📅 2024-yil 7-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 7-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 7 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 ноября 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 November 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
СХЕМАСИ
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларга ногиронликни белгилаш жараёнида шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида:
тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилиши;
«Инсон» марказлари ходимлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий хусусиятлар ва шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш тартиби жорий этилиши белгиланганлиги, бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябрга қадар ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштироки (кейинги ўринларда — функционаллик)ни баҳолаш учун тиббий ҳужжатларни йўллаш тартиби;
функционалликни баҳолашдан ўтказиш тартиби;
функционалликни баҳолаш натижаларини шакллантириб бориш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ўн кун муддатда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида функционалликни баҳолаш натижаларини шакллантириб бориш имкониятини йўлга қўйсин.
Бунда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритиладиган техник ўзгартиришлар, шунингдек, фуқароларга ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ «SMS» хабарномаларини юбориш харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) фуқароларга тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригидан ўтиш учун мурожаат қилиш имкониятини жорий этиш юзасидан техник ҳужжатни Рақамли технологиялар вазирлигига киритсин.
5. Рақамли технологиялар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Агентлик билан биргаликда ўн кун муддатда:
босқичма-босқич Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 сентябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида фуқароларга ногиронликни белгилаш масаласида ЯИДХП орқали оилавий шифокорга мурожаат қилиш;
ЯИДХПда оилавий шифокор томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригига йўллаш учун йўлланма беришнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
6. Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ва ушбу қарорга мувофиқ давлат хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан мазкур қарорда белгиланган талаблар бажарилиши юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 742-сон қарорига 1-ИЛОВА
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) 18 ёш ва ундан катта ёшдаги шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (кейинги ўринларда — функционаллик) баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом 2025 йил 1 сентябрга қадар амал қилади.
2. Функционалликни баҳолашдан ўтказиш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ходимлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласининг (WHODAS 2.0) маҳаллий шарт-шароитларига мослаштирилган мезонлари асосида амалга оширилади.
Бунда функционалликни баҳолаш фуқароларнинг хоҳишига кўра ихтиёрийлик асосида ўтказилади ҳамда баҳолаш натижалари ногиронликни белгилаш ёки ўзгартириш учун асос ҳисобланмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
3. Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш ҳамда шахс соғлиғининг ҳолатини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан амалга оширилади.
4. Функционалликни баҳолаш ТИЭК кўригидан аввал ўтказилади.
5. Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Функционалликни баҳолаш учун тиббий ҳужжатларни йўллаш тартиби
6. Фуқаролар ёки уларнинг қонуний вакиллари ТИЭК кўригидан ўтиш учун ўз хоҳишига кўра тиббиёт муассасасига, оилавий шифокорга, «Инсон» марказига, ижтимоий ходимга ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
7. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригидан ўтиш бўйича сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Бунда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Сўровнома қабул қилингани ва кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.
8. ЯИДХП, «Инсон» маркази ёки ижтимоий ходимга қилинган мурожаатлар бир иш куни ичида фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) (кейинги ўринларда — оилавий поликлиника) юборилади.
9. Тиббиёт муассасалари ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар тўғрисидаги маълумотлар тасдиғини топгандан сўнг улар тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни ичида фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага юборишлари лозим.
10. Оилавий поликлиникага мурожаат келиб тушгандан сўнг у бир иш куни ичида рўйхатдан ўтказилади ва мурожаат муаллифининг яшаш манзилига бириктирилган оилавий шифокорга ўрганиш учун юборилади.
11. Оилавий шифокор мурожаатни қабул қилиб олгандан сўнг фуқарони тиббиёт муассасаларида даволанганлигига оид тиббий ҳужжатлари мавжудлигини ҳамда ТИЭК кўригига йўллаш учун асослар бор ёки йўқлигини аниқлайди, агар фуқаро тор соҳа мутахассислари кўригида тиббий текширувлардан ўтиши ва даволаниши лозим бўлса, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган клиник баённомалар, ташхислаш ва даволаш стандартлари (кейинги ўринларда — даволаш стандартлари)га мувофиқ фуқаро тор соҳа мутахассислари кўригида тиббий текширувлардан ўтиш санасини белгилайди ҳамда «SMS» хабар юбориш орқали ёки электрон мурожаат қилинганда ЯИДХП орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Ариза берувчи хабарни олгач, хабарда белгиланган санада тиббий текширувлардан ўтиш учун оилавий поликлиникага боради, бундан фуқаро соғлиғи ҳолати бўйича оилавий поликлиникага бора олмайдиган ҳолатлар мустасно.
Шахс кўрикдан ўтгандан сўнг тор соҳа мутахассислари белгилаган ташхис бўйича даволаниши оилавий шифокор томонидан кузатиб борилади.
12. Шахс даволаш стандартларида белгиланган муддатларда даволаниб, тиббий текширувлардан ўтгандан сўнг организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган ҳолларда, ТИЭК кўригига йўллаш учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўриги учун йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма) оилавий шифокорлар томонидан беш кун ичида расмийлаштирилади.
13. Оилавий шифокор электрон тарзда расмийлаштирган ҳамда оилавий поликлиника бош шифокори томонидан имзоланган йўлланмани электрон шаклдаги касаллик тарихи ва (ёки) амбулатор картадан кўчирма билан биргаликда бир иш куни ичида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.
14. Йўлланма кўрикдан ўтувчи шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудига хизмат кўрсатувчи ТИЭКга юборилгандан сўнг фуқарога бу тўғрисида «SMS» хабар юборилади.
Бунда ариза ЯИДХП орқали қабул қилинган бўлса, йўлланма ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик юборилади.
15. Ариза берувчилар ЯИДХП орқали йўлланма шаклланган ёки шаклланмаганлигини текшириш имконига эга бўлади.
3-боб. Функционалликни баҳолашдан ўтказиш тартиби
16. ТИЭКга йўлланма келиб тушгандан сўнг у кўрикдан ўтувчи шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудига хизмат кўрсатувчи ТИЭК томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
Бунда йўлланмани расмийлаштиришнинг камчиликлари ТИЭК томонидан аниқланмаган ҳолларда, фуқаро кўрикдан ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида СМС-хабар юбориш орқали, агар ариза ЯИДХП орқали қабул қилинган бўлса, аризачининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига хабар юбориш орқали хабардор қилинади.
17. Йўлланма ва тиббий ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ шакллантирилмаган ёки нотўғри тўлдирилган ҳолларда, ТИЭК йўлланмани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали оилавий поликлиникага қайтаради.
Бунда оилавий шифокор қайтарилган йўлланма ва тиббий ҳужжатларни камчиликларини бартараф этган ҳолда умумий асосларга кўра «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.
18. Фуқаро ТИЭК хабарномасини қабул қилиб олгандан сўнг кўрикдан ўтиш жойига белгиланган вақтда етиб келиши лозим, бундан фуқаро соғлиғи ҳолати бўйича оилавий поликлиникага бора олмайдиган ҳолатлар мустасно.
19. Хабардор қилинган шахс кўрикдан ўтиш жойига белгиланган вақтда ва санада келмаган ҳолларда, ТИЭК фуқарони кўрикдан ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида алоқа воситалари орқали такроран хабардор қилади.
Такроран хабардор қилинган шахс узрли сабаблардан (оғир касаллиги, яқин қариндошининг вафот этганлиги, хизмат сафарида эканлиги ёки фавқулодда вазиятлар бўлиши ва шу каби бошқа ҳолатлар) ташқари кўрикдан ўтиш жойига белгиланган вақтда ва санада келмаганда ТИЭК йўлланмани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали оилавий поликлиникага қайтаради.
Бунда йўлланма оилавий шифокор томонидан умумий асосларга кўра такроран расмийлаштирилади.
20. Фуқаро соғлиғи ҳолати бўйича яшаш жойи бўйича рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмаган тақдирда, соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади.
Бунда йўлланмага оилавий шифокор томонидан уйда ёки стационарда кўрикдан ўтувчилар учун «уйда ёки стационарда кўрик» деб ёки соғлиғи ҳолати бўйича яшаш жойи бўйича рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмайдиганлар учун эса, «ТИЭКга бора олмайди» деган маълумотлар киритилган бўлиши лозим.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларнинг рўйхатида кўрсатилган ҳолатлар бўйича шахснинг функционаллигини баҳолашдан ўтказиш ҳам фуқаронинг уйида ёки стационарда амалга оширилади.
22. Шахс функционаллигини баҳолашдан ўтказиш «Инсон» марказининг ходими томонидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги шахс кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолашдан ўтказиш саволномаси асосида суҳбат ўтказиш йўли билан ТИЭК кўригидан аввал амалга оширилади.
23. Шахс функционаллиги баҳолашдан ўтказилгандан сўнг шахсни кўрикдан ўтказиш туман (шаҳар), туманлараро ТИЭК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
24. Ақлий ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахслар функционаллигини баҳолашдан ўтказиш уларнинг қонуний вакиллари ёки даволовчи врачлари иштирокида ўтказилади.
25. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахсларнинг функционаллигини баҳолашдан ўтказиш жазони ижро этиш муассасаларининг даволовчи врачлари иштирокида ўтказилади.
26. Функционалликни баҳолаш натижалари таҳлил қилиниши учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантириб борилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
27. «Инсон» марказлари ходимларининг функционалликни баҳолашдан ўтказиш бўйича хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентликка, унинг ҳудудий бошқармалари ёхуд судга шикоят қилиниши мумкин.
28. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Фуқаро (фуқаронинг қонуний вакили) Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригидан ўтиш учун тиббиёт муассасасига, оилавий шифокорга, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига, ижтимоий ходимга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич ЯИДХП 1. ЯИДХП орқали қолдирилган мурожаатлар фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) юборилади. 1. Бир иш кунида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ижтимоий ходим 2. «Инсон» марказига, ижтимоий ходимга қилинган мурожаатлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон тарзда мурожаат муаллифининг яшаш манзилига бириктирилган оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) юборилади. 2. Бир иш кунида Тиббиёт муассасалари 3. Ногиронлиги белгилари аниқ кўриниб турган шахслар тўғрисидаги маълумотлар фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) юборилади. 3. Ногиронлиги белгилари аниқ кўриниб турганлиги тўғрисидаги маълумотлар тасдиғини топгандан сўнг бир иш кунида 3-босқич Оилавий поликлиника (оилавий шифокорлик пункти) Мурожаат келиб тушгандан сўнг рўйхатдан ўтказилади ва мурожаат муаллифининг яшаш манзилига бириктирилган оилавий шифокорга ўрганиш учун юборилади. Бир иш кунида 4-босқич Оилавий шифокор 1. Мурожаат қабул қилиб олгандан сўнг фуқарони тиббиёт муассасаларида даволанганлигига оид тиббий ҳужжатлари мавжудлигини ҳамда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригига йўллаш учун асослар бор ёки йўқлигини аниқлайди, агар фуқаро тор соҳа мутахассислари кўригида тиббий текширувлардан ўтиши ва даволаниши лозим бўлса, даволаш стандартларига мувофиқ фуқаро тор соҳа мутахассислари кўригида тиббий текширувлардан ўтиш санасини белгилайди ҳамда «SMS» хабар юбориш орқали ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилинганда ЯИДХП орқали аризачини хабардор қилади. 1. Ўн беш кун ичида 2. Шахс кўрикдан ўтгандан сўнг тор соҳа мутахассислари белгилаган ташхис бўйича даволанилиши ташкил этилади. 2. Даволаниш стандартларига мувофиқ белгиланган муддатларда 3. Шахс даволаш стандартларида белгиланган муддатларда даволаниб, тиббий текширувлардан ўтгандан сўнг организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган ҳолларда ТИЭК кўригига йўллаш учун йўлланма расмийлаштирилади. 3. Беш кун ичида 4. Йўлланма тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига юборилгандан сўнг фуқарога бу тўғрисида «SMS» хабар юборилади. Бунда ариза ЯИДХП орқали қабул қилинган бўлса, йўлланма аризачининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик юборилади. 4. Йўлланма юборилгандан сўнг ўттиз дақиқа ичида 5-босқич Туман (шаҳар), туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси 1. Йўлланма келиб тушгандан сўнг кўрикдан ўтувчи шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудига хизмат кўрсатувчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади. 2. Йўлланманинг камчиликлари аниқланмаган ҳолларда фуқарони кўрикдан ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида алоқа воситалари орқали хабардор қилинади. Икки иш кунида 6-босқич 1. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази 1. Функционалликни баҳолашдан ўтказиш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг ходими томонидан саволнома асосида суҳбат ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 1. Кўрик белгиланган кун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригидан аввал бир соат ичида 2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2. Баҳолаш натижалари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантириб борилади. 2. Баҳолаш натижалари киритилгандан сўнг ўн дақиқа ичида
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригидан ўтиш бўйича СЎРОВНОМА I. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригидан ўтувчи фуқаро тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 7. Яшаш манзили 8. Телефон рақами 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) 10. Иш жойи II. Илова қилинадиган ҳужжатлар Тиббиёт муассасаларида даволанганлигига оид ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса)
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўриги учун ЙЎЛЛАНМА 1. Беморнинг шахсига оид маълумотлар: Ф.И.О. _______________________________________ ____________________________ Паспорт серияси ____ № _____________ ЖШШИР ________________________________ Туғилган санаси: ____________, жинси: __________, миллати: ______________________ 2. Яшаш жойи бўйича рўйхатда турувчи жойи: вилоят ________, туман ________, маҳалла ________, қишлоқ/шаҳар ____________________, Манзил ___________________________________________________________________ Вақтинча яшаш манзили:вилоят _______________, туман _______________________, маҳалла __________________, манзил _____________________, телефон рақами: ____________, электрон почта манзили ______________________ 3. Ногиронлик тўғрисида маълумот: аввалги ногиронлик гуруҳи, сабаби, муддати ________________________________________________________________________________ 4. ТИЭКга мурожаат этиш (бирламчи ёки қайта) : ______________________________ 5. Иш жойи (асосий) ____________, касби (асосий) ___________, лавозими ____________, ишсиз ёки ўзини ўзи банд қилган _______ 6. Маълумоти (турлари ёзилади) :____________________________________________ 7. Хизмат кўрсатувчи поликлиника : _________________________________________ 8. Диспансер ҳисобида турадиган ДПМ номи _________________________________ 9. Беморнинг антропометрик ўлчовлари (тана вазни, бўйи, қон босими, пульс, нафас сони, семизлик даражалари ўлчанади ва уларнинг натижалари) __________________________ 10. Ногиронликка олиб келган касаллик бошланган сана: кун, ой, йил. Ногиронликка олиб келган касаллик бўйича ҳисобга олинган сана: кун, ой, йил. 11. Бирламчи йўлланган беморларга стандартда кўрсатилган муддатда, қайта йўлланган беморларга ТИЭК томонидан аввалги кўрик натижаси белгиланган муддат давомида даволанганлиги тўғрисида маълумотлар: Даволанган санаси Даволанган кунлари ВМЛ кунлари Даво тури Клиник ташхис ДПМ бошланган тугаган кун ой йил кун ой йил Жами: 12. Объектив кўрик натижалари: (шикоятлари, кўрик натижалари ёзилади) ________________________________________________________________________________ 13. Ҳаёт анамнези: (тўлиқ ёзилади) ___________________________________________ 14. Касаллик анамнези: (касаллик, кўрик вақтида беморнинг умумий аҳволи ёзилади) _________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________ 15. Терининг ранги ва тери ости ёғ қатлами (терининг ранги, намлиги, қалинлиги ва бошқалар танланади) ___________________________________________________________ 16. Регионар лимфа тугунлари : (локализацияси, катталиги, қаттиқлиги ва бошқалар танланади) _____________________________________________________________________ 17. Қалқонсимон бези ҳолати : (қаттиқлиги, ўлчами, ўзгаришлар ва бошқалар танланади) _____________________________________________________________________ 18. Суяк-мушак ҳолати : (ўзгаришлар, деформациялар, чўлтоқлар, оғриқ локализацияси, ҳолати ва бошқа ўзгаришлар танланади) _______________________________ 19. Умуртқа поғонаси : (шакли, нуқсонлари, ҳаракати ва бошқалар танланади) ________________________________________________________________________________ 20. Бўғимлар ҳолати : (контрактура, анкилоз, деформация, шиш, ҳаракатда оғриқлилиги, гиперемия, маҳаллий температура, бўғимлар ҳаракати танланади) ________________________________________________________________________________ 21. Шишлар : (локализацияси, консистенцияси ва бошқа ўзгаришлари танланади) ________________________________________________________________________________ 22. Нафас олиш тизими : (аускультация ва перкуссиядаги ўзгаришлар бемор ҳолатлари, ўзгариш турлари танланади) _____________________________________________ 23. Юрак қон-томир тизими : (объектив ўзгаришлар, аускультация ва перкуссиядаги ўзгаришлар, локализацияси, турлари танланади) ______________________________________ 24. Ҳазм қилиш тизими : ( объектив ўзгаришлар, пальпация, перкуссиядаги ўзгаришлар танланади) _____________________________________________________________________ 25. Сийдик ажратиш аъзолари: (объектив ўзгаришлар, пальпация, перкуссиядаги ўзгаришлар, локализацияси, бошқа ўзгаришлар танланади) ______________________________ 26. Нерв тизими: (олий нерв тизимидаги ўзгаришлар, БМН ҳолати, ҳаракат, сезги ўзгаришлар танланади) ___________________________________________________________ 27. Руҳий ҳолати: (ўзгаришлар ҳолати, турлари танланади) ______________________ 28. Кўзнинг ҳолати: (ўзгаришлар ҳолати, локализацияси ва турлари танланади) ________________________________________________________________________________ 29. Лаборатор-инструментал текширувлар (ўтказилиши лозим бўлган стандарт текширувлар рўйхати бўйича ташхисни асословчи тиббий текширишлар натижалари танланади ва ҳужжат юкланади) 30. Ташхис: Асосий ташхис ва ХКТ-10: ___________________________________________________ Ёндош ташхис ва ХКТ-10: ___________________________________________________ Асорати: __________________________________________________________________ 31. Ўтказилган тиббий реабилитация чора-тадбирлари натижаси: ______________ 32. ТИЭКга йўллаш сабаби: ________________________________________________ 33. Фуқаро кўрикдан ўтказиладиган жой: ____________________________________ 34. Ногиронлик сабаби: (ҳар бир сабаб учун асос бўладиган ҳужжатлар сканер шаклида юкланади) _______________________________________________________________
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА
НАМУНА Шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолашдан ўтказиш САВОЛНОМАСИ I. Когнитив фаолият Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган Қийин эмас Бироз қийин Ўртача қийин Жуда қийин Бажара олмайман Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди Жавоб йўқ Изоҳ 1. Ўн дақиқа давомида бирор нарсага диққатни жамлаш 1 2 3 4 5 2. Муҳим нарсаларни қилиш кераклигини эслаш 1 2 3 4 5 3. Кундалик ҳаётдаги муаммоларни таҳлил қилиш ва уларга ечим топиш 1 2 3 4 5 3. Янги вазифаларни ўрганиш (масалан, илгари бўлмаган жойга қандай боришни ўрганиш) 1 2 3 4 5 5. Умуман одамлар нима деяётганини тушуниш 1 2 3 4 5 6. Суҳбатни бошлаш ва давом эттириш 1 2 3 4 5 7. Сўзлашиш, яъни фактларни ифодалаш ёки оғзаки ҳикоя қилиш 1 2 3 4 5 8. Хабар ёзиш — ёзма нутқ орқали хабарларнинг тўғридан-тўғри ва назарда тутилган маъноларини яратиш 1 2 3 4 5 II. Ҳаракатчанлик Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган Қийин эмас Бироз қийин Ўртача қийин Жуда қийин Бажара олмайман Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди Жавоб йўқ Изоҳ 1. Узоқ вақт давомида тик туриш, масалан 30 дақиқа давомида 1 2 3 4 5 2. Ўтирган ҳолатдан туриш (масалан стулдан) 1 2 3 4 5 3. Хона ичида ҳаракатланиш 1 2 3 4 5 4. Уйдан ташқарига чиқиш 1 2 3 4 5 5. Узоқ масофага пиёда юриш (масалан, 1 километр) 1 2 3 4 5 6. Тананинг асосий ҳолатини ўзгартириш (масалан, чўккалаб ўтирган ҳолатдан туриш) 1 2 3 4 5 7. Зарур бўлганда бир хил тана ҳолатида қолиш (масалан, иш жойида ёки ўқишда ўтириш ёки туриш) 1 2 3 4 5 8. Предметлар (юк)ни кўтариш ва олиб юриш 1 2 3 4 5 9. Йўловчи сифатида йўловчи ташиш транспортидан фойдаланиш 1 2 3 4 5 10. Товар ва хизматларни сотиб олиш 1 2 3 4 5 III. Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган Қийин эмас Бироз қийин Ўртача қийин Жуда қийин Бажара олмайман Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди Жавоб йўқ Изоҳ 1. Бошдан оёққача ювиниш 1 2 3 4 5 2. Кийиниш 1 2 3 4 5 3. Овқатланиш 1 2 3 4 5 4. Бир неча кун ёлғиз қолиш 1 2 3 4 5 IV. Одамлар билан тил топишиш Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган Қийин эмас Бироз қийин Ўртача қийин Жуда қийин Бажара олмайман Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди Жавоб йўқ Изоҳ 1. Нотаниш одамлар билан суҳбатлашиш 1 2 3 4 5 2. Дўстона муносабатларни сақлаб қолиш 1 2 3 4 5 3. Яқинларингиз билан тил топишиш 1 2 3 4 5 4. Янги дўстлар орттириш 1 2 3 4 5 5. Жинсий ҳаёт 1 2 3 4 5 V. Кундалик фаолият Уй рўзғор ишлари Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган Қийин эмас Бироз қийин Ўртача қийин Жуда қийин Бажара олмайман Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди Жавоб йўқ Изоҳ 1. Уй ишларини бажариш 1 2 3 4 5 2. Энг муҳим уй ишларини яхши бажариш 1 2 3 4 5 3. Лозим бўлган барча уй ишларини бажариш 1 2 3 4 5 4. Уй ишларини керакли даражада тез бажариш 1 2 3 4 5 Агар респондент ишлаётган бўлса (пуллик иш, ҳақ тўланмайдиган иш, ўз-ўзини банд қилиш) ёки ўқиётган бўлса, V бўлимнинг 5 — 10 саволлари тўлдирилади. Акс ҳолда, VI бўлимнинг саволларига ўтилади. Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган Қийин эмас Бироз қийин Ўртача қийин Жуда қийин Бажара олмайман Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди Жавоб йўқ Изоҳ 1. Кундалик ишда, ўқишда 1 2 3 4 5 2. Ишда/ўқишда энг муҳим вазифаларини яхши бажариш 1 2 3 4 5 3. Керак бўлган барча ишларни бажариш 1 2 3 4 5 4. Ишни керак бўлганда тезроқ бажариш 1 2 3 4 5 5. Соғлиғингиз сабабли пастроқ лавозимда ишлашга мажбур бўлдингизми? Ҳа Йўқ 6. Соғлиғингиз туфайли даромадингиз камайдими? Ҳа Йўқ VI. Жамиятдаги иштирок Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган Қийин эмас Бироз қийин Ўртача қийин Жуда қийин Бажара олмайман Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди Жавоб йўқ Изоҳ 1. Жамоат тадбирларида (масалан, байрамлар, диний ёки бошқа тадбирларда) иштирок этиш 1 2 3 4 5 2. Жамоат тадбирларида қатнашиш учун атрофдаги тўсиқларни енгиб ўтиш 1 2 3 4 5 3. Бошқа шахсларнинг муносабати ва хатти-ҳаракатлари туфайли муносиб ҳаёт кечириш 1 2 3 4 5 4. Соғлиғи ҳолатига ёки унинг оқибатларига вақт ажратишни жамиятдаги иштирокига қанчалик таъсир қилиши 1 2 3 4 5 5. Соғлиқ ҳолатини эмоционал ҳолатига қай даражада таъсир қилиши 1 2 3 4 5 6. Соғлиғи шахснинг ўзи ёки оиланинг молиявий ҳолатига қай даражада таъсир кўрсатиши 1 2 3 4 5 7. Соғлиғи туфайли оиласидаги муаммолар қанчалик кўпайганлиги 1 2 3 4 5 8. Дам олиш ёки бўш вақтингизни ўзингиз учун мамнуният билан ўтказиш мақсадида ёлғиз бирор-бир иш қилиш Сиз учун қанчалик қийин бўлди? 1 2 3 4 5
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 742-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 14-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳужжатлар врачлик-маслаҳат комиссияси (кейинги ўринларда — ВМК) раиси ёки масъул шахси томонидан «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими орқали ТИЭКга юборилади, бундан Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомда белгиланган тартибда шахсларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш билан бирга ТИЭКда кўрикдан ўтказиш ҳамда шахс соғлиғининг ҳолатини баҳолаш учун йўллаш мустасно».
2. 55-бандда :
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Хабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (оғир касаллиги, яқин қариндошининг вафот этганлиги, хизмат сафарида эканлиги ёки фавқулодда вазиятлар бўлиши ва шу каби бошқа ҳолатлар) ташқари, қайта кўрикка келмаган тақдирда, фуқаро «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими орқали кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда иккинчи марта такроран хабардор қилинади.
Иккинчи марта хабардор қилинган шахс қайта кўрикдан ўтказишга такроран келмаганлиги қайта кўрикдан ўтказиш тайинланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан пенсия (нафақа)ни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади»;
б) бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) еттинчи хатбошидаги «Бош ТИЭК ёки Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК, Агентлик ёки Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 59-банднинг биринчи хатбошисидаги «бешинчи» сўзи «еттинчи» сўзи билан алмаштирилсин.
4. 2-илова (Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларнинг рўйхати)да:
а) қуйидаги мазмундаги 43 — 48-бандлар билан тўлдирилсин:
«43. Туғма микроцефалия организм функциясининг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида.
44. Барча турдаги атаксияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
45. Апластик, гипопластик ва ирсий гемолитик анемиялар.
46. Гастроэктомия, тотал колэктомия амалиётидан кейинги бир йил кузатувдан сўнг касалликни енгил ва ўрта кечиши ҳолатларида.
47. Йирик бўғимларда тотал эндопротезлаш амалиётидан кейинги бир йил кузатувдан сўнгги ҳолат.
48. Қандли диабет сабабли бармоқлар ампутацияси.»;
б) изоҳ қисмида:
иккинчи хатбошидан «, 40, 41 ва 42» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Рўйхатнинг 3, 19б, 24, 26, 33, 34, 36, 45 ва 48-бандларидаги ҳолатларда ногиронлик муддати умумий асосларда белгиланади.»;
в) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«3. Рўйхатнинг 46 ва 47-бандларидаги ҳолатларда III гуруҳ ногиронлиги муддатсиз даврга белгиланади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 ноябрь,
742-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
VAQTINCHALIK NIZOM
SXEMASI
Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironlikni belgilash tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 16-iyuldagi PQ-257-son qarori ijrosini taʼminlash hamda fuqarolarga nogironlikni belgilash jarayonida shaxsning kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash tizimini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironlikni belgilash tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 16-iyuldagi PQ-257-son qaroriga muvofiq Toshkent shahri va Navoiy viloyatining tuman (shahar)larida bosqichma-bosqich eksperiment tariqasida:
tibbiy-ijtimoiy ekspertiza komissiyasi koʻrigi uchun fuqarolarning tibbiy hujjatlarini yoʻllash oilaviy shifokorlar tomonidan elektron tarzda amalga oshirilishi;
“Inson” markazlari xodimlari tomonidan Jahon sogʻliqni saqlash tashkilotining nogironlikni baholash shkalasining mahalliy xususiyatlar va shart-sharoitlarga moslashtirilgan mezonlari asosida 18 yosh va undan katta shaxslarning kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash tartibi joriy etilishi belgilanganligi, bunda baholash natijalari 2025-yil 1-sentabrga qadar nogironlikni belgilash uchun asos hisoblanmasligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
shaxsning kundalik hayotdagi faolligi va ishtiroki (keyingi oʻrinlarda — funksionallik)ni baholash uchun tibbiy hujjatlarni yoʻllash tartibi;
funksionallikni baholashdan oʻtkazish tartibi;
funksionallikni baholash natijalarini shakllantirib borish tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi oʻn kun muddatda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida funksionallikni baholash natijalarini shakllantirib borish imkoniyatini yoʻlga qoʻysin.
Bunda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritiladigan texnik oʻzgartirishlar, shuningdek, fuqarolarga ushbu qarorda nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish bilan bogʻliq “SMS” xabarnomalarini yuborish xarajatlari Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
4. Sogʻliqni saqlash vazirligi oʻn kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) fuqarolarga tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi koʻrigidan oʻtish uchun murojaat qilish imkoniyatini joriy etish yuzasidan texnik hujjatni Raqamli texnologiyalar vazirligiga kiritsin.
5. Raqamli texnologiyalar vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligi Agentlik bilan birgalikda oʻn kun muddatda:
bosqichma-bosqich Toshkent shahri va Navoiy viloyatida, 2025-yil 1-sentabrga qadar respublikaning qolgan hududlarida fuqarolarga nogironlikni belgilash masalasida YIDXP orqali oilaviy shifokorga murojaat qilish;
YIDXPda oilaviy shifokor tomonidan tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi koʻrigiga yoʻllash uchun yoʻllanma berishning har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkoniyatini yaratsin.
6. Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya sogʻliqni saqlash tizimiga kiruvchi va ushbu qarorga muvofiq davlat xizmatini koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan mazkur qarorda belgilangan talablar bajarilishi yuzasidan, shu jumladan YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 742-son qaroriga 1-ILOVA
Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Vaqtinchalik nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) 18 yosh va undan katta yoshdagi shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini (keyingi oʻrinlarda — funksionallik) baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom 2025-yil 1-sentabrga qadar amal qiladi.
2. Funksionallikni baholashdan oʻtkazish “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazlari) xodimlari tomonidan Jahon sogʻliqni saqlash tashkilotining nogironlikni baholash shkalasining (WHODAS 2.0) mahalliy shart-sharoitlariga moslashtirilgan mezonlari asosida amalga oshiriladi.
Bunda funksionallikni baholash fuqarolarning xohishiga koʻra ixtiyoriylik asosida oʻtkaziladi hamda baholash natijalari nogironlikni belgilash yoki oʻzgartirish uchun asos hisoblanmaydi va huquqiy oqibatlar keltirib chiqarmaydi.
3. Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish hamda shaxs sogʻligʻining holatini baholash Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — TIEK) tomonidan amalga oshiriladi.
4. Funksionallikni baholash TIEK koʻrigidan avval oʻtkaziladi.
5. Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Funksionallikni baholash uchun tibbiy hujjatlarni yoʻllash tartibi
6. Fuqarolar yoki ularning qonuniy vakillari TIEK koʻrigidan oʻtish uchun oʻz xohishiga koʻra tibbiyot muassasasiga, oilaviy shifokorga, “Inson” markaziga, ijtimoiy xodimga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi.
7. Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari koʻrigidan oʻtish boʻyicha soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
Bunda soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
Soʻrovnoma qabul qilingani va koʻrib chiqilgani uchun yigʻim undirilmaydi.
8. YIDXP, “Inson” markazi yoki ijtimoiy xodimga qilingan murojaatlar bir ish kuni ichida fuqaroning yashash manzilidagi oilaviy poliklinikaga (oilaviy shifokorlik punktiga) (keyingi oʻrinlarda — oilaviy poliklinika) yuboriladi.
9. Tibbiyot muassasalari nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tasdigʻini topgandan soʻng ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir ish kuni ichida fuqaroning yashash manzilidagi oilaviy poliklinikaga yuborishlari lozim.
10. Oilaviy poliklinikaga murojaat kelib tushgandan soʻng u bir ish kuni ichida roʻyxatdan oʻtkaziladi va murojaat muallifining yashash manziliga biriktirilgan oilaviy shifokorga oʻrganish uchun yuboriladi.
11. Oilaviy shifokor murojaatni qabul qilib olgandan soʻng fuqaroni tibbiyot muassasalarida davolanganligiga oid tibbiy hujjatlari mavjudligini hamda TIEK koʻrigiga yoʻllash uchun asoslar bor yoki yoʻqligini aniqlaydi, agar fuqaro tor soha mutaxassislari koʻrigida tibbiy tekshiruvlardan oʻtishi va davolanishi lozim boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlangan klinik bayonnomalar, tashxislash va davolash standartlari (keyingi oʻrinlarda — davolash standartlari)ga muvofiq fuqaro tor soha mutaxassislari koʻrigida tibbiy tekshiruvlardan oʻtish sanasini belgilaydi hamda “SMS” xabar yuborish orqali yoki elektron murojaat qilinganda YIDXP orqali ariza beruvchini xabardor qiladi.
Ariza beruvchi xabarni olgach, xabarda belgilangan sanada tibbiy tekshiruvlardan oʻtish uchun oilaviy poliklinikaga boradi, bundan fuqaro sogʻligʻi holati boʻyicha oilaviy poliklinikaga bora olmaydigan holatlar mustasno.
Shaxs koʻrikdan oʻtgandan soʻng tor soha mutaxassislari belgilagan tashxis boʻyicha davolanishi oilaviy shifokor tomonidan kuzatib boriladi.
12. Shaxs davolash standartlarida belgilangan muddatlarda davolanib, tibbiy tekshiruvlardan oʻtgandan soʻng organizm funksiyasining turgʻun buzilishi saqlanib qolgan hollarda, TIEK koʻrigiga yoʻllash uchun mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari koʻrigi uchun yoʻllanma (keyingi oʻrinlarda — yoʻllanma) oilaviy shifokorlar tomonidan besh kun ichida rasmiylashtiriladi.
13. Oilaviy shifokor elektron tarzda rasmiylashtirgan hamda oilaviy poliklinika bosh shifokori tomonidan imzolangan yoʻllanmani elektron shakldagi kasallik tarixi va (yoki) ambulator kartadan koʻchirma bilan birgalikda bir ish kuni ichida “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi.
14. Yoʻllanma koʻrikdan oʻtuvchi shaxsning yashash joyi boʻyicha roʻyxatda turgan hududiga xizmat koʻrsatuvchi TIEKga yuborilgandan soʻng fuqaroga bu toʻgʻrisida “SMS” xabar yuboriladi.
Bunda ariza YIDXP orqali qabul qilingan boʻlsa, yoʻllanma ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga avtomatik yuboriladi.
15. Ariza beruvchilar YIDXP orqali yoʻllanma shakllangan yoki shakllanmaganligini tekshirish imkoniga ega boʻladi.
3-bob. Funksionallikni baholashdan oʻtkazish tartibi
16. TIEKga yoʻllanma kelib tushgandan soʻng u koʻrikdan oʻtuvchi shaxsning yashash joyi boʻyicha roʻyxatda turgan hududiga xizmat koʻrsatuvchi TIEK tomonidan ikki ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.
Bunda yoʻllanmani rasmiylashtirishning kamchiliklari TIEK tomonidan aniqlanmagan hollarda, fuqaro koʻrikdan oʻtish joyi, sanasi va vaqti haqida SMS-xabar yuborish orqali, agar ariza YIDXP orqali qabul qilingan boʻlsa, arizachining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga xabar yuborish orqali xabardor qilinadi.
17. Yoʻllanma va tibbiy hujjatlardagi maʼlumotlar toʻliq shakllantirilmagan yoki notoʻgʻri toʻldirilgan hollarda, TIEK yoʻllanmani “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali oilaviy poliklinikaga qaytaradi.
Bunda oilaviy shifokor qaytarilgan yoʻllanma va tibbiy hujjatlarni kamchiliklarini bartaraf etgan holda umumiy asoslarga koʻra “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritadi.
18. Fuqaro TIEK xabarnomasini qabul qilib olgandan soʻng koʻrikdan oʻtish joyiga belgilangan vaqtda yetib kelishi lozim, bundan fuqaro sogʻligʻi holati boʻyicha oilaviy poliklinikaga bora olmaydigan holatlar mustasno.
19. Xabardor qilingan shaxs koʻrikdan oʻtish joyiga belgilangan vaqtda va sanada kelmagan hollarda, TIEK fuqaroni koʻrikdan oʻtish joyi, sanasi va vaqti haqida aloqa vositalari orqali takroran xabardor qiladi.
Takroran xabardor qilingan shaxs uzrli sabablardan (ogʻir kasalligi, yaqin qarindoshining vafot etganligi, xizmat safarida ekanligi yoki favqulodda vaziyatlar boʻlishi va shu kabi boshqa holatlar) tashqari koʻrikdan oʻtish joyiga belgilangan vaqtda va sanada kelmaganda TIEK yoʻllanmani “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali oilaviy poliklinikaga qaytaradi.
Bunda yoʻllanma oilaviy shifokor tomonidan umumiy asoslarga koʻra takroran rasmiylashtiriladi.
20. Fuqaro sogʻligʻi holati boʻyicha yashash joyi boʻyicha roʻyxatda turuvchi hududga xizmat koʻrsatuvchi TIEKdan koʻrikdan oʻtish uchun bora olmagan taqdirda, sogʻligʻining holati va funksionallikni baholash shaxsning uyida yoki davolanishda boʻlgan statsionarda oʻtkaziladi.
Bunda yoʻllanmaga oilaviy shifokor tomonidan uyda yoki statsionarda koʻrikdan oʻtuvchilar uchun “uyda yoki statsionarda koʻrik” deb yoki sogʻligʻi holati boʻyicha yashash joyi boʻyicha roʻyxatda turuvchi hududga xizmat koʻrsatuvchi TIEKdan koʻrikdan oʻtish uchun bora olmaydiganlar uchun esa, “TIEKga bora olmaydi” degan maʼlumotlar kiritilgan boʻlishi lozim.
21. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, noxush klinik prognozga ega kasalliklar va asoratlarning roʻyxatida koʻrsatilgan holatlar boʻyicha shaxsning funksionalligini baholashdan oʻtkazish ham fuqaroning uyida yoki statsionarda amalga oshiriladi.
22. Shaxs funksionalligini baholashdan oʻtkazish “Inson” markazining xodimi tomonidan ushbu Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi shaxs kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholashdan oʻtkazish savolnomasi asosida suhbat oʻtkazish yoʻli bilan TIEK koʻrigidan avval amalga oshiriladi.
23. Shaxs funksionalligi baholashdan oʻtkazilgandan soʻng shaxsni koʻrikdan oʻtkazish tuman (shahar), tumanlararo TIEK tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
24. Aqliy yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan shaxslar funksionalligini baholashdan oʻtkazish ularning qonuniy vakillari yoki davolovchi vrachlari ishtirokida oʻtkaziladi.
25. Jazoni ijro etish muassasalarida jazoni oʻtayotgan shaxslarning funksionalligini baholashdan oʻtkazish jazoni ijro etish muassasalarining davolovchi vrachlari ishtirokida oʻtkaziladi.
26. Funksionallikni baholash natijalari tahlil qilinishi uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida shakllantirib boriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. “Inson” markazlari xodimlarining funksionallikni baholashdan oʻtkazish boʻyicha xatti-harakatlari yoki harakatsizligi yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Agentlikka, uning hududiy boshqarmalari yoxud sudga shikoyat qilinishi mumkin.
28. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
29. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA
Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Fuqaro (fuqaroning qonuniy vakili) Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari koʻrigidan oʻtish uchun tibbiyot muassasasiga, oilaviy shifokorga, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga, ijtimoiy xodimga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich YIDXP 1. YIDXP orqali qoldirilgan murojaatlar fuqaroning yashash manzilidagi oilaviy poliklinikaga (oilaviy shifokorlik punktiga) yuboriladi. 1. Bir ish kunida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi, ijtimoiy xodim 2. “Inson” markaziga, ijtimoiy xodimga qilingan murojaatlar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali elektron tarzda murojaat muallifining yashash manziliga biriktirilgan oilaviy poliklinikaga (oilaviy shifokorlik punktiga) yuboriladi. 2. Bir ish kunida Tibbiyot muassasalari 3. Nogironligi belgilari aniq koʻrinib turgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar fuqaroning yashash manzilidagi oilaviy poliklinikaga (oilaviy shifokorlik punktiga) yuboriladi. 3. Nogironligi belgilari aniq koʻrinib turganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tasdigʻini topgandan soʻng bir ish kunida 3-bosqich Oilaviy poliklinika (oilaviy shifokorlik punkti) Murojaat kelib tushgandan soʻng roʻyxatdan oʻtkaziladi va murojaat muallifining yashash manziliga biriktirilgan oilaviy shifokorga oʻrganish uchun yuboriladi. Bir ish kunida 4-bosqich Oilaviy shifokor 1. Murojaat qabul qilib olgandan soʻng fuqaroni tibbiyot muassasalarida davolanganligiga oid tibbiy hujjatlari mavjudligini hamda tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari koʻrigiga yoʻllash uchun asoslar bor yoki yoʻqligini aniqlaydi, agar fuqaro tor soha mutaxassislari koʻrigida tibbiy tekshiruvlardan oʻtishi va davolanishi lozim boʻlsa, davolash standartlariga muvofiq fuqaro tor soha mutaxassislari koʻrigida tibbiy tekshiruvlardan oʻtish sanasini belgilaydi hamda “SMS” xabar yuborish orqali yoki YIDXP orqali elektron murojaat qilinganda YIDXP orqali arizachini xabardor qiladi. 1. Oʻn besh kun ichida 2. Shaxs koʻrikdan oʻtgandan soʻng tor soha mutaxassislari belgilagan tashxis boʻyicha davolanilishi tashkil etiladi. 2. Davolanish standartlariga muvofiq belgilangan muddatlarda 3. Shaxs davolash standartlarida belgilangan muddatlarda davolanib, tibbiy tekshiruvlardan oʻtgandan soʻng organizm funksiyasining turgʻun buzilishi saqlanib qolgan hollarda TIEK koʻrigiga yoʻllash uchun yoʻllanma rasmiylashtiriladi. 3. Besh kun ichida 4. Yoʻllanma tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalariga yuborilgandan soʻng fuqaroga bu toʻgʻrisida “SMS” xabar yuboriladi. Bunda ariza YIDXP orqali qabul qilingan boʻlsa, yoʻllanma arizachining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga avtomatik yuboriladi. 4. Yoʻllanma yuborilgandan soʻng oʻttiz daqiqa ichida 5-bosqich Tuman (shahar), tumanlararo tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi 1. Yoʻllanma kelib tushgandan soʻng koʻrikdan oʻtuvchi shaxsning yashash joyi boʻyicha roʻyxatda turgan hududiga xizmat koʻrsatuvchi tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi. 2. Yoʻllanmaning kamchiliklari aniqlanmagan hollarda fuqaroni koʻrikdan oʻtish joyi, sanasi va vaqti haqida aloqa vositalari orqali xabardor qilinadi. Ikki ish kunida 6-bosqich 1. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi 1. Funksionallikni baholashdan oʻtkazish “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining xodimi tomonidan savolnoma asosida suhbat oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi. 1. Koʻrik belgilangan kun tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari koʻrigidan avval bir soat ichida 2. Ijtimoiy himoya milliy agentligi 2. Baholash natijalari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida shakllantirib boriladi. 2. Baholash natijalari kiritilgandan soʻng oʻn daqiqa ichida
Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA
NAMUNA Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari koʻrigidan oʻtish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi koʻrigidan oʻtuvchi fuqaro toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi seriyasi va raqami 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 7. Yashash manzili 8. Telefon raqami 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) 10. Ish joyi II. Ilova qilinadigan hujjatlar Tibbiyot muassasalarida davolanganligiga oid hujjatlar (agar mavjud boʻlsa)
Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 3-ILOVA
NAMUNA Tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari koʻrigi uchun YOʻLLANMA 1. Bemorning shaxsiga oid maʼlumotlar: F.I.O. _______________________________________ ____________________________ Pasport seriyasi ____ № _____________ JSHSHIR ________________________________ Tugʻilgan sanasi: ____________, jinsi: __________, millati: ______________________ 2. Yashash joyi boʻyicha roʻyxatda turuvchi joyi: viloyat ________, tuman ________, mahalla ________, qishloq/shahar ____________________, Manzil ___________________________________________________________________ Vaqtincha yashash manzili:viloyat _______________, tuman _______________________, mahalla __________________, manzil _____________________, telefon raqami: ____________, elektron pochta manzili ______________________ 3. Nogironlik toʻgʻrisida maʼlumot: avvalgi nogironlik guruhi, sababi, muddati ________________________________________________________________________________ 4. TIEKga murojaat etish (birlamchi yoki qayta) : ______________________________ 5. Ish joyi (asosiy) ____________, kasbi (asosiy) ___________, lavozimi ____________, ishsiz yoki oʻzini oʻzi band qilgan _______ 6. Maʼlumoti (turlari yoziladi) :____________________________________________ 7. Xizmat koʻrsatuvchi poliklinika : _________________________________________ 8. Dispanser hisobida turadigan DPM nomi _________________________________ 9. Bemorning antropometrik oʻlchovlari (tana vazni, boʻyi, qon bosimi, puls, nafas soni, semizlik darajalari oʻlchanadi va ularning natijalari) __________________________ 10. Nogironlikka olib kelgan kasallik boshlangan sana: kun, oy, yil. Nogironlikka olib kelgan kasallik boʻyicha hisobga olingan sana: kun, oy, yil. 11. Birlamchi yoʻllangan bemorlarga standartda koʻrsatilgan muddatda, qayta yoʻllangan bemorlarga TIEK tomonidan avvalgi koʻrik natijasi belgilangan muddat davomida davolanganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar: Davolangan sanasi Davolangan kunlari VML kunlari Davo turi Klinik tashxis DPM boshlangan tugagan kun oy yil kun oy yil Jami: 12. Obyektiv koʻrik natijalari: (shikoyatlari, koʻrik natijalari yoziladi) ________________________________________________________________________________ 13. Hayot anamnezi: (toʻliq yoziladi) ___________________________________________ 14. Kasallik anamnezi: (kasallik, koʻrik vaqtida bemorning umumiy ahvoli yoziladi) _________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________ 15. Terining rangi va teri osti yogʻ qatlami (terining rangi, namligi, qalinligi va boshqalar tanlanadi) ___________________________________________________________ 16. Regionar limfa tugunlari : (lokalizatsiyasi, kattaligi, qattiqligi va boshqalar tanlanadi) _____________________________________________________________________ 17. Qalqonsimon bezi holati : (qattiqligi, oʻlchami, oʻzgarishlar va boshqalar tanlanadi) _____________________________________________________________________ 18. Suyak-mushak holati : (oʻzgarishlar, deformatsiyalar, choʻltoqlar, ogʻriq lokalizatsiyasi, holati va boshqa oʻzgarishlar tanlanadi) _______________________________ 19. Umurtqa pogʻonasi : (shakli, nuqsonlari, harakati va boshqalar tanlanadi) ________________________________________________________________________________ 20. Boʻgʻimlar holati : (kontraktura, ankiloz, deformatsiya, shish, harakatda ogʻriqliligi, giperemiya, mahalliy temperatura, boʻgʻimlar harakati tanlanadi) ________________________________________________________________________________ 21. Shishlar : (lokalizatsiyasi, konsistensiyasi va boshqa oʻzgarishlari tanlanadi) ________________________________________________________________________________ 22. Nafas olish tizimi : (auskultatsiya va perkussiyadagi oʻzgarishlar bemor holatlari, oʻzgarish turlari tanlanadi) _____________________________________________ 23. Yurak qon-tomir tizimi : (obyektiv oʻzgarishlar, auskultatsiya va perkussiyadagi oʻzgarishlar, lokalizatsiyasi, turlari tanlanadi) ______________________________________ 24. Hazm qilish tizimi : ( obyektiv oʻzgarishlar, palpatsiya, perkussiyadagi oʻzgarishlar tanlanadi) _____________________________________________________________________ 25. Siydik ajratish aʼzolari: (obyektiv oʻzgarishlar, palpatsiya, perkussiyadagi oʻzgarishlar, lokalizatsiyasi, boshqa oʻzgarishlar tanlanadi) ______________________________ 26. Nerv tizimi: (oliy nerv tizimidagi oʻzgarishlar, BMN holati, harakat, sezgi oʻzgarishlar tanlanadi) ___________________________________________________________ 27. Ruhiy holati: (oʻzgarishlar holati, turlari tanlanadi) ______________________ 28. Koʻzning holati: (oʻzgarishlar holati, lokalizatsiyasi va turlari tanlanadi) ________________________________________________________________________________ 29. Laborator-instrumental tekshiruvlar (oʻtkazilishi lozim boʻlgan standart tekshiruvlar roʻyxati boʻyicha tashxisni asoslovchi tibbiy tekshirishlar natijalari tanlanadi va hujjat yuklanadi) 30. Tashxis: Asosiy tashxis va XKT-10: ___________________________________________________ Yondosh tashxis va XKT-10: ___________________________________________________ Asorati: __________________________________________________________________ 31. Oʻtkazilgan tibbiy reabilitatsiya chora-tadbirlari natijasi: ______________ 32. TIEKga yoʻllash sababi: ________________________________________________ 33. Fuqaro koʻrikdan oʻtkaziladigan joy: ____________________________________ 34. Nogironlik sababi: (har bir sabab uchun asos boʻladigan hujjatlar skaner shaklida yuklanadi) _______________________________________________________________
Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 4-ILOVA
NAMUNA Shaxsning kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholashdan oʻtkazish SAVOLNOMASI I. Kognitiv faoliyat Sizga soʻnggi 30 kun ichida sogʻligʻingiz sabab quyidagi faoliyat turlari qanchalik qiyinchilik keltirgan Qiyin emas Biroz qiyin Oʻrtacha qiyin Juda qiyin Bajara olmayman Soʻnggi 30 kun ichida qoʻllanilmaganligi sababli baholanmaydi Javob yoʻq Izoh 1. Oʻn daqiqa davomida biror narsaga diqqatni jamlash 1 2 3 4 5 2. Muhim narsalarni qilish kerakligini eslash 1 2 3 4 5 3. Kundalik hayotdagi muammolarni tahlil qilish va ularga yechim topish 1 2 3 4 5 3. Yangi vazifalarni oʻrganish (masalan, ilgari boʻlmagan joyga qanday borishni oʻrganish) 1 2 3 4 5 5. Umuman odamlar nima deyayotganini tushunish 1 2 3 4 5 6. Suhbatni boshlash va davom ettirish 1 2 3 4 5 7. Soʻzlashish, yaʼni faktlarni ifodalash yoki ogʻzaki hikoya qilish 1 2 3 4 5 8. Xabar yozish — yozma nutq orqali xabarlarning toʻgʻridan-toʻgʻri va nazarda tutilgan maʼnolarini yaratish 1 2 3 4 5 II. Harakatchanlik Sizga soʻnggi 30 kun ichida sogʻligʻingiz sabab quyidagi faoliyat turlari qanchalik qiyinchilik keltirgan Qiyin emas Biroz qiyin Oʻrtacha qiyin Juda qiyin Bajara olmayman Soʻnggi 30 kun ichida qoʻllanilmaganligi sababli baholanmaydi Javob yoʻq Izoh 1. Uzoq vaqt davomida tik turish, masalan 30 daqiqa davomida 1 2 3 4 5 2. Oʻtirgan holatdan turish (masalan stuldan) 1 2 3 4 5 3. Xona ichida harakatlanish 1 2 3 4 5 4. Uydan tashqariga chiqish 1 2 3 4 5 5. Uzoq masofaga piyoda yurish (masalan, 1 kilometr) 1 2 3 4 5 6. Tananing asosiy holatini oʻzgartirish (masalan, choʻkkalab oʻtirgan holatdan turish) 1 2 3 4 5 7. Zarur boʻlganda bir xil tana holatida qolish (masalan, ish joyida yoki oʻqishda oʻtirish yoki turish) 1 2 3 4 5 8. Predmetlar (yuk)ni koʻtarish va olib yurish 1 2 3 4 5 9. Yoʻlovchi sifatida yoʻlovchi tashish transportidan foydalanish 1 2 3 4 5 10. Tovar va xizmatlarni sotib olish 1 2 3 4 5 III. Oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish Sizga soʻnggi 30 kun ichida sogʻligʻingiz sabab quyidagi faoliyat turlari qanchalik qiyinchilik keltirgan Qiyin emas Biroz qiyin Oʻrtacha qiyin Juda qiyin Bajara olmayman Soʻnggi 30 kun ichida qoʻllanilmaganligi sababli baholanmaydi Javob yoʻq Izoh 1. Boshdan oyoqqacha yuvinish 1 2 3 4 5 2. Kiyinish 1 2 3 4 5 3. Ovqatlanish 1 2 3 4 5 4. Bir necha kun yolgʻiz qolish 1 2 3 4 5 IV. Odamlar bilan til topishish Sizga soʻnggi 30 kun ichida sogʻligʻingiz sabab quyidagi faoliyat turlari qanchalik qiyinchilik keltirgan Qiyin emas Biroz qiyin Oʻrtacha qiyin Juda qiyin Bajara olmayman Soʻnggi 30 kun ichida qoʻllanilmaganligi sababli baholanmaydi Javob yoʻq Izoh 1. Notanish odamlar bilan suhbatlashish 1 2 3 4 5 2. Doʻstona munosabatlarni saqlab qolish 1 2 3 4 5 3. Yaqinlaringiz bilan til topishish 1 2 3 4 5 4. Yangi doʻstlar orttirish 1 2 3 4 5 5. Jinsiy hayot 1 2 3 4 5 V. Kundalik faoliyat Uy roʻzgʻor ishlari Sizga soʻnggi 30 kun ichida sogʻligʻingiz sabab quyidagi faoliyat turlari qanchalik qiyinchilik keltirgan Qiyin emas Biroz qiyin Oʻrtacha qiyin Juda qiyin Bajara olmayman Soʻnggi 30 kun ichida qoʻllanilmaganligi sababli baholanmaydi Javob yoʻq Izoh 1. Uy ishlarini bajarish 1 2 3 4 5 2. Eng muhim uy ishlarini yaxshi bajarish 1 2 3 4 5 3. Lozim boʻlgan barcha uy ishlarini bajarish 1 2 3 4 5 4. Uy ishlarini kerakli darajada tez bajarish 1 2 3 4 5 Agar respondent ishlayotgan boʻlsa (pullik ish, haq toʻlanmaydigan ish, oʻz-oʻzini band qilish) yoki oʻqiyotgan boʻlsa, V boʻlimning 5 — 10 savollari toʻldiriladi. Aks holda, VI boʻlimning savollariga oʻtiladi. Sizga soʻnggi 30 kun ichida sogʻligʻingiz sabab quyidagi faoliyat turlari qanchalik qiyinchilik keltirgan Qiyin emas Biroz qiyin Oʻrtacha qiyin Juda qiyin Bajara olmayman Soʻnggi 30 kun ichida qoʻllanilmaganligi sababli baholanmaydi Javob yoʻq Izoh 1. Kundalik ishda, oʻqishda 1 2 3 4 5 2. Ishda/oʻqishda eng muhim vazifalarini yaxshi bajarish 1 2 3 4 5 3. Kerak boʻlgan barcha ishlarni bajarish 1 2 3 4 5 4. Ishni kerak boʻlganda tezroq bajarish 1 2 3 4 5 5. Sogʻligʻingiz sababli pastroq lavozimda ishlashga majbur boʻldingizmi? Ha Yoʻq 6. Sogʻligʻingiz tufayli daromadingiz kamaydimi? Ha Yoʻq VI. Jamiyatdagi ishtirok Sizga soʻnggi 30 kun ichida sogʻligʻingiz sabab quyidagi faoliyat turlari qanchalik qiyinchilik keltirgan Qiyin emas Biroz qiyin Oʻrtacha qiyin Juda qiyin Bajara olmayman Soʻnggi 30 kun ichida qoʻllanilmaganligi sababli baholanmaydi Javob yoʻq Izoh 1. Jamoat tadbirlarida (masalan, bayramlar, diniy yoki boshqa tadbirlarda) ishtirok etish 1 2 3 4 5 2. Jamoat tadbirlarida qatnashish uchun atrofdagi toʻsiqlarni yengib oʻtish 1 2 3 4 5 3. Boshqa shaxslarning munosabati va xatti-harakatlari tufayli munosib hayot kechirish 1 2 3 4 5 4. Sogʻligʻi holatiga yoki uning oqibatlariga vaqt ajratishni jamiyatdagi ishtirokiga qanchalik taʼsir qilishi 1 2 3 4 5 5. Sogʻliq holatini emotsional holatiga qay darajada taʼsir qilishi 1 2 3 4 5 6. Sogʻligʻi shaxsning oʻzi yoki oilaning moliyaviy holatiga qay darajada taʼsir koʻrsatishi 1 2 3 4 5 7. Sogʻligʻi tufayli oilasidagi muammolar qanchalik koʻpayganligi 1 2 3 4 5 8. Dam olish yoki boʻsh vaqtingizni oʻzingiz uchun mamnuniyat bilan oʻtkazish maqsadida yolgʻiz biror-bir ish qilish Siz uchun qanchalik qiyin boʻldi? 1 2 3 4 5
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 742-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolarni tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalarida koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 14-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Hujjatlar vrachlik-maslahat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — VMK) raisi yoki masʼul shaxsi tomonidan “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimi orqali TIEKga yuboriladi, bundan Shaxslarni kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash uchun yoʻllash hamda baholashdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida vaqtinchalik nizomda belgilangan tartibda shaxslarning kundalik hayotdagi faolligi va ishtirokini baholash bilan birga TIEKda koʻrikdan oʻtkazish hamda shaxs sogʻligʻining holatini baholash uchun yoʻllash mustasno”.
2. 55-bandda :
a) quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Xabardor qilingan shaxs, uzrli sabablardan (ogʻir kasalligi, yaqin qarindoshining vafot etganligi, xizmat safarida ekanligi yoki favqulodda vaziyatlar boʻlishi va shu kabi boshqa holatlar) tashqari, qayta koʻrikka kelmagan taqdirda, fuqaro “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza” elektron axborot tizimi orqali koʻrikning oʻtkazilish sanasi, vaqti va joyi koʻrsatilgan holda ikkinchi marta takroran xabardor qilinadi.
Ikkinchi marta xabardor qilingan shaxs qayta koʻrikdan oʻtkazishga takroran kelmaganligi qayta koʻrikdan oʻtkazish tayinlangan oydan keyingi oyning birinchi kunidan pensiya (nafaqa)ni toʻlashni toʻxtatib qoʻyish uchun asos hisoblanadi”;
b) beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
v) yettinchi xatboshidagi “Bosh TIEK yoki Respublika tibbiy-ijtimoiy ekspertiza inspeksiyasi” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar TIEK, Agentlik yoki Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. 59-bandning birinchi xatboshisidagi “beshinchi” soʻzi “yettinchi” soʻzi bilan almashtirilsin.
4. 2-ilova (Nogironlik belgilari aniq koʻrinib turgan, anatomik nuqsonlari boʻlgan, shuningdek, noxush klinik prognozga ega kasalliklar va asoratlarning roʻyxati)da:
a) quyidagi mazmundagi 43 — 48-bandlar bilan toʻldirilsin:
“43. Tugʻma mikrotsefaliya organizm funksiyasining ifodalangan va kuchli ifodalangan buzilishlarida.
44. Barcha turdagi ataksiyalarning kuchli ifodalangan buzilishlari.
45. Aplastik, gipoplastik va irsiy gemolitik anemiyalar.
46. Gastroektomiya, total kolektomiya amaliyotidan keyingi bir yil kuzatuvdan soʻng kasallikni yengil va oʻrta kechishi holatlarida.
47. Yirik boʻgʻimlarda total endoprotezlash amaliyotidan keyingi bir yil kuzatuvdan soʻnggi holat.
48. Qandli diabet sababli barmoqlar amputatsiyasi.”;
b) izoh qismida:
ikkinchi xatboshidan “, 40, 41 va 42” soʻzlari chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Roʻyxatning 3, 19b, 24, 26, 33, 34, 36, 45 va 48-bandlaridagi holatlarda nogironlik muddati umumiy asoslarda belgilanadi.”;
v) quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“3. Roʻyxatning 46 va 47-bandlaridagi holatlarda III guruh nogironligi muddatsiz davrga belgilanadi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 7-noyabr,
742-son