📅 2025-yil 22-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 22-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 22 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 января 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 January 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида » 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон ҳамда « Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида » 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон фармонлари, шунингдек «Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш учун қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини амалиётга татбиқ этиш;
юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикасига саноат соҳасидаги нуфузли халқаро бренд мутахассисларини жалб қилишда йиғим ундирилишидан озод этиш;
миллий брендларни яратиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни бериш тартибини соддалаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 январдаги 30-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун юридик шахс электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра ғолиб деб топилган тақдирда қайта давлат рўйхатидан ўтказилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 июлдаги 463-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги «10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошиси «(махсус иқтисодий зоналар иштирокчиси бўлиш учун берилган аризалари қаноатлантирилган юридик шахслар бундан мустасно)» сўзлар билан тўлдирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 20-иловада :
а) 5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «ж» ва «з» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«ж) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Саноат йўналишлари бўйича жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг рўйхатида кўрсатилган саноат йўналишлари бўйича хорижий мутахассислар сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун — улар халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингларидаги нуфузли халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида тўғридан-тўғри шартнома тузган юқори ва ўрта барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари ва миллий брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари томонидан жалб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
з) нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун — нуфузли халқаро бренд ташкилотида фаолият юритаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат»;
б) 6-позициянинг учинчи устуни «1 баравари» сўзларидан кейин «(халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингларидаги нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 7-позициянинг учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингларидаги нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун йиғим ундирилмайди»;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) 11-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «а 2 » кичик банд билан тўлдирилсин:
«а 2 ) халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингларидаги нуфузли халқаро брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари билан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида тўғридан-тўғри шартнома тузган юқори ва ўрта барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари ва миллий брендлар рўйхатига киритилган бренд эгалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Саноат йўналишлари бўйича жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг рўйхатида кўрсатилган саноат йўналишлари бўйича хорижий мутахассислар сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун — тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 сентябрдаги 452-сон қарори билан тасдиқланган Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:
«22 1 . Электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахс махсус иқтисодий зона ҳудудидан қайта давлат рўйхатидан ўтказилади (илгари махсус иқтисодий зона ҳудудидан давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар бундан мустасно).
Инвесторни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза композит тарзда Давлат хизматлари марказига юборилиши мумкин.
Бунда инвестор Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига юборилган электрон-онлайн аукцион савдоларида ғолиб бўлганлиги ҳақидаги хабарнома асосида автоматик тарзда қайта рўйхатдан ўтказилади»;
б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга Дирекция томонидан давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Инвестор (юридик шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтади ҳамда бевосита махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига (кейинги ўринларда — Дирекция) мурожаат қилади. Реал вақт режимида 2-босқич 1. Давлат хизматлари марказлари 2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини Дирекцияга электрон шаклда юборади. Реал вақт режимида 3-босқич Дирекция 1. Тақдим қилинган инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда натижаси бўйича: а) махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ҳужжатлар тўпламини қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда асослантирилган хулоса хатини тақдим этади; б) ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаса, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни тақдим этади. Ҳужжатлар келиб тушгандан бошлаб 10 иш куни мобайнида 4-босқич Дирекция Маъқулланган инвестиция буюртманомасида талаб этилган ҳажмдаги ер майдони ёки бўш бино ва иншоотни электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаради. Қарор қабул қилингандан бошлаб 3 иш куни мобайнида 5-босқич Инвестор Электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахсни махсус иқтисодий зона ҳудудида қайта (ёки ўзи ташкил этаётган тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатидан ўтказади (илгари махсус иқтисодий зона ҳудудидан давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар бундан мустасно). Онлайн-аукцион савдолари якунлангандан сўнг 5 иш куни мобайнида 6-босқич Дирекция Дирекция электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби билан махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция битимини ва ижара шартномасини тузади ёки зарур бўлганда, битим қоидаларини келишиш мақсадида музокаралар ўтказади. Онлайн-аукцион савдолари якунлангандан бошлаб 3 иш куни мобайнида 7-босқич Инвестор 1. Махсус иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этади. 2. Махсус иқтисодий зона иштирокчилари реестрига киритиш учун бир марталик тўловни амалга оширади. Инвестиция битими имзолангандан бошлаб 2 иш куни мобайнида 8-босқич Дирекция Инвесторни махсус иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва унга гувоҳнома беради. Ҳужжатларни олган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 январь,
30-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida ” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son hamda “ Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida ” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son farmonlari, shuningdek “Sanoat sohasida nufuzli xalqaro brendlar bilan hamkorlikni rivojlantirish va milliy brendlarni qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 7-avgustdagi PQ-286-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
maxsus iqtisodiy zona hududida investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun elektron-onlayn auksion savdolari gʻolibi boʻlgan yuridik shaxslar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portal orqali maxsus iqtisodiy zonaning ishtirokchisi maqomini olish uchun qayta davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini amaliyotga tatbiq etish;
yuridik shaxsni qayta davlat roʻyxatidan oʻtkazishda soliq va kadastr maʼlumotlar bazalaridan qatʼiy foydalanish;
Oʻzbekiston Respublikasiga sanoat sohasidagi nufuzli xalqaro brend mutaxassislarini jalb qilishda yigʻim undirilishidan ozod etish;
milliy brendlarni yaratish uchun jalb qilinadigan xorijiy mutaxassislarning Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi tasdiqnomalarni berish tartibini soddalashtirish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-yanvardagi 30-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 27-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Maxsus iqtisodiy zona hududida investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun yuridik shaxs elektron onlayn-auksion savdolari natijalariga koʻra gʻolib deb topilgan taqdirda qayta davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Rossiya Federatsiyasidagi Savdo vakolatxonasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 26-iyuldagi 463-son qarorining 3-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “10” raqami “15” raqami bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga olishni yanada takomillashtirish va qoʻshilgan qiymat soligʻining oʻrnini qoplash tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-sentabrdagi 595-son qarorining 4-bandi uchinchi xatboshisi “(maxsus iqtisodiy zonalar ishtirokchisi boʻlish uchun berilgan arizalari qanoatlantirilgan yuridik shaxslar bundan mustasno)” soʻzlar bilan toʻldirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 20-ilovada :
a) 5-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “j” va “z” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:
“j) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 7-avgustdagi PQ-286-son qarori bilan tasdiqlangan Sanoat yoʻnalishlari boʻyicha jalb qilinadigan xorijiy mutaxassislarning roʻyxatida koʻrsatilgan sanoat yoʻnalishlari boʻyicha xorijiy mutaxassislar sifatida jalb qilingan chet el fuqarolari uchun — ular xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlarning reytinglaridagi nufuzli xalqaro brendlar roʻyxatiga kiritilgan brend egalari bilan sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisida toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzgan yuqori va oʻrta barqarorlik reytingidagi tadbirkorlik subyektlari va milliy brendlar roʻyxatiga kiritilgan brend egalari tomonidan jalb qilinganligini tasdiqlovchi hujjat;
z) nufuzli xalqaro brendlardan jalb qilingan texnolog, dizayner, marketolog kabi mutaxassislar uchun — nufuzli xalqaro brend tashkilotida faoliyat yuritayotganligini tasdiqlovchi hujjat”;
b) 6-pozitsiyaning uchinchi ustuni “1 baravari” soʻzlaridan keyin “(xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlarning reytinglaridagi nufuzli xalqaro brendlardan jalb qilingan texnolog, dizayner, marketolog kabi mutaxassislar bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 7-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlarning reytinglaridagi nufuzli xalqaro brendlardan jalb qilingan texnolog, dizayner, marketolog kabi mutaxassislar uchun yigʻim undirilmaydi”;
sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
g) 11-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “a 2 ” kichik band bilan toʻldirilsin:
“a 2 ) xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlarning reytinglaridagi nufuzli xalqaro brendlar roʻyxatiga kiritilgan brend egalari bilan sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisida toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzgan yuqori va oʻrta barqarorlik reytingidagi tadbirkorlik subyektlari va milliy brendlar roʻyxatiga kiritilgan brend egalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 7-avgustdagi PQ-286-son qarori bilan tasdiqlangan Sanoat yoʻnalishlari boʻyicha jalb qilinadigan xorijiy mutaxassislarning roʻyxatida koʻrsatilgan sanoat yoʻnalishlari boʻyicha xorijiy mutaxassislar sifatida jalb qilingan chet el fuqarolari uchun — tasdiqnomalar mehnat shartnomasi amal qiladigan muddatga, biroq uch yildan ortiq boʻlmagan muddatga”.
5. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-sentabrdagi 452-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus iqtisodiy zonalar hududida investorlarga davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:
“22 1 . Elektron-onlayn auksion savdolari gʻolibi boʻlgan yuridik shaxs maxsus iqtisodiy zona hududidan qayta davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi (ilgari maxsus iqtisodiy zona hududidan davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan yuridik shaxslar bundan mustasno).
Investorni qayta roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha ariza kompozit tarzda Davlat xizmatlari markaziga yuborilishi mumkin.
Bunda investor Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimiga yuborilgan elektron-onlayn auksion savdolarida gʻolib boʻlganligi haqidagi xabarnoma asosida avtomatik tarzda qayta roʻyxatdan oʻtkaziladi”;
b) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Maxsus iqtisodiy zonalar hududida investorlarga Direksiya tomonidan davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Investor (yuridik shaxslar yoki ularning vakolatli vakillari) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtadi hamda bevosita maxsus iqtisodiy zonalar direksiyalariga (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) murojaat qiladi. Real vaqt rejimida 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazlari 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻplamini Direksiyaga elektron shaklda yuboradi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Direksiya 1. Taqdim qilingan investitsiya buyurtmanomasi va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda natijasi boʻyicha: a) maxsus iqtisodiy zonalar toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiq boʻlmagan taqdirda, hujjatlar toʻplamini qaytarish sabablarini koʻrsatgan holda asoslantirilgan xulosa xatini taqdim etadi; b) hujjatlarda kamchiliklar aniqlanmasa, investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi qarorni taqdim etadi. Hujjatlar kelib tushgandan boshlab 10 ish kuni mobaynida 4-bosqich Direksiya Maʼqullangan investitsiya buyurtmanomasida talab etilgan hajmdagi yer maydoni yoki boʻsh bino va inshootni elektron onlayn-auksion savdolariga chiqaradi. Qaror qabul qilingandan boshlab 3 ish kuni mobaynida 5-bosqich Investor Elektron-onlayn auksion savdolari gʻolibi boʻlgan yuridik shaxsni maxsus iqtisodiy zona hududida qayta (yoki oʻzi tashkil etayotgan tadbirkorlik subyektini) davlat roʻyxatidan oʻtkazadi (ilgari maxsus iqtisodiy zona hududidan davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan yuridik shaxslar bundan mustasno). Onlayn-auksion savdolari yakunlangandan soʻng 5 ish kuni mobaynida 6-bosqich Direksiya Direksiya elektron onlayn-auksion savdolari gʻolibi bilan maxsus iqtisodiy zona hududida investitsiya loyihasini amalga oshirish boʻyicha investitsiya bitimini va ijara shartnomasini tuzadi yoki zarur boʻlganda, bitim qoidalarini kelishish maqsadida muzokaralar oʻtkazadi. Onlayn-auksion savdolari yakunlangandan boshlab 3 ish kuni mobaynida 7-bosqich Investor 1. Maxsus iqtisodiy zona ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha qonunchilikda belgilangan hujjatlarni taqdim etadi. 2. Maxsus iqtisodiy zona ishtirokchilari reyestriga kiritish uchun bir martalik toʻlovni amalga oshiradi. Investitsiya bitimi imzolangandan boshlab 2 ish kuni mobaynida 8-bosqich Direksiya Investorni maxsus iqtisodiy zona ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazadi va unga guvohnoma beradi. Hujjatlarni olgan kundan boshlab 2 ish kuni mobaynida ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 22-yanvar,
30-son