📅 2024-yil 10-dekabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 10-dekabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 10 декабрь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 декабря 2024 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 December 2024 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 22 февралда 466-сон билан тасдиқланган Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 916, 2000 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 7-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сон қарорига ИЛОВА
Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Номидаги «меъёрий ҳужжатларига» деган сўзлар «қоидаларига» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 1.1-банддаги «банк операциялари билан боғлиқ бўлган ички меъёрий ҳужжатларига» деган сўзлар «ички қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 1.2-банддаги , 2-бўлимнинг номидаги , 3.6 ва 5.1-бандлардаги «меъёрий ҳужжатлари» деган сўзлар «қоидалари» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 1.3 — 1.6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1.3. Тижорат банклари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.
1.4. Тижорат банкларининг ички қоидалари банкларда самарали ички назорат тизимини яратиш, банк фаолиятига хос бўлган таваккалчиликларни бошқариш (таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, назорат қилиш, камайтириш ва улар ҳақида хабардор этиш), хавфсиз ва соғлом банк фаолиятини юритишни, банк қонунчилигига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, банк фаолиятини бошқариш ва банк операцияларини амалга оширишни қулайлаштириш мақсадида ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
1.5. Тижорат банклари ўз ваколатлари доирасида фақат мазкур банк учун мажбурий характерга эга бўлган ички қоидаларини стратегия, низом, тартиб, қоидалар ёки сиёсат шаклида қабул қиладилар.
1.6. Тижорат банкларининг ички қоидалари банк кузатув кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) ёки банк бошқаруви (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) томонидан тасдиқланади.».
5. 1.7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6. 1.8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1.8. Банк ички қоидаларининг қонунчилик ҳужжатларига мос келиши бўйича жавобгарлик кенгаш ва бошқарув зиммасига юкланади.».
7. 2.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.1. Тижорат банклари ишлаб чиққан ички қоидалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим.
Тижорат банклари ички қоидаларида фуқароларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид нормалар белгиланишига йўл қўйилмайди.».
8. 2.2-банддаги «меъёрий ҳужжатда» деган сўзлар «қоидада» деган сўз билан алмаштирилсин.
9. 2.3 ва 2.7-бандлардаги «меъёрий ҳужжатнинг» деган сўзлар «қоиданинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. 2.4-банддаги «меъёрий ҳужжат» деган сўзлар «қоида» деган сўз билан алмаштирилсин.
11. 2.5 ва 2.6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.5. Ички қоидалар расмий тилда аниқ ва равшан баён қилинган бўлиши лозим. Турлича шарҳлаш имкониятларини истисно қилиш мақсадида ички қоидада ишлатилаётган тушунча ва иборалар уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул этилган маънолари билан бир хил шаклда қўлланилади.
2.6. Ички қоидада қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормаларнинг сўзма-сўз қайтарилишига йўл қўйилмайди. Ички қоидаларнинг матнида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ҳавола этишга истисно тариқасидагина рухсат этилади.
Мазкур ички қоиданинг бошқа бандларига, шунингдек Марказий банк ва бошқа вазирлик, идоралар томонидан аввал қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга ҳавола қилишга фақатгина уларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш ёки такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадидагина йўл қўйилади.».
12. 2.8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.8. Агар ички қоидада рўйхатлар, жадваллар, графиклар, схемалар, ҳужжат ва бланклар намуналарини келтириш зарурати бўлса, улар, қоидага кўра, иловаларда жойлаштирилади. Зарур ҳолларда, ички қоиданинг тегишли бандларида уларга ҳавола этилади.».
13. 2.9-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.9. Ички қоида қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мазкур банкнинг муҳри билан тасдиқланган ҳамда кенгаш ва (ёки) бошқарув аъзоларининг имзолари.».
14. 3-бўлимнинг номидаги «меъёрий ҳужжатларини» деган сўзлар «қоидаларини» деган сўз билан алмаштирилсин.
15. 3.1 — 3.3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.1. Ички қоидалар банкнинг тегишли таркибий бўлинмасида ишлаб чиқилганидан сўнг, банкнинг юридик хизмати томонидан, ушбу ҳужжатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва бу борада юридик хулоса тайёрланиб, тегишли йиғмажилдларга тикиб қўйилади.
Юридик хулосада ички қоиданинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги акс эттирилиши лозим.
Тижорат банкларининг ички қоидаларининг, уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг хулосаси ва розилик имзоси (визаси) бўлмаса, қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
3.2. Ички қоида, агар унда бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, кенгаш ёки бошқарув томонидан тасдиқланган куннинг эртасидан кучга киради.
3.3. Тижорат банклари ички қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар банкнинг тегишли бошқарув органларининг қарори асосида киритилади. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосий ички қоида расмийлаштирилган тартибда расмийлаштирилиши лозим.».
16. 3.4-банддаги «меъёрий ҳужжатига» деган сўзлар «қоидасига» деган сўз билан алмаштирилсин.
17. 3.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.5. Марказий банк томонидан банк назоратини амалга ошириш жараёнида тижорат банклари ички қоидалари қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ёхуд уларнинг талабларига тўлиқ жавоб бермаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, Марказий банк ушбу ички қоидаларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида кенгаш ва (ёки) бошқарувга ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.».
18. 3.7-бандда :
биринчи хатбошидаги «меъёрий ҳужжатларнинг» деган сўзлар «қоидаларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида ишлаб чиқилиши белгиланган ички қоидалар, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банклари томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилиши керак.».
19. Қуйидаги мазмундаги 5.1 1 -банд билан тўлдирилсин:
«5.1 1 . Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.».
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 декабрь,
37/16-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
Markaziy bank tomonidan tijorat banklarining ichki meʼyoriy hujjatlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan 2000-yil 22-fevralda 466-son bilan tasdiqlangan Markaziy bank tomonidan tijorat banklarining ichki meʼyoriy hujjatlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 916, 2000-yil 5-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2000-y., 7-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2024-yil 10-dekabrdagi 37/16-son qaroriga ILOVA
Markaziy bank tomonidan tijorat banklarining ichki meʼyoriy hujjatlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. Nomidagi “meʼyoriy hujjatlariga” degan soʻzlar “qoidalariga” degan soʻz bilan almashtirilsin.
2. 1.1-banddagi “bank operatsiyalari bilan bogʻliq boʻlgan ichki meʼyoriy hujjatlariga” degan soʻzlar “ichki qoidalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 1.2-banddagi , 2-boʻlimning nomidagi , 3.6 va 5.1-bandlardagi “meʼyoriy hujjatlari” degan soʻzlar “qoidalari” degan soʻz bilan almashtirilsin.
4. 1.3 — 1.6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1.3. Tijorat banklari va ularning mijozlari oʻrtasidagi munosabatlar shartnomalar asosida amalga oshiriladi.
1.4. Tijorat banklarining ichki qoidalari banklarda samarali ichki nazorat tizimini yaratish, bank faoliyatiga xos boʻlgan tavakkalchiliklarni boshqarish (tavakkalchiliklarni aniqlash, baholash, monitoring qilish, nazorat qilish, kamaytirish va ular haqida xabardor etish), xavfsiz va sogʻlom bank faoliyatini yuritishni, bank qonunchiligiga toʻliq rioya etilishini taʼminlash, bank faoliyatini boshqarish va bank operatsiyalarini amalga oshirishni qulaylashtirish maqsadida ishlab chiqiladi va qabul qilinadi.
1.5. Tijorat banklari oʻz vakolatlari doirasida faqat mazkur bank uchun majburiy xarakterga ega boʻlgan ichki qoidalarini strategiya, nizom, tartib, qoidalar yoki siyosat shaklida qabul qiladilar.
1.6. Tijorat banklarining ichki qoidalari bank kuzatuv kengashi (bundan buyon matnda kengash deb yuritiladi) yoki bank boshqaruvi (bundan buyon matnda boshqaruv deb yuritiladi) tomonidan tasdiqlanadi.”.
5. 1.7-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
6. 1.8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1.8. Bank ichki qoidalarining qonunchilik hujjatlariga mos kelishi boʻyicha javobgarlik kengash va boshqaruv zimmasiga yuklanadi.”.
7. 2.1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2.1. Tijorat banklari ishlab chiqqan ichki qoidalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlishi lozim.
Tijorat banklari ichki qoidalarida fuqarolarning qonun bilan himoyalangan huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga zid normalar belgilanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.”.
8. 2.2-banddagi “meʼyoriy hujjatda” degan soʻzlar “qoidada” degan soʻz bilan almashtirilsin.
9. 2.3 va 2.7-bandlardagi “meʼyoriy hujjatning” degan soʻzlar “qoidaning” degan soʻz bilan almashtirilsin.
10. 2.4-banddagi “meʼyoriy hujjat” degan soʻzlar “qoida” degan soʻz bilan almashtirilsin.
11. 2.5 va 2.6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2.5. Ichki qoidalar rasmiy tilda aniq va ravshan bayon qilingan boʻlishi lozim. Turlicha sharhlash imkoniyatlarini istisno qilish maqsadida ichki qoidada ishlatilayotgan tushuncha va iboralar ularning qonunchilik hujjatlarida qabul etilgan maʼnolari bilan bir xil shaklda qoʻllaniladi.
2.6. Ichki qoidada qonunchilik hujjatlarida belgilangan normalarning soʻzma-soʻz qaytarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Ichki qoidalarning matnida amaldagi qonunchilik hujjatlariga havola etishga istisno tariqasidagina ruxsat etiladi.
Mazkur ichki qoidaning boshqa bandlariga, shuningdek Markaziy bank va boshqa vazirlik, idoralar tomonidan avval qabul qilingan meʼyoriy hujjatlarga havola qilishga faqatgina ularning oʻzaro bogʻliqligini koʻrsatish yoki takrorlashlarga yoʻl qoʻymaslik maqsadidagina yoʻl qoʻyiladi.”.
12. 2.8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2.8. Agar ichki qoidada roʻyxatlar, jadvallar, grafiklar, sxemalar, hujjat va blanklar namunalarini keltirish zarurati boʻlsa, ular, qoidaga koʻra, ilovalarda joylashtiriladi. Zarur hollarda, ichki qoidaning tegishli bandlarida ularga havola etiladi.”.
13. 2.9-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2.9. Ichki qoida quyidagi rekvizitlarga ega boʻlishi lozim:”;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mazkur bankning muhri bilan tasdiqlangan hamda kengash va (yoki) boshqaruv aʼzolarining imzolari.”.
14. 3-boʻlimning nomidagi “meʼyoriy hujjatlarini” degan soʻzlar “qoidalarini” degan soʻz bilan almashtirilsin.
15. 3.1 — 3.3-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3.1. Ichki qoidalar bankning tegishli tarkibiy boʻlinmasida ishlab chiqilganidan soʻng, bankning yuridik xizmati tomonidan, ushbu hujjatning qonunchilik hujjatlariga muvofiqligini taʼminlash maqsadida huquqiy ekspertizadan oʻtkaziladi va bu borada yuridik xulosa tayyorlanib, tegishli yigʻmajildlarga tikib qoʻyiladi.
Yuridik xulosada ichki qoidaning qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi aks ettirilishi lozim.
Tijorat banklarining ichki qoidalarining, ularning qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi toʻgʻrisida yuridik xizmatning xulosasi va rozilik imzosi (vizasi) boʻlmasa, qabul qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
3.2. Ichki qoida, agar unda boshqa muddat koʻrsatilgan boʻlmasa, kengash yoki boshqaruv tomonidan tasdiqlangan kunning ertasidan kuchga kiradi.
3.3. Tijorat banklari ichki qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar bankning tegishli boshqaruv organlarining qarori asosida kiritiladi. Ushbu oʻzgartirish va qoʻshimchalar asosiy ichki qoida rasmiylashtirilgan tartibda rasmiylashtirilishi lozim.”.
16. 3.4-banddagi “meʼyoriy hujjatiga” degan soʻzlar “qoidasiga” degan soʻz bilan almashtirilsin.
17. 3.5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3.5. Markaziy bank tomonidan bank nazoratini amalga oshirish jarayonida tijorat banklari ichki qoidalari qonunchilik hujjatlariga zid boʻlgan yoxud ularning talablariga toʻliq javob bermaslik hollari aniqlangan taqdirda, Markaziy bank ushbu ichki qoidalarga tegishli oʻzgartirishlar kiritish yoki ularni bekor qilish toʻgʻrisida kengash va (yoki) boshqaruvga ijro etilishi majburiy boʻlgan koʻrsatma beradi.”.
18. 3.7-bandda :
birinchi xatboshidagi “meʼyoriy hujjatlarning” degan soʻzlar “qoidalarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Markaziy bankning normativ-huquqiy hujjatlarida ishlab chiqilishi belgilangan ichki qoidalar, shuningdek ularga kiritiladigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar tijorat banklari tomonidan tasdiqlangandan soʻng 15 kun ichida Markaziy bankka taqdim etilishi kerak.”.
19. Quyidagi mazmundagi 5.1 1 -band bilan toʻldirilsin:
“5.1 1 . Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.”.
Rais M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2024-yil 10-dekabr,
37/16-son