📅 2025-yil 11-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 11-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 11 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ
ДАСТУРИ
ТАРКИБИ
Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Бухоро вилоятида ёшларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, истеъдоди ва маданий савиясини ҳар томонлама юксалтириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик салоҳиятини ошириш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг маданий савиясини янада юксалтириш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратиш, шунингдек, қуйидаги йўналишларда ёшлар билан ишлашнинг «Ғиждувон тажрибаси»ни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
ёшларнинг креатив қобилияти, ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш орқали уларни қўллаб-қувватлаш;
ёшлар бандлигига кўмаклашишнинг замонавий усулларини жорий этиш, уларга хорижий тил ва замонавий касб-ҳунарлар ўргатиш, илм-фан соҳасида ёш кадрларни тайёрлаш тизимининг узвийлигини таъминлаш;
ёшларга унумдор ер майдонларини ажратиш, уларни меҳнат қуроллари, чорва моллари билан таъминлаш, шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни аутсорсинг асосида ижтимоий объектларга етказиш тизимини жорий этиш;
иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва тадбиркорларнинг ташаббус ва ғояларини рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;
ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш учун вилоятнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш;
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
2. Қуйидагилар:
Бухоро вилоятида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ;
Бухоро вилоятида ёшлар учун мўлжалланган объектларни барпо этиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли рўйхат 2-иловага мувофиқ;
Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлашнинг «Ғиждувон тажрибаси»ни жорий этиш, уларга хорижий тил ва замонавий касб-ҳунар ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 3-иловага мувофиқ;
Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда «Ғиждувон тажрибаси»ни жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
«Йўл харитаси» ва Дастур ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли ташкил этиш, уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
«Йўл харитаси» ва Дастур ижросини таъминлашда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
«Йўл харитаси» ва Дастур ижросини доимий мониторинг қилиб бориш, таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш;
«Йўл харитаси» ва Дастур ижросини ҳамда мавжуд муаммоларни тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиб бориш.
4. Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
киберспорт турларига ёшларни кенг жалб қилиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги ютуқларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази» биносида давлат-хусусий шериклик асосида киберспорт аренаси, спорт (фитнес) клуби фаолиятини ва бошқа маданий, кўнгилочар, спорт тадбирлари ўтказилишини йўлга қўйиш;
Ғиждувон ва Бухоро туманларида «Ёшлар маркази», Олот туманида замонавий кутубхона ташкил этиш чораларини кўрсин.
5. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб вилоятдаги 534 та умумий ўрта таълим мактабларида босқичма-босқич шахмат хоналарини ташкил этсин;
«Ғиждувон тажрибаси» сифатида Ғиждувон туманидаги 67 та умумий ўрта таълим мактабларида IT-соҳасида таълим беришга қаратилган алоҳида хоналар ташкил этиб, замонавий технологиялар асосида ўқув курсларини йўлга қўйсин.
Бунда шахмат хоналари ва IT-соҳасида таълим беришга қаратилган алоҳида хоналарни таъмирлаш ҳамда зарур жиҳозлаш билан таъминлаш ишлари Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда:
«Ғиждувон тажрибаси» сифатида Ғиждувон туманидаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида ёшлар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини йиғиб олиб, уларни аутсорсинг асосида ижтимоий объектларга етказиб берадиган «Ёшлар тадбиркорлик кластер-коллектори» (кейинги ўринларда — коллектор) фаолиятини йўлга қўйсин.
Бунда коллектор орқали ёшлар учун зарур маҳсулотларни етказиш, уларни уруғ-кўчат ҳамда асбоб-ускуналар билан таъминлаш, шунингдек, ёшлар томонидан етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш ҳамда аутсорсинг асосида ижтимоий объектларга етказиш чораларини кўрсин;
2026 йил якунига қадар ушбу тажрибани республикадаги инновацион ҳудудга айлантирилаётган 28 та туман ва шаҳарларда жорий қилиш учун мазкур ҳудудлардаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёки бошқа объектлардан белгиланган тартибда жой ажратиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ёшларни профессионал киберспортга йўналтириш мақсадида:
2025 йил 1 апрелга қадар тажриба-синов тариқасида юридик шахс сифатида фаолият юритадиган киберспорт клубларига Ғиждувон туманидаги касбий таълим ташкилотлари хоналарининг бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин ҳамда ушбу хоналардан мақсадли фойдаланиш шартларини ишлаб чиқсин;
2025-2026 йиллар давомида киберспорт клублари ўртасида тегишли мусобақалар ташкил этсин;
амалга оширилган ишлар натижаларига кўра мазкур тажрибани вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш тўғрисида 2025 йил 1 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2025 йилда маҳаллалар ёшлари, умумтаълим ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида ўтказиладиган «Заковат» интеллектуал ўйинининг республика босқичини Ромитан туманида ўтказиш чораларини кўрсин.
9. Бухоро вилояти ҳокимлиги уч ой муддатда:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда вилоятнинг барча маҳаллаларида ёшларни замонавий касблар ва ахборот технологияларига сайёр ўқитиш бўйича, шунингдек, ёшларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан тўғри фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мақсадида компьютер технологиялари, лойиҳа ва дастурлаш бўйича кўчма тўгараклар фаолиятини йўлга қўйсин.
Бунда бир ой муддатда кўчма тўгараклар ташкил этиладиган маҳаллалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда мазкур рўйхат бўйича кўчма тўгаракларнинг графигини тасдиқласин;
б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Ғиждувон тумани «Позагари» маҳалласидаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини унинг ер майдони туман марказидан узоқдалигини инобатга олган ҳолда тугатиш ҳамда «Шарқ» маҳалласи ҳудудида янги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган объектларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин;
бажариладиган лойиҳавий ва қурилиш-монтаж ишлари сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, амалий аҳамияти ва ижросини мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар орқали оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
12. Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида «Йўл харитаси» ва Дастур ижроси юзасидан:
а) Ишчи гуруҳ ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига батафсил ахборот киритиб борсин;
б) қуйидагиларга:
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳар ойда тегишлича Бухоро вилоятининг туман (шаҳар) сектор раҳбарларининг ҳисоботларини;
халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашига ҳар чорак якунида Бухоро вилояти ҳокимининг ҳисоботларини эшитиб бориш тавсия этилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 79-сон қарорига 1-ИЛОВА
Бухоро вилоятида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ёшларнинг креатив қобилияти, ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш орқали уларни қўллаб-қувватлаш «Ибрат фарзандлари» платформаси орқали қўшимча 100 минг нафар ёшларнинг хорижий тилларни онлайн ўрганишини ташкил этиш. 1. Мазкур лойиҳани ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш. 2. Ёшларни платформа орқали хорижий тилларни ўрганиши учун кенг жалб этиш. 2025 йил давомида - Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги «Устоз» лойиҳаси орқали 18,5 минг нафар ёшларни замонавий касблар ва аниқ фанларга ўқитиш. 1. Мазкур лойиҳани ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш. 2. Ёшларни платформа орқали замонавий касблар ва аниқ фанларни ўрганиши учун кенг жалб этиш. 2025 йил давомида - Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги Шахматга қизиқувчи 50 минг нафар ёшларни «UzChess» лойиҳаси доирасида қамраб олиш. 1. Лойиҳанинг ёшлар ўртасида тарғиботини ташкил этиш. 2. Шахматга қизиқувчи ёшларни лойиҳа доирасида ташкил этилган машғулотларда иштирокини таъминлаш. 2025 йил давомида - Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 50 минг нафар ёшларни интеллектуал ўйинларга жалб қилиш орқали уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш. 1. Режа асосида интеллектуал ўйинлар бўйича танлов ва лойиҳаларни мунтазам ташкил этиб бориш. 2. Ўтказиладиган интеллектуал ўйинларда ёшлар қамровини кенгайтириш. 2025 йил давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги Бухоро вилояти ё шларининг волонтёрлик ва лидерлик лойиҳалари орқали иқтидорини рўёбга чиқариш чораларини кўриш. 1. Волонтёрлик ва лидерлик лойиҳалари режасини ишлаб чиқиш. 2. Ёшларни волонтёрлик лойиҳалари орқали қамраб олиш. 3. Волонтёрлик лойиҳаларини юқори савияда амалга ошириш 2025 йил давомида Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги Бухоро шаҳар ва Қоракўл туман тиббиёт техникумида ташкил этилган немис тили ўқув курсларини вилоятнинг бошқа туман (шаҳар)ларида ташкил қилиш чораларини кўриш. 1. Немис тилига қизиқувчи ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Немис тили ўқув курсини ташкил қилиш юзасидан манзилли дастур ишлаб чиқиш. 3. Дастур бажарилишини доимий назорат қилиб бориш. 2025 йил декабрь Масъул ижрочилар маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 4. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. Ҳар чоракда Вилоятда ёшларни шахматга қизиқтириш мақсадида «Гроссмейстер ва ёшлар» учрашуви ҳамда республика очиқ турнирини ташкил қилиш. 1. Республика бўйича халқаро гроссмейстерлар рўйхатини шакллантириш. 2. Учрашувлар режа-графигини ишлаб чиқиш. 2025 йил апрель Масъул ижрочилар маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги 3. Учрашув ҳамда турнирларни юқори савияда ташкил қилиш. 2025 йил май Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида фаолият кўрсатиб келаётган 100 нафар ёш мутахассисларни хорижнинг етакчи клиникаларида тиббиётнинг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича ўқитиш. 1. Туман ва шаҳарлар кесимида ёш тиббиёт ходимлари рўйхатини шакллантириш. 2025 йил апрель Соғлиқни сақлаш вазирлиги маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Рўйхатни йўналишлар кесимида бириктириш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун киритиш. 2025 йил май 3. 2024 йилда 25 нафар, 2025 йилда 75 нафар ёш, иқтидорли шифокорларни хорижий давлатларнинг етакчи клиникаларида ўқитиш. 2025-2026 йиллар давомида II. Ёшлар бандлигига кўмаклашишнинг замонавий усулларини жорий этиш, хорижий тил ва замонавий касбларни ўргатиш, илм-фан соҳасида ёш кадрларни тайёрлаш тизимининг узвийлигини таъминлаш Таълим ташкилотларини битириб, меҳнат бозорига кириб келаётган 21 860 нафар ёшлар бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 1. Бандлик дастурларини ишлаб чиқиш. 2025 йил март - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Ишлаб чиқилган дастурларни халқ депутатлари маҳаллий ва вилоят Кенгашларида кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун киритиш. 3. Дастур ижроси ҳолати юзасидан ҳисобот киритиб бориш. Ҳар чоракда Маҳаллалардаги 1 301 нафар ишсиз ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш. 1. Замонавий касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши бўлган ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2025 йил март Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар билан ишсиз ёшларни мунтазам таништириб бориш. 3. Ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш. Алоҳида режа асосида Маҳаллабай ўрганишлар натижасида аниқланган 829 нафар ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга кредит ажратилишида кўмаклашиш. 1. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш. 2025 йил апрель — июнь Савдо-саноат палатаси маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари Савдо-саноат палатаси (келишув асосида), Ёшлар ишлари агентлиги, Марказий банк, тижорат банклари 2. Тадбиркорликка ўқиган ёшларга кредит ажратилишида кўмаклашиш. Режа асосида 3 790 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш чорасини кўриш. 1. Ишсиз ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 2025 йил Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича вакант лавозимлар ва бўш иш ўринлари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. Алоҳида режа асосида Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида таниқли тадбиркорлар иштирокида «Бизнес марафон» ва «Агро марафон» мотивацион тренингларини ташкил этиш ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига «Бизнес саёҳатлар» уюштириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2025 йил апрель Масъул ижрочилар маблағлари «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси (келишув асосида) , Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси (келишув асосида) , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2. Юқори натижаларга эришган тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатиш. 3. Ҳудудларда тренинглар ташкил қилиш ва тадбиркорлик субъектларига саёҳатлар уюштириш. Алоҳида режа асосида Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2025 йил давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Ярмаркалар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш. 3. Ярмаркаларни барча туман (шаҳар)ларда ташкил этиш. Алоҳида режа асосида 1 022 нафар ишсиз ва битирувчи ёшларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар учун субсидия ажратиш ҳамда уларнинг доимий бандлигини таъминлаш чораларини кўриш. 1. Субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан Ишчи гуруҳга ҳисобот киритиш. 2025 йил давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Хорижга ишлаш ёки ўқиш учун кетган 15 146 нафар ёшларнинг хориждаги шароити ва ижтимоий муҳитини ўрганиб, мониторинг қилиб бориш мақсадида тегишлилиги бўйича сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш тартибини йўлга қўйиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Учрашувлар ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. 3. Учрашувларни доимий ташкил этиб бориш. 4. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот киритиш. 2025-2026 йиллар давомида - Бухоро вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Хориждан қайтган 3 974 нафар ёшларни сектор раҳбарларига бириктириш ҳамда уларни бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш. 1. Хориждаги ёшлар ҳақида маълумотларни шакллантириш. 2. Хориждан қайтган 3 974 нафар ёшлар сектор раҳбарларига бириктириш. 3. Рўйхат асосида ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш чораларини кўриш. 2025-2026 йиллар давомида - Бухоро вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилоятида 2 100 нафар ёшларга замонавий билим ва кўникмаларни ўргатиш, уларнинг юқори даромадли соҳаларда ишлашлари учун шароит яратиш. 1. Ўқувчи ёшларни «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини кенгайтириш орқали халқаро нуфузли компаниялар талабларига мос дастурлар асосида халқаро IT- бозорга тайёрлаш. 2. Уларнинг замонавий билим ва кўникмаларни ўрганиш харажатларини белгиланган тартибда қоплаш чораларини кўриш. 2025 йил давомида Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилоятида замонавий касб ўрганиш истагида бўлган 600 нафар ёшларни ўқитиш ва уларнинг ўқиш харажатларини қоплаб бериш. 1. Замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганиш истагини билдирган ёшлар ўртасида тарғибот ишларини ташкил қилиш. 2. Замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганиш истаги бор ёшлар рўйхатини шакллантириш ва уларга кўмаклашиш. 3. 600 нафар ёшларни «Келажак касблари» лойиҳаси орқали замонавий касбларга ўқитиш. 4. Замонавий касбларга ўқитилаётган ёшларнинг ўқиш харажатларини қоплаш учун белгиланган тартибда маблағ ажратиш. 2025 йил давомида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Ҳудуддаги олий таълим ташкилотлари томонидан юқори натижаларга эришган тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда талабаларда бизнес кўникмаларни шакллантириш. 1. Республикада фаолият юритувчи юқори натижаларга эришган тадбиркорлар билан олий таълим ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 2025 йил март - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси (келишув асосида) , Марказий банк 2. Ўтказиладиган учрашувлар натижасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга кредитлар ажратиш ва ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш. 2025 йил апрель Ҳудудларда малака тоифаси ва касб-ҳунарга эга бўлмаган ёшларни касбий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш ва хорижий тилларни ўргатиш орқали уларнинг Германия давлатига ишга боришига кўмаклашиш. 1. Касб-ҳунар ўрганиб, Германия давлатида ишлаш истагини билдирган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2025 йил апрель Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маблағлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси (келишув асосида) , Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Таълим ташкилотларида тегишли йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этиш. 2025 йил май 3. Ўқув курси якунига кўра хорижий тилни билиш сертификатини олиш чорасини кўриш. 2025 йил август 4. Германия Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда дастурни тамомлаган ёшларни аниқ иш жойига йўналтириш чорасини кўриш. 2025 йил давомида III. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва тадбиркорларнинг ташаббус ва ғояларини рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш Ёшларнинг илмий ва инновацион фаолиятини рағбатлантиришни янада жадаллаштириш. 1. Ёшлар томонидан илмий асосланган илмий техник кенгашдан хулоса олинган лойиҳаларнинг бирламчи прототипи ва саноат намунасини ишлаб чиқиш учун танловлар эълон қилиш. 2025 йил апрель Инновацион ривожланиш агентлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Қонунчиликка мувофиқ ғолибларни аниқлаш ва грантлар ҳисобидан ишлаб чиқилган прототип ва маҳсулотнинг туркум ишлаб чиқарилишини молиялаштириш учун инвестор топишга кўмаклашиш. 2025 йил май — декабрь Умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқувчиларни дастурчиликка йўналтириш бўйича «Guest teachers» лойиҳасини Бухоро вилоятида жорий қилиш. 1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларни аниқлаш ва мактаблар билан ҳамкорлик ўрнатиш. 3.Ўқув дастурларига интеграциялашган мавзу-тақвим режалари ва мавзулар рўйхатини ишлаб чиқиш. 4. Меҳмон маърузачилар ташрифи ва семинарларни ташкил қилиш. 2025-2026 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази, «IT-парк» дирекцияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги IV. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш Ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида туман (шаҳар)лардаги ахборот кутубхона марказларини замонавий адабиётлар билан таъминлаш. 1. Туман (шаҳар)лардаги ахборот — кутубхона марказларидаги китобларни хатловдан ўтказиш ва эҳтиёжларини аниқлаш. 2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, зарур бадиий ва илмий-маърифий китоблар рўйхатини шакллантириш. 3. Ахборот — кутубхона марказларини замонавий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўриш. 2025 йил декабрь Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар ойлиги доирасида «Беш ташаббус истеъдодлари карвони» лойиҳасини йўлга қўйиш. 1. Учрашувлар ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. 2. Учрашувларда «Ёш китобхон», «Ёш китобхон оила» ва «Мутолаа» лойиҳаси, «Ёшлар овози» фестивали ва бошқа танлов ва мусобақа ғолиблари рўйхатини шакллантириш ва иштирокини таъминлаш. 3. Учрашувларни юқори савияда ўтказиш. 2025 йил давомида Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ва Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ташкил этилаётган «Заковат» интеллектуал ўйинининг Республика босқичларини Ромитан туманида ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳа концепциясини тасдиқлаш ҳамда тадбир ўтадиган ойни белгилаш. 2025 йил давомида Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Заковат» интеллектуал клуби (келишувга асосан) 2. Интеллектуал ўйиннинг вилоят босқичлари ғолиблари рўйхатини шакллантириш. 3. Интеллектуал ўйиннинг Республика босқичини юқори савияда ташкил этиш. 2025 йил декабрь Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 1. Йил давомида ёшларни ҳарбий — ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга ошириладиган ишлар бўйича дастур ишлаб чиқиш. 2. «Жасорат мактаби» ҳарбий-ватанпарварлик йиғинини ташкил этиш. 3. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирларини тарзда таълим ташкилотлари маҳаллаларда доимий ташкил этиб бориш. 2025 йил давомида Ташкилотчилар маблағлари ҳисобидан Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги Тарғибот ишлари натижасида спорт-таълим ташкилотларида мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини 20 фоизга ошириш (75 минг нафарга етказиш). 1. Тарғибот тадбирлари режа-графигини ишлаб чиқиш. 2025 йил март - Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактаблари, касбий таълим ташкилотлари коллеж ҳамда академик лицейларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. 3. Халқаро ва республика спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига жалб қилиш орқали миллий терма жамоа захирасини кенгайтириш. 2025 йил давомида V. Ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш учун вилоятнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш Ғиждувон туманида замонавий «Ёшлар маркази» биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. 1. Ғиждувон туманида ёшлар марказини қуриш учун туман марказидан ёшлар қатнови учун қулай бўлган ҳудуддан ер майдони ажратиш. 2025 йил апрель Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ва Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари (тенг улушларда) Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Ёшлар маркази лойиҳаси ва смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2025 йил май 3. Ёшлар марказини биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. 2025-2026 йиллар давомида Олот туманидаги «Мухтор» маҳалласида замонавий лойиҳа асосида ихчам кутубхонани қуриб, фойдаланишга топшириш. 1. «Мухтор» маҳалласи ҳудудидаги умумтаълим мактабидан ер майдони ажратиш. 2025 йил апрель Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Замонавий кутубхона лойиҳаси ва смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2025 йил май 3. Замонавий кутубхона биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. 2025-2026 йиллар давомида Когон туманида замонавий «Ёшлар маркази» биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. 1. Когон туманида ёшлар марказини қуриш учун туман марказидан ёшлар қатнови учун қулай бўлган ҳудуддан ер майдони ажратиш. 2024 йил март Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Ёшлар маркази лойиҳаси ва смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2025 йил апрель 3. Ёшлар марказини биносини қуриб, фойдаланишга топшириш. 2025 йил декабрь Жондор тумани марказида собиқ деҳқон бозори ҳудудида ёшлар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий «Ёшлар маркази» ва инфратузилма объектларини барпо этиш. 1. Жондор туманида «Ёшлар маркази» ва инфратузилма объектларини қуриш учун туман марказидаги собиқ деҳқон бозоридан белгиланган тартибга мувофиқ ер майдони ажратиш чораларини кўриш. 2025 йил апрель Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият кўрсатиш истагида бўлган ташаббускорлар маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил май 3. Белгиланган тартибга мувофиқ тендер ўтказиш ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосида битим тузиш. 2025 йил июнь 4. «Ёшлар маркази» ва инфратузилма объектларини барпо этиш ҳамда фойдаланишга топшириш. 2025 йил декабрь Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳар маъмурияти Бухоро ёшларига тақдим этган «Мобильний квонториум» автотранспортидан фойдаланишни ташкил этиш, шу жумладан, зарур штат бирликлари ва автомашинани сақлаш харажатлари учун маблағ ажратиш. 1. Автотранспортни сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича нормативга асосан Ёшлар ишлари агентлиги бюджетига белгиланган тартибда маблағ ажратиш. 2025 йил март Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Ёшларни замонавий касблар ва ахборот технологияларига сайёр ўқитиш учун белгиланган тартибда ҳайдовчи ва 2 та мутахассис штат бирликларини ажратиш чораларини кўриш. 2025 йил апрель Қоракўл туманидаги «Қоракўл» маҳалласида ёшлар учун замонавий футбол майдончасини қуриб фойдаланишга топшириш. 1. Футбол майдончасини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2025 йил апрель Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Футбол майдончасини қуриб, фойдаланишга топшириш. 2025 йил декабрь Вилоят ёшлар маркази биносининг биринчи ва иккинчи қаватларини Тошкент шаҳридаги Креатив парк намунаси асосида қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш. 1. Вилоят ёшлар марказини биносининг биринчи ва иккинчи қаватларини Тошкент шаҳридаги Креатив парк намунаси асосида қайта лойиҳалаштириш. 2025 йил апрель Ёшлар ишлари агентлиги ва Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари (тенг улушларда) Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2025 йил май 3. Таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунига етказиш. 2025 йил декабрь Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида вилоят бўйича жами 86 та таъмирталаб спорт майдонларини тўлиқ таъмирлаш. 1. Таъмирталаб майдончалар ҳолатини ўрганиш ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 2. Замонавий талаблардан келиб чиқиб, таъмирлаш ишларини ташкил қилиш. 3. Таъмирланган спорт майдончаларида спорт мусобақаларини ташкил қилиш. 2025-2026 йиллар давомида Балансда сақловчининг маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги Спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган жами 21 та маҳаллаларда намунавий спорт майдончаларини барпо этиш. 1. Вилоятнинг 13 та туман ва шаҳарларидаги 21 та маҳаллаларда спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллалар манзилли рўйхатини шакллантириш. 2025 йил март Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ҳамда масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Спорт вазирлиги 2. Намунавий типдаги спорт майдончаларини қуриш бўйича ер майдони ажратиш тўғрисида вилоят ҳокими қарорини тайёрлаш. 2025 йил апрель 3. Қурилиши якунланган спорт майдончаларини фуқаролар фойдаланишлари учун маҳалла фуқаролар йиғинига бериш. 2025-2026 йиллар давомида VI. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш Ёшларни ватанпарварлик ва тарихий обидаларга муҳаббат руҳида тарбиялаш, тарихий обидалар билан яқиндан таништириш мақсадида Бухоро вилоятида «Ёшлар туризм зиёрати» лойиҳасини ташкил қилиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2025 йил апрель Ижрочилар маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Ёшлар учун қулай ва қизиқарли туризм зиёрати дастурларини ишлаб чиқиш. 3. Дастур ва режа асосида имтиёзли саёҳатлар ташкил қилиш. 2025 йил давомида Гид-экскурсаводлик йўналишида таҳсил олаётган ёшларни профессионал гид-экскурсоводларга устоз-шогирд анъанаси асосида бириктириш чораларини кўриш. 1. Гид-экскурсаводлик йўналишида таҳсил олаётган ёшлар ва фаолият олиб бораётган гид-экскурсоводлар рўйхатини шакллантириш. 2. Битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича юқори имконият ва салоҳиятга эга бўлган профессионал гид-экскурсоводларга бириктириш. 2025 йил давомида - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги Ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш. 1. Ижодий гуруҳ тузиш, видео ва махсус тарғибот материаллари концепциясини ишлаб чиқиш. 2025 йил апрель Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар вазирлиги 2. Видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш. 2025 йил май 3. Тарғибот материалларини барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларга етказиш. 2025 йил сентябрь Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига «Очиқ эшиклар куни» тадбирларини ташкил этиш. 1. Юқори синф ўқувчилари рўйхатини шакллантириш. 2. Ҳарбий қисмлар томонидан очиқ эшиклар куни тўғрисида эълонлар бериш. 3. Ўқувчиларнинг белгиланган тартибда хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳарбий қисмларга ташрифларини ташкил этиш. Доимий Ижрочилар маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Барча ҳудудларда мониторинг ўтказиш. 2025 йил март Масъул ижрочилар маблағлари Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги 3. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш. 4. Таҳлил асосида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактика чораларини кўриш. 2025-2026 йиллар давомида «Қўқон тажрибаси» асосида жойларда масъул ходимлар ҳамкорлигида ёшлар ўртасида содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш. 1. Масъул ташкилот ва идоралар таркибида ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 3. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш. 2025 йил давомида Масъул ижрочилар маблағлари Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги Ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари томонидан оталиққа олинган ҳамда муаммолари «Йўл хариталари»га киритилган 6 933 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш. 1. Ёшларнинг аниқланган муаммоларини ҳал этиш. 2. Мазкур ёшларнинг турли лойиҳа ва тадбирлардаги иштирокини таъминлаш. 3. Ёшларнинг оилавий шароитини ўрганиш ва ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмаклашиш. 2025 йил июль Масъул ижрочилар маблағлари Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Бош прокуратура Талабалар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш мақсадида олий таълим ташкилотларида сайёр суд мажлисларини ташкил этиш. 1. Сайёр судларни ташкил этиш юзасидан режа-жадвал ишлаб чиқиш. Режа асосида - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий суд (келишув асосида) 2. Олий таълим ташкилотларида суд жараёнларини ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиб бериш. Доимий 3. Сайёр суд мажлисларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ёшларни жалб этиш. Белгиланган муддатларда VII. Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга кўмаклашиш «Ёшлар дафтари»га киритилган 7 805 нафар ёшларни турли йўналишларда қўллаб-қувватлаш. 1. Турли йўналишларда муаммоси аниқланган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ушбу ёшларни белгиланган тартибда «Ёшлар дафтари»га киритиш. 3. «Ёшлар дафтари» жамғармаси орқали ушбу ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш. 4. Ушбу йўналишда амалга оширилган ишларнинг «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторингини юритиш. 2025 йил давомида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш мақсадида «Ёшлар дафтари» жамғармасига маблағлар ажратиб бориш. 1. «Ёшлар дафтари» жамғармасида мавжуд маблағлар ва дафтардаги ёшлар учун керакли бўлган маблағлар ҳисоб-китобини туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган ҳисоб-китоблар асосида маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминлаш. 3. Ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини назорат қилиш. 2025 йил давомида Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, туман (шаҳар) ҳокимлиги «Ёшлар дафтари»га киритилган 550 нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка, жумладан, замонавий касб, IT ва хорижий тилларга ўқитиш ҳамда доимий бандлигини таъминлаш чораларини кўриш. 1. Касб-ҳунар, тадбиркорлик, замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганиш истагидаги ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ушбу ёшларни «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб ўргатиш масканлари ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўрганишини таъминлаш. 3. Касб-ҳунарларга ўргатилган ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш чораларини кўриш. 2025 йил давомида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги «Ёшлар дафтари»га киритилган 255 нафар ёшларни мамлакатдаги ва хориждаги тиббиёт ташкилотларида даволаш чораларини кўриш. 1. Соғлиғида муаммоси бор, бемор ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшларни мамлакатимиз ва хорижда даволатиш чораларини кўриш. 3. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. 2025 йил давомида «Ёшлар дафтари» жамғармаси, Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги «Ёшлар дафтари»га киритилган 284 нафар иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш. 1. Илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида ўқиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ушбу ёшларни белгиланган тартибда «Ёшлар дафтари»га киритиш. 3. Ушбу ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида ўқиш харажатларини «Ёшлар дафтари» жамғармаси орқали қоплаб бериш. 4. Ушбу йўналишда амалга оширилган ишларнинг «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторингини юритиш. 2025 йил давомида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Касбий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар орасида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилганларни аниқлаш ҳамда уларни қизиқишларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларида ташкил этилган турли спорт ва касб тўгаракларига жалб этиш. 1. Таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан бириктирилган масъуллар орқали «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчиларни спортнинг шахмат, шашка ва бадминтон турларига қизиқтириш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш. 2. Ўқувчиларни касб йўналишидан келиб чиқиб, автослесарь ва чилангарлик йўналишида иқтидорини ошириш орқали уларни қўшимча даромад топишларига имконият яратиш. 2025 йил давомида Таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги VIII. Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, давлат кўмагига муҳтож, алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги ёшлар билан ишлаш Алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги 95 нафар ёшлар касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш муаммосини ҳал қилиш. 1. Хатлов жараёнида аниқланган касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш истагидаги ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш истагидаги ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 3. Касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш истагидаги ёшларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, ўзлари истаган йўналишда бепул таълим олишлари учун шарт-шароит яратиш чораларини кўриш. 4. Касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганиш истагидаги ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. 2025 йил давомида Бухоро вилояти шаҳар (туман) маҳаллий бюджети маблағлари, ижрочи ташкилот ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари Бухоро вилояти ҳокимлиги, масъул идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимликлари Алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги 350 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш. 1. Хатлов жараёнида аниқланган бандлиги таъминланмаган, ишсиз ёшларнинг рўйхатини шакллантириш. 2. Ишсиз ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 3. Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича вакант лавозимлар ва бўш иш ўринлари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 4. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. 2025 йил давомида Бухоро вилояти шаҳар (туман) маҳаллий бюджети маблағлари, ижрочи ташкилот ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари Бухоро вилояти ҳокимлиги, масъул идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимлиги Алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги 75 нафар даволаниш билан боғлиқ муаммоси бўлган ёшларга ёрдам кўрсатиш. 1. Хатлов жараёнида аниқланган соғлиғида муаммоси бор бемор ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 3. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшларни мамлакатда ва хорижда даволатиш чораларини кўриш. 4. Даволанишга эҳтиёжи бўлган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. 2025 йил давомида Бухоро вилояти шаҳар (туман) маҳаллий бюджети маблағлари, ижрочи ташкилот ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари Бухоро вилояти ҳокимлиги, масъул идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимлиги Алоҳида ишлаш талаб этиладиган («оғир») тоифадаги 754 нафар ёшларнинг бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш. 1. Хатлов жараёнида турли йўналишларда ижтимоий-иқтисодий муаммолари аниқланган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд ёшларга уларнинг муаммосидан келиб чиқиб масъул бириктириш. 3. Ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш. 4. Ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «туман (шаҳар)-сектор-маҳалла» кесимида мониторинг юритиш. 2025 йил давомида Бухоро вилояти шаҳар (туман) маҳаллий бюджети маблағлари, ижрочи ташкилот ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари Бухоро вилояти ҳокимлиги, масъул ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 79-сон қарорига 2-ИЛОВА
Бухоро вилоятида ёшлар учун мўлжалланган объектларни барпо этиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича
Т/р Объект номи Объект жойлашган манзил Қурилиш тури Объектнинг дастлабки ҳисоб-китоб қиймати (млн сўм)* Молиялаштириш манбалари Амалга ошириш муддати 1. Бухоро шаҳар «Ёшлар инновация» маркази Бухоро шаҳар «Амир Темур» МФЙ Капитал таъмирлаш 2 500 Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари 2025 йил декабрь 2. «Ёшлар маркази» биноси Ғиждувон тумани «А. Ғиждувонй» МФЙ Янги қурилиш 5 600 Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ва Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари (тенг улушларда) 2025 йил декабрь 3. Замонавий футбол майдончаси Қоракўл тумани «Қоракўл» МФЙ Янги қурилиш 500 Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари 2025 йил декабрь 4. Замонавий кутубхона биноси Олот тумани «Мухтор» МФЙ Янги қурилиш 650 Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари 2025 йил декабрь 5. «Ёшлар маркази» биноси Бухоро шаҳар «А. Дониш» МФЙ Реконструкция 1 000 Бухоро вилояти маҳаллий бюджети ва Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари (тенг улушларда) 2025 йил декабрь 6. «Ёшлар маркази» биноси ва инфратузилма объектлари Жондор тумани «Зарафшон» МФЙ Янги қурилиш 1 000* Бухоро вилояти маҳаллий бюджети 2025 йил декабрь 7. «Ёшлар маркази» биноси Когон тумани «Ниёзҳожи» МФЙ Янги қурилиш 3 600 Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари 2025 йил декабрь Жами: 14 850
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 79-сон қарорига 3-ИЛОВА
Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлашнинг «Ғиждувон тажрибаси»ни жорий этиш, уларга хорижий тил ва замонавий касб-ҳунар ўргатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ёшларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш мақсадида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси фаолияти самарадорлигини ошириш 1. Ғиждувон туманидаги «Шарқ» МФЙ ҳудудида янги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини ташкил этиш. 1. Ғиждувон тумани «Позагари» МФЙдаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини унинг ер майдони туман марказидан узоқдалигини инобатга олинган ҳолда тугатиш чораларини кўриш. 2. Қулай жойлашувга эга бўлган «Шарқ» МФЙ ҳудудида янги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини ташкил этилишини таъминлаш. 2025 йил апрель - Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги , Ёшлар ишлари агентлиги 2. «Сурхондарё вилояти тажрибаси» асосида Ғиждувон туманидаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида ёш тадбиркорлар лойиҳаларини жойлаштириш. 1. Сурхондарё вилояти тажрибаси асосида Ғиждувон туманидаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида ёш тадбиркорлар лойиҳаларини жойлаштириш чораларини кўриш. 2. Саноат ипотекаси тамойили асосида молиялаштиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил апрель - Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги II. Ёшларга ажратилган ер майдонларидан даромад топишига кўмаклашиш 3. Туманда барча ер майдонлари ажратиб берилган ёшлар томонидан мазкур ерларда етиштирилган маҳсулотларни тажриба сифатида мактабгача таълим ташкилотларининг таъминотчиларига реализация қилишда ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашиш. 1. Мактабгача таълим ташкилотларига маҳсулотларни етказиб берувчи тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2. Ёшлар томонидан экилган маҳсулотларни дастлаб тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда мактабларга етказиш бўйича ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашиш. Доимий - Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 4. Ер майдонлари ажратилган ёшлар учун « Маҳсулот олиш сирлари » мавзусида амалий семинар ташкил қилиш. 1. Семинар ўтиш мақсадида вилоят доирасида юқори тажриба ва малакага эга бўлган мутахассисларни, шу жумладан, кластерлардан жалб қилиш. 2. Семинарларни юқори савияда ташкил этиш. 2025 йил апрель - «Агробанк» АТБ (келишувга асосан) , Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши III. Ёшлар бандлигини таъминлаш ва миграциядаги ёшлар билан манзилли ишлаш 5. Ғиждувон тажрибаси асосида 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб 11-синф ўқувчилари қизиқишидан келиб чиқиб, тажриба-синов тариқасида дарсдан ташқари тўгаракларда камида битта касбга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш. 1. 11-синф ўқувчиларининг қизиқишлари бўйича рўйхатини шакллантириш. 2025 йил апрель Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, битирувчи ёшларнинг амалиётини ташкил қилиш. 2025 йил май 6. Ғиждувон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни дастурлаш йўналишида ўқитиш чораларини кўриш. 1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Юқори малакали 14 нафар дастурчи мутахассисларни саралаб олиш ҳамда мактабларда улар томонидан дастурлашга ўргатиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, семинар ва амалий дарсларни ташкил қилиш. 2025-2026 ўқув йилида Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари ва қўшимча маблағлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази, Ғиждувон тумани ҳокимлиги 7. Олий ва профессионал таълим билан қамраб олинмаган битирувчиларига касб-ҳунар ўргатиш ва уларни бўш иш ўринларига жойлаштириш. 1. Таълим билан қамраб олинмаган ишсиз ёшлар рўйхатини тузиш. 2. Битирувчиларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни ўргатиш. 2025 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 3. Битирувчиларнинг муносиб иш топишларига кўмаклашиш. 2025 йил давомида 8. 883 нафар ишсиз ва 2 532 нафар битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш. 1. Маҳалла-сектор-туман-вилоят кесимида бандлик дастурларини ишлаб чиқиш. 2025 йил апрель - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги 2. Ишлаб чиқилган дастурларни халқ депутатлари маҳаллий ва вилоят Кенгашларида муҳокама қилиш учун киритиш. 3. Дастур бажарилишини доимий назорат қилиб бориш. Ҳар чоракда 4. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. Ҳар ойда 9. 173 нафар ишсиз ва 1 090 нафар битирувчи ёшларни доимий иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш. 1. Доимий ишга жойлашадиган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. 2025 йил давомида - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги 10. 121 нафар ишсиз ва 111 нафар битирувчи ёшларни касб-ҳунарлар ўрганиш. 1. Касб-ҳунарларга ўқиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. 2025 йил давомида Масъул ижрочи ташкилотлар маблағлари ҳисобидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 11. 87 нафар ишсиз ва 76 нафар битирувчи ёшларни тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш. 1. Тадбиркорликка ўқиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. 2025 йил давомида Масъул ижрочи ташкилотлар маблағлари Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Марказий банк 12. 152 нафар ишсиз ва 230 нафар битирувчи ёшларга замонавий касбларни ўргатиш. 1. Замонавий касбларни ўрганиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. 2025 йил давомида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 13. 74 нафар ишсиз ва 93 нафар битирувчи ёшларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни субсидия асосида ажратиш. 1. Субсидия асосида меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. 2025 йил давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 14. 101 нафар ишсиз ва 289 нафар битирувчи ёшларга деҳқончилик қилишлари учун ер майдони ажратиш. 1. Деҳқончилик қилиш учун ер майдони олиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. 2025 йил давомида Белгиланган тартиб асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги 15. 92 нафар ишсиз ва 76 нафар битирувчи ёшларни ҳудудларда яратиладиган янги иш ўринларига жойлаштириш. 1. Ҳудудларда яратиладиган янги иш ўринларига жойлашиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Белгиланган тартибда муносиб иш билан таъминлаш чораларини кўриш. 3. Ҳар чоракда дастур ижроси юзасидан ҳисобот бериш. 2025 йил давомида Қонунчиликда кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 16. 12 526 нафар ёшларни ўзини ўзи банд қилиш орқали расмий бандликка ўтказиш чораларини кўриш. 1. Ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ёшларни ижтимоий, саноат, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича рўйхатдан ўтказиш. 2. 1 583 нафар ёшларни ахборот-коммуникация йўналиши бўйича рўйхатдан ўтказиш. 3. 3 425 нафар ёшларни маиший хизматлар йўналиши бўйича рўйхатдан ўтказиш. 2025 йил давомида Белгиланган тартиб асосида Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 17. Тумандаги хорижга ишлаш ёки ўқиш учун кетган ёшларнинг хорижий давлатдаги мавжуд шароит ва ижтимоий муҳитини ўрганиб, мониторинг қилиб бориш мақсадида тегишлилиги бўйича сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувларини ташкил этиб бориш. 1. Учрашувлар ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. 2. Учрашувларни доимий ташкил этиб бориш. 3. Ҳар чоракда дастур бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш. 2025 йил давомида - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 18. Ғиждувон туманида хориждан қайтган ёшларни бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш. 1. Хориждан қайтган ва ишлаш истагида бўлган ёшлар ҳақида маълумотларни шакллантириш. 2. Рўйхат асосида ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш чораларини кўриш. 2025 йил давомида - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 19. Миграциядаги 455 нафар ёшлар ота-оналари билан сектор раҳбарлари учрашувларини ўтказиш. 1. Хорижий миграциядаги ёшлар ота-оналари билан учрашувлар ўтказиш графигини ишлаб чиқиш. 2. Учрашувларни доимий ташкил этиб бориш. 2025 йил режа-асосида - Ғиждувон тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари 20. Тумандаги корхона ва ташкилотлар инсон ресурслари бўлинмалари билан биргаликда (ихтиёрий асосда) ишга жойлашмоқчи бўлган ёшларнинг амалиёт ўташ тизимини жорий қилиш ва соҳани ўзлаштирган ёшларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш. 1. Тумандаги хусусий корхона ва ташкилотларнинг (ихтиёрий асосда) инсон ресурслари бўлинмалари билан ҳамкорлик ўрнатиш. 2025 йил апрель - Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш. Доимий 3. Корхона ва ташкилотларда ишсиз ёшларни амалиётини ташкил қилиш ва соҳани ўзлаштирган ёшларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш Режа-график асосида 21. Ғиждувон тумани туризм салоҳиятини инобатга олиб, таом етказиб бериш хизматларини йўлга қўйиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш. 1. Аҳоли ўртасида сўровнома ўтказиш. 2. « Uzum Tezkor », « Yandex Eats » ҳамда « Express 24 » каби етказиб бериш хизматлари билан келишувларни амалга ошириш. 3. Замонавий етказиб бериш хизматини йўлга қўйиш. 2025 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маблағлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги 4. Етказиб бериш хизмати томонидан яратиладиган янги иш ўринларидан келиб чиқиб, курьерлик фаолияти учун велосипед , униформа ва таом ташиш термосумкаларнинг бир қисми учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш. 2025 йил давомида 22. Хорижга меҳнат миграциясига чиқиш истагида бўлган ёшларни хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш ва уларнинг ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига боришига кўмаклашиш. 1. Хорижга меҳнат миграциясига чиқиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш ва масъул ташкилотлар билан учрашувлар ўтказиш, учрашув давомида иш берувчи хорижий давлатлардаги бўш иш ўринлари ва ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда хорижий давлатларнинг меҳнат қонунчилиги тўғрисида маълумот бериш. 2025 йил апрель - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги 2. Хорижга кетиш истагида бўлган ёшларга « Ибрат фарзандлари» , e-kasb.uz ва» Ustoz AI» электрон платформалари орқали хорижий тиллар ҳамда замонавий касбларга ўқитиш. 2025 йил май 3. Хорижий тил ва замонавий касбларни эгаллаган ёшларни белгиланган тартибда ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига юбориш чораларини кўриш. Доимий IV. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш 23. Киберспорт турлари бўйича «Ёшлар кубоги» турнирини ўтказиш. 1. Турнир низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 3. Турнирни маҳалла, маҳаллалараро сектор ва секторлараро туман босқичлари асосида ўтказиш. 2025 йил май Ҳудудий ва туман «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари, ҳомийлик хайриялари Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, IT-парк дирекцияси 24. Ғиждувон шаҳрида жойлашган Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳида алломанинг ҳаёти ҳақида батафсил маълумотлар базасини яратиш. 1. Бухоро вилоятида фаолият юритувчи тарихчи (диншунос) профессор ва олимлар ҳамда диний ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2025 йил апрель Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази 2. Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний ҳаёти ҳақида батафсил маълумотлар, бадиий ва исломий-тарихий адабиётларни тўплаш, ягона ва батафсил материал ҳолатига келтириш. 3. Тўпланган материаллар асосида китобий жамланма ва видео роликлар тайёрлаш. Доимий 25. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятларини юзага чиқариш мақсадида «Ёшлар сайилгоҳи»да ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган тадбирлар ўтказиш. 1. «Ёшлар сайилгоҳи»да ташкил этиладиган тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2. Сайилгоҳ йўлакларини бадиий рассомчилик ва кулолчилик маҳсулотлари намуналари билан безатиш. 3. Мусиқага қизиқувчи ёшлар учун мусиқий асбоблар (скрипка, тор, доира, гитара) павильонларини ташкил этиш. 4. Ёшларнинг бўш вақтини мароқли ўтказиш учун турли маданий ва рақс кечаларини ташкил этиш. 5. Санъатга қизиқувчи ҳаваскор ёшлар ўртасида «Караоке шоу» кўнгилочар дастурларини ўтказиш. 2025 йил давомида Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети ва туман Маданият бўлими маблағлари ҳамда ҳомийлик маблағлари Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 26. Аҳоли ва ёшларнинг бўш вақтини мароқли ўтказишини ташкил этиш ҳамда уларни зарарли хуружлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ғиждувон туманидаги 14 та маҳаллаларнинг бир-бирига яқин масофаларда (ҳар 3-4 та маҳалла марказида 1 тадан) камида 4 та кўнгилочар масканлар ташкил этиш. 1. Ғиждувон шаҳридаги маҳаллалар кесимида ёшларнинг истак ва хоҳишларини ўрганиш мақсадида сўровномалар ўтказиш. 2. Сўровнома натижалари бўйича тегишли маҳаллаларда кўнгилочар объектларни қуриш юзасидан ҳокимликка таклифлар киритиш. 3. Тадбиркорлик ва бизнес қилишга имконияти мавжуд ёш тадбиркорлар учун кўнгилочар маскан қуриш бўйича танловлар эълон қилиш. 4. Танлов натижаларига кўра мазкур ҳудудларда белгиланган тартибда кўнгилочар масканлар ташкил этиш чораларини кўриш. 2025 йил давомида - Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Маданият вазирлиги 27. Ёшларда ватанпарварлик ва фахрланиш туйғусини шакллантириш мақсадида туман марказидаги «Юрт байроғи» майдони фаввораси атрофида ёшлар ўртасида шахмат ва шашка мусобақаларини ташкил этиш. 1. Мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш. 2. Низом талаблари асосида аҳолига ва ёшларга танлов ҳақида эълон қилиш. 3. Тадбир ўтказиш санаси ва муддатини белгилаш. 4. Тадбирни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. 5. Тадбир иштирокчиларини муносиб рағбатлантириш. 2025 йил апрель Ёшлар ишлари агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 28. «Ғиждувон ёшлар маданият ҳафталиги» танловини ўтказиш. Бунда етишиб келаётган ёш авлодни маънавий ва маданий жиҳатдан тарбиялаш, улардаги истеъдодни эрта аниқлаш, маданият ва санъатга қизиқувчи ҳаваскор ёшлар қатлам вакиллари доирасини шакллантириб бориш. 1. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш низом ишлаб чиқиш. 2. Низом талаблари асосида ёшлар учун ҳар бир йўналиш ҳамда ёш тоифалари кесимида эълонлар бериш. 3. Танловни ўтказиш муддатини белгилаш, танлов иштирокчиларини маҳаллалар кесимида рўйхатини шакллантириш. 4. Танловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. 5. Тадбир иштирокчиларини муносиб рағбатлантириш. 6. Танловда ғолиб бўлган истеъдодлардан иборат туманнинг «Олтин маданий фонди»ни яратиш ва уларга имкониятлар яратиб бериш. 2025 йил давомида Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги 29. Туман ёшлари ўртасида оммалашган ўйинлар бўйича кўп босқичли (маҳалла-сектор-туман) киберспорт мусобақаларини ўтказиш. 1. Мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш. 2. Низом талаблари асосида маҳаллалар кесимида ёшлар ўртасида эълон бериш. 3. Мусобақада иштирок этиш истагини билдирган ёшлар рўйхатини тузиш. 4. Тадбирни кўп босқичли тарзда ўтказиш графики асосида юқори савияда ўтказиб бориш, ғолибларни муносиб тақдирлаш ва кейинги босқичга йўналтириш. 5. Иштирокчиларнинг хоҳиш ва истаклари ҳамда режалари хусусида маълумотлар тўплаб бориш. 2025 йил давомида Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 30. К улолчилик, дурадгорлик ва ипакка ишлов бериш бўйича шаклланган мактаблар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ёшларни ушбу соҳаларга кенг жалб этиш мақсадида «Туман ҳокими соврини» танловини ўтказиш. Бунда энг кўп ёшларни ўз соҳасига жалб этган, энг кўп шогирдлар тайёрлаган соҳа мактабларига 300 млн сўмгача маблағ ажратилишини ташкил этиш. 1. Туман ҳокими совринини ташкил этиш тўғрисида низомни ишлаб чиқиш. 2. Низом талаблари асосида маҳаллалардаги оилавий касб-ҳунар мактабларига ва ёшларга эълон бериш. 3. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар рўйхатини тузиш ва ҳунар мактабларига йўналтириш. 4. Танлов натижаси бўйича ғолибларга молиявий маблағларни ўтказиб бериш. 5. Тадбир жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2025 йил давомида Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 31. Ғиждувон туманида кенг оммалашган пайвандчилик (темир дарвоза ясаш) ва дурадгорлик (мебель ва унинг жиҳозларини ясаш) касблари бўйича фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Йилнинг энг моҳир касб эгаси» танловини ташкил этиш. 1. Танловни ташкил этиш тўғрисида низом ишлаб чиқиш. 2. Танлов асосида маҳаллалардаги ёшларга эълон бериш. 3. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар рўйхатини тузиш. 4. Танловни юқори савияда ўтказиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш ва туман ҳокими сертификатини топшириш. 5. Тадбир жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2025 йил давомида Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 32. Маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида жиноятчилик кўрсаткичи ошган маҳаллалар ёшларининг вилоятдаги жазони ижро этиш муассасалари (колониялар)га саёҳатларини ташкил этиш. 1. Ёшлар ўртасида жиноятчилик кўрсаткичлари юқори бўлган маҳаллалар рўйхатни шакллантириш. 2. Маҳаллаларда жиноятчилик, безорилик ва ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган ёшлар ва ўсмирлар рўйхатини шакллантириш. 3. Жазони ижро этиш муассасаларига саёҳат ташкил этиш графигини белгилаш. 4. Тегишли тадбирларни амалга ошириш. 5. Амалга оширилган ишлар натижасида ёшлар психологияси ва уларнинг жамиятдаги юриш-туришидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш. 2025 йил давомида - Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 33. Туманда асосий фанлардан (физика, математика, кимё ва биология) фанлари кесимида 7 — 9-синф ўқувчилари ўртасида « Вилоят ҳокими кубоги » фан олимпиадасини ўтказиш. 1. «Туман ҳокими кубоги» олимпиадаси низомини ишлаб чиқиш. 2. Ўқув йили давомида умумтаълим мактаблари, хусусий мактаблар ўқувчилари ўртасида асосий фанлар ва синфлар кесимида «Ҳоким кубоги» фан олимпиадаларини ўтказиш. 2025 йил ноябрь Бухоро вилояти ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари Бухоро вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ғиждувон тумани ҳокимлиги 34. Таълим ташкилотлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш. Ўқув йили давомида мактаблар фаолиятини тизимли мониторинг қилиш. 2025-2026 ўқув йили давомида - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 35. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларни спортга жалб қилиш мақсадида маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш. 1. Спорт майдончаси мавжуд бўлмаган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш. 2. Рўйхат асосида шакллантирилган маҳаллалар ёшларининг қизиқишини ўрганиш учун сўровнома ўтказиш. 3. Сўровнома асосида спорт объектларини қуриш. 2025-2026 йиллар давомида Ғиждувон тумани маҳаллий бюджети маблағлари Ғиждувон тумани ҳокимлиги, Спорт вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 79-сон қарорига 4-ИЛОВА
Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда «Ғиждувон тажрибаси»ни жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ
1. К.К. Куранбаев — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари (келишув асосида) 2. Б.К. Зарипов — Бухоро вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. А.З. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори 4. Х.У. Умарова — мактабгача ва мактаб таълими вазири 5. К.А. Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири 6. А.И. Икрамов — спорт вазири 7. П.Р. Бобожонов — ички ишлар вазири 8. Б.Э. Захидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири 9. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 10. Ж.Т. Жўраев — Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари (келишув асосида) 11. Б.А. Одилов — Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 февраль,
79-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
MANZILLI ROʻYXAT
DASTURI
TARKIBI
Buxoro viloyatida yoshlar bilan ishlash samaradorligini oshirish, ularning iqtidorini roʻyobga chiqarish va boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish uchun qoʻshimcha sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Buxoro viloyatida yoshlarning ijodiy va intellektual qobiliyatini rivojlantirish, isteʼdodi va madaniy saviyasini har tomonlama yuksaltirish, yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, boʻsh vaqtini mazmunli va samarali tashkil etish, bandligini taʼminlash, ularning tadbirkorlik salohiyatini oshirish va biznes tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Buxoro viloyati hokimligi va Yoshlar ishlari agentligining Buxoro viloyatida yoshlar bilan ishlash samaradorligini oshirish, ularning madaniy saviyasini yanada yuksaltirish hamda boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish uchun qoʻshimcha sharoitlar yaratish, shuningdek, quyidagi yoʻnalishlarda yoshlar bilan ishlashning “Gʻijduvon tajribasi”ni joriy etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin:
yoshlarning kreativ qobiliyati, ijodiy, intellektual va tadbirkorlik salohiyatini roʻyobga chiqarish orqali ularni qoʻllab-quvvatlash;
yoshlar bandligiga koʻmaklashishning zamonaviy usullarini joriy etish, ularga xorijiy til va zamonaviy kasb-hunarlar oʻrgatish, ilm-fan sohasida yosh kadrlarni tayyorlash tizimining uzviyligini taʼminlash;
yoshlarga unumdor yer maydonlarini ajratish, ularni mehnat qurollari, chorva mollari bilan taʼminlash, shuningdek, yetishtirilgan mahsulotlarni autsorsing asosida ijtimoiy obyektlarga yetkazish tizimini joriy etish;
iqtidorli talabalar, yosh olimlar va tadbirkorlarning tashabbus va gʻoyalarini ragʻbatlantirish tizimini yoʻlga qoʻyish;
yoshlarning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish va ular oʻrtasida ommaviy sport musobaqalarini tashkil etish orqali sogʻlom turmush tarzini shakllantirish;
yoshlarni madaniyat, sanʼat va sportga keng jalb etish uchun viloyatning ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini yanada rivojlantirish;
yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ular oʻrtasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish.
2. Quyidagilar:
Buxoro viloyatida yoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, ularning iqtidorini roʻyobga chiqarish va boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “Yoʻl xaritasi”) 1-ilovaga muvofiq;
Buxoro viloyatida yoshlar uchun moʻljallangan obyektlarni barpo etish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash boʻyicha manzilli roʻyxat 2-ilovaga muvofiq;
Buxoro viloyatida yoshlar bilan ishlashning “Gʻijduvon tajribasi”ni joriy etish, ularga xorijiy til va zamonaviy kasb-hunar oʻrgatish orqali bandligini taʼminlash va ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 3-ilovaga muvofiq;
Buxoro viloyatida yoshlar bilan ishlash samaradorligini oshirish hamda “Gʻijduvon tajribasi”ni joriy etish ishlarini muvofiqlashtirish va nazorat qilish boʻyicha ishchi guruh tarkibi (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Quyidagilar Ishchi guruhning asosiy vazifalari etib belgilansin:
“Yoʻl xaritasi” va Dastur ijrosini oʻz vaqtida hamda sifatli tashkil etish, ularni amalga oshirishga koʻmaklashish;
“Yoʻl xaritasi” va Dastur ijrosini taʼminlashda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari oʻrtasida samarali hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;
“Yoʻl xaritasi” va Dastur ijrosini doimiy monitoring qilib borish, tahlil qilish va muvofiqlashtirish;
“Yoʻl xaritasi” va Dastur ijrosini hamda mavjud muammolarni tegishli vazirliklar, idoralar hamda boshqa tashkilotlarning hududiy boʻlinmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari ishtirokida muhokama qilib borish.
4. Yoshlar ishlari agentligi Buxoro viloyati hokimligi bilan birgalikda:
kibersport turlariga yoshlarni keng jalb qilish va ularning ushbu yoʻnalishdagi yutuqlarini qoʻshimcha ragʻbatlantirish maqsadida Buxoro shahridagi “Yoshlar markazi” binosida davlat-xususiy sheriklik asosida kibersport arenasi, sport (fitnes) klubi faoliyatini va boshqa madaniy, koʻngilochar, sport tadbirlari oʻtkazilishini yoʻlga qoʻyish;
Gʻijduvon va Buxoro tumanlarida “Yoshlar markazi”, Olot tumanida zamonaviy kutubxona tashkil etish choralarini koʻrsin.
5. Buxoro viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi:
2025/2026 oʻquv yilidan boshlab viloyatdagi 534 ta umumiy oʻrta taʼlim maktablarida bosqichma-bosqich shaxmat xonalarini tashkil etsin;
“Gʻijduvon tajribasi” sifatida Gʻijduvon tumanidagi 67 ta umumiy oʻrta taʼlim maktablarida IT-sohasida taʼlim berishga qaratilgan alohida xonalar tashkil etib, zamonaviy texnologiyalar asosida oʻquv kurslarini yoʻlga qoʻysin.
Bunda shaxmat xonalari va IT-sohasida taʼlim berishga qaratilgan alohida xonalarni taʼmirlash hamda zarur jihozlash bilan taʼminlash ishlari Buxoro viloyati hokimligi tomonidan mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
6. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Yoshlar ishlari agentligi bilan birgalikda:
“Gʻijduvon tajribasi” sifatida Gʻijduvon tumanidagi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi hududida yoshlar tomonidan yetishtirilgan qishloq xoʻjaligi va chorvachilik mahsulotlarini yigʻib olib, ularni autsorsing asosida ijtimoiy obyektlarga yetkazib beradigan “Yoshlar tadbirkorlik klaster-kollektori” (keyingi oʻrinlarda — kollektor) faoliyatini yoʻlga qoʻysin.
Bunda kollektor orqali yoshlar uchun zarur mahsulotlarni yetkazish, ularni urugʻ-koʻchat hamda asbob-uskunalar bilan taʼminlash, shuningdek, yoshlar tomonidan yetishtirilgan mahsulotlarni sotib olish hamda autsorsing asosida ijtimoiy obyektlarga yetkazish choralarini koʻrsin;
2026-yil yakuniga qadar ushbu tajribani respublikadagi innovatsion hududga aylantirilayotgan 28 ta tuman va shaharlarda joriy qilish uchun mazkur hududlardagi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yoki boshqa obyektlardan belgilangan tartibda joy ajratish boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirsin.
7. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Buxoro viloyati hokimligi bilan birgalikda yoshlarni professional kibersportga yoʻnaltirish maqsadida:
2025-yil 1-aprelga qadar tajriba-sinov tariqasida yuridik shaxs sifatida faoliyat yuritadigan kibersport klublariga Gʻijduvon tumanidagi kasbiy taʼlim tashkilotlari xonalarining bir yilgacha muddatga tekin foydalanish huquqi asosida ajratilishini taʼminlasin hamda ushbu xonalardan maqsadli foydalanish shartlarini ishlab chiqsin;
2025-2026-yillar davomida kibersport klublari oʻrtasida tegishli musobaqalar tashkil etsin;
amalga oshirilgan ishlar natijalariga koʻra mazkur tajribani viloyatning boshqa hududlarida ham joriy etish toʻgʻrisida 2025-yil 1-iyunga qadar Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
8. Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 2025-yilda mahallalar yoshlari, umumtaʼlim va kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari hamda oliy taʼlim tashkilotlari talabalari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Zakovat” intellektual oʻyinining respublika bosqichini Romitan tumanida oʻtkazish choralarini koʻrsin.
9. Buxoro viloyati hokimligi uch oy muddatda:
a) Raqamli texnologiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi bilan birgalikda viloyatning barcha mahallalarida yoshlarni zamonaviy kasblar va axborot texnologiyalariga sayyor oʻqitish boʻyicha, shuningdek, yoshlarning kompyuter savodxonligini oshirish, Internet jahon axborot tarmogʻidan toʻgʻri foydalanish madaniyatini rivojlantirish maqsadida kompyuter texnologiyalari, loyiha va dasturlash boʻyicha koʻchma toʻgaraklar faoliyatini yoʻlga qoʻysin.
Bunda bir oy muddatda koʻchma toʻgaraklar tashkil etiladigan mahallalar roʻyxatini shakllantirsin hamda mazkur roʻyxat boʻyicha koʻchma toʻgaraklarning grafigini tasdiqlasin;
b) Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan birgalikda Gʻijduvon tumani “Pozagari” mahallasidagi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasini uning yer maydoni tuman markazidan uzoqdaligini inobatga olgan holda tugatish hamda “Sharq” mahallasi hududida yangi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasini tashkil etishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
10. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi:
ushbu qarorga 2-ilovada koʻrsatilgan obyektlarni yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
bajariladigan loyihaviy va qurilish-montaj ishlari sifati, shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya etilishi ustidan davlat arxitektura-qurilish nazoratini oʻrnatsin.
11. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga Yoshlar ishlari agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati, amaliy ahamiyati va ijrosini maqolalar, brifinglar, tematik telekoʻrsatuvlar orqali ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytlarda keng yoritish tavsiya etilsin.
12. Ushbu qarorda belgilangan vazifalarni samarali tashkil etish maqsadida “Yoʻl xaritasi” va Dastur ijrosi yuzasidan:
a) Ishchi guruh har chorakda Vazirlar Mahkamasiga batafsil axborot kiritib borsin;
b) quyidagilarga:
xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga har oyda tegishlicha Buxoro viloyatining tuman (shahar) sektor rahbarlarining hisobotlarini;
xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashiga har chorak yakunida Buxoro viloyati hokimining hisobotlarini eshitib borish tavsiya etilsin.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Z. Saʼdullayev hamda Buxoro viloyati hokimi B.K. Zaripov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-fevraldagi 79-son qaroriga 1-ILOVA
Buxoro viloyatida yoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, ularning iqtidorini roʻyobga chiqarish va boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Yoshlarning kreativ qobiliyati, ijodiy, intellektual va tadbirkorlik salohiyatini roʻyobga chiqarish orqali ularni qoʻllab-quvvatlash “Ibrat farzandlari” platformasi orqali qoʻshimcha 100 ming nafar yoshlarning xorijiy tillarni onlayn oʻrganishini tashkil etish. 1. Mazkur loyihani yoshlar oʻrtasida keng targʻib qilish. 2. Yoshlarni platforma orqali xorijiy tillarni oʻrganishi uchun keng jalb etish. 2025-yil davomida - Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi “Ustoz” loyihasi orqali 18,5 ming nafar yoshlarni zamonaviy kasblar va aniq fanlarga oʻqitish. 1. Mazkur loyihani yoshlar oʻrtasida keng targʻib qilish. 2. Yoshlarni platforma orqali zamonaviy kasblar va aniq fanlarni oʻrganishi uchun keng jalb etish. 2025-yil davomida - Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi Shaxmatga qiziquvchi 50 ming nafar yoshlarni “UzChess” loyihasi doirasida qamrab olish. 1. Loyihaning yoshlar oʻrtasida targʻibotini tashkil etish. 2. Shaxmatga qiziquvchi yoshlarni loyiha doirasida tashkil etilgan mashgʻulotlarda ishtirokini taʼminlash. 2025-yil davomida - Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 50 ming nafar yoshlarni intellektual oʻyinlarga jalb qilish orqali ularning iqtidorini roʻyobga chiqarish. 1. Reja asosida intellektual oʻyinlar boʻyicha tanlov va loyihalarni muntazam tashkil etib borish. 2. Oʻtkaziladigan intellektual oʻyinlarda yoshlar qamrovini kengaytirish. 2025-yil davomida Jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi Buxoro viloyati yo shlarining volontyorlik va liderlik loyihalari orqali iqtidorini roʻyobga chiqarish choralarini koʻrish. 1. Volontyorlik va liderlik loyihalari rejasini ishlab chiqish. 2. Yoshlarni volontyorlik loyihalari orqali qamrab olish. 3. Volontyorlik loyihalarini yuqori saviyada amalga oshirish 2025-yil davomida Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi Buxoro shahar va Qorakoʻl tuman tibbiyot texnikumida tashkil etilgan nemis tili oʻquv kurslarini viloyatning boshqa tuman (shahar)larida tashkil qilish choralarini koʻrish. 1. Nemis tiliga qiziquvchi yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Nemis tili oʻquv kursini tashkil qilish yuzasidan manzilli dastur ishlab chiqish. 3. Dastur bajarilishini doimiy nazorat qilib borish. 2025-yil dekabr Masʼul ijrochilar mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 4. Har chorakda dastur bajarilishi yuzasidan hisobot berish. Har chorakda Viloyatda yoshlarni shaxmatga qiziqtirish maqsadida “Grossmeyster va yoshlar” uchrashuvi hamda respublika ochiq turnirini tashkil qilish. 1. Respublika boʻyicha xalqaro grossmeysterlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Uchrashuvlar reja-grafigini ishlab chiqish. 2025-yil aprel Masʼul ijrochilar mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi, Sport vazirligi 3. Uchrashuv hamda turnirlarni yuqori saviyada tashkil qilish. 2025-yil may Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalarida faoliyat koʻrsatib kelayotgan 100 nafar yosh mutaxassislarni xorijning yetakchi klinikalarida tibbiyotning muhim va ustuvor yoʻnalishlari boʻyicha oʻqitish. 1. Tuman va shaharlar kesimida yosh tibbiyot xodimlari roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil aprel Sogʻliqni saqlash vazirligi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Roʻyxatni yoʻnalishlar kesimida biriktirish va Sogʻliqni saqlash vazirligiga tasdiqlash uchun kiritish. 2025-yil may 3. 2024-yilda 25 nafar, 2025-yilda 75 nafar yosh, iqtidorli shifokorlarni xorijiy davlatlarning yetakchi klinikalarida oʻqitish. 2025-2026-yillar davomida II. Yoshlar bandligiga koʻmaklashishning zamonaviy usullarini joriy etish, xorijiy til va zamonaviy kasblarni oʻrgatish, ilm-fan sohasida yosh kadrlarni tayyorlash tizimining uzviyligini taʼminlash Taʼlim tashkilotlarini bitirib, mehnat bozoriga kirib kelayotgan 21 860 nafar yoshlar bandligini taʼminlash dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirish. 1. Bandlik dasturlarini ishlab chiqish. 2025-yil mart - Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Ishlab chiqilgan dasturlarni xalq deputatlari mahalliy va viloyat Kengashlarida koʻrib chiqish va muhokama qilish uchun kiritish. 3. Dastur ijrosi holati yuzasidan hisobot kiritib borish. Har chorakda Mahallalardagi 1 301 nafar ishsiz yoshlarni mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan zamonaviy kasb-hunarlarga oʻqitish. 1. Zamonaviy kasb-hunar oʻrganishga qiziqishi boʻlgan ishsiz yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil mart Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi mablagʻlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasb-hunar bilan ishsiz yoshlarni muntazam tanishtirib borish. 3. Yoshlarni mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan zamonaviy kasb-hunarlarga oʻqitish. Alohida reja asosida Mahallabay oʻrganishlar natijasida aniqlangan 829 nafar ishsiz yoshlarni tadbirkorlikka oʻqitish hamda ularga kredit ajratilishida koʻmaklashish. 1. Tadbirkorlik bilan shugʻullanish istagida boʻlgan yoshlarni tadbirkorlikka oʻqitish. 2025-yil aprel — iyun Savdo-sanoat palatasi mablagʻlari, tijorat banklarining kreditlari Savdo-sanoat palatasi (kelishuv asosida), Yoshlar ishlari agentligi, Markaziy bank, tijorat banklari 2. Tadbirkorlikka oʻqigan yoshlarga kredit ajratilishida koʻmaklashish. Reja asosida 3 790 nafar yoshlarning bandligini taʼminlash chorasini koʻrish. 1. Ishsiz yoshlar bilan ishlash boʻyicha manzilli dasturlarni ishlab chiqish. 2025-yil Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi mablagʻlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Yoshlar bandligini taʼminlash boʻyicha vakant lavozimlar va boʻsh ish oʻrinlari bazasini shakllantirish va doimiy yangilab borish yuzasidan tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 3. Ishsiz yoshlarning bandligini taʼminlash va muammolarini hal etish boʻyicha “tuman (shahar)-sektor-mahalla” kesimida monitoring yuritish. Alohida reja asosida Yoshlarni tadbirkorlikka keng jalb etish maqsadida taniqli tadbirkorlar ishtirokida “Biznes marafon” va “Agro marafon” motivatsion treninglarini tashkil etish hamda yirik tadbirkorlik subyektlariga “Biznes sayohatlar” uyushtirish. 1. Ishchi guruh tuzish, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarori va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2025-yil aprel Masʼul ijrochilar mablagʻlari “Yoshlar — kelajagimiz” jamgʻarmasi (kelishuv asosida) , Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi, Savdo-sanoat palatasi (kelishuv asosida) , Qishloq xoʻjaligi vazirligi 2. Yuqori natijalarga erishgan tadbirkorlar bilan hamkorlik oʻrnatish. 3. Hududlarda treninglar tashkil qilish va tadbirkorlik subyektlariga sayohatlar uyushtirish. Alohida reja asosida Ishsiz yoshlarning bandligini taʼminlash maqsadida hududlarda boʻsh ish oʻrinlari yarmarkalarini tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish, hamkor tashkilotlar qoʻshma qarori va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2025-yil davomida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi mablagʻlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Yarmarkalar ishtirokchilari roʻyxatini shakllantirish. 3. Yarmarkalarni barcha tuman (shahar)larda tashkil etish. Alohida reja asosida 1 022 nafar ishsiz va bitiruvchi yoshlarga mehnat qurollari va asbob-uskunalar uchun subsidiya ajratish hamda ularning doimiy bandligini taʼminlash choralarini koʻrish. 1. Subsidiya asosida mehnat qurollari va asbob-uskunalar olish istagida boʻlgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Belgilangan tartibda zarur asbob-uskunalar bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 3. Har chorakda dastur ijrosi yuzasidan Ishchi guruhga hisobot kiritish. 2025-yil davomida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi mablagʻlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi Xorijga ishlash yoki oʻqish uchun ketgan 15 146 nafar yoshlarning xorijdagi sharoiti va ijtimoiy muhitini oʻrganib, monitoring qilib borish maqsadida tegishliligi boʻyicha sektor rahbarlarining yoshlar bilan uchrashuvlarini tashkil etish tartibini yoʻlga qoʻyish. 1. Ishchi guruh tuzish. 2. Uchrashuvlar oʻtkazish grafigini ishlab chiqish. 3. Uchrashuvlarni doimiy tashkil etib borish. 4. Har chorakda dastur bajarilishi yuzasidan hisobot kiritish. 2025-2026-yillar davomida - Buxoro viloyati hokimligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi Xorijdan qaytgan 3 974 nafar yoshlarni sektor rahbarlariga biriktirish hamda ularni boʻsh ish oʻrinlariga joylashtirish choralarini koʻrish. 1. Xorijdagi yoshlar haqida maʼlumotlarni shakllantirish. 2. Xorijdan qaytgan 3 974 nafar yoshlar sektor rahbarlariga biriktirish. 3. Roʻyxat asosida yoshlarni munosib ish oʻrinlari bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 2025-2026-yillar davomida - Buxoro viloyati hokimligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi Buxoro viloyatida 2 100 nafar yoshlarga zamonaviy bilim va koʻnikmalarni oʻrgatish, ularning yuqori daromadli sohalarda ishlashlari uchun sharoit yaratish. 1. Oʻquvchi yoshlarni “Bir million dasturchi” loyihasini kengaytirish orqali xalqaro nufuzli kompaniyalar talablariga mos dasturlar asosida xalqaro IT- bozorga tayyorlash. 2. Ularning zamonaviy bilim va koʻnikmalarni oʻrganish xarajatlarini belgilangan tartibda qoplash choralarini koʻrish. 2025-yil davomida Buxoro viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi Buxoro viloyatida zamonaviy kasb oʻrganish istagida boʻlgan 600 nafar yoshlarni oʻqitish va ularning oʻqish xarajatlarini qoplab berish. 1. Zamonaviy kasblar va xorijiy tillarni oʻrganish istagini bildirgan yoshlar oʻrtasida targʻibot ishlarini tashkil qilish. 2. Zamonaviy kasblar va xorijiy tillarni oʻrganish istagi bor yoshlar roʻyxatini shakllantirish va ularga koʻmaklashish. 3. 600 nafar yoshlarni “Kelajak kasblari” loyihasi orqali zamonaviy kasblarga oʻqitish. 4. Zamonaviy kasblarga oʻqitilayotgan yoshlarning oʻqish xarajatlarini qoplash uchun belgilangan tartibda mablagʻ ajratish. 2025-yil davomida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi Hududdagi oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan yuqori natijalarga erishgan tadbirkorlar bilan hamkorlik oʻrnatgan holda talabalarda biznes koʻnikmalarni shakllantirish. 1. Respublikada faoliyat yurituvchi yuqori natijalarga erishgan tadbirkorlar bilan oliy taʼlim tashkilotlari oʻrtasida hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. 2025-yil mart - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Savdo-sanoat palatasi (kelishuv asosida) , Markaziy bank 2. Oʻtkaziladigan uchrashuvlar natijasida tadbirkorlik faoliyatini yoʻlga qoʻyish istagida boʻlgan yoshlarga kreditlar ajratish va oʻz faoliyatini boshlashga koʻmaklashish. 2025-yil aprel Hududlarda malaka toifasi va kasb-hunarga ega boʻlmagan yoshlarni kasbiy taʼlim tashkilotlarida qisqa muddatli oʻquv kurslarida oʻqitish va xorijiy tillarni oʻrgatish orqali ularning Germaniya davlatiga ishga borishiga koʻmaklashish. 1. Kasb-hunar oʻrganib, Germaniya davlatida ishlash istagini bildirgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil aprel Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi mablagʻlari Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi, Yoshlar ishlari agentligi, Savdo-sanoat palatasi (kelishuv asosida) , Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Taʼlim tashkilotlarida tegishli yoʻnalishlar boʻyicha oʻqitishni tashkil etish. 2025-yil may 3. Oʻquv kursi yakuniga koʻra xorijiy tilni bilish sertifikatini olish chorasini koʻrish. 2025-yil avgust 4. Germaniya Savdo-sanoat palatasi bilan hamkorlikda dasturni tamomlagan yoshlarni aniq ish joyiga yoʻnaltirish chorasini koʻrish. 2025-yil davomida III. Iqtidorli talabalar, yosh olimlar va tadbirkorlarning tashabbus va gʻoyalarini ragʻbatlantirish tizimini yoʻlga qoʻyish Yoshlarning ilmiy va innovatsion faoliyatini ragʻbatlantirishni yanada jadallashtirish. 1. Yoshlar tomonidan ilmiy asoslangan ilmiy texnik kengashdan xulosa olingan loyihalarning birlamchi prototipi va sanoat namunasini ishlab chiqish uchun tanlovlar eʼlon qilish. 2025-yil aprel Innovatsion rivojlanish agentligining Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Qonunchilikka muvofiq gʻoliblarni aniqlash va grantlar hisobidan ishlab chiqilgan prototip va mahsulotning turkum ishlab chiqarilishini moliyalashtirish uchun investor topishga koʻmaklashish. 2025-yil may — dekabr Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida oʻquvchilarni dasturchilikka yoʻnaltirish boʻyicha “Guest teachers” loyihasini Buxoro viloyatida joriy qilish. 1. Loyiha konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. Mahalliy dasturiy taʼminot ishlab chiquvchilarni aniqlash va maktablar bilan hamkorlik oʻrnatish. 3.Oʻquv dasturlariga integratsiyalashgan mavzu-taqvim rejalari va mavzular roʻyxatini ishlab chiqish. 4. Mehmon maʼruzachilar tashrifi va seminarlarni tashkil qilish. 2025-2026 oʻquv yilida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjeti va budjetdan tashqari mablagʻlari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Raqamli taʼlimni rivojlantirish markazi, “IT-park” direksiyasi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi IV. Yoshlarning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish va ular oʻrtasida ommaviy sport musobaqalarini tashkil etish orqali sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish Yoshlar oʻrtasida kitobxonlikni rivojlantirish maqsadida tuman (shahar)lardagi axborot kutubxona markazlarini zamonaviy adabiyotlar bilan taʼminlash. 1. Tuman (shahar)lardagi axborot — kutubxona markazlaridagi kitoblarni xatlovdan oʻtkazish va ehtiyojlarini aniqlash. 2. Ehtiyojdan kelib chiqib, zarur badiiy va ilmiy-maʼrifiy kitoblar roʻyxatini shakllantirish. 3. Axborot — kutubxona markazlarini zamonaviy adabiyotlar bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 2025-yil dekabr Buxoro viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yoshlar ishlari agentligi Yoshlar oyligi doirasida “Besh tashabbus isteʼdodlari karvoni” loyihasini yoʻlga qoʻyish. 1. Uchrashuvlar oʻtkazish grafigini ishlab chiqish. 2. Uchrashuvlarda “Yosh kitobxon”, “Yosh kitobxon oila” va “Mutolaa” loyihasi, “Yoshlar ovozi” festivali va boshqa tanlov va musobaqa gʻoliblari roʻyxatini shakllantirish va ishtirokini taʼminlash. 3. Uchrashuvlarni yuqori saviyada oʻtkazish. 2025-yil davomida Buxoro viloyati mahalliy budjeti va Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi “Besh tashabbus olimpiadasi” doirasida tashkil etilayotgan “Zakovat” intellektual oʻyinining Respublika bosqichlarini Romitan tumanida tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish va loyiha konsepsiyasini tasdiqlash hamda tadbir oʻtadigan oyni belgilash. 2025-yil davomida Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi, “Zakovat” intellektual klubi (kelishuvga asosan) 2. Intellektual oʻyinning viloyat bosqichlari gʻoliblari roʻyxatini shakllantirish. 3. Intellektual oʻyinning Respublika bosqichini yuqori saviyada tashkil etish. 2025-yil dekabr Harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashga qaratilgan targʻibot tadbirlarini tashkil etish. 1. Yil davomida yoshlarni harbiy — vatanparvarlik ruhida tarbiyalash yoʻnalishida amalga oshiriladigan ishlar boʻyicha dastur ishlab chiqish. 2. “Jasorat maktabi” harbiy-vatanparvarlik yigʻinini tashkil etish. 3. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash tadbirlarini tarzda taʼlim tashkilotlari mahallalarda doimiy tashkil etib borish. 2025-yil davomida Tashkilotchilar mablagʻlari hisobidan Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya, Yoshlar ishlari agentligi Targʻibot ishlari natijasida sport-taʼlim tashkilotlarida muntazam shugʻullanuvchi yoshlar sonini 20 foizga oshirish (75 ming nafarga yetkazish). 1. Targʻibot tadbirlari reja-grafigini ishlab chiqish. 2025-yil mart - Sport vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari hamda umumtaʼlim maktablari, kasbiy taʼlim tashkilotlari kollej hamda akademik litseylarda targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish. 3. Xalqaro va respublika sport musobaqalarida gʻolib va sovrindor boʻlgan sportchilarni Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markaziga jalb qilish orqali milliy terma jamoa zaxirasini kengaytirish. 2025-yil davomida V. Yoshlarni madaniyat, sanʼat va sportga keng jalb etish uchun viloyatning ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini yanada rivojlantirish Gʻijduvon tumanida zamonaviy “Yoshlar markazi” binosini qurib, foydalanishga topshirish. 1. Gʻijduvon tumanida yoshlar markazini qurish uchun tuman markazidan yoshlar qatnovi uchun qulay boʻlgan hududdan yer maydoni ajratish. 2025-yil aprel Buxoro viloyati mahalliy budjeti va Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari (teng ulushlarda) Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Yoshlar markazi loyihasi va smeta hujjatlarini tayyorlash. 2025-yil may 3. Yoshlar markazini binosini qurib, foydalanishga topshirish. 2025-2026-yillar davomida Olot tumanidagi “Muxtor” mahallasida zamonaviy loyiha asosida ixcham kutubxonani qurib, foydalanishga topshirish. 1. “Muxtor” mahallasi hududidagi umumtaʼlim maktabidan yer maydoni ajratish. 2025-yil aprel Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Zamonaviy kutubxona loyihasi va smeta hujjatlarini tayyorlash. 2025-yil may 3. Zamonaviy kutubxona binosini qurib, foydalanishga topshirish. 2025-2026-yillar davomida Kogon tumanida zamonaviy “Yoshlar markazi” binosini qurib, foydalanishga topshirish. 1. Kogon tumanida yoshlar markazini qurish uchun tuman markazidan yoshlar qatnovi uchun qulay boʻlgan hududdan yer maydoni ajratish. 2024-yil mart Buxoro viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Yoshlar markazi loyihasi va smeta hujjatlarini tayyorlash. 2025-yil aprel 3. Yoshlar markazini binosini qurib, foydalanishga topshirish. 2025-yil dekabr Jondor tumani markazida sobiq dehqon bozori hududida yoshlar infratuzilmasini rivojlantirish maqsadida davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida zamonaviy “Yoshlar markazi” va infratuzilma obyektlarini barpo etish. 1. Jondor tumanida “Yoshlar markazi” va infratuzilma obyektlarini qurish uchun tuman markazidagi sobiq dehqon bozoridan belgilangan tartibga muvofiq yer maydoni ajratish choralarini koʻrish. 2025-yil aprel Buxoro viloyati mahalliy budjeti hamda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida faoliyat koʻrsatish istagida boʻlgan tashabbuskorlar mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Loyiha konsepsiyasi va loyihani baholash hujjatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil may 3. Belgilangan tartibga muvofiq tender oʻtkazish hamda davlat xususiy sherikchilik asosida bitim tuzish. 2025-yil iyun 4. “Yoshlar markazi” va infratuzilma obyektlarini barpo etish hamda foydalanishga topshirish. 2025-yil dekabr Rossiya Federatsiyasining Nijniy Novgorod shahar maʼmuriyati Buxoro yoshlariga taqdim etgan “Mobilniy kvontorium” avtotransportidan foydalanishni tashkil etish, shu jumladan, zarur shtat birliklari va avtomashinani saqlash xarajatlari uchun mablagʻ ajratish. 1. Avtotransportni saqlash va undan foydalanish boʻyicha normativga asosan Yoshlar ishlari agentligi budjetiga belgilangan tartibda mablagʻ ajratish. 2025-yil mart Buxoro viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi 2. Yoshlarni zamonaviy kasblar va axborot texnologiyalariga sayyor oʻqitish uchun belgilangan tartibda haydovchi va 2 ta mutaxassis shtat birliklarini ajratish choralarini koʻrish. 2025-yil aprel Qorakoʻl tumanidagi “Qorakoʻl” mahallasida yoshlar uchun zamonaviy futbol maydonchasini qurib foydalanishga topshirish. 1. Futbol maydonchasini qurish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 2025-yil aprel Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Futbol maydonchasini qurib, foydalanishga topshirish. 2025-yil dekabr Viloyat yoshlar markazi binosining birinchi va ikkinchi qavatlarini Toshkent shahridagi Kreativ park namunasi asosida qayta jihozlash va taʼmirlash. 1. Viloyat yoshlar markazini binosining birinchi va ikkinchi qavatlarini Toshkent shahridagi Kreativ park namunasi asosida qayta loyihalashtirish. 2025-yil aprel Yoshlar ishlari agentligi va Buxoro viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari (teng ulushlarda) Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 2025-yil may 3. Taʼmirlash va jihozlash ishlarini yakuniga yetkazish. 2025-yil dekabr Mahallalarda yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish maqsadida viloyat boʻyicha jami 86 ta taʼmirtalab sport maydonlarini toʻliq taʼmirlash. 1. Taʼmirtalab maydonchalar holatini oʻrganish va xarajatlar smetasini ishlab chiqish. 2. Zamonaviy talablardan kelib chiqib, taʼmirlash ishlarini tashkil qilish. 3. Taʼmirlangan sport maydonchalarida sport musobaqalarini tashkil qilish. 2025-2026-yillar davomida Balansda saqlovchining mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sport vazirligi Sport infratuzilmasi yaxshi rivojlanmagan, shuningdek, olis va chekka hududlarda joylashgan jami 21 ta mahallalarda namunaviy sport maydonchalarini barpo etish. 1. Viloyatning 13 ta tuman va shaharlaridagi 21 ta mahallalarda sport maydonchalari barpo etiladigan mahallalar manzilli roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil mart Buxoro viloyati mahalliy budjeti hamda masʼul ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Sport vazirligi 2. Namunaviy tipdagi sport maydonchalarini qurish boʻyicha yer maydoni ajratish toʻgʻrisida viloyat hokimi qarorini tayyorlash. 2025-yil aprel 3. Qurilishi yakunlangan sport maydonchalarini fuqarolar foydalanishlari uchun mahalla fuqarolar yigʻiniga berish. 2025-2026-yillar davomida VI. Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ular oʻrtasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish Yoshlarni vatanparvarlik va tarixiy obidalarga muhabbat ruhida tarbiyalash, tarixiy obidalar bilan yaqindan tanishtirish maqsadida Buxoro viloyatida “Yoshlar turizm ziyorati” loyihasini tashkil qilish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2025-yil aprel Ijrochilar mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Yoshlar uchun qulay va qiziqarli turizm ziyorati dasturlarini ishlab chiqish. 3. Dastur va reja asosida imtiyozli sayohatlar tashkil qilish. 2025-yil davomida Gid-ekskursavodlik yoʻnalishida tahsil olayotgan yoshlarni professional gid-ekskursovodlarga ustoz-shogird anʼanasi asosida biriktirish choralarini koʻrish. 1. Gid-ekskursavodlik yoʻnalishida tahsil olayotgan yoshlar va faoliyat olib borayotgan gid-ekskursovodlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Bitiruvchilarni oʻz mutaxassisligi boʻyicha yuqori imkoniyat va salohiyatga ega boʻlgan professional gid-ekskursovodlarga biriktirish. 2025-yil davomida - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Turizm qoʻmitasi, Buxoro viloyati hokimligi Yoshlarda yot gʻoyalarga qarshi mafkuraviy immunitetni, ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish madaniyatini shakllantirishga qaratilgan video va maxsus targʻibot materiallarini yaratish. 1. Ijodiy guruh tuzish, video va maxsus targʻibot materiallari konsepsiyasini ishlab chiqish. 2025-yil aprel Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Ichki ishlar vazirligi 2. Video va maxsus targʻibot materiallarini yaratish. 2025-yil may 3. Targʻibot materiallarini barcha taʼlim muassasalari, mehnat jamoalari va mahallalarga yetkazish. 2025-yil sentabr Oʻquvchi-yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularda milliy gʻurur va iftixor tuygʻusini shakllantirish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy qismlariga “Ochiq eshiklar kuni” tadbirlarini tashkil etish. 1. Yuqori sinf oʻquvchilari roʻyxatini shakllantirish. 2. Harbiy qismlar tomonidan ochiq eshiklar kuni toʻgʻrisida eʼlonlar berish. 3. Oʻquvchilarning belgilangan tartibda xavfsizligini taʼminlash hamda harbiy qismlarga tashriflarini tashkil etish. Doimiy Ijrochilar mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya, Yoshlar ishlari agentligi Ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan bolalarni tarbiyalash va ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik holatlarining oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Barcha hududlarda monitoring oʻtkazish. 2025-yil mart Masʼul ijrochilar mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Milliy gvardiya, Yoshlar ishlari agentligi 3. Ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan bolalarni tarbiyalash va ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik holatlarining sabab va shart-sharoitlarini tahlil qilish. 4. Tahlil asosida huquqbuzarlik va jinoyatchilikning oldini olishga qaratilgan profilaktika choralarini koʻrish. 2025-2026-yillar davomida “Qoʻqon tajribasi” asosida joylarda masʼul xodimlar hamkorligida yoshlar oʻrtasida sodir etilishi ehtimoli yuqori boʻlgan jinoyatlarning oldini olishga qaratilgan tadbirlar tashkil etish. 1. Masʼul tashkilot va idoralar tarkibida ishchi guruh shakllantirish. 2. Tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 3. Chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalarni amalga oshirish. 2025-yil davomida Masʼul ijrochilar mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi Huquq-tartibot va mudofaa organlari tomonidan otaliqqa olingan hamda muammolari “Yoʻl xaritalari”ga kiritilgan 6 933 nafar yoshlarning muammolarini hal etish choralarini koʻrish. 1. Yoshlarning aniqlangan muammolarini hal etish. 2. Mazkur yoshlarning turli loyiha va tadbirlardagi ishtirokini taʼminlash. 3. Yoshlarning oilaviy sharoitini oʻrganish va ijtimoiy hayotga moslashuviga koʻmaklashish. 2025-yil iyul Masʼul ijrochilar mablagʻlari Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Milliy gvardiya, Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Bosh prokuratura Talabalar orasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklarni kamaytirish maqsadida oliy taʼlim tashkilotlarida sayyor sud majlislarini tashkil etish. 1. Sayyor sudlarni tashkil etish yuzasidan reja-jadval ishlab chiqish. Reja asosida - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy sud (kelishuv asosida) 2. Oliy taʼlim tashkilotlarida sud jarayonlarini oʻtkazish uchun shart-sharoitlar yaratib berish. Doimiy 3. Sayyor sud majlislariga jinoyatchilik va huquqbuzarlikka moyil boʻlgan yoshlarni jalb etish. Belgilangan muddatlarda VII. Yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga koʻmaklashish “Yoshlar daftari”ga kiritilgan 7 805 nafar yoshlarni turli yoʻnalishlarda qoʻllab-quvvatlash. 1. Turli yoʻnalishlarda muammosi aniqlangan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Ushbu yoshlarni belgilangan tartibda “Yoshlar daftari”ga kiritish. 3. “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi orqali ushbu yoshlarning muammolarini hal etish choralarini koʻrish. 4. Ushbu yoʻnalishda amalga oshirilgan ishlarning “tuman (shahar)-sektor-mahalla” kesimida monitoringini yuritish. 2025-yil davomida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini bartaraf etish maqsadida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga mablagʻlar ajratib borish. 1. “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida mavjud mablagʻlar va daftardagi yoshlar uchun kerakli boʻlgan mablagʻlar hisob-kitobini tuman (shahar)lar kesimida ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan hisob-kitoblar asosida mahalliy budjetning orttirib bajarilgan qismi hisobidan mablagʻlar ajratilishini taʼminlash. 3. Ajratilgan mablagʻlarni maqsadli sarflanishini nazorat qilish. 2025-yil davomida Buxoro viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi, tuman (shahar) hokimligi “Yoshlar daftari”ga kiritilgan 550 nafar yoshlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka, jumladan, zamonaviy kasb, IT va xorijiy tillarga oʻqitish hamda doimiy bandligini taʼminlash choralarini koʻrish. 1. Kasb-hunar, tadbirkorlik, zamonaviy kasblar va xorijiy tillarni oʻrganish istagidagi yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Ushbu yoshlarni “Ishga marhamat” monomarkazlari, kasb oʻrgatish maskanlari va nodavlat taʼlim tashkilotlarida kasb-hunar oʻrganishini taʼminlash. 3. Kasb-hunarlarga oʻrgatilgan yoshlarning doimiy bandligini taʼminlash choralarini koʻrish. 2025-yil davomida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi “Yoshlar daftari”ga kiritilgan 255 nafar yoshlarni mamlakatdagi va xorijdagi tibbiyot tashkilotlarida davolash choralarini koʻrish. 1. Sogʻligʻida muammosi bor, bemor yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Davolanishga ehtiyoji boʻlgan yoshlarni mamlakatimiz va xorijda davolatish choralarini koʻrish. 3. Davolanishga ehtiyoji boʻlgan yoshlarning muammolarini hal etish boʻyicha “tuman (shahar)-sektor-mahalla” kesimida monitoring yuritish. 2025-yil davomida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi, Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi “Yoshlar daftari”ga kiritilgan 284 nafar iqtidorli yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun subsidiya ajratish. 1. Ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlarida oʻqish istagida boʻlgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Ushbu yoshlarni belgilangan tartibda “Yoshlar daftari”ga kiritish. 3. Ushbu yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlarida oʻqish xarajatlarini “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi orqali qoplab berish. 4. Ushbu yoʻnalishda amalga oshirilgan ishlarning “tuman (shahar)-sektor-mahalla” kesimida monitoringini yuritish. 2025-yil davomida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi Kasbiy taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotgan oʻquvchi-yoshlar orasida ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlganlar, shuningdek, “Yoshlar daftari”ga kiritilganlarni aniqlash hamda ularni qiziqishlaridan kelib chiqib, taʼlim muassasalarida tashkil etilgan turli sport va kasb toʻgaraklariga jalb etish. 1. Taʼlim tashkilotlari rahbarlari tomonidan biriktirilgan masʼullar orqali “Yoshlar daftari”ga kiritilgan oʻquvchilarni sportning shaxmat, shashka va badminton turlariga qiziqtirish hamda ularni munosib taqdirlash. 2. Oʻquvchilarni kasb yoʻnalishidan kelib chiqib, avtoslesar va chilangarlik yoʻnalishida iqtidorini oshirish orqali ularni qoʻshimcha daromad topishlariga imkoniyat yaratish. 2025-yil davomida Taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi VIII. Yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, davlat koʻmagiga muhtoj, alohida ishlash talab etiladigan (“ogʻir”) toifadagi yoshlar bilan ishlash Alohida ishlash talab etiladigan (“ogʻir”) toifadagi 95 nafar yoshlar kasb-hunar va xorijiy tilni oʻrganish muammosini hal qilish. 1. Xatlov jarayonida aniqlangan kasb-hunar va xorijiy tilni oʻrganish istagidagi yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Kasb-hunar va xorijiy tilni oʻrganish istagidagi yoshlar bilan ishlash boʻyicha manzilli dasturlarni ishlab chiqish. 3. Kasb-hunar va xorijiy tilni oʻrganish istagidagi yoshlarning ijtimoiy holatidan kelib chiqib, oʻzlari istagan yoʻnalishda bepul taʼlim olishlari uchun shart-sharoit yaratish choralarini koʻrish. 4. Kasb-hunar va xorijiy tilni oʻrganish istagidagi yoshlarning muammolarini hal etish boʻyicha “tuman (shahar)-sektor-mahalla” kesimida monitoring yuritish. 2025-yil davomida Buxoro viloyati shahar (tuman) mahalliy budjeti mablagʻlari, ijrochi tashkilot va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari Buxoro viloyati hokimligi, masʼul idora va tashkilotlarning hududiy boʻlinmalari, tuman (shahar) hokimliklari Alohida ishlash talab etiladigan (“ogʻir”) toifadagi 350 nafar yoshlarning bandligini taʼminlash bilan bogʻliq muammolarni hal etish. 1. Xatlov jarayonida aniqlangan bandligi taʼminlanmagan, ishsiz yoshlarning roʻyxatini shakllantirish. 2. Ishsiz yoshlar bilan ishlash boʻyicha manzilli dasturlarni ishlab chiqish. 3. Yoshlar bandligini taʼminlash boʻyicha vakant lavozimlar va boʻsh ish oʻrinlari bazasini shakllantirish va doimiy yangilab borish yuzasidan tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 4. Ishsiz yoshlarning bandligini taʼminlash va ularning muammolarini hal etish boʻyicha “tuman (shahar)-sektor-mahalla” kesimida monitoring yuritish. 2025-yil davomida Buxoro viloyati shahar (tuman) mahalliy budjeti mablagʻlari, ijrochi tashkilot va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari Buxoro viloyati hokimligi, masʼul idora va tashkilotlarning hududiy boʻlinmalari, tuman (shahar) hokimligi Alohida ishlash talab etiladigan (“ogʻir”) toifadagi 75 nafar davolanish bilan bogʻliq muammosi boʻlgan yoshlarga yordam koʻrsatish. 1. Xatlov jarayonida aniqlangan sogʻligʻida muammosi bor bemor yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Davolanishga ehtiyoji boʻlgan yoshlar bilan ishlash boʻyicha manzilli dasturlarni ishlab chiqish. 3. Davolanishga ehtiyoji boʻlgan yoshlarni mamlakatda va xorijda davolatish choralarini koʻrish. 4. Davolanishga ehtiyoji boʻlgan yoshlarning muammolarini hal etish boʻyicha “tuman (shahar)-sektor-mahalla” kesimida monitoring yuritish. 2025-yil davomida Buxoro viloyati shahar (tuman) mahalliy budjeti mablagʻlari, ijrochi tashkilot va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari Buxoro viloyati hokimligi, masʼul idora va tashkilotlarning hududiy boʻlinmalari, tuman (shahar) hokimligi Alohida ishlash talab etiladigan (“ogʻir”) toifadagi 754 nafar yoshlarning boshqa ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish choralarini koʻrish. 1. Xatlov jarayonida turli yoʻnalishlarda ijtimoiy-iqtisodiy muammolari aniqlangan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Ijtimoiy-iqtisodiy muammolari mavjud yoshlarga ularning muammosidan kelib chiqib masʼul biriktirish. 3. Ijtimoiy-iqtisodiy muammolari mavjud yoshlar bilan ishlash boʻyicha manzilli dasturlarni ishlab chiqish. 4. Ijtimoiy-iqtisodiy muammolari mavjud yoshlarning muammolarini hal etish boʻyicha “tuman (shahar)-sektor-mahalla” kesimida monitoring yuritish. 2025-yil davomida Buxoro viloyati shahar (tuman) mahalliy budjeti mablagʻlari, ijrochi tashkilot va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari Buxoro viloyati hokimligi, masʼul tashkilotlarning hududiy boʻlinmalari, tuman (shahar) hokimligi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-fevraldagi 79-son qaroriga 2-ILOVA
Buxoro viloyatida yoshlar uchun moʻljallangan obyektlarni barpo etish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash boʻyicha
T/r Obyekt nomi Obyekt joylashgan manzil Qurilish turi Obyektning dastlabki hisob-kitob qiymati (mln soʻm)* Moliyalashtirish manbalari Amalga oshirish muddati 1. Buxoro shahar “Yoshlar innovatsiya” markazi Buxoro shahar “Amir Temur” MFY Kapital taʼmirlash 2 500 Buxoro viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari va homiylik xayriyalari 2025-yil dekabr 2. “Yoshlar markazi” binosi Gʻijduvon tumani “A. Gʻijduvony” MFY Yangi qurilish 5 600 Buxoro viloyati mahalliy budjeti va Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari (teng ulushlarda) 2025-yil dekabr 3. Zamonaviy futbol maydonchasi Qorakoʻl tumani “Qorakoʻl” MFY Yangi qurilish 500 Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari 2025-yil dekabr 4. Zamonaviy kutubxona binosi Olot tumani “Muxtor” MFY Yangi qurilish 650 Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari 2025-yil dekabr 5. “Yoshlar markazi” binosi Buxoro shahar “A. Donish” MFY Rekonstruksiya 1 000 Buxoro viloyati mahalliy budjeti va Yoshlar ishlari agentligi mablagʻlari (teng ulushlarda) 2025-yil dekabr 6. “Yoshlar markazi” binosi va infratuzilma obyektlari Jondor tumani “Zarafshon” MFY Yangi qurilish 1 000* Buxoro viloyati mahalliy budjeti 2025-yil dekabr 7. “Yoshlar markazi” binosi Kogon tumani “Niyozhoji” MFY Yangi qurilish 3 600 Buxoro viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari va homiylik xayriyalari 2025-yil dekabr Jami: 14 850
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-fevraldagi 79-son qaroriga 3-ILOVA
Buxoro viloyatida yoshlar bilan ishlashning “Gʻijduvon tajribasi”ni joriy etish, ularga xorijiy til va zamonaviy kasb-hunar oʻrgatish orqali ularning bandligini taʼminlash va boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Yoshlarni tadbirkorlikka faol jalb qilish maqsadida Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi faoliyati samaradorligini oshirish 1. Gʻijduvon tumanidagi “Sharq” MFY hududida yangi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasini tashkil etish. 1. Gʻijduvon tumani “Pozagari” MFYdagi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasini uning yer maydoni tuman markazidan uzoqdaligini inobatga olingan holda tugatish choralarini koʻrish. 2. Qulay joylashuvga ega boʻlgan “Sharq” MFY hududida yangi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasini tashkil etilishini taʼminlash. 2025-yil aprel - Buxoro viloyati hokimligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi , Yoshlar ishlari agentligi 2. “Surxondaryo viloyati tajribasi” asosida Gʻijduvon tumanidagi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasida yosh tadbirkorlar loyihalarini joylashtirish. 1. Surxondaryo viloyati tajribasi asosida Gʻijduvon tumanidagi Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasida yosh tadbirkorlar loyihalarini joylashtirish choralarini koʻrish. 2. Sanoat ipotekasi tamoyili asosida moliyalashtirishni nazarda tutuvchi hujjat loyihasini ishlab chiqib, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil aprel - Buxoro viloyati hokimligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi II. Yoshlarga ajratilgan yer maydonlaridan daromad topishiga koʻmaklashish 3. Tumanda barcha yer maydonlari ajratib berilgan yoshlar tomonidan mazkur yerlarda yetishtirilgan mahsulotlarni tajriba sifatida maktabgacha taʼlim tashkilotlarining taʼminotchilariga realizatsiya qilishda hamkorlik oʻrnatishga koʻmaklashish. 1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlariga mahsulotlarni yetkazib beruvchi tadbirkorlar oʻrtasida oʻzaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2. Yoshlar tomonidan ekilgan mahsulotlarni dastlab tumandagi maktabgacha taʼlim tashkilotlari hamda maktablarga yetkazish boʻyicha hamkorlik oʻrnatishga koʻmaklashish. Doimiy - Gʻijduvon tumani hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 4. Yer maydonlari ajratilgan yoshlar uchun “ Mahsulot olish sirlari ” mavzusida amaliy seminar tashkil qilish. 1. Seminar oʻtish maqsadida viloyat doirasida yuqori tajriba va malakaga ega boʻlgan mutaxassislarni, shu jumladan, klasterlardan jalb qilish. 2. Seminarlarni yuqori saviyada tashkil etish. 2025-yil aprel - “Agrobank” ATB (kelishuvga asosan) , Gʻijduvon tumani hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi III. Yoshlar bandligini taʼminlash va migratsiyadagi yoshlar bilan manzilli ishlash 5. Gʻijduvon tajribasi asosida 2024-2025 oʻquv yilidan boshlab 11-sinf oʻquvchilari qiziqishidan kelib chiqib, tajriba-sinov tariqasida darsdan tashqari toʻgaraklarda kamida bitta kasbga oʻrgatish tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. 11-sinf oʻquvchilarining qiziqishlari boʻyicha roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil aprel Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Korxona va tashkilotlar bilan hamkorlik oʻrnatgan holda, bitiruvchi yoshlarning amaliyotini tashkil qilish. 2025-yil may 6. Gʻijduvon tumanidagi umumiy oʻrta taʼlim maktablarida oʻquvchilarni dasturlash yoʻnalishida oʻqitish choralarini koʻrish. 1. Loyiha konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. Yuqori malakali 14 nafar dasturchi mutaxassislarni saralab olish hamda maktablarda ular tomonidan dasturlashga oʻrgatish boʻyicha hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 3. Oʻquv dasturlarini ishlab chiqib, seminar va amaliy darslarni tashkil qilish. 2025-2026 oʻquv yilida Buxoro viloyatining mahalliy budjeti mablagʻlari, budjetdan tashqari va qoʻshimcha mablagʻlari Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Raqamli taʼlimni rivojlantirish markazi, Gʻijduvon tumani hokimligi 7. Oliy va professional taʼlim bilan qamrab olinmagan bitiruvchilariga kasb-hunar oʻrgatish va ularni boʻsh ish oʻrinlariga joylashtirish. 1. Taʼlim bilan qamrab olinmagan ishsiz yoshlar roʻyxatini tuzish. 2. Bitiruvchilarga mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasb-hunarlarni oʻrgatish. 2025-yil aprel Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi mablagʻlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 3. Bitiruvchilarning munosib ish topishlariga koʻmaklashish. 2025-yil davomida 8. 883 nafar ishsiz va 2 532 nafar bitiruvchi yoshlar bandligini taʼminlash dasturlarini ishlab chiqish. 1. Mahalla-sektor-tuman-viloyat kesimida bandlik dasturlarini ishlab chiqish. 2025-yil aprel - Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Gʻijduvon tumani hokimligi 2. Ishlab chiqilgan dasturlarni xalq deputatlari mahalliy va viloyat Kengashlarida muhokama qilish uchun kiritish. 3. Dastur bajarilishini doimiy nazorat qilib borish. Har chorakda 4. Har chorakda dastur ijrosi yuzasidan hisobot berish. Har oyda 9. 173 nafar ishsiz va 1 090 nafar bitiruvchi yoshlarni doimiy ish oʻrinlariga joylashtirish choralarini koʻrish. 1. Doimiy ishga joylashadigan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Belgilangan tartibda munosib ish bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 3. Har chorakda dastur bajarilishi yuzasidan hisobot berish. 2025-yil davomida - Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Gʻijduvon tumani hokimligi 10. 121 nafar ishsiz va 111 nafar bitiruvchi yoshlarni kasb-hunarlar oʻrganish. 1. Kasb-hunarlarga oʻqish istagida boʻlgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Belgilangan tartibda munosib ish bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 3. Har chorakda dastur ijrosi yuzasidan hisobot berish. 2025-yil davomida Masʼul ijrochi tashkilotlar mablagʻlari hisobidan Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 11. 87 nafar ishsiz va 76 nafar bitiruvchi yoshlarni tadbirkorlikka oʻqitishni tashkil etish. 1. Tadbirkorlikka oʻqish istagida boʻlgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Belgilangan tartibda munosib ish bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 3. Har chorakda dastur ijrosi yuzasidan hisobot berish. 2025-yil davomida Masʼul ijrochi tashkilotlar mablagʻlari Savdo-sanoat palatasi, Yoshlar ishlari agentligi, Markaziy bank 12. 152 nafar ishsiz va 230 nafar bitiruvchi yoshlarga zamonaviy kasblarni oʻrgatish. 1. Zamonaviy kasblarni oʻrganish istagida boʻlgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Belgilangan tartibda munosib ish bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 3. Har chorakda dastur bajarilishi yuzasidan hisobot berish. 2025-yil davomida “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 13. 74 nafar ishsiz va 93 nafar bitiruvchi yoshlarga mehnat qurollari va asbob-uskunalarni subsidiya asosida ajratish. 1. Subsidiya asosida mehnat qurollari va asbob-uskunalar olish istagida boʻlgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Belgilangan tartibda munosib ish bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 3. Har chorakda dastur ijrosi yuzasidan hisobot berish. 2025-yil davomida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi mablagʻlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Gʻijduvon tumani hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 14. 101 nafar ishsiz va 289 nafar bitiruvchi yoshlarga dehqonchilik qilishlari uchun yer maydoni ajratish. 1. Dehqonchilik qilish uchun yer maydoni olish istagida boʻlgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Belgilangan tartibda munosib ish bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 3. Har chorakda dastur bajarilishi yuzasidan hisobot berish. 2025-yil davomida Belgilangan tartib asosida Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Gʻijduvon tumani hokimligi 15. 92 nafar ishsiz va 76 nafar bitiruvchi yoshlarni hududlarda yaratiladigan yangi ish oʻrinlariga joylashtirish. 1. Hududlarda yaratiladigan yangi ish oʻrinlariga joylashish istagida boʻlgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Belgilangan tartibda munosib ish bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 3. Har chorakda dastur ijrosi yuzasidan hisobot berish. 2025-yil davomida Qonunchilikda koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Gʻijduvon tumani hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 16. 12 526 nafar yoshlarni oʻzini oʻzi band qilish orqali rasmiy bandlikka oʻtkazish choralarini koʻrish. 1. Oʻzini oʻzi band qilish istagida boʻlgan yoshlarni ijtimoiy, sanoat, xalq isteʼmoli mollari ishlab chiqarish va xizmatlar koʻrsatish, qishloq xoʻjaligi yoʻnalishi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish. 2. 1 583 nafar yoshlarni axborot-kommunikatsiya yoʻnalishi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish. 3. 3 425 nafar yoshlarni maishiy xizmatlar yoʻnalishi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish. 2025-yil davomida Belgilangan tartib asosida Soliq qoʻmitasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 17. Tumandagi xorijga ishlash yoki oʻqish uchun ketgan yoshlarning xorijiy davlatdagi mavjud sharoit va ijtimoiy muhitini oʻrganib, monitoring qilib borish maqsadida tegishliligi boʻyicha sektor rahbarlarining yoshlar bilan uchrashuvlarini tashkil etib borish. 1. Uchrashuvlar oʻtkazish grafigini ishlab chiqish. 2. Uchrashuvlarni doimiy tashkil etib borish. 3. Har chorakda dastur bajarilishi yuzasidan hisobot berish. 2025-yil davomida - Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi, Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi, Gʻijduvon tumani hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 18. Gʻijduvon tumanida xorijdan qaytgan yoshlarni boʻsh ish oʻrinlariga joylashtirish choralarini koʻrish. 1. Xorijdan qaytgan va ishlash istagida boʻlgan yoshlar haqida maʼlumotlarni shakllantirish. 2. Roʻyxat asosida yoshlarni munosib ish oʻrinlari bilan taʼminlash choralarini koʻrish. 2025-yil davomida - Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi, Buxoro viloyati hokimligi 19. Migratsiyadagi 455 nafar yoshlar ota-onalari bilan sektor rahbarlari uchrashuvlarini oʻtkazish. 1. Xorijiy migratsiyadagi yoshlar ota-onalari bilan uchrashuvlar oʻtkazish grafigini ishlab chiqish. 2. Uchrashuvlarni doimiy tashkil etib borish. 2025-yil reja-asosida - Gʻijduvon tumani hokimligi, sektor rahbarlari 20. Tumandagi korxona va tashkilotlar inson resurslari boʻlinmalari bilan birgalikda (ixtiyoriy asosda) ishga joylashmoqchi boʻlgan yoshlarning amaliyot oʻtash tizimini joriy qilish va sohani oʻzlashtirgan yoshlarni ishga joylashtirish choralarini koʻrish. 1. Tumandagi xususiy korxona va tashkilotlarning (ixtiyoriy asosda) inson resurslari boʻlinmalari bilan hamkorlik oʻrnatish. 2025-yil aprel - Gʻijduvon tumani hokimligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Ishsiz yoshlar roʻyxatini shakllantirish. Doimiy 3. Korxona va tashkilotlarda ishsiz yoshlarni amaliyotini tashkil qilish va sohani oʻzlashtirgan yoshlarni ishga joylashtirish choralarini koʻrish Reja-grafik asosida 21. Gʻijduvon tumani turizm salohiyatini inobatga olib, taom yetkazib berish xizmatlarini yoʻlga qoʻyish orqali yoshlar bandligini taʼminlash. 1. Aholi oʻrtasida soʻrovnoma oʻtkazish. 2. “ Uzum Tezkor ”, “ Yandex Eats ” hamda “ Express 24 ” kabi yetkazib berish xizmatlari bilan kelishuvlarni amalga oshirish. 3. Zamonaviy yetkazib berish xizmatini yoʻlga qoʻyish. 2025-yil aprel Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi mablagʻlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Gʻijduvon tumani hokimligi 4. Yetkazib berish xizmati tomonidan yaratiladigan yangi ish oʻrinlaridan kelib chiqib, kuryerlik faoliyati uchun velosiped , uniforma va taom tashish termosumkalarning bir qismi uchun Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratish. 2025-yil davomida 22. Xorijga mehnat migratsiyasiga chiqish istagida boʻlgan yoshlarni xorijiy til va zamonaviy kasblarga oʻqitish va ularning tashkillashtirilgan mehnat migratsiyasiga borishiga koʻmaklashish. 1. Xorijga mehnat migratsiyasiga chiqish istagida boʻlgan yoshlar roʻyxatini shakllantirish va masʼul tashkilotlar bilan uchrashuvlar oʻtkazish, uchrashuv davomida ish beruvchi xorijiy davlatlardagi boʻsh ish oʻrinlari va oylik maoshlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda xorijiy davlatlarning mehnat qonunchiligi toʻgʻrisida maʼlumot berish. 2025-yil aprel - Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi, Yoshlar ishlari agentligi, Gʻijduvon tumani hokimligi 2. Xorijga ketish istagida boʻlgan yoshlarga “ Ibrat farzandlari” , e-kasb.uz va” Ustoz AI” elektron platformalari orqali xorijiy tillar hamda zamonaviy kasblarga oʻqitish. 2025-yil may 3. Xorijiy til va zamonaviy kasblarni egallagan yoshlarni belgilangan tartibda tashkillashtirilgan mehnat migratsiyasiga yuborish choralarini koʻrish. Doimiy IV. Yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash va ularning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish 23. Kibersport turlari boʻyicha “Yoshlar kubogi” turnirini oʻtkazish. 1. Turnir nizomini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Turnirni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha xarajatlar smetasini ishlab chiqish. 3. Turnirni mahalla, mahallalararo sektor va sektorlararo tuman bosqichlari asosida oʻtkazish. 2025-yil may Hududiy va tuman “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlari, homiylik xayriyalari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Sport vazirligi, IT-park direksiyasi 24. Gʻijduvon shahrida joylashgan Xoja Abdulholiq Gʻijduvoniy ziyoratgohida allomaning hayoti haqida batafsil maʼlumotlar bazasini yaratish. 1. Buxoro viloyatida faoliyat yurituvchi tarixchi (dinshunos) professor va olimlar hamda diniy tashkilot vakillaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2025-yil aprel Gʻijduvon tumani mahalliy budjeti mablagʻlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Gʻijduvon tumani hokimligi, Madaniy meros agentligi, Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi 2. Xoja Abdulholiq Gʻijduvoniy hayoti haqida batafsil maʼlumotlar, badiiy va islomiy-tarixiy adabiyotlarni toʻplash, yagona va batafsil material holatiga keltirish. 3. Toʻplangan materiallar asosida kitobiy jamlanma va video roliklar tayyorlash. Doimiy 25. Yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish, ularning isteʼdod va salohiyatlarini yuzaga chiqarish maqsadida “Yoshlar sayilgohi”da yoshlarning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etishga qaratilgan tadbirlar oʻtkazish. 1. “Yoshlar sayilgohi”da tashkil etiladigan tadbirlar dasturini ishlab chiqish. 2. Sayilgoh yoʻlaklarini badiiy rassomchilik va kulolchilik mahsulotlari namunalari bilan bezatish. 3. Musiqaga qiziquvchi yoshlar uchun musiqiy asboblar (skripka, tor, doira, gitara) pavilyonlarini tashkil etish. 4. Yoshlarning boʻsh vaqtini maroqli oʻtkazish uchun turli madaniy va raqs kechalarini tashkil etish. 5. Sanʼatga qiziquvchi havaskor yoshlar oʻrtasida “Karaoke shou” koʻngilochar dasturlarini oʻtkazish. 2025-yil davomida Gʻijduvon tumani mahalliy budjeti va tuman Madaniyat boʻlimi mablagʻlari hamda homiylik mablagʻlari Gʻijduvon tumani hokimligi, Madaniyat vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 26. Aholi va yoshlarning boʻsh vaqtini maroqli oʻtkazishini tashkil etish hamda ularni zararli xurujlardan himoya qilish maqsadida Gʻijduvon tumanidagi 14 ta mahallalarning bir-biriga yaqin masofalarda (har 3-4 ta mahalla markazida 1 tadan) kamida 4 ta koʻngilochar maskanlar tashkil etish. 1. Gʻijduvon shahridagi mahallalar kesimida yoshlarning istak va xohishlarini oʻrganish maqsadida soʻrovnomalar oʻtkazish. 2. Soʻrovnoma natijalari boʻyicha tegishli mahallalarda koʻngilochar obyektlarni qurish yuzasidan hokimlikka takliflar kiritish. 3. Tadbirkorlik va biznes qilishga imkoniyati mavjud yosh tadbirkorlar uchun koʻngilochar maskan qurish boʻyicha tanlovlar eʼlon qilish. 4. Tanlov natijalariga koʻra mazkur hududlarda belgilangan tartibda koʻngilochar maskanlar tashkil etish choralarini koʻrish. 2025-yil davomida - Gʻijduvon tumani hokimligi, Madaniyat vazirligi 27. Yoshlarda vatanparvarlik va faxrlanish tuygʻusini shakllantirish maqsadida tuman markazidagi “Yurt bayrogʻi” maydoni favvorasi atrofida yoshlar oʻrtasida shaxmat va shashka musobaqalarini tashkil etish. 1. Musobaqani tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida nizom ishlab chiqish. 2. Nizom talablari asosida aholiga va yoshlarga tanlov haqida eʼlon qilish. 3. Tadbir oʻtkazish sanasi va muddatini belgilash. 4. Tadbirni yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish. 5. Tadbir ishtirokchilarini munosib ragʻbatlantirish. 2025-yil aprel Yoshlar ishlari agentligining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari Yoshlar ishlari agentligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 28. “Gʻijduvon yoshlar madaniyat haftaligi” tanlovini oʻtkazish. Bunda yetishib kelayotgan yosh avlodni maʼnaviy va madaniy jihatdan tarbiyalash, ulardagi isteʼdodni erta aniqlash, madaniyat va sanʼatga qiziquvchi havaskor yoshlar qatlam vakillari doirasini shakllantirib borish. 1. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish nizom ishlab chiqish. 2. Nizom talablari asosida yoshlar uchun har bir yoʻnalish hamda yosh toifalari kesimida eʼlonlar berish. 3. Tanlovni oʻtkazish muddatini belgilash, tanlov ishtirokchilarini mahallalar kesimida roʻyxatini shakllantirish. 4. Tanlovni yuqori saviyada tashkil etish va oʻtkazish. 5. Tadbir ishtirokchilarini munosib ragʻbatlantirish. 6. Tanlovda gʻolib boʻlgan isteʼdodlardan iborat tumanning “Oltin madaniy fondi”ni yaratish va ularga imkoniyatlar yaratib berish. 2025-yil davomida Gʻijduvon tumani mahalliy budjeti mablagʻlari Gʻijduvon tumani hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi, Madaniyat vazirligi 29. Tuman yoshlari oʻrtasida ommalashgan oʻyinlar boʻyicha koʻp bosqichli (mahalla-sektor-tuman) kibersport musobaqalarini oʻtkazish. 1. Musobaqani tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida nizom ishlab chiqish. 2. Nizom talablari asosida mahallalar kesimida yoshlar oʻrtasida eʼlon berish. 3. Musobaqada ishtirok etish istagini bildirgan yoshlar roʻyxatini tuzish. 4. Tadbirni koʻp bosqichli tarzda oʻtkazish grafiki asosida yuqori saviyada oʻtkazib borish, gʻoliblarni munosib taqdirlash va keyingi bosqichga yoʻnaltirish. 5. Ishtirokchilarning xohish va istaklari hamda rejalari xususida maʼlumotlar toʻplab borish. 2025-yil davomida Gʻijduvon tumani mahalliy budjeti mablagʻlari Gʻijduvon tumani hokimligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 30. K ulolchilik, duradgorlik va ipakka ishlov berish boʻyicha shakllangan maktablar faoliyatini yanada qoʻllab-quvvatlash va yoshlarni ushbu sohalarga keng jalb etish maqsadida “Tuman hokimi sovrini” tanlovini oʻtkazish. Bunda eng koʻp yoshlarni oʻz sohasiga jalb etgan, eng koʻp shogirdlar tayyorlagan soha maktablariga 300 mln soʻmgacha mablagʻ ajratilishini tashkil etish. 1. Tuman hokimi sovrinini tashkil etish toʻgʻrisida nizomni ishlab chiqish. 2. Nizom talablari asosida mahallalardagi oilaviy kasb-hunar maktablariga va yoshlarga eʼlon berish. 3. Tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan yoshlar roʻyxatini tuzish va hunar maktablariga yoʻnaltirish. 4. Tanlov natijasi boʻyicha gʻoliblarga moliyaviy mablagʻlarni oʻtkazib berish. 5. Tadbir jarayonlarini OAV va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2025-yil davomida Gʻijduvon tumani mahalliy budjeti mablagʻlari Gʻijduvon tumani hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 31. Gʻijduvon tumanida keng ommalashgan payvandchilik (temir darvoza yasash) va duradgorlik (mebel va uning jihozlarini yasash) kasblari boʻyicha faoliyat yuritayotgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida “Yilning eng mohir kasb egasi” tanlovini tashkil etish. 1. Tanlovni tashkil etish toʻgʻrisida nizom ishlab chiqish. 2. Tanlov asosida mahallalardagi yoshlarga eʼlon berish. 3. Tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan yoshlar roʻyxatini tuzish. 4. Tanlovni yuqori saviyada oʻtkazish, gʻoliblarni munosib taqdirlash va tuman hokimi sertifikatini topshirish. 5. Tadbir jarayonlarini OAV va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2025-yil davomida Gʻijduvon tumani mahalliy budjeti mablagʻlari Gʻijduvon tumani hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi 32. Mahallalarda jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olish maqsadida jinoyatchilik koʻrsatkichi oshgan mahallalar yoshlarining viloyatdagi jazoni ijro etish muassasalari (koloniyalar)ga sayohatlarini tashkil etish. 1. Yoshlar oʻrtasida jinoyatchilik koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan mahallalar roʻyxatni shakllantirish. 2. Mahallalarda jinoyatchilik, bezorilik va huquqbuzarlikka moyilligi boʻlgan yoshlar va oʻsmirlar roʻyxatini shakllantirish. 3. Jazoni ijro etish muassasalariga sayohat tashkil etish grafigini belgilash. 4. Tegishli tadbirlarni amalga oshirish. 5. Amalga oshirilgan ishlar natijasida yoshlar psixologiyasi va ularning jamiyatdagi yurish-turishidagi oʻzgarishlarni tahlil qilish. 2025-yil davomida - Gʻijduvon tumani hokimligi, Ichki ishlar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 33. Tumanda asosiy fanlardan (fizika, matematika, kimyo va biologiya) fanlari kesimida 7 — 9-sinf oʻquvchilari oʻrtasida “ Viloyat hokimi kubogi ” fan olimpiadasini oʻtkazish. 1. “Tuman hokimi kubogi” olimpiadasi nizomini ishlab chiqish. 2. Oʻquv yili davomida umumtaʼlim maktablari, xususiy maktablar oʻquvchilari oʻrtasida asosiy fanlar va sinflar kesimida “Hokim kubogi” fan olimpiadalarini oʻtkazish. 2025-yil noyabr Buxoro viloyati hamda tuman (shahar) mahalliy budjeti mablagʻlari Buxoro viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Gʻijduvon tumani hokimligi 34. Taʼlim tashkilotlari rahbarlarining masʼuliyatini oshirish. Oʻquv yili davomida maktablar faoliyatini tizimli monitoring qilish. 2025-2026 oʻquv yili davomida - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 35. Yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va ularni sportga jalb qilish maqsadida mahallalarda sport maydonchalarini qurish. 1. Sport maydonchasi mavjud boʻlmagan mahallalar roʻyxatini shakllantirish. 2. Roʻyxat asosida shakllantirilgan mahallalar yoshlarining qiziqishini oʻrganish uchun soʻrovnoma oʻtkazish. 3. Soʻrovnoma asosida sport obyektlarini qurish. 2025-2026-yillar davomida Gʻijduvon tumani mahalliy budjeti mablagʻlari Gʻijduvon tumani hokimligi, Sport vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 11-fevraldagi 79-son qaroriga 4-ILOVA
Buxoro viloyatida yoshlar bilan ishlash samaradorligini oshirish hamda “Gʻijduvon tajribasi”ni joriy etish ishlarini muvofiqlashtirish va nazorat qilish boʻyicha ishchi guruh
1. K.K. Kuranbayev — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisi, Ishchi guruh rahbari (kelishuv asosida) 2. B.K. Zaripov — Buxoro viloyati hokimi, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. A.Z. Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori 4. X.U. Umarova — maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri 5. K.A. Sharipov — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri 6. A.I. Ikramov — sport vaziri 7. P.R. Bobojonov — ichki ishlar vaziri 8. B.E. Zaxidov — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri 9. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 10. J.T. Joʻrayev — Davlat xavfsizlik xizmati raisi oʻrinbosari (kelishuv asosida) 11. B.A. Odilov — Buxoro viloyati hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, Ishchi guruh kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 11-fevral,
79-son