📅 2025-yil 7-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 7-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 7 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СХEМАСИ
ПАСПОРТИ
ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган нормаларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 29-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қарор (кўрсатма) қабул қилинган санадан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай манфаатдор тарафларга юборилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 32-бандда :
тўртинчи хатбошининг биринчи жумласи «бундан мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қонунчилик бузилишини содир этган шахс якуний истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) бир ойда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига тўлаши унинг молиявий аҳволини ёмонлаштириши мумкинлигини исбот қилса, ушбу шахсга асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) тўлов графиги асосида ўн икки ойдан ошмаган муддатда ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади»;
в) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Агар реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузган ва аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган шахс белгиланган муддат мобайнида қонунчиликни бузгани учун қонунчиликда назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса, ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади.
Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ваколатли давлат органи молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилади, мазкур банднинг учинчи — ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Рақобатга қарши келишув тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ваколатли давлат органига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди.
Ваколатли давлат органи рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилишини биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди, уларга бундай ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш беради.
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши натижасида истеъмолчилар, рақобатчилар ёки бошқа манфаатдор субъектларга кескин зарар етказилмаган, шу жумладан, рақобатни чеклашга, бозордаги рақобат муҳитига таъсир қилмаган ҳолатлар рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилиш ҳолатлари ҳисобланади.
Қуйидагилар рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган бузилиш ҳолатлари бўлиши мумкин:
а) товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда монополияга қарши органга унинг сўровига асосан маълумотларни тақдим этмаслик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик;
б) савдолар ўтказилишида уларни ўтказиш тартибининг бузилиши:
савдолар бўйича якуний натижаларнинг эълон қилиниши ёки савдолар натижалари бўйича шартномалар тузилгунга қадар аниқланганда;
савдоларни ўтказиш тартибини бузиш савдолар натижасига таъсир этмаганда;
в) рақобатни чеклашга олиб келган ҳаракат бозор иштирокчилари, истеъмолчиларга бевосита моддий зарар етказмаганда;
г) устун мавқега ёки устун музокара кучига эга хўжалик юритувчи субъектларнинг контрагентлари ёки истеъмолчилари билан тузилган шартномаларга рақобатни чекловчи ёки камситувчи шартларни киритганлик ҳолатлари амалий жиҳатдан ҳаётга татбиқ этилгунга қадар аниқланганда.
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилишини содир этган шахс айбини тан олиб, молиявий санкцияни ихтиёрий равишда олти ойгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги илтимоснома билан ваколатли давлат органига мурожаат этганда, ваколатли давлат органи ушбу шахсга комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ойгача бўлган муддатда ҳар ойда тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беради.
Агар реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишига йўл қўйган юридик ёки жисмоний шахс жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол бажариш унинг молиявий аҳволини ёмонлаштириши мумкинлигини исбот қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида жаримани кечиктириб ёки ҳар ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беради.
Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами 20 фоизидан ортиқ бўлган молиявий санкциялар ундириладиган суммани тўловчига ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида ҳар ойда тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда ундирилади.
Молиявий санкцияларни тўлаш ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод қилмайди.
Қуйидагилар рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид қисмини бузганлик учун — савдоларнинг хўжалик юритувчи субъект бўлган иштирокчиларига, давлат харидлари доирасидаги корпоратив буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига, ташкилотчиларга — савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида белгиланган жаримани ҳисоблашда савдолар предмети бошланғич нархи сифатида:
юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотни жадвалларда назарда тутилган муддатларда биржага қўймаслик ҳолатида — жадвалларда назарда тутилган маҳсулот ҳажмини қонун бузилиши содир этилган санадаги биржа савдоларида бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкаларига (нархларига) кўпайтириш натижасида ҳисобланган нарх;
юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотни жадвалларга мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш ҳолатида — маҳсулотнинг жадвалларга мувофиқ бўлмаган ҳажмини қонун бузилиши содир этилган санадаги биржа савдоларида бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкаларига (нархларига) кўпайтириш натижасида ҳисобланган нарх;
фақат биржа савдоларига қўйиш орқали сотилиши лозим бўлган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш ҳолатида — тўғридан-тўғри шартномаларда, агар унда нарх кўрсатилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулот нархи олинади»;
г) қуйидаги мазмундаги 43 1 -банд билан тўлдирилсин:
«43 1 . Ишни кўриб чиқишда комиссия томонидан савдоларда рақобатни чеклашга қарши талаблар бузилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу савдолар бўйича тузилган шартномалар юзасидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса, комиссиянинг асослантирилган хулосасига асосан мазкур савдоларнинг натижаларини ва савдоларнинг натижалари бўйича тузилган битимларни (шартномаларни) ҳақиқий эмас деб топиш бўйича чоралар кўрмаслиги мумкин»;
д) 44-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Судга берилган шикоят суднинг иш юритувига қабул қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига келиб тушган шикоят бўйича иш юритиш тугатилади.
Шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Апелляция кенгаши тузилади.
Апелляция кенгаши шикоятни ушбу Низом талаблари асосида кўриб чиқади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида» 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорида :
а) 1-илованинг 2-банди ўнинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган стратегик корхоналар» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига иловада келтирилган стратегик ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 11-бандидаги «қонунчиликда ва шартномада белгиланган тартибда» сўзлари «форс-мажор ҳолатлари юзага келганда» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 майдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этишда (қайта нашр этишда) рентабелликнинг чекланган даражасини белгилаш тўғрисида» 2014 йил 28 майдаги 134-сон қарорининг 3-бандидаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорида» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарорида» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 9-банднинг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 37-банддаги «рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатидан чиқарилган» сўзлари «рецепт бўйича бериладиган дори воситалари тоифасига киритилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган прекурсорлар рўйхатига (IV рўйхат) рус тили матнидаги изоҳнинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ» сўзлари «рецептсиз» сўзи билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 360-сон қарори билан тасдиқланган Портловчи материалларнинг айланиши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Настоящее Положение определяет порядок выдачи Инспекцией по контролю сферы горнодобывающей промышленности и геологии при Министерстве горнодобывающей промышленности и геологии Республики Узбекистан (далее — Гортехнадзор), его территориальными управлениями и горнотехническими инспекциями документов разрешительного характера на право осуществления деятельности, связанной с производством, приобретением (в части выдачи свидетельства) и использованием взрывчатых материалов на территории Республики Узбекистан, и распространяется только на юридических лиц, осуществляющих деятельность в сфере оборота взрывчатых материалов (далее — юридическое лицо).
Выдача Министерством внутренних дел Республики Узбекистан и его территориальными органами документов разрешительного характера на право осуществления деятельности, связанной с ввозом, приобретением, хранением и перевозкой взрывчатых материалов осуществляется в соответствии с Единым положением о порядке выдачи отдельных документов разрешительного характера посредством специальной электронной системы, утвержденным постановлением Кабинета Министров № 86 от 22 февраля 2022 года.
2. Целью выдачи документов разрешительного характера в области оборота взрывчатых материалов является осуществление контроля уполномоченным органом за выполнением требований безопасности юридическим лицом при ведении взрывных работ или работ с взрывчатыми материалами, при проведении приемочных испытаний взрывчатых материалов в производственных условиях»;
б) 3-бандда :
биринчи хатбошидаги «уполномоченными органами» сўзлари «уполномоченным органом» сўзлари билан алмаштирилсин;
«д» кичик банд «к настоящему Положению» сўзлари билан тўлдирилсин;
«е» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 4-бандда :
биринчи хатбошидаги «принимаются уполномоченными органами» сўзлари «принимается уполномоченным органом» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Госкомпромбезом» сўзи «Гортехнадзором» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Уполномоченным органом по выдаче разрешений, указанных в подпунктах «а» — «д» пункта 3 настоящего Положения является Гортехнадзор, его территориальные управления и горнотехнические инспекции»;
д) 6-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «уполномоченных органов» сўзлари «уполномоченного органа» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 7-банднинг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 8-банддаги «в приложениях №№ 11 — 15» сўзлари «в приложениях №№ 11 — 14» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 9-банддаги «приложениеми №№ 11 — 15» сўзлари «приложениями №№ 11 — 14» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «в уполномоченные органы» сўзлари «в уполномоченный орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Юридическое лицо-заявитель для получения документа разрешительного характера в области оборота взрывчатых материалов, указанных в подпунктах «а» и «б» пункта 3 настоящего Положения, обращается в Гортехнадзор, его территориальные управления и горнотехнические инспекции»;
л) 23-банддаги «статьями 22, 23 и 25 Закона Республики Узбекистан «О разрешительных процедурах в сфере предпринимательской деятельности» сўзлари «статьями 32 — 34 Закона Республики Узбекистан «О лицензировании, разрешительных и уведомительных процедурах» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 25-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «на официальных веб-сайтах уполномоченных органов» сўзлари «на официальном веб-сайте уполномоченного органа» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 1-иловага изоҳ чиқариб ташлансин;
о) 2 , 3 , 4 ва 6-иловалар матнидаги «Государственный комитет промышленной безопасности» ва «Госкомпромбеза» сўзлари тегишлигича «Инспекция по контролю сферы горнодобывающей промышленности и геологии при Министерстве горнодобывающей промышленности и геологии» ва «Гортехнадзора» сўзлари билан алмаштирилсин;
п) 7 , 8 , 9 ва 9 1 -иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
р) 11 , 12 ва 14-иловаларнинг 4-позицияси учинчи устунидаги «Государственный комитет промышленной безопасности» сўзлари «Инспекция по контролю сферы горнодобывающей промышленности и геологии при Министерстве горнодобывающей промышленности и геологии» сўзлари билан алмаштирилсин;
с) 15-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги рецептлар бўйича ёки рецептсиз чакана реализация қилишни, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлайди».
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомни ҳамда Мажбурий жамоат ишлари турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 майдаги 346-сон қарорида :
а) 1-иловада :
4-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазо ижросини ташкил этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг пробация бўлинмаси (кейинги ўринларда — пробация бўлинмаси) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади»;
иккинчи хатбошидаги «инспекция» сўзи «пробация бўлинмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5 ва 6-бандлардаги , 9-банднинг иккинчи , бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги , 11-банднинг биринчи хатбошисидаги , 5-бобнинг номидаги , 23-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги , 25-банддаги , 26-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги , 27-банднинг учинчи хатбошисидаги , 28-банднинг иккинчи , еттинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги ҳамда 29-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «инспекция» сўзи тегишли келишикдаги «пробация бўлинмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Пробация бўлинмаси маҳкум томонидан жазони ўташ тартиби ва шартлари бузилиши оқибатлари ҳақида уни қонунчиликка мувофиқ ёзма шаклда огоҳлантиради»;
иккинчи хатбошидаги «инспекция» сўзи «пробация бўлинмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
14 ва 15-бандлардаги «машғулотлари» сўзи «дарслари (машғулотлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-бандда :
биринчи ва ўнинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «инспекция» сўзи тегишли келишикдаги «пробация бўлинмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «даврий» сўзи «ҳар икки ойда бир маротаба» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илова матнидаги тегишли келишикдаги «инспекция» сўзи тегишли келишикдаги «пробация бўлинмаси» сўзлари билан алмаштирилсин
2-илова матнидаги «Жазоларни ижро этиш инспекцияси» сўзлари «Пробация бўлинмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 9-позиция билан тўлдирилсин:
« 9. Тегишли рўйхатлардан ўтган ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз яшовчи кексалар ва оғир турдаги беморларнинг уй-жойларини таъмирлаш ҳамда ҳудудларини ободонлаштириш ишлари. Уй-жойларни таъмирлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштиришда кўмаклашиш. ».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дори воситалари (дори воситаларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган дори моддалари (субстанциялар) бундан мустасно)».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарорида :
а) 2-банд «компенсация қилиш бўйича» сўзларидан кейин «республика ва ҳудудий» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 2 1 ва 2 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«2 1 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2025 йил 1 майдан бошлаб Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 9-бандида белгиланган зарарларни (кейинги ўринларда — зарарлар) қоплаш бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларининг онлайн рўйхат шаклида юритиладиган Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш реестри (кейинги ўринларда — Реестр) тизими жорий этилади.
б) Реестрда:
ер участкалари компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар онлайн рўйхати ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарлар онлайн рўйхати алоҳида-алоҳида юритилади.
Бунда:
ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар онлайн рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларнинг ишчи органлари томонидан;
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарлар онлайн (очиқ) рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан юритилади;
в) қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида тасдиқланган зарарлар ва улар ҳақидаги маълумотлар зарарларни қоплаш учун маблағлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, Реестрга киритилади;
г) зарарлар уларнинг Реестрда жойлашган навбатига қатъий риоя қилган ҳолда ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади;
д) суд ҳужжати бўйича зарарлар қопланганда, зарарларни қоплашга асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганда, зарарлар ва улар ҳақидаги маълумотлар Реестрга киритилади.
2 2 . Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 майга қадар Реестрни электрон юритиш имкониятини берадиган дастурий мажмуа яратилишини таъминласин;
в) иловада :
4-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларини ижро этиш 1 1 -иловадаги»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
6-бандда :
учинчи хатбоши «Тошкент шаҳар» сўзларидан кейин «туманлар ва шаҳарлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган манба бўйича шакллантирилган маблағлар фақат мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш учун йўналтирилади»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган манба бўйича туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига тушган тушумлар ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар, мулкий ва маънавий зарарлар тўловларидан қарздорлик мавжуд бўлганда, қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага йўналтирилади»;
қуйидаги мазмундаги 4 1 -боб билан тўлдирилсин:
« 4 1 -боб. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларини ижро этиш тартиби
26 1 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш бўйича келиб тушган суд ҳужжати ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органига бир иш куни давомида тақдим қилинади.
26 2 . Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган мулкий зарарларни суд ҳужжатига асосан қоплаб бериш учун заруратга кўра юридик ва жисмоний шахслардан қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
26 3 . Ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органи қуйидаги ҳолларда ижро ҳужжатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ижро этмаслик юзасидан тегишли судларга ариза киритиш бўйича таклиф киритади:
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида назарда тутилган ижрога топшириш муддати ўтгандан кейин тақдим этилганда;
ижро варақани беришга асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганда.
Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳоллар бўйича ижро варақани ижро этмасликка йўл қўйилмайди.
26 4 . Ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқиб, уларни мазкур суд ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) ва тегишли ҳудудий компенсация жамғармасининг кузатув кенгашига киритади.
Реестр онлайн (очиқ) рўйхат шаклида юритилади. Реестрда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида (суд ҳужжатлари асосида ундириш белгиланган) мулкдорга етказилган зарарларни рўйхати ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарлар рўйхати алоҳида-алоҳида юритилади.
Бунда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш суд ҳужжати келиб тушган санага мувофиқ кетма-кетликда ҳудудий компенсация жамғармаларида мавжуд маблағлар доирасида босқичма-босқич амалга оширилади.
26 5 . Ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгаши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарор қилади ёки етарли асослар мавжуд бўлганда тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритади.
26 6 . Ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашларининг ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисидаги қарорлари асосида маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисоб-китоб бўлими уч иш куни давомида ҳудудий компенсация жамғармасидан етказилган зарар суммасини юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Бунда ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрни жисмоний ва юридик шахсларга қоплангани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади.
26 7 . Ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашлари томонидан тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида таклиф киритилганда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бундай таклиф киритилган кундан бошлаб процессуал муддатларни иноабатга олган ҳолда суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади.
26 8 . Суд ҳужжати устидан судга шикоят киритилган ва ижро ишини юритиш суд томонидан тўхтатиб турилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни ичида юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органга ижро ишини юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади. Бунда суд ҳужжати асосида берилган ижро варақани ижро этиш бўйича барча ҳаракатлар суд томонидан ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг хатига асосан Реестрга тегишли суд ҳужжати бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида маълумот киритади.
26 9 . Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) қабул қилинганда, зарарларни қоплаш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир иш куни ичида ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағ тўлашни рад этиш тўғрисида тегишли ҳудудий компенсация жамғармаси ишчи органига хат юборади.
26 10 . Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағ тўлашни рад этиш тўғрисидаги хатига асосан тегишли маълумотларни Реестрга киритади.
Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи ундиришнинг ҳар қандай босқичида ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган зарарлар ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритиши мумкин.
Етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилгандан ёки зарарни қоплаб бериш тўғрисида суд ҳужжати бекор қилингандан сўнг суд ҳужжатини кўриб чиқиш тамомланган ҳисобланади»;
30-банднинг биринчи хатбошиси «уч иш куни ичида» сўзларидан кейин «мулкий ва маънавий зарар ва у ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
32-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисоб-китоб бўлими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки тегишли ҳокимнинг кўрсатмаси келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ҳудудий компенсация жамғармасида мавжуд маблағлар доирасида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маблағларни ариза берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати тегишли суд ҳужжати бўйича зарар қоплангани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш суд ҳужжати қабул қилинган санага мувофиқ кетма-кетликда ҳудудий компенсация жамғармаларида мавжуд маблағлар доирасида босқичма-босқич амалга оширилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
34-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати тегишли суд ҳужжати бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида маълумотни бир иш куни ичида Реестрга киритади»;
36-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати тегишли суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида маълумотни бир иш куни ичида Реестрга киритади.
Ариза бўйича етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилгандан ёки зарарни қоплаб бериш тўғрисида суд ҳужжати бекор қилингандан сўнг, мурожаатни кўриб чиқиш тамомланган ҳисобланади»;
39-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағлари шаклланиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратура органлари томонидан амалга оширилади».
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 1 1 -илова билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1 1 -ИЛОВА
Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларини ижро этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги келиб тушган суд ҳужжатларини ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органига тақдим қилади. Бир иш куни давомида 2-босқич Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш бўйича келиб тушган суд ҳужжатини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли дастурий мажмуасида яратилган Реестрга киритади ҳамда ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашларига (кейинги ўринларда — Кузатув кенгашлари) кўриб чиқиш учун тақдим этади. Уч иш куни мобайнида 3-босқич Кузатув кенгашлари Кузатув кенгашларининг ишчи органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйил иши натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тў ғ рисида қарор қабул қилади ёки тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳ а р ҳокимликларига таклиф киритади. Уч иш куни мобайнида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Етказилган зарарларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан қоплаб беради. Уч иш куни мобайнида 2. Кузатув кенгаши томонидан тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида таклиф киритилган тақдирда, суд органига қабул қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади. Беш иш куни давомида Суд ҳужжати устидан шикоят киритилган тақдирда, бу ҳақида юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органга хат юборади. Шикоят тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни давомида 5-босқич Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Кузатув кенгаши қарорига асосан етказилган зарар қоплаб берилгани ёки суд органига шикоят киритилгани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади. Икки иш куни мобайнида 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари 1. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) келиб тушган кундан бошлаб, суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб бериш чораларини кўради. 2. Суд ҳужжати асосида зарар қоплаб берилганда ёки бекор қилинганда, ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органга етказилган зарар қоплаб берилгани ёки суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида маълумотларни илова қилган ҳолда хат юборади. Икки иш куни мобайнида 7-босқич Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарар қоплаб берилгани ёки суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади. Икки иш куни мобайнида »;
2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Жисмоний ва юридик шахс Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш бўйича ариза, суд қарори ва бошқа тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Ихтиёрий 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Юридик хизмати уч иш куни ичида мулкий ва маънавий зарар ва у ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ҳамда ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги таклифлардан бирини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки ҳокимга киритади: 1) ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга асосан унда кўрсатилган маблағларни тўлаб бериш; 2) аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш (шикоят лойиҳасини илова қилган ҳолда). Уч иш куни ичида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими Юридик хизматнинг тегишли таклифлари асосида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади: 1) ҳисоб-китоб бўлимига суд ҳужжатида кўрсатилган маблағларини қоплаб бериш бўйича кўрсатма беради; 2) суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади. Уч иш куни ичида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Ҳисоб-китоб бўлими: а) ҳудудий компенсация жамғармасида мавжуд маблағлар доирасида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маблағларни ариза берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради; Бир иш куни ичида б) ҳудудий компенсация жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлмаганда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашига таклиф киритади. Икки иш куни ичида 2. Юридик хизмат: а) ариза берувчига ижро бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни Реестрга киритади; б) мулкий ва маънавий зарар қоплаб берилгани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади. Икки иш куни ичида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) келиб тушган кундан бошлаб, суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар ариза берувчининг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб бериш чораларини кўради. Юридик хизмат: а) суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағлар тўлашни рад этиш тўғрисида ариза берувчига хат юборади; б) мулкий ва маънавий зарар қоплаб берилгани ёки суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади. Икки иш куни мобайнида 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловларни давлат органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағидан қоплаш учун талабнома киритади. Уч иш куни мобайнида »;
3-иловада :
2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 2. Ш. Хидоятов — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири; »;
6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 6. С. Садуллаев — Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари. »;
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар танлов босқичларидан четлаштирилади ва уларни Институтга қабул қилиш рад этилади».
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда :
21-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «2019 йил 22 мартдаги 242-сон» сўзлари «2024 йил 25 мартдаги 150-сон» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддан «шунингдек, Вазирлик ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 февралдаги 102-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агросаноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда электрон онлайн-аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома 15 календарь кун олдин, ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун эса 5 календарь кун олдин, шунингдек, такрорий савдода 5 календарь кун олдин эълон қилинади».
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 80-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) интизомсизлиги сабабли (шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этмаганлиги ёки махсус талабларга жавоб бермаганлиги, суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан)»;
б) 85-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«85. Контракт шартларини бажармаган, ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этмаган, ҳарбий интизомни тизимли равишда қўпол бузиб келган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирган курсантлар интизомсизлиги туфайли ОҲТМда ўқишдан четлаштириладилар».
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 33-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олди-сотди (ижара) шартномасида тарафларнинг мажбуриятлари, шу жумладан, давлат кўчмас мулк объектига бўлган мулк ёки ижара ҳуқуқининг сотувчидан харидорга ўтиш шартлари, аниқ муддатлари, тартиби ва кетма-кетлиги акс эттирилиши керак»;
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 37-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) аукцион объектида бартараф этишнинг иложи бўлмаган камчиликлар аниқланса»;
в) 98-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«98. Аукцион ёки танлов натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ёки танлов ғолиби (харидор) томонидан дастурдаги шахсий кабинети орқали объектни қабул қилиб олганлиги тасдиқлагандан сўнг улар буюртмачи ҳисобварағига (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ўтказилади.
Ғолиб томонидан объект қабул қилиб олинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги ғолибга баённома юборилган вақтдан бошлаб уч ой ичида савдо платформаси орқали тасдиқланиши лозим, савдо бўйича хабарномада объектни топширишнинг бошқача аниқ муддати белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ғолиб мазкур муддат ичида объект қабул қилиб олинганлигини тасдиқламаса, объект ғолиб томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда кейинги ҳаракатлар мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Белгиланган муддат давомида тарафлар (буюртмачи ва ғолиб) келишувга эришмаган тақдирда, пул маблағлари (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) буюртмачи ҳисоб-рақамига ўтказилади. Бунда тарафлар ўртасида низо келиб чиқса, ушбу низоли масала суд тартибида ҳал этилади.
Аукцион ғолиби томонидан мулкни қабул қилиб олмасликнинг қуйидаги ҳолларида ғолиб томонидан тўланган тўловлар, шу жумладан, закалат пули (оператор томонидан буюртмачига ўтказиб берилган маблағлар билан бирга) буюртмачи томонидан уч иш куни ичида тўлаб берилиши шарт:
аукционда сотилган мол-мулк аукцион объектининг кўрсатилган техник тавсифларига мос келмаса;
мол-мулк аукционда сотилгунга қадар учинчи шахсларнинг эгалигига ўтиб кетган бўлса ва бу ҳолат аукцион якунланганидан сўнг аниқланса»;
г) қуйидаги мазмундаги 98 1 ва 98 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«98 1 . Ғолиб объектни қабул қилишдан бош тортган ҳолларда, бу ҳақда буюртмачининг савдо платформасидаги шахсий кабинетига хабарнома юборилади. Бунда буюртмачи томонидан қисқа муддатларда, бироқ мазкур Низомнинг 98-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддатдан кечиктирмай ғолибнинг объектни қабул қилишдан бош тортганлиги юзасидан муносабат билдирилиши лозим.
Ғолибнинг объектни қабул қилишдан бош тортганлиги юзасидан белгиланган муддатда буюртмачи томонидан муносабат билдирилмаган тақдирда, ушбу ҳолат буюртмачи томонидан асоссиз деб топилган ҳисобланади.
Ғолибнинг объектни қабул қилишдан бош тортганлиги буюртмачи томонидан асосли деб топилган ҳолларда, буюртмачидан объектнинг сотилган қийматининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади. Бундай ҳолларда буюртмачи томонидан савдо платформасидаги шахсий ҳисобварағини талаб этилган миқдоргача бўлган пул маблағлари билан олдиндан тўлдирилиши талаб этилади. Мазкур пул маблағлари оператор тасарруфида қолдирилади.
Бунда мазкур банднинг учинчи хатбошисида белгиланган ҳолларда буюртмачига етказилган зарар кейинчалик қонунчиликда белгиланган тартибда айбдор шахслардан ундириб олиниши мумкин.
98 2 . Ғолиб объектни қабул қилишдан бош тортган тақдирда, ушбу ҳолат юзасидан буюртмачи томонидан муносабат билдирилгунга қадар, бироқ кўпи билан мазкур Низомнинг 98-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддат давомида объектни қайтадан қабул қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади».
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 34-илованинг 12-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан юқорида қайд этилган муддат доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларини жойига чиқиб баҳолаш;
ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш.
Лицензияловчи орган ўз ваколати доирасида лицензия талаблари ҳамда шартларининг бузилиши фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини келтириб чиқарган ҳолларда уларни олиб қўйиш, ички ишлар органига зудлик билан олиб боришни ҳамда вақтинча сақлаш учун жойлаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «64» рақами «65» рақами билан алмаштирилсин;
б) 46-иловада :
4-позициянинг учинчи устунидаги 1-банднинг «в» кичик бандидан «рухсатномалар бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ариза.
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи;
ариза берувчининг бажармоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган аниқ ҳаракатлари ва (ёки) муайян фаолияти учун рухсатнома олишдан мақсади, ушбу ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор қурол (тури, хили, модели, калибри ва миқдори) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри ва миқдори) тўғрисида жамланма маълумотлар;
ҳаракатлар ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган жой, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштириладиган (сақланадиган) жой (объект) (қуролхона, ўқ отиш объекти, музейбоп тарзда коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш объекти);
ҳаракатлар ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган тахминий муддат (зарур бўлганда).
Сўралаётган рухсатнома турига қараб, аризада қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилади:
а) фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишда — қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш чоғида уларнинг бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар;
б) фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилишда — қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш чоғида уларнинг бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи, шунингдек, реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, реализация қилиниши режалаштирилаётган бундай фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг номи ва унинг манзили тўғрисида маълумотлар;
в) қурол ва унинг ўқ-дориларини қуролхоналарда сақлаш, шунингдек, уларни коллекциялаш ва кўргазмага қўйишда қуйидаги маълумотлар:
қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар;
қурол тўғрисида индивидуал (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, партияси ва миқдори) маълумотлар;
қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мавжуд моддий-техник база (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, сейфлар ва металл шкафлар), қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш объекти ҳудудини иш ва ишдан ташқари вақтда қўриқлаш тартиби тўғрисида маълумотлар;
ҳар куни кўргазма иши тугагач, қурол ва унинг ўқ-дориларини топшириш учун қуролхона тўғрисида маълумотлар (қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда — қурол ва унинг ўқ-дориларини очиқ витриналар ва стендларда кўргазмага қўйишда);
кўргазманинг чет эллик иштирокчиларига тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларининг кўргазма объекти ҳудудига ташилишини, қабул қилиб олинишини ва жойлаштирилишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар (чет эллик иштирокчиларнинг олиб кирилган қуроли ва унинг ўқ-дориларини кўргазма қўйишда);
г) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объектлари ҳудудида сақлашда қуйидаги маълумотлар:
қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар;
қурол тўғрисида индивидуал (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, партияси ва миқдори) маълумотлар;
қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш учун мавжуд моддий-техник база (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, сейфлар ва металл шкафлар), қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш объекти ҳудудини иш ва ишдан ташқари вақтда қўриқлаш тартиби тўғрисида маълумотлар;
нишонни жойлаш ва узатиш ускуналари, ўқ отиш учун тўсиқлар ва бошқа ўқ отиш анжомлари тури тўғрисида маълумотлар;
ўқ отиш бўйича мутахассислар (тренерлар, инструкторлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, мутахассислик бўйича иш стажи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар;
д) қурол ва унинг ўқ-дориларини ташишда қуйидаги маълумотлар:
юкни жўнатувчи, қабул қилувчи ва ташишга тақдим этувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган автотранспорт тури тўғрисида (автомобиль транспортида ташишда — транспорт воситаларининг русуми ва давлат рўйхат белгилари);
қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимларининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида (ўн донадан кўп ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ ўқ-дорилари Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг кузатуви остида ташиш ҳолатлари бундан мустасно);
ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда қуролли қўриқловнинг кузатуви билан таъминлаш тўғрисида (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан автомобиль транспортида ташишда, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан темир йўл транспортида ташишда);
е) фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишда қуйидаги маълумотлар:
юкнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН), БМТ номенклатураси бўйича коди, юкни жўнатувчи, қабул қилувчи ва уни ташишга тақдим этувчи ташкилот, юкни жўнатиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш жойлари (юкни етказиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш жойлари), Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда — транспорт воситаларининг русуми ва давлат рўйхати белгилари), олиб кириш (олиб чиқиш, транзит қилиш)нинг тахминий вақти, шунингдек, транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг мўлжалланаётган йўналиши тўғрисида маълумотлар;
қурол ва унинг ўқ-дориларини автомобиль транспортида олиб кириш ва олиб чиқишда уларнинг бут сақланишини, кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимларининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган органи тўғрисида (олиб кирилган, олиб чиқилган ва транзит қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг ёхуд Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатуви остида ташиш ҳоллари бундан мустасно);
қурол ва унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати, жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг ёхуд Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатуви билан таъминлаш тўғрисида.
Рухсатнома турига қараб, аризага ваколатли орган бошқа ваколатли органлардан мустақил равишда оладиган ҳужжатлардан ташқари қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар илова этилади:
1. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш учун:
а) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишга доир контракт (шартнома);
б) қурол ва унинг ўқ-дориларини олишда уларнинг бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган, қурол ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш нормаларига мувофиқ юридик шахснинг юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлар томонидан (мавжуд бўлса) тасдиқланган қурол (хили, модели ва калибри бўйича) ва унинг ўқ-дориларига (тури ва калибри бўйича) бўлган талаб миқдорининг ҳисоби (фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишда).
Фуқаровий ва хизмат қуролининг сарфланган, йўқотилган ёки йўқ қилиш учун топширилган ўқ-дорилари ўрнига ўқ-дорилар олиш учун ўқ-дорилар ҳисобдан чиқарилганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш далолатномалари, ўқув-машқ отишлари ва бошқа отишларни ўтказиш чоғида сарфланган ўқ-дориларга доир тарқатиш-топшириш қайдномалари, ўқ-дориларни йўқ қилиш учун қабул қилиб олиш (топшириш) далолатномалари) қўшимча равишда тақдим этилади.
2. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган юридик шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун:
а) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс билан қурол ва унинг ўқ-дориларини комиссион тарзда реализация қилиш бўйича контракт (шартнома) нусхаси;
б) қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишда уларнинг бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси.
3. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлаш учун:
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари;
в) қуролхона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
г) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса);
д) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;
е) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга оширувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;
ж) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа;
з) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун).
4. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш учун:
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари;
в) қуролхона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
г) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса);
д) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;
е) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга оширувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;
ж) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа;
з) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун);
и) ўқ отиш объекти ҳудудидан ташқаридаги объектларга зиён етказишини истисно этувчи хавфсиз ҳудуд радиуси доирасида туташган ҳудуднинг қуйидагилар белгиси қўйилган ва тир, ўқ отиш стенди, ўқ отиш майдони ҳудудининг қуйидагилар белгиси қўйилган ҳолдаги схематик режаси (масофаларни метрда кўрсатган ҳолда):
хавфсиз ҳудуд периметри бўйлаб жойлашган ташқи тўсиқнинг тури ва баландлиги, тўсиқда мавжуд бўлган дарвоза, эшик ва дарчалар;
қўриқлаш постлари сони ва жойлашуви, улар орасидаги алоқа воситалари;
қуролхона, ўқ отиш галереяси, ўқ отиш майдончалари ва ўқ отиш жойидаги тўсиқларнинг жойлашуви;
ўқ отиш йўналишини кўрсатган ҳолда, нишонни жойлаш ва узатиш ускуналари учун миноралар ва будкаларнинг, ёпиқ турдаги хандақларнинг, бошқа ўқ отиш анжомларининг жойлашуви, тури ва номи;
ўқ ўтказмайдиган деворлар ва шип қисмида кўндаланг тарзда жиҳозланган ўқни ушлаб қолиш мосламаларининг жойлашуви (ярим очиқ турдаги ўқотар тирлари учун);
ўқ отишнинг йўналиши (нишон ҳудуди)да ва ён томонида ўқни қабул қилиш (ҳимоя қилиш) тупроқ дўнгликлари жойлашуви (очиқ турдаги ўқотар тирлари ва таркибида очиқ турдаги ўқотар тирлари бўлган ўқ отиш майдонлари учун).
Ариза берувчининг хоҳишига қараб, схематик режага тушунтириш хати илова қилиниши мумкин;
к) фойдаланиладиган ўқ отиш жиҳозлари ва анжомларининг қисқача рўйхати ва таърифи;
л) ўқ отиш объекти ҳудудида рухсат бериш ва объект ички режимини амалга ошириш, қурол ва унинг ўқ-дориларини бут сақлаш, бериш-қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, олиб юриш ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича тасдиқланган ички йўриқнома;
м) малака даражасига тааллуқли ҳужжатларни (малака ошириш курслари ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги, малака даражасини бериш тўғрисида диплом, сертификат ва бошқа ҳужжатлар нусхалари) илова қилган ҳолда, ўқ отиш жараёнини тўғридан-тўғри назорат қилиш, қурол ва унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича фуқаролар билан мажбурий дастлабки йўриқнома ўтказиш вазифалари юкланган ўқ отиш бўйича мутахассисларни (тренер, инструкторлар) тайинлаш тўғрисида буйруқ ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси (буйруқда уларнинг малака даражаси кўрсатилган бўлиши лозим).
5. Хизмат қуролини олиб юриш учун:
юридик шахснинг ходим хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш рухсат берилган лавозимга қабул қилинганлиги (тайинланганлиги) тўғрисидаги буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат(лар)нинг нусхаси;
хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жой манзили тўғрисидаги маълумотлар (рўйхат шаклида);
ходимнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси.
6. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини автомобиль транспортида ташиш учун:
а) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, шунингдек, уларни кузатиб бориш ва қўриқловни таъминлаш мажбурияти юкланган масъул ходимларни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатининг нусхаси (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари кузатуви остида ташилаётган ҳоллар бундан мустасно);
б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;
в) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган транспорт воситасида амалга оширишда).
7. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини темир йўл транспортида ташиш учун — ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
8. Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш учун:
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари;
в) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса);
г) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;
д) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга оширувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;
е) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа;
ж) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун);
з) коллекциялаш қуролини сақлашга мўлжалланган хоналарнинг, жумладан, музейбоп тарзда коллекциялашда, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси.
9. Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун:
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари;
в) қуролхона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
г) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолаш якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса);
д) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;
е) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга оширувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;
ж) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа;
з) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун);
и) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун хоналарни ижара олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича ушбу хоналар қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ўрнатилганлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ва видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги тўғрисида тузилган далолатномалар нусхаларини илова қилган ҳолда шартнома, шунингдек, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхалари;
к) кўргазмага қўйиш режаси ва экспозицияларнинг (кўргазма объектларининг) жойлашув схемалари (келишиш учун);
л) кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир рухсатномаларни олиш учун ҳужжатлар (чет эллик иштирокчилари олиб кираётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда).
10. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига автомобиль транспортида олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кириладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно):
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб кирилганда, уларни олиб кириш жадвали;
б) олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг белгиланган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхалари;
в) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
г) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, шунингдек, уларни кузатиб бориш ва қўриқловни таъминлаш мажбурияти юкланган масъул ходимларни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатининг нусхаси (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари кузатуви остида ташилаётган ҳоллар бундан мустасно);
д) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;
е) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган транспорт воситасида амалга оширишда).
11. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига темир йўл транспортида олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кириладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно):
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб кирилганда, уларни олиб кириш жадвали;
б) олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг белгиланган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхалари;
в) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
12. Кўргазмага қўйиш ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш (спорт мусобақаларида иштирок этишда — спорт қуроли ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини) шарти билан вақтинча олиб кириш учун:
а) спорт тадбири (кўргазма) ташкилотчисининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) чет эллик иштирокчилар иштирок этишлари учун таклифнома нусхаси;
б) чет эллик иштирокчиларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш, қабул қилиб олиш ҳамда объект ҳудудига жойлаштиришни таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходим (ходимлар)ни тайинлаш тўғрисида, лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва йили, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси ва рақами ҳамда уни берган орган кўрсатилган ҳолдаги юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси (чет эллик иштирокчиларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб киришда);
в) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркумини ташишда Миллий гвардия органи, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташилаётганда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари (темир йўл транспортида ташилаётганда) томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
13. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан автомобиль транспортида олиб чиқиш учун (хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари бундан мустасно):
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб чиқилганда, уларни олиб чиқиш жадвали;
б) олиб чиқилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг нусхалари;
в) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
г) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, шунингдек, уларни кузатиб бориш ва қўриқловни таъминлаш мажбурияти юкланган масъул ходимларни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатининг нусхаси (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари кузатуви остида ташилаётган ҳоллар бундан мустасно);
д) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;
е) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган автотранспорт воситасида амалга оширишда).
14. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан темир йўл транспортида олиб чиқиш учун (хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари бундан мустасно):
а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб чиқилганда, уларни олиб чиқиш жадвали;
б) олиб чиқилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг нусхалари;
в) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
15. Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан автомобиль транспортида вақтинча олиб чиқиш учун:
а) хорижий давлат ҳудудида тадбир ташкилотчиси таклифномасининг белгиланган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси;
б) спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун делегациянинг юборилиши тўғрисида, делегация раҳбарини ҳамда спорт тадбирлари (кўргазма) давомида қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисоби юритилишини ва улардан фойдаланишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;
в) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси;
г) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган транспорт воситасида амалга оширишда).
16. Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан темир йўл транспортида вақтинча олиб чиқиш учун:
а) хорижий давлат ҳудудида тадбир ташкилотчиси таклифномасининг белгиланган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси;
б) спорт тадбир (кўргазма)ларида иштирок этиш учун делегациянинг юборилиши тўғрисида, делегация раҳбарини ҳамда спорт тадбир (кўргазма)лари давомида қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисоби юритилишини ва улардан фойдаланишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси;
в) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси.
17. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун:
а) транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномалар нусхаларининг белгиланган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси;
б) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (автотранспортда транзит қилишда);
в) қурол ва унинг ўқ-дорилари туркуми транзитини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари (автотранспортда транзит қилишда) ёки «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (темир йўл транспортида транзит қилишда) кузатувида амалга ошириш бўйича тузилган шартнома нусхаси (ўн дона ёки ундан кам миқдордаги ўқотар спорт қуроли ёки унинг беш юз дона ва ундан кам миқдордаги ўқ-дорилари, пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ дорилари, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролларини спорт тадбирларида иштирок этиш учун транзит қилиш ҳолатлари бундан мустасно)»;
12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги 10 — 17-бандлар билан тўлдирилсин:
«10. Ваколатли орган ариза берувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан ушбу паспортда назарда тутилган муддатлар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ариза берувчининг аризасига мувофиқ ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларини жойига чиқиб ўрганиш ва баҳолаш (қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, улардан фойдаланиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган ҳудудни, биноларни, хоналар ва иншоотларни, уларнинг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлигини, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозланганлиги, қўриқлаш ва жорий этилган режим чораларининг аҳволи, мавжуд транспорт воситалари, аризада кўрсатилган аниқ ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун талаб этиладиган бошқа шароитларни);
қурол ва ўқ-дориларининг тузилиши, тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси, рақами, тақдим этилган ҳужжатлар ва бошқа ўзига хос маълумотларни эксперт ва техник баҳолаш ҳамда тадқиқотлар ўтказиш зарур бўлган ҳолатларда ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш.
11. Электрон шаклда берилган рухсатномалар манфаатдор шахслар томонидан қоғозда чоп этилиши мумкин. Бунда қоғозда чоп этилган рухсатномалар электрон шаклда берилган рухсатномаларга тенглаштирилади.
12. Қуролни олиб юришга доир рухсатнома ваколатли орган томонидан анъанавий тарзда бевосита ариза берувчининг ўзига ёки юридик шахснинг масъул ходимига берилади.
13. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган қуролни олиб юришга доир рухсатномалар ўрнига юридик шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Дубликатни беришда ваколатли орган томонидан йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган рухсатноманинг амал қилиш муддати кўрсатилган «Дубликат» белгиси қўйилган янги рухсатнома берилади.
Ваколатли орган ариза, шунингдек, рухсатнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда, рухсатноманинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсатноманинг дубликатини бериши шарт.
Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва ундирилган йиғим Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 14-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
14. Юридик шахснинг рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга риоя этиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
Ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида юридик шахслар томонидан рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини текшириш давомида Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда белгиланган ҳуқуқлардан ташқари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган ҳамда улардан фойдаланиладиган жойларни кўздан кечириш;
рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларнинг бузилиши қурол ва унинг ўқ-дорилари йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини туғдирганда, рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларни бажаришда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйиш, ички ишлар органига зудлик билан олиб келишни ва вақтинча жойлаштиришни талаб қилиш.
15. Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 14-бандига мувофиқ қурол муомаласи соҳасида рухсатнома бериш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унга ўзгартиришлар киритилганлиги учун ваколатли органнинг ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкил этиш бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, биринчи навбатда, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва модернизация қилишга ҳамда ушбу бўлинмалар ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
16. Ушбу Паспорт талабларига риоя этилиши учун юридик шахсларнинг раҳбарлари, шунингдек, юридик шахсларнинг буйруқлари ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлар билан зиммасига қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, белгиланган тартибда бериш-қабул қилиб олинишини ва ҳисоби юритилишини таъминлаш учун масъулият юкланган мансабдор шахслар жавобгардир.
17. Юридик шахслар учун фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтишга доир ҳужжатлардаги маълумотлар (рухсатномалар реестрига киритилган маълумотлар бундан мустасно) фойдаланилиши чекланган ахборот ҳисобланиб, рухсат этиш тартиб-таомилларидан ўтказиш жараёни иштирокчилари томонидан ушбу ахборотлар бошқа шахсларга ошкор қилиниши тақиқланади»;
в) 47-иловада :
8-позициянинг учинчи устуни 2-бандининг «з» кичик бандидаги «ҳудудига» сўзи «ҳудудидан» сўзи билан алмаштирилсин;
9-позициянинг учинчи устуни 2-бандининг «в» кичик бандидаги «ушбу Низом 14 1 -бандининг» сўзлари «ушбу Паспортнинг изоҳидаги 9-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги 11 — 17-бандлар билан тўлдирилсин:
«11. Ваколатли орган ариза берувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан ушбу Паспортда назарда тутилган муддатлар доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ариза берувчининг аризасига мувофиқ ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларни жойига чиқиб ўрганиш ва баҳолаш (қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, улардан фойдаланиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган ҳудудни, биноларни, хоналар ва иншоотларни, уларнинг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлигини, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозланганлиги, қўриқлаш ва жорий этилган режим чораларининг ҳолати, мавжуд транспорт воситалари, аризада кўрсатилган аниқ ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун талаб этиладиган бошқа шароитларни);
қурол ва ўқ-дориларининг тузилиши, тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси, рақами, тақдим этилган ҳужжатлар ва бошқа ўзига хос маълумотларни эксперт ва техник баҳолаш ҳамда тадқиқотлар ўтказиш зарур бўлган ҳолатларда, ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш.
12. Электрон шаклда берилган рухсатномалар манфаатдор шахслар томонидан қоғозда чоп этилиши мумкин. Бунда қоғозда чоп этилган рухсатномалар электрон шаклда берилган рухсатномаларга тенглаштирилади.
13. Ушбу Паспортга 3 — 5-иловаларга мувофиқ расмийлаштирилган фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юришга, мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга, спорт ўқотар қуролини сақлашга доир рухсатномалар ваколатли орган томонидан бевосита ариза берувчининг ўзига берилади.
14. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган фуқаровий ҳамда мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга, спорт ўқотар қуролини сақлашга доир рухсатномалар ўрнига жисмоний шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Дубликатни беришда ваколатли орган томонидан йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган рухсатноманинг амал қилиш муддати кўрсатилган «Дубликат» белгиси қўйилган янги рухсатнома берилади.
Ваколатли орган ариза, шунингдек, рухсатнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда, рухсатноманинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсатноманинг дубликатини бериши шарт.
Рухсатноманинг дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва ундирилган йиғим Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 14-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
15. Жисмоний шахснинг рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга риоя этиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
Ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида жисмоний шахслар томонидан рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини текшириш давомида Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда белгиланган ҳуқуқлардан ташқари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган ҳамда улардан фойдаланиладиган жойларни кўздан кечириш;
рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларнинг бузилиши қурол ва унинг ўқ-дорилари йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини туғдирганда, рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларни бажаришда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйиш, ички ишлар органига зудлик билан олиб келишни ва вақтинча жойлаштиришни талаб қилиш.
16. Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 14-бандига мувофиқ қурол муомаласи соҳасида рухсатнома бериш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унга ўзгартишлар киритилганлиги учун ваколатли органнинг ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш фаолиятини ташкил этиш бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, биринчи навбатда, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва модернизация қилишга ҳамда ушбу бўлинмалар ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
17. Жисмоний шахслар учун фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтишга доир ҳужжатлардаги маълумотлар (рухсатномалар реестрига киритилган маълумотлар бундан мустасно) фойдаланилиши чекланган ахборот ҳисобланиб, рухсат этиш тартиб-таомилларидан ўтказиш жараёни иштирокчилари томонидан ушбу ахборотлар бошқа шахсларга ошкор қилиниши тақиқланади»;
г) қуйидаги мазмундаги 65-илова билан тўлдирилсин:
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 65-ИЛОВА
Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташишга доир рухсатнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташишга доир рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Портловчи материаллар муомаласи соҳасида фаолият кўрсатувчи юридик шахслар томонидан портловчи материалларни олиб кириш, олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда — юридик шахслар) 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: 1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизмати қуйидаги рухсатномаларни бериш бўйича: а) портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир; б) портловчи материалларни автомобиль ва темир йўл транспортида вилоятлараро (Қорақалпоғистон Республикасидан ёки Тошкент шаҳридан вилоятларга, вилоятлардан Қорақалпоғистон Республикасигача ёки Тошкент шаҳрига) йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш корхонасидан портловчи материалларни сақлаш омборига, юклаш-тушириш майдончасидан портловчи материалларни сақлаш омборига, портловчи материалларни сақлаш омборидан портловчи материалларни сақлаш омборига ташишга доир. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари қуйидаги рухсатномаларни бериш бўйича: а) портловчи материалларни сотиб олишга доир; б) портловчи материалларни сақлашга доир; в) портловчи материалларни автомобиль ва темир йўл транспортида вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) доирасида бўлган ҳудуддаги йўналишлар бўйича портловчи материалларни ташишга доир 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи; ариза берувчининг амалга оширмоқчи бўлган аниқ ҳаракатлари ва (ёки) муайян фаолияти учун рухсатнома олишдан мақсади; ҳаракатлар ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган жой; ҳаракатлар ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган тахминий муддат (зарур бўлганда). 2. Сўралаётган рухсатнома турига қараб, аризада қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилади: а) портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда — юкнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) ва БМТ номенклатураси бўйича кодлари, портловчи материалларнинг русуми, номи ва миқдори, юкни жўнатувчи, қабул қилувчи ва уни ташишга тақдим этувчи ташкилот, юкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда — транспорт воситаларининг русуми ва давлат рўйхати белгилари) тўғрисида маълумотлар; б) портловчи материалларни ташишда — ташилаётган портловчи материалларнинг русуми, номи ва миқдори, юкни жўнатувчи ва қабул қилувчи, ташиш йўналиши, махсус жиҳозланган транспорт воситалари, юкни ташиш учун масъул бўлган ва уларни кузатиб борувчи шахслар (юридик шахснинг юкни юкловчи ва уни қўриқловчи ходимлари), юкнинг қуролли кузатувини таъминлаш бўйича ички ишлар органлари (ёки Миллий гвардия) гуруҳининг мавжудлиги тўғрисида; в) портловчи материалларни сотиб олишда — уларни сотиб олиш учун масъул бўлган шахс(лар). 3. Рухсатнома турига қараб, аризага қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар илова этилади: а) портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун: портловчи материалларни етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, олиб кириш бир неча туркумларда амалга оширилган тақдирда — ташиш жадвали; Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг олиб кирилаётган портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасида қўллашга доир, портлатиш ишлари бажарилганда эса, портлатиш ишларини бажаришга доир рухсатномаларининг нусхалари*; олиб кирилаётган портловчи материалларга улар ишлаб чиқарилган давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси; маҳсулот ишлаб чиқарувчига халқаро стандартларга (ISO-9001, 9002) мувофиқ берилган маҳсулот сифати сертификатининг нусхаси; авария карточкасининг нусхаси; портловчи материалларни ташишга доир рухсатномани расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар (мазкур банднинг «г» кичик банди); б) портловчи материалларни сотиб олиш учун — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг портловчи материалларни сотиб олишга гувоҳномасининг нусхаси*; в) портловчи материалларни сақлаш учун: портловчи материалларни сақлаш омбори паспортининг нусхаси (белгиланган ҳолларда); портловчи материалларни сақлаш жойини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасининг нусхаси; портловчи материалларни сақлаш омбори паспорти мавжуд бўлиши талаб этилмаган ҳолларда, портловчи материалларни сақлаш жойининг схемаси ҳамда сиғими бўйича энг катта портловчи материалларни сақлаш объектидан ҳавонинг зарбали тўлқини бўйича ҳисоб-китоб қилинган хавфсиз масофага мувофиқ келувчи радиусдаги туташ ҳудуднинг чизмаси илова этилади; портловчи материалларни сақлашга мўлжалланган кўчма омбор учун омбор хизмат кўрсатадиган ҳудуд кўрсатилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ)нинг кўчма омборни портловчи материалларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этилади; г) портловчи материалларни автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун: юридик шахснинг юкни ташиш учун масъул шахсни ҳамда ҳайдовчилар билан инструктаж ва транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш учун масъул шахсларни тайинлаш тўғрисидаги буйруғининг нусхаси (буйруқда юридик шахс ходимларининг юкнинг қуролли кузатувини таъминловчи ички ишлар органлари (ёки Миллий гвардия) ходимлари билан ҳамкорлик қилиш тартиби белгиланади); юк ташиш йўналиши бўйича ҳудудий ДЙҲХХ органлари билан келишилган юк ташиш схемасининг ҳамда транспорт воситасини ва ҳайдовчини портловчи материалларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари*; аввал олинган ва амал қилиш муддати тугаган портловчи материалларни ташишга доир рухсатнома (мавжуд бўлса), орқа тарафида юк ташиш ҳужжатларининг рақами ва санаси, ҳақиқатда ташилган портловчи материалларнинг тури, номи ва миқдори кўрсатилган ҳолда (қайдлар корхона раҳбарининг имзоси ва муҳри (агар бўлса) билан тасдиқланади); портловчи материалларни сақлаш омбори паспортининг нусхаси (белгиланган ҳолларда); портловчи материалларни сақлаш жойини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси (портловчи материалларни сақлаш омбори паспорти мавжуд бўлиши талаб этилмаган ҳолларда, портловчи материалларни сақлаш жойининг схемаси ҳамда сиғими бўйича энг катта портловчи материалларни сақлаш объектидан ҳавонинг зарбали тўлқини бўйича ҳисоб-китоб қилинган хавфсиз масофага мувофиқ келувчи радиусдаги туташ ҳудуднинг чизмаси илова этилади); портловчи материалларни сақлашга мўлжалланган кўчма омбор учун — омбор хизмат кўрсатадиган ҳудуд кўрсатилган ДЙҲХХнинг кўчма омборни портловчи материалларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси*; портловчи материалларни сотиб олишга Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси гувоҳномасининг нусхаси (портловчи материалларни омбордан омборга ташишда)*; портловчи материаллар юкланган транспорт воситаларни (вагонларни) қуролли кузатувини таъминлаш гуруҳини ажратиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг (ёки Миллий гвардия бошқармалари) ёки Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғининг буйруғи*. портловчи материаллар ташишни айни битта йўналиш бўйича бир неча бор такроран амалга ошириш (портловчи материалларни катта туркумини етказиб бериш, уларни омбордан портлатиш ишлари амалга ошириладиган жойларга ташиш) зарурати туғилганда, юк ташиш учун кўп марталик рухсатнома олиш асослари келтирилади. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Йиғим ундирилмайди 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: а) 30 кун — портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун; б) 10 кун: портловчи материалларни сотиб олиш учун; портловчи материалларни сақлаш учун; портловчи материалларни ташиш учун 9. Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: Қуйидагилар портловчи материалларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларни амалга оширишда рухсат этиш талаблари ва шартлари ҳисобланади: саноат хавфсизлиги, портловчи материалларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ташиш, шунингдек, портлатиш ишларини бажариш соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш норматив ҳужжатларининг мажбурий талабларига амал қилиш; портлатиш ишларини бажаришда лойиҳа ҳужжатлари ва лойиҳаларнинг мавжудлигини таъминлаш; портловчи материалларни ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари қўриқланишини, уларни транспортда ташишда кузатувини таъминлаш, портловчи материалларни сақлаш жойларига рухсатсиз кириш ва улардан фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режим ҳамда бошқа чораларни кўриш; портловчи материалларнинг мавжудлиги ва сарфи ҳисобини юритиш; портловчи материалларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун юридик шахс эгалигида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида белгиланган талабларга жавоб берадиган моддий-техник базанинг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратура жиҳозлари, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат қилиш ва ўлчаш воситалари, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситалари) мавжудлиги; штатда белгиланган норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи материаллар билан ишлашга рухсат берилган тегишли малакага эга бўлган техник ходимларнинг мавжудлиги; портловчи материалларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан, шу жумладан, психиатрик ва наркологик диспансерларнинг текширувларидан ўтказиш; ҳаракатни ва (ёки) маълум бир фаолият турини портловчи материалларинг муомаласи соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган доираларда амалга ошириш. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: а) 30 кунгача — портловчи материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун; б) 6 ойгача — портловчи материалларни олиш учун; в) 3 йилгача — портловчи материалларни сақлаш учун; г) 1 йилгача — портловчи материалларни ташиш учун 12. Изоҳ: 1. Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган рухсат беришга доир талаб ва шартларга қуйидагилар киради: рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилиши юзасидан ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган текширувлардан бош тортиш; рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат тақдим этилган ҳаракат ва (ёки) маълум бир фаолият турини амалга ошириш оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказилишининг реал хавфини келтириб чиқариш. 2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг Портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензияси бекор қилиниши портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташишга доир рухсатноманинг бекор бўлишига олиб келади. 3. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг портловчи материалларни сотиб олиш гувоҳномаси ички ишлар органларида портловчи материалларни сотиб олишга доир рухсатнома олиш учун асос ҳисобланиб, ушбу гувоҳноманинг берилиши рад этилиши ички ишлар органлари томонидан портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташишга доир рухсатноманинг берилиши рад этилишига олиб келади. 4. Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташишга доир маълумотлар фойдаланилиши чекланган ахборот ҳисобланиб, рухсат этиш ҳужжатини бериш тартиб-таомилларидан ўтказиш жараёни иштирокчилари томонидан ушбу ахборотлар бошқа шахсларга ошкор қилиниши тақиқланади. Ушбу маълумотларни ўз ичига олган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестри билан ўзга шахсларнинг танишишига ва юкланишига йўл қўйилмайди. * Ваколатли органлар томонидан зарур ҳужжатлар ва ахборотлар мустақил равишда олинади. »;.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарорида :
а) 1-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-бандда :
учинчи хатбошидаги «Махсус комиссияга» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«таъминотчи корхоналар билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатлар (инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (ТИА) ҳамда заруратга кўра бошқа ҳужжатлар) асосида инвестиция лойиҳасининг ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларини дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш;
инвестиция лойиҳаси қийматининг 50 фоизи миқдорида қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлигини тасдиқлаш ҳамда лойиҳани инфратузилма билан таъминлаш ишларини Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига белгиланган тартибда киритиш юзасидан таклифларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш»;
в) 4-бандда :
иккинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Махсус комиссияга» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида ҳар йили 1 июлга қадар маъқулланган инвестиция лойиҳалари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун зарур маблағларни келгуси йиллар Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида назарда тутилади»;
г) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишининг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг намунавий
1. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 4. Лавозими бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 5. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директорлари 6. Лавозими бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи 7. Лавозими бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи 8. Лавозими бўйича — «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУКнинг ҳудудий филиали бошлиғи 9. Лавозими бўйича — «Сувтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи 10. Лавозими бўйича — «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 11. Лавозими бўйича — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиали бошлиғи
д) 2-иловада :
2-бандда :
бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Бунда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатларининг лойиҳа қийматини 10 фоизидан ошадиган қисми талабгорлар ҳисобидан молиялаштирилади»;
7-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин»;
8-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин ҳамда учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари ҳамда кириш автомобиль йўллари) зарур миқдорлари ва параметрлари ҳамда давлат томонидан қоплаб бериладиган зарур ташқи инфратузилма харажатлари инвестиция лойиҳаси қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги. Бунда ташқи инфратузилманинг дастлабки параметрлари (техник шарти ва дастлабки қийматининг ҳисоб-китоби) белгиланган тартибда тегишли таъминотчи корхоналар томонидан ишлаб чиқилади ва лойиҳа ташаббускорига тақдим қилинади»;
11-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг камида 30 фоизини экспортга йўналтириш белгиланганлиги»;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ишчи гуруҳлар 12 кун муддатда талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини янгидан бошлаш ва амалга ошириш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар, уларни амалга ошириш, жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш юзасидан тегишли хулосани тайёрлайдилар, ташаббускор ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этадилар.
Бунда тақдим этилган ҳужжатларда аниқ асослантирилган камчилик ва хатолар аниқланган тақдирда, 5 кун ичида уларни тузатиш, бартараф этиш ва қайта киритиш учун ҳужжатлар талабгорга қайтарилади»;
16 , 30 ва 38-бандлардаги «Махсус комиссияга» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Тақдим этилган маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ташқи инфратузилма харажатларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисига таклиф киритади.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг қарори мавжуд бўлмаган инвестиция лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратилмайди.
18. Инвестиция лойиҳаси бўйича келгуси йилларда зарур ташқи инфратузилма харажатлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси қарорига кўра белгиланган тартибда тегишли йилнинг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади»;
19-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини (ишга тушириш босқичида) амалга ошириш даврида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш талаби мавжуд бўлишига қараб, Ишчи гуруҳга ташқи инфратузилма харажатлари учун маблағлар ажратиш тўғрисида ариза қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:»;
иккинчи хатбоши «шартномаси» сўзидан кейин «(агар мавжуд бўлса)» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказнинг инвестиция лойиҳасига берилган ижобий хулосаси»;
20-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
21-банддаги «3 кун» сўзлари «икки кун» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банддаги «беш кун» сўзлари «уч кун» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ишчи гуруҳлар заруратга кўра ҳар ойда ташқи инфратузилма харажатлари давлат томонидан ажратиб бериладиган инвестиция лойиҳаларнинг рўйхатини тузади. Бунда инвестиция лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳларнинг ижобий хулосаси талаб этиладиган маблағлар миқдори ҳамда маблағлар ажратиш юзасидан талабномалар кўрсатилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади»;
28-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини ва кириш автомобиль йўлларини қуриш ишлари учун маблағлар белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ пудрат (лойиҳа) корхоналарига ажратилади.
Бунда кириш автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармаси орқали молиялаштирилади»;
6-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
39-банддан «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилма харажатларини қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгорлар* Инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга мурожаат қилади заруратга кўра 2-босқич «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК Тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан экспертиза қилади ва талабгорга тегишли хулосани юборади. 15 кун муддатда 3-босқич Талабгорлар* Ишчи гуруҳга инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари, Марказнинг инвестиция лойиҳасига берилган ижобий хулосаси ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза тақдим этади. Белгиланган муддатларда 4-босқич Ишчи гуруҳлар** Талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини янгидан бошлаш ва амалга ошириш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, уларни амалга ошириш, жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш юзасидан тегишли хулосани тайёрлайди ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этадилар. Бунда тақдим этилган ҳужжатларда камчилик ва хатолар аниқланган тақдирда, уларни тузатиш, бартараф этиш ва қайта киритиш учун ҳужжатларни талабгорга қайтариши мумкин. 12 кун муддатда 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ташқи инфратузилма харажатларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг йиғилишига таклиф киритади. 5 кун муддатда
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида :
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.7 — шахсий томорқа ерлари:»;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«01.7.1 — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадидаги шахсий томорқа ерлари;
01.7.2 — якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш мақсадидаги шахсий томорқа ерлари»;
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарорида :
а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Белгилансинки, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномаси асосида юзага келган ижара ҳуқуқи Давактив агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали давлат рўйхатидан ўтказилади.
Бунда ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўловлар ижарага олувчи томонидан қопланади»;
б) 1-илованинг 39-банди биринчи хатбошисидаги «37-бандида» сўзлари «35-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи».
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази тўғрисидаги низомда :
а) 10-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва ижарага беришни ташкил этиш»;
олтинчи хатбошидан «бўш турган» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 11-бандда :
«а» кичик бандда :
биринчи ва учинчи хатбошилардан «бўш турган» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат мулки объектларини хатловдан ўтказган ҳолда, ҳудудларда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлайди ва хатлов ишларини мувофиқлаштиради»;
саккизинчи хатбоши «бўш турган» сўзларидан олдин «давлат мулки объектлари, шу жумладан» сўзлари билан тўлдирилсин;
«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси «ижарага» сўзидан кейин «ва текин фойдаланишга» сўзлари билан тўлдирилсин;
«д» кичик бандда :
биринчи ва учинчи хатбошилардан «бўш турган» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат мулки объектларидан самарали ёки мақсадсиз фойдаланилаётганлигини текшириш бўйича белгиланган тартибда жойларга чиқилишини ташкил этади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмурий биноларида ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан маъмурий биноларни ўрганади, таҳлил қилади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўради;
бўш турган ва мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига тақдим этади»;
в) 12-банддан «бўш турган» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 13-бандда :
тўртинчи хатбоши «бўш турган» сўзларидан олдин «давлат мулки объектларидан, шу жумладан» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш чораларини кўриш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, балансига қабул қилинган давлат мулки объектларини бут сақлаш мақсадида давлат харидлари тизимида белгиланган тартибда тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусга эга шартномалар асосида жисмоний шахсларни жалб қилиш»;
ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
д) 15-бандда :
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, балансига қабул қилинган давлат мулки объектларини бут сақлаш мақсадида давлат харидлари тизимида белгиланган тартибда тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусга эга шартномалар асосида жисмоний шахсларни жалб қилиш»;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
е) 39-бандда :
биринчи хатбошидан «ва ҳудудий бошқармалар» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши «Ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвали» сўзларидан кейин «ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
ж) 43-банддан «бўш турган» сўзлари чиқариб ташлансин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «асосий фаолияти ҳисобланган» сўзлари «бўйича фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 15-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича фаолияти асосий фаолият тури бўлмаганда».
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятида мавжуд захира ва имкониятларни ишга солиш орқали аҳоли даромадлари ҳамда бандлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 июндаги 347-сон қарорида:
а) 6-банднинг «б» кичик бандида:
учинчи хатбошидан «зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқади» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«заруратга кўра ушбу қарор билан тасдиқланган иловаларга Жиззах вилоятида аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳининг асослантирилган таклифларига мувофиқ тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб боради»;
б) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев» сўзлари «Жиззах вилояти ҳокими в.б. У.М. Мустафоев» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2025 йил 29 январдаги 48-сон қарорига 2-иловада :
а) 11 , 19 , 31 , 57 ва 69-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 68-бандда :
«б» , «г» , «е» ва «ж» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«д» кичик банддан «5-позицияси «в» банди ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 70-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илованинг 8-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорининг 1-банди , 2-банднинг учинчи хатбошиси , 4-банднинг тўртинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1 — 3 , 5 ва 10-иловалар .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 16 августдаги 397-сон қарорига илованинг 7-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 26 майдаги 133-сон қарори .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 30 июндаги 193-сон қарори .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 11 апрелдаги 106-сон қарори .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига 1-илованинг 7-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)» 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига 1-илованинг 13-банди ҳамда 16-бандининг «а» кичик банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 декабрдаги 362-сон қарорининг 4-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)» 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига 1-илованинг 16-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 116-банди .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2016 йил 28 апрелдаги 128-сон қарори .
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони)» 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сон қарорига илованинг 6-банди .
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 январдаги 25-сон қарори .
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 18-банди .
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 13-банди ҳамда қарорга 3-илова .
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)» 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига 2-илованинг 5-банди .
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 254-сон қарорига 1-илова рус тилидаги матнининг 16-позицияси.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)» 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига илованинг 3-банди .
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарори)» 2018 йил 13 августдаги 652-сон қарорига илованинг 2-банди .
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 29-банди , 31-банднинг «в» кичик банди , 67 ва 133-бандлари ҳамда 2-илованинг 9-банди .
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 80-банди .
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 327-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошиси ҳамда қарорга 2-илова .
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 733-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошиси ҳамда қарорга 3-илова .
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 41-банди .
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 11 мартдаги 138-сон қарори .
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 2-илованинг 19-банди .
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорининг 1-банди , қарорга 1 ва 2-иловалар , қарорга 3-илованинг 14 ва 31-бандлари .
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 6-банди «б» кичик банди .
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарори)» 2021 йил 4 майдаги 274-сон қарорига илованинг 6-банди ҳамда 10-бандининг «б» кичик банди .
33. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 майдаги 304-сон қарори .
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сон ва «Томорқа хўжалиги тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-681-сон қонунлари)» 2021 йил 23 июндаги 391-сон қарорига илованинг 1-банд и.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат буюртмачилари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) давлат харидларида узлуксизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июлдаги 473-сон қарори .
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 21 ва 26-бандлари .
37. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 ноябрдаги 666-сон қарори .
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 66-банди .
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 107-банди .
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 5 июлдаги 360-сон қарори .
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурол тўғрисидаги қонунчилик ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 15 августдаги 444-сон қарорига 1-илованинг 3 ва 4-бандлари .
42. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолият такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 30 январдаги 37-сон қарорига илованинг 5-банди .
43. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 майдаги 175-сон қарорининг 3-банди ҳамда қарорга илова .
44. Вазирлар Маҳкамасининг «Аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарорига 3-илованинг 15-банди .
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 майдаги 273-Ф-сон фармойиши.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 февраль,
67-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SXEMASI
PASPORTI
TARKIBI
SXEMASI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Milliy qonunchilik bazasini kompleks tizimlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-apreldagi PF-6218-son Farmoniga muvofiq qishloq xoʻjaligi sohasida oʻz ahamiyatini yoʻqotgan hamda amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlmagan normalarni oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-fevraldagi 67-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 12-oktabrdagi 225-son qarori bilan tasdiqlangan Raqobat, isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish va reklama toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzganlik uchun ish qoʻzgʻatish va ularni koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 29-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qaror (koʻrsatma) qabul qilingan sanadan eʼtiboran besh ish kunidan kechiktirmay manfaatdor taraflarga yuboriladi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 32-bandda :
toʻrtinchi xatboshining birinchi jumlasi “bundan mazkur bandning beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan hollar mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qonunchilik buzilishini sodir etgan shaxs yakuniy isteʼmolchilarni aniqlash mumkin boʻlmagan taqdirda, asossiz ravishda olingan daromadni (foydani) bir oyda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Raqobatni rivojlantirishga koʻmaklashish jamgʻarmasiga toʻlashi uning moliyaviy ahvolini yomonlashtirishi mumkinligini isbot qilsa, ushbu shaxsga asossiz ravishda olingan daromadni (foydani) toʻlov grafigi asosida oʻn ikki oydan oshmagan muddatda har oylik toʻlovlar bilan boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati beriladi”;
v) 43-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“43. Agar reklama toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzgan va aniqlangan huquqbuzarliklardagi aybini tan olgan shaxs belgilangan muddat mobaynida qonunchilikni buzgani uchun qonunchilikda nazarda tutilgan moliyaviy sanksiyalar summasini ixtiyoriy ravishda toʻlamasa, vakolatli davlat organi tegishli moliyaviy sanksiyalar belgilash toʻgʻrisida sudga murojaat qiladi.
Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzganlik uchun vakolatli davlat organi moliyaviy sanksiyalar belgilash va undirish toʻgʻrisida sudga murojaat qiladi, mazkur bandning uchinchi — oʻn ikkinchi xatboshilarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno.
Raqobatga qarshi kelishuv tuzgan yoki oʻzaro muvofiqlashtirilgan harakatni sodir etgan jismoniy yoki yuridik shaxs bu haqda vakolatli davlat organiga birinchi boʻlib ixtiyoriy ravishda xabar qilsa, vakolatli davlat organi ushbu shaxsga nisbatan moliyaviy sanksiyalar belgilash va undirish toʻgʻrisida sudga murojaat qilmaydi.
Vakolatli davlat organi raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilikning iqtisodiy jihatdan past taʼsir darajasiga ega boʻlgan buzilishini birinchi marta sodir etgan tadbirkorlik subyektlariga nisbatan moliyaviy sanksiyalar belgilash va undirish toʻgʻrisida sudga murojaat qilmaydi, ularga bunday huquqbuzarlikning takroran sodir etilishiga yoʻl qoʻymaslik haqida ogohlantirish beradi.
Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi natijasida isteʼmolchilar, raqobatchilar yoki boshqa manfaatdor subyektlarga keskin zarar yetkazilmagan, shu jumladan, raqobatni cheklashga, bozordagi raqobat muhitiga taʼsir qilmagan holatlar raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilikning iqtisodiy jihatdan past taʼsir darajasiga ega boʻlgan buzilish holatlari hisoblanadi.
Quyidagilar raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilikning iqtisodiy jihatdan past taʼsir darajasiga ega boʻlgan buzilish holatlari boʻlishi mumkin:
a) tovar va moliya bozorlarini tahlil qilishda monopoliyaga qarshi organga uning soʻroviga asosan maʼlumotlarni taqdim etmaslik, notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etganlik;
b) savdolar oʻtkazilishida ularni oʻtkazish tartibining buzilishi:
savdolar boʻyicha yakuniy natijalarning eʼlon qilinishi yoki savdolar natijalari boʻyicha shartnomalar tuzilgunga qadar aniqlanganda;
savdolarni oʻtkazish tartibini buzish savdolar natijasiga taʼsir etmaganda;
v) raqobatni cheklashga olib kelgan harakat bozor ishtirokchilari, isteʼmolchilarga bevosita moddiy zarar yetkazmaganda;
g) ustun mavqega yoki ustun muzokara kuchiga ega xoʻjalik yurituvchi subyektlarning kontragentlari yoki isteʼmolchilari bilan tuzilgan shartnomalarga raqobatni cheklovchi yoki kamsituvchi shartlarni kiritganlik holatlari amaliy jihatdan hayotga tatbiq etilgunga qadar aniqlanganda.
Raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishini sodir etgan shaxs aybini tan olib, moliyaviy sanksiyani ixtiyoriy ravishda olti oygacha boʻlgan muddatda boʻlib-boʻlib toʻlash toʻgʻrisidagi iltimosnoma bilan vakolatli davlat organiga murojaat etganda, vakolatli davlat organi ushbu shaxsga komissiya tomonidan qaror qabul qilingan kundan boshlab olti oygacha boʻlgan muddatda har oyda teng miqdorlarda boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini beradi.
Agar reklama toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishiga yoʻl qoʻygan yuridik yoki jismoniy shaxs jarima solish toʻgʻrisidagi qarorni darhol bajarish uning moliyaviy ahvolini yomonlashtirishi mumkinligini isbot qilsa, vakolatli davlat organi ushbu shaxsga undirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab olti oy mobaynida jarimani kechiktirib yoki har oylik toʻlovlar bilan boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini beradi.
Xoʻjalik yurituvchi subyektning oxirgi hisobot sanasidagi joriy aktivlari summasining jami 20 foizidan ortiq boʻlgan moliyaviy sanksiyalar undiriladigan summani toʻlovchiga undirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab olti oy mobaynida har oyda teng miqdorlarda boʻlib-boʻlib toʻlash imkonini bergan holda undiriladi.
Moliyaviy sanksiyalarni toʻlash vakolatli davlat organining qarorini yoki koʻrsatmasini bajarish yoxud qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa harakatlarni amalga oshirish majburiyatidan ozod qilmaydi.
Quyidagilar raqobat toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarining savdolarga oid qismini buzganlik uchun — savdolarning xoʻjalik yurituvchi subyekt boʻlgan ishtirokchilariga, davlat xaridlari doirasidagi korporativ buyurtmachilarga, elektron savdolar operatorlariga, tashkilotchilarga — savdolar predmeti boshlangʻich narxining 3 foizi miqdorida belgilangan jarimani hisoblashda savdolar predmeti boshlangʻich narxi sifatida:
yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotni jadvallarda nazarda tutilgan muddatlarda birjaga qoʻymaslik holatida — jadvallarda nazarda tutilgan mahsulot hajmini qonun buzilishi sodir etilgan sanadagi birja savdolarida bir xil turdagi mahsulot boʻyicha oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalariga (narxlariga) koʻpaytirish natijasida hisoblangan narx;
yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotni jadvallarga muvofiq boʻlmagan hajmda qoʻyish holatida — mahsulotning jadvallarga muvofiq boʻlmagan hajmini qonun buzilishi sodir etilgan sanadagi birja savdolarida bir xil turdagi mahsulot boʻyicha oʻrtacha hisoblangan birja kotirovkalariga (narxlariga) koʻpaytirish natijasida hisoblangan narx;
faqat birja savdolariga qoʻyish orqali sotilishi lozim boʻlgan yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulotlar hajmlarini birja savdolariga qoʻymasdan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha sotish holatida — toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalarda, agar unda narx koʻrsatilmagan boʻlsa, hisobvaraq-fakturalarda koʻrsatilgan yuqori likvidli va (yoki) monopol mahsulot narxi olinadi”;
g) quyidagi mazmundagi 43 1 -band bilan toʻldirilsin:
“43 1 . Ishni koʻrib chiqishda komissiya tomonidan savdolarda raqobatni cheklashga qarshi talablar buzilganligi aniqlangan taqdirda, ushbu savdolar boʻyicha tuzilgan shartnomalar yuzasidan majburiyatlar toʻliq bajarilgan boʻlsa, komissiyaning asoslantirilgan xulosasiga asosan mazkur savdolarning natijalarini va savdolarning natijalari boʻyicha tuzilgan bitimlarni (shartnomalarni) haqiqiy emas deb topish boʻyicha choralar koʻrmasligi mumkin”;
d) 44-band quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Sudga berilgan shikoyat sudning ish yurituviga qabul qilingan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasiga kelib tushgan shikoyat boʻyicha ish yuritish tugatiladi.
Shikoyatni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasida Apellyatsiya kengashi tuziladi.
Apellyatsiya kengashi shikoyatni ushbu Nizom talablari asosida koʻrib chiqadi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Tabiiy monopoliyalar subyektlari tomonidan majburiy xizmat koʻrsatilishi kerak boʻlgan isteʼmolchilarga tovarlarni sotish, ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatishni tartibga solish toʻgʻrisida” 2008-yil 24-dekabrdagi 277-son qarorida :
a) 1-ilovaning 2-bandi oʻninchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasining “Mahsulotlar, xom ashyo va materiallarning yuqori likvidli turlarini sotishning bozor mexanizmlarini joriy etishni davom ettirish toʻgʻrisida” 2004-yil 5-fevraldagi 57-son qaroriga 5-ilovaga kiritilgan strategik korxonalar” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy gazdan foydalanish qoidalariga ilovada keltirilgan strategik tashkilotlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 11-bandidagi “qonunchilikda va shartnomada belgilangan tartibda” soʻzlari “fors-major holatlari yuzaga kelganda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-maydagi 118-son qarori bilan tasdiqlangan Monopoliyaga qarshi organning tabiiy monopoliyalar subyektlari faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni olishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tabiiy monopoliya subyekti — tabiiy monopoliya sharoitlarida tovarlarni (ishlar, xizmatlarni) ishlab chiqarish va (yoki) realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni asosiy faoliyat turi sifatida amalga oshiradigan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki shaxslar guruhi”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta hamda oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi taʼlim muassasalari uchun darsliklar va oʻquv-metodik komplekslarni nashr etishda (qayta nashr etishda) rentabellikning cheklangan darajasini belgilash toʻgʻrisida” 2014-yil 28-maydagi 134-son qarorining 3-bandidagi “Vazirlar Mahkamasining “Tovarlar (ishlar, xizmatlar)ga tartibga solinadigan narxlar (tariflar)ni deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 28-oktabrdagi 239-son qarorida” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasining “Narxlari davlat tomonidan tartibga solinishi lozim boʻlgan tovarlar narxlarining (tariflarining) shakllanishi hamda qoʻllanilishini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qarorida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-dekabrdagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Voyaga yetmaganlar uchun moʻljallangan dori vositalarini reklama qilishga ruxsatnoma berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 9-bandning “v” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 37-banddagi “retseptsiz beriladigan dori vositalarining roʻyxatidan chiqarilgan” soʻzlari “retsept boʻyicha beriladigan dori vositalari toifasiga kiritilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 30-apreldagi 107-son qarori bilan tasdiqlangan Korxonalarni shaharni tashkil etuvchi korxonalar va ularga tenglashtirilgan korxonalar jumlasiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tabiiy monopoliya subyekti — tabiiy monopoliya sharoitlarida tovarlarni (ishlar, xizmatlarni) ishlab chiqarish va (yoki) realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni asosiy faoliyat turi sifatida amalga oshiradigan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki shaxslar guruhi”.
7. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 12-noyabrdagi 330-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida muomalada boʻlishi cheklangan prekursorlar roʻyxatiga (IV roʻyxat) rus tili matnidagi izohning sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
8. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 6-apreldagi 185-son qarori bilan tasdiqlangan Dori vositalarini va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 27-bandi birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tasdiqlagan, retseptsiz beriladigan dori vositalari roʻyxatiga muvofiq” soʻzlari “retseptsiz” soʻzi bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 6-iyundagi 360-son qarori bilan tasdiqlangan Portlovchi materiallarning aylanishi sohasida ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish toʻgʻrisidagi nizomning rus tilidagi matnida:
a) 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“1. Nastoyasheye Polojeniye opredelyayet poryadok vidachi Inspeksiyey po kontrolyu sferi gornodobivayushey promishlennosti i geologii pri Ministerstve gornodobivayushey promishlennosti i geologii Respubliki Uzbekistan (daleye — Gortexnadzor), yego territorialnimi upravleniyami i gornotexnicheskimi inspeksiyami dokumentov razreshitelnogo xaraktera na pravo osushestvleniya deyatelnosti, svyazannoy s proizvodstvom, priobreteniyem (v chasti vidachi svidetelstva) i ispolzovaniyem vzrivchatix materialov na territorii Respubliki Uzbekistan, i rasprostranyayetsya tolko na yuridicheskix lits, osushestvlyayushix deyatelnost v sfere oborota vzrivchatix materialov (daleye — yuridicheskoye litso).
Vidacha Ministerstvom vnutrennix del Respubliki Uzbekistan i yego territorialnimi organami dokumentov razreshitelnogo xaraktera na pravo osushestvleniya deyatelnosti, svyazannoy s vvozom, priobreteniyem, xraneniyem i perevozkoy vzrivchatix materialov osushestvlyayetsya v sootvetstvii s Yedinim polojeniyem o poryadke vidachi otdelnix dokumentov razreshitelnogo xaraktera posredstvom spetsialnoy elektronnoy sistemi, utverjdennim postanovleniyem Kabineta Ministrov № 86 ot 22-fevralya 2022 goda.
2. Selyu vidachi dokumentov razreshitelnogo xaraktera v oblasti oborota vzrivchatix materialov yavlyayetsya osushestvleniye kontrolya upolnomochennim organom za vipolneniyem trebovaniy bezopasnosti yuridicheskim litsom pri vedenii vzrivnix rabot ili rabot s vzrivchatimi materialami, pri provedenii priyemochnix ispitaniy vzrivchatix materialov v proizvodstvennix usloviyax”;
b) 3-bandda :
birinchi xatboshidagi “upolnomochennimi organami” soʻzlari “upolnomochennim organom” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“d” kichik band “k nastoyashemu Polojeniyu” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“e” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 4-bandda :
birinchi xatboshidagi “prinimayutsya upolnomochennimi organami” soʻzlari “prinimayetsya upolnomochennim organom” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Goskomprombezom” soʻzi “Gortexnadzorom” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Upolnomochennim organom po vidache razresheniy, ukazannix v podpunktax “a” — “d” punkta 3 nastoyashego Polojeniya yavlyayetsya Gortexnadzor, yego territorialnie upravleniya i gornotexnicheskiye inspeksii”;
d) 6-bandning oʻninchi xatboshisidagi “upolnomochennix organov” soʻzlari “upolnomochennogo organa” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 7-bandning “v” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
j) 8-banddagi “v prilojeniyax №№ 11 — 15” soʻzlari “v prilojeniyax №№ 11 — 14” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 9-banddagi “prilojeniyemi №№ 11 — 15” soʻzlari “prilojeniyami №№ 11 — 14” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) 10-bandning birinchi xatboshisidagi “v upolnomochennie organi” soʻzlari “v upolnomochenniy organ” soʻzlari bilan almashtirilsin;
k) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Yuridicheskoye litso-zayavitel dlya polucheniya dokumenta razreshitelnogo xaraktera v oblasti oborota vzrivchatix materialov, ukazannix v podpunktax “a” i “b” punkta 3 nastoyashego Polojeniya, obrashayetsya v Gortexnadzor, yego territorialnie upravleniya i gornotexnicheskiye inspeksii”;
l) 23-banddagi “statyami 22, 23 i 25 Zakona Respubliki Uzbekistan “O razreshitelnix protsedurax v sfere predprinimatelskoy deyatelnosti” soʻzlari “statyami 32 — 34 Zakona Respubliki Uzbekistan “O litsenzirovanii, razreshitelnix i uvedomitelnix protsedurax” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) 25-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “na ofitsialnix veb-saytax upolnomochennix organov” soʻzlari “na ofitsialnom veb-sayte upolnomochennogo organa” soʻzlari bilan almashtirilsin;
n) 1-ilovaga izoh chiqarib tashlansin;
o) 2 , 3 , 4 va 6-ilovalar matnidagi “Gosudarstvenniy komitet promishlennoy bezopasnosti” va “Goskomprombeza” soʻzlari tegishligicha “Inspeksiya po kontrolyu sferi gornodobivayushey promishlennosti i geologii pri Ministerstve gornodobivayushey promishlennosti i geologii” va “Gortexnadzora” soʻzlari bilan almashtirilsin;
p) 7 , 8 , 9 va 9 1 -ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
r) 11 , 12 va 14-ilovalarning 4-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “Gosudarstvenniy komitet promishlennoy bezopasnosti” soʻzlari “Inspeksiya po kontrolyu sferi gornodobivayushey promishlennosti i geologii pri Ministerstve gornodobivayushey promishlennosti i geologii” soʻzlari bilan almashtirilsin;
s) 15-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 334-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy dorixona faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“dori vositalarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan shakldagi retseptlar boʻyicha yoki retseptsiz chakana realizatsiya qilishni, shuningdek, qonunchilikda belgilangan tartibda imtiyozga ega ayrim toifadagi shaxslarni dori vositalari bilan taʼminlaydi”.
12. Vazirlar Mahkamasining “Majburiy jamoat ishlari tariqasidagi jazoning ijrosini tashkil etish tartibi haqidagi nizomni hamda Majburiy jamoat ishlari turlarining roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 8-maydagi 346-son qarorida :
a) 1-ilovada :
4-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Majburiy jamoat ishlari tariqasidagi jazo ijrosini tashkil etish mahkumning yashash joyidagi ichki ishlar organlarining probatsiya boʻlinmasi (keyingi oʻrinlarda — probatsiya boʻlinmasi) tomonidan ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi”;
ikkinchi xatboshidagi “inspeksiya” soʻzi “probatsiya boʻlinmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5 va 6-bandlardagi , 9-bandning ikkinchi , beshinchi va oltinchi xatboshilaridagi , 11-bandning birinchi xatboshisidagi , 5-bobning nomidagi , 23-bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi , 25-banddagi , 26-bandning sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi , 27-bandning uchinchi xatboshisidagi , 28-bandning ikkinchi , yettinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi hamda 29-bandning ikkinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “inspeksiya” soʻzi tegishli kelishikdagi “probatsiya boʻlinmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Probatsiya boʻlinmasi mahkum tomonidan jazoni oʻtash tartibi va shartlari buzilishi oqibatlari haqida uni qonunchilikka muvofiq yozma shaklda ogohlantiradi”;
ikkinchi xatboshidagi “inspeksiya” soʻzi “probatsiya boʻlinmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14 va 15-bandlardagi “mashgʻulotlari” soʻzi “darslari (mashgʻulotlar)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandda :
birinchi va oʻninchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “inspeksiya” soʻzi tegishli kelishikdagi “probatsiya boʻlinmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “davriy” soʻzi “har ikki oyda bir marotaba” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilova matnidagi tegishli kelishikdagi “inspeksiya” soʻzi tegishli kelishikdagi “probatsiya boʻlinmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin
2-ilova matnidagi “Jazolarni ijro etish inspeksiyasi” soʻzlari “Probatsiya boʻlinmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilova quyidagi mazmundagi 9-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 9. Tegishli roʻyxatlardan oʻtgan nogironligi boʻlgan shaxslar, yolgʻiz yashovchi keksalar va ogʻir turdagi bemorlarning uy-joylarini taʼmirlash hamda hududlarini obodonlashtirish ishlari. Uy-joylarni taʼmirlash hamda hududlarni obodonlashtirishda koʻmaklashish. ”.
13. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 24-oktabrdagi 862-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida amalga oshirilgan dori vositalarini roʻyxatdan oʻtkazish natijalarini tan olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“dori vositalari (dori vositalarini ishlab chiqarishda qoʻllaniladigan dori moddalari (substansiyalar) bundan mustasno)”.
14. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 26-dekabrdagi 1047-son qarorida :
a) 2-band “kompensatsiya qilish boʻyicha” soʻzlaridan keyin “respublika va hududiy” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) quyidagi mazmundagi 2 1 va 2 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) 2025-yil 1-maydan boshlab Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomning 9-bandida belgilangan zararlarni (keyingi oʻrinlarda — zararlar) qoplash boʻyicha qonuniy kuchga kirgan sud hujjatlarining onlayn roʻyxat shaklida yuritiladigan Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) tizimi joriy etiladi.
b) Reyestrda:
yer uchastkalari kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlar onlayn roʻyxati hamda jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlar onlayn roʻyxati alohida-alohida yuritiladi.
Bunda:
yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlar onlayn roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarning ishchi organlari tomonidan;
jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlar onlayn (ochiq) roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan yuritiladi;
v) qonuniy kuchga kirgan sud hujjati asosida tasdiqlangan zararlar va ular haqidagi maʼlumotlar zararlarni qoplash uchun mablagʻlar mavjudligi yoki mavjud emasligidan qatʼi nazar, Reyestrga kiritiladi;
g) zararlar ularning Reyestrda joylashgan navbatiga qatʼiy rioya qilgan holda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
d) sud hujjati boʻyicha zararlar qoplanganda, zararlarni qoplashga asos boʻlgan sud hujjati bekor qilinganda, zararlar va ular haqidagi maʼlumotlar Reyestrga kiritiladi.
2 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2025-yil 1-mayga qadar Reyestrni elektron yuritish imkoniyatini beradigan dasturiy majmua yaratilishini taʼminlasin;
v) ilovada :
4-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni undirish toʻgʻrisidagi sud hujjatlarini ijro etish 1 1 -ilovadagi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
6-bandda :
uchinchi xatboshi “Toshkent shahar” soʻzlaridan keyin “tumanlar va shaharlar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur bandning beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan manba boʻyicha shakllantirilgan mablagʻlar faqat mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash uchun yoʻnaltiriladi”;
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda ushbu bandning uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan manba boʻyicha tumanlar va shaharlar mahalliy budjetlariga tushgan tushumlar yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan yetkazilgan zararlar, mulkiy va maʼnaviy zararlar toʻlovlaridan qarzdorlik mavjud boʻlganda, qarzdorlik toʻliq bartaraf etilgunga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmaga yoʻnaltiriladi”;
quyidagi mazmundagi 4 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“ 4 1 -bob. Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni undirish toʻgʻrisidagi sud hujjatlarini ijro etish tartibi
26 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni qoplab berish boʻyicha kelib tushgan sud hujjati hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organiga bir ish kuni davomida taqdim qilinadi.
26 2 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida yetkazilgan mulkiy zararlarni sud hujjatiga asosan qoplab berish uchun zaruratga koʻra yuridik va jismoniy shaxslardan qoʻshimcha maʼlumotlarni soʻrab olishga haqli.
26 3 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organi quyidagi hollarda ijro hujjatini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga ijro etmaslik yuzasidan tegishli sudlarga ariza kiritish boʻyicha taklif kiritadi:
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 8-moddasida nazarda tutilgan talablarga muvofiq boʻlmaganda;
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 27-moddasida nazarda tutilgan ijroga topshirish muddati oʻtgandan keyin taqdim etilganda;
ijro varaqani berishga asos boʻlgan sud hujjati bekor qilinganda.
Ushbu bandda nazarda tutilmagan hollar boʻyicha ijro varaqani ijro etmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi.
26 4 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organi taqdim etilgan hujjatlarning toʻliqligini koʻrib chiqib, ularni mazkur sud hujjati kelib tushgan kundan boshlab uch ish kuni ichida Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) va tegishli hududiy kompensatsiya jamgʻarmasining kuzatuv kengashiga kiritadi.
Reyestr onlayn (ochiq) roʻyxat shaklida yuritiladi. Reyestrda yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida (sud hujjatlari asosida undirish belgilangan) mulkdorga yetkazilgan zararlarni roʻyxati hamda jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlar roʻyxati alohida-alohida yuritiladi.
Bunda yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan mulkdorlarga yetkazilgan zararlarni qoplash sud hujjati kelib tushgan sanaga muvofiq ketma-ketlikda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarida mavjud mablagʻlar doirasida bosqichma-bosqich amalga oshiriladi.
26 5 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashi taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida yetkazilgan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻgʻrisida qaror qiladi yoki yetarli asoslar mavjud boʻlganda tegishli sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taklif kiritadi.
26 6 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlarining yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida yetkazilgan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻgʻrisidagi qarorlari asosida mahalliy hokimliklarning hisob-kitob boʻlimi uch ish kuni davomida hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan yetkazilgan zarar summasini yuridik va jismoniy shaxslarning bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
Bunda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida yetkazilgan zararlarning oʻrni jismoniy va yuridik shaxslarga qoplangani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi.
26 7 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlari tomonidan tegishli sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida taklif kiritilganda, tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bunday taklif kiritilgan kundan boshlab protsessual muddatlarni inoabatga olgan holda sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritadi.
26 8 . Sud hujjati ustidan sudga shikoyat kiritilgan va ijro ishini yuritish sud tomonidan toʻxtatib turilgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari ikki ish kuni ichida yuridik va jismoniy shaxslarga hamda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organga ijro ishini yuritish toʻxtatilganligi haqida sudning tegishli qarorini (ajrimini) ilova qilgan holda xat yuboradi. Bunda sud hujjati asosida berilgan ijro varaqani ijro etish boʻyicha barcha harakatlar sud tomonidan ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisida qaror (ajrim) qabul qilingunga qadar toʻxtatib turiladi.
Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklarining xatiga asosan Reyestrga tegishli sud hujjati boʻyicha ish yuritish toʻxtatilganligi haqida maʼlumot kiritadi.
26 9 . Sudning ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi) qabul qilinganda, zararlarni qoplash ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
Sud hujjati belgilangan tartibda bekor qilinganda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklari bir ish kuni ichida hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻ toʻlashni rad etish toʻgʻrisida tegishli hududiy kompensatsiya jamgʻarmasi ishchi organiga xat yuboradi.
26 10 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahri hokimliklarining hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻ toʻlashni rad etish toʻgʻrisidagi xatiga asosan tegishli maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi.
Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi undirishning har qanday bosqichida yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan zararlar haqidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritishi mumkin.
Yetkazilgan zarar toʻliq qoplab berilgandan yoki zararni qoplab berish toʻgʻrisida sud hujjati bekor qilingandan soʻng sud hujjatini koʻrib chiqish tamomlangan hisoblanadi”;
30-bandning birinchi xatboshisi “uch ish kuni ichida” soʻzlaridan keyin “mulkiy va maʼnaviy zarar va u haqidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
32-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hisob-kitob boʻlimi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki tegishli hokimning koʻrsatmasi kelib tushgan vaqtdan boshlab bir ish kuni ichida hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida mavjud mablagʻlar doirasida ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan mablagʻlarni ariza beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari yuridik xizmati tegishli sud hujjati boʻyicha zarar qoplangani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi”;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash sud hujjati qabul qilingan sanaga muvofiq ketma-ketlikda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarida mavjud mablagʻlar doirasida bosqichma-bosqich amalga oshiriladi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
34-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklarining yuridik xizmati tegishli sud hujjati boʻyicha ish yuritish toʻxtatilganligi haqida maʼlumotni bir ish kuni ichida Reyestrga kiritadi”;
36-band quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklarining yuridik xizmati tegishli sud hujjati bekor qilingani toʻgʻrisida maʼlumotni bir ish kuni ichida Reyestrga kiritadi.
Ariza boʻyicha yetkazilgan zarar toʻliq qoplab berilgandan yoki zararni qoplab berish toʻgʻrisida sud hujjati bekor qilingandan soʻng, murojaatni koʻrib chiqish tamomlangan hisoblanadi”;
39-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlari shakllanishi va ulardan foydalanilishini nazorat qilish tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar prokuratura organlari tomonidan amalga oshiriladi”.
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi 1 1 -ilova bilan toʻldirilsin:
“Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 1 -ILOVA
Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni undirish toʻgʻrisidagi sud hujjatlarini ijro etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni undirish toʻgʻrisidagi kelib tushgan sud hujjatlarini hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organiga taqdim qiladi. Bir ish kuni davomida 2-bosqich Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni qoplab berish boʻyicha kelib tushgan sud hujjatini Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli dasturiy majmuasida yaratilgan Reyestrga kiritadi hamda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlariga (keyingi oʻrinlarda — Kuzatuv kengashlari) koʻrib chiqish uchun taqdim etadi. Uch ish kuni mobaynida 3-bosqich Kuzatuv kengashlari Kuzatuv kengashlarining ishchi organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyil ishi natijasida yetkazilgan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻ gʻ risida qaror qabul qiladi yoki tegishli sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shah a r hokimliklariga taklif kiritadi. Uch ish kuni mobaynida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklari 1. Yetkazilgan zararlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalar hisobidan qoplab beradi. Uch ish kuni mobaynida 2. Kuzatuv kengashi tomonidan tegishli sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida taklif kiritilgan taqdirda, sud organiga qabul qilingan sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritadi. Besh ish kuni davomida Sud hujjati ustidan shikoyat kiritilgan taqdirda, bu haqida yuridik va jismoniy shaxslarga hamda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organga xat yuboradi. Shikoyat taqdim etilgan kundan boshlab ikki ish kuni davomida 5-bosqich Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Kuzatuv kengashi qaroriga asosan yetkazilgan zarar qoplab berilgani yoki sud organiga shikoyat kiritilgani toʻgʻrisida hujjatlarni Reyestrga kiritadi. Ikki ish kuni mobaynida 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri hokimliklari 1. Sudning ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi) kelib tushgan kundan boshlab, sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlar yuridik va jismoniy shaxslarning tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkazib berish choralarini koʻradi. 2. Sud hujjati asosida zarar qoplab berilganda yoki bekor qilinganda, hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organga yetkazilgan zarar qoplab berilgani yoki sud hujjati bekor qilingani toʻgʻrisida maʼlumotlarni ilova qilgan holda xat yuboradi. Ikki ish kuni mobaynida 7-bosqich Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zarar qoplab berilgani yoki sud hujjati bekor qilingani toʻgʻrisida hujjatlarni Reyestrga kiritadi. Ikki ish kuni mobaynida ”;
2-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Jismoniy va yuridik shaxs Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash boʻyicha ariza, sud qarori va boshqa tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. Ixtiyoriy 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yuridik xizmati uch ish kuni ichida mulkiy va maʼnaviy zarar va u haqidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi hamda ariza va unga ilova qilingan tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqib, quyidagi takliflardan birini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki hokimga kiritadi: 1) ariza va unga ilova qilingan hujjatlarga asosan unda koʻrsatilgan mablagʻlarni toʻlab berish; 2) arizaga ilova qilingan sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish (shikoyat loyihasini ilova qilgan holda). Uch ish kuni ichida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimi Yuridik xizmatning tegishli takliflari asosida quyidagi harakatlardan birini amalga oshiradi: 1) hisob-kitob boʻlimiga sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlarini qoplab berish boʻyicha koʻrsatma beradi; 2) sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritadi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Hisob-kitob boʻlimi: a) hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida mavjud mablagʻlar doirasida ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan mablagʻlarni ariza beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi; Bir ish kuni ichida b) hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida yetarli mablagʻlar mavjud boʻlmaganda mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻ ajratish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahri Kengashiga taklif kiritadi. Ikki ish kuni ichida 2. Yuridik xizmat: a) ariza beruvchiga ijro boʻyicha ish yuritish toʻxtatilganligi haqida sudning tegishli qarorini (ajrimini) ilova qilgan holda xat yuboradi hamda tasdiqlovchi hujjatlarni Reyestrga kiritadi; b) mulkiy va maʼnaviy zarar qoplab berilgani toʻgʻrisida hujjatlarni Reyestrga kiritadi. Ikki ish kuni ichida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Sudning ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi) kelib tushgan kundan boshlab, sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlar ariza beruvchining tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkazib berish choralarini koʻradi. Yuridik xizmat: a) sud hujjati belgilangan tartibda bekor qilinganda hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻlar toʻlashni rad etish toʻgʻrisida ariza beruvchiga xat yuboradi; b) mulkiy va maʼnaviy zarar qoplab berilgani yoki sud hujjati bekor qilingani toʻgʻrisida hujjatlarni Reyestrga kiritadi. Ikki ish kuni mobaynida 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan toʻlovlarni davlat organlarining budjetdan tashqari maxsus hisobvaragʻidan qoplash uchun talabnoma kiritadi. Uch ish kuni mobaynida ”;
3-ilovada :
2-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 2. Sh. Xidoyatov — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri; ”;
6-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 6. S. Sadullayev — Iqtisodiyot va moliya vazirining oʻrinbosari. ”;
15. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 365-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Bojxona instituti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bojxona organlarida xizmatni oʻtash bilan bogʻliq qonun hujjatlarida belgilangan cheklovlarga rioya etishni rad etgan yoki maxsus talablarga javob bermaydigan fuqarolar tanlov bosqichlaridan chetlashtiriladi va ularni Institutga qabul qilish rad etiladi”.
16. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :
21-bandning oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “2019-yil 22-martdagi 242-son” soʻzlari “2024-yil 25-martdagi 150-son” soʻzlari bilan almashtirilsin;
33-banddan “shuningdek, Vazirlik huzuridagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi rahbari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
17. Vazirlar Mahkamasining “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaliklarini hamda meva-sabzavot klasterlarini qoʻshimcha moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 19-fevraldagi 102-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Agrosanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarori bilan tasdiqlangan Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda elektron onlayn-auksion savdosini oʻtkazish toʻgʻrisidagi xabarnoma 15 kalendar kun oldin, yoshlarga dehqon xoʻjaligini yuritish uchun esa 5 kalendar kun oldin, shuningdek, takroriy savdoda 5 kalendar kun oldin eʼlon qilinadi”.
19. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-dekabrdagi 775-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish, kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 80-bandning “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) intizomsizligi sababli (shu jumladan, qonunchilik hujjatlarida belgilangan cheklovlarga rioya etmaganligi yoki maxsus talablarga javob bermaganligi, sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi munosabati bilan)”;
b) 85-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“85. Kontrakt shartlarini bajarmagan, harbiy xizmatchi nomiga dogʻ tushiruvchi nojoʻya xatti-harakatlar sodir etgan, qonunchilik hujjatlarida belgilangan cheklovlarga rioya etmagan, harbiy intizomni tizimli ravishda qoʻpol buzib kelgan, ozodlikdan mahrum etish bilan bogʻliq boʻlgan jazo choralarini nazarda tutuvchi sud hukmi qonuniy kuchga kirgan kursantlar intizomsizligi tufayli OHTMda oʻqishdan chetlashtiriladilar”.
20. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 33-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oldi-sotdi (ijara) shartnomasida taraflarning majburiyatlari, shu jumladan, davlat koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan mulk yoki ijara huquqining sotuvchidan xaridorga oʻtish shartlari, aniq muddatlari, tartibi va ketma-ketligi aks ettirilishi kerak”;
uchinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 37-band quyidagi mazmundagi “d” kichik band bilan toʻldirilsin:
“d) auksion obyektida bartaraf etishning iloji boʻlmagan kamchiliklar aniqlansa”;
v) 98-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“98. Auksion yoki tanlov natijalari boʻyicha pul mablagʻlari operatorning maxsus hisobvaragʻida yigʻiladi va auksion yoki tanlov gʻolibi (xaridor) tomonidan dasturdagi shaxsiy kabineti orqali obyektni qabul qilib olganligi tasdiqlagandan soʻng ular buyurtmachi hisobvaragʻiga (operator xizmat haqi chegirilgan holda) oʻtkaziladi.
Gʻolib tomonidan obyekt qabul qilib olinganligi yoki qabul qilish rad etilganligi gʻolibga bayonnoma yuborilgan vaqtdan boshlab uch oy ichida savdo platformasi orqali tasdiqlanishi lozim, savdo boʻyicha xabarnomada obyektni topshirishning boshqacha aniq muddati belgilangan holatlar bundan mustasno.
Gʻolib mazkur muddat ichida obyekt qabul qilib olinganligini tasdiqlamasa, obyekt gʻolib tomonidan qabul qilingan hisoblanadi hamda keyingi harakatlar mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Belgilangan muddat davomida taraflar (buyurtmachi va gʻolib) kelishuvga erishmagan taqdirda, pul mablagʻlari (operator xizmat haqi chegirilgan holda) buyurtmachi hisob-raqamiga oʻtkaziladi. Bunda taraflar oʻrtasida nizo kelib chiqsa, ushbu nizoli masala sud tartibida hal etiladi.
Auksion gʻolibi tomonidan mulkni qabul qilib olmaslikning quyidagi hollarida gʻolib tomonidan toʻlangan toʻlovlar, shu jumladan, zakalat puli (operator tomonidan buyurtmachiga oʻtkazib berilgan mablagʻlar bilan birga) buyurtmachi tomonidan uch ish kuni ichida toʻlab berilishi shart:
auksionda sotilgan mol-mulk auksion obyektining koʻrsatilgan texnik tavsiflariga mos kelmasa;
mol-mulk auksionda sotilgunga qadar uchinchi shaxslarning egaligiga oʻtib ketgan boʻlsa va bu holat auksion yakunlanganidan soʻng aniqlansa”;
g) quyidagi mazmundagi 98 1 va 98 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“98 1 . Gʻolib obyektni qabul qilishdan bosh tortgan hollarda, bu haqda buyurtmachining savdo platformasidagi shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboriladi. Bunda buyurtmachi tomonidan qisqa muddatlarda, biroq mazkur Nizomning 98-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan muddatdan kechiktirmay gʻolibning obyektni qabul qilishdan bosh tortganligi yuzasidan munosabat bildirilishi lozim.
Gʻolibning obyektni qabul qilishdan bosh tortganligi yuzasidan belgilangan muddatda buyurtmachi tomonidan munosabat bildirilmagan taqdirda, ushbu holat buyurtmachi tomonidan asossiz deb topilgan hisoblanadi.
Gʻolibning obyektni qabul qilishdan bosh tortganligi buyurtmachi tomonidan asosli deb topilgan hollarda, buyurtmachidan obyektning sotilgan qiymatining 10 foizi miqdorida toʻlov undiriladi. Bunday hollarda buyurtmachi tomonidan savdo platformasidagi shaxsiy hisobvaragʻini talab etilgan miqdorgacha boʻlgan pul mablagʻlari bilan oldindan toʻldirilishi talab etiladi. Mazkur pul mablagʻlari operator tasarrufida qoldiriladi.
Bunda mazkur bandning uchinchi xatboshisida belgilangan hollarda buyurtmachiga yetkazilgan zarar keyinchalik qonunchilikda belgilangan tartibda aybdor shaxslardan undirib olinishi mumkin.
98 2 . Gʻolib obyektni qabul qilishdan bosh tortgan taqdirda, ushbu holat yuzasidan buyurtmachi tomonidan munosabat bildirilgunga qadar, biroq koʻpi bilan mazkur Nizomning 98-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan muddat davomida obyektni qaytadan qabul qilish huquqi saqlanib qoladi”.
21. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 34-ilovaning 12-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi — oʻn beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Litsenziyalovchi organ litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga mos kelishini aniqlash uchun oʻz mablagʻlari hisobidan yuqorida qayd etilgan muddat doirasida quyidagi huquqlarga ega:
litsenziya talabgorining litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun talab etiladigan mavjud sharoitlarini joyiga chiqib baholash;
hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish uchun qoʻshimcha ravishda shartnoma asosida tegishli sohalar boʻyicha yuqori malakali mutaxassislarni va ekspertlarni jalb etish.
Litsenziyalovchi organ oʻz vakolati doirasida litsenziya talablari hamda shartlarining buzilishi fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarining yoʻqolishi yoki talon-toroj qilinishi xavfini keltirib chiqargan hollarda ularni olib qoʻyish, ichki ishlar organiga zudlik bilan olib borishni hamda vaqtincha saqlash uchun joylashtirishni talab qilish huquqiga ega”.
22. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “64” raqami “65” raqami bilan almashtirilsin;
b) 46-ilovada :
4-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi 1-bandning “v” kichik bandidan “ruxsatnomalar boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin;
5-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Ariza.
Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
yuridik shaxsning nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), pochta manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi;
ariza beruvchining bajarmoqchi va (yoki) amalga oshirmoqchi boʻlgan aniq harakatlari va (yoki) muayyan faoliyati uchun ruxsatnoma olishdan maqsadi, ushbu harakatlarni va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga daxldor qurol (turi, xili, modeli, kalibri va miqdori) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri va miqdori) toʻgʻrisida jamlanma maʼlumotlar;
harakatlar va (yoki) faoliyat amalga oshiriladigan joy, shuningdek, qurol va uning oʻq-dorilari joylashtiriladigan (saqlanadigan) joy (obyekt) (qurolxona, oʻq otish obyekti, muzeybop tarzda kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyish obyekti);
harakatlar va (yoki) faoliyat amalga oshiriladigan taxminiy muddat (zarur boʻlganda).
Soʻralayotgan ruxsatnoma turiga qarab, arizada qoʻshimcha ravishda quyidagilar koʻrsatiladi:
a) fuqaroviy, xizmat va kolleksiyalash quroli hamda uning oʻq-dorilarini olishda — qurol va uning oʻq-dorilarini olish chogʻida ularning but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxs masʼul xodimining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
b) fuqaroviy, xizmat va kolleksiyalash quroli hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishda — qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish chogʻida ularning but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxs masʼul xodimining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi, shuningdek, realizatsiya qilinishi rejalashtirilayotgan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari, realizatsiya qilinishi rejalashtirilayotgan bunday faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning nomi va uning manzili toʻgʻrisida maʼlumotlar;
v) qurol va uning oʻq-dorilarini qurolxonalarda saqlash, shuningdek, ularni kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyishda quyidagi maʼlumotlar:
qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, belgilangan tartibda berilishi-qabul qilib olinishini va hisobi yuritilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
qurol toʻgʻrisida individual (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqami) hamda uning oʻq-dorilari toʻgʻrisida jamlanma (turi, kalibri, partiyasi va miqdori) maʼlumotlar;
qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish uchun mavjud moddiy-texnik baza (maxsus jihozlangan binolar, inshootlar, xonalar, qoʻriqlashning muhandislik-texnik, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari, seyflar va metall shkaflar), qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish obyekti hududini ish va ishdan tashqari vaqtda qoʻriqlash tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
har kuni koʻrgazma ishi tugagach, qurol va uning oʻq-dorilarini topshirish uchun qurolxona toʻgʻrisida maʼlumotlar (qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishda — qurol va uning oʻq-dorilarini ochiq vitrinalar va stendlarda koʻrgazmaga qoʻyishda);
koʻrgazmaning chet ellik ishtirokchilariga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarining koʻrgazma obyekti hududiga tashilishini, qabul qilib olinishini va joylashtirilishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxs masʼul xodimining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar (chet ellik ishtirokchilarning olib kirilgan quroli va uning oʻq-dorilarini koʻrgazma qoʻyishda);
g) fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini oʻq otish obyektlari hududida saqlashda quyidagi maʼlumotlar:
qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, belgilangan tartibda berilishi-qabul qilib olinishini va hisobi yuritilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
qurol toʻgʻrisida individual (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqami) hamda uning oʻq-dorilari toʻgʻrisida jamlanma (turi, kalibri, partiyasi va miqdori) maʼlumotlar;
qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash uchun mavjud moddiy-texnik baza (maxsus jihozlangan binolar, inshootlar, xonalar, qoʻriqlashning muhandislik-texnik, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari, seyflar va metall shkaflar), qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash obyekti hududini ish va ishdan tashqari vaqtda qoʻriqlash tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
nishonni joylash va uzatish uskunalari, oʻq otish uchun toʻsiqlar va boshqa oʻq otish anjomlari turi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
oʻq otish boʻyicha mutaxassislar (trenerlar, instruktorlar)ning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, mutaxassislik boʻyicha ish staji, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
d) qurol va uning oʻq-dorilarini tashishda quyidagi maʼlumotlar:
yukni joʻnatuvchi, qabul qiluvchi va tashishga taqdim etuvchi tashkilot, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashish yoʻnalishi, foydalaniladigan avtotransport turi toʻgʻrisida (avtomobil transportida tashishda — transport vositalarining rusumi va davlat roʻyxat belgilari);
qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, kuzatib borilishini va qoʻriqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxs masʼul xodimlarining lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida (oʻn donadan koʻp oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq oʻq-dorilari Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining kuzatuvi ostida tashish holatlari bundan mustasno);
oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotgan yoʻlda qurolli qoʻriqlovning kuzatuvi bilan taʼminlash toʻgʻrisida (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati tomonidan avtomobil transportida tashishda, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati tomonidan temir yoʻl transportida tashishda);
e) fuqaroviy, xizmat, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishda quyidagi maʼlumotlar:
yukning Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi (TIF TN), BMT nomenklaturasi boʻyicha kodi, yukni joʻnatuvchi, qabul qiluvchi va uni tashishga taqdim etuvchi tashkilot, yukni joʻnatish va Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish joylari (yukni yetkazish va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqish joylari), Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashish yoʻnalishi, foydalaniladigan transport turi (avtomobil transportida tashishda — transport vositalarining rusumi va davlat roʻyxati belgilari), olib kirish (olib chiqish, tranzit qilish)ning taxminiy vaqti, shuningdek, tranzit qatnashchilari boʻlgan davlatlar hududi boʻylab harakatlanishning moʻljallanayotgan yoʻnalishi toʻgʻrisida maʼlumotlar;
qurol va uning oʻq-dorilarini avtomobil transportida olib kirish va olib chiqishda ularning but saqlanishini, kuzatib borilishini va qoʻriqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxs masʼul xodimlarining lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organi toʻgʻrisida (olib kirilgan, olib chiqilgan va tranzit qilingan qurol hamda uning oʻq-dorilarini Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining yoxud Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining kuzatuvi ostida tashish hollari bundan mustasno);
qurol va uning oʻq-dorilarini Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati, jumladan, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining yoxud Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining kuzatuvi bilan taʼminlash toʻgʻrisida.
Ruxsatnoma turiga qarab, arizaga vakolatli organ boshqa vakolatli organlardan mustaqil ravishda oladigan hujjatlardan tashqari qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar ilova etiladi:
1. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olish uchun:
a) fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini olishga doir kontrakt (shartnoma);
b) qurol va uning oʻq-dorilarini olishda ularning but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan, qurol va uning oʻq-dorilari bilan taʼminlash normalariga muvofiq yuridik shaxsning yuqori turuvchi davlat organlari va tashkilotlar tomonidan (mavjud boʻlsa) tasdiqlangan qurol (xili, modeli va kalibri boʻyicha) va uning oʻq-dorilariga (turi va kalibri boʻyicha) boʻlgan talab miqdorining hisobi (fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini olishda).
Fuqaroviy va xizmat qurolining sarflangan, yoʻqotilgan yoki yoʻq qilish uchun topshirilgan oʻq-dorilari oʻrniga oʻq-dorilar olish uchun oʻq-dorilar hisobdan chiqarilganligining qonuniyligini tasdiqlovchi hujjatlar (oʻq-dorilarni hisobdan chiqarish dalolatnomalari, oʻquv-mashq otishlari va boshqa otishlarni oʻtkazish chogʻida sarflangan oʻq-dorilarga doir tarqatish-topshirish qaydnomalari, oʻq-dorilarni yoʻq qilish uchun qabul qilib olish (topshirish) dalolatnomalari) qoʻshimcha ravishda taqdim etiladi.
2. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlmagan yuridik shaxslar tomonidan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun:
a) fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxs bilan qurol va uning oʻq-dorilarini komission tarzda realizatsiya qilish boʻyicha kontrakt (shartnoma) nusxasi;
b) qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishda ularning but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi.
3. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini saqlash uchun:
a) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan bino, inshoot, xonalar ariza beruvchiga egalik yoki boshqa ashyoviy huquq asosida yuridik shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;
b) qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, jismoniy himoyaning boshqa texnik vositalari hamda videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar nusxalari;
v) qurolxona Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi;
g) oʻrganishlar, tadqiqotlar, koʻriklar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar yakuni asosida xulosa (mavjud boʻlsa);
d) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi;
e) qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida bevosita harakatni va (yoki) faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarining (xizmat vazifalariga muvofiq qurol va uning oʻq-dorilari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ishlaydiganlar), qoʻriqlash xizmati (mavjud boʻlganda) xodimlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va sanasi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati;
j) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid tasdiqlangan ichki reja;
z) qurol hamda uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurol (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqamini koʻrsatgan holda) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri, miqdorini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida belgisi qoʻyilgan qurol va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma (saqlashga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun).
4. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini oʻq otish obyekti hududida saqlash uchun:
a) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan bino, inshoot, xonalar ariza beruvchiga egalik yoki boshqa ashyoviy huquq asosida yuridik shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;
b) qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, jismoniy himoyaning boshqa texnik vositalari hamda videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar nusxalari;
v) qurolxona Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi;
g) oʻrganishlar, tadqiqotlar, koʻriklar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar yakuni asosida xulosa (mavjud boʻlsa);
d) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi;
e) qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida bevosita harakatni va (yoki) faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarining (xizmat vazifalariga muvofiq qurol va uning oʻq-dorilari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ishlaydiganlar), qoʻriqlash xizmati (mavjud boʻlganda) xodimlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va sanasi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati;
j) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid tasdiqlangan ichki reja;
z) qurol hamda uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurol (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqamini koʻrsatgan holda) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri, miqdorini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida belgisi qoʻyilgan qurol va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma (saqlashga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun);
i) oʻq otish obyekti hududidan tashqaridagi obyektlarga ziyon yetkazishini istisno etuvchi xavfsiz hudud radiusi doirasida tutashgan hududning quyidagilar belgisi qoʻyilgan va tir, oʻq otish stendi, oʻq otish maydoni hududining quyidagilar belgisi qoʻyilgan holdagi sxematik rejasi (masofalarni metrda koʻrsatgan holda):
xavfsiz hudud perimetri boʻylab joylashgan tashqi toʻsiqning turi va balandligi, toʻsiqda mavjud boʻlgan darvoza, eshik va darchalar;
qoʻriqlash postlari soni va joylashuvi, ular orasidagi aloqa vositalari;
qurolxona, oʻq otish galereyasi, oʻq otish maydonchalari va oʻq otish joyidagi toʻsiqlarning joylashuvi;
oʻq otish yoʻnalishini koʻrsatgan holda, nishonni joylash va uzatish uskunalari uchun minoralar va budkalarning, yopiq turdagi xandaqlarning, boshqa oʻq otish anjomlarining joylashuvi, turi va nomi;
oʻq oʻtkazmaydigan devorlar va ship qismida koʻndalang tarzda jihozlangan oʻqni ushlab qolish moslamalarining joylashuvi (yarim ochiq turdagi oʻqotar tirlari uchun);
oʻq otishning yoʻnalishi (nishon hududi)da va yon tomonida oʻqni qabul qilish (himoya qilish) tuproq doʻngliklari joylashuvi (ochiq turdagi oʻqotar tirlari va tarkibida ochiq turdagi oʻqotar tirlari boʻlgan oʻq otish maydonlari uchun).
Ariza beruvchining xohishiga qarab, sxematik rejaga tushuntirish xati ilova qilinishi mumkin;
k) foydalaniladigan oʻq otish jihozlari va anjomlarining qisqacha roʻyxati va taʼrifi;
l) oʻq otish obyekti hududida ruxsat berish va obyekt ichki rejimini amalga oshirish, qurol va uning oʻq-dorilarini but saqlash, berish-qabul qilib olish, hisobga olish, olib yurish va ulardan xavfsiz foydalanishni taʼminlash boʻyicha tasdiqlangan ichki yoʻriqnoma;
m) malaka darajasiga taalluqli hujjatlarni (malaka oshirish kurslari yoki maxsus tayyorgarlikdan oʻtganligi, malaka darajasini berish toʻgʻrisida diplom, sertifikat va boshqa hujjatlar nusxalari) ilova qilgan holda, oʻq otish jarayonini toʻgʻridan-toʻgʻri nazorat qilish, qurol va uning oʻq-dorilaridan xavfsiz foydalanish qoidalari boʻyicha fuqarolar bilan majburiy dastlabki yoʻriqnoma oʻtkazish vazifalari yuklangan oʻq otish boʻyicha mutaxassislarni (trener, instruktorlar) tayinlash toʻgʻrisida buyruq yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi (buyruqda ularning malaka darajasi koʻrsatilgan boʻlishi lozim).
5. Xizmat qurolini olib yurish uchun:
yuridik shaxsning xodim xizmat qurolini olib yurish va undan foydalanish ruxsat berilgan lavozimga qabul qilinganligi (tayinlanganligi) toʻgʻrisidagi buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat(lar)ning nusxasi;
xizmat qurolini olib yurish va undan foydalanish huquqiga ega boʻlgan xodimning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi, fuqaroligi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ yoki jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR), tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joy manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (roʻyxat shaklida);
xodimning Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi mintaqaviy oʻquv markazi, Fargʻona mintaqaviy oʻquv markazi, Jizzax mintaqaviy oʻquv markazi va Toshkent mintaqaviy oʻquv markazining bazasida xizmat quroli va maxsus vositalarni olib yurish hamda ulardan foydalanishga ruxsat berilgan vazirlik va idoralarning qoʻriqlash (harbiylashtirilgan, qorovullik) boʻlinmalari xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini muvaffaqiyatli tugatganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning nusxasi.
6. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini avtomobil transportida tashish uchun:
a) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishi, shuningdek, ularni kuzatib borish va qoʻriqlovni taʼminlash majburiyati yuklangan masʼul xodimlarni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatining nusxasi (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoxud idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari kuzatuvi ostida tashilayotgan hollar bundan mustasno);
b) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilarini tashish Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi;
v) avtomobil transportida qurol va uning oʻq-dorilarini tashish boʻyicha xizmat koʻrsatishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi (tashishni ariza beruvchiga tegishli boʻlmagan transport vositasida amalga oshirishda).
7. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini temir yoʻl transportida tashish uchun — tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari turkumini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi.
8. Qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash uchun:
a) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan bino, inshoot, xonalar ariza beruvchiga egalik yoki boshqa ashyoviy huquq asosida yuridik shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;
b) qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, jismoniy himoyaning boshqa texnik vositalari hamda videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar nusxalari;
v) oʻrganishlar, tadqiqotlar, koʻriklar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar yakuni asosida xulosa (mavjud boʻlsa);
g) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi;
d) qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida bevosita harakatni va (yoki) faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarining (xizmat vazifalariga muvofiq qurol va uning oʻq-dorilari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ishlaydiganlar), qoʻriqlash xizmati (mavjud boʻlganda) xodimlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va sanasi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati;
e) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid tasdiqlangan ichki reja;
j) qurol hamda uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurol (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqamini koʻrsatgan holda) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri, miqdorini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida belgisi qoʻyilgan qurol va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma (saqlashga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun);
z) kolleksiyalash qurolini saqlashga moʻljallangan xonalarning, jumladan, muzeybop tarzda kolleksiyalashda, Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi.
9. Qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun:
a) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan bino, inshoot, xonalar ariza beruvchiga egalik yoki boshqa ashyoviy huquq asosida yuridik shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;
b) qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, jismoniy himoyaning boshqa texnik vositalari hamda videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar nusxalari;
v) qurolxona Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi;
g) oʻrganishlar, tadqiqotlar, koʻriklar yoki boshqa ilmiy va texnik baholash yakuni asosida xulosa (mavjud boʻlsa);
d) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi;
e) qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida bevosita harakatni va (yoki) faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarining (xizmat vazifalariga muvofiq qurol va uning oʻq-dorilari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ishlaydiganlar), qoʻriqlash xizmati (mavjud boʻlganda) xodimlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va sanasi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati;
j) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid tasdiqlangan ichki reja;
z) qurol hamda uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurol (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqamini koʻrsatgan holda) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri, miqdorini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida belgisi qoʻyilgan qurol va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma (saqlashga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun);
i) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun xonalarni ijara olish (oʻz egaligida bunday xonalar boʻlmaganda), qurolni va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish tartibi, ularning but saqlanishini taʼminlash boʻyicha ushbu xonalar qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari oʻrnatilganligi hamda qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi va videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi toʻgʻrisida tuzilgan dalolatnomalar nusxalarini ilova qilgan holda shartnoma, shuningdek, Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxalari;
k) koʻrgazmaga qoʻyish rejasi va ekspozitsiyalarning (koʻrgazma obyektlarining) joylashuv sxemalari (kelishish uchun);
l) koʻrgazmaning chet ellik ishtirokchilari uchun ularga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashishga doir ruxsatnomalarni olish uchun hujjatlar (chet ellik ishtirokchilari olib kirayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishda).
10. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga avtomobil transportida olib kirish uchun (Oʻzbekiston Respublikasi hududiga sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun qaytib olib chiqib ketish sharti bilan olib kiriladigan sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilari bundan mustasno):
a) qurol va uning oʻq-dorilarini yetkazib berishga doir kontrakt (shartnoma) nusxasi, bir nechta turkumlarda olib kirilganda, ularni olib kirish jadvali;
b) olib kirilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlarining belgilangan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxalari;
v) avtomobil transportining xalqaro tashishlarni amalga oshirishga ruxsat etilganligi toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi;
g) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishi, shuningdek, ularni kuzatib borish va qoʻriqlovni taʼminlash majburiyati yuklangan masʼul xodimlarni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatining nusxasi (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoxud idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari kuzatuvi ostida tashilayotgan hollar bundan mustasno);
d) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilarini tashish Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi;
e) avtomobil transportida qurol va uning oʻq-dorilarini tashish boʻyicha xizmat koʻrsatishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi (tashishni ariza beruvchiga tegishli boʻlmagan transport vositasida amalga oshirishda).
11. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga temir yoʻl transportida olib kirish uchun (Oʻzbekiston Respublikasi hududiga sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun qaytib olib chiqib ketish sharti bilan olib kiriladigan sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilari bundan mustasno):
a) qurol va uning oʻq-dorilarini yetkazib berishga doir kontrakt (shartnoma) nusxasi, bir nechta turkumlarda olib kirilganda, ularni olib kirish jadvali;
b) olib kirilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlarining belgilangan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxalari;
v) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari turkumini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi.
12. Koʻrgazmaga qoʻyish va sport quroli hamda uning oʻq-dorilari Oʻzbekiston Respublikasi hududiga sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun qaytib olib chiqib ketish (sport musobaqalarida ishtirok etishda — sport quroli va uning foydalanilmagan oʻq-dorilarini) sharti bilan vaqtincha olib kirish uchun:
a) sport tadbiri (koʻrgazma) tashkilotchisining Oʻzbekiston Respublikasi hududida sport tadbirlarida (koʻrgazmada) chet ellik ishtirokchilar ishtirok etishlari uchun taklifnoma nusxasi;
b) chet ellik ishtirokchilarga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarini tashish, qabul qilib olish hamda obyekt hududiga joylashtirishni taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodim (xodimlar)ni tayinlash toʻgʻrisida, lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va yili, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi va raqami hamda uni bergan organ koʻrsatilgan holdagi yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi (chet ellik ishtirokchilarga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarini olib kirishda);
v) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumini tashishda Milliy gvardiya organi, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (avtomobil transportida tashilayotganda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari (temir yoʻl transportida tashilayotganda) tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi.
13. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan avtomobil transportida olib chiqish uchun (xorijiy davlat hududida sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun qaytib olib kirish sharti bilan olib chiqiladigan sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilari bundan mustasno):
a) qurol va uning oʻq-dorilarini yetkazib berishga doir kontrakt (shartnoma) nusxasi, bir nechta turkumlarda olib chiqilganda, ularni olib chiqish jadvali;
b) olib chiqilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlarining nusxalari;
v) avtomobil transportining xalqaro tashishlarni amalga oshirishga ruxsat etilganligi toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi;
g) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishi, shuningdek, ularni kuzatib borish va qoʻriqlovni taʼminlash majburiyati yuklangan masʼul xodimlarni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatining nusxasi (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoxud idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari kuzatuvi ostida tashilayotgan hollar bundan mustasno);
d) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilarini tashish Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi;
e) avtomobil transportida qurol va uning oʻq-dorilarini tashish boʻyicha xizmat koʻrsatishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi (tashishni ariza beruvchiga tegishli boʻlmagan avtotransport vositasida amalga oshirishda).
14. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan temir yoʻl transportida olib chiqish uchun (xorijiy davlat hududida sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun qaytib olib kirish sharti bilan olib chiqiladigan sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilari bundan mustasno):
a) qurol va uning oʻq-dorilarini yetkazib berishga doir kontrakt (shartnoma) nusxasi, bir nechta turkumlarda olib chiqilganda, ularni olib chiqish jadvali;
b) olib chiqilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlarining nusxalari;
v) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari turkumini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi.
15. Sport quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini xorijiy davlat hududida sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududidan avtomobil transportida vaqtincha olib chiqish uchun:
a) xorijiy davlat hududida tadbir tashkilotchisi taklifnomasining belgilangan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxasi;
b) sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun delegatsiyaning yuborilishi toʻgʻrisida, delegatsiya rahbarini hamda sport tadbirlari (koʻrgazma) davomida qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobi yuritilishini va ulardan foydalanishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi;
v) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilarini tashish Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi;
g) avtomobil transportida qurol va uning oʻq-dorilarini tashish boʻyicha xizmat koʻrsatishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi (tashishni ariza beruvchiga tegishli boʻlmagan transport vositasida amalga oshirishda).
16. Sport quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini xorijiy davlat hududida sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududidan temir yoʻl transportida vaqtincha olib chiqish uchun:
a) xorijiy davlat hududida tadbir tashkilotchisi taklifnomasining belgilangan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxasi;
b) sport tadbir (koʻrgazma)larida ishtirok etish uchun delegatsiyaning yuborilishi toʻgʻrisida, delegatsiya rahbarini hamda sport tadbir (koʻrgazma)lari davomida qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobi yuritilishini va ulardan foydalanishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi;
v) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari turkumini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi.
17. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish uchun:
a) tranzit qilinayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini joʻnatuvchi davlat hududidan olib chiqish va qabul qiluvchi davlat hududiga olib kirishga doir ruxsatnomalar nusxalarining belgilangan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxasi;
b) avtomobil transportining xalqaro tashishlarni amalga oshirishga ruxsat etilganligi toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi (avtotransportda tranzit qilishda);
v) qurol va uning oʻq-dorilari turkumi tranzitini Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalari (avtotransportda tranzit qilishda) yoki “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (temir yoʻl transportida tranzit qilishda) kuzatuvida amalga oshirish boʻyicha tuzilgan shartnoma nusxasi (oʻn dona yoki undan kam miqdordagi oʻqotar sport quroli yoki uning besh yuz dona va undan kam miqdordagi oʻq-dorilari, pnevmatik sport quroli va uning oʻq dorilari, tigʻli sovuq sport va sport uloqtirish qurollarini sport tadbirlarida ishtirok etish uchun tranzit qilish holatlari bundan mustasno)”;
12-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi 10 — 17-bandlar bilan toʻldirilsin:
“10. Vakolatli organ ariza beruvchining ruxsat berishga doir talablar va shartlarga mos kelishini aniqlash uchun oʻz mablagʻlari hisobidan ushbu pasportda nazarda tutilgan muddatlar doirasida quyidagi huquqlarga ega:
ariza beruvchining arizasiga muvofiq harakatlarni va (yoki) faoliyatni amalga oshirish uchun talab etiladigan mavjud sharoitlarini joyiga chiqib oʻrganish va baholash (qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, ulardan foydalanish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish uchun moʻljallangan hududni, binolarni, xonalar va inshootlarni, ularning texnik jihatdan mustahkamlanganligini, qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari bilan jihozlanganligi, qoʻriqlash va joriy etilgan rejim choralarining ahvoli, mavjud transport vositalari, arizada koʻrsatilgan aniq harakatni bajarish va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirish uchun talab etiladigan boshqa sharoitlarni);
qurol va oʻq-dorilarining tuzilishi, turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi, raqami, taqdim etilgan hujjatlar va boshqa oʻziga xos maʼlumotlarni ekspert va texnik baholash hamda tadqiqotlar oʻtkazish zarur boʻlgan holatlarda hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish uchun qoʻshimcha ravishda shartnoma asosida tegishli sohalar boʻyicha yuqori malakali mutaxassislarni va ekspertlarni jalb etish.
11. Elektron shaklda berilgan ruxsatnomalar manfaatdor shaxslar tomonidan qogʻozda chop etilishi mumkin. Bunda qogʻozda chop etilgan ruxsatnomalar elektron shaklda berilgan ruxsatnomalarga tenglashtiriladi.
12. Qurolni olib yurishga doir ruxsatnoma vakolatli organ tomonidan anʼanaviy tarzda bevosita ariza beruvchining oʻziga yoki yuridik shaxsning masʼul xodimiga beriladi.
13. Yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan qurolni olib yurishga doir ruxsatnomalar oʻrniga yuridik shaxsning arizasiga koʻra uning dublikati berilishi mumkin.
Dublikatni berishda vakolatli organ tomonidan yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan ruxsatnomaning amal qilish muddati koʻrsatilgan “Dublikat” belgisi qoʻyilgan yangi ruxsatnoma beriladi.
Vakolatli organ ariza, shuningdek, ruxsatnoma yaroqsiz holga kelgan taqdirda, ruxsatnomaning asl nusxasi olingan kundan eʼtiboran besh ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda ruxsatnomaning dublikatini berishi shart.
Ruxsatnomaning dublikati berilganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi va undirilgan yigʻim Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomning 14-bandida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
14. Yuridik shaxsning ruxsatnoma berishga doir talablar va shartlarga rioya etishi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat qilinadi.
Vakolatli organ oʻz vakolatlari doirasida yuridik shaxslar tomonidan ruxsat berishga doir talablar va shartlarga rioya etilishini tekshirish davomida Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda belgilangan huquqlardan tashqari quyidagi huquqlarga egadir:
qurol va uning oʻq-dorilari saqlanadigan hamda ulardan foydalaniladigan joylarni koʻzdan kechirish;
ruxsatnoma berishga doir talablar va shartlarning buzilishi qurol va uning oʻq-dorilari yoʻqolishi yoki talon-toroj qilinishi xavfini tugʻdirganda, ruxsatnoma berishga doir talablar va shartlarni bajarishda aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar qurol va uning oʻq-dorilarini olib qoʻyish, ichki ishlar organiga zudlik bilan olib kelishni va vaqtincha joylashtirishni talab qilish.
15. Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomning 14-bandiga muvofiq qurol muomalasi sohasida ruxsatnoma berish haqidagi ariza koʻrib chiqilganligi, uning amal qilish muddati uzaytirilganligi, ruxsatnoma qayta rasmiylashtirilganligi va unga oʻzgartirishlar kiritilganligi uchun vakolatli organning hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar ichki ishlar organlarining nazorat-litsenziyalash faoliyatini tashkil etish boʻlinmalarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirishga, birinchi navbatda, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish va modernizatsiya qilishga hamda ushbu boʻlinmalar xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tadbirlariga sarflanadi.
16. Ushbu Pasport talablariga rioya etilishi uchun yuridik shaxslarning rahbarlari, shuningdek, yuridik shaxslarning buyruqlari yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatlar bilan zimmasiga qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, belgilangan tartibda berish-qabul qilib olinishini va hisobi yuritilishini taʼminlash uchun masʼuliyat yuklangan mansabdor shaxslar javobgardir.
17. Yuridik shaxslar uchun fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish, tashish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnoma berish tartib-taomillaridan oʻtishga doir hujjatlardagi maʼlumotlar (ruxsatnomalar reyestriga kiritilgan maʼlumotlar bundan mustasno) foydalanilishi cheklangan axborot hisoblanib, ruxsat etish tartib-taomillaridan oʻtkazish jarayoni ishtirokchilari tomonidan ushbu axborotlar boshqa shaxslarga oshkor qilinishi taqiqlanadi”;
v) 47-ilovada :
8-pozitsiyaning uchinchi ustuni 2-bandining “z” kichik bandidagi “hududiga” soʻzi “hududidan” soʻzi bilan almashtirilsin;
9-pozitsiyaning uchinchi ustuni 2-bandining “v” kichik bandidagi “ushbu Nizom 14 1 -bandining” soʻzlari “ushbu Pasportning izohidagi 9-bandida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi 11 — 17-bandlar bilan toʻldirilsin:
“11. Vakolatli organ ariza beruvchining ruxsat berishga doir talablar va shartlarga mos kelishini aniqlash uchun oʻz mablagʻlari hisobidan ushbu Pasportda nazarda tutilgan muddatlar doirasida quyidagi huquqlarga ega:
ariza beruvchining arizasiga muvofiq harakatlarni va (yoki) faoliyatni amalga oshirish uchun talab etiladigan mavjud sharoitlarni joyiga chiqib oʻrganish va baholash (qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, ulardan foydalanish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish uchun moʻljallangan hududni, binolarni, xonalar va inshootlarni, ularning texnik jihatdan mustahkamlanganligini, qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari bilan jihozlanganligi, qoʻriqlash va joriy etilgan rejim choralarining holati, mavjud transport vositalari, arizada koʻrsatilgan aniq harakatni bajarish va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirish uchun talab etiladigan boshqa sharoitlarni);
qurol va oʻq-dorilarining tuzilishi, turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi, raqami, taqdim etilgan hujjatlar va boshqa oʻziga xos maʼlumotlarni ekspert va texnik baholash hamda tadqiqotlar oʻtkazish zarur boʻlgan holatlarda, hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish uchun qoʻshimcha ravishda shartnoma asosida tegishli sohalar boʻyicha yuqori malakali mutaxassislarni va ekspertlarni jalb etish.
12. Elektron shaklda berilgan ruxsatnomalar manfaatdor shaxslar tomonidan qogʻozda chop etilishi mumkin. Bunda qogʻozda chop etilgan ruxsatnomalar elektron shaklda berilgan ruxsatnomalarga tenglashtiriladi.
13. Ushbu Pasportga 3 — 5-ilovalarga muvofiq rasmiylashtirilgan fuqaroviy qurolni saqlash va olib yurishga, mukofot qilingan qurolni saqlash va olib yurishga, sport oʻqotar qurolini saqlashga doir ruxsatnomalar vakolatli organ tomonidan bevosita ariza beruvchining oʻziga beriladi.
14. Yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan fuqaroviy hamda mukofot qilingan qurolni saqlash va olib yurishga, sport oʻqotar qurolini saqlashga doir ruxsatnomalar oʻrniga jismoniy shaxsning arizasiga koʻra uning dublikati berilishi mumkin.
Dublikatni berishda vakolatli organ tomonidan yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan ruxsatnomaning amal qilish muddati koʻrsatilgan “Dublikat” belgisi qoʻyilgan yangi ruxsatnoma beriladi.
Vakolatli organ ariza, shuningdek, ruxsatnoma yaroqsiz holga kelgan taqdirda, ruxsatnomaning asl nusxasi olingan kundan eʼtiboran besh ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda ruxsatnomaning dublikatini berishi shart.
Ruxsatnomaning dublikati berilganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi va undirilgan yigʻim Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomning 14-bandida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
15. Jismoniy shaxsning ruxsatnoma berishga doir talablar va shartlarga rioya etishi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat qilinadi.
Vakolatli organ oʻz vakolatlari doirasida jismoniy shaxslar tomonidan ruxsat berishga doir talablar va shartlarga rioya etilishini tekshirish davomida Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda belgilangan huquqlardan tashqari quyidagi huquqlarga egadir:
qurol va uning oʻq-dorilari saqlanadigan hamda ulardan foydalaniladigan joylarni koʻzdan kechirish;
ruxsatnoma berishga doir talablar va shartlarning buzilishi qurol va uning oʻq-dorilari yoʻqolishi yoki talon-toroj qilinishi xavfini tugʻdirganda, ruxsatnoma berishga doir talablar va shartlarni bajarishda aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar qurol va uning oʻq-dorilarini olib qoʻyish, ichki ishlar organiga zudlik bilan olib kelishni va vaqtincha joylashtirishni talab qilish.
16. Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomning 14-bandiga muvofiq qurol muomalasi sohasida ruxsatnoma berish haqidagi ariza koʻrib chiqilganligi, uning amal qilish muddati uzaytirilganligi, ruxsatnoma qayta rasmiylashtirilganligi va unga oʻzgartishlar kiritilganligi uchun vakolatli organning hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar ichki ishlar organlarining nazorat-litsenziyalash faoliyatini tashkil etish boʻlinmalarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirishga, birinchi navbatda, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish va modernizatsiya qilishga hamda ushbu boʻlinmalar xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tadbirlariga sarflanadi.
17. Jismoniy shaxslar uchun fuqaroviy qurolni va uning oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish, tashish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnoma berish tartib-taomillaridan oʻtishga doir hujjatlardagi maʼlumotlar (ruxsatnomalar reyestriga kiritilgan maʼlumotlar bundan mustasno) foydalanilishi cheklangan axborot hisoblanib, ruxsat etish tartib-taomillaridan oʻtkazish jarayoni ishtirokchilari tomonidan ushbu axborotlar boshqa shaxslarga oshkor qilinishi taqiqlanadi”;
g) quyidagi mazmundagi 65-ilova bilan toʻldirilsin:
“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 65-ILOVA
Portlovchi materiallarni olib kirish, sotib olish, saqlash, shuningdek, avtomobil va temir yoʻl transportida tashishga doir ruxsatnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Portlovchi materiallarni olib kirish, sotib olish, saqlash, shuningdek, avtomobil va temir yoʻl transportida tashishga doir ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Portlovchi materiallar muomalasi sohasida faoliyat koʻrsatuvchi yuridik shaxslar tomonidan portlovchi materiallarni olib kirish, olish, saqlash, shuningdek, avtomobil va temir yoʻl transportida tashish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — yuridik shaxslar) 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: 1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti jamoat tartibini saqlash xizmati quyidagi ruxsatnomalarni berish boʻyicha: a) portlovchi materiallarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga doir; b) portlovchi materiallarni avtomobil va temir yoʻl transportida viloyatlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasidan yoki Toshkent shahridan viloyatlarga, viloyatlardan Qoraqalpogʻiston Respublikasigacha yoki Toshkent shahriga) yoʻnalishlar boʻyicha ishlab chiqarish korxonasidan portlovchi materiallarni saqlash omboriga, yuklash-tushirish maydonchasidan portlovchi materiallarni saqlash omboriga, portlovchi materiallarni saqlash omboridan portlovchi materiallarni saqlash omboriga tashishga doir. 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalarining hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari quyidagi ruxsatnomalarni berish boʻyicha: a) portlovchi materiallarni sotib olishga doir; b) portlovchi materiallarni saqlashga doir; v) portlovchi materiallarni avtomobil va temir yoʻl transportida viloyat (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar) doirasida boʻlgan hududdagi yoʻnalishlar boʻyicha portlovchi materiallarni tashishga doir 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), pochta manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi; ariza beruvchining amalga oshirmoqchi boʻlgan aniq harakatlari va (yoki) muayyan faoliyati uchun ruxsatnoma olishdan maqsadi; harakatlar va (yoki) faoliyat amalga oshiriladigan joy; harakatlar va (yoki) faoliyat amalga oshiriladigan taxminiy muddat (zarur boʻlganda). 2. Soʻralayotgan ruxsatnoma turiga qarab, arizada qoʻshimcha ravishda quyidagilar koʻrsatiladi: a) portlovchi materiallarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishda — yukning Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi (TIF TN) va BMT nomenklaturasi boʻyicha kodlari, portlovchi materiallarning rusumi, nomi va miqdori, yukni joʻnatuvchi, qabul qiluvchi va uni tashishga taqdim etuvchi tashkilot, yukni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish joyi, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashish yoʻnalishi, foydalaniladigan transport turi (avtomobil transportida tashishda — transport vositalarining rusumi va davlat roʻyxati belgilari) toʻgʻrisida maʼlumotlar; b) portlovchi materiallarni tashishda — tashilayotgan portlovchi materiallarning rusumi, nomi va miqdori, yukni joʻnatuvchi va qabul qiluvchi, tashish yoʻnalishi, maxsus jihozlangan transport vositalari, yukni tashish uchun masʼul boʻlgan va ularni kuzatib boruvchi shaxslar (yuridik shaxsning yukni yuklovchi va uni qoʻriqlovchi xodimlari), yukning qurolli kuzatuvini taʼminlash boʻyicha ichki ishlar organlari (yoki Milliy gvardiya) guruhining mavjudligi toʻgʻrisida; v) portlovchi materiallarni sotib olishda — ularni sotib olish uchun masʼul boʻlgan shaxs(lar). 3. Ruxsatnoma turiga qarab, arizaga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar ilova etiladi: a) portlovchi materiallarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun: portlovchi materiallarni yetkazib berishga doir kontrakt (shartnoma) nusxasi, olib kirish bir necha turkumlarda amalga oshirilgan taqdirda — tashish jadvali; Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining olib kirilayotgan portlovchi materiallarni Oʻzbekiston Respublikasida qoʻllashga doir, portlatish ishlari bajarilganda esa, portlatish ishlarini bajarishga doir ruxsatnomalarining nusxalari*; olib kirilayotgan portlovchi materiallarga ular ishlab chiqarilgan davlatning vakolatli organi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatining nusxasi; mahsulot ishlab chiqaruvchiga xalqaro standartlarga (ISO-9001, 9002) muvofiq berilgan mahsulot sifati sertifikatining nusxasi; avariya kartochkasining nusxasi; portlovchi materiallarni tashishga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish uchun zarur boʻlgan hujjatlar (mazkur bandning “g” kichik bandi); b) portlovchi materiallarni sotib olish uchun — Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining portlovchi materiallarni sotib olishga guvohnomasining nusxasi*; v) portlovchi materiallarni saqlash uchun: portlovchi materiallarni saqlash ombori pasportining nusxasi (belgilangan hollarda); portlovchi materiallarni saqlash joyini foydalanishga qabul qilish dalolatnomasining nusxasi; portlovchi materiallarni saqlash ombori pasporti mavjud boʻlishi talab etilmagan hollarda, portlovchi materiallarni saqlash joyining sxemasi hamda sigʻimi boʻyicha eng katta portlovchi materiallarni saqlash obyektidan havoning zarbali toʻlqini boʻyicha hisob-kitob qilingan xavfsiz masofaga muvofiq keluvchi radiusdagi tutash hududning chizmasi ilova etiladi; portlovchi materiallarni saqlashga moʻljallangan koʻchma ombor uchun ombor xizmat koʻrsatadigan hudud koʻrsatilgan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (DYHXX)ning koʻchma omborni portlovchi materiallarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi taqdim etiladi; g) portlovchi materiallarni avtomobil va temir yoʻl transportida tashish uchun: yuridik shaxsning yukni tashish uchun masʼul shaxsni hamda haydovchilar bilan instruktaj va transport vositalarini koʻrikdan oʻtkazish uchun masʼul shaxslarni tayinlash toʻgʻrisidagi buyrugʻining nusxasi (buyruqda yuridik shaxs xodimlarining yukning qurolli kuzatuvini taʼminlovchi ichki ishlar organlari (yoki Milliy gvardiya) xodimlari bilan hamkorlik qilish tartibi belgilanadi); yuk tashish yoʻnalishi boʻyicha hududiy DYHXX organlari bilan kelishilgan yuk tashish sxemasining hamda transport vositasini va haydovchini portlovchi materiallarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnomalar nusxalari*; avval olingan va amal qilish muddati tugagan portlovchi materiallarni tashishga doir ruxsatnoma (mavjud boʻlsa), orqa tarafida yuk tashish hujjatlarining raqami va sanasi, haqiqatda tashilgan portlovchi materiallarning turi, nomi va miqdori koʻrsatilgan holda (qaydlar korxona rahbarining imzosi va muhri (agar boʻlsa) bilan tasdiqlanadi); portlovchi materiallarni saqlash ombori pasportining nusxasi (belgilangan hollarda); portlovchi materiallarni saqlash joyini foydalanishga qabul qilish dalolatnomasi (portlovchi materiallarni saqlash ombori pasporti mavjud boʻlishi talab etilmagan hollarda, portlovchi materiallarni saqlash joyining sxemasi hamda sigʻimi boʻyicha eng katta portlovchi materiallarni saqlash obyektidan havoning zarbali toʻlqini boʻyicha hisob-kitob qilingan xavfsiz masofaga muvofiq keluvchi radiusdagi tutash hududning chizmasi ilova etiladi); portlovchi materiallarni saqlashga moʻljallangan koʻchma ombor uchun — ombor xizmat koʻrsatadigan hudud koʻrsatilgan DYHXXning koʻchma omborni portlovchi materiallarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi*; portlovchi materiallarni sotib olishga Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi guvohnomasining nusxasi (portlovchi materiallarni ombordan omborga tashishda)*; portlovchi materiallar yuklangan transport vositalarni (vagonlarni) qurolli kuzatuvini taʼminlash guruhini ajratish toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining (yoki Milliy gvardiya boshqarmalari) yoki Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni taʼminlash departamenti boshligʻining buyrugʻi*. portlovchi materiallar tashishni ayni bitta yoʻnalish boʻyicha bir necha bor takroran amalga oshirish (portlovchi materiallarni katta turkumini yetkazib berish, ularni ombordan portlatish ishlari amalga oshiriladigan joylarga tashish) zarurati tugʻilganda, yuk tashish uchun koʻp martalik ruxsatnoma olish asoslari keltiriladi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yigʻim undirilmaydi 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: a) 30 kun — portlovchi materiallarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun; b) 10 kun: portlovchi materiallarni sotib olish uchun; portlovchi materiallarni saqlash uchun; portlovchi materiallarni tashish uchun 9. Ruxsat berishga oid talab va shartlar: Quyidagilar portlovchi materiallarning muomalasi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda ruxsat etish talablari va shartlari hisoblanadi: sanoat xavfsizligi, portlovchi materiallarni ishlab chiqarish, ulardan foydalanish, ularni saqlash va tashish, shuningdek, portlatish ishlarini bajarish sohalaridagi normativ-huquqiy va texnik jihatdan tartibga solish normativ hujjatlarining majburiy talablariga amal qilish; portlatish ishlarini bajarishda loyiha hujjatlari va loyihalarning mavjudligini taʼminlash; portlovchi materiallarni ishlab chiqarish va saqlash obyektlari qoʻriqlanishini, ularni transportda tashishda kuzatuvini taʼminlash, portlovchi materiallarni saqlash joylariga ruxsatsiz kirish va ulardan foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejim hamda boshqa choralarni koʻrish; portlovchi materiallarning mavjudligi va sarfi hisobini yuritish; portlovchi materiallarning muomalasi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish uchun yuridik shaxs egaligida yoki boshqa ashyoviy huquq asosida belgilangan talablarga javob beradigan moddiy-texnik bazaning (binolar, xonalar, hududlar, apparatura jihozlari, asbob-uskunalar, transport, nazorat qilish va oʻlchash vositalari, hisoblash va tashkiliy texnika vositalari) mavjudligi; shtatda belgilangan norma va qoidalar talablariga muvofiq portlovchi materiallar bilan ishlashga ruxsat berilgan tegishli malakaga ega boʻlgan texnik xodimlarning mavjudligi; portlovchi materiallarning muomalasi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaradigan xodimlarni muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan, shu jumladan, psixiatrik va narkologik dispanserlarning tekshiruvlaridan oʻtkazish; harakatni va (yoki) maʼlum bir faoliyat turini portlovchi materiallaring muomalasi sohasidagi ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarda koʻrsatilgan doiralarda amalga oshirish. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: a) 30 kungacha — portlovchi materiallarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun; b) 6 oygacha — portlovchi materiallarni olish uchun; v) 3 yilgacha — portlovchi materiallarni saqlash uchun; g) 1 yilgacha — portlovchi materiallarni tashish uchun 12. Izoh: 1. Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan ruxsat berishga doir talab va shartlarga quyidagilar kiradi: ruxsat berishga doir talablar va shartlarga rioya etilishi yuzasidan vakolatli organ tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladigan tekshiruvlardan bosh tortish; ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat taqdim etilgan harakat va (yoki) maʼlum bir faoliyat turini amalga oshirish oqibatida fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazish yoxud bunday zarar yetkazilishining real xavfini keltirib chiqarish. 2. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining Portlovchi moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziyasi bekor qilinishi portlovchi materiallarni olib kirish, sotib olish, saqlash, shuningdek, avtomobil va temir yoʻl transportida tashishga doir ruxsatnomaning bekor boʻlishiga olib keladi. 3. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining portlovchi materiallarni sotib olish guvohnomasi ichki ishlar organlarida portlovchi materiallarni sotib olishga doir ruxsatnoma olish uchun asos hisoblanib, ushbu guvohnomaning berilishi rad etilishi ichki ishlar organlari tomonidan portlovchi materiallarni olib kirish, sotib olish, saqlash, shuningdek, avtomobil va temir yoʻl transportida tashishga doir ruxsatnomaning berilishi rad etilishiga olib keladi. 4. Portlovchi materiallarni olib kirish, sotib olish, saqlash, shuningdek avtomobil va temir yoʻl transportida tashishga doir maʼlumotlar foydalanilishi cheklangan axborot hisoblanib, ruxsat etish hujjatini berish tartib-taomillaridan oʻtkazish jarayoni ishtirokchilari tomonidan ushbu axborotlar boshqa shaxslarga oshkor qilinishi taqiqlanadi. Ushbu maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar reyestri bilan oʻzga shaxslarning tanishishiga va yuklanishiga yoʻl qoʻyilmaydi. * Vakolatli organlar tomonidan zarur hujjatlar va axborotlar mustaqil ravishda olinadi. ”;.
23. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy va mahalliy investorlarning investitsiya loyihalari tashqi infratuzilmasini yaratish xarajatlarini davlat tomonidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 7-iyundagi 306-son qarorida :
a) 1-bandning “a” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 2-bandda :
uchinchi xatboshidagi “Maxsus komissiyaga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi va oltinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“taʼminotchi korxonalar bilan birgalikda taqdim etilgan hujjatlar (investitsiya loyihasining texnik iqtisodiy asoslari (TIA) hamda zaruratga koʻra boshqa hujjatlar) asosida investitsiya loyihasining tashqi infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlarini dastlabki hisob-kitoblarini amalga oshirish;
investitsiya loyihasi qiymatining 50 foizi miqdorida qurilish-montaj ishlari bajarilganligini tasdiqlash hamda loyihani infratuzilma bilan taʼminlash ishlarini Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga belgilangan tartibda kiritish yuzasidan takliflarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etish”;
v) 4-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Maxsus komissiyaga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisida har yili 1-iyulga qadar maʼqullangan investitsiya loyihalari Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun zarur mablagʻlarni kelgusi yillar Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarida nazarda tutiladi”;
g) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Investitsiya loyihasining tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlanishining iqtisodiy-moliyaviy samaradorligini baholash va uni amalga oshirishni maqsadga muvofiqligini belgilash hamda infratuzilma xarajatlari uchun talab etiladigan mablagʻlarning dastlabki hisob-kitoblarini amalga oshirish boʻyicha ishchi guruhning namunaviy
1. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshligʻi, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining investitsiyalar va tashqi savdo masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 4. Lavozimi boʻyicha — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 5. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi direktorlari 6. Lavozimi boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning hududiy filiali boshligʻi 7. Lavozimi boʻyicha — “Hududgaztaʼminot” AJning hududiy filiali boshligʻi 8. Lavozimi boʻyicha — “Mintaqaviy yoʻllarga buyurtmachi xizmati” DUKning hududiy filiali boshligʻi 9. Lavozimi boʻyicha — “Suvtaʼminot” AJning hududiy filiali boshligʻi 10. Lavozimi boʻyicha — “Oʻztransgaz” AJning hududiy boshqarmasi boshligʻi 11. Lavozimi boʻyicha — “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ hududiy filiali boshligʻi
d) 2-ilovada :
2-bandda :
beshinchi va oltinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
yettinchi va sakkizinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
3-band quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan investitsiya loyihalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash bilan bogʻliq xarajatlar ushbu loyihalar qiymatining 10 foizi miqdorida Davlat budjeti hisobidan qoplab beriladi.
Bunda tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash xarajatlarining loyiha qiymatini 10 foizidan oshadigan qismi talabgorlar hisobidan moliyalashtiriladi”;
7-banddagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin”;
8-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin hamda uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin;
“investitsiya loyihasini amalga oshirish va ishlab chiqarish barqaror ishlashi uchun muhandislik-kommunikatsiya taʼminoti vositalarining (ichimlik suvi va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz va aloqa tarmoqlari hamda kirish avtomobil yoʻllari) zarur miqdorlari va parametrlari hamda davlat tomonidan qoplab beriladigan zarur tashqi infratuzilma xarajatlari investitsiya loyihasi qiymatining 10 foizidan oshmasligi. Bunda tashqi infratuzilmaning dastlabki parametrlari (texnik sharti va dastlabki qiymatining hisob-kitobi) belgilangan tartibda tegishli taʼminotchi korxonalar tomonidan ishlab chiqiladi va loyiha tashabbuskoriga taqdim qilinadi”;
11-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda ishlab chiqarish rejalashtirilayotgan mahsulotning kamida 30 foizini eksportga yoʻnaltirish belgilanganligi”;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Ishchi guruhlar 12 kun muddatda talabgorlar tomonidan investitsiya loyihasini yangidan boshlash va amalga oshirish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadilar, ularni amalga oshirish, joylashtirish va maqsadga muvofiqligini belgilash yuzasidan tegishli xulosani tayyorlaydilar, tashabbuskor hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadilar.
Bunda taqdim etilgan hujjatlarda aniq asoslantirilgan kamchilik va xatolar aniqlangan taqdirda, 5 kun ichida ularni tuzatish, bartaraf etish va qayta kiritish uchun hujjatlar talabgorga qaytariladi”;
16 , 30 va 38-bandlardagi “Maxsus komissiyaga” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17 va 18-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Taqdim etilgan maʼlumotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan koʻrib chiqilib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ talab etiladigan investitsiya loyihalari uchun zarur tashqi infratuzilma xarajatlarini amalga oshirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasi Rayosatining majlisiga taklif kiritadi.
Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisining qarori mavjud boʻlmagan investitsiya loyihalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ ajratilmaydi.
18. Investitsiya loyihasi boʻyicha kelgusi yillarda zarur tashqi infratuzilma xarajatlari boʻyicha amalga oshiriladigan loyihalar Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisi qaroriga koʻra belgilangan tartibda tegishli yilning Oʻzbekiston Respublikasi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi”;
19-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Talabgorlar tomonidan investitsiya loyihasini (ishga tushirish bosqichida) amalga oshirish davrida tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash talabi mavjud boʻlishiga qarab, Ishchi guruhga tashqi infratuzilma xarajatlari uchun mablagʻlar ajratish toʻgʻrisida ariza quyidagi hujjatlar bilan birgalikda taqdim etiladi:”;
ikkinchi xatboshi “shartnomasi” soʻzidan keyin “(agar mavjud boʻlsa)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Markazning investitsiya loyihasiga berilgan ijobiy xulosasi”;
20-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
21-banddagi “3 kun” soʻzlari “ikki kun” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-banddagi “besh kun” soʻzlari “uch kun” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Ishchi guruhlar zaruratga koʻra har oyda tashqi infratuzilma xarajatlari davlat tomonidan ajratib beriladigan investitsiya loyihalarning roʻyxatini tuzadi. Bunda investitsiya loyihasi boʻyicha ishchi guruhlarning ijobiy xulosasi talab etiladigan mablagʻlar miqdori hamda mablagʻlar ajratish yuzasidan talabnomalar koʻrsatilgan holda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etiladi”;
28-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlarini va kirish avtomobil yoʻllarini qurish ishlari uchun mablagʻlar belgilangan tartibda tasdiqlangan manzilli roʻyxatlarga muvofiq pudrat (loyiha) korxonalariga ajratiladi.
Bunda kirish avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari huzuridagi avtomobil yoʻllarini rivojlantirish jamgʻarmasi orqali moliyalashtiriladi”;
6-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
39-banddan “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
1-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Investitsiya loyihasining ishlab chiqarish maydonigacha tashqi infratuzilma xarajatlarini qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgorlar* Investitsiya loyihalarining qiymati va infratuzilma bilan taʼminlash uchun zarur xarajatlarning mutanosibligini ekspertiza qilish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKga murojaat qiladi zaruratga koʻra 2-bosqich “Loyihalar va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK Taqdim etilgan hujjatlarni mazkur Nizomning 8-bandida keltirilgan talablarga muvofiq yoki muvofiq emasligi nuqtai nazaridan ekspertiza qiladi va talabgorga tegishli xulosani yuboradi. 15 kun muddatda 3-bosqich Talabgorlar* Ishchi guruhga investitsiya loyihasining texnik-iqtisodiy asoslari, Markazning investitsiya loyihasiga berilgan ijobiy xulosasi hamda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda ariza taqdim etadi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Ishchi guruhlar** Talabgorlar tomonidan investitsiya loyihasini yangidan boshlash va amalga oshirish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi, ularni amalga oshirish, joylashtirish va maqsadga muvofiqligini belgilash yuzasidan tegishli xulosani tayyorlaydi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadilar. Bunda taqdim etilgan hujjatlarda kamchilik va xatolar aniqlangan taqdirda, ularni tuzatish, bartaraf etish va qayta kiritish uchun hujjatlarni talabgorga qaytarishi mumkin. 12 kun muddatda 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Taqdim etilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻ talab etiladigan investitsiya loyihalari uchun zarur tashqi infratuzilma xarajatlarini amalga oshirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasi Rayosatining yigʻilishiga taklif kiritadi. 5 kun muddatda
24. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-oktabrdagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Yer resurslarining holati boʻyicha milliy hisobotni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandida :
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“01.7 — shaxsiy tomorqa yerlari:”;
quyidagi mazmundagi oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“01.7.1 — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish maqsadidagi shaxsiy tomorqa yerlari;
01.7.2 — yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish maqsadidagi shaxsiy tomorqa yerlari”;
oʻninchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha oʻn ikkinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.
25. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulkini ijaraga berish tartibini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarorida :
a) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Belgilansinki, bir yildan kam boʻlmagan muddatga tuzilgan davlat koʻchmas mulkini ijaraga berish shartnomasi asosida yuzaga kelgan ijara huquqi Davaktiv agentligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi oʻrtasida oʻzaro elektron axborot almashinuvi orqali davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
Bunda ijara huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazganlik uchun toʻlovlar ijaraga oluvchi tomonidan qoplanadi”;
b) 1-ilovaning 39-bandi birinchi xatboshisidagi “37-bandida” soʻzlari “35-bandida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qarori bilan tasdiqlangan Tovarlarga (ishlar, xizmatlarga) tartibga solinadigan narxlarni (tariflarni) shakllantirish, deklaratsiya qilish (tasdiqlash) va belgilash hamda ularning qoʻllanishini davlat tomonidan nazorat qilish, shuningdek, tovar va moliya bozorida sotiladigan tovarlarning (ishlar, xizmatlarning) monopol yuqori va monopol past narxlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tabiiy monopoliya subyekti — tabiiy monopoliya sharoitlarida tovarlarni (ishlar, xizmatlarni) ishlab chiqarish va (yoki) realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni asosiy faoliyat turi sifatida amalga oshiradigan xoʻjalik yurituvchi subyekt yoki shaxslar guruhi”.
27. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-yanvardagi 23-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 10-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish, shu jumladan, boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini saqlash va ijaraga berishni tashkil etish”;
oltinchi xatboshidan “boʻsh turgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 11-bandda :
“a” kichik bandda :
birinchi va uchinchi xatboshilardan “boʻsh turgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“davlat mulki obyektlarini xatlovdan oʻtkazgan holda, hududlarda boʻsh turgan davlat mulki obyektlarini aniqlaydi va xatlov ishlarini muvofiqlashtiradi”;
sakkizinchi xatboshi “boʻsh turgan” soʻzlaridan oldin “davlat mulki obyektlari, shu jumladan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“v” kichik bandning uchinchi xatboshisi “ijaraga” soʻzidan keyin “va tekin foydalanishga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“d” kichik bandda :
birinchi va uchinchi xatboshilardan “boʻsh turgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“davlat mulki obyektlaridan samarali yoki maqsadsiz foydalanilayotganligini tekshirish boʻyicha belgilangan tartibda joylarga chiqilishini tashkil etadi”;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining maʼmuriy binolarida xodimlarni joylashtirish meʼyorlariga asosan maʼmuriy binolarni oʻrganadi, tahlil qiladi va ulardan samarali foydalanish choralarini koʻradi;
boʻsh turgan va maqsadsiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi va Davaktiv agentligiga taqdim etadi”;
v) 12-banddan “boʻsh turgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 13-bandda :
toʻrtinchi xatboshi “boʻsh turgan” soʻzlaridan oldin “davlat mulki obyektlaridan, shu jumladan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“foydalanilmayotgan yoki maqsadsiz foydalanilayotgan davlat mulki obyektlarini olib qoʻyish choralarini koʻrish;
oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish, shuningdek, balansiga qabul qilingan davlat mulki obyektlarini but saqlash maqsadida davlat xaridlari tizimida belgilangan tartibda tuzilgan fuqarolik-huquqiy tusga ega shartnomalar asosida jismoniy shaxslarni jalb qilish”;
oʻninchi xatboshi oʻn ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
d) 15-bandda :
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish, shuningdek, balansiga qabul qilingan davlat mulki obyektlarini but saqlash maqsadida davlat xaridlari tizimida belgilangan tartibda tuzilgan fuqarolik-huquqiy tusga ega shartnomalar asosida jismoniy shaxslarni jalb qilish”;
sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
e) 39-bandda :
birinchi xatboshidan “va hududiy boshqarmalar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi “Hududiy boshqarmalar daromadlari va xarajatlari smetasi, shuningdek, shtatlar jadvali” soʻzlaridan keyin “hududiy boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
j) 43-banddan “boʻsh turgan” soʻzlari chiqarib tashlansin.
29. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-maydagi 256-son qarori bilan tasdiqlangan Xoʻjalik yurituvchi subyektlarni tabiiy monopoliya subyekti sifatida eʼtirof etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “asosiy faoliyati hisoblangan” soʻzlari “boʻyicha faoliyatni asosiy faoliyat turi sifatida amalga oshiradigan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 15-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tabiiy monopoliya sharoitlarida tovarlarni ishlab chiqarish va (yoki) realizatsiya qilish boʻyicha faoliyati asosiy faoliyat turi boʻlmaganda”.
30. Vazirlar Mahkamasining “Jizzax viloyatida mavjud zaxira va imkoniyatlarni ishga solish orqali aholi daromadlari hamda bandligini oshirish, tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 24-iyundagi 347-son qarorida:
a) 6-bandning “b” kichik bandida:
uchinchi xatboshidan “zarur hollarda normativ-huquqiy hujjat loyihalarini ishlab chiqadi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“zaruratga koʻra ushbu qaror bilan tasdiqlangan ilovalarga Jizzax viloyatida aholi daromadlari va bandligini oshirish boʻyicha respublika ishchi guruhining asoslantirilgan takliflariga muvofiq tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritib boradi”;
b) 7-bandning birinchi xatboshisidagi “Jizzax viloyati hokimi E.A. Saliyev” soʻzlari “Jizzax viloyati hokimi v.b. U.M. Mustafoyev” soʻzlari bilan almashtirilsin.
31. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2025-yil 29-yanvardagi 48-son qaroriga 2-ilovada :
a) 11 , 19 , 31 , 57 va 69-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 68-bandda :
“b” , “g” , “e” va “j” kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
“d” kichik banddan “5-pozitsiyasi “v” bandi va” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 70-bandning “a” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-fevraldagi 67-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Savdo va xizmat koʻrsatish sohasi obyektlarini ular joylashgan yer maydonlari bilan birgalikda hamda yer maydonlarini meros qilib qoldirish sharti bilan umrbod egalik qilish uchun xususiy mulk sifatida sotish tartibi toʻgʻrisida” 1995-yil 11-apreldagi 126-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish va ayrimlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 1999-yil 30-apreldagi 202-son qaroriga 1-ilovaning 8-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishida shartnomaviy munosabatlarni takomillashtirish va majburiyatlar bajarilishi uchun tomonlarning javobgarligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2003-yil 4-sentabrdagi 383-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “2004 — 2006-yillarda fermer xoʻjaliklarini rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2003-yil 30-oktabrdagi 476-son qarorining 1-bandi , 2-bandning uchinchi xatboshisi , 4-bandning toʻrtinchi xatboshisi hamda qarorga 1 — 3 , 5 va 10-ilovalar .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2004-yil 16-avgustdagi 397-son qaroriga ilovaning 7-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2005-yil 26-maydagi 133-son qarori .
7. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilar bilan tayyorlov, xizmat koʻrsatish tashkilotlari oʻrtasida shartnomalar tuzish, ularni roʻyxatdan oʻtkazish, bajarish, shuningdek ularning bajarilishi monitoringini olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2011-yil 30-iyundagi 193-son qarori .
8. Vazirlar Mahkamasining “Hosildorligi past boʻlgan yerlarda davlat ehtiyojlari uchun paxta xom ashyosi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi korxonalarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2012-yil 11-apreldagi 106-son qarori .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonda fermerlik faoliyatini tashkil qilishni yanada takomillashtirish va uni rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 22-oktabrdagi PF-4478-son Farmoni)” 2012-yil 29-dekabrdagi 369-son qaroriga 1-ilovaning 7-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish hamda baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining 2013-yil 30-apreldagi OʻRQ-352-son Qonuni)” 2014-yil 3-martdagi 45-son qaroriga 1-ilovaning 13-bandi hamda 16-bandining “a” kichik bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Fermer xoʻjaliklarini yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 15-dekabrdagi 362-son qarorining 4-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzpaxtasanoateksport” xolding kompaniyasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2015-yil 27-oktabrdagi PF-4761-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzpaxtasanoateksport” xolding kompaniyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 28-oktabrdagi PQ-2422-son qarori)” 2015-yil 25-dekabrdagi 372-son qaroriga 1-ilovaning 16-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 26-dekabrdagi OʻRQ-360-son hamda “Soliq va budjet siyosatining 2016-yilga moʻljallangan asosiy yoʻnalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2015-yil 31-dekabrdagi OʻRQ-398-son qonunlari)” 2016-yil 26-apreldagi 122-son qaroriga 1-ilovaning 116-bandi .
14. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilar bilan tayyorlov, xizmat koʻrsatish tashkilotlari oʻrtasida shartnomalar tuzish, ularni roʻyxatdan oʻtkazish, bajarish, shuningdek ularning bajarilishi monitoringini olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2016-yil 28-apreldagi 128-son qarori .
15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, qishloq xoʻjaligi ekin maydonlaridan samarali foydalanish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-oktabrdagi PF-5199-son Farmoni)” 2017-yil 26-dekabrdagi 1021-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
16. Vazirlar Mahkamasining “Fermer xoʻjaliklarining yer uchastkalaridan yanada samarali foydalanish va qoʻshimcha daromad olishni tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-yanvardagi 25-son qarori .
17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, ayrim qonun hujjatlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-sentabrdagi OʻRQ-446-son Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni)” 2018-yil 19-yanvardagi 34-son qaroriga 1-ilovaning 18-bandi .
18. Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishini tashkil etishning zamonaviy shakllarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 25-yanvardagi 53-son qarorining 13-bandi hamda qarorga 3-ilova .
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzi qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2017-yil 17-oktabrdagi PF-5206-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paxtachilik tarmogʻini boshqarish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 28-noyabrdagi PQ-3408-son qarori)” 2018-yil 15-fevraldagi 121-son qaroriga 2-ilovaning 5-bandi .
20. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 254-son qaroriga 1-ilova rus tilidagi matnining 16-pozitsiyasi.
21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 13-apreldagi PF-5415-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son qarori)” 2018-yil 9-avgustdagi 638-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
22. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari faoliyatini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 26-apreldagi PQ-3680-son qarori)” 2018-yil 13-avgustdagi 652-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
23. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq va suv xoʻjaligi davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PF-5418-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3671-son qarori, “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3672-son qarori)” 2018-yil 7-dekabrdagi 995-son qaroriga 1-ilovaning 29-bandi , 31-bandning “v” kichik bandi , 67 va 133-bandlari hamda 2-ilovaning 9-bandi .
24. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning strategik vazifalari amalga oshirilishi samaradorligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining masʼuliyatini oshirishga doir birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PF-5644-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5650-son farmonlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati ishini tashkil etishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PQ-4136-son qarori)” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 80-bandi .
25. Vazirlar Mahkamasining “Sholichilik ilmiy-tadqiqot instituti Xorazm filialini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi 327-son qarorining 4-bandi uchinchi xatboshisi hamda qarorga 2-ilova .
26. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Urugʻchilikni rivojlantirish markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-sentabrdagi 733-son qarorining 2-bandi toʻrtinchi xatboshisi hamda qarorga 3-ilova .
27. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 41-bandi .
28. Vazirlar Mahkamasining “Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 11-martdagi 138-son qarori .
29. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni)” 2020-yil 16-iyundagi 384-son qaroriga 2-ilovaning 19-bandi .
30. Vazirlar Mahkamasining “Qurol muomalasi sohasida ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 26-dekabrdagi 810-son qarorining 1-bandi , qarorga 1 va 2-ilovalar , qarorga 3-ilovaning 14 va 31-bandlari .
31. Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻal va ishsiz fuqarolarni kasb-hunarga oʻqitish tizimini takomillashtirish hamda mehnat organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 183-son qaroriga 6-ilovaning 6-bandi “b” kichik bandi .
32. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar tizimi hamda zamonaviy xizmatlar koʻrsatishni yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6159-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PQ-4975-son qarori)” 2021-yil 4-maydagi 274-son qaroriga ilovaning 6-bandi hamda 10-bandining “b” kichik bandi .
33. Vazirlar Mahkamasining “2021-yil hosili uchun ekilgan boshoqli don hosilini oʻz vaqtida va sifatli oʻrib-yigʻib olishni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-maydagi 304-son qarori .
34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Dehqon xoʻjaligi toʻgʻrisida” 2021-yil 1-apreldagi OʻRQ-680-son va “Tomorqa xoʻjaligi toʻgʻrisida” 2021-yil 1-apreldagi OʻRQ-681-son qonunlari)” 2021-yil 23-iyundagi 391-son qaroriga ilovaning 1-band i.
35. Vazirlar Mahkamasining “Davlat buyurtmachilari tomonidan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) davlat xaridlarida uzluksizlikni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-iyuldagi 473-son qarori .
36. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatlari koʻrsatishning infratuzilmasi takomillashtirilganligi va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 28-oktabrdagi 661-son qaroriga ilovaning 21 va 26-bandlari .
37. Vazirlar Mahkamasining “2021-yil paxta hosilini yigʻib-terib olish ishlarini moliyalashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 2-noyabrdagi 666-son qarori .
38. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 66-bandi .
39. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 107-bandi .
40. Vazirlar Mahkamasining “Paxta maydonlarida tuproq unumdorligi va hosildorlikni oshirish boʻyicha agrotexnik tadbirlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 5-iyuldagi 360-son qarori .
41. Vazirlar Mahkamasining “Qurol toʻgʻrisidagi qonunchilik hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 15-avgustdagi 444-son qaroriga 1-ilovaning 3 va 4-bandlari .
42. Vazirlar Mahkamasining “Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni taʼminlash sohasidagi faoliyat takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 30-yanvardagi 37-son qaroriga ilovaning 5-bandi .
43. Vazirlar Mahkamasining “Fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 1-maydagi 175-son qarorining 3-bandi hamda qarorga ilova .
44. Vazirlar Mahkamasining “Agrar va oziq-ovqat sohalari uchun subsidiya ajratish tizimini takomillashtirish va uning samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-avgustdagi 331-son qaroriga 3-ilovaning 15-bandi .
45. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-maydagi 273-F-son farmoyishi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 7-fevral,
67-son