UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 31-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 31 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 января 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 January 2025 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

УСЛУБИЁТИ

РЕЖАСИ

ҲИСОБОТ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сон «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиёти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 31 январдаги 2-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш

Мазкур Услубиёт норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги (бундан буён матнда мониторинг деб юритилади) — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ижроси ва натижаларини мунтазам ҳамда тизимли равишда кузатиб бориш билан боғлиқ жараён;

мониторинг режаси — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиш мақсадлари, индикаторлари, мониторинг ўтказиш даврийлиги ҳамда мониторингни ўтказиш билан боғлиқ бошқа талабларни белгилайдиган режа;

мониторинг ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан ўтказилган мониторинг якунлари бўйича тайёрланадиган ҳисобот;

индикаторлар — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ижроси, мақсадларига эришиш даражаси ва самарадорлигини акс эттирувчи асосий устувор кўрсаткичлар;

субиндикаторлар — индикаторлар натижаларини шакллантиришда фойдаланиладиган миқдорий ёки сифат кўрсаткичлар;

индекс — бир тоифадаги индикаторларга берилган қийматларнинг йиғиндисидан шаклланган умумий кўрсаткич;

миқдорий кўрсаткичлар — маълум иқтисодий ёки жисмоний моҳиятга эга бўлган, сон сифатида ифодаланадиган кўрсаткичлар;

сифат кўрсаткичлари — харажат, миқдор, вазн ва оғирлик, узунлик, самарадорлик ва бошқа ўлчовларнинг аниқ бирликлари билан ўлчаш қийин бўлган кўрсаткичлар. Улар, қоида тариқасида, одамларнинг маълум фактлар, ҳодисалар, уларнинг афзалликлари ва баҳоларига муносабатини акс эттиради. Сифат кўрсаткичлари фоизлар билан ҳам ўлчанади.

2. Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи қонун ҳужжатларининг ижроси улар кучга киргандан сўнг беш йил давомида, қонуности ҳужжатларининг ижроси эса улар кучга киргандан сўнг уч йил давомида мажбурий равишда ҳар йили мониторингдан ўтказилади.

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган тартиблар у қабул қилинганидан маълум муддат ўтгач ёки бир неча босқичда жорий этилиши назарда тутилган бўлса, мониторинг мазкур ҳужжат қабул қилинган пайтдан бошлаб, ушбу тартиблар тегишинча уч ёки беш йил давомида амал қилгунга қадар ўтказилади.

Мониторинг натижаларига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунчиликда белгиланган тартибда масъул давлат органи томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади.

3. Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ўтказилишига бевосита масъул этиб белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.

Мониторинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ўтказилади.

4. Қуйидагилар мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижроси ва натижаларини мунтазам ҳамда тизимли равишда кузатиб бориш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш учун статистик маълумотларни тўплаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросига тўсқинлик қилувчи ҳолатларни аниқлаш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижроси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш.

5. Мониторинг режаси ва мониторинг ҳисоботи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчи ҳамда мониторингни ўтказишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан мазкур Услубиётнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда тўлдирилади.

Мониторинг режаси ва мониторинг ҳисоботи вазирлик ва идоранинг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан имзоланади.

6. Мониторинг режаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда тайёрланади ва лойиҳа қабул қилингунига қадар бўлган барча босқичларда унга илова қилинади.

7. Қуйидагилар мониторинг режасини шакллантириш ва мониторингдан ўтказиш учун ахборот манбалари ҳисобланади:

расмий статистик маълумотлар;

халқаро рейтинг ва индекслар;

давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлари;

давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказилган ўрганишлар, шу жумладан бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишлар жараёнида олинган (аниқланган) маълумотлар;

ижтимоий сўровлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари;

суд қарорлари, шу жумладан суд амалиёти таҳлиллари;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг таҳлили;

оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларда эълон қилинган материаллар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тақиқланмаган бошқа манбалар.

2-боб. Мониторинг режасини ишлаб чиқиш

1-§. Мониторинг режасининг тузилиши

8. Мониторинг режасида қуйидагилар акс эттирилади:

мониторингни амалга ошириш учун масъул давлат органи ёки ташкилоти;

мақсадларни ўлчаш учун индикаторлар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсадлари;

индикаторни ҳисоблаш учун ўлчов бирлиги;

мақсадларни ўлчаш учун белгиланадиган индикаторларнинг тоифаси;

индикаторни ўлчаш даврийлиги;

индикаторнинг вазни;

мақсадли кўрсаткичлар;

индикаторнинг жорий ҳолати;

маълумот бериш учун масъул вазирлик ва идоралар.

9. Мониторинг режаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ва тегишли индикаторлар орқали ўлчанади.

10. Индикаторлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижроси самарадорлигини баҳолаш имконини берувчи асосий мезонлар ҳисобланиб, зарур ҳолларда бир нечта субиндикаторлар орқали ҳисобланиши мумкин.

11. Субиндикаторлар индикаторнинг муайян жиҳатларини аниқроқ баҳолаш ва тўлиқ маълумот бериш мақсадида шакллантирилади ҳамда индикаторларга нисбатан аниқлаштирилган кўрсаткичлар сифатида хизмат қилади.

Бунда, субиндикаторлар умумий индикаторни ўлчашга хизмат қилувчи қўшимча маълумот манбалари бўлиб, мониторинг жараёнида тўпланган маълумотларнинг тўғри ва холислигини таъминлайди.

2-§. Индикаторларнинг тоифаси

12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар самарадорлигини баҳолаш учун индикаторлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

а) ресурс кўрсаткичлари — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ижросини таъминлаш учун ажратилган моддий ва техник ресурсларни акс эттиради;

Масалан:

Ресурс кўрсаткичлари қонун ижросини таъминлаш учун ажратилган молиявий манбалар, инсон ресурслари, ахборот тизимларининг мавжудлиги ва таъминланганлиги каби субиндикаторлар орқали ҳисобланиши мумкин;

б) амалиёт кўрсаткичлари — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ижроси доирасида амалга оширилган ишларнинг (кўрсатилган давлат хизматлари ва бошқалар) сифати ва аҳоли учун қулайлигини кўрсатади;

Масалан:

Амалиёт кўрсаткичлари ваколатли органлар томонидан қарор қабул қилишнинг тезлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини таъминлашда жараён иштирокчилари ўртасидаги муносабатларнинг самарадорлиги, тартиб-таомилларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги ва жорий этилган механизмларнинг амалда бажарилиши каби субиндикаторларни ўз ичига олади;

в) натижадорлик кўрсаткичлари — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг унда белгиланган мақсадларга эришилганлиги ҳолатини кўрсатади.

Масалан:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсадларига эришиш кўрсаткичлари (миқдорий ва сифат кўрсаткичлари), норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини таъминлашда жараён иштирокчиларининг тартиб-таомиллардан қониқиш кўрсаткичлари, ижтимоий-иқтисодий оқибатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро таъсири, бозор иштирокчилари хулқ-атворининг ўзгариши каби субиндикаторлар орқали ўрганилади.

3-§. Индикаторларни ишлаб чиқиш мезонлари

13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг индикаторлари қуйидаги мезонларга мувофиқ ишлаб чиқилиши зарур:

аниқ бўлиши — индикаторлар аниқ ва барча учун бир хилда тушуниш имкониятини бериши, улар фақат белгиланган натижа ёки таъсирни ўлчашга қаратилган бўлиши;

эришса бўладиган бўлиши — индикаторлар амалий, реал ва мавжуд ресурслар ҳамда ташкилий имкониятларга мос бўлиши керак;

ўлчовли бўлиши — индикаторлар аниқ, объектив ва қатъий ўлчанадиган миқдорий ва сифат кўрсаткичлар билан белгиланиши, статистик ҳисоб-китоб ва мониторинг қилиш имконини берадиган аниқ методология ва индикаторлар шкаласи билан таъминланиши;

долзарб бўлиши — далилларга қатъий асосланган, статистик ва қиёсий таҳлил натижаларига таянган, аниқ ва долзарб муаммоларни ҳал қилишга мақсадли йўналтирилган, стратегик мақсадлар ва кутилган натижалар билан тўлиқ узвий боғлиқ бўлиши;

муддатли бўлиши — индикаторларга эришиш учун аниқ, реал ва асосланган вақт даври белгиланиши ҳамда белгиланган вақт оралиғида бажариладиган бўлиши.

14. Индикаторларни ишлаб чиқишда мамлакатни ривожлантиришга қаратилган стратегия, концепция ва дастурларда белгиланган вазифа, мақсад ва кўрсаткичлар инобатга олиниши зарур.

Бунда, аввало халқаро рейтинглар ва индекслар, шунингдек жаҳон тажрибасида қўлланилаётган энг яхши амалиётлар инобатга олинади.

Мамлакатни ривожлантириш қаратилган стратегия, концепция ва дастурларда соҳага тегишли мақсад ва кўрсаткичлар белгиланмаган ҳолларда, индикаторларни ишлаб чиқиш халқаро тажриба ва хорижий давлатлардаги ўхшаш ҳолатлар бўйича қиёсий таҳлил асосида ишлаб чиқилиши мумкин.

4-§. Индикаторларнинг ўлчамлари

15. Индикаторни ҳисоблаш учун ўлчов бирлиги унинг мазмуни ва мақсадига мувофиқ равишда фоиз, сон, балл ёки вақт бирлиги каби кўрсаткичларда белгиланади.

16. Индикаторни ўлчаш даврийлиги индикаторни баҳолаш учун белгиланган вақт оралиғи (ойлик, чораклик, ярим йиллик ёки йиллик) ҳисобланади.

Индикаторни ўлчаш даврийлигини белгилашда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсадларига эришиш ҳамда унинг қўлланилиши учун зарур бўлган вақт оралиғи ҳисобга олинади.

17. Ҳар бир индикаторга, шу жумладан субиндикаторларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг умумий мақсадига эришишдаги ҳиссасидан келиб чиққан ҳолда вазн белгиланади.

Бунда индикаторларнинг аҳамияти ва уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ижроси натижаларига таъсир кўрсатиш даражаси ҳисобга олиниб, умумий вазнга нисбатан тегишли улуши аниқланади.

Индикаторларга берилган вазнлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарадорлигини баҳолашда холис ва аниқ ёндашувни таъминлаши лозим.

Индикаторларнинг нисбий аҳамиятини аниқлашда соҳада фаолият юритаётган мутахассислар, илмий доира вакиллари ҳамда амалиётчи мутахассисларнинг хулосалари асосида баҳолаш усули қўлланилиши мумкин.

Баҳолаш усули индикаторларнинг, шу жумладан субиндикаторларнинг мавжуд ҳолатга мослигини, уларнинг амалий аҳамияти ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсадларига эришишдаги ролига оид ишончли маълумотни олиш мақсадида қўлланилади.

Субиндикаторларнинг вазнини белгилашда, унинг умумий индикаторга бўлган таъсири ва эришиладиган натижаларга қўшадиган ҳиссаси инобатга олинади.

18. Индикаторнинг жорий қиймати индикаторнинг муайян вақт кесимида қайд этилган, амалдаги ҳолатини акс эттирувчи миқдорий ёки сифат кўрсаткичи бўлиб, мақсадли индикаторларни белгилаш ва ижро натижаларини баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

19. Мақсадли кўрсаткичлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини баҳолаш ва уларнинг белгиланган мақсадларга эришиш даражасини аниқлаш учун белгиланади.

20. Мақсадли кўрсаткичлар ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланади ҳамда қуйидаги тартибда белгиланади:

а) агар индикатор биринчи маротаба аниқланган бўлса, мамлакатни ривожлантиришга қаратилган стратегия, концепция ва дастурларда белгиланган мақсадлар ёки халқаро тажриба ва хорижий давлатлардаги ўхшаш ҳолатлар бўйича қиёсий таҳлил асосида;

б) агар индикатор ўтган йилларда ҳам аниқланган бўлса, унинг олдинги йиллардаги натижалари ҳамда ривожланиш динамикаси асосида.

3-боб. Мониторинг ўтказиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш

1-§. Мониторингни ташкил этиш

21. Мониторинг индикаторлар юзасидан тегишли маълумотларни йиғиш ҳамда ушбу Услубиётнинг 2-иловасида белгиланган мониторинг натижалари бўйича ҳисоботни тўлдириш орқали амалга оширилади.

22. Мониторинг қуйидаги принциплар асосида ўтказилади:

холислик — мониторинг жараёнида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва баҳолашда холисона ёндашувни таъминлаш, мониторинг натижаларига ташқи омиллар таъсир кўрсатишига йўл қўйилмаслик;

аниқлик — мониторинг доирасида олинган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш, уларнинг амалдаги ҳолатга мувофиқлигини кафолатлаш;

етарлилик — мониторинг мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ҳажмдаги маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тегишли хулосалар чиқариш имкониятини таъминлаш;

тизимлилик — мониторинг жараёнларини белгиланган тартиб ва кетма-кетликда амалга ошириш, маълумотларни тизимли равишда тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш тартибини жорий этиш;

долзарблилик — мониторинг натижаларини белгиланган муддатларда тақдим этиш, маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш ва кечикишларнинг олдини олиш.

23. Мониторинг ўтказишга масъул бўлган вазирлик ёки идора томонидан мониторингни самарали ташкил этиш мақсадида мониторинг ўтказиш тартиби белгиланади.

Бунда мониторинг учун масъул бўлган тузилма ва шахслар, ахборот тўплаш тартиби ва муддатлари аниқ белгиланиши лозим.

24. Мониторинг ўтказиш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотлар мониторинг режасида кўрсатилган масъул вазирлик ва идоралардан, шунингдек соҳага масъул бўлган бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларидан сўров асосида олинади.

25. Мониторингни ўтказишда зарур бўлган ахборот ва маълумотларни тўплаш расмий статистик маълумотлар билан биргаликда аҳоли ва манфаатдор томонлар ўртасида сўровлар ўтказилиши орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

2-§. Мониторинг натижаларини қайд этиш

26. Мониторинг натижасида тўпланган маълумотлар асосида ресурс, амалиёт ва натижадорлик индекслари қуйидаги тартибда ҳисобланади:

а) индикаторнинг мақсадга эришиш даражаси (MED) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

Масалан:

Амалда кўрсатилган хизматларнинг сони 120 тани ташкил этса ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичи 300 та этиб белгиланган бўлса, ушбу индикаторнинг мақсадга эришиш даражаси (120 ÷ 300) × 100 % = 40 % га тенг;

б) индикаторнинг қиймати унинг мақсадга эришиш даражаси белгиланган вазнига кўпайтириш орқали аниқланади.

Масалан:

Агар индикаторнинг вазни 25 фоиз бўлса ва мақсадга эришиш даражаси 40 фоиз бўлса, у ҳолда индикаторнинг қиймати (25 × 40) ÷ 100% = 10 га тенг бўлади;

в) ресурс, амалиёт ва натижадорлик индексларини ҳисоблаш учун ўлчанган индикаторларнинг қийматлар йиғиндиси чиқарилади.

Масалан:

Ресурс индекси (RI) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

Бунда:

вазн i — i индикаторнинг вазни;

қиймат i — i индикаторнинг қиймати.

27. Ресурс, амалиёт ва натижадорлик индексларининг натижаси қуйидаги шкалада баҳоланади:

86 — 100 фоиз — яхши натижа (тартибга солиш мақсадларига юқори даражада эришилган);

71 — 85 фоиз — қониқарли натижа (тартибга солиш мақсадларига сезиларли даражада эришилган);

1 — 70 фоиз — қониқарсиз натижа (тартибга солиш мақсадларига лозим даражада эришилмаган).

28. Ресурс ва амалиёт кўрсаткичлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижросининг (жараённинг) қай даражада тўғри ва тизимли ташкил этилганлигини, натижадорлик кўрсаткичи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кўзланган мақсадларга эришилиш ҳолатини кўрсатади.

4-боб. Якуний қоидалар

29. Вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 февралга қадар ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда ўзларининг расмий веб-сайтида эълон қилади ҳамда тегишлилигига қараб «Ijro.gov.uz» ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимлари орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.

30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларнинг мониторинг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда мувофиқлаштириб боради.

31. Индекслар қониқарли ёки қониқарсиз деб баҳоланган тақдирда, мониторингга масъул вазирлик ёки идора томонидан тартибга солиш мақсадларига эришишни таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши лозим.

32. Чора-тадбирлар режасида қонунчилик ҳужжати ижросида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар, уларнинг амалга ошириш муддатлари ҳамда ижрога масъул таркибий бўлинмалар кўрсатилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиётига 1-ИЛОВА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижросини мониторингдан ўтказиш

I. Умумий маълумотлар 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи ва реквизитлари 2. Ижро ва мониторингни амалга ошириш учун масъул давлат органи ёки ташкилоти II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижроси ва натижадорлигига оид асосий кўрсаткичлар ва масъул давлат органлари Т/р Индикатор тоифаси Индикатор (субиндикатор) номи Ўлчов бирлиги Вазни Даврийлиги Жорий ҳолат (йиллик) Мақсадли кўрсаткичлар Маълумот беришга масъул идоралар ______ йил учун (ўрта муддатли) ______ йил учун (узоқ муддатли) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1-мақсад. ... 1. Ресурс кўрсаткичлари 1-индикатор 1.1. Субиндикатор 1.2. Субиндикатор 2-индикатор 2.1. Субиндикатор 2.2. Субиндикатор ... 2. Фаолият кўрсаткичлари 1-индикатор 1.1. Субиндикатор 1.2. Субиндикатор 2-индикатор 2.1. Субиндикатор 2.2. Субиндикатор ... 3. Натижадорлик кўрсаткичлари 1-индикатор 1.1. Субиндикатор 1.2. Субиндикатор 2-индикатор 2.1. Субиндикатор 2.2. Субиндикатор ... 2-мақсад . ...

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиётига 2-ИЛОВА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат мониторинги натижалари бўйича

Т/р Индикатор (субиндикатор) номи Вазни Ўлчов бирлиги n йилдаги дастлабки қиймат (йиллик) Кўрсаткич индекси (фоизда) n+1 йил натижаси (йиллик) Кўрсаткич индекси (фоизда) n+2 йил натижаси (йиллик) Кўрсаткич индекси (фоизда) ... 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1-мақсад. ... 1. Ресурс кўрсаткичлари (умумий қиймат) 1-индикатор 1.1. Субиндикатор 1.2. Субиндикатор 2-индикатор 2.1. Субиндикатор 2.2. Субиндикатор ... 2. Фаолият кўрсаткичлари (умумий қиймат) 1-индикатор 1.1. Субиндикатор 1.2. Субиндикатор 2-индикатор 2.1. Субиндикатор 2.2. Субиндикатор ... 3. Натижадорлик кўрсаткичлари (умумий қиймат) 1-индикатор 1.1. Субиндикатор 1.2. Субиндикатор 2-индикатор 2.1. Субиндикатор 2.2. Субиндикатор ... 2-мақсад . ... Изоҳ: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижроси ва натижадорлигини мониторинг қилишга имкон берадиган бошқа маълумотлар ...

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 31 январь,

2-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2025 й., 10/25/3605/0121-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

USLUBIYOTI

REJASI

HISOBOT

Normativ-huquqiy hujjatlar ijrosini monitoringdan oʻtkazish uslubiyotini tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 16-avgustdagi PF-111-son “Ijtimoiy munosabatlarni huquqiy tartibga solishning barqarorligini taʼminlash, sifati va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda 2021-yil 15-martdagi PQ-5025-son “Tartibga solish taʼsirini baholash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Normativ-huquqiy hujjatlar ijrosini monitoringdan oʻtkazish uslubiyoti ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 31-yanvardagi 2-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Normativ-huquqiy hujjatlar ijrosini monitoringdan oʻtkazish

Mazkur Uslubiyot normativ-huquqiy hujjatlar ijrosini monitoringdan oʻtkazish jarayonlarini uslubiy jihatdan tartibga solinishini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Uslubiyotda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

normativ-huquqiy hujjatlar ijrosining monitoringi (bundan buyon matnda monitoring deb yuritiladi) — normativ-huquqiy hujjatning ijrosi va natijalarini muntazam hamda tizimli ravishda kuzatib borish bilan bogʻliq jarayon;

monitoring rejasi — normativ-huquqiy hujjatning qabul qilish maqsadlari, indikatorlari, monitoring oʻtkazish davriyligi hamda monitoringni oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa talablarni belgilaydigan reja;

monitoring hisoboti — normativ-huquqiy hujjat yuzasidan oʻtkazilgan monitoring yakunlari boʻyicha tayyorlanadigan hisobot;

indikatorlar — normativ-huquqiy hujjatning ijrosi, maqsadlariga erishish darajasi va samaradorligini aks ettiruvchi asosiy ustuvor koʻrsatkichlar;

subindikatorlar — indikatorlar natijalarini shakllantirishda foydalaniladigan miqdoriy yoki sifat koʻrsatkichlar;

indeks — bir toifadagi indikatorlarga berilgan qiymatlarning yigʻindisidan shakllangan umumiy koʻrsatkich;

miqdoriy koʻrsatkichlar — maʼlum iqtisodiy yoki jismoniy mohiyatga ega boʻlgan, son sifatida ifodalanadigan koʻrsatkichlar;

sifat koʻrsatkichlari — xarajat, miqdor, vazn va ogʻirlik, uzunlik, samaradorlik va boshqa oʻlchovlarning aniq birliklari bilan oʻlchash qiyin boʻlgan koʻrsatkichlar. Ular, qoida tariqasida, odamlarning maʼlum faktlar, hodisalar, ularning afzalliklari va baholariga munosabatini aks ettiradi. Sifat koʻrsatkichlari foizlar bilan ham oʻlchanadi.

2. Tadbirkorlik faoliyatiga, fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga hamda atrof-muhitga taʼsir koʻrsatuvchi qonun hujjatlarining ijrosi ular kuchga kirgandan soʻng besh yil davomida, qonunosti hujjatlarining ijrosi esa ular kuchga kirgandan soʻng uch yil davomida majburiy ravishda har yili monitoringdan oʻtkaziladi.

Agar normativ-huquqiy hujjatda belgilangan tartiblar u qabul qilinganidan maʼlum muddat oʻtgach yoki bir necha bosqichda joriy etilishi nazarda tutilgan boʻlsa, monitoring mazkur hujjat qabul qilingan paytdan boshlab, ushbu tartiblar tegishincha uch yoki besh yil davomida amal qilgunga qadar oʻtkaziladi.

Monitoring natijalariga asosan normativ-huquqiy hujjat qonunchilikda belgilangan tartibda masʼul davlat organi tomonidan tartibga solish taʼsirini baholashdan oʻtkaziladi.

3. Monitoring normativ-huquqiy hujjatda uning monitoringi oʻtkazilishiga bevosita masʼul etib belgilangan davlat organi tomonidan, masʼul organ belgilanmagan hollarda tegishli sohada davlat siyosatini amalga oshiruvchi vazirlik va idoralar tomonidan amalga oshiriladi.

Monitoring Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-martdagi PQ-5025-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni tartibga solish taʼsirini baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda oʻtkaziladi.

4. Quyidagilar monitoringning asosiy vazifalari hisoblanadi:

normativ-huquqiy hujjatni qabul qilish maqsadlariga erishilishini tahlil qilish, uning ijrosi va natijalarini muntazam hamda tizimli ravishda kuzatib borish;

normativ-huquqiy hujjatni tartibga solish taʼsirini baholashdan oʻtkazish uchun statistik maʼlumotlarni toʻplash;

normativ-huquqiy hujjatlar ijrosiga toʻsqinlik qiluvchi holatlarni aniqlash;

huquqni qoʻllash amaliyotining normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish maqsadlariga muvofiqligini oʻrganish;

normativ-huquqiy hujjat ijrosi boʻyicha huquqni qoʻllash amaliyotini oʻrganish.

5. Monitoring rejasi va monitoring hisoboti normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiquvchi hamda monitoringni oʻtkazishga masʼul boʻlgan vazirlik va idoralar tomonidan mazkur Uslubiyotning 1 va 2-ilovalariga muvofiq shaklda toʻldiriladi.

Monitoring rejasi va monitoring hisoboti vazirlik va idoraning birinchi rahbari (istisno hollarda — ularning birinchi oʻrinbosarlari) tomonidan imzolanadi.

6. Monitoring rejasi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqishda tayyorlanadi va loyiha qabul qilinguniga qadar boʻlgan barcha bosqichlarda unga ilova qilinadi.

7. Quyidagilar monitoring rejasini shakllantirish va monitoringdan oʻtkazish uchun axborot manbalari hisoblanadi:

rasmiy statistik maʼlumotlar;

xalqaro reyting va indekslar;

davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumotlari;

davlat organi va tashkiloti tomonidan oʻtkazilgan oʻrganishlar, shu jumladan bevosita joyiga chiqqan holda oʻtkazilgan oʻrganishlar jarayonida olingan (aniqlangan) maʼlumotlar;

ijtimoiy soʻrovlar, jamoatchilik fikrini oʻrganish natijalari;

sud qarorlari, shu jumladan sud amaliyoti tahlillari;

jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlarining tahlili;

ommaviy axborot vositalarida, shuningdek Internet jahon axborot tarmogʻidagi veb-saytlarda eʼlon qilingan materiallar;

normativ-huquqiy hujjatlarda taqiqlanmagan boshqa manbalar.

2-bob. Monitoring rejasini ishlab chiqish

1-§. Monitoring rejasining tuzilishi

8. Monitoring rejasida quyidagilar aks ettiriladi:

monitoringni amalga oshirish uchun masʼul davlat organi yoki tashkiloti;

maqsadlarni oʻlchash uchun indikatorlar;

normativ-huquqiy hujjatning maqsadlari;

indikatorni hisoblash uchun oʻlchov birligi;

maqsadlarni oʻlchash uchun belgilanadigan indikatorlarning toifasi;

indikatorni oʻlchash davriyligi;

indikatorning vazni;

maqsadli koʻrsatkichlar;

indikatorning joriy holati;

maʼlumot berish uchun masʼul vazirlik va idoralar.

9. Monitoring rejasi normativ-huquqiy hujjatni qabul qilishdan koʻzlangan maqsadlardan kelib chiqqan holda shakllantiriladi va tegishli indikatorlar orqali oʻlchanadi.

10. Indikatorlar normativ-huquqiy hujjat ijrosi samaradorligini baholash imkonini beruvchi asosiy mezonlar hisoblanib, zarur hollarda bir nechta subindikatorlar orqali hisoblanishi mumkin.

11. Subindikatorlar indikatorning muayyan jihatlarini aniqroq baholash va toʻliq maʼlumot berish maqsadida shakllantiriladi hamda indikatorlarga nisbatan aniqlashtirilgan koʻrsatkichlar sifatida xizmat qiladi.

Bunda, subindikatorlar umumiy indikatorni oʻlchashga xizmat qiluvchi qoʻshimcha maʼlumot manbalari boʻlib, monitoring jarayonida toʻplangan maʼlumotlarning toʻgʻri va xolisligini taʼminlaydi.

2-§. Indikatorlarning toifasi

12. Normativ-huquqiy hujjatlar samaradorligini baholash uchun indikatorlar quyidagi toifalarga boʻlinadi:

a) resurs koʻrsatkichlari — normativ-huquqiy hujjatning ijrosini taʼminlash uchun ajratilgan moddiy va texnik resurslarni aks ettiradi;

Masalan:

Resurs koʻrsatkichlari qonun ijrosini taʼminlash uchun ajratilgan moliyaviy manbalar, inson resurslari, axborot tizimlarining mavjudligi va taʼminlanganligi kabi subindikatorlar orqali hisoblanishi mumkin;

b) amaliyot koʻrsatkichlari — normativ-huquqiy hujjatning ijrosi doirasida amalga oshirilgan ishlarning (koʻrsatilgan davlat xizmatlari va boshqalar) sifati va aholi uchun qulayligini koʻrsatadi;

Masalan:

Amaliyot koʻrsatkichlari vakolatli organlar tomonidan qaror qabul qilishning tezligi, normativ-huquqiy hujjatlarni ijrosini taʼminlashda jarayon ishtirokchilari oʻrtasidagi munosabatlarning samaradorligi, tartib-taomillarning qonunchilik talablariga muvofiqligi va joriy etilgan mexanizmlarning amalda bajarilishi kabi subindikatorlarni oʻz ichiga oladi;

v) natijadorlik koʻrsatkichlari — normativ-huquqiy hujjatning unda belgilangan maqsadlarga erishilganligi holatini koʻrsatadi.

Masalan:

Normativ-huquqiy hujjatning maqsadlariga erishish koʻrsatkichlari (miqdoriy va sifat koʻrsatkichlari), normativ-huquqiy hujjatlarni ijrosini taʼminlashda jarayon ishtirokchilarining tartib-taomillardan qoniqish koʻrsatkichlari, ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlar, normativ-huquqiy hujjatning boshqa normativ-huquqiy hujjatlar bilan oʻzaro taʼsiri, bozor ishtirokchilari xulq-atvorining oʻzgarishi kabi subindikatorlar orqali oʻrganiladi.

3-§. Indikatorlarni ishlab chiqish mezonlari

13. Normativ-huquqiy hujjatning indikatorlari quyidagi mezonlarga muvofiq ishlab chiqilishi zarur:

aniq boʻlishi — indikatorlar aniq va barcha uchun bir xilda tushunish imkoniyatini berishi, ular faqat belgilangan natija yoki taʼsirni oʻlchashga qaratilgan boʻlishi;

erishsa boʻladigan boʻlishi — indikatorlar amaliy, real va mavjud resurslar hamda tashkiliy imkoniyatlarga mos boʻlishi kerak;

oʻlchovli boʻlishi — indikatorlar aniq, obyektiv va qatʼiy oʻlchanadigan miqdoriy va sifat koʻrsatkichlar bilan belgilanishi, statistik hisob-kitob va monitoring qilish imkonini beradigan aniq metodologiya va indikatorlar shkalasi bilan taʼminlanishi;

dolzarb boʻlishi — dalillarga qatʼiy asoslangan, statistik va qiyosiy tahlil natijalariga tayangan, aniq va dolzarb muammolarni hal qilishga maqsadli yoʻnaltirilgan, strategik maqsadlar va kutilgan natijalar bilan toʻliq uzviy bogʻliq boʻlishi;

muddatli boʻlishi — indikatorlarga erishish uchun aniq, real va asoslangan vaqt davri belgilanishi hamda belgilangan vaqt oraligʻida bajariladigan boʻlishi.

14. Indikatorlarni ishlab chiqishda mamlakatni rivojlantirishga qaratilgan strategiya, konsepsiya va dasturlarda belgilangan vazifa, maqsad va koʻrsatkichlar inobatga olinishi zarur.

Bunda, avvalo xalqaro reytinglar va indekslar, shuningdek jahon tajribasida qoʻllanilayotgan eng yaxshi amaliyotlar inobatga olinadi.

Mamlakatni rivojlantirish qaratilgan strategiya, konsepsiya va dasturlarda sohaga tegishli maqsad va koʻrsatkichlar belgilanmagan hollarda, indikatorlarni ishlab chiqish xalqaro tajriba va xorijiy davlatlardagi oʻxshash holatlar boʻyicha qiyosiy tahlil asosida ishlab chiqilishi mumkin.

4-§. Indikatorlarning oʻlchamlari

15. Indikatorni hisoblash uchun oʻlchov birligi uning mazmuni va maqsadiga muvofiq ravishda foiz, son, ball yoki vaqt birligi kabi koʻrsatkichlarda belgilanadi.

16. Indikatorni oʻlchash davriyligi indikatorni baholash uchun belgilangan vaqt oraligʻi (oylik, choraklik, yarim yillik yoki yillik) hisoblanadi.

Indikatorni oʻlchash davriyligini belgilashda normativ-huquqiy hujjatning maqsadlariga erishish hamda uning qoʻllanilishi uchun zarur boʻlgan vaqt oraligʻi hisobga olinadi.

17. Har bir indikatorga, shu jumladan subindikatorlarga normativ-huquqiy hujjatning umumiy maqsadiga erishishdagi hissasidan kelib chiqqan holda vazn belgilanadi.

Bunda indikatorlarning ahamiyati va ularning normativ-huquqiy hujjatning ijrosi natijalariga taʼsir koʻrsatish darajasi hisobga olinib, umumiy vaznga nisbatan tegishli ulushi aniqlanadi.

Indikatorlarga berilgan vaznlar normativ-huquqiy hujjatning samaradorligini baholashda xolis va aniq yondashuvni taʼminlashi lozim.

Indikatorlarning nisbiy ahamiyatini aniqlashda sohada faoliyat yuritayotgan mutaxassislar, ilmiy doira vakillari hamda amaliyotchi mutaxassislarning xulosalari asosida baholash usuli qoʻllanilishi mumkin.

Baholash usuli indikatorlarning, shu jumladan subindikatorlarning mavjud holatga mosligini, ularning amaliy ahamiyati va normativ-huquqiy hujjatning maqsadlariga erishishdagi roliga oid ishonchli maʼlumotni olish maqsadida qoʻllaniladi.

Subindikatorlarning vaznini belgilashda, uning umumiy indikatorga boʻlgan taʼsiri va erishiladigan natijalarga qoʻshadigan hissasi inobatga olinadi.

18. Indikatorning joriy qiymati indikatorning muayyan vaqt kesimida qayd etilgan, amaldagi holatini aks ettiruvchi miqdoriy yoki sifat koʻrsatkichi boʻlib, maqsadli indikatorlarni belgilash va ijro natijalarini baholash uchun asos boʻlib xizmat qiladi.

19. Maqsadli koʻrsatkichlar normativ-huquqiy hujjatlarning ijrosini baholash va ularning belgilangan maqsadlarga erishish darajasini aniqlash uchun belgilanadi.

20. Maqsadli koʻrsatkichlar oʻrta va uzoq muddatga moʻljallanadi hamda quyidagi tartibda belgilanadi:

a) agar indikator birinchi marotaba aniqlangan boʻlsa, mamlakatni rivojlantirishga qaratilgan strategiya, konsepsiya va dasturlarda belgilangan maqsadlar yoki xalqaro tajriba va xorijiy davlatlardagi oʻxshash holatlar boʻyicha qiyosiy tahlil asosida;

b) agar indikator oʻtgan yillarda ham aniqlangan boʻlsa, uning oldingi yillardagi natijalari hamda rivojlanish dinamikasi asosida.

3-bob. Monitoring oʻtkazish va normativ-huquqiy hujjatni qabul qilish maqsadlariga erishilishini tahlil qilish

1-§. Monitoringni tashkil etish

21. Monitoring indikatorlar yuzasidan tegishli maʼlumotlarni yigʻish hamda ushbu Uslubiyotning 2-ilovasida belgilangan monitoring natijalari boʻyicha hisobotni toʻldirish orqali amalga oshiriladi.

22. Monitoring quyidagi prinsiplar asosida oʻtkaziladi:

xolislik — monitoring jarayonida maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va baholashda xolisona yondashuvni taʼminlash, monitoring natijalariga tashqi omillar taʼsir koʻrsatishiga yoʻl qoʻyilmaslik;

aniqlik — monitoring doirasida olingan maʼlumotlarning ishonchliligi va haqqoniyligini taʼminlash, ularning amaldagi holatga muvofiqligini kafolatlash;

yetarlilik — monitoring maqsadlariga erishish uchun zarur boʻlgan hajmdagi maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish va tegishli xulosalar chiqarish imkoniyatini taʼminlash;

tizimlilik — monitoring jarayonlarini belgilangan tartib va ketma-ketlikda amalga oshirish, maʼlumotlarni tizimli ravishda toʻplash, qayta ishlash va saqlash tartibini joriy etish;

dolzarblilik — monitoring natijalarini belgilangan muddatlarda taqdim etish, maʼlumotlarning dolzarbligini taʼminlash va kechikishlarning oldini olish.

23. Monitoring oʻtkazishga masʼul boʻlgan vazirlik yoki idora tomonidan monitoringni samarali tashkil etish maqsadida monitoring oʻtkazish tartibi belgilanadi.

Bunda monitoring uchun masʼul boʻlgan tuzilma va shaxslar, axborot toʻplash tartibi va muddatlari aniq belgilanishi lozim.

24. Monitoring oʻtkazish uchun zarur boʻlgan axborot va maʼlumotlar monitoring rejasida koʻrsatilgan masʼul vazirlik va idoralardan, shuningdek sohaga masʼul boʻlgan boshqa davlat va nodavlat tashkilotlaridan soʻrov asosida olinadi.

25. Monitoringni oʻtkazishda zarur boʻlgan axborot va maʼlumotlarni toʻplash rasmiy statistik maʼlumotlar bilan birgalikda aholi va manfaatdor tomonlar oʻrtasida soʻrovlar oʻtkazilishi orqali ham amalga oshirilishi mumkin.

2-§. Monitoring natijalarini qayd etish

26. Monitoring natijasida toʻplangan maʼlumotlar asosida resurs, amaliyot va natijadorlik indekslari quyidagi tartibda hisoblanadi:

a) indikatorning maqsadga erishish darajasi (MED) quyidagi formula boʻyicha hisoblab chiqiladi:

Masalan:

Amalda koʻrsatilgan xizmatlarning soni 120 tani tashkil etsa hamda uning maqsadli koʻrsatkichi 300 ta etib belgilangan boʻlsa, ushbu indikatorning maqsadga erishish darajasi (120 ÷ 300) × 100 % = 40 % ga teng;

b) indikatorning qiymati uning maqsadga erishish darajasi belgilangan vazniga koʻpaytirish orqali aniqlanadi.

Masalan:

Agar indikatorning vazni 25 foiz boʻlsa va maqsadga erishish darajasi 40 foiz boʻlsa, u holda indikatorning qiymati (25 × 40) ÷ 100% = 10 ga teng boʻladi;

v) resurs, amaliyot va natijadorlik indekslarini hisoblash uchun oʻlchangan indikatorlarning qiymatlar yigʻindisi chiqariladi.

Masalan:

Resurs indeksi (RI) quyidagi formula boʻyicha hisoblab chiqiladi:

Bunda:

vazn i — i indikatorning vazni;

qiymat i — i indikatorning qiymati.

27. Resurs, amaliyot va natijadorlik indekslarining natijasi quyidagi shkalada baholanadi:

86 — 100 foiz — yaxshi natija (tartibga solish maqsadlariga yuqori darajada erishilgan);

71 — 85 foiz — qoniqarli natija (tartibga solish maqsadlariga sezilarli darajada erishilgan);

1 — 70 foiz — qoniqarsiz natija (tartibga solish maqsadlariga lozim darajada erishilmagan).

28. Resurs va amaliyot koʻrsatkichlari normativ-huquqiy hujjat ijrosining (jarayonning) qay darajada toʻgʻri va tizimli tashkil etilganligini, natijadorlik koʻrsatkichi normativ-huquqiy hujjatning koʻzlangan maqsadlarga erishilish holatini koʻrsatadi.

4-bob. Yakuniy qoidalar

29. Vazirlik va idoralar har yili 1-fevralga qadar oʻtkazilgan monitoring natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni majburiy ravishda oʻzlarining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi hamda tegishliligiga qarab “Ijro.gov.uz” va Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishishning yagona elektron tizimlari orqali Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etadi.

30. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi vazirlik va idoralarning monitoring faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 15-martdagi PQ-5025-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini va qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni tartibga solish taʼsirini baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda muvofiqlashtirib boradi.

31. Indekslar qoniqarli yoki qoniqarsiz deb baholangan taqdirda, monitoringga masʼul vazirlik yoki idora tomonidan tartibga solish maqsadlariga erishishni taʼminlash maqsadida chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqilishi lozim.

32. Chora-tadbirlar rejasida qonunchilik hujjati ijrosida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etishga qaratilgan harakatlar, ularning amalga oshirish muddatlari hamda ijroga masʼul tarkibiy boʻlinmalar koʻrsatiladi.

Normativ-huquqiy hujjatlar ijrosini monitoringdan oʻtkazish uslubiyotiga 1-ILOVA

Normativ-huquqiy hujjat ijrosini monitoringdan oʻtkazish

I. Umumiy maʼlumotlar 1. Normativ-huquqiy hujjat nomi va rekvizitlari 2. Ijro va monitoringni amalga oshirish uchun masʼul davlat organi yoki tashkiloti II. Normativ-huquqiy hujjat ijrosi va natijadorligiga oid asosiy koʻrsatkichlar va masʼul davlat organlari T/r Indikator toifasi Indikator (subindikator) nomi Oʻlchov birligi Vazni Davriyligi Joriy holat (yillik) Maqsadli koʻrsatkichlar Maʼlumot berishga masʼul idoralar ______ yil uchun (oʻrta muddatli) ______ yil uchun (uzoq muddatli) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1-maqsad. ... 1. Resurs koʻrsatkichlari 1-indikator 1.1. Subindikator 1.2. Subindikator 2-indikator 2.1. Subindikator 2.2. Subindikator ... 2. Faoliyat koʻrsatkichlari 1-indikator 1.1. Subindikator 1.2. Subindikator 2-indikator 2.1. Subindikator 2.2. Subindikator ... 3. Natijadorlik koʻrsatkichlari 1-indikator 1.1. Subindikator 1.2. Subindikator 2-indikator 2.1. Subindikator 2.2. Subindikator ... 2-maqsad . ...

Normativ-huquqiy hujjatlar ijrosini monitoringdan oʻtkazish uslubiyotiga 2-ILOVA

Normativ-huquqiy hujjat monitoringi natijalari boʻyicha

T/r Indikator (subindikator) nomi Vazni Oʻlchov birligi n yildagi dastlabki qiymat (yillik) Koʻrsatkich indeksi (foizda) n+1 yil natijasi (yillik) Koʻrsatkich indeksi (foizda) n+2 yil natijasi (yillik) Koʻrsatkich indeksi (foizda) ... 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1-maqsad. ... 1. Resurs koʻrsatkichlari (umumiy qiymat) 1-indikator 1.1. Subindikator 1.2. Subindikator 2-indikator 2.1. Subindikator 2.2. Subindikator ... 2. Faoliyat koʻrsatkichlari (umumiy qiymat) 1-indikator 1.1. Subindikator 1.2. Subindikator 2-indikator 2.1. Subindikator 2.2. Subindikator ... 3. Natijadorlik koʻrsatkichlari (umumiy qiymat) 1-indikator 1.1. Subindikator 1.2. Subindikator 2-indikator 2.1. Subindikator 2.2. Subindikator ... 2-maqsad . ... Izoh: Normativ-huquqiy hujjat ijrosi va natijadorligini monitoring qilishga imkon beradigan boshqa maʼlumotlar ...

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2025-yil 31-yanvar,

2-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.02.2025-y., 10/25/3605/0121-son)

lex.uz