📅 2025-yil 12-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 12-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 12 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАР
2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ 2025 йил якунига қадар республикадаги камбағал оилаларнинг 3 — 7 ёшли болаларини мактабгача таълим билан қамров даражасини 80 фоизга етказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
2025-2026 йилларда 3 — 7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Жаҳон банкининг «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ўйин майдончалари ва тайёрлов гуруҳларини стол-стуллар билан жиҳозлаш бўйича кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилади.
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
а) «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 2025 йил 1 мартга қадар:
мазкур қарорнинг 3-иловасида белгиланган мактабгача таълим ташкилотларининг ўйин майдончалари ва тайёрлов гуруҳларини стол-стул билан жиҳозлаш;
Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг чекка ҳудудларидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига олиб келиш ҳамда уйларига олиб бориб қўйиш учун битта автобус харид қилиш чораларини кўрсин;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил якунига қадар камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олишни таъминласин.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 83-сон қарорига 1-ИЛОВА
2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Молиявий манбаси Масъул 1. Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш. 1. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари доирасида янги давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, мавжуд таъмирталабларни реконструкция қилиш. Бунда 2025 йилда 14 тани янги қуриш, 83 тани реконструкция қилиш. 2025-2026 йиллар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини оширишга қўшимча бола ўринларини яратиш бўйича янги мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ёки мавжудларини реконструкция қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш. Ҳар йили сентябрь 3. Янги 2 000 та нодавлат, жумладан, хусусий, давлат-хусусий шериклик асосидаги ва оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш. Бунда мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда: чекка ва олис маҳаллаларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари; бўш турган ижтимоий соҳа объектларида қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш. 2025-2026 йилларда 2. 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш. 1. 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш ишларини давом эттириш. Бунда: қисқа муддатли ва тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларини; тўлиқ коэффициентда ишламаётган умумий ўрта таълим мактабларининг бўш хоналарида бир йиллик мажбурий тайёрлов гуруҳларини ташкил қилиш. 2. Мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш. 2025-2026 йиллар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 3. Аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш. 1. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган маҳаллаларни танлаб олиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. 2025-2026 йиллар давомида - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Ўз маблағлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш истагини билдирган ташаббускор тадбиркорларни аниқлаш. ҳар йили январь 3. Тадбиркорлар томонидан «Мактабгача таълимни бошқариш» ахборот тизимида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тақдим этилган электрон аризалар асосида давлат-хусусий шериклик битимларини тузиш. Доимий 4. Аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ва демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш. 1. Аҳолининг тўлов қобилияти паст бўлган ва демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллалар реестрини шакллантириш. 2. Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ташаббусини билдирган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш. 3. Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш учун ресурс таъминотини белгилаш. 4. Ресурс маблағлари шакллангандан сўнг белгиланган тартибда давлат ва хусусий шерик ўртасида битим имзолаш. 5. Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини молиялаштириш чорасини кўриш. 2025-2026 йиллар Халқаро молия институтлари маблағлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5. Республиканинг чекка ва олис маҳаллаларида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш. 1. Республиканинг чекка ва олис маҳаллаларини аниқлаш ва уларнинг реестрини шакллантириш. 2. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш. 3. Якка тартибдаги тадбиркорлар билан ўрнатилган тартибда битимларни имзолаш. 4. Мактабгача таълимнинг афзалликлари бўйича ота-оналар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш ва болаларни қамраб олиш. 2025-2026 йиллар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, ижрочилар маблағлари ҳисобидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 6. Бўш турган ижтимоий соҳа муассасаларининг биноларида қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш. 1. Бўш турган ижтимоий соҳа объектлари ва улардаги бўш турган хоналарнинг ҳолатини аниқлаш. 2. Бўш турган объектлар жойлашган маҳаллалардаги мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар рўйхатини шакллантириш. 3. Бўш турган хоналарни таъмирлаш ва болаларнинг ёш хусусиятини инобатга олган ҳолда жиҳозлаш. 4. Қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини юритиш учун малакали педагогларни ишга жалб қилиш ва уларнинг фаолиятини молиялаштириш. 5. Қисқа муддатли гуруҳларга болаларни қамраб олиш. 2025-2026 йиллар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 83-сон қарорига 2-ИЛОВА
2025-2026 йилларда 3 — 7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг
Т/р Ҳудуд номи Мактабгача таълим билан қамраб олинадиган болалар сони 2025 йил 2026 йил Қорақалпоғистон Республикаси 130 901 136 791 Андижон вилояти 256 807 268 363 Бухоро вилояти 138 650 144 889 Жиззах вилояти 109 512 114 440 Қашқадарё вилояти 211 221 220 726 Навоий вилояти 76 758 80 213 Наманган вилояти 217 993 227 803 Самарқанд вилояти 281 270 293 927 Сурхондарё вилояти 190 041 198 592 Сирдарё вилояти 66 154 69 131 Тошкент вилояти 174 873 182 743 Фарғона вилояти 296 727 310 079 Хоразм вилояти 136 114 142 240 Тошкент шаҳри 171 302 179 010 ЖАМИ: 2 458 322 2 568 946
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 февралдаги 83-сон қарорига 3-ИЛОВА
Жаҳон банкининг «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида давлат мактабгача таълим ташкилотларини ўйин майдончалари ва тайёрлов гуруҳларини стол-стуллар билан жиҳозлаш бўйича
Т/р Ҳудуд номи Ўйин майдончалари Тайёрлов гуруҳлари учун стол-стул МТТ сони Ўйин майдончалари сони МТТ сони 1. Қорақалпоғистон Республикаси 479 475 396 2. Андижон вилояти 552 610 - 3. Бухоро вилояти 506 489 433 4. Жиззах вилояти 243 259 151 5. Навоий вилояти 225 223 204 6. Наманган вилояти 620 674 - 7. Қашқадарё вилояти 479 468 315 8. Самарқанд вилояти 765 763 695 9. Сирдарё вилояти 203 209 120 10. Сурхондарё вилояти 469 466 315 11. Тошкент вилояти 568 572 - 12. Фарғона вилояти 917 981 - 13. Хоразм вилояти 368 367 340 14. Тошкент шаҳри 489 587 - ЖАМИ: 6 883 7 143 2 969
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 февраль,
83-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLAR
2025-2026-yillarda bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olish darajasini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikdan farovonlik sari” dasturini amalga oshirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 23-sentabrdagi PQ-330-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarmogʻini yanada kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 23-sentabrdagi PQ-330-son qaroriga muvofiq 2025-yil yakuniga qadar respublikadagi kambagʻal oilalarning 3 — 7 yoshli bolalarini maktabgacha taʼlim bilan qamrov darajasini 80 foizga yetkazish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
2025-2026-yillarda bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olish darajasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq;
2025-2026-yillarda 3 — 7 yoshli bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olishning maqsadli koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq;
Jahon bankining “Bolalarning erta yoshdan rivojlanishiga koʻmaklashish” loyihasi doirasida davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining oʻyin maydonchalari va tayyorlov guruhlarini stol-stullar bilan jihozlash boʻyicha koʻrsatkichlar 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
aholining yashash darajasi va toʻlov qobiliyati yuqori boʻlgan (kambagʻal oilalar kam boʻlgan) mahallalarda davlat-xususiy sheriklik asosida nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari;
olis va chekka (tuman va shaharlar markazida joylashmagan) mahallalarda oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari;
aholining toʻlov qobiliyati past (kambagʻal oilalar nisbatan koʻp boʻlgan) hamda demografik oʻsish darajasi yuqori boʻlgan mahallalarda davlat, shuningdek, xalqaro moliya institutlari kredit va grantlari hisobidan davlat-xususiy sheriklik asosida nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari;
ijtimoiy soha muassasalarining boʻsh binolarida qisqa muddatli guruhlar tashkil etiladi.
4. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi:
a) “Bolalarning erta yoshdan rivojlanishiga koʻmaklashish” loyihasi doirasida Jahon banki tomonidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan 2025-yil 1-martga qadar:
mazkur qarorning 3-ilovasida belgilangan maktabgacha taʼlim tashkilotlarining oʻyin maydonchalari va tayyorlov guruhlarini stol-stul bilan jihozlash;
Surxondaryo viloyati Boysun tumanining chekka hududlaridagi bolalarni maktabgacha taʼlim tashkilotlariga olib kelish hamda uylariga olib borib qoʻyish uchun bitta avtobus xarid qilish choralarini koʻrsin;
b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda 2025-yil yakuniga qadar kambagʻal oilalar farzandlarini maktabgacha taʼlim bilan qamrab olishni taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda maktabgacha taʼlim bilan qamrab olish darajasini oshirish borasida amalga oshirilayotgan ishlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish tavsiya etilsin.
6. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X.U. Umarova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 12-fevraldagi 83-son qaroriga 1-ILOVA
2025-2026-yillarda bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olish darajasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Moliyaviy manbasi Masʼul 1. Bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olish darajasini 80 foizga yetkazish. 1. Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi hamda boshqa davlat dasturlari doirasida yangi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini qurish, mavjud taʼmirtalablarni rekonstruksiya qilish. Bunda 2025-yilda 14 tani yangi qurish, 83 tani rekonstruksiya qilish. 2025-2026-yillar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Maktabgacha taʼlim bilan qamrab olish darajasini oshirishga qoʻshimcha bola oʻrinlarini yaratish boʻyicha yangi maktabgacha taʼlim tashkilotlarini qurish yoki mavjudlarini rekonstruksiya qilish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirish. Har yili sentabr 3. Yangi 2 000 ta nodavlat, jumladan, xususiy, davlat-xususiy sheriklik asosidagi va oilaviy maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish. Bunda maktabgacha taʼlim tashkilotlari mavjud boʻlmagan mahallalarda: chekka va olis mahallalarda oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari; boʻsh turgan ijtimoiy soha obyektlarida qisqa muddatli guruhlar faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2025-2026-yillarda 2. 6 yoshli bolalarni maktabga tayyorlov guruhlari bilan toʻliq qamrab olish. 1. 6 yoshli bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olishni taʼminlash boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlarga erishish ishlarini davom ettirish. Bunda: qisqa muddatli va toʻliq kunlik tayyorlov guruhlarini; toʻliq koeffitsiyentda ishlamayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablarining boʻsh xonalarida bir yillik majburiy tayyorlov guruhlarini tashkil qilish. 2. Maktabgacha taʼlimning muqobil shakllarini joriy etish. 2025-2026-yillar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 3. Aholining yashash darajasi va toʻlov qobiliyati yuqori boʻlgan (kambagʻal oilalar kam boʻlgan) mahallalarda davlat-xususiy sheriklik asosida nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish. 1. Mahalliy hokimliklar tomonidan aholining yashash darajasi va toʻlov qobiliyati yuqori boʻlgan mahallalarni tanlab olish va ularning roʻyxatini shakllantirish. 2025-2026-yillar davomida - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Oʻz mablagʻlari hisobidan davlat-xususiy sheriklik asosidagi nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish istagini bildirgan tashabbuskor tadbirkorlarni aniqlash. har yili yanvar 3. Tadbirkorlar tomonidan “Maktabgacha taʼlimni boshqarish” axborot tizimida davlat-xususiy sheriklik asosida nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish uchun taqdim etilgan elektron arizalar asosida davlat-xususiy sheriklik bitimlarini tuzish. Doimiy 4. Aholining toʻlov qobiliyati past (kambagʻal oilalar nisbatan koʻp boʻlgan) va demografik oʻsish darajasi yuqori boʻlgan mahallalarda davlat, shuningdek, xalqaro moliya institutlari kredit va grantlari hisobidan davlat-xususiy sheriklik asosida nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish. 1. Aholining toʻlov qobiliyati past boʻlgan va demografik oʻsish darajasi yuqori boʻlgan mahallalar reyestrini shakllantirish. 2. Davlat-xususiy sheriklik asosidagi nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil etish tashabbusini bildirgan tadbirkorlik subyektlarini aniqlash. 3. Davlat-xususiy sheriklik asosidagi nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil etish uchun resurs taʼminotini belgilash. 4. Resurs mablagʻlari shakllangandan soʻng belgilangan tartibda davlat va xususiy sherik oʻrtasida bitim imzolash. 5. Davlat-xususiy sheriklik asosidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlarini moliyalashtirish chorasini koʻrish. 2025-2026-yillar Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari doirasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 5. Respublikaning chekka va olis mahallalarida oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini tashkil etish. 1. Respublikaning chekka va olis mahallalarini aniqlash va ularning reyestrini shakllantirish. 2. Oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil qilish istagini bildirgan yakka tartibdagi tadbirkorlar roʻyxatini shakllantirish. 3. Yakka tartibdagi tadbirkorlar bilan oʻrnatilgan tartibda bitimlarni imzolash. 4. Maktabgacha taʼlimning afzalliklari boʻyicha ota-onalar oʻrtasida targʻibot ishlarini olib borish va bolalarni qamrab olish. 2025-2026-yillar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida, ijrochilar mablagʻlari hisobidan Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 6. Boʻsh turgan ijtimoiy soha muassasalarining binolarida qisqa muddatli guruhlarni tashkil etish. 1. Boʻsh turgan ijtimoiy soha obyektlari va ulardagi boʻsh turgan xonalarning holatini aniqlash. 2. Boʻsh turgan obyektlar joylashgan mahallalardagi maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinmagan bolalar roʻyxatini shakllantirish. 3. Boʻsh turgan xonalarni taʼmirlash va bolalarning yosh xususiyatini inobatga olgan holda jihozlash. 4. Qisqa muddatli guruhlar faoliyatini yuritish uchun malakali pedagoglarni ishga jalb qilish va ularning faoliyatini moliyalashtirish. 5. Qisqa muddatli guruhlarga bolalarni qamrab olish. 2025-2026-yillar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 12-fevraldagi 83-son qaroriga 2-ILOVA
2025-2026-yillarda 3 — 7 yoshli bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olishning
T/r Hudud nomi Maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinadigan bolalar soni 2025-yil 2026-yil Qoraqalpogʻiston Respublikasi 130 901 136 791 Andijon viloyati 256 807 268 363 Buxoro viloyati 138 650 144 889 Jizzax viloyati 109 512 114 440 Qashqadaryo viloyati 211 221 220 726 Navoiy viloyati 76 758 80 213 Namangan viloyati 217 993 227 803 Samarqand viloyati 281 270 293 927 Surxondaryo viloyati 190 041 198 592 Sirdaryo viloyati 66 154 69 131 Toshkent viloyati 174 873 182 743 Fargʻona viloyati 296 727 310 079 Xorazm viloyati 136 114 142 240 Toshkent shahri 171 302 179 010 JAMI: 2 458 322 2 568 946
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 12-fevraldagi 83-son qaroriga 3-ILOVA
Jahon bankining “Bolalarning erta yoshdan rivojlanishiga koʻmaklashish” loyihasi doirasida davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini oʻyin maydonchalari va tayyorlov guruhlarini stol-stullar bilan jihozlash boʻyicha
T/r Hudud nomi Oʻyin maydonchalari Tayyorlov guruhlari uchun stol-stul MTT soni Oʻyin maydonchalari soni MTT soni 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 479 475 396 2. Andijon viloyati 552 610 - 3. Buxoro viloyati 506 489 433 4. Jizzax viloyati 243 259 151 5. Navoiy viloyati 225 223 204 6. Namangan viloyati 620 674 - 7. Qashqadaryo viloyati 479 468 315 8. Samarqand viloyati 765 763 695 9. Sirdaryo viloyati 203 209 120 10. Surxondaryo viloyati 469 466 315 11. Toshkent viloyati 568 572 - 12. Fargʻona viloyati 917 981 - 13. Xorazm viloyati 368 367 340 14. Toshkent shahri 489 587 - JAMI: 6 883 7 143 2 969
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 12-fevral,
83-son