UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 25-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 25 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 декабря 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национального агентство перспективных проектов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 December 2024 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг

буйруғи

НИЗОМ

ШКАЛАСИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 25 декабрдаги 16-сон буйруғига ИЛОВА

Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги

Ушбу Низом суғурталовчи ёки қайта суғурталовчиларнинг (бундан буён матнда суғурталовчи деб юритилади) суғурта хизматлари кўрсатилиши сифати бўйича рейтингини (бундан буён матнда рейтинг деб юритилади) аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Рейтинг Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (бундан буён матнда Ягона тизим деб юритилади) шакллантирилади ва расмий веб-сайтида ҳар ойнинг 10 санасида янгиланган ҳолда эълон қилиб борилади.

Рейтинг техник жиҳатдан ваколатли давлат органи томонидан таъминланади.

2. Рейтинг шкаласи ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.

3. Рейтингни аниқлаш учун суғурталовчилар фаолиятини баҳолаш (бундан буён матнда баҳолаш деб юритилади) кўрсаткичлари бўйича умумий балл баҳолаш вақтида амалда бўлган кўрсаткичлар сони ва уларга берилган баллар йиғиндисидан келиб чиқиб белгиланади.

Янги ташкил этилган суғурталовчиларни баҳолаш улар амалга оширган фаолияти муддатидан келиб чиқиб амалга оширилади.

4. Баҳолаш кўрсаткичлари ва унга берилган баллар тўғрисидаги маълумотлар суғурталовчининг Ягона тизимдаги шахсий кабинетида реал вақт режимида акс эттирилади.

Баҳолаш кўрсаткичлари ўзгарган тақдирда, суғурталовчининг шахсий кабинетидаги маълумотлар янгиланади.

Баҳолаш кўрсаткичларини шакллантириш учун ваколатли давлат органи зарур бўлган маълумотларни суғурталовчилардан олиш ваколатига эга. Зарур маълумотлар тақдим этилмаганда, суғурталовчининг тегишли кўрсаткичлари баҳоланмайди.

5. Рейтинг маълумотлари бўйича суғурталовчининг эътирозлари мавжуд бўлганда, ўз шахсий кабинети орқали ваколатли давлат органига мурожаат қилади.

6. Суғурталовчи томонидан баҳолаш кўрсаткичи юзасидан билдирилган эътирозлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли давлат органи томонидан беш иш куни ичида кўриб чиқилади. Бунда:

эътирозлар асосли деб топилганда, маълумотлар базасига тегишли тузатишлар киритилган ҳолда баҳолаш кўрсаткичи қайта шакллантирилади;

эътирозлар асоссиз деб топилганда, баҳолаш кўрсаткичлари ўзгаришсиз қолдирилиб, бу ҳақда тегишли тушунтириш суғурталовчининг шахсий кабинетига юборилади.

2-боб. Суғурталовчиларни баҳолаш мезонлари

7. Суғурталовчи қуйидаги кўрсаткичлар асосида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ даврийликда баҳоланади:

а) умумий кўрсаткичлар:

умумий суғурта даъволари сонига нисбатан ўз вақтида кўриб чиқилган суғурта даъволари сони;

суғурта товонини (тўловини) тўлаш тан олинган суғурта даъволари умумий сонига нисбатан ўз вақтида тўланган суғурта товонлари (тўловлари) сони;

умумий суғурта даъволари сонига нисбатан қаноатлантирилган суғурта даъволарининг нисбати;

суғурта турлари бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ва суғурта тўловларининг нисбати (бирлаштирилган коэффициент);

суғурталовчининг тўловга қобилиятлилик маржасининг етарлилик нормативи;

инвестиция фаолияти натижадорлиги;

суғурта захиралари шакллантирилганлиги;

суғурталовчининг филиал (сотув марказ)лари сони;

б) балларни камайтирувчи кўрсаткичлар:

тузилган суғурта шартномалар сонига нисбатан ваколатли давлат органига келиб тушган суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатлари (шикоятлар) сони;

ўз вақтида кўриб чиқилмаган суғурта даъволари бўйича қўлланилган жарима санкциялари сони;

ўз вақтида тўланмаган суғурта товонлари (тўловлари) бўйича қўлланилган жарима санкциялари сони;

суғурталовчилар томонидан ҳисобот ёки бошқа маълумотлар (фаолиятни баҳолашда таъсир этадиган) ваколатли давлат органига бузиб кўрсатилган ҳолда тақдим этилганлиги (била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги);

суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатлари (шикоятлар) бўйича ваколатли давлат органининг қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан суғурталовчига берилган мажбурий кўрсатмаси белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;

суғурта фаолиятига оид лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганлиги;

в) қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар:

суғурталовчида халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан берилган ўрта ва ундан юқори рейтинг кўрсаткичларининг мавжудлиги;

суғурталовчида халқаро стандартлаштириш ташкилотлари томонидан берилган сифат сертификатлари мавжудлиги;

суғурта хизматлари истеъмолчиларига қўшимча хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилганлиги;

«Яшил суғурта» маҳсулотларининг жорий этилганлиги;

ихтиёрий тиббий суғурта маҳсулотларининг жорий этилганлиги.

3-боб. Рейтингни баҳолаш методикаси

1-§. Умумий кўрсаткичлар

8. Умумий суғурта даъволари сонига нисбатан ўз вақтида кўриб чиқилган суғурта даъволари сони қуйидагича баҳоланади:

90 — 100 фоизгача бўлса — 15 балл;

75 — 89 фоизгача бўлса — 10 балл;

50 — 74 фоизгача бўлса — 8 балл;

25 — 49 фоизгача бўлса — 4 балл;

24 фоизгача бўлса — 2 балл берилади.

9. Суғурта товонини (тўловини) тўлаш тан олинган суғурта даъволари умумий сонига нисбатан ўз вақтида тўланган суғурта товонлари (тўловлари) сони қуйидагича баҳоланади:

90 — 100 фоизгача бўлса — 10 балл;

75 — 89 фоизгача бўлса — 8 балл;

50 — 74 фоизгача бўлса — 6 балл;

25 — 49 фоизгача бўлса — 4 балл;

24 фоизгача бўлса — 2 балл берилади.

10. Умумий суғурта даъволари сонига нисбатан қаноатлантирилган суғурта даъволарининг нисбати қуйидагича баҳоланади:

45 фоиздан юқори бўлса — 10 балл;

40 — 44 фоизгача бўлса — 8 балл;

35 — 39 фоизгача бўлса — 6 балл;

25 — 34 фоизгача бўлса — 4 балл;

24 фоизгача бўлса — 2 балл берилади.

11. Суғурта турлари бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ва суғурта тўловларининг нисбати (бирлаштирилган коэффициент) қуйидагича баҳоланади:

100 фоиз ва ундан кам бўлса — 10 балл;

101 — 104 фоизгача бўлса — 8 балл;

105 — 109 фоизгача бўлса — 6 балл;

110 фоиздан юқори бўлса — 4 балл.

12. Суғурталовчининг тўловга қобилиятлилик маржасининг етарлилик нормативи қуйидагича баҳоланади:

2 дан юқори бўлса — 20 балл;

1,5 — 2 гача бўлса — 15 балл;

1,2 — 1,5 гача бўлса — 10 балл;

1 — 1,2 гача бўлса — 5 балл берилади.

13. Инвестиция фаолияти (бундан ўзи учун фойдаланишга олинган кўчар ва кўчмас мулклар ҳамда банкка қўйилган омонатлар мустасно) натижадорлиги жами инвестиция қилинган суммага нисбатан даромадлилик нисбати ҳисобланади ва қуйидагича баҳоланади:

14 фоиздан юқори бўлса — 10 балл;

10 — 13 фоизгача бўлса — 6 балл;

7 — 9 фоизгача бўлса — 3 балл;

4 — 6 фоизгача бўлса — 1 балл берилади.

14. Суғурта захиралари шакллантирилганлиги қуйидагича баҳоланади:

ўрнатилган меъёрларга мувофиқ шакллантирилган бўлса — 15 балл;

шакллантирилмаган ёки тўлиқ бўлмаган миқдорда шакллантирилган бўлса — балл берилмайди.

15. Суғурталовчининг филиаллари (сотув марказлари) сони қуйидагича баҳоланади:

а) мажбурий суғуртага оид лицензияга эга суғурталовчилар учун (филиал сонига нисбатан лицензия талабини ҳисобга олмаганда):

70 та ва ундан кўп бўлса — 10 балл;

35 — 69 тагача бўлса — 7 балл;

15 — 34 тагача бўлса — 3 балл берилади;

б) бошқа суғурталовчилар учун:

14 та ва ундан кўп бўлса — 10 балл;

8 — 13 тагача бўлса — 7 балл;

3 — 7 тагача бўлса — 3 балл берилади.

2-§. Балларни камайтирувчи кўрсаткичлар

16. Суғурталовчининг сўнгги ўн икки ойда тузилган суғурта шартномалари сонига нисбатан ваколатли давлат органига сўнгги ўн икки ойда келиб тушган суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатлари (шикоятлар) сони (бундан такрорий мурожаатлар мустасно) 0,01 фоиздан кўп бўлса, баллар йиғиндисидан 9 балл чегирилади.

17. Ўз вақтида кўриб чиқилмаган суғурта даъволари бўйича қўлланилган жарима санкциялари сони:

10 та ва ундан кўп бўлса — 8 балл;

7 — 9 тагача бўлса — 4 балл;

5-6 тагача бўлса — 2 балл баллар йиғиндисидан чегирилади.

18. Ўз вақтида тўланмаган суғурта товонлари бўйича қўлланилган жарима санкциялари сони:

10 та ва ундан кўп бўлса — 8 балл;

7 — 9 тагача бўлса — 4 балл;

5-6 тагача бўлса — 2 балл баллар йиғиндисидан чегирилади.

19. Суғурталовчилар томонидан ҳисобот ёки бошқа маълумотлар (фаолиятни баҳолашда таъсир этадиган) ваколатли давлат органига бузиб кўрсатилган ҳолда тақдим этилганлигининг (била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги) ҳар бир ҳолати учун баллар йиғиндисидан 3 баллдан чегирилади, бунда жами чегирилиши мумкин бўлган баллар 9 баллдан ошмаслиги лозим.

20. Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатлари (шикоятлар) бўйича ваколатли давлат органининг қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан суғурталовчига берилган мажбурий кўрсатмаси белгиланган муддатда бажарилмаганда, баллар йиғиндисидан 3 балл чегирилади, бунда барча кўрсатмалар бўйича жами чегирилиши мумкин бўлган баллар 12 баллдан ошмаслиги лозим.

21. Суғурталовчининг суғурта фаолиятига оид лицензиясининг амал қилиши тўхтатилганда, баллар йиғиндисидан қуйидагича чегирилади:

10 кун муддатга тўхтатилганда — 7 балл;

6 ойгача муддатга тўхтатилганда — 9 балл.

3-§. Қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар

22. Суғурталовчида халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан берилган ўрта ва ундан юқори рейтинг кўрсаткичлари мавжуд бўлганда, ҳар бир рейтинг учун 3 балл берилади, бунда жами қўшилиши мумкин бўлган баллар 9 баллдан ошмаслиги лозим.

23. Суғурталовчида халқаро стандартлаштириш ташкилотлари томонидан берилган сифат сертификатлари мавжуд бўлса 4 балл берилади.

24. Суғурта хизматлари истеъмолчиларига қуйидаги қўшимча хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилганда:

а) узлуксиз, яъни 24/7 фаолият юритадиган Call-марказ ташкил этилган бўлса — 5 балл;

б) масофавий электрон суғурта шартномалари тузиш имконияти яратилган ихтиёрий суғурта маҳсулотлари сони:

5 — 9 тагача бўлса — 1 балл;

10 — 14 тагача бўлса — 3 балл;

15 та ва ундан кўп бўлса — 5 балл;

в) мижозларга масофавий хизмат кўрсатилишини таъминловчи электрон платформа мавжуд бўлса — 5 балл;

г) суғурталовчида суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган хизмат кўрсатувчи шуъба корхоналар (аджастерлар, актуарийлар, суғурта сюрвейерлари, ассистанс ва бошқалар) мавжуд бўлганда, ҳар бир шуъба корхона учун 1 балл берилади. Бунда, жами қўшилиши мумкин бўлган баллар 5 баллдан ошмаслиги лозим.

25. «Яшил суғурта» маҳсулотлари (қайта тикланувчи энергия манбаларини суғурталаш, халқаро сертификатларга эга бўлган яшил бинолар суғуртаси, электромобиллар суғуртаси, экологик жавобгарлик суғуртаси ва бошқалар) жорий этилиб, суғурта мукофоти қуйидаги миқдорларни ташкил қилганда:

1 — 3 млрд сўмгача бўлса — 2 балл;

3 — 5 млрд сўмгача бўлса — 4 балл;

5 млрд сўм ва ундан кўп бўлса — 6 балл берилади.

26. Ихтиёрий тиббий суғурта маҳсулотларининг суғурта мукофоти қуйидаги миқдорларни ташкил қилганда:

1 — 3 млрд сўмгача бўлса — 2 балл;

3 — 5 млрд сўмгача бўлса — 4 балл;

5 млрд сўм ва ундан кўп бўлса — 6 балл берилади.

4-боб. Якуний қоидалар

27. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

28. Рейтинг ҳаёт ва умумий йўналишда фаолият юритадиган суғурталовчилар бўйича алоҳида ҳисобланади ва юритилади.

29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Суғурталовчилар рейтинги

Сифат даражаси Рейтинг кўрсаткичи Баҳо Юқори AAA 96 — 100+ баллар AA 91 — 95 баллар A 86 — 90 баллар Ўрта BBB 76 — 85 баллар BB 66 — 75 баллар B 56 — 65 баллар Қониқарли CCC 51 — 55 баллар CC 36 — 50 баллар C 26 — 35 баллар Қуйи D 25 баллгача

Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Суғурталовчилар рейтинги бўйича баҳолаш

Т/р Кўрсаткич номи Баҳолаш даврийлиги Ҳисобга олинадиган муддат Максимал баллар а) Умумий кўрсаткичлар 1. Умумий суғурта даъволари сонига нисбатан ўз вақтида кўриб чиқилган суғурта даъволари сони чораклик охирги 12 ой давомида 15 балл 2. Суғурта товонини (тўловини) тўлаш тан олинган суғурта даъволари умумий сонига нисбатан ўз вақтида тўланган суғурта товонлари (тўловлари) сони чораклик охирги 12 ой давомида 10 балл 3. Умумий суғурта даъволари сонига нисбатан қаноатлантирилган суғурта даъволарининг нисбати чораклик охирги 12 ой давомида 10 балл 4. Суғурта турлари бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ва суғурта тўловларининг нисбати (бирлаштирилган коэффициент) йиллик охирги 12 ой давомида 10 балл 5. Суғурталовчининг тўловга қобилиятлилик маржасининг етарлилик нормативи чораклик ҳисобланадиган кун ҳолатига 20 балл 6. Инвестиция фаолияти натижадорлиги йиллик охирги 12 ой давомида 10 балл 7. Суғурта захиралари шакллантирилганлиги чораклик ҳисобланадиган кун ҳолатига 15 балл 8. Суғурталовчининг филиал (сотув марказ)лари сони чораклик ҳисобланадиган кун ҳолатига 10 балл Жами 100 балл б) Балларни камайтирувчи кўрсаткичлар 1. Тузилган суғурта шартномалари сонига нисбатан ваколатли давлат органига келиб тушган суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатлари (шикоятлар) сони чораклик охирги 12 ой давомида 9 балл 2. Ўз вақтида кўриб чиқилмаган суғурта даъволари бўйича қўлланилган жарима санкциялари сони ойлик охирги 12 ой давомида 8 балл 3. Ўз вақтида тўланмаган суғурта товонлари (тўловлари) бўйича қўлланилган жарима санкциялари сони ойлик охирги 12 ой давомида 8 балл 4 Суғурталовчилар томонидан ҳисобот ёки бошқа маълумотлар (фаолиятни баҳолашда таъсир этадиган) ваколатли давлат органига бузиб кўрсатилган ҳолда тақдим этилганлиги (била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги) ойлик охирги 12 ой давомида 9 балл 5. Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатлари (шикоятлар) бўйича ваколатли давлат органининг қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан суғурталовчига берилган мажбурий кўрсатмаси белгиланган муддатда бажарилмаганлиги ойлик охирги 12 ой давомида 12 балл 6. Суғурта фаолиятига оид лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганлиги ойлик охирги 12 ой давомида 9 балл Жами 55 балл в) Қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар 1. Суғурталовчида халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан берилган ўрта ва ундан юқори рейтинг кўрсаткичларининг мавжудлиги ойлик ҳисобланадиган кун ҳолатига 9 балл 2. Суғурталовчида халқаро стандартлаштириш ташкилотлари томонидан берилган сифат сертификатлари мавжудлиги ойлик ҳисобланадиган кун ҳолатига 4 балл 3. Суғурта хизматлари истеъмолчиларига қўшимча хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилганлиги ойлик охирги 12 ой давомида 20 балл 4. «Яшил суғурта» маҳсулотларининг жорий этилганлиги ойлик охирги 12 ой давомида 6 балл 5. Ихтиёрий тиббий суғурта маҳсулотларининг жорий этилганлиги ойлик охирги 12 ой давомида 6 балл Жами 45 балл

Директор Д. ЛИ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 25 декабрь,

2024 йил 25 декабрь

2024 йил 18 декабрь

16-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 10/25/3601/0052-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining

buyrugʻi

NIZOM

SHKALASI

KOʻRSATKICHLARI

Sugʻurtalovchilar reytingini aniqlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 1-martdagi PQ-108-son “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirishning kompleks chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Sugʻurtalovchilar reytingini aniqlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2024-yil 25-dekabrdagi 16-son buyrugʻiga ILOVA

Sugʻurtalovchilar reytingini aniqlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi

Ushbu Nizom sugʻurtalovchi yoki qayta sugʻurtalovchilarning (bundan buyon matnda sugʻurtalovchi deb yuritiladi) sugʻurta xizmatlari koʻrsatilishi sifati boʻyicha reytingini (bundan buyon matnda reyting deb yuritiladi) aniqlash va yuritish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Reyting Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligining (bundan buyon matnda vakolatli davlat organi deb yuritiladi) Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimida (bundan buyon matnda Yagona tizim deb yuritiladi) shakllantiriladi va rasmiy veb-saytida har oyning 10 sanasida yangilangan holda eʼlon qilib boriladi.

Reyting texnik jihatdan vakolatli davlat organi tomonidan taʼminlanadi.

2. Reyting shkalasi ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq belgilanadi.

3. Reytingni aniqlash uchun sugʻurtalovchilar faoliyatini baholash (bundan buyon matnda baholash deb yuritiladi) koʻrsatkichlari boʻyicha umumiy ball baholash vaqtida amalda boʻlgan koʻrsatkichlar soni va ularga berilgan ballar yigʻindisidan kelib chiqib belgilanadi.

Yangi tashkil etilgan sugʻurtalovchilarni baholash ular amalga oshirgan faoliyati muddatidan kelib chiqib amalga oshiriladi.

4. Baholash koʻrsatkichlari va unga berilgan ballar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar sugʻurtalovchining Yagona tizimdagi shaxsiy kabinetida real vaqt rejimida aks ettiriladi.

Baholash koʻrsatkichlari oʻzgargan taqdirda, sugʻurtalovchining shaxsiy kabinetidagi maʼlumotlar yangilanadi.

Baholash koʻrsatkichlarini shakllantirish uchun vakolatli davlat organi zarur boʻlgan maʼlumotlarni sugʻurtalovchilardan olish vakolatiga ega. Zarur maʼlumotlar taqdim etilmaganda, sugʻurtalovchining tegishli koʻrsatkichlari baholanmaydi.

5. Reyting maʼlumotlari boʻyicha sugʻurtalovchining eʼtirozlari mavjud boʻlganda, oʻz shaxsiy kabineti orqali vakolatli davlat organiga murojaat qiladi.

6. Sugʻurtalovchi tomonidan baholash koʻrsatkichi yuzasidan bildirilgan eʼtirozlar taqdim etilgan kundan boshlab vakolatli davlat organi tomonidan besh ish kuni ichida koʻrib chiqiladi. Bunda:

eʼtirozlar asosli deb topilganda, maʼlumotlar bazasiga tegishli tuzatishlar kiritilgan holda baholash koʻrsatkichi qayta shakllantiriladi;

eʼtirozlar asossiz deb topilganda, baholash koʻrsatkichlari oʻzgarishsiz qoldirilib, bu haqda tegishli tushuntirish sugʻurtalovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

2-bob. Sugʻurtalovchilarni baholash mezonlari

7. Sugʻurtalovchi quyidagi koʻrsatkichlar asosida ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq davriylikda baholanadi:

a) umumiy koʻrsatkichlar:

umumiy sugʻurta daʼvolari soniga nisbatan oʻz vaqtida koʻrib chiqilgan sugʻurta daʼvolari soni;

sugʻurta tovonini (toʻlovini) toʻlash tan olingan sugʻurta daʼvolari umumiy soniga nisbatan oʻz vaqtida toʻlangan sugʻurta tovonlari (toʻlovlari) soni;

umumiy sugʻurta daʼvolari soniga nisbatan qanoatlantirilgan sugʻurta daʼvolarining nisbati;

sugʻurta turlari boʻyicha yigʻilgan sugʻurta mukofotlari va sugʻurta toʻlovlarining nisbati (birlashtirilgan koeffitsiyent);

sugʻurtalovchining toʻlovga qobiliyatlilik marjasining yetarlilik normativi;

investitsiya faoliyati natijadorligi;

sugʻurta zaxiralari shakllantirilganligi;

sugʻurtalovchining filial (sotuv markaz)lari soni;

b) ballarni kamaytiruvchi koʻrsatkichlar:

tuzilgan sugʻurta shartnomalar soniga nisbatan vakolatli davlat organiga kelib tushgan sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining murojaatlari (shikoyatlar) soni;

oʻz vaqtida koʻrib chiqilmagan sugʻurta daʼvolari boʻyicha qoʻllanilgan jarima sanksiyalari soni;

oʻz vaqtida toʻlanmagan sugʻurta tovonlari (toʻlovlari) boʻyicha qoʻllanilgan jarima sanksiyalari soni;

sugʻurtalovchilar tomonidan hisobot yoki boshqa maʼlumotlar (faoliyatni baholashda taʼsir etadigan) vakolatli davlat organiga buzib koʻrsatilgan holda taqdim etilganligi (bila turib yolgʻon va notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganligi);

sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining murojaatlari (shikoyatlar) boʻyicha vakolatli davlat organining qonunbuzilish holatlarini bartaraf etish yuzasidan sugʻurtalovchiga berilgan majburiy koʻrsatmasi belgilangan muddatda bajarilmaganligi;

sugʻurta faoliyatiga oid litsenziyaning amal qilishi toʻxtatilganligi;

v) qoʻshimcha ball beruvchi koʻrsatkichlar:

sugʻurtalovchida xalqaro reyting tashkilotlari tomonidan berilgan oʻrta va undan yuqori reyting koʻrsatkichlarining mavjudligi;

sugʻurtalovchida xalqaro standartlashtirish tashkilotlari tomonidan berilgan sifat sertifikatlari mavjudligi;

sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilariga qoʻshimcha xizmatlardan foydalanish imkoniyati yaratilganligi;

“Yashil sugʻurta” mahsulotlarining joriy etilganligi;

ixtiyoriy tibbiy sugʻurta mahsulotlarining joriy etilganligi.

3-bob. Reytingni baholash metodikasi

1-§. Umumiy koʻrsatkichlar

8. Umumiy sugʻurta daʼvolari soniga nisbatan oʻz vaqtida koʻrib chiqilgan sugʻurta daʼvolari soni quyidagicha baholanadi:

90 — 100 foizgacha boʻlsa — 15 ball;

75 — 89 foizgacha boʻlsa — 10 ball;

50 — 74 foizgacha boʻlsa — 8 ball;

25 — 49 foizgacha boʻlsa — 4 ball;

24 foizgacha boʻlsa — 2 ball beriladi.

9. Sugʻurta tovonini (toʻlovini) toʻlash tan olingan sugʻurta daʼvolari umumiy soniga nisbatan oʻz vaqtida toʻlangan sugʻurta tovonlari (toʻlovlari) soni quyidagicha baholanadi:

90 — 100 foizgacha boʻlsa — 10 ball;

75 — 89 foizgacha boʻlsa — 8 ball;

50 — 74 foizgacha boʻlsa — 6 ball;

25 — 49 foizgacha boʻlsa — 4 ball;

24 foizgacha boʻlsa — 2 ball beriladi.

10. Umumiy sugʻurta daʼvolari soniga nisbatan qanoatlantirilgan sugʻurta daʼvolarining nisbati quyidagicha baholanadi:

45 foizdan yuqori boʻlsa — 10 ball;

40 — 44 foizgacha boʻlsa — 8 ball;

35 — 39 foizgacha boʻlsa — 6 ball;

25 — 34 foizgacha boʻlsa — 4 ball;

24 foizgacha boʻlsa — 2 ball beriladi.

11. Sugʻurta turlari boʻyicha yigʻilgan sugʻurta mukofotlari va sugʻurta toʻlovlarining nisbati (birlashtirilgan koeffitsiyent) quyidagicha baholanadi:

100 foiz va undan kam boʻlsa — 10 ball;

101 — 104 foizgacha boʻlsa — 8 ball;

105 — 109 foizgacha boʻlsa — 6 ball;

110 foizdan yuqori boʻlsa — 4 ball.

12. Sugʻurtalovchining toʻlovga qobiliyatlilik marjasining yetarlilik normativi quyidagicha baholanadi:

2 dan yuqori boʻlsa — 20 ball;

1,5 — 2 gacha boʻlsa — 15 ball;

1,2 — 1,5 gacha boʻlsa — 10 ball;

1 — 1,2 gacha boʻlsa — 5 ball beriladi.

13. Investitsiya faoliyati (bundan oʻzi uchun foydalanishga olingan koʻchar va koʻchmas mulklar hamda bankka qoʻyilgan omonatlar mustasno) natijadorligi jami investitsiya qilingan summaga nisbatan daromadlilik nisbati hisoblanadi va quyidagicha baholanadi:

14 foizdan yuqori boʻlsa — 10 ball;

10 — 13 foizgacha boʻlsa — 6 ball;

7 — 9 foizgacha boʻlsa — 3 ball;

4 — 6 foizgacha boʻlsa — 1 ball beriladi.

14. Sugʻurta zaxiralari shakllantirilganligi quyidagicha baholanadi:

oʻrnatilgan meʼyorlarga muvofiq shakllantirilgan boʻlsa — 15 ball;

shakllantirilmagan yoki toʻliq boʻlmagan miqdorda shakllantirilgan boʻlsa — ball berilmaydi.

15. Sugʻurtalovchining filiallari (sotuv markazlari) soni quyidagicha baholanadi:

a) majburiy sugʻurtaga oid litsenziyaga ega sugʻurtalovchilar uchun (filial soniga nisbatan litsenziya talabini hisobga olmaganda):

70 ta va undan koʻp boʻlsa — 10 ball;

35 — 69 tagacha boʻlsa — 7 ball;

15 — 34 tagacha boʻlsa — 3 ball beriladi;

b) boshqa sugʻurtalovchilar uchun:

14 ta va undan koʻp boʻlsa — 10 ball;

8 — 13 tagacha boʻlsa — 7 ball;

3 — 7 tagacha boʻlsa — 3 ball beriladi.

2-§. Ballarni kamaytiruvchi koʻrsatkichlar

16. Sugʻurtalovchining soʻnggi oʻn ikki oyda tuzilgan sugʻurta shartnomalari soniga nisbatan vakolatli davlat organiga soʻnggi oʻn ikki oyda kelib tushgan sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining murojaatlari (shikoyatlar) soni (bundan takroriy murojaatlar mustasno) 0,01 foizdan koʻp boʻlsa, ballar yigʻindisidan 9 ball chegiriladi.

17. Oʻz vaqtida koʻrib chiqilmagan sugʻurta daʼvolari boʻyicha qoʻllanilgan jarima sanksiyalari soni:

10 ta va undan koʻp boʻlsa — 8 ball;

7 — 9 tagacha boʻlsa — 4 ball;

5-6 tagacha boʻlsa — 2 ball ballar yigʻindisidan chegiriladi.

18. Oʻz vaqtida toʻlanmagan sugʻurta tovonlari boʻyicha qoʻllanilgan jarima sanksiyalari soni:

10 ta va undan koʻp boʻlsa — 8 ball;

7 — 9 tagacha boʻlsa — 4 ball;

5-6 tagacha boʻlsa — 2 ball ballar yigʻindisidan chegiriladi.

19. Sugʻurtalovchilar tomonidan hisobot yoki boshqa maʼlumotlar (faoliyatni baholashda taʼsir etadigan) vakolatli davlat organiga buzib koʻrsatilgan holda taqdim etilganligining (bila turib yolgʻon va notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganligi) har bir holati uchun ballar yigʻindisidan 3 balldan chegiriladi, bunda jami chegirilishi mumkin boʻlgan ballar 9 balldan oshmasligi lozim.

20. Sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining murojaatlari (shikoyatlar) boʻyicha vakolatli davlat organining qonunbuzilish holatlarini bartaraf etish yuzasidan sugʻurtalovchiga berilgan majburiy koʻrsatmasi belgilangan muddatda bajarilmaganda, ballar yigʻindisidan 3 ball chegiriladi, bunda barcha koʻrsatmalar boʻyicha jami chegirilishi mumkin boʻlgan ballar 12 balldan oshmasligi lozim.

21. Sugʻurtalovchining sugʻurta faoliyatiga oid litsenziyasining amal qilishi toʻxtatilganda, ballar yigʻindisidan quyidagicha chegiriladi:

10 kun muddatga toʻxtatilganda — 7 ball;

6 oygacha muddatga toʻxtatilganda — 9 ball.

3-§. Qoʻshimcha ball beruvchi koʻrsatkichlar

22. Sugʻurtalovchida xalqaro reyting tashkilotlari tomonidan berilgan oʻrta va undan yuqori reyting koʻrsatkichlari mavjud boʻlganda, har bir reyting uchun 3 ball beriladi, bunda jami qoʻshilishi mumkin boʻlgan ballar 9 balldan oshmasligi lozim.

23. Sugʻurtalovchida xalqaro standartlashtirish tashkilotlari tomonidan berilgan sifat sertifikatlari mavjud boʻlsa 4 ball beriladi.

24. Sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilariga quyidagi qoʻshimcha xizmatlardan foydalanish imkoniyati yaratilganda:

a) uzluksiz, yaʼni 24/7 faoliyat yuritadigan Call-markaz tashkil etilgan boʻlsa — 5 ball;

b) masofaviy elektron sugʻurta shartnomalari tuzish imkoniyati yaratilgan ixtiyoriy sugʻurta mahsulotlari soni:

5 — 9 tagacha boʻlsa — 1 ball;

10 — 14 tagacha boʻlsa — 3 ball;

15 ta va undan koʻp boʻlsa — 5 ball;

v) mijozlarga masofaviy xizmat koʻrsatilishini taʼminlovchi elektron platforma mavjud boʻlsa — 5 ball;

g) sugʻurtalovchida sugʻurta faoliyatini taʼminlashga yoʻnaltirilgan xizmat koʻrsatuvchi shuʼba korxonalar (adjasterlar, aktuariylar, sugʻurta syurveyerlari, assistans va boshqalar) mavjud boʻlganda, har bir shuʼba korxona uchun 1 ball beriladi. Bunda, jami qoʻshilishi mumkin boʻlgan ballar 5 balldan oshmasligi lozim.

25. “Yashil sugʻurta” mahsulotlari (qayta tiklanuvchi energiya manbalarini sugʻurtalash, xalqaro sertifikatlarga ega boʻlgan yashil binolar sugʻurtasi, elektromobillar sugʻurtasi, ekologik javobgarlik sugʻurtasi va boshqalar) joriy etilib, sugʻurta mukofoti quyidagi miqdorlarni tashkil qilganda:

1 — 3 mlrd soʻmgacha boʻlsa — 2 ball;

3 — 5 mlrd soʻmgacha boʻlsa — 4 ball;

5 mlrd soʻm va undan koʻp boʻlsa — 6 ball beriladi.

26. Ixtiyoriy tibbiy sugʻurta mahsulotlarining sugʻurta mukofoti quyidagi miqdorlarni tashkil qilganda:

1 — 3 mlrd soʻmgacha boʻlsa — 2 ball;

3 — 5 mlrd soʻmgacha boʻlsa — 4 ball;

5 mlrd soʻm va undan koʻp boʻlsa — 6 ball beriladi.

4-bob. Yakuniy qoidalar

27. Mazkur Nizomda belgilangan masalalar boʻyicha nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.

28. Reyting hayot va umumiy yoʻnalishda faoliyat yuritadigan sugʻurtalovchilar boʻyicha alohida hisoblanadi va yuritiladi.

29. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Sugʻurtalovchilar reytingini aniqlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Sugʻurtalovchilar reytingi

Sifat darajasi Reyting koʻrsatkichi Baho Yuqori AAA 96 — 100+ ballar AA 91 — 95 ballar A 86 — 90 ballar Oʻrta BBB 76 — 85 ballar BB 66 — 75 ballar B 56 — 65 ballar Qoniqarli CCC 51 — 55 ballar CC 36 — 50 ballar C 26 — 35 ballar Quyi D 25 ballgacha

Sugʻurtalovchilar reytingini aniqlash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Sugʻurtalovchilar reytingi boʻyicha baholash

T/r Koʻrsatkich nomi Baholash davriyligi Hisobga olinadigan muddat Maksimal ballar a) Umumiy koʻrsatkichlar 1. Umumiy sugʻurta daʼvolari soniga nisbatan oʻz vaqtida koʻrib chiqilgan sugʻurta daʼvolari soni choraklik oxirgi 12 oy davomida 15 ball 2. Sugʻurta tovonini (toʻlovini) toʻlash tan olingan sugʻurta daʼvolari umumiy soniga nisbatan oʻz vaqtida toʻlangan sugʻurta tovonlari (toʻlovlari) soni choraklik oxirgi 12 oy davomida 10 ball 3. Umumiy sugʻurta daʼvolari soniga nisbatan qanoatlantirilgan sugʻurta daʼvolarining nisbati choraklik oxirgi 12 oy davomida 10 ball 4. Sugʻurta turlari boʻyicha yigʻilgan sugʻurta mukofotlari va sugʻurta toʻlovlarining nisbati (birlashtirilgan koeffitsiyent) yillik oxirgi 12 oy davomida 10 ball 5. Sugʻurtalovchining toʻlovga qobiliyatlilik marjasining yetarlilik normativi choraklik hisoblanadigan kun holatiga 20 ball 6. Investitsiya faoliyati natijadorligi yillik oxirgi 12 oy davomida 10 ball 7. Sugʻurta zaxiralari shakllantirilganligi choraklik hisoblanadigan kun holatiga 15 ball 8. Sugʻurtalovchining filial (sotuv markaz)lari soni choraklik hisoblanadigan kun holatiga 10 ball Jami 100 ball b) Ballarni kamaytiruvchi koʻrsatkichlar 1. Tuzilgan sugʻurta shartnomalari soniga nisbatan vakolatli davlat organiga kelib tushgan sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining murojaatlari (shikoyatlar) soni choraklik oxirgi 12 oy davomida 9 ball 2. Oʻz vaqtida koʻrib chiqilmagan sugʻurta daʼvolari boʻyicha qoʻllanilgan jarima sanksiyalari soni oylik oxirgi 12 oy davomida 8 ball 3. Oʻz vaqtida toʻlanmagan sugʻurta tovonlari (toʻlovlari) boʻyicha qoʻllanilgan jarima sanksiyalari soni oylik oxirgi 12 oy davomida 8 ball 4 Sugʻurtalovchilar tomonidan hisobot yoki boshqa maʼlumotlar (faoliyatni baholashda taʼsir etadigan) vakolatli davlat organiga buzib koʻrsatilgan holda taqdim etilganligi (bila turib yolgʻon va notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganligi) oylik oxirgi 12 oy davomida 9 ball 5. Sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilarining murojaatlari (shikoyatlar) boʻyicha vakolatli davlat organining qonunbuzilish holatlarini bartaraf etish yuzasidan sugʻurtalovchiga berilgan majburiy koʻrsatmasi belgilangan muddatda bajarilmaganligi oylik oxirgi 12 oy davomida 12 ball 6. Sugʻurta faoliyatiga oid litsenziyaning amal qilishi toʻxtatilganligi oylik oxirgi 12 oy davomida 9 ball Jami 55 ball v) Qoʻshimcha ball beruvchi koʻrsatkichlar 1. Sugʻurtalovchida xalqaro reyting tashkilotlari tomonidan berilgan oʻrta va undan yuqori reyting koʻrsatkichlarining mavjudligi oylik hisoblanadigan kun holatiga 9 ball 2. Sugʻurtalovchida xalqaro standartlashtirish tashkilotlari tomonidan berilgan sifat sertifikatlari mavjudligi oylik hisoblanadigan kun holatiga 4 ball 3. Sugʻurta xizmatlari isteʼmolchilariga qoʻshimcha xizmatlardan foydalanish imkoniyati yaratilganligi oylik oxirgi 12 oy davomida 20 ball 4. “Yashil sugʻurta” mahsulotlarining joriy etilganligi oylik oxirgi 12 oy davomida 6 ball 5. Ixtiyoriy tibbiy sugʻurta mahsulotlarining joriy etilganligi oylik oxirgi 12 oy davomida 6 ball Jami 45 ball

Direktor D. LI

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV

Toshkent sh.,

2024-yil 25-dekabr,

2024-yil 25-dekabr

2024-yil 18-dekabr

16-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.01.2025-y., 10/25/3601/0052-son)

lex.uz