdorligining sezilarli pasayishi — tuproq sifatini baholash, agrokimyoviy va/yoki agromeliorativ tadqiqotlar natijalari taqqoslanganda, tuproq unumdorligi koʻrsatkichining pasayishi;
umumiy yaylov maydoni boʻyicha foydalanish meʼyori — Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 689-son qarori bilan tasdiqlangan Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq umumiy yaylov maydoni boʻyicha aniqlangan eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish meʼyori;
chorva hayvonlari koʻchib yurish (yoyib) tartibida boqiladigan (oʻtlatiladigan) yaylovlar — aholi punktidan uzoqdagi hududlarda chorva hayvonlarini koʻchib yurish (yoyib) tartibida boqish (oʻtlatish) uchun foydalaniladigan yaylovlar;
yaylovlar almashinishi — yaylovlarni boshqarish va ulardan foydalanish rejasiga muvofiq yaylovlardan davriy va navbat bilan foydalanish hamda uning mahsuldorlik holatini saqlash uchun xizmat qiladigan tizim;
yaylovlarda boqiladigan (oʻtlatiladigan) chorva hayvonlari (keyingi oʻrinlarda — chorva hayvonlari) — yirik shoxli mollar, qoʻylar, echkilar, otlar, tuyalar va boshqalar;
yaylovlarning oziqa (yem-xashak) hajmi — yaylovlar maydoni birligi boʻyicha yaylov oʻtlarining mahsuldorligi;
yaylovlardan oqilona foydalanish — tabiiy meʼyorlarga (umumiy yaylovlarda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish meʼyoriga) rioya qilish orqali va ekologik muhimligini hisobga olgan holda, yaylovlarning normal holatini saqlash va qayta tiklash imkonini yaratgan holda, yaylovlarning oziqa (yem-xashak) resurslaridan samarali foydalanish;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish — yer maydonlarida tuproq unumdorligining pasayishi va meliorativ holatining yomonlashishiga yoʻl qoʻymaslik hamda mahsuldorlikning zarur koʻrsatkichlariga erishish maqsadida yerdan foydalanuvchilar tomonidan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan (shu jumladan, yaylovlardan) oqilona foydalanishni taʼminlanishi.
4. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanilganligi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar va ekin maydonlarida monitoring ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va uning hududiy boʻlinmalarining yer tuzish va yerdan foydalanish boʻyicha xodimlari tomonidan aniqlanadi.
5. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish quyidagilar mezonlar boʻyicha baholanadi:
tuproq unumdorligini saqlash va oshirish (haydalma qatlamida umumiy gumus, harakatchan fosfor va almashinuvchan kaliyning maqbul darajasini taʼminlash);
asosiy qishloq xoʻjaligi ekinlarining hosildorligini belgilangan darajada saqlash va oshirish;
suvdan foydalanish manbalarini hisobga olgan holda almashlab ekish;
yaylovlar almashinishini hisobga olgan holda yaylovlardan foydalanish;
tuproqning unumdorligi va meliorativ holatini saqlash va oshirish;
chorvachilik mahsulotlarini ishlab chiqarishda yaylovlardagi maqbul (optimal) foydalanish meʼyorini taʼminlash;
yerlarning xoʻjalik aylanmasidan (foydalanishdan) chiqib ketishining oldini olish, yerlarni begona oʻtlar va butasimon daraxtlar qoplashiga hamda ularning maishiy va ishlab chiqarish chiqindilari bilan ifloslanishiga yoʻl qoʻymaslik;
yerga ishlov berishda qishloq xoʻjaligi ekinlarini angʻiz qoldiqlari va ikkilamchi mahsulotlarni yoqishga yoʻl qoʻymaslik;
dala chetlariga, bogʻlar va tokzorlarning qator oralariga, shu jumladan, kanallar, sugʻorish va kollektor-drenaj tarmoqlari atrofidagi maydonlarga maqbul ekinlarni ekib daromad olish (sugʻorish suvlari bilan taʼminlangan yerlarda);
ichki sugʻorish tarmoqlari va zovurlarni oʻz vaqtida tozalash.
Mazkur band talablari bajarilmagan holatlarda, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan va yaylovlardan oqilona foydalanilmagan hisoblanadi.
6. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanishni baholash uchun yerdan foydalanuvchilarda quyidagi hujjatlar mavjud boʻlishi shart:
a) qishloq xoʻjaligi faoliyati toʻgʻrisidagi yillik statistika hisoboti shakllari boʻyicha statistika maʼlumotlari.
Bunda qishloq xoʻjaligi faoliyati toʻgʻrisidagi yillik statistika hisoboti shakllari boʻyicha statistika maʼlumotlari yerdan foydalanuvchilarning soʻrovnomalariga asosan tuman statistika boʻlimlari tomonidan begʻaraz taqdim etiladi;
b) mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakldagi almashlab ekish rejasi;
v) mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi yaylovlar almashinishi rejasi;
g) xoʻjalik ichida yer tuzish loyihasi (dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish holatini aniqlash bundan mustasno).
7. Xoʻjalik ichida yer tuzish loyihasi yerdan foydalanuvchilarning murojaatiga asosan “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan xoʻjalik shartnomalari asosida ishlab chiqiladi hamda tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.
2-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish tartibi
8. Yerdan foydalanuvchilar qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanishda umumiy foydalanish uchun chop etilgan ilmiy-tadqiqot institutlarining ilmiy asoslangan tavsiyalari asosida ishlab chiqilgan va tasdiqlangan almashlab ekish rejasiga muvofiq almashlab ekishga rioya qiladi.
Yerdan foydalanuvchilar yaylovlardan foydalanishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish meʼyorining 20 foizidan kam boʻlmagan miqdordagi qishloq xoʻjaligi hayvonlarining mavjudligini va uning belgilangan meʼyordan oshib ketmasligini taʼminlaydi.
9. Xoʻjalikning ixtisoslashuvi va yerni ijaraga olish shartnomasiga muvofiq yetishtiriladigan ekinlarning rotatsiyasi boʻyicha tanlangan almashlab ekish tizimiga bogʻliq holda qishloq xoʻjaligi ekinlarining toʻliq vegetatsiyaga muvofiq davrni oʻz ichiga olgan almashlab ekish rejasi yerdan foydalanuvchilar tomonidan ishlab chiqilib, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi tomonidan tasdiqlanadi va bir nusxasi ushbu tashkilotda saqlanadi.
10. Tuproq unumdorligining quyidagi koʻrsatkichlar boʻyicha pasayishiga yoʻl qoʻyilmaydi:
sugʻoriladigan tuproqlarning unumdor qatlamida (0 — 30 sm) umumiy gumus (>0,8%) miqdorini, harakatchan fosfor (>30 mg/kg) va almashinuvchan kaliyning (>200 mg/kg) tuproqdagi miqdorlarini kam taʼminlangan darajadan tushirmaslik;
ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq tuproqning gumus va oziqa elementlari bilan taʼminlanganligining kam koʻrsatkichlariga ega boʻlgan yerlarni kengaytirmaslik;
qonunchilik hujjatlari bilan tasdiqlangan talablarga muvofiq yerlarni maksimal ruxsat etilgan konsentratsiyasidan yuqori darajada mineral oʻgʻitlar va pestitsidlar bilan ifloslantirmaslik;
eroziya natijasida yuqori gumus qatlam qalinligining 5 santimetrdan ortiq pasayishi;
tuproqning 30 santimetrgacha boʻlgan qatlamida zaharli tuzlar umumiy miqdorining koʻpayishiga (xlor 0,01 foizdan, sulfat 0,03-0,04 foizdan ortiq, tuproqdagi shoʻrlanish darajasini umumiy maydonning 5 foizdan oshirmaslik) yoʻl qoʻymaslik;
qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun berilgan yerlarni qishloq xoʻjaligi foydalanishidan chiqarib yubormaslik.
11. Yerdan foydalanuvchilar asosiy qishloq xoʻjaligi ekinlari, bogʻlar va tokzorlar tuproqlarining bir bonitet balliga nisbatan hisoblangan normativ hosildorligiga muvofiq ularning hosildorligini taʼminlashi shart.
12. Yerdan foydalanuvchilar chorvachilik maqsadlari uchun qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanishda quyidagi miqdorlarda qishloq xoʻjaligi hayvonlarining mavjudligini taʼminlaydi:
eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish meʼyorining 20 foizidan pasaytirmaslik;
eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish meʼyoridan oshirmaslik.
3-bob. Yaylovlardan oqilona foydalanish tartibi
13. Yaylovlardan oqilona foydalanish quyidagi tadbirlarni oʻz ichiga oladi:
yaylovlar almashinishi va suvdan foydalanish manbalarini hisobga olgan holda yaylovlardan foydalanish;
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 689-son qarori bilan tasdiqlangan Yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normalarini belgilash, yaylovlar almashinishini taʼminlash va yuritish tartibi toʻgʻrisida nizomga muvofiq umumiy yaylov maydoni boʻyicha aniqlangan eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish meʼyorini taʼminlash;
yaylovlar almashinishi rejasiga muvofiq yaylovlardan foydalanish;
yaylovlarning qishloq xoʻjaligida foydalanishdan chiqib ketishining oldini olish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish, shu jumladan, yerlarni begona oʻtlar va butasimon daraxtlar qoplashiga hamda maishiy va ishlab chiqarish chiqindilari bilan ifloslanishiga yoʻl qoʻymaslik.
14. Yerdan foydalanuvchilar yaylovlardan foydalanishda eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normasidan oshmagan miqdorda qishloq xoʻjaligi hayvonlari boqilishini taʼminlaydi.
15. Eng koʻp yoʻl qoʻyiladigan foydalanish normasini taʼminlash maqsadida qishloq xoʻjaligi hayvonlari bosh soni va yerdan foydalanuvchilar foydalanishida boʻlgan yaylovlarning oziqa mahsuldorligi toʻgʻrisidagi axborotlardan foydalaniladi.
Yerdan foydalanuvchilarga tegishli boʻlgan qishloq xoʻjaligi hayvonlarining bosh soni miqdorini hisoblash uchun qishloq xoʻjaligi hayvonlarini roʻyxatga olish boʻyicha maʼlumotlar bazasidan olingan maʼlumotlar hamda yerlarni masofadan zondlash oʻtkazilgan vaqtdagi axborotlar qabul qilinadi.
Yerdan foydalanuvchilarga tegishli boʻlgan qishloq xoʻjaligi hayvonlarining bosh soni toʻgʻrisida qishloq xoʻjaligi hayvonlarini roʻyxatga olish boʻyicha maʼlumotlar bazasida maʼlumotlar boʻlmagan hollarda, chorva mollarini xatlovdan oʻtkazish va monitoring qilish asosida aniq maʼlumotlarni olishga ruxsat etiladi.
16. Yaylovlardan oqilona foydalanish tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi tomonidan tasdiqlangan Yaylovlarni boshqarish va undan foydalanish rejasi bilan tartibga solinadi.
17. Yaylovlarning oziqa mahsuldorligi pasayishiga yoʻl qoʻymaslik maqsadida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:
yaylovlarni qishloq xoʻjaligi hayvonlarini boqish (oʻtlatish) boʻyicha alohida uchastkalarga ajratish (boʻlish);
yaylovlarning joylashishi va vaqt (yil, mavsum) boʻyicha yil mavsumi davomida almashinishi;
qishloq xoʻjaligi hayvonlari kiritilmaydigan va boqilmaydigan (oʻtlatilmaydigan) hamda har yili yaylovlar almashinishidan qoldiriladigan yer uchastkasi.
18. Hududlarning tabiiy va xoʻjalik sharoitiga bogʻliq holda yaylovlarda qishloq xoʻjaligi hayvonlarini boqish (oʻtlatish)ning quyidagi tizimlaridan foydalaniladi:
koʻchib yurish tartibida (yoyib) boqiladigan (oʻtlatiladigan) yaylovlar;
yil davomida boqiladigan (oʻtlatiladigan) yaylovlar.
Qishloq xoʻjaligi hayvonlari koʻchib yurish tartibida (yoyib) boqiladigan (oʻtlatiladigan) mintaqalarga bogʻliq holda bahor, yoz va kuz oylarida boqiladi hamda qish oylarida molxona sharoitida oziqlantiriladi.
Yerdan foydalanuvchilar hududning tabiiy-iqlim sharoitiga bogʻliq holda yaylovlardan yil davomida foydalanadi. Yerdan foydalanuvchilar noqulay iqlim sharoitida chorvachilik binolaridan foydalanadi va dagʻal oziqa bazasining yetarli darajadagi zaxirasini yaratadi.
4-bob. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish holatini oʻrganish hamda uning natijasiga koʻra xulosani shakllantirish tartibi
19. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi oʻzining hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda har yili 10-fevralga qadar yerdan foydalanuvchilar kesimida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan (shu jumladan, yaylovlardan) oqilona foydalanish holatini oʻrganish boʻyicha kalendar rejalarni ishlab chiqadi, tasdiqlaydi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligining www.agro.uz rasmiy saytiga joylashtiradi.
20. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish holatini oʻrganish hamda uning natijasiga koʻra xulosani shakllantirish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuziladi.
Ishchi guruhga “Oʻzdaverloyiha” instituti, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti, Respublika agrokimyoviy tahlil markazi hamda ularning hududiy (mintaqaviy) boʻlinmalari xodimlari jalb etiladi.
21. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish holatini oʻrganish natijalari ushbu Nizomning 5-bandida keltirilgan mezonlar boʻyicha baholanadi.
22. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish holatini oʻrganish boʻyicha xulosalar Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti, Respublika agrokimyoviy tahlil markazi yoki ularning hududiy (mintaqaviy) boʻlinmalari tomonidan oʻtkazilgan tuproq tadqiqotlari natijalariga muvofiq tayyorlanadi.
23. Yaylovlardan oqilona foydalanish holatini oʻrganish boʻyicha xulosalar “Oʻzdaverloyiha” instituti yoki uni hududiy boʻlinmalari tomonidan oʻtkazilgan geobotanik tadqiqotlar va yaylovlar monitoringi natijalariga muvofiq tayyorlanadi.
24. Ishchi guruh har bir yerdan foydalanuvchi kesimida qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish holatini oʻrganish hamda uning natijasiga koʻra xulosani qabul qilish boʻyicha dalolatnomani rasmiylashtiradi va “E-ijara” axborot tizimiga kiritadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining www.agro.uz rasmiy saytiga joylashtiradi.
25. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish holatini oʻrganish hamda uning natijasiga koʻra xulosa elektron shaklda tayyorlanadi va avtomatik ravishda tuman (Quvasoy shahar) hokimligining “E-ijara” axborot tizimidagi kabinetiga yuboriladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
26. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ______________ tuman (Quvasoy shahar) Qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligi ___________ _____ _______________ ___ (imzo) ______________ (F.I.O.) ____ 20___ yil “___” ___________ Almashlab ekish rejasi Yer uchastkasining kontur raqami Ekin yerlari maydoni, gektar Almashlab ekish rejasini tuzishgacha boʻlgan yillardagi ekinlar Qishloq xoʻjaligi ekinlarining rejalashtirilayotgan davrda joylashishi 20__ yil 20__ yil 20__ yil 20__ yil 20__ yil 20__ yil 20__ yil 20__ yil 20__ yil 20__ yil 20__ yil 20__ yil
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ______________ tuman (Quvasoy shahar) Qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligi ___________ _____ _______________ ___ (imzo) ______________ (F.I.O.) ____ 20___ yil “___” ___________ Yaylovlarni almashinish kalendar rejasi Yaylovdan foydalanuvchining kadastr raqami Kontur raqami (almashlab boqish uchastkasi raqami) Yillar boʻyicha foydalanilishi 2025-yil 2026-yil 2027-yil 2028-yil 2029-yil 2030-yil
Toʻldirish uchun misol: 11:05:10:01:05:9424 1015 (1) bahor kuz boqilmaydi yoz bahor kuz 11:05:10:01:05:9424 1016 (2) yoz bahor kuz boqilmaydi yoz bahor 11:05:10:01:05:9424 1017 (3) boqilmaydi yoz bahor kuz boqilmaydi yoz 11:05:10:01:05:9424 1018 (4) kuz boqilmaydi yoz bahor kuz boqilmaydi
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan oqilona foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Tuproqning gumus va oziqa elementlari bilan taʼminlanganlik koʻrsatkichlari
T/r Hududlar nomlari Tuproqlar tipi Gumus bilan taʼminlanganligi, foiz Oziqa elementlari bilan taʼminlanganligi, milligramm/kilogramm juda kam (<0,4) kam (0,41 — 0,8) oʻrtacha (0,81 — 1,2) koʻproq (1,2 — 1,6) koʻp (1,61 — 2,0) yuqori (>2,0) harakatchan fosfor almashinuvchi kaliy juda kam (<15) kam (16 — 30) oʻrtacha (31 — 45) koʻp (46 — 60) juda koʻp (>60) juda kam (<100) kam (101 — 200) oʻrtacha (201 — 300) koʻp (301 — 400) juda koʻp (>400) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sur qoʻngʻir 52 634 251 740 110 461 18 639 240 766 293 758 125 062 15 529 1795 550 24 787 222 995 137 751 42 416 8 746 Taqir oʻtloqi Oʻtloqi taqir Choʻl qumli Oʻtloqi choʻl qumli Oʻtloqi alyuvial Oʻtloqi, botqoq-oʻtloqi allyuvial Sur qoʻngʻir Taqir oʻtloqi Oʻtloqi taqir Choʻl qumli 2. Andijon viloyati Toʻq tusli boʻz 687 16241 68582 84091 42160 23593 65894 94441 43448 14708 16861 5282 130395 65058 24331 10287 Tipik boʻz Oʻtloqi allyuvial Botqoq oʻtloqi Oʻtloqi saz Boʻz oʻtloqi Oʻtloqi botqoq Och tusli boʻz Saz oʻtloqi Oʻtloqi Oʻtloqi boʻz Botqoqli 3. Buxoro viloyati Oʻtloqi 7431 105832 91058 12361 2023 1332 160570 49368 7267 2262 569 19987 170562 24828 3694 966 Oʻtloqi allyuvial Botqoq-Oʻtloqi Oʻtloqi botqoq Choʻl oʻtloqi Oʻtloqi taqir Taqir oʻtloqi Sur tusli qoʻngʻir Sur tusli qoʻngʻir oʻtloqi Choʻl qumli oʻtloqi Taqir oʻtloqi dasht Oʻtloqi choʻl Allyuvial oʻtloqi Oʻtloqi choʻl qumli Botqoq 4. Jizzax viloyati Boʻz oʻtloqi 2818 62224 147158 52725 9144 1649 199482 66045 8203 1459 531 11076 76557 120518 43465 24104 Och tusli boʻz Tipik boʻz oʻtloqi oʻtloqi boʻz toʻq tusli boʻz botqoq oʻtloqi 5. Qashqadaryo viloyati Toʻq tusli boʻz 12333 160914 219697 64852 11613 3590 240929 165967 38710 12368 15025 2118 163615 179054 97167 31046 Tipik boʻz Och tusli boʻz Boʻz-oʻtloqi Oʻtloqi-boʻz Sur tusli qoʻngʻir Sur tusli qoʻngʻir oʻt. Qumli choʻl Taqirli Taqir oʻtloqi Oʻtloqi 6. Navoiy viloyati Tipik boʻz 1 359 29 406 51 980 24 578 3 470 200 35 988 58 009 9 633 3 461 3 901 3 092 55 883 37 418 11 108 3 491 Och tusli boʻz Boʻz-oʻtloqi Oʻtloqi-boʻz Sur tusli qoʻngʻir Sur tusli qoʻngʻir oʻtloqi choʻl qumli Choʻl qumli oʻtloqi Taqir Taqir oʻtloqi Oʻtloqi taqir Oʻtloqi 7. Namangan viloyati Toʻk tusli boʻz 3650 43473 112886 60582 14152 5913 153632 61602 14388 4800 6234 21326 163069 42057 9762 4442 Tipik boʻz Och tusli boʻz Boʻz-oʻtloqi Oʻtloqi-boʻz Sur tusli qoʻngʻir oʻtloqi Oʻtloqi 8. Samarqand viloyati Toʻk tusli boʻz 11043 102114 138974 52325 8370 2861 84019 156891 49601 10244 14932 11783 155658 97148 38259 12839 Tipik boʻz Och tusli boʻz Boʻz-oʻtloqi Oʻtloqi-boʻz Oʻtloqi Oʻtloqi botqoq Botqoq oʻtloqi 9. Surxondaryo viloyati Toʻk tusli boʻz 5942 87893 136923 35876 6831 3052 164122 78184 19323 5299 9589 2015 109534 74193 54855 35920 Tipik boʻz Och tusli boʻz Boʻz-oʻtloqi Oʻtloqi-boʻz Sur tusli qoʻngʻir Sur tusli qoʻngʻir oʻtloqi Qumli choʻl Taqirli Taqir oʻtloqi Oʻtloqi 10. Sirdaryo viloyati Oʻtloqi 1303 91594 133728 26500 1865 41 173605 71564 7571 1755 535 8992 107855 106558 26131 5494 Boʻz oʻtloqi Oʻtloqi boʻz Oʻtloqi allyuvial Botqoq oʻtloqi Oʻtloqi botqoq Och tusli boʻz Tipik boʻz 11. Toshkent viloyati Togʻ jigarrang 2665 43488 123379 100254 45472 27844 116144 141497 47662 14943 22856 5260 111192 109926 75811 40912 Toʻq tusli boʻz Tipik boʻz Boʻz-oʻtloqi Oʻtloqi-boʻz Oʻtloqi Oʻtloqi-botqoq Botqoq-oʻtloqi 12. Fargʻona viloyati Toʻq tusli boʻz 6043 47896 99046 89411 39296 28688 159624 99234 25130 9738 16654 17344 223276 46571 13015 10173 Tipik boʻz Och tusli boʻz Buz-oʻtloqi Oʻtloqi-boʻz Kolmatoj Oʻtloqi taqirli Oʻtloqi Oʻtloqi-saz Saz-oʻtloqi Oʻtloqi saz-alivial 13. Xorazm viloyati Sur-qoʻngʻir 9623 82230 108277 27223 7601 5133 100352 93965 25872 8356 11541 6160 200392 26521 4186 2829 Oʻtloqi alivial Botqoq oʻtloqi Oʻtloqi botqoq
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 30-dekabr,
914-son