📅 2025-yil 24-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 24-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 24 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АСОСИЙ ЕЧИМЛАРИ
ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Қарши шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида
Қарши шаҳрини комплекс ривожлантириш, қурилиш ишларини режалаштириш, мазкур ишларнинг сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштириш қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПҚ-3502-сон қарорига мувофиқ шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи этиб белгиланган «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа институти давлат муассасаси (кейинги ўринларда — бош лойиҳа ташкилоти) томонидан Қарши шаҳри бош режасининг лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;
б) Қарши шаҳри бош режасининг лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилганлиги;
в) ишлаб чиқилган Қарши шаҳри бош режасининг лойиҳасида 2042 йилгача бўлган даврда Қарши шаҳрининг Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ҳудудига (7 767 гектар) кенгайиши ҳисобга олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бош лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган Қарши шаҳрининг бош режаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан биргаликда тасдиқлансин.
3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
а) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган қурилиш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишни режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда, Қарши шаҳрининг бош режа лойиҳасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) мазкур қарорга асосан тасдиқланган Қарши шаҳрининг бош режаси лойиҳасига мувофиқ Қарши шаҳри чегарасини ўзгартириш юзасидан илтимосномани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
в) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:
бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган кўчаларнинг қизил чизиқлари доирасидаги майдонларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ер участкаларининг бош режага зид равишда эгаллаб олинишини чеклаш;
бош режага асосан йўл инфратузилмасини ривожлантириш, саноат зонаси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш учун мўлжаллаган рекреация зоналарида бошқа мақсадлар учун бош режага зид равишда объектларни жойлаштириш ҳамда қурилиш ишларини амалга оширишга йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат ўрнатилишини таъминлаш;
бино ва иншоотларни жойлаштиришда тарихий зона ва шаҳарнинг бошқа ҳудудларида жойлашган маданий ёдгорликларнинг муҳофаза зоналари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
энергия тежамкор замонавий технологияларни жорий этиш орқали сув таъминоти, оқова сув, ирригация, электр энергияси, газ, иссиқлик ва телекоммуникациялар таъминоти объектларини модернизация қилиш;
ҳудуднинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи мавжуд майдонлар, ободонлаштирилган хиёбонлар ва боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш орқали шаҳарнинг меъморий қиёфасини яхшилаш;
уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш ҳисобидан ижтимоий ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш;
илмий гидрогеологик тадқиқотлар асосида сизот сувлар сатҳини пасайтириш бўйича шаҳар ҳудудини муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
г) биринчи навбатда қурилиш ишлари олиб бориладиган ҳудудларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқсин ҳамда уларни босқичма-босқич амалга оширилишини ташкил этсин;
д) Қарши шаҳрининг бош режаси лойиҳасини комплекс амалга оширилиши юзасидан муаллифлик назоратини ўрнатиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти билан шартнома имзолаш, ишларни бажариш ва молиялаштириш ўз вақтида ташкил этилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, хорижий инвесторлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва маҳаллий инвесторлар томонидан киритилган таклифлар (лойиҳалар) Қарши шаҳрининг бош режасига ушбу объектларни киритиш мақсадида Қашқадарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилади ва келишилади.
5. Бош лойиҳа ташкилотига Қарши шаҳрининг тасдиқланган бош режаси лойиҳасининг комплекс амалга оширилиши устидан муаллифлик назоратини тўлақонли таъминлаш юзасидан масъулият юклансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йил давригача Қарши шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 23 сентябрдаги 262-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 105-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қарши шаҳри бош режасининг
Қарши шаҳрининг бош режасида аҳоли пункти ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларини, табиий-иқлим шароитларини ҳамда аҳоли сони прогнозини инобатга олган ҳолда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, ҳудудларнинг зоналаштирилиши ва уларни қуриш навбати, аҳоли пункти ҳудудини табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилиш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари, аҳоли пунктининг қурилган ва қурилмаган ҳудудлари нисбати, аҳоли пунктини ривожлантириш учун захира ҳудудлар ва чегаралар ҳамда аҳоли пунктининг иқтисодий, саноат ва ҳудудий салоҳияти, аҳолининг кўпайиш суръатини назарда тутувчи лойиҳа ечимлари белгиланган.
Шаҳарсозлик ва ижтимоий-иқтисодий масалаларда шаҳарнинг халқ хўжалиги, саноат салоҳияти, ишчи ресурслари, табиий-экологик муҳитнинг ривожланиши Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳрининг шу соҳалардаги ривожланиш йўналиши билан боғлиқ.
Қарши шаҳрида 2030 йил (кейинги ўринларда — биринчи навбат) ва 2042 йил охирига қадар (кейинги ўринларда — ҳисоб даври) куйидагилар режалаштирилган:
1. Аҳоли сони ва ҳудуди:
аҳоли сони ўсиши — 283,15 минг кишидан, биринчи навбатда — 400,0 минг киши ва ҳисоб даврида — 470,0 минг киши;
шаҳарнинг ҳудуди — 8 308,9 гектардан, биринчи навбатда — 11 026,8 гектар ва ҳисоб даврида — 16 073,6 гектарга ўзгаради.
2. Уй-жой қурилиши ва уй-жой фонди:
уй-жой фонди умумий майдони — 3 992,27 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 7 200,0 минг кв. метр, ҳисоб даврида — 10 810,0 минг кв. метр;
уй-жой фонди билан таъминланиш даражаси, бир кишига — 14,1 кв. метрдан, биринчи навбатда — 18,0 кв. метр, ҳисоб даврида — 23,0 кв. метрга ўзгаради;
уй-жой фонди қисқариши, биринчи навбатда — 89,75 минг кв. метр, ҳисоб даврида — 100,37 кв. метрни ташкил қилади.
Ҳисобий муддатда уй-жой фонди қаватлар кесимида:
1 қаватли якка тартибдаги уйлар — 2 700,52 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 5 308,24 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 8 261,35 минг кв. метр;
2 қаватли коттеж уйлар — 211,7 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 501,8 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 698,93 минг кв. метр;
2-3 қаватли уйлар — 165,11 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 169,62 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 137,14 минг кв. метр;
4-5 қаватли уйлар — 840,51 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 890,72 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 1 102,22 минг кв. метр;
7 қаватли уйлар — 56,04 минг кв. метрдан,биринчи навбатда — 159,76 минг кв. метрдан ва ҳисоб даврида — 221,69 минг кв. метр;
9 қаватли уйлар биринчи навбатда — 43,34 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 95,0 минг кв. метр;
12 қаватли уйлар — 2,86 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 37,09 минг кв. метрдан ва ҳисоб даврида — 92,16 минг кв. метр;
16 қаватли уйлар — 11,9 минг кв. метрдан, биринчи навбатда — 47,85 минг кв. метрдан ва ҳисоб даврида — 86,61 минг кв. метр;
20 қаватли уйлар, биринчи навбатда — 14,25 минг кв. метр ва ҳисоб даврида — 43,79 минг кв. метрга ўзгаради;
3. Ижтимоий соҳада:
аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга мослаштириш мақсадида соҳа кўрсаткичлари қуйидаги тарзда ўзгаради:
мактабгача таълим муассасалари, биринчи навбатда — 22 000 ўринни ва ҳисоб даврида — 29 140 ўринни;
умумтаълим мактаблари, биринчи навбатда — 64 000 ўринни ва ҳисоб даврида — 74 260 ўринни;
шифохоналар, биринчи навбатда — 9 924 ўрин, ҳисоб даврида — 11 661 ўрин;
поликлиникалар бир сменада, биринчи навбатда — 18 400 та ташрифни, ҳисоб даврида — 21 760 та ташрифни;
дўконлар, биринчи навбатда савдо майдони — 102 020 кв. метр, ҳисоб даврида савдо майдони — 146 120 кв. метрни;
умумий овқатланиш корхоналари, биринчи навбатда — 18 400 ўринни, ҳисоб даврида — 24 650 ўринни;
клублар, маданият саройлари, биринчи навбатда — 14 800 ўринни, ҳисоб даврида — 19 775 ўринни;
кинотеатрлар, биринчи навбатда — 8 000 ўринни, ҳисоб даврида — 12 960 ўринни;
театрлар, биринчи навбатда — 837 ўринни, ҳисоб даврида — 3 325 ўринни;
меҳмонхоналар, биринчи навбатда — 2 400 ўринни, ҳисоб даврида — 2 800 ўринни;
маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, биринчи навбатда — 2 800 иш ўринларини, ҳисоб даврида — 4 265 иш ўринларини ташкил қилади.
4. Жамоат транспорти, автомобиль йўллари ва кўчалар ҳисоб даврида:
шаҳар магистраль кўчаларнинг узунлиги, биринчи навбатда — 155,35 км, ҳисоб даврида — 291,33 км;
шаҳар кўча тармоғининг зичлиги, биринчи навбатда — 1,41 км/кв. метр, ҳисоб даврида — 1,81 км/кв. метр;
йилига ташиладиган йўловчилар, биринчи навбатда — 160,0 миллион йўловчи, ҳисоб даврида — 235,0 миллион йўловчини ташкил қилади.
5. Муҳандислик ва техник инфратузилма соҳалари бўйича ҳисоб даврида:
Сув таъминоти бўйича:
ичимлик сувининг умумий таъминоти, биринчи навбатда кунига — 104,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида кунига — 122,2 минг куб. метр;
коммунал-маиший эҳтиёжлар, биринчи навбатда кунига — 80,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 94,0 минг куб. метр;
саноат ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, биринчи навбатда кунига — 12,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 14,1 минг куб. метр;
ҳисобга олинмаган бошқа эҳтиёжлар, биринчи навбатда кунига — 12,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 14,1 минг куб. метрни ташкил қилади.
Канализация бўйича:
Умумий оқова сув ҳажми, биринчи навбатда, кунига — 49,67 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 74,17 минг куб. метр;
тозалаш иншоотларининг умумий қуввати, биринчи навбатда, кунига — 60,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 90,0 минг куб. метр;
уй-жой фондининг канализация тармоғи билан таъминланиши, биринчи навбатда — 53,0 фоиз, ҳисоб даврида — 70 фоизни ташкил қилади;
Иссиқлик таъминоти бўйича:
умумий марказлашган иссиқлик таъминоти қуввати, биринчи навбатда — 491,535 Гкал/соат, ҳисоб даврида — 710,985 Гкал/соат;
уй-жой фонди, биринчи навбатда — 117,012 Гкал/соат, ҳисоб даврида — 151,273 Гкал/соат;
коммунал-маиший эҳтиёжлар, биринчи навбатда — 374,515 Гкал/соат, ҳисоб даврида — 374,515 Гкал/соатни ташкил қилади.
Газ таъминоти бўйича:
газнинг умумий истеъмоли, биринчи навбатда, йилига — 230 041,9 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 332 735,1 минг куб. метр;
иситиш қозонхоналарига газ таъминоти, биринчи навбатда, йилига — 137391,9 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 223 515,1 минг куб. метр;
уй-жой фонди газ таъминоти, биринчи навбатда, йилига — 52 800,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 62 040,0 минг куб. метр;
коммунал-маиший эҳтиёжлар газ таъминоти, биринчи навбатда, йилига — 18 650,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 22 430,0 минг куб. метр;
саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари газ таъминоти, биринчи навбатда, йилига — 21 200,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида — 24 750,0 минг куб. метрни ташкил қилади.
Электр таъминоти бўйича:
умумий электр энергияси истеъмоли, биринчи навбатда, йилига — 965,6 миллион кВт.с, ҳисоб даврида — 1 131,7 миллион кВт.с;
уй-жой, коммунал-маиший эҳтиёжлар, биринчи навбатда — 880,0 миллион кВт.с, ҳисоб даврида — 1 034,0 миллион кВт.с;
саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжлари, биринчи навбатда — 64,8 миллион кВт.с, ҳисоб даврида — 75,6 миллион кВт.с;
ҳисобга олинмаган бошқа эҳтиёжлар, биринчи навбатда — 20,8 миллион кВт.с, ҳисоб даврида — 22,1 миллион кВт.с.ни ташкил қилади.
Санитар тозалаш бўйича:
қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажми, биринчи навбатда — 436,0 минг куб. метр, ҳисоб даврида, йилига — 512,3 минг куб. метр;
қаттиқ маиший чиқинди полигони, чиқиндихоналарнинг фойдаланиш ҳудуди, биринчи навбатда — 17,9 гектар, ҳисоб даврида — 27,0 гектарни ташкил қилиш режалаштирилган.
6. Шаҳарни функционал ҳудудлаштириш ва меъморий режалаштириш:
Қарши шаҳрининг режалаштириш таркиби, аҳоли жойлашган ҳудуднинг гуруҳ тизими маркази — умуман тизимнинг гуруҳини ташкил қилиш билан боғлиқ омиллар мажмуасини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган бўлиб, бунда ривожланиш ва фазовий ўсишни ҳисоб-китоб даври чегараларидан ташқари амалга ошириш имкониятини таъминлайди. Ҳудудлардан функционал фойдаланиш устуворлигини ҳисобга олиб, асосий бўлган аҳоли пунктининг турар жой ҳудуди ишлаб чиқариш, кўкаламзор, манзара-дам олиш ҳамда маъмурий марказ қисмларига бўлинган.
Гуруҳ тизимининг асосий композицион ўқларининг ролини Қарши шаҳрини Тошкент, Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукус шаҳарлари билан боғлайдиган йўналишлар бажаради.
Шаҳарнинг қабул қилинган лойиҳалаштириш ва режалаштириш тузилиши яхлит организмни яратишни назарда тутади, унда шаҳарнинг турли табиатдаги қисмлари, шунингдек, шаҳарга туташ қишлоқ аҳоли пунктлари катта шаҳарсозлик тизимига киритилган бўлиб, улар шаҳар гуруҳ тизимининг маркази сифатида мавқеини ҳисобга олади.
Шаҳарнинг архитектура-режалаштириш тузилишининг асосини кўкаламзорлаштирилган ва сув чиқадиган бўшлиқлар билан бирлаштирган, тарихий-меъморий қўриқхона, алоҳида маъмурий, савдо, маданий, маърифий ва спорт мажмуаларини ўз ичига олган шаҳар аҳамиятига эга жамоат марказлари тизими ташкил этади.
Жамоат марказларининг чизиқли-тугун тузилиши уй-жойлар ва фуқаролик қурилиши суръатларига мувофиқ шаҳар ҳудудларини эгаллашга имкон беради ва шаҳар қурилишининг барча босқичларида стилистик бирликни қўллаб-қувватлайди.
Тарихий зонада реконструкция ишлари, эскирган биноларни бузиш ва алоҳида мавзеларни мустаҳкамлаш ишлари қонунчиликда белгиланган тартибларга қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилади. Тарихий зонанинг чеккасида, обидалар жойлашган ҳудудларда транспорт ҳаракати тартибга солиниши кўзда тутилган.
2013 йилда ишлаб чиқилган бош режадаги асосий функционал ҳудудлар сақлаб қолинган ва унга қисман ўзгартиришлар киритилган. Ишлаб чиқилган бош режа лойиҳаларида шаҳар ва шаҳарчалар учун марказий маданият ва истироҳат боғлари, кичик яшил ҳудудлар ва дам олиш хиёбонлари жойлаштирилганлиги, бундан ташқари ҳар бир турар жой ҳудуди марказларида пиёдалар йўлаги, велойўлаклар, автомобиль йўллари ва санитария ҳимоя ҳудудлари инобатга олинганлиги, маданият ва истироҳат боғларининг бошқа яшил ҳудудлар билан ўзаро боғланиши натижасида ҳудудларнинг яхлит яшил тизими ҳосил қилинган. Бунинг натижасида мавжуд яшил майдонларнинг лойиҳа ҳисоб даврида киши бошига кўкаламзорлаштирилган яшил тизим майдони кўпайишига эришилган.
Ушбу ҳудудлар асосида турар жой бўйича 35,0 гектар ҳамда саноат ва ишлаб чиқариш ҳудудлари учун 20,0 гектар захира ер майдонлари бош режа лойиҳасида режалаштирилган.
7. Шаҳарнинг экологик ривожланиши:
Шаҳарчаларда экологик муҳитни яхшилаш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиш омилларини камайтириш мақсадида экологик талабларга мос равишда лойиҳада қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:
умумий фойдаланишдаги кўкаламзор ҳудудлар, ҳисоб даврида — 423,0 гектарни ва киши бошига — 9,0 кв. метр;
санитар-ҳимоя ҳудудлар, ҳисоб даврида — 586,7 гектар ва киши бошига — 12,48 кв. метр.
Муҳандислик ишлари бўйича ҳудудни тайёрлаш тадбирлари лойиҳа қисмларида ҳудуддаги ёғин сувларини тўғри йўналиш орқали чиқариш, улардан унумли фойдаланиш, ариқлар ва каналлар орқали яшил ҳудудларни суғоришда:
суғориш ҳудуди, ҳисоб даврида — 8 052,6 гектар;
сув миқдори — 10 066,0 л/сек;
ерости сизот сувлари сатҳини камайтириш ҳудуди, ҳисоб даврида — 5 650 гектарни ташкил этади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 105-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қарши шаҳри бош режасининг
Т/р Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги Ҳозирги ҳолати Биринчи навбат Ҳисоб даври 1 2 3 4 5 6 I Аҳоли Шаҳар аҳолиси сони минг киши 283,15 400,0 470,0 Шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий ривожланишида унга қўшилаётган аҳоли пунктлари минг киши 76,4 Аҳолининг ёш таркиби: минг киши % 283,15 100,0 400,0 100,0 470,0 100,0 мактабгача ёшдаги болалар (0 — 6 ёш) минг киши % 36,24 12,8 50,4 12,6 58,28 12,4 мактаб ёшидаги болалар (7 — 15 ёш) минг киши % 45,87 16,2 64,0 16,0 74,26 15,8 меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли (16 ёшдан 59 ёшгача бўлган эркаклар, 16 ёшдан 54 ёшгача бўлган аёллар) минг киши % 177,54 62,7 252,0 63,0 297.51 63,3 меҳнатга лаёқатли ёшдан катта аҳоли минг киши %киши % 23,5 8,3 33,6 8,4 39,95 8,5 Аҳолининг меҳнат таркиби: шаҳарни шакллантирувчи гуруҳ минг киши % 62,29 22,0 92,0 23,0 112,8 24,0 шаҳарга хизмат кўрсатувчи гуруҳ минг киши % 53,8 19,0 90,0 22,5 108,1 23,0 ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олувчи 16 ёшдан катта ўқувчилар минг киши % 26,33 9,3 26,4 6,6 29,1 6,2 ишсизлар ва шахсий, маиший ва ёрдамчи хўжаликларда банд бўлганлар минг киши % 37,38 13,2 46,0 11,5 49,8 10,6 II Шаҳарни шакллантириш аҳамиятига эга объектлар Саноат корхоналари киши % 9603 100,0 13263 100,0 15690 100,0 Илмий тадқиқот ва лойиҳалаштириш ташкилотлари минг киши 1151 1400 1500 Педагогик ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони минг киши 4,77 5,57 5,67 Маъмурий, хўжалик ва жамоат ташкилотлари минг киши 9,87 10,5 11,5 Қурилиш ташкилотлари минг киши 9,35 11,0 13,0 Тайёрлов-таъминот ташкилотлари минг киши 0,92 1,1 1,2 Транспорт: ҳаво транспорт и минг киши 0,31 0,35 0,4 темир йўл транспорти минг киши 0,58 0,7 0,8 автомобил ь транспорти минг киши 4,0 8,9 10,8 Соғлиқни сақлаш муассасалари минг киши 6,61 12,0 15,3 Дам олиш ва туризм муассасалари минг киши 0,27 0,45 0,65 Қишлоқ хўжалиги минг киши 0,44 0,5 0,6 Бошқа ташкилотлар минг киши 0,38 0,47 0,63 III Ҳудуд Шаҳар чегарасидаги ҳудуд га кв.м/киши 8308,9 293,44 11026,8 275,67 16073.6 341,98 А) Турар жой ҳудудлари, жами га кв.м/ киши 6851,94 241,99 9531,43 238,29 13694.23 291,37 Шу жумладан: Турар жой ҳудудлари га кв.м/киши 4076.34 143,96 7100,53 177,51 10342.03 220,04 Хизмат кўрсатиш корхоналари га кв.м/киши 950,8 33,58 954.6 23,86 1316,1 28,0 Умумий фойдаланишдаги кўкламзорлар га кв.м/киши 178,4 6,3 320,0 8,0 423,0 9,0 Спорт иншоотлари ва майдонлари га кв.м/киши 27,45 0,98 105,0 2,63 125,0 2,66 Канал, коллектор, ариқлар га кв.м/киши 62,4 2,2 281,5 7,04 281,5 5,99 Магистрал кўчалар тармоғи га кв.м/киши 227,2 8,0 260,2 6,5 657,5 13,99 Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга ҳудудлар га кв.м/киши 830,95 29,35 174,4 2,36 174,4 3,71 Бошқа ҳудудлар га кв.м/киши 489,1 17,27 325,9 8,16 330,4 7,03 Махсус ҳудуд га кв.м/киши 9 ,3 0,33 9 ,3 0,23 9 ,3 0,2 Турар жой захиралари ҳудуди га кв.м/киши - - 35,0 0,75 Б) Аҳоли турар жойларидан ташқари ҳудудлар, жами га кв.м/киши 1456,96 51,45 1495,37 37,8 2378.77 50,61 шу жумладан: Саноат корхоналари, қурилиш корхоналари, тайёрлов-таъминот ташкилотлари омборхоналари га кв.м/киши 714,56 25,24 726,47 18,16 1085.17 23,09 Кўчалар, йўллар, ўтиш йўллари га кв.м/киши 48,6 1,72 53,0 1,32 159,6 3,39 Ташқи транспорт ҳудуди га кв.м/киши 523,8 18,49 523,8 13,1 523,8 11,15 Иссиқхоналар га кв.м/киши 15 0,12 15 0,09 15 0,07 Ташқи траспорт га кв.м/киши 523,8 18,49 523,8 13,1 523,8 11,15 Санитар-ҳимоя ҳудуди га кв.м/киши 166,5 5,88 188,6 4,71 586,7 12,48 Саноат захира ҳудуди га кв.м/киши - - 20,0 0,43 IV Аҳоли зичлиги шаҳар чегарасидаги ҳудуд бўйича киши/га 41,3 42,0 34,3 турар жой ҳудуди бўйича киши/га 34,1 36,3 29,2 V Уй-жой қурилиши Уй-жой фонди умумий майдони минг кв.м 3992,27 7200,0 10810,0 Уй-жой фондини қаватлар сони бўйича тақсимлаш: минг кв.м % 3992.27 100,0 7200,0 100,0 10810.0 100,0 1 қаватли якка тартибдаги уйлар минг кв.м % 2700.52 67,64 5308.24 73,73 8261,35 76,42 2 қаватли коттеж уйлар минг кв.м % 211,7 5,3 501,8 6,97 698.93 6,47 2-3 қаватли уйлар минг кв.м % 165,11 4,15 169,62 2,36 137,14 1,28 4-5 қаватли уйлар минг кв.м % 840,51 21,05 890.72 12,37 1102.22 10,19 7 қаватли уйлар минг кв.м % 56,04 1,4 159,76 2,22 221.69 2,05 9 қаватли уйлар минг кв.м % - 43,34 0,6 95,0 0,87 12 қаватли уйлар минг кв.м % 2,86 0,07 37,09 0,52 92,16 0,85 14 қаватли уйлар минг кв.м % 3,63 0,1 27,19 0,38 71,11 0,66 16 қаватли уйлар минг кв.м % 119 0,29 47,85 0,66 86,61 0,8 20 қаватли уйлар минг кв.м % - 14,25 0,19 43,79 0,41 уй-жой фонди билан таъминланиш даражаси кв.м/киши 14,1 18,0 23,0 уй-жой фонди қисқариши минг кв.м - 89,75 100,37 янги қурилишга нисбатан % - 4,0 2,7 мавжуд уй-жой фондига нисбатан % - 2,2 2,5 Янги уй-жой қурилишлари минг кв.м % - 2220.86 100,0 3540.62 100,0 1-қаватли якка тартибдаги уйлар минг кв.м % - 1658.37 74,67 2851.11 80,52 2 қаватли коттеж уйлар минг кв.м % - 281,83 12,7 197,13 5,58 4-5 қаватли уйлар минг кв.м % - 25,61 1,15 211,5 5,97 7 қаватли уйлар минг кв.м % - 103,72 4,67 61,93 1,75 9 қаватли уйлар минг кв.м % - 43,34 1,95 51,66 1,46 12 қаватли уйлар минг кв.м % - 34,23 1,54 55,07 1,56 14 қаватли уйлар минг кв.м % - 23,56 1,06 43,92 1,24 16 қаватли уйлар минг кв.м % - 35,95 1,62 38,76 1,09 20 қаватли уйлар минг кв.м % - 14,25 0,64 29,54 0,83 VI Ижтимоий соҳа қурилиши Мактабгача таълим муассасалари, жами ўрин 11794 22000 29140 1000 кишига ўрин 41,6 55 62 Умумтаълим мактаблари, жами ўрин 38066 64000 74260 1 000 кишига ўрин 134,4 160 158 Шифохоналар, жами ўрин 6124 9924 11661 1000 кишига ўрин 21,6 24,81 24,81 Поликлиникалар, жами қатнов 8226 18400 21760 1000 кишига қатнов 29,1 44 44,3 Дўконлар, жами кв.м савдо майдони 52210 102020 146120 1000 кишига кв.м савдо майдони 184,4/37,8 155/51,0 310,9/60,4 Умумий овқатланиш корхоналари, жами ўрин сони 8085 18400 24650 1000 кишига ўрин сони 28,5/5,9 46,0/9,2 52,5/10,2 Клублар, маданият саройлари, жами ўрин 850 14800 19775 1000 кишига ўрин 3 37 42 Кинотеатрлар, жами ўрин - 8000 12960 1000 кишига ўрин - 20 27,6 Театрлар, жами ўрин - 837 3325 1000 кишига ўрин - 2,9 7,0 Меҳмонхоналар, жами ўрин 1806 2400 2800 1000 кишига ўрин 6,4 6,0 6,0 Кир ювиш корхоналари, жами 1 кг қуруқ кийим сменада 7650 42400 64200 1000 кишига 27,0 106 137 Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, жами ишчи ўрни 425 2800 4265 1000 кишига ишчи ўрни 1,5 7 9,1 VII Шаҳар жамоат транспорти ва магистрал кўчалар тармоғи Бир кишининг бир йилда барча шаҳар транспорт воситаларида қатновлари сони қатнов 300 400 500 Йилига ташиладиган йўловчилар сони млн.йўлов. 96,0 160,0 235,0 Шаҳар транспорти йўлларининг узунлиги км 192,1 155,35 291,33 VIII Шаҳар магистрал йўллари, кўчалар тармоқлари Шаҳар магистрал кўчаларининг узунлиги, жами км 88,0 155,35 291,33 жумладан: шаҳар аҳамиятига эга магистрал й ў ллар км 55,4 80,66 162,53 Шаҳар кўча тармоғининг зичлиги, жами км/кв.м 1,06 1,41 1,81 жумладан: шаҳар аҳамиятидаги магистраллар км/кв.м 0,66 0,73 1,01 Бир йўналиш қатновининг ўртача вақт сарфи мин 9,35 8,48 Йирик муҳандислик — транспорт иншоотларининг сони объект 3 7 14 IX Муҳандислик тармоқлари ва ободонлаштириш А) Ичимлик суви ва таъминот Ичимлик сувининг умумий таъминоти, жами: минг куб.м кунига л/кун. киши 68,98 244 104,0 260 122,20 260 коммунал-маиший эҳтиёжлар минг куб.м кунига л/кун. киши 39,8 141 80,0 200 94,0 200 саноат ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари минг куб.м/ кунига 5,56 12,0 14,1 ҳисобга олинмаган бошқа эҳтиёжлар минг куб.м/ кунига 23,62 12,0 14,1 Сув иншоотлари қуввати минг куб.м/ кунига 112,0 124,8 147,0 Сув олиш манбалари: Китоб — Шаҳрисабз ер ости сувлари (захира сув таъминоти манбаси — Ҳисорак сув омборининг сувлари ) ; минг куб.м/ кунига 112,0 124,8 147,0 Уй-жой фондини марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминлаш %% 95,0 100,0 100,0 Б) Канализация Умумий оқова сув ҳажми, жами минг куб.м/ кунига 25,16 49,67 74,17 шу жумладан: хўжалик-маиший чиқинди оқова сувлари минг куб.м/ кунига 21,36 38,16 59,22 саноат оқова сувлари минг куб.м/ кунига 3,80 9,60 11,99 ҳисобга олинмаган бошқа эҳтиёжлар минг куб.м/ кунига - 1,91 2,96 Тозалаш иншоотларининг умумий қуввати минг куб.м/ кунига 25,0 60,0 90,0 Уй-жой фондининг оқова сув тармоғи билан таъминланганлиги % 51,3 53,0 70,0 В) Электр таъминоти Умумий электр энергияси истеъмоли йилига млн. кВт.с. 444,276 965,6 1131,7 жумладан: уй-жой, коммунал-маиший эҳтиёжлар учун йилига млн. кВт.с. 368,095 880,0 1034,0 саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари йилига млн. кВт.с. 61,301 64,8 75,6 ҳисобга олинмаган бошқа эҳтиёжлар йилига млн. кВт.с. 14,88 20,8 22,1 Г) Иссиқлик таъминоти умумий марказлашган иссиқлик таъминоти қуввати МВт (Гкал/с) - 571,65 (491,535) 826,9 (710,985) Иссиқлик таъминоти, жами МВт (Гкал/с) 21,215 (18,5) 571,65 (491,535) 826,9 (710,985) жум ладан: уй-жой фонди МВт (Гкал/с) 21,215 (18,5) 136,085 (117,012) 175,93 (151,273) коммунал-маиший эҳтиёжлар МВт (Гкал/с) - 435,56 (374,515) 435,56 (374,515) Уй-жой фондининг марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув манбаи билан таъминланганлиги % 23,5 100,0 100,0 Д) Газ таъминоти Газнинг умумий истеъмоли (жами) йилига минг н.м.куб 222693,2 230041,9 332735,1 жумладан : уй-жой фонди газ таъминоти йилига минг н.м.куб 160480,0 52800,0 62040,0 коммунал-маиший эҳтиёжлар газ таъминоти йилига минг н.м.куб 30180,2 18650,0 22430,0 иситиш қозонлари газ таъминоти йилига минг н.м.куб 1270,7 137391,9 223515,1 саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари газ таъминоти йилига минг н.м.куб 30762,3 21200,0 24750,0 Табиий газ билан таъминланган хонадонлар миқдори 74192 79620 93125 Уй-жой фондларининг табиий газ билан таъминланганлиги % 100 100 100 Е) Санитар тозалаш иншооти ҳудуди қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажми минг м.куб/йил 308,0 436,0 512,3 қаттиқ маиший чиқинди полигони, чиқиндихоналарнинг фойдаланиш ҳудуди га 29,0 5,8 29,0 17,9 29,0 27,0 Чиқиндиларни қайта ишлаш заводи сони/минг м.куб/йил 1 120 1 120 1 165 X) Ҳудудни муҳандислик та й ёрлаш Суғориш майдони га 3220,3 4896,4 8052,6 яшил майдонларни суғориш учун ҳисобланган сув миқдори л/сек. 5367,0 6995,0 10066,0 ерости сизот сувлари сатҳини камайтириш ҳудуди га 1764,0 2772,0 5650,0
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 февраль,
105-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ASOSIY YECHIMLARI
TEXNIK-IQTISODIY KOʻRSATKICHLARI
Qarshi shahrining bosh rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida
Qarshi shahrini kompleks rivojlantirish, qurilish ishlarini rejalashtirish, mazkur ishlarning sifati va darajasini oshirish, shaharning meʼmoriy-rejalashtirish qiyofasini hamda infratuzilmasini yanada yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2018 — 2022-yillarda aholi punktlarini bosh rejalar bilan taʼminlash, loyiha tashkilotlari faoliyatini yaxshilash, shuningdek, shaharsozlik sohasida mutaxassislar tayyorlash sifatini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-fevraldagi PQ-3502-son qaroriga muvofiq shaharlar va shahar posyolkalarining bosh rejalari loyihalarini ishlab chiquvchi etib belgilangan “OʻzshaharsozlikLITI” bosh loyiha instituti davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — bosh loyiha tashkiloti) tomonidan Qarshi shahri bosh rejasining loyihasi ishlab chiqilganligi;
b) Qarshi shahri bosh rejasining loyihasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi bilan kelishilganligi;
v) ishlab chiqilgan Qarshi shahri bosh rejasining loyihasida 2042-yilgacha boʻlgan davrda Qarshi shahrining Koson, Qarshi va Koʻkdala tumanlari hududiga (7 767 gektar) kengayishi hisobga olinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Bosh loyiha tashkiloti tomonidan ishlab chiqilgan va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi bilan kelishilgan Qarshi shahrining bosh rejasi 1 va 2-ilovalarga muvofiq asosiy yechimlari va texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari bilan birgalikda tasdiqlansin.
3. Qashqadaryo viloyati hokimligi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, boshqa manfaatdor vazirlik hamda idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda qisqa, oʻrta va uzoq muddatli istiqbolga moʻljallangan qurilish hamda xorijiy investitsiyalarni jalb qilishni rejalashtirishni hisobga olgan holda, Qarshi shahrining bosh reja loyihasini amalga oshirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
b) mazkur qarorga asosan tasdiqlangan Qarshi shahrining bosh rejasi loyihasiga muvofiq Qarshi shahri chegarasini oʻzgartirish yuzasidan iltimosnomani belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etsin;
v) manfaatdor vazirliklar, idoralar va xoʻjalik birlashmalari bilan birgalikda quyidagilarni taʼminlasin:
bosh reja va batafsil rejalashtirish loyihalarida belgilangan koʻchalarning qizil chiziqlari doirasidagi maydonlarda jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan yer uchastkalarining bosh rejaga zid ravishda egallab olinishini cheklash;
bosh rejaga asosan yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish, sanoat zonasi, savdo va maishiy xizmat koʻrsatish, koʻkalamzorlashtirish va daraxt ekish uchun moʻljallagan rekreatsiya zonalarida boshqa maqsadlar uchun bosh rejaga zid ravishda obyektlarni joylashtirish hamda qurilish ishlarini amalga oshirishga yoʻl qoʻymaslik maqsadida doimiy nazorat oʻrnatilishini taʼminlash;
bino va inshootlarni joylashtirishda tarixiy zona va shaharning boshqa hududlarida joylashgan madaniy yodgorliklarning muhofaza zonalari talablariga qatʼiy rioya etilishini taʼminlash;
energiya tejamkor zamonaviy texnologiyalarni joriy etish orqali suv taʼminoti, oqova suv, irrigatsiya, elektr energiyasi, gaz, issiqlik va telekommunikatsiyalar taʼminoti obyektlarini modernizatsiya qilish;
hududning shaharsozlik qiyofasini shakllantiruvchi mavjud maydonlar, obodonlashtirilgan xiyobonlar va bogʻlarni rekonstruksiya qilish va yangilarini qurish orqali shaharning meʼmoriy qiyofasini yaxshilash;
uy-joy, taʼlim, sogʻliqni saqlash, sport, madaniyat, sanʼat va dam olish obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish hamda kapital taʼmirlash hisobidan ijtimoiy va turizm infratuzilmasini rivojlantirish;
ilmiy gidrogeologik tadqiqotlar asosida sizot suvlar sathini pasaytirish boʻyicha shahar hududini muhandislik jihatidan tayyorlash tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirish;
g) birinchi navbatda qurilish ishlari olib boriladigan hududlarning batafsil rejalashtirish loyihalarini ishlab chiqsin hamda ularni bosqichma-bosqich amalga oshirilishini tashkil etsin;
d) Qarshi shahrining bosh rejasi loyihasini kompleks amalga oshirilishi yuzasidan mualliflik nazoratini oʻrnatish boʻyicha bosh loyiha tashkiloti bilan shartnoma imzolash, ishlarni bajarish va moliyalashtirish oʻz vaqtida tashkil etilishini taʼminlasin.
4. Belgilansinki, xorijiy investorlar, ijtimoiy soha muassasalari va mahalliy investorlar tomonidan kiritilgan takliflar (loyihalar) Qarshi shahrining bosh rejasiga ushbu obyektlarni kiritish maqsadida Qashqadaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boshqarmasi huzuridagi arxitektura-shaharsozlik kengashida koʻrib chiqiladi va kelishiladi.
5. Bosh loyiha tashkilotiga Qarshi shahrining tasdiqlangan bosh rejasi loyihasining kompleks amalga oshirilishi ustidan mualliflik nazoratini toʻlaqonli taʼminlash yuzasidan masʼuliyat yuklansin.
6. Vazirlar Mahkamasining “2030-yil davrigacha Qarshi shahrining bosh rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 23-sentabrdagi 262-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov va Qashqadaryo viloyati hokimi M.B. Azimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-fevraldagi 105-son qaroriga 1-ILOVA
Qarshi shahri bosh rejasining
Qarshi shahrining bosh rejasida aholi punkti hududini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish xususiyatlarini, tabiiy-iqlim sharoitlarini hamda aholi soni prognozini inobatga olgan holda rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlari, hududlarning zonalashtirilishi va ularni qurish navbati, aholi punkti hududini tabiiy va texnogen xususiyatga ega favqulodda vaziyatlar taʼsiridan muhofaza qilish, muhandislik, transportga oid va ijtimoiy infratuzilmalarni rivojlantirish chora-tadbirlari, aholi punktining qurilgan va qurilmagan hududlari nisbati, aholi punktini rivojlantirish uchun zaxira hududlar va chegaralar hamda aholi punktining iqtisodiy, sanoat va hududiy salohiyati, aholining koʻpayish surʼatini nazarda tutuvchi loyiha yechimlari belgilangan.
Shaharsozlik va ijtimoiy-iqtisodiy masalalarda shaharning xalq xoʻjaligi, sanoat salohiyati, ishchi resurslari, tabiiy-ekologik muhitning rivojlanishi Qashqadaryo viloyati va Qarshi shahrining shu sohalardagi rivojlanish yoʻnalishi bilan bogʻliq.
Qarshi shahrida 2030-yil (keyingi oʻrinlarda — birinchi navbat) va 2042-yil oxiriga qadar (keyingi oʻrinlarda — hisob davri) kuyidagilar rejalashtirilgan:
1. Aholi soni va hududi:
aholi soni oʻsishi — 283,15 ming kishidan, birinchi navbatda — 400,0 ming kishi va hisob davrida — 470,0 ming kishi;
shaharning hududi — 8 308,9 gektardan, birinchi navbatda — 11 026,8 gektar va hisob davrida — 16 073,6 gektarga oʻzgaradi.
2. Uy-joy qurilishi va uy-joy fondi:
uy-joy fondi umumiy maydoni — 3 992,27 ming kv. metrdan, birinchi navbatda — 7 200,0 ming kv. metr, hisob davrida — 10 810,0 ming kv. metr;
uy-joy fondi bilan taʼminlanish darajasi, bir kishiga — 14,1 kv. metrdan, birinchi navbatda — 18,0 kv. metr, hisob davrida — 23,0 kv. metrga oʻzgaradi;
uy-joy fondi qisqarishi, birinchi navbatda — 89,75 ming kv. metr, hisob davrida — 100,37 kv. metrni tashkil qiladi.
Hisobiy muddatda uy-joy fondi qavatlar kesimida:
1 qavatli yakka tartibdagi uylar — 2 700,52 ming kv. metrdan, birinchi navbatda — 5 308,24 ming kv. metr va hisob davrida — 8 261,35 ming kv. metr;
2 qavatli kottej uylar — 211,7 ming kv. metrdan, birinchi navbatda — 501,8 ming kv. metr va hisob davrida — 698,93 ming kv. metr;
2-3 qavatli uylar — 165,11 ming kv. metrdan, birinchi navbatda — 169,62 ming kv. metr va hisob davrida — 137,14 ming kv. metr;
4-5 qavatli uylar — 840,51 ming kv. metrdan, birinchi navbatda — 890,72 ming kv. metr va hisob davrida — 1 102,22 ming kv. metr;
7 qavatli uylar — 56,04 ming kv. metrdan,birinchi navbatda — 159,76 ming kv. metrdan va hisob davrida — 221,69 ming kv. metr;
9 qavatli uylar birinchi navbatda — 43,34 ming kv. metr va hisob davrida — 95,0 ming kv. metr;
12 qavatli uylar — 2,86 ming kv. metrdan, birinchi navbatda — 37,09 ming kv. metrdan va hisob davrida — 92,16 ming kv. metr;
16 qavatli uylar — 11,9 ming kv. metrdan, birinchi navbatda — 47,85 ming kv. metrdan va hisob davrida — 86,61 ming kv. metr;
20 qavatli uylar, birinchi navbatda — 14,25 ming kv. metr va hisob davrida — 43,79 ming kv. metrga oʻzgaradi;
3. Ijtimoiy sohada:
aholining ijtimoiy soha obyektlariga boʻlgan talabini amaldagi meʼyorlarga moslashtirish maqsadida soha koʻrsatkichlari quyidagi tarzda oʻzgaradi:
maktabgacha taʼlim muassasalari, birinchi navbatda — 22 000 oʻrinni va hisob davrida — 29 140 oʻrinni;
umumtaʼlim maktablari, birinchi navbatda — 64 000 oʻrinni va hisob davrida — 74 260 oʻrinni;
shifoxonalar, birinchi navbatda — 9 924 oʻrin, hisob davrida — 11 661 oʻrin;
poliklinikalar bir smenada, birinchi navbatda — 18 400 ta tashrifni, hisob davrida — 21 760 ta tashrifni;
doʻkonlar, birinchi navbatda savdo maydoni — 102 020 kv. metr, hisob davrida savdo maydoni — 146 120 kv. metrni;
umumiy ovqatlanish korxonalari, birinchi navbatda — 18 400 oʻrinni, hisob davrida — 24 650 oʻrinni;
klublar, madaniyat saroylari, birinchi navbatda — 14 800 oʻrinni, hisob davrida — 19 775 oʻrinni;
kinoteatrlar, birinchi navbatda — 8 000 oʻrinni, hisob davrida — 12 960 oʻrinni;
teatrlar, birinchi navbatda — 837 oʻrinni, hisob davrida — 3 325 oʻrinni;
mehmonxonalar, birinchi navbatda — 2 400 oʻrinni, hisob davrida — 2 800 oʻrinni;
maishiy xizmat koʻrsatish korxonalari, birinchi navbatda — 2 800 ish oʻrinlarini, hisob davrida — 4 265 ish oʻrinlarini tashkil qiladi.
4. Jamoat transporti, avtomobil yoʻllari va koʻchalar hisob davrida:
shahar magistral koʻchalarning uzunligi, birinchi navbatda — 155,35 km, hisob davrida — 291,33 km;
shahar koʻcha tarmogʻining zichligi, birinchi navbatda — 1,41 km/kv. metr, hisob davrida — 1,81 km/kv. metr;
yiliga tashiladigan yoʻlovchilar, birinchi navbatda — 160,0 million yoʻlovchi, hisob davrida — 235,0 million yoʻlovchini tashkil qiladi.
5. Muhandislik va texnik infratuzilma sohalari boʻyicha hisob davrida:
Suv taʼminoti boʻyicha:
ichimlik suvining umumiy taʼminoti, birinchi navbatda kuniga — 104,0 ming kub. metr, hisob davrida kuniga — 122,2 ming kub. metr;
kommunal-maishiy ehtiyojlar, birinchi navbatda kuniga — 80,0 ming kub. metr, hisob davrida — 94,0 ming kub. metr;
sanoat va ishlab chiqarish ehtiyojlari, birinchi navbatda kuniga — 12,0 ming kub. metr, hisob davrida — 14,1 ming kub. metr;
hisobga olinmagan boshqa ehtiyojlar, birinchi navbatda kuniga — 12,0 ming kub. metr, hisob davrida — 14,1 ming kub. metrni tashkil qiladi.
Kanalizatsiya boʻyicha:
Umumiy oqova suv hajmi, birinchi navbatda, kuniga — 49,67 ming kub. metr, hisob davrida — 74,17 ming kub. metr;
tozalash inshootlarining umumiy quvvati, birinchi navbatda, kuniga — 60,0 ming kub. metr, hisob davrida — 90,0 ming kub. metr;
uy-joy fondining kanalizatsiya tarmogʻi bilan taʼminlanishi, birinchi navbatda — 53,0 foiz, hisob davrida — 70 foizni tashkil qiladi;
Issiqlik taʼminoti boʻyicha:
umumiy markazlashgan issiqlik taʼminoti quvvati, birinchi navbatda — 491,535 Gkal/soat, hisob davrida — 710,985 Gkal/soat;
uy-joy fondi, birinchi navbatda — 117,012 Gkal/soat, hisob davrida — 151,273 Gkal/soat;
kommunal-maishiy ehtiyojlar, birinchi navbatda — 374,515 Gkal/soat, hisob davrida — 374,515 Gkal/soatni tashkil qiladi.
Gaz taʼminoti boʻyicha:
gazning umumiy isteʼmoli, birinchi navbatda, yiliga — 230 041,9 ming kub. metr, hisob davrida — 332 735,1 ming kub. metr;
isitish qozonxonalariga gaz taʼminoti, birinchi navbatda, yiliga — 137391,9 ming kub. metr, hisob davrida — 223 515,1 ming kub. metr;
uy-joy fondi gaz taʼminoti, birinchi navbatda, yiliga — 52 800,0 ming kub. metr, hisob davrida — 62 040,0 ming kub. metr;
kommunal-maishiy ehtiyojlar gaz taʼminoti, birinchi navbatda, yiliga — 18 650,0 ming kub. metr, hisob davrida — 22 430,0 ming kub. metr;
sanoat va ishlab chiqarish korxonalari gaz taʼminoti, birinchi navbatda, yiliga — 21 200,0 ming kub. metr, hisob davrida — 24 750,0 ming kub. metrni tashkil qiladi.
Elektr taʼminoti boʻyicha:
umumiy elektr energiyasi isteʼmoli, birinchi navbatda, yiliga — 965,6 million kVt.s, hisob davrida — 1 131,7 million kVt.s;
uy-joy, kommunal-maishiy ehtiyojlar, birinchi navbatda — 880,0 million kVt.s, hisob davrida — 1 034,0 million kVt.s;
sanoat va ishlab chiqarish korxonalari ehtiyojlari, birinchi navbatda — 64,8 million kVt.s, hisob davrida — 75,6 million kVt.s;
hisobga olinmagan boshqa ehtiyojlar, birinchi navbatda — 20,8 million kVt.s, hisob davrida — 22,1 million kVt.s.ni tashkil qiladi.
Sanitar tozalash boʻyicha:
qattiq maishiy chiqindilarni qayta ishlash hajmi, birinchi navbatda — 436,0 ming kub. metr, hisob davrida, yiliga — 512,3 ming kub. metr;
qattiq maishiy chiqindi poligoni, chiqindixonalarning foydalanish hududi, birinchi navbatda — 17,9 gektar, hisob davrida — 27,0 gektarni tashkil qilish rejalashtirilgan.
6. Shaharni funksional hududlashtirish va meʼmoriy rejalashtirish:
Qarshi shahrining rejalashtirish tarkibi, aholi joylashgan hududning guruh tizimi markazi — umuman tizimning guruhini tashkil qilish bilan bogʻliq omillar majmuasini hisobga olgan holda shakllantirilgan boʻlib, bunda rivojlanish va fazoviy oʻsishni hisob-kitob davri chegaralaridan tashqari amalga oshirish imkoniyatini taʼminlaydi. Hududlardan funksional foydalanish ustuvorligini hisobga olib, asosiy boʻlgan aholi punktining turar joy hududi ishlab chiqarish, koʻkalamzor, manzara-dam olish hamda maʼmuriy markaz qismlariga boʻlingan.
Guruh tizimining asosiy kompozitsion oʻqlarining rolini Qarshi shahrini Toshkent, Buxoro, Termiz, Urganch va Nukus shaharlari bilan bogʻlaydigan yoʻnalishlar bajaradi.
Shaharning qabul qilingan loyihalashtirish va rejalashtirish tuzilishi yaxlit organizmni yaratishni nazarda tutadi, unda shaharning turli tabiatdagi qismlari, shuningdek, shaharga tutash qishloq aholi punktlari katta shaharsozlik tizimiga kiritilgan boʻlib, ular shahar guruh tizimining markazi sifatida mavqeyini hisobga oladi.
Shaharning arxitektura-rejalashtirish tuzilishining asosini koʻkalamzorlashtirilgan va suv chiqadigan boʻshliqlar bilan birlashtirgan, tarixiy-meʼmoriy qoʻriqxona, alohida maʼmuriy, savdo, madaniy, maʼrifiy va sport majmualarini oʻz ichiga olgan shahar ahamiyatiga ega jamoat markazlari tizimi tashkil etadi.
Jamoat markazlarining chiziqli-tugun tuzilishi uy-joylar va fuqarolik qurilishi surʼatlariga muvofiq shahar hududlarini egallashga imkon beradi va shahar qurilishining barcha bosqichlarida stilistik birlikni qoʻllab-quvvatlaydi.
Tarixiy zonada rekonstruksiya ishlari, eskirgan binolarni buzish va alohida mavzelarni mustahkamlash ishlari qonunchilikda belgilangan tartiblarga qatʼiy amal qilgan holda amalga oshiriladi. Tarixiy zonaning chekkasida, obidalar joylashgan hududlarda transport harakati tartibga solinishi koʻzda tutilgan.
2013-yilda ishlab chiqilgan bosh rejadagi asosiy funksional hududlar saqlab qolingan va unga qisman oʻzgartirishlar kiritilgan. Ishlab chiqilgan bosh reja loyihalarida shahar va shaharchalar uchun markaziy madaniyat va istirohat bogʻlari, kichik yashil hududlar va dam olish xiyobonlari joylashtirilganligi, bundan tashqari har bir turar joy hududi markazlarida piyodalar yoʻlagi, veloyoʻlaklar, avtomobil yoʻllari va sanitariya himoya hududlari inobatga olinganligi, madaniyat va istirohat bogʻlarining boshqa yashil hududlar bilan oʻzaro bogʻlanishi natijasida hududlarning yaxlit yashil tizimi hosil qilingan. Buning natijasida mavjud yashil maydonlarning loyiha hisob davrida kishi boshiga koʻkalamzorlashtirilgan yashil tizim maydoni koʻpayishiga erishilgan.
Ushbu hududlar asosida turar joy boʻyicha 35,0 gektar hamda sanoat va ishlab chiqarish hududlari uchun 20,0 gektar zaxira yer maydonlari bosh reja loyihasida rejalashtirilgan.
7. Shaharning ekologik rivojlanishi:
Shaharchalarda ekologik muhitni yaxshilash, atrof-muhit va aholi salomatligiga salbiy taʼsir koʻrsatish omillarini kamaytirish maqsadida ekologik talablarga mos ravishda loyihada quyidagi tadbirlarni amalga oshirish rejalashtirilgan:
umumiy foydalanishdagi koʻkalamzor hududlar, hisob davrida — 423,0 gektarni va kishi boshiga — 9,0 kv. metr;
sanitar-himoya hududlar, hisob davrida — 586,7 gektar va kishi boshiga — 12,48 kv. metr.
Muhandislik ishlari boʻyicha hududni tayyorlash tadbirlari loyiha qismlarida hududdagi yogʻin suvlarini toʻgʻri yoʻnalish orqali chiqarish, ulardan unumli foydalanish, ariqlar va kanallar orqali yashil hududlarni sugʻorishda:
sugʻorish hududi, hisob davrida — 8 052,6 gektar;
suv miqdori — 10 066,0 l/sek;
yerosti sizot suvlari sathini kamaytirish hududi, hisob davrida — 5 650 gektarni tashkil etadi.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-fevraldagi 105-son qaroriga 2-ILOVA
Qarshi shahri bosh rejasining
T/r Koʻrsatkichlar Oʻlchov birligi Hozirgi holati Birinchi navbat Hisob davri 1 2 3 4 5 6 I Aholi Shahar aholisi soni ming kishi 283,15 400,0 470,0 Shaharning maʼmuriy-hududiy rivojlanishida unga qoʻshilayotgan aholi punktlari ming kishi 76,4 Aholining yosh tarkibi: ming kishi % 283,15 100,0 400,0 100,0 470,0 100,0 maktabgacha yoshdagi bolalar (0 — 6 yosh) ming kishi % 36,24 12,8 50,4 12,6 58,28 12,4 maktab yoshidagi bolalar (7 — 15 yosh) ming kishi % 45,87 16,2 64,0 16,0 74,26 15,8 mehnatga layoqatli yoshdagi aholi (16 yoshdan 59 yoshgacha boʻlgan erkaklar, 16 yoshdan 54 yoshgacha boʻlgan ayollar) ming kishi % 177,54 62,7 252,0 63,0 297.51 63,3 mehnatga layoqatli yoshdan katta aholi ming kishi %kishi % 23,5 8,3 33,6 8,4 39,95 8,5 Aholining mehnat tarkibi: shaharni shakllantiruvchi guruh ming kishi % 62,29 22,0 92,0 23,0 112,8 24,0 shaharga xizmat koʻrsatuvchi guruh ming kishi % 53,8 19,0 90,0 22,5 108,1 23,0 ishlab chiqarishdan ajralgan holda taʼlim oluvchi 16 yoshdan katta oʻquvchilar ming kishi % 26,33 9,3 26,4 6,6 29,1 6,2 ishsizlar va shaxsiy, maishiy va yordamchi xoʻjaliklarda band boʻlganlar ming kishi % 37,38 13,2 46,0 11,5 49,8 10,6 II Shaharni shakllantirish ahamiyatiga ega obyektlar Sanoat korxonalari kishi % 9603 100,0 13263 100,0 15690 100,0 Ilmiy tadqiqot va loyihalashtirish tashkilotlari ming kishi 1151 1400 1500 Pedagogik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar soni ming kishi 4,77 5,57 5,67 Maʼmuriy, xoʻjalik va jamoat tashkilotlari ming kishi 9,87 10,5 11,5 Qurilish tashkilotlari ming kishi 9,35 11,0 13,0 Tayyorlov-taʼminot tashkilotlari ming kishi 0,92 1,1 1,2 Transport: havo transport i ming kishi 0,31 0,35 0,4 temir yoʻl transporti ming kishi 0,58 0,7 0,8 avtomobil transporti ming kishi 4,0 8,9 10,8 Sogʻliqni saqlash muassasalari ming kishi 6,61 12,0 15,3 Dam olish va turizm muassasalari ming kishi 0,27 0,45 0,65 Qishloq xoʻjaligi ming kishi 0,44 0,5 0,6 Boshqa tashkilotlar ming kishi 0,38 0,47 0,63 III Hudud Shahar chegarasidagi hudud ga kv.m/kishi 8308,9 293,44 11026,8 275,67 16073.6 341,98 A) Turar joy hududlari, jami ga kv.m/ kishi 6851,94 241,99 9531,43 238,29 13694.23 291,37 Shu jumladan: Turar joy hududlari ga kv.m/kishi 4076.34 143,96 7100,53 177,51 10342.03 220,04 Xizmat koʻrsatish korxonalari ga kv.m/kishi 950,8 33,58 954.6 23,86 1316,1 28,0 Umumiy foydalanishdagi koʻklamzorlar ga kv.m/kishi 178,4 6,3 320,0 8,0 423,0 9,0 Sport inshootlari va maydonlari ga kv.m/kishi 27,45 0,98 105,0 2,63 125,0 2,66 Kanal, kollektor, ariqlar ga kv.m/kishi 62,4 2,2 281,5 7,04 281,5 5,99 Magistral koʻchalar tarmogʻi ga kv.m/kishi 227,2 8,0 260,2 6,5 657,5 13,99 Qishloq xoʻjaligi ahamiyatiga ega hududlar ga kv.m/kishi 830,95 29,35 174,4 2,36 174,4 3,71 Boshqa hududlar ga kv.m/kishi 489,1 17,27 325,9 8,16 330,4 7,03 Maxsus hudud ga kv.m/kishi 9 ,3 0,33 9 ,3 0,23 9 ,3 0,2 Turar joy zaxiralari hududi ga kv.m/kishi - - 35,0 0,75 B) Aholi turar joylaridan tashqari hududlar, jami ga kv.m/kishi 1456,96 51,45 1495,37 37,8 2378.77 50,61 shu jumladan: Sanoat korxonalari, qurilish korxonalari, tayyorlov-taʼminot tashkilotlari omborxonalari ga kv.m/kishi 714,56 25,24 726,47 18,16 1085.17 23,09 Koʻchalar, yoʻllar, oʻtish yoʻllari ga kv.m/kishi 48,6 1,72 53,0 1,32 159,6 3,39 Tashqi transport hududi ga kv.m/kishi 523,8 18,49 523,8 13,1 523,8 11,15 Issiqxonalar ga kv.m/kishi 15 0,12 15 0,09 15 0,07 Tashqi trasport ga kv.m/kishi 523,8 18,49 523,8 13,1 523,8 11,15 Sanitar-himoya hududi ga kv.m/kishi 166,5 5,88 188,6 4,71 586,7 12,48 Sanoat zaxira hududi ga kv.m/kishi - - 20,0 0,43 IV Aholi zichligi shahar chegarasidagi hudud boʻyicha kishi/ga 41,3 42,0 34,3 turar joy hududi boʻyicha kishi/ga 34,1 36,3 29,2 V Uy-joy qurilishi Uy-joy fondi umumiy maydoni ming kv.m 3992,27 7200,0 10810,0 Uy-joy fondini qavatlar soni boʻyicha taqsimlash: ming kv.m % 3992.27 100,0 7200,0 100,0 10810.0 100,0 1 qavatli yakka tartibdagi uylar ming kv.m % 2700.52 67,64 5308.24 73,73 8261,35 76,42 2 qavatli kottej uylar ming kv.m % 211,7 5,3 501,8 6,97 698.93 6,47 2-3 qavatli uylar ming kv.m % 165,11 4,15 169,62 2,36 137,14 1,28 4-5 qavatli uylar ming kv.m % 840,51 21,05 890.72 12,37 1102.22 10,19 7 qavatli uylar ming kv.m % 56,04 1,4 159,76 2,22 221.69 2,05 9 qavatli uylar ming kv.m % - 43,34 0,6 95,0 0,87 12 qavatli uylar ming kv.m % 2,86 0,07 37,09 0,52 92,16 0,85 14 qavatli uylar ming kv.m % 3,63 0,1 27,19 0,38 71,11 0,66 16 qavatli uylar ming kv.m % 119 0,29 47,85 0,66 86,61 0,8 20 qavatli uylar ming kv.m % - 14,25 0,19 43,79 0,41 uy-joy fondi bilan taʼminlanish darajasi kv.m/kishi 14,1 18,0 23,0 uy-joy fondi qisqarishi ming kv.m - 89,75 100,37 yangi qurilishga nisbatan % - 4,0 2,7 mavjud uy-joy fondiga nisbatan % - 2,2 2,5 Yangi uy-joy qurilishlari ming kv.m % - 2220.86 100,0 3540.62 100,0 1-qavatli yakka tartibdagi uylar ming kv.m % - 1658.37 74,67 2851.11 80,52 2 qavatli kottej uylar ming kv.m % - 281,83 12,7 197,13 5,58 4-5 qavatli uylar ming kv.m % - 25,61 1,15 211,5 5,97 7 qavatli uylar ming kv.m % - 103,72 4,67 61,93 1,75 9 qavatli uylar ming kv.m % - 43,34 1,95 51,66 1,46 12 qavatli uylar ming kv.m % - 34,23 1,54 55,07 1,56 14 qavatli uylar ming kv.m % - 23,56 1,06 43,92 1,24 16 qavatli uylar ming kv.m % - 35,95 1,62 38,76 1,09 20 qavatli uylar ming kv.m % - 14,25 0,64 29,54 0,83 VI Ijtimoiy soha qurilishi Maktabgacha taʼlim muassasalari, jami oʻrin 11794 22000 29140 1000 kishiga oʻrin 41,6 55 62 Umumtaʼlim maktablari, jami oʻrin 38066 64000 74260 1 000 kishiga oʻrin 134,4 160 158 Shifoxonalar, jami oʻrin 6124 9924 11661 1000 kishiga oʻrin 21,6 24,81 24,81 Poliklinikalar, jami qatnov 8226 18400 21760 1000 kishiga qatnov 29,1 44 44,3 Doʻkonlar, jami kv.m savdo maydoni 52210 102020 146120 1000 kishiga kv.m savdo maydoni 184,4/37,8 155/51,0 310,9/60,4 Umumiy ovqatlanish korxonalari, jami oʻrin soni 8085 18400 24650 1000 kishiga oʻrin soni 28,5/5,9 46,0/9,2 52,5/10,2 Klublar, madaniyat saroylari, jami oʻrin 850 14800 19775 1000 kishiga oʻrin 3 37 42 Kinoteatrlar, jami oʻrin - 8000 12960 1000 kishiga oʻrin - 20 27,6 Teatrlar, jami oʻrin - 837 3325 1000 kishiga oʻrin - 2,9 7,0 Mehmonxonalar, jami oʻrin 1806 2400 2800 1000 kishiga oʻrin 6,4 6,0 6,0 Kir yuvish korxonalari, jami 1 kg quruq kiyim smenada 7650 42400 64200 1000 kishiga 27,0 106 137 Maishiy xizmat koʻrsatish korxonalari, jami ishchi oʻrni 425 2800 4265 1000 kishiga ishchi oʻrni 1,5 7 9,1 VII Shahar jamoat transporti va magistral koʻchalar tarmogʻi Bir kishining bir yilda barcha shahar transport vositalarida qatnovlari soni qatnov 300 400 500 Yiliga tashiladigan yoʻlovchilar soni mln.yoʻlov. 96,0 160,0 235,0 Shahar transporti yoʻllarining uzunligi km 192,1 155,35 291,33 VIII Shahar magistral yoʻllari, koʻchalar tarmoqlari Shahar magistral koʻchalarining uzunligi, jami km 88,0 155,35 291,33 jumladan: shahar ahamiyatiga ega magistral y oʻ llar km 55,4 80,66 162,53 Shahar koʻcha tarmogʻining zichligi, jami km/kv.m 1,06 1,41 1,81 jumladan: shahar ahamiyatidagi magistrallar km/kv.m 0,66 0,73 1,01 Bir yoʻnalish qatnovining oʻrtacha vaqt sarfi min 9,35 8,48 Yirik muhandislik — transport inshootlarining soni obyekt 3 7 14 IX Muhandislik tarmoqlari va obodonlashtirish A) Ichimlik suvi va taʼminot Ichimlik suvining umumiy taʼminoti, jami: ming kub.m kuniga l/kun. kishi 68,98 244 104,0 260 122,20 260 kommunal-maishiy ehtiyojlar ming kub.m kuniga l/kun. kishi 39,8 141 80,0 200 94,0 200 sanoat va ishlab chiqarish ehtiyojlari ming kub.m/ kuniga 5,56 12,0 14,1 hisobga olinmagan boshqa ehtiyojlar ming kub.m/ kuniga 23,62 12,0 14,1 Suv inshootlari quvvati ming kub.m/ kuniga 112,0 124,8 147,0 Suv olish manbalari: Kitob — Shahrisabz yer osti suvlari (zaxira suv taʼminoti manbasi — Hisorak suv omborining suvlari ) ; ming kub.m/ kuniga 112,0 124,8 147,0 Uy-joy fondini markazlashtirilgan suv taʼminoti bilan taʼminlash %% 95,0 100,0 100,0 B) Kanalizatsiya Umumiy oqova suv hajmi, jami ming kub.m/ kuniga 25,16 49,67 74,17 shu jumladan: xoʻjalik-maishiy chiqindi oqova suvlari ming kub.m/ kuniga 21,36 38,16 59,22 sanoat oqova suvlari ming kub.m/ kuniga 3,80 9,60 11,99 hisobga olinmagan boshqa ehtiyojlar ming kub.m/ kuniga - 1,91 2,96 Tozalash inshootlarining umumiy quvvati ming kub.m/ kuniga 25,0 60,0 90,0 Uy-joy fondining oqova suv tarmogʻi bilan taʼminlanganligi % 51,3 53,0 70,0 V) Elektr taʼminoti Umumiy elektr energiyasi isteʼmoli yiliga mln. kVt.s. 444,276 965,6 1131,7 jumladan: uy-joy, kommunal-maishiy ehtiyojlar uchun yiliga mln. kVt.s. 368,095 880,0 1034,0 sanoat va ishlab chiqarish korxonalari yiliga mln. kVt.s. 61,301 64,8 75,6 hisobga olinmagan boshqa ehtiyojlar yiliga mln. kVt.s. 14,88 20,8 22,1 G) Issiqlik taʼminoti umumiy markazlashgan issiqlik taʼminoti quvvati MVt (Gkal/s) - 571,65 (491,535) 826,9 (710,985) Issiqlik taʼminoti, jami MVt (Gkal/s) 21,215 (18,5) 571,65 (491,535) 826,9 (710,985) jum ladan: uy-joy fondi MVt (Gkal/s) 21,215 (18,5) 136,085 (117,012) 175,93 (151,273) kommunal-maishiy ehtiyojlar MVt (Gkal/s) - 435,56 (374,515) 435,56 (374,515) Uy-joy fondining markazlashtirilgan isitish va issiq suv manbai bilan taʼminlanganligi % 23,5 100,0 100,0 D) Gaz taʼminoti Gazning umumiy isteʼmoli (jami) yiliga ming n.m.kub 222693,2 230041,9 332735,1 jumladan : uy-joy fondi gaz taʼminoti yiliga ming n.m.kub 160480,0 52800,0 62040,0 kommunal-maishiy ehtiyojlar gaz taʼminoti yiliga ming n.m.kub 30180,2 18650,0 22430,0 isitish qozonlari gaz taʼminoti yiliga ming n.m.kub 1270,7 137391,9 223515,1 sanoat va ishlab chiqarish korxonalari gaz taʼminoti yiliga ming n.m.kub 30762,3 21200,0 24750,0 Tabiiy gaz bilan taʼminlangan xonadonlar miqdori 74192 79620 93125 Uy-joy fondlarining tabiiy gaz bilan taʼminlanganligi % 100 100 100 E) Sanitar tozalash inshooti hududi qattiq maishiy chiqindilarni qayta ishlash hajmi ming m.kub/yil 308,0 436,0 512,3 qattiq maishiy chiqindi poligoni, chiqindixonalarning foydalanish hududi ga 29,0 5,8 29,0 17,9 29,0 27,0 Chiqindilarni qayta ishlash zavodi soni/ming m.kub/yil 1 120 1 120 1 165 X) Hududni muhandislik ta y yorlash Sugʻorish maydoni ga 3220,3 4896,4 8052,6 yashil maydonlarni sugʻorish uchun hisoblangan suv miqdori l/sek. 5367,0 6995,0 10066,0 yerosti sizot suvlari sathini kamaytirish hududi ga 1764,0 2772,0 5650,0
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 24-fevral,
105-son