UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 13-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 13 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

ТЎЛОВЛАР НАРХНОМАСИ (ПРЕЙСКУРАНТИ)

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

ТЎЛОВЛАР НАРХНОМАСИ (ПРЕЙСКУРАНТИ)

ДАЛОЛАТНОМА

Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишда давлат хизматларини кўрсатишни рақамлаштириш орқали жисмоний ва юридик шахсларга қулайликлар яратиш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) хавфсиз фойдаланиш қоидаларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилаш;

кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) хавфсиз фойдаланиш қоидаларини такомиллаштириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг моҳияти тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.

3. Ушбу қарорга илованинг 4-банди 2025 йил 1 майдан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «қоидалари» сўзи «бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга кичик ҳажмли кемаларни (кейинги ўринларда — кемалар) рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Регламент махсус, ҳарбий ва спорт туридаги кемаларга татбиқ этилмайди.

3. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) ҳудудий тузилмалари томонидан кўрсатилади.

4. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи — кичик ҳажмли кемани рўйхатдан ўтказишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;

ваколатли орган — Инспекциянинг ҳудудий тузилмалари;

кичик ҳажмли кема — асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари (катамаранлар)), елканли кемалар, ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар;

Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича назоратни амалга оширувчи таркибий тузилмаси;

кичик ҳажмли кеманинг эгаси — кичик ҳажмли кемага мулк ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;

кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш — кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш, қайта рўйхатга олиш, кема билети ва борт рақамини бериш ҳамда рўйхатдан чиқариш бўйича ҳаракатлар;

моторли кичик ҳажмли кемалар — турғун двигатель (двигателлар) ёки осма мотор (моторлар) билан жиҳозланган кичик ҳажмли кемалар (катер, яхта, моторли қайиқ, гидроцикл ва бошқалар);

моторсиз кичик ҳажмли кемалар — одамнинг (одамларнинг) кучи билан ёки шамол кучи таъсирида ҳаракатга келтириладиган кичик ҳажмли кемалар (елканли кема, эшкакли кема ёки қайиқ, сув велосипедлари ва бошқалар);

регистр тонна — кеманинг ҳажмий тонналар билан кўрсатиладиган сиғими.

5. Ушбу Регламентнинг 4-бандида кўрсатилган кемалар Инспекция назоратидаги кемалар ҳисобланади.

6. Кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш мазкур Регламент асосида ваколатли орган томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади.

7. Жисмоний ёки юридик шахслар кемаларни харид қилгандан сўнг техник ҳолатидан қатъи назар, ўттиз иш кунидан кечиктирмасдан уларни рўйхатдан ўтказиши лозим.

8. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган кемалар — уларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича, юридик шахсларга тегишли бўлган кемалар — юридик шахснинг почта манзили бўйича рўйхатдан ўтказилади.

2-боб. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби

9. Кемалар ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.

10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

Ариза берувчи ёки унинг номидан ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни (шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва (ёки) ишончнома) тақдим этади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу банд ва ушбу Регламентга 2-иловада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Сўровнома бўйича тақдим этилаётган ҳужжатларда ўчириб ёзилган, чизилган ва бўялган сўзлар ёхуд ўзгартиришлар мавжуд бўлса, шунингдек, ҳужжатлар ўқиб бўлмайдиган даражада бўлса, бундай ҳужжатларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.

12. Муомалага лаёқатсиз жисмоний шахс номига кемалар фақат муомалага лаёқатсиз шахсда кемага бўлган мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя натижасида пайдо бўлган бўлса рўйхатдан ўтказилади.

13. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ тўлов (кейинги ўринларда — тўлов) ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Тўлов Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

14. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.

15. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.

16. Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг ваколатли орган уни ушбу Регламент талабларига асосан бир иш кунида кўриб чиқади.

17. Сўровномага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, кема бир иш куни давомида белгиланган тартибда дастлабки техник кўрикдан ўтказилади.

18. Рўйхатдан ўтказилаётган барча турдаги кемалар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда қуйида келтирилган кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига (кейинги ўринларда — кема дафтари):

моторли кемалар тўғрисидаги маълумотлар — мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги Моторли кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига;

моторсиз кемалар тўғрисидаги маълумотлар — мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Моторсиз кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига киритилади.

Рўйхатдан ўтказилаётган барча турдаги кемалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Кичик ҳажмли кемалар» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) киритиб борилади.

Чет элдан олиб кирилаётган кемалар ва уларнинг жамланмаларини (кема корпуси ва мотори) аниқлаш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Божхона қўмитасининг тегишли маълумотлар базаларини бир-бирига интеграция қилиш йўли билан амалга оширилади.

Моторли ва моторсиз кемаларни рўйхатдан ўтказишда кема дафтарига «Рўйхатга олинди» деган штамп босилади (ахборот тизимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб, ваколатли орган масъул ходимининг ЭРИси билан тасдиқланади).

19. Рўйхатдан ўтказилган кемаларга ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда кема билети берилади.

20. Рўйхатдан ўтказилган кемаларга ушбу Регламентга 7-иловада келтирилган намуналарга мувофиқ борт рақамлари берилади.

Борт рақамлари фони оқ рангда, ҳарф ва рақамлари ҳамда фоннинг четки қисми қора рангда ўчмайдиган контраст бўёқда, форштевендан (кема таг ёғочининг кема тумшуғига ўтган томони) кема корпуси узунлигидан 1/4 ўлчов узоқликда бир қатор ёзув билан ҳар икки томонда кўрсатилади.

Ҳарф ва рақамларнинг баландлиги 150 ммдан, эни — 100 ммдан, чизиқларнинг кенглиги 20 ммдан кам бўлмаслиги керак.

Борт рақамлари ўлчамларининг кема корпуси ўлчамларига мослиги ҳамда уларни кўрсатиш жойига қўйилган талабларни бажариш имкони мавжуд бўлмаганда, борт рақамларини ёзиш жойи ваколатли органнинг масъул ходимлари томонидан белгиланади.

21. Қуйидаги ҳолларда кемаларни рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди:

ариза берувчининг сузиш воситаси кичик ҳажмли кемалар таркибига кирмаса;

тақдим этилган ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилмаса ёки улар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаса;

техник кўрик натижаларига кўра кема фойдаланишга яроқсиз деб топилса;

кеманинг конструкцияси ёки унга киритилган ўзгартиришлар кема билетига мос келмаса;

белгиланган қутқарув воситалари мавжуд бўлмаса;

кемани ишлаб чиқарган ташкилот томонидан қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари мавжуд бўлса.

22. Кемани рўйхатдан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш, шунингдек, рўйхатдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида ваколатли орган томонидан мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома юборилади.

Ариза берувчи томонидан 11-бандда назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, уларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат беради. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим.

Давлат хизматларини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақти давомида тўхтатиб турилади. Камчиликлар бартараф этилиб, қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

23. Ариза берувчига мазкур Регламентнинг 21-бандида кўрсатилган асосларга кўра кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, улар аниқланган камчиликларни бартараф этиб, ўттиз иш куни давомида кемани рўйхатдан ўтказиш учун такроран ваколатли органга мурожаат қилишга ҳақли, бунда қўшимча тўловлар ундирилмайди.

24. Ариза берувчи кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилиши тўғрисида қабул қилинган қарордан норози бўлганда, шунингдек, ваколатли органнинг масъул ходимлари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

25. Кема билети йўқолганда, яроқсиз ҳолга келганда, кема эгасининг аризасига кўра уч иш кунида ваколатли орган масъул ходимининг ЭРИси билан тасдиқланган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кема билетининг дубликати берилади ҳамда кема дафтарига «Дубликат» деган штамп қўйилади.

3-боб. Кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби

26. Кемалар қуйидаги ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади:

кема эгаси ўзгарганда;

кема эгасининг доимий рўйхатдан ўтган жойи ўзгарганда;

кемани қайта жиҳозлаш натижасида кема билетидаги маълумотлар ўзгарганда.

27. Кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчилар ушбу Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган тартибда мурожаат қилади.

28. Кемалар уларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартиб асосида қайта рўйхатдан ўтказилади.

Бунда кема уларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш даврида қайта рўйхатдан ўтказилмаётган бўлса, ушбу кемани техник кўрикдан ўтказиш талаб этилмайди (кемани қайта жиҳозлаш натижасида кема билетидаги маълумотлар ўзгариши бундан мустасно).

29. Кема қайта рўйхатдан ўтказилганда, кема эгасига янги борт рақами ва кема билети берилади, шунингдек, кема дафтарига ҳамда ахборот тизимига тегишли ёзувлар киритилади.

Ваколатли органнинг жавобгарлиги ҳудуди доирасида кема эгасининг доимий рўйхатдан ўтган жойи ёки кемага рухсат этилган сузиш ҳудуди ўзгарганда ҳамда кема қайта жиҳозланганда кема дафтарига, ахборот тизимига ва кема билетига кемани қайта рўйхатдан ўтказмасдан тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда кеманинг мавжуд борт рақами ўзгартирилмайди.

4-боб. Кемаларни рўйхатдан чиқариш тартиби

30. Техник кўрик натижаси бўйича қабул қилинган хулосага кўра конструктив эскирган, қайта жиҳозлаш ёки бошқа ўзгартириш киритиш натижасида мувозанатни сақлаш, сузувчанлик ва чўкмаслик қобилиятини йўқотган, фойдаланишга ва тиклашга яроқсиз деб топилган кемалар рўйхатдан чиқарилади.

Вояга етмаган шахслар номига рўйхатдан ўтказилган кемаларни рўйхатдан чиқаришда уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакилларининг ёзма розилиги талаб этилади.

31. Кемани рўйхатдан чиқариш учун ариза берувчи ушбу Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган тартибда ваколатли органга мурожаат қилади.

32. Кемани рўйхатдан чиқаришда белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилади ва бу ҳақида кема дафтарига ҳамда ахборот тизимига тегишли ёзувлар киритилади.

33. Рўйхатдан чиқарилган кеманинг кема билети ўз кучини йўқотган деб топилиб, 5 йил мобайнида ваколатли органда сақланади.

34. Рўйхатдан чиқарилган кемаларнинг борт рақамлари бошқа кемаларга 5 йил давомида берилмайди.

5-боб. Якунловчи қоидалар

35. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.

36. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

37. Рўйхатдан ўтган кемалар ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда терговга қадар текширувни ўтказувчи, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчига, суд ҳамда бошқа ваколатли органларга уларнинг ёзма сўрови асосида тақдим этилади.

38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.

39. Мазкур Регламент билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

40. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. Кема харид қилингандан сўнг ўттиз иш кунида 2-босқич Давлат хизматлари маркази 1. Ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва электрон тарзда ваколатли органга юборади. Реал вақт режимида Ариза берувчи 2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади. 3-босқич Ваколатли орган (Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси) 1. Регламент талаблари асосида мурожаатни кўриб чиқади. Бир иш кунида 2. Кема билети (дубликати) расмийлаштирилганлиги ёки расмийлаштириш рад этилганлиги тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани Давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. Уч иш кунида

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш бўйича

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР: 3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами: 4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома: 5. Давлат хизматидан фойдаланиш сабаби: 6. Яшаш манзили: 7. Телефон рақами: 8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): II. Кема тўғрисида маълумот: 1. Тури ва маркаси номи: 2. Ишлаб чиқарилган йили ва жойи: 3. Завод рақами, корпус материали: 4. Узунлиги, кенглиги ва борт баландлиги (метр): 5. Йўловчи сиғими ва юк кўтариш қобилияти (кг): 6. Оғирлиги (жиҳозлари билан) (кг): 7. Сузиш ҳудуди ва жойи: 8. Двигатель тури (стационар ёки осма мотор), маркаси ва сони: 9. Двигатель завод рақами, қуввати (кВт) ва от кучи: 10. Елканлар сони, елканлар майдони (йиғиндиси) (м 2 ): 11. Кеманинг аввалги рўйхатдан ўтган жойи ва борт рақами: 12. Кема билетининг серияси, рақами ва берилган санаси: I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи: 2. СТИР: 3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли: 4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома: 5. Давлат хизматидан фойдаланиш сабаби: 6. Жойлашган манзили: 7. Телефон рақами: 8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): II. Кема тўғрисида маълумот: 1. Тури ва маркаси номи: 2. Ишлаб чиқарилган йили ва жойи: 3. Завод рақами, корпус материали: 4. Узунлиги, кенглиги ва борт баландлиги (метр): 5. Йўловчи сиғими ва юк кўтариш қобилияти (кг): 6. Оғирлиги (жиҳозлари билан) (кг): 7. Сузиш ҳудуди ва жойи: 8. Двигатель тури (стационар ёки осма мотор), маркаси ва миқдори: 9. Двигатель завод рақами, қуввати (кВт) ва от кучи: 10. Елканлар сони, елканлар майдони (йиғиндиси) (м 2 ): 11. Кеманинг аввалги рўйхатдан ўтган жойи ва борт рақами: 12. Кема билетининг серияси, рақами ва берилган санаси:

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган

Т/р Тўлов тури Тўлов миқдори 1. Моторли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи 2. Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи 3. Кема билети дубликатини бериш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Моторли кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтари

Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ______________________________ (вилоят, шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бошқармаси КЕМА ДАФТАРИ (моторли кемалар учун) Бошланди: ___________ Тамомланди: ___________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р Рўйхатдан ўтказиш санаси Кемани рўйхатга олиш рақами Кема эгасининг номи (Ф.И.О/ (юридик шахс номи) Кема эгасининг манзили Кема тури Ишлаб чиқарилган йили ва жойи Завод рақами Кема корпуси Материал 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами) Йўловчилар сони ва юк кўтариш қобилияти Сузиш жойи Двигатель Кема билетини олиш санаси ва олувчининг имзоси Алоҳида белгилар ва рўйхатдан чиқариш асослари Узунлиги, (м) Эни, (м) Борт баландлиги, (м) Елканлар сони ва майдони (м 2) Марка, тури Сони, завод рақами От кучи (кВт) 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

Моторсиз кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтари

Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги _____________________________ (вилоят, шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бошқармаси КЕМА ДАФТАРИ (моторсиз кемалар учун) Бошланди: ___________ Тамомланди: ___________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р Рўйхатдан ўтказиш санаси Кемани рўйхатга олиш рақами Кема эгасининг номи (Ф.И.О/ (юридик шахс номи) Кема эгасининг манзили Кема тури Ишлаб чиқарилган йили ва жойи Завод рақами Кемани корпуси Материал 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами) Йўловчилар сони ва юк кўтариш қобилияти Сузиш жойи Кема билетини олиш санаси ва олувчининг имзоси Алоҳида белгилар ва рўйхатдан чиқариш асослари Узунлиги, (м) Эни, (м) Борт баландлиги, (м) Елканлар сони ва майдони (м 2) 10 11 12 13 14 15 16 17

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

Кичик ҳажмли кемаларнинг кема билети

1. Кема билетининг олди томони:

2. Кема билетининг орқа томони:

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

Моторли ва моторсиз кичик ҳажмли кемаларнинг борт рақамлари намуналари

Моторли кемаларнинг борт рақами намунаси

Моторсиз кемаларнинг борт рақами намунаси

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Кеманинг рўйхатдан ўтказилганлиги ёки рад этилганлиги, шунингдек, рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА _____________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (ваколатли орган номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил «___»______даги (йил, кун, ой) _________________________________-сон аризангизни кўриб чиқиб, _________________________________ рўйхатдан ўтказилганлиги ёки рад этилганлиги, шунингдек, рўйхатдан чиқарилганлигини маълум қилади. Рўйхатдан чиқариш, рад этиш асослари: 1. 2. 3. … __________________________________ ____________ _____________ (ваколатли орган масъул ходимининг лавозими) ___________________ (Ф.И.О) QR-код ».

3. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга кичик ҳажмли кемаларни (кейинги ўринларда — кемалар) дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Регламент махсус, ҳарбий ва спорт туридаги кемаларга татбиқ этилмайди.

3. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг ҳудудий тузилмалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

4. Кемалар ваколатли орган томонидан техник кўрикдан ўтказилади.

5. Кемалар:

дастлабки техник кўрикдан — уларни рўйхатдан ўтказиш давомида;

йиллик техник кўрикдан — ҳар йили 1 мартдан 1 майгача, улардан мавсумий фойдаланишдан олдин;

қайта техник кўрикдан — кема авариядан (ёнғин ва бошқалардан) сўнг таъмирланганда, қайта жиҳозланганда, асосий двигатели (осма двигатели) ўзгарганда ёки қўшимча двигатель (осма двигатель) ўрнатилганда ўтказилади.

6. Кемалар йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш улар рўйхатдан ўтказилган ҳудудда ёки эгаларининг хоҳишига кўра экстерриториаллик тамойили асосида бошқа ҳудудларда ўтказилади.

Кемалар (шу жумладан, фойдаланишда бўлган) атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун йиллик компенсация тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан сўнг йиллик техник кўрикдан ўтказилади.

7. Кемалар сузиш пайтида ваколатли органнинг масъул ходими томонидан белгиланган сув объектида техник кўрикдан ўтказилади.

2-боб. Кемаларни дастлабки, йиллик ва қайта техник кўрикдан ўтказиш тартиби

8. Дастлабки техник кўрикдан ўтказишда кеманинг техник ҳужжатлари текширилиб, унинг сиғими, мажбурий шартлари, юк кўтариш қобилияти ва йўловчилар сонининг меъёрий ва техник талаблари, двигателларнинг (осма двигателларнинг) рухсат этилган сони ва қуввати, елканларнинг белгиланган майдони, сузиш ҳудуди, қирғоқдан узоқлашишга рухсат этилган масофа, кема бортининг сув сатҳидан баландлиги ва сузиши мумкин бўлган тўлқиннинг баландлиги, ёнғин ва қутқарув воситалари билан жиҳозланганлиги, ёритиш чироқлари ва навигация ускуналарининг мавжудлиги ҳамда созлиги ўрганилади.

9. Кемани дастлабки техник кўрикдан ўтказиш жараёнида қайд этилган унинг техник хусусиятлари ва мавжуд жиҳозлари тўғрисидаги маълумотлар кема билетига киритилади ва ваколатли орган масъул ходимининг имзоси билан тасдиқланади.

10. Кемалар ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ йиллик техник кўрикдан ўтказилади.

11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

Ариза берувчи ёки унинг номидан ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

12. Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш вақти, жойи ва графиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг веб-сайтида ҳар йили 20 февралга қадар жойлаштирилади.

13. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни (шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва (ёки) ишончнома) тақдим этади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу банд ва ушбу Регламентга 2-иловада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

14. Йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги сўровнома келиб тушгандан сўнг ваколатли органнинг масъул ходимлари бир иш кунида кемани техник кўрикдан ўтказади ва бунда унинг техник ҳужжатлари мавжудлиги, асосий қисмларига ўзгартиришлар киритилмаганлиги, кеманинг техник ҳолати, белгиланган стандартларга мувофиқ ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлиги, фойдаланиш шартлари, шунингдек, қутқарув воситаларининг сони йўловчилар сонига тўғри келиши ҳамда улар белгиланган стандарт талабларига жавоб бериши ва ҳар бирига кема бортининг рақами туширилганлиги текширилади.

15. Моторли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

двигатель, осма моторли қайиқ идентификация белгилари ҳақидаги маълумотларнинг маркировка ёрлиғига мослиги;

кема механизмларининг созлиги (амалда синовдан ўтказилганда);

хавфсизлик боғичи мавжудлиги (двигателни авария ҳолатида тўхтатиш мосламаси), агар у ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган бўлса;

осма моторли кеманинг ҳимоя ғилофи (қопқоқ) ва эҳтиёт сим арқонининг мавжудлиги;

мотор бўлинмасининг (унинг мавжудлигида) бутланганлиги ва изоляция қилинганлиги;

ёқилғи ва мойнинг сизиб чиқмаслиги, ёпиш жўмраги ва ёқилғи тизимида клапаннинг мавжудлиги;

сув қуйиш (чиқариш) мосламасининг яроқлилиги;

масофавий бошқарув жамланмаси, бевосита баллерга (кема рулининг айланма ўқи) ёки руль бошқарув секторига таъсир кўрсатувчи авария руль тизимининг ишга яроқлилиги (унинг мавжудлигида).

16. Моторсиз кемаларни техник кўрикдан ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

а) поливинилхлорид, резиналанган матолар ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган, шишириладиган кемаларнинг:

қобиқнинг герметиклиги (шиширилган ҳолда, зарур бўлганда қобиқнинг танланган қисмига совунли қоришмани ёки бошқа моддани суриш ёрдамида);

клапан тизимининг созлиги (зарур бўлганда, совунли ёки бошқа қоришмалар қўлланилади);

б) алюминийли қотишмалар, шиша пластик, ёғоч ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган кемаларнинг:

кема қопламасининг қалинлиги, корпусининг чидамлилиги ва сув ўтказмаслиги, конструкция элементларининг ишончли ўрнатилганлиги ва лок-бўёқ қопламасининг сифати;

кеманинг сузиш блоклари (ҳаво яшиклари) ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган параметрларга мос келиши ва уларнинг мавжудлиги;

в) елканли кемаларнинг:

ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган элементлар ҳолати;

барча механизмларнинг (мачтани тикловчи ва ётқизувчи, антенналарни чиқарувчи ва туширувчи механизм ҳамда мосламаларнинг) созлиги (мойланганлиги);

ишчи механизмларни чекловчи ўчиргичларнинг тўғри ишлаши;

мачтанинг кема қобиғига ёки устки қурилмаларга маҳкамланганлиги;

швартанинг (кемани боғлаш қисми) мавжудлиги ва яшин қайтаргичнинг яроқлилиги;

руль қурилмасининг ишга яроқлилиги.

17. Кемалар қобиқларининг техник ҳолатини текшириш уни ташқи кўздан кечириш ва (ёки) шикаст етказмайдиган назорат воситалари, ўлчов ускуналаридан (қалинликни ўлчаш асбоби, дефектоскоп жиҳози) фойдаланган ҳолда ўтказилади.

Ташқи кўздан кечиришда кеманинг қулоқлари, эшкаклари, леер тўсиқлари (очиқ палубали кемаларнинг икки ён томонидан қаттиқ тортилган трос тўсиғи), фальшборт, кемани кўчириш учун мўлжалланган дастаклар, боғлаш ва лангар қурилмаларининг муҳрлари (занжирли муҳрлар) кемани бошқа кема билан хавфсиз шатакка олиш қурилмаси ҳамда бошқа элементлари ўрганилади.

18. Кемалар уларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган тартиб асосида қайта техник кўрикдан ўтказилади.

19. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш учун ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ тўлов (кейинги ўринларда — тўлов) ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Тўлов Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

20. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.

21. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.

22. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ваколатли орган масъул ходими бир иш кунида ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ далолатномани расмийлаштиради.

3-боб. Кемаларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва қайд этиш тартиби

23. Кеманинг техник ҳужжатлари, унинг сиғими, мажбурий шартлари, юк кўтариш қобилияти ва йўловчилар сонининг меъёрий ва техник талаблари, двигателларнинг (осма двигателларнинг) рухсат этилган сони ва қуввати, елканларнинг белгиланган майдони, кема бортининг сув сатҳидан баландлиги ва сузиши мумкин бўлган тўлқиннинг баландлиги белгиланган талабларга мос бўлганда, белгиланган ёнғин ва қутқарув воситалари билан жиҳозланганда, ёритиш чироқлари ва навигация ускуналари мавжуд бўлганда, шунингдек, кеманинг техник ҳолати бўйича ушбу Регламентнинг 25-бандида кўрсатиб ўтилган техник носозликлар мавжуд бўлмаганда, кема «Яроқли» деб баҳоланади.

24. «Яроқли» деб баҳоланган кеманинг кема билетига «Яроқли» деган штамп босилиб, ундан белгиланган сузиш ҳудудида фойдаланишга рухсат берилади.

25. Кемаларда қуйидаги техник носозликлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда, кема фойдаланишга «Яроқсиз» деб баҳоланади:

кема корпуси бўйича:

кеманинг хавфсиз сузишига бевосита таҳдид солувчи ёриқлар ва тешиклар йиғиндиси ҳамда қопламада шикастланиш бўлганда;

бўлинмалар, ҳаво қутилари, сузувчи блоклар мавжуд бўлмаганда ёки герметиклиги бузилганда;

руль қурилмаси бўйича:

рулнинг тўлиқ қайрилувчанлиги (бортга нисбатан 35 градус) таъминланмаслиги, руль перосининг (бошқариш қисми) ёки руль мосламасининг носозлиги ва йўналтирувчи блокларнинг ҳамда штурвал тросининг носозлиги;

кема двигатели, шу жумладан, осма двигатель бўйича:

ёқилғи идишидан, ёқилғи шланги ва таъминот тизимидан ёқилғи оққанида;

сезиларли титраш мавжудлигида;

ўчиришдаги носозликда;

двигателнинг масофавий бошқарув тизими ишдан чиққанда;

реверс-редукторнинг (айланиш томонини ўзгартириб берадиган механизм) енгил уланиши таъминланмаслиги, реверс қўндоғининг «олдига», «орқага» ва «ўрта» ҳолатда турғун турмаслиги (уни ўз-ўзидан уланиши ва узилиши);

фарқловчи ёруғликларнинг талабга жавоб бермаслиги ёки носозлиги;

кема жиҳозлари ва таъминоти кема билетида (ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида) кўрсатилган маълумотларга мос келмаганда.

26. «Яроқсиз» деб баҳоланган кема бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, кема билетига «Яроқсиз» деган штамп босилади ва бундай кемадан фойдаланиш тақиқланади.

27. Дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш давомида кема тўғрисидаги маълумотлар ва кўрикдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар моторли ва моторсиз кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтарида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) қайд қилинади.

Моторли кемалар мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ «Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари»да ҳамда ахборот тизимига, моторсиз кемалар ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ «Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари»да ҳамда ахборот тизимида қайд этилади.

28. Кемани техник кўрикдан ўтказиш бўйича расмийлаштирилган далолатномалар ваколатли органда 5 йил давомида сақланади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

29. Ушбу Регламент талаблари асосида белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.

30. Мазкур Регламент билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

31. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Кичик ҳажмли кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш тартиби

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ваколатли орган (Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси) Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш вақти, жойи ва графиги тўғрисидаги маълумотларни идоравий веб-сайтда жойлаштиради. Ҳар йили 20 февралга қадар 2-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. Ҳар йили 1 мартдан 1 майга қадар, улардан мавсумий фойдаланишдан олдин 3-босқич Давлат хизматлари маркази Ариза берувчи 1. Ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва электрон тарзда ваколатли органга юборади. 2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади. Реал вақт режимида 4-босқич Ваколатли орган (Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси) 1. Регламент талаблари асосида мурожаатни кўриб чиқади. 2. Кемани дастлабки ёки йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказади. 3. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича далолатномани расмийлаштиради. Бир иш кунида

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Кичик ҳажмли кемаларни йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш бўйича

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР: 3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами: 4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома: 5. Давлат хизматидан фойдаланиш сабаби: 6. Яшаш манзили: 7. Телефон рақами: 8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): II. Кема тўғрисида маълумот: 1. Тури ва маркаси номи: 2. Ишлаб чиқарилган йили ва жойи: 3. Завод рақами, корпус материали: 4. Узунлиги, кенглиги ва борт баландлиги (метр): 5. Йўловчи сиғими ва юк кўтариш қобилияти (кг): 6. Оғирлиги (жиҳозлари билан) (кг): 7. Сузиш ҳудуди ва жойи: 8. Двигатель тури (стационар ёки осма мотор), маркаси ва сони: 9. Двигатель завод рақами, қуввати (кВт) ва от кучи: 10. Елканлар сони, елканлар майдони (йиғиндиси) (м 2 ): 11. Кеманинг аввалги рўйхатдан ўтган жойи ва борт рақами: 12. Кема билетининг серияси, рақами ва берилган санаси:

I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи: 2. СТИР: 3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли: 4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома: 5. Давлат хизматидан фойдаланиш сабаби: 6. Жойлашган манзили: 7. Телефон рақами: 8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда): II. Кема тўғрисида маълумот: 1. Тури ва маркаси номи: 2. Ишлаб чиқарилган йили ва жойи: 3. Завод рақами, корпус материали: 4. Узунлиги, кенглиги ва борт баландлиги (метр): 5. Йўловчи сиғими ва юк кўтариш қобилияти (кг): 6. Оғирлиги (жиҳозлари билан) (кг): 7. Сузиш ҳудуди ва жойи: 8. Двигатель тури (стационар ёки осма мотор), маркаси ва миқдори: 9. Двигателнинг завод рақами, қуввати (кВт) ва от кучи: 10. Елканлар сони, елканлар майдони (йиғиндиси) (м 2 ): 11. Кеманинг аввалги рўйхатдан ўтган жойи ва борт рақами: 12. Кема билетининг серияси, рақами ва берилган санаси:

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш учун

Т/р Тўлов тури Тўлов миқдори 1. Моторли кичик ҳажмли кемаларни дастлабки техник кўрикдан ўтказиш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи 2. Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни дастлабки техник кўрикдан ўтказиш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи 3. Моторли ва моторсиз кичик ҳажмли кемаларни йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Кичик ҳажмли кемани дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш бўйича

Техник кўрик давомида аниқланди:

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари намунаси

Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ____________________ Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш ДАФТАРИ _________________ вилоят _______________ (шаҳар) __________ Бошланди: _________ Тамомланди: _________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р Техник кўрик ўтказилган сана Кеманинг рўйхат рақами Кема эгасининг номи (Ф.И.О/ (юридик шахс номи) Кема эгасининг манзили Кема тури Ишлаб чиқарилган йили ва жойи Завод рақами Кема корпуси Материал 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами) Йўловчилар сиғими ва юк кўтариши қобилияти Сузиш жойи ва сузиш шароити Двигатель Кема билети олинган сана ва имзо Алоҳида қайдлар ва ҳисобдан чиқариш учун асос Аниқланган камчиликлар Узунлиги, (м) Кенглиги, (м) Борт баландлиги, (м) Тури, маркаси Сони ва завод рақами Умумий қуввати от кучи (Квт) 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари намунаси

Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ____________________ Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш ДАФТАРИ ______________________ вилоят ________________ (шаҳар) __________ Бошланди: _________ Тугатилди: _________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р Техник кўрик ўтказилган сана Кеманинг рўйхат рақами Кема эгасининг номи (Ф.И.О/ (юридик шахс номи) Кема эгасининг манзили Кема тури Ишлаб чиқарилган йили ва жойи Завод рақами Кема корпуси Материал 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами) Йўловчилар сиғими ва юк кўтариши қобилияти Сузиш жойи ва сузиш шароити Кема билети олинган сана ва имзо Алоҳида қайдлар ва ҳисобдан чиқариш учун асос Аниқланган камчиликлар Узунлиги, (м) Кенглиги, (м) Борт баландлиги, (м) 10 11 12 13 14 15 16 17 ».

4. 3-иловада :

а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кичик ҳажмли кемалар турадиган база (иншоот) — сув объектининг туташган қирғоқ ҳудудида кичик ҳажмли кемалар туриши учун махсус жиҳозланган, шунингдек, улар сақланадиган ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун махсус жиҳозланган муҳандислик иншоотлари мажмуи;»;

б) 9-банддаги «Академияси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 16-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кема тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланмаган (ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 км/соатдан ошмайдиган моторли қайиқлар бундан мустасно), GPS ускунаси ўрнатилмаган ҳамда миллий GPS мониторинг ва навигация тизимига уланмаганда;»;

учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

г) 17-бандда :

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кемаларнинг рухсат этилган геозоналарида ҳаракатланиш максимал тезлигини 40 км/соатдан, кемалар тўхташ жойлари ҳамда аҳоли турар жойлари чегараларида — 20 км/соатдан, шунингдек, пляжлар ва аҳолининг оммавий дам олиш жойлари чегараларида — 5 км/соатдан ошириш;»;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кўзда тутилмаган товушли сигналлардан фойдаланиш;»;

ўн биринчи — йигирманчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

д) 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туриш базаси (иншооти)» сўзлари «Кемалар турадиган база (иншоот)» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) қуйидаги мазмундаги 20 1 -банд билан тўлдирилсин:

«20 1 . Кемалар турадиган базалар (иншоотлар) сув ҳавзасининг қирғоғи ва (ёки) сув зоналарида жойлашганлигига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

кемаларни боғлаш, юкларни ортиш (тушириш), одамларни чиқариш (тушириш), кемаларни тўхтатиш ва (ёки) сақлаш учун мўлжалланган махсус жиҳозланган қирғоқбўйи ва (ёки) сузувчи иншоотлар;

кемаларни етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва (ёки) уларни сақлаш учун мўлжалланган технологик жиҳатдан бир-бирига боғланган бинолар, иншоотлар ва жиҳозлар мажмуалари;

кемалар билан жиҳозланган қидирув-қутқарув тузилмалари (сувда — қутқарув станциялари) объектлари.

Кема эгаси (фойдаланувчи) — жисмоний шахс томонидан ташкил этилган, ўзининг шахсий ер участкаси чегараларида жойлашган, фойдаланувчи томонидан ўзига тегишли бўлган кемани боғлаб қўйиш, юкларни ортиш (тушириш), одамларни чиқариш (тушириш), ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, тўхташ ва сақлаш учун фойдаланиладиган жойлар кемалар турадиган база (иншоот) ҳисобланмайди.»;

ж) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Кема турадиган база (иншоот) ҳудуди қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиологик ва экологик талабларга зид бўлмаслиги;

маъмурий бинолар, гидротехника иншоотлари, кемалар учун тўхташ жойлари, қирғоқ бўйидаги иншоотлар ҳамда ёнғин ўчириш автомобилларининг сув олиш учун йўлларини қуриш ишлари лойиҳасиз амалга оширилмаслиги;

лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сув ҳавзасининг туташган акваторияси билан белгиланган чегаралардаги ер участкасини, шу жумладан, кемаларни етказиб бериш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни сақлаш учун мўлжалланган ер участкасини ўз ичига олган база (иншоот) ҳудуди тўсиқ билан ўралмаган ва очиқ бўлмаслиги.»;

з) қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Кемалар турадиган базаларда (иншоотларда) қуйидагилар бўлиши шарт:

маиший чиқиндилар учун ва ёқилғи-мойлаш материаллари чиқиндиларини йиғиш учун контейнерлар жойлашган алоҳида (майдон) жой;

моторли кемалар қатнайдиган сув объекти қирғоғида ёқилғи мойлаш маҳсулотлари авариявий тўкилиш оқибатида унинг сув ҳавзасига тарқалиб кетишининг олдини олиш учун махсус ускуналар (бонлар, сорбентлар ёки скиммерлар);

одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жароҳатланишининг олдини олиш бўйича эслатма материаллари (соҳага оид қонунчилик ҳужжатларидан кўчирмалар ва кўргазмали стендлар);

тезкор хизматларга (фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар органлари, тез-тиббий ёрдам хизмати ва бошқалар) хабар бериш схемаси.».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 13 февраль,

89-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

SOʻROVNOMA

TOʻLOVLAR NARXNOMASI (PREYSKURANTI)

SXEMASI

SOʻROVNOMA

TOʻLOVLAR NARXNOMASI (PREYSKURANTI)

DALOLATNOMA

Vazirlar Mahkamasining “Kichik hajmli kemalardan xavfsiz foydalanishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 2-avgustdagi 484-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni ijrosini taʼminlash, kichik hajmli kemalardan xavfsiz foydalanishda davlat xizmatlarini koʻrsatishni raqamlashtirish orqali jismoniy va yuridik shaxslarga qulayliklar yaratish, shuningdek, kichik hajmli kemalar va ular turadigan bazalardan (inshootlardan) xavfsiz foydalanish qoidalarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Kichik hajmli kemalardan xavfsiz foydalanishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 2-avgustdagi 484-son qaroriga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali kichik hajmli kemalardan xavfsiz foydalanish sohasida davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilash;

kichik hajmli kemalar va ular turadigan bazalardan (inshootlardan) xavfsiz foydalanish qoidalarini takomillashtirish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda ushbu qarorning mohiyati tadbirkorlar va aholi oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin.

3. Ushbu qarorga ilovaning 4-bandi 2025-yil 1-maydan kuchga kiradi.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri A.X. Qoʻldoshev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-fevraldagi 89-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Kichik hajmli kemalardan xavfsiz foydalanishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 2-avgustdagi 484-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “qoidalari” soʻzi “boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament jismoniy va yuridik shaxslarga kichik hajmli kemalarni (keyingi oʻrinlarda — kemalar) roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Reglament maxsus, harbiy va sport turidagi kemalarga tatbiq etilmaydi.

3. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali kemalarni roʻyxatdan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish va roʻyxatdan chiqarish uchun masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Kichik hajmli kemalar inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) hududiy tuzilmalari tomonidan koʻrsatiladi.

4. Mazkur Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ariza beruvchi — kichik hajmli kemani roʻyxatdan oʻtkazishni soʻrab murojaat qilgan jismoniy yoki yuridik shaxs;

vakolatli organ — Inspeksiyaning hududiy tuzilmalari;

kichik hajmli kema — asosiy dvigatellari quvvati 55 kVt (75 ot kuchi) va yoʻlovchi sigʻimi 12 kishidan ortiq boʻlmagan oʻziyurar kemalar, motorlarning quvvati va sonidan qatʼi nazar, osma motorli kemalar, suv mototsikllari (gidrotsikllar), yuk koʻtarish qobiliyati 80 registr tonnadan ortiq boʻlmagan oʻziyurmas kemalar (eshkakli qayiqlar (eshkakli qayiqlar va suv velosipedlari (katamaranlar)), yelkanli kemalar, havo bosimi bilan toʻldiriladigan yoki shishiriladigan motorsiz eshkakli qayiqlar;

Kichik hajmli kemalar inspeksiyasi — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining kichik hajmli kemalardan xavfsiz foydalanish boʻyicha nazoratni amalga oshiruvchi tarkibiy tuzilmasi;

kichik hajmli kemaning egasi — kichik hajmli kemaga mulk huquqi yoxud boshqa ashyoviy huquqlar asosida egalik qiluvchi jismoniy yoki yuridik shaxs;

kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish — kichik hajmli kemalarni roʻyxatga olish, qayta roʻyxatga olish, kema bileti va bort raqamini berish hamda roʻyxatdan chiqarish boʻyicha harakatlar;

motorli kichik hajmli kemalar — turgʻun dvigatel (dvigatellar) yoki osma motor (motorlar) bilan jihozlangan kichik hajmli kemalar (kater, yaxta, motorli qayiq, gidrotsikl va boshqalar);

motorsiz kichik hajmli kemalar — odamning (odamlarning) kuchi bilan yoki shamol kuchi taʼsirida harakatga keltiriladigan kichik hajmli kemalar (yelkanli kema, eshkakli kema yoki qayiq, suv velosipedlari va boshqalar);

registr tonna — kemaning hajmiy tonnalar bilan koʻrsatiladigan sigʻimi.

5. Ushbu Reglamentning 4-bandida koʻrsatilgan kemalar Inspeksiya nazoratidagi kemalar hisoblanadi.

6. Kemalarni roʻyxatdan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish va roʻyxatdan chiqarish mazkur Reglament asosida vakolatli organ tomonidan davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali amalga oshiriladi.

7. Jismoniy yoki yuridik shaxslar kemalarni xarid qilgandan soʻng texnik holatidan qatʼi nazar, oʻttiz ish kunidan kechiktirmasdan ularni roʻyxatdan oʻtkazishi lozim.

8. Jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan kemalar — ularning doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi boʻyicha, yuridik shaxslarga tegishli boʻlgan kemalar — yuridik shaxsning pochta manzili boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

2-bob. Kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

9. Kemalar ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq roʻyxatdan oʻtkaziladi.

10. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

Ariza beruvchi yoki uning nomidan ariza berish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

11. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etganda esa — ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjatni (shaxsni tasdiqlovchi hujjat va (yoki) ishonchnoma) taqdim etadi.

Davlat xizmatlari markazi tomonidan ariza beruvchidan ushbu band va ushbu Reglamentga 2-ilovada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.

Soʻrovnoma boʻyicha taqdim etilayotgan hujjatlarda oʻchirib yozilgan, chizilgan va boʻyalgan soʻzlar yoxud oʻzgartirishlar mavjud boʻlsa, shuningdek, hujjatlar oʻqib boʻlmaydigan darajada boʻlsa, bunday hujjatlarni qabul qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Muomalaga layoqatsiz jismoniy shaxs nomiga kemalar faqat muomalaga layoqatsiz shaxsda kemaga boʻlgan mulk huquqi belgilangan tartibda meros yoki hadya natijasida paydo boʻlgan boʻlsa roʻyxatdan oʻtkaziladi.

13. Kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq toʻlov (keyingi oʻrinlarda — toʻlov) undiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻlovning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi (tadbirkorlik faoliyati maqsadlarida yoki yuridik shaxslar vakili sifatida murojaat qilingan holatlar bundan mustasno).

Toʻlov Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi.

14. Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi.

15. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.

16. Soʻrovnoma vakolatli organga kelib tushgandan soʻng vakolatli organ uni ushbu Reglament talablariga asosan bir ish kunida koʻrib chiqadi.

17. Soʻrovnomaga ilova qilingan hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda, kema bir ish kuni davomida belgilangan tartibda dastlabki texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

18. Roʻyxatdan oʻtkazilayotgan barcha turdagi kemalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar belgilangan tartibda quyida keltirilgan kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish daftariga (keyingi oʻrinlarda — kema daftari):

motorli kemalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shakldagi Motorli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish daftariga;

motorsiz kemalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shakldagi Motorsiz kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish daftariga kiritiladi.

Roʻyxatdan oʻtkazilayotgan barcha turdagi kemalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining “Kichik hajmli kemalar” axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) kiritib boriladi.

Chet eldan olib kirilayotgan kemalar va ularning jamlanmalarini (kema korpusi va motori) aniqlash va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Bojxona qoʻmitasining tegishli maʼlumotlar bazalarini bir-biriga integratsiya qilish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

Motorli va motorsiz kemalarni roʻyxatdan oʻtkazishda kema daftariga “Roʻyxatga olindi” degan shtamp bosiladi (axborot tizimida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilib, vakolatli organ masʼul xodimining ERIsi bilan tasdiqlanadi).

19. Roʻyxatdan oʻtkazilgan kemalarga ushbu Reglamentga 6-ilovaga muvofiq shaklda kema bileti beriladi.

20. Roʻyxatdan oʻtkazilgan kemalarga ushbu Reglamentga 7-ilovada keltirilgan namunalarga muvofiq bort raqamlari beriladi.

Bort raqamlari foni oq rangda, harf va raqamlari hamda fonning chetki qismi qora rangda oʻchmaydigan kontrast boʻyoqda, forshtevendan (kema tag yogʻochining kema tumshugʻiga oʻtgan tomoni) kema korpusi uzunligidan 1/4 oʻlchov uzoqlikda bir qator yozuv bilan har ikki tomonda koʻrsatiladi.

Harf va raqamlarning balandligi 150 mmdan, eni — 100 mmdan, chiziqlarning kengligi 20 mmdan kam boʻlmasligi kerak.

Bort raqamlari oʻlchamlarining kema korpusi oʻlchamlariga mosligi hamda ularni koʻrsatish joyiga qoʻyilgan talablarni bajarish imkoni mavjud boʻlmaganda, bort raqamlarini yozish joyi vakolatli organning masʼul xodimlari tomonidan belgilanadi.

21. Quyidagi hollarda kemalarni roʻyxatdan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi:

ariza beruvchining suzish vositasi kichik hajmli kemalar tarkibiga kirmasa;

taqdim etilgan hujjatlar lozim darajada rasmiylashtirilmasa yoki ular toʻliq hajmda taqdim etilmasa;

texnik koʻrik natijalariga koʻra kema foydalanishga yaroqsiz deb topilsa;

kemaning konstruksiyasi yoki unga kiritilgan oʻzgartirishlar kema biletiga mos kelmasa;

belgilangan qutqaruv vositalari mavjud boʻlmasa;

kemani ishlab chiqargan tashkilot tomonidan qoʻyilgan identifikatsiya tamgʻasini yashirish, soxtalashtirish, oʻzgartirish, yoʻq qilish alomatlari mavjud boʻlsa.

22. Kemani roʻyxatdan oʻtkazish yoki oʻtkazishni rad etish, shuningdek, roʻyxatdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, Davlat xizmatlari markaziga yoxud YIDXP orqali ariza beruvchiga qaror qabul qilingan kundan soʻng bir ish kunida vakolatli organ tomonidan mazkur Reglamentga 8-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnoma yuboriladi.

Ariza beruvchi tomonidan 11-bandda nazarda tutilgan hujjatlar yoki maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda, soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda, vakolatli organ ariza beruvchiga kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda, ularni bartaraf etish uchun besh ish kunidan iborat muddat beradi. Davlat xizmatlarini koʻrsatishni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi xabar ariza beruvchiga bir ish kuni ichida yuborilishi lozim.

Davlat xizmatlarini koʻrsatish muddatining oʻtishi kamchiliklarni bartaraf etish vaqti davomida toʻxtatib turiladi. Kamchiliklar bartaraf etilib, qayta taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqilganligi uchun toʻlov undirilmaydi.

23. Ariza beruvchiga mazkur Reglamentning 21-bandida koʻrsatilgan asoslarga koʻra kemani roʻyxatdan oʻtkazish rad etilganda, ular aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etib, oʻttiz ish kuni davomida kemani roʻyxatdan oʻtkazish uchun takroran vakolatli organga murojaat qilishga haqli, bunda qoʻshimcha toʻlovlar undirilmaydi.

24. Ariza beruvchi kemani roʻyxatdan oʻtkazish rad etilishi toʻgʻrisida qabul qilingan qarordan norozi boʻlganda, shuningdek, vakolatli organning masʼul xodimlari harakati (harakatsizligi) ustidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda shikoyat qilishga haqli.

25. Kema bileti yoʻqolganda, yaroqsiz holga kelganda, kema egasining arizasiga koʻra uch ish kunida vakolatli organ masʼul xodimining ERIsi bilan tasdiqlangan va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan kema biletining dublikati beriladi hamda kema daftariga “Dublikat” degan shtamp qoʻyiladi.

3-bob. Kemalarni qayta roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

26. Kemalar quyidagi hollarda qayta roʻyxatdan oʻtkaziladi:

kema egasi oʻzgarganda;

kema egasining doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi oʻzgarganda;

kemani qayta jihozlash natijasida kema biletidagi maʼlumotlar oʻzgarganda.

27. Kemalarni qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun ariza beruvchilar ushbu Reglamentning 11-bandida koʻrsatilgan tartibda murojaat qiladi.

28. Kemalar ularni roʻyxatdan oʻtkazish uchun belgilangan tartib asosida qayta roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda kema ularni yillik texnik koʻrikdan oʻtkazish davrida qayta roʻyxatdan oʻtkazilmayotgan boʻlsa, ushbu kemani texnik koʻrikdan oʻtkazish talab etilmaydi (kemani qayta jihozlash natijasida kema biletidagi maʼlumotlar oʻzgarishi bundan mustasno).

29. Kema qayta roʻyxatdan oʻtkazilganda, kema egasiga yangi bort raqami va kema bileti beriladi, shuningdek, kema daftariga hamda axborot tizimiga tegishli yozuvlar kiritiladi.

Vakolatli organning javobgarligi hududi doirasida kema egasining doimiy roʻyxatdan oʻtgan joyi yoki kemaga ruxsat etilgan suzish hududi oʻzgarganda hamda kema qayta jihozlanganda kema daftariga, axborot tizimiga va kema biletiga kemani qayta roʻyxatdan oʻtkazmasdan tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi. Bunda kemaning mavjud bort raqami oʻzgartirilmaydi.

4-bob. Kemalarni roʻyxatdan chiqarish tartibi

30. Texnik koʻrik natijasi boʻyicha qabul qilingan xulosaga koʻra konstruktiv eskirgan, qayta jihozlash yoki boshqa oʻzgartirish kiritish natijasida muvozanatni saqlash, suzuvchanlik va choʻkmaslik qobiliyatini yoʻqotgan, foydalanishga va tiklashga yaroqsiz deb topilgan kemalar roʻyxatdan chiqariladi.

Voyaga yetmagan shaxslar nomiga roʻyxatdan oʻtkazilgan kemalarni roʻyxatdan chiqarishda ularning ota-onalari yoki qonuniy vakillarining yozma roziligi talab etiladi.

31. Kemani roʻyxatdan chiqarish uchun ariza beruvchi ushbu Reglamentning 11-bandida koʻrsatilgan tartibda vakolatli organga murojaat qiladi.

32. Kemani roʻyxatdan chiqarishda belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtkazilib, dalolatnoma rasmiylashtiriladi va bu haqida kema daftariga hamda axborot tizimiga tegishli yozuvlar kiritiladi.

33. Roʻyxatdan chiqarilgan kemaning kema bileti oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilib, 5 yil mobaynida vakolatli organda saqlanadi.

34. Roʻyxatdan chiqarilgan kemalarning bort raqamlari boshqa kemalarga 5 yil davomida berilmaydi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

35. Belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilmagan kemalardan foydalanish taqiqlanadi.

36. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.

37. Roʻyxatdan oʻtgan kemalar va ularning egalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tergovga qadar tekshiruvni oʻtkazuvchi, surishtiruv, dastlabki tergovni amalga oshiruvchiga, sud hamda boshqa vakolatli organlarga ularning yozma soʻrovi asosida taqdim etiladi.

38. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan davlat xizmatlarini koʻrsatish davomida, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.

39. Mazkur Reglament bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

40. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish va roʻyxatdan chiqarish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi. Kema xarid qilingandan soʻng oʻttiz ish kunida 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi 1. Ariza beruvchi nomidan tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va elektron tarzda vakolatli organga yuboradi. Real vaqt rejimida Ariza beruvchi 2. Tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va YIDXP orqali vakolatli organga yuboradi. 3-bosqich Vakolatli organ (Kichik hajmli kemalar inspeksiyasi) 1. Reglament talablari asosida murojaatni koʻrib chiqadi. Bir ish kunida 2. Kema bileti (dublikati) rasmiylashtirilganligi yoki rasmiylashtirish rad etilganligi toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga yoxud YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. Uch ish kunida

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish va roʻyxatdan chiqarish boʻyicha

I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR: 3. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat seriyasi va raqami: 4. Vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma: 5. Davlat xizmatidan foydalanish sababi: 6. Yashash manzili: 7. Telefon raqami: 8. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): II. Kema toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Turi va markasi nomi: 2. Ishlab chiqarilgan yili va joyi: 3. Zavod raqami, korpus materiali: 4. Uzunligi, kengligi va bort balandligi (metr): 5. Yoʻlovchi sigʻimi va yuk koʻtarish qobiliyati (kg): 6. Ogʻirligi (jihozlari bilan) (kg): 7. Suzish hududi va joyi: 8. Dvigatel turi (statsionar yoki osma motor), markasi va soni: 9. Dvigatel zavod raqami, quvvati (kVt) va ot kuchi: 10. Yelkanlar soni, yelkanlar maydoni (yigʻindisi) (m 2 ): 11. Kemaning avvalgi roʻyxatdan oʻtgan joyi va bort raqami: 12. Kema biletining seriyasi, raqami va berilgan sanasi: I. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi: 2. STIR: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. Vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma: 5. Davlat xizmatidan foydalanish sababi: 6. Joylashgan manzili: 7. Telefon raqami: 8. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): II. Kema toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Turi va markasi nomi: 2. Ishlab chiqarilgan yili va joyi: 3. Zavod raqami, korpus materiali: 4. Uzunligi, kengligi va bort balandligi (metr): 5. Yoʻlovchi sigʻimi va yuk koʻtarish qobiliyati (kg): 6. Ogʻirligi (jihozlari bilan) (kg): 7. Suzish hududi va joyi: 8. Dvigatel turi (statsionar yoki osma motor), markasi va miqdori: 9. Dvigatel zavod raqami, quvvati (kVt) va ot kuchi: 10. Yelkanlar soni, yelkanlar maydoni (yigʻindisi) (m 2 ): 11. Kemaning avvalgi roʻyxatdan oʻtgan joyi va bort raqami: 12. Kema biletining seriyasi, raqami va berilgan sanasi:

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish (qayta roʻyxatdan oʻtkazish) boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilangan

T/r Toʻlov turi Toʻlov miqdori 1. Motorli kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish (qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi 2. Motorsiz kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish (qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi 3. Kema bileti dublikatini berish Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Motorli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish daftari

Daftarning tashqi tarafi, titul varagʻi:

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi ______________________________ (viloyat, shahar) Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi KEMA DAFTARI (motorli kemalar uchun) Boshlandi: ___________ Tamomlandi: ___________

Ichki tarafi, chap tomoni:

T/r Roʻyxatdan oʻtkazish sanasi Kemani roʻyxatga olish raqami Kema egasining nomi (F.I.O/ (yuridik shaxs nomi) Kema egasining manzili Kema turi Ishlab chiqarilgan yili va joyi Zavod raqami Kema korpusi Material 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ichki tarafi, oʻng tomoni:

Kema korpusi (oʻlchami) Yoʻlovchilar soni va yuk koʻtarish qobiliyati Suzish joyi Dvigatel Kema biletini olish sanasi va oluvchining imzosi Alohida belgilar va roʻyxatdan chiqarish asoslari Uzunligi, (m) Eni, (m) Bort balandligi, (m) Yelkanlar soni va maydoni (m 2) Marka, turi Soni, zavod raqami Ot kuchi (kVt) 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

Motorsiz kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish daftari

Daftarning tashqi tarafi, titul varagʻi:

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi _____________________________ (viloyat, shahar) Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi KEMA DAFTARI (motorsiz kemalar uchun) Boshlandi: ___________ Tamomlandi: ___________

Ichki tarafi, chap tomoni:

T/r Roʻyxatdan oʻtkazish sanasi Kemani roʻyxatga olish raqami Kema egasining nomi (F.I.O/ (yuridik shaxs nomi) Kema egasining manzili Kema turi Ishlab chiqarilgan yili va joyi Zavod raqami Kemani korpusi Material 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ichki tarafi, oʻng tomoni:

Kema korpusi (oʻlchami) Yoʻlovchilar soni va yuk koʻtarish qobiliyati Suzish joyi Kema biletini olish sanasi va oluvchining imzosi Alohida belgilar va roʻyxatdan chiqarish asoslari Uzunligi, (m) Eni, (m) Bort balandligi, (m) Yelkanlar soni va maydoni (m 2) 10 11 12 13 14 15 16 17

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

Kichik hajmli kemalarning kema bileti

1. Kema biletining oldi tomoni:

2. Kema biletining orqa tomoni:

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

Motorli va motorsiz kichik hajmli kemalarning bort raqamlari namunalari

Motorli kemalarning bort raqami namunasi

Motorsiz kemalarning bort raqami namunasi

Kichik hajmli kemalarni roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA

Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Kemaning roʻyxatdan oʻtkazilganligi yoki rad etilganligi, shuningdek, roʻyxatdan chiqarilganligi toʻgʻrisida XABARNOMA _____________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (vakolatli organ nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20___ yil “___”______dagi (yil, kun, oy) _________________________________-son arizangizni koʻrib chiqib, _________________________________ roʻyxatdan oʻtkazilganligi yoki rad etilganligi, shuningdek, roʻyxatdan chiqarilganligini maʼlum qiladi. Roʻyxatdan chiqarish, rad etish asoslari: 1. 2. 3. … __________________________________ ____________ _____________ (vakolatli organ masʼul xodimining lavozimi) ___________________ (F.I.O) QR-kod ”.

3. 2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament jismoniy va yuridik shaxslarga kichik hajmli kemalarni (keyingi oʻrinlarda — kemalar) dastlabki va yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmatlari) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Reglament maxsus, harbiy va sport turidagi kemalarga tatbiq etilmaydi.

3. Davlat xizmatlari Davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali kemalarni dastlabki va yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Kichik hajmli kemalar inspeksiyasining hududiy tuzilmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

4. Kemalar vakolatli organ tomonidan texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

5. Kemalar:

dastlabki texnik koʻrikdan — ularni roʻyxatdan oʻtkazish davomida;

yillik texnik koʻrikdan — har yili 1-martdan 1-maygacha, ulardan mavsumiy foydalanishdan oldin;

qayta texnik koʻrikdan — kema avariyadan (yongʻin va boshqalardan) soʻng taʼmirlanganda, qayta jihozlanganda, asosiy dvigateli (osma dvigateli) oʻzgarganda yoki qoʻshimcha dvigatel (osma dvigatel) oʻrnatilganda oʻtkaziladi.

6. Kemalar yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish ular roʻyxatdan oʻtkazilgan hududda yoki egalarining xohishiga koʻra eksterritoriallik tamoyili asosida boshqa hududlarda oʻtkaziladi.

Kemalar (shu jumladan, foydalanishda boʻlgan) atrof tabiiy muhit ifloslantirilganligi uchun yillik kompensatsiya toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etilganidan soʻng yillik texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

7. Kemalar suzish paytida vakolatli organning masʼul xodimi tomonidan belgilangan suv obyektida texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

2-bob. Kemalarni dastlabki, yillik va qayta texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi

8. Dastlabki texnik koʻrikdan oʻtkazishda kemaning texnik hujjatlari tekshirilib, uning sigʻimi, majburiy shartlari, yuk koʻtarish qobiliyati va yoʻlovchilar sonining meʼyoriy va texnik talablari, dvigatellarning (osma dvigatellarning) ruxsat etilgan soni va quvvati, yelkanlarning belgilangan maydoni, suzish hududi, qirgʻoqdan uzoqlashishga ruxsat etilgan masofa, kema bortining suv sathidan balandligi va suzishi mumkin boʻlgan toʻlqinning balandligi, yongʻin va qutqaruv vositalari bilan jihozlanganligi, yoritish chiroqlari va navigatsiya uskunalarining mavjudligi hamda sozligi oʻrganiladi.

9. Kemani dastlabki texnik koʻrikdan oʻtkazish jarayonida qayd etilgan uning texnik xususiyatlari va mavjud jihozlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kema biletiga kiritiladi va vakolatli organ masʼul xodimining imzosi bilan tasdiqlanadi.

10. Kemalar ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq yillik texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

11. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

Ariza beruvchi yoki uning nomidan ariza berish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

12. Kemalarni yillik texnik koʻrikdan oʻtkazish vaqti, joyi va grafigi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining veb-saytida har yili 20-fevralga qadar joylashtiriladi.

13. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etganda esa — ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjatni (shaxsni tasdiqlovchi hujjat va (yoki) ishonchnoma) taqdim etadi.

Davlat xizmatlari markazi tomonidan ariza beruvchidan ushbu band va ushbu Reglamentga 2-ilovada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.

14. Yillik texnik koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma kelib tushgandan soʻng vakolatli organning masʼul xodimlari bir ish kunida kemani texnik koʻrikdan oʻtkazadi va bunda uning texnik hujjatlari mavjudligi, asosiy qismlariga oʻzgartirishlar kiritilmaganligi, kemaning texnik holati, belgilangan standartlarga muvofiq uskuna va jihozlarning mavjudligi, foydalanish shartlari, shuningdek, qutqaruv vositalarining soni yoʻlovchilar soniga toʻgʻri kelishi hamda ular belgilangan standart talablariga javob berishi va har biriga kema bortining raqami tushirilganligi tekshiriladi.

15. Motorli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish davomida quyidagilar tekshiriladi:

dvigatel, osma motorli qayiq identifikatsiya belgilari haqidagi maʼlumotlarning markirovka yorligʻiga mosligi;

kema mexanizmlarining sozligi (amalda sinovdan oʻtkazilganda);

xavfsizlik bogʻichi mavjudligi (dvigatelni avariya holatida toʻxtatish moslamasi), agar u ishlab chiqaruvchi tomonidan nazarda tutilgan boʻlsa;

osma motorli kemaning himoya gʻilofi (qopqoq) va ehtiyot sim arqonining mavjudligi;

motor boʻlinmasining (uning mavjudligida) butlanganligi va izolyatsiya qilinganligi;

yoqilgʻi va moyning sizib chiqmasligi, yopish joʻmragi va yoqilgʻi tizimida klapanning mavjudligi;

suv quyish (chiqarish) moslamasining yaroqliligi;

masofaviy boshqaruv jamlanmasi, bevosita ballerga (kema rulining aylanma oʻqi) yoki rul boshqaruv sektoriga taʼsir koʻrsatuvchi avariya rul tizimining ishga yaroqliligi (uning mavjudligida).

16. Motorsiz kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish davomida quyidagilar tekshiriladi:

a) polivinilxlorid, rezinalangan matolar va shunga oʻxshash materiallardan tayyorlangan, shishiriladigan kemalarning:

qobiqning germetikligi (shishirilgan holda, zarur boʻlganda qobiqning tanlangan qismiga sovunli qorishmani yoki boshqa moddani surish yordamida);

klapan tizimining sozligi (zarur boʻlganda, sovunli yoki boshqa qorishmalar qoʻllaniladi);

b) alyuminiyli qotishmalar, shisha plastik, yogʻoch va shunga oʻxshash materiallardan tayyorlangan kemalarning:

kema qoplamasining qalinligi, korpusining chidamliligi va suv oʻtkazmasligi, konstruksiya elementlarining ishonchli oʻrnatilganligi va lok-boʻyoq qoplamasining sifati;

kemaning suzish bloklari (havo yashiklari) ishlab chiqaruvchi tomonidan belgilangan parametrlarga mos kelishi va ularning mavjudligi;

v) yelkanli kemalarning:

ishlab chiqaruvchi tomonidan nazarda tutilgan elementlar holati;

barcha mexanizmlarning (machtani tiklovchi va yotqizuvchi, antennalarni chiqaruvchi va tushiruvchi mexanizm hamda moslamalarning) sozligi (moylanganligi);

ishchi mexanizmlarni cheklovchi oʻchirgichlarning toʻgʻri ishlashi;

machtaning kema qobigʻiga yoki ustki qurilmalarga mahkamlanganligi;

shvartaning (kemani bogʻlash qismi) mavjudligi va yashin qaytargichning yaroqliligi;

rul qurilmasining ishga yaroqliligi.

17. Kemalar qobiqlarining texnik holatini tekshirish uni tashqi koʻzdan kechirish va (yoki) shikast yetkazmaydigan nazorat vositalari, oʻlchov uskunalaridan (qalinlikni oʻlchash asbobi, defektoskop jihozi) foydalangan holda oʻtkaziladi.

Tashqi koʻzdan kechirishda kemaning quloqlari, eshkaklari, leyer toʻsiqlari (ochiq palubali kemalarning ikki yon tomonidan qattiq tortilgan tros toʻsigʻi), falshbort, kemani koʻchirish uchun moʻljallangan dastaklar, bogʻlash va langar qurilmalarining muhrlari (zanjirli muhrlar) kemani boshqa kema bilan xavfsiz shatakka olish qurilmasi hamda boshqa elementlari oʻrganiladi.

18. Kemalar ularni yillik texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun belgilangan tartib asosida qayta texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.

19. Kemalarni dastlabki va yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq toʻlov (keyingi oʻrinlarda — toʻlov) undiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻlovning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi.

Toʻlov Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi.

20. Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (jumladan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi.

21. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.

22. Kemalarni dastlabki va yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha vakolatli organ masʼul xodimi bir ish kunida ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq dalolatnomani rasmiylashtiradi.

3-bob. Kemalarning texnik holatini baholash va qayd etish tartibi

23. Kemaning texnik hujjatlari, uning sigʻimi, majburiy shartlari, yuk koʻtarish qobiliyati va yoʻlovchilar sonining meʼyoriy va texnik talablari, dvigatellarning (osma dvigatellarning) ruxsat etilgan soni va quvvati, yelkanlarning belgilangan maydoni, kema bortining suv sathidan balandligi va suzishi mumkin boʻlgan toʻlqinning balandligi belgilangan talablarga mos boʻlganda, belgilangan yongʻin va qutqaruv vositalari bilan jihozlanganda, yoritish chiroqlari va navigatsiya uskunalari mavjud boʻlganda, shuningdek, kemaning texnik holati boʻyicha ushbu Reglamentning 25-bandida koʻrsatib oʻtilgan texnik nosozliklar mavjud boʻlmaganda, kema “Yaroqli” deb baholanadi.

24. “Yaroqli” deb baholangan kemaning kema biletiga “Yaroqli” degan shtamp bosilib, undan belgilangan suzish hududida foydalanishga ruxsat beriladi.

25. Kemalarda quyidagi texnik nosozliklardan biri yoki bir nechtasi mavjud boʻlganda, kema foydalanishga “Yaroqsiz” deb baholanadi:

kema korpusi boʻyicha:

kemaning xavfsiz suzishiga bevosita tahdid soluvchi yoriqlar va teshiklar yigʻindisi hamda qoplamada shikastlanish boʻlganda;

boʻlinmalar, havo qutilari, suzuvchi bloklar mavjud boʻlmaganda yoki germetikligi buzilganda;

rul qurilmasi boʻyicha:

rulning toʻliq qayriluvchanligi (bortga nisbatan 35 gradus) taʼminlanmasligi, rul perosining (boshqarish qismi) yoki rul moslamasining nosozligi va yoʻnaltiruvchi bloklarning hamda shturval trosining nosozligi;

kema dvigateli, shu jumladan, osma dvigatel boʻyicha:

yoqilgʻi idishidan, yoqilgʻi shlangi va taʼminot tizimidan yoqilgʻi oqqanida;

sezilarli titrash mavjudligida;

oʻchirishdagi nosozlikda;

dvigatelning masofaviy boshqaruv tizimi ishdan chiqqanda;

revers-reduktorning (aylanish tomonini oʻzgartirib beradigan mexanizm) yengil ulanishi taʼminlanmasligi, revers qoʻndogʻining “oldiga”, “orqaga” va “oʻrta” holatda turgʻun turmasligi (uni oʻz-oʻzidan ulanishi va uzilishi);

farqlovchi yorugʻliklarning talabga javob bermasligi yoki nosozligi;

kema jihozlari va taʼminoti kema biletida (ishlab chiqaruvchining texnik hujjatlarida) koʻrsatilgan maʼlumotlarga mos kelmaganda.

26. “Yaroqsiz” deb baholangan kema boʻyicha tegishli dalolatnoma rasmiylashtirilib, kema biletiga “Yaroqsiz” degan shtamp bosiladi va bunday kemadan foydalanish taqiqlanadi.

27. Dastlabki va yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish davomida kema toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va koʻrikdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar motorli va motorsiz kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish daftarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Kichik hajmli kemalar axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) qayd qilinadi.

Motorli kemalar mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq “Motorli kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish daftari”da hamda axborot tizimiga, motorsiz kemalar ushbu Reglamentga 6-ilovaga muvofiq “Motorsiz kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish daftari”da hamda axborot tizimida qayd etiladi.

28. Kemani texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha rasmiylashtirilgan dalolatnomalar vakolatli organda 5 yil davomida saqlanadi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Ushbu Reglament talablari asosida belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtmagan kemalardan foydalanish taqiqlanadi.

30. Mazkur Reglament bilan bogʻliq nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

31. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Kichik hajmli kemalarni dastlabki va yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Vakolatli organ (Kichik hajmli kemalar inspeksiyasi) Kemalarni yillik texnik koʻrikdan oʻtkazish vaqti, joyi va grafigi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni idoraviy veb-saytda joylashtiradi. Har yili 20-fevralga qadar 2-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi. Har yili 1-martdan 1-mayga qadar, ulardan mavsumiy foydalanishdan oldin 3-bosqich Davlat xizmatlari markazi Ariza beruvchi 1. Ariza beruvchi nomidan tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va elektron tarzda vakolatli organga yuboradi. 2. Tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va YIDXP orqali vakolatli organga yuboradi. Real vaqt rejimida 4-bosqich Vakolatli organ (Kichik hajmli kemalar inspeksiyasi) 1. Reglament talablari asosida murojaatni koʻrib chiqadi. 2. Kemani dastlabki yoki yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazadi. 3. Kemalarni dastlabki va yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha dalolatnomani rasmiylashtiradi. Bir ish kunida

Kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Kichik hajmli kemalarni yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha

I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR: 3. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat seriyasi va raqami: 4. Vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma: 5. Davlat xizmatidan foydalanish sababi: 6. Yashash manzili: 7. Telefon raqami: 8. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): II. Kema toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Turi va markasi nomi: 2. Ishlab chiqarilgan yili va joyi: 3. Zavod raqami, korpus materiali: 4. Uzunligi, kengligi va bort balandligi (metr): 5. Yoʻlovchi sigʻimi va yuk koʻtarish qobiliyati (kg): 6. Ogʻirligi (jihozlari bilan) (kg): 7. Suzish hududi va joyi: 8. Dvigatel turi (statsionar yoki osma motor), markasi va soni: 9. Dvigatel zavod raqami, quvvati (kVt) va ot kuchi: 10. Yelkanlar soni, yelkanlar maydoni (yigʻindisi) (m 2 ): 11. Kemaning avvalgi roʻyxatdan oʻtgan joyi va bort raqami: 12. Kema biletining seriyasi, raqami va berilgan sanasi:

I. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi: 2. STIR: 3. Tashkiliy-huquqiy shakli: 4. Vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma: 5. Davlat xizmatidan foydalanish sababi: 6. Joylashgan manzili: 7. Telefon raqami: 8. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda): II. Kema toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Turi va markasi nomi: 2. Ishlab chiqarilgan yili va joyi: 3. Zavod raqami, korpus materiali: 4. Uzunligi, kengligi va bort balandligi (metr): 5. Yoʻlovchi sigʻimi va yuk koʻtarish qobiliyati (kg): 6. Ogʻirligi (jihozlari bilan) (kg): 7. Suzish hududi va joyi: 8. Dvigatel turi (statsionar yoki osma motor), markasi va miqdori: 9. Dvigatelning zavod raqami, quvvati (kVt) va ot kuchi: 10. Yelkanlar soni, yelkanlar maydoni (yigʻindisi) (m 2 ): 11. Kemaning avvalgi roʻyxatdan oʻtgan joyi va bort raqami: 12. Kema biletining seriyasi, raqami va berilgan sanasi:

Kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun

T/r Toʻlov turi Toʻlov miqdori 1. Motorli kichik hajmli kemalarni dastlabki texnik koʻrikdan oʻtkazish Bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi 2. Motorsiz kichik hajmli kemalarni dastlabki texnik koʻrikdan oʻtkazish Bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi 3. Motorli va motorsiz kichik hajmli kemalarni yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish Bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi

Kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Kichik hajmli kemani dastlabki va yillik (qayta) texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha

Texnik koʻrik davomida aniqlandi:

Kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

Motorli kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish daftari namunasi

Daftarning tashqi tarafi, titul varagʻi:

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi ____________________ Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Motorli kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish DAFTARI _________________ viloyat _______________ (shahar) __________ Boshlandi: _________ Tamomlandi: _________

Ichki tarafi, chap tomoni:

T/r Texnik koʻrik oʻtkazilgan sana Kemaning roʻyxat raqami Kema egasining nomi (F.I.O/ (yuridik shaxs nomi) Kema egasining manzili Kema turi Ishlab chiqarilgan yili va joyi Zavod raqami Kema korpusi Material 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ichki tarafi, oʻng tomoni:

Kema korpusi (oʻlchami) Yoʻlovchilar sigʻimi va yuk koʻtarishi qobiliyati Suzish joyi va suzish sharoiti Dvigatel Kema bileti olingan sana va imzo Alohida qaydlar va hisobdan chiqarish uchun asos Aniqlangan kamchiliklar Uzunligi, (m) Kengligi, (m) Bort balandligi, (m) Turi, markasi Soni va zavod raqami Umumiy quvvati ot kuchi (Kvt) 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20

Kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

Motorsiz kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish daftari namunasi

Daftarning tashqi tarafi, titul varagʻi:

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi ____________________ Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi Motorsiz kichik hajmli kemalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish DAFTARI ______________________ viloyat ________________ (shahar) __________ Boshlandi: _________ Tugatildi: _________

Ichki tarafi, chap tomoni:

T/r Texnik koʻrik oʻtkazilgan sana Kemaning roʻyxat raqami Kema egasining nomi (F.I.O/ (yuridik shaxs nomi) Kema egasining manzili Kema turi Ishlab chiqarilgan yili va joyi Zavod raqami Kema korpusi Material 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Ichki tarafi, oʻng tomoni:

Kema korpusi (oʻlchami) Yoʻlovchilar sigʻimi va yuk koʻtarishi qobiliyati Suzish joyi va suzish sharoiti Kema bileti olingan sana va imzo Alohida qaydlar va hisobdan chiqarish uchun asos Aniqlangan kamchiliklar Uzunligi, (m) Kengligi, (m) Bort balandligi, (m) 10 11 12 13 14 15 16 17 ”.

4. 3-ilovada :

a) 3-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kichik hajmli kemalar turadigan baza (inshoot) — suv obyektining tutashgan qirgʻoq hududida kichik hajmli kemalar turishi uchun maxsus jihozlangan, shuningdek, ular saqlanadigan va ularga texnik xizmat koʻrsatish uchun maxsus jihozlangan muhandislik inshootlari majmui;”;

b) 9-banddagi “Akademiyasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 16-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kema tezlikni avtomatik pasaytirish uskunasi bilan jihozlanmagan (harakatlanish maksimal tezligi 40 km/soatdan oshmaydigan motorli qayiqlar bundan mustasno), GPS uskunasi oʻrnatilmagan hamda milliy GPS monitoring va navigatsiya tizimiga ulanmaganda;”;

uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

g) 17-bandda :

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kemalarning ruxsat etilgan geozonalarida harakatlanish maksimal tezligini 40 km/soatdan, kemalar toʻxtash joylari hamda aholi turar joylari chegaralarida — 20 km/soatdan, shuningdek, plyajlar va aholining ommaviy dam olish joylari chegaralarida — 5 km/soatdan oshirish;”;

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“koʻzda tutilmagan tovushli signallardan foydalanish;”;

oʻn birinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishlicha oʻn ikkinchi — yigirma birinchi xatboshilar deb hisoblansin;

d) 20-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Turish bazasi (inshooti)” soʻzlari “Kemalar turadigan baza (inshoot)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) quyidagi mazmundagi 20 1 -band bilan toʻldirilsin:

“20 1 . Kemalar turadigan bazalar (inshootlar) suv havzasining qirgʻogʻi va (yoki) suv zonalarida joylashganligiga qarab quyidagi turlarga boʻlinadi:

kemalarni bogʻlash, yuklarni ortish (tushirish), odamlarni chiqarish (tushirish), kemalarni toʻxtatish va (yoki) saqlash uchun moʻljallangan maxsus jihozlangan qirgʻoqboʻyi va (yoki) suzuvchi inshootlar;

kemalarni yetkazib berish, ulardan foydalanish, ularga texnik xizmat koʻrsatish va (yoki) ularni saqlash uchun moʻljallangan texnologik jihatdan bir-biriga bogʻlangan binolar, inshootlar va jihozlar majmualari;

kemalar bilan jihozlangan qidiruv-qutqaruv tuzilmalari (suvda — qutqaruv stansiyalari) obyektlari.

Kema egasi (foydalanuvchi) — jismoniy shaxs tomonidan tashkil etilgan, oʻzining shaxsiy yer uchastkasi chegaralarida joylashgan, foydalanuvchi tomonidan oʻziga tegishli boʻlgan kemani bogʻlab qoʻyish, yuklarni ortish (tushirish), odamlarni chiqarish (tushirish), oʻz-oʻziga xizmat koʻrsatish, toʻxtash va saqlash uchun foydalaniladigan joylar kemalar turadigan baza (inshoot) hisoblanmaydi.”;

j) 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Kema turadigan baza (inshoot) hududi quyidagi talablarga javob berishi lozim:

yongʻin xavfsizligi, sanitariya-epidemiologik va ekologik talablarga zid boʻlmasligi;

maʼmuriy binolar, gidrotexnika inshootlari, kemalar uchun toʻxtash joylari, qirgʻoq boʻyidagi inshootlar hamda yongʻin oʻchirish avtomobillarining suv olish uchun yoʻllarini qurish ishlari loyihasiz amalga oshirilmasligi;

loyiha hujjatlariga muvofiq suv havzasining tutashgan akvatoriyasi bilan belgilangan chegaralardagi yer uchastkasini, shu jumladan, kemalarni yetkazib berish, ularga texnik xizmat koʻrsatish va ularni saqlash uchun moʻljallangan yer uchastkasini oʻz ichiga olgan baza (inshoot) hududi toʻsiq bilan oʻralmagan va ochiq boʻlmasligi.”;

z) quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Kemalar turadigan bazalarda (inshootlarda) quyidagilar boʻlishi shart:

maishiy chiqindilar uchun va yoqilgʻi-moylash materiallari chiqindilarini yigʻish uchun konteynerlar joylashgan alohida (maydon) joy;

motorli kemalar qatnaydigan suv obyekti qirgʻogʻida yoqilgʻi moylash mahsulotlari avariyaviy toʻkilish oqibatida uning suv havzasiga tarqalib ketishining oldini olish uchun maxsus uskunalar (bonlar, sorbentlar yoki skimmerlar);

odamlarning xavfsizligini taʼminlash va jarohatlanishining oldini olish boʻyicha eslatma materiallari (sohaga oid qonunchilik hujjatlaridan koʻchirmalar va koʻrgazmali stendlar);

tezkor xizmatlarga (favqulodda vaziyatlar va ichki ishlar organlari, tez-tibbiy yordam xizmati va boshqalar) xabar berish sxemasi.”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 13-fevral,

89-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.02.2025-y., 09/25/89/0161)

lex.uz