UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 7-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 7 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

ТУЗИЛМАСИ

Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига ўтказилган ҳолда тугатилиши муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;

тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияларининг рўйхатини янгилаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-илованинг 2-3-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 2. Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари » .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг, туманлараро, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг намунавий тузилмалари 3-4-иловаларга мувофиқ»;

б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси, врач-эксперт Врач-экспертлар 6 — 8 Врач-методист 1 Ҳамшира 1 Ахборот технологиялари мутахассиси 1

в) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаси

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси, врач-эксперт 1 Врач-экспертлар 1,5 — 3 Ҳамшира 1

г) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

д) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларини зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт муассасаларига бепул текширувлар ўтказиш учун бириктириш рўйхати

Т/р Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) номи Хизмат кўрсатувчи ҳудуд ТИЭК бириктирилган тиббиёт муассасалари Қорақалпоғистон Республикаси 1 . Қорақалпоғистон Республикаси ТИЭК Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази (кейинги ўринда — КТТМ) ва Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва ҳудудий реабилитация маркази (кейинги ўринда — НРПМ) 2. Амударё тумани ТИЭК Амударё тумани Амударё туман тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринда — ТТБ) 3. Кегейли туманлараро ТИЭК Кегейли, Нукус, Қораўзак ва Бўзатов туманлари Кегейли, Нукус, Қораўзак, Бўзатов ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 4. Қўнғирот туманлараро ТИЭК Қўнғирот, Қонликўл ва Мўйноқ туманлари Қўнғирот, Қонликўл ва Мўйноқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 5. Нукус шаҳар ТИЭК Нукус шаҳри Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда — ШТБ) 6. Тахиатош туманлараро ТИЭК Хўжайли, Тахиатош ва Шуманай туманлари Хўжайли, Тахиатош ва Шуманай ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 7. Тўрткўл туман ТИЭК Тўрткўл тумани Тўрткўл ТТБ 8. Чимбой туманлараро ТИЭК Чимбой ва Тахтакўпир туманлари Чимбой ва Тахтакўпир ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 9. Элликқалъа туманлараро ТИЭК Элликқалъа ва Беруний туманлари Элликқалъа ва Беруний ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Андижон вилояти 10. Андижон вилоят ТИЭК Андижон вилояти бўйича Андижон вилоят КТТМ ва НРПМ 11. Андижон шаҳар ТИЭК Андижон шаҳар Андижон ШТБ 12. Андижон туман ТИЭК Андижон тумани Андижон ТТБ 13. Асака туман ТИЭК Асака тумани Асака ТТБ 14. Избоскан туманлараро ТИЭК Избоскан ва Пахтаобод туманлари Избоскан ва Пахтаобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 15. Қўрғонтепа туманлараро ТИЭК Хонобод шаҳар ва Қўрғонтепа тумани Хонобод ШТБ ва Қўрғонтепа ТТБ 16. Шаҳрихон туман ТИЭК Шаҳрихон тумани Шаҳрихон ТТБ 17. Балиқчи туманлараро ТИЭК Бўстон, Балиқчи ва Улуғнор туманлари Бўстон, Балиқчи ва Улуғнор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 18. Булоқбоши туманлараро ТИЭК Булоқбоши ва Марҳамат туманлари Булоқбоши ва Марҳамат ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 19. Жалақудуқ туманлараро ТИЭК Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари Жалақудуқ ва Хўжаобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 20. Олтинкўл туманлараро ТИЭК Олтинкўл тумани ва Андижон шаҳар (бир қисми) Олтинкўл ТТБ ва Андижон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Бухоро вилояти 21. Бухоро вилоят ТИЭК Бухоро вилояти бўйича Бухоро вилоят КТТМ ва Навоий вилоят НРПМ 22. Жондор туманлараро ТИЭК Бухоро, Жондор ва Когон туманлари Бухоро, Жондор ва Когон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 23. Бухоро туманлараро ТИЭК Бухоро ва Когон шаҳарлари, Қоровулбозор тумани Бухоро ва Когон ШТБ, Қоровулбозор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 24. Қоракўл туманлараро ТИЭК Қоракўл ва Олот туманлари Қоракўл ва Олот ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 25. Ромитан туманлараро ТИЭК Ромитан ва Пешку туманлари Ромитан ва Пешку ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 26. Ғиждувон туман ТИЭК Ғиждувон тумани Ғиждувон ТТБ 27. Шофиркон туманлараро ТИЭК Вобкент ва Шофиркон туманлари Вобкент ва Шофиркон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Жиззах вилояти 28. Жиззах вилоят ТИЭК Жиззах вилояти бўйича Жиззах вилоят КТТМ ва Жиззах НРПМ 29. Ғаллаорол туманлараро ТИЭК Ғаллаорол ва Фориш туманлари Ғаллаорол ва Фориш ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 30. Жиззах туманлараро ТИЭК Жиззах шаҳри ва Зарбдор тумани Жиззах ШТБ ва Зарбдор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 31. Дўстлик туманлараро ТИЭК Дўстлик, Мирзачўл, Зафаробод, Пахтакор ва Арнасой туманлари Дўстлик, Мирзачўл, Зафаробод, Пахтакор ва Арнасой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 32. Зомин туманлараро ТИЭК Зомин ва Янгиобод туманлари Зомин ва Янгиобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 33. Бахмал туман ТИЭК Бахмал тумани Бахмал ТТБ 34. Ш. Рашидов туман ТИЭК Ш. Рашидов тумани Ш.Рашидов ТТБ Қашқадарё вилояти 35. Қашқадарё вилоят ТИЭК Қашқадарё вилояти бўйича Қашқадарё вилоят КТТМ ва Қашқадарё НРПМ 36. Ғузор туман ТИЭК Ғузор тумани Ғузор ТТБ 37. Қарши шаҳар ТИЭК Қарши шаҳар Қарши ШТБ 38. Дехқонобод туман ТИЭК Деҳқонобод тумани Дехқонобод ТТБ 39. Касби туманлараро ТИЭК Касби ва Муборак туманлари Касби ва Муборак ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 40. Косон туман ТИЭК Косон тумани Косон ТТБ 41. Китоб туман ТИЭК Китоб тумани Китоб ТТБ 42. Чироқчи туманлараро ТИЭК Чироқчи ва Кўкдала туманлари Чироқчи ва Кўкдала ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 43. Нишон туманлараро ТИЭК Миришкор тумани Миришкор ва Нишон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Нишон тумани 44. Шаҳрисабз туманлараро ТИЭК Шаҳрисабз шаҳар Шаҳрисабз ШТБ ва Шаҳрисабз ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Шаҳрисабз тумани 45. Яккабоғ туман ТИЭК Яккабоғ тумани Яккабоғ ТТБ 46. Қамаши туман ТИЭК Қамаши тумани Қамаши ТТБ 47. Қарши туман ТИЭК Қарши тумани Қарши ТТБ Навоий вилояти 48. Навоий вилоят ТИЭК Навоий вилояти бўйича Навоий вилоят КТТМ ва НРПМ 49. Зарафшон туманлараро ТИЭК Томди ва Учқудуқ туманлари, Зарафшон шаҳри Томди ва Учқудуқ ТТБ, Зарафшон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 50. Қизилтепа туманлараро ТИЭК Қизилтепа ва Конимех туманлари Қизилтепа ва Конимех ТТБ 51. Навбаҳор туманлараро ТИЭК Навбаҳор, Нурота туманлари ва Ғозғон шаҳри Навбаҳор, Нурота, ТТБ ва Ғозғон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 52. Навоий туманлараро ТИЭК Навоий шаҳри ва Кармана тумани Навоий ШТБ ва Кармана ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 53. Хатирчи туман ТИЭК Хатирчи тумани Хатирчи ТТБ Наманган вилояти 54. Наманган вилоят ТИЭК Наманган вилояти бўйича Наманган вилоят КТТМ ва НРПМ 55. Наманган шаҳар ТИЭК Наманган шаҳри Наманган ШТБ 56. Янги Наманган туманлараро ТИЭК Янги Наманган ва Наманган туманлари Янги Наманган ва Наманган ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 57. Тўрақўрғон туман ТИЭК Тўрақўрғон тумани Тўрақўрғон ТТБ 58. Чуст туман ТИЭК Чуст тумани Чуст ТТБ 59. Учқўрғон туманлараро ТИЭК Учқўрғон ва Норин туманлари Учқўрғон ва Норин ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 60. Чортоқ туман ТИЭК Чортоқ тумани Чортоқ ТТБ 61. Янгиқўрғон туманлараро ТИЭК Янгиқўрғон ва Давлатобод туманлари Янгиқўрғон ва Давлатобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 62. Косонсой туман ТИЭК Косонсой тумани Косонсой ТТБ 63. Поп туманлараро ТИЭК Мингбулоқ ва Поп туманлари Мингбулоқ ва Поп ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 64. Уйчи туман ТИЭК Уйчи тумани Уйчи ТТБ Самарқанд вилояти 65. Самарқанд вилоят ТИЭК Самарқанд вилояти бўйича Самарқанд вилоят КТТМ ва Самарқанд НРПМ 66. Иштихон туман ТИЭК Иштихон тумани Иштихон ТТБ 67. Самарқанд туманлараро ТИЭК Самарқанд ва Нуробод туманлари Самарқанд ва Нуробод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 68. Нарпай туман ТИЭК Нарпай тумани Нарпай ТТБ 69. Пайарик туман ТИЭК Пайарик тумани Пайарик ТТБ 70. Пастдарғом туман ТИЭК Пастдарғом тумани Пастдарғом ТТБ 71. Самарқанд шаҳар ТИЭК Самарқанд шаҳри Самарқанд ШТБ 72. Ургут туман ТИЭК Ургут тумани Ургут ТТБ 73. Булунғур туманлараро ТИЭК Булунғур ва Жомбой туманлари Булунғур ва Жомбой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 74. Каттақўрғон туманлараро ТИЭК Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон тумани Каттақўрғон ШТБ ва Каттақўрғон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 75. Оқдарё туманлараро ТИЭК Оқдарё ва Қўшработ тумани Оқдарё ва Қўшработ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 76. Пахтачи туман ТИЭК Пахтачи тумани Пахтачи ТТБ 77. Тайлоқ туманлараро ТИЭК Тайлоқ туман ва Ургут тумани (бир қисми) Тайлоқ ва Ургут (бир қисми) ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Сурхондарё вилояти 78. Сурхондарё вилоят ТИЭК Сурхондарё вилояти бўйича Сурхондарё вилоят КТТМ ва Сурхондарё НРПМ 79. Ангор туманлараро ТИЭК Ангор ва Термиз туманлари Ангор ва Термиз ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 80. Денов туман ТИЭК Денов тумани Денов ТТБ 81. Бойсун туманлараро ТИЭК Бандихон ва Бойсун туманлари Бандихон ва Бойсун ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 82. Қумқўрғон туманлараро ТИЭК Қумқўрғон ва Қизириқ туманлари Қумқўрғон ва Қизириқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 83. Сариосиё туман ТИЭК Сариосиё тумани Сариосиё ТТБ 84. Термиз туманлараро ТИЭК Термиз шаҳар ва Жарқўрғон тумани Термиз ШТБ ва Жарқўрғон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 85. Олтинсой туманлараро ТИЭК Олтинсой ва Шўрчи туманлари Олтинсой ва Шўрчи ТТБ(тегишли ҳудудлар бўйича) 86. Узун туман ТИЭК Узун тумани Узун ТТБ 87. Шеробод туманлараро ТИЭК Шеробод ва Музробод туманлари Шеробод ва Музработ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Сирдарё вилояти 88. Сирдарё вилоят ТИЭК Сирдарё вилояти бўйича Сирдарё вилоят КТТМ ва Жиззах вилоят НРПМ 89. Гулистон туманлараро ТИЭК Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Гулистон тумани Гулистон, Янгиер ШТБ, Гулистон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 90. Сирдарё туманлараро ТИЭК Сирдарё ва Сайхунобод туманлари Сирдарё ва Сайхунобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 91. Мирзаобод туманлараро ТИЭК Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманлари Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 92. Ховос туманлараро ТИЭК Ховос, Боёвут туманлари ва Ширин шаҳри Ховос ва Боёвут ТТБ, Ширин ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Тошкент вилояти 93. Тошкент вилоят ТИЭК Тошкент вилояти бўйича Тошкент вилоят КТТМ ва Тошкент НРПМ 94. Оққўрғон туманлараро ТИЭК Оққўрғон ва Бўка туманлари Оққўрғон ва Бўка ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 95. Олмалиқ шаҳарлараро ТИЭК Олмалиқ, Нурафшон ва Оҳангарон шаҳарлари Олмалиқ, Нурафшон ва Оҳангарон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 96. Ангрен туманлараро ТИЭК Ангрен шаҳри ва Оҳангарон тумани Ангрен ШТБ ва Оҳангарон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 97. Бекобод туманлараро ТИЭК Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани Бекобод ШТБ ва Бекобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 98. Чирчиқ туманлараро ТИЭК Чирчиқ шаҳри ва Қибрай тумани Чирчиқ ШТБ ва Қибрай ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 99. Юқоричирчиқ туманлараро ТИЭК Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари Юқори Чирчиқ ва Паркент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 100. Янгийўл туманлараро ТИЭК Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани Янгийўл ШТБ ва Янгийўл ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 101. Зангиота туманлараро ТИЭК Зангиота ва Тошкент туманлари Зангиота ва Тошкент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 102. Бўстонлиқ туман ТИЭК Бўстонлиқ тумани Бўстонлиқ ТТБ 103. Ўрта Чирчиқ туманлараро ТИЭК Ўрта Чирчиқ ва Пскент туманлари Ўрта Чирчиқ ва Пскент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 104. Қуйи Чирчиқ туманлараро ТИЭК Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари Қуйи Чирчиқ ва Чиноз ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Фарғона вилояти 105. Фарғона вилоят ТИЭК Фарғона вилояти бўйича Фарғона вилоят КТТМ ва Фарғона вилоят НРПМ 106. Бағдод туманлараро ТИЭК Бағдод ва Бувайда туманлари Бағдод ва Бувайда ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 107. Қўқон туманлараро ТИЭК Қўқон шаҳри ва Фурқат тумани Қўқон ШТБ ва Фурқат ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 108. Қува туманлараро ТИЭК Қува тумани ва Қувасой шаҳри Қува ТТБ, Қувасой ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 109. Марғилон туманлараро ТИЭК Марғилон шаҳри ва Қўштепа тумани Марғилон ШТБ, Қўштепа ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 110. Риштон туманлараро ТИЭК Риштон ва Олтиариқ туманлари Риштон ва Олтиариқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 111. Ўзбекистон туманлараро ТИЭК Ўзбекистон ва Бешариқ туманлари Ўзбекистон ва Бешариқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 112. Фарғона туманлараро ТИЭК Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани Фарғона ШТБ ва Фарғона ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 113. Данғара туманлараро ТИЭК Данғара ва Учкўприк туманлари Данғара ва Учкўприк ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 114. Сўх туман ТИЭК (0,5 ставка) Сўх тумани Сўх ТТБ 115. Тошлоқ туманлараро ТИЭК Тошлоқ ва Ёзёвон туманлари Тошлоқ ва Ёзёвон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Хоразм вилояти 116. Хоразм вилоят ТИЭК Хоразм вилояти бўйича Хоразм вилоят КТТМ ва Хоразм вилоят НРПМ 117. Урганч туманлараро ТИЭК Урганч шаҳар ва Янгибозор тумани Урганч ШТБ ва Янгибозор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 118. Урганч туман ТИЭК Урганч тумани Урганч ТТБ 119. Хазорасп туманлараро ТИЭК Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманлари Ҳазорасп ва Тупроққалъа ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 120. Хива туманлараро ТИЭК Хива шаҳри ва Қўшкўпир тумани Хива ШТБ ва Қўшкўприк ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 121. Шовот туманлараро ТИЭК Шовот ва Гурлан туманлари Шовот ва Гурлан ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 122. Боғот туманлараро Боғот ва Хонқа туманлари Боғот ва Хонқа ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 123. Янгиариқ туманлараро ТИЭК Янгиариқ ва Хива туманлари Янгиариқ ва Хива ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) Тошкент шаҳри 124. Тошкент шаҳар ТИЭК Тошкент шаҳри бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази (НРПММ) 125. Мирзо Улуғбек туманлараро ТИЭК Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари Мирзо Улуғбек ва Яшнобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 126. Олмазор туман ТМЭК Олмазор тумани Олмазор ТТБ 127. Сергели туманлараро ТМЭК Сергели, Бектемир ва Янги ҳаёт туманлари Сергели, Бектемир ва Янги ҳаёт ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 128. Учтепа туманлараро ТМЭК Учтепа ва Чилонзор туманлари Учтепа ва Чилонзор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 129. Шайхонтоҳур туманлараро ТМЭК Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманлари Шайхонтоҳур ва Яккасарой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) 130. Юнусобод туманлараро ТМЭК Юнусобод ва Миробод туманлари Юнусобод ва Миробод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) »;

е) 8-иловада :

1-2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар), туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг (кейинги ўринларда — ТИЭК) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этишни белгилайди.

2. ТИЭКлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг (кейинги ўринларда — Бошқарма) тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати тизимидаги функционал таркибий бўлинмалари ҳисобланади.»;

3-банддан «Инспекция бошлиғининг буйруқларига,» сўзлари чиқариб ташлансин;

5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

6-банддаги «Туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭК» сўзлари «ТИЭКлар» сўзи билан алмаштирилсин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Тиббий-ижтимоий экспертиза тизимига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар), туманлараро ТИЭКлари киради.»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Шахсни ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача бўлган болани ногиронлиги бўлган бола деб топиш ТИЭК томонидан амалга оширилади.»;

10-банднинг бешинчи хатбошисидаги «мувофиқлаштириш» сўзи «мувофиқлаштиришда иштирок этиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Бош ТИЭК» сўзи «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК» сўзлари билан алмаштирилсин;

«а» кичик бандда :

иккинчи , олтинчи — тўққизинчи хатбошилардан «, ихтисослаштирилган ва педиатрия» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи ва бешинчи хатбошилардан «ва ихтисослаштирилган» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидан «педиатрия» сўзи чиқариб ташлансин;

ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

«фуқаролар туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК хулосасидан норози бўлганда, қайта назорат кўрикдан ўтишга икки маротаба хабар берилишига қарамасдан келмаганлиги сабабли ногиронлик пенсия (нафақа)си далолатнома асосида тўхтатилган шахсларни белгиланган тартибда кўрикдан ўтказади»;

«б» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «Инспекцияга» сўзи «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин;

«г» кичик бандда :

биринчи хатбошидаги «мувофиқлаштириш» сўзи «мувофиқлаштиришда иштирок этиш» сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи — тўртинчи хатбошилардан «, ихтисослаштирилган ва педиатрия» сўзлари чиқариб ташлансин;

«д» кичик бандда :

иккинчи — тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги «Бош» сўзи «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;

«е» кичик бандда :

биринчи хатбошидан «, ихтисослаштирилган ва педиатрия» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидан «педиатрия» сўзи чиқариб ташлансин;

еттинчи , ўнинчи , ўн тўққизинчи , йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи , тўққизинчи , ўн биринчи — ўн саккизинчи , йигирма иккинчи — ўттизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи, саккизинчи, ўнинчи — ўн еттинчи, ўн саккизинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма тўртинчи хатбошидан «ихтисослаштирилган» сўзлари чиқариб ташлансин;

йигирма бешинчи хатбошидан «, ихтисослаштирилган ва педиатрия» сўзлари чиқариб ташлансин;

йигирма олтинчи хатбошидан «, ихтисослаштирилган ва педиатрия» сўзлари чиқариб ташлансин;

12-бандда :

биринчи хатбошидаги «Бош» сўзи «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭКда кўрикдан ўтказилган шахсларнинг тиббий ҳужжатларини «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими орқали ўрганади ва ўрганиш натижасига кўра шубҳали ҳолатлар аниқланганда ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахсларни чақирган ҳолда юзма-юз кўрикдан ўтказиш йўли билан экспертиза хулосалари сифатини ва асосланганлигини назорат қилиш;»

учинчи ва тўртинчи хатбошилардан «, ихтисослаштирилган ва педиатрия» сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКнинг врач экспертлари туманлараро, туман (шаҳар), ТИЭК мажлисларида қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқи билан қатнашади, шунингдек, шубҳали ҳолатларда тиббиёт муассасалари томонидан берилган тиббий ҳужжатларнинг асосланганлигини текширади ҳамда йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўради.»;

13-бандда :

биринчи хатбошидан «, ихтисослаштирилган ва педиатрия» сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги «Бош» сўзи «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-бандда :

биринчи хатбошидан «, ихтисослаштирилган ва педиатрия» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги «Бош» сўзи «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. ТИЭКни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК врачлик-маслаҳат комиссияларини бошланғич ташхисларига ва тақдим қилинган тиббий ҳужжатларига шубҳа бўлган ҳолатларда бепул текширувлар ўтказиш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланган давлат тиббиёт муассасаларига бириктириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.»;

17 — 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК раиси лавозимига тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган врач-экспертлар тайинланади.

18. ТИЭК раислари Агентлик директорининг ўринбосари билан келишилган ҳолда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

ТИЭК аъзоларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.

19. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК таркиби 7 та мутахассислик бўйича врач-эксперт — терапевт, хирург, невролог, педиатр, офтальмолог, психиатр, фтизиатрлардан иборат таркибда ташкил этилади, шунингдек, ногиронликнинг структурасига қараб психолог, социолог ва бошқа мутахассислар киритилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК врач-экспертларидан бири ТИЭК раиси этиб тайинланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКда ишлаш учун меҳнатга соатбай ҳақ тўланган ҳолда тиббий, техник ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатчилар жалб этилиши мумкин.

ТИЭК штатига врач методист, тиббий ҳамшира, ҳайдовчи (автомобиль бўлганда) киради, шунингдек, алоҳида бинога эга бўлганда қўшимча равишда қоровул ва фаррош лавозими киритилади.

ТИЭК иш графиги ҳафтада 6 кун 5,5 соатдан бўлиб, ҳар ойнинг бир кунида эксперт — методик кенгаш ўтказилади.

20. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар бирида биттадан мустақил таркибий бўлинма шаклида, туман (шаҳар), туманлараро ТИЭК маълум бир ҳудудда хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сони, шунингдек, ҳудудларнинг оралиқ масофасини ҳамда чегарадошлигини инобатга олган ҳолда ташкил этилади.

21. Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК 4 та мутахассислик бўйича врач-экспертдан иборат таркибда ташкил этилади ва врач-экспертлардан бири ТИЭК раиси этиб тайинланади.

Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК таркибига эксперт-терапевт, эксперт-хирург, эксперт-невролог, эксперт-педиатр киради.

Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК комиссия йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКнинг эксперт-офтальмологи, эксперт-фтизиатри ва эксперт-психиатри қатнашиши таъминланади.

Туманлараро, туман (шаҳар) ТИЭК географик, демографик ва бошқа хусусиятларни (аҳоли зичлиги, касалланиш, ногиронлик даражаси ва мурожаатлари) ҳисобга олган ҳолда аҳолига битта ТИЭК ташкил этилиши мумкин.

Аҳоли сони ва зичлиги юқори бўлмаган чўл ва тоғли жойларда ўриндошлик лавозимидаги врач-экспертлардан иборат ТИЭК ташкил этилиши мумкин»;

25-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Юкланган вазифаларга мувофиқ ТИЭК раислари қуйидаги функционал мажбуриятларни бажаради:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этади;

ТИЭКга умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ТИЭК врач-экспертлари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этилишига оид таклиф ва тақдимномалар киритади;

ТИЭК врач-экспертлари ва ходимларининг фаолияти йўналишлари ва ҳудудларга раҳбарлик қилиш бўйича ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ТИЭКга бириктирилган ҳудудда Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати иш юритиш соҳасига дахлдор таклифларда соҳага оид давлат сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминлайди;

врач-экспертлар ва ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари учун шарт-шароитларни яратади ва тизим бўйича кадрлар захирасини шакллантиради;

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ижро этиш муддатларига риоя этилишини таъминлайди;

ТИЭК фаолияти режалаштирилишини ташкил этади, йиллик иш режаларини тасдиқлаш учун тегишлилиги бўйича Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига киритади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;

ТИЭК врач-экспертлари ва ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилади;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.»;

29-банддаги «Инспекция» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. ТИЭК фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

ТИЭК раислари ва бошқа ходимларига нисбатан Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 75 фоизгача рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

ТИЭК фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

ТИЭК фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Агентлик томонидан белгиланади.»;

31-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

32-банддаги «ТИЭК раислари» сўзлари «Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

36-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бош ТИЭК раислари ва уларнинг ўринбосарларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК раисларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 9-иловада :

1-бандда :

«(Бош, туман, шаҳар, туманлараро, ихтисослашган ва педиатрия)» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқарони ногиронлиги бўлган шахс ёки ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш — ТИЭКлар томонидан амалга оширилади»;

бешинчи хатбошидаги «шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини» сўзлари «электрон маълумотларини «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банддан «мавжуд ихтисослаштирилган» сўзлари чиқариб ташлансин;

16-банддан «Бош, туман (шаҳар), туманлараро, ихтисослаштирилган ва педиатрия» сўзлари чиқариб ташлансин;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Кўрик ҳужжатлар ТИЭКда қабул қилиб олинган кундан бошлаб 20 кун муддат ичида ўтказилади.

ТИЭК томонидан кўрикдан ўтувчини қўшимча равишда тиббий текшириш ҳамда клиник ташхисни аниқлаштириш тўғрисида хулоса қилинган ҳолларда кўрик бир ойгача бўлган муддат ичида ўтказилади»;

20-бандда :

иккинчи хатбошидаги «деб ёзилади» сўзлари «деган маълумотлари киритилади» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларнинг рўйхатида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ТИЭКга электрон йўлланмада кўрик сиртдан ўтказилиши танланади.»;

21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича ҳамда карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида кўрик ўтказиш учун ҳужжатлар кўрикдан ўтувчи жойлашган ҳудуддаги тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилади ва тегишли ТИЭКга электрон ахборот тизими орқали тақдим этилади. Кўрик ўтказган ТИЭК томонидан қилинган хулоса «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида шакллантирилади ҳамда ТИЭК раиси ва врач-экспертлари томонидан тасдиқлангандан сўнг кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган ҳудуддаги тегишли ТИЭКга 1 кундан кечиктирмай юборилади.»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Кўрик маълумотлари ва ТИЭК хулосаси «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида шакллантириб борилади.»;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. ТИЭК хулосаси кўрикдан ўтувчига ТИЭК раиси томонидан кўрикни ўтказган барча мутахассислар иштирокида, тегишли хулоса қабул қилингандан сўнг дарҳол эълон қилинади.»;

26-банднинг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

28 — 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб фуқарога берилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги — ўринларда Пенсия жамғармаси)га ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими орқали юборилади.

29. ТИЭК томонидан кўрикда ногиронлиги бўлган бола деб топилганда, шу куннинг ўзида мазкур Низомга 4-иловада кўрсатилган шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб ногиронлиги бўлган болага (ёки қонуний вакилига) берилади ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими орқали юборилади.

30. Кўрикдан ўтказиш далолатномаси «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида расмийлаштириб борилади»;

31-банддаги «ТИЭК» дастури» сўзлари «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банддаги «3 иш кунида» сўзлари «ўша куннинг ўзида «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

33-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Агар ТИЭКнинг раиси ёки аъзоларидан бири қабул қилинган хулосага рози бўлмаса, у ҳолда «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига уларнинг алоҳида фикри қайд этилади ва ушбу фуқаро такрорий кўрикдан ўтказиш учун уч кун муддатда тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКга юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКда қарорлар коллегиал, ТИЭК аъзоларининг кўпчилик овози асосида қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.»;

41-банднинг ўн еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

53-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

54-бандда :

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

55-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Бош ТИЭК ёки Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК, Агентлик ёки Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция» сўзлари билан алмаштирилсин;

59-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«59. ТИЭКнинг кўрикдан ўтказиш хулосаларини ва «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида расмийлаштирилган ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказиш ушбу Низомнинг 55-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатларда, илгари белгиланган муддатлардан қатъи назар, амалга оширилади.»;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «билдиришнома» сўзи «СМС-хабар» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «Бош» сўзи «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар» сўзлари билан алмаштирилсин;

60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. Кўрикдан ўтказилувчи туман (шаҳар), туманлараро ТИЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда, у бир ой мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭКга ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин. Ариза тушгандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК кейинги 20 кун мобайнида ариза берувчини қайта кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида расмийлаштириб беради.

ТИЭКнинг хулосаларидан врач-экспертлардан бирортаси, шунингдек, кўрикдан ўтувчи норози бўлган ҳолатларда фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК томонидан қайта кўрикдан ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК хулосасидан ҳам норози бўлинган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК томонидан ушбу хулосани ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган холис, малакали врач-экспертлардан иборат комиссия тузилади.

ТИЭК хулосаси ўзгартирилган тақдирда, қайта кўрикдан ўтказган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилиб берилади.

Фуқаролар, шунингдек, врач-экспертлардан бирортаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда, 30 кун муддатда Агентликка шикоят қилиш ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Агентлик шикоятни қабул қилиб олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқади.

Бундай ҳолатларда ТИЭК хулосасини назорат тартибида ўрганиш учун Агентлик томонидан холис врач-экспертлардан иборат таркибда Махсус комиссия ташкил этилади.

Махсус комиссия томонидан аввал қабул қилинган хулоса ўзгартирилган тақдирда, комиссия хулосасига асосан тегишли ҳудуддаги ТИЭК томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади»;

1-илованинг «3-босқич» «Бажарилиш муддати» устунидаги «10 иш куни ичида» сўзлари «20 кун ичида» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-иловадаги «бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган» сўзлари «туманлараро, туман (шаҳар)» сўзлари билан алмаштирилсин;

5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

7-иловада :

«Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган, педиатрия» сўзлари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) туманлараро, туман (шаҳар)» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

з) 10-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман, шаҳар, туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилаш тартибини белгилайди.».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 518-сон қарорида :

3-банди бешинчи хатбошидаги «меҳнатга соатбай» сўзларидан кейин «(кунбай, ишбай)» сўзлари билан тўлдирилсин;

2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг ташкилий

Илмий кенгаш Директор Ўқув ва методик жараёнларни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари Ижро интизоми — девонхона ва умумий назорат катта инспектори** Таълим жараёнларини ташкил қилиш ва назорат қилиш бошқармаси 3 Бош юрисконсульт** Таълим дастурлар ва норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 4 Бухгалтер** Кейс-менежментни ташкил қилиш ва мониторинг қилиш бўлими 4 Кадрлар билан ишлаш бўйича катта инспектор** Ижтимоий иш кафедраси* 4 Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўлими 2

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган Эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларга табиий газ ҳамда электр энергияси харажатларининг базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган қисмига компенсация тўлаб бериш схемасининг «I. Эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш» бўлимида:

1-босқич қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, «Инсон» ижтимоий хизмат маркази «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Ягона реестр) киритилган оилаларнинг дастлабки рўйхатини шакллантирилади ва Ягона реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилалар қўшимча рўйхати шакллантириш учун Маҳаллалар уюшмаси туман (шаҳар) бўлимлари орқали «маҳалла еттилиги»га етказади. 1 сентябрга қадар »;

4-босқич қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4-босқич «Инсон» ижтимоий хизмат маркази Эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхатини Ягона реестр орқали текшириб чиқади ва якуний рўйхатни Маҳаллалар уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этади. Бунда, қўшимча рўйхатдаги оилаларнинг уй-жой ва (ёки) автотранспорт воситалари мавжудлиги ҳамда даромади Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори талабларига мувофиқ ўрганилади ва ушбу мезонларга мос бўлмаган оилалар рўйхатдан чиқарилади. 20 октябрга қадар » ;

6-босқич қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 6-босқич «Инсон» ижтимоий хизмат маркази Тақдим этилган қўшимча рўйхат ва Ягона реестрга киритилган оилалардан иборат компенсация олувчи эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиради. Бунда табиий газ ҳамда электр энергияси харажатларининг базавий меъёрдан юқори истеъмол қилган қисмига компенсация тўлашда 2024 йил ноябрь-декабрь ва 2025 йил январь-февраль ойларида болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар ҳам инобатга олинади. 1 ноябрга қадар » .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 апрелдаги 253-сон қарорида :

а) 1-иловада :

27-банднинг тўққизинчи хатбошисидан «муҳтож шахслар томонидан маҳсулот қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги СМС-хабарнома тасдиқ коди маълум қилинганда,» сўзлари чиқариб ташлансин;

60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. Электрон савдо майдонида реабилитация воситаларини ваучер асосида реализация қилиш истагини билдирувчи электрон савдо майдончасининг операторлари мавжуд бўлмаганда ёки электрон савдо майдончасининг операторлари томонидан реабилитация воситалари реализация қилинмаётган ҳолларда, муҳтож шахслар реабилитация воситалари билан «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг электрон савдо платформасида ҳамда Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан марказлашган ҳолда харид қилиш тартиб-таомили асосида таъминланади.

Бунда электрон савдо платформасида реализация қилинган реабилитация воситалари муҳтож шахсларга бевосита сотувчилар томонидан ёки почта алоқа боғламалари орқали етказиб берилади.»;

б) 2-илованинг изоҳ қисми тўртинчи хатбошисидаги «0,01» рақамлари «0,02» рақамлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида» 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорида :

а) 3-банд «International inclusive hub» сўзларидан кейин «халқаро» сўзи билан тўлдирилсин;

б) 4-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) Марказ ходимлари бўйича:

марказ раҳбари, педагог кадрлари ва бошқа ходимлари меҳнатига профессионал таълим тизимидаги меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари асосида ҳақ тўланади;

Марказда қисқа муддатли курслар бўйича шаклланган гуруҳларда икки нафардан ўқитувчи фаолият кўрсатади;

дарс машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш дарс берувчининг илмий даражаси ва унвони, малака тоифасидан келиб чиқиб, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида белгиланади;

Марказда таълим-тарбия жараёни билан бевосита шуғулланувчи раҳбар ходимлар, педагогик ходимлар, психологлар, ижтимоий ходимлар, мутахассислар, ишлаб чиқариш таълими усталари, меҳнат таълими ўқитувчилари ва ёрдамчи тарбиячиларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз миқдорда бюджет маблағлари ҳисобидан устамалар тўланади;

Марказнинг барча ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўланувчи ўқитувчи-педагогларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳар ойлик 200 фоизгача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдорида устама ҳақи тўланиши мумкин;

умумий иш ҳақи жамғармасига нисбатан 15 фоиз миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади»;

в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Марказ ҳузурида таркибида кенгаш раиси, раис ўринбосари ва бошқа аъзолардан иборат 11 кишилик «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Эксперт кенгаши ташкил этилсин.

«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг Эксперт кенгаши таркиби ва кенгаш тўғрисидаги низом Агентлик директори томонидан тасдиқланади»;

г) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги «микроавтобусни» сўзи «имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган йўловчи автобусни» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1-иловада :

номи «International inclusive hub» сўзларидан кейин «халқаро» сўзи билан тўлдирилсин;

«изоҳ» қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

е) 2-илованинг номи «International inclusive hub» сўзларидан кейин «халқаро» сўзи билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 7 ноябрь,

741-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NAMUNAVIY TUZILMASI

TUZILMASI

Nogironlikni belgilash tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironlikni belgilash tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 16-iyuldagi PQ-257-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

ixtisoslashtirilgan (psixiatriya, ftiziatriya va pulmonologiya, pediatriya) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining vazifalari va shtat birliklari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlararo va tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalariga oʻtkazilgan holda tugatilishi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish;

tibbiy-ijtimoiy ekspertiza komissiyalarining roʻyxatini yangilash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 741-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 30-oktabrdagi 677-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining yuridik texnikumlariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ilovaning 2-3-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 2. Mehribonlik uyi, Bolalar shaharchasi va Oilaviy bolalar uyining bitiruvchilari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi 3. “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslar farzandlari ” .

2. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining, tumanlararo, tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining namunaviy tuzilmalari 3-4-ilovalarga muvofiq”;

b) 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining

Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi raisi, vrach-ekspert Vrach-ekspertlar 6 — 8 Vrach-metodist 1 Hamshira 1 Axborot texnologiyalari mutaxassisi 1

v) 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tumanlararo va tuman (shahar) tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining namunaviy tuzilmasi

Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi raisi, vrach-ekspert 1 Vrach-ekspertlar 1,5 — 3 Hamshira 1

g) 5-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

d) 6-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarini zarur asbob-uskunalar bilan jihozlangan davlat tibbiyot muassasalariga bepul tekshiruvlar oʻtkazish uchun biriktirish roʻyxati

T/r Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari (TIEK) nomi Xizmat koʻrsatuvchi hudud TIEK biriktirilgan tibbiyot muassasalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi TIEK Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻp tarmoqli tibbiyot markazi (keyingi oʻrinda — KTTM) va Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi va hududiy reabilitatsiya markazi (keyingi oʻrinda — NRPM) 2. Amudaryo tumani TIEK Amudaryo tumani Amudaryo tuman tibbiyot birlashmasi (keyingi oʻrinda — TTB) 3. Kegeyli tumanlararo TIEK Kegeyli, Nukus, Qoraoʻzak va Boʻzatov tumanlari Kegeyli, Nukus, Qoraoʻzak, Boʻzatov TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 4. Qoʻngʻirot tumanlararo TIEK Qoʻngʻirot, Qonlikoʻl va Moʻynoq tumanlari Qoʻngʻirot, Qonlikoʻl va Moʻynoq TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 5. Nukus shahar TIEK Nukus shahri Nukus shahar tibbiyot birlashmasi (keyingi oʻrinlarda — SHTB) 6. Taxiatosh tumanlararo TIEK Xoʻjayli, Taxiatosh va Shumanay tumanlari Xoʻjayli, Taxiatosh va Shumanay TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 7. Toʻrtkoʻl tuman TIEK Toʻrtkoʻl tumani Toʻrtkoʻl TTB 8. Chimboy tumanlararo TIEK Chimboy va Taxtakoʻpir tumanlari Chimboy va Taxtakoʻpir TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 9. Ellikqalʼa tumanlararo TIEK Ellikqalʼa va Beruniy tumanlari Ellikqalʼa va Beruniy TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Andijon viloyati 10. Andijon viloyat TIEK Andijon viloyati boʻyicha Andijon viloyat KTTM va NRPM 11. Andijon shahar TIEK Andijon shahar Andijon SHTB 12. Andijon tuman TIEK Andijon tumani Andijon TTB 13. Asaka tuman TIEK Asaka tumani Asaka TTB 14. Izboskan tumanlararo TIEK Izboskan va Paxtaobod tumanlari Izboskan va Paxtaobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 15. Qoʻrgʻontepa tumanlararo TIEK Xonobod shahar va Qoʻrgʻontepa tumani Xonobod SHTB va Qoʻrgʻontepa TTB 16. Shahrixon tuman TIEK Shahrixon tumani Shahrixon TTB 17. Baliqchi tumanlararo TIEK Boʻston, Baliqchi va Ulugʻnor tumanlari Boʻston, Baliqchi va Ulugʻnor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 18. Buloqboshi tumanlararo TIEK Buloqboshi va Marhamat tumanlari Buloqboshi va Marhamat TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 19. Jalaquduq tumanlararo TIEK Jalaquduq va Xoʻjaobod tumanlari Jalaquduq va Xoʻjaobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 20. Oltinkoʻl tumanlararo TIEK Oltinkoʻl tumani va Andijon shahar (bir qismi) Oltinkoʻl TTB va Andijon SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) Buxoro viloyati 21. Buxoro viloyat TIEK Buxoro viloyati boʻyicha Buxoro viloyat KTTM va Navoiy viloyat NRPM 22. Jondor tumanlararo TIEK Buxoro, Jondor va Kogon tumanlari Buxoro, Jondor va Kogon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 23. Buxoro tumanlararo TIEK Buxoro va Kogon shaharlari, Qorovulbozor tumani Buxoro va Kogon SHTB, Qorovulbozor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 24. Qorakoʻl tumanlararo TIEK Qorakoʻl va Olot tumanlari Qorakoʻl va Olot TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 25. Romitan tumanlararo TIEK Romitan va Peshku tumanlari Romitan va Peshku TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 26. Gʻijduvon tuman TIEK Gʻijduvon tumani Gʻijduvon TTB 27. Shofirkon tumanlararo TIEK Vobkent va Shofirkon tumanlari Vobkent va Shofirkon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Jizzax viloyati 28. Jizzax viloyat TIEK Jizzax viloyati boʻyicha Jizzax viloyat KTTM va Jizzax NRPM 29. Gʻallaorol tumanlararo TIEK Gʻallaorol va Forish tumanlari Gʻallaorol va Forish TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 30. Jizzax tumanlararo TIEK Jizzax shahri va Zarbdor tumani Jizzax SHTB va Zarbdor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 31. Doʻstlik tumanlararo TIEK Doʻstlik, Mirzachoʻl, Zafarobod, Paxtakor va Arnasoy tumanlari Doʻstlik, Mirzachoʻl, Zafarobod, Paxtakor va Arnasoy TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 32. Zomin tumanlararo TIEK Zomin va Yangiobod tumanlari Zomin va Yangiobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 33. Baxmal tuman TIEK Baxmal tumani Baxmal TTB 34. Sh. Rashidov tuman TIEK Sh. Rashidov tumani Sh.Rashidov TTB Qashqadaryo viloyati 35. Qashqadaryo viloyat TIEK Qashqadaryo viloyati boʻyicha Qashqadaryo viloyat KTTM va Qashqadaryo NRPM 36. Gʻuzor tuman TIEK Gʻuzor tumani Gʻuzor TTB 37. Qarshi shahar TIEK Qarshi shahar Qarshi SHTB 38. Dexqonobod tuman TIEK Dehqonobod tumani Dexqonobod TTB 39. Kasbi tumanlararo TIEK Kasbi va Muborak tumanlari Kasbi va Muborak TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 40. Koson tuman TIEK Koson tumani Koson TTB 41. Kitob tuman TIEK Kitob tumani Kitob TTB 42. Chiroqchi tumanlararo TIEK Chiroqchi va Koʻkdala tumanlari Chiroqchi va Koʻkdala TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 43. Nishon tumanlararo TIEK Mirishkor tumani Mirishkor va Nishon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Nishon tumani 44. Shahrisabz tumanlararo TIEK Shahrisabz shahar Shahrisabz SHTB va Shahrisabz TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Shahrisabz tumani 45. Yakkabogʻ tuman TIEK Yakkabogʻ tumani Yakkabogʻ TTB 46. Qamashi tuman TIEK Qamashi tumani Qamashi TTB 47. Qarshi tuman TIEK Qarshi tumani Qarshi TTB Navoiy viloyati 48. Navoiy viloyat TIEK Navoiy viloyati boʻyicha Navoiy viloyat KTTM va NRPM 49. Zarafshon tumanlararo TIEK Tomdi va Uchquduq tumanlari, Zarafshon shahri Tomdi va Uchquduq TTB, Zarafshon SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) 50. Qiziltepa tumanlararo TIEK Qiziltepa va Konimex tumanlari Qiziltepa va Konimex TTB 51. Navbahor tumanlararo TIEK Navbahor, Nurota tumanlari va Gʻozgʻon shahri Navbahor, Nurota, TTB va Gʻozgʻon SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) 52. Navoiy tumanlararo TIEK Navoiy shahri va Karmana tumani Navoiy SHTB va Karmana TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 53. Xatirchi tuman TIEK Xatirchi tumani Xatirchi TTB Namangan viloyati 54. Namangan viloyat TIEK Namangan viloyati boʻyicha Namangan viloyat KTTM va NRPM 55. Namangan shahar TIEK Namangan shahri Namangan SHTB 56. Yangi Namangan tumanlararo TIEK Yangi Namangan va Namangan tumanlari Yangi Namangan va Namangan TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 57. Toʻraqoʻrgʻon tuman TIEK Toʻraqoʻrgʻon tumani Toʻraqoʻrgʻon TTB 58. Chust tuman TIEK Chust tumani Chust TTB 59. Uchqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Uchqoʻrgʻon va Norin tumanlari Uchqoʻrgʻon va Norin TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 60. Chortoq tuman TIEK Chortoq tumani Chortoq TTB 61. Yangiqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Yangiqoʻrgʻon va Davlatobod tumanlari Yangiqoʻrgʻon va Davlatobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 62. Kosonsoy tuman TIEK Kosonsoy tumani Kosonsoy TTB 63. Pop tumanlararo TIEK Mingbuloq va Pop tumanlari Mingbuloq va Pop TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 64. Uychi tuman TIEK Uychi tumani Uychi TTB Samarqand viloyati 65. Samarqand viloyat TIEK Samarqand viloyati boʻyicha Samarqand viloyat KTTM va Samarqand NRPM 66. Ishtixon tuman TIEK Ishtixon tumani Ishtixon TTB 67. Samarqand tumanlararo TIEK Samarqand va Nurobod tumanlari Samarqand va Nurobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 68. Narpay tuman TIEK Narpay tumani Narpay TTB 69. Payarik tuman TIEK Payarik tumani Payarik TTB 70. Pastdargʻom tuman TIEK Pastdargʻom tumani Pastdargʻom TTB 71. Samarqand shahar TIEK Samarqand shahri Samarqand SHTB 72. Urgut tuman TIEK Urgut tumani Urgut TTB 73. Bulungʻur tumanlararo TIEK Bulungʻur va Jomboy tumanlari Bulungʻur va Jomboy TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 74. Kattaqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Kattaqoʻrgʻon shahar va Kattaqoʻrgʻon tumani Kattaqoʻrgʻon SHTB va Kattaqoʻrgʻon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 75. Oqdaryo tumanlararo TIEK Oqdaryo va Qoʻshrabot tumani Oqdaryo va Qoʻshrabot TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 76. Paxtachi tuman TIEK Paxtachi tumani Paxtachi TTB 77. Tayloq tumanlararo TIEK Tayloq tuman va Urgut tumani (bir qismi) Tayloq va Urgut (bir qismi) TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Surxondaryo viloyati 78. Surxondaryo viloyat TIEK Surxondaryo viloyati boʻyicha Surxondaryo viloyat KTTM va Surxondaryo NRPM 79. Angor tumanlararo TIEK Angor va Termiz tumanlari Angor va Termiz TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 80. Denov tuman TIEK Denov tumani Denov TTB 81. Boysun tumanlararo TIEK Bandixon va Boysun tumanlari Bandixon va Boysun TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 82. Qumqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Qumqoʻrgʻon va Qiziriq tumanlari Qumqoʻrgʻon va Qiziriq TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 83. Sariosiyo tuman TIEK Sariosiyo tumani Sariosiyo TTB 84. Termiz tumanlararo TIEK Termiz shahar va Jarqoʻrgʻon tumani Termiz SHTB va Jarqoʻrgʻon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 85. Oltinsoy tumanlararo TIEK Oltinsoy va Shoʻrchi tumanlari Oltinsoy va Shoʻrchi TTB(tegishli hududlar boʻyicha) 86. Uzun tuman TIEK Uzun tumani Uzun TTB 87. Sherobod tumanlararo TIEK Sherobod va Muzrobod tumanlari Sherobod va Muzrabot TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Sirdaryo viloyati 88. Sirdaryo viloyat TIEK Sirdaryo viloyati boʻyicha Sirdaryo viloyat KTTM va Jizzax viloyat NRPM 89. Guliston tumanlararo TIEK Guliston, Yangiyer shaharlari, Guliston tumani Guliston, Yangiyer SHTB, Guliston TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 90. Sirdaryo tumanlararo TIEK Sirdaryo va Sayxunobod tumanlari Sirdaryo va Sayxunobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 91. Mirzaobod tumanlararo TIEK Mirzaobod, Oqoltin, Sardoba tumanlari Mirzaobod, Oqoltin va Sardoba TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 92. Xovos tumanlararo TIEK Xovos, Boyovut tumanlari va Shirin shahri Xovos va Boyovut TTB, Shirin SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) Toshkent viloyati 93. Toshkent viloyat TIEK Toshkent viloyati boʻyicha Toshkent viloyat KTTM va Toshkent NRPM 94. Oqqoʻrgʻon tumanlararo TIEK Oqqoʻrgʻon va Boʻka tumanlari Oqqoʻrgʻon va Boʻka TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 95. Olmaliq shaharlararo TIEK Olmaliq, Nurafshon va Ohangaron shaharlari Olmaliq, Nurafshon va Ohangaron SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) 96. Angren tumanlararo TIEK Angren shahri va Ohangaron tumani Angren SHTB va Ohangaron TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 97. Bekobod tumanlararo TIEK Bekobod shahri va Bekobod tumani Bekobod SHTB va Bekobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 98. Chirchiq tumanlararo TIEK Chirchiq shahri va Qibray tumani Chirchiq SHTB va Qibray TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 99. Yuqorichirchiq tumanlararo TIEK Yuqori Chirchiq va Parkent tumanlari Yuqori Chirchiq va Parkent TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 100. Yangiyoʻl tumanlararo TIEK Yangiyoʻl shahri va Yangiyoʻl tumani Yangiyoʻl SHTB va Yangiyoʻl TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 101. Zangiota tumanlararo TIEK Zangiota va Toshkent tumanlari Zangiota va Toshkent TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 102. Boʻstonliq tuman TIEK Boʻstonliq tumani Boʻstonliq TTB 103. Oʻrta Chirchiq tumanlararo TIEK Oʻrta Chirchiq va Pskent tumanlari Oʻrta Chirchiq va Pskent TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 104. Quyi Chirchiq tumanlararo TIEK Quyi Chirchiq va Chinoz tumanlari Quyi Chirchiq va Chinoz TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Fargʻona viloyati 105. Fargʻona viloyat TIEK Fargʻona viloyati boʻyicha Fargʻona viloyat KTTM va Fargʻona viloyat NRPM 106. Bagʻdod tumanlararo TIEK Bagʻdod va Buvayda tumanlari Bagʻdod va Buvayda TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 107. Qoʻqon tumanlararo TIEK Qoʻqon shahri va Furqat tumani Qoʻqon SHTB va Furqat TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 108. Quva tumanlararo TIEK Quva tumani va Quvasoy shahri Quva TTB, Quvasoy SHTB (tegishli hududlar boʻyicha) 109. Margʻilon tumanlararo TIEK Margʻilon shahri va Qoʻshtepa tumani Margʻilon SHTB, Qoʻshtepa TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 110. Rishton tumanlararo TIEK Rishton va Oltiariq tumanlari Rishton va Oltiariq TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 111. Oʻzbekiston tumanlararo TIEK Oʻzbekiston va Beshariq tumanlari Oʻzbekiston va Beshariq TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 112. Fargʻona tumanlararo TIEK Fargʻona shahri va Fargʻona tumani Fargʻona SHTB va Fargʻona TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 113. Dangʻara tumanlararo TIEK Dangʻara va Uchkoʻprik tumanlari Dangʻara va Uchkoʻprik TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 114. Soʻx tuman TIEK (0,5 stavka) Soʻx tumani Soʻx TTB 115. Toshloq tumanlararo TIEK Toshloq va Yozyovon tumanlari Toshloq va Yozyovon TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Xorazm viloyati 116. Xorazm viloyat TIEK Xorazm viloyati boʻyicha Xorazm viloyat KTTM va Xorazm viloyat NRPM 117. Urganch tumanlararo TIEK Urganch shahar va Yangibozor tumani Urganch SHTB va Yangibozor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 118. Urganch tuman TIEK Urganch tumani Urganch TTB 119. Xazorasp tumanlararo TIEK Hazorasp va Tuproqqalʼa tumanlari Hazorasp va Tuproqqalʼa TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 120. Xiva tumanlararo TIEK Xiva shahri va Qoʻshkoʻpir tumani Xiva SHTB va Qoʻshkoʻprik TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 121. Shovot tumanlararo TIEK Shovot va Gurlan tumanlari Shovot va Gurlan TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 122. Bogʻot tumanlararo Bogʻot va Xonqa tumanlari Bogʻot va Xonqa TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 123. Yangiariq tumanlararo TIEK Yangiariq va Xiva tumanlari Yangiariq va Xiva TTB (tegishli hududlar boʻyicha) Toshkent shahri 124. Toshkent shahar TIEK Toshkent shahri boʻyicha Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi (NRPMM) 125. Mirzo Ulugʻbek tumanlararo TIEK Mirzo Ulugʻbek va Yashnobod tumanlari Mirzo Ulugʻbek va Yashnobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 126. Olmazor tuman TMEK Olmazor tumani Olmazor TTB 127. Sergeli tumanlararo TMEK Sergeli, Bektemir va Yangi hayot tumanlari Sergeli, Bektemir va Yangi hayot TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 128. Uchtepa tumanlararo TMEK Uchtepa va Chilonzor tumanlari Uchtepa va Chilonzor TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 129. Shayxontohur tumanlararo TMEK Shayxontohur va Yakkasaroy tumanlari Shayxontohur va Yakkasaroy TTB (tegishli hududlar boʻyicha) 130. Yunusobod tumanlararo TMEK Yunusobod va Mirobod tumanlari Yunusobod va Mirobod TTB (tegishli hududlar boʻyicha) ”;

e) 8-ilovada :

1-2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar), tumanlararo tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarining (keyingi oʻrinlarda — TIEK) maqomi, vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligini, shuningdek, faoliyatini tashkil etishni belgilaydi.

2. TIEKlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining (keyingi oʻrinlarda — Boshqarma) tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tizimidagi funksional tarkibiy boʻlinmalari hisoblanadi.”;

3-banddan “Inspeksiya boshligʻining buyruqlariga,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

5-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

6-banddagi “Tumanlararo, tuman (shahar), ixtisoslashtirilgan va pediatriya TIEK” soʻzlari “TIEKlar” soʻzi bilan almashtirilsin;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza tizimiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar), tumanlararo TIEKlari kiradi.”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Shaxsni nogironligi boʻlgan shaxs yoki 18 yoshgacha boʻlgan bolani nogironligi boʻlgan bola deb topish TIEK tomonidan amalga oshiriladi.”;

10-bandning beshinchi xatboshisidagi “muvofiqlashtirish” soʻzi “muvofiqlashtirishda ishtirok etish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Bosh TIEK” soʻzi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“a” kichik bandda :

ikkinchi , oltinchi — toʻqqizinchi xatboshilardan “, ixtisoslashtirilgan va pediatriya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi va beshinchi xatboshilardan “va ixtisoslashtirilgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshidan “pediatriya” soʻzi chiqarib tashlansin;

oʻninchi — oʻn ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirdagi oʻninchi xatboshi bilan almashtirilsin:

“fuqarolar tumanlararo, tuman (shahar) TIEK xulosasidan norozi boʻlganda, qayta nazorat koʻrikdan oʻtishga ikki marotaba xabar berilishiga qaramasdan kelmaganligi sababli nogironlik pensiya (nafaqa)si dalolatnoma asosida toʻxtatilgan shaxslarni belgilangan tartibda koʻrikdan oʻtkazadi”;

“b” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “Inspeksiyaga” soʻzi “Agentlikka” soʻzi bilan almashtirilsin;

“g” kichik bandda :

birinchi xatboshidagi “muvofiqlashtirish” soʻzi “muvofiqlashtirishda ishtirok etish” soʻzi bilan almashtirilsin;

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilardan “, ixtisoslashtirilgan va pediatriya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“d” kichik bandda :

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

beshinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

ikkinchi xatboshidagi “Bosh” soʻzi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“e” kichik bandda :

birinchi xatboshidan “, ixtisoslashtirilgan va pediatriya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshidan “pediatriya” soʻzi chiqarib tashlansin;

yettinchi , oʻninchi , oʻn toʻqqizinchi , yigirmanchi va yigirma birinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

sakkizinchi , toʻqqizinchi , oʻn birinchi — oʻn sakkizinchi , yigirma ikkinchi — oʻttizinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi, sakkizinchi, oʻninchi — oʻn yettinchi, oʻn sakkizinchi — yigirma oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

yigirma toʻrtinchi xatboshidan “ixtisoslashtirilgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

yigirma beshinchi xatboshidan “, ixtisoslashtirilgan va pediatriya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

yigirma oltinchi xatboshidan “, ixtisoslashtirilgan va pediatriya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

12-bandda :

birinchi xatboshidagi “Bosh” soʻzi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tumanlararo, tuman (shahar) TIEKda koʻrikdan oʻtkazilgan shaxslarning tibbiy hujjatlarini “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimi orqali oʻrganadi va oʻrganish natijasiga koʻra shubhali holatlar aniqlanganda nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan shaxslarni chaqirgan holda yuzma-yuz koʻrikdan oʻtkazish yoʻli bilan ekspertiza xulosalari sifatini va asoslanganligini nazorat qilish;”

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardan “, ixtisoslashtirilgan va pediatriya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKning vrach ekspertlari tumanlararo, tuman (shahar), TIEK majlislarida qaror qabul qilishda ovoz berish huquqi bilan qatnashadi, shuningdek, shubhali holatlarda tibbiyot muassasalari tomonidan berilgan tibbiy hujjatlarning asoslanganligini tekshiradi hamda yoʻl qoʻyilgan xato-kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar koʻradi.”;

13-bandda :

birinchi xatboshidan “, ixtisoslashtirilgan va pediatriya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

yettinchi xatboshidagi “Bosh” soʻzi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandda :

birinchi xatboshidan “, ixtisoslashtirilgan va pediatriya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshidagi “Bosh” soʻzi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. TIEKni tashkil etish, qayta tashkil etish va tugatish toʻgʻrisidagi qaror Agentlikning taklifi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan qabul qilinadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlararo, tuman (shahar) TIEK vrachlik-maslahat komissiyalarini boshlangʻich tashxislariga va taqdim qilingan tibbiy hujjatlariga shubha boʻlgan holatlarda bepul tekshiruvlar oʻtkazish uchun asbob-uskunalar bilan jihozlangan davlat tibbiyot muassasalariga biriktirish Vazirlar Mahkamasi tomonidan amalga oshiriladi.”;

17 — 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK raisi lavozimiga tibbiy-ijtimoiy ekspertiza boʻyicha kamida 5 yil ish stajiga ega boʻlgan vrach-ekspertlar tayinlanadi.

18. TIEK raislari Agentlik direktorining oʻrinbosari bilan kelishilgan holda Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

TIEK aʼzolarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod qilish Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari tomonidan amalga oshiriladi.

19. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK tarkibi 7 ta mutaxassislik boʻyicha vrach-ekspert — terapevt, xirurg, nevrolog, pediatr, oftalmolog, psixiatr, ftiziatrlardan iborat tarkibda tashkil etiladi, shuningdek, nogironlikning strukturasiga qarab psixolog, sotsiolog va boshqa mutaxassislar kiritilishi mumkin.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK vrach-ekspertlaridan biri TIEK raisi etib tayinlanadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKda ishlash uchun mehnatga soatbay haq toʻlangan holda tibbiy, texnik va boshqa masalalar boʻyicha maslahatchilar jalb etilishi mumkin.

TIEK shtatiga vrach metodist, tibbiy hamshira, haydovchi (avtomobil boʻlganda) kiradi, shuningdek, alohida binoga ega boʻlganda qoʻshimcha ravishda qorovul va farrosh lavozimi kiritiladi.

TIEK ish grafigi haftada 6 kun 5,5 soatdan boʻlib, har oyning bir kunida ekspert — metodik kengash oʻtkaziladi.

20. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida har birida bittadan mustaqil tarkibiy boʻlinma shaklida, tuman (shahar), tumanlararo TIEK maʼlum bir hududda xizmat koʻrsatiladigan aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslarning soni, shuningdek, hududlarning oraliq masofasini hamda chegaradoshligini inobatga olgan holda tashkil etiladi.

21. Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK 4 ta mutaxassislik boʻyicha vrach-ekspertdan iborat tarkibda tashkil etiladi va vrach-ekspertlardan biri TIEK raisi etib tayinlanadi.

Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK tarkibiga ekspert-terapevt, ekspert-xirurg, ekspert-nevrolog, ekspert-pediatr kiradi.

Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK komissiya yigʻilishida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKning ekspert-oftalmologi, ekspert-ftiziatri va ekspert-psixiatri qatnashishi taʼminlanadi.

Tumanlararo, tuman (shahar) TIEK geografik, demografik va boshqa xususiyatlarni (aholi zichligi, kasallanish, nogironlik darajasi va murojaatlari) hisobga olgan holda aholiga bitta TIEK tashkil etilishi mumkin.

Aholi soni va zichligi yuqori boʻlmagan choʻl va togʻli joylarda oʻrindoshlik lavozimidagi vrach-ekspertlardan iborat TIEK tashkil etilishi mumkin”;

25-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Yuklangan vazifalarga muvofiq TIEK raislari quyidagi funksional majburiyatlarni bajaradi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etadi;

TIEKga umumiy rahbarlik qiladi va unga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;

TIEK vrach-ekspertlari va xodimlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etilishiga oid taklif va taqdimnomalar kiritadi;

TIEK vrach-ekspertlari va xodimlarining faoliyati yoʻnalishlari va hududlarga rahbarlik qilish boʻyicha vakolatlarini va shaxsiy javobgarligi darajasini belgilaydi;

TIEKga biriktirilgan hududda Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati ish yuritish sohasiga daxldor takliflarda sohaga oid davlat siyosatiga qatʼiy rioya etilishini taʼminlaydi, tayyorlangan hujjatlar loyihalariga viza qoʻyadi. Tegishli hujjatlar qabul qilinganidan keyin ularning amalga oshirilishi ustidan tizimli nazorat oʻrnatilishini taʼminlaydi;

vrach-ekspertlar va xodimlarning samarali mehnat qilishlari uchun shart-sharoitlarni yaratadi va tizim boʻyicha kadrlar zaxirasini shakllantiradi;

“Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlarini ijro etish muddatlariga rioya etilishini taʼminlaydi;

TIEK faoliyati rejalashtirilishini tashkil etadi, yillik ish rejalarini tasdiqlash uchun tegishliligi boʻyicha Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalariga kiritadi va ularning bajarilishini taʼminlaydi;

TIEK vrach-ekspertlari va xodimlarining manfaatlarini himoya qiladi;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.”;

29-banddagi “Inspeksiya” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. TIEK faoliyatining samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:

TIEK raislari va boshqa xodimlariga nisbatan Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 75 foizgacha ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlik choralari;

TIEK faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va ularning faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari koʻriladi.

TIEK faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va uslubi Agentlik tomonidan belgilanadi.”;

31-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

32-banddagi “TIEK raislari” soʻzlari “Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

36-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Bosh TIEK raislari va ularning oʻrinbosarlariga” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK raislariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 9-ilovada :

1-bandda :

“(Bosh, tuman, shahar, tumanlararo, ixtisoslashgan va pediatriya)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqaroni nogironligi boʻlgan shaxs yoki oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan bolalarni nogironligi boʻlgan bola deb topish — TIEKlar tomonidan amalga oshiriladi”;

beshinchi xatboshidagi “shaxsiy hujjatlar yigʻmajildlarini” soʻzlari “elektron maʼlumotlarini “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-banddan “mavjud ixtisoslashtirilgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

16-banddan “Bosh, tuman (shahar), tumanlararo, ixtisoslashtirilgan va pediatriya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Koʻrik hujjatlar TIEKda qabul qilib olingan kundan boshlab 20 kun muddat ichida oʻtkaziladi.

TIEK tomonidan koʻrikdan oʻtuvchini qoʻshimcha ravishda tibbiy tekshirish hamda klinik tashxisni aniqlashtirish toʻgʻrisida xulosa qilingan hollarda koʻrik bir oygacha boʻlgan muddat ichida oʻtkaziladi”;

20-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “deb yoziladi” soʻzlari “degan maʼlumotlari kiritiladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, noxush klinik prognozga ega kasalliklar va asoratlarning roʻyxatida koʻrsatilgan holatlar boʻyicha TIEKga elektron yoʻllanmada koʻrik sirtdan oʻtkazilishi tanlanadi.”;

21-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fuqaro sogʻligi holati boʻyicha hamda karantin (epidemiya va pandemiya) tadbirlari, tabiiy ofatlar, tabiiy va texnogen tusdagi favqulodda holatlar davrida koʻrik oʻtkazish uchun hujjatlar koʻrikdan oʻtuvchi joylashgan hududdagi tibbiyot muassasasi tomonidan rasmiylashtiriladi va tegishli TIEKga elektron axborot tizimi orqali taqdim etiladi. Koʻrik oʻtkazgan TIEK tomonidan qilingan xulosa “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimida shakllantiriladi hamda TIEK raisi va vrach-ekspertlari tomonidan tasdiqlangandan soʻng koʻrikdan oʻtuvchi doimiy roʻyxatda turadigan hududdagi tegishli TIEKga 1 kundan kechiktirmay yuboriladi.”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Koʻrik maʼlumotlari va TIEK xulosasi “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimida shakllantirib boriladi.”;

24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. TIEK xulosasi koʻrikdan oʻtuvchiga TIEK raisi tomonidan koʻrikni oʻtkazgan barcha mutaxassislar ishtirokida, tegishli xulosa qabul qilingandan soʻng darhol eʼlon qilinadi.”;

26-bandning yettinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

28 — 30-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. Nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha rasmiylashtirilib, QR-kod orqali tasdiqlanib fuqaroga beriladi. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi — oʻrinlarda Pensiya jamgʻarmasi)ga hamda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron tarzda oʻsha kunning oʻzida “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimi orqali yuboriladi.

29. TIEK tomonidan koʻrikda nogironligi boʻlgan bola deb topilganda, shu kunning oʻzida mazkur Nizomga 4-ilovada koʻrsatilgan shakl boʻyicha maʼlumotnoma rasmiylashtirilib, QR-kod orqali tasdiqlanib nogironligi boʻlgan bolaga (yoki qonuniy vakiliga) beriladi hamda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron tarzda oʻsha kunning oʻzida “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimi orqali yuboriladi.

30. Koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasi “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimida rasmiylashtirib boriladi”;

31-banddagi “TIEK” dasturi” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32-banddagi “3 ish kunida” soʻzlari “oʻsha kunning oʻzida “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimi orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

33-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Agar TIEKning raisi yoki aʼzolaridan biri qabul qilingan xulosaga rozi boʻlmasa, u holda “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimiga ularning alohida fikri qayd etiladi va ushbu fuqaro takroriy koʻrikdan oʻtkazish uchun uch kun muddatda tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKga yuboriladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKda qarorlar kollegial, TIEK aʼzolarining koʻpchilik ovozi asosida qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK raisining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.”;

41-bandning oʻn yettinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

53-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

54-bandda :

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

55-bandning beshinchi xatboshisidagi “Bosh TIEK yoki Respublika tibbiy-ijtimoiy ekspertiza inspeksiyasi” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK, Agentlik yoki Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

59-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“59. TIEKning koʻrikdan oʻtkazish xulosalarini va “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimida rasmiylashtirilgan hujjatlarni takroriy ekspertizadan oʻtkazish ushbu Nizomning 55-bandi beshinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlarda, ilgari belgilangan muddatlardan qatʼi nazar, amalga oshiriladi.”;

ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “bildirishnoma” soʻzi “SMS-xabar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “Bosh” soʻzi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. Koʻrikdan oʻtkaziluvchi tuman (shahar), tumanlararo TIEK xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda, u bir oy mobaynida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEKga yoki belgilangan tartibda sudga murojaat qilishi mumkin. Ariza tushgandan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK keyingi 20 kun mobaynida ariza beruvchini qayta koʻrikdan oʻtkazadi va oʻz xulosasini “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimida rasmiylashtirib beradi.

TIEKning xulosalaridan vrach-ekspertlardan birortasi, shuningdek, koʻrikdan oʻtuvchi norozi boʻlgan holatlarda fuqaro Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK tomonidan qayta koʻrikdan oʻtkaziladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK xulosasidan ham norozi boʻlingan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK tomonidan ushbu xulosani oʻzgartiradigan yoki bekor qiladigan xolis, malakali vrach-ekspertlardan iborat komissiya tuziladi.

TIEK xulosasi oʻzgartirilgan taqdirda, qayta koʻrikdan oʻtkazgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK tomonidan nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma rasmiylashtirilib beriladi.

Fuqarolar, shuningdek, vrach-ekspertlardan birortasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda, 30 kun muddatda Agentlikka shikoyat qilish yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga murojaat qilishga haqlidir.

Agentlik shikoyatni qabul qilib olingan kundan boshlab bir oy muddat ichida koʻrib chiqadi.

Bunday holatlarda TIEK xulosasini nazorat tartibida oʻrganish uchun Agentlik tomonidan xolis vrach-ekspertlardan iborat tarkibda Maxsus komissiya tashkil etiladi.

Maxsus komissiya tomonidan avval qabul qilingan xulosa oʻzgartirilgan taqdirda, komissiya xulosasiga asosan tegishli hududdagi TIEK tomonidan nogironlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma rasmiylashtiriladi”;

1-ilovaning “3-bosqich” “Bajarilish muddati” ustunidagi “10 ish kuni ichida” soʻzlari “20 kun ichida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-ilovadagi “bosh, tumanlararo, tuman (shahar) yoki ixtisoslashtirilgan” soʻzlari “tumanlararo, tuman (shahar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5 va 6-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

7-ilovada :

“Respublika tibbiy-ijtimoiy ekspertiza inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“(Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat, Toshkent sh.) bosh, tumanlararo, tuman (shahar) yoki ixtisoslashtirilgan, pediatriya” soʻzlari (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat, Toshkent sh.) tumanlararo, tuman (shahar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

z) 10-ilovaning 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman, shahar, tumanlararo tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — TIEK) tomonidan mehnatda mayib boʻlgan yoki kasb kasalligiga chalingan shaxslarning kasbiy mehnat layoqati yoʻqotilishi darajasini belgilash tartibini belgilaydi.”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-sentabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoyani rivojlantirish instituti va Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 518-son qarorida :

3-bandi beshinchi xatboshidagi “mehnatga soatbay” soʻzlaridan keyin “(kunbay, ishbay)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazining tashkiliy

Ilmiy kengash Direktor Oʻquv va metodik jarayonlarni tashkil etish boʻyicha direktor oʻrinbosari Ijro intizomi — devonxona va umumiy nazorat katta inspektori** Taʼlim jarayonlarini tashkil qilish va nazorat qilish boshqarmasi 3 Bosh yuriskonsult** Taʼlim dasturlar va normativ-metodik hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi 4 Buxgalter** Keys-menejmentni tashkil qilish va monitoring qilish boʻlimi 4 Kadrlar bilan ishlash boʻyicha katta inspektor** Ijtimoiy ish kafedrasi* 4 Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy qilish boʻlimi 2

4. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-apreldagi 204-son qarori bilan tasdiqlangan Ehtiyojmand oilalar roʻyxatini shakllantirish va ularga tabiiy gaz hamda elektr energiyasi xarajatlarining bazaviy meʼyordan ortiq isteʼmol qilgan qismiga kompensatsiya toʻlab berish sxemasining “I. Ehtiyojmand oilalar roʻyxatini shakllantirish” boʻlimida:

1-bosqich quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi, “Inson” ijtimoiy xizmat markazi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — Yagona reyestr) kiritilgan oilalarning dastlabki roʻyxatini shakllantiriladi va Yagona reyestrga kirmagan ehtiyojmand oilalar qoʻshimcha roʻyxati shakllantirish uchun Mahallalar uyushmasi tuman (shahar) boʻlimlari orqali “mahalla yettiligi”ga yetkazadi. 1-sentabrga qadar ”;

4-bosqich quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmat markazi Ehtiyojmand oilalarning qoʻshimcha roʻyxatini Yagona reyestr orqali tekshirib chiqadi va yakuniy roʻyxatni Mahallalar uyushmasining tuman (shahar) boʻlimiga taqdim etadi. Bunda, qoʻshimcha roʻyxatdagi oilalarning uy-joy va (yoki) avtotransport vositalari mavjudligi hamda daromadi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori talablariga muvofiq oʻrganiladi va ushbu mezonlarga mos boʻlmagan oilalar roʻyxatdan chiqariladi. 20-oktabrga qadar ” ;

6-bosqich quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 6-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmat markazi Taqdim etilgan qoʻshimcha roʻyxat va Yagona reyestrga kiritilgan oilalardan iborat kompensatsiya oluvchi ehtiyojmand oilalar roʻyxatini shakllantiradi. Bunda tabiiy gaz hamda elektr energiyasi xarajatlarining bazaviy meʼyordan yuqori isteʼmol qilgan qismiga kompensatsiya toʻlashda 2024-yil noyabr-dekabr va 2025-yil yanvar-fevral oylarida bolalar nafaqasi va moddiy yordam oluvchi oilalar ham inobatga olinadi. 1-noyabrga qadar ” .

5. Vazirlar Mahkamasining “Muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 30-apreldagi 253-son qarorida :

a) 1-ilovada :

27-bandning toʻqqizinchi xatboshisidan “muhtoj shaxslar tomonidan mahsulot qabul qilib olinganligi toʻgʻrisidagi SMS-xabarnoma tasdiq kodi maʼlum qilinganda,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. Elektron savdo maydonida reabilitatsiya vositalarini vaucher asosida realizatsiya qilish istagini bildiruvchi elektron savdo maydonchasining operatorlari mavjud boʻlmaganda yoki elektron savdo maydonchasining operatorlari tomonidan reabilitatsiya vositalari realizatsiya qilinmayotgan hollarda, muhtoj shaxslar reabilitatsiya vositalari bilan “Ijtimoiy himoya” ATning elektron savdo platformasida hamda Agentlik yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan markazlashgan holda xarid qilish tartib-taomili asosida taʼminlanadi.

Bunda elektron savdo platformasida realizatsiya qilingan reabilitatsiya vositalari muhtoj shaxslarga bevosita sotuvchilar tomonidan yoki pochta aloqa bogʻlamalari orqali yetkazib beriladi.”;

b) 2-ilovaning izoh qismi toʻrtinchi xatboshisidagi “0,01” raqamlari “0,02” raqamlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrida “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi faoliyatini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisida” 2024-yil 19-avgustdagi 518-son qarorida :

a) 3-band “International inclusive hub” soʻzlaridan keyin “xalqaro” soʻzi bilan toʻldirilsin;

b) 4-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) Markaz xodimlari boʻyicha:

markaz rahbari, pedagog kadrlari va boshqa xodimlari mehnatiga professional taʼlim tizimidagi mehnatga haq toʻlash miqdori va shartlari asosida haq toʻlanadi;

Markazda qisqa muddatli kurslar boʻyicha shakllangan guruhlarda ikki nafardan oʻqituvchi faoliyat koʻrsatadi;

dars mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash dars beruvchining ilmiy darajasi va unvoni, malaka toifasidan kelib chiqib, oliy taʼlim va ilmiy tadqiqot muassasalari hamda qayta tayyorlash va malaka oshirish muassasalarida tashkil etiladigan oʻquv kurslarida oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlarida belgilanadi;

Markazda taʼlim-tarbiya jarayoni bilan bevosita shugʻullanuvchi rahbar xodimlar, pedagogik xodimlar, psixologlar, ijtimoiy xodimlar, mutaxassislar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, mehnat taʼlimi oʻqituvchilari va yordamchi tarbiyachilarning lavozim maoshlariga 100 foiz miqdorida, qolgan barcha xodimlarning lavozim maoshlariga 50 foiz miqdorda budjet mablagʻlari hisobidan ustamalar toʻlanadi;

Markazning barcha xodimlariga, shu jumladan mehnatiga soatbay haq toʻlanuvchi oʻqituvchi-pedagoglarga budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan qoʻshimcha har oylik 200 foizgacha oylik mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi miqdorida ustama haqi toʻlanishi mumkin;

umumiy ish haqi jamgʻarmasiga nisbatan 15 foiz miqdorida moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi tashkil etiladi”;

v) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Markaz huzurida tarkibida kengash raisi, rais oʻrinbosari va boshqa aʼzolardan iborat 11 kishilik “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazining jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi Ekspert kengashi tashkil etilsin.

“International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazining Ekspert kengashi tarkibi va kengash toʻgʻrisidagi nizom Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi”;

g) 9-bandning uchinchi xatboshisidagi “mikroavtobusni” soʻzi “imkoniyati cheklangan shaxslarga moʻljallangan yoʻlovchi avtobusni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 1-ilovada :

nomi “International inclusive hub” soʻzlaridan keyin “xalqaro” soʻzi bilan toʻldirilsin;

“izoh” qismi quyidagi mazmundagi 4-band bilan toʻldirilsin:

e) 2-ilovaning nomi “International inclusive hub” soʻzlaridan keyin “xalqaro” soʻzi bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 7-noyabr,

741-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.11.2024-y., 09/24/741/1098-son)

lex.uz