📅 2025-yil 22-yanvar · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 22-yanvar · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 22 январь · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 января 2025 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 January 2025 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
РЎЙХАТИ
Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги «Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-381-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш мақсадида:
1. Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
а) кундузги таълим шаклида:
Ички ишлар вазирлиги Академиясида (кейинги ўринларда — ИИВ Академияси) бакалавриатнинг «юриспруденция» таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналишини (кейинги ўринларда — «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши);
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида (кейинги ўринларда — Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси) ўқиш муддати бир йилни ташкил этадиган «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигини жорий этиш;
б) истеъдодли номзодларга қуйидаги имтиёзларни тақдим этиш:
ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналишига математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича нуфузли халқаро, минтақавий ҳамда республика олимпиадалари совриндорларини дастлабки танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг ўқишга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз қабул қилиш;
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигига Рақамли технологиялари вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатга эга номзодларни танловнинг мутахассислик фанлари бўйича «информатика ва ахборот технологиялари» фанидан имтиҳон топширишдан озод этиш.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича ўқишга қабул қилиш жараёнида махсус касбий танлов босқичида иштирок этаётган номзодлар фақат математика, информатика ва ахборот технологиялари бўйича синовдан ўтказилади;
ИИВ Академиясида «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича ўқув жараёни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув ва эксперт-криминалистика фаолиятларига ихтисослашган ҳолда дуал таълим тизими асосида ташкил этилади.
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев):
ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналишида таҳсил олаётган курсантларнинг иш ўрганиш амалиётини ички ишлар органлари киберхавфсизлик ҳамда ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаларида;
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган тингловчиларнинг амалиётини ҳуқуқ-тартибот органларининг ахборот технологиялари соҳасида жиноятларни тергов қилиш ва рақамли криминалистика бўлинмаларида, шунингдек, бу соҳадаги илғор хорижий тузилмаларда ташкил этиш чораларини кўрсин.
3. Белгилансинки:
ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» йўналиши бўйича ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифи ҳар йили Ички ишлар вазирлигининг ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига киритилади;
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича ўқишга қабул квоталари ҳар йили Бош прокуратура томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
2025 йил 1 июлга қадар ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети ташкил этилади;
ИИВ Академияси «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация фаолияти», «Тезкор-қидирув фаолияти» ва «Жазони ижро этиш фаолияти» бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ўқув дастурларига «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш асослари» фани киритилади;
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда «Рақамли криминалистика» йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курслари ташкил этилади;
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинган тингловчиларнинг охирги эгаллаб турган лавозими бўйича белгиланган тартиб ва миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўловлари (пул таъминоти) сақлаб қолинади.
4. Рақамли технологиялар воситасида содир этилган жиноятларга қарши курашиш йўналишида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини самарали ташкил қилиш мақсадида ИИВ Академияси ва Малака ошириш институтига — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (Б. Махкамов), Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига — Тошкент давлат юридик университети (И. Рустамбеков) ўқув-методик ва ахборот-ресурс жиҳатдан ҳамда инновацион илмий тадқиқотларни амалга оширишда кўмаклашсин.
Бунда кўмакчи таълим муассасалари томонидан 2025 — 2027 йиллар давомида қуйидагилар амалга оширилиши назарда тутилсин:
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида давлат таълим стандартлари, малака ўқув режалари, таълим дастурлари ва ўқув-методик мажмуаларини ишлаб чиқиш ва замонавий тенденцияларга мувофиқлаштиришда қатнашиш;
«эксперт хаб» маслаҳат платформаси ташкил этиш, маҳорат дарсларини тизимли равишда, шу жумладан, масофадан ўтказиб бориш;
дастурлаш, информатика ва ахборот технологиялари соҳасида профессор-ўқитувчиларнинг юкламаларни бажариш ҳамда таълим олувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари ва методикасини жорий этишда иштирок этиш;
таълим муассасаларининг ихтисослашган лаборатория ва марказларини жалб этган ҳолда сунъий интеллект, робототехника, дастурлаш ва компьютер инжиниринги бўйича қўшимча курслар, виртуал полигонлар ташкил этиш.
6. Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш йўналишида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш мақсадида 2025/2026 ўқув йилида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширсин:
илғор тажрибага эга хорижий давлатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан таълим, илмий-тадқиқот ва моддий-техник базани ривожлантириш соҳаларида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш;
ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологиялари соҳасидаги етакчи хорижий ташкилотлар билан идоравий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятининг долзарб масалалари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни тизимли равишда, шу жумладан миллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда амалга ошириш;
таълим жараёнига илғор хорижий таълим дастурларини татбиқ этиш, халқаро мутахассислар ва экспертларни кенг жалб қилиш, профессор-ўқитувчиларни педагогик стажировка дастурлари бўйича илғор хорижий таълим муассасаларига юбориш;
кутубхоналарни етакчи хорижий ахборот-ресурс фондларига улаш, уларни хорижий адабиётлар билан бойитиб бориш.
7. Белгилансинки, рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш йўналишида кадрларни узлуксиз мақсадли тайёрлаш ИИВ Академияси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси учун ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
8. Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура:
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб идоравий олий таълим муассасаларида мазкур қарор талабларига мувофиқ рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун кадрларни тайёрлаш бўйича тўлақонли таълим жараёнини таъминлаш комплекс ташкилий чораларни кўрсин;
икки ой муддатда рақамли технологиялар соҳада инновацион илмий тадқиқотларни олиб борилишини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» илмий ихтисослигини жорий этиш бўйича таклифларни киритсин;
Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат суд экспертиза муассасаларида рақамли криминалистика соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи мутахассисларнинг етакчи халқаро экспертларни жалб этган ҳолда мунтазам равишда малакасини ошириш тизими ва сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш тартибини жорий этишни назарга тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб идоравий олий таълим муассасалари томонидан рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳамда мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларнинг жабрланувчисига айланишининг барвақт олдини олиш бўйича аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган тизимли равишда мақсадли тарғибот-ташвиқот чоралар амалга оширилишини таъминласин;
2025 йил 1 июлга қадар идоравий олий таълим муассасаларида рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун кадрларни тайёрлашга ихтисослашган тузилмаларни малакали профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар таркиби билан жамласин ҳамда ИИВ Академияси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маошининг 50 фоизгача ҳар ойлик устамани белгилаш тартибини тасдиқласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-17-сон қарорига 1-ИЛОВА
Рақамли технологиялар воситасида содир этилган жиноятларга қарши курашиш йўналишида профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Ижро шакли Ижро муддати Ижро учун масъуллар 1. ИИВ Академияси бакалавриат таълим йўналиши ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура мутахассисликларидаги ўзгаришларни инобатга олиб, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил апрель Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов) , Бош прокуратура (С. Самадов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. ИИВ Академияси «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналишига номзодларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2025 йил март Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов) 3. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигига номзодларни амалдаги тартибдан келиб чиқиб ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2025 йил май Бош прокуратура (С. Самадов) 4. ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида (тергов фаолияти бўйича кадрларни мақсадли тайёрлаш жараёни тамомланганлиги ҳисобидан) киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультетини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил июнь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) 5. ИИВ Академияси «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқув жараёнини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор-қидирув ва эксперт-криминалистика фаолиятларига ихтисослашган ҳолда дуал таълим тизими асосида ташкил этиш. Бунда тегишли ўқув дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, ўқув иншоотлари ва рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бўйича бўлинмаларда (киберхавфсизлик бўлинмалари) ўқув жараёнини ташкил этиш шароитларини яратиш, эксперт гуруҳлари, амалиёт раҳбарлари, масъул амалиёт ходимлари ва профессор-ўқитувчиларнинг вазифа ва функцияларини белгилаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) 6. ИИВ Академиясининг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида малака талаблари, таълим дастурлари, ўқув режалари ва ўқув-методик материаллар мажмуаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил май — сентябрь Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) 7. Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳасига бакалавр ва магистратура таълим йўналишларида профессионал кадрлар тайёрлашга масъул профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли юкламаларни бажариш ҳамда таълим олувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари ва методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил июнь — сентябрь Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) 8. «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш асослари» фани бўйича ўқув дарслиги ва ўқув-методик материаллар ишлаб чиқиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил июль — декабрь Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) 9. ИИВ Академияси «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган курсантларнинг иш ўрганиш амалиёти ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислигида таҳсил олаётган тингловчиларнинг амалиёти бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, амалиёт ўташ бўлинмалари ва масъул амалиёт ходимларининг вазифа ва функцияларини ишлаб чиқиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) 10. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда «Рақамли криминалистика» йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курсларини ташкил этиб бориш. Бунда хорижий таълим ташкилотлари тажрибасини ўрганган ҳолда масофавий шаклда махсус ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Бош прокуратура (С. Самадов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг магистратурасига танловда қатнашаётган суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг ходимлари хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган тақдирда, уларни чет тилидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижасига кўра ўқишга қабул қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2025 йил май 11. ИИВ Академияси ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида таълим жараёнида ўқув-методик ва ахборот-ресурс масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум ва (йўналишлари бўйича) шартномалар имзолаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил май-июнь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 12. ИИВ Академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Ахборот-ресурс марказлари фондини замонавий ўқув, методик ва илмий адабиётлар билан бойитиш, илғор хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг ахборот-ресурс марказлари фондларига улаш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил май — октябрь Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) 13. ИИВ Академиясида «Киберполигон» ўқув лабораториясини ташкил этиш (бюджетдан ташқари ҳамда тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан) ва уни зарур компьютер ва техник қурилмалар билан таъминлаш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил декабрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) 14. Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш йўналишида далилларни тўплаш ва изларни тадқиқ қилиш учун рақамли криминалистиканинг аппарат дастурий таъминот воситаларини харид қилиш ва ўқув машғулотларини ўтказиш ҳамда илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида фойдаланилишини таъминлаш чораларини кўриш (бюджетдан ташқари ҳамда тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан). Ташкилий чора-тадбирлар 2025/2026 ўқув йили давомида Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) 15. ИИВ Академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун кадрлар тайёрлашга ихтисослашган тузилмаларни малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан жамлаш ҳамда ҳар ойлик рағбатлантириб бориш (мезонлар асосида) тартибини тасдиқлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил июль Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев, С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) Идоравий норматив ҳужжат 2025 йил май 16. Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича етакчи хорижий мамлакатларнинг (Россия Федерацияси, Беларусь, Хитой, Корея ва Туркия Республикаси) ихтисослашган ва турдош таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум ва келишувларни имзолаш. Бунда замонавий ёндашув ва методология юзасидан тажриба алмашиш, ўқув жараёнига татбиқ этиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига профессор-ўқитувчиларни педагогик стажировкага юборишни назарда тутиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025/2026 ўқув йили давомида Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) 17. Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан тадқиқ этишга йўналтирилган халқаро ва давлат грантларида ИИВ Академияси ва Малака ошириш институтининг иштирокини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Д. Назармухамедов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 18. ИИВ Академияси ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, етакчи миллий ва хорижий таълим муассасалари мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни ривожлантириш истиқболларига бағишланган илмий-амалий тадбирларни (конференция, семинар-тренинг, маҳорат дарслари) тизимли ўтказишни йўлга қўйиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов), тегишли вазирлик ва идоралар 19. «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» илмий ихтисослигини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил апрель Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 20. Давлат суд-экспертиза муассасаларида рақамли криминалистика соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи мутахассисларнинг етакчи халқаро экспертларни жалб этган ҳолда мунтазам равишда малакасини ошириш тизими ва сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш тартибини жорий этиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2025 йил май Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 21. Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳамда мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларнинг жабрланувчисига айланишнинг барвақт олдини олиш бўйича аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган мақсадли тарғибот-ташвиқот чораларини тизимли равишда амалга ошириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов) 22. ИИВ Академиясида «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» бакалавриат таълим йўналиши ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида «Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш» магистратура мутахассислиги бўйича ўқув жараёнига кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инха университети ҳамда Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтини жалб этиш чораларини кўриш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025/2026 ўқув йили давомида Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (С. Самадов), ИИВ Академияси (Р. Хатамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-17-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) 1-банднинг олтинчи хатбошиси «ўқиш муддати бир йилни» сўзларидан кейин «(«илмий-педагогик фаолият» мутахассислиги учун — икки йилни)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлари)
Т/р Таълим йўналишлари (мутахассисликлари) Бериладиган малака Таълим шакли Таълим муддати I. Бакалавриат* 1. Юриспруденция (фаолият тури бўйича): «Тезкор-қидирув фаолияти»; «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация фаолияти»; «Эксперт-криминалистика фаолияти»; «Жазони ижро этиш фаолияти»; «Ташкилий-штаб фаолияти»; «Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш» юрист кундузги 3 йил 2. Юриспруденция (фаолият тури бўйича): «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» юрист кундузги 4 йил 3. Юриспруденция (фаолият тури бўйича): «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти» юрист сиртқи 4 йил / 3 йил * * II. Магистратура 4. Ташкилий-тактик бошқарув II даражали магистр-юрист кундузги 1 йил 5. Ташкилий-стратегик бошқарув I даражали магистр-юрист кундузги 1 йил 6. Илмий-педагогик фаолият магистр-юрист кундузги 2 йил
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 январь,
ПҚ-17-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
qarori
“YOʻL XARITASI”
ROʻYXATI
Raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish sohasi uchun professional kadrlar tayyorlash tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 30-noyabrdagi “Raqamli mahsulotlar (xizmatlar) isteʼmolchilari huquqlarini himoya qilish va raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan huquqbuzarliklarga qarshi kurashishni kuchaytirish choralari toʻgʻrisida”gi PQ-381-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish sohasi uchun mutaxassislarni maqsadli tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini joriy etish maqsadida:
1. Ichki ishlar vazirligi, Bosh prokuratura, Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab har yilgi qabul parametrlari (kvotalari) doirasida kadrlar tayyorlashni nazarda tutuvchi quyidagi takliflariga rozilik berilsin:
a) kunduzgi taʼlim shaklida:
Ichki ishlar vazirligi Akademiyasida (keyingi oʻrinlarda — IIV Akademiyasi) bakalavriatning “yurisprudensiya” taʼlim yoʻnalishida oʻqish muddati toʻrt yilni tashkil etadigan “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” yoʻnalishini (keyingi oʻrinlarda — “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” yoʻnalishi);
Oʻzbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasida (keyingi oʻrinlarda — Huquqni muhofaza qilish akademiyasi) oʻqish muddati bir yilni tashkil etadigan “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” magistratura mutaxassisligini joriy etish;
b) isteʼdodli nomzodlarga quyidagi imtiyozlarni taqdim etish:
IIV Akademiyasining “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” yoʻnalishiga matematika, informatika, dasturlash va axborot texnologiyalari boʻyicha nufuzli xalqaro, mintaqaviy hamda respublika olimpiadalari sovrindorlarini dastlabki tanlovdan muvaffaqiyatli oʻtgandan soʻng oʻqishga yakka tartibdagi yakuniy suhbatsiz qabul qilish;
Huquqni muhofaza qilish akademiyasining “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” magistratura mutaxassisligiga Raqamli texnologiyalari vazirligi tomonidan belgilanadigan nufuzli xalqaro IT-sertifikatga ega nomzodlarni tanlovning mutaxassislik fanlari boʻyicha “informatika va axborot texnologiyalari” fanidan imtihon topshirishdan ozod etish.
2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
IIV Akademiyasining “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” yoʻnalishi boʻyicha oʻqishga qabul qilish jarayonida maxsus kasbiy tanlov bosqichida ishtirok etayotgan nomzodlar faqat matematika, informatika va axborot texnologiyalari boʻyicha sinovdan oʻtkaziladi;
IIV Akademiyasida “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” yoʻnalishi boʻyicha oʻquv jarayoni huquqbuzarliklar profilaktikasi, tezkor-qidiruv va ekspert-kriminalistika faoliyatlariga ixtisoslashgan holda dual taʼlim tizimi asosida tashkil etiladi.
Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev):
IIV Akademiyasining “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” yoʻnalishida tahsil olayotgan kursantlarning ish oʻrganish amaliyotini ichki ishlar organlari kiberxavfsizlik hamda axborot texnologiyalari sohasida jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻlinmalarida;
Huquqni muhofaza qilish akademiyasining “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” magistratura mutaxassisligi boʻyicha tahsil olayotgan tinglovchilarning amaliyotini huquq-tartibot organlarining axborot texnologiyalari sohasida jinoyatlarni tergov qilish va raqamli kriminalistika boʻlinmalarida, shuningdek, bu sohadagi ilgʻor xorijiy tuzilmalarda tashkil etish choralarini koʻrsin.
3. Belgilansinki:
IIV Akademiyasining “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” yoʻnalishi boʻyicha oʻqishga qabul qilish parametrlari boʻyicha taklifi har yili Ichki ishlar vazirligining oʻz ehtiyojidan kelib chiqqan holda shakllantiriladi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilib, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashi kotibiyatiga kiritiladi;
Huquqni muhofaza qilish akademiyasining “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” magistratura mutaxassisligi boʻyicha oʻqishga qabul kvotalari har yili Bosh prokuratura tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda belgilanadi;
2025-yil 1-iyulga qadar IIV Akademiyasi tuzilmasida mavjud shtatlar doirasida kiberhuquq, aniq fanlar, raqamli texnologiyalar va axborot xavfsizligi hamda kriminalistik ekspertizalar kafedralarini oʻz ichiga oluvchi Kiberxavfsizlik va raqamli kriminalistika fakulteti tashkil etiladi;
IIV Akademiyasi “Huquqbuzarliklar profilaktikasi va probatsiya faoliyati”, “Tezkor-qidiruv faoliyati” va “Jazoni ijro etish faoliyati” boʻyicha bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari oʻquv dasturlariga “Raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish asoslari” fani kiritiladi;
Huquqni muhofaza qilish akademiyasining axborot-taʼlim portali orqali surishtiruvchilar, tergovchilar hamda prokuratura organlarining tezkor-qidiruv faoliyatini amalga oshiruvchi xodimlari uchun masofaviy shaklda “Raqamli kriminalistika” yoʻnalishi boʻyicha doimiy maxsus oʻquv kurslari tashkil etiladi;
Huquqni muhofaza qilish akademiyasining “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” magistratura mutaxassisligi boʻyicha oʻqishga qabul qilingan tinglovchilarning oxirgi egallab turgan lavozimi boʻyicha belgilangan tartib va miqdorda mehnatga haq toʻlash fondi toʻlovlari (pul taʼminoti) saqlab qolinadi.
4. Raqamli texnologiyalar vositasida sodir etilgan jinoyatlarga qarshi kurashish yoʻnalishida professional kadrlarni tayyorlash tizimini joriy etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish sohasida kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini samarali tashkil qilish maqsadida IIV Akademiyasi va Malaka oshirish institutiga — Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti (B. Maxkamov), Huquqni muhofaza qilish akademiyasiga — Toshkent davlat yuridik universiteti (I. Rustambekov) oʻquv-metodik va axborot-resurs jihatdan hamda innovatsion ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirishda koʻmaklashsin.
Bunda koʻmakchi taʼlim muassasalari tomonidan 2025 — 2027-yillar davomida quyidagilar amalga oshirilishi nazarda tutilsin:
bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarida davlat taʼlim standartlari, malaka oʻquv rejalari, taʼlim dasturlari va oʻquv-metodik majmualarini ishlab chiqish va zamonaviy tendensiyalarga muvofiqlashtirishda qatnashish;
“ekspert xab” maslahat platformasi tashkil etish, mahorat darslarini tizimli ravishda, shu jumladan, masofadan oʻtkazib borish;
dasturlash, informatika va axborot texnologiyalari sohasida professor-oʻqituvchilarning yuklamalarni bajarish hamda taʼlim oluvchilarning fanlarni oʻzlashtirish darajasini baholash mezonlari va metodikasini joriy etishda ishtirok etish;
taʼlim muassasalarining ixtisoslashgan laboratoriya va markazlarini jalb etgan holda sunʼiy intellekt, robototexnika, dasturlash va kompyuter injiniringi boʻyicha qoʻshimcha kurslar, virtual poligonlar tashkil etish.
6. Bosh prokuratura, Ichki ishlar vazirligi Tashqi ishlar vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda raqamli texnologiyalar sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurashish yoʻnalishida kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimiga ilgʻor xorijiy tajribalarni joriy etish maqsadida 2025/2026 oʻquv yilida quyidagi chora-tadbirlarni amalga oshirsin:
ilgʻor tajribaga ega xorijiy davlatlar, shuningdek, xalqaro va mintaqaviy tashkilotlar bilan taʼlim, ilmiy-tadqiqot va moddiy-texnik bazani rivojlantirish sohalarida xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va yanada rivojlantirish;
axborot-kommunikatsiya va sunʼiy intellekt texnologiyalari sohasidagi yetakchi xorijiy tashkilotlar bilan idoraviy taʼlim muassasalari oʻrtasida hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyish;
raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyatining dolzarb masalalari boʻyicha kompleks ilmiy tadqiqotlarni tizimli ravishda, shu jumladan milliy va xalqaro grantlarni jalb etgan holda amalga oshirish;
taʼlim jarayoniga ilgʻor xorijiy taʼlim dasturlarini tatbiq etish, xalqaro mutaxassislar va ekspertlarni keng jalb qilish, professor-oʻqituvchilarni pedagogik stajirovka dasturlari boʻyicha ilgʻor xorijiy taʼlim muassasalariga yuborish;
kutubxonalarni yetakchi xorijiy axborot-resurs fondlariga ulash, ularni xorijiy adabiyotlar bilan boyitib borish.
7. Belgilansinki, raqamli texnologiyalar sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurashish yoʻnalishida kadrlarni uzluksiz maqsadli tayyorlash IIV Akademiyasi va Huquqni muhofaza qilish akademiyasi uchun har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, qayta tayyorlash va malakasini oshirish budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
8. Ichki ishlar vazirligi va Bosh prokuratura:
2025/2026 oʻquv yilidan boshlab idoraviy oliy taʼlim muassasalarida mazkur qaror talablariga muvofiq raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish sohasi uchun kadrlarni tayyorlash boʻyicha toʻlaqonli taʼlim jarayonini taʼminlash kompleks tashkiliy choralarni koʻrsin;
ikki oy muddatda raqamli texnologiyalar sohada innovatsion ilmiy tadqiqotlarni olib borilishini taʼminlash maqsadida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” ilmiy ixtisosligini joriy etish boʻyicha takliflarni kiritsin;
Adliya vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda davlat sud ekspertiza muassasalarida raqamli kriminalistika sohasida tadqiqotlar olib boruvchi mutaxassislarning yetakchi xalqaro ekspertlarni jalb etgan holda muntazam ravishda malakasini oshirish tizimi va sertifikatlangan mutaxassislarning yagona elektron reyestrini yuritish tartibini joriy etishni nazarga tutuvchi Hukumat qarori loyihasi Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
2025-yil 1-sentabrdan boshlab idoraviy oliy taʼlim muassasalari tomonidan raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish hamda mazkur turdagi huquqbuzarliklarning jabrlanuvchisiga aylanishining barvaqt oldini olish boʻyicha aholining huquqiy ongini oshirishga qaratilgan tizimli ravishda maqsadli targʻibot-tashviqot choralar amalga oshirilishini taʼminlasin;
2025-yil 1-iyulga qadar idoraviy oliy taʼlim muassasalarida raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish sohasi uchun kadrlarni tayyorlashga ixtisoslashgan tuzilmalarni malakali professor-oʻqituvchilar va ilmiy xodimlar tarkibi bilan jamlasin hamda IIV Akademiyasi va Huquqni muhofaza qilish akademiyasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan oylik maoshining 50 foizgacha har oylik ustamani belgilash tartibini tasdiqlasin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-apreldagi “Ichki ishlar organlari uchun professional kadrlarni tayyorlashning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-5076-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
10. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchisi D.B. Kadirov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 22-yanvardagi PQ-17-son qaroriga 1-ILOVA
Raqamli texnologiyalar vositasida sodir etilgan jinoyatlarga qarshi kurashish yoʻnalishida professional kadrlar tayyorlash tizimini joriy etish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Ijro shakli Ijro muddati Ijro uchun masʼullar 1. IIV Akademiyasi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi hamda Huquqni muhofaza qilish akademiyasi magistratura mutaxassisliklaridagi oʻzgarishlarni inobatga olib, Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatoriga tegishli oʻzgartirishlar va qoʻshimchalarni kiritish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil aprel Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov) , Bosh prokuratura (S. Samadov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. IIV Akademiyasi “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” bakalavriat taʼlim yoʻnalishiga nomzodlarni oʻqishga qabul qilish tartibini belgilash. Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasi 2025-yil mart Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov) 3. Huquqni muhofaza qilish akademiyasi “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” magistratura mutaxassisligiga nomzodlarni amaldagi tartibdan kelib chiqib oʻqishga qabul qilish tartibini belgilash. Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasi 2025-yil may Bosh prokuratura (S. Samadov) 4. IIV Akademiyasi tuzilmasida mavjud shtatlar doirasida (tergov faoliyati boʻyicha kadrlarni maqsadli tayyorlash jarayoni tamomlanganligi hisobidan) kiberhuquq, aniq fanlar, raqamli texnologiyalar va axborot xavfsizligi hamda kriminalistik ekspertizalar kafedralarini oʻz ichiga oluvchi Kiberxavfsizlik va raqamli kriminalistika fakultetini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov, D. Nazarmuxamedov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov) 5. IIV Akademiyasi “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻquv jarayonini huquqbuzarliklar profilaktikasi, tezkor-qidiruv va ekspert-kriminalistika faoliyatlariga ixtisoslashgan holda dual taʼlim tizimi asosida tashkil etish. Bunda tegishli oʻquv dasturlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, oʻquv inshootlari va raqamli texnologiyalar sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurash boʻyicha boʻlinmalarda (kiberxavfsizlik boʻlinmalari) oʻquv jarayonini tashkil etish sharoitlarini yaratish, ekspert guruhlari, amaliyot rahbarlari, masʼul amaliyot xodimlari va professor-oʻqituvchilarning vazifa va funksiyalarini belgilash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov, D. Nazarmuxamedov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov) 6. IIV Akademiyasining “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi va Huquqni muhofaza qilish akademiyasi “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” magistratura mutaxassisligi boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribalar asosida malaka talablari, taʼlim dasturlari, oʻquv rejalari va oʻquv-metodik materiallar majmualarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil may — sentabr Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov), Bosh prokuratura (S. Samadov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov) 7. Raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish sohasiga bakalavr va magistratura taʼlim yoʻnalishlarida professional kadrlar tayyorlashga masʼul professor-oʻqituvchilar tomonidan tegishli yuklamalarni bajarish hamda taʼlim oluvchilarning fanlarni oʻzlashtirish darajasini baholash mezonlari va metodikasini ishlab chiqish va tasdiqlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil iyun — sentabr Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov), Bosh prokuratura (S. Samadov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov) 8. “Raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish asoslari” fani boʻyicha oʻquv darsligi va oʻquv-metodik materiallar ishlab chiqish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil iyul — dekabr Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov) 9. IIV Akademiyasi “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” bakalavriat taʼlim yoʻnalishida tahsil olayotgan kursantlarning ish oʻrganish amaliyoti hamda Huquqni muhofaza qilish akademiyasining “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” magistratura mutaxassisligida tahsil olayotgan tinglovchilarning amaliyoti boʻyicha dasturlarni ishlab chiqish, amaliyot oʻtash boʻlinmalari va masʼul amaliyot xodimlarining vazifa va funksiyalarini ishlab chiqish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov), Bosh prokuratura (S. Samadov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov) 10. Huquqni muhofaza qilish akademiyasining axborot-taʼlim portali orqali surishtiruvchilar, tergovchilar hamda prokuratura organlarining tezkor-qidiruv faoliyatini amalga oshiruvchi xodimlari uchun masofaviy shaklda “Raqamli kriminalistika” yoʻnalishi boʻyicha doimiy maxsus oʻquv kurslarini tashkil etib borish. Bunda xorijiy taʼlim tashkilotlari tajribasini oʻrgangan holda masofaviy shaklda maxsus oʻquv kurslari dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab Bosh prokuratura (S. Samadov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) Huquqni muhofaza qilish akademiyasining magistraturasiga tanlovda qatnashayotgan surishtiruv va tergov faoliyatini amalga oshirish vakolatiga ega davlat organlarining xodimlari xorijiy tilni bilish darajasi boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikatga ega boʻlmagan taqdirda, ularni chet tilidan Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlari natijasiga koʻra oʻqishga qabul qilish boʻyicha taklif ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat 2025-yil may 11. IIV Akademiyasi hamda Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti oʻrtasida, Huquqni muhofaza qilish akademiyasi hamda Toshkent davlat yuridik universiteti oʻrtasida taʼlim jarayonida oʻquv-metodik va axborot-resurs masalalari boʻyicha oʻzaro hamkorlik qilish boʻyicha memorandum va (yoʻnalishlari boʻyicha) shartnomalar imzolash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil may-iyun Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 12. IIV Akademiyasi hamda Huquqni muhofaza qilish akademiyasida Axborot-resurs markazlari fondini zamonaviy oʻquv, metodik va ilmiy adabiyotlar bilan boyitish, ilgʻor xorijiy taʼlim va ilmiy-tadqiqot tashkilotlarining axborot-resurs markazlari fondlariga ulash choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil may — oktabr Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov), Bosh prokuratura (S. Samadov), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) 13. IIV Akademiyasida “Kiberpoligon” oʻquv laboratoriyasini tashkil etish (budjetdan tashqari hamda taqiqlanmagan mablagʻlar hisobidan) va uni zarur kompyuter va texnik qurilmalar bilan taʼminlash choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil dekabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov, D. Nazarmuxamedov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov) 14. Raqamli texnologiyalar sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurashish yoʻnalishida dalillarni toʻplash va izlarni tadqiq qilish uchun raqamli kriminalistikaning apparat dasturiy taʼminot vositalarini xarid qilish va oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish hamda ilmiy tadqiqot ishlarini amalga oshirish jarayonida foydalanilishini taʼminlash choralarini koʻrish (budjetdan tashqari hamda taqiqlanmagan mablagʻlar hisobidan). Tashkiliy chora-tadbirlar 2025/2026 oʻquv yili davomida Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov), Bosh prokuratura (S. Samadov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) 15. IIV Akademiyasi hamda Huquqni muhofaza qilish akademiyasida raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish sohasi uchun kadrlar tayyorlashga ixtisoslashgan tuzilmalarni malakali professor-oʻqituvchilar tarkibi bilan jamlash hamda har oylik ragʻbatlantirib borish (mezonlar asosida) tartibini tasdiqlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil iyul Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov, D. Nazarmuxamedov), Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev, S. Samadov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov) Idoraviy normativ hujjat 2025-yil may 16. Raqamli texnologiyalar sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurashish boʻyicha yetakchi xorijiy mamlakatlarning (Rossiya Federatsiyasi, Belarus, Xitoy, Koreya va Turkiya Respublikasi) ixtisoslashgan va turdosh taʼlim hamda ilmiy-tadqiqot tashkilotlari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish boʻyicha memorandum va kelishuvlarni imzolash. Bunda zamonaviy yondashuv va metodologiya yuzasidan tajriba almashish, oʻquv jarayoniga tatbiq etish, xorijiy taʼlim va ilmiy-tadqiqot tashkilotlariga professor-oʻqituvchilarni pedagogik stajirovkaga yuborishni nazarda tutish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025/2026 oʻquv yili davomida Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) 17. Raqamli texnologiyalar sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyatini ilmiy va uslubiy jihatdan tadqiq etishga yoʻnaltirilgan xalqaro va davlat grantlarida IIV Akademiyasi va Malaka oshirish institutining ishtirokini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov, D. Nazarmuxamedov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 18. IIV Akademiyasi hamda Huquqni muhofaza qilish akademiyasida huquqni muhofaza qilish organlari, yetakchi milliy va xorijiy taʼlim muassasalari mutaxassislari hamda professor-oʻqituvchilarini jalb etgan holda raqamli texnologiyalar sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurashishni rivojlantirish istiqbollariga bagʻishlangan ilmiy-amaliy tadbirlarni (konferensiya, seminar-trening, mahorat darslari) tizimli oʻtkazishni yoʻlga qoʻyish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov), Bosh prokuratura (S. Samadov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov), tegishli vazirlik va idoralar 19. “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” ilmiy ixtisosligini joriy etish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va belgilangan tartibda kiritish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil aprel Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 20. Davlat sud-ekspertiza muassasalarida raqamli kriminalistika sohasida tadqiqotlar olib boruvchi mutaxassislarning yetakchi xalqaro ekspertlarni jalb etgan holda muntazam ravishda malakasini oshirish tizimi va sertifikatlangan mutaxassislarning yagona elektron reyestrini yuritish tartibini joriy etish. Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasi 2025-yil may Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 21. Raqamli texnologiyalar vositasida sodir etiladigan jinoyatlarga qarshi kurashish hamda mazkur turdagi huquqbuzarliklarning jabrlanuvchisiga aylanishning barvaqt oldini olish boʻyicha aholining huquqiy ongini oshirishga qaratilgan maqsadli targʻibot-tashviqot choralarini tizimli ravishda amalga oshirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov), Bosh prokuratura (S. Samadov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov) 22. IIV Akademiyasida “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” bakalavriat taʼlim yoʻnalishi hamda Huquqni muhofaza qilish akademiyasida “Kiberxavfsizlikni huquqiy taʼminlash” magistratura mutaxassisligi boʻyicha oʻquv jarayoniga koʻmaklashish maqsadida Toshkent shahridagi Inxa universiteti hamda Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot institutini jalb etish choralarini koʻrish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025/2026 oʻquv yili davomida Ichki ishlar vazirligi (D. Nazarmuxamedov), Bosh prokuratura (S. Samadov), IIV Akademiyasi (R. Xatamov), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 22-yanvardagi PQ-17-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-apreldagi “Ichki ishlar organlari uchun professional kadrlarni tayyorlashning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-5076-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
a) 1-bandning oltinchi xatboshisi “oʻqish muddati bir yilni” soʻzlaridan keyin “(“ilmiy-pedagogik faoliyat” mutaxassisligi uchun — ikki yilni)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-apreldagi PQ-5076-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasidagi taʼlim yoʻnalishlari (mutaxassisliklari)
T/r Taʼlim yoʻnalishlari (mutaxassisliklari) Beriladigan malaka Taʼlim shakli Taʼlim muddati I. Bakalavriat* 1. Yurisprudensiya (faoliyat turi boʻyicha): “Tezkor-qidiruv faoliyati”; “Huquqbuzarliklar profilaktikasi va probatsiya faoliyati”; “Ekspert-kriminalistika faoliyati”; “Jazoni ijro etish faoliyati”; “Tashkiliy-shtab faoliyati”; “Xizmat faoliyatini tarbiyaviy-psixologik taʼminlash” yurist kunduzgi 3 yil 2. Yurisprudensiya (faoliyat turi boʻyicha): “Raqamli texnologiyalar sohasida jinoyatlarga qarshi kurashish faoliyati” yurist kunduzgi 4 yil 3. Yurisprudensiya (faoliyat turi boʻyicha): “Huquqbuzarliklarning oldini olish va fosh etish faoliyati” yurist sirtqi 4 yil / 3 yil * * II. Magistratura 4. Tashkiliy-taktik boshqaruv II darajali magistr-yurist kunduzgi 1 yil 5. Tashkiliy-strategik boshqaruv I darajali magistr-yurist kunduzgi 1 yil 6. Ilmiy-pedagogik faoliyat magistr-yurist kunduzgi 2 yil
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 22-yanvar,
PQ-17-son