📅 2025-yil 10-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 10-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 10 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
РЕЕСТРИ
СЎРОВНОМА
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2024 йил 13 августдаги ЎРҚ-942-сон Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйишда инсон омилини чеклаш;
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига уларнинг ҳисобга қўйилганлиги ҳақида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома бериш амалиётини йўлга қўйиш;
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг реестрини жорий этиш ва юритиш.
2. Белгилансинки:
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари Давлат хизматлари марказлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ҳисобга қўйилади;
мазкур қарор кучга киргунга қадар ташкил этилиб, ҳисобга қўйилмаган ҳолда фаолият юритаётган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйишда, улар ташкил этилган вақтдаги баённома (қарор) нусхаси ҳамда тегишли касаба уюшмаси марказий раҳбар органининг касаба уюшмаси бўлинмаси ташкил этилиб, фаолият юритаётганлигини ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти унинг ҳисобида мавжудлигини тасдиқловчи хат тақдим этилади.
Бунда касаба уюшмасининг бўлинмасини ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ташкил этилганлиги тўғрисидаги баённома (қарор) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ушбу ҳужжатлар нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
3. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари Платформа, Давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
Платформа ва ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 февралдаги 72-сон қарорига ИЛОВА
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини (кейинги ўринларда — бўлинма) ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини (кейинги ўринларда — бошланғич ташкилот) ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
Юридик шахс мақомига эга бўлган касаба уюшмаларининг бўлинмалари алоҳида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — бўлинма ёки бошланғич ташкилотга раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс;
рўйхатдан ўтказувчи орган — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.
3. Бўлинма ва бошланғич ташкилот ўз ихтиёрига кўра адлия органларида ҳисобга қўйилади.
4. Бўлинма ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Ҳисобга қўйиш тартиби
5. Белгиланган тартибда ташкил этилган бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда ариза берувчи бўлинма ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки Платформа ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) бўлинмани ҳисобга қўйиш учун:
бўлинмани тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган тегишли касаба уюшмаси уставининг нусхаси ёки тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилидаги бўлинма тўғрисидаги низом;
тегишли касаба уюшмаси уставида белгиланган ваколатли раҳбар органнинг бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси (қарори). Бунда бўлинманинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади;
тегишли касаба уюшмасининг марказий раҳбар органи томонидан бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси;
б) бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун:
тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тасдиқланган давлат тилидаги бошланғич ташкилот тўғрисидаги низом;
тегишли касаба уюшмаси аъзоларининг бошланғич ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси ёхуд қарори (бунда бошланғич ташкилотнинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади).
6. Бўлинма ва бошланғич ташкилот тўғрисидаги низомларда қуйидагилар назарда тутилади:
номи, мақсад ва вазифалари, ташкилий-ҳуқуқий шакли;
фаолият кўрсатиш ҳудуди (бўлинма учун);
касаба уюшмасига аъзоликка қабул қилиш ва ундан чиқиш (чиқариш) шартлари, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тўлаш тартиби ва уларнинг миқдорлари;
тузилмаси ва раҳбар органлари, зарур бўлган тақдирда назорат-тафтиш органлари;
раҳбар органларининг ваколати ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколатлари муддатлари, доимий асосда фаолият кўрсатувчи раҳбар органининг жойлашган ери;
пул маблағи ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, шунингдек, уларни бошқариш тартиби;
аъзолар олдида ҳисобот бериш тартиби ва муддатлари;
қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби.
Низомларда бўлинма ва бошланғич ташкилот фаолиятига тааллуқли бўлган, қонунчиликка ва тегишли касаба уюшмаси уставига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
8. Бўлинмани ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун йиғим ундирилмайди.
9. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга электрон шаклда юборилади.
Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
10. Бўлинма ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги сўровнома рўйхатдан ўтказувчи органга келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни муддат ичида кўриб чиқилади.
Сўровномани кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бўлинмани ёхуд бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
11. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарор ёки бўлинма ёхуд бошланғич ташкилотнинг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ариза берувчига юборилади.
12. Давлат хизматлари маркази қарор ёки гувоҳнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга қарор ёки гувоҳномани электрон ёхуд қоғоз шаклида бериши шарт.
13. Бўлинмани ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари ва тегишли касаба уюшмаси устави талабларига мувофиқ бўлмаганда;
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномада кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаган тақдирда.
Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисидаги қарорда рад этишнинг сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилиши лозим.
3-боб. Қайта ҳисобга қўйиш тартиби
14. Бўлинма ёки бошланғич ташкилот тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, тегишли касаба уюшмасининг ваколатли раҳбар органи томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин 15 кун муддатда мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилиши лозим.
Бунда сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) бўлинмани қайта ҳисобга қўйиш учун:
бўлинма тўғрисида янги таҳрирдаги низом (тегишли касаба уюшмасининг янги таҳрирдаги устави ёки уставига бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тугатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда бўлинма тўғрисида янги таҳрирдаги низомни тақдим этиш талаб қилинмайди);
тегишли касаба уюшмаси ваколатли раҳбар органининг бўлинма раҳбарини тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги қарорининг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда;
тегишли касаба уюшмасининг марказий раҳбар органи томонидан бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда;
б) бошланғич ташкилотни қайта ҳисобга қўйиш учун:
тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тасдиқланган бошланғич ташкилот тўғрисида янги таҳрирдаги низоми;
ваколатли раҳбар органнинг бошланғич ташкилот тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори.
15. Бўлинмани ёки бошланғич ташкилот мазкур Низомнинг 2-бобига мувофиқ қайта ҳисобга қўйилади.
Бунда бўлинма ёки бошланғич ташкилот қайта 7 иш кунида қайта ҳисобга қўйилади.
Бўлинманинг ёки бошланғич ташкилотнинг номи ўзгарганлиги муносабати билан улар қайта ҳисобга қўйилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан янги гувоҳнома берилади.
4-боб. Реестр юритиш ва реестрдан чиқариш тартиби
16. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳисобга қўйилган бўлинмалар ва бошланғич ташкилотлар реестри юритилади ҳамда унда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ маълумотлар қайд этилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган бўлинма ёки бошланғич ташкилот қайта ҳисобга қўйилганда, реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлайди.
Бўлинмалар ва бошланғич ташкилотлар реестри автоматик тарзда шакллантирилади, уни доимий юритиш ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилади.
17. Бўлинма ва бошланғич ташкилотлар қуйидаги ҳолларда реестрдан чиқарилади:
бўлинма ва бошланғич ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга реестрдан чиқиш ҳақида мурожаат этилганда;
иш берувчи юридик шахс тугатилганда (бошланғич ташкилотлар учун). Бунда бошланғич ташкилотни таъсис ҳужжатларига мувофиқ реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш имконияти бўлмаса, реестрдан чиқариш тегишли касаба уюшмасининг ваколатли раҳбар органи қарори билан амалга оширилади;
бўлинма ва бошланғич ташкилот юридик шахс сифатида қайта ташкил этилганда;
тегишли касаба уюшмаси тугатилганда;
бўлинма ва бошланғич ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи томонидан бўлинма ва бошланғич ташкилотни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганда;
суд томонидан бўлинма ва бошланғич ташкилотни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.
18. Бўлинма ва бошланғич ташкилотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига мувофиқ реестрдан чиқарилади.
19. Ваколатли шахслар мазкур Низомнинг 17-банди иккинчи-учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда, бўлинма ва бошланғич ташкилотларни реестрдан чиқариш ҳақида ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошисида белгиланган тартибда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома;
ваколатли раҳбар органнинг тегишли қарори;
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ортиб қолган мол-мулкнинг тасарруф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
20. Рўйхатдан ўтказувчи орган қуйидаги маълумотларни мустақил равишда «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади:
бўлинма ёки бошланғич ташкилотнинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумот;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумот;
ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот.
Бўлинмалар ва бошланғич ташкилотларнинг банк ҳисобварағи очилмаганлиги ва солиқ тўловчининг идентификация рақами олинмаганлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлганда, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги маълумотларни сўраб олиш талаб этилмайди.
21. Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган шаклда ва тўлиқ тақдим этилганда ҳамда ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган маълумотлар олингандан сўнг 5 иш куни мобайнида бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда реестрга тегишли ёзувларни киритади.
22. Агар мазкур Низомнинг 19-бандидаги ҳужжатлар белгиланган шаклда ва тўлиқ тақдим этилмаса, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса ҳамда ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган маълумотлар электрон тизимда мавжуд бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган реестрдан чиқаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Реестрдан чиқариш рад этилган тақдирда, рад этишнинг сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилиши лозим.
23. Рўйхатдан ўтказувчи орган бўлинма ёки бошланғич ташкилот реестрдан чиқарилганлиги ёки реестрдан чиқариш рад этилганлиги ҳақидаги қарорни шу куннинг ўзида ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Рўйхатдан ўтказувчи орган бўлинма ёки бошланғич ташкилот реестрдан чиқарилганлиги ҳақида солиқ ва статистика органларини ҳамда хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилади.
25. Рўйхатдан ўтказувчи орган бўлинма ёки бошланғич ташкилот юридик шахс сифатида қайта ташкил этилганда, шунингдек, бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни тугатиш тўғрисида суд қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабарнома келиб тушганда, икки иш куни ичида бўлинма ёки бошланғич ташкилотни реестрдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда реестрга тегишли ёзувлар киритади.
26. Бўлинма ва бошланғич ташкилотни тегишли касаба уюшмаси тугатилиши, бўлинма ёки бошланғич ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи томонидан бўлинма ёки бошланғич ташкилотни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги муносабати билан реестрдан чиқариш нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тугатиш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
27. Ариза берувчи бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйишни рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда такроран мурожаат қилиши мумкин.
28. Давлат хизматлари марказлари ва рўйхатдан ўтказувчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
29. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш
Босқич Субъектлар Механизм Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Платформа ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Бўлинмани ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 ой муддатда (қайта ҳисобга қўйиш учун қарор қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун муддатда) 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, рўйхатдан ўтказувчи органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Платформа ёки ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси) Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: бўлинма ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйиш; алоҳида бўлинма ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйишни рад этиш. Бўлинма ёки бошланғич ташкилот ҳисобга (номи ўзгарганлиги муносабати билан қайта ҳисобга) қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёхуд ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйишни рад этиш ҳақидаги қарорни Давлат хизматлари марказига (ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда), Платформа ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. 10 иш куни ичида (қайта ҳисобга қўйиш ҳақидаги сўровнома учун 7 иш куни ичида) 4-босқич Давлат хизматлари маркази QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани ёки бўлинмани ёхуд бошланғич ташкилотни ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйишни рад этиш ҳақидаги қарорни ариза берувчига тақдим этади. 10 дақиқа ичида
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга (қайта ҳисобга) қўйиш тўғрисида
I. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси / бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисида маълумот: 1. Номи: 2. Жойлашган ери (почта манзили): 3. Телефон рақами: II. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси / бошланғич касаба уюшмаси ташкилотига раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс (ариза берувчи): 1. Ф.И.О. 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмасини ҳисобга қўйиш учун: бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган тегишли касаба уюшмаси уставининг нусхаси ёки тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилидаги бўлинма тўғрисидаги низом; тегишли касаба уюшмаси уставида белгиланган ваколатли раҳбар органнинг бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси (қарори). Бунда бўлинманинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади; тегишли касаба уюшмасининг марказий раҳбар органи томонидан бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмасини қайта ҳисобга қўйиш учун: бўлинма тўғрисида янги таҳрирдаги низом (тегишли касаба уюшмаси тўғрисида янги таҳрирдаги устав ёки уставга бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тугатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда, бўлинма тўғрисида янги таҳрирдаги низомни тақдим этиш талаб қилинмайди); тегишли касаба уюшмаси ваколатли раҳбар органининг бўлинма раҳбарини тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги қарорининг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда; тегишли касаба уюшмасининг марказий раҳбар органи томонидан бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда. 2. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини ҳисобга қўйиш учун: тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тасдиқланган давлат тилидаги бошланғич ташкилот тўғрисидаги низом; тегишли касаба уюшмаси аъзоларининг бошланғич ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси ёхуд қарори (бунда бошланғич ташкилотнинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади). Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини қайта ҳисобга қўйиш учун: тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тасдиқланган бошланғич ташкилот тўғрисида янги таҳрирдаги низом; ваколатли раҳбар органнинг бошланғич ташкилот тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори. IV. Солиқ тўловчининг идентификация рақами олиш ҳақидаги маълумот: Қуйидагилардан бири танланади: 1. Солиқ тўловчининг идентификация рақами олиш. 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами олиш шарт эмас.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири __________________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмасининг бўлинмасини ҳисобга қўйиш тўғрисида ГУВОҲНОМА 20____ йил «____» _____________ _________-сон Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмасининг бўлинмаси номи _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ * СТИР: ___________ Фаолиятининг асосий мақсадлари _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Қўшимча маълумотлар: ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (QR-код)
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири __________________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини ҳисобга қўйиш тўғрисида ГУВОҲНОМА 20____ йил «____» _____________ _________-сон Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг номи _____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ * СТИР: ___________ Фаолиятининг асосий мақсадлари _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Қўшимча маълумотлар: ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (QR-код)
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг
Реестр тартиб рақами СТИР Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг номи Ҳисобга қўйиш санаси ва гувоҳнома рақами Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг почта манзили ва телефон рақами Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг раҳбар органи сайланган (тайинланган) сана (кун, ой, йил) Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси ёки бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисидаги низом қабул қилинган сана (кун, ой, йил) Реестрга ёзув киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси Реестрдан чиқарилган сана Реестрдан чиқариш асоси
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини реестрдан чиқариш тўғрисида
I. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси / бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисида маълумот: 1. Номи: 2. Жойлашган ери (почта манзили); 3. Телефон рақами: 4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами * II. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаси бўлинмаси / бошланғич касаба уюшмаси ташкилотига раҳбарлик қилиш зиммасига юкланган шахс ёки тегишли касаба уюшмасининг ваколатли раҳбар органининг реестрдан чиқариш ҳақидаги қарори билан ваколат берилган шахс (ариза берувчи): 1. Ф.И.О. 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: Ваколатли раҳбар органнинг тегишли қарори; кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ортиб қолган мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 февраль,
72-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SOʻROVNOMA
REYESTRI
SOʻROVNOMA
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi belgilanayotganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 13-avgustdagi OʻRQ-942-son Qonuni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalari va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyishda inson omilini cheklash;
yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalari va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlariga ularning hisobga qoʻyilganligi haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnoma berish amaliyotini yoʻlga qoʻyish;
yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalari va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarining reyestrini joriy etish va yuritish.
2. Belgilansinki:
yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalari va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlari Davlat xizmatlari markazlari, Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali hisobga qoʻyiladi;
mazkur qaror kuchga kirgunga qadar tashkil etilib, hisobga qoʻyilmagan holda faoliyat yuritayotgan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyishda, ular tashkil etilgan vaqtdagi bayonnoma (qaror) nusxasi hamda tegishli kasaba uyushmasi markaziy rahbar organining kasaba uyushmasi boʻlinmasi tashkil etilib, faoliyat yuritayotganligini yoki boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkiloti uning hisobida mavjudligini tasdiqlovchi xat taqdim etiladi.
Bunda kasaba uyushmasining boʻlinmasini yoki boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkiloti tashkil etilganligi toʻgʻrisidagi bayonnoma (qaror) yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan taqdirda, ushbu hujjatlar nusxasini taqdim etish talab etilmaydi.
3. Adliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalari va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatlari Platforma, Davlat xizmatlari markazlari hamda YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;
Platforma va YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
4. Manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-fevraldagi 72-son qaroriga ILOVA
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini (keyingi oʻrinlarda — boʻlinma) va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini (keyingi oʻrinlarda — boshlangʻich tashkilot) hisobga qoʻyish tartibini belgilaydi.
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan kasaba uyushmalarining boʻlinmalari alohida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ariza beruvchi — boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilotga rahbarlik qilish zimmasiga yuklangan shaxs;
roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari.
3. Boʻlinma va boshlangʻich tashkilot oʻz ixtiyoriga koʻra adliya organlarida hisobga qoʻyiladi.
4. Boʻlinma va boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari, Nodavlat notijorat tashkilotlarining elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
2-bob. Hisobga qoʻyish tartibi
5. Belgilangan tartibda tashkil etilgan boʻlinmani yoki boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyish haqida qaror qabul qilingan kundan boshlab bir oy muddatda ariza beruvchi boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga Davlat xizmatlari markazlari yoki Platforma yoxud YIDXP orqali murojaat qiladi.
Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.
Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
a) boʻlinmani hisobga qoʻyish uchun:
boʻlinmani tuzish, tashkil etish, faoliyatini tugatish tartibi, shuningdek, ularning huquqlari va majburiyatlari nazarda tutilgan tegishli kasaba uyushmasi ustavining nusxasi yoki tegishli kasaba uyushmasi ustaviga muvofiq ishlab chiqilgan davlat tilidagi boʻlinma toʻgʻrisidagi nizom;
tegishli kasaba uyushmasi ustavida belgilangan vakolatli rahbar organning boʻlinmani tashkil etish toʻgʻrisidagi bayonnomasi (qarori). Bunda boʻlinmaning rahbar organlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ham koʻrsatiladi;
tegishli kasaba uyushmasining markaziy rahbar organi tomonidan boʻlinma rahbariga berilgan ishonchnomaning nusxasi;
b) boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyish uchun:
tegishli kasaba uyushmasi ustaviga muvofiq ishlab chiqilib, tasdiqlangan davlat tilidagi boshlangʻich tashkilot toʻgʻrisidagi nizom;
tegishli kasaba uyushmasi aʼzolarining boshlangʻich tashkilotni tashkil etish toʻgʻrisidagi bayonnomasi yoxud qarori (bunda boshlangʻich tashkilotning rahbar organlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ham koʻrsatiladi).
6. Boʻlinma va boshlangʻich tashkilot toʻgʻrisidagi nizomlarda quyidagilar nazarda tutiladi:
nomi, maqsad va vazifalari, tashkiliy-huquqiy shakli;
faoliyat koʻrsatish hududi (boʻlinma uchun);
kasaba uyushmasiga aʼzolikka qabul qilish va undan chiqish (chiqarish) shartlari, aʼzolarning huquq va majburiyatlari;
kasaba uyushmasiga aʼzolik badallarini toʻlash tartibi va ularning miqdorlari;
tuzilmasi va rahbar organlari, zarur boʻlgan taqdirda nazorat-taftish organlari;
rahbar organlarining vakolati va ularni shakllantirish tartibi, ularning vakolatlari muddatlari, doimiy asosda faoliyat koʻrsatuvchi rahbar organining joylashgan yeri;
pul mablagʻi va boshqa mol-mulkni shakllantirish manbalari, shuningdek, ularni boshqarish tartibi;
aʼzolar oldida hisobot berish tartibi va muddatlari;
qayta tashkil etish va tugatish tartibi;
nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tartibi.
Nizomlarda boʻlinma va boshlangʻich tashkilot faoliyatiga taalluqli boʻlgan, qonunchilikka va tegishli kasaba uyushmasi ustaviga zid boʻlmagan boshqa qoidalar ham nazarda tutilishi mumkin.
7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (Mobile-ID tizimi, elektron raqamli imzo, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
8. Boʻlinmani va boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyish uchun yigʻim undirilmaydi.
9. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa mobaynida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga elektron shaklda yuboriladi.
Platforma yoki YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboriladi.
10. Boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga kelib tushgan kundan boshlab 10 ish kuni muddat ichida koʻrib chiqiladi.
Soʻrovnomani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan boʻlinmani yoxud boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyish yoki hisobga qoʻyishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
11. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan boʻlinmani yoki boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror yoki boʻlinma yoxud boshlangʻich tashkilotning hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisida mazkur Nizomga 3 va 4-ilovalarga muvofiq shaklda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnoma Davlat xizmatlari markaziga, Platforma yoki YIDXP orqali murojaat etilganda ariza beruvchiga yuboriladi.
12. Davlat xizmatlari markazi qaror yoki guvohnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga (mavjud boʻlsa) yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga qaror yoki guvohnomani elektron yoxud qogʻoz shaklida berishi shart.
13. Boʻlinmani va boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyish quyidagi hollarda rad etiladi:
taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda;
taqdim etilgan hujjatlar qonunchilik hujjatlari va tegishli kasaba uyushmasi ustavi talablariga muvofiq boʻlmaganda;
ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomada koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq ilova qilinmagan taqdirda.
Davlat xizmati koʻrsatishni rad etish boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, maqsadga muvofiq emaslik vaji bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Hisobga qoʻyishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda rad etishning sabablari va qonunchilik hujjatlarining aniq normalari koʻrsatilishi lozim.
3-bob. Qayta hisobga qoʻyish tartibi
14. Boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilot toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan taqdirda, tegishli kasaba uyushmasining vakolatli rahbar organi tomonidan tegishli qaror qabul qilingandan keyin 15 kun muddatda mazkur Nizomning 4-bandida belgilangan tartibda murojaat qilishi lozim.
Bunda soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
a) boʻlinmani qayta hisobga qoʻyish uchun:
boʻlinma toʻgʻrisida yangi tahrirdagi nizom (tegishli kasaba uyushmasining yangi tahrirdagi ustavi yoki ustaviga boʻlinmalarni tuzish, tashkil etish, faoliyatini tugatish tartibini, ularning huquqlari va majburiyatlarini nazarda tutuvchi kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning matni taqdim etilganda boʻlinma toʻgʻrisida yangi tahrirdagi nizomni taqdim etish talab qilinmaydi);
tegishli kasaba uyushmasi vakolatli rahbar organining boʻlinma rahbarini tayinlash (saylash) toʻgʻrisidagi qarorining nusxasi — rahbar oʻzgargan taqdirda;
tegishli kasaba uyushmasining markaziy rahbar organi tomonidan boʻlinma rahbariga berilgan ishonchnomaning nusxasi — rahbar oʻzgargan taqdirda;
b) boshlangʻich tashkilotni qayta hisobga qoʻyish uchun:
tegishli kasaba uyushmasi ustaviga muvofiq ishlab chiqilib, tasdiqlangan boshlangʻich tashkilot toʻgʻrisida yangi tahrirdagi nizomi;
vakolatli rahbar organning boshlangʻich tashkilot toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqidagi qarori.
15. Boʻlinmani yoki boshlangʻich tashkilot mazkur Nizomning 2-bobiga muvofiq qayta hisobga qoʻyiladi.
Bunda boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilot qayta 7 ish kunida qayta hisobga qoʻyiladi.
Boʻlinmaning yoki boshlangʻich tashkilotning nomi oʻzgarganligi munosabati bilan ular qayta hisobga qoʻyilgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan yangi guvohnoma beriladi.
4-bob. Reyestr yuritish va reyestrdan chiqarish tartibi
16. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan hisobga qoʻyilgan boʻlinmalar va boshlangʻich tashkilotlar reyestri yuritiladi hamda unda ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq maʼlumotlar qayd etiladi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilot qayta hisobga qoʻyilganda, reyestrga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishini taʼminlaydi.
Boʻlinmalar va boshlangʻich tashkilotlar reyestri avtomatik tarzda shakllantiriladi, uni doimiy yuritish va unga tegishli oʻzgartirishlarni kiritish roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan amalga oshiriladi.
17. Boʻlinma va boshlangʻich tashkilotlar quyidagi hollarda reyestrdan chiqariladi:
boʻlinma va boshlangʻich tashkilotning vakolatli rahbar organi tomonidan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga reyestrdan chiqish haqida murojaat etilganda;
ish beruvchi yuridik shaxs tugatilganda (boshlangʻich tashkilotlar uchun). Bunda boshlangʻich tashkilotni taʼsis hujjatlariga muvofiq reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilish imkoniyati boʻlmasa, reyestrdan chiqarish tegishli kasaba uyushmasining vakolatli rahbar organi qarori bilan amalga oshiriladi;
boʻlinma va boshlangʻich tashkilot yuridik shaxs sifatida qayta tashkil etilganda;
tegishli kasaba uyushmasi tugatilganda;
boʻlinma va boshlangʻich tashkilotning vakolatli rahbar organi tomonidan boʻlinma va boshlangʻich tashkilotni tugatish haqida qaror qabul qilinganda;
sud tomonidan boʻlinma va boshlangʻich tashkilotni tugatish haqida qaror qabul qilinganda.
18. Boʻlinma va boshlangʻich tashkilotlar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning qaroriga muvofiq reyestrdan chiqariladi.
19. Vakolatli shaxslar mazkur Nizomning 17-bandi ikkinchi-uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda, boʻlinma va boshlangʻich tashkilotlarni reyestrdan chiqarish haqida ushbu Nizomning 5-bandi birinchi xatboshisida belgilangan tartibda quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi:
ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnoma;
vakolatli rahbar organning tegishli qarori;
kreditorlarning talablari toʻliq qondirilgandan keyin ortib qolgan mol-mulkning tasarruf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar.
20. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ quyidagi maʼlumotlarni mustaqil ravishda “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab oladi:
boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilotning asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;
soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzi yoʻqligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;
ijro etilmagan tegishli ijro hujjati ish yurituvida mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.
Boʻlinmalar va boshlangʻich tashkilotlarning bank hisobvaragʻi ochilmaganligi va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami olinmaganligi haqida maʼlumot mavjud boʻlganda, mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi maʼlumotlarni soʻrab olish talab etilmaydi.
21. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ ushbu Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan hujjatlar belgilangan shaklda va toʻliq taqdim etilganda hamda ushbu Nizomning 20-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar olingandan soʻng 5 ish kuni mobaynida boʻlinmani yoki boshlangʻich tashkilotni reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va bu haqda reyestrga tegishli yozuvlarni kiritadi.
22. Agar mazkur Nizomning 19-bandidagi hujjatlar belgilangan shaklda va toʻliq taqdim etilmasa, shuningdek, taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlsa hamda ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar elektron tizimda mavjud boʻlmagan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ reyestrdan chiqarishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Reyestrdan chiqarish rad etilgan taqdirda, rad etishning sabablari va qonunchilik hujjatlarining aniq normalari koʻrsatilishi lozim.
23. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilot reyestrdan chiqarilganligi yoki reyestrdan chiqarish rad etilganligi haqidagi qarorni shu kunning oʻzida ushbu Nizomning 11-bandida belgilangan tartibda taqdim etadi.
24. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilot reyestrdan chiqarilganligi haqida soliq va statistika organlarini hamda xizmat koʻrsatuvchi bankni xabardor qiladi.
25. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilot yuridik shaxs sifatida qayta tashkil etilganda, shuningdek, boʻlinmani yoki boshlangʻich tashkilotni tugatish toʻgʻrisida sud qarori qabul qilinganligi haqida xabarnoma kelib tushganda, ikki ish kuni ichida boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilotni reyestrdan chiqarish haqida qaror qabul qiladi va bu haqda reyestrga tegishli yozuvlar kiritadi.
26. Boʻlinma va boshlangʻich tashkilotni tegishli kasaba uyushmasi tugatilishi, boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilotning vakolatli rahbar organi tomonidan boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilotni tugatish haqida qaror qabul qilinganligi munosabati bilan reyestrdan chiqarish nodavlat notijorat tashkilotlari faoliyatini tugatish tartibini belgilovchi qonunchilik hujjatlari bilan tartibga solinadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Ariza beruvchi boʻlinmani yoki boshlangʻich tashkilotni hisobga (qayta hisobga) qoʻyishni rad etishga sabab boʻlgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga ushbu Nizomga muvofiq umumiy asoslarda takroran murojaat qilishi mumkin.
28. Davlat xizmatlari markazlari va roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
29. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish
Bosqich Subyektlar Mexanizm Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Platforma yoxud YIDXP orqali murojaat qiladi. Boʻlinmani yoki boshlangʻich tashkilotni hisobga qoʻyish haqida qaror qabul qilingan kundan boshlab 1 oy muddatda (qayta hisobga qoʻyish uchun qaror qabul qilingan kundan boshlab 15 kun muddatda) 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi soʻrovnomani toʻldirib, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Platforma yoki YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboriladi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ (Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmasi) Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi: boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilotni hisobga (qayta hisobga) qoʻyish; alohida boʻlinma yoki boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotini hisobga (qayta hisobga) qoʻyishni rad etish. Boʻlinma yoki boshlangʻich tashkilot hisobga (nomi oʻzgarganligi munosabati bilan qayta hisobga) qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani yoxud hisobga (qayta hisobga) qoʻyishni rad etish haqidagi qarorni Davlat xizmatlari markaziga (ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilganda), Platforma yoxud YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. 10 ish kuni ichida (qayta hisobga qoʻyish haqidagi soʻrovnoma uchun 7 ish kuni ichida) 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnomani yoki boʻlinmani yoxud boshlangʻich tashkilotni hisobga (qayta hisobga) qoʻyishni rad etish haqidagi qarorni ariza beruvchiga taqdim etadi. 10 daqiqa ichida
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga (qayta hisobga) qoʻyish toʻgʻrisida
I. Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasi / boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkiloti toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Nomi: 2. Joylashgan yeri (pochta manzili): 3. Telefon raqami: II. Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasi / boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotiga rahbarlik qilish zimmasiga yuklangan shaxs (ariza beruvchi): 1. F.I.O. 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): III. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasini hisobga qoʻyish uchun: boʻlinmalarni tuzish, tashkil etish, faoliyatini tugatish tartibi, shuningdek, ularning huquqlari va majburiyatlari nazarda tutilgan tegishli kasaba uyushmasi ustavining nusxasi yoki tegishli kasaba uyushmasi ustaviga muvofiq ishlab chiqilgan davlat tilidagi boʻlinma toʻgʻrisidagi nizom; tegishli kasaba uyushmasi ustavida belgilangan vakolatli rahbar organning boʻlinmani tashkil etish toʻgʻrisidagi bayonnomasi (qarori). Bunda boʻlinmaning rahbar organlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ham koʻrsatiladi; tegishli kasaba uyushmasining markaziy rahbar organi tomonidan boʻlinma rahbariga berilgan ishonchnomaning nusxasi. Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasini qayta hisobga qoʻyish uchun: boʻlinma toʻgʻrisida yangi tahrirdagi nizom (tegishli kasaba uyushmasi toʻgʻrisida yangi tahrirdagi ustav yoki ustavga boʻlinmalarni tuzish, tashkil etish, faoliyatini tugatish tartibini, ularning huquqlari va majburiyatlarini nazarda tutuvchi kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning matni taqdim etilganda, boʻlinma toʻgʻrisida yangi tahrirdagi nizomni taqdim etish talab qilinmaydi); tegishli kasaba uyushmasi vakolatli rahbar organining boʻlinma rahbarini tayinlash (saylash) toʻgʻrisidagi qarorining nusxasi — rahbar oʻzgargan taqdirda; tegishli kasaba uyushmasining markaziy rahbar organi tomonidan boʻlinma rahbariga berilgan ishonchnomaning nusxasi — rahbar oʻzgargan taqdirda. 2. Boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotini hisobga qoʻyish uchun: tegishli kasaba uyushmasi ustaviga muvofiq ishlab chiqilib, tasdiqlangan davlat tilidagi boshlangʻich tashkilot toʻgʻrisidagi nizom; tegishli kasaba uyushmasi aʼzolarining boshlangʻich tashkilotni tashkil etish toʻgʻrisidagi bayonnomasi yoxud qarori (bunda boshlangʻich tashkilotning rahbar organlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ham koʻrsatiladi). Boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotini qayta hisobga qoʻyish uchun: tegishli kasaba uyushmasi ustaviga muvofiq ishlab chiqilib, tasdiqlangan boshlangʻich tashkilot toʻgʻrisida yangi tahrirdagi nizom; vakolatli rahbar organning boshlangʻich tashkilot toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqidagi qarori. IV. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami olish haqidagi maʼlumot: Quyidagilardan biri tanlanadi: 1. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami olish. 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami olish shart emas.
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri __________________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasining boʻlinmasini hisobga qoʻyish toʻgʻrisida GUVOHNOMA 20____ yil “____” _____________ _________-son Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasining boʻlinmasi nomi _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ * STIR: ___________ Faoliyatining asosiy maqsadlari _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Qoʻshimcha maʼlumotlar: ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (QR-kod)
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri __________________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) Boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotini hisobga qoʻyish toʻgʻrisida GUVOHNOMA 20____ yil “____” _____________ _________-son Boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotining nomi _____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ * STIR: ___________ Faoliyatining asosiy maqsadlari _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Qoʻshimcha maʼlumotlar: ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (QR-kod)
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalari va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarining
Reyestr tartib raqami STIR Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasi yoki boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotining nomi Hisobga qoʻyish sanasi va guvohnoma raqami Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasi yoki boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotining pochta manzili va telefon raqami Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasi yoki boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotining rahbar organi saylangan (tayinlangan) sana (kun, oy, yil) Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasi yoki boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkiloti toʻgʻrisidagi nizom qabul qilingan sana (kun, oy, yil) Reyestrga yozuv kiritgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi va imzosi Reyestrdan chiqarilgan sana Reyestrdan chiqarish asosi
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini hisobga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmalarining boʻlinmalarini va boshlangʻich kasaba uyushmalari tashkilotlarini reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida
I. Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasi / boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkiloti toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Nomi: 2. Joylashgan yeri (pochta manzili); 3. Telefon raqami: 4. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami * II. Yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan kasaba uyushmasi boʻlinmasi / boshlangʻich kasaba uyushmasi tashkilotiga rahbarlik qilish zimmasiga yuklangan shaxs yoki tegishli kasaba uyushmasining vakolatli rahbar organining reyestrdan chiqarish haqidagi qarori bilan vakolat berilgan shaxs (ariza beruvchi): 1. F.I.O. 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): III. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar: Vakolatli rahbar organning tegishli qarori; kreditorlarning talablari toʻliq qondirilgandan keyin ortib qolgan mol-mulkning tasarruf etilganligi faktini tasdiqlovchi hujjatlar.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 10-fevral,
72-son