UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 6-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 6 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЕЕСТРИ

УСЛУБИЁТИ

РЎЙХАТИ

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармонига мувофиқ:

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) жорий қилиш, унинг лозим даражада (долзарб) ва барча учун очиқ ҳолатда юритилишини таъминлаш;

назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилиши (суд тартибида ва қонунда белгиланадиган асослар бўйича тўхтатиб туриш ҳолатлари бундан мустасно) белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби ҳамда унинг мақсади;

Реестрнинг намунавий шакли ҳамда унда эълон қилиб бориладиган маълумотларнинг турлари;

Реестрдаги инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар рўйхатини янгилаб боришга доир талаблар;

инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи омилларнинг хавфлилик даражасини ҳисоблаш ҳамда уларни баҳолашга оид услубиёт;

назорат қилувчи органларнинг Реестр талабларига риоя этилишини назорат қилишига оид қоидалар;

назорат қилувчи органлар томонидан Реестрга инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни киритиш ҳамда ундан чиқариш бўйича таклифларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби.

3. Мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган назорат қилувчи органлар икки ой муддатда тегишлилиги бўйича Реестрга киритиладиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритсин.

Бунда Реестрга киритиладиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятини фақатгина назорат қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган ва Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар асосида тўхтатиб туришга йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдим этилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин ҳамда ўн беш кун муддатда уларнинг ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни Реестрга киритиш ҳамда (ёки) ундан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан республика даражасидаги назорат қилувчи органларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали амалга оширилади;

назорат қилувчи органлар доимий равишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни Реестрга киритиш ёки ўз аҳамиятини (долзарблигини) йўқотган омилларни Реестрдан чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таклифлар тақдим этиб боради, бунда маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги учун маълумотни киритаётган идораларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланади;

инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хулосалари мажбурий тартибда олинади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Реестр лозим даражада (долзарб) ва барча учун очиқ ҳолатда юритилишини таъминлайди;

Реестрни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда Реестр «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида юритилиши бўйича техник имкониятларнинг жорий этилишини;

заруратга кўра Реестрнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 февралдаги 66-сон қарорига 1-ИЛОВА

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

2. Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида барча учун очиқ ҳолда ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилган шаклда юритилади.

3. Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни киритиш ҳамда ундан чиқариш идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ваколатига эга назорат қилувчи органларнинг (кейинги ўринларда — назорат қилувчи органлар) буйруғига (қарорига) асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (кейинги ўринларда — Вакил) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг (кейинги ўринларда — Палата) хулосалари олинмаган инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилмайди.

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилувчи органлар томонидан тўхтатиб туриш учун асос бўладиган омиллар рўйхати;

инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар — ушбу Низомга 2-иловадаги Хавфни баҳолаш ва даражасини ҳисоблаш услубиётига мувофиқ юқори хавф даражасига эга деб топилган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти (ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги) оқибатида инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирувчи омиллар;

назорат қилувчи органлар — тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонунчилик ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирлик, идора, уларнинг тизимидаги бўлинмалар ва бошқа ташкилотлар.

6. Реестрни юритишнинг асосий мақсадлари:

назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ноқонуний тўхтатиш ҳолатларининг олдини олиш;

давлат томонидан назорат қилиш тизимининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳисобланади.

7. Назорат қилувчи органларнинг Реестрни шакллантириш ва юритиш соҳасига оид фаолияти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Вакил билан биргаликда услубий таъминланади ҳамда мувофиқлаштирилади.

2-боб. Реестрни шакллантириш ва юритиш

8. Реестрни шакллантириш ва юритиш назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш, уларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаб бориш, шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи такрорланадиган ва долзарблигини йўқотган омилларни бекор қилиш ҳамда эълон қилиб бориш жараёнларини ўз ичига олади.

9. Реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ шакллантирилади ва юритилади.

10. Реестр қуйидаги маълумотлардан ташкил топади:

инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи назорат соҳаси;

инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар;

инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни Реестрга киритиш асослари;

инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар бўйича масъул назорат қилувчи органлар номлари.

11. Заруратга кўра назорат қилувчи органлар томонидан ўз фаолият соҳасидаги мавжуд инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни Реестрга киритиш ёки Реестрдан чиқариш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

12. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юзасидан Вакил ва Палатанинг хулосалари олинади.

Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юзасидан Вакил ҳамда Палата томонидан хулосалар ушбу Низомга 2-иловадаги Хавфни баҳолаш ва даражасини ҳисоблаш услубиётига мувофиқ ўтказилган баҳолаш натижалари асосида беш иш куни ичида берилади.

13. Назорат қилувчи органларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни Реестрга киритиш ёки Реестрдан чиқариш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вакил ҳамда Палата билан келишилганидан сўнг белгиланган тартибда қабул қилинади ҳамда ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдим этилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўн беш кун муддатда ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказади.

14. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларнинг мазмуни, уларни Реестрга киритиш ва (ёки) Реестрдан чиқариш зарурати, асослилиги ва долзарблилигини тавсифловчи маълумотлар илова қилиниши лозим.

Тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тақдим этган назорат қилувчи органлар жавобгар ҳисобланади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

15. Назорат қилувчи органлар томонидан Реестрга киритилмаган инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омилларга кўра тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўхтатиб туриш тақиқланади, суд тартибида ва қонунда белгиланадиган асослар бўйича тўхтатиб туриш ҳолатлари бундан мустасно.

16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар

Т/р Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи назорат соҳаси номи Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар (тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туришга асос бўладиган ҳолатлар) Мазкур омилнинг юқори хавф солувчи омил этиб ҳисобланишига асос (қонунчилик ҳужжати ва бошқалар) Назорат қилувчи орган номи

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Хавфни баҳолаш ва даражасини ҳисоблаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Услубиёт тадбиркорлик субъектларининг фаолияти (ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги) оқибатида инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солувчи омилларнинг даражасини аниқлаш ва баҳолаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур услубиётда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

назорат қилиш даражаси — хавфнинг қай даражада бошқарилиши, камайтирилиши мумкинлиги ёки хавфнинг олди олинишига қаратилган чоралар кўрилганлиги даражаси;

оқибатнинг даражасини баҳолаш — ўрганилаётган омил натижасида инсон соғлиғи ва ҳаётида вужудга келадиган эҳтимолий оқибатларнинг даражасини баҳолаш тартиби;

таъсир кўлами — хавф таъсири натижасида жабрланиши мумкин бўлган шахслар сони;

ўрганилаётган омил — назорат қилувчи орган томонидан Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритиш мақсадида таклиф қилинган ҳамда хавф даражаси баҳоланаётган омил;

хавфни баҳолаш — тадбиркорлик субъектларининг фаолияти (ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги) оқибатида инсонлар ҳаёти ва соғлиғига таъсир этувчи хавфли ҳодисанинг содир бўлиш эҳтимолининг ва оқибатларининг жиддийлигини аниқлаш жараёни;

эҳтимолликни баҳолаш — ўрганилаётган омил натижасида хавф туғдирувчи ҳодисанинг содир бўлиш эҳтимолини баҳолаш тартиби.

3. Инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи омиллар қатъий кетма-кетликда қуйидаги босқичларда баҳоланади:

биринчи босқич — инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи омилларни аниқлаш;

иккинчи босқич — инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи омилларнинг хавф даражасини таҳлил қилиш;

учинчи босқич — хавф даражасини баҳолаш.

2-боб. Инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш тартиби

1-§. Инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солувчи омилларни аниқлаш

3. Назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин бўлган эҳтимолий омиллар аниқланади.

Бунда аниқланган ҳар бир омил тўлиқ тавсифланиши, унинг хавф даражасини баҳолаш имконини берувчи барча зарур маълумотлар ҳамда статистика ахбороти кўрсатилиши лозим.

2-§. Инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солувчи омилларнинг хавф даражасини таҳлил қилиш

4. Омилларнинг хавф даражаси қуйидаги қадамларда таҳлил қилинади:

1) биринчи қадам — ўрганилаётган омилнинг юзага келиш эҳтимоллиги баҳоланади.

Ўрганилаётган омилнинг содир бўлиш эҳтимоли қуйидаги 1-жадвалда белгиланган мос мезонга тушириш орқали баҳоланади.

1-жадвал Эҳтимоллик даражаси Тавсиф Баҳо Паст Деярли юзага келмайди, юзага келиш эҳтимоли жуда паст 1 Ўрта Маълум шароитларда юзага келиши мумкин 2 Юқори Юзага келиш эҳтимоли юқори 3 Жуда юқори Юзага келиши аниқ (олдини олиш имкони мавжуд эмас) 4

2) иккинчи қадам — ўрганилаётган омил оқибатининг даражаси баҳоланади.

Ўрганилаётган омилнинг оқибати даражаси қуйидаги 2-жадвалда белгиланган мос мезонга тушириш орқали баҳоланади.

2-жадвал Таъсир даражаси Тавсиф Баҳо Паст Инсон ҳаёти ва соғлиғига таъсири жуда паст (тиббий аралашув эҳтиёжи мавжуд эмас) 1 Ўрта Қисман тиббий ёрдамни талаб қиладиган енгил жароҳатлар ёки соғлиқдаги муаммоларга сабаб бўлади 2 Юқори Тиббий аралашувни талаб қиладиган жароҳатлар ёки касалликларга сабаб бўлади 3 Хавфли Ҳаёт учун хавф туғдирадиган ёки асоратли оқибатларга олиб келадиган оғир жароҳатларга, ногиронликка ёки ўлимга сабаб бўлиш эҳтимоли мавжуд 4

3) учинчи қадам — ўрганилаётган омилнинг таъсир кўлами баҳоланади.

Ўрганилаётган омилнинг таъсир кўлами қуйидаги 3-жадвалда белгиланган мос мезонга тушириш орқали баҳоланади.

3-жадвал Таъсир кўлами Тавсиф Баҳо Индивидуал Қамров доираси бир кишини ташкил қилади 1 Тор доирада Қамров доираси 2 — 10 кишидан иборат кичик гуруҳни ташкил қилади 2 Ўртача Қамров доираси катта гуруҳни ташкил қилади (11 — 50 киши) 3 Кенг Қамров доираси бутун ташкилот ёки жамоани ташкил қилади (51 ва ундан ортиқ киши) 4

4) тўртинчи қадам — ўрганилаётган омил натижасида вужудга келиши мумкин бўлган хавфни назорат қилиш даражаси баҳоланади.

Ўрганилаётган омилни назорат қилиш даражаси қуйидаги 4-жадвалда белгиланган мос мезонга тушириш орқали баҳоланади.

4-жадвал Назорат қилиниш даражаси Тавсиф Баҳо Тўлиқ назорат қилинади Хавф стандарт чоралар билан осонликча бартараф этилади 4 Назорат қилиш имконсиз Хавфни амалда назорат қилиш имконияти мавжуд эмас 0

3-§. Хавф даражасини баҳолаш

5. Ўрганилаётган омилнинг хавф даражасини ўлчаш учун ушбу Услубиётнинг 4-бандида белгиланган тартибда тўпланган баллар қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Х = А + Б + М - C

Бунда:

А — эҳтимоллик, Б — оқибатнинг даражаси;

М — таъсир кўлами, C — хавфни назорат қилиш даражаси;

Х — омилнинг хавф даражаси.

6. Омилнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавф даражаси формула асосида ҳисоблаб чиқарилган баллнинг 5-жадвалдаги мос кўрсаткичи асосида аниқланади.

5-жадвал Аниқланган баҳо Хавф даражаси 0 — 3 Паст 4 — 6 Ўрта 7 — 12 Юқори

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 февралдаги 66-сон қарорига 2-ИЛОВА

Назорат қилувчи органларнинг

Т/р Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қиладиган назорат қилувчи органлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш орқали тартибга солинадиган соҳалар 1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар 2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар 3. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар 4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар 5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар 6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ваколатига кирувчи масалалар 7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси ваколатига кирувчи масалалар 8. Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси агентлиги ваколатига кирувчи масалалар Транспорт назорати инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар 9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар Божхона қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар 10. Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар 11. Сув хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар 12. Ички ишлар вазирлиги Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар 13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар 14. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Қўмита ваколатига кирувчи масалалар 15. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Агентлик ваколатига кирувчи масалалар 16. Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Инспекция ваколатига кирувчи масалалар

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 6 февраль,

66-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 09/25/66/0140-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

REYESTRI

USLUBIYOTI

ROʻYXATI

Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan toʻrtinchi ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-avgustdagi PF-132-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan toʻrtinchi ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-avgustdagi PF-132-son Farmoniga muvofiq:

Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestrini (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) joriy qilish, uning lozim darajada (dolzarb) va barcha uchun ochiq holatda yuritilishini taʼminlash;

nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini toʻxtatib turishga faqatgina Reyestrga kiritilgan omillar asosida yoʻl qoʻyilishi (sud tartibida va qonunda belgilanadigan asoslar boʻyicha toʻxtatib turish holatlari bundan mustasno) belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Reyestrni shakllantirish va yuritish tartibi hamda uning maqsadi;

Reyestrning namunaviy shakli hamda unda eʼlon qilib boriladigan maʼlumotlarning turlari;

Reyestrdagi inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar roʻyxatini yangilab borishga doir talablar;

inson hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi omillarning xavflilik darajasini hisoblash hamda ularni baholashga oid uslubiyot;

nazorat qiluvchi organlarning Reyestr talablariga rioya etilishini nazorat qilishiga oid qoidalar;

nazorat qiluvchi organlar tomonidan Reyestrga inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni kiritish hamda undan chiqarish boʻyicha takliflarni taqdim etish va koʻrib chiqish tartibi.

3. Mazkur qarorga 2-ilovada nazarda tutilgan nazorat qiluvchi organlar ikki oy muddatda tegishliligi boʻyicha Reyestrga kiritiladigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatidagi inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni oʻz ichiga olgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun kiritsin.

Bunda Reyestrga kiritiladigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatidagi inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni oʻz ichiga olgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar davlat roʻyxatidan oʻtkazilgunga qadar tadbirkorlik subyektlari faoliyatini faqatgina nazorat qiluvchi organlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etilgan va Vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilingan inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar asosida toʻxtatib turishga yoʻl qoʻyiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi taqdim etilgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatidagi inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni oʻz ichiga olgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqishda har tomonlama yordam koʻrsatsin hamda oʻn besh kun muddatda ularning huquqiy ekspertiza va davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.

4. Belgilab qoʻyilsinki:

inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni Reyestrga kiritish hamda (yoki) undan chiqarish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan respublika darajasidagi nazorat qiluvchi organlarning idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish orqali amalga oshiriladi;

nazorat qiluvchi organlar doimiy ravishda tadbirkorlik subyektlari faoliyatidagi inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni Reyestrga kiritish yoki oʻz ahamiyatini (dolzarbligini) yoʻqotgan omillarni Reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga takliflar taqdim etib boradi, bunda maʼlumotlarning asoslanganligi, ishonchliligi uchun maʼlumotni kiritayotgan idoralarning birinchi rahbarlariga shaxsiy masʼuliyat yuklanadi;

inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni oʻz ichiga olgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining xulosalari majburiy tartibda olinadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Reyestr lozim darajada (dolzarb) va barcha uchun ochiq holatda yuritilishini taʼminlaydi;

Reyestrni ishlab chiqish va ishga tushirish, unga texnik xizmat koʻrsatish va uni qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, uning funksional imkoniyatlarini yanada takomillashtirish bilan bogʻliq xarajatlar budjetdan tashqari Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil va Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda:

bir oy muddatda Reyestr “Yagona davlat nazorati” axborot tizimida yuritilishi boʻyicha texnik imkoniyatlarning joriy etilishini;

zaruratga koʻra Reyestrning Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi va boshqa axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.D. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-fevraldagi 66-son qaroriga 1-ILOVA

Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibini belgilaydi.

2. Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestri Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan “Yagona davlat nazorati” axborot tizimida barcha uchun ochiq holda ushbu Nizomga 1-ilovada nazarda tutilgan shaklda yuritiladi.

3. Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestriga inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni kiritish hamda undan chiqarish idoraviy normativ-huquqiy hujjatni qabul qilish vakolatiga ega nazorat qiluvchi organlarning (keyingi oʻrinlarda — nazorat qiluvchi organlar) buyrugʻiga (qaroriga) asosan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilning (keyingi oʻrinlarda — Vakil) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining (keyingi oʻrinlarda — Palata) xulosalari olinmagan inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni oʻz ichiga olgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar Adliya vazirligi tomonidan koʻrib chiqilmaydi.

5. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) — tadbirkorlik subyektlari faoliyatini nazorat qiluvchi organlar tomonidan toʻxtatib turish uchun asos boʻladigan omillar roʻyxati;

inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar — ushbu Nizomga 2-ilovadagi Xavfni baholash va darajasini hisoblash uslubiyotiga muvofiq yuqori xavf darajasiga ega deb topilgan tadbirkorlik subyektlarining faoliyati (harakatlari yoki harakatsizligi) oqibatida insonlarning hayoti va sogʻligʻiga bevosita xavf tugʻdiruvchi omillar;

nazorat qiluvchi organlar — tadbirkorlik subyektlari faoliyatini davlat tomonidan nazorat qilishga qonunchilik hujjatlari bilan vakolat berilgan vazirlik, idora, ularning tizimidagi boʻlinmalar va boshqa tashkilotlar.

6. Reyestrni yuritishning asosiy maqsadlari:

nazorat qiluvchi organlar faoliyatida qonuniylik va oshkoralikni taʼminlash;

tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish;

tadbirkorlik subyektlari faoliyatini noqonuniy toʻxtatish holatlarining oldini olish;

davlat tomonidan nazorat qilish tizimining hisobdorligi va shaffofligini taʼminlash hisoblanadi.

7. Nazorat qiluvchi organlarning Reyestrni shakllantirish va yuritish sohasiga oid faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan Vakil bilan birgalikda uslubiy taʼminlanadi hamda muvofiqlashtiriladi.

2-bob. Reyestrni shakllantirish va yuritish

8. Reyestrni shakllantirish va yuritish nazorat qiluvchi organlar tomonidan inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar roʻyxatini tuzish va tasdiqlash, ularni qayta koʻrib chiqish va yangilab borish, shuningdek, inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi takrorlanadigan va dolzarbligini yoʻqotgan omillarni bekor qilish hamda eʼlon qilib borish jarayonlarini oʻz ichiga oladi.

9. Reyestr Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan ushbu Nizom talablariga muvofiq shakllantiriladi va yuritiladi.

10. Reyestr quyidagi maʼlumotlardan tashkil topadi:

inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi nazorat sohasi;

inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar;

inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni Reyestrga kiritish asoslari;

inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar boʻyicha masʼul nazorat qiluvchi organlar nomlari.

11. Zaruratga koʻra nazorat qiluvchi organlar tomonidan oʻz faoliyat sohasidagi mavjud inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni Reyestrga kiritish yoki Reyestrdan chiqarish boʻyicha idoraviy normativ-huquqiy hujjat loyihasi ishlab chiqiladi.

12. Idoraviy normativ-huquqiy hujjat loyihasi yuzasidan Vakil va Palataning xulosalari olinadi.

Bunda idoraviy normativ-huquqiy hujjat loyihasi yuzasidan Vakil hamda Palata tomonidan xulosalar ushbu Nizomga 2-ilovadagi Xavfni baholash va darajasini hisoblash uslubiyotiga muvofiq oʻtkazilgan baholash natijalari asosida besh ish kuni ichida beriladi.

13. Nazorat qiluvchi organlarning inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni Reyestrga kiritish yoki Reyestrdan chiqarish boʻyicha idoraviy normativ-huquqiy hujjat loyihasi Vakil hamda Palata bilan kelishilganidan soʻng belgilangan tartibda qabul qilinadi hamda huquqiy ekspertiza va davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi taqdim etilgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatidagi inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarni oʻz ichiga olgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni oʻn besh kun muddatda huquqiy ekspertiza va davlat roʻyxatidan oʻtkazadi.

14. Idoraviy normativ-huquqiy hujjatga inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarning mazmuni, ularni Reyestrga kiritish va (yoki) Reyestrdan chiqarish zarurati, asosliligi va dolzarbliligini tavsiflovchi maʼlumotlar ilova qilinishi lozim.

Taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻliqligi va haqqoniyligi uchun idoraviy normativ-huquqiy hujjatni taqdim etgan nazorat qiluvchi organlar javobgar hisoblanadi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Nazorat qiluvchi organlar tomonidan Reyestrga kiritilmagan inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillarga koʻra tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini toʻxtatib turish taqiqlanadi, sud tartibida va qonunda belgilanadigan asoslar boʻyicha toʻxtatib turish holatlari bundan mustasno.

16. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar

T/r Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi nazorat sohasi nomi Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar (tadbirkorlik faoliyatini toʻxtatib turishga asos boʻladigan holatlar) Mazkur omilning yuqori xavf soluvchi omil etib hisoblanishiga asos (qonunchilik hujjati va boshqalar) Nazorat qiluvchi organ nomi

Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Xavfni baholash va darajasini hisoblash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Uslubiyot tadbirkorlik subyektlarining faoliyati (harakatlari yoki harakatsizligi) oqibatida inson hayoti va sogʻligʻiga bevosita xavf soluvchi omillarning darajasini aniqlash va baholash tartibini belgilaydi.

2. Mazkur uslubiyotda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

nazorat qilish darajasi — xavfning qay darajada boshqarilishi, kamaytirilishi mumkinligi yoki xavfning oldi olinishiga qaratilgan choralar koʻrilganligi darajasi;

oqibatning darajasini baholash — oʻrganilayotgan omil natijasida inson sogʻligʻi va hayotida vujudga keladigan ehtimoliy oqibatlarning darajasini baholash tartibi;

taʼsir koʻlami — xavf taʼsiri natijasida jabrlanishi mumkin boʻlgan shaxslar soni;

oʻrganilayotgan omil — nazorat qiluvchi organ tomonidan Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestriga kiritish maqsadida taklif qilingan hamda xavf darajasi baholanayotgan omil;

xavfni baholash — tadbirkorlik subyektlarining faoliyati (harakatlari yoki harakatsizligi) oqibatida insonlar hayoti va sogʻligʻiga taʼsir etuvchi xavfli hodisaning sodir boʻlish ehtimolining va oqibatlarining jiddiyligini aniqlash jarayoni;

ehtimollikni baholash — oʻrganilayotgan omil natijasida xavf tugʻdiruvchi hodisaning sodir boʻlish ehtimolini baholash tartibi.

3. Inson hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi omillar qatʼiy ketma-ketlikda quyidagi bosqichlarda baholanadi:

birinchi bosqich — inson hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi omillarni aniqlash;

ikkinchi bosqich — inson hayoti va sogʻligʻiga xavf soluvchi omillarning xavf darajasini tahlil qilish;

uchinchi bosqich — xavf darajasini baholash.

2-bob. Inson hayoti va sogʻligʻiga bevosita xavf soluvchi omillarni aniqlash va baholash tartibi

1-§. Inson hayoti va sogʻligʻiga bevosita xavf soluvchi omillarni aniqlash

3. Nazorat qiluvchi organlar tomonidan inson hayoti va sogʻligʻi uchun xavf tugʻdirishi mumkin boʻlgan ehtimoliy omillar aniqlanadi.

Bunda aniqlangan har bir omil toʻliq tavsiflanishi, uning xavf darajasini baholash imkonini beruvchi barcha zarur maʼlumotlar hamda statistika axboroti koʻrsatilishi lozim.

2-§. Inson hayoti va sogʻligʻiga bevosita xavf soluvchi omillarning xavf darajasini tahlil qilish

4. Omillarning xavf darajasi quyidagi qadamlarda tahlil qilinadi:

1) birinchi qadam — oʻrganilayotgan omilning yuzaga kelish ehtimolligi baholanadi.

Oʻrganilayotgan omilning sodir boʻlish ehtimoli quyidagi 1-jadvalda belgilangan mos mezonga tushirish orqali baholanadi.

1-jadval Ehtimollik darajasi Tavsif Baho Past Deyarli yuzaga kelmaydi, yuzaga kelish ehtimoli juda past 1 Oʻrta Maʼlum sharoitlarda yuzaga kelishi mumkin 2 Yuqori Yuzaga kelish ehtimoli yuqori 3 Juda yuqori Yuzaga kelishi aniq (oldini olish imkoni mavjud emas) 4

2) ikkinchi qadam — oʻrganilayotgan omil oqibatining darajasi baholanadi.

Oʻrganilayotgan omilning oqibati darajasi quyidagi 2-jadvalda belgilangan mos mezonga tushirish orqali baholanadi.

2-jadval Taʼsir darajasi Tavsif Baho Past Inson hayoti va sogʻligʻiga taʼsiri juda past (tibbiy aralashuv ehtiyoji mavjud emas) 1 Oʻrta Qisman tibbiy yordamni talab qiladigan yengil jarohatlar yoki sogʻliqdagi muammolarga sabab boʻladi 2 Yuqori Tibbiy aralashuvni talab qiladigan jarohatlar yoki kasalliklarga sabab boʻladi 3 Xavfli Hayot uchun xavf tugʻdiradigan yoki asoratli oqibatlarga olib keladigan ogʻir jarohatlarga, nogironlikka yoki oʻlimga sabab boʻlish ehtimoli mavjud 4

3) uchinchi qadam — oʻrganilayotgan omilning taʼsir koʻlami baholanadi.

Oʻrganilayotgan omilning taʼsir koʻlami quyidagi 3-jadvalda belgilangan mos mezonga tushirish orqali baholanadi.

3-jadval Taʼsir koʻlami Tavsif Baho Individual Qamrov doirasi bir kishini tashkil qiladi 1 Tor doirada Qamrov doirasi 2 — 10 kishidan iborat kichik guruhni tashkil qiladi 2 Oʻrtacha Qamrov doirasi katta guruhni tashkil qiladi (11 — 50 kishi) 3 Keng Qamrov doirasi butun tashkilot yoki jamoani tashkil qiladi (51 va undan ortiq kishi) 4

4) toʻrtinchi qadam — oʻrganilayotgan omil natijasida vujudga kelishi mumkin boʻlgan xavfni nazorat qilish darajasi baholanadi.

Oʻrganilayotgan omilni nazorat qilish darajasi quyidagi 4-jadvalda belgilangan mos mezonga tushirish orqali baholanadi.

4-jadval Nazorat qilinish darajasi Tavsif Baho Toʻliq nazorat qilinadi Xavf standart choralar bilan osonlikcha bartaraf etiladi 4 Nazorat qilish imkonsiz Xavfni amalda nazorat qilish imkoniyati mavjud emas 0

3-§. Xavf darajasini baholash

5. Oʻrganilayotgan omilning xavf darajasini oʻlchash uchun ushbu Uslubiyotning 4-bandida belgilangan tartibda toʻplangan ballar quyidagi formula yordamida hisoblanadi:

X = A + B + M - C

Bunda:

A — ehtimollik, B — oqibatning darajasi;

M — taʼsir koʻlami, C — xavfni nazorat qilish darajasi;

X — omilning xavf darajasi.

6. Omilning inson hayoti va sogʻligʻi uchun xavf darajasi formula asosida hisoblab chiqarilgan ballning 5-jadvaldagi mos koʻrsatkichi asosida aniqlanadi.

5-jadval Aniqlangan baho Xavf darajasi 0 — 3 Past 4 — 6 Oʻrta 7 — 12 Yuqori

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-fevraldagi 66-son qaroriga 2-ILOVA

Nazorat qiluvchi organlarning

T/r Idoraviy normativ-huquqiy hujjat qabul qiladigan nazorat qiluvchi organlar Idoraviy normativ-huquqiy hujjat qabul qilish orqali tartibga solinadigan sohalar 1. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar 2. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi vakolatiga kiruvchi masalalar 3. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi vakolatiga kiruvchi masalalar 4. Favqulodda vaziyatlar vazirligi Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar 5. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar 6. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi vakolatiga kiruvchi masalalar Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi vakolatiga kiruvchi masalalar 7. Sogʻliqni saqlash vazirligi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi vakolatiga kiruvchi masalalar “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi vakolatiga kiruvchi masalalar 8. Transport vazirligi Fuqaro aviatsiyasi agentligi vakolatiga kiruvchi masalalar Transport nazorati inspeksiyasi vakolatiga kiruvchi masalalar 9. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi vakolatiga kiruvchi masalalar Bojxona qoʻmitasi vakolatiga kiruvchi masalalar 10. Raqamli texnologiyalar vazirligi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi vakolatiga kiruvchi masalalar 11. Suv xoʻjaligi vazirligi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi vakolatiga kiruvchi masalalar 12. Ichki ishlar vazirligi Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar 13. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Vazirlik vakolatiga kiruvchi masalalar 14. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi Qoʻmita vakolatiga kiruvchi masalalar 15. Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Agentlik vakolatiga kiruvchi masalalar 16. Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi Inspeksiya vakolatiga kiruvchi masalalar

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 6-fevral,

66-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.02.2025-y., 09/25/66/0140-son)

lex.uz