📅 2024-yil 2-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 2-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 2 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 декабря 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национального агентства перспективных проектов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 December 2024 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида акциялар, корпоратив облигациялар, инфратузилма облигациялари ва қимматли қоғозларнинг ҳосилаларининг (бундан буён матнда қимматли қоғозлар деб юритилади) олди-сотди битимларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозори — қимматли қоғозлар бозори нинг профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган, қимматли қоғозларнинг сотиб олиш ва сотиш операциялари амалга ошириладиган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо тизимлари;
биржадан ташқари савдолар тизими (бундан буён матнда БТСТ деб юритилади) — қимматли қоғозлар ни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан уюштирилган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари электрон савдо тизими;
мижоз — БТСТда қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмани расмийлаштирган жисмоний ёки юридик шахс;
мижознинг инвестиция воситачиси — тузилган шартномага мувофиқ мижозга хизматлар кўрсатувчи инвестиция воситачиси;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозлар нинг биржадан ташқари савдосини ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозори нинг профессионал иштирокчиси;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг шериги — жисмоний ва юридик шахслардан қимматли қоғозлар ни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни тўплаш ва ушбу буюртмаларни БТСТга юбориш учун биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган хўжалик юритувчи субъект;
буюртмаларни қабул қилиш пункти (бундан буён матнда БҚҚП деб юритилади) — қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш, киритиш ва дастлабки кўриб чиқишни ҳамда уларни БТСТга юборилишини амалга оширувчи биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг ҳудудий алоҳида бўлинмаси ёки унинг шеригининг бўлинмаси;
хизмат кўрсатувчи депозитарий — «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» АЖ;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидалари — қимматли қоғозлар ни муомалага киритиш ва уларни муомаладан олиш тўғрисидаги нормаларни, қимматли қоғозлар котировкаларини, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан иштирокчиларни БТСТга киритиш, ахборотни ошкор қилиш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;
буюртма — биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси талабларига мувофиқ битимларни тузиш учун керак бўладиган барча шартларни ўз ичига олувчи қимматли қоғозлар олди-сотди битимини тузиш тўғрисида таклиф;
топшириқ — биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, мижознинг инвестиция воситачиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан қимматли қоғозлар нинг биржадан ташқари уюшган бозорида қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини амалга оширишда қимматли қоғозлар билан операцияларни ўтказиш учун электрон ёки қоғоз шаклда бериладиган фармойиш.
2-боб. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан кўрсатиладиган хизматлар
2. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз мижозларига қуйидаги хизматларни кўрсатади:
юридик ва жисмоний шахслардан қимматли қоғозлар ни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни қабул қилиш ва уларнинг қаноатлантирилиши учун буюртманинг шартларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиш;
қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича савдоларни ташкил этиш;
қимматли қоғозлар га бўлган мулк ҳуқуқларини ўтказишни расмийлаштириш учун барча зарурий ҳаракатларни таъминлаш;
қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиш;
БТСТда муомалада бўлган қимматли қоғозлар котировкаси ҳақида маълумот бериш;
қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича ўзаро мажбуриятларни аниқлаш ва ҳисобга олиш (клиринг).
3. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўзи томонидан уюштирилган савдолардаги битимларда тарафлардан бири сифатида иштирок этишга ҳақли эмас.
4. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя этган ҳолда қуйидагиларни белгилайди:
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмалар турлари ва шакллари;
қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга буюртмалар бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
тўловларни киритиш ва тўловларни амалга ошириш тартиби, шакли ва муддати;
қимматли қоғозларни етказиб бериш муддати ва тартиби.
5. БТСТ савдоларида тузилган битимлар биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган савдолар натижалари асосида биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистри шаклида рўйхатга олинади.
6. Фонд биржасининг биржа котировкалаш варағида мавжуд бўлмаган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозоридаги савдоларга қўйилиши мумкин.
7. Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш электрон шаклда амалга оширилади.
3-боб. БТСТда мижозларни рўйхатдан ўтказиш
8. Агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси БТСТда рўйхатдан ўтказилган мижозларгагина хизмат кўрсатиши мумкин.
9. Мижозни БТСТда рўйхатдан ўтказиш мижоз томонидан тақдим этилган буюртмага асосан амалга оширилади.
10. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижознинг тўғри тўлдирилган буюртмаси топширилганидан сўнг бир иш куни давомида уни БТСТда рўйхатдан ўтказиши ва унга мижознинг идентификация рақамини бериши шарт.
11. Мижоз биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг БҚҚП орқали, шунингдек биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси шеригининг БҚҚП орқали ҳам БТСТда рўйхатдан ўтказилиши ва унга хизмат кўрсатилиши мумкин.
12. Мижоз қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ёки унинг шеригининг исталган БҚҚПларидан бирига, шунингдек махсус веб-илова орқали топшириши мумкин. Бунда мижознинг БТСТдаги идентификация рақами ўзгармайди.
Буюртмалар мижознинг инвестиция воситачиси томонидан БҚҚП орқали топширилган тақдирда, буюртмага мижоз ва инвестиция воситачиси ўртасидаги инвестиция воситачисига мижознинг номидан буюртмалар бериш ҳуқуқини назарда тутувчи шартнома нусхаси илова қилинади.
13. Қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш бўйича буюртмалар қаноатлантирилган тақдирда, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозга битим рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан кўчирма юборади.
14. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижоз рўйхатдан ўтганидан сўнг бир кун ичида, агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, унга шахсий ҳисобварақ очади.
15. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозлар томонидан қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш)га берилган буюртмалар ва савдолар якунларининг марказлаштирилган хронологик рўйхатини юритади.
16. Мижозларни рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.
4-боб. БТСТда мижозларга хизмат кўрсатиш
17. Мижоз ва (ёки) мижознинг инвестиция воситачиси қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида битимларни амалга ошириш учун буюртмаларни биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган шаклда ва тартибда бериши шарт.
18. Буюртмада, агар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қуйидагилар кўрсатилиши керак:
БҚҚПнинг масъул ходими томонидан киритилган буюртманинг берилган санаси ва вақти;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (жисмоний шахслар учун), солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахслар учун);
битимнинг йўналиши (сотиб олиш ёки сотиш);
қимматли қоғозлар сони;
бир дона қимматли қоғозни сотиб олишнинг энг юқори нархи (қимматли қоғозни сотиб олишга буюртма учун);
бир дона қимматли қоғозни сотишнинг энг паст нархи (қимматли қоғозни сотишга буюртма учун);
битимларни амалга ошириш учун биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида мижознинг депонентланган маблағлари суммаси;
қимматли қоғозларни ҳисобга олиш (ҳисобдан чиқариш) учун мижознинг инвестиция воситачисидаги депо ҳисобварағи реквизитлари;
амал қилиш муддати тугашининг аниқ санаси кўрсатилган ҳолда буюртманинг амал қилиш муддати;
эмитентнинг номи;
қимматли қоғозларнинг тури;
БҚҚПнинг буюртмани қабул қилиб олган масъул ходимининг имзоси (буюртмани электрон тарзда киритиш бундан мустасно).
19. Мижознинг (сотувчининг) қимматли қоғозларни сотишга буюртма бериши унинг номидан:
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг қимматли қоғозларини депонентлаш учун ҳисобварақ очишга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижознинг қимматли қоғозларини хизмат кўрсатувчи депозитарийга (мижознинг ҳисобварағига) топшириш (депонентлаш);
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижознинг БТСТда савдо қилиши учун хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳисобварағидаги қимматли қоғозлар ҳаракатини тўхтатишга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижознинг қимматли қоғозларини депо ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб унинг хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги ҳисобварағига ўтказиш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига клиринг ўтказилгандан сўнг бир иш куни мобайнида савдо натижалари асосида сотилган қимматли қоғозлар учун мижознинг (сотувчининг) ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига клиринг ўтказилгандан сўнг хизмат кўрсатувчи депозитарийга савдо натижалари асосида мижознинг савдо ҳисобварағидан қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳисобварағидан қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
20. Мижознинг қимматли қоғозларни сотишга буюртмаларини қайтариб олиши ёки уларнинг амал қилиш муддатининг тугаши унинг номидан:
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга реализация қилинмаган қимматли қоғозларни блокировкадан ечишга топшириқ бериш;
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан реализация қилинмаган қимматли қоғозларни сотувчининг ҳисобварағидан мижознинг инвестиция воситачисидаги депо ҳисобварағига ўтказишни амалга ошириш;
мижознинг инвестиция воситачисига биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг қимматли қоғозларини блокировкадан ечиш, уларни хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги мижознинг ҳисобварағидан мижознинг инвестиция воситачисидаги ЛОРО ҳисобварағига ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;
мижознинг инвестиция воситачиси топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг реализация қилинмаган қимматли қоғозларини блокировкадан чиқариш, уларни мижознинг ҳисобварағидан мижознинг инвестиция воситачисидаги ЛОРО ҳисобварағига ҳисобдан чиқариш;
мижознинг инвестиция воситачисига хизмат кўрсатувчи депозитарийнинг огоҳлантиришига асосан мижознинг реализация қилинмаган қимматли қоғозларини унинг депо ҳисобварағига ўтказиш ҳуқуқини беради.
21. Мижознинг (харидорнинг) қимматли қоғозларни сотиб олишга буюртма бериши унинг номидан:
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига мижознинг инвестиция воситачисига хизмат кўрсатувчи депозитарийда мижознинг ҳисобварағини очиши учун топшириқ бериш;
мижознинг инвестиция воситачисига биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг топшириғига асосан хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳисобварағини очишга топшириқ бериш;
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ёки мижознинг инвестиция воситачиси топшириғига асосан мижознинг ҳисобварағини очиш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига клиринг ўтказилганидан сўнг биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозининг ҳисобварағи бўйича савдо натижалари асосида сотиб олинган қимматли қоғозлар учун пул маблағларини ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига клиринг ўтказилганидан сўнг хизмат кўрсатувчи депозитарийга савдолар натижаларига асосан мижознинг ҳисобварағига қимматли қоғозларни ўтказишга топшириқ бериш;
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан БТСТда харид қилинган қимматли қоғозларни мижознинг ҳисобварағига ўтказиш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг ҳисобварағидан қимматли қоғозларни мижознинг инвестиция воситачисидаги ЛОРО ҳисобварағига ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш;
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан мижознинг савдо ҳисобварағидан нақд бўлмаган қимматли қоғозларни мижознинг инвестиция воситачисидаги ЛОРО ҳисобварағига ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш;
хизмат кўрсатувчи депозитарийга биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси топшириғига асосан мижознинг депозитарийсидаги унинг депо ҳисобварағига ўтказишга топшириқ бериш;
мижоз депозитарийсига хизмат кўрсатувчи депозитарий топшириғига асосан мижознинг қимматли қоғозларини унинг депо ҳисобварағига ўтказиш;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига БТСТдаги савдолар якунларига кўра мижоз депозитарийсидаги мижознинг депо ҳисобварағи бўйича кўчирмани олиш ҳуқуқини беради.
5-боб. Биржадан ташқари савдо ташкилотчиси ҳамда мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
22. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга буюртма бериш;
биржадан ташқари савдо ташкилотчисидан қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга берилган буюртмаларни қондириш тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш;
БТСТга келиб тушган қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга буюртмалар тўғрисидаги маълумотларни олиш;
савдолар ўтказилгунига қадар ўз буюртмаларининг қондирилмаган қисмини қайтариб олиш. Савдолар ўтказилгунига қадар биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида депонентланган пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва буюртмаларни қайтариб олиш тартиби биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
23. Мижоз:
ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек БТСТда савдоларни ўтказиш қоидаларига риоя қилиши;
қимматли қоғозларни сотиб олишга буюртмаларни қондиришни назарда тутган, ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларида белгиланган миқдор ва шартларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчисида пул маблағлари депонентланишини таъминлаши;
мижознинг инвестиция воситачисининг депо ҳисобварағида буюртмада сотиш учун кўрсатилган ҳажмда қимматли қоғозлар мавжудлигини таъминлаши;
тегишли буюртмани қайтариб олмасдан туриб, депонентланган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни олмаслиги шарт.
24. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси хизматларни тақдим этиши учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида БҚҚПлари фаолиятини ташкил этиш;
қимматли қоғозларни сотишга берилган буюртмалар асосида хизмат кўрсатувчи депозитарийга мижознинг қимматли қоғозларини депонентлашни таъминлашга ва уларни биржадан ташқари савдоларини тўхтатиб қўйишга топшириқ бериш;
инвестиция воситачилари билан битимлар тузиш;
хизмат кўрсатувчи депозитарийдан биржадан ташқари савдоларда депонентланган қимматли қоғозлар тўғрисида маълумотлар олиш;
қимматли қоғозларни сотиб олишга буюртмаларни мижознинг депонентланган пул маблағлари миқдорига мутаносиб ҳажмда қондириш;
қимматли қоғозларни сотишга буюртмаларни мижознинг депонентланган қимматли қоғозлар миқдорига мутаносиб ҳажмда қондириш;
тақдим этилган буюртмалар ҳақидаги барча маълумотларни (мижоз тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно) эълон қилиш;
мижозларнинг БТСТга бевосита киришини таъминлаш.
25. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси:
савдоларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ мунтазам савдолар ўтказилишини таъминлаши;
манфаатдор шахсларга қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини савдога киритиш қоидаларини, қимматли қоғозларни савдога қўйиш қоидаларини, битимларни тузиш ва таққослаш қоидаларини, битимни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, битимларни бажариш тартибини, нархлар билан манипуляция қилишни чеклаш қоидаларини, қимматли қоғозлар бозори да биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан тақдим этиладиган хизматлар кўрсатиш жадвалини, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар ва савдоларга қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш регламантини, шунингдек ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларини ошкор этиши;
манфаатдор шахсларнинг БТСТда мавжуд бўлган қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга таклифлар ва ўтказилган савдолар натижалари тўғрисидаги маълумотларга тўсиқсиз киришини таъминлаши;
мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга буюртмаларини буюртмада ҳамда ўзининг қоидаларида белгиланган шартларга мувофиқ қаноатлантириши;
қаноатлантирилган буюртмаларга мувофиқ мижозга пул маблағлари ва қимматли қоғозлар ўтказилишини таъминлаши;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар олди-сотди битимларини рўйхатдан ўтказиши;
биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган тартибда мижозга унинг қаноатлантирилган буюртмалари билан боғлиқ биржадан ташқари битимларни ҳисобга олиш регистридан кўчирма нусхаларини бериши;
мижозларнинг розилигисиз улар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаслиги, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
қимматли қоғозлар бозори ни тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровига кўра, рўйхатдан ўтказилган шахслар сони ва тоифалари тўғрисидаги, бозор фаоллиги параметрлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши;
мижозлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг хавфсизлигини ва уларнинг рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишини таъминлаши;
мижознинг сўрови бўйича қимматли қоғозларни сотиб олишга/сотишга берилган буюртмалари қондирилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши;
оммавий ахборот воситаларида савдолар натижалари, эмитентларнинг номлари, сотиб олишга ёки сотишга таклиф этилган қимматли қоғозларнинг сони, тури ва баҳоси тўғрисидаги маълумотларни мунтазам эълон қилинишини таъминлаши;
мижоз қимматли қоғозларни сотишга буюртмани қайтариб олганида ёки сотишга буюртманинг амал қилиш муддати тугаганда, мижознинг қимматли қоғозларини БТСТда сотишга қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатидан чиқариши ҳамда инвестиция воситачисидаги мижознинг депо ҳисобварағига қимматли қоғозларнинг қайтарилишини таъминлаши шарт.
26. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси мижозларга савдоларда иштирок этиш имкониятининг қуйидаги усулларини таъминлаши мумкин:
БҚҚП операторлари орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга қоғоз шаклидаги буюртмаларни бериш билан;
БҚҚПда ўрнатилган терминаллар орқали қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга тўғридан-тўғри электрон буюртмалар киритиш йўли билан;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган бошқа усуллар билан.
6-боб. БТСТда савдоларни ташкил этиш
27. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қатъий белгиланган вақт оралиғида савдоларни мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаши шарт.
28. Савдолар қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга буюртмаларни йиғиш йўли билан қатъий белгиланган муддат ичида ўтказилади.
29. Мижозларнинг буюртмаларини қаноатлантириш икки босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда сотувчилардан қимматли қоғозларнинг энг кўп миқдорини сотиб олувчиларнинг мол-мулкига ўтказилишини таъминловчи котировка баҳоси белгиланади.
Иккинчи босқичда қимматли қоғозларни сотиб олиш нархи котировка баҳосидан юқори ёки тенг ва сотиш баҳоси котировка баҳосидан паст ёки тенг бўлган барча буюртмалар қаноатлантирилади.
30. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қоидаларини ва биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг БҚҚП ҳамда инвестиция воситачилари билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
31. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ва хизмат кўрсатувчи депозитарий ўртасидаги ҳамкорлик қилиш шартлари ҳамда тартиби қонунчилик ҳужжатлари ва улар ўртасидаги шартнома билан тартибга солинади.
Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижознинг инвестиция воситачисининг электрон ҳужжатларни қабул қилиш ва юбориш йўли билан амалга оширилади.
32. Савдога қўйилган қимматли қоғозларнинг мавжудлигини таъминлаш ва ҳисобга олиш хизмат кўрсатувчи депозитарий томонидан амалга оширилади, рўйхатдан ўтказилган мижозларнинг пул маблағлари ҳисоби ва сақланиши эса биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.
7-боб. Мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш
33. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси ўз хизматлари учун тарифларни белгилаш ҳуқуқига эга.
34. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширилади.
35. Клиринг амалга оширилгандан сўнг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китоблар хизмат кўрсатувчи депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси томонидан амалга оширилади.
8-боб. Биржадан ташқари савдолар иштирокчиларининг жавобгарлиги ва ҳисоботи
36. Биржадан ташқари савдолар ташкил этилишининг ҳамда БТСТда амалга оширилган қимматли қоғозлар билан операциялар тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилиниши устидан назорат қимматли қоғозлар бозори ни тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
37. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳар ойнинг биринчи иш кунида рўйхатдан ўтказилган битимларнинг ҳисоб регистридан кўчирма тақдим этади.
38. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижознинг инвестиция воситачиси мижозга етказилган ҳақиқий зарар, шунингдек ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида мижознинг ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
39. Биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижознинг инвестиция воситачиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг тасарруфида бўлган маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлиги ҳамда уларнинг ошкор қилиниши натижасида етказилган барча зарарларни қоплаш учун жавобгар бўлади.
40. Мижоз, биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси, хизмат кўрсатувчи депозитарий ва мижознинг инвестиция воситачиси ўртасидаги низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
41. БТСТда рўйхатдан ўтказилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
9-боб. Якуний қоида
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сон «Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1384, 2004 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 325-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 2 августдаги 2007-07-сон «Уюшган биржадан ташқари бозорда корпоратив қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битишувларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1384-1, 2007 йил 18 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 395-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 24 сентябрдаги 2008-16-сон «Уюшган биржадан ташқари бозорда корпоратив қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1384-2, 2008 йил 22 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон, 438-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 23 мартдаги 2010-06-сон «Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битишувларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1384-3, 2010 йил 8 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 114-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2012 йил 31 июлдаги 2012-15-сон «Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битишувларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1384-4, 2012 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 32-сон, 387-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 4 мартдаги 2014-13-сон «Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1384-5, 2014 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 149-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 29 августдаги 2014-26-сон «Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битишувларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1384-6, 2014 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 476-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 19 октябрдаги 2018-11-сон «Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1384-7, 2018 йил 23 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 10/18/1384-7/2223-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 февралдаги 2019-05-сон «Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1384-8, 2019 йил 6 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/1384-8/2719-сон).
Директор Д. ЛИ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 декабрь,
2024 йил 29 ноябрь
2024 йил 11 ноябрь
12-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ISTIQBOLLI LOYIHALAR MILLIY AGENTLIGI DIREKTORINING
buyrugʻi
NIZOM
ROʻYXATI
Qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari uyushgan bozorida oldi-sotdi bitimlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari uyushgan bozorida oldi-sotdi bitimlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
4. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2024-yil 2-dekabrdagi 12-son buyrugʻiga 1-ILOVA
Qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari uyushgan bozorida oldi-sotdi bitimlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari uyushgan bozorida aksiyalar, korporativ obligatsiyalar, infratuzilma obligatsiyalari va qimmatli qogʻozlarning hosilalarining (bundan buyon matnda qimmatli qogʻozlar deb yuritiladi) oldi-sotdi bitimlarini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari uyushgan bozori — qimmatli qogʻozlar bozori ning professional ishtirokchilari tomonidan uyushtirilgan, qimmatli qogʻozlarning sotib olish va sotish operatsiyalari amalga oshiriladigan qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari savdo tizimlari;
birjadan tashqari savdolar tizimi (bundan buyon matnda BTST deb yuritiladi) — qimmatli qogʻozlar ni sotib olish va sotishga buyurtmalarni toʻplash va qanoatlantirishni taʼminlaydigan, qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchilari tomonidan uyushtirilgan qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari elektron savdo tizimi;
mijoz — BTSTda qimmatli qogʻozlarni sotib olish yoki sotishga buyurtmani rasmiylashtirgan jismoniy yoki yuridik shaxs;
mijozning investitsiya vositachisi — tuzilgan shartnomaga muvofiq mijozga xizmatlar koʻrsatuvchi investitsiya vositachisi;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi — qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining tegishli litsenziyasi asosida qimmatli qogʻozlar ning birjadan tashqari savdosini tashkil etish bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshiruvchi qimmatli qogʻozlar bozori ning professional ishtirokchisi;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining sherigi — jismoniy va yuridik shaxslardan qimmatli qogʻozlar ni sotib olish va sotishga buyurtmalarni toʻplash va ushbu buyurtmalarni BTSTga yuborish uchun birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi bilan hamkorlik toʻgʻrisida shartnoma tuzgan xoʻjalik yurituvchi subyekt;
buyurtmalarni qabul qilish punkti (bundan buyon matnda BQQP deb yuritiladi) — qimmatli qogʻozlarni sotib olish va sotishga buyurtmalarni qabul qilish, kiritish va dastlabki koʻrib chiqishni hamda ularni BTSTga yuborilishini amalga oshiruvchi birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining hududiy alohida boʻlinmasi yoki uning sherigining boʻlinmasi;
xizmat koʻrsatuvchi depozitariy — “Qimmatli qogʻozlarning markaziy depozitariysi” AJ;
qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining qoidalari — qimmatli qogʻozlar ni muomalaga kiritish va ularni muomaladan olish toʻgʻrisidagi normalarni, qimmatli qogʻozlar kotirovkalarini, birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi tomonidan ishtirokchilarni BTSTga kiritish, axborotni oshkor qilish va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa shartlarni oʻz ichiga oluvchi qimmatli qogʻozlar savdosi qoidalari;
buyurtma — birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi talablariga muvofiq bitimlarni tuzish uchun kerak boʻladigan barcha shartlarni oʻz ichiga oluvchi qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimini tuzish toʻgʻrisida taklif;
topshiriq — birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi, mijozning investitsiya vositachisi, xizmat koʻrsatuvchi depozitariy tomonidan qimmatli qogʻozlar ning birjadan tashqari uyushgan bozorida qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlarini amalga oshirishda qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalarni oʻtkazish uchun elektron yoki qogʻoz shaklda beriladigan farmoyish.
2-bob. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar
2. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi oʻz mijozlariga quyidagi xizmatlarni koʻrsatadi:
yuridik va jismoniy shaxslardan qimmatli qogʻozlar ni sotib olish va sotishga buyurtmalarni qabul qilish va ularning qanoatlantirilishi uchun buyurtmaning shartlariga muvofiq shart-sharoitlar yaratish;
qimmatli qogʻozlar oldi-sotdisi boʻyicha savdolarni tashkil etish;
qimmatli qogʻozlar ga boʻlgan mulk huquqlarini oʻtkazishni rasmiylashtirish uchun barcha zaruriy harakatlarni taʼminlash;
qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlarini roʻyxatdan oʻtkazish;
BTSTda muomalada boʻlgan qimmatli qogʻozlar kotirovkasi haqida maʼlumot berish;
qimmatli qogʻozlar bilan bitimlar boʻyicha oʻzaro majburiyatlarni aniqlash va hisobga olish (kliring).
3. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi oʻzi tomonidan uyushtirilgan savdolardagi bitimlarda taraflardan biri sifatida ishtirok etishga haqli emas.
4. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizom talablariga rioya etgan holda quyidagilarni belgilaydi:
qimmatli qogʻozlarni sotib olish va sotishga buyurtmalar turlari va shakllari;
qimmatli qogʻozlarni sotib olish yoki sotishga buyurtmalar berish uchun taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati;
toʻlovlarni kiritish va toʻlovlarni amalga oshirish tartibi, shakli va muddati;
qimmatli qogʻozlarni yetkazib berish muddati va tartibi.
5. BTST savdolarida tuzilgan bitimlar birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan savdolar natijalari asosida birjadan tashqari bitimlarni hisobga olish registri shaklida roʻyxatga olinadi.
6. Fond birjasining birja kotirovkalash varagʻida mavjud boʻlmagan qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari uyushgan bozoridagi savdolarga qoʻyilishi mumkin.
7. Qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari uyushgan bozorida qimmatli qogʻozlar bilan bitimlarni tuzish va roʻyxatdan oʻtkazish elektron shaklda amalga oshiriladi.
3-bob. BTSTda mijozlarni roʻyxatdan oʻtkazish
8. Agar birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining qoidalarida boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi BTSTda roʻyxatdan oʻtkazilgan mijozlargagina xizmat koʻrsatishi mumkin.
9. Mijozni BTSTda roʻyxatdan oʻtkazish mijoz tomonidan taqdim etilgan buyurtmaga asosan amalga oshiriladi.
10. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi mijozning toʻgʻri toʻldirilgan buyurtmasi topshirilganidan soʻng bir ish kuni davomida uni BTSTda roʻyxatdan oʻtkazishi va unga mijozning identifikatsiya raqamini berishi shart.
11. Mijoz birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining BQQP orqali, shuningdek birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi sherigining BQQP orqali ham BTSTda roʻyxatdan oʻtkazilishi va unga xizmat koʻrsatilishi mumkin.
12. Mijoz qimmatli qogʻozlarni sotib olish va sotishga buyurtmalarni birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi yoki uning sherigining istalgan BQQPlaridan biriga, shuningdek maxsus veb-ilova orqali topshirishi mumkin. Bunda mijozning BTSTdagi identifikatsiya raqami oʻzgarmaydi.
Buyurtmalar mijozning investitsiya vositachisi tomonidan BQQP orqali topshirilgan taqdirda, buyurtmaga mijoz va investitsiya vositachisi oʻrtasidagi investitsiya vositachisiga mijozning nomidan buyurtmalar berish huquqini nazarda tutuvchi shartnoma nusxasi ilova qilinadi.
13. Qimmatli qogʻozlarni sotib olish va sotish boʻyicha buyurtmalar qanoatlantirilgan taqdirda, birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi mijozga bitim roʻyxatdan oʻtgan kundan eʼtiboran bir ish kuni mobaynida birjadan tashqari bitimlarni hisobga olish registridan koʻchirma yuboradi.
14. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi mijoz roʻyxatdan oʻtganidan soʻng bir kun ichida, agar birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining qoidalarida boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, unga shaxsiy hisobvaraq ochadi.
15. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi mijozlar tomonidan qimmatli qogʻozlarni sotib olish (sotish)ga berilgan buyurtmalar va savdolar yakunlarining markazlashtirilgan xronologik roʻyxatini yuritadi.
16. Mijozlarni roʻyxatdan oʻtkazish bepul amalga oshiriladi.
4-bob. BTSTda mijozlarga xizmat koʻrsatish
17. Mijoz va (yoki) mijozning investitsiya vositachisi qimmatli qogʻozlarning birjadan tashqari uyushgan bozorida bitimlarni amalga oshirish uchun buyurtmalarni birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining qoidalarida belgilangan shaklda va tartibda berishi shart.
18. Buyurtmada, agar birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining qoidalarida boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, quyidagilar koʻrsatilishi kerak:
BQQPning masʼul xodimi tomonidan kiritilgan buyurtmaning berilgan sanasi va vaqti;
jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (jismoniy shaxslar uchun), soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (yuridik shaxslar uchun);
bitimning yoʻnalishi (sotib olish yoki sotish);
qimmatli qogʻozlar soni;
bir dona qimmatli qogʻozni sotib olishning eng yuqori narxi (qimmatli qogʻozni sotib olishga buyurtma uchun);
bir dona qimmatli qogʻozni sotishning eng past narxi (qimmatli qogʻozni sotishga buyurtma uchun);
bitimlarni amalga oshirish uchun birjadan tashqari savdolar tashkilotchisida mijozning deponentlangan mablagʻlari summasi;
qimmatli qogʻozlarni hisobga olish (hisobdan chiqarish) uchun mijozning investitsiya vositachisidagi depo hisobvaragʻi rekvizitlari;
amal qilish muddati tugashining aniq sanasi koʻrsatilgan holda buyurtmaning amal qilish muddati;
emitentning nomi;
qimmatli qogʻozlarning turi;
BQQPning buyurtmani qabul qilib olgan masʼul xodimining imzosi (buyurtmani elektron tarzda kiritish bundan mustasno).
19. Mijozning (sotuvchining) qimmatli qogʻozlarni sotishga buyurtma berishi uning nomidan:
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga mijozning qimmatli qogʻozlarini deponentlash uchun hisobvaraq ochishga topshiriq berish;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga mijozning qimmatli qogʻozlarini xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga (mijozning hisobvaragʻiga) topshirish (deponentlash);
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga mijozning BTSTda savdo qilishi uchun xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga mijozning hisobvaragʻidagi qimmatli qogʻozlar harakatini toʻxtatishga topshiriq berish;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga mijozning qimmatli qogʻozlarini depo hisobvaragʻidan hisobdan chiqarib uning xizmat koʻrsatuvchi depozitariydagi hisobvaragʻiga oʻtkazish;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga kliring oʻtkazilgandan soʻng bir ish kuni mobaynida savdo natijalari asosida sotilgan qimmatli qogʻozlar uchun mijozning (sotuvchining) hisobvaragʻiga pul mablagʻlarini oʻtkazish;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga kliring oʻtkazilgandan soʻng xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga savdo natijalari asosida mijozning savdo hisobvaragʻidan qimmatli qogʻozlarni hisobdan chiqarishga topshiriq berish;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi topshirigʻiga asosan xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga mijozning hisobvaragʻidan qimmatli qogʻozlarni hisobdan chiqarishni amalga oshirish huquqini beradi.
20. Mijozning qimmatli qogʻozlarni sotishga buyurtmalarini qaytarib olishi yoki ularning amal qilish muddatining tugashi uning nomidan:
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga realizatsiya qilinmagan qimmatli qogʻozlarni blokirovkadan yechishga topshiriq berish;
xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi topshirigʻiga asosan realizatsiya qilinmagan qimmatli qogʻozlarni sotuvchining hisobvaragʻidan mijozning investitsiya vositachisidagi depo hisobvaragʻiga oʻtkazishni amalga oshirish;
mijozning investitsiya vositachisiga birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining topshirigʻiga asosan xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga mijozning qimmatli qogʻozlarini blokirovkadan yechish, ularni xizmat koʻrsatuvchi depozitariydagi mijozning hisobvaragʻidan mijozning investitsiya vositachisidagi LORO hisobvaragʻiga hisobdan chiqarishga topshiriq berish;
mijozning investitsiya vositachisi topshirigʻiga asosan xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga mijozning realizatsiya qilinmagan qimmatli qogʻozlarini blokirovkadan chiqarish, ularni mijozning hisobvaragʻidan mijozning investitsiya vositachisidagi LORO hisobvaragʻiga hisobdan chiqarish;
mijozning investitsiya vositachisiga xizmat koʻrsatuvchi depozitariyning ogohlantirishiga asosan mijozning realizatsiya qilinmagan qimmatli qogʻozlarini uning depo hisobvaragʻiga oʻtkazish huquqini beradi.
21. Mijozning (xaridorning) qimmatli qogʻozlarni sotib olishga buyurtma berishi uning nomidan:
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga mijozning investitsiya vositachisiga xizmat koʻrsatuvchi depozitariyda mijozning hisobvaragʻini ochishi uchun topshiriq berish;
mijozning investitsiya vositachisiga birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining topshirigʻiga asosan xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga mijozning hisobvaragʻini ochishga topshiriq berish;
xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi yoki mijozning investitsiya vositachisi topshirigʻiga asosan mijozning hisobvaragʻini ochish;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga kliring oʻtkazilganidan soʻng birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi mijozining hisobvaragʻi boʻyicha savdo natijalari asosida sotib olingan qimmatli qogʻozlar uchun pul mablagʻlarini hisobdan chiqarishni amalga oshirish;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga kliring oʻtkazilganidan soʻng xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga savdolar natijalariga asosan mijozning hisobvaragʻiga qimmatli qogʻozlarni oʻtkazishga topshiriq berish;
xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi topshirigʻiga asosan BTSTda xarid qilingan qimmatli qogʻozlarni mijozning hisobvaragʻiga oʻtkazish;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga mijozning hisobvaragʻidan qimmatli qogʻozlarni mijozning investitsiya vositachisidagi LORO hisobvaragʻiga hisobdan chiqarishga topshiriq berish;
xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi topshirigʻiga asosan mijozning savdo hisobvaragʻidan naqd boʻlmagan qimmatli qogʻozlarni mijozning investitsiya vositachisidagi LORO hisobvaragʻiga hisobdan chiqarishni amalga oshirish;
xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi topshirigʻiga asosan mijozning depozitariysidagi uning depo hisobvaragʻiga oʻtkazishga topshiriq berish;
mijoz depozitariysiga xizmat koʻrsatuvchi depozitariy topshirigʻiga asosan mijozning qimmatli qogʻozlarini uning depo hisobvaragʻiga oʻtkazish;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisiga BTSTdagi savdolar yakunlariga koʻra mijoz depozitariysidagi mijozning depo hisobvaragʻi boʻyicha koʻchirmani olish huquqini beradi.
5-bob. Birjadan tashqari savdo tashkilotchisi hamda mijozning huquq va majburiyatlari
22. Mijoz quyidagi huquqlarga ega:
qimmatli qogʻozlarni sotib olish va sotishga buyurtma berish;
birjadan tashqari savdo tashkilotchisidan qimmatli qogʻozlarni sotib olishga yoki sotishga berilgan buyurtmalarni qondirish toʻgʻrisidagi hisobotni talab qilish;
BTSTga kelib tushgan qimmatli qogʻozlarni sotib olishga yoki sotishga buyurtmalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish;
savdolar oʻtkazilguniga qadar oʻz buyurtmalarining qondirilmagan qismini qaytarib olish. Savdolar oʻtkazilguniga qadar birjadan tashqari savdolar tashkilotchisida deponentlangan pul mablagʻlari, qimmatli qogʻozlar va buyurtmalarni qaytarib olish tartibi birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.
23. Mijoz:
ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga, shuningdek BTSTda savdolarni oʻtkazish qoidalariga rioya qilishi;
qimmatli qogʻozlarni sotib olishga buyurtmalarni qondirishni nazarda tutgan, hisob-kitob kliring operatsiyalarini oʻtkazish qoidalarida belgilangan miqdor va shartlarda birjadan tashqari savdolar tashkilotchisida pul mablagʻlari deponentlanishini taʼminlashi;
mijozning investitsiya vositachisining depo hisobvaragʻida buyurtmada sotish uchun koʻrsatilgan hajmda qimmatli qogʻozlar mavjudligini taʼminlashi;
tegishli buyurtmani qaytarib olmasdan turib, deponentlangan pul mablagʻlari va qimmatli qogʻozlarni olmasligi shart.
24. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi xizmatlarni taqdim etishi uchun quyidagi huquqlarga ega:
Oʻzbekiston Respublikasining barcha hududlarida BQQPlari faoliyatini tashkil etish;
qimmatli qogʻozlarni sotishga berilgan buyurtmalar asosida xizmat koʻrsatuvchi depozitariyga mijozning qimmatli qogʻozlarini deponentlashni taʼminlashga va ularni birjadan tashqari savdolarini toʻxtatib qoʻyishga topshiriq berish;
investitsiya vositachilari bilan bitimlar tuzish;
xizmat koʻrsatuvchi depozitariydan birjadan tashqari savdolarda deponentlangan qimmatli qogʻozlar toʻgʻrisida maʼlumotlar olish;
qimmatli qogʻozlarni sotib olishga buyurtmalarni mijozning deponentlangan pul mablagʻlari miqdoriga mutanosib hajmda qondirish;
qimmatli qogʻozlarni sotishga buyurtmalarni mijozning deponentlangan qimmatli qogʻozlar miqdoriga mutanosib hajmda qondirish;
taqdim etilgan buyurtmalar haqidagi barcha maʼlumotlarni (mijoz toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bundan mustasno) eʼlon qilish;
mijozlarning BTSTga bevosita kirishini taʼminlash.
25. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi:
savdolarni oʻtkazish qoidalariga muvofiq muntazam savdolar oʻtkazilishini taʼminlashi;
manfaatdor shaxslarga qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilarini savdoga kiritish qoidalarini, qimmatli qogʻozlarni savdoga qoʻyish qoidalarini, bitimlarni tuzish va taqqoslash qoidalarini, bitimni roʻyxatdan oʻtkazish qoidalarini, bitimlarni bajarish tartibini, narxlar bilan manipulyatsiya qilishni cheklash qoidalarini, qimmatli qogʻozlar bozori da birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi tomonidan taqdim etiladigan xizmatlar koʻrsatish jadvalini, yuqorida sanab oʻtilgan holatlar va savdolarga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlar roʻyxatiga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish reglamantini, shuningdek hisob-kitob kliring operatsiyalarini oʻtkazish qoidalarini oshkor etishi;
manfaatdor shaxslarning BTSTda mavjud boʻlgan qimmatli qogʻozlarni sotib olishga yoki sotishga takliflar va oʻtkazilgan savdolar natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga toʻsiqsiz kirishini taʼminlashi;
mijozlarning qimmatli qogʻozlarni sotib olishga yoki sotishga buyurtmalarini buyurtmada hamda oʻzining qoidalarida belgilangan shartlarga muvofiq qanoatlantirishi;
qanoatlantirilgan buyurtmalarga muvofiq mijozga pul mablagʻlari va qimmatli qogʻozlar oʻtkazilishini taʼminlashi;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qimmatli qogʻozlar oldi-sotdi bitimlarini roʻyxatdan oʻtkazishi;
birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining qoidalarida belgilangan tartibda mijozga uning qanoatlantirilgan buyurtmalari bilan bogʻliq birjadan tashqari bitimlarni hisobga olish registridan koʻchirma nusxalarini berishi;
mijozlarning roziligisiz ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkor qilmasligi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno;
qimmatli qogʻozlar bozori ni tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organining soʻroviga koʻra, roʻyxatdan oʻtkazilgan shaxslar soni va toifalari toʻgʻrisidagi, bozor faolligi parametrlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz vaqtida taqdim etishi;
mijozlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarning xavfsizligini va ularning ruxsatsiz foydalanishdan himoya qilishini taʼminlashi;
mijozning soʻrovi boʻyicha qimmatli qogʻozlarni sotib olishga/sotishga berilgan buyurtmalari qondirilishi toʻgʻrisidagi hisobotni taqdim etishi;
ommaviy axborot vositalarida savdolar natijalari, emitentlarning nomlari, sotib olishga yoki sotishga taklif etilgan qimmatli qogʻozlarning soni, turi va bahosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni muntazam eʼlon qilinishini taʼminlashi;
mijoz qimmatli qogʻozlarni sotishga buyurtmani qaytarib olganida yoki sotishga buyurtmaning amal qilish muddati tugaganda, mijozning qimmatli qogʻozlarini BTSTda sotishga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlar roʻyxatidan chiqarishi hamda investitsiya vositachisidagi mijozning depo hisobvaragʻiga qimmatli qogʻozlarning qaytarilishini taʼminlashi shart.
26. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi mijozlarga savdolarda ishtirok etish imkoniyatining quyidagi usullarini taʼminlashi mumkin:
BQQP operatorlari orqali qimmatli qogʻozlarni sotib olishga yoki sotishga qogʻoz shaklidagi buyurtmalarni berish bilan;
BQQPda oʻrnatilgan terminallar orqali qimmatli qogʻozlarni sotib olishga yoki sotishga toʻgʻridan-toʻgʻri elektron buyurtmalar kiritish yoʻli bilan;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining qoidalarida belgilangan boshqa usullar bilan.
6-bob. BTSTda savdolarni tashkil etish
27. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi qatʼiy belgilangan vaqt oraligʻida savdolarni muntazam ravishda oʻtkazilishini taʼminlashi shart.
28. Savdolar qimmatli qogʻozlarni sotib olishga yoki sotishga buyurtmalarni yigʻish yoʻli bilan qatʼiy belgilangan muddat ichida oʻtkaziladi.
29. Mijozlarning buyurtmalarini qanoatlantirish ikki bosqichda amalga oshiriladi.
Birinchi bosqichda sotuvchilardan qimmatli qogʻozlarning eng koʻp miqdorini sotib oluvchilarning mol-mulkiga oʻtkazilishini taʼminlovchi kotirovka bahosi belgilanadi.
Ikkinchi bosqichda qimmatli qogʻozlarni sotib olish narxi kotirovka bahosidan yuqori yoki teng va sotish bahosi kotirovka bahosidan past yoki teng boʻlgan barcha buyurtmalar qanoatlantiriladi.
30. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi qoidalarini va birjadan tashqari savdolar tashkilotchisining BQQP hamda investitsiya vositachilari bilan hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.
31. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi va xizmat koʻrsatuvchi depozitariy oʻrtasidagi hamkorlik qilish shartlari hamda tartibi qonunchilik hujjatlari va ular oʻrtasidagi shartnoma bilan tartibga solinadi.
Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi, xizmat koʻrsatuvchi depozitariy va mijozning investitsiya vositachisining elektron hujjatlarni qabul qilish va yuborish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
32. Savdoga qoʻyilgan qimmatli qogʻozlarning mavjudligini taʼminlash va hisobga olish xizmat koʻrsatuvchi depozitariy tomonidan amalga oshiriladi, roʻyxatdan oʻtkazilgan mijozlarning pul mablagʻlari hisobi va saqlanishi esa birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi tomonidan amalga oshiriladi.
7-bob. Mijozlar bilan hisob-kitob qilish
33. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi oʻz xizmatlari uchun tariflarni belgilash huquqiga ega.
34. Kliring amalga oshirilgandan soʻng qimmatli qogʻozlarga doir bitimlar natijalari boʻyicha pul mablagʻlarining hisob-kitoblari Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki tomonidan amalga oshiriladi.
35. Kliring amalga oshirilgandan soʻng qimmatli qogʻozlarga doir bitimlar natijalari boʻyicha qimmatli qogʻozlardagi hisob-kitoblar xizmat koʻrsatuvchi depozitariy va (yoki) investitsiya vositachisi tomonidan amalga oshiriladi.
8-bob. Birjadan tashqari savdolar ishtirokchilarining javobgarligi va hisoboti
36. Birjadan tashqari savdolar tashkil etilishining hamda BTSTda amalga oshirilgan qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oshkor qilinishi ustidan nazorat qimmatli qogʻozlar bozori ni tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi tomonidan amalga oshiriladi.
37. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organiga har oyning birinchi ish kunida roʻyxatdan oʻtkazilgan bitimlarning hisob registridan koʻchirma taqdim etadi.
38. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi, xizmat koʻrsatuvchi depozitariy va mijozning investitsiya vositachisi mijozga yetkazilgan haqiqiy zarar, shuningdek oʻz majburiyatlarini bajarmaganligi yoki lozim darajada bajarmaganligi oqibatida mijozning ololmay qolgan daromadlari (boy berilgan foyda) uchun toʻliq moddiy javobgar boʻladi.
39. Birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi, xizmat koʻrsatuvchi depozitariy va mijozning investitsiya vositachisi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ularning tasarrufida boʻlgan maʼlumotlarning xavfsizligi va maxfiyligi hamda ularning oshkor qilinishi natijasida yetkazilgan barcha zararlarni qoplash uchun javobgar boʻladi.
40. Mijoz, birjadan tashqari savdolar tashkilotchisi, xizmat koʻrsatuvchi depozitariy va mijozning investitsiya vositachisi oʻrtasidagi nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
41. BTSTda roʻyxatdan oʻtkazilgan bitimlarni haqiqiy emas deb topish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
9-bob. Yakuniy qoida
42. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2024-yil 2-dekabrdagi 12-son buyrugʻiga 2-ILOVA
Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2004-yil 10-iyundagi 2004-13-son “Uyushgan birjadan tashqari bozorda qimmatli qogʻozlarning oldi-sotdi bitimlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1384, 2004-yil 16-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y., 28-son, 325-modda).
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2007-yil 2-avgustdagi 2007-07-son “Uyushgan birjadan tashqari bozorda korporativ qimmatli qogʻozlar oldi-sotdisiga doir bitishuvlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1384-1, 2007-yil 18-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 37-38-son, 395-modda).
3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2008-yil 24-sentabrdagi 2008-16-son “Uyushgan birjadan tashqari bozorda korporativ qimmatli qogʻozlar oldi-sotdisiga doir bitimlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1384-2, 2008-yil 22-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 43-son, 438-modda).
4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulk qoʻmitasi qoshidagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2010-yil 23-martdagi 2010-06-son “Uyushgan birjadan tashqari bozorda qimmatli qogʻozlar oldi-sotdisiga doir bitishuvlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1384-3, 2010-yil 8-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 14-15-son, 114-modda).
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mulki qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozori faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish markazi bosh direktorining 2012-yil 31-iyuldagi 2012-15-son “Uyushgan birjadan tashqari bozorda qimmatli qogʻozlar oldi-sotdisiga doir bitishuvlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 34-bandiga oʻzgartirish kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1384-4, 2012-yil 10-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 32-son, 387-modda).
6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat raqobat qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi bosh direktorining 2014-yil 4-martdagi 2014-13-son “Uyushgan birjadan tashqari bozorda qimmatli qogʻozlar oldi-sotdisiga doir bitimlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1384-5, 2014-yil 28-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 13-son, 149-modda).
7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat raqobat qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi bosh direktorining 2014-yil 29-avgustdagi 2014-26-son “Uyushgan birjadan tashqari bozorda qimmatli qogʻozlar oldi-sotdisiga doir bitishuvlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1384-6, 2014-yil 9-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 37-son, 476-modda).
8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat raqobat qoʻmitasi huzuridagi Qimmatli qogʻozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi bosh direktorining 2018-yil 19-oktabrdagi 2018-11-son “Uyushgan birjadan tashqari bozorda qimmatli qogʻozlarning oldi-sotdi bitimlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1384-7, 2018-yil 23-noyabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.11.2018-y., 10/18/1384-7/2223-son).
9. Oʻzbekiston Respublikasi Kapital bozorini rivojlantirish agentligi direktorining 2019-yil 26-fevraldagi 2019-05-son “Uyushgan birjadan tashqari bozorda qimmatli qogʻozlarning oldi-sotdi bitimlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandiga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1384-8, 2019-yil 6-mart) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 07.03.2019-y., 10/19/1384-8/2719-son).
Direktor D. LI
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2024-yil 2-dekabr,
2024-yil 29-noyabr
2024-yil 11-noyabr
12-son