📅 2025-yil 18-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 18-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 18 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
АРИЗА
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 ноябрдаги ПФ-200-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қабул қилинади;
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги ариза ва унга илова қилинадиган маълумотларни давлат харидлари махсус ахборот порталида очиқ эълон қилиш, мажбурий жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда мазкур ариза бўйича жамоатчилик вакиллари томонидан фикр-мулоҳаза қолдириш имконияти яратилади;
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари (қаноатлантириш ва рад этиш асослари) давлат харидлари махсус ахборот порталида очиқ эълон қилинади;
юридик ва жисмоний шахсларнинг Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ ва заруратга кўра Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан хулосалар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига тақдим этилади.
Бунда Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш юзасидан якуний хулоса Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан ариза берувчига тақдим этилади.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризаларни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этиш;
юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар:
ЯИДХПда давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконияти яратилишини;
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан уларнинг фаолияти доирасида давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда:
Ягона етказиб берувчилар реестрини қайта кўриб чиқсин;
ягона етказиб берувчилар билан шартнома жараёнлари махсус ахборот портали орқали электрон шаклда тузилишини йўлга қўйсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 197 — 205-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 февралдаги 102-сон қарорига ИЛОВА
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Маъмурий регламент давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда – давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги;
давлат харидлари махсус ахборот портали (кейинги ўринларда — Портал) — ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечириш, шунингдек, амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайт (махсус электрон платформа).
талабгор — Ягона етказиб берувчилар реестрига ягона етказиб берувчи сифатида кириш ҳақида ариза билан мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти бўлган шахс, шу жумладан, давлат буюртмачилари;
Ягона етказиб берувчилар реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — ваколатли орган томонидан Порталда юритиладиган ахборот ресурси.
3. Реестрга киритиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
4. Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП ҳамда ваколатли орган ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви идоралараро электрон тизимлар орқали бир иш соати мобайнида амалга оширилади.
5. Давлат харидларида Реестрга киритиш бўйича давлат хизматлари ушбу Маъмурий регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
6. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
7. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
8. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — талабгор мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун аризани электрон шаклда тўлдиради.
Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни (шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва (ёки) ишончнома) тақдим этади.
Давлат хизматлари маркази томонидан талабгордан ушбу банд ва ушбу Маъмурий регламентга 2-иловада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Ариза тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон рақамли имзо, бармоқ изи ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматида бўлиши керак.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ариза Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган шахснинг номидан тақдим этилганда, аризага ишончнома ёки унинг номидан ҳаракат қилиш ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.
Аризада кўрсатилган маълумотлар ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун талабгор ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган шахс номидан ариза тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс жавобгар ҳисобланади.
11. Аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар ваколатли орган ҳамда ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идоралар томонидан Электрон ҳукумат тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали мустақил олиниши мумкин.
12. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
13. Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш бўйича ваколатли органга ҳамда ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идораларга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса, ариза автоматик тарзда ваколатли органга ҳамда ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идораларга юборилади.
14. Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб ўн беш иш кун ичида Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқади.
Маъмурий регламентнинг 18-бандида белгиланган ҳолларда аризани бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши мумкин, бу ҳақида талабгорга Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилинади.
15. Талабгорнинг Реестрга киритиш ҳақидаги аризаси ва унга илова қилинган маълумотлар ваколатли орган томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида Порталга мажбурий жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади.
Қонунчилик ҳужжатларида ягона етказиб берувчи сифатида белгиланган субъектлар томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинадиган маълумотлар, шунингдек, тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар бундан мустасно. Фойдаланиладиган ахборотнинг очиқланиши ариза берувчи ва (ёки) бундай ахборотни берган ёки унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади.
Тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар талабгор томонидан ваколатли органга бевосита тақдим этилади.
Талабгор аризаси ва унга илова қилинган маълумотлар Порталга жойлаштирилган кундан бошлаб жамоатчилик вакиллари уч иш куни давомида ариза ва унда кўрсатилган маълумотлар бўйича ўз фикр ва эътирозларини қолдириши мумкин.
Ваколатли орган жамоатчилик вакиллари томонидан қолдирилган фикр ва эътирозларни асосли деб топган ҳолларда, талабгор аризасини кўриб чиқиш давомида инобатга олиши мумкин.
Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган муддат якунланганидан сўнг жамоатчилик вакиллари томонидан қолдирилган фикр ва эътирозлар инобатга олинмайди.
16. Талабгор томонидан ушбу Маъмурий регламентда назарда тутилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки уларда нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган талабгорга камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали беш иш кунидан кам бўлмаган муддат (имконият) беради.
Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича аризани кўриб чиқиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Агар ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ичида камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ваколатли орган аризани қабул қилишни рад этади.
17. Талабгор аризаси ушбу Маъмурий регламент талабларида назарда тутилган маълумотлар билан тўлиқ тақдим этилганда, ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан ЯИДХП орқали кўриб чиқилади.
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали келиб тушган ариза бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК беш иш куни давомида ўзларининг ахборот базаларидаги ва (ёки) очиқ манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, талабгорни ягона етказиб берувчи сифатида Реестрга киритиш ёки киритмаслик юзасидан хулоса тақдим этади.
Тақдим этилиши лозим бўлган хулосанинг намунавий шакли ваколатли орган ҳамда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Бунда талабгор ва унинг аризасида кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича хулосалар:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан — табиий монополия субъектлари, шунингдек, бозорда муқобиллари бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрида мавжудлиги, бозорда муқобиллари бўлмаган техник жиҳатдан мураккаб ва ноёб товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) эканлиги, Реестрга киритишнинг соғлом рақобат муҳитига таъсири;
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан — мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик тўғрисидаги декларациялар, сифат менежменти тизимлари, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг, давлат синовларидан ўтган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилганлиги ҳамда мавжуд муқобиллари;
«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан — бозорда муқобиллари бўлмаган техник жиҳатдан мураккаб ва ноёб товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) ҳисобланиши, муқобили мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ва бошқа муҳим маълумотлар ўрганиб чиқилган ҳолда тақдим этилади.
18. Агар аризада кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида очиқ манбалардан маълумотлар олиш имконияти бўлмаганда ёки товарлар (ишлар, хизматлар) хусусиятларини таърифлашнинг бошқа етарлича аниқ усули мавжуд бўлмаган ҳолларда, ваколатли орган бозорда ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муқобили мавжудлигини аниқлаш учун ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида, ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идоралардан ташқари бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига ЯИДХП орқали аризани юборади.
19. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ваколатли орган томонидан юборилган ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ўзларининг ахборот базаларидаги ва (ёки) очиқ манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, аризада кўрсатилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бозорда муқобили мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосасини тақдим этади.
20. Аризани кўриб чиқиш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг хулосалари талаб этилган ҳолларда, аризани кўриб чиқиш муддати ариза тушган кундан бошлаб бир ой муддатдан ошмаслиги зарур.
21. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган хулосалар ҳамда аризани кўриб чиқиш давомида тўпланган бошқа маълумотлар асосида аризани қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади.
22. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда аризани қаноатлантиради:
талабгор «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 72-моддаси талабларига мувофиқ бўлганда;
ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идораларнинг аризани қаноатлантириш ҳақидаги хулосалари асосида;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бозорда муқобили мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосаларга мувофиқ.
23. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда аризани қаноатлантиришни рад этади:
талабгор «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 72-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда;
талабгор томонидан ушбу Маъмурий регламентга 2-иловада кўрсатилган шаклдаги маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда;
ҳужжатларда нотўғри, ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;
талабгор томонидан ушбу Маъмурий регламентнинг 16-бандида белгиланган муддатда ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
ариза уни берувчининг номидан ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан тақдим этилганда;
ушбу Маъмурий регламентнинг 17-бандида кўрсатилган идораларнинг аризани рад этиш ҳақидаги хулосалари асосида;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) муқобиллари мавжудлиги ҳақидаги хулосаларига мувофиқ.
24. Агар ариза қаноатлантирилса, бу ҳақида талабгорга ушбу Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулоса талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда — Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Талабгорнинг аризаси қаноатлантирилганда, реал вақт режимида Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритилади.
25. Ваколатли орган томонидан аризани қаноатлантириш рад этилганда, рад этишнинг аниқ сабаблари ва қонунчилик ҳужжатлари кўрсатилган ҳолда, ушбу Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда — Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
26. Давлат хизматлари маркази давлат хизматининг натижасини ариза келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Агар талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, талабгорнинг сўровига кўра унга давлат хизматининг натижаси электрон ёки қоғоз шаклида берилиши шарт.
27. Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги ариза ва унга илова қилинган маълумотлар ҳамда Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари (тарқатилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар бундан мустасно, фойдаланиладиган ахборотнинг очиқланиши ариза берувчи ва (ёки) бундай ахборотни берган ёки унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади) Порталда очиқ эълон қилинади.
28. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими томонидан Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига Реестрда мавжуд ягона етказиб берувчи ҳақида қуйидаги маълумотлар автоматик тарзда юборилади:
Реестрда мавжуд ягона етказиб берувчининг тугатилганлиги;
Реестрда мавжуд ягона етказиб берувчининг фаолият тури ва номи ўзгарганлиги.
29. Реестр ваколатли орган томонидан ушбу Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ Порталда электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.
30. Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритилган шахслар қуйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан Реестрдан чиқарилиши мумкин:
табиий монополия субъектининг Табиий монополия субъектлари давлат реестридан чиқарилиши;
ваколатли органнинг хўжалик юритувчи субъектни Реестрдан чиқариш ҳақидаги хабарномаси;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз ваколат доирасида фақат ушбу органлар ёки уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилишини тўхтатиши;
суднинг хўжалик юритувчи субъектни банкрот деб топиш ҳақидаги қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори;
ҳар молия йили якунига кўра ваколатли орган томонидан Реестрдаги рўйхатни қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича;
хўжалик юритувчи субъектнинг тугатилганлиги ёки фаолият тури ўзгарганлиги.
3-боб. Якунловчи қоидалар
31. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ушбу Маъмурий регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
32. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
33. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровномани электрон шаклда ҳудудий адлия органига юборади. Реал вақт режимида 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Аризани тўлдириб, ваколатли органга ҳамда тегишли идораларга юборади. 1. Ариза тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган аризани автоматик тарзда ваколатли органга ҳамда тегишли идораларга юборади. 2. Автоматик равишда 3-босқич Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда тегишли идоралар Талабгор аризаси ушбу Маъмурий регламент талабларида назарда тутилган маълумотлар билан тўлиқ тақдим этилганда тегишли органлар томонидан ЯИДХП орқали кўриб чиқилади. Ариза тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида 4-босқич Рақобат қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали келиб тушган ариза бўйича идоралар ўзларининг ахборот базаларидаги ва (ёки) очиқ манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда талабгорни ягона етказиб берувчи сифатида Реестрга киритиш ёки киритмаслик юзасидан хулоса тақдим этади. Беш иш куни мобайнида 5-босқич Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (заруратга кўра) Агар аризада кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида очиқ манбалардан маълумотлар олиш имконияти бўлмаганда ёки товарлар (ишлар, хизматлар) хусусиятларини таърифлашнинг бошқа етарлича аниқ усули мавжуд бўлмаган ҳолларда, ваколатли орган бозорда ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муқобили мавжудлигини аниқлаш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига ЯИДХП орқали аризани юборади. Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида 6-босқич Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари Ариза бўйича ўзларининг ахборот базаларидаги ва (ёки) очиқ манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, унда кўрсатилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бозорда муқобили мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ЯИДХП орқали хулоса тақдим этади. Ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида 7-босқич Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан якуний хулоса ёки хабарнома тайёрлайди. Ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида 8-босқич Давлат хизматлари маркази QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулоса ёки хабарномани ариза берувчига тақдим этади. Келиб тушган бошлаб 10 дақиқа ичида 9-босқич Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Талабгорнинг аризаси қаноатлантирилганда, уни Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритади. Реал вақт режимида
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига ягона етказиб берувчи сифатида киритиш бўйича
Т/р Аризачи тўғрисида маълумотлар: Изоҳ 1. Ариза берувчи: юридик шахс — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва келиб чиққан давлати; жисмоний шахс — номи . 2. Юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР/ЖШШИР) Жисмоний шахс учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 3. Табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилганлиги (мавжуд бўлса, ким томонидан берилган, санаси, рақами, қайси товар (иш, хизмат) билан киритилган) 4. Товар (иш, хизмат)лар номи 5. Ўнта рақамдан иборат ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатура коди (ТИФ ТН коди) (мавжуд бўлса) 6. Товарнинг (ишнинг, хизматнинг) ягона миллий классификатор коди: 7. Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (МХИК) коди (мавжуд бўлса) 8. Бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар шартларининг спецификацияси, техник ва фармакологик хусусиятлари 9. Товар (иш, хизмат) ўлчов бирлиги 10. Бир ўлчов бирлиги учун товарнинг (ишнинг, хизматнинг) лимит нархи 11. Етказиб бериладиган ёки ишлаб чиқариладиган товарнинг йиллик ҳажми (ишлаб чиқариш қуввати) 12. Маданий қимматликларнинг тарихий, бадиий ёки бошқа маданий аҳамияти (мавжуд бўлса, ким томонидан берилган, санаси, рақами, қайси товар (иш, хизмат) бўйича берилган) 13. *Асослар: (Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа) 14. *Ҳақиқий амал қилиш муддати (агар мавжуд бўлса, асословчи ҳужжатлар бўйича) 15. Раҳбарининг фамилияси ва исми 16. Охирги бенефициарлари ҳақидаги маълумотлар (муассислари) 17. Телефон рақами 18. Электрон почта манзили Иловалар ( *аризага кўрсатилган маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади ): 1. ________________________________ 2. ________________________________ ________________________________ ________________________________ (лавозими, Ф.И.О) (имзо
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритилганлик тўғрисида ХУЛОСА Реестрга киритилган сана (кун, ой, йил): Талабгорнинг номи: Ташкилий-ҳуқуқий шакли: СТИР (ЖШШИР): Реестрга киритилган товар (иш, хизмат) номи: Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатор коди: Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатура (ТИФ ТН) коди (мавжуд бўлса) : Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (МХИК) коди (мавжуд бўлса) : Почта манзили: _____________________________________ _____________________________________ ________________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-kod Ваколатли органнинг номи
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш рад этилганлик тўғрисида ХАБАРНОМА _________________________________________________________ _____________ _________қонунчилик ҳужжатларида __________________________________________________ _____________ _____________ (ваколатли орган номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ _ _ йил «________ _ ____________» даги __________________________________________________ (йил, кун, ой) _______________________________-сон аризангизни кўриб чиқиб, ___________________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. (Реестрга киритиш) Рад этиш асослари: 1. 2. ... _________________________________ _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-код Ваколатли органнинг номи
Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Ягона етказиб берувчилар реестри
Т/р Юридик ёки жисмоний шахс номи СТИР/ЖШШИР Товар (иш, хизмат) номи Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатор коди Реестрга киритилган сана * Асос Реестрдан чиқарилган сана (чиқарилган бўлса) * Асос 1. 2. 3. 4.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 февраль,
102-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ARIZA
Davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish hamda davlat organlari va tashkilotlari faoliyati ustidan jamoatchilik nazorati tizimi samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 27-noyabrdagi PF-200-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Shunday tartib joriy etilsinki, unga muvofiq 2025-yil 1-apreldan boshlab:
yuridik va jismoniy shaxslarni Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish uchun arizalar Davlat xizmatlari markazi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali qabul qilinadi;
Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish haqidagi ariza va unga ilova qilinadigan maʼlumotlarni davlat xaridlari maxsus axborot portalida ochiq eʼlon qilish, majburiy jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish hamda mazkur ariza boʻyicha jamoatchilik vakillari tomonidan fikr-mulohaza qoldirish imkoniyati yaratiladi;
Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish haqidagi arizani koʻrib chiqish natijalari (qanoatlantirish va rad etish asoslari) davlat xaridlari maxsus axborot portalida ochiq eʼlon qilinadi;
yuridik va jismoniy shaxslarning Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi arizalarini koʻrib chiqishda Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, “Loyihalar va xaridlar samaradorligini oshirish markazi” DM va zaruratga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda boshqa respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan xulosalar davlat xaridlari sohasidagi vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligiga taqdim etiladi.
Bunda Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish yuzasidan yakuniy xulosa Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi tomonidan ariza beruvchiga taqdim etiladi.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy reglament) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yuridik va jismoniy shaxslarni Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish uchun arizalarni Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali taqdim etish;
yuridik va jismoniy shaxslarni Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Adliya vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 1-martga qadar:
YIDXPda davlat xizmatlarini koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkoniyati yaratilishini;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan Maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlarini koʻrsatish Davlat xizmatlari markazi va YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan ularning faoliyati doirasida davlat xizmatlarini koʻrsatishning belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan Maʼmuriy reglament talablari buzilgan hollarda, davlat organlari va boshqa tashkilotlarning mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolar qoʻllasin.
5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi uch oy muddatda:
Yagona yetkazib beruvchilar reyestrini qayta koʻrib chiqsin;
yagona yetkazib beruvchilar bilan shartnoma jarayonlari maxsus axborot portali orqali elektron shaklda tuzilishini yoʻlga qoʻysin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-maydagi 276-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat xaridlarini amalga oshirish bilan bogʻliq tartib-taomillarni tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 197 — 205-bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A.Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-fevraldagi 102-son qaroriga ILOVA
Davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Maʼmuriy reglament davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda – davlat xizmatlari) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Maʼmuriy reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi;
davlat xaridlari maxsus axborot portali (keyingi oʻrinlarda — Portal) — vakolatli organ tomonidan yuritiladigan, davlat xaridlari amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi eʼlonlar, davlat xaridlarining yakunlari, ishtirokchilarning takliflari haqidagi va qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa axborotni elektron shaklda koʻzdan kechirish, shuningdek, amalga oshirilgan elektron davlat xaridlari toʻgʻrisida davlat xaridlari elektron tizimlarining operatorlari tomonidan kiritiladigan (yuboriladigan) axborotni toʻplashni taʼminlovchi veb-sayt (maxsus elektron platforma).
talabgor — Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga yagona yetkazib beruvchi sifatida kirish haqida ariza bilan murojaat qilgan Oʻzbekiston Respublikasining rezidenti yoki norezidenti boʻlgan shaxs, shu jumladan, davlat buyurtmachilari;
Yagona yetkazib beruvchilar reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) — vakolatli organ tomonidan Portalda yuritiladigan axborot resursi.
3. Reyestrga kiritish boʻyicha davlat xizmati Davlat xizmatlari markazi va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali koʻrsatiladi.
4. Davlat xizmatlari markazi va YIDXP hamda vakolatli organ hamda vazirlik va idoralar oʻrtasida axborot almashinuvi idoralararo elektron tizimlar orqali bir ish soati mobaynida amalga oshiriladi.
5. Davlat xaridlarida Reyestrga kiritish boʻyicha davlat xizmatlari ushbu Maʼmuriy reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
6. Davlat xizmatlari markazi va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
7. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
8. Talabgor davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.
9. Oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi talabgor nomidan, YIDXP orqali murojaat etganda esa — talabgor mustaqil ravishda ushbu Maʼmuriy reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun arizani elektron shaklda toʻldiradi.
Talabgor davlat xizmatidan foydalanish uchun oʻzining vakolatli ekanligini tasdiqlovchi hujjatni (shaxsni tasdiqlovchi hujjat va (yoki) ishonchnoma) taqdim etadi.
Davlat xizmatlari markazi tomonidan talabgordan ushbu band va ushbu Maʼmuriy reglamentga 2-ilovada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
10. Ariza toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (mobil-ID tizimi, elektron raqamli imzo, barmoq izi va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Arizaga ilova qilinishi lozim boʻlgan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatida boʻlishi kerak.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
Ariza Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti boʻlgan shaxsning nomidan taqdim etilganda, arizaga ishonchnoma yoki uning nomidan harakat qilish vakolatini tasdiqlovchi boshqa hujjat ilova qilinishi lozim.
Arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar va unga ilova qilingan hujjatlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun talabgor hamda Oʻzbekiston Respublikasining norezidenti boʻlgan shaxs nomidan ariza taqdim etish huquqiga ega boʻlgan shaxs javobgar hisoblanadi.
11. Arizada koʻrsatilishi zarur boʻlgan maʼlumotlar vakolatli organ hamda ushbu Maʼmuriy reglamentning 17-bandida koʻrsatilgan idoralar tomonidan Elektron hukumat tizimining idoralararo integratsiya platformasi orqali mustaqil olinishi mumkin.
12. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
13. Oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi ariza toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida uni Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritish haqidagi arizani koʻrib chiqish boʻyicha vakolatli organga hamda ushbu Maʼmuriy reglamentning 17-bandida koʻrsatilgan idoralarga yuboradi.
YIDXP orqali murojaat etilganda esa, ariza avtomatik tarzda vakolatli organga hamda ushbu Maʼmuriy reglamentning 17-bandida koʻrsatilgan idoralarga yuboriladi.
14. Vakolatli organ ariza tushgan kundan boshlab oʻn besh ish kun ichida Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritish haqidagi arizani koʻrib chiqadi.
Maʼmuriy reglamentning 18-bandida belgilangan hollarda arizani bir oygacha boʻlgan muddatda koʻrib chiqilishi mumkin, bu haqida talabgorga Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) yoki YIDXP orqali (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) ariza tushgan kundan boshlab uch ish kuni ichida xabardor qilinadi.
15. Talabgorning Reyestrga kiritish haqidagi arizasi va unga ilova qilingan maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan ariza kelib tushgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida Portalga majburiy jamoatchilik muhokamasi uchun joylashtiriladi.
Qonunchilik hujjatlarida yagona yetkazib beruvchi sifatida belgilangan subyektlar tomonidan taqdim etilgan ariza va unga ilova qilinadigan maʼlumotlar, shuningdek, tarqatilishi cheklangan axborotni oʻz ichiga olgan hujjatlar bundan mustasno. Foydalaniladigan axborotning ochiqlanishi ariza beruvchi va (yoki) bunday axborotni bergan yoki unga bevosita aloqador boʻlgan shaxslar tomonidan belgilanadi.
Tarqatilishi cheklangan axborotni oʻz ichiga olgan hujjatlar talabgor tomonidan vakolatli organga bevosita taqdim etiladi.
Talabgor arizasi va unga ilova qilingan maʼlumotlar Portalga joylashtirilgan kundan boshlab jamoatchilik vakillari uch ish kuni davomida ariza va unda koʻrsatilgan maʼlumotlar boʻyicha oʻz fikr va eʼtirozlarini qoldirishi mumkin.
Vakolatli organ jamoatchilik vakillari tomonidan qoldirilgan fikr va eʼtirozlarni asosli deb topgan hollarda, talabgor arizasini koʻrib chiqish davomida inobatga olishi mumkin.
Mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddat yakunlanganidan soʻng jamoatchilik vakillari tomonidan qoldirilgan fikr va eʼtirozlar inobatga olinmaydi.
16. Talabgor tomonidan ushbu Maʼmuriy reglamentda nazarda tutilgan maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki ularda notoʻgʻri yoxud buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda, vakolatli organ talabgorga kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda, xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish uchun Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali besh ish kunidan kam boʻlmagan muddat (imkoniyat) beradi.
Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha arizani koʻrib chiqish muddati xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish vaqtida toʻxtatib turiladi.
Agar ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddat ichida kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda, vakolatli organ arizani qabul qilishni rad etadi.
17. Talabgor arizasi ushbu Maʼmuriy reglament talablarida nazarda tutilgan maʼlumotlar bilan toʻliq taqdim etilganda, vakolatli organ, Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi hamda “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK tomonidan YIDXP orqali koʻrib chiqiladi.
Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali kelib tushgan ariza boʻyicha Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi hamda “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK besh ish kuni davomida oʻzlarining axborot bazalaridagi va (yoki) ochiq manbalardagi maʼlumotlardan foydalangan holda, talabgorni yagona yetkazib beruvchi sifatida Reyestrga kiritish yoki kiritmaslik yuzasidan xulosa taqdim etadi.
Taqdim etilishi lozim boʻlgan xulosaning namunaviy shakli vakolatli organ hamda ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan idoralar tomonidan ishlab chiqiladi.
Bunda talabgor va uning arizasida koʻrsatilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) boʻyicha xulosalar:
Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi tomonidan — tabiiy monopoliya subyektlari, shuningdek, bozorda muqobillari boʻlmagan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) ishlab chiqaruvchi tovar yoki moliya bozorida ustun mavqeni egallab turgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning davlat reyestrida mavjudligi, bozorda muqobillari boʻlmagan texnik jihatdan murakkab va noyob tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) ishlab chiqaruvchi (yetkazib beruvchi) ekanligi, Reyestrga kiritishning sogʻlom raqobat muhitiga taʼsiri;
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan — muvofiqlik sertifikatlari, muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyalar, sifat menejmenti tizimlari, attestatsiyadan oʻtkazilgan sifat boʻyicha ekspert-auditorlarning, davlat sinovlaridan oʻtgan va turi tasdiqlangan yoki metrologik attestatsiyadan oʻtkazilgan oʻlchash vositalarining davlat reyestriga kiritilganligi hamda mavjud muqobillari;
“Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK tomonidan — bozorda muqobillari boʻlmagan texnik jihatdan murakkab va noyob tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) ishlab chiqaruvchi (yetkazib beruvchi) hisoblanishi, muqobili mavjud yoki mavjud emasligi va boshqa muhim maʼlumotlar oʻrganib chiqilgan holda taqdim etiladi.
18. Agar arizada koʻrsatilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) toʻgʻrisida ochiq manbalardan maʼlumotlar olish imkoniyati boʻlmaganda yoki tovarlar (ishlar, xizmatlar) xususiyatlarini taʼriflashning boshqa yetarlicha aniq usuli mavjud boʻlmagan hollarda, vakolatli organ bozorda ushbu tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) muqobili mavjudligini aniqlash uchun ariza kelib tushgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida, ushbu Maʼmuriy reglamentning 17-bandida koʻrsatilgan idoralardan tashqari boshqa respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalariga YIDXP orqali arizani yuboradi.
19. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari vakolatli organ tomonidan yuborilgan ariza kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida oʻzlarining axborot bazalaridagi va (yoki) ochiq manbalardagi maʼlumotlardan foydalangan holda, arizada koʻrsatilgan tovarning (ishning, xizmatning) bozorda muqobili mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi xulosasini taqdim etadi.
20. Arizani koʻrib chiqish uchun respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalarining xulosalari talab etilgan hollarda, arizani koʻrib chiqish muddati ariza tushgan kundan boshlab bir oy muddatdan oshmasligi zarur.
21. Vakolatli organ ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan taqdim etilgan xulosalar hamda arizani koʻrib chiqish davomida toʻplangan boshqa maʼlumotlar asosida arizani qanoatlantiradi yoki qanoatlantirishni rad etadi.
22. Vakolatli organ quyidagi hollarda arizani qanoatlantiradi:
talabgor “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunning 72-moddasi talablariga muvofiq boʻlganda;
ushbu Maʼmuriy reglamentning 17-bandida koʻrsatilgan idoralarning arizani qanoatlantirish haqidagi xulosalari asosida;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan taqdim etilgan tovarning (ishning, xizmatning) bozorda muqobili mavjud emasligi haqidagi xulosalarga muvofiq.
23. Vakolatli organ quyidagi hollarda arizani qanoatlantirishni rad etadi:
talabgor “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunning 72-moddasi talablariga muvofiq boʻlmaganda;
talabgor tomonidan ushbu Maʼmuriy reglamentga 2-ilovada koʻrsatilgan shakldagi maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan holda taqdim etilganda;
hujjatlarda notoʻgʻri, yolgʻon yoki qalbaki maʼlumotlar koʻrsatilganligi aniqlanganda;
talabgor tomonidan ushbu Maʼmuriy reglamentning 16-bandida belgilangan muddatda hujjatlar taqdim etilmaganda;
ariza uni beruvchining nomidan harakat qilish vakolatiga ega boʻlmagan shaxs tomonidan taqdim etilganda;
ushbu Maʼmuriy reglamentning 17-bandida koʻrsatilgan idoralarning arizani rad etish haqidagi xulosalari asosida;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari tomonidan taqdim etilgan tovarning (ishning, xizmatning) muqobillari mavjudligi haqidagi xulosalariga muvofiq.
24. Agar ariza qanoatlantirilsa, bu haqida talabgorga ushbu Maʼmuriy reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosa talabgor oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda — Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat etilganda — talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
Talabgorning arizasi qanoatlantirilganda, real vaqt rejimida Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritiladi.
25. Vakolatli organ tomonidan arizani qanoatlantirish rad etilganda, rad etishning aniq sabablari va qonunchilik hujjatlari koʻrsatilgan holda, ushbu Maʼmuriy reglamentga 4-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnoma talabgor oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda — Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat etilganda — talabgorning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
26. Davlat xizmatlari markazi davlat xizmatining natijasini ariza kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida talabgorning elektron manziliga yuboradi va talabgorni bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.
Agar talabgor oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, talabgorning soʻroviga koʻra unga davlat xizmatining natijasi elektron yoki qogʻoz shaklida berilishi shart.
27. Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritish haqidagi ariza va unga ilova qilingan maʼlumotlar hamda Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritish haqidagi arizani koʻrib chiqish natijalari (tarqatilishi cheklangan axborotni oʻz ichiga olgan hujjatlar bundan mustasno, foydalaniladigan axborotning ochiqlanishi ariza beruvchi va (yoki) bunday axborotni bergan yoki unga bevosita aloqador boʻlgan shaxslar tomonidan belgilanadi) Portalda ochiq eʼlon qilinadi.
28. Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligiga Reyestrda mavjud yagona yetkazib beruvchi haqida quyidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda yuboriladi:
Reyestrda mavjud yagona yetkazib beruvchining tugatilganligi;
Reyestrda mavjud yagona yetkazib beruvchining faoliyat turi va nomi oʻzgarganligi.
29. Reyestr vakolatli organ tomonidan ushbu Maʼmuriy reglamentga 5-ilovaga muvofiq Portalda elektron shaklda shakllantiriladi va yuritiladi.
30. Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritilgan shaxslar quyidagi hollarda vakolatli organ tomonidan Reyestrdan chiqarilishi mumkin:
tabiiy monopoliya subyektining Tabiiy monopoliya subyektlari davlat reyestridan chiqarilishi;
vakolatli organning xoʻjalik yurituvchi subyektni Reyestrdan chiqarish haqidagi xabarnomasi;
davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining oʻz vakolat doirasida faqat ushbu organlar yoki ularning tizimidagi tashkilotlar tomonidan ishlar bajarilishi yoki xizmatlar koʻrsatilishini toʻxtatishi;
sudning xoʻjalik yurituvchi subyektni bankrot deb topish haqidagi qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori;
har moliya yili yakuniga koʻra vakolatli organ tomonidan Reyestrdagi roʻyxatni qayta koʻrib chiqish natijalari boʻyicha;
xoʻjalik yurituvchi subyektning tugatilganligi yoki faoliyat turi oʻzgarganligi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari ushbu Maʼmuriy reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.
32. Talabgor davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
33. Ushbu Maʼmuriy reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritish
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnomani elektron shaklda hududiy adliya organiga yuboradi. Real vaqt rejimida 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Arizani toʻldirib, vakolatli organga hamda tegishli idoralarga yuboradi. 1. Ariza toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan arizani avtomatik tarzda vakolatli organga hamda tegishli idoralarga yuboradi. 2. Avtomatik ravishda 3-bosqich Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi hamda tegishli idoralar Talabgor arizasi ushbu Maʼmuriy reglament talablarida nazarda tutilgan maʼlumotlar bilan toʻliq taqdim etilganda tegishli organlar tomonidan YIDXP orqali koʻrib chiqiladi. Ariza tushgan kundan boshlab oʻn besh ish kuni ichida 4-bosqich Raqobat qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, “Loyihalar va xaridlar samaradorligini oshirish markazi” DM Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali kelib tushgan ariza boʻyicha idoralar oʻzlarining axborot bazalaridagi va (yoki) ochiq manbalardagi maʼlumotlardan foydalangan holda talabgorni yagona yetkazib beruvchi sifatida Reyestrga kiritish yoki kiritmaslik yuzasidan xulosa taqdim etadi. Besh ish kuni mobaynida 5-bosqich Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi (zaruratga koʻra) Agar arizada koʻrsatilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) toʻgʻrisida ochiq manbalardan maʼlumotlar olish imkoniyati boʻlmaganda yoki tovarlar (ishlar, xizmatlar) xususiyatlarini taʼriflashning boshqa yetarlicha aniq usuli mavjud boʻlmagan hollarda, vakolatli organ bozorda ushbu tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) muqobili mavjudligini aniqlash uchun respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalariga YIDXP orqali arizani yuboradi. Ariza kelib tushgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida 6-bosqich Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari Ariza boʻyicha oʻzlarining axborot bazalaridagi va (yoki) ochiq manbalardagi maʼlumotlardan foydalangan holda, unda koʻrsatilgan tovarning (ishning, xizmatning) bozorda muqobili mavjud yoki mavjud emasligi haqida YIDXP orqali xulosa taqdim etadi. Ariza kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni mobaynida 7-bosqich Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi Arizani koʻrib chiqish natijalari yuzasidan yakuniy xulosa yoki xabarnoma tayyorlaydi. Ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh ish kunida 8-bosqich Davlat xizmatlari markazi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xulosa yoki xabarnomani ariza beruvchiga taqdim etadi. Kelib tushgan boshlab 10 daqiqa ichida 9-bosqich Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi Talabgorning arizasi qanoatlantirilganda, uni Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritadi. Real vaqt rejimida
Davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritish boʻyicha
T/r Arizachi toʻgʻrisida maʼlumotlar: Izoh 1. Ariza beruvchi: yuridik shaxs — nomi, tashkiliy-huquqiy shakli va kelib chiqqan davlati; jismoniy shaxs — nomi . 2. Yuridik shaxs uchun — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR/JSHSHIR) Jismoniy shaxs uchun — jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 3. Tabiiy monopoliya subyekti sifatida eʼtirof etilganligi (mavjud boʻlsa, kim tomonidan berilgan, sanasi, raqami, qaysi tovar (ish, xizmat) bilan kiritilgan) 4. Tovar (ish, xizmat)lar nomi 5. Oʻnta raqamdan iborat tashqi iqtisodiy faoliyatning tovar nomenklatura kodi (TIF TN kodi) (mavjud boʻlsa) 6. Tovarning (ishning, xizmatning) yagona milliy klassifikator kodi: 7. Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi (MXIK) kodi (mavjud boʻlsa) 8. Bajariladigan ishlar, koʻrsatiladigan xizmatlar shartlarining spetsifikatsiyasi, texnik va farmakologik xususiyatlari 9. Tovar (ish, xizmat) oʻlchov birligi 10. Bir oʻlchov birligi uchun tovarning (ishning, xizmatning) limit narxi 11. Yetkazib beriladigan yoki ishlab chiqariladigan tovarning yillik hajmi (ishlab chiqarish quvvati) 12. Madaniy qimmatliklarning tarixiy, badiiy yoki boshqa madaniy ahamiyati (mavjud boʻlsa, kim tomonidan berilgan, sanasi, raqami, qaysi tovar (ish, xizmat) boʻyicha berilgan) 13. *Asoslar: (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlarida yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa) 14. *Haqiqiy amal qilish muddati (agar mavjud boʻlsa, asoslovchi hujjatlar boʻyicha) 15. Rahbarining familiyasi va ismi 16. Oxirgi benefitsiarlari haqidagi maʼlumotlar (muassislari) 17. Telefon raqami 18. Elektron pochta manzili Ilovalar ( *arizaga koʻrsatilgan maʼlumotlar haqqoniyligini tasdiqlovchi hujjatlar ilova qilinadi ): 1. ________________________________ 2. ________________________________ ________________________________ ________________________________ (lavozimi, F.I.O) (imzo
Davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritilganlik toʻgʻrisida XULOSA Reyestrga kiritilgan sana (kun, oy, yil): Talabgorning nomi: Tashkiliy-huquqiy shakli: STIR (JSHSHIR): Reyestrga kiritilgan tovar (ish, xizmat) nomi: Tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) yagona milliy klassifikator kodi: Tashqi iqtisodiy faoliyatning tovar nomenklatura (TIF TN) kodi (mavjud boʻlsa) : Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi (MXIK) kodi (mavjud boʻlsa) : Pochta manzili: _____________________________________ _____________________________________ ________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod Vakolatli organning nomi
Davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Reyestrga yagona yetkazib beruvchi sifatida kiritish rad etilganlik toʻgʻrisida XABARNOMA _________________________________________________________ _____________ _________qonunchilik hujjatlarida __________________________________________________ _____________ _____________ (vakolatli organ nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20__ _ _ yil “________ _ ____________” dagi __________________________________________________ (yil, kun, oy) _______________________________-son arizangizni koʻrib chiqib, ___________________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (Reyestrga kiritish) Rad etish asoslari: 1. 2. ... _________________________________ _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod Vakolatli organning nomi
Davlat xaridlarida Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Yagona yetkazib beruvchilar reyestri
T/r Yuridik yoki jismoniy shaxs nomi STIR/JSHSHIR Tovar (ish, xizmat) nomi Tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) yagona milliy klassifikator kodi Reyestrga kiritilgan sana * Asos Reyestrdan chiqarilgan sana (chiqarilgan boʻlsa) * Asos 1. 2. 3. 4.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 18-fevral,
102-son