📅 2025-yil 13-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 13-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 13 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 январдаги ПҚ-28-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби;
лицензия олиш учун аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш тартиби;
лицензиатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, лицензия талабларини ва шартларини, лицензия бериш, ўзгартириш киритиш, тўхтатиш ва бекор қилиш билан боғлиқ тартиб-таомиллар.
2. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги бир ой муддатда лицензия бериш ёки лицензияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги аризанинг шаклини ҳамда тақдим этилиши лозим бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилишини ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори Ш.Ҳ. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 91-сон қарорига ИЛОВА
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш, лицензия тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш, лицензиатлар фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиб-таомиллари ва шартларини белгилайди.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунида лицензияланиши белгиланган электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларига (кичик турларига) нисбатан татбиқ этилади. Ҳар бир лицензия кичик тури учун алоҳида лицензия олинади.
3. Ушбу Низом талаблари қуйидаги ҳолларда:
ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларга;
ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган электр энергиясини сақлаш тизимларига;
қуввати 5 МВт дан кам бўлган электр станциялардан электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларга;
ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сақлашда ишлатиладиган электр энергиясини сақлаш ускунасидан фойдаланувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
йиллик даврий йиғим — лицензияланадиган фаолият туридан (кичик туридан) келиб чиққан ҳолда тўланадиган йиғим;
лицензиат — фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
лицензия тўловлари — лицензия берганлик ёки уни ўзгартирганлик учун бир марталик давлат божи ҳамда йиллик даврий йиғимлардан иборат тўловлар;
лицензиялар реестри — тегишинча берилган, амал қилиши тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тўхтатилган, бекор қилинган ва қайта расмийлаштирилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси;
лицензиялаш — лицензия олиш учун аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, лицензияни бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тўхтатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуи;
паспорт (лицензиялаш паспорти) — лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёни билан боғлиқ бўлган ўзига хос талаблар ва шартларни, шунингдек, маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат;
талабгор — лицензия олиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс.
5. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) ушбу Низомга мувофиқ лицензиатдан Низомга 1 — 8-иловаларида келтирилган лицензиялаш паспортларида белгиланган маълумотларни сўраб олади.
6. Лицензиялаш Регулятор томонидан Адлия вазирлигининг лицензиялаш ва рухсатнома олиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш учун «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) орқали ушбу Низомга 9-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Лицензиянинг умумий шартлари
7. Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини юритиш учун лицензияда қуйидаги талаблар ва шартлар белгиланиши лозим:
лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
тегишли ҳолларда лицензиат фаолият юритиши белгиланган ҳудуд;
лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган асосий объектлар рўйхати;
ўзаро кесишма субсидияларни келтириб чиқармаслик ва рақобатга қарши фаолиятни юритмаслик;
камситмаслик;
ижтимоий хизматларни кўрсатиш мажбуриятлари;
кафолатланган таъминотни амалга ошириш (тайинланган таъминотчи учун);
молиявий барқарорлик ва яхлитликни сақлаш;
хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
лицензияга ўзгартириш киритиш, уни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тўхтатиш;
лицензиатнинг эгалик ҳуқуқи ўзгариши;
электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун фойдаланиладиган активни бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ёки бошқача тарзда тасарруф этишни тақиқлаш;
қонунчиликка мувофиқ лицензияланадиган фаолиятга тегишли маълумотни сақлаш;
лицензиатларнинг айрим тоифалари учун суғурта мажбуриятлари;
Регуляторга ҳисобот бериб бориш;
белгиланган тўловларни амалга ошириш.
8. Лицензиат ўз фаолияти доирасида қуйидагиларни таъминлайди:
фуқароларнинг саломатлиги, ҳаёти ва мулкини муҳофаза қилишни;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни;
қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ҳамда шартномада белгиланган даражадаги электр таъминоти сифатини.
3-боб. Лицензия олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш
9. Талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахс ўз электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда (талабгор — жисмоний шахслар учун ЭРИ ўрнига Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин), лицензия олиш учун «Лицензия» АТ, Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ҳамда фаолиятнинг лицензияланадиган турини (кичик турини) танлаб, электрон шаклда паспортнинг 5-бандида келтирилган маълумотларни кўрсатган ва қўшимча ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тўлдиради.
10. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида тайёрланади. Ҳужжат чет тилида бўлса, давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси илова қилинади.
11. Ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатлар тақдим этилиб, аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим тўлагандан кейин ҳужжатлар тақдим этилган ҳисобланади. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Регулятор ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Регулятор ҳисобварағига йўналтирилади.
12. Аризага киритилган маълумотлар «Лицензия» АТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлабки тарзда автоматик равишда таққосланади ва текширилади.
Ариза қуйидаги ҳолларда автоматик тарзда қабул қилинмайди:
нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги «Лицензия» АТ орқали аниқланганда;
аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим тўланмаганда;
лицензиялар реестрида талабгорнинг айни бир хил фаолият бўйича киритилган ва амалда бўлган лицензияси мавжуд бўлган тақдирда;
талабгорнинг айни бир хил фаолияти муайян муддатга тўхтатилганда;
талабгорнинг тегишли фаолият билан шуғулланиши суднинг қарорига асосан муайян муддатга тақиқланганда.
Мазкур бандда кўрсатилганлардан ташқари бошқа асослар билан аризани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.
13. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
14. Регулятор ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш кунида лицензия олиш учун аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлигини текширади.
Регулятор аризани кўриб чиқиш муддати давомида ҳужжатларни текшириши, заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни «Лицензия» АТ орқали мустақил равишда олиши, объектларни жойига чиқиб ўрганиши, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари таркибидан ёки ўз ҳисобидан бошқа шахсларни жалб қилган ҳолда, эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиши, шунингдек, талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.
15. Талабгорнинг аризасини кўриб чиқишда бошқа органлар билан келишиш ва уларнинг хулосаларини олиш талаб этилса, келишиладиган органлар аризани кўриб чиқишнинг умумий муддати тугашидан 5 иш кунидан олдин тегишли келишувни ёки хулосани Регуляторга тақдим этади.
Ўрганиш натижаси бўйича талабгор иштирокида далолатнома тузилади ва «Лицензия» АТга киритилади. Талабгор далолатномани имзолашдан бош тортса, Регулятор ёки келишиладиган органлар томонидан бу ҳақда далолатномада қайд этилади.
Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган ҳолларда, ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий берилган ҳисобланади. Бундай ҳолатда келишиладиган органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади. Бунда тегишли келишиладиган органларнинг хулосаларисиз лицензия бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартиби бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгар ҳисобланади.
16. Келишиладиган органлар томонидан тегишли келишувни ёки хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилса, фақат ўзининг фаолият йўналишига тегишли бўлган қисми бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин. Талабгор ўз объектларини жойига чиқиб ўрганиш учун Регулятор ва келишиладиган органларга қуйидаги шароитларни яратиб бериши керак:
келишиладиган орган ёки Регулятор вакилларини ҳудудга ва алоҳида биноларга кириш учун рухсатномалар билан таъминлаш ҳамда уларни кузатиб бориш;
ускуна ва қурилмалар жойлашган хоналарга кириш, тармоқларни кўздан кечириш ҳамда алоқа тизимлари ва ўлчов асбобларини текшириш имкониятини яратиш;
техник ҳужжатларни (схемалар, регламентлар, кўрсатмалар, синов ҳисоботлари ва бошқалар) тақдим этиш;
ўрганиш бошланишидан аввал хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома ўтказиш;
келишиладиган орган ёки Регулятор вакилларини объектда кузатиб бориш, тушунтиришлар бериш ва сўровларга тезкор жавоб бериш учун масъул шахсларни тайинлаш.
17. Тақдим этилган аризада ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, Регулятор уларни бартараф этиш учун талабгорга хабарнома юборади. Талабгор хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида камчиликларни бартараф этиши лозим. Лицензияни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати юқорида кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.
18. Регулятор томонидан талаб қилинган муддатда талабгор зарур ҳужжатларни хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгунга қадар тақдим этмаса, Регулятор лицензияни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли, бунда Регулятор талабгорни реал вақт режимида хабардор қилади. Ариза рад этилган тақдирда, уни кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
19. Регулятор талабгор томонидан тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни тўлиқ ва тўғри кўрсатилган деб баҳолагандан сўнг лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида шу куннинг ўзида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади. Талабгорнинг хоҳишига кўра мобил алоқа қурилмасига SMS-хабар шаклида ҳам юборилиши мумкин.
20. Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божини тўлайди.
21. Давлат божи тўланганидан сўнг «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади ва лицензиялар реестрига автоматик равишда киритилади.
22. Регулятор Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунида кўрсатилган, шунингдек, қуйидаги сабабларга кўра лицензия олиш учун аризани рад этиши мумкин:
тизим оператори томонидан талабгорнинг фаолияти ягона электр энергетикаси тизими хавфсизлигига салбий таъсир этиши бўйича хулоса берилганда;
суднинг қарорига (ҳукмига) асосан шахсга нисбатан муайян фаолият тури билан шуғулланиш тақиқланганда;
ариза ва унга қўшимча ҳужжатларда нотўғри ёки ёлғон маълумотлар берилганда.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
23. Ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган сабаблар лицензия олингандан кейин аниқланган бўлса, Регулятор томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши мумкин.
24. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома ва унда келтирилган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатилган муддат ўтганидан кейин талабгор томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва Регулятор томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
25. Лицензия бериш рад этилган тақдирда, талабгор тегишли камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта ариза бериши мумкин. Аризани қайта кўриб чиқиш учун паспортда белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.
26. Талабгор лицензия бериш рад этилганлиги, шунингдек, Регулятор мансабдор шахсининг лицензиялаш тартиб-таомиллари билан боғлиқ ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва ўзгартириш тартиби
27. Регулятор Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига лицензиялашга тааллуқли ўзгартиришлар киритилган тақдирда, лицензияга зарур ўзгартиришлар киритиш чораларини кўради.
28. Регулятор лицензия шартларининг ҳар бир ўзгариши тўғрисида барча лицензиатларни ёзма равишда хабардор қилади. Регуляторнинг хабарномаси таклиф қилинаётган ўзгартиришнинг асосларини ва эҳтимолий оқибатларини ўз ичига олади.
29. Хабарнома олинган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида лицензиат Регуляторга лицензия шартларига киритилаётган ўзгартиришлар юзасидан ўз фикрини баёнот орқали тақдим этиши, бунда ўз фикрини тасдиқлаш учун далил бўлувчи ҳужжатларни баёнотга илова қилиши лозим.
30. Лицензиат лицензиясининг қуйидаги маълумотларига ўзгартириш киритиш жараёни лицензия олиш учун ариза бериш жараёни каби умумий асосларда амалга оширилади:
тадбиркорлик субъектининг жойлашган жойига (манзилига) нисбатан лицензия талаблари ва шартлари белгиланган бўлса, унинг манзили ўзгарганда;
филиаллар ва ваколатхоналар томонидан ушбу филиаллар ва ваколатхоналарни ташкил этган юридик шахсларга берилган лицензияга мувофиқ фаолиятни бошлаш.
31. Лицензиатнинг ёки унинг бир қисми қайта ташкил этилган (шу жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган, устав фондидаги (капиталидаги) улуши ўзгарган, лицензиат бўлинган ёки бошқа субъект билан қўшиб юборилганда) ёки улушдори ўзгарган тақдирда, электр энергетикаси соҳасидаги тегишли фаолият турини давом эттириш учун зарур бўлган лицензия лицензиатнинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида, кўрсатиб ўтилган ўзгартиришларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ушбу ҳуқуқий вориснинг номига лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берилади.
Янги тузилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар — тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи қисмида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун тугатилганда ёки фаолият турлари бирлаштирилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза талабгорнинг хоҳишига кўра Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан юборилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, махсус электрон тизим орқали Регуляторга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.
32. Лицензияни қайта расмийлаштириш унинг сабаблари талабгор ва лицензиат томонидан асослантирилган ва қуйида санаб ўтилган шартларга жавоб берган тақдирда, амалга оширилади:
янги талабгор амалдаги лицензияда белгиланган барча мажбуриятларни, жумладан, ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбуриятларни бажарилишини ўз зиммасига олганда;
янги талабгор тегишли фаолият турлари бўйича ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча талабларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олганда.
33. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимнинг эллик фоизи ундирилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун давлат божи ундирилмайди.
34. Қайта расмийлаштириш жараёни Регулятор томонидан лицензия олиш учун аризаларни кўриб чиқиш белгиланган тартиблар бўйича умумий асосда амалга оширилади. Регулятор янги талабгорнинг лицензия шартларини бажариш имкониятини аниқлайди. Бунда лицензиянинг шартлари, талаблари ва мажбуриятлари ўзгаришсиз қолади.
35. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, Регуляторга келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида лицензия қайта расмийлаштирилади.
Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширади.
Регулятор лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
5-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тўхтатиш
36. Регулятор қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриши мумкин:
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат томонидан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбурияти бажарилмаганда.
37. Лицензиянинг амал қилиши Регулятор томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
38. Белгиланган муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, Регулятор лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича судга даъво аризаси киритиши лозим.
39. Лицензиат ушбу Низомнинг 36-бандида назарда тутилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни Регулятор ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, Регулятор лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.
40. Лицензияланадиган фаолият билан шуғулланувчи жисмоний ёки юридик шахслар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганда, лицензиянинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш ҳақида Регуляторга мурожаат қилиши мумкин. Бунда жисмоний ёки юридик шахслар томонидан олти ой муддат ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида Регуляторга мурожаат қилинмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилади.
41. Регуляторнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори «Лицензия» АТ орқали ушбу қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали қабул қилинади.
Қарор «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда лицензиатнинг шахсий кабинетига юборилади.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида бу ҳақида «Лицензия» АТдаги лицензиялар реестрига тегишли ёзув киритилади.
42. Регулятор ёки суд лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг лицензиат томонидан бартараф этилиши учун етарли, аммо беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаган муддат тақдим этади.
43. Лицензиат лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши ҳақида қарор келиб тушганидан сўнг қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар Регуляторга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда маълумот юбориши лозим.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор суд томонидан қабул қилинган бўлса, камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асословчи ҳужжатлар қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар судга тақдим этилиши лозим.
44. Камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида Регулятор маълумотларни таҳлил қилиши, заруратга кўра камчиликлар бартараф этилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиши лозим.
45. Таҳлил ёки ўрганишлар натижасида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилганлиги аниқланган тақдирда, Регулятор камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни «Лицензия» АТ орқали қабул қилади.
Бунда Регулятор томонидан лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор уч иш кунида қабул қилинмаса, жисмоний ва юридик шахслар ушбу муддат тугагандан сўнг Регуляторни «Лицензия» АТ орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда фаолиятини давом эттириши мумкин.
Лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
46. Суднинг лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори Регуляторга келиб тушганда, Регулятор лицензиянинг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни «Лицензия» АТга бир иш кунидан ошмаган муддатда жойлаштиради.
47. Регулятор томонидан лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши мустасно;
жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
лицензия берилганлиги учун лицензиат томонидан давлат божи ёки лицензия тўловининг йиллик даврий йиғими белгиланган муддатда тўланмаганда.
48. Регулятор қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни Регулятор ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
лицензиат томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузилганда;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига ҳамда атроф-муҳитга, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса;
лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.
49. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш учун Регуляторга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
Регулятор хабарномага асосан ёки ушбу Низомнинг 47-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензиатга маълум қилади. Шунингдек, лицензиянинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида «Лицензия» АТдаги лицензиялар реестрига маълумот киритади.
Регуляторнинг лицензияни бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритилганлиги ҳақидаги маълумоти судга даъво аризаси киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай лицензиатга «Лицензия» АТ орқали лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда етказилади.
Суднинг лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ва Регуляторга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади ҳамда Регулятор ушбу маълумотни бир иш куни ичида лицензиялар реестрига киритади.
50. Регулятор қуйидаги ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатади:
лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;
лицензияга эга бўлган жисмоний шахс вафот этганда;
лицензиат томонидан Регуляторга лицензиянинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилган бўлиб, мазкур муддат ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида Регуляторга ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда.
Лицензиянинг амал қилиши ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича тўхтатилган тақдирда, Регулятор бу ҳақида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензиатга хабарнома юборади.
6-боб. Лицензия тўловлари
51. Лицензия тўловлари Ўзбекистон Республикасининг « Давлат божи тўғрисида »ги ва « Электр энергетикаси тўғрисида »ги қонунлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
52. Лицензия тўловлари лицензияланган фаолиятнинг ҳар бир тури (кичик тури) бўйича лицензия берилганлиги учун бир марталик давлат божи ҳамда лицензияланган фаолият туридан (кичик туридан) келиб чиққан ҳолда, йиллик даврий йиғимлардан иборат. Бунда электр энергияси бозори оператори фаолиятини амалга оширишувчи лицензиат томонидан фақатгина лицензия берилганлиги учун бир марталик давлат божи тўланади.
53. Лицензиат томонидан лицензияланадиган тегишли фаолият турлари (кичик турлари) бўйича тўланадиган лицензия тўловининг йиллик даврий йиғим миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
ЛТ=Р*В
Бунда:
«ЛТ» — лицензиат томонидан тўланадиган лицензия тўловининг йиллик даврий йиғим миқдори (сўм);
«В» — келгуси йил етказиб бериладиган электр энергиясининг/хизматларининг миқдори прогнози (kW·h);
«Р» — лицензияланган фаолият тури (кичик тури) учун белгиланган лицензия тўловларининг йиллик даврий йиғим ставкаси (сўм/kW·h).
54. Лицензия тўловининг йиллик даврий йиғим миқдори лицензиатнинг олдинги молиявий йил якунида эришган пул айланмасининг икки фоизидан ошмаслиги лозим.
55. Лицензия учун йиллик даврий йиғимлар ставкалари ҳар бир лицензияланадиган фаолият турлари (кичик турлари) бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
56. Регулятор лицензия учун йиллик даврий йиғим ставкаларини доимий равишда кўриб чиқади ва зарур ҳолларда уларга ўзгартириш киритиш юзасидан ноябрь ойига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади. Таклифларда қуйидагилар кўрсатилиши ва асослантирилиши лозим:
киритилаётган ўзгартиришларнинг асослари (таҳлилий материаллар ва ҳисоб-китоблар);
манфаатдор томонларга нисбатан лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимлар миқдорининг таъсирини баҳолаш натижалари;
таклиф этилаётган йиллик даврий йиғимлар ставкаларининг амалга киритилиш муддатлари.
57. Вазирлар Маҳкамаси таклифларни кўриб чиқиб, 1 декабрга қадар йиллик даврий йиғим ставкасини ўзгартиришни қабул қилади ёки рад этади. Таклифларда кўрсатилган ўзгартиришлар маъқулланган тақдирда, йиллик даврий йиғим ставкасини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ушбу қарор Регулятор томонидан тегишли фаолият турини (кичик турини) амалга оширувчи лицензиатларга «Лицензия» АТ орқали етказилади.
7-боб. Лицензияланган фаолият турлари бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг йиллик прогнозини тайёрлаш ва йиллик даврий йиғимни тўлаш
58. Лицензиат ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ ҳар йили 15 декабрга қадар келгуси йил етказиб бериладиган электр энергияси/хизматлари миқдорини кўрсатган ҳолда, лицензияланган фаолият турларининг йиллик прогнозини тайёрлайди ва Регуляторга «Лицензия» АТ орқали юборади.
Бунда:
электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи лицензиат ишлаб чиқарилган электр энергиясининг сотиладиган ҳажмини (kW·h);
электр энергиясини узатиш фаолиятини амалга оширувчи лицензиат электр энергиясининг узатиладиган ҳажмини (kW·h);
электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини юритувчи лицензиат электр энергиясининг истеъмолчиларга етказиб берилган қисмини (kW·h),
электр энергиясини сақлаш фаолиятини амалга оширувчи лицензиат электр энергиясини сақлаш тизимидан ягона электр энергетикаси тизимига узатиладиган ҳажмини (kW·h);
электр таъминоти фаолиятини амалга оширувчи лицензиат истеъмолчиларга сотиладиган электр энергиясининг ҳажмини (kW·h);
марказий харид қилувчи ва электр энергияси савдоси фаолиятини амалга оширувчи лицензиатлар электр энергиясининг сотиладиган ҳажмининг (kW·h) йиллик прогнозини кўрсатишлари лозим.
59. Ҳар йили 15 декабрь санасидан кейин лицензияланган фаолиятни бошлаган лицензиат йиллик прогнозини ўз фаолияти бошланиш санасидан сўнг беш иш куни ичида Регуляторга тақдим этади.
60. Лицензиат фаолиятининг йиллик прогнози Регулятор томонидан текширилади. Регулятор лицензияланган фаолият тури (кичик тури) учун лицензиат томонидан тўланиши лозим бўлган йиллик даврий йиғим миқдорини мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ ҳисоблайди ва прогноз қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида «Лицензия» АТ орқали лицензиатнинг шахсий кабинетига ҳисоб-фактурани юборади.
61. Лицензиат ҳисобланган йиллик даврий йиғимни Регулятор томонидан тегишли ҳисоб-фактура берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Регуляторнинг ҳисобварағига ўтказади.
62. Биттадан ортиқ лицензияланган фаолият турини (кичик турини) амалга оширувчи лицензиат Регуляторга ҳар бир лицензияланган фаолият тури бўйича алоҳида прогнозни тақдим этади. Бунда ҳар бир лицензияланган фаолият тури учун йиллик даврий йиғим алоҳида тўланади.
8-боб. Лицензия тўловларини тўлаш кафолати
63. Талабгор лицензия олиш учун ариза бериш жараёнида йиллик даврий йиғим миқдорига тенг бўлган молиявий кафолатни (банк кафолатини) тақдим этиши лозим.
64. Лицензиат йиллик даврий йиғим тўловини ушбу Низомнинг 61-бандида белгиланган муддатда амалга оширмаса, тўланиши лозим бўлган йиллик даврий йиғим миқдори молиявий кафолати (банк кафолати) ҳисобидан ундирилади.
9-боб. Лицензия тўловлари бўйича якуний солиштирма далолатнома
65. Лицензиат ҳар йили 20 январга қадар ўтган календарь йилда етказиб берилган электр энергияси/хизматларининг ҳақиқий миқдори кўрсатилган йиллик ҳисоботни Регуляторга «Лицензия» АТдаги шахсий кабинети орқали тақдим этади.
66. Регулятор томонидан лицензиат тақдим этган ҳисобот асосида йиллик даврий йиғим бўйича якуний солиштирма далолатнома тузилади ва «Лицензия» АТ орқали талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
67. Лицензиат якуний солиштирма далолатномани қабул қилгач, беш иш кунида Регуляторга ЭРИ билан имзоланган якуний солиштирма далолатномани «Лицензия» АТдаги шахсий кабинети орқали юборади. Лицензиат якуний солиштирма далолатномада акс эттирилган маълумотларга рози бўлмаган тақдирда, тегишли маълумотларни аниқлаштириш учун далолатнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Регуляторга мурожаат қилади.
68. Регулятор томонидан лицензиатнинг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқилади ва тушунтиришлар тақдим этилади. Келишувга эришилгач, якуний солиштирма далолатнома лицензиат томонидан имзоланади ва Регуляторга тақдим этилади.
69. Якуний солиштирма далолатномага мувофиқ лицензиат томонидан йиллик даврий йиғим ортиғи билан тўланган ҳолати аниқланганда, Регулятор сумманинг тафовут миқдорини лицензиатнинг келгуси йил учун ҳисобланадиган даврий йиғимлари ҳисобига ўтказади.
70. Якуний солиштирма далолатномага мувофиқ лицензиат томонидан етказиб берилган электр энергияси/хизматларининг ҳақиқий миқдори прогнозда кўрсатилган миқдордан ошса, Регулятор йиллик даврий йиғим миқдорини қайта ҳисоблайди ва етарли бўлмаган сумма учун лицензиатга «Лицензия» АТ орқали лицензиатнинг шахсий кабинетига ҳисоб-фактура юборади.
71. Лицензиат қайта ҳисобланган йиллик даврий йиғим миқдорига етарли бўлмаган суммани Регулятордан ҳисоб-фактура олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Регулятор ҳисобварағига ўтказади.
72. Лицензиянинг амал қилиши бекор қилинган, тўхтатилган ёки лицензиатнинг фаолияти тўхтатилганда лицензиатга йиллик даврий йиғим учун тўланган сумма қайтарилмайди.
10-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат ва мониторинг қилиш
73. Регулятор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергетикаси соҳасидаги фаолият устидан давлат назоратини қуйидаги шаклларда амалга оширади:
«Лицензия» АТ орқали лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан масофавий назорат;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда текшириш;
статистика ахборотини ҳамда олинган маълумотларни таҳлил қилиш.
74. Регулятор лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензия талаблари ва шартларига жисмоний ва юридик шахсларнинг риоя этишини қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилаётганда, юзага келадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширувлар натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларига доир қоидабузарликларни кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
жисмоний ва юридик шахслар зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш;
лицензиат фаолиятини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида, шунингдек, лицензиатнинг фаолиятини амалга оширишни тақиқлаш тўғрисида судга ариза бериш;
лицензия бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиш;
лицензиялаш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш учун судга давлат божи тўламасдан аризалар бериш;
лицензия олмасдан фаолият юритган ва/ёки лицензияда назарда тутилмаган хизматлар кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима қўллаш ва лицензияни бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритиш.
75. Регулятор масофавий назоратни «Лицензия» АТ орқали лицензиатнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, бошқа ваколатли органлар ва идоралардан олинган ахборотлар асосида амалга оширади.
Масофавий назоратни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари тўғрисидаги хабар «Лицензия» АТ орқали автоматик равишда келиб тушади. Регулятор келиб тушган хабар асосида лицензиат фаолиятини таҳлил қилади ва ўрганади. Лицензия талаблари ва шартларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича лицензиатга кўрсатма берилади.
Лицензиат Регулятор томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида бажариши ва бу ҳақида хабар бериши лозим.
Кўрсатма лицензиат томонидан ўз вақтида бажарилмаган ёки бажарилиши таъминланмаганда, Регулятор «хавфни таҳлил қилиш» тизими асосида унинг фаолиятини текшириши мумкин.
76. Лицензиатнинг фаолияти қуйидагилар асосида жойига чиққан ҳолда текширилади:
«хавфни таҳлил этиш» тизими;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари;
«Лицензия» АТ орқали келиб тушган лицензия шартлари ва талабларига амал қилмаганлик ҳолатлари тўғрисида жисмоний шахсларнинг маълумотлари.
Лицензиатнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда текширишлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
77. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши ўн иш кунигача бўлган муддатда жойига чиққан ҳолда текширилиши лозим.
78. Регулятор томонидан белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишдан бош тортиш лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
79. Регулятор лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши юзасидан қуйидаги йўллар билан мониторинг олиб бориши мумкин:
фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда қабул қилиш ва ўрганиш;
лицензиатдан фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларига тегишли бўлган маълумотларни, ахборотларни ва ёзма тушунтиришларни олиш;
назорат қилувчи бошқа органлар томонидан ўтказилган текширувлар натижалари бўйича келиб тушадиган маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
молиявий-хўжалик фаолиятга аралашмаган ҳолда амалга оширилаётган лицензияланган фаолиятни амалга ошириш ҳолати ва шартлари билан жойида танишиш.
11-боб. Жарима қўллаш
80. Фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун жарима Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ундирилади.
81. Лицензиат Регулятор томонидан тақдим этилган, лицензияда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларни бузганда, лицензиатга нисбатан суд тартибида жарима қўлланилади, йўл қўйилган қоидабузарликларнинг лицензиат томонидан тан олиниши ва жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланиш ҳоллари бундан мустасно.
82. Регулятор электр энергетикаси соҳасидаги лицензиялашга тааллуқли қоидабузарликлар учун лицензиатга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибларга мувофиқ жарима қўллайди.
83. Жарималар суд тартибида ундирилади, йўл қўйилган қоидабузарликларнинг лицензиат томонидан тан олиниши ва жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланиш ҳоллари бундан мустасно.
Жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган ҳамда Регуляторга ушбу тўғрисида мурожаат қилинган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.
84. Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ундирилган жарималар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.
12-боб. Якунловчи қоидалар
85. Регулятор лицензиатдан истеъмолчилар, ҳисобга олиш ускуналари, таъминот сифатининг назоратига доир, шунингдек, шикоятлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва сақлашни талаб қилиши мумкин. Булар:
истеъмолчиларнинг номлари, тоифалари, манзиллари;
ўлчаш воситаларининг жойлашуви;
истеъмолчиларга тўланадиган компенсация суммалари;
истеъмолчиларнинг турли тоифалари билан имзоланган шартномалар сони;
рўйхатга олинган шикоятларнинг сони ва турлари.
86. Лицензиат томонидан ушбу Низомда белгиланган муддатда йиллик даврий йиғим тўлови амалга оширилмаган ёки молиявий кафолат тақдим этилмаган тақдирда, йиллик даврий йиғим суд тартибида ундирилади.
87. Регулятор (унинг мансабдор шахслари) лицензиатга нисбатан қўллаган жавобгарлик чоралари, шунингдек, лицензияни тўхтатиб туриши ва/ёки бекор қилиши ноқонуний деб топилган тақдирда, лицензиатга келтирган зарарларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплайди.
88. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш
1. Лицензия номи: Электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: a) электр энергиясини гидроэлектр станциялари орқали ишлаб чиқариш, шу жумладан, гидроаккумуляция сақлаш тизими фаолияти; б) электр энергиясини иссиқлик электр станциялари ёки иссиқлик электр марказлари орқали ишлаб чиқариш фаолияти; в) шамол энергиясидан электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; г) қуёш энергиясидан электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; д) чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнида ёки биогаз орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; е) водороддан электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; ж) атом электр станцияси орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти; з) бошқа турдаги станциялар орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ёки жисмоний шахс 4. Лицензияловчи орган: Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза ; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик ёки жисмоний шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, юридик шахс учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахс учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, тегишли кўчмас мулк объектининг чизмалари ва хариталари билан бирга; в) ишлаб чиқариш объектининг паспорти. Объект паспорти қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак: электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган объектининг тури ва техник хусусиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар; асосий ва ёрдамчи объектлар рўйхати ва улар тўғрисида маълумотлар; г) ёқилғи (ёнилғи) етказиб бериш бўйича дастлабки ёки якуний шартнома (фаолиятнинг кичик турларига қараб зарур ҳолларда); д) давлат экологик экспертизаси хулосаси; е) техник маълумотлар, шу жумладан, асосий техник хусусиятлар, лойиҳа объект спецификациялари, бир чизиқли схема, объектнинг жойлашуви ва техник кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар; ж) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; з) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; и) асосий воситалари рўйхати ва электр энергетикаси соҳасида фаолият турини (кичик турини) юритиш учун зарур бўлган активлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумот; к) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати; л) ягона электр энергетикаси тизимига уланиш тўғрисида техник шартлар ва уланиш шартномаси (янги ишлаб чиқарувчилар учун); 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) электр энергиясини ишлаб чиқаришда қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш; б) Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқариш объектини ривожлантириш ва инвестиция режасини тайёрлаш ва доимий равишда янгилаб бориш; в) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари ҳамда экология талаблари ва нормаларини таъминлаш; г) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ва экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этиш; д) ёқилғи (ёнилғи) захираларини сақлаш ва бошқариш (фаолиятнинг кичик турига қараб); е) диспетчерлик бошқаруви қоидалари талабларига риоя қилиш ва диспетчер кўрсатмаларини бажариш; ж) энергия самарадорлигини ошириш чораларини таъминлаш; з) қўшимча (ёрдамчи) хизматлар ва мувозанатлаш хизматларини кўрсатиш (заруратга кўра); II. Лицензиянинг алоҳида талаблари ва шартлари: Лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: а) ҳуқуқлари: талабгор электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти лицензиясини олгунга қадар Электр энергиясини сотиб олиш битимлари мажбуриятлари мавжуд бўлса, олти ой ичида лицензия олиш ва ушбу муддат ичида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш; лицензияланган электр энергиясини ишлаб чиқариш объектининг энергия тежамкорлигининг халқаро ва маҳаллий нормаларга мувофиқлигини таъминлаш; электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларга ҳамда халқаро ва маҳаллий атроф-муҳит муҳофазаси талабларига мувофиқ юритиш; қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартлар асосида ягона электр энергетикаси тизимига уланиш; тегишли тизим операторининг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда узатиш ёки тақсимлаш тизимига электр энергиясини етказиб бериш; ишлаб чиқарилган электр энергиясини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини сотиш ва сотиб олиш, мувозанатлаш ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш ва уларга мувофиқ тўловларни ундириш; б) мажбуриятлари: тизим оператори томонидан диспетчерлик амалиёти, мувозанатлаш, тизимдаги авария ва фавқулодда вазиятларда бошқариш, шунингдек, ёрдамчи хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ оператив кўрсатмаларга риоя қилиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр станциясини ишчи ҳолатда сақлаш; электр энергиясини ишлаб чиқаришни асоссиз қисқартиришнинг олдини олиш; узатиш ва тақсимлаш тизимларининг операторларига захира ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган электр станцияларида (иншоотларда) ускуналарни эркин текшириш, синовдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқини таъминлаш. Алоҳида ҳисобот юритиш: ҳар бир лицензияланган электр станциясининг электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти учун алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш. Атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги: атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш. Суғурта мажбурияти: қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти учун фойдаланиладиган активларини суғурта қилиш ва суғурта полисини Регуляторга тақдим этиш. Активларни бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ёки бошқача тарзда тасарруф этишни тақиқлаш: электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун фойдаланиладиган активлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳар йили 31 январдан кечиктирмай янгилаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регуляторнинг ёзма розилигисиз электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун фойдаланадиган активларни бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ва бошқача тарзда тасарруф этилишини тақиқлаш. Объектларга кириш ҳуқуқи: лицензия олинганидан бошлаб уч ой ичида ишлаб чиқариш объектлари ва (ёки) биноларига кириш тартиб-тамойилларини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиш. Маълумотларни тақдим этиш: Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. Эгалик ҳуқуқи бошқа шахсларга ўтиши: ҳар қандай кутилаётган эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсларга ўтиши тўғрисида олтмиш иш кунидан олдин Регуляторни хабардор қилиш. Эгалик ҳуқуқи Регулятор томонидан маъқулланишига қадар бошқа шахсларга ўтиши тақиқланади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; г) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (фаолиятнинг кичик турига қараб); д) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; е) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси; ж) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Электр энергиясини узатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш
1. Лицензия номи: Электр энергиясини узатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: Электр энергиясини узатиш фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш манзили , хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) талабгорнинг электр энергиясини узатиш фаолияти учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режаси; в) узатиш тизимини ривожлантириш ва инвестиция режаси; г) сўнгги 5 йилдаги техник-иқтисодий кўрсаткичлар, электр энергияси ва қувват оқимлари, жумладан, трансчегаравий электр энергияси ва қувват оқимлари бўйича маълумот; д) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; е) асосий воситалари рўйхати, дастурий таъминот тизимлари, электр энергетикаси соҳасида фаолият турини (кичик турини) юритиш учун зарур бўлган активлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумот; ж) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: I. Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ узатиш тизимини ривожлантириш ва инвестиция режасини тайёрлаш ва доимий равишда янгилаб бориш; б) лицензиат лицензияланган фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юритиш; в) лицензиат узатиш тизимига учинчи шахсларнинг объектив ва камситилмасдан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб асосида уланишини таъминлаш; г) диспетчерлик бошқаруви қоидалари талабларига риоя қилиш ва диспетчер кўрсатмаларини бажариш; д) ҳисоблаш ва ҳисоб-китобларнинг тизим фойдаланувчилари тўғрисида маълумотларини олиш имкониятини таъминлаш; е) узатиш тизимидаги йўқотишларни камайтириш; ж) Регуляторга, тизим операторига, тизим фойдаланувчиларига ва бошқа манфаатдор шахсларга узатиш тизимига қабул қилинган ва ундан етказиб бериладиган электр энергияси ҳажм (бирлик)лари тўғрисида аниқ маълумотларни тақдим этиш имконини берадиган ҳисоблагичларни ўрнатиш; з) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолиятини амалга ошириш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари: 1. Лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: а) ҳуқуқлари: электр энергияси бозорининг барча иштирокчиларига электр энергиясини узатиш хизматларини кўрсатиш ва узатиш тармоқларидан тенг фойдаланишни таъминлаш; электр энергиясини узатиш тизимидан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш; электр энергиясини узатиш фаолиятини бажариш билан боғлиқ тўловлар бўйича таклиф киритиш; электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар, тақсимлаш тизими оператори, йирик истеъмолчилар ва электр энергияси бозори бошқа иштирокчиларига электр энергиясини узатиш хизматларини кўрсатиш; б) мажбуриятлари: қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ электр энергиясининг узлуксиз ва ишончли узатилишини таъминлаш; ваколатли томонларга узатиш тизими фойдаланувчиларидан ёки бошқа тизимлардан унинг тизимига қабул қилинган ва ундан етказиб берилган электр энергияси тўғрисидаги аниқ маълумотларни тақдим этиши учун узатиш тизимига тегишли ҳисоблагичларни ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш; узатиш тизимидаги техник йўқотишларни камайтириш бўйича интизомий равишда чоралар кўриш; носозликларнинг олдини олиш ва электр энергиясини узатиш самарадорлигини ошириш учун узатиш тизимига техник хизмат кўрсатишни, таъмирлашни ва модернизация қилишни ўз вақтида амалга ошириш; электр энергиясини узатиш фаолиятини юритиш учун фойдаланиладиган активлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳар йили 31 январдан кечиктирмай янгилаш ва Регуляторга тақдим этиш. 2. Алоҳида ҳисобот юритиш: электр энергиясини узатиш фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларини тайёрлаш. 3. Узатиш тизимидан фойдаланиш учун тўловларни белгилаш: расмий веб-сайтда белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар ва йиғимларни белгилаш услубияти, электр энергияси тарифлари, узатиш тизимига кириш ва уланиш тартибини эълон қилиш; узатиш тизимидан фойдаланиш ва уланиш учун камситишга йўл қўймаган ҳолда тўловларни ундириш. 4. Узатиш тизимини ривожлантириш режаси: узатиш тизимини ривожлантириш ўн йиллик режасини ишлаб чиқиш ва ҳар йили янгилаб бориш; узатиш тизимини ривожлантириш мажбуриятлари билан боғлиқ фаолияти тўғрисида йиллик ҳисоботда кўрсатиш. 5. Узатиш тизими режалаштириш ва хавфсизлик талаблари: узатиш тизимини режалаштириш ва хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиб бориш; узатиш тизимини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва ривожлантириш узатиш тизимини режалаштириш ва хавфсизлик талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш; узатиш тизимини режалаштириш ва хавфсизлик талабларини расмий веб-сайтда эълон қилиш. 6. Объектларга кириш ҳуқуқи: лицензия олинганидан бошлаб уч ой ичида узатиш тизими объектлари ва (ёки) биноларига кириш тартиб-тамойилларини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиш. 7. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: истеъмолчиларнинг телефон қўнғироқларига жавоб бериш ва истеъмолчиларни офисда қабул қилиш учун малакали ва тегишли кўрсатмаларга эга бўлган масъулларни тайинлаш; истеъмолчиларни веб-сайт, почта манзили, телефон рақами, факс ва электрон почта манзили орқали уларнинг шикоятлари ёки ҳар қандай ҳодиса тўғрисидаги хабарларини олиш учун ташкил этилган ахборот хизмати ҳақида хабардор қилиш; қўшимча хизматлар пакетларини истеъмолчилар учун қулай бўлишини таъминлаш. 8. Атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги: атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш. 9. Маълумотларни тақдим этиш: Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; узатиш тизими фойдаланувчилари томонидан тақдим этилган маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш, умумлаштириш, махфий ва тижорий аҳамиятга эга бўлган маълумотларни сақлаш; узатиш тизимига техник хизмат кўрсатиш режаси ва юзага келиши мумкин бўлган ўта юкланишлар тўғрисидаги маълумотларни веб-сайтда жойлаш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги б) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; д) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси; е) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш
1. Лицензия номи: Электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: Электр энергиясини тақсимлаш фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) дастлабки бизнес-режа, шу жумладан, инвестиция режаси; в) тақсимлаш тизимини ривожлантиришнинг бирламчи режаси; г) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; д) бириктирилган ёки рухсат этилган (фойдаланиш учун) активлар рўйхати; е) асосий воситалари рўйхати ва электр энергетикаси соҳасида фаолият турини (кичик турини) юритиш учун зарур бўлган активлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумот; ж) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати; 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: I. Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) тақсимлаш тизимидан учинчи шахсларга объектив ва камситишларсиз фойдаланишни таъминлаш, тармоққа уланиш сўровларини юбориш, тармоққа уланишни рад этиш тартиби ва тармоққа уланиш ҳуқуқига эга бўлган томонларнинг шикоятларини кўриб чиқиш тартибини ва қоидаларини ишлаб чиқиш; б) Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тақсимлаш тизимини ривожлантириш ва инвестиция режасини тайёрлаш ва доимий равишда янгилаб бориш; в) тақсимлаш тизими фойдаланувчиларига кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумотлар базасини юритиш, маълумотларни умумлаштириш, шу билан бирга махфий (ўз ичига давлат сирини олмаган ва қонунчилик билан ҳимояланган маълумотлар, кейинги ўринларда — конфиденциал) ва тижорат аҳамиятига эга бўлган маълумотларни сақлаш; г) истеъмолчиларга нисбатан камситишга йўл қўймаслик чора-тадбирлари бажарилиши ва уларга риоя этилишининг назоратини таъминлаш; д) ҳисоблаш ва ҳисоб-китобларнинг тизим фойдаланувчилари, тизимга уланган истеъмолчилар учун истеъмол (электр энергияси, реактив қувват ва бошқалар) тўғрисида маълумотларини олиш имкониятини таъминлаш; е) тақсимлаш тизимидаги йўқотишларни камайтириш; ж) Регуляторга, тизим операторига, тизим фойдаланувчиларига ва бошқа манфаатдор шахсларга тақсимлаш тизимига қабул қилинган ва ундан етказиб бериладиган электр энергияси ҳажм (бирлик)лари тўғрисида аниқ маълумотларни тақдим этиш имконини берадиган ҳисоблагичларни ўрнатиш; з) кўчаларни ёритиш тизимининг активларини бошқариш (хизмат кўрсатиш), улардан фойдаланиш ва кенгайтириш, уларнинг тўғри ишлашини, хавфсизлигини ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини таъминлаш; и) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолиятини амалга ошириш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари: Лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: а) ҳуқуқлари: электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини бажариш учун учинчи шахсларга тегишли бўлган объектларга ва (ёки) биноларга кириш ҳуқуқи; тақсимлаш тизимига уланиш ва фойдаланиш шартларига риоя этилишини таъминлаш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини тақсимлаш, мувозанатлаш ва ёрдамчи хизматлари учун тўловларни ундириш; электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини бажариш билан боғлиқ тўловлар бўйича таклиф киритиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақсимлаш тизимини режалаштириш, эксплуатация қилиш (ишлатиш), техник хизмат кўрсатиш ва ривожлантиришни амалга ошириш; б) мажбуриятлари: тақсимлаш тизими фойдаланувчилари учун, агар қонунчилик ҳужжатлари билан бошқача талаб қўйилмаса, имтиёзларни тақдим этмаслик; Регуляторга бизнес-режани ва инвестиция режасини тақдим этиш; ўз веб-сайтида ўзининг фаолиятига доир маълумотларни эълон қилиш; Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бошқа мажбуриятлар. Алоҳида ҳисобот юритиш: электр энергиясини тақсимлаш фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш. Атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги: атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш. Активларни бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ёки бошқача тарзда тасарруф этишни тақиқлаш: электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини юритиш учун фойдаланиладиган активлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳар йили 31 январдан кечиктирмай янгилаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регуляторнинг ёзма розилигисиз электр энергиясини тақсимлаш фаолиятини юритиш учун фойдаланадиган активларини бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ва бошқача тарзда тасарруф этишни тақиқлаш. Ҳисоблагичларни етказиб бериш ва маълумотларни бошқариш: ҳисоблагичларни етказиб бериш, ўрнатиш, синовдан ўтказиш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш; ҳисоблагичлардан олинган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва Регуляторга, тақсимлаш тизими фойдаланувчиларига ва истеъмолчиларга тақдим этиш; ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ўқиш вазифаларини таъминловчилар ёки бошқа пудрат ташкилотлар орқали бажариш. Ушбу ҳолатда лицензиат аудит (текширув)лар орқали ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ўқиш бўйича шартнома тузган юридик шахс кўрсаткичларни мунтазам ва аниқ ўқиб боришини таъминлаш. Объектларга кириш ҳуқуқи: лицензия олинганидан бошлаб уч ой ичида тақсимлаш тизими объектлари ва (ёки) биноларига кириш тартиб-тамойилларини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиш. Электр энергиясидан рухсатсиз фойдаланишни аниқлаш ва олдини олиш: электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни, асбоб-ускуналар ёки ҳисоблагичларга жисмоний шикаст етказишни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни таъминлаш; мунтазам равишда техник ва техник бўлмаган йўқотишлар таҳлилини ўтказиш ва таҳлил натижалари ҳамда хулосаларини Регуляторга тақдим этиш; йўқотишларни бошқариш ва қисқартириш режасини ҳар йили 31 декабргача Регуляторга тақдим этиш. 8. Атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги: атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш. 9. Маълумотларни тақдим этиш: Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергиясини тақсимлаш фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. 10. Эгалик ҳуқуқи бошқа шахсларга ўтиши: ҳар қандай кутилаётган эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсларга ўтиши ёки 25 фоиздан ортиқ акцияларнинг бошқа шахсга ўтказилиши тўғрисида олтмиш иш кунидан олдин Регуляторни хабардор қилиш. Эгалик ҳуқуқи Регулятор томонидан маъқулланишига қадар бошқа шахсларга ўтиши тақиқланади. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; д) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси; е) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Электр энергиясини сақлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш
1. Лицензия номи Электр энергиясини сақлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) электр энергиясини сиқилган ҳаво орқали сақлаш фаолияти; б) электр энергиясини гравитация кучи орқали сақлаш фаолияти; в) электр энергиясини батареяда сақлаш фаолияти; г) электр энергиясини бошқа усуллар орқали сақлаш фаолияти. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза ; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик ёки жисмоний шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш мақсади (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия олиш учун талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) мулкка нисбатан ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, тегишли кўчмас мулк объектининг чизмалари ва хариталари билан бирга; в) электр энергиясини сақлаш тизими (кейинги ўринларда — Сақлаш тизими) паспорти. Сақлаш тизими паспорти қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак: электр энергиясини сақлаш учун фойдаланиладиган объектнинг тури ва техник хусусиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар; инфратузилма, асосий ва ёрдамчи объектлар рўйхати ва улар тўғрисида тўлиқ маълумот; г) саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса; д) давлат экологик экспертизаси хулосаси; е) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; ж) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; з) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати; и) ягона электр энергетикаси тизимига уланиш тўғрисида техник шартлар ва уланиш шартномаси (янги уланадиган Сақлаш тизимлари учун); 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги ҳамда экология талаблари ва нормаларини таъминлаш; б) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ва экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этиш; в) электр энергиясини сақлаш фаолияти доирасида қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш; г) диспетчерлик бошқаруви қоидалари талабларига риоя қилиш ва диспетчер кўрсатмаларини бажариш. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари: Лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: а) ҳуқуқлари: талабгор электр энергиясини сақлаш фаолияти лицензиясини олгунга қадар Электр энергиясини сақлаш хизмати бўйича битим мажбуриятлари мавжуд бўлса, олти ой ичида лицензия олиш ва ушбу муддат ичида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларда электр энергиясини сақлаш хизматини кўрсатиш; лицензияланган Сақлаш тизими энергия тежамкорлигининг халқаро ва маҳаллий нормаларга мувофиқлигини таъминлаш; Сақлаш тизими фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартларга ҳамда халқаро ва маҳаллий атроф-муҳит муҳофазаси талабларига мувофиқ юритиш; Сақлаш тизимини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартлар асосида узатиш ёки тақсимлаш тизимига улаш; тегишли тизим операторининг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда, узатиш ёки тақсимлаш тизимидан электр энергиясини қабул қилиш ва уларга етказиб бериш; б) мажбуриятлар: тизим оператори томонидан диспетчерлик амалиёти, мувозанатлаш, тизимдаги авария ва фавқулодда вазиятларда бошқариш, шунингдек, ёрдамчи хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ оператив кўрсатмаларга риоя қилиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Сақлаш тизимини ишчи ҳолатда сақлаш; узатиш ва тақсимлаш тизимларининг операторларига Сақлаш тизими ускуналарини эркин текшириш, синовдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқини таъминлаш. Алоҳида ҳисобот юритиш: электр энергиясини сақлаш фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларини тайёрлаш. Атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги: атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш; инсонларга етказилиши мумкин бўлган шикастланишлар ва зарарлардан уларни ҳимоя қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ барча зарур чоралар кўрилишини таъминлаш. Суғурта мажбурияти: қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини сақлаш фаолияти учун фойдаланиладиган активларини суғурта қилиш ва суғурта полисини Регуляторга тақдим этиш. Активларни бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ёки бошқача тарзда тасарруф этишни тақиқлаш: электр энергиясини сақлаш фаолиятини юритиш учун фойдаланиладиган активлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳар йили 31 январдан кечиктирмай янгилаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регуляторнинг ёзма розилигисиз электр энергиясини сақлаш фаолиятини юритиш учун фойдаланадиган активларини бошқа шахсга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, гаровга қўйиш ва бошқача тарзда тасарруф этишни тақиқлаш. Объектларга кириш ҳуқуқи: лицензия олганидан бошлаб уч ой ичида Сақлаш тизимига кириш тартиб-тамойилларини белгиловчи қоидаларни ишлаб чиқиш ва ваколатли томонларга тақдим этиш. Маълумотларни тақдим этиш: Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергиясини сақлаш фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси; д) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси; е) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган.
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Электр таъминоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш
1. Лицензия номи: Электр таъминоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: Электр таъминоти фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) талабгорга тегишли бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан, ҳисоб-китоб, ахборот тизимлари ва фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд дастурий таъминот тўғрисидаги маълумот; в) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; г) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; д) талабгорнинг истеъмолчиларни электр энергияси таъминоти юзасидан тузадиган шартнома шакллари; е) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати . 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: I. Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) лицензиат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритиш; б) электр энергиясини иқтисодий жиҳатдан мақбул тарзда сотиб олиш; в) барча истеъмолчиларни зарарни қоплаш тўғрисида хабардор қилиш мажбурияти ва бундай даъволар ва компенсацияларни кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқиш ва Регуляторга тасдиқлаш учун тақдим этиш; г) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари: Лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: а) ҳуқуқлари: икки томонлама шартнома асосида лицензияланган ишлаб чиқарувчилардан ва бошқа таъминотчилардан электр энергиясини сотиб олиш; ваколатли истеъмолчиларга электр энергияси таъминотини келишилган нархлар асосида амалга ошириш; б) мажбуриятлари: тайинланган таъминотчи сифатида ваколатли ва таъминотчини танлаш имкониятига эга бўлмаган истеъмолчиларга намунавий шартномалар асосида Регулятор томонидан белгиланган тариф бўйича электр энергияси таъминотини амалга ошириш; тайинланган таъминотчи сифатида белгиланган тарифларни истеъмолчилар ёки истеъмолчилар тоифалари ўртасида ҳеч қандай ўзаро кесишма субсидияни ўз ичига олмаслигини таъминлаш; тарифларни ва нархларни ҳар қандай ўзаро кесишма субсидия натижасида оширилмаслиги ёки камайтирилмаслигини таъминлаш. Алоҳида ҳисобот юритиш: электр таъминоти фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш. Таъминотчининг ўзгариши: ходимларига истеъмолчиларнинг таъминотчини ўзгартириш ҳуқуқлари бўйича қоидалар ва тартибларни қўллаш юзасидан таълим бериш; таъминотчини ўзгартириш жараёнида бошқа таъминотчи билан тўлиқ ҳамкорлик қилиш ва бу жараённи асоссиз кечиктирмаслик ёки унга тўсқинлик қилмаслик. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: истеъмолчиларнинг мурожаатларига жавоб бериш учун иш соатларида масъул ходимни таъминлаш; истеъмолчиларни веб-сайт, почта манзили, телефон рақами, факс ва электрон почта манзили орқали уларнинг шикоятлари ёки ҳар қандай ҳодиса тўғрисидаги хабарларини олиш учун ташкил этилган ахборот хизмати ҳақида хабардор қилиш; амалдаги тарифлар ёки тартибга солинадиган тарифлар ва таъминотнинг шартларидаги ҳар қандай ўзгартиришлар ҳақида камида 30 иш куни олдин истеъмолчиларни хабардор қилиш. Агар истеъмолчилар янги шартларни қабул қилишга қарши бўлсалар, улар электр таъминоти шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга; қўшимча хизматлар пакетларини истеъмолчилар учун қулай бўлишини таъминлаш; ўз веб-сайтида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган электр энергиясининг таъминоти намунавий шартномаси, тарифлар ва бошқа тўловлар тўғрисида ахборотларни эълон қилиш; ўз веб-сайтида электр энергиясининг нархини ҳисоблаш учун калькулятор ўрнатиш, ҳисоб-китоб жараёнини қулайлаштиришни таъминлаш; истеъмолчиларни таъминот шартномасининг амал қилиш муддати тугашидан камида олтмиш иш куни олдин хабардор қилиш; истеъмолчиларни таъминотчи алмаштириш жараёни тўғрисида хабардор қилиш. Маълумотларни тақдим этиш: Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр таъминоти фаолияти тўғрисида, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Марказий харид қилувчи фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш
1. Лицензия номи: Марказий харид қилувчи фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: Марказий харид қилувчи фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) марказий харид қилувчи фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан, ҳисоб-китоб, ахборот тизимлари ва мавжуд дастурий таъминот тўғрисидаги маълумот; в) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; г) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; д) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати . 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: I. Лицензиянинг умумий талаблари ва шартлари: а) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказий харид қилувчи фаолиятини амалга ошириш; б) тижорат қоидаларини, шу жумладан, барча намунавий шартномалар шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Регуляторга тақдим этиш; в) лицензияланган ишлаб чиқарувчилар ва лицензияланган етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш; г) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари: Лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: а) ҳуқуқлари: қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергияси бозорида Марказий харид қилувчи вазифаларини бажариш; лицензияга эга ишлаб чиқарувчилардан икки томонлама шартнома асосида электр энергиясини харид қилиш; б) мажбуриятлари: тайинланган таъминотчига икки томонлама шартнома асосида электр энергиясини сотиш; тегишли тизим операторларига тегишли тизимдаги йўқотишларни қоплаш учун электр энергиясини сотиш; йирик истеъмолчиларга икки томонлама шартнома асосида электр энергиясини сотиш. Алоҳида ҳисобот юритиш: Марказий харид қилувчи фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш. Юридик ва бошқарув мустақиллиги: ўз фаолиятини электр энергетикаси соҳасидаги бошқа субъектлардан мустақил равишда амалга ошириш; фаолиятини мустақиллик талабларига мувофиқ амалга ошириш ва мувофиқлик тўғрисида маълумотлар ва ҳужжатларни Регуляторга доимий равишда тақдим этиш. Камситиш ва асоссиз устуворликни тақиқлаш: фаолият доирасида шартнома муносабатларига эга бўлган ёки тузмоқчи бўлган шахслар ёки тоифаларга нисбатан камситишга йўл қўймаслик; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергетикаси соҳасида рақобатбардошлик ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиш ва ўзининг устун мавқеини суиистеъмол қилмаслик. Маълумотларни тақдим этиш Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили Марказий харид қилувчи фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Электр энергияси бозори оператори фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш
1. Лицензия номи: Электр энергияси бозори оператори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: Электр энергияси бозори оператори фаолияти 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) Электр энергияси бозори оператори фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан, ҳисоб-китоб, ахборот тизимлари ва фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд дастурий таъминот тўғрисидаги маълумот; в) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; г) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Лицензиянинг умумий шарт ва талаблари: а) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергияси бозори оператори фаолиятини амалга ошириш; б) электр энергияси бозорини самарали бошқариш ва тизимларнинг узлуксизлиги, ишончлилиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш; в) инфратузилма, тизим ва ахборот технология воситалари орқали электр энергияси бозорини самарали бошқариш; г) электр энергияси бозорини мониторинг қилиш ҳамда тартибга солиш учун барча зарур маълумотлар ва ҳисоботларни Регуляторга доимий равишда тақдим этиш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари: Лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: а) ҳуқуқлари: электр энергияси бозорида битимларнинг бажарилишини, иштирокчиларнинг техник ва молиявий мажбуриятларини назорат қилиш; электр энергияси бозори иштирокчиларидан хизматлар кўрсатгани ва савдо платформаси учун ҳақ ундириш; электр энергияси бозоридаги жараёнларни самарали бошқариш ҳамда барча шартлар ва талабларга риоя этилишини таъминлаш учун электр энергияси бозори иштирокчиларидан зарур маълумотларни сўраб олиш; электр энергияси бозорининг инфратузилмасини ривожлантириш, самарадорлик ва барқарорликни ошириш учун унинг технологик базасини такомиллаштириш учун инвестициялар киритиш; б) мажбуриятлари: электр энергияси бозорининг самарали ишлашини, шу жумладан, бозор иштирокчилари ўртасида электр энергиясини сотиб олиш ва сотишни мувофиқлаштириш ҳамда талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш; бозор иштирокчилари томонидан электр энергияси бозори доирасида тузилган шартнома шартларига риоя этилишини таъминлаш; бозор иштирокчилари ва Регуляторга электр энергияси бозори бўйича маълумотларни, шу жумладан, нархлар, савдо ҳажмлари ва тармоқнинг техник тавсифлари ҳақидаги маълумотларни аниқ ва ўз вақтида тақдим этиш; бозор иштирокчиларининг тижорат ва техник маълумотлари ҳимоя қилинишини ва сақланишини таъминлаш. Алоҳида ҳисобот юритиш: Электр энергияси бозори оператори фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш. Камситиш ва асоссиз устуворликни тақиқлаш: электр энергияси бозорининг савдо платформасидан фойдаланишда барча электр энергияси бозори иштирокчилари учун тенг шароитларни кафолатлаш; рақобатга салбий таъсир кўрсатадиган ёки электр энергияси бозорининг айрим иштирокчиларига устунлик берувчи амалиётларнинг олди олинишини таъминлаш; электр энергияси бозори иштирокчиларнинг мавқеи, молиявий ҳолати ёки электр энергияси бозоридаги улушидан қатъи назар электр энергиясини олди-сотди шартномаларини тузиш, маълумотларни тақдим қилиш ва мониторингни амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатишда барча тенг шароитлар яратилишини таъминлаш. Маълумотларни тақдим этиш Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили Электр энергияси бозори оператори фаолияти тўғрисида, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлаш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Электр энергияси савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш
1. Лицензия номи: Электр энергияси савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) электр энергияси савдоси фаолияти; б) электр энергияси экспорти ва импорти фаолияти. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 4. Лицензияловчи орган: Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги тўғрисида баёнот; б) талабгорга тегишли бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан, ҳисоб-китоб, ахборот тизимлари ва фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд дастурий таъминот тўғрисидаги маълумот; в) узатиш ва тақсимлаш тизимлари инфратузилмасидан фойдаланишга тегишли тизим операторлари билан тузилган шартномаларнинг нусхалари; г) электр энергияси бозорида фаолиятнинг мақсадлари ва стратегияси, режалаштирилган савдо ҳажмлари, потенциал контрагентлар, хавфлар ва уларни минималлаштириш чораларини назарда тутувчи бизнес-режа; д) фаолиятнинг молиявий модели, шу жумладан, режалаштирилган савдо ҳажмлари асосида даромадлар ва харажатлар прогнозлари; е) сўнгги уч йил учун ёки сўнгги уч йил ичида фаолият бошлаган талабгорларнинг молиявий ҳисоботлари; ж) электр энергетикаси соҳасида фаолият юритиш учун камида уч йилни қамраб олувчи бизнес-режа; з) лицензия тўловининг йиллик даврий йиғимини тўлаш имкониятининг мавжудлиги юзасидан молиявий кафолат, шу жумладан, банк кафолати . 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 10 иш куни 9. Лицензия талаблари ва шартлари: I. Лицензиянинг умумий талаб ва шартлари: а) лицензиат фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юритиш; б) лицензиат доимий равишда Регуляторга фаолияти, жумладан, савдо ҳажмлари, энергия манбалари ва нархлари тўғрисида ҳисобот тақдим этиш; в) лицензиат электр энергияси бозори операторига фаолияти юзасидан маълумотлар тақдим этиш. II. Лицензиянинг алоҳида талаб ва шартлари: Лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари: а) ҳуқуқлари: қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электр энергиясини келишилган нарх асосида сотиб олиш; электр энергияси савдоси фаолиятини электр энергияси бозори операторининг савдо платформасида амалга ошириш; халқаро шартномалар асосида электр энергияси импорт ва экспортини ( фаолиятнинг кичик турларига қараб ) амалга ошириш; лицензиат электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар, йирик истеъмолчилар, узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторларига келишилган нархларда сотиш; б) мажбуриятлари: электр энергияси савдоси бўйича тузилган шартномалар мажбуриятларини тўлиқ бажариш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ узатиш ва тақсимлаш тизимлари инфратузилмасидан фойдаланганлиги учун тўловларни амалга ошириш; Регуляторга фаолияти юзасидан маълумотларни, шу жумладан, савдо операциялари, импорт ва экспорт ҳажмлари ( фаолиятнинг кичик турларига қараб) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш; электр энергияси бозори оператори ва тизим операторларининг ягона электр энергетикаси тизими хавфсизлиги билан боғлиқ кўрсатмаларига риоя қилиш; электр энергияси савдоси бўйича тузилган шартномаларнинг шартларини бажара олмаслик билан боғлиқ бўлган молиявий зарарлар ёки хавфларни қоплаш учун молиявий кафолатлар ва суғурта полислари мавжудлигини таъминлаш. Алоҳида ҳисобот юритиш: Электр энергияси бозори оператори фаолияти учун бошқа фаолиятидан алоҳида молиявий ҳисобот юритиш; халқаро ёки маҳаллий молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш. Тизим ишончлилиги: тизим ишончлилигини таъминлаш мақсадида электр энергиясининг рақобатли улгуржи ва чакана бозорларида истеъмол ва етказиб бериш ҳажмларини мувозанатлаш механизмларига риоя қилган ҳолда, электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш; электр энергиясининг рақобатли улгуржи ва чакана бозорларидаги истеъмол ва етказиб бериш мувозанатига таъсир кўрсатган ҳолда, электр энергияси захира қувватларидан фойдаланиш бўйича шартномалар тузиш. Чекловлар ва бозор шароитларига риоя қилиш: электр энергиясининг рақобатли улгуржи ва чакана бозорларидаги улуши ёки мавқеидан келиб чиққан ҳолда, нархларни манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, танқислик ва ажиотаж талабни юзага келтириш ҳамда рақобатни чеклашни тақиқлаш. Маълумотларни тақдим этиш: Регулятор сўровномаси орқали сўралган ахборот ва ҳисоботларни сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиш; ҳар йили электр энергияси савдоси фаолияти, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Регуляторга тақдим этиш; лицензия олиш учун ариза бериш пайтида тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, Регуляторни ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилиш; молиявий йил тугаши билан уч ой ичида Бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларни аудитор томонидан тасдиқлатиш ва Регуляторга тақдим этиш; Регулятор томонидан эълон қилинадиган ҳисобот топшириш тартибига мувофиқ даврий маълумотларни тақдим этиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; в) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензиялаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахс 1. Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда (жисмоний шахслар Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин) «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) ёки Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП ) рўйхатдан ўтади. 2. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини (кичик турини) танлаб, электрон шаклда, паспортнинг 5-бандида келтирилган маълумотларни (ҳужжатларни) илова қилган ҳолда ариза беради. 3. Аризани кўриб чиқиш учун паспортнинг 6-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич «Лицензия» АТ, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик тарзда Регуляторга ҳамда паспортнинг 10-бандида белгиланган лицензия беришда келишиладиган органларга ҳам юборилади. Йиғим тўлангандан сўнг реал вақт режимида 3-босқич Регулятор Аризани кўриб чиқади, заруратга кўра объектларни жойига чиқиб ўрганади, бошқа давлат органларидан мавжуд маълумотларни мустақил равишда олади. Ариза келиб тушгандан сўнг ўн беш иш кунида Келишиладиган орган Келишиладиган орган тегишли келишувни ёки хулосани Регуляторга тақдим этади (Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаса, ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий берилган ҳисобланади). Ариза келиб тушгандан сўнг ўн иш кунида 4-босқич Регулятор, Келишиладиган орган, Талабгор Объектларни жойига чиқиб ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузилади ва «Лицензия» АТга киритади. Ариза келиб тушгандан сўнг ўн беш иш кунида 5-босқич Регулятор Аризада ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, талабгорга тегишли хабарнома юборади. Бунда аризани кўриб чиқиш муддати ўн иш кунигача тўхтатиб туради. Ариза келиб тушгандан сўнг ўн беш иш куни ичида Талабгор Хабарнома олинган кундан бошлаб камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Хабарнома олгандан сўнг ўн иш куни ичида 6-босқич Регулятор Талабгор ўн иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмаса, аризани рад этади ва бу ҳақда талабгорни шахсий кабинетига «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали хабардор қилади. Ариза келиб тушгандан сўнг йигирма беш иш кунида Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарномани юборади. Ариза келиб тушгандан сўнг ўн беш иш кунида 7-босқич Талабгор Хабарномада кўрсатилган давлат божини тўлайди. Беш иш кунида «Лицензия» АТ QR-код ( матрик штрихли код) қўйилган лицензияни автоматик равишда шакллантиради ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Давлат божи тўланганидан сўнг реал вақт режимида
Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Йиллик даврий йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Лицензиат Лицензияланган фаолият тури бўйича келгуси йил етказиб бериладиган электр энергияси/хизматлари миқдори прогнозини «Лицензия» ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) шахсий кабинети орқали Регуляторга юборади. Ҳар йили 15 декабрь Лицензиат Ҳар йили 15 декабрь санасидан кейин фаолиятни бошлаган лицензиат йиллик прогнозини «Лицензия» АТ орқали шахсий кабинетидан беш иш куни ичида Регуляторга юборади. Ўз фаолияти бошлаганидан беш иш кунида 2-босқич Регулятор Регулятор лицензиат томонидан тўланиши лозим бўлган йиллик даврий йиғим миқдорини ҳисоблайди ва «Лицензия» АТ орқали лицензиатнинг шахсий кабинетига тегишли ҳисоб-фактурани юборади. Ўн беш иш кунида 3-босқич Лицензиат Лицензиат ҳисобланган йиллик даврий йиғими миқдорини Регулятор ҳисобварағига ўтказади. Беш иш кунида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 февраль,
91-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
SXEMASI
SXEMASI
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 17-yanvardagi PQ-28-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi tomonidan elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi;
litsenziya olish uchun arizalarni topshirish va koʻrib chiqish tartibi;
litsenziatlarning huquqlari va majburiyatlarini, litsenziya talablarini va shartlarini, litsenziya berish, oʻzgartirish kiritish, toʻxtatish va bekor qilish bilan bogʻliq tartib-taomillar.
2. Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi bir oy muddatda litsenziya berish yoki litsenziyaga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi arizaning shaklini hamda taqdim etilishi lozim boʻlgan barcha hujjatlar va maʼlumotlar roʻyxati ishlab chiqilishini va oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinishini taʼminlasin.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi direktori Sh.H. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-fevraldagi 91-son qaroriga ILOVA
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash, litsenziya toʻlovlarini hisoblash va toʻlash, litsenziatlar faoliyatini nazorat qilish va ularning hisobini yuritish tartib-taomillari va shartlarini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonunida litsenziyalanishi belgilangan elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlariga (kichik turlariga) nisbatan tatbiq etiladi. Har bir litsenziya kichik turi uchun alohida litsenziya olinadi.
3. Ushbu Nizom talablari quyidagi hollarda:
yagona elektr energetikasi tizimiga ulanmagan holda elektr energiyasini ishlab chiqaruvchilarga;
yagona elektr energetikasi tizimiga ulanmagan elektr energiyasini saqlash tizimlariga;
quvvati 5 MVt dan kam boʻlgan elektr stansiyalardan elektr energiyasini ishlab chiqaruvchilarga;
oʻz ehtiyojlari uchun elektr energiyasini saqlashda ishlatiladigan elektr energiyasini saqlash uskunasidan foydalanuvchilarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
yillik davriy yigʻim — litsenziyalanadigan faoliyat turidan (kichik turidan) kelib chiqqan holda toʻlanadigan yigʻim;
litsenziat — faoliyatning litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs;
litsenziya toʻlovlari — litsenziya berganlik yoki uni oʻzgartirganlik uchun bir martalik davlat boji hamda yillik davriy yigʻimlardan iborat toʻlovlar;
litsenziyalar reyestri — tegishincha berilgan, amal qilishi toʻxtatib turilgan, qayta tiklangan, toʻxtatilgan, bekor qilingan va qayta rasmiylashtirilgan litsenziyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan maʼlumotlar bazasi;
litsenziyalash — litsenziya olish uchun arizani topshirish, qabul qilish va koʻrib chiqish, litsenziyani berish, uning amal qilishini toʻxtatib turish hamda toʻxtatish, shuningdek, litsenziyani bekor qilish va qayta rasmiylashtirish jarayoni bilan bogʻliq tadbirlar majmui;
pasport (litsenziyalash pasporti) — litsenziyalash tartib-taomillaridan oʻtish jarayoni bilan bogʻliq boʻlgan oʻziga xos talablar va shartlarni, shuningdek, maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hujjat;
talabgor — litsenziya olish uchun murojaat qilgan jismoniy yoki yuridik shaxs.
5. Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) ushbu Nizomga muvofiq litsenziatdan Nizomga 1 — 8-ilovalarida keltirilgan litsenziyalash pasportlarida belgilangan maʼlumotlarni soʻrab oladi.
6. Litsenziyalash Regulator tomonidan Adliya vazirligining litsenziyalash va ruxsatnoma olish sohasida interaktiv xizmatlar koʻrsatish uchun “Litsenziya” axborot tizimlari majmuasi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) orqali ushbu Nizomga 9-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Litsenziyaning umumiy shartlari
7. Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini yuritish uchun litsenziyada quyidagi talablar va shartlar belgilanishi lozim:
litsenziatning huquq va majburiyatlari;
tegishli hollarda litsenziat faoliyat yuritishi belgilangan hudud;
litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish uchun foydalaniladigan asosiy obyektlar roʻyxati;
oʻzaro kesishma subsidiyalarni keltirib chiqarmaslik va raqobatga qarshi faoliyatni yuritmaslik;
kamsitmaslik;
ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish majburiyatlari;
kafolatlangan taʼminotni amalga oshirish (tayinlangan taʼminotchi uchun);
moliyaviy barqarorlik va yaxlitlikni saqlash;
xavfsizlik va atrof-muhitni muhofaza qilish;
litsenziyaga oʻzgartirish kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, toʻxtatib turish, bekor qilish va toʻxtatish;
litsenziatning egalik huquqi oʻzgarishi;
elektr energetikasi sohasida faoliyat yuritish uchun foydalaniladigan aktivni boshqa shaxsga oʻtkazish, hisobdan chiqarish, garovga qoʻyish yoki boshqacha tarzda tasarruf etishni taqiqlash;
qonunchilikka muvofiq litsenziyalanadigan faoliyatga tegishli maʼlumotni saqlash;
litsenziatlarning ayrim toifalari uchun sugʻurta majburiyatlari;
Regulatorga hisobot berib borish;
belgilangan toʻlovlarni amalga oshirish.
8. Litsenziat oʻz faoliyati doirasida quyidagilarni taʼminlaydi:
fuqarolarning salomatligi, hayoti va mulkini muhofaza qilishni;
isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirishni;
qonunchilik hujjatlari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda hamda shartnomada belgilangan darajadagi elektr taʼminoti sifatini.
3-bob. Litsenziya olish uchun ariza berish va uni koʻrib chiqish
9. Talabgor yoki uning nomidan ish yuritish vakolatiga ega boʻlgan shaxs oʻz elektron raqamli imzosidan (keyingi oʻrinlarda — ERI) foydalangan holda (talabgor — jismoniy shaxslar uchun ERI oʻrniga Mobil-ID tizimidan ham foydalanish mumkin), litsenziya olish uchun “Litsenziya” AT, Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi hamda faoliyatning litsenziyalanadigan turini (kichik turini) tanlab, elektron shaklda pasportning 5-bandida keltirilgan maʼlumotlarni koʻrsatgan va qoʻshimcha hujjatlarni ilova qilgan holda ariza toʻldiradi.
10. Ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar davlat tilida tayyorlanadi. Hujjat chet tilida boʻlsa, davlat tiliga notarial tasdiqlangan tarjimasi ilova qilinadi.
11. Ariza va unga ilova qilingan barcha hujjatlar taqdim etilib, arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim toʻlagandan keyin hujjatlar taqdim etilgan hisoblanadi. Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,25 foizi — YIDXP orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Regulator hisobvaragʻiga;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,25 foizi — YIDXP orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun, shuningdek, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Regulator hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.
12. Arizaga kiritilgan maʼlumotlar “Litsenziya” AT orqali idoralararo hamkorlik tizimlarida mavjud maʼlumotlar asosida dastlabki tarzda avtomatik ravishda taqqoslanadi va tekshiriladi.
Ariza quyidagi hollarda avtomatik tarzda qabul qilinmaydi:
notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar kiritilganligi “Litsenziya” AT orqali aniqlanganda;
arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim toʻlanmaganda;
litsenziyalar reyestrida talabgorning ayni bir xil faoliyat boʻyicha kiritilgan va amalda boʻlgan litsenziyasi mavjud boʻlgan taqdirda;
talabgorning ayni bir xil faoliyati muayyan muddatga toʻxtatilganda;
talabgorning tegishli faoliyat bilan shugʻullanishi sudning qaroriga asosan muayyan muddatga taqiqlanganda.
Mazkur bandda koʻrsatilganlardan tashqari boshqa asoslar bilan arizani qabul qilmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi.
13. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan ularni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
14. Regulator ariza qabul qilingan kundan boshlab oʻn besh ish kunida litsenziya olish uchun arizani va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda taqdim etilgan hujjatlarning toʻliq taqdim etilganligini tekshiradi.
Regulator arizani koʻrib chiqish muddati davomida hujjatlarni tekshirishi, zaruratga koʻra boshqa davlat organlarida mavjud, qaror qabul qilish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni “Litsenziya” AT orqali mustaqil ravishda olishi, obyektlarni joyiga chiqib oʻrganishi, ushbu harakatlarni amalga oshirish uchun oʻz xodimlari tarkibidan yoki oʻz hisobidan boshqa shaxslarni jalb qilgan holda, ekspert va ishchi guruhlar tashkil etishi, shuningdek, talabgorning litsenziya talablari va shartlariga muvofiqligini belgilaydigan qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa harakatlarni amalga oshirishi mumkin.
15. Talabgorning arizasini koʻrib chiqishda boshqa organlar bilan kelishish va ularning xulosalarini olish talab etilsa, kelishiladigan organlar arizani koʻrib chiqishning umumiy muddati tugashidan 5 ish kunidan oldin tegishli kelishuvni yoki xulosani Regulatorga taqdim etadi.
Oʻrganish natijasi boʻyicha talabgor ishtirokida dalolatnoma tuziladi va “Litsenziya” ATga kiritiladi. Talabgor dalolatnomani imzolashdan bosh tortsa, Regulator yoki kelishiladigan organlar tomonidan bu haqda dalolatnomada qayd etiladi.
Kelishiladigan organlar belgilangan muddatlarda xulosa taqdim etmagan hollarda, ariza ushbu organlar bilan kelishilgan, xulosalar esa ijobiy berilgan hisoblanadi. Bunday holatda kelishiladigan organlar yuzaga kelishi mumkin boʻlgan barcha oqibatlar uchun javobgar boʻladi. Bunda tegishli kelishiladigan organlarning xulosalarisiz litsenziya berish imkoni boʻlmaganda, talabgorning arizasini koʻrib chiqish muddati va tartibi buzilganligi uchun kelishiladigan organlar javobgar hisoblanadi.
16. Kelishiladigan organlar tomonidan tegishli kelishuvni yoki xulosani taqdim etish uchun obyektlarni joyiga chiqib oʻrganish talab etilsa, faqat oʻzining faoliyat yoʻnalishiga tegishli boʻlgan qismi boʻyicha oʻrganish oʻtkazishi mumkin. Talabgor oʻz obyektlarini joyiga chiqib oʻrganish uchun Regulator va kelishiladigan organlarga quyidagi sharoitlarni yaratib berishi kerak:
kelishiladigan organ yoki Regulator vakillarini hududga va alohida binolarga kirish uchun ruxsatnomalar bilan taʼminlash hamda ularni kuzatib borish;
uskuna va qurilmalar joylashgan xonalarga kirish, tarmoqlarni koʻzdan kechirish hamda aloqa tizimlari va oʻlchov asboblarini tekshirish imkoniyatini yaratish;
texnik hujjatlarni (sxemalar, reglamentlar, koʻrsatmalar, sinov hisobotlari va boshqalar) taqdim etish;
oʻrganish boshlanishidan avval xavfsizlik texnikasi boʻyicha yoʻriqnoma oʻtkazish;
kelishiladigan organ yoki Regulator vakillarini obyektda kuzatib borish, tushuntirishlar berish va soʻrovlarga tezkor javob berish uchun masʼul shaxslarni tayinlash.
17. Taqdim etilgan arizada yoki unga ilova qilingan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanganda, Regulator ularni bartaraf etish uchun talabgorga xabarnoma yuboradi. Talabgor xabarnoma olingan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida kamchiliklarni bartaraf etishi lozim. Litsenziyani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish muddati yuqorida koʻrsatilgan muddatga toʻxtatib turiladi.
18. Regulator tomonidan talab qilingan muddatda talabgor zarur hujjatlarni xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etmasdan yoki xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgunga qadar taqdim etmasa, Regulator litsenziyani berishni rad etish haqida qaror qabul qilishga haqli, bunda Regulator talabgorni real vaqt rejimida xabardor qiladi. Ariza rad etilgan taqdirda, uni koʻrib chiqish uchun toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.
19. Regulator talabgor tomonidan taqdim qilingan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni toʻliq va toʻgʻri koʻrsatilgan deb baholagandan soʻng litsenziya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi haqida shu kunning oʻzida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali talabgorga Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji toʻlash uchun hisobvaraq koʻrsatilgan xabarnoma yuboradi. Talabgorning xohishiga koʻra mobil aloqa qurilmasiga SMS-xabar shaklida ham yuborilishi mumkin.
20. Talabgor xabarnoma yuborilgan kundan boshlab besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda davlat bojini toʻlaydi.
21. Davlat boji toʻlanganidan soʻng “Litsenziya” ATda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya avtomatik ravishda shakllantiriladi va talabgorning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi va litsenziyalar reyestriga avtomatik ravishda kiritiladi.
22. Regulator Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonunida koʻrsatilgan, shuningdek, quyidagi sabablarga koʻra litsenziya olish uchun arizani rad etishi mumkin:
tizim operatori tomonidan talabgorning faoliyati yagona elektr energetikasi tizimi xavfsizligiga salbiy taʼsir etishi boʻyicha xulosa berilganda;
sudning qaroriga (hukmiga) asosan shaxsga nisbatan muayyan faoliyat turi bilan shugʻullanish taqiqlanganda;
ariza va unga qoʻshimcha hujjatlarda notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar berilganda.
Boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, litsenziya berish maqsadga muvofiq emas degan vaj bilan litsenziya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
23. Ushbu Nizomning 22-bandida koʻrsatilgan sabablar litsenziya olingandan keyin aniqlangan boʻlsa, Regulator tomonidan belgilangan tartibda choralar koʻrilishi mumkin.
24. Litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma va unda keltirilgan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha koʻrsatilgan muddat oʻtganidan keyin talabgor tomonidan topshirilgan ariza yangidan topshirilgan hisoblanadi va Regulator tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
25. Litsenziya berish rad etilgan taqdirda, talabgor tegishli kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta ariza berishi mumkin. Arizani qayta koʻrib chiqish uchun pasportda belgilangan miqdorda yigʻim undiriladi.
26. Talabgor litsenziya berish rad etilganligi, shuningdek, Regulator mansabdor shaxsining litsenziyalash tartib-taomillari bilan bogʻliq harakati (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.
4-bob. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish va oʻzgartirish tartibi
27. Regulator Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga yoki boshqa qonunchilik hujjatlariga litsenziyalashga taalluqli oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, litsenziyaga zarur oʻzgartirishlar kiritish choralarini koʻradi.
28. Regulator litsenziya shartlarining har bir oʻzgarishi toʻgʻrisida barcha litsenziatlarni yozma ravishda xabardor qiladi. Regulatorning xabarnomasi taklif qilinayotgan oʻzgartirishning asoslarini va ehtimoliy oqibatlarini oʻz ichiga oladi.
29. Xabarnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn besh ish kuni ichida litsenziat Regulatorga litsenziya shartlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar yuzasidan oʻz fikrini bayonot orqali taqdim etishi, bunda oʻz fikrini tasdiqlash uchun dalil boʻluvchi hujjatlarni bayonotga ilova qilishi lozim.
30. Litsenziat litsenziyasining quyidagi maʼlumotlariga oʻzgartirish kiritish jarayoni litsenziya olish uchun ariza berish jarayoni kabi umumiy asoslarda amalga oshiriladi:
tadbirkorlik subyektining joylashgan joyiga (manziliga) nisbatan litsenziya talablari va shartlari belgilangan boʻlsa, uning manzili oʻzgarganda;
filiallar va vakolatxonalar tomonidan ushbu filiallar va vakolatxonalarni tashkil etgan yuridik shaxslarga berilgan litsenziyaga muvofiq faoliyatni boshlash.
31. Litsenziatning yoki uning bir qismi qayta tashkil etilgan (shu jumladan, tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgargan, ustav fondidagi (kapitalidagi) ulushi oʻzgargan, litsenziat boʻlingan yoki boshqa subyekt bilan qoʻshib yuborilganda) yoki ulushdori oʻzgargan taqdirda, elektr energetikasi sohasidagi tegishli faoliyat turini davom ettirish uchun zarur boʻlgan litsenziya litsenziatning huquqiy vorisi qayta roʻyxatdan oʻtganidan keyin besh ish kuni ichida, koʻrsatib oʻtilgan oʻzgartirishlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlar ilova qilingan holda, ushbu huquqiy vorisning nomiga litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza beriladi.
Yangi tuzilgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida ayni bir faoliyatni (harakatlarni) amalga oshirish uchun litsenziyasi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar — tadbirkorlik subyektlari qoʻshib yuborilgan taqdirda, litsenziyani ushbu bandning birinchi qismida belgilangan tartibda qayta rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyiladi.
Litsenziyaning amal qilishi litsenziyalanadigan faoliyat turining kichik turi uchun tugatilganda yoki faoliyat turlari birlashtirilgan taqdirda, litsenziya qayta rasmiylashtiriladi.
Ushbu bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda, litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun ariza talabgorning xohishiga koʻra Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan yuborilishi mumkin. Bunda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tadbirkorlik subyektining qayta roʻyxatdan oʻtkazilishi uchun asos boʻlgan maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, maxsus elektron tizim orqali Regulatorga xabarnoma yuboradi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ orqali litsenziyani qayta rasmiylashtirishda yigʻim undirilmaydi.
32. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uning sabablari talabgor va litsenziat tomonidan asoslantirilgan va quyida sanab oʻtilgan shartlarga javob bergan taqdirda, amalga oshiriladi:
yangi talabgor amaldagi litsenziyada belgilangan barcha majburiyatlarni, jumladan, ushbu Nizom va qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan majburiyatlarni bajarilishini oʻz zimmasiga olganda;
yangi talabgor tegishli faoliyat turlari boʻyicha ushbu Nizomda va qonunchilik hujjatlarida belgilangan barcha talablarni bajarish majburiyatini oʻz zimmasiga olganda.
33. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun hujjatlar “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali taqdim etiladi.
Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish uchun undiriladigan yigʻimning ellik foizi undiriladi.
Litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun davlat boji undirilmaydi.
34. Qayta rasmiylashtirish jarayoni Regulator tomonidan litsenziya olish uchun arizalarni koʻrib chiqish belgilangan tartiblar boʻyicha umumiy asosda amalga oshiriladi. Regulator yangi talabgorning litsenziya shartlarini bajarish imkoniyatini aniqlaydi. Bunda litsenziyaning shartlari, talablari va majburiyatlari oʻzgarishsiz qoladi.
35. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi arizaga tegishli hujjatlar ilova qilingan holda, Regulatorga kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida litsenziya qayta rasmiylashtiriladi.
Litsenziya qayta rasmiylashtirilguniga qadar litsenziat unda koʻrsatilgan faoliyatni litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi arizasi asosida amalga oshiradi.
Regulator litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziyalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.
5-bob. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, bekor qilish va toʻxtatish
36. Regulator quyidagi hollarda litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishi mumkin:
litsenziya talablari va shartlari litsenziat tomonidan buzilganligi aniqlanganda;
litsenziat tomonidan aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyati bajarilmaganda.
37. Litsenziyaning amal qilishi Regulator tomonidan oʻn kundan koʻp boʻlmagan muddatga, sud tomonidan esa oʻn kundan ortiq, lekin olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turilishi mumkin.
38. Belgilangan muddat ichida litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish uchun asos boʻlgan sabab va kamchiliklar bartaraf qilinmasa, Regulator litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish muddatini uzaytirish boʻyicha sudga daʼvo arizasi kiritishi lozim.
39. Litsenziat ushbu Nizomning 36-bandida nazarda tutilgan litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlarni Regulator yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda, Regulator litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisida sudga daʼvo arizasi kiritadi.
40. Litsenziyalanadigan faoliyat bilan shugʻullanuvchi jismoniy yoki yuridik shaxslar oʻz faoliyatini vaqtincha toʻxtatganda, litsenziyaning amal qilishini olti oygacha toʻxtatib turish haqida Regulatorga murojaat qilishi mumkin. Bunda jismoniy yoki yuridik shaxslar tomonidan olti oy muddat ichida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida Regulatorga murojaat qilinmagan taqdirda, litsenziyaning amal qilishi toʻxtatiladi.
41. Regulatorning litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori “Litsenziya” AT orqali ushbu qarorni qabul qilish vakolatiga ega boʻlgan mansabdor shaxsning ERIsi bilan tasdiqlash orqali qabul qilinadi.
Qaror “Litsenziya” AT orqali real vaqt rejimida avtomatik tarzda litsenziatning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
Litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilganligi haqidagi qaror qabul qilingan kunning oʻzida bu haqida “Litsenziya” ATdagi litsenziyalar reyestriga tegishli yozuv kiritiladi.
42. Regulator yoki sud litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilishiga sabab boʻlgan holatlarning litsenziat tomonidan bartaraf etilishi uchun yetarli, ammo besh ish kunidan kam va olti oydan koʻp boʻlmagan muddat taqdim etadi.
43. Litsenziat litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilishi haqida qaror kelib tushganidan soʻng qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etishi va qarorda koʻrsatilgan muddat yakunlanguniga qadar Regulatorga “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnoma va asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda maʼlumot yuborishi lozim.
Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish haqidagi qaror sud tomonidan qabul qilingan boʻlsa, kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnoma va asoslovchi hujjatlar qarorda koʻrsatilgan muddat yakunlanguniga qadar sudga taqdim etilishi lozim.
44. Kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot tushgan kundan boshlab uch ish kuni ichida Regulator maʼlumotlarni tahlil qilishi, zaruratga koʻra kamchiliklar bartaraf etilganligini joyiga chiqqan holda oʻrganishi lozim.
45. Tahlil yoki oʻrganishlar natijasida litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilganligi aniqlangan taqdirda, Regulator kamchiliklar bartaraf etilganligi toʻgʻrisida tasdiqnoma olingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarorni “Litsenziya” AT orqali qabul qiladi.
Bunda Regulator tomonidan litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror uch ish kunida qabul qilinmasa, jismoniy va yuridik shaxslar ushbu muddat tugagandan soʻng Regulatorni “Litsenziya” AT orqali elektron shaklda xabardor qilgan holda faoliyatini davom ettirishi mumkin.
Litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror “Litsenziya” AT orqali real vaqt rejimida avtomatik tarzda talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
46. Sudning litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarori Regulatorga kelib tushganda, Regulator litsenziyaning amal qilishi qayta tiklanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni “Litsenziya” ATga bir ish kunidan oshmagan muddatda joylashtiradi.
47. Regulator tomonidan litsenziya quyidagi hollarda bekor qilinadi:
litsenziat litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat etganda;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi tugatilganda;
yuridik shaxs tugatilganda — tugatilgan paytdan eʼtiboran yoki uning faoliyati qayta tashkil etish natijasida tugatilganda — qayta tashkil etilgan paytdan eʼtiboran, bundan uning oʻzgartirilishi, shuningdek, yangidan vujudga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida qayta tashkil etilayotgan yuridik shaxsda faoliyatning ayni bir litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun litsenziya mavjud boʻlgan taqdirda, qoʻshib yuborilishi mustasno;
jismoniy shaxsning muomalaga layoqatliligi belgilangan tartibda cheklanganda, u muomalaga layoqatsiz deb topilganda;
litsenziya berilganligi uchun litsenziat tomonidan davlat boji yoki litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻimi belgilangan muddatda toʻlanmaganda.
48. Regulator quyidagi hollarda litsenziyaning amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisida sudga murojaat qiladi:
litsenziat litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlarni Regulator yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda;
litsenziat tomonidan litsenziya yoki ruxsat berish talablari va shartlari muntazam ravishda (bir yil davomida ikki va undan ortiq marotaba) buzilganda;
litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlari bir marotaba qoʻpol ravishda buzilganda, agar mazkur qoidabuzarlik fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga, jamoat xavfsizligiga hamda atrof-muhitga, jamiyat va davlat manfaatlariga zarar yetkazilishiga, tinchlik va xavfsizlikka tahdid solinishiga olib kelgan boʻlsa;
litsenziya qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi aniqlanganda.
49. Litsenziat litsenziyaning amal qilishini bekor qilish uchun Regulatorga “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali xabarnoma yuboradi.
Regulator xabarnomaga asosan yoki ushbu Nizomning 47-bandida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelganda, litsenziyaning amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va bu haqida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali litsenziatga maʼlum qiladi. Shuningdek, litsenziyaning amal qilishi bekor qilinganligi haqida “Litsenziya” ATdagi litsenziyalar reyestriga maʼlumot kiritadi.
Regulatorning litsenziyani bekor qilish yuzasidan sudga daʼvo arizasi kiritilganligi haqidagi maʼlumoti sudga daʼvo arizasi kiritilgan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay litsenziatga “Litsenziya” AT orqali litsenziyaning amal qilishini bekor qilish yuzasidan sudga daʼvo arizasi kiritish sabablari va qonunchilik hujjatlarining aniq normalari koʻrsatilgan holda yetkaziladi.
Sudning litsenziyaning amal qilishini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori litsenziatga va Regulatorga qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda yetkaziladi hamda Regulator ushbu maʼlumotni bir ish kuni ichida litsenziyalar reyestriga kiritadi.
50. Regulator quyidagi hollarda litsenziyaning amal qilishini toʻxtatadi:
litsenziyalash tartibi bekor qilinganda;
litsenziyaga ega boʻlgan jismoniy shaxs vafot etganda;
litsenziat tomonidan Regulatorga litsenziyaning amal qilishini olti oygacha toʻxtatib turish toʻgʻrisida ariza bilan ilgari murojaat etilgan boʻlib, mazkur muddat ichida litsenziyaning amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida Regulatorga ariza bilan murojaat qilinmagan taqdirda.
Litsenziyaning amal qilishi ushbu bandning toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan asos boʻyicha toʻxtatilgan taqdirda, Regulator bu haqida “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali litsenziatga xabarnoma yuboradi.
6-bob. Litsenziya toʻlovlari
51. Litsenziya toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat boji toʻgʻrisida ”gi va “ Elektr energetikasi toʻgʻrisida ”gi qonunlari va ushbu Nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
52. Litsenziya toʻlovlari litsenziyalangan faoliyatning har bir turi (kichik turi) boʻyicha litsenziya berilganligi uchun bir martalik davlat boji hamda litsenziyalangan faoliyat turidan (kichik turidan) kelib chiqqan holda, yillik davriy yigʻimlardan iborat. Bunda elektr energiyasi bozori operatori faoliyatini amalga oshirishuvchi litsenziat tomonidan faqatgina litsenziya berilganligi uchun bir martalik davlat boji toʻlanadi.
53. Litsenziat tomonidan litsenziyalanadigan tegishli faoliyat turlari (kichik turlari) boʻyicha toʻlanadigan litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻim miqdori quyidagi formula boʻyicha hisoblanadi:
LT=R*V
Bunda:
“LT” — litsenziat tomonidan toʻlanadigan litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻim miqdori (soʻm);
“V” — kelgusi yil yetkazib beriladigan elektr energiyasining/xizmatlarining miqdori prognozi (kW·h);
“R” — litsenziyalangan faoliyat turi (kichik turi) uchun belgilangan litsenziya toʻlovlarining yillik davriy yigʻim stavkasi (soʻm/kW·h).
54. Litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻim miqdori litsenziatning oldingi moliyaviy yil yakunida erishgan pul aylanmasining ikki foizidan oshmasligi lozim.
55. Litsenziya uchun yillik davriy yigʻimlar stavkalari har bir litsenziyalanadigan faoliyat turlari (kichik turlari) boʻyicha Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadi.
56. Regulator litsenziya uchun yillik davriy yigʻim stavkalarini doimiy ravishda koʻrib chiqadi va zarur hollarda ularga oʻzgartirish kiritish yuzasidan noyabr oyiga qadar Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritadi. Takliflarda quyidagilar koʻrsatilishi va asoslantirilishi lozim:
kiritilayotgan oʻzgartirishlarning asoslari (tahliliy materiallar va hisob-kitoblar);
manfaatdor tomonlarga nisbatan litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻimlar miqdorining taʼsirini baholash natijalari;
taklif etilayotgan yillik davriy yigʻimlar stavkalarining amalga kiritilish muddatlari.
57. Vazirlar Mahkamasi takliflarni koʻrib chiqib, 1-dekabrga qadar yillik davriy yigʻim stavkasini oʻzgartirishni qabul qiladi yoki rad etadi. Takliflarda koʻrsatilgan oʻzgartirishlar maʼqullangan taqdirda, yillik davriy yigʻim stavkasini oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va ushbu qaror Regulator tomonidan tegishli faoliyat turini (kichik turini) amalga oshiruvchi litsenziatlarga “Litsenziya” AT orqali yetkaziladi.
7-bob. Litsenziyalangan faoliyat turlari boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlarning yillik prognozini tayyorlash va yillik davriy yigʻimni toʻlash
58. Litsenziat ushbu Nizomga 10-ilovaga muvofiq har yili 15-dekabrga qadar kelgusi yil yetkazib beriladigan elektr energiyasi/xizmatlari miqdorini koʻrsatgan holda, litsenziyalangan faoliyat turlarining yillik prognozini tayyorlaydi va Regulatorga “Litsenziya” AT orqali yuboradi.
Bunda:
elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi litsenziat ishlab chiqarilgan elektr energiyasining sotiladigan hajmini (kW·h);
elektr energiyasini uzatish faoliyatini amalga oshiruvchi litsenziat elektr energiyasining uzatiladigan hajmini (kW·h);
elektr energiyasini taqsimlash faoliyatini yurituvchi litsenziat elektr energiyasining isteʼmolchilarga yetkazib berilgan qismini (kW·h),
elektr energiyasini saqlash faoliyatini amalga oshiruvchi litsenziat elektr energiyasini saqlash tizimidan yagona elektr energetikasi tizimiga uzatiladigan hajmini (kW·h);
elektr taʼminoti faoliyatini amalga oshiruvchi litsenziat isteʼmolchilarga sotiladigan elektr energiyasining hajmini (kW·h);
markaziy xarid qiluvchi va elektr energiyasi savdosi faoliyatini amalga oshiruvchi litsenziatlar elektr energiyasining sotiladigan hajmining (kW·h) yillik prognozini koʻrsatishlari lozim.
59. Har yili 15-dekabr sanasidan keyin litsenziyalangan faoliyatni boshlagan litsenziat yillik prognozini oʻz faoliyati boshlanish sanasidan soʻng besh ish kuni ichida Regulatorga taqdim etadi.
60. Litsenziat faoliyatining yillik prognozi Regulator tomonidan tekshiriladi. Regulator litsenziyalangan faoliyat turi (kichik turi) uchun litsenziat tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan yillik davriy yigʻim miqdorini mazkur Nizomning 53-bandiga muvofiq hisoblaydi va prognoz qabul qilingan kundan boshlab oʻn besh ish kuni ichida “Litsenziya” AT orqali litsenziatning shaxsiy kabinetiga hisob-fakturani yuboradi.
61. Litsenziat hisoblangan yillik davriy yigʻimni Regulator tomonidan tegishli hisob-faktura berilgan kundan boshlab besh ish kuni ichida Regulatorning hisobvaragʻiga oʻtkazadi.
62. Bittadan ortiq litsenziyalangan faoliyat turini (kichik turini) amalga oshiruvchi litsenziat Regulatorga har bir litsenziyalangan faoliyat turi boʻyicha alohida prognozni taqdim etadi. Bunda har bir litsenziyalangan faoliyat turi uchun yillik davriy yigʻim alohida toʻlanadi.
8-bob. Litsenziya toʻlovlarini toʻlash kafolati
63. Talabgor litsenziya olish uchun ariza berish jarayonida yillik davriy yigʻim miqdoriga teng boʻlgan moliyaviy kafolatni (bank kafolatini) taqdim etishi lozim.
64. Litsenziat yillik davriy yigʻim toʻlovini ushbu Nizomning 61-bandida belgilangan muddatda amalga oshirmasa, toʻlanishi lozim boʻlgan yillik davriy yigʻim miqdori moliyaviy kafolati (bank kafolati) hisobidan undiriladi.
9-bob. Litsenziya toʻlovlari boʻyicha yakuniy solishtirma dalolatnoma
65. Litsenziat har yili 20-yanvarga qadar oʻtgan kalendar yilda yetkazib berilgan elektr energiyasi/xizmatlarining haqiqiy miqdori koʻrsatilgan yillik hisobotni Regulatorga “Litsenziya” ATdagi shaxsiy kabineti orqali taqdim etadi.
66. Regulator tomonidan litsenziat taqdim etgan hisobot asosida yillik davriy yigʻim boʻyicha yakuniy solishtirma dalolatnoma tuziladi va “Litsenziya” AT orqali talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
67. Litsenziat yakuniy solishtirma dalolatnomani qabul qilgach, besh ish kunida Regulatorga ERI bilan imzolangan yakuniy solishtirma dalolatnomani “Litsenziya” ATdagi shaxsiy kabineti orqali yuboradi. Litsenziat yakuniy solishtirma dalolatnomada aks ettirilgan maʼlumotlarga rozi boʻlmagan taqdirda, tegishli maʼlumotlarni aniqlashtirish uchun dalolatnoma qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida Regulatorga murojaat qiladi.
68. Regulator tomonidan litsenziatning murojaati kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va tushuntirishlar taqdim etiladi. Kelishuvga erishilgach, yakuniy solishtirma dalolatnoma litsenziat tomonidan imzolanadi va Regulatorga taqdim etiladi.
69. Yakuniy solishtirma dalolatnomaga muvofiq litsenziat tomonidan yillik davriy yigʻim ortigʻi bilan toʻlangan holati aniqlanganda, Regulator summaning tafovut miqdorini litsenziatning kelgusi yil uchun hisoblanadigan davriy yigʻimlari hisobiga oʻtkazadi.
70. Yakuniy solishtirma dalolatnomaga muvofiq litsenziat tomonidan yetkazib berilgan elektr energiyasi/xizmatlarining haqiqiy miqdori prognozda koʻrsatilgan miqdordan oshsa, Regulator yillik davriy yigʻim miqdorini qayta hisoblaydi va yetarli boʻlmagan summa uchun litsenziatga “Litsenziya” AT orqali litsenziatning shaxsiy kabinetiga hisob-faktura yuboradi.
71. Litsenziat qayta hisoblangan yillik davriy yigʻim miqdoriga yetarli boʻlmagan summani Regulatordan hisob-faktura olingan kundan boshlab besh ish kuni ichida Regulator hisobvaragʻiga oʻtkazadi.
72. Litsenziyaning amal qilishi bekor qilingan, toʻxtatilgan yoki litsenziatning faoliyati toʻxtatilganda litsenziatga yillik davriy yigʻim uchun toʻlangan summa qaytarilmaydi.
10-bob. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini nazorat va monitoring qilish
73. Regulator qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr energetikasi sohasidagi faoliyat ustidan davlat nazoratini quyidagi shakllarda amalga oshiradi:
“Litsenziya” AT orqali litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan masofaviy nazorat;
litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini qonunchilikda belgilangan tartibda joyiga chiqqan holda tekshirish;
statistika axborotini hamda olingan maʼlumotlarni tahlil qilish.
74. Regulator litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirishda quyidagi huquqlarga ega:
litsenziya talablari va shartlariga jismoniy va yuridik shaxslarning rioya etishini qonunchilikda belgilangan tartibda joyiga chiqqan holda tekshirish;
litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi yuzasidan tekshiruvlar oʻtkazilayotganda, yuzaga keladigan masalalar boʻyicha jismoniy va yuridik shaxslardan zarur axborotni soʻrash va olish;
tekshiruvlar natijalari asosida jismoniy va yuridik shaxslar yoʻl qoʻygan litsenziya talablari va shartlariga doir qoidabuzarliklarni koʻrsatgan holda dalolatnomalar tuzish;
jismoniy va yuridik shaxslar zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarorlar chiqarish, bunday qoidabuzarliklarni bartaraf etish muddatlarini belgilash;
litsenziya amal qilishini toʻxtatib turish yoxud uni bekor qilish toʻgʻrisidagi ariza bilan sudga murojaat qilish;
litsenziat faoliyatini toʻxtatib turish va qayta tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, ularning faoliyatini toʻxtatish toʻgʻrisida, shuningdek, litsenziatning faoliyatini amalga oshirishni taqiqlash toʻgʻrisida sudga ariza berish;
litsenziya berish tartib-taomillari sohasidagi huquqbuzarliklar boʻyicha yuridik shaxslarga jarima qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, uni majburiy undirish boʻyicha sudga daʼvo arizasi kiritish;
litsenziyalash tartib-taomillari sohasidagi vakolatlarni amalga oshirish uchun sudga davlat boji toʻlamasdan arizalar berish;
litsenziya olmasdan faoliyat yuritgan va/yoki litsenziyada nazarda tutilmagan xizmatlar koʻrsatish holatlari aniqlangan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda jarima qoʻllash va litsenziyani bekor qilish boʻyicha sudga daʼvo arizasi kiritish.
75. Regulator masofaviy nazoratni “Litsenziya” AT orqali litsenziatning xodimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, litsenziya talablari va shartlariga rioya qilinganligi toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlar, shuningdek, boshqa vakolatli organlar va idoralardan olingan axborotlar asosida amalga oshiradi.
Masofaviy nazoratni amalga oshirishda litsenziya talablari va shartlarini buzish holatlari toʻgʻrisidagi xabar “Litsenziya” AT orqali avtomatik ravishda kelib tushadi. Regulator kelib tushgan xabar asosida litsenziat faoliyatini tahlil qiladi va oʻrganadi. Litsenziya talablari va shartlarining buzilish holatlari aniqlanganda, ularni bartaraf etish boʻyicha litsenziatga koʻrsatma beriladi.
Litsenziat Regulator tomonidan berilgan koʻrsatmada bayon etilgan talablarni oʻn ish kuni ichida bajarishi va bu haqida xabar berishi lozim.
Koʻrsatma litsenziat tomonidan oʻz vaqtida bajarilmagan yoki bajarilishi taʼminlanmaganda, Regulator “xavfni tahlil qilish” tizimi asosida uning faoliyatini tekshirishi mumkin.
76. Litsenziatning faoliyati quyidagilar asosida joyiga chiqqan holda tekshiriladi:
“xavfni tahlil etish” tizimi;
jismoniy va yuridik shaxslarning, shu jumladan, jamoatchilik nazorati subyektlarining murojaatlari;
“Litsenziya” AT orqali kelib tushgan litsenziya shartlari va talablariga amal qilmaganlik holatlari toʻgʻrisida jismoniy shaxslarning maʼlumotlari.
Litsenziatning faoliyatini joyiga chiqqan holda tekshirishlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil bilan kelishgan yoki uni xabardor qilgan holda amalga oshiriladi.
77. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi oʻn ish kunigacha boʻlgan muddatda joyiga chiqqan holda tekshirilishi lozim.
78. Regulator tomonidan belgilangan tartibda joyiga chiqqan holda oʻtkaziladigan tekshirishdan bosh tortish litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish uchun asos boʻladi.
79. Regulator litsenziya talablari va shartlariga rioya qilinishi yuzasidan quyidagi yoʻllar bilan monitoring olib borishi mumkin:
fuqarolar va yuridik shaxslarning murojaatlarini belgilangan tartibda qabul qilish va oʻrganish;
litsenziatdan fuqarolar va yuridik shaxslarning murojaatlariga tegishli boʻlgan maʼlumotlarni, axborotlarni va yozma tushuntirishlarni olish;
nazorat qiluvchi boshqa organlar tomonidan oʻtkazilgan tekshiruvlar natijalari boʻyicha kelib tushadigan maʼlumotlarni yigʻish, umumlashtirish va tahlil qilish;
moliyaviy-xoʻjalik faoliyatga aralashmagan holda amalga oshirilayotgan litsenziyalangan faoliyatni amalga oshirish holati va shartlari bilan joyida tanishish.
11-bob. Jarima qoʻllash
80. Faoliyatni litsenziyasiz amalga oshirganlik yoki litsenziyalarni qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olganlik uchun jarima Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq undiriladi.
81. Litsenziat Regulator tomonidan taqdim etilgan, litsenziyada hamda boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan qoidalarni buzganda, litsenziatga nisbatan sud tartibida jarima qoʻllaniladi, yoʻl qoʻyilgan qoidabuzarliklarning litsenziat tomonidan tan olinishi va jarima summasi ixtiyoriy ravishda toʻlanish hollari bundan mustasno.
82. Regulator elektr energetikasi sohasidagi litsenziyalashga taalluqli qoidabuzarliklar uchun litsenziatga nisbatan qonunchilikda belgilangan tartiblarga muvofiq jarima qoʻllaydi.
83. Jarimalar sud tartibida undiriladi, yoʻl qoʻyilgan qoidabuzarliklarning litsenziat tomonidan tan olinishi va jarima summasi ixtiyoriy ravishda toʻlanish hollari bundan mustasno.
Jarima summasi miqdorining yetmish foizi huquqbuzar tomonidan ixtiyoriy ravishda toʻlangan hamda Regulatorga ushbu toʻgʻrisida murojaat qilingan taqdirda, huquqbuzar jarimaning qolgan summasini toʻlashdan ozod etiladi.
84. Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq undirilgan jarimalar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga yoʻnaltiriladi.
12-bob. Yakunlovchi qoidalar
85. Regulator litsenziatdan isteʼmolchilar, hisobga olish uskunalari, taʼminot sifatining nazoratiga doir, shuningdek, shikoyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish va saqlashni talab qilishi mumkin. Bular:
isteʼmolchilarning nomlari, toifalari, manzillari;
oʻlchash vositalarining joylashuvi;
isteʼmolchilarga toʻlanadigan kompensatsiya summalari;
isteʼmolchilarning turli toifalari bilan imzolangan shartnomalar soni;
roʻyxatga olingan shikoyatlarning soni va turlari.
86. Litsenziat tomonidan ushbu Nizomda belgilangan muddatda yillik davriy yigʻim toʻlovi amalga oshirilmagan yoki moliyaviy kafolat taqdim etilmagan taqdirda, yillik davriy yigʻim sud tartibida undiriladi.
87. Regulator (uning mansabdor shaxslari) litsenziatga nisbatan qoʻllagan javobgarlik choralari, shuningdek, litsenziyani toʻxtatib turishi va/yoki bekor qilishi noqonuniy deb topilgan taqdirda, litsenziatga keltirgan zararlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qoplaydi.
88. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) elektr energiyasini gidroelektr stansiyalari orqali ishlab chiqarish, shu jumladan, gidroakkumulyatsiya saqlash tizimi faoliyati; b) elektr energiyasini issiqlik elektr stansiyalari yoki issiqlik elektr markazlari orqali ishlab chiqarish faoliyati; v) shamol energiyasidan elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati; g) quyosh energiyasidan elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati; d) chiqindilarni qayta ishlash jarayonida yoki biogaz orqali elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati; e) vodoroddan elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati; j) atom elektr stansiyasi orqali elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati; z) boshqa turdagi stansiyalar orqali elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik yoki jismoniy shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza ; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik yoki jismoniy shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish manzili, xizmat koʻrsatuvchi bank nomi va bank hisobvaragʻi, yuridik shaxs uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxs uchun jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar, tegishli koʻchmas mulk obyektining chizmalari va xaritalari bilan birga; v) ishlab chiqarish obyektining pasporti. Obyekt pasporti quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak: elektr energiyasini ishlab chiqarish uchun foydalaniladigan obyektining turi va texnik xususiyatlari toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlar; asosiy va yordamchi obyektlar roʻyxati va ular toʻgʻrisida maʼlumotlar; g) yoqilgʻi (yonilgʻi) yetkazib berish boʻyicha dastlabki yoki yakuniy shartnoma (faoliyatning kichik turlariga qarab zarur hollarda); d) davlat ekologik ekspertizasi xulosasi; e) texnik maʼlumotlar, shu jumladan, asosiy texnik xususiyatlar, loyiha obyekt spetsifikatsiyalari, bir chiziqli sxema, obyektning joylashuvi va texnik koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; j) elektr energetikasi sohasida faoliyat yuritish uchun kamida uch yilni qamrab oluvchi biznes-reja; z) soʻnggi uch yil uchun yoki soʻnggi uch yil ichida faoliyat boshlagan talabgorlarning moliyaviy hisobotlari; i) asosiy vositalari roʻyxati va elektr energetikasi sohasida faoliyat turini (kichik turini) yuritish uchun zarur boʻlgan aktivlar mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot; k) litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻimini toʻlash imkoniyatining mavjudligi yuzasidan moliyaviy kafolat, shu jumladan, bank kafolati; l) yagona elektr energetikasi tizimiga ulanish toʻgʻrisida texnik shartlar va ulanish shartnomasi (yangi ishlab chiqaruvchilar uchun); 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: Litsenziyaning umumiy talab va shartlari: a) elektr energiyasini ishlab chiqarishda qonunchilik hujjatlari hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya qilish; b) Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq ishlab chiqarish obyektini rivojlantirish va investitsiya rejasini tayyorlash va doimiy ravishda yangilab borish; v) ishlab chiqarish xavfsizligini, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligini, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi qoidalari hamda ekologiya talablari va normalarini taʼminlash; g) atrof-muhitni muhofaza qilish talablariga rioya etish va ekologik, ijtimoiy va korporativ boshqaruv (ESG) standartlarini joriy etish; d) yoqilgʻi (yonilgʻi) zaxiralarini saqlash va boshqarish (faoliyatning kichik turiga qarab); e) dispetcherlik boshqaruvi qoidalari talablariga rioya qilish va dispetcher koʻrsatmalarini bajarish; j) energiya samaradorligini oshirish choralarini taʼminlash; z) qoʻshimcha (yordamchi) xizmatlar va muvozanatlash xizmatlarini koʻrsatish (zaruratga koʻra); II. Litsenziyaning alohida talablari va shartlari: Litsenziatning huquq va majburiyatlari: a) huquqlari: talabgor elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati litsenziyasini olgunga qadar Elektr energiyasini sotib olish bitimlari majburiyatlari mavjud boʻlsa, olti oy ichida litsenziya olish va ushbu muddat ichida qonunchilik hujjatlarida belgilangan shartlarda elektr energiyasini ishlab chiqarish va sotish; litsenziyalangan elektr energiyasini ishlab chiqarish obyektining energiya tejamkorligining xalqaro va mahalliy normalarga muvofiqligini taʼminlash; elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyatini qonunchilik hujjatlarida belgilangan shartlarga hamda xalqaro va mahalliy atrof-muhit muhofazasi talablariga muvofiq yuritish; qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar va shartlar asosida yagona elektr energetikasi tizimiga ulanish; tegishli tizim operatorining koʻrsatmalariga amal qilgan holda uzatish yoki taqsimlash tizimiga elektr energiyasini yetkazib berish; ishlab chiqarilgan elektr energiyasini qonunchilik hujjatlariga muvofiq sotish; qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr energiyasini sotish va sotib olish, muvozanatlash va yordamchi xizmatlar koʻrsatish boʻyicha shartnomalar tuzish va ularga muvofiq toʻlovlarni undirish; b) majburiyatlari: tizim operatori tomonidan dispetcherlik amaliyoti, muvozanatlash, tizimdagi avariya va favqulodda vaziyatlarda boshqarish, shuningdek, yordamchi xizmatlarni koʻrsatish bilan bogʻliq operativ koʻrsatmalarga rioya qilish; qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr stansiyasini ishchi holatda saqlash; elektr energiyasini ishlab chiqarishni asossiz qisqartirishning oldini olish; uzatish va taqsimlash tizimlarining operatorlariga zaxira va yordamchi xizmatlar koʻrsatish uchun foydalaniladigan elektr stansiyalarida (inshootlarda) uskunalarni erkin tekshirish, sinovdan oʻtkazish va texnik xizmat koʻrsatish huquqini taʼminlash. Alohida hisobot yuritish: har bir litsenziyalangan elektr stansiyasining elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati uchun alohida moliyaviy hisobot yuritish; xalqaro yoki mahalliy moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq moliyaviy hisobotlarni tayyorlash. Atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi: atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilish; insonlarga yetkazilishi mumkin boʻlgan shikastlanishlar va zararlardan ularni himoya qilish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq barcha zarur choralar koʻrilishini taʼminlash. Sugʻurta majburiyati: qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati uchun foydalaniladigan aktivlarini sugʻurta qilish va sugʻurta polisini Regulatorga taqdim etish. Aktivlarni boshqa shaxsga oʻtkazish, hisobdan chiqarish, garovga qoʻyish yoki boshqacha tarzda tasarruf etishni taqiqlash: elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyatini yuritish uchun foydalaniladigan aktivlar reyestrini ishlab chiqish hamda uni har yili 31-yanvardan kechiktirmay yangilash va Regulatorga taqdim etish; Regulatorning yozma roziligisiz elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyatini yuritish uchun foydalanadigan aktivlarni boshqa shaxsga oʻtkazish, hisobdan chiqarish, garovga qoʻyish va boshqacha tarzda tasarruf etilishini taqiqlash. Obyektlarga kirish huquqi: litsenziya olinganidan boshlab uch oy ichida ishlab chiqarish obyektlari va (yoki) binolariga kirish tartib-tamoyillarini belgilovchi qoidalarni ishlab chiqish va vakolatli tomonlarga taqdim etish. Maʼlumotlarni taqdim etish: Regulator soʻrovnomasi orqali soʻralgan axborot va hisobotlarni soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida taqdim etish; har yili elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati, litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni Regulatorga taqdim etish; litsenziya olish uchun ariza berish paytida taqdim etilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, Regulatorni oʻzgartirishlar toʻgʻrisida xabardor qilish; moliyaviy yil tugashi bilan uch oy ichida Buxgalteriya hisoboti milliy standartlari va Xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq tayyorlangan moliyaviy hisobotlarni auditor tomonidan tasdiqlash va Regulatorga taqdim etish; Regulator tomonidan eʼlon qilinadigan hisobot topshirish tartibiga muvofiq davriy maʼlumotlarni taqdim etish. Egalik huquqi boshqa shaxslarga oʻtishi: har qanday kutilayotgan egalik huquqining boshqa shaxslarga oʻtishi toʻgʻrisida oltmish ish kunidan oldin Regulatorni xabardor qilish. Egalik huquqi Regulator tomonidan maʼqullanishiga qadar boshqa shaxslarga oʻtishi taqiqlanadi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi; b) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi; g) Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi (faoliyatning kichik turiga qarab); d) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi; e) Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi; j) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Elektr energiyasini uzatish faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Elektr energiyasini uzatish faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: Elektr energiyasini uzatish faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), faoliyatni amalga oshirish manzili , xizmat koʻrsatuvchi bank nomi va bank hisobvaragʻi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) talabgorning elektr energiyasini uzatish faoliyati uchun kamida uch yilni qamrab oluvchi biznes-rejasi; v) uzatish tizimini rivojlantirish va investitsiya rejasi; g) soʻnggi 5 yildagi texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlar, elektr energiyasi va quvvat oqimlari, jumladan, transchegaraviy elektr energiyasi va quvvat oqimlari boʻyicha maʼlumot; d) soʻnggi uch yil uchun yoki soʻnggi uch yil ichida faoliyat boshlagan talabgorlarning moliyaviy hisobotlari; e) asosiy vositalari roʻyxati, dasturiy taʼminot tizimlari, elektr energetikasi sohasida faoliyat turini (kichik turini) yuritish uchun zarur boʻlgan aktivlar mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot; j) litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻimini toʻlash imkoniyatining mavjudligi yuzasidan moliyaviy kafolat, shu jumladan, bank kafolati. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: I. Litsenziyaning umumiy talab va shartlari: a) Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq uzatish tizimini rivojlantirish va investitsiya rejasini tayyorlash va doimiy ravishda yangilab borish; b) litsenziat litsenziyalangan faoliyatini qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuritish; v) litsenziat uzatish tizimiga uchinchi shaxslarning obyektiv va kamsitilmasdan, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib asosida ulanishini taʼminlash; g) dispetcherlik boshqaruvi qoidalari talablariga rioya qilish va dispetcher koʻrsatmalarini bajarish; d) hisoblash va hisob-kitoblarning tizim foydalanuvchilari toʻgʻrisida maʼlumotlarini olish imkoniyatini taʼminlash; e) uzatish tizimidagi yoʻqotishlarni kamaytirish; j) Regulatorga, tizim operatoriga, tizim foydalanuvchilariga va boshqa manfaatdor shaxslarga uzatish tizimiga qabul qilingan va undan yetkazib beriladigan elektr energiyasi hajm (birlik)lari toʻgʻrisida aniq maʼlumotlarni taqdim etish imkonini beradigan hisoblagichlarni oʻrnatish; z) qonunchilik hujjatlariga muvofiq faoliyatini amalga oshirish. II. Litsenziyaning alohida talab va shartlari: 1. Litsenziatning huquq va majburiyatlari: a) huquqlari: elektr energiyasi bozorining barcha ishtirokchilariga elektr energiyasini uzatish xizmatlarini koʻrsatish va uzatish tarmoqlaridan teng foydalanishni taʼminlash; elektr energiyasini uzatish tizimidan foydalanish, ularga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha barcha zarur harakatlarni amalga oshirish; elektr energiyasini uzatish faoliyatini bajarish bilan bogʻliq toʻlovlar boʻyicha taklif kiritish; elektr energiyasini ishlab chiqaruvchilar, taqsimlash tizimi operatori, yirik isteʼmolchilar va elektr energiyasi bozori boshqa ishtirokchilariga elektr energiyasini uzatish xizmatlarini koʻrsatish; b) majburiyatlari: qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq elektr energiyasining uzluksiz va ishonchli uzatilishini taʼminlash; vakolatli tomonlarga uzatish tizimi foydalanuvchilaridan yoki boshqa tizimlardan uning tizimiga qabul qilingan va undan yetkazib berilgan elektr energiyasi toʻgʻrisidagi aniq maʼlumotlarni taqdim etishi uchun uzatish tizimiga tegishli hisoblagichlarni oʻrnatish va ularga texnik xizmat koʻrsatish; uzatish tizimidagi texnik yoʻqotishlarni kamaytirish boʻyicha intizomiy ravishda choralar koʻrish; nosozliklarning oldini olish va elektr energiyasini uzatish samaradorligini oshirish uchun uzatish tizimiga texnik xizmat koʻrsatishni, taʼmirlashni va modernizatsiya qilishni oʻz vaqtida amalga oshirish; elektr energiyasini uzatish faoliyatini yuritish uchun foydalaniladigan aktivlar reyestrini ishlab chiqish hamda uni har yili 31-yanvardan kechiktirmay yangilash va Regulatorga taqdim etish. 2. Alohida hisobot yuritish: elektr energiyasini uzatish faoliyati uchun boshqa faoliyatidan alohida moliyaviy hisobot yuritish; xalqaro yoki mahalliy moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq moliyaviy hisobotlarini tayyorlash. 3. Uzatish tizimidan foydalanish uchun toʻlovlarni belgilash: rasmiy veb-saytda belgilangan tartibda tasdiqlangan tariflar va yigʻimlarni belgilash uslubiyati, elektr energiyasi tariflari, uzatish tizimiga kirish va ulanish tartibini eʼlon qilish; uzatish tizimidan foydalanish va ulanish uchun kamsitishga yoʻl qoʻymagan holda toʻlovlarni undirish. 4. Uzatish tizimini rivojlantirish rejasi: uzatish tizimini rivojlantirish oʻn yillik rejasini ishlab chiqish va har yili yangilab borish; uzatish tizimini rivojlantirish majburiyatlari bilan bogʻliq faoliyati toʻgʻrisida yillik hisobotda koʻrsatish. 5. Uzatish tizimi rejalashtirish va xavfsizlik talablari: uzatish tizimini rejalashtirish va xavfsizlik talablarini ishlab chiqish va vakolatli tomonlarga taqdim etib borish; uzatish tizimini ekspluatatsiya qilish, texnik xizmat koʻrsatish va rivojlantirish uzatish tizimini rejalashtirish va xavfsizlik talablariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlash; uzatish tizimini rejalashtirish va xavfsizlik talablarini rasmiy veb-saytda eʼlon qilish. 6. Obyektlarga kirish huquqi: litsenziya olinganidan boshlab uch oy ichida uzatish tizimi obyektlari va (yoki) binolariga kirish tartib-tamoyillarini belgilovchi qoidalarni ishlab chiqish va vakolatli tomonlarga taqdim etish. 7. Isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish: isteʼmolchilarning telefon qoʻngʻiroqlariga javob berish va isteʼmolchilarni ofisda qabul qilish uchun malakali va tegishli koʻrsatmalarga ega boʻlgan masʼullarni tayinlash; isteʼmolchilarni veb-sayt, pochta manzili, telefon raqami, faks va elektron pochta manzili orqali ularning shikoyatlari yoki har qanday hodisa toʻgʻrisidagi xabarlarini olish uchun tashkil etilgan axborot xizmati haqida xabardor qilish; qoʻshimcha xizmatlar paketlarini isteʼmolchilar uchun qulay boʻlishini taʼminlash. 8. Atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi: atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilish; insonlarga yetkazilishi mumkin boʻlgan shikastlanishlar va zararlardan ularni himoya qilish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq barcha zarur choralar koʻrilishini taʼminlash. 9. Maʼlumotlarni taqdim etish: Regulator soʻrovnomasi orqali soʻralgan axborot va hisobotlarni soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida taqdim etish; har yili elektr energiyasini ishlab chiqarish faoliyati, litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni Regulatorga taqdim etish; litsenziya olish uchun ariza berish paytida taqdim etilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda Regulatorni oʻzgartirishlar toʻgʻrisida xabardor qilish; moliyaviy yil tugashi bilan uch oy ichida Buxgalteriya hisoboti milliy standartlari va Xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq tayyorlangan moliyaviy hisobotlarni auditor tomonidan tasdiqlash va Regulatorga taqdim etish; uzatish tizimi foydalanuvchilari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar bazasini shakllantirish, yuritish, umumlashtirish, maxfiy va tijoriy ahamiyatga ega boʻlgan maʼlumotlarni saqlash; uzatish tizimiga texnik xizmat koʻrsatish rejasi va yuzaga kelishi mumkin boʻlgan oʻta yuklanishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni veb-saytda joylash; Regulator tomonidan eʼlon qilinadigan hisobot topshirish tartibiga muvofiq davriy maʼlumotlarni taqdim etish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi b) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi; g) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi; d) Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi; e) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Elektr energiyasini taqsimlash faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Elektr energiyasini taqsimlash faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: Elektr energiyasini taqsimlash faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish manzili, xizmat koʻrsatuvchi bank nomi va bank hisobvaragʻi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) dastlabki biznes-reja, shu jumladan, investitsiya rejasi; v) taqsimlash tizimini rivojlantirishning birlamchi rejasi; g) soʻnggi uch yil uchun yoki soʻnggi uch yil ichida faoliyat boshlagan talabgorlarning moliyaviy hisobotlari; d) biriktirilgan yoki ruxsat etilgan (foydalanish uchun) aktivlar roʻyxati; e) asosiy vositalari roʻyxati va elektr energetikasi sohasida faoliyat turini (kichik turini) yuritish uchun zarur boʻlgan aktivlar mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot; j) litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻimini toʻlash imkoniyatining mavjudligi yuzasidan moliyaviy kafolat, shu jumladan, bank kafolati; 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: I. Litsenziyaning umumiy talab va shartlari: a) taqsimlash tizimidan uchinchi shaxslarga obyektiv va kamsitishlarsiz foydalanishni taʼminlash, tarmoqqa ulanish soʻrovlarini yuborish, tarmoqqa ulanishni rad etish tartibi va tarmoqqa ulanish huquqiga ega boʻlgan tomonlarning shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibini va qoidalarini ishlab chiqish; b) Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq taqsimlash tizimini rivojlantirish va investitsiya rejasini tayyorlash va doimiy ravishda yangilab borish; v) taqsimlash tizimi foydalanuvchilariga koʻrsatilgan xizmatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar bazasini yuritish, maʼlumotlarni umumlashtirish, shu bilan birga maxfiy (oʻz ichiga davlat sirini olmagan va qonunchilik bilan himoyalangan maʼlumotlar, keyingi oʻrinlarda — konfidensial) va tijorat ahamiyatiga ega boʻlgan maʼlumotlarni saqlash; g) isteʼmolchilarga nisbatan kamsitishga yoʻl qoʻymaslik chora-tadbirlari bajarilishi va ularga rioya etilishining nazoratini taʼminlash; d) hisoblash va hisob-kitoblarning tizim foydalanuvchilari, tizimga ulangan isteʼmolchilar uchun isteʼmol (elektr energiyasi, reaktiv quvvat va boshqalar) toʻgʻrisida maʼlumotlarini olish imkoniyatini taʼminlash; e) taqsimlash tizimidagi yoʻqotishlarni kamaytirish; j) Regulatorga, tizim operatoriga, tizim foydalanuvchilariga va boshqa manfaatdor shaxslarga taqsimlash tizimiga qabul qilingan va undan yetkazib beriladigan elektr energiyasi hajm (birlik)lari toʻgʻrisida aniq maʼlumotlarni taqdim etish imkonini beradigan hisoblagichlarni oʻrnatish; z) koʻchalarni yoritish tizimining aktivlarini boshqarish (xizmat koʻrsatish), ulardan foydalanish va kengaytirish, ularning toʻgʻri ishlashini, xavfsizligini hamda qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiqligini taʼminlash; i) qonunchilik hujjatlariga muvofiq faoliyatini amalga oshirish. II. Litsenziyaning alohida talab va shartlari: Litsenziatning huquq va majburiyatlari: a) huquqlari: elektr energiyasini taqsimlash faoliyatini bajarish uchun uchinchi shaxslarga tegishli boʻlgan obyektlarga va (yoki) binolarga kirish huquqi; taqsimlash tizimiga ulanish va foydalanish shartlariga rioya etilishini taʼminlash; qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr energiyasini taqsimlash, muvozanatlash va yordamchi xizmatlari uchun toʻlovlarni undirish; elektr energiyasini taqsimlash faoliyatini bajarish bilan bogʻliq toʻlovlar boʻyicha taklif kiritish; qonunchilik hujjatlariga muvofiq taqsimlash tizimini rejalashtirish, ekspluatatsiya qilish (ishlatish), texnik xizmat koʻrsatish va rivojlantirishni amalga oshirish; b) majburiyatlari: taqsimlash tizimi foydalanuvchilari uchun, agar qonunchilik hujjatlari bilan boshqacha talab qoʻyilmasa, imtiyozlarni taqdim etmaslik; Regulatorga biznes-rejani va investitsiya rejasini taqdim etish; oʻz veb-saytida oʻzining faoliyatiga doir maʼlumotlarni eʼlon qilish; Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq boshqa majburiyatlar. Alohida hisobot yuritish: elektr energiyasini taqsimlash faoliyati uchun boshqa faoliyatidan alohida moliyaviy hisobot yuritish; xalqaro yoki mahalliy moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq moliyaviy hisobotlarni tayyorlash. Atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi: atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilish; insonlarga yetkazilishi mumkin boʻlgan shikastlanishlar va zararlardan ularni himoya qilish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq barcha zarur choralar koʻrilishini taʼminlash. Aktivlarni boshqa shaxsga oʻtkazish, hisobdan chiqarish, garovga qoʻyish yoki boshqacha tarzda tasarruf etishni taqiqlash: elektr energiyasini taqsimlash faoliyatini yuritish uchun foydalaniladigan aktivlar reyestrini ishlab chiqish hamda uni har yili 31-yanvardan kechiktirmay yangilash va Regulatorga taqdim etish; Regulatorning yozma roziligisiz elektr energiyasini taqsimlash faoliyatini yuritish uchun foydalanadigan aktivlarini boshqa shaxsga oʻtkazish, hisobdan chiqarish, garovga qoʻyish va boshqacha tarzda tasarruf etishni taqiqlash. Hisoblagichlarni yetkazib berish va maʼlumotlarni boshqarish: hisoblagichlarni yetkazib berish, oʻrnatish, sinovdan oʻtkazish, taʼmirlash va ularga xizmat koʻrsatish; hisoblagichlardan olingan maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va Regulatorga, taqsimlash tizimi foydalanuvchilariga va isteʼmolchilarga taqdim etish; hisoblagichlar koʻrsatkichlarini oʻqish vazifalarini taʼminlovchilar yoki boshqa pudrat tashkilotlar orqali bajarish. Ushbu holatda litsenziat audit (tekshiruv)lar orqali hisoblagichlar koʻrsatkichlarini oʻqish boʻyicha shartnoma tuzgan yuridik shaxs koʻrsatkichlarni muntazam va aniq oʻqib borishini taʼminlash. Obyektlarga kirish huquqi: litsenziya olinganidan boshlab uch oy ichida taqsimlash tizimi obyektlari va (yoki) binolariga kirish tartib-tamoyillarini belgilovchi qoidalarni ishlab chiqish va vakolatli tomonlarga taqdim etish. Elektr energiyasidan ruxsatsiz foydalanishni aniqlash va oldini olish: elektr energiyasidan noqonuniy foydalanishni, asbob-uskunalar yoki hisoblagichlarga jismoniy shikast yetkazishni hamda boshqa huquqbuzarliklarni aniqlash va ularning oldini olish boʻyicha barcha zarur choralarni taʼminlash; muntazam ravishda texnik va texnik boʻlmagan yoʻqotishlar tahlilini oʻtkazish va tahlil natijalari hamda xulosalarini Regulatorga taqdim etish; yoʻqotishlarni boshqarish va qisqartirish rejasini har yili 31-dekabrgacha Regulatorga taqdim etish. 8. Atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi: atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilish; insonlarga yetkazilishi mumkin boʻlgan shikastlanishlar va zararlardan ularni himoya qilish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq barcha zarur choralar koʻrilishini taʼminlash. 9. Maʼlumotlarni taqdim etish: Regulator soʻrovnomasi orqali soʻralgan axborot va hisobotlarni soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida taqdim etish; har yili elektr energiyasini taqsimlash faoliyati, litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni Regulatorga taqdim etish; litsenziya olish uchun ariza berish paytida taqdim etilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, Regulatorni oʻzgartirishlar toʻgʻrisida xabardor qilish; moliyaviy yil tugashi bilan uch oy ichida Buxgalteriya hisoboti milliy standartlari va Xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq tayyorlangan moliyaviy hisobotlarni auditor tomonidan tasdiqlash va Regulatorga taqdim etish; Regulator tomonidan eʼlon qilinadigan hisobot topshirish tartibiga muvofiq davriy maʼlumotlarni taqdim etish. 10. Egalik huquqi boshqa shaxslarga oʻtishi: har qanday kutilayotgan egalik huquqining boshqa shaxslarga oʻtishi yoki 25 foizdan ortiq aksiyalarning boshqa shaxsga oʻtkazilishi toʻgʻrisida oltmish ish kunidan oldin Regulatorni xabardor qilish. Egalik huquqi Regulator tomonidan maʼqullanishiga qadar boshqa shaxslarga oʻtishi taqiqlanadi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi; b) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi; g) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi; d) Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi; e) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Elektr energiyasini saqlash faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyalash
1. Litsenziya nomi Elektr energiyasini saqlash faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) elektr energiyasini siqilgan havo orqali saqlash faoliyati; b) elektr energiyasini gravitatsiya kuchi orqali saqlash faoliyati; v) elektr energiyasini batareyada saqlash faoliyati; g) elektr energiyasini boshqa usullar orqali saqlash faoliyati. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza ; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik yoki jismoniy shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish manzili, xizmat koʻrsatuvchi bank nomi va bank hisobvaragʻi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, ariza toʻldirish maqsadi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya olish uchun talabgorning litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) mulkka nisbatan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar, tegishli koʻchmas mulk obyektining chizmalari va xaritalari bilan birga; v) elektr energiyasini saqlash tizimi (keyingi oʻrinlarda — Saqlash tizimi) pasporti. Saqlash tizimi pasporti quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak: elektr energiyasini saqlash uchun foydalaniladigan obyektning turi va texnik xususiyatlari toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlar; infratuzilma, asosiy va yordamchi obyektlar roʻyxati va ular toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot; g) sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa; d) davlat ekologik ekspertizasi xulosasi; e) elektr energetikasi sohasida faoliyat yuritish uchun kamida uch yilni qamrab oluvchi biznes-reja; j) soʻnggi uch yil uchun yoki soʻnggi uch yil ichida faoliyat boshlagan talabgorlarning moliyaviy hisobotlari; z) litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻimini toʻlash imkoniyatining mavjudligi yuzasidan moliyaviy kafolat, shu jumladan, bank kafolati; i) yagona elektr energetikasi tizimiga ulanish toʻgʻrisida texnik shartlar va ulanish shartnomasi (yangi ulanadigan Saqlash tizimlari uchun); 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: Litsenziyaning umumiy talab va shartlari: a) mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligini, yongʻin xavfsizligi hamda ekologiya talablari va normalarini taʼminlash; b) atrof-muhitni muhofaza qilish talablariga rioya etish va ekologik, ijtimoiy va korporativ boshqaruv (ESG) standartlarini joriy etish; v) elektr energiyasini saqlash faoliyati doirasida qonunchilik hujjatlari hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya qilish; g) dispetcherlik boshqaruvi qoidalari talablariga rioya qilish va dispetcher koʻrsatmalarini bajarish. Litsenziyaning alohida talab va shartlari: Litsenziatning huquq va majburiyatlari: a) huquqlari: talabgor elektr energiyasini saqlash faoliyati litsenziyasini olgunga qadar Elektr energiyasini saqlash xizmati boʻyicha bitim majburiyatlari mavjud boʻlsa, olti oy ichida litsenziya olish va ushbu muddat ichida qonunchilik hujjatlarida belgilangan shartlarda elektr energiyasini saqlash xizmatini koʻrsatish; litsenziyalangan Saqlash tizimi energiya tejamkorligining xalqaro va mahalliy normalarga muvofiqligini taʼminlash; Saqlash tizimi faoliyatini qonunchilik hujjatlarida belgilangan shartlarga hamda xalqaro va mahalliy atrof-muhit muhofazasi talablariga muvofiq yuritish; Saqlash tizimini qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar va shartlar asosida uzatish yoki taqsimlash tizimiga ulash; tegishli tizim operatorining koʻrsatmalariga amal qilgan holda, uzatish yoki taqsimlash tizimidan elektr energiyasini qabul qilish va ularga yetkazib berish; b) majburiyatlar: tizim operatori tomonidan dispetcherlik amaliyoti, muvozanatlash, tizimdagi avariya va favqulodda vaziyatlarda boshqarish, shuningdek, yordamchi xizmatlarni koʻrsatish bilan bogʻliq operativ koʻrsatmalarga rioya qilish; qonunchilik hujjatlariga muvofiq Saqlash tizimini ishchi holatda saqlash; uzatish va taqsimlash tizimlarining operatorlariga Saqlash tizimi uskunalarini erkin tekshirish, sinovdan oʻtkazish va texnik xizmat koʻrsatish huquqini taʼminlash. Alohida hisobot yuritish: elektr energiyasini saqlash faoliyati uchun boshqa faoliyatidan alohida moliyaviy hisobot yuritish; xalqaro yoki mahalliy moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq moliyaviy hisobotlarini tayyorlash. Atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi: atrof-muhitni va inson salomatligini muhofaza qilish, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish, yongʻin va sanoat xavfsizligi boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilish; insonlarga yetkazilishi mumkin boʻlgan shikastlanishlar va zararlardan ularni himoya qilish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq barcha zarur choralar koʻrilishini taʼminlash. Sugʻurta majburiyati: qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr energiyasini saqlash faoliyati uchun foydalaniladigan aktivlarini sugʻurta qilish va sugʻurta polisini Regulatorga taqdim etish. Aktivlarni boshqa shaxsga oʻtkazish, hisobdan chiqarish, garovga qoʻyish yoki boshqacha tarzda tasarruf etishni taqiqlash: elektr energiyasini saqlash faoliyatini yuritish uchun foydalaniladigan aktivlar reyestrini ishlab chiqish hamda uni har yili 31-yanvardan kechiktirmay yangilash va Regulatorga taqdim etish; Regulatorning yozma roziligisiz elektr energiyasini saqlash faoliyatini yuritish uchun foydalanadigan aktivlarini boshqa shaxsga oʻtkazish, hisobdan chiqarish, garovga qoʻyish va boshqacha tarzda tasarruf etishni taqiqlash. Obyektlarga kirish huquqi: litsenziya olganidan boshlab uch oy ichida Saqlash tizimiga kirish tartib-tamoyillarini belgilovchi qoidalarni ishlab chiqish va vakolatli tomonlarga taqdim etish. Maʼlumotlarni taqdim etish: Regulator soʻrovnomasi orqali soʻralgan axborot va hisobotlarni soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida taqdim etish; har yili elektr energiyasini saqlash faoliyati, litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni Regulatorga taqdim etish; litsenziya olish uchun ariza berish paytida taqdim etilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, Regulatorni oʻzgartirishlar toʻgʻrisida xabardor qilish; moliyaviy yil tugashi bilan uch oy ichida Buxgalteriya hisoboti milliy standartlari va Xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq tayyorlangan moliyaviy hisobotlarni auditor tomonidan tasdiqlash va Regulatorga taqdim etish; Regulator tomonidan eʼlon qilinadigan hisobot topshirish tartibiga muvofiq davriy maʼlumotlarni taqdim etish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi; b) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi; g) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi; d) Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi; e) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan.
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Elektr taʼminoti faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Elektr taʼminoti faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: Elektr taʼminoti faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish manzili, xizmat koʻrsatuvchi bank nomi va bank hisobvaragʻi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) talabgorga tegishli boʻlgan moddiy-texnik resurslar, shu jumladan, hisob-kitob, axborot tizimlari va faoliyatni amalga oshirish uchun mavjud dasturiy taʼminot toʻgʻrisidagi maʼlumot; v) soʻnggi uch yil uchun yoki soʻnggi uch yil ichida faoliyat boshlagan talabgorlarning moliyaviy hisobotlari; g) elektr energetikasi sohasida faoliyat yuritish uchun kamida uch yilni qamrab oluvchi biznes-reja; d) talabgorning isteʼmolchilarni elektr energiyasi taʼminoti yuzasidan tuzadigan shartnoma shakllari; e) litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻimini toʻlash imkoniyatining mavjudligi yuzasidan moliyaviy kafolat, shu jumladan, bank kafolati . 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: I. Litsenziyaning umumiy talab va shartlari: a) litsenziat qonunchilik hujjatlariga muvofiq faoliyat yuritish; b) elektr energiyasini iqtisodiy jihatdan maqbul tarzda sotib olish; v) barcha isteʼmolchilarni zararni qoplash toʻgʻrisida xabardor qilish majburiyati va bunday daʼvolar va kompensatsiyalarni koʻrib chiqish tartibini ishlab chiqish va Regulatorga tasdiqlash uchun taqdim etish; g) qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish. II. Litsenziyaning alohida talab va shartlari: Litsenziatning huquq va majburiyatlari: a) huquqlari: ikki tomonlama shartnoma asosida litsenziyalangan ishlab chiqaruvchilardan va boshqa taʼminotchilardan elektr energiyasini sotib olish; vakolatli isteʼmolchilarga elektr energiyasi taʼminotini kelishilgan narxlar asosida amalga oshirish; b) majburiyatlari: tayinlangan taʼminotchi sifatida vakolatli va taʼminotchini tanlash imkoniyatiga ega boʻlmagan isteʼmolchilarga namunaviy shartnomalar asosida Regulator tomonidan belgilangan tarif boʻyicha elektr energiyasi taʼminotini amalga oshirish; tayinlangan taʼminotchi sifatida belgilangan tariflarni isteʼmolchilar yoki isteʼmolchilar toifalari oʻrtasida hech qanday oʻzaro kesishma subsidiyani oʻz ichiga olmasligini taʼminlash; tariflarni va narxlarni har qanday oʻzaro kesishma subsidiya natijasida oshirilmasligi yoki kamaytirilmasligini taʼminlash. Alohida hisobot yuritish: elektr taʼminoti faoliyati uchun boshqa faoliyatidan alohida moliyaviy hisobot yuritish; xalqaro yoki mahalliy moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq moliyaviy hisobotlarni tayyorlash. Taʼminotchining oʻzgarishi: xodimlariga isteʼmolchilarning taʼminotchini oʻzgartirish huquqlari boʻyicha qoidalar va tartiblarni qoʻllash yuzasidan taʼlim berish; taʼminotchini oʻzgartirish jarayonida boshqa taʼminotchi bilan toʻliq hamkorlik qilish va bu jarayonni asossiz kechiktirmaslik yoki unga toʻsqinlik qilmaslik. Isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish: isteʼmolchilarning murojaatlariga javob berish uchun ish soatlarida masʼul xodimni taʼminlash; isteʼmolchilarni veb-sayt, pochta manzili, telefon raqami, faks va elektron pochta manzili orqali ularning shikoyatlari yoki har qanday hodisa toʻgʻrisidagi xabarlarini olish uchun tashkil etilgan axborot xizmati haqida xabardor qilish; amaldagi tariflar yoki tartibga solinadigan tariflar va taʼminotning shartlaridagi har qanday oʻzgartirishlar haqida kamida 30 ish kuni oldin isteʼmolchilarni xabardor qilish. Agar isteʼmolchilar yangi shartlarni qabul qilishga qarshi boʻlsalar, ular elektr taʼminoti shartnomasini bekor qilish huquqiga ega; qoʻshimcha xizmatlar paketlarini isteʼmolchilar uchun qulay boʻlishini taʼminlash; oʻz veb-saytida Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan elektr energiyasining taʼminoti namunaviy shartnomasi, tariflar va boshqa toʻlovlar toʻgʻrisida axborotlarni eʼlon qilish; oʻz veb-saytida elektr energiyasining narxini hisoblash uchun kalkulyator oʻrnatish, hisob-kitob jarayonini qulaylashtirishni taʼminlash; isteʼmolchilarni taʼminot shartnomasining amal qilish muddati tugashidan kamida oltmish ish kuni oldin xabardor qilish; isteʼmolchilarni taʼminotchi almashtirish jarayoni toʻgʻrisida xabardor qilish. Maʼlumotlarni taqdim etish: Regulator soʻrovnomasi orqali soʻralgan axborot va hisobotlarni soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida taqdim etish; har yili elektr taʼminoti faoliyati toʻgʻrisida, litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni Regulatorga taqdim etish; litsenziya olish uchun ariza berish paytida taqdim etilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, Regulatorni oʻzgartirishlar toʻgʻrisida xabardor qilish; moliyaviy yil tugashi bilan uch oy ichida Buxgalteriya hisoboti milliy standartlari va Xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq tayyorlangan moliyaviy hisobotlarni auditor tomonidan tasdiqlash va Regulatorga taqdim etish; Regulator tomonidan eʼlon qilinadigan hisobot topshirish tartibiga muvofiq davriy maʼlumotlarni taqdim etish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi; b) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Markaziy xarid qiluvchi faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Markaziy xarid qiluvchi faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: Markaziy xarid qiluvchi faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish manzili, xizmat koʻrsatuvchi bank nomi va bank hisobvaragʻi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) markaziy xarid qiluvchi faoliyatini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik resurslar, shu jumladan, hisob-kitob, axborot tizimlari va mavjud dasturiy taʼminot toʻgʻrisidagi maʼlumot; v) soʻnggi uch yil uchun yoki soʻnggi uch yil ichida faoliyat boshlagan talabgorlarning moliyaviy hisobotlari; g) elektr energetikasi sohasida faoliyat yuritish uchun kamida uch yilni qamrab oluvchi biznes-reja; d) litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻimini toʻlash imkoniyatining mavjudligi yuzasidan moliyaviy kafolat, shu jumladan, bank kafolati . 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: I. Litsenziyaning umumiy talablari va shartlari: a) qonunchilik hujjatlariga muvofiq Markaziy xarid qiluvchi faoliyatini amalga oshirish; b) tijorat qoidalarini, shu jumladan, barcha namunaviy shartnomalar shakllarini ishlab chiqish va tasdiqlash uchun Regulatorga taqdim etish; v) litsenziyalangan ishlab chiqaruvchilar va litsenziyalangan yetkazib beruvchilar bilan shartnomalar tuzish; g) qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa talablar. II. Litsenziyaning alohida talab va shartlari: Litsenziatning huquq va majburiyatlari: a) huquqlari: qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr energiyasi bozorida Markaziy xarid qiluvchi vazifalarini bajarish; litsenziyaga ega ishlab chiqaruvchilardan ikki tomonlama shartnoma asosida elektr energiyasini xarid qilish; b) majburiyatlari: tayinlangan taʼminotchiga ikki tomonlama shartnoma asosida elektr energiyasini sotish; tegishli tizim operatorlariga tegishli tizimdagi yoʻqotishlarni qoplash uchun elektr energiyasini sotish; yirik isteʼmolchilarga ikki tomonlama shartnoma asosida elektr energiyasini sotish. Alohida hisobot yuritish: Markaziy xarid qiluvchi faoliyati uchun boshqa faoliyatidan alohida moliyaviy hisobot yuritish; xalqaro yoki mahalliy moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq moliyaviy hisobotlarni tayyorlash. Yuridik va boshqaruv mustaqilligi: oʻz faoliyatini elektr energetikasi sohasidagi boshqa subyektlardan mustaqil ravishda amalga oshirish; faoliyatini mustaqillik talablariga muvofiq amalga oshirish va muvofiqlik toʻgʻrisida maʼlumotlar va hujjatlarni Regulatorga doimiy ravishda taqdim etish. Kamsitish va asossiz ustuvorlikni taqiqlash: faoliyat doirasida shartnoma munosabatlariga ega boʻlgan yoki tuzmoqchi boʻlgan shaxslar yoki toifalarga nisbatan kamsitishga yoʻl qoʻymaslik; qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr energetikasi sohasida raqobatbardoshlik va shaffoflik tamoyillariga rioya qilish va oʻzining ustun mavqeyini suiisteʼmol qilmaslik. Maʼlumotlarni taqdim etish Regulator soʻrovnomasi orqali soʻralgan axborot va hisobotlarni soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida taqdim etish; har yili Markaziy xarid qiluvchi faoliyati, litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni Regulatorga taqdim etish; litsenziya olish uchun ariza berish paytida taqdim etilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, Regulatorni oʻzgartirishlar toʻgʻrisida xabardor qilish; moliyaviy yil tugashi bilan uch oy ichida Buxgalteriya hisoboti milliy standartlari va Xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq tayyorlangan moliyaviy hisobotlarni auditor tomonidan tasdiqlash va Regulatorga taqdim etish; Regulator tomonidan eʼlon qilinadigan hisobot topshirish tartibiga muvofiq davriy maʼlumotlarni taqdim etish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi; b) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Elektr energiyasi bozori operatori faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Elektr energiyasi bozori operatori faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: Elektr energiyasi bozori operatori faoliyati 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish manzili, xizmat koʻrsatuvchi bank nomi va bank hisobvaragʻi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) Elektr energiyasi bozori operatori faoliyatini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik resurslar, shu jumladan, hisob-kitob, axborot tizimlari va faoliyatni amalga oshirish uchun mavjud dasturiy taʼminot toʻgʻrisidagi maʼlumot; v) elektr energetikasi sohasida faoliyat yuritish uchun kamida uch yilni qamrab oluvchi biznes-reja; g) soʻnggi uch yil uchun yoki soʻnggi uch yil ichida faoliyat boshlagan talabgorlarning moliyaviy hisobotlari. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 15 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: Litsenziyaning umumiy shart va talablari: a) qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr energiyasi bozori operatori faoliyatini amalga oshirish; b) elektr energiyasi bozorini samarali boshqarish va tizimlarning uzluksizligi, ishonchliligi hamda xavfsizligini taʼminlash; v) infratuzilma, tizim va axborot texnologiya vositalari orqali elektr energiyasi bozorini samarali boshqarish; g) elektr energiyasi bozorini monitoring qilish hamda tartibga solish uchun barcha zarur maʼlumotlar va hisobotlarni Regulatorga doimiy ravishda taqdim etish. II. Litsenziyaning alohida talab va shartlari: Litsenziatning huquq va majburiyatlari: a) huquqlari: elektr energiyasi bozorida bitimlarning bajarilishini, ishtirokchilarning texnik va moliyaviy majburiyatlarini nazorat qilish; elektr energiyasi bozori ishtirokchilaridan xizmatlar koʻrsatgani va savdo platformasi uchun haq undirish; elektr energiyasi bozoridagi jarayonlarni samarali boshqarish hamda barcha shartlar va talablarga rioya etilishini taʼminlash uchun elektr energiyasi bozori ishtirokchilaridan zarur maʼlumotlarni soʻrab olish; elektr energiyasi bozorining infratuzilmasini rivojlantirish, samaradorlik va barqarorlikni oshirish uchun uning texnologik bazasini takomillashtirish uchun investitsiyalar kiritish; b) majburiyatlari: elektr energiyasi bozorining samarali ishlashini, shu jumladan, bozor ishtirokchilari oʻrtasida elektr energiyasini sotib olish va sotishni muvofiqlashtirish hamda talab va taklif muvozanatini taʼminlash; bozor ishtirokchilari tomonidan elektr energiyasi bozori doirasida tuzilgan shartnoma shartlariga rioya etilishini taʼminlash; bozor ishtirokchilari va Regulatorga elektr energiyasi bozori boʻyicha maʼlumotlarni, shu jumladan, narxlar, savdo hajmlari va tarmoqning texnik tavsiflari haqidagi maʼlumotlarni aniq va oʻz vaqtida taqdim etish; bozor ishtirokchilarining tijorat va texnik maʼlumotlari himoya qilinishini va saqlanishini taʼminlash. Alohida hisobot yuritish: Elektr energiyasi bozori operatori faoliyati uchun boshqa faoliyatidan alohida moliyaviy hisobot yuritish; xalqaro yoki mahalliy moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq moliyaviy hisobotlarni tayyorlash. Kamsitish va asossiz ustuvorlikni taqiqlash: elektr energiyasi bozorining savdo platformasidan foydalanishda barcha elektr energiyasi bozori ishtirokchilari uchun teng sharoitlarni kafolatlash; raqobatga salbiy taʼsir koʻrsatadigan yoki elektr energiyasi bozorining ayrim ishtirokchilariga ustunlik beruvchi amaliyotlarning oldi olinishini taʼminlash; elektr energiyasi bozori ishtirokchilarning mavqeyi, moliyaviy holati yoki elektr energiyasi bozoridagi ulushidan qatʼi nazar elektr energiyasini oldi-sotdi shartnomalarini tuzish, maʼlumotlarni taqdim qilish va monitoringni amalga oshirish bilan bogʻliq xizmatlar koʻrsatishda barcha teng sharoitlar yaratilishini taʼminlash. Maʼlumotlarni taqdim etish Regulator soʻrovnomasi orqali soʻralgan axborot va hisobotlarni soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida taqdim etish; har yili Elektr energiyasi bozori operatori faoliyati toʻgʻrisida, litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni Regulatorga taqdim etish; litsenziya olish uchun ariza berish paytida taqdim etilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, Regulatorni oʻzgartirishlar toʻgʻrisida xabardor qilish; moliyaviy yil tugashi bilan uch oy ichida Buxgalteriya hisoboti milliy standartlari va Xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq tayyorlangan moliyaviy hisobotlarni auditor tomonidan tasdiqlash va Regulatorga taqdim etish; Regulator tomonidan eʼlon qilinadigan hisobot topshirish tartibiga muvofiq davriy maʼlumotlarni taqdim etish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi; b) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Elektr energiyasi savdosi faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Elektr energiyasi savdosi faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) elektr energiyasi savdosi faoliyati; b) elektr energiyasi eksporti va importi faoliyati. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 4. Litsenziyalovchi organ: Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish manzili, xizmat koʻrsatuvchi bank nomi va bank hisobvaragʻi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi toʻgʻrisida bayonot; b) talabgorga tegishli boʻlgan moddiy-texnik resurslar, shu jumladan, hisob-kitob, axborot tizimlari va faoliyatni amalga oshirish uchun mavjud dasturiy taʼminot toʻgʻrisidagi maʼlumot; v) uzatish va taqsimlash tizimlari infratuzilmasidan foydalanishga tegishli tizim operatorlari bilan tuzilgan shartnomalarning nusxalari; g) elektr energiyasi bozorida faoliyatning maqsadlari va strategiyasi, rejalashtirilgan savdo hajmlari, potensial kontragentlar, xavflar va ularni minimallashtirish choralarini nazarda tutuvchi biznes-reja; d) faoliyatning moliyaviy modeli, shu jumladan, rejalashtirilgan savdo hajmlari asosida daromadlar va xarajatlar prognozlari; e) soʻnggi uch yil uchun yoki soʻnggi uch yil ichida faoliyat boshlagan talabgorlarning moliyaviy hisobotlari; j) elektr energetikasi sohasida faoliyat yuritish uchun kamida uch yilni qamrab oluvchi biznes-reja; z) litsenziya toʻlovining yillik davriy yigʻimini toʻlash imkoniyatining mavjudligi yuzasidan moliyaviy kafolat, shu jumladan, bank kafolati . 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 10 ish kuni 9. Litsenziya talablari va shartlari: I. Litsenziyaning umumiy talab va shartlari: a) litsenziat faoliyatini qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuritish; b) litsenziat doimiy ravishda Regulatorga faoliyati, jumladan, savdo hajmlari, energiya manbalari va narxlari toʻgʻrisida hisobot taqdim etish; v) litsenziat elektr energiyasi bozori operatoriga faoliyati yuzasidan maʼlumotlar taqdim etish. II. Litsenziyaning alohida talab va shartlari: Litsenziatning huquq va majburiyatlari: a) huquqlari: qonunchilik hujjatlariga muvofiq elektr energiyasini kelishilgan narx asosida sotib olish; elektr energiyasi savdosi faoliyatini elektr energiyasi bozori operatorining savdo platformasida amalga oshirish; xalqaro shartnomalar asosida elektr energiyasi import va eksportini ( faoliyatning kichik turlariga qarab ) amalga oshirish; litsenziat elektr energiyasini ishlab chiqaruvchilar, taʼminotchilar, yirik isteʼmolchilar, uzatish va taqsimlash tizimlari operatorlariga kelishilgan narxlarda sotish; b) majburiyatlari: elektr energiyasi savdosi boʻyicha tuzilgan shartnomalar majburiyatlarini toʻliq bajarish; qonunchilik hujjatlariga muvofiq uzatish va taqsimlash tizimlari infratuzilmasidan foydalanganligi uchun toʻlovlarni amalga oshirish; Regulatorga faoliyati yuzasidan maʼlumotlarni, shu jumladan, savdo operatsiyalari, import va eksport hajmlari ( faoliyatning kichik turlariga qarab) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish; elektr energiyasi bozori operatori va tizim operatorlarining yagona elektr energetikasi tizimi xavfsizligi bilan bogʻliq koʻrsatmalariga rioya qilish; elektr energiyasi savdosi boʻyicha tuzilgan shartnomalarning shartlarini bajara olmaslik bilan bogʻliq boʻlgan moliyaviy zararlar yoki xavflarni qoplash uchun moliyaviy kafolatlar va sugʻurta polislari mavjudligini taʼminlash. Alohida hisobot yuritish: Elektr energiyasi bozori operatori faoliyati uchun boshqa faoliyatidan alohida moliyaviy hisobot yuritish; xalqaro yoki mahalliy moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq moliyaviy hisobotlarni tayyorlash. Tizim ishonchliligi: tizim ishonchliligini taʼminlash maqsadida elektr energiyasining raqobatli ulgurji va chakana bozorlarida isteʼmol va yetkazib berish hajmlarini muvozanatlash mexanizmlariga rioya qilgan holda, elektr energiyasini sotib olish va sotish; elektr energiyasining raqobatli ulgurji va chakana bozorlaridagi isteʼmol va yetkazib berish muvozanatiga taʼsir koʻrsatgan holda, elektr energiyasi zaxira quvvatlaridan foydalanish boʻyicha shartnomalar tuzish. Cheklovlar va bozor sharoitlariga rioya qilish: elektr energiyasining raqobatli ulgurji va chakana bozorlaridagi ulushi yoki mavqeyidan kelib chiqqan holda, narxlarni manipulyatsiya qilish, asossiz va sunʼiy oshirish, tanqislik va ajiotaj talabni yuzaga keltirish hamda raqobatni cheklashni taqiqlash. Maʼlumotlarni taqdim etish: Regulator soʻrovnomasi orqali soʻralgan axborot va hisobotlarni soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida taqdim etish; har yili elektr energiyasi savdosi faoliyati, litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni Regulatorga taqdim etish; litsenziya olish uchun ariza berish paytida taqdim etilgan maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritilgan taqdirda, Regulatorni oʻzgartirishlar toʻgʻrisida xabardor qilish; moliyaviy yil tugashi bilan uch oy ichida Buxgalteriya hisoboti milliy standartlari va Xalqaro moliyaviy hisobot standartlariga muvofiq tayyorlangan moliyaviy hisobotlarni auditor tomonidan tasdiqlatish va Regulatorga taqdim etish; Regulator tomonidan eʼlon qilinadigan hisobot topshirish tartibiga muvofiq davriy maʼlumotlarni taqdim etish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi; b) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali litsenziyalash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor yoki uning nomidan ish yuritish vakolatiga ega boʻlgan shaxs 1. Elektron raqamli imzodan foydalangan holda (jismoniy shaxslar Mobil-ID tizimidan ham foydalanish mumkin) “Litsenziya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) yoki Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP ) roʻyxatdan oʻtadi. 2. Faoliyatning litsenziyalanadigan turini (kichik turini) tanlab, elektron shaklda, pasportning 5-bandida keltirilgan maʼlumotlarni (hujjatlarni) ilova qilgan holda ariza beradi. 3. Arizani koʻrib chiqish uchun pasportning 6-bandida belgilangan miqdorda yigʻimni toʻlaydi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich “Litsenziya” AT, YIDXP yoki Davlat xizmatlari markazi Ariza va unga ilova qilingan hujjatlar avtomatik tarzda Regulatorga hamda pasportning 10-bandida belgilangan litsenziya berishda kelishiladigan organlarga ham yuboriladi. Yigʻim toʻlangandan soʻng real vaqt rejimida 3-bosqich Regulator Arizani koʻrib chiqadi, zaruratga koʻra obyektlarni joyiga chiqib oʻrganadi, boshqa davlat organlaridan mavjud maʼlumotlarni mustaqil ravishda oladi. Ariza kelib tushgandan soʻng oʻn besh ish kunida Kelishiladigan organ Kelishiladigan organ tegishli kelishuvni yoki xulosani Regulatorga taqdim etadi (Kelishiladigan organlar belgilangan muddatlarda xulosa taqdim etmasa, ariza ushbu organlar bilan kelishilgan, xulosalar esa ijobiy berilgan hisoblanadi). Ariza kelib tushgandan soʻng oʻn ish kunida 4-bosqich Regulator, Kelishiladigan organ, Talabgor Obyektlarni joyiga chiqib oʻrganish natijasi boʻyicha dalolatnoma tuziladi va “Litsenziya” ATga kiritadi. Ariza kelib tushgandan soʻng oʻn besh ish kunida 5-bosqich Regulator Arizada yoki unga ilova qilingan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanganda, talabgorga tegishli xabarnoma yuboradi. Bunda arizani koʻrib chiqish muddati oʻn ish kunigacha toʻxtatib turadi. Ariza kelib tushgandan soʻng oʻn besh ish kuni ichida Talabgor Xabarnoma olingan kundan boshlab kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi. Xabarnoma olgandan soʻng oʻn ish kuni ichida 6-bosqich Regulator Talabgor oʻn ish kuni ichida kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirmasa, arizani rad etadi va bu haqda talabgorni shaxsiy kabinetiga “Litsenziya” AT yoki YIDXP orqali xabardor qiladi. Ariza kelib tushgandan soʻng yigirma besh ish kunida Litsenziya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, talabgorga davlat boji toʻlash uchun hisobvaraq koʻrsatilgan xabarnomani yuboradi. Ariza kelib tushgandan soʻng oʻn besh ish kunida 7-bosqich Talabgor Xabarnomada koʻrsatilgan davlat bojini toʻlaydi. Besh ish kunida “Litsenziya” AT QR-kod ( matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziyani avtomatik ravishda shakllantiradi va talabgorning “Litsenziya” AT yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi. Davlat boji toʻlanganidan soʻng real vaqt rejimida
Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Yillik davriy yigʻimni hisoblash va toʻlash tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Litsenziat Litsenziyalangan faoliyat turi boʻyicha kelgusi yil yetkazib beriladigan elektr energiyasi/xizmatlari miqdori prognozini “Litsenziya” axborot tizimidagi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT) shaxsiy kabineti orqali Regulatorga yuboradi. Har yili 15-dekabr Litsenziat Har yili 15-dekabr sanasidan keyin faoliyatni boshlagan litsenziat yillik prognozini “Litsenziya” AT orqali shaxsiy kabinetidan besh ish kuni ichida Regulatorga yuboradi. Oʻz faoliyati boshlaganidan besh ish kunida 2-bosqich Regulator Regulator litsenziat tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan yillik davriy yigʻim miqdorini hisoblaydi va “Litsenziya” AT orqali litsenziatning shaxsiy kabinetiga tegishli hisob-fakturani yuboradi. Oʻn besh ish kunida 3-bosqich Litsenziat Litsenziat hisoblangan yillik davriy yigʻimi miqdorini Regulator hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Besh ish kunida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 13-fevral,
91-son