UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 3-fevral · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 3 февраль · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 февраля 2025 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 February 2025 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

РЎЙХАТИ

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Электр энергиясини харид қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги «Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-166-сон Фармонига мувофиқ:

1. Хусусий электр станцияларини ҳамда электр энергиясини сақлаш тизимларини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ҳамда эксплуатация қилиш лойиҳалари (кейинги ўринларда — Лойиҳалар) доирасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида имзоланган битимларни (кейинги ўринларда — Битимлар) «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш ва қайта расмийлаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Битимлар ва улар доирасида имзоланган бошқа шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар «Ўзэнергосотиш» АЖга қайта расмийлаштирилган Лойиҳалар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

2025 — 2028 йилларда 39 та Лойиҳалар доирасида имзоланган Битимларни «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш ва қайта расмийлаштириш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Бунда:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Битимлар ва улар доирасида имзоланган бошқа шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари «Ўзэнергосотиш» АЖга қайта расмийлаштирилишини;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик, идоралар ва давлат иштирокидаги тижорат банклари билан биргаликда Битимлар доирасида имзоланган бошқа шартномаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.

3. «Ўзэнергосотиш» АЖга:

Лойиҳалар доирасида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳалар доирасида ташкил этилган лойиҳа компаниялари (кейинги ўринларда — лойиҳа компаниялари) фойдасига республика банкларида чет эл валютасида аккредитивлар очишга;

электр энергиясининг экспортидан келиб тушган валюта маблағларидан, импорт қилинган электр энергияси учун амалга оширилган тўловларнинг ортиб қолган қисмидан хусусий электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида фойдаланишга рухсат берилсин.

4. «Ўзэнергосотиш» АЖ Битимларда назарда тутилган шартларга мувофиқ бир ой муддатда:

Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда лойиҳа компанияларига техник сув етказиб бериш тўғрисида;

«UzGasTrade» АЖ билан биргаликда лойиҳа компанияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида;

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда ишлаб чиқарилган электр энергиясини узатиш тўғрисида;

«Миллий диспетчерлик маркази» ДУК билан биргаликда диспетчерлик бошқаруви хизматини кўрсатиш тўғрисида шартномалар имзоланишини таъминласин.

Бунда Сув хўжалиги вазирлиги ва «UzGasTrade» АЖ шартномалар шартларига мувофиқ табиий газ ва техник сув етказиб бермаслиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан транспортировка хизмати бажарилмаслиги натижасида лойиҳа компанияларига етказилган зарарлар, шу жумладан, барча турдаги жарима ва бой берилган фойда суммасини тўлаб бериш мажбурияти юзасидан, табиий газ ва техник сув етказиб берувчилар ҳамда транспортировка хизматини бажарувчилар «Ўзэнергосотиш» АЖ олдида қонунчиликка мувофиқ регресс тартибида жавобгар бўлиши белгилаб қўйилсин.

5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг Лойиҳалар бўйича тўлов мажбуриятларининг кафолати сифатида чет эл банклари ва маҳаллий банклар томонидан берилган чет эл валютасидаги аккредитивларни ҳамда мазкур банк кафолатлари таъминоти сифатида қўйилган пул маблағларини «Ўзэнергосотиш» АЖга қайта расмийлаштирсин.

6. Лойиҳаларни ягона электр энергетикаси тизимига улаш учун талаб этиладиган инфратузилмани қуриш харажатлари Битимлар шартлари асосида «Ўзэнергосотиш» АЖ томонидан лойиҳа компанияларига тўлаб берилганда, ушбу харажатлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Ўзэнергосотиш» АЖга қоплаб берилиши таъминлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сон қарорига 1-ИЛОВА

Хусусий электр станцияларини ҳамда электр энергиясини сақлаш тизимларини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ҳамда эксплуатация қилиш лойиҳалари доирасида имзоланган битимлар ва уларга оид бошқа шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар «Ўзэнергосотиш» АЖга қайта расмийлаштирилган лойиҳалар

Т/р Лойиҳа номи Хорижий ҳамкор Қайта расмийлаштирилган сана 1. Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш Aksa Enerji (Туркия) 2024 йил 10 сентябрь 2. Тошкент вилоятида қуввати 230 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш Aksa Enerji (Туркия) 2024 йил 10 сентябрь 3. Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ поршенли электр станциясини қуриш Aksa Enerji (Туркия) 2024 йил 10 сентябрь 4. Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш Hyper Partners (Германия) 2024 йил 13 сентябрь 5. Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станциясини қуриш Cengiz Enerji (Туркия) 2024 йил 18 сентябрь 6. Жиззах вилоятида қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш Cengiz Enerji (Туркия) 2024 йил 18 сентябрь 7. Сирдарё вилоятида қуввати 220 МВт бўлган газ поршенли электр станциясини қуриш Cengiz Enerji (Туркия) 2024 йил 18 сентябрь 8. Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ поршенли электр станциясини қуриш Odaş Enerji (Туркия) 2024 йил 20 сентябрь 9. Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2024 йил 14 декабрь 10. Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2024 йил 14 декабрь 11. Андижон вилоятининг Асака туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2024 йил 14 декабрь 12. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт бўлган (300 МВт соат) электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2024 йил 14 декабрь 13. Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш China Datang (Хитой) 2024 йил 26 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сон қарорига 2-ИЛОВА

Хусусий электр станцияларини ҳамда электр энергиясини сақлаш тизимларини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ҳамда эксплуатация қилиш лойиҳалари доирасида имзоланган битимларни «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш ва қайта расмийлаштириш

Т/р Лойиҳа номи Хорижий ҳамкор Қайта расмийлаштириш санаси 1. Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясини қуриш ACWA Power (Саудия Арабистони) 2025 йил июль 2. Қашқадарё вилоятида қуввати 400 МВт бўлган газ поршенли электр станциясини қуриш Aksa Enerji (Туркия) 2025 йил март 3. Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Masdar (БАА) 2025 йил апрель 4. Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш Total Eren (Франция) 2025 йил июль 5. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Masdar (БАА) 2025 йил апрель 6. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Masdar (БАА) 2025 йил апрель 7. Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Masdar (БАА) 2025 йил апрель 8. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш ACWA Power (Саудия Арабистони) 2026 йил апрель 9. Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш Masdar (БАА) 2025 йил апрель 10. Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300-500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш ACWA Power (Саудия Арабистони) 2025 йил апрель 11. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш ACWA Power (Саудия Арабистони) 2025 йил апрель 12. Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ACWA Power (Саудия Арабистони) 2025 йил август 13. Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини, қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда унинг фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи подстанцияни қуриш (Sazagan Solar 1) ACWA Power (Саудия Арабистони) 2026 йил март 14. Сурхондарё вилоятида қуввати 1500-1600 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш Stone City Energy (Нидерландия) 2027 йил ноябрь 15. Хоразм вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Voltalia (Франция) 2025 йил ноябрь 16. Навоий вилоятининг Нурота туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2026 йил январь 17. Саудия Арабистонининг «ACWA Power Company» компанияси билан бирга «Maxam-Chirchiq» АЖ негизида «яшил водород» ишлаб чиқаришни ташкил этиш ACWA Power (Саудия Арабистони) 2025 йил май 18. Тошкент вилоятининг Паркент туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2026 йил январь 19. Тошкент вилоятининг Пискент туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2026 йил январь 20. Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2026 йил январь 21. Наманган вилоятининг Уйчи туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2026 йил январь 22. Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2026 йил январь 23. Андижон вилоятининг Асака туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2026 йил январь 24. Қашқадарё вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда қуввати 75 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш Masdar (БАА) 2026 йил март 25. Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш EDF, N EBRAS ва Sojitz (Франция, Қатар ва Япония) 2026 йил июль 26. Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини, қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда унинг фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи подстанцияни қуриш (Sazagan Solar 2) ACWA Power (Саудия Арабистони) 2027 йил июль 27. Бухоро вилоятида қуввати 250 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда қуввати 63 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш Masdar (БАА) 2025 йил август 28. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 600 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш Lioning Lide (Хитой) 2026 йил ноябрь 29. Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак ва Беруний туманларида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ACWA Power (Саудия Арабистони) 2026 йил январь 30. Навоий вилоятининг Нурота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2026 йил январь 31. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуввати 250 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш (Alpha) «Universal Energy» (Хитой) 2027 йил март 32. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуввати 250 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш (Бета) «Universal Energy» (Хитой) 2027 йил март 33. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 300 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш ACWA Power (Саудия Арабистони) 2027 йил апрель 34. Навоий вилоятининг Нурота туманида қуввати 300 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш China Energy Overseas Investment (Хитой) 2027 йил май 35. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad Wind 4) ACWA Power (Саудия Арабистони) 2027 йил декабрь 36. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини, қуввати 100 MBт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad wind 1) ACWA Power (Саудия Арабистони) 2028 йил январь 37. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини, қуввати 100 MBт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad wind 2) ACWA Power (Саудия Арабистони) 2028 йил январь 38. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини, қуввати 100 MBт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad wind 3) ACWA Power (Саудия Арабистони) 2028 йил январь 39. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш AMEA Power (БАА) 2028 йил апрель

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сон қарорининг 2-банди « б» кичик бандида :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш»;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 августдаги «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4807-сон қарорида :

а) 1-банднинг «б» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) 2021 йил 20 январда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 10 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин»;

в) 4 , 5 ва 6-бандлардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4971-сон қарорида :

а) 1-банднинг «б» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) 2020 йил 9 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 10 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «ЎМЭТ» сўзи «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин»;

в) 5 ва 6-бандлардаги «ЎМЭТ» сўзи «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» ҳамда «Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5018-сон қарорида :

а) 1-банднинг «ж» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ж) 2021 йил 20 январда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим янги таҳрирда ва Бухоро вилоятидаги инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 10 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимларда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқуллансин»;

в) 4 ва 5-бандлардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги «Хоразм вилоятида қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5195-сон қарорида :

а) 1-банднинг «г» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) 2021 йил 4 мартда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 20 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин»;

в) 4 ва 5-бандлардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги «Сирдарё вилоятида қуввати 220 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3-сон қарорида :

а) 1-банднинг «в» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) 2021 йил 28 июнда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 18 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин»;

в) 5 ва 6-бандлардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги «Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-91-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «400» рақами «200» рақами билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги «Гидроэнергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги «Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-189-сон қарорида :

номланишидаги «400» рақами «200» рақами билан алмаштирилсин;

1-банднинг «а» кичик банди ва «б» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «400» рақами «200» рақами билан алмаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги «Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сон қарорида :

а) 1-банднинг «б» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) 2023 йил 29 апрелда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим ҳамда 2024 йил 14 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

учинчи ва олтинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин»;

в) 4-банддаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Қуйидагиларга:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва шартномалар тузишга;

«Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин».

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги «Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-191-сон қарорида :

а) 1-банднинг «б» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) 2023 йил 29 апрелда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим ҳамда 2024 йил 14 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

учинчи ва олтинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин»;

в) 4-банддаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Қуйидагиларга:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва шартномалар тузишга;

«Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин».

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги «Жиззах вилоятида қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-361-сон қарорида :

а) 1-банднинг «в» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) 2023 йил 14 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 18 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин»;

в) 4 ва 6-бандлардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Қуйидагиларга:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва шартномалар тузишга;

«Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестиция лойиҳаси мақсадлари учун табиий газ етказиб берувчи сифатида иштирок этишга;

«Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин».

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 февралдаги «Андижон вилоятининг Асака туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-93-сон қарорида :

а) 1-банднинг «б» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) 2023 йил 27 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сақлаш хизмати бўйича битим ҳамда 2024 йил 14 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

бешинчи хатбоши «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан» сўзларидан кейин «Ўзэнергосотиш» АЖ орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2023 йил 27 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида имзоланган Электр энергиясини сақлаш хизмати бўйича битим ҳамда 2024 йил 14 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим маъқуллансин»;

в) 3 ва 5-бандлардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Қуйидагиларга:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестор билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;

«Ўзэнергосотиш» АЖга Электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлик учун уч ой мобайнида тўлов мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Инвестор фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин».

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 февралдаги «Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-99-сон қарорида :

а) 1-банднинг «б» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) 2023 йил 27 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сақлаш хизмати бўйича битим ҳамда 2024 йил 14 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

бешинчи хатбоши «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан» сўзларидан кейин «Ўзэнергосотиш» АЖ орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2023 йил 27 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида имзоланган Электр энергиясини сақлаш хизмати бўйича битим ҳамда 2024 йил 14 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим маъқуллансин»;

в) 3 ва 5-бандлардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Қуйидагиларга:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестор билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;

«Ўзэнергосотиш» АЖга Электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлик учун уч ой мобайнида тўлов мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Инвестор фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин».

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги «Қашқадарё вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 75 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-125-сон қарорининг 3-бандидаги «тизимидаги фойдаланилган» сўзлари «тизимининг фойдаланишга тайёр ҳолати учун» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 500 МВт бўлган фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-189-сон қарорида :

а) 1-банднинг «в» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) 2023 йил 29 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 13 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2023 йил 29 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 13 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим маъқуллансин»;

в) 3 ва 5-бандлардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Қуйидагиларга:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестор билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;

«Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин».

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сон қарорида :

а) 1-банднинг «б» кичик бандида :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) 2024 йил 25 январда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 26 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ»;

иккинчи ва олтинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан» сўзларидан кейин «Ўзэнергосотиш» АЖ орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2024 йил 25 январда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 26 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим маъқуллансин»;

в) 3 ва 5-бандлардаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» сўзлари «Ўзэнергосотиш» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Қуйидагиларга:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестор билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;

«Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестор томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин».

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак ва Беруний туманларида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-299-сон қарорининг 3-бандидаги «тизимидаги фойдаланилган электр энергиясининг» сўзлари «тизимининг фойдаланишга тайёр ҳолати учун» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 3 февраль,

ПҚ-39-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон; 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

ROʻYXATI

REJA-JADVALI

Elektr energiyasini xarid qilishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-sentabrdagi “Energetika sohasini isloh qilishning navbatdagi bosqichini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-166-son Farmoniga muvofiq:

1. Xususiy elektr stansiyalarini hamda elektr energiyasini saqlash tizimlarini loyihalashtirish, moliyalashtirish, qurish hamda ekspluatatsiya qilish loyihalari (keyingi oʻrinlarda — Loyihalar) doirasida “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ bilan elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisida imzolangan bitimlarni (keyingi oʻrinlarda — Bitimlar) “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish va qayta rasmiylashtirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Bitimlar va ular doirasida imzolangan boshqa shartnomalar boʻyicha huquq va majburiyatlar “Oʻzenergosotish” AJga qayta rasmiylashtirilgan Loyihalar roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

2025 — 2028-yillarda 39 ta Loyihalar doirasida imzolangan Bitimlarni “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish va qayta rasmiylashtirish reja-jadvali 2-ilovaga muvofiq maʼqullansin.

Bunda:

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ Bitimlar va ular doirasida imzolangan boshqa shartnomalar boʻyicha huquq va majburiyatlari “Oʻzenergosotish” AJga qayta rasmiylashtirilishini;

Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik, idoralar va davlat ishtirokidagi tijorat banklari bilan birgalikda Bitimlar doirasida imzolangan boshqa shartnomalarga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishini taʼminlasin.

3. “Oʻzenergosotish” AJga:

Loyihalar doirasida ishlab chiqariladigan elektr energiyasini uch oy mobaynida sotib olish majburiyati bajarilishining taʼminoti sifatida Loyihalar doirasida tashkil etilgan loyiha kompaniyalari (keyingi oʻrinlarda — loyiha kompaniyalari) foydasiga respublika banklarida chet el valyutasida akkreditivlar ochishga;

elektr energiyasining eksportidan kelib tushgan valyuta mablagʻlaridan, import qilingan elektr energiyasi uchun amalga oshirilgan toʻlovlarning ortib qolgan qismidan xususiy elektr stansiyalari tomonidan ishlab chiqariladigan elektr energiyasini uch oy mobaynida sotib olish majburiyati bajarilishining taʼminoti sifatida foydalanishga ruxsat berilsin.

4. “Oʻzenergosotish” AJ Bitimlarda nazarda tutilgan shartlarga muvofiq bir oy muddatda:

Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda loyiha kompaniyalariga texnik suv yetkazib berish toʻgʻrisida;

“UzGasTrade” AJ bilan birgalikda loyiha kompaniyalariga tabiiy gaz yetkazib berish toʻgʻrisida;

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ bilan birgalikda ishlab chiqarilgan elektr energiyasini uzatish toʻgʻrisida;

“Milliy dispetcherlik markazi” DUK bilan birgalikda dispetcherlik boshqaruvi xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisida shartnomalar imzolanishini taʼminlasin.

Bunda Suv xoʻjaligi vazirligi va “UzGasTrade” AJ shartnomalar shartlariga muvofiq tabiiy gaz va texnik suv yetkazib bermasligi hamda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan transportirovka xizmati bajarilmasligi natijasida loyiha kompaniyalariga yetkazilgan zararlar, shu jumladan, barcha turdagi jarima va boy berilgan foyda summasini toʻlab berish majburiyati yuzasidan, tabiiy gaz va texnik suv yetkazib beruvchilar hamda transportirovka xizmatini bajaruvchilar “Oʻzenergosotish” AJ oldida qonunchilikka muvofiq regress tartibida javobgar boʻlishi belgilab qoʻyilsin.

5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning Loyihalar boʻyicha toʻlov majburiyatlarining kafolati sifatida chet el banklari va mahalliy banklar tomonidan berilgan chet el valyutasidagi akkreditivlarni hamda mazkur bank kafolatlari taʼminoti sifatida qoʻyilgan pul mablagʻlarini “Oʻzenergosotish” AJga qayta rasmiylashtirsin.

6. Loyihalarni yagona elektr energetikasi tizimiga ulash uchun talab etiladigan infratuzilmani qurish xarajatlari Bitimlar shartlari asosida “Oʻzenergosotish” AJ tomonidan loyiha kompaniyalariga toʻlab berilganda, ushbu xarajatlar “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan “Oʻzenergosotish” AJga qoplab berilishi taʼminlansin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

8. Mazkur qarorning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsiy javobgar etib energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov belgilansin.

Qaror ijrosi uchun masʼul vazirlik va idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-fevraldagi PQ-39-son qaroriga 1-ILOVA

Xususiy elektr stansiyalarini hamda elektr energiyasini saqlash tizimlarini loyihalashtirish, moliyalashtirish, qurish hamda ekspluatatsiya qilish loyihalari doirasida imzolangan bitimlar va ularga oid boshqa shartnomalar boʻyicha huquq va majburiyatlar “Oʻzenergosotish” AJga qayta rasmiylashtirilgan loyihalar

T/r Loyiha nomi Xorijiy hamkor Qayta rasmiylashtirilgan sana 1. Toshkent viloyatida quvvati 240 MVt boʻlgan issiqlik elektr stansiyasini qurish Aksa Enerji (Turkiya) 2024-yil 10-sentabr 2. Toshkent viloyatida quvvati 230 MVt boʻlgan issiqlik elektr stansiyasini qurish Aksa Enerji (Turkiya) 2024-yil 10-sentabr 3. Buxoro viloyatida quvvati 270 MVt boʻlgan gaz porshenli elektr stansiyasini qurish Aksa Enerji (Turkiya) 2024-yil 10-sentabr 4. Namangan viloyatining Pop tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini hamda havo elektr uzatish tarmoqlarini qurish Hyper Partners (Germaniya) 2024-yil 13-sentabr 5. Toshkent viloyatida quvvati 240 MVt boʻlgan navbatdagi issiqlik elektr stansiyasini qurish Cengiz Enerji (Turkiya) 2024-yil 18-sentabr 6. Jizzax viloyatida quvvati 550 MVt boʻlgan bugʻ-gaz elektr stansiyasini qurish Cengiz Enerji (Turkiya) 2024-yil 18-sentabr 7. Sirdaryo viloyatida quvvati 220 MVt boʻlgan gaz porshenli elektr stansiyasini qurish Cengiz Enerji (Turkiya) 2024-yil 18-sentabr 8. Xorazm viloyatida quvvati 174 MVt boʻlgan gaz porshenli elektr stansiyasini qurish Odaş Enerji (Turkiya) 2024-yil 20-sentabr 9. Buxoro viloyatining Qorovulbozor tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2024-yil 14-dekabr 10. Qashqadaryo viloyatining Nishon tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2024-yil 14-dekabr 11. Andijon viloyatining Asaka tumanida quvvati 150 MVt (300 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2024-yil 14-dekabr 12. Fargʻona viloyatining Oʻzbekiston tumanida quvvati 150 MVt boʻlgan (300 MVt soat) elektr energiyasini saqlash tizimini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2024-yil 14-dekabr 13. Toshkent viloyatining Boʻka tumanida quvvati 263 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini hamda havo elektr uzatish tarmogʻini qurish China Datang (Xitoy) 2024-yil 26-dekabr

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-fevraldagi PQ-39-son qaroriga 2-ILOVA

Xususiy elektr stansiyalarini hamda elektr energiyasini saqlash tizimlarini loyihalashtirish, moliyalashtirish, qurish hamda ekspluatatsiya qilish loyihalari doirasida imzolangan bitimlarni “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish va qayta rasmiylashtirish

T/r Loyiha nomi Xorijiy hamkor Qayta rasmiylashtirish sanasi 1. Sirdaryo viloyatida quvvati 1 500 MVt boʻlgan yangi issiqlik elektr stansiyasini qurish ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2025-yil iyul 2. Qashqadaryo viloyatida quvvati 400 MVt boʻlgan gaz porshenli elektr stansiyasini qurish Aksa Enerji (Turkiya) 2025-yil mart 3. Navoiy viloyatida quvvati 100 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish Masdar (BAA) 2025-yil aprel 4. Samarqand viloyatida quvvati 100 MVt boʻlgan fotoelektr stansiyasini qurish Total Eren (Fransiya) 2025-yil iyul 5. Samarqand viloyati Kattaqoʻrgʻon tumanida quvvati 220 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish Masdar (BAA) 2025-yil aprel 6. Jizzax viloyati Gʻallaorol tumanida quvvati 220 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish Masdar (BAA) 2025-yil aprel 7. Surxondaryo viloyati Sherobod tumanida quvvati 456,6 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish Masdar (BAA) 2025-yil aprel 8. Toshkent viloyatining Yuqori Chirchiq tumanida quvvati 400 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini hamda quvvati 334 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2026-yil aprel 9. Navoiy viloyatida quvvati 500 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini qurish Masdar (BAA) 2025-yil aprel 10. Buxoro viloyatining Peshku tumanida quvvati 300-500 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini qurish ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2025-yil aprel 11. Buxoro viloyatining Gʻijduvon tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini qurish ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2025-yil aprel 12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qoraoʻzak tumanida quvvati 100 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida qurish ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2025-yil avgust 13. Samarqand viloyatining Nurobod tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini, quvvati 334 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini hamda uning faoliyatini taʼminlashga xizmat qiluvchi podstansiyani qurish (Sazagan Solar 1) ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2026-yil mart 14. Surxondaryo viloyatida quvvati 1500-1600 MVt boʻlgan bugʻ-gaz elektr stansiyasini qurish Stone City Energy (Niderlandiya) 2027-yil noyabr 15. Xorazm viloyatida quvvati 100 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish Voltalia (Fransiya) 2025-yil noyabr 16. Navoiy viloyatining Nurota tumanida quvvati 300 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2026-yil yanvar 17. Saudiya Arabistonining “ACWA Power Company” kompaniyasi bilan birga “Maxam-Chirchiq” AJ negizida “yashil vodorod” ishlab chiqarishni tashkil etish ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2025-yil may 18. Toshkent viloyatining Parkent tumanida quvvati 100 MVt (200 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2026-yil yanvar 19. Toshkent viloyatining Piskent tumanida quvvati 100 MVt (200 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2026-yil yanvar 20. Toshkent viloyatining Ohangaron tumanida quvvati 100 MVt (200 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2026-yil yanvar 21. Namangan viloyatining Uychi tumanida quvvati 100 MVt (200 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2026-yil yanvar 22. Namangan viloyatining Pop tumanida quvvati 100 MVt (200 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2026-yil yanvar 23. Andijon viloyatining Asaka tumanida quvvati 100 MVt (200 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2026-yil yanvar 24. Qashqadaryo viloyatida quvvati 300 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini hamda quvvati 75 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish Masdar (BAA) 2026-yil mart 25. Sirdaryo viloyati Boyovut tumanida quvvati 1573 MVt boʻlgan bugʻ-gaz elektr stansiyasini qurish EDF, N EBRAS va Sojitz (Fransiya, Qatar va Yaponiya) 2026-yil iyul 26. Samarqand viloyatining Nurobod tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini, quvvati 334 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini hamda uning faoliyatini taʼminlashga xizmat qiluvchi podstansiyani qurish (Sazagan Solar 2) ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2027-yil iyul 27. Buxoro viloyatida quvvati 250 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini hamda quvvati 63 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish Masdar (BAA) 2025-yil avgust 28. Buxoro viloyatining Gʻijduvon tumanida quvvati 600 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini hamda havo elektr uzatish tarmogʻini qurish Lioning Lide (Xitoy) 2026-yil noyabr 29. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qoraoʻzak va Beruniy tumanlarida quvvati 200 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini hamda quvvati 100 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida qurish ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2026-yil yanvar 30. Navoiy viloyatining Nurota tumanida quvvati 150 MVt (300 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2026-yil yanvar 31. Samarqand va Jizzax viloyatlarida quvvati 250 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini hamda havo elektr uzatish tarmoqlarini qurish (Alpha) “Universal Energy” (Xitoy) 2027-yil mart 32. Samarqand va Jizzax viloyatlarida quvvati 250 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini hamda havo elektr uzatish tarmoqlarini qurish (Beta) “Universal Energy” (Xitoy) 2027-yil mart 33. Buxoro viloyatining Gʻijduvon tumanida quvvati 300 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini hamda havo elektr uzatish tarmogʻini qurish ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2027-yil aprel 34. Navoiy viloyatining Nurota tumanida quvvati 300 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini qurish China Energy Overseas Investment (Xitoy) 2027-yil may 35. Qoraqalpogʻiston Respublikasining Qoʻngʻirot tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini hamda havo elektr uzatish tarmogʻini qurish (Kungrad Wind 4) ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2027-yil dekabr 36. Qoraqalpogʻiston Respublikasining Qoʻngʻirot tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini, quvvati 100 MBt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini hamda havo elektr uzatish tarmogʻini qurish (Kungrad wind 1) ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2028-yil yanvar 37. Qoraqalpogʻiston Respublikasining Qoʻngʻirot tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini, quvvati 100 MBt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini hamda havo elektr uzatish tarmogʻini qurish (Kungrad wind 2) ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2028-yil yanvar 38. Qoraqalpogʻiston Respublikasining Qoʻngʻirot tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini, quvvati 100 MBt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini hamda havo elektr uzatish tarmogʻini qurish (Kungrad wind 3) ACWA Power (Saudiya Arabistoni) 2028-yil yanvar 39. Qoraqalpogʻiston Respublikasining Qoʻngʻirot tumanida quvvati 1000 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini qurish AMEA Power (BAA) 2028-yil aprel

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-fevraldagi PQ-39-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 27-martdagi “Oʻzbekiston Respublikasida elektr energetika tarmogʻini yanada rivojlantirish va isloh qilish strategiyasi toʻgʻrisida”gi PQ-4249-son qarorining 2-bandi “ b” kichik bandida :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qoʻshni davlatlarning elektr energetika tizimi bilan hamkorlik qilish”;

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 13-avgustdagi “Toshkent viloyatida quvvati 240 MVt boʻlgan issiqlik elektr stansiyasi qurilishini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-4807-son qarorida :

a) 1-bandning “b” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) 2021-yil 20-yanvarda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 10-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim maʼqullansin”;

v) 4 , 5 va 6-bandlardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 2-fevraldagi “Toshkent viloyatida quvvati 240 MVt boʻlgan navbatdagi issiqlik elektr stansiyasi qurilishini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-4971-son qarorida :

a) 1-bandning “b” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) 2020-yil 9-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 10-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “OʻMET” soʻzi “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim maʼqullansin”;

v) 5 va 6-bandlardagi “OʻMET” soʻzi “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 4-martdagi “Toshkent viloyatida quvvati 240 MVt boʻlgan bugʻ-gaz elektr stansiyasi va quvvati 230 MVt boʻlgan gaz-porshenli elektr stansiyasini qurish” hamda “Buxoro viloyatida quvvati 270 MVt boʻlgan gaz-porshenli elektr stansiyasini qurish” investitsiya loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5018-son qarorida :

a) 1-bandning “j” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“j) 2021-yil 20-yanvarda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida Toshkent viloyatidagi investitsiya loyihasi doirasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim yangi tahrirda va Buxoro viloyatidagi investitsiya loyihasi doirasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 10-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimlarda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitimlar) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitimlar maʼqullansin”;

v) 4 va 5-bandlardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 24-iyuldagi “Xorazm viloyatida quvvati 174 MVt boʻlgan gaz-porshenli elektr stansiyasi qurilishini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-5195-son qarorida :

a) 1-bandning “g” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) 2021-yil 4-martda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 20-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim maʼqullansin”;

v) 4 va 5-bandlardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-noyabrdagi “Sirdaryo viloyatida quvvati 220 MVt boʻlgan gaz-porshenli elektr stansiyasini qurish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-3-son qarorida :

a) 1-bandning “v” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) 2021-yil 28-iyunda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 18-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim maʼqullansin”;

v) 5 va 6-bandlardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 11-martdagi “Toshkent shahridagi isteʼmolchilarni energiya resurslari bilan barqaror taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-91-son qarori 1-bandining ikkinchi xatboshisidagi “400” raqami “200” raqami bilan almashtirilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 30-martdagi “Gidroenergetika sohasini yanada isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-104-son qarori 5-bandining beshinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 14-iyundagi “Toshkent viloyatining Yuqorichirchiq tumanida quvvati 400 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini hamda 334 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-189-son qarorida :

nomlanishidagi “400” raqami “200” raqami bilan almashtirilsin;

1-bandning “a” kichik bandi va “b” kichik bandining ikkinchi xatboshisidagi “400” raqami “200” raqami bilan almashtirilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 14-iyundagi “Buxoro viloyatining Qorovulbozor tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-190-son qarorida :

a) 1-bandning “b” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) 2023-yil 29-aprelda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisida bitim hamda 2024-yil 14-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

uchinchi va oltinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim maʼqullansin”;

v) 4-banddagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Quyidagilarga:

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzenergosotish” AJga Loyiha kompaniyasi bilan birgalikda Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitimda belgilangan tartib-taomillarga muvofiq Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasini va boshqa maslahatchilarni majburiy ekspertiza oʻtkazmagan holda tanlab olishga va shartnomalar tuzishga;

“Oʻzenergosotish” AJga Loyiha kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladigan elektr energiyasini uch oy mobaynida sotib olish majburiyati bajarilishining taʼminoti sifatida Loyiha kompaniyasi foydasiga chet el bankining xorijiy valyutada tasdiqlangan va tiklanadigan akkreditivini ochishga ruxsat berilsin”.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 14-iyundagi “Qashqadaryo viloyatining Nishon tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini qurish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-191-son qarorida :

a) 1-bandning “b” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) 2023-yil 29-aprelda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisida bitim hamda 2024-yil 14-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

uchinchi va oltinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim maʼqullansin”;

v) 4-banddagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Quyidagilarga:

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzenergosotish” AJga Loyiha kompaniyasi bilan birgalikda Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitimda belgilangan tartib-taomillarga muvofiq Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasini va boshqa maslahatchilarni majburiy ekspertiza oʻtkazmagan holda tanlab olishga va shartnomalar tuzishga;

“Oʻzenergosotish” AJga Loyiha kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladigan elektr energiyasini uch oy mobaynida sotib olish majburiyati bajarilishining taʼminoti sifatida Loyiha kompaniyasi foydasiga chet el bankining xorijiy valyutada tasdiqlangan va tiklanadigan akkreditivini ochishga ruxsat berilsin”.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 8-noyabrdagi “Jizzax viloyatida quvvati 550 MVt boʻlgan bugʻ-gaz elektr stansiyasini qurish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-361-son qarorida :

a) 1-bandning “v” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) 2023-yil 14-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 18-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim maʼqullansin”;

v) 4 va 6-bandlardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Quyidagilarga:

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzenergosotish” AJga Loyiha kompaniyasi bilan birgalikda Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitimda belgilangan tartib-taomillarga muvofiq Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasini va boshqa maslahatchilarni majburiy ekspertiza oʻtkazmagan holda tanlab olishga va shartnomalar tuzishga;

“Oʻzenergosotish” AJga Investitsiya loyihasi maqsadlari uchun tabiiy gaz yetkazib beruvchi sifatida ishtirok etishga;

“Oʻzenergosotish” AJga Loyiha kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladigan elektr energiyasini uch oy mobaynida sotib olishni qoplash uchun majburiyatlar bajarilishining taʼminoti sifatida Loyiha kompaniyasi foydasiga chet el bankining xorijiy valyutada tasdiqlangan va tiklanadigan akkreditivini ochishga ruxsat berilsin”.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 29-fevraldagi “Andijon viloyatining Asaka tumanida quvvati 150 MVt (300 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-93-son qarorida :

a) 1-bandning “b” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) 2023-yil 27-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida Elektr energiyasini saqlash xizmati boʻyicha bitim hamda 2024-yil 14-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

beshinchi xatboshi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan” soʻzlaridan keyin “Oʻzenergosotish” AJ orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2023-yil 27-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida imzolangan Elektr energiyasini saqlash xizmati boʻyicha bitim hamda 2024-yil 14-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim maʼqullansin”;

v) 3 va 5-bandlardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Quyidagilarga:

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzenergosotish” AJga Investor bilan birgalikda Bitimda belgilangan tartib-taomillarga muvofiq Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasi va boshqa maslahatchilarni toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzgan holda jalb qilishga;

“Oʻzenergosotish” AJga Elektr energiyasini saqlash tizimidan foydalanganlik uchun uch oy mobaynida toʻlov majburiyati bajarilishining taʼminoti sifatida Investor foydasiga xorijiy bankning chet el valyutasida tasdiqlangan va tiklanadigan akkreditivini ochishga ruxsat berilsin”.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 29-fevraldagi “Fargʻona viloyatining Oʻzbekiston tumanida quvvati 150 MVt (300 MVt soat) boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini qurish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-99-son qarorida :

a) 1-bandning “b” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) 2023-yil 27-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida Elektr energiyasini saqlash xizmati boʻyicha bitim hamda 2024-yil 14-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

beshinchi xatboshi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan” soʻzlaridan keyin “Oʻzenergosotish” AJ orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2023-yil 27-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida imzolangan Elektr energiyasini saqlash xizmati boʻyicha bitim hamda 2024-yil 14-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim maʼqullansin”;

v) 3 va 5-bandlardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Quyidagilarga:

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzenergosotish” AJga Investor bilan birgalikda Bitimda belgilangan tartib-taomillarga muvofiq Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasi va boshqa maslahatchilarni toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzgan holda jalb qilishga;

“Oʻzenergosotish” AJga Elektr energiyasini saqlash tizimidan foydalanganlik uchun uch oy mobaynida toʻlov majburiyati bajarilishining taʼminoti sifatida Investor foydasiga xorijiy bankning chet el valyutasida tasdiqlangan va tiklanadigan akkreditivini ochishga ruxsat berilsin”.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-martdagi “Qashqadaryo viloyatida quvvati 300 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini hamda 75 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida qurish va boshqarish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-125-son qarorining 3-bandidagi “tizimidagi foydalanilgan” soʻzlari “tizimining foydalanishga tayyor holati uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi “Namangan viloyatining Pop tumanida quvvati 500 MVt boʻlgan fotoelektr stansiyasini hamda havo elektr uzatish tarmoqlarini qurish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-189-son qarorida :

a) 1-bandning “v” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) 2023-yil 29-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 13-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

ikkinchi va beshinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2023-yil 29-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Loyiha kompaniyasi oʻrtasida imzolangan Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 13-sentabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim maʼqullansin”;

v) 3 va 5-bandlardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Quyidagilarga:

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzenergosotish” AJga Investor bilan birgalikda Bitimda belgilangan tartib-taomillarga muvofiq Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasi va boshqa maslahatchilarni toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzgan holda jalb qilishga;

“Oʻzenergosotish” AJga Loyiha kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladigan elektr energiyasini uch oy mobaynida sotib olish majburiyati bajarilishining taʼminoti sifatida Loyiha kompaniyasi foydasiga xorijiy bankning chet el valyutasida tasdiqlangan va tiklanadigan akkreditivini ochishga ruxsat berilsin”.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi “Toshkent viloyatining Boʻka tumanida quvvati 263 MVt boʻlgan quyosh fotoelektr stansiyasini hamda havo elektr uzatish tarmoqlarini qurish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-190-son qarorida :

a) 1-bandning “b” kichik bandida :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) 2024-yil 25-yanvarda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 26-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim (keyingi oʻrinlarda — Bitim) imzolanganligi va shunga muvofiq”;

ikkinchi va oltinchi xatboshilardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan” soʻzlaridan keyin “Oʻzenergosotish” AJ orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2024-yil 25-yanvarda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va Investor oʻrtasida imzolangan Elektr energiyasini sotib olish toʻgʻrisidagi bitim hamda 2024-yil 26-dekabrda “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJning ushbu bitimda belgilangan huquq va majburiyatlarini “Oʻzenergosotish” AJga oʻtkazish orqali qayta rasmiylashtirish haqidagi qoʻshimcha bitim maʼqullansin”;

v) 3 va 5-bandlardagi “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” soʻzlari “Oʻzenergosotish” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Quyidagilarga:

“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ va “Oʻzenergosotish” AJga Investor bilan birgalikda Bitimda belgilangan tartib-taomillarga muvofiq Investitsiya loyihasini amalga oshirish uchun xalqaro mustaqil injiniring kompaniyasi va boshqa maslahatchilarni toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzgan holda jalb qilishga;

“Oʻzenergosotish” AJga Investor tomonidan ishlab chiqariladigan elektr energiyasini uch oy mobaynida sotib olish majburiyati bajarilishining taʼminoti sifatida Loyiha kompaniyasi foydasiga xorijiy bankning chet el valyutasida tasdiqlangan va tiklanadigan akkreditivini ochishga ruxsat berilsin”.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 23-avgustdagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasining Qoraoʻzak va Beruniy tumanlarida quvvati 200 MVt boʻlgan shamol elektr stansiyasini hamda 100 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida qurish va boshqarish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-299-son qarorining 3-bandidagi “tizimidagi foydalanilgan elektr energiyasining” soʻzlari “tizimining foydalanishga tayyor holati uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 3-fevral,

PQ-39-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.02.2025-y., 07/25/39/0108-son; 19.12.2025-y., 07/25/379/1178-son)

lex.uz