UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 25-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 25 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 декабря 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 December 2024 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 36-сон буйруғига 1-ИЛОВА

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган лицензия асосида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат муассасалари, башарти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга (бундан буён матнда юридик шахслар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

гиёҳвандлик воситалари — гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар;

психотроп моддалар — психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар;

прекурсорлар — прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар.

2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилаб берувчи низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан белгиланадиган юридик шахсларнинг эҳтиёжи доирасида амалга оширилади.

Бунда, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга белгиланган юридик шахсларнинг эҳтиёжи асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар юридик шахсларга тақсимланади.

3. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олишга масъул шахс (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишган бўлиши керак.

4. Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар давлат реестрига киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва таркибида прекурсор бўлган дори воситаларини дорихоналарда сақлашга йўл қўйилади.

2-боб. Гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, реализация қилиш, бериш ва ҳисобга олиш

1-§. Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, реализация қилиш, бериш ва ҳисобга олиш

5. Гиёҳвандлик воситалари сейфларда сақланади. Сейфлар ёпиқ ҳолда бўлиши керак.

Масъул шахс томонидан иш вақти тугагандан сўнг сейфлар қулфланиши, пломбаланиши керак.

6. Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида реализация қилиш (бериш) қуйидаги шахслар томонидан амалга оширилади:

дорихона мудири;

фармацевт (провизор);

дорихона фармацевти ассистенти.

Гиёҳвандлик воситалари мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шакл бўйича махсус пушти рецепт (бундан буён матнда рецепт деб юритилади) бланка асосида реализация қилинади (берилади).

7. Фармацевт (провизор) томонидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорининг рецепти бўйича қуйидагилар аниқланиши лозим:

таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорини қабул қилувчи беморнинг ёши;

таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори дозасининг тўғри белгиланганлиги;

таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори таркибий қисмларининг мутаносиблиги.

Бунда, фармацевт (провизор) томонидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорининг номини қизил ручка билан чизиб кўрсатиши керак.

8. Гиёҳвандлик воситалари сақланадиган сейфда уларни ўлчаш ва дори тайёрлаш учун қўл тарозилари, тарози тошлари, ҳовончалар, цилиндр ва воронкалар бўлиши керак.

Бунда, ушбу жиҳозлар фармацевт ассистенти ёки фармацевт (провизор) томонидан бошқа идишлардан алоҳида ҳолда ювилиши ва қайта ишлатилиши лозим.

Таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори воситалари тайёрланадиган идишлар ёрлиқланган бўлиши керак.

9. Таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорининг рецепти асосида фармацевт (провизор) томонидан гиёҳвандлик воситаси сейфдаги штанглас идишдан ўлчаб олинади ва фармацевт ассистентига берилади, шундан сўнг штанглас дарҳол сейфга олиб қўйилади.

Бунда, фармацевт (провизор) рецептнинг орқа томонига гиёҳвандлик воситасини фармацевт ассистентига бергани ҳақида имзо қўяди ёки муҳр босиши мумкин.

Фармацевт ассистенти томонидан қабул қилиб олинган гиёҳвандлик воситаси дарҳол дори тайёрлаш учун ишлатилиши ва тайёрланган дори воситаси фармацевт (провизор) томонидан текшириб кўрилиши керак.

Тайёрланган дори воситаси бўйича фармацевт (провизор) ва унинг ассистенти томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги жадвал тўлдирилади.

10. Рецептда гиёҳвандлик воситаси билан бошқа ингредиентлар бирга ёзилган бўлса, гиёҳвандлик воситасини алоҳида беришга йўл қўйилмайди.

11. Гиёҳвандлик воситалари Ўзбекистон Республикасининг тегишли маъмурий-ҳудудий бирлигидаги дорихонадан мазкур маъмурий-ҳудудий бирликда жойлашган даволаш-профилактика муассасасининг рецепти асосида реализация қилинади (берилади).

12. Гиёҳвандлик воситасини гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонадан ассистентлар хонасига ўтказиш дорихона мудири ёки масъул шахс томонидан амалга оширилади.

13. Масъул шахс томонидан гиёҳвандлик воситалари тунги вақтларда дорихонанинг ассистентлар хонасида қолдирилмаслиги керак.

14. Гиёҳвандлик воситалари рақамланган, ип ўтказиб тикилган, дорихона мудирининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган ҳисобга олиш китобида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ҳисобда туриши керак.

15. Масъул шахс томонидан ҳар ойнинг учинчи санасига қадар олдинги ойда дорихонада бўлган гиёҳвандлик воситалари инвентаризациядан ўтказилади ва инвентаризация натижалари мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича расмийлаштирилади.

Бунда, ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра гиёҳвандлик воситаларида номувофиқликлар аниқланган тақдирда дорихона мудири бу ҳолат аниқланганидан сўнг уч кунлик муддат ичида ички ишлар органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозим.

16. Дорихонанинг гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонада гиёҳвандлик воситалари бўйича берилган рецептлар беш йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади.

Бунда, масъул шахслар томонидан сақлаш муддати тугаган рецептлар ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилиниб, мазкур Низомнинг 6-иловасидаги шаклда далолатнома расмийлаштирилади.

2-§. Даволаш-профилактика муассасасида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, бериш ва ҳисобга олиш

17. Навбатчи тиббиёт ходими томонидан гиёҳвандлик воситалари сейфда сақланиши, ушбу сейф полга (деворга) қотирилган бўлиши керак. Бунда, гиёҳвандлик воситалари захираси бир кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

Гиёҳвандлик воситалари сақланадиган сейфда уларнинг бир марталик ва бир кунлик дозаси кўрсатилган жадваллар ҳамда улардан заҳарланиш ҳолатларида унга қарши ишлатиладиган моддалар жадвали бўлиши керак.

18. Беморларга гиёҳвандлик воситаларини бериш бошқа дори воситаларидан алоҳида ажратилган ҳолда амалга оширилади.

19. Гиёҳвандлик воситаларининг бемор томонидан қабул қилиниши шифокор ёки ҳамшира иштирокида амалга оширилади.

20. Дорихоналар томонидан даволаш-профилактика муассасаларига бериладиган гиёҳвандлик воситаларининг сигнатура ёки ёрлиғида аниқ ва яққол кўринувчи белгилар («Ичиш учун», «Сиртқи», «Инъекция учун», «Кўз томчилари» ва бошқалар) бўлиши керак.

21. Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасидан гиёҳвандлик воситаларини олиш учун ёзилган талабнома мазкур Низомнинг 7-иловасидаги шакл бўйича расмийлаштирилади, бунда гиёҳвандлик воситаларининг номлари фақат лотин тилида ёзилади.

22. Навбатчи тиббиёт ходимларида ва бўлимларда (хоналарда) сақланадиган гиёҳвандлик воситалари мазкур Низомнинг 8 ва 9-иловаларида кўрсатилган шакл бўйича рақамланган, ип ўтказиб тикилган, даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган ҳисобга олиш китобда қайд этилади.

23. Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида гиёҳвандлик воситалари захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса уч кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

24. Даволаш-профилактика муассасасининг қабулхонасида кечки вақтларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун гиёҳвандлик воситаларининг захираси беш кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

Бунда, гиёҳвандлик воситаларининг ушбу захираси масъул навбатчи шифокор рухсати билан даволаш-профилактика муассасаларининг барча бўлимларида ишлатилади.

25. Даволаш-профилактика муассасаларига гиёҳвандлик воситалари учун зарур бўлган рецепт бланкалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.

26. Гиёҳвандлик воситалари учун рецепт бланкалари даволаш-профилактика муассасасининг раҳбари буйруғи билан тайинланган масъул шахслар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларидан далолатнома асосида қабул қилинади.

27. Даволаш-профилактика муассасасида раҳбар буйруғи билан рецепт бланкаларини олиш, сақлаш, ҳисобга олиш ҳамда уларни беришга жавобгар шахс тайинланади.

Гиёҳвандлик воситалари учун мўлжалланган рецепт бланкалари захираси сейф ёки темир қоплагич билан мустаҳкамланган металл жавонларда жавобгар шахс назорати остида сақланиши, унинг калитлари даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарида ёки масъул шахсда бўлиши керак.

28. Гиёҳвандлик воситаларининг рецепт бланкалари ҳисоби саҳифалари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва даволаш-профилактика муассасасининг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, мазкур Низомнинг 10-иловасида кўрсатиб ўтилган шакл бўйича ҳисобга олиш китобида қайд этилади.

29. Гиёҳвандлик воситалари учун ўнтадан ортиқ бўлмаган рецепт бланкалари раҳбар ёки унинг ўринбосари кўрсатмаси асосида шифокорга икки ҳафталик эҳтиёж миқдорида берилади.

Бунда, гиёҳвандлик воситаларига эҳтиёжлар ортган ҳолларда рецепт бланкаларининг сони раҳбар ёки унинг ўринбосари кўрсатмасига кўра оширилиши мумкин.

30. Даволовчи шифокорларда кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган рецепт бланкалари қулфланган ҳолатда сақланиши керак.

31. Даволаш-профилактика муассасаларидаги кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган рецепт бланкалари захираси бир ойлик эҳтиёж миқдоридан ошмаслиги керак.

32. Даволаш-профилактика муассасасида раҳбар буйруғи билан доимий фаолият юритадиган комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Бунда, ушбу комиссия даволаш-профилактика муассасаси раҳбари, даволаш ишлари бўйича ўринбосар, дорихона мудири, бош ёки катта ҳамшира ва бўлим бошлиғи орасидан беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

Комиссия ҳар чоракда бир марта шифокорларнинг гиёҳвандлик воситаси бўйича тавсияси тўғри эканлигини, гиёҳвандлик воситалари ва рецепт бланкаларининг сейфда сақланишини, унинг сони ҳисобини олиб бориладиган китобидаги маълумотга мос келишини текширади ва сарфини назорат қилади.

Бунда, ушбу назорат тадбирлари натижаларига кўра комиссия томонидан аниқланган камчиликларни бартараф қилишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар кўрилади.

3-§. Шифокор томонидан гиёҳвандлик воситалари учун рецептни беморга ёзиб бериш

33. Шифокор томонидан гиёҳвандлик воситалари билан беморни даволашда даволаш-профилактика муассасасининг штампи ва юмалоқ муҳри ҳамда унинг имзоси ва шахсий муҳри қўйилган рецепт бланкалари расмийлаштирилади.

Бунда, ушбу рецепт бланкалари даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ёки унинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.

34. Рецепт бланкасида шифокор томонидан гиёҳвандлик воситасининг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида ёзилади. Дори воситаларини қўллаш усули давлат тилида кўрсатилиши шарт.

Шифокорлар рецепт бланкасида аввал гиёҳвандлик воситаларининг номини, сўнгра бошқа ингредиентлар номларини ёзиши зарур.

35. Шифокорга тўлдирилмаган рецепт бланкаларига шахсий муҳрини босишга йўл қўйилмайди.

36. Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат битта номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори етти кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак.

Даволаш-профилактика муассасасининг шифокори беморга гиёҳвандлик воситалари берилган муддатдан бошлаб етти кун ўтгач уларни қайта тавсия этиши мумкин.

Бунда, аввал тавсия этилган гиёҳвандлик воситаларидан бўшаган ампулаларни бемор ёки унинг қариндошлари томонидан рецептда кўрсатилган миқдорда даволаш-профилактика муассасасига қайтариб топширилиши шарт.

Шифокор томонидан гиёҳвандлик воситалари учун ёзилган рецептлар етти кун давомида ҳақиқий ҳисобланади.

37. Амбулатор шароитда даволанувчи беморларга наркоз учун қўлланиладиган препаратлар учун рецептлар ёзишга йўл қўйилмайди.

38. Даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг ёки унинг ўринбосари кўрсатмаси асосида шифокор томонидан амбулатор шароитда даволанувчи бемор учун гиёҳвандлик воситаларини оладиган дорихонага ушбу Низомнинг 11-иловасида келтирилган шакл бўйича бириктирувчи талон расмийлаштирилади.

Бунда, талон қуйидаги ҳолатларда расмийлаштирилади:

биринчи маротаба беморга гиёҳвандлик воситаси учун рецепт ёзилганда;

рецептдаги гиёҳвандлик воситаси бошқа гиёҳвандлик воситасига ўзгартирилганда ёки рецептда ёзилган кунлик қабул қилиш миқдори ўзгартирилганда;

инкурабел беморларни даволаш учун ёзиладиган бир рецептдаги гиёҳвандлик воситаларининг миқдори икки марта оширилганда.

39. Шифокор томонидан ёзилган рецепт мазкур Низомнинг 33 , 34 , 36-бандларига мувофиқ тўлдирилмаган ёки таркибида номутаносиб дори воситаси ёзилган ҳолатларда рецепт яроқсиз ҳисобланади.

40. Барча нотўғри ёзилган рецептлар дорихоналарда қолдирилади ва «Рецепт яроқсиз» деган штамп босилади ҳамда махсус дафтарда қайд этилади.

41. Ҳар чоракда даволаш-профилактика муассасаси раҳбари томонидан буйруқ билан тасдиқланган, гиёҳвандлик воситалари учун рецепт ёзадиган шифокорларнинг шахсий муҳри ва имзо нусхалари рўйхатини дорихоналарга юбориши зарур.

4-§. Дорихона омборхоналарида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, реализация қилиш, бериш ва ҳисобга олиш

42. Дорихона омборхоналарида гиёҳвандлик воситалари қулфланадиган, пломбаланадиган хона ва сейф ёки металл жавонларда сақланади.

43. Гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонага дорихона омборхонаси раҳбари буйруғи билан тайинланган, бевосита улар билан ишлаш ҳуқуқи берилган шахсларга киришга йўл қўйилади.

44. Дорихона омборхонаси раҳбари ёки масъул шахс гиёҳвандлик воситалари миқдорини текширган ҳолда уларнинг қабул қилинишини таъминлайди.

45. Масъул шахс кукун ҳолатдаги гиёҳвандлик воситалари дорихона омборхонасидан фақат муҳрланган ҳолда реализация қилинади (берилади).

46. Дорихона омборхоналарида гиёҳвандлик воситаларининг реализация қилиниши (берилиши) даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган ва муҳр босилган талабнома асосида амалга оширилади.

47. Гиёҳвандлик воситалари учун ёзиладиган талабномалар бошқа дори воситаларига ёзиладиган талабномалардан алоҳида ёзилиши, миқдорлар сўз билан ёзилган ҳолда кўрсатилиши керак.

48. Дорихона омборхоналаридан гиёҳвандлик воситаларини даволаш-профилактика муассасасига реализация қилиш (бериш) тегишли ҳужжат асосида амалга оширилади.

Бунда, олинаётган гиёҳвандлик воситаларининг номи ва уларнинг миқдори сўз билан ёзилган ҳолда расмийлаштирилади.

49. Гиёҳвандлик воситаларини реализация қилишдан (беришдан) олдин уларнинг сақланишига масъул шахс гиёҳвандлик воситаларини қадоқлашнинг тўғрилигини текшириши ҳамда омборхонада қолдириладиган товар-транспорт ҳужжати нусхасига имзо қўйиши лозим.

50. Дорихона омборхоналарида гиёҳвандлик воситалари ҳисоби саҳифалари рақамланган ва ип ўтказиб тикилган, ушбу омборхона муҳри ҳамда раҳбар имзоси билан тасдиқланган, мазкур Низомнинг 12-иловасида кўрсатилган шаклга кўра ҳисобга олиш китобида олиб борилади.

51. Дорихона омборхонасида гиёҳвандлик воситаларининг кирими ва чиқимига тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар масъул шахсда сақланади.

Бунда, ушбу ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йил.

5-§. Илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, бериш ва ҳисобга олиш

52. Илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида гиёҳвандлик воситалари алоҳида жиҳозланган хоналарда сақланади, бунда гиёҳвандлик воситалари ёпиқ, пломбаланган сейфларда сақланади.

53. Масъул шахсга берилган гиёҳвандлик воситалари алоҳида қулфланган ҳолда сақланиши зарур.

54. Илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларига таҳлил учун гиёҳвандлик воситалари фармацевтика ташкилотларидан уч маротаба таҳлил қилишга етадиган миқдорда келиб тушиши керак.

Илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида гиёҳвандлик воситалари таҳлил қилингандан сўнг уларнинг қолдиғи намуна сифатида яроқлилик муддати тугагунга қадар сақланади.

Яроқлилик муддати тугаганда гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинади.

55. Кундалик ишлаш учун зарур бўлган гиёҳвандлик воситалари таҳлил ўтказувчининг сўрови асосида фақат лаборатория мудирининг ёки кафедра мудирининг ёзма рухсати билан берилади.

56. Илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида гиёҳвандлик воситалари ҳисоби саҳифалари рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳр ва раҳбарнинг имзоси қўйилган алоҳида китобда мазкур Низомнинг 13 ва 14-иловаларида кўрсатилган шаклда расмийлаштирилади.

6-§. Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналарида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, реализация қилиш, бериш ва ҳисобга олиш

57. Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналарида (бундан буён матнда корхона деб юритилади) гиёҳвандлик воситалари қулфланадиган, пломбаланадиган, алоҳида жиҳозланган хоналарда жойлашган сейф ёки металл жавонларда сақланади.

58. Гиёҳвандлик воситаларининг сақланишига корхона раҳбари ёки масъул шахс жавобгардир.

59. Гиёҳвандлик воситалари реализация қилинганда (берилганда) корхона раҳбари ёки масъул шахс гиёҳвандлик воситасининг миқдорини илова қилинган ҳужжатларга мос келишини шахсан ўзи текшириб кўриши шарт.

60. Гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш бўлимига реализация қилиниши (берилиши) корхона раҳбари ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилади.

61. Гиёҳвандлик воситалари омборхона ва бўлимларда ҳисоби саҳифалари рақамланган, ип билан тикилган, корхона раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган дафтарда олиб борилади.

Омборхоналарнинг ҳисобга олиш китоби дорихона омборлари учун тасдиқланган шаклда олиб борилади, бўлимларда эса ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотнинг ҳисобга олиш учун амалда қабул қилинган шаклда олиб борилади.

62. Ишлаб чиқарилиши ҳали тугалланмаган гиёҳвандлик воситалари сақловчи дори воситалари шаклларининг (эритмалар, таблеткалар ва бошқа дори шаклларини тайёрлаш учун аралашмалар) хавфсизлигига бўлим бошлиғи масъул ҳисобланади.

3-боб. Психотроп моддаларни сақлаш, реализация қилиш, бериш ва ҳисобга олиш

1-§. Дорихоналар, даволаш-профилактика муассасалари, дорихона омборлари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида психотроп моддаларни сақлаш, реализация қилиш, бериш ва ҳисобга олиш

63. Психотроп моддалар дорихона омборхоналарининг сейфларида ёки металл жавонларда сақланади.

Психотроп моддаларни сақлаш хонаси битта кириш жойига эга бўлиб, кириш эшиги яхлит, қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металл листдан тайёрланган бўлиши ва алоҳида сигнализация қурилмаси билан таъминланиши зарур.

Иш вақти тугаганидан сўнг жавонлар ва кириш эшиги қулфланиб, пломбаланади.

64. Дорихоналар, даволаш-профилактика муассасалари дорихоналари, хоналари ва бўлимлари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида психотроп моддалар металл жавонларда қулфланган ҳолда сақланади.

65. Шифокор томонидан психотроп моддаларга рецептлар мазкур Низомнинг 15-иловасида келтирилган шакл бўйича ёзилади.

Рецептга шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри қўйилади, сўнгра рецепт даволаш-профилактика муассасаси муҳри билан тасдиқланади.

Психотроп моддалар Ўзбекистон Республикасининг тегишли маъмурий-ҳудудий бирлигидаги дорихонадан мазкур маъмурий-ҳудудий бирликда жойлашган даволаш-профилактика муассасасининг рецепти асосида реализация қилинади (берилади).

Даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ҳар чоракда психотроп моддалар учун рецепт ёзадиган шифокорнинг шахсий муҳри ва имзо нусхалари рўйхатини дорихоналарга юбориши зарур.

Рецепт бланкасида шифокор томонидан психотроп моддасининг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида ёзилади. Дори воситаларини қўллаш усули давлат тилида кўрсатилиши шарт.

Рецептда шифокор томонидан психотроп модданинг бир ойлик миқдори ёзилиши мумкин.

Шифокор томонидан психотроп моддалар учун ёзилган рецептлар бир ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.

Амбулатор беморларга хизмат кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларида психотроп моддалар учун ёзиладиган рецептларнинг ҳисобга олиш китоби ушбу Низомнинг 16-иловасига мувофиқ юритилади.

Даволаш-профилактика муассасаси амбулатор беморларга ёзиб берилган рецептлар ва рецептдаги психотроп моддалар миқдори бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни ушбу Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан, йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25-январигача бўлган муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази » давлат муассасасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига тақдим этилади.

66. Шифокорлар рецепт бланкасида аввал психотроп модданинг номини, сўнгра бошқа ингредиентлар номларини ёзиши зарур.

67. Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида психотроп моддасининг захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса икки ҳафталик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

Навбатчи тиббиёт ходими томонидан психотроп моддаси сейфда сақланиши, ушбу сейф полга (деворга) қотирилган бўлиши керак. Бунда, психотроп моддаси бир кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

68. Психотроп моддаларни даволаш-профилактика муассасаларида сақлаш ва беморларга беришга бўлим мудири ва катта тиббиёт ҳамшираси, дорихоналарда масъул шахс, лабораторияларда эса психотроп моддаларни сақлаш ва ҳисобини олиб боришга лаборатория мудири масъул ҳисобланади.

69. Дорихонанинг психотроп моддалари сақланадиган хонада психотроп моддалари бўйича берилган рецептлар бир йил давомида сақланади. Сақлаш муддати ўтгач рецептлар мазкур Низомнинг 6-иловасидаги шакл бўйича далолатнома асосида йўқ қилинади.

70. Дорихоналарда психотроп моддаларнинг рецептларини қабул қилишда беморнинг ёши ва психотроп моддаларнинг дозаси тўғрилигини аниқлаштириш зарур.

71. Психотроп моддалар ҳисоби саҳифалари рақамланган ва ип ўтказиб тикилган, даволаш-профилактика муассасаси муҳри ва раҳбар имзоси билан тасдиқланган, мазкур Низомнинг 18-иловасида кўрсатилган шаклга кўра махсус китобда олиб борилади.

Масъул шахс томонидан ҳар ойнинг учинчи санасига қадар олдинги ойда дорихонада бўлган психотроп моддалар инвентаризациядан ўтказилади ва инвентаризация натижалари мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича расмийлаштирилади.

Бунда, ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра психотроп моддаларида номувофиқликлар аниқланган тақдирда дорихона мудири бу ҳолат аниқланганидан сўнг уч кунлик муддат ичида ички ишлар органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозим.

2-§. Фармацевтика корхоналарида психотроп моддаларни сақлаш, ҳисобга олиш ва бериш

72. Психотроп моддалар ва уларни ишлаб чиқаришнинг ярим тайёр маҳсулотлари алоҳида жиҳозланган хоналарда сейф ёки металл жавонларда сақланади, хона иш вақти тугаганидан сўнг масъул шахс томонидан қулфланиб, пломбаланади.

73. Психотроп моддаларнинг ҳисоби саҳифалари рақамланган ва ип ўтказиб тикилган, фармацевтика корхонаси муҳри ва раҳбар имзоси билан тасдиқланган, мазкур Низомнинг 19-иловасида кўрсатилган шаклга кўра ҳисобга олиш китобида олиб борилади.

Фармацевтика корхонаси бўлимларида психотроп моддалар учун маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳисоби ушбу корхона раҳбари томонидан тасдиқланган шаклда олиб борилади.

74. Психотроп моддалардан тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ушбу моддаларнинг омборхонадан психотроп моддаларни ишлаб чиқариш бўлимига берилиши фармацевтика корхонаси бўлим бошлиғининг юк хати ва корхона раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади.

4-боб. Прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш ва ҳисобга олиш

1-§. Дорихоналар, даволаш-профилактика муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш ва ҳисобга олиш

75. Дорихоналар, даволаш-профилактика муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида ишлатиладиган прекурсорлар уларни тўлиқ сақланишини таъминлайдиган хоналарда сақланиши шарт.

Тез алангаланувчи прекурсорларни (сирка кислотаси ангидриди, ацетон, этил эфири, хлорид кислота, фенилцирка кислотаси, сульфат кислота, толуол) сақланишида уларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.

76. Таркибида прекурсор бўлган дори воситалари металл жавонларда сақланади.

77. Назорат-таҳлил лабораторияларида прекурсорларнинг сақланишига ва ҳисобини олиб борилишига лаборатория мудири, дорихоналарда дорихона мудири масъул ҳисобланади. Омборхоналарда прекурсорларни сақлашга масъул шахс (омборхона мудири) масъулдир.

78. Тез алангаланувчи прекурсорлар зич ёпиладиган, чидамли (пишиқ) шиша ёки металл идишларда сақланади.

79. Прекурсорлар солинган бутиллар, баллонлар ва бошқа йирик ҳажмли идишлар баландлиги бўйича бир қаторда бўлган стеллаж токчаларида сақланиши керак, уларнинг баландлиги бўйича бир неча қаторда сақланишига йўл қўйилмайди.

Иситиш асбоблари яқинида ушбу моддаларни жойлаштирилишига йўл қўйилмайди. Стеллаждан ёки штабелдан иситиш элементигача бўлган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак.

80. Лабораторияларда тез алангаланувчи суюқликлар ички қисми асбест ёки шиша тола билан қопланган металл қутиларда ёки металл жавонларда сақланиши лозим.

Металл жавонларга лаборатория мудири имзолаган, сақланаётган прекурсорлар рўйхати ёпиштирилиши зарур.

Идишлар учдан икки қисмидан кўп бўлмаган ҳажмда прекурсорлар билан тўлдирилиши керак.

Қути қопқоғининг ташқи томонида «ТАС» (тез алангаланувчи суюқликлар) ёзуви бўлиб, қути қулфланадиган бўлиши керак.

81. Тез алангаланувчи ва ёнувчи прекурсорларни минерал кислоталар (сульфат ва азот кислоталар), сиқилган ва суюлтирилган газлар, ёнувчан моддалар (ўсимлик ёғи, олтингугурт, боғловчи материаллар), шунингдек органик моддалар ҳамда хавфли портловчи аралашмалар ҳосил қилувчи (калий хлорат, калий перманганат, калий хромат ва бошқалар) ноорганик тузлар билан биргаликда сақланишига йўл қўйилмайди.

82. Прекурсорлар билан муомалада (қадоқлаш, ташиш, тушириш ва бошқалар) бўлганда эҳтиёткорликка риоя этилиши, шунингдек доимий равишда идишнинг ҳолати, унинг герметик зич ёпилганлиги ва бутунлиги назорат қилиб борилиши зарур.

Идишнинг нуқсони ва яроқсизлиги аниқланган тақдирда зудлик билан уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши ёки ундаги моддани бошқа бутун идишга жойлаштирилиши керак.

83. Бочканинг қопқоғини зарба вақтида учқун бермайдиган юмшоқ металл асбоб билан бўшатиш ва бураб маҳкамлашга йўл қўйилади.

Бочкалар сақлаш хоналарига юмалатиб ташилганда ва уларни юклашда бочканинг урилиши ва учқун пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур. Полга тўкилган суюқлик зудлик билан тозаланиши керак.

84. Тез алангаланувчи ва ёнувчи прекурсорларни (этил эфири ва бошқалар) қадоқлаш ёнғиндан ҳимояланиш воситалари билан жиҳозланган ва вентиляцияси бўлган алоҳида хоналарда амалга оширилиши керак.

Тез алангаланувчи ва ёнувчи прекурсорларни металл идишларга қуйишда ва қадоқлашда прекурсорлар сақланадиган идишида (штангласлар, тунука барабанлар, шиша идишлар ва бошқалар) ерга уланган сими бўлиши керак.

85. Ҳавода тез алангаланувчи ва ёнувчи прекурсорларнинг буғлари ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун прекурсор сақланадиган идишлар (штангласлар, тунука барабанлар, шиша идишлар ва бошқалар) маҳкам ёпилиши керак.

86. Этил эфири қоронғи ва салқин жойда (оловдан ва иситиш приборларидан узоқда) сақланади.

87. Этил эфири билан ишлаш вақтида силкитиш, зарба бериш, ишқаланишга йўл қўйилмайди.

88. Лабораторияларда калий перманганат тез портлаш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли тунука барабанларда, дорихоналарда эса қопқоқлари маҳкам ёпиладиган штангласларда алоҳида сақланиши керак.

89. Сульфат кислотаси органик моддалар билан бирга сақланишига йўл қўйилмайди.

90. Ўт ўчиргич мосламаси лабораториянинг ҳар бир хонасида бўлиши керак.

Ҳар бир лабораторияда прекурсорларни ўчиришда фойдаланиладиган қуруқ қумли қути бўлиши керак.

91. Дорихоналарда калий перманганат 3 граммгача ва хлорид кислота 1— 6% эритма ҳолида 250 мл гача рецептсиз сотилишига йўл қўйилади.

92. Тиббий мақсадларда қўлланиладиган, таркибида прекурсор бўлган дори воситаларини фақат шифокор рецепти асосида реализация қилинади (берилади).

Таркибида прекурсор бўлган дори воситаларининг ҳисоби саҳифалари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва дорихона раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, мазкур Низомнинг 18-иловасида кўрсатиб ўтилган шаклга кўра ҳисобга олиш китобида қайд этилади.

93. Дорихоналар, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида ва бошқа ташкилотлар омборхоналарида илмий ишлар, таҳлил ва ташхис қўйиш учун фойдаланиладиган прекурсорлар ҳисобга олинади.

Бунда, прекурсорларнинг ҳисоби саҳифалари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва дорихона раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, мазкур Низомнинг 20-иловасида кўрсатиб ўтилган шаклга кўра ҳисобга олиш китобида қайд этилади.

94. Масъул шахс томонидан ҳар ойнинг учинчи санасига қадар олдинги ойда муассасада бўлган прекурсорлар инвентаризациядан ўтказилади ва инвентаризация натижалари мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича расмийлаштирилади.

Бунда, ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра прекурсорларда номувофиқликлар аниқланган тақдирда муассаса раҳбари бу ҳолат аниқланганидан сўнг уч кунлик муддат ичида ички ишлар органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозим.

2-§. Саноат корхоналарида прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш ва ҳисобга олиш

95. Саноат корхоналарида прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш (бериш) ва ҳисобга олиш прекурсорнинг хавфлилик, ёнғин хавфини туғдириш даражаси ҳамда кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларига асосан олиб борилади.

96. Прекурсорлар сақланадиган идишлар пломбаланган бўлиши шарт.

97. Прекурсорлар ишлаб чиқариладиган ва сақланадиган хоналари корхона майдончаларида жойлашган бўлиши керак.

98. Бир-бирлари билан ўзаро таъсирлашадиган прекурсорларни битта омборхонада сақлаганда уларни алоҳида ажратилган ҳолда сақланишига йўл қўйилади.

99. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган прекурсорлар махсус ажратилган хоналарда ёки омборхоналарда сақланади.

Махсус ажратилган хоналарда ёки омборхоналарда иш узлуксиз давом этмаса ёки ноаниқ вақтга тўхтаб қолса, корхона раҳбарлари уларни қўриқлаш чораларини кўриши керак, омборхоналар эса масъул шахс томонидан пломбалаб қўйилиши шарт.

100. Прекурсорларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва фойдаланишни тўғри ташкил этилишига корхона раҳбари масъул ҳисобланади.

101. Прекурсорлар сақланадиган омборхоналарда прекурсорларнинг ҳар бир тури учун ҳисоб карточкаси тузилиши зарур.

Ҳисоб карточкасида модданинг миқдори, келиб тушган санаси, таъминотчининг номи, кимга қачон ва қанча миқдорда реализация қилингани (берилгани) ва қолдиқ миқдори акс эттирилиши керак.

101. Омборхонада барча прекурсорларнинг номи ёзилган рўйхат бўлиши керак. Масъул шахс доимий равишда идиш ва қутиларнинг ташқи ҳолатини (бутунлиги, зич беркитилганлиги, ёрлиқлари мавжудлигини) назорат қилиши керак.

102. Омборхонада сақланаётган прекурсорларни омборга жойлаш ва сақлаш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар рўй берганда биринчи ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги эслатмалар илиб қўйилиши керак.

103. Кислота бўлган прекурсорлар бошқа прекурсорлардан алоҳида жойлашган омборхоналарда сақланади. Кислота бўлган прекурсорларнинг ертўлаларда сақланишига йўл қўйилмайди.

Кислота бўлган прекурсорлар сақланадиган омборхонанинг вентиляцияси табиий бўлиши керак.

104. Саноат корхоналарининг сақлаш майдончалари бемалол кириладиган йўлкалар билан таъминланган бўлиши керак.

105. Саноат корхоналарининг махсус майдонларида прекурсорлар идишларда сақланади. Бунда, ушбу идишларнинг сони 100 донадан кўп бўлмаслиги, ҳар 100 та идиш орасидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак.

106. Саноат корхоналарининг бўлимларида прекурсорларнинг ҳисоби олиб борилади ва бу ҳисобга олиш китобларида қайд этилади.

Саноат корхонаси томонидан унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ўз ичига олувчи ҳисобга олиш китоби юритилади.

3-§. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ҳисобга олиш китобларини юритиш ва сақлаш

107. Юридик шахс томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятга тааллуқли жараёнларни ҳисобга олиш учун ҳисобга олиш китоби юритилади.

108. Ҳисобга олиш китобида ёзувларни қайд этиш учун тартиб рақамлар ўсиб бориш тартибида белгиланади.

Ҳисобга олиш китобининг жорий календар йили давомида ишлатилмаган саҳифалари кейинги йилдан давом эттирилади, бунда тартиб рақами янгидан бошланади.

109. Ҳисобга олиш китобидаги ёзувлар ва ушбу ёзувларга тузатишлар масъул шахс имзоси билан тасдиқланади.

Ҳисобга олиш китоби шкафда сақланади, шкаф калити масъул шахсда туради.

5-боб. Якуний қоида

110. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Сиёҳ билан тўлдирилади Тузатишлар киритишга рухсат этилмайди Гиёҳвандлик дори воситалари учун рецепт бланкаси ШАКЛИ ТАРКИБИДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ БЎЛГАН ДОРИЛАРНИ ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ РЕЦЕПТ ZZ № XXXXX (даволаш муассасасининг штампи) 20_____ й. «_____» __________________ М Рп _____________________________________________________________ Д А ________________________________________________________________ О Х ________________________________________________________________ Р С ________________________________________________________________ И У ________________________________________________________________ Х С ________________________________________________________________ О ________________________________________________________________ Н Ҳ ________________________________________________________________ А И Д С Қабул қилиш _____________________________________________________ А О ________________________________________________________________ Б Қ Фуқаро _________________________________________________________ О Ҳ Л У А Ж Касаллик тарихи № ________________________________________________ Д Ж И А Шифокор ________________________________________________________ Т (аниқ) И М.Ў. Эслатма: Аввал тасдиқланган бланка намунаси пушти рангда, сув қоғозидаги ҳимоя белгилари мавжуд бўлган.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

ДОРИХОНА № ____ (дорихона номи) Сана Моддаларнинг номи Миқдори Тарозида тортди ва берди (Ф.И.О., имзо) Қабул қилди ва тайёрлади (Ф.И.О., имзо)

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

ДОРИХОНАЛАРДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ КИТОБИ Дори воситаси номи Ўлчов бирлиги _____________________ (халқаро патентланмаган номи) __________________________ Масъул шахс _________________________________ (Ф.И.О.) Кирим Чиқим турлари Чиқим Масъул шахснинг имзоси ой ойнинг бошига қолдиқ ҳужжат санаси ва тартиб рақами, дори воситасининг серияси миқдори қолдиқ билан бирга бир ойлик кирим жами Сана ҳар бир тур учун бир ойлик алоҳида чиқим чиқим турлари бўйича бир ойлик жами китоб бўйича қолдиқ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1 ва бошқалар Январь Рецепт бўйича Даволаш-профилактика муассасалари, даволаш муассасалари бўлимларига, дорихона бўлимларига

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

БАЛАНСДА МАВЖУД БЎЛГАН ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИ ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ РЎЙХАТИ ____________________________________________________ (юридик шахс номи) 20___ йил «________»__________________ Биз, қуйида имзоловчилар, комиссия таркибидаги ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни инвентаризациядан ўтказилгани тўғрисида мазкур инвентаризация рўйхатини туздик Т/р Дори воситаси номи (халқаро патентланмаган номи) Ўлчов бирлиги (амп., табл.) Серия рақами Дафтардаги қолдиқ (дорихона/омборхона; бўлим) Ҳақиқий қолдиқ (дорихона/омборхона; бўлим) * Инвентаризация бўлимларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Комиссия раиси _______________________________ (лавозими, Ф.И.О.) Комиссия аъзолари: _______________________________ (лавозими, Ф.И.О.)

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Дорихоналар, даволаш-профилактика муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораторияларидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ўғирланган ва йўқолган ҳолларда тақдим этиладиган хабар ШАКЛИ

Т/р Нима ҳақида хабар берилмоқда Хабарноманинг мазмуни Ким томонидан хабар берилди Тақдим этиш тартиби Дорихоналар, даволаш-профилактика муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим ташкилотлари ва назорат-таҳлил лабораториялардан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар ўғирланганлиги ва йўқолганлиги ҳақида хабар Муассасанинг номи ва манзили. Гиёҳвандлик воситаларини сақлаш учун талаб этиладиган махсус воситаларнинг мавжудлиги Бино тавсифи (умумий лойиҳа асосида қурилган, мослаштирилган бино, ғиштли, ёғочли). Гиёҳвандлик воситаларини сақлаш усуллари (махсус жиҳозланган хоналарда, сейфда, металл шкафларда ва ҳ.к.). Хонада дераза панжараларининг мавжудлиги (ҳа, йўқ). Ўғирлик содир этилган ёки йўқолгани аниқланган сана. Ўғирланган гиёҳвандлик воситаларининг номи ва миқдори. Ўғирлик содир бўлгани ҳақида хабар қилинган сана. Дорихона мудири/масъул шахс (муассаса раҳбари) Хабарнома ўзининг юқори турувчи ташкилотига ҳудудий ички ишлар бошқармаси бўлимларига берилган хабарнинг нусхасини илова этган ҳолда тақдим этилади.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга ёзилган рецептларни йўқ қилиш ДАЛОЛАТНОМАСИ Ҳайъат таркибида (3 та одамдан кам бўлмаслиги керак) Ф.И.О., лавозими Кун, ой, йил Қуйидаги миқдорда_____________________________________________________________ (сўз билан ёзган ҳолда) __________________ дан ____________________________ гача давр учун ёзиб берилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга ёзилган рецептлар йўқ қилинди. Рецептлар ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Ҳайъат аъзоларининг имзоси:

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» Бўлим мудири ____________________________ (Ф.И.О. ва имзо) 20____ йил «___»_______________ _____________________________________________________ (даволаш-профилактика муассасасининг номи) ички дорихонасидан гиёҳвандлик воситаларини олиш учун _______-СОНЛИ ТАЛАБНОМА 20____ йил «___» _____________ ______________________________________ бўлим номи Т/р Гиёҳвандлик воситаси номи (халқаро патентланмаган номи), чиқарилиш шакли Ўлчов бирлиги (ампулаларда, таблеткаларда) Сўралган миқдори Берилган миқдори Серия рақами Бир донасининг нархи Умумий нархи Берди:___________________________________ Қабул қилди: ______________________________ (дорихона мудири Ф.И.О. ва имзоси) (катта ҳамшира Ф.И.О.)

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

БЎЛИМЛАРДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ КИТОБИ

№ КИРИМ ЧИҚИМ Т/р Олинган санаси ва ҳужжат рақами Дори воситаси номи (халқаро патентланмаган номи), дозаси, ўлчов бирлиги, серияси Миқдори Умумий миқдори (кирим билан қолдиқ) Катта ҳамшира Ф.И.О., имзо Берилган сана Миқдори Серия рақами Кимга берилди, ҳамшира фамилияси Қолдиқ Олган шахс имзоси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

НАВБАТЧИ ТИББИЁТ ХОДИМИ ТОМОНИДАН ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ҲИСОБГА ОЛИШ КИТОБИ

№ КИРИМ ЧИҚИМ Қолдиқ Ҳамшира имзоси Бўлим мудирининг имзоси Т/р Олинган сана Дори воситасининг номи (халқаро патентланмаган номи), дозаси, ўлчов бирлиги, серияси Миқдори Умумий миқдори (кирим билан қолдиқ) Ф.И.О., имзо Берилган сана Беморнинг Ф.И.О., касаллик тарихи рақами Миқдори Серияси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ УЧУН ЁЗИЛАДИГАН РЕЦЕПТ БЛАНКАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ КИТОБИ

Т/р КИРИМ ЧИҚИМ Ҳужжатнинг келиб тушган сана Қаердан олинди ва ҳужжат рақами Миқдори Серия рақами Бланкларнинг умумий миқдори Берилган сана Серия рақами Миқдори Кимга берилди, шифокорнинг Ф.И.О. Қабул қилувчининг имзоси Қолдиқ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

________-СОНЛИ БИРИКТИРУВЧИ ТАЛОН 20____ й. «___»___________дан ДПМ штампи ДОРИХОНА МУДИРИГА ____________________________________________________________________________________ /муассаса ва туман номи/ Бемор бириктирилади ____________________________________________________________________________________ /Ф.И.О., туғилган йили/ беморнинг шахсий-амбулатория варақаси тартиб рақами _________ Ташхис __________________________________________________________________________________ гиёҳвандлик воситасини олиш учун ____________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ /гиёҳвандлик воситаларидан бири кўрсатилсин (халқаро патентланмаган номи) кунлик қабул қилиш нормаси __________________________________________________________________ /доза ва миқдори/ муҳр ўрни Бош шифокор _______________________________ ШМК раиси _________________________________ Даволовчи шифокор __________________________

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

Дорихона омборхоналарида гиёҳвандлик воситаларини ҳисобга олиш КИТОБИ

_________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) Дори воситаси номи (халқаро патентланмаган номи) _________________________________ Ўлчов бирлиги _____________________________________________________________ Ой Ой бошидаги қолдиқ КИРИМ Қолдиқ билан бирга бир ойлик кирим жами ЧИҚИМ Бир ойлик жами чиқимлар Қолдиқ Масъул шахснинг имзоси Кимдан олинди Ҳужжат рақами ва санаси Миқдори Кимга берилди Ҳужжат рақами ва санаси Миқдори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА

Таҳлил учун келиб тушган гиёҳвандлик воситаларини ҳисобга олиш КИТОБИ

Номи (халқаро патентланмаган номи) __________________ Ўлчов бирлиги _____________________________________ КИРИМ БЕРИЛДИ ЧИҚИМ Келиб тушган сана Кимдан олинди, ҳужжат рақами Серия ёки синов рақами Миқдори Таҳлил ўтказувчига таҳлил учун берилган миқдори ва берилган сана, таҳлил ўтказувчининг имзоси Таҳлил учун сарф бўлган восита миқдори Таҳлил ўтказилган сана ва унинг имзоси Таҳлил натижалари Таҳлилдан ортган қолдиқ Таҳлилдан ортган қолдиқни омборхонага топширилгани ёки унинг йўқ қилингани тўғрисидаги маълумотлар Лаборатория мудирининг имзоси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИ, ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ҲИСОБГА ОЛИШ КИТОБИ

Номи ( халқаро патентланмаган номи) ___________________ Ўлчов бирлиги _____________________________________ КИРИМ ЧИҚИМ Имзо Қолдиқ Олинган сана Қаердан олинди ва ҳужжатнинг рақами Миқдори Масъул шахс Ф.И.О. ва имзоси Берилган сана Кимга берилди, нимага сарфланди Миқдори Берди Қабул қилди 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА

ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ОЛИШ УЧУН РЕЦЕПТ БЛАНКАСИ ШАКЛИ

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 16-ИЛОВА

Амбулатор беморларга психотроп моддалар учун ёзиладиган рецептларни ҳисобга олиш КИТОБИ

Т/р Беморнинг Ф.И.О. Амбулатор картаси номери Рецепт ёзилган сана Дори воситасининг номи, (халқаро патентланмаган номи) дозаси, шакли Рецептдаги дори воситасининг миқдори Шифокорнинг Ф.И.О. Шифокор имзоси

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 17-ИЛОВА

20_ й____________________ учун амбулатор беморларга психотроп моддалар учун ёзиб берилган рецептларни ва рецептдаги психотроп моддалар миқдори бўйича ҳисобот __________________________________________________________________________ (юридик шахснинг номи, СТИР коди) Психотроп модда номи (халқаро патентланмаган номи), дозаси, шакли Алоҳида ҳар бир тури бўйича йиллик эҳтиёжи Ёзиб берилган рецептлар сони, дона Рецептдаги психотроп моддалар миқдори, таб, амп.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 18-ИЛОВА

ДОРИХОНАЛАРДА ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ КИТОБИ

Дори воситаси номи (халқаро патентланмаган номи) ____________________________ Ўлчов бирлиги ____________________________ Масъул шахс ___________________________________________________ (Ф.И.О.) Кирим Чиқим Ҳар бир тур учун бир ойлик алоҳида чиқим Чиқим турлари бўйича бир ойлик жами Ой охирига қолдиқ Масъул шахснинг имзоси Ой Ой бошига қолдиқ Ҳужжат рақами ва сана Миқдори Қолдиқ билан бирга бир ойлик кирим жами Чиқим турлари Сана 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 ва ҳ.к. Январь Амбулатория рецептураси бўйича Даволаш-профилактика муассасалари, даволаш муассасалари бўлимларига, дорихона бўлимларига

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 19-ИЛОВА

Фармацевтика корхоналари омборхоналарида психотроп моддаларни ҳисобга олиш КИТОБИ

_________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) Дори воситаси номи (халқаро патентланмаган номи) _________________________________ Ўлчов бирлиги _____________________________________________________________ Ой Ой бошига қолдиқ КИРИМ Қолдиқ билан бирга бир ойдаги кирим жами ЧИҚИМ Бир ойлик жами чиқимлар Қолдиқ Масъул шахснинг имзоси Кимдан олинди Ҳужжат рақами ва санаси Миқдори Кимга берилди Ҳужжат рақами ва сана Миқдори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 20-ИЛОВА

Илмий, таҳлилий ва ташхис қўйиш мақсадлари учун қўлланиладиган прекурсорларни ҳисобга олиш КИТОБИ

____________________________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) Восита номи _______________________________________ Ўлчов бирлиги _____________________________________ Ой Ой бошидаги қолдиқ КИРИМ қолдиқ билан бирга бир ойдаги кирим жами ЧИҚИМ Ой давомидаги жами чиқим Қолдиқ Масъул шахснинг имзоси Кимдан олинди Ҳужжат рақами ва сана Миқдори Кимга берилди Ҳужжат рақами ва сана Миқдори 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 36-сон буйруғига 2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сон «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1090, 2001-йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й. 23-24-сон).

2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 24 мартдаги 4-сон «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1090-1, 2014 йил 23 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 17-сон, 197-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 103-сон «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1090-2, 2017 йил 9 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 825-модда).

Вазир А. ХУДАЯРОВ

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Р. МАМАТОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 25 декабрь,

2024 йил 5 декабрь

2024 йил 4 декабрь

2024 йил 26 ноябрь

36-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 10/25/3604/0089-сон; 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, berish, sotish, taqsimlash, hisobga olish shartlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalar toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi va Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

4. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2024-yil 25-dekabrdagi 36-son buyrugʻiga 1-ILOVA

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan berilgan litsenziya asosida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tashkil etilgan davlat muassasalari, basharti Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Vazirlar Mahkamasining qarorlarida faoliyatning litsenziyalanadigan turlarini amalga oshirish nazarda tutilgan hollar bundan mustasno) giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyat bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga (bundan buyon matnda yuridik shaxslar deb yuritiladi) nisbatan tatbiq etiladi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

giyohvandlik vositalari — giyohvandlik vositalari roʻyxatiga kiritilgan va Oʻzbekiston Respublikasida nazoratga olinadigan, kelib chiqishi sintetik yoki tabiiy moddalar, tarkibida giyohvandlik moddasi boʻlgan preparatlar va oʻsimliklar;

psixotrop moddalar — psixotrop moddalar roʻyxatiga kiritilgan va Oʻzbekiston Respublikasida nazoratga olinadigan, kelib chiqishi sintetik yoki tabiiy moddalar;

prekursorlar — prekursorlar roʻyxatiga kiritilgan va Oʻzbekiston Respublikasida nazoratga olinadigan, giyohvandlik vositalarini, ularning analoglarini va psixotrop moddalarni tayyorlash uchun foydalaniladigan moddalar.

2. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 29-oktabrdagi 472-son “Oʻzbekiston Respublikasida giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarning muomalada boʻlish tartibini belgilab beruvchi nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan belgilanadigan yuridik shaxslarning ehtiyoji doirasida amalga oshiriladi.

Bunda, giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarga belgilangan yuridik shaxslarning ehtiyoji asosida Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar yuridik shaxslarga taqsimlanadi.

3. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olishga masʼul shaxs (bundan buyon matnda masʼul shaxs deb yuritiladi) giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarga oid normativ-huquqiy hujjatlar bilan tanishgan boʻlishi kerak.

4. Tibbiyot amaliyotida qoʻllanilishiga ruxsat etilgan dori vositalari va tibbiy jihozlar davlat reyestriga kiritilgan giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va tarkibida prekursor boʻlgan dori vositalarini dorixonalarda saqlashga yoʻl qoʻyiladi.

2-bob. Giyohvandlik vositalarini saqlash, realizatsiya qilish, berish va hisobga olish

1-§. Dorixonalarda giyohvandlik vositalarini saqlash, realizatsiya qilish, berish va hisobga olish

5. Giyohvandlik vositalari seyflarda saqlanadi. Seyflar yopiq holda boʻlishi kerak.

Masʼul shaxs tomonidan ish vaqti tugagandan soʻng seyflar qulflanishi, plombalanishi kerak.

6. Dorixonalardan giyohvandlik vositalarini jismoniy shaxslarga shifokor retsepti asosida realizatsiya qilish (berish) quyidagi shaxslar tomonidan amalga oshiriladi:

dorixona mudiri;

farmatsevt (provizor);

dorixona farmatsevti assistenti.

Giyohvandlik vositalari mazkur Nizomning 1-ilovasidagi shakl boʻyicha maxsus pushti retsept (bundan buyon matnda retsept deb yuritiladi) blanka asosida realizatsiya qilinadi (beriladi).

7. Farmatsevt (provizor) tomonidan tarkibida giyohvandlik vositasi boʻlgan dorining retsepti boʻyicha quyidagilar aniqlanishi lozim:

tarkibida giyohvandlik vositasi boʻlgan dorini qabul qiluvchi bemorning yoshi;

tarkibida giyohvandlik vositasi boʻlgan dori dozasining toʻgʻri belgilanganligi;

tarkibida giyohvandlik vositasi boʻlgan dori tarkibiy qismlarining mutanosibligi.

Bunda, farmatsevt (provizor) tomonidan tarkibida giyohvandlik vositasi boʻlgan dorining nomini qizil ruchka bilan chizib koʻrsatishi kerak.

8. Giyohvandlik vositalari saqlanadigan seyfda ularni oʻlchash va dori tayyorlash uchun qoʻl tarozilari, tarozi toshlari, hovonchalar, silindr va voronkalar boʻlishi kerak.

Bunda, ushbu jihozlar farmatsevt assistenti yoki farmatsevt (provizor) tomonidan boshqa idishlardan alohida holda yuvilishi va qayta ishlatilishi lozim.

Tarkibida giyohvandlik vositasi boʻlgan dori vositalari tayyorlanadigan idishlar yorliqlangan boʻlishi kerak.

9. Tarkibida giyohvandlik vositasi boʻlgan dorining retsepti asosida farmatsevt (provizor) tomonidan giyohvandlik vositasi seyfdagi shtanglas idishdan oʻlchab olinadi va farmatsevt assistentiga beriladi, shundan soʻng shtanglas darhol seyfga olib qoʻyiladi.

Bunda, farmatsevt (provizor) retseptning orqa tomoniga giyohvandlik vositasini farmatsevt assistentiga bergani haqida imzo qoʻyadi yoki muhr bosishi mumkin.

Farmatsevt assistenti tomonidan qabul qilib olingan giyohvandlik vositasi darhol dori tayyorlash uchun ishlatilishi va tayyorlangan dori vositasi farmatsevt (provizor) tomonidan tekshirib koʻrilishi kerak.

Tayyorlangan dori vositasi boʻyicha farmatsevt (provizor) va uning assistenti tomonidan mazkur Nizomning 2-ilovasida keltirilgan shakldagi jadval toʻldiriladi.

10. Retseptda giyohvandlik vositasi bilan boshqa ingrediyentlar birga yozilgan boʻlsa, giyohvandlik vositasini alohida berishga yoʻl qoʻyilmaydi.

11. Giyohvandlik vositalari Oʻzbekiston Respublikasining tegishli maʼmuriy-hududiy birligidagi dorixonadan mazkur maʼmuriy-hududiy birlikda joylashgan davolash-profilaktika muassasasining retsepti asosida realizatsiya qilinadi (beriladi).

12. Giyohvandlik vositasini giyohvandlik vositalari saqlanadigan xonadan assistentlar xonasiga oʻtkazish dorixona mudiri yoki masʼul shaxs tomonidan amalga oshiriladi.

13. Masʼul shaxs tomonidan giyohvandlik vositalari tungi vaqtlarda dorixonaning assistentlar xonasida qoldirilmasligi kerak.

14. Giyohvandlik vositalari raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan, dorixona mudirining muhri va imzosi bilan tasdiqlangan hisobga olish kitobida mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq hisobda turishi kerak.

15. Masʼul shaxs tomonidan har oyning uchinchi sanasiga qadar oldingi oyda dorixonada boʻlgan giyohvandlik vositalari inventarizatsiyadan oʻtkaziladi va inventarizatsiya natijalari mazkur Nizomning 4-ilovasidagi shakl boʻyicha rasmiylashtiriladi.

Bunda, oʻtkazilgan inventarizatsiya natijalariga koʻra giyohvandlik vositalarida nomuvofiqliklar aniqlangan taqdirda dorixona mudiri bu holat aniqlanganidan soʻng uch kunlik muddat ichida ichki ishlar organlari va Sogʻliqni saqlash vazirligiga mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha yozma yoki elektron shaklda xabar berishi lozim.

16. Dorixonaning giyohvandlik vositalari saqlanadigan xonada giyohvandlik vositalari boʻyicha berilgan retseptlar besh yil davomida muhrlangan holda saqlanadi.

Bunda, masʼul shaxslar tomonidan saqlash muddati tugagan retseptlar yoqib yuborish yoʻli bilan yoʻq qilinib, mazkur Nizomning 6-ilovasidagi shaklda dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

2-§. Davolash-profilaktika muassasasida giyohvandlik vositalarini saqlash, berish va hisobga olish

17. Navbatchi tibbiyot xodimi tomonidan giyohvandlik vositalari seyfda saqlanishi, ushbu seyf polga (devorga) qotirilgan boʻlishi kerak. Bunda, giyohvandlik vositalari zaxirasi bir kunlik ehtiyojdan oshmasligi kerak.

Giyohvandlik vositalari saqlanadigan seyfda ularning bir martalik va bir kunlik dozasi koʻrsatilgan jadvallar hamda ulardan zaharlanish holatlarida unga qarshi ishlatiladigan moddalar jadvali boʻlishi kerak.

18. Bemorlarga giyohvandlik vositalarini berish boshqa dori vositalaridan alohida ajratilgan holda amalga oshiriladi.

19. Giyohvandlik vositalarining bemor tomonidan qabul qilinishi shifokor yoki hamshira ishtirokida amalga oshiriladi.

20. Dorixonalar tomonidan davolash-profilaktika muassasalariga beriladigan giyohvandlik vositalarining signatura yoki yorligʻida aniq va yaqqol koʻrinuvchi belgilar (“Ichish uchun”, “Sirtqi”, “Inyeksiya uchun”, “Koʻz tomchilari” va boshqalar) boʻlishi kerak.

21. Davolash-profilaktika muassasasining dorixonasidan giyohvandlik vositalarini olish uchun yozilgan talabnoma mazkur Nizomning 7-ilovasidagi shakl boʻyicha rasmiylashtiriladi, bunda giyohvandlik vositalarining nomlari faqat lotin tilida yoziladi.

22. Navbatchi tibbiyot xodimlarida va boʻlimlarda (xonalarda) saqlanadigan giyohvandlik vositalari mazkur Nizomning 8 va 9-ilovalarida koʻrsatilgan shakl boʻyicha raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan, davolash-profilaktika muassasasi rahbarining muhri va imzosi bilan tasdiqlangan hisobga olish kitobda qayd etiladi.

23. Davolash-profilaktika muassasasining dorixonasida giyohvandlik vositalari zaxirasi bir oylik ehtiyojdan oshmasligi, boʻlimlarida esa uch kunlik ehtiyojdan oshmasligi kerak.

24. Davolash-profilaktika muassasasining qabulxonasida kechki vaqtlarda tez tibbiy yordam koʻrsatish uchun giyohvandlik vositalarining zaxirasi besh kunlik ehtiyojdan oshmasligi kerak.

Bunda, giyohvandlik vositalarining ushbu zaxirasi masʼul navbatchi shifokor ruxsati bilan davolash-profilaktika muassasalarining barcha boʻlimlarida ishlatiladi.

25. Davolash-profilaktika muassasalariga giyohvandlik vositalari uchun zarur boʻlgan retsept blankalari Sogʻliqni saqlash vazirligining hududiy boshqarmalari tomonidan beriladi.

26. Giyohvandlik vositalari uchun retsept blankalari davolash-profilaktika muassasasining rahbari buyrugʻi bilan tayinlangan masʼul shaxslar tomonidan Sogʻliqni saqlash vazirligining hududiy boshqarmalaridan dalolatnoma asosida qabul qilinadi.

27. Davolash-profilaktika muassasasida rahbar buyrugʻi bilan retsept blankalarini olish, saqlash, hisobga olish hamda ularni berishga javobgar shaxs tayinlanadi.

Giyohvandlik vositalari uchun moʻljallangan retsept blankalari zaxirasi seyf yoki temir qoplagich bilan mustahkamlangan metall javonlarda javobgar shaxs nazorati ostida saqlanishi, uning kalitlari davolash-profilaktika muassasasining rahbarida yoki masʼul shaxsda boʻlishi kerak.

28. Giyohvandlik vositalarining retsept blankalari hisobi sahifalari raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va davolash-profilaktika muassasasining rahbari imzosi va muhri bilan tasdiqlangan, mazkur Nizomning 10-ilovasida koʻrsatib oʻtilgan shakl boʻyicha hisobga olish kitobida qayd etiladi.

29. Giyohvandlik vositalari uchun oʻntadan ortiq boʻlmagan retsept blankalari rahbar yoki uning oʻrinbosari koʻrsatmasi asosida shifokorga ikki haftalik ehtiyoj miqdorida beriladi.

Bunda, giyohvandlik vositalariga ehtiyojlar ortgan hollarda retsept blankalarining soni rahbar yoki uning oʻrinbosari koʻrsatmasiga koʻra oshirilishi mumkin.

30. Davolovchi shifokorlarda kundalik ehtiyoj uchun zarur boʻlgan retsept blankalari qulflangan holatda saqlanishi kerak.

31. Davolash-profilaktika muassasalaridagi kundalik ehtiyojlar uchun zarur boʻlgan retsept blankalari zaxirasi bir oylik ehtiyoj miqdoridan oshmasligi kerak.

32. Davolash-profilaktika muassasasida rahbar buyrugʻi bilan doimiy faoliyat yuritadigan komissiya (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tuziladi.

Bunda, ushbu komissiya davolash-profilaktika muassasasi rahbari, davolash ishlari boʻyicha oʻrinbosar, dorixona mudiri, bosh yoki katta hamshira va boʻlim boshligʻi orasidan besh kishidan iborat tarkibda shakllantiriladi.

Komissiya har chorakda bir marta shifokorlarning giyohvandlik vositasi boʻyicha tavsiyasi toʻgʻri ekanligini, giyohvandlik vositalari va retsept blankalarining seyfda saqlanishini, uning soni hisobini olib boriladigan kitobidagi maʼlumotga mos kelishini tekshiradi va sarfini nazorat qiladi.

Bunda, ushbu nazorat tadbirlari natijalariga koʻra komissiya tomonidan aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilishga qaratilgan tegishli chora-tadbirlar koʻriladi.

3-§. Shifokor tomonidan giyohvandlik vositalari uchun retseptni bemorga yozib berish

33. Shifokor tomonidan giyohvandlik vositalari bilan bemorni davolashda davolash-profilaktika muassasasining shtampi va yumaloq muhri hamda uning imzosi va shaxsiy muhri qoʻyilgan retsept blankalari rasmiylashtiriladi.

Bunda, ushbu retsept blankalari davolash-profilaktika muassasasi rahbari yoki uning davolash ishlari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.

34. Retsept blankasida shifokor tomonidan giyohvandlik vositasining xalqaro patentlanmagan nomi, tarkibi, shakli, uni tayyorlash va berish haqidagi yozma koʻrsatmasi lotin tilida yoziladi. Dori vositalarini qoʻllash usuli davlat tilida koʻrsatilishi shart.

Shifokorlar retsept blankasida avval giyohvandlik vositalarining nomini, soʻngra boshqa ingrediyentlar nomlarini yozishi zarur.

35. Shifokorga toʻldirilmagan retsept blankalariga shaxsiy muhrini bosishga yoʻl qoʻyilmaydi.

36. Bir dona retsept blankasida shifokor tomonidan faqat bitta nomdagi giyohvandlik vositasi miqdori yetti kunlik ehtiyojdan oshirilmagan holda yozilishi kerak.

Davolash-profilaktika muassasasining shifokori bemorga giyohvandlik vositalari berilgan muddatdan boshlab yetti kun oʻtgach ularni qayta tavsiya etishi mumkin.

Bunda, avval tavsiya etilgan giyohvandlik vositalaridan boʻshagan ampulalarni bemor yoki uning qarindoshlari tomonidan retseptda koʻrsatilgan miqdorda davolash-profilaktika muassasasiga qaytarib topshirilishi shart.

Shifokor tomonidan giyohvandlik vositalari uchun yozilgan retseptlar yetti kun davomida haqiqiy hisoblanadi.

37. Ambulator sharoitda davolanuvchi bemorlarga narkoz uchun qoʻllaniladigan preparatlar uchun retseptlar yozishga yoʻl qoʻyilmaydi.

38. Davolash-profilaktika muassasasi rahbarining yoki uning oʻrinbosari koʻrsatmasi asosida shifokor tomonidan ambulator sharoitda davolanuvchi bemor uchun giyohvandlik vositalarini oladigan dorixonaga ushbu Nizomning 11-ilovasida keltirilgan shakl boʻyicha biriktiruvchi talon rasmiylashtiriladi.

Bunda, talon quyidagi holatlarda rasmiylashtiriladi:

birinchi marotaba bemorga giyohvandlik vositasi uchun retsept yozilganda;

retseptdagi giyohvandlik vositasi boshqa giyohvandlik vositasiga oʻzgartirilganda yoki retseptda yozilgan kunlik qabul qilish miqdori oʻzgartirilganda;

inkurabel bemorlarni davolash uchun yoziladigan bir retseptdagi giyohvandlik vositalarining miqdori ikki marta oshirilganda.

39. Shifokor tomonidan yozilgan retsept mazkur Nizomning 33 , 34 , 36-bandlariga muvofiq toʻldirilmagan yoki tarkibida nomutanosib dori vositasi yozilgan holatlarda retsept yaroqsiz hisoblanadi.

40. Barcha notoʻgʻri yozilgan retseptlar dorixonalarda qoldiriladi va “Retsept yaroqsiz” degan shtamp bosiladi hamda maxsus daftarda qayd etiladi.

41. Har chorakda davolash-profilaktika muassasasi rahbari tomonidan buyruq bilan tasdiqlangan, giyohvandlik vositalari uchun retsept yozadigan shifokorlarning shaxsiy muhri va imzo nusxalari roʻyxatini dorixonalarga yuborishi zarur.

4-§. Dorixona omborxonalarida giyohvandlik vositalarini saqlash, realizatsiya qilish, berish va hisobga olish

42. Dorixona omborxonalarida giyohvandlik vositalari qulflanadigan, plombalanadigan xona va seyf yoki metall javonlarda saqlanadi.

43. Giyohvandlik vositalari saqlanadigan xonaga dorixona omborxonasi rahbari buyrugʻi bilan tayinlangan, bevosita ular bilan ishlash huquqi berilgan shaxslarga kirishga yoʻl qoʻyiladi.

44. Dorixona omborxonasi rahbari yoki masʼul shaxs giyohvandlik vositalari miqdorini tekshirgan holda ularning qabul qilinishini taʼminlaydi.

45. Masʼul shaxs kukun holatdagi giyohvandlik vositalari dorixona omborxonasidan faqat muhrlangan holda realizatsiya qilinadi (beriladi).

46. Dorixona omborxonalarida giyohvandlik vositalarining realizatsiya qilinishi (berilishi) davolash-profilaktika muassasasi rahbari yoki uning oʻrinbosari tomonidan imzolangan va muhr bosilgan talabnoma asosida amalga oshiriladi.

47. Giyohvandlik vositalari uchun yoziladigan talabnomalar boshqa dori vositalariga yoziladigan talabnomalardan alohida yozilishi, miqdorlar soʻz bilan yozilgan holda koʻrsatilishi kerak.

48. Dorixona omborxonalaridan giyohvandlik vositalarini davolash-profilaktika muassasasiga realizatsiya qilish (berish) tegishli hujjat asosida amalga oshiriladi.

Bunda, olinayotgan giyohvandlik vositalarining nomi va ularning miqdori soʻz bilan yozilgan holda rasmiylashtiriladi.

49. Giyohvandlik vositalarini realizatsiya qilishdan (berishdan) oldin ularning saqlanishiga masʼul shaxs giyohvandlik vositalarini qadoqlashning toʻgʻriligini tekshirishi hamda omborxonada qoldiriladigan tovar-transport hujjati nusxasiga imzo qoʻyishi lozim.

50. Dorixona omborxonalarida giyohvandlik vositalari hisobi sahifalari raqamlangan va ip oʻtkazib tikilgan, ushbu omborxona muhri hamda rahbar imzosi bilan tasdiqlangan, mazkur Nizomning 12-ilovasida koʻrsatilgan shaklga koʻra hisobga olish kitobida olib boriladi.

51. Dorixona omborxonasida giyohvandlik vositalarining kirimi va chiqimiga taalluqli boʻlgan barcha hujjatlar masʼul shaxsda saqlanadi.

Bunda, ushbu hujjatlarning saqlanish muddati 5 yil.

5-§. Ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalarida giyohvandlik vositalarini saqlash, berish va hisobga olish

52. Ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalarida giyohvandlik vositalari alohida jihozlangan xonalarda saqlanadi, bunda giyohvandlik vositalari yopiq, plombalangan seyflarda saqlanadi.

53. Masʼul shaxsga berilgan giyohvandlik vositalari alohida qulflangan holda saqlanishi zarur.

54. Ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalariga tahlil uchun giyohvandlik vositalari farmatsevtika tashkilotlaridan uch marotaba tahlil qilishga yetadigan miqdorda kelib tushishi kerak.

Ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalarida giyohvandlik vositalari tahlil qilingandan soʻng ularning qoldigʻi namuna sifatida yaroqlilik muddati tugagunga qadar saqlanadi.

Yaroqlilik muddati tugaganda giyohvandlik vositalari yoʻq qilinadi.

55. Kundalik ishlash uchun zarur boʻlgan giyohvandlik vositalari tahlil oʻtkazuvchining soʻrovi asosida faqat laboratoriya mudirining yoki kafedra mudirining yozma ruxsati bilan beriladi.

56. Ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalarida giyohvandlik vositalari hisobi sahifalari raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan, muhr va rahbarning imzosi qoʻyilgan alohida kitobda mazkur Nizomning 13 va 14-ilovalarida koʻrsatilgan shaklda rasmiylashtiriladi.

6-§. Farmatsevtika ishlab chiqarish korxonalarida giyohvandlik vositalarini saqlash, realizatsiya qilish, berish va hisobga olish

57. Farmatsevtika ishlab chiqarish korxonalarida (bundan buyon matnda korxona deb yuritiladi) giyohvandlik vositalari qulflanadigan, plombalanadigan, alohida jihozlangan xonalarda joylashgan seyf yoki metall javonlarda saqlanadi.

58. Giyohvandlik vositalarining saqlanishiga korxona rahbari yoki masʼul shaxs javobgardir.

59. Giyohvandlik vositalari realizatsiya qilinganda (berilganda) korxona rahbari yoki masʼul shaxs giyohvandlik vositasining miqdorini ilova qilingan hujjatlarga mos kelishini shaxsan oʻzi tekshirib koʻrishi shart.

60. Giyohvandlik vositalarini ishlab chiqarish boʻlimiga realizatsiya qilinishi (berilishi) korxona rahbari yoki uning oʻrinbosari ruxsati bilan amalga oshiriladi.

61. Giyohvandlik vositalari omborxona va boʻlimlarda hisobi sahifalari raqamlangan, ip bilan tikilgan, korxona rahbarining imzosi va muhri bilan tasdiqlangan daftarda olib boriladi.

Omborxonalarning hisobga olish kitobi dorixona omborlari uchun tasdiqlangan shaklda olib boriladi, boʻlimlarda esa ishlab chiqarish jarayonida mahsulotning hisobga olish uchun amalda qabul qilingan shaklda olib boriladi.

62. Ishlab chiqarilishi hali tugallanmagan giyohvandlik vositalari saqlovchi dori vositalari shakllarining (eritmalar, tabletkalar va boshqa dori shakllarini tayyorlash uchun aralashmalar) xavfsizligiga boʻlim boshligʻi masʼul hisoblanadi.

3-bob. Psixotrop moddalarni saqlash, realizatsiya qilish, berish va hisobga olish

1-§. Dorixonalar, davolash-profilaktika muassasalari, dorixona omborlari, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalarida psixotrop moddalarni saqlash, realizatsiya qilish, berish va hisobga olish

63. Psixotrop moddalar dorixona omborxonalarining seyflarida yoki metall javonlarda saqlanadi.

Psixotrop moddalarni saqlash xonasi bitta kirish joyiga ega boʻlib, kirish eshigi yaxlit, qalinligi 3 mm dan kam boʻlmagan metall listdan tayyorlangan boʻlishi va alohida signalizatsiya qurilmasi bilan taʼminlanishi zarur.

Ish vaqti tugaganidan soʻng javonlar va kirish eshigi qulflanib, plombalanadi.

64. Dorixonalar, davolash-profilaktika muassasalari dorixonalari, xonalari va boʻlimlari, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalarida psixotrop moddalar metall javonlarda qulflangan holda saqlanadi.

65. Shifokor tomonidan psixotrop moddalarga retseptlar mazkur Nizomning 15-ilovasida keltirilgan shakl boʻyicha yoziladi.

Retseptga shifokorning imzosi va shaxsiy muhri qoʻyiladi, soʻngra retsept davolash-profilaktika muassasasi muhri bilan tasdiqlanadi.

Psixotrop moddalar Oʻzbekiston Respublikasining tegishli maʼmuriy-hududiy birligidagi dorixonadan mazkur maʼmuriy-hududiy birlikda joylashgan davolash-profilaktika muassasasining retsepti asosida realizatsiya qilinadi (beriladi).

Davolash-profilaktika muassasasi rahbari har chorakda psixotrop moddalar uchun retsept yozadigan shifokorning shaxsiy muhri va imzo nusxalari roʻyxatini dorixonalarga yuborishi zarur.

Retsept blankasida shifokor tomonidan psixotrop moddasining xalqaro patentlanmagan nomi, tarkibi, shakli, uni tayyorlash va berish haqidagi yozma koʻrsatmasi lotin tilida yoziladi. Dori vositalarini qoʻllash usuli davlat tilida koʻrsatilishi shart.

Retseptda shifokor tomonidan psixotrop moddaning bir oylik miqdori yozilishi mumkin.

Shifokor tomonidan psixotrop moddalar uchun yozilgan retseptlar bir oy davomida haqiqiy hisoblanadi.

Ambulator bemorlarga xizmat koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalarida psixotrop moddalar uchun yoziladigan retseptlarning hisobga olish kitobi ushbu Nizomning 16-ilovasiga muvofiq yuritiladi.

Davolash-profilaktika muassasasi ambulator bemorlarga yozib berilgan retseptlar va retseptdagi psixotrop moddalar miqdori boʻyicha choraklik va yillik hisobotlarni ushbu Nizomning 17-ilovasiga muvofiq shaklda hisobot davridan keyingi oyning 25-kunidan kechikmasdan, yillik hisobotni hisobot yilidan keyingi yilning 25-yanvarigacha boʻlgan muddatda Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi ” davlat muassasasining Narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasiga taqdim etiladi.

66. Shifokorlar retsept blankasida avval psixotrop moddaning nomini, soʻngra boshqa ingrediyentlar nomlarini yozishi zarur.

67. Davolash-profilaktika muassasasining dorixonasida psixotrop moddasining zaxirasi bir oylik ehtiyojdan oshmasligi, boʻlimlarida esa ikki haftalik ehtiyojdan oshmasligi kerak.

Navbatchi tibbiyot xodimi tomonidan psixotrop moddasi seyfda saqlanishi, ushbu seyf polga (devorga) qotirilgan boʻlishi kerak. Bunda, psixotrop moddasi bir kunlik ehtiyojdan oshmasligi kerak.

68. Psixotrop moddalarni davolash-profilaktika muassasalarida saqlash va bemorlarga berishga boʻlim mudiri va katta tibbiyot hamshirasi, dorixonalarda masʼul shaxs, laboratoriyalarda esa psixotrop moddalarni saqlash va hisobini olib borishga laboratoriya mudiri masʼul hisoblanadi.

69. Dorixonaning psixotrop moddalari saqlanadigan xonada psixotrop moddalari boʻyicha berilgan retseptlar bir yil davomida saqlanadi. Saqlash muddati oʻtgach retseptlar mazkur Nizomning 6-ilovasidagi shakl boʻyicha dalolatnoma asosida yoʻq qilinadi.

70. Dorixonalarda psixotrop moddalarning retseptlarini qabul qilishda bemorning yoshi va psixotrop moddalarning dozasi toʻgʻriligini aniqlashtirish zarur.

71. Psixotrop moddalar hisobi sahifalari raqamlangan va ip oʻtkazib tikilgan, davolash-profilaktika muassasasi muhri va rahbar imzosi bilan tasdiqlangan, mazkur Nizomning 18-ilovasida koʻrsatilgan shaklga koʻra maxsus kitobda olib boriladi.

Masʼul shaxs tomonidan har oyning uchinchi sanasiga qadar oldingi oyda dorixonada boʻlgan psixotrop moddalar inventarizatsiyadan oʻtkaziladi va inventarizatsiya natijalari mazkur Nizomning 4-ilovasidagi shakl boʻyicha rasmiylashtiriladi.

Bunda, oʻtkazilgan inventarizatsiya natijalariga koʻra psixotrop moddalarida nomuvofiqliklar aniqlangan taqdirda dorixona mudiri bu holat aniqlanganidan soʻng uch kunlik muddat ichida ichki ishlar organlari va Sogʻliqni saqlash vazirligiga mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha yozma yoki elektron shaklda xabar berishi lozim.

2-§. Farmatsevtika korxonalarida psixotrop moddalarni saqlash, hisobga olish va berish

72. Psixotrop moddalar va ularni ishlab chiqarishning yarim tayyor mahsulotlari alohida jihozlangan xonalarda seyf yoki metall javonlarda saqlanadi, xona ish vaqti tugaganidan soʻng masʼul shaxs tomonidan qulflanib, plombalanadi.

73. Psixotrop moddalarning hisobi sahifalari raqamlangan va ip oʻtkazib tikilgan, farmatsevtika korxonasi muhri va rahbar imzosi bilan tasdiqlangan, mazkur Nizomning 19-ilovasida koʻrsatilgan shaklga koʻra hisobga olish kitobida olib boriladi.

Farmatsevtika korxonasi boʻlimlarida psixotrop moddalar uchun mahsulotni ishlab chiqarish hisobi ushbu korxona rahbari tomonidan tasdiqlangan shaklda olib boriladi.

74. Psixotrop moddalardan tayyor dori vositalarini ishlab chiqarish uchun ushbu moddalarning omborxonadan psixotrop moddalarni ishlab chiqarish boʻlimiga berilishi farmatsevtika korxonasi boʻlim boshligʻining yuk xati va korxona rahbarining ruxsati bilan amalga oshiriladi.

4-bob. Prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish va hisobga olish

1-§. Dorixonalar, davolash-profilaktika muassasalari, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalarida prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish va hisobga olish

75. Dorixonalar, davolash-profilaktika muassasalari, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalarida ishlatiladigan prekursorlar ularni toʻliq saqlanishini taʼminlaydigan xonalarda saqlanishi shart.

Tez alangalanuvchi prekursorlarni (sirka kislotasi angidridi, atseton, etil efiri, xlorid kislota, fenilsirka kislotasi, sulfat kislota, toluol) saqlanishida ularning fizik-kimyoviy xususiyatlarini hisobga olish zarur.

76. Tarkibida prekursor boʻlgan dori vositalari metall javonlarda saqlanadi.

77. Nazorat-tahlil laboratoriyalarida prekursorlarning saqlanishiga va hisobini olib borilishiga laboratoriya mudiri, dorixonalarda dorixona mudiri masʼul hisoblanadi. Omborxonalarda prekursorlarni saqlashga masʼul shaxs (omborxona mudiri) masʼuldir.

78. Tez alangalanuvchi prekursorlar zich yopiladigan, chidamli (pishiq) shisha yoki metall idishlarda saqlanadi.

79. Prekursorlar solingan butillar, ballonlar va boshqa yirik hajmli idishlar balandligi boʻyicha bir qatorda boʻlgan stellaj tokchalarida saqlanishi kerak, ularning balandligi boʻyicha bir necha qatorda saqlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Isitish asboblari yaqinida ushbu moddalarni joylashtirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Stellajdan yoki shtabeldan isitish elementigacha boʻlgan masofa 1 m dan kam boʻlmasligi kerak.

80. Laboratoriyalarda tez alangalanuvchi suyuqliklar ichki qismi asbest yoki shisha tola bilan qoplangan metall qutilarda yoki metall javonlarda saqlanishi lozim.

Metall javonlarga laboratoriya mudiri imzolagan, saqlanayotgan prekursorlar roʻyxati yopishtirilishi zarur.

Idishlar uchdan ikki qismidan koʻp boʻlmagan hajmda prekursorlar bilan toʻldirilishi kerak.

Quti qopqogʻining tashqi tomonida “TAS” (tez alangalanuvchi suyuqliklar) yozuvi boʻlib, quti qulflanadigan boʻlishi kerak.

81. Tez alangalanuvchi va yonuvchi prekursorlarni mineral kislotalar (sulfat va azot kislotalar), siqilgan va suyultirilgan gazlar, yonuvchan moddalar (oʻsimlik yogʻi, oltingugurt, bogʻlovchi materiallar), shuningdek organik moddalar hamda xavfli portlovchi aralashmalar hosil qiluvchi (kaliy xlorat, kaliy permanganat, kaliy xromat va boshqalar) noorganik tuzlar bilan birgalikda saqlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

82. Prekursorlar bilan muomalada (qadoqlash, tashish, tushirish va boshqalar) boʻlganda ehtiyotkorlikka rioya etilishi, shuningdek doimiy ravishda idishning holati, uning germetik zich yopilganligi va butunligi nazorat qilib borilishi zarur.

Idishning nuqsoni va yaroqsizligi aniqlangan taqdirda zudlik bilan ularni bartaraf etish choralari koʻrilishi yoki undagi moddani boshqa butun idishga joylashtirilishi kerak.

83. Bochkaning qopqogʻini zarba vaqtida uchqun bermaydigan yumshoq metall asbob bilan boʻshatish va burab mahkamlashga yoʻl qoʻyiladi.

Bochkalar saqlash xonalariga yumalatib tashilganda va ularni yuklashda bochkaning urilishi va uchqun paydo boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik uchun ehtiyotkorlikka rioya qilish zarur. Polga toʻkilgan suyuqlik zudlik bilan tozalanishi kerak.

84. Tez alangalanuvchi va yonuvchi prekursorlarni (etil efiri va boshqalar) qadoqlash yongʻindan himoyalanish vositalari bilan jihozlangan va ventilyatsiyasi boʻlgan alohida xonalarda amalga oshirilishi kerak.

Tez alangalanuvchi va yonuvchi prekursorlarni metall idishlarga quyishda va qadoqlashda prekursorlar saqlanadigan idishida (shtanglaslar, tunuka barabanlar, shisha idishlar va boshqalar) yerga ulangan simi boʻlishi kerak.

85. Havoda tez alangalanuvchi va yonuvchi prekursorlarning bugʻlari hosil boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik uchun prekursor saqlanadigan idishlar (shtanglaslar, tunuka barabanlar, shisha idishlar va boshqalar) mahkam yopilishi kerak.

86. Etil efiri qorongʻi va salqin joyda (olovdan va isitish priborlaridan uzoqda) saqlanadi.

87. Etil efiri bilan ishlash vaqtida silkitish, zarba berish, ishqalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.

88. Laboratoriyalarda kaliy permanganat tez portlash xususiyatiga ega boʻlganligi sababli tunuka barabanlarda, dorixonalarda esa qopqoqlari mahkam yopiladigan shtanglaslarda alohida saqlanishi kerak.

89. Sulfat kislotasi organik moddalar bilan birga saqlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

90. Oʻt oʻchirgich moslamasi laboratoriyaning har bir xonasida boʻlishi kerak.

Har bir laboratoriyada prekursorlarni oʻchirishda foydalaniladigan quruq qumli quti boʻlishi kerak.

91. Dorixonalarda kaliy permanganat 3 grammgacha va xlorid kislota 1— 6% eritma holida 250 ml gacha retseptsiz sotilishiga yoʻl qoʻyiladi.

92. Tibbiy maqsadlarda qoʻllaniladigan, tarkibida prekursor boʻlgan dori vositalarini faqat shifokor retsepti asosida realizatsiya qilinadi (beriladi).

Tarkibida prekursor boʻlgan dori vositalarining hisobi sahifalari raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va dorixona rahbari imzosi va muhri bilan tasdiqlangan, mazkur Nizomning 18-ilovasida koʻrsatib oʻtilgan shaklga koʻra hisobga olish kitobida qayd etiladi.

93. Dorixonalar, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalarida va boshqa tashkilotlar omborxonalarida ilmiy ishlar, tahlil va tashxis qoʻyish uchun foydalaniladigan prekursorlar hisobga olinadi.

Bunda, prekursorlarning hisobi sahifalari raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va dorixona rahbari imzosi va muhri bilan tasdiqlangan, mazkur Nizomning 20-ilovasida koʻrsatib oʻtilgan shaklga koʻra hisobga olish kitobida qayd etiladi.

94. Masʼul shaxs tomonidan har oyning uchinchi sanasiga qadar oldingi oyda muassasada boʻlgan prekursorlar inventarizatsiyadan oʻtkaziladi va inventarizatsiya natijalari mazkur Nizomning 4-ilovasidagi shakl boʻyicha rasmiylashtiriladi.

Bunda, oʻtkazilgan inventarizatsiya natijalariga koʻra prekursorlarda nomuvofiqliklar aniqlangan taqdirda muassasa rahbari bu holat aniqlanganidan soʻng uch kunlik muddat ichida ichki ishlar organlari va Sogʻliqni saqlash vazirligiga mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha yozma yoki elektron shaklda xabar berishi lozim.

2-§. Sanoat korxonalarida prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish va hisobga olish

95. Sanoat korxonalarida prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish (berish) va hisobga olish prekursorning xavflilik, yongʻin xavfini tugʻdirish darajasi hamda kimyoviy va fizik-kimyoviy xossalariga asosan olib boriladi.

96. Prekursorlar saqlanadigan idishlar plombalangan boʻlishi shart.

97. Prekursorlar ishlab chiqariladigan va saqlanadigan xonalari korxona maydonchalarida joylashgan boʻlishi kerak.

98. Bir-birlari bilan oʻzaro taʼsirlashadigan prekursorlarni bitta omborxonada saqlaganda ularni alohida ajratilgan holda saqlanishiga yoʻl qoʻyiladi.

99. Ishlab chiqarishda foydalaniladigan prekursorlar maxsus ajratilgan xonalarda yoki omborxonalarda saqlanadi.

Maxsus ajratilgan xonalarda yoki omborxonalarda ish uzluksiz davom etmasa yoki noaniq vaqtga toʻxtab qolsa, korxona rahbarlari ularni qoʻriqlash choralarini koʻrishi kerak, omborxonalar esa masʼul shaxs tomonidan plombalab qoʻyilishi shart.

100. Prekursorlarni ishlab chiqarish, saqlash va foydalanishni toʻgʻri tashkil etilishiga korxona rahbari masʼul hisoblanadi.

101. Prekursorlar saqlanadigan omborxonalarda prekursorlarning har bir turi uchun hisob kartochkasi tuzilishi zarur.

Hisob kartochkasida moddaning miqdori, kelib tushgan sanasi, taʼminotchining nomi, kimga qachon va qancha miqdorda realizatsiya qilingani (berilgani) va qoldiq miqdori aks ettirilishi kerak.

101. Omborxonada barcha prekursorlarning nomi yozilgan roʻyxat boʻlishi kerak. Masʼul shaxs doimiy ravishda idish va qutilarning tashqi holatini (butunligi, zich berkitilganligi, yorliqlari mavjudligini) nazorat qilishi kerak.

102. Omborxonada saqlanayotgan prekursorlarni omborga joylash va saqlash bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar roʻy berganda birinchi yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi eslatmalar ilib qoʻyilishi kerak.

103. Kislota boʻlgan prekursorlar boshqa prekursorlardan alohida joylashgan omborxonalarda saqlanadi. Kislota boʻlgan prekursorlarning yertoʻlalarda saqlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Kislota boʻlgan prekursorlar saqlanadigan omborxonaning ventilyatsiyasi tabiiy boʻlishi kerak.

104. Sanoat korxonalarining saqlash maydonchalari bemalol kiriladigan yoʻlkalar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

105. Sanoat korxonalarining maxsus maydonlarida prekursorlar idishlarda saqlanadi. Bunda, ushbu idishlarning soni 100 donadan koʻp boʻlmasligi, har 100 ta idish orasidagi masofa 1 m dan kam boʻlmasligi kerak.

106. Sanoat korxonalarining boʻlimlarida prekursorlarning hisobi olib boriladi va bu hisobga olish kitoblarida qayd etiladi.

Sanoat korxonasi tomonidan uning faoliyatining oʻziga xos xususiyatlarini oʻz ichiga oluvchi hisobga olish kitobi yuritiladi.

3-§. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni hisobga olish kitoblarini yuritish va saqlash

107. Yuridik shaxs tomonidan giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar muomalasi bilan bogʻliq faoliyatga taalluqli jarayonlarni hisobga olish uchun hisobga olish kitobi yuritiladi.

108. Hisobga olish kitobida yozuvlarni qayd etish uchun tartib raqamlar oʻsib borish tartibida belgilanadi.

Hisobga olish kitobining joriy kalendar yili davomida ishlatilmagan sahifalari keyingi yildan davom ettiriladi, bunda tartib raqami yangidan boshlanadi.

109. Hisobga olish kitobidagi yozuvlar va ushbu yozuvlarga tuzatishlar masʼul shaxs imzosi bilan tasdiqlanadi.

Hisobga olish kitobi shkafda saqlanadi, shkaf kaliti masʼul shaxsda turadi.

5-bob. Yakuniy qoida

110. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Siyoh bilan toʻldiriladi Tuzatishlar kiritishga ruxsat etilmaydi Giyohvandlik dori vositalari uchun retsept blankasi SHAKLI TARKIBIDA GIYOHVANDLIK VOSITALARI BOʻLGAN DORILARNI OLISH HUQUQINI BERUVCHI RETSEPT ZZ № XXXXX (davolash muassasasining shtampi) 20_____ y. “_____” __________________ M Rp _____________________________________________________________ D A ________________________________________________________________ O X ________________________________________________________________ R S ________________________________________________________________ I U ________________________________________________________________ X S ________________________________________________________________ O ________________________________________________________________ N H ________________________________________________________________ A I D S Qabul qilish _____________________________________________________ A O ________________________________________________________________ B Q Fuqaro _________________________________________________________ O H L U A J Kasallik tarixi № ________________________________________________ D J I A Shifokor ________________________________________________________ T (aniq) I M.Oʻ. Eslatma: Avval tasdiqlangan blanka namunasi pushti rangda, suv qogʻozidagi himoya belgilari mavjud boʻlgan.

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

DORIXONA № ____ (dorixona nomi) Sana Moddalarning nomi Miqdori Tarozida tortdi va berdi (F.I.O., imzo) Qabul qildi va tayyorladi (F.I.O., imzo)

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

DORIXONALARDA GIYOHVANDLIK VOSITALARINI HISOBGA OLISH KITOBI Dori vositasi nomi Oʻlchov birligi _____________________ (xalqaro patentlanmagan nomi) __________________________ Masʼul shaxs _________________________________ (F.I.O.) Kirim Chiqim turlari Chiqim Masʼul shaxsning imzosi oy oyning boshiga qoldiq hujjat sanasi va tartib raqami, dori vositasining seriyasi miqdori qoldiq bilan birga bir oylik kirim jami Sana har bir tur uchun bir oylik alohida chiqim chiqim turlari boʻyicha bir oylik jami kitob boʻyicha qoldiq 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1 va boshqalar Yanvar Retsept boʻyicha Davolash-profilaktika muassasalari, davolash muassasalari boʻlimlariga, dorixona boʻlimlariga

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

BALANSDA MAVJUD BOʻLGAN GIYOHVANDLIK VOSITALARI, PSIXOTROP MODDALAR VA PREKURSORLARNI INVENTARIZATSIYA ROʻYXATI ____________________________________________________ (yuridik shaxs nomi) 20___ yil “________”__________________ Biz, quyida imzolovchilar, komissiya tarkibidagi ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O.) giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni inventarizatsiyadan oʻtkazilgani toʻgʻrisida mazkur inventarizatsiya roʻyxatini tuzdik T/r Dori vositasi nomi (xalqaro patentlanmagan nomi) Oʻlchov birligi (amp., tabl.) Seriya raqami Daftardagi qoldiq (dorixona/omborxona; boʻlim) Haqiqiy qoldiq (dorixona/omborxona; boʻlim) * Inventarizatsiya boʻlimlarni hisobga olgan holda oʻtkaziladi. Komissiya raisi _______________________________ (lavozimi, F.I.O.) Komissiya aʼzolari: _______________________________ (lavozimi, F.I.O.)

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Dorixonalar, davolash-profilaktika muassasalari, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalaridan giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar oʻgʻirlangan va yoʻqolgan hollarda taqdim etiladigan xabar SHAKLI

T/r Nima haqida xabar berilmoqda Xabarnomaning mazmuni Kim tomonidan xabar berildi Taqdim etish tartibi Dorixonalar, davolash-profilaktika muassasalari, ilmiy-tadqiqot institutlari, oliy taʼlim tashkilotlari va nazorat-tahlil laboratoriyalardan giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar oʻgʻirlanganligi va yoʻqolganligi haqida xabar Muassasaning nomi va manzili. Giyohvandlik vositalarini saqlash uchun talab etiladigan maxsus vositalarning mavjudligi Bino tavsifi (umumiy loyiha asosida qurilgan, moslashtirilgan bino, gʻishtli, yogʻochli). Giyohvandlik vositalarini saqlash usullari (maxsus jihozlangan xonalarda, seyfda, metall shkaflarda va h.k.). Xonada deraza panjaralarining mavjudligi (ha, yoʻq). Oʻgʻirlik sodir etilgan yoki yoʻqolgani aniqlangan sana. Oʻgʻirlangan giyohvandlik vositalarining nomi va miqdori. Oʻgʻirlik sodir boʻlgani haqida xabar qilingan sana. Dorixona mudiri/masʼul shaxs (muassasa rahbari) Xabarnoma oʻzining yuqori turuvchi tashkilotiga hududiy ichki ishlar boshqarmasi boʻlimlariga berilgan xabarning nusxasini ilova etgan holda taqdim etiladi.

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarga yozilgan retseptlarni yoʻq qilish DALOLATNOMASI Hayʼat tarkibida (3 ta odamdan kam boʻlmasligi kerak) F.I.O., lavozimi Kun, oy, yil Quyidagi miqdorda_____________________________________________________________ (soʻz bilan yozgan holda) __________________ dan ____________________________ gacha davr uchun yozib berilgan giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarga yozilgan retseptlar yoʻq qilindi. Retseptlar yoqish yoʻli bilan yoʻq qilindi. Hayʼat aʼzolarining imzosi:

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” Boʻlim mudiri ____________________________ (F.I.O. va imzo) 20____ yil “___”_______________ _____________________________________________________ (davolash-profilaktika muassasasining nomi) ichki dorixonasidan giyohvandlik vositalarini olish uchun _______-SONLI TALABNOMA 20____ yil “___” _____________ ______________________________________ boʻlim nomi T/r Giyohvandlik vositasi nomi (xalqaro patentlanmagan nomi), chiqarilish shakli Oʻlchov birligi (ampulalarda, tabletkalarda) Soʻralgan miqdori Berilgan miqdori Seriya raqami Bir donasining narxi Umumiy narxi Berdi:___________________________________ Qabul qildi: ______________________________ (dorixona mudiri F.I.O. va imzosi) (katta hamshira F.I.O.)

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

BOʻLIMLARDA GIYOHVANDLIK VOSITALARINI HISOBGA OLISH KITOBI

№ KIRIM CHIQIM T/r Olingan sanasi va hujjat raqami Dori vositasi nomi (xalqaro patentlanmagan nomi), dozasi, oʻlchov birligi, seriyasi Miqdori Umumiy miqdori (kirim bilan qoldiq) Katta hamshira F.I.O., imzo Berilgan sana Miqdori Seriya raqami Kimga berildi, hamshira familiyasi Qoldiq Olgan shaxs imzosi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

NAVBATCHI TIBBIYOT XODIMI TOMONIDAN GIYOHVANDLIK VOSITALARI HISOBGA OLISH KITOBI

№ KIRIM CHIQIM Qoldiq Hamshira imzosi Boʻlim mudirining imzosi T/r Olingan sana Dori vositasining nomi (xalqaro patentlanmagan nomi), dozasi, oʻlchov birligi, seriyasi Miqdori Umumiy miqdori (kirim bilan qoldiq) F.I.O., imzo Berilgan sana Bemorning F.I.O., kasallik tarixi raqami Miqdori Seriyasi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

GIYOHVANDLIK VOSITALARI UCHUN YOZILADIGAN RETSEPT BLANKALARINI HISOBGA OLISH KITOBI

T/r KIRIM CHIQIM Hujjatning kelib tushgan sana Qayerdan olindi va hujjat raqami Miqdori Seriya raqami Blanklarning umumiy miqdori Berilgan sana Seriya raqami Miqdori Kimga berildi, shifokorning F.I.O. Qabul qiluvchining imzosi Qoldiq 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

________-SONLI BIRIKTIRUVCHI TALON 20____ y. “___”___________dan DPM shtampi DORIXONA MUDIRIGA ____________________________________________________________________________________ /muassasa va tuman nomi/ Bemor biriktiriladi ____________________________________________________________________________________ /F.I.O., tugʻilgan yili/ bemorning shaxsiy-ambulatoriya varaqasi tartib raqami _________ Tashxis __________________________________________________________________________________ giyohvandlik vositasini olish uchun ____________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ /giyohvandlik vositalaridan biri koʻrsatilsin (xalqaro patentlanmagan nomi) kunlik qabul qilish normasi __________________________________________________________________ /doza va miqdori/ muhr oʻrni Bosh shifokor _______________________________ SHMK raisi _________________________________ Davolovchi shifokor __________________________

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

Dorixona omborxonalarida giyohvandlik vositalarini hisobga olish KITOBI

_________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) Dori vositasi nomi (xalqaro patentlanmagan nomi) _________________________________ Oʻlchov birligi _____________________________________________________________ Oy Oy boshidagi qoldiq KIRIM Qoldiq bilan birga bir oylik kirim jami CHIQIM Bir oylik jami chiqimlar Qoldiq Masʼul shaxsning imzosi Kimdan olindi Hujjat raqami va sanasi Miqdori Kimga berildi Hujjat raqami va sanasi Miqdori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA

Tahlil uchun kelib tushgan giyohvandlik vositalarini hisobga olish KITOBI

Nomi (xalqaro patentlanmagan nomi) __________________ Oʻlchov birligi _____________________________________ KIRIM BERILDI CHIQIM Kelib tushgan sana Kimdan olindi, hujjat raqami Seriya yoki sinov raqami Miqdori Tahlil oʻtkazuvchiga tahlil uchun berilgan miqdori va berilgan sana, tahlil oʻtkazuvchining imzosi Tahlil uchun sarf boʻlgan vosita miqdori Tahlil oʻtkazilgan sana va uning imzosi Tahlil natijalari Tahlildan ortgan qoldiq Tahlildan ortgan qoldiqni omborxonaga topshirilgani yoki uning yoʻq qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Laboratoriya mudirining imzosi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA

ILMIY-TADQIQOT INSTITUTLARI, OLIY TAʼLIM TASHKILOTLARI VA NAZORAT-TAHLIL LABORATORIYALARIDA GIYOHVANDLIK VOSITALARI HISOBGA OLISH KITOBI

Nomi ( xalqaro patentlanmagan nomi) ___________________ Oʻlchov birligi _____________________________________ KIRIM CHIQIM Imzo Qoldiq Olingan sana Qayerdan olindi va hujjatning raqami Miqdori Masʼul shaxs F.I.O. va imzosi Berilgan sana Kimga berildi, nimaga sarflandi Miqdori Berdi Qabul qildi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA

PSIXOTROP MODDALAR OLISH UCHUN RETSEPT BLANKASI SHAKLI

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 16-ILOVA

Ambulator bemorlarga psixotrop moddalar uchun yoziladigan retseptlarni hisobga olish KITOBI

T/r Bemorning F.I.O. Ambulator kartasi nomeri Retsept yozilgan sana Dori vositasining nomi, (xalqaro patentlanmagan nomi) dozasi, shakli Retseptdagi dori vositasining miqdori Shifokorning F.I.O. Shifokor imzosi

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 17-ILOVA

20_ y____________________ uchun ambulator bemorlarga psixotrop moddalar uchun yozib berilgan retseptlarni va retseptdagi psixotrop moddalar miqdori boʻyicha hisobot __________________________________________________________________________ (yuridik shaxsning nomi, STIR kodi) Psixotrop modda nomi (xalqaro patentlanmagan nomi), dozasi, shakli Alohida har bir turi boʻyicha yillik ehtiyoji Yozib berilgan retseptlar soni, dona Retseptdagi psixotrop moddalar miqdori, tab, amp.

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 18-ILOVA

DORIXONALARDA PSIXOTROP MODDALARNI HISOBGA OLISH KITOBI

Dori vositasi nomi (xalqaro patentlanmagan nomi) ____________________________ Oʻlchov birligi ____________________________ Masʼul shaxs ___________________________________________________ (F.I.O.) Kirim Chiqim Har bir tur uchun bir oylik alohida chiqim Chiqim turlari boʻyicha bir oylik jami Oy oxiriga qoldiq Masʼul shaxsning imzosi Oy Oy boshiga qoldiq Hujjat raqami va sana Miqdori Qoldiq bilan birga bir oylik kirim jami Chiqim turlari Sana 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 va h.k. Yanvar Ambulatoriya retsepturasi boʻyicha Davolash-profilaktika muassasalari, davolash muassasalari boʻlimlariga, dorixona boʻlimlariga

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 19-ILOVA

Farmatsevtika korxonalari omborxonalarida psixotrop moddalarni hisobga olish KITOBI

_________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) Dori vositasi nomi (xalqaro patentlanmagan nomi) _________________________________ Oʻlchov birligi _____________________________________________________________ Oy Oy boshiga qoldiq KIRIM Qoldiq bilan birga bir oydagi kirim jami CHIQIM Bir oylik jami chiqimlar Qoldiq Masʼul shaxsning imzosi Kimdan olindi Hujjat raqami va sanasi Miqdori Kimga berildi Hujjat raqami va sana Miqdori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, realizatsiya qilish, berish, taqsimlash va hisobga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 20-ILOVA

Ilmiy, tahliliy va tashxis qoʻyish maqsadlari uchun qoʻllaniladigan prekursorlarni hisobga olish KITOBI

____________________________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) Vosita nomi _______________________________________ Oʻlchov birligi _____________________________________ Oy Oy boshidagi qoldiq KIRIM qoldiq bilan birga bir oydagi kirim jami CHIQIM Oy davomidagi jami chiqim Qoldiq Masʼul shaxsning imzosi Kimdan olindi Hujjat raqami va sana Miqdori Kimga berildi Hujjat raqami va sana Miqdori 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2024-yil 25-dekabrdagi 36-son buyrugʻiga 2-ILOVA

Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ huquqiy hujjatlar roʻyxati

1. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2001-yil 28-noyabrdagi 527-son “Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, berish, sotish, taqsimlash, hisobga olish shartlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1090, 2001-yil 29-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralari meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2001-y. 23-24-son).

2. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2014-yil 24-martdagi 4-son “Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, berish, sotish, taqsimlash va hisobga olish shartlari toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1090-1, 2014-yil 23-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 17-son, 197-modda).

3. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2017-yil 3-avgustdagi 103-son “Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash, berish, sotish, taqsimlash va hisobga olish shartlari toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1090-2, 2017-yil 9-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 32-son, 825-modda).

Vazir A. XUDAYAROV

Narkotiklarni nazorat qilish milliy markazi direktori R. MAMATOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2024-yil 25-dekabr,

2024-yil 5-dekabr

2024-yil 4-dekabr

2024-yil 26-noyabr

36-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.01.2025-y., 10/25/3604/0089-son; 20.05.2026-y., 10/26/3837/0512-son)

lex.uz