UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 21-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 21 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 января 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 January 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг фаолиятини 2025-2026 йилларда босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда илмий-техник ишлар асосида таклифлар (тавсиялар) ишлаб чиқиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза ўтказиш;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича норматив базани ривожлантириш ва такомиллаштириш;

радиация ва ядро хавфсизлиги масалалари бўйича давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда, шунингдек, назорат ва лицензиялаш фаолиятини техник, таҳлилий ҳамда экспериментал қўллаб-қувватлашда иштирок этиш;

радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий асосланган хавфсизлик, моделлаштириш ва ҳисоблаш таҳлилини ўтказиш;

радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш, яратиш, шакллантириш ва сақлаш;

ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисига зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Куйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ажратиладиган давлат грантлари;

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг маблағлари;

Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Белгилансинки:

а) Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, бунда:

Марказ ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг илмий фаолиятга оид дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий ташкилотлар раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;

Марказни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини қайта тақсимлаш ҳисобидан, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

б) «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш соҳасидаги фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Бунда мазкур қоида Марказни лицензия талаблари ва шартларини бажаришдан озод этмайди.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бир ой муддатда «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг уставини (низомини) тасдиқласин.

7. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказни тегишли маъмурий бинога жойлаштириш чораларини кўрсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 27-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг

Илмий котиб Директор Илмий кенгаш Директор ўринбосари Ядровий ва радиоактив материалларни ҳисобга олиш, назорат ва жисман ҳимоя қилиш бўлими 1 Хавфсизликни экспертиза қилиш бўлими 1 Радиация ва ядро хавфсизлиги бўлими 1 Ядровий қурилмаларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўлими 1 Ахборот ва технологиялар ва ахборот тренинги бўлими 1 Ядро ва радиоактив материалларни таҳлил қилиш лабораторияси 1 Нейтрон-физикавий ва иссиқ гидравлик хусусиятларни ҳисоблаш лабораторияси 1 Бош юрисконсульт 1 Махсус қисм ва кадрлар бўлими 2 Ишончлилик ва сифат бўлими 1 Хавфсизликни таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими 1 Халқаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис 1 Бухгалтерия ва иқтисодиёт бўлими 2 Эҳтимолий таҳлил лабораторияси 1 Ички аудит хизмати ходими 1 Девонхона 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 27-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг фаолиятини 2025-2026 йилларда босқичма-босқич йўлга қўйиш

Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича 1. Марказ жойлаштириладиган бинони таъмирлаш. 1. Марказ жойлаштириладиган бинони таъмирлаш учун нуқсонлар далолатномасини тузиш ва тасдиқлаш ҳамда унинг асосида харажатлар сметасини тайёрлаш. 2025 йил март Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 2. Харажатлар сметасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун киритиш. 2025 йил апрель 3. Таъмирловчи ташкилот билан белгиланган тартибда шартнома тузиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш. 2025-2026 йилларда 2. Марказнинг лабораторияларини жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлаш. 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил март Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 2. Лабораториялар учун зарур бўладиган жиҳоз ва ускуналар рўйхатини тузиш ҳамда етказиб берувчилар ва ускуналар нархини аниқлаш. 2025 йил июнь 3. Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш, шу жумладан, лабораторияларни жиҳозлаш. 1. Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш бўйича харажатлар сметасини тайёрлаш. 2025 йил март Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 2. Харажатлар сметасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатга олиш учун киритиш. 2025 йил апрель 3. Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш. 2025 — 2030 йилларда 4. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида АЭС блоки тренажёри ва унинг дастурий таъминоти тизимларини сотиб олиш, шунингдек, монтаж, созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш. 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. АЭС блоки тренажёрини сотиб олиш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш. 3. Тендер эълон қилиш. 4. Тендер натижаларига кўра, АЭС блоки тренажёрини ишлаб чиқарувчи тендер савдоларида ютиб чиққан ташкилот билан шартнома тузиш. 5. Шартномани белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказиш. 6. АЭС блоки тренажёрини монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш. 2026 — 2030 йилларда Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази Тендер савдоларида ютиб чиққан ташкилот II. Марказни малакали кадрлар билан таъминлаш ва Илмий кенгашни фаолиятини йўлга қўйиш бўйича 5. Марказ бўлимлари ва лабораторияларини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш. 1. Марказ штат жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш. 2025 йил март Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 2. Фаолиятни юритиш ҳамда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича чораларни қўриш. 2025 йилдан бошлаб 3. Мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича чоралар кўриш. 2025-2026 йиллар давомида 6. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш. 1. Ҳар бир ходимни йиллик индивидуал қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва мазкур дастур ижросини таъминлаш. Доимий Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 2. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ва бошқа халқаро ташкилот ва институтлар билан ҳамкорликда ходимлар малакаси ва билимини ошириш. Доимий 7. Марказда Илмий кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Илмий кенгаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил март Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, 2. Илмий кенгашни етакчи олимлар, малакали мутахассислардан иборат таркибда ташкил қилиш. 2025-2026 йиллар давомида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси III. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича 8. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш. 1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлиги талабларини белгиловчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2025 йил II чорак Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 2. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил III чорак 3. Ишлаб чиқиладиган нормалар ва қоидалар рўйхатини тузиш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишиш. 2025 йил III чорак 4. Нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш йиллик режа-жадвалини тайёрлаш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тасдиқлаш учун киритиш. Ҳар йили март ойида 5. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш режа-жадвали ижросини таъминлаш. Режа-жадвалга асосан IV. Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 9. Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг Техник ва илмий қўллаб-қувватлаш ташкилотларининг форумига (МАГАТЭ форуми) аъзо бўлиш. 1. МАГАТЭ форумига аъзо бўлиш бўйича материалларни тайёрлаш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим қилиш. 2025 йил апрель Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 2. Марказнинг МАГАТЭ форумига аъзо бўлиш масаласини белгиланган тартибда келишиш. 2025 йил июнь 3. МАГАТЭ форумига аъзо бўлиш бўйича МАГАТЭга талабнома юбориш. Аъзолик келишилганидан сўнг бир ҳафта муддатда 4. МАГАТЭ форумида иштирок этиш. Доимий 10. Хорижий давлатларнинг тартибга солувчи органлари илмий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 1. Ҳамкорлик бўйича меморандум ва/ёки битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. 2. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. 3. Ҳужжат лойиҳасини хорижий ҳамкор томонга юбориш. 4. Ҳужжатни имзолаш ва ҳамкорликни йўлга қўйилиши. 2025-2026 йиллар давомида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 21 январь,

27-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2025 й., 09/25/27/0068-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

CHORA-TADBIRLARI

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi huzuridagi “Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi” davlat muassasasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PQ-186-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi huzuridagi “Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi” davlat muassasasining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi huzuridagi “Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi” davlat muassasasining faoliyatini 2025-2026-yillarda bosqichma-bosqich yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Quyidagilar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi huzuridagi “Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida davlat siyosatini yuritish va tartibga solish boʻyicha ilmiy tadqiqotlar hamda ilmiy-texnik ishlar asosida takliflar (tavsiyalar) ishlab chiqish;

atom energiyasidan foydalanish obyektlarining va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatning xavfsizligini asoslashga doir ekspertiza oʻtkazish;

atom energiyasidan foydalanish sohasida radiatsiya va yadro xavfsizligi boʻyicha normativ bazani rivojlantirish va takomillashtirish;

radiatsiya va yadro xavfsizligi masalalari boʻyicha davlat dasturlari, xalqaro loyihalar hamda dasturlarni ishlab chiqishda, shuningdek, nazorat va litsenziyalash faoliyatini texnik, tahliliy hamda eksperimental qoʻllab-quvvatlashda ishtirok etish;

radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida ilgʻor texnologiyalardan foydalangan holda ilmiy asoslangan xavfsizlik, modellashtirish va hisoblash tahlilini oʻtkazish;

radiatsiya va yadro xavfsizligini tartibga solish sohasida maʼlumotlar bazalarini ishlab chiqish, yaratish, shakllantirish va saqlash;

oʻz vakolati doirasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirish.

3. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi raisiga zarurat boʻlganda, Markaz tuzilmasiga xodimlarning cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

4. Kuyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari;

ilmiy faoliyatga oid dasturlarni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan ajratiladigan davlat grantlari;

Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining mablagʻlari;

Markazning budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari;

xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari;

xoʻjalik faoliyatidan hamda shartnoma asosida tadqiqotlar oʻtkazishdan tushadigan tushumlar;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Belgilansinki:

a) Markazning bino va inshootlarini saqlash, shuningdek, xodimlari (ilmiy xodimlardan tashqari) mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi, bunda:

Markaz xodimlarining ish haqi budjet mablagʻlari hisobidan fundamental, amaliy tadqiqotlar va innovatsion ishlanmalarning ilmiy faoliyatga oid dasturlarini amalga oshirishda ishtirok etuvchi ilmiy tashkilotlar rahbar va ilmiy xodimlarining bazaviy lavozim maoshlariga tenglashtiriladi;

Markazni budjet mablagʻlari hisobidan saqlash xarajatlari 2025-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini qayta taqsimlash hisobidan, 2026-yildan boshlab Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;

b) “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 9-moddasiga asosan Markaz oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarishda atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan muomalada boʻlish sohasidagi faoliyatni litsenziya olmasdan amalga oshirishga haqlidir. Bunda mazkur qoida Markazni litsenziya talablari va shartlarini bajarishdan ozod etmaydi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi bir oy muddatda “Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi” davlat muassasasining ustavini (nizomini) tasdiqlasin.

7. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda bir oy muddatda Markazni tegishli maʼmuriy binoga joylashtirish choralarini koʻrsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi raisi A.V. Rafiqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-yanvardagi 27-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi huzuridagi “Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi” davlat muassasasining

Ilmiy kotib Direktor Ilmiy kengash Direktor oʻrinbosari Yadroviy va radioaktiv materiallarni hisobga olish, nazorat va jisman himoya qilish boʻlimi 1 Xavfsizlikni ekspertiza qilish boʻlimi 1 Radiatsiya va yadro xavfsizligi boʻlimi 1 Yadroviy qurilmalarni xavfsiz ekspluatatsiya qilish boʻlimi 1 Axborot va texnologiyalar va axborot treningi boʻlimi 1 Yadro va radioaktiv materiallarni tahlil qilish laboratoriyasi 1 Neytron-fizikaviy va issiq gidravlik xususiyatlarni hisoblash laboratoriyasi 1 Bosh yuriskonsult 1 Maxsus qism va kadrlar boʻlimi 2 Ishonchlilik va sifat boʻlimi 1 Xavfsizlikni tahlil qilish va baholash boʻlimi 1 Xalqaro hamkorlik boʻyicha bosh mutaxassis 1 Buxgalteriya va iqtisodiyot boʻlimi 2 Ehtimoliy tahlil laboratoriyasi 1 Ichki audit xizmati xodimi 1 Devonxona 1

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-yanvardagi 27-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi huzuridagi “Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi” davlat muassasasining faoliyatini 2025-2026-yillarda bosqichma-bosqich yoʻlga qoʻyish

T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. “Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi” davlat muassasasi faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish boʻyicha 1. Markaz joylashtiriladigan binoni taʼmirlash. 1. Markaz joylashtiriladigan binoni taʼmirlash uchun nuqsonlar dalolatnomasini tuzish va tasdiqlash hamda uning asosida xarajatlar smetasini tayyorlash. 2025-yil mart Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 2. Xarajatlar smetasini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga roʻyxatdan oʻtkazish uchun kiritish. 2025-yil aprel 3. Taʼmirlovchi tashkilot bilan belgilangan tartibda shartnoma tuzish va taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. 2025-2026-yillarda 2. Markazning laboratoriyalarini jihozlash boʻyicha takliflar tayyorlash. 1. Ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil mart Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 2. Laboratoriyalar uchun zarur boʻladigan jihoz va uskunalar roʻyxatini tuzish hamda yetkazib beruvchilar va uskunalar narxini aniqlash. 2025-yil iyun 3. Markazning moddiy-texnik bazasini shakllantirish, shu jumladan, laboratoriyalarni jihozlash. 1. Markazning moddiy-texnik bazasini shakllantirish boʻyicha xarajatlar smetasini tayyorlash. 2025-yil mart Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 2. Xarajatlar smetasini Iqtisodiyot va moliya vazirligiga roʻyxatga olish uchun kiritish. 2025-yil aprel 3. Markazning moddiy-texnik bazasini shakllantirish. 2025 — 2030-yillarda 4. Ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish maqsadida AES bloki trenajyori va uning dasturiy taʼminoti tizimlarini sotib olish, shuningdek, montaj, sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish. 1. Ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 2. AES bloki trenajyorini sotib olish uchun texnik topshiriqni ishlab chiqish. 3. Tender eʼlon qilish. 4. Tender natijalariga koʻra, AES bloki trenajyorini ishlab chiqaruvchi tender savdolarida yutib chiqqan tashkilot bilan shartnoma tuzish. 5. Shartnomani belgilangan tartibda kompleks ekspertizadan oʻtkazish. 6. AES bloki trenajyorini montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini bajarish. 2026 — 2030-yillarda Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi Tender savdolarida yutib chiqqan tashkilot II. Markazni malakali kadrlar bilan taʼminlash va Ilmiy kengashni faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha 5. Markaz boʻlimlari va laboratoriyalarini yuqori malakali kadrlar bilan toʻldirish. 1. Markaz shtat jadvalini ishlab chiqish hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishish va tasdiqlash. 2025-yil mart Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 2. Faoliyatni yuritish hamda xodimlarning mehnatiga haq toʻlash boʻyicha choralarni qoʻrish. 2025-yildan boshlab 3. Mutaxassislarni, shu jumladan, xorijiy mutaxassislarni jalb qilish boʻyicha choralar koʻrish. 2025-2026-yillar davomida 6. Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish. 1. Har bir xodimni yillik individual qayta tayyorlash va malakasini oshirish dasturini ishlab chiqish va mazkur dastur ijrosini taʼminlash. Doimiy Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 2. Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlik va boshqa xalqaro tashkilot va institutlar bilan hamkorlikda xodimlar malakasi va bilimini oshirish. Doimiy 7. Markazda Ilmiy kengash faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Ilmiy kengash toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil mart Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi, 2. Ilmiy kengashni yetakchi olimlar, malakali mutaxassislardan iborat tarkibda tashkil qilish. 2025-2026-yillar davomida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi III. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarni ishlab chiqish boʻyicha 8. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarni ishlab chiqish. 1. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatning xavfsizligi talablarini belgilovchi amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish. 2025-yil II chorak Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 2. Ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil III chorak 3. Ishlab chiqiladigan normalar va qoidalar roʻyxatini tuzish va Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi bilan kelishish. 2025-yil III chorak 4. Normalar va qoidalarni ishlab chiqish yillik reja-jadvalini tayyorlash va Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga tasdiqlash uchun kiritish. Har yili mart oyida 5. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan normalar va qoidalarni ishlab chiqish reja-jadvali ijrosini taʼminlash. Reja-jadvalga asosan IV. Xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish 9. Atom energiyasi boʻyicha xalqaro agentlikning Texnik va ilmiy qoʻllab-quvvatlash tashkilotlarining forumiga (MAGATE forumi) aʼzo boʻlish. 1. MAGATE forumiga aʼzo boʻlish boʻyicha materiallarni tayyorlash va Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasiga taqdim qilish. 2025-yil aprel Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 2. Markazning MAGATE forumiga aʼzo boʻlish masalasini belgilangan tartibda kelishish. 2025-yil iyun 3. MAGATE forumiga aʼzo boʻlish boʻyicha MAGATEga talabnoma yuborish. Aʼzolik kelishilganidan soʻng bir hafta muddatda 4. MAGATE forumida ishtirok etish. Doimiy 10. Xorijiy davlatlarning tartibga soluvchi organlari ilmiy-texnikaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tashkilotlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 1. Hamkorlik boʻyicha memorandum va/yoki bitimlar loyihalarini ishlab chiqish. 2. Hujjat loyihasini belgilangan tartibda kelishish. 3. Hujjat loyihasini xorijiy hamkor tomonga yuborish. 4. Hujjatni imzolash va hamkorlikni yoʻlga qoʻyilishi. 2025-2026-yillar davomida Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Radiatsiya va yadro xavfsizligi ilmiy-texnik markazi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 21-yanvar,

27-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.01.2025-y., 09/25/27/0068-son)

lex.uz