UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 28-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 28 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

СЎРОВНОМА

Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида » 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сон ҳамда « Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида » 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий хизматларни жорий этиш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:

а) ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш;

б) лойиҳа доирасида қуйидаги таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматида таълим-тарбия олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчилар) транспорт хизматларини кўрсатиш:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;

давлат умумий ўрта таълим муассасалари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари;

б 1 ) 2027 йил 1 январдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг коррекцион синфларида таълим олаётган ўқувчиларга уларнинг касаллик туридан қатъи назар транспорт хизматини кўрсатиш;

в) ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланганлик учун умумий миқдори ҳар бир ўқувчига бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан ошмайдиган миқдорда:

Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизини;

Ижтимоий реестрга киритилмаган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизини субсидия шаклида қоплаш;

г) субсидия шаклидаги тўловларни Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ лойиҳа доирасида:

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторлар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан кўрсатилади;

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати фақат Агентлик томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида электрон шаклда юритиладиган Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади;

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича буюртмалар Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларининг мобил иловалари орқали берилади;

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши Агентлик ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасининг Call-маркази томонидан ушбу хизматдан фойдаланувчи шахслар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали мониторинг қилинади.

4. Белгилансинки:

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматининг субсидия харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси алоҳида ғазна ҳисобварағидан тадбиркорлик субъектларига пул ўтказиш йўли билан молиялаштирилади;

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати доирасида СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан қопланади.

5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини аниқлаш;

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантириш;

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби.

6. Агентлик:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида икки ой муддатда:

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиши мумкин бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилишини;

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича электрон модул ишлаб чиқилишини ҳамда Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестри жорий этилишини таъминласин;

б) Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ўқувчиларни ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш бўйича мурожаат қилиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ушбу мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.

7. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарорига ИЛОВА

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини (кейинги ўринларда — транспорт хизмати) кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Транспорт хизмати қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги таълим муассасалари ва ташкилотлари, коррекцион синфлар ташкил этилган нодавлат таълим ташкилотлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматида (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) таълим-тарбия олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга (кейинги ўринларда — ўқувчилар) таълим ташкилотига ёки кундузги парвариш хизмати жойлашган манзилга бориши ва ундан келиши учун кўрсатилади:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;

давлат умумий ўрта таълим муассасалари ва улардаги «Ғамхўрлик» гуруҳлари, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари.

Бунда:

а) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) транспорт хизматидан фойдаланувчи ўқувчилар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васий ва ҳомийлар, тутинган ота-оналар) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати (кейинги ўринларда — Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати) шакллантириб борилади;

б) транспорт хизмати мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ касалликларга чалинган ва «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг Психологик-тиббий-педагогик комиссия ёки Тиббий-ижтимоий-эксперт комиссия электрон модулларида рўйхатда турган ўқувчиларга кўрсатилади;

в) транспорт хизмати фақат ушбу хизмат татбиқ этилган шаҳар ва туманларда амал қилади.

Бунда транспорт хизмати татбиқ этиладиган шаҳар ва туманлар рўйхати Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда — Хизмат кўрсатувчилар реестри) киритилган йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторларнинг (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) мобил иловалари (кейинги ўринларда — мобил илова) хизматлари татбиқ этилган ҳудудлардан (шаҳар ва туманлар) келиб чиқиб шакллантирилади;

г) Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорига мувофиқ тарбияланувчининг келиб-кетишига транспорт хизматини йўлга қўйганлиги учун кундузги парвариш хизматини ташкил қилган хусусий шерикка компенсация тўланаётган бўлса, ушбу тарбияланувчи учун мазкур Низом талаблари асосида транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплашга субсидия ажратилмайди.

3. Хизмат кўрсатувчилар реестри ҳамда транспорт хизмати татбиқ этилган шаҳар ва туманлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон шаклда юритилади.

4. Транспорт хизмати кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Хизмат кўрсатувчилар реестрини шакллантириш тартиби

5. Транспорт хизматини кўрсатиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритиш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида ягона идентификация тизими (One ID) орқали авторизациядан ўтади.

Тадбиркорлик субъектлари электрон офертани тасдиқлагандан сўнг кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда идоралараро ахборот ҳамкорлиги орқали автоматик тарзда аниқланади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмаганлиги аниқланган тақдирда, Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилади ва улар учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.

6. Транспорт хизматини кўрсатиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари Хизмат кўрсатувчилар реестрида рўйхатдан ўтиш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтишда:

а) қуйидаги маълумотларни кўрсатади:

юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;

тадбиркорлик субъекти ва унинг филиали юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакил ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;

тадбиркорлик субъектининг мобил иловаси номи ва ушбу илова орқали хизмат кўрсатадиган ҳудудлар (шаҳарлар ва туманлар кесимида) номи. Бунда хизмат кўрсатадиган ҳудудлар рўйхати ўзгарганда, ушбу ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар автоматик равишда «Ижтимоий ҳимоя» АТга тақдим этилади;

тадбиркорлик субъекти фаолияти бўйича солиқ органларидан рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

б) қуйидаги шартлар бажарилишини ўз зиммасига олади:

мобил иловада транспорт хизмати модулини шакллантириш ҳамда шу орқали транспорт тарифи бўйича буюртмаларни бериш ва қабул қилиш имкониятини яратиш;

ўқувчи ёки унинг қонуний вакили учун мобил иловада транспорт тарифи бўйича мониторинг маълумотларини (ой бошидан қатновлар сони ва қиймати, шунингдек, субсидия орқали қопланган ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан тўланган маблағлар миқдори, жорий буюртманинг қопланадиган ва ўз маблағлари ҳисобидан тўланадиган миқдорлари кўрсатилган ҳолда қатновнинг умумий қиймати, ўқувчи оиласи Ижтимоий реестрга киритилганлиги ва бошқалар) реал вақт режимида кўриб бориш имкониятини яратиш;

тадбиркорлик субъектлари билан ҳайдовчилар ўртасида тузиладиган шартномада (офертада), белгиланган талаблардан ташқари, ўқувчиларни таълим ташкилотларига ёки кундузги парвариш хизмати жойлашган манзилга олиб бориш ва олиб келиш, шунингдек, автомобилга чиқариш ёки туширишда ёрдам бериш, ўқувчининг кресло-аравачаси ҳамда бошқа юкларини (зарур ҳолларда) автомобиль юкхонасига ортиш ва тушириш, ўқувчилар билан бирга ҳамроҳлик қилувчи шахсни (агар мавжуд бўлса) ҳам биргаликда олиб бориш талабларини назарда тутиш;

мобил иловада ҳайдовчи учун транспорт хизматига доир зарур маълумотларни (қатновнинг умумий суммаси, шундан ҳайдовчига тадбиркорлик субъекти орқали тўланадиган субсидия суммаси ва бошқалар) акс эттириш;

транспорт хизмати учун тарифларни бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб шакллантириш, шунингдек, тарифларни тегишли асосларсиз оширмаслик;

ўқувчи, шу жумладан, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг шахсий маълумотларига ишлов беришда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

ўзига тегишли мобил иловада маъмурий панель очиш ва у орқали Агентликка транспорт хизмати мониторинги бўйича онлайн маълумотлар ҳамда электрон ҳисоботларни тақдим этиш.

7. Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган тадбиркорлик субъекти Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилмайди.

8. Қуйидагилар Хизмат кўрсатувчилар реестридан чиқариш учун асос ҳисобланади:

тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;

бир йил давомида айни бир тадбиркорлик субъектининг мобил иловаси орқали беш ва ундан кўп маротаба мазкур Низомга мувофиқ транспорт хизматини кўрсатишга буюртма олиниб, ҳақиқатда хизматлар кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган тақдирда, шунингдек, мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг талабномаларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ишлари муттасил уч маротаба бажарилмаганда (тадбиркорлик субъектига тегишли автотранспорт воситаларининг носозлиги туфайли хизмат кўрсатилмаган ҳолатлар бундан мустасно).

3-боб. Транспорт хизматидан фойдаланиш тартиби

9. Ўқувчининг қонуний вакили транспорт хизматидан фойдаланиш мақсадида Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига кириш учун яшаш манзили бўйича маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки давлат хизматлари марказига келиб ёки давлат хизматидан электрон тарзда мустақил фойдаланиш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП), «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиб мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома асосида мурожаат қилади.

10. Ўқувчининг қонуний вакили яшаш манзили бўйича маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходимга ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки давлат хизматлари марказига мурожаат қилган тақдирда, маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки давлат хизматлари маркази масъул ходими ариза берувчи номидан бевосита уларнинг розилиги билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради.

Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш бўйича мурожаатни кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

11. Ижтимоий ходим, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказидаги ижтимоий ходим ёки Давлат хизматлари маркази ходими ўқувчи қонуний вакилининг мурожаатини «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади. Бунда мурожаатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ўқувчининг туғилган санаси, туғилганлик гувоҳномаси серияси ва рақами;

ўқувчи қонуний вакилининг мобил телефон рақами;

ўқувчининг яшаш манзили ҳамда унинг харитадаги жойлашуви (геолокацияси).

Мурожаат ЯИДХП орқали келиб тушганда ўқувчи яшаш манзилининг харитадаги жойлашуви (геолокацияси) «Ижтимоий ҳимоя» АТда ўқувчининг қонуний вакили яшаш манзили бўйича маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказидаги ижтимоий ходим томонидан белгиланади.

Мурожаат уч иш куни ичида кўриб чиқилади.

12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан сўнг, ўқувчига тегишли қуйидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали автоматик равишда аниқланади:

ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

мазкур Низомнинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланган касалликларга чалинганлиги;

ўқувчи ўқийдиган таълим ташкилоти, шу жумладан, коррекцион синфда ўқиётган нодавлат таълим ташкилоти ёки кундузги парвариш хизмати;

ўқувчининг оиласи Ижтимоий реестрга киритилганлиги.

13. Ўқувчининг ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ўқувчилар тоифасига кириши тасдиқланганда, ўқувчи ҳамда унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига СМС-хабарнома юборилади. СМС-хабарномада ўқувчи яшайдиган ҳудудда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг мобил иловалари рўйхати ҳам жўнатилади.

Ўқувчининг мазкур тоифага кирмаслиги аниқланганда, ўқувчи ва унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш рад этилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига сабаблари кўрсатилган ҳолда, СМС-хабарнома юборилади.

14. Ўқувчини Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритиш қуйидаги сабабларга кўра рад этилади:

мазкур Низомга 1-иловада белгиланган касалликларга чалинмаганлиги аниқланганда;

бола таълим ташкилоти ёки кундузги парвариш хизмати ўқувчиси бўлмаганида;

ўқувчи яшайдиган ва таълим ташкилоти ёки кундузги парвариш хизмати жойлашган ҳудуд транспорт хизмати татбиқ этилган ҳудудлар рўйхатига киритилмаганда.

Ўқувчини Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

15. Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ўқувчиларнинг қонуний вакиллари транспорт хизматидан фойдаланиш учун Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектининг мобил иловаси орқали буюртма беради.

Бунда бир ўқувчининг қонуний вакили бир календарь ойи давомида фақат битта тадбиркорлик субъектининг мобил иловасидан фойдаланиши мумкин.

16. Транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича буюртмани қабул қилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу буюртмада кўрсатилган манзилга етиб боргач, буюртма бажарилганлигини мобил илова орқали тасдиқлайди.

Ҳайдовчи томонидан буюртма бажарилганлиги тасдиқлангандан сўнг, бу тўғрисидаги маълумот (олиб кетилган ва олиб борилган манзил, босиб ўтилган масофа, транспорт хизмати қиймати ва бошқалар) мобил илова орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТга юборилади.

4-боб. Транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби

17. Мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ буюртма бажарилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушиши билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ томонидан транспорт хизмати қиймати ажратиладиган субсидиянинг бир ойлик чекланган миқдоридан ошмаганлиги электрон назоратдан ўтказилиб, субсидияни тадбиркорлик субъектига ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига автоматик равишда топшириқнома юборилади.

18. Транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги тартибда қопланади:

а) Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия шаклида:

Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги ўқувчилар фойдаланганлиги учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизи, бироқ бир календарь ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

Ижтимоий реестрга киритилмаган оилалардаги ўқувчилар фойдаланганлиги учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизи, бироқ бир календарь ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

б) ўқувчининг қонуний вакили ҳисобидан — Ижтимоий реестрга киритилмаган оилалардаги ўқувчилар фойдаланганлиги учун ҳар бир қатнов тўловининг 40 фоизи ҳамда барча тоифадаги оилалардаги ўқувчилар учун бир календарь ойда ажратиладиган субсидия суммасидан (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан) ошган қисми.

Бунда тўловлар фақат тадбиркорлик субъектининг мобил иловасига бириктирилган ўқувчи қонуний вакилининг банк картасидан амалга оширилади.

19. Қуйидаги ҳолларда транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тўхтатилади:

ўқувчи вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;

ўқувчи тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда;

ўқувчи таълим ташкилотини тугатганда, коррекцион синфдан чиқарилганида ёки кундузги парвариш хизматидан чиқарилганида;

ўқувчи соғломлаштирилиб мазкур Низомга 1-иловада белгиланган касалликларнинг бири бўйича реабилитация қилинганида;

ўқувчи доимий яшаш учун хизмат кўрсатиладиган ҳудуддан ёки Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда.

20. Қуйидаги ҳолларда транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш вақтинча тўхтатиб турилади:

ўқувчи озодликдан маҳрум этилганда;

ўқувчининг қонуний вакили томонидан транспорт хизматидан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақида мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ ариза берилганда;

ўқувчи бедарак йўқолганда.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилиб, ўқувчининг қонуний вакили томонидан қайта мурожаат қилинганда транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш қайта тикланади.

5-боб. Транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда ажратиладиган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш

21. Ўқувчининг қонуний вакили томонидан ҳар ойда бир марта транспорт хизматидан ҳақиқатда фойдаланганлиги уларга «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали юбориладиган СМС-хабарномада кўрсатилган махсус ҳаволага кириш орқали тасдиқланади.

22. Транспорт хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши Агентлик ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасининг Call-маркази томонидан ушбу хизматдан фойдаланувчи шахслар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали мониторинг қилинади.

23. Мониторинг натижасида Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъекти томонидан сифатсиз хизмат кўрсатилаётганлиги аниқланган тақдирда, бир иш куни ичида бу тўғрисида Агентликка маълумот киритилади.

24. Агентлик «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасаси Call-марказининг маълумотини ўрганиб чиқиб, Хизмат кўрсатувчилар реестрига киритилган тадбиркорлик субъектига транспорт хизмати сифатига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш бўйича талабнома киритади.

Талабнома муттасил уч маротаба бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъекти мазкур Низомнинг 8-бандига асосан Хизмат кўрсатувчилар реестридан чиқарилади.

25. Мазкур Низомнинг 4-бобига мувофиқ маблағларни ажратиш тартибларига риоя этилиши ёки улардан мақсадли фойдаланилиши Агентликнинг ички аудит хизмати ҳамда Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилиб борилади.

Ушбу назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

26. Ўқувчиларнинг қонуний вакиллари ушбу Низомга мувофиқ транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан Агентликка ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.

27. Мазкур Низомга мувофиқ транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширувчи мансабдор шахслар транспорт хизматини кўрсатиш жараёнида олинган шахсга доир маълумотларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда сир сақланишини таъминлайди.

28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Транспорт хизмати татбиқ этиладиган касалликлар

Т/р Касаллик турининг номланиши ва коди 1. Иккала кўзнинг кўрлиги (амовроз) (иккала кўзи — OU) (Н54.0) 2. Анофтальм (бир ёки иккала кўзи — OU) (Q11) 3. Кўриш нервининг атрофияси (иккала кўзи — OU) (Н47.2) 4. Кўриш нерви диски туғма аномалияси (оғир даражадаги) (иккала кўзи — OU) — кўзи ожиз бўлган болалар кўриш ўткирлиги 0,01 — 0,04 доирасида коррекциядан сўнг 0,01 дан 0,05 гача (Q14.2) 5. Преретинопатия (иккала кўзи — OU) — кўзи ожиз бўлган болалар кўриш ўткирлиги 0,01 — 0,04 доирасида коррекциядан сўнг 0,01 дан 0,05гача (Н35.1) 6. Тўр парданинг ажралиши, ёрилиши ёки йиртилиши билан (иккала кўзи — OU) (Н33.0) 7. Оғир даражали ақлий заифлик (F72) 8. Чуқур ақлий заифлик (F73) 9. Болалар аутизми (ақлий заифлик стереотип ҳаракатлар билан бирга келувчи гиперактив бузилиш) (F84.4) 10. Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3-4-5 даража) ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари — G80 11. Дюшен миопатияси (мустақил юрмайди) (G71) 12. Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар (мустақил юрмайди) (G12.0) 13. Spina bifida (умуртқа каналининг тўлиқсиз ёпилиши (Q05)), жароҳатлар ва бошқа касалликлар натижасида келиб чиққан пастки параплегия (мустақил юрмайди) 14. Кўзи ожизлик (амовроз) — Н54.1 15. Колобома (Q 12,2 Q 13,0), преретинопатия (Q 35,1) (чала туғилган болалар ретинопатияси) 16. Кўриш нерви диск(Q 14,2) ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси (Q 14,8 Q 14,9) 17. Альбинизм — E 70.3 кўриш ўткирлиги коррекция билан 0 дан -0,04 гача яхши кўрадиган кўзда 18. Ретинобластома С 69.2 кўриш ўткирлиги коррекция билан 0 дан -0,04 гача яхши кўрадиган кўзда 19. Скелетнинг тизимли касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия) Q 77 Q 78 20. Диализга муҳтожлик Z 49 Z 99,2 N 18,0 21. Қўл ва оёқларнинг йирик бўғимларида 2 ва ундан ортиқ функционал ноқулай ҳолатдаги анкилоз ( M 24,6) ва кучли ифодаланган контрактуралар (M 24,5) ҳисобига статодинамик функцияларининг кучли ифодаланган бузилишлари

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш

Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (ўқувчининг қонуний вакили) Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига (кейинги ўринларда — Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхати) кириш учун маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходимга, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ), «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ёхуд мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2-босқич 1. Ижтимоий ходим, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки Давлат хизматлари маркази 1. Мурожаатни «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади. 1. Ўн дақиқада. 2. ЯИДХП, Ижтимоий ҳимоя АТ, Ижтимоий карта 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда «Ижтимоий ҳимоя» АТ рўйхатдан ўтказилади. 2. Реал вақт режимида. 3-босқич «Ижтимоий ҳимоя» АТ 1. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида ўқувчига тегишли маълумотлар тизим орқали аниқланади. 2. Ўқувчи ҳамда унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотлар Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилади ва бу тўғрисида мурожаат муаллифига СМС-хабарнома юборилади. Уч иш кунида 4-босқич Транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига киритилган ўқувчининг қонуний вакили Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи агрегаторнинг (кейинги ўринларда — агрегатор) мобил иловаси орқали буюртма беради. Хоҳишига кўра 5-босқич Агрегатор 1. Ўқувчини буюртмани қабул қилган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси орқали буюртмада кўрсатилган манзилга олиб боради. 1. Реал вақт режимида. 2. Ўқувчи буюртмада кўрсатилган манзилга етиб боргач, ҳайдовчи томонидан буюртма бажарилганлигини мобил илова орқали тасдиқлайди. 2. Кўрсатилган манзилга етиб боргач дарҳол. 3. Буюртма бажарилганлиги тўғрисидаги маълумот (мобил илова орқали «Ижтимоий ҳимоя»АТга юборилади. 3. Автоматик равишда. 6-босқич «Ижтимоий ҳимоя» АТ» Буюртма бажарилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушганидан сўнг субсидия агрегаторга ўтказиб беради. Автоматик равишда

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар 1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 2. Фамилияси: Автоматик тарзда шаклланади 3. Исми: 4. Отасининг исми: 5. Туғилган санаси: 6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Бола тўғрисида маълумотлар (бола тўғрисидаги қонуний вакил томонидан берилганида тўлдирилади) 1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 2. Фамилияси: Автоматик тарзда шаклланади 3. Исми: 4. Отасининг исми: 5. Туғилган санаси: 6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): сана: 20 __ «___» ________

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Транспорт хизматидан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақида

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар 1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 2. Фамилияси: Автоматик тарзда шаклланади 3. Исми: 4. Отасининг исми: 5. Туғилган санаси: 6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Бола тўғрисида маълумотлар (бола тўғрисидаги қонуний вакил томонидан берилганида тўлдирилади) 1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 2. Фамилияси: Автоматик тарзда шаклланади 3. Исми: 4. Отасининг исми: 5. Туғилган санаси: 6. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): сана: 20 __ «___» ________

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 28 февраль,

132-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/132/0201-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ROʻYXATI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

SOʻROVNOMA

Transport xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish orqali koʻrish va harakatlanish bilan bogʻliq kasalliklarga chalingan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun taʼlim olish sharoitlarini yaxshilash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Yangi tahrirdagi Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasini amalga oshirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2023-yil 8-maydagi PF-67-son hamda “ Aholiga sifatli ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda uning samarali nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga sifatli ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda uning samarali nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son Farmonida aholini ijtimoiy himoya qilish tizimiga zamonaviy xizmatlarni joriy etish maqsadida ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini tashkil etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining:

a) ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmati loyihasini (keyingi oʻrinlarda — loyiha) 2025-yil 1-apreldan Toshkent, Andijon va Samarqand shaharlarida pilot loyiha sifatida, 2025-yilning yakuniga qadar esa respublikaning boshqa hududlarida bosqichma-bosqich joriy etish;

b) loyiha doirasida quyidagi taʼlim muassasalari va tashkilotlari, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmatida taʼlim-tarbiya oluvchi koʻrish va harakatlanish bilan bogʻliq kasalliklarga chalingan bolalarga (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) transport xizmatlarini koʻrsatish:

davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va ulardagi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari hamda nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari;

davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va ulardagi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari, nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari, oʻrta maxsus hamda kasbiy taʼlim tashkilotlari;

b 1 ) 2027-yil 1-yanvardan boshlab nodavlat taʼlim tashkilotlarining korreksion sinflarida taʼlim olayotgan oʻquvchilarga ularning kasallik turidan qatʼi nazar transport xizmatini koʻrsatish;

v) ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanganlik uchun umumiy miqdori har bir oʻquvchiga bir oyda bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravaridan oshmaydigan miqdorda:

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi oʻquvchilar uchun har bir qatnov toʻlovining 100 foizini;

Ijtimoiy reyestrga kiritilmagan oilalardagi oʻquvchilar uchun har bir qatnov toʻlovining 60 foizini subsidiya shaklida qoplash;

g) subsidiya shaklidagi toʻlovlarni Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq loyiha doirasida:

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmati yoʻnalishsiz taksida yoʻlovchi tashuvchilarga mijozlarni izlash boʻyicha interaktiv xizmatlarni koʻrsatuvchi agregatorlar (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlik subyektlari) tomonidan koʻrsatiladi;

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmati faqat Agentlik tomonidan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida elektron shaklda yuritiladigan Transport xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari reyestriga kiritilgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻrsatiladi;

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanish boʻyicha buyurtmalar Transport xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari reyestriga kiritilgan tadbirkorlik subyektlarining mobil ilovalari orqali beriladi;

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatining oʻz vaqtida va sifatli koʻrsatilishi Agentlik huzuridagi “Axborot texnologiyalari markazi” davlat muassasasining Call-markazi tomonidan ushbu xizmatdan foydalanuvchi shaxslar oʻrtasida soʻrovnoma oʻtkazish orqali monitoring qilinadi.

4. Belgilansinki:

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatining subsidiya xarajatlari Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi alohida gʻazna hisobvaragʻidan tadbirkorlik subyektlariga pul oʻtkazish yoʻli bilan moliyalashtiriladi;

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmati doirasida SMS-xabarnoma yuborish bilan bogʻliq xarajatlar Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hisobidan qoplanadi.

5. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini koʻrsatish va ushbu xizmatdan foydalanish xarajatlarini subsidiya shaklida qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarini aniqlash;

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatini shakllantirish;

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanish xarajatlarini subsidiya shaklida qoplash tartibi.

6. Agentlik:

a) Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida ikki oy muddatda:

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanishi mumkin boʻlgan oʻquvchilar hamda ularning qonuniy vakillari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar shakllantirilishini;

ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanish boʻyicha elektron modul ishlab chiqilishini hamda Transport xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari reyestri joriy etilishini taʼminlasin;

b) Adliya vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:

ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq oʻquvchilarni ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritish boʻyicha murojaat qilish Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali joriy etilishini taʼminlasin;

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida ushbu murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkoniyatini yaratsin.

7. Agentlik manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni uch oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-fevraldagi 132-son qaroriga ILOVA

Ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini koʻrsatish va ushbu xizmatdan foydalanish xarajatlarini subsidiya shaklida qoplash tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini (keyingi oʻrinlarda — transport xizmati) koʻrsatish va ushbu xizmatdan foydalanish xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

2. Transport xizmati qonunchilikda belgilangan tartibda quyidagi taʼlim muassasalari va tashkilotlari, korreksion sinflar tashkil etilgan nodavlat taʼlim tashkilotlari, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik asosida tashkil etilgan kunduzgi parvarish xizmatida (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari) taʼlim-tarbiya oluvchi koʻrish va harakatlanish bilan bogʻliq kasalliklarga chalingan alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarga (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) taʼlim tashkilotiga yoki kunduzgi parvarish xizmati joylashgan manzilga borishi va undan kelishi uchun koʻrsatiladi:

davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va ulardagi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari hamda nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari;

davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va ulardagi “Gʻamxoʻrlik” guruhlari, nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari, oʻrta maxsus hamda kasbiy taʼlim tashkilotlari.

Bunda:

a) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) transport xizmatidan foydalanuvchi oʻquvchilar hamda ularning qonuniy vakillari (ota-onalar, farzandlikka oluvchilar, vasiy va homiylar, tutingan ota-onalar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxati) shakllantirib boriladi;

b) transport xizmati mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq kasalliklarga chalingan va “Ijtimoiy himoya” ATning Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya yoki Tibbiy-ijtimoiy-ekspert komissiya elektron modullarida roʻyxatda turgan oʻquvchilarga koʻrsatiladi;

v) transport xizmati faqat ushbu xizmat tatbiq etilgan shahar va tumanlarda amal qiladi.

Bunda transport xizmati tatbiq etiladigan shahar va tumanlar roʻyxati Transport xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Xizmat koʻrsatuvchilar reyestri) kiritilgan yoʻnalishsiz taksida yoʻlovchi tashuvchilarga mijozlarni izlash boʻyicha interaktiv xizmatlarni koʻrsatuvchi agregatorlarning (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlik subyektlari) mobil ilovalari (keyingi oʻrinlarda — mobil ilova) xizmatlari tatbiq etilgan hududlardan (shahar va tumanlar) kelib chiqib shakllantiriladi;

g) Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qaroriga muvofiq tarbiyalanuvchining kelib-ketishiga transport xizmatini yoʻlga qoʻyganligi uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil qilgan xususiy sherikka kompensatsiya toʻlanayotgan boʻlsa, ushbu tarbiyalanuvchi uchun mazkur Nizom talablari asosida transport xizmatidan foydalanish xarajatlarini qoplashga subsidiya ajratilmaydi.

3. Xizmat koʻrsatuvchilar reyestri hamda transport xizmati tatbiq etilgan shahar va tumanlar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATda elektron shaklda yuritiladi.

4. Transport xizmati koʻrsatish va ushbu xizmatdan foydalanish xarajatlarini subsidiya shaklida qoplash mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Xizmat koʻrsatuvchilar reyestrini shakllantirish tartibi

5. Transport xizmatini koʻrsatish istagini bildirgan tadbirkorlik subyektlari Xizmat koʻrsatuvchilar reyestriga kiritish uchun “Ijtimoiy himoya” ATda elektron ofertani tasdiqlash orqali bepul va ixtiyoriylik asosida yagona identifikatsiya tizimi (One ID) orqali avtorizatsiyadan oʻtadi.

Tadbirkorlik subyektlari elektron ofertani tasdiqlagandan soʻng koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi “Ijtimoiy himoya” ATda idoralararo axborot hamkorligi orqali avtomatik tarzda aniqlanadi.

Tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligi hamda ularning faoliyati tugatilmaganligi aniqlangan taqdirda, Xizmat koʻrsatuvchilar reyestriga kiritiladi va ular uchun “Ijtimoiy himoya” ATda shaxsiy kabinet ochiladi.

6. Transport xizmatini koʻrsatish istagida boʻlgan tadbirkorlik subyektlari Xizmat koʻrsatuvchilar reyestrida roʻyxatdan oʻtish uchun “Ijtimoiy himoya” ATda avtorizatsiyadan oʻtishda:

a) quyidagi maʼlumotlarni koʻrsatadi:

yuridik shaxslar uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) hamda telefon raqami;

tadbirkorlik subyekti va uning filiali yuridik manzillari, hisobvaragʻi, bank rekvizitlari, ishonchli vakil haqida maʼlumotlar hamda uning telefon raqami;

tadbirkorlik subyektining mobil ilovasi nomi va ushbu ilova orqali xizmat koʻrsatadigan hududlar (shaharlar va tumanlar kesimida) nomi. Bunda xizmat koʻrsatadigan hududlar roʻyxati oʻzgarganda, ushbu oʻzgarishlar toʻgʻrisida maʼlumotlar avtomatik ravishda “Ijtimoiy himoya” ATga taqdim etiladi;

tadbirkorlik subyekti faoliyati boʻyicha soliq organlaridan roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat;

b) quyidagi shartlar bajarilishini oʻz zimmasiga oladi:

mobil ilovada transport xizmati modulini shakllantirish hamda shu orqali transport tarifi boʻyicha buyurtmalarni berish va qabul qilish imkoniyatini yaratish;

oʻquvchi yoki uning qonuniy vakili uchun mobil ilovada transport tarifi boʻyicha monitoring maʼlumotlarini (oy boshidan qatnovlar soni va qiymati, shuningdek, subsidiya orqali qoplangan hamda oʻz mablagʻlari hisobidan toʻlangan mablagʻlar miqdori, joriy buyurtmaning qoplanadigan va oʻz mablagʻlari hisobidan toʻlanadigan miqdorlari koʻrsatilgan holda qatnovning umumiy qiymati, oʻquvchi oilasi Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi va boshqalar) real vaqt rejimida koʻrib borish imkoniyatini yaratish;

tadbirkorlik subyektlari bilan haydovchilar oʻrtasida tuziladigan shartnomada (ofertada), belgilangan talablardan tashqari, oʻquvchilarni taʼlim tashkilotlariga yoki kunduzgi parvarish xizmati joylashgan manzilga olib borish va olib kelish, shuningdek, avtomobilga chiqarish yoki tushirishda yordam berish, oʻquvchining kreslo-aravachasi hamda boshqa yuklarini (zarur hollarda) avtomobil yukxonasiga ortish va tushirish, oʻquvchilar bilan birga hamrohlik qiluvchi shaxsni (agar mavjud boʻlsa) ham birgalikda olib borish talablarini nazarda tutish;

mobil ilovada haydovchi uchun transport xizmatiga doir zarur maʼlumotlarni (qatnovning umumiy summasi, shundan haydovchiga tadbirkorlik subyekti orqali toʻlanadigan subsidiya summasi va boshqalar) aks ettirish;

transport xizmati uchun tariflarni bozor konyunkturasidan kelib chiqib shakllantirish, shuningdek, tariflarni tegishli asoslarsiz oshirmaslik;

oʻquvchi, shu jumladan, unga hamrohlik qiluvchi shaxslarning shaxsiy maʼlumotlariga ishlov berishda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;

oʻziga tegishli mobil ilovada maʼmuriy panel ochish va u orqali Agentlikka transport xizmati monitoringi boʻyicha onlayn maʼlumotlar hamda elektron hisobotlarni taqdim etish.

7. Mazkur Nizomning 6-bandida belgilangan talablarga javob bermaydigan tadbirkorlik subyekti Xizmat koʻrsatuvchilar reyestriga kiritilmaydi.

8. Quyidagilar Xizmat koʻrsatuvchilar reyestridan chiqarish uchun asos hisoblanadi:

tadbirkorlik subyekti tugatilganda yoki bankrot deb topilganda;

bir yil davomida ayni bir tadbirkorlik subyektining mobil ilovasi orqali besh va undan koʻp marotaba mazkur Nizomga muvofiq transport xizmatini koʻrsatishga buyurtma olinib, haqiqatda xizmatlar koʻrsatilmagan yoki sifatsiz koʻrsatilgan taqdirda, shuningdek, mazkur Nizomning 24-bandida nazarda tutilgan “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining talabnomalarida koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish ishlari muttasil uch marotaba bajarilmaganda (tadbirkorlik subyektiga tegishli avtotransport vositalarining nosozligi tufayli xizmat koʻrsatilmagan holatlar bundan mustasno).

3-bob. Transport xizmatidan foydalanish tartibi

9. Oʻquvchining qonuniy vakili transport xizmatidan foydalanish maqsadida Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kirish uchun yashash manzili boʻyicha mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodim orqali yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yoki davlat xizmatlari markaziga kelib yoki davlat xizmatidan elektron tarzda mustaqil foydalanish uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP), “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali roʻyxatdan oʻtib mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnoma asosida murojaat qiladi.

10. Oʻquvchining qonuniy vakili yashash manzili boʻyicha mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodimga yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yoki davlat xizmatlari markaziga murojaat qilgan taqdirda, mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodim yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yoki davlat xizmatlari markazi masʼul xodimi ariza beruvchi nomidan bevosita ularning roziligi bilan “Ijtimoiy himoya” AT orqali, YIDXP orqali murojaat qilinganda soʻrovnomani elektron shaklda mustaqil toʻldiradi.

Ariza beruvchilar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritish boʻyicha murojaatni koʻrib chiqish uchun toʻlov undirilmaydi.

11. Ijtimoiy xodim, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazidagi ijtimoiy xodim yoki Davlat xizmatlari markazi xodimi oʻquvchi qonuniy vakilining murojaatini “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtkazadi. Bunda murojaatda quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

oʻquvchining tugʻilgan sanasi, tugʻilganlik guvohnomasi seriyasi va raqami;

oʻquvchi qonuniy vakilining mobil telefon raqami;

oʻquvchining yashash manzili hamda uning xaritadagi joylashuvi (geolokatsiyasi).

Murojaat YIDXP orqali kelib tushganda oʻquvchi yashash manzilining xaritadagi joylashuvi (geolokatsiyasi) “Ijtimoiy himoya” ATda oʻquvchining qonuniy vakili yashash manzili boʻyicha mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodim yoki “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazidagi ijtimoiy xodim tomonidan belgilanadi.

Murojaat uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

12. Mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritilgandan soʻng, oʻquvchiga tegishli quyidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” AT orqali avtomatik ravishda aniqlanadi:

oʻquvchining familiyasi, ismi, otasining ismi va jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR);

mazkur Nizomning 2-bandi “b” kichik bandida belgilangan kasalliklarga chalinganligi;

oʻquvchi oʻqiydigan taʼlim tashkiloti, shu jumladan, korreksion sinfda oʻqiyotgan nodavlat taʼlim tashkiloti yoki kunduzgi parvarish xizmati;

oʻquvchining oilasi Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi.

13. Oʻquvchining ushbu Nizomning 2-bandida nazarda tutilgan oʻquvchilar toifasiga kirishi tasdiqlanganda, oʻquvchi hamda uning qonuniy vakili toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritiladi va bu toʻgʻrisida murojaat muallifiga SMS-xabarnoma yuboriladi. SMS-xabarnomada oʻquvchi yashaydigan hududda xizmat koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarining mobil ilovalari roʻyxati ham joʻnatiladi.

Oʻquvchining mazkur toifaga kirmasligi aniqlanganda, oʻquvchi va uning qonuniy vakili toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritish rad etiladi va bu toʻgʻrisida murojaat muallifiga sabablari koʻrsatilgan holda, SMS-xabarnoma yuboriladi.

14. Oʻquvchini Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritish quyidagi sabablarga koʻra rad etiladi:

mazkur Nizomga 1-ilovada belgilangan kasalliklarga chalinmaganligi aniqlanganda;

bola taʼlim tashkiloti yoki kunduzgi parvarish xizmati oʻquvchisi boʻlmaganida;

oʻquvchi yashaydigan va taʼlim tashkiloti yoki kunduzgi parvarish xizmati joylashgan hudud transport xizmati tatbiq etilgan hududlar roʻyxatiga kiritilmaganda.

Oʻquvchini Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritishni boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritilgan oʻquvchilarning qonuniy vakillari transport xizmatidan foydalanish uchun Xizmat koʻrsatuvchilar reyestriga kiritilgan tadbirkorlik subyektining mobil ilovasi orqali buyurtma beradi.

Bunda bir oʻquvchining qonuniy vakili bir kalendar oyi davomida faqat bitta tadbirkorlik subyektining mobil ilovasidan foydalanishi mumkin.

16. Transport xizmatidan foydalanish boʻyicha buyurtmani qabul qilgan avtotransport vositasi haydovchisi ushbu buyurtmada koʻrsatilgan manzilga yetib borgach, buyurtma bajarilganligini mobil ilova orqali tasdiqlaydi.

Haydovchi tomonidan buyurtma bajarilganligi tasdiqlangandan soʻng, bu toʻgʻrisidagi maʼlumot (olib ketilgan va olib borilgan manzil, bosib oʻtilgan masofa, transport xizmati qiymati va boshqalar) mobil ilova orqali “Ijtimoiy himoya” ATga yuboriladi.

4-bob. Transport xizmatidan foydalanish xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish tartibi

17. Mazkur Nizomning 16-bandiga muvofiq buyurtma bajarilganligi toʻgʻrisida maʼlumot kelib tushishi bilan “Ijtimoiy himoya” AT tomonidan transport xizmati qiymati ajratiladigan subsidiyaning bir oylik cheklangan miqdoridan oshmaganligi elektron nazoratdan oʻtkazilib, subsidiyani tadbirkorlik subyektiga oʻtkazish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimiga avtomatik ravishda topshiriqnoma yuboriladi.

18. Transport xizmatini koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlar quyidagi tartibda qoplanadi:

a) Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan subsidiya shaklida:

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi oʻquvchilar foydalanganligi uchun har bir qatnov toʻlovining 100 foizi, biroq bir kalendar oyda bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda;

Ijtimoiy reyestrga kiritilmagan oilalardagi oʻquvchilar foydalanganligi uchun har bir qatnov toʻlovining 60 foizi, biroq bir kalendar oyda bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda;

b) oʻquvchining qonuniy vakili hisobidan — Ijtimoiy reyestrga kiritilmagan oilalardagi oʻquvchilar foydalanganligi uchun har bir qatnov toʻlovining 40 foizi hamda barcha toifadagi oilalardagi oʻquvchilar uchun bir kalendar oyda ajratiladigan subsidiya summasidan (bazaviy hisoblash miqdorining 1,2 baravaridan) oshgan qismi.

Bunda toʻlovlar faqat tadbirkorlik subyektining mobil ilovasiga biriktirilgan oʻquvchi qonuniy vakilining bank kartasidan amalga oshiriladi.

19. Quyidagi hollarda transport xizmatini koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratish toʻxtatiladi:

oʻquvchi vafot etganda yoki sud tomonidan vafot etgan deb eʼlon qilinganda;

oʻquvchi toʻliq davlat taʼminotiga oʻtkazilganda;

oʻquvchi taʼlim tashkilotini tugatganda, korreksion sinfdan chiqarilganida yoki kunduzgi parvarish xizmatidan chiqarilganida;

oʻquvchi sogʻlomlashtirilib mazkur Nizomga 1-ilovada belgilangan kasalliklarning biri boʻyicha reabilitatsiya qilinganida;

oʻquvchi doimiy yashash uchun xizmat koʻrsatiladigan hududdan yoki Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketganda.

20. Quyidagi hollarda transport xizmatini koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratish vaqtincha toʻxtatib turiladi:

oʻquvchi ozodlikdan mahrum etilganda;

oʻquvchining qonuniy vakili tomonidan transport xizmatidan foydalanishni toʻxtatib turish haqida mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq ariza berilganda;

oʻquvchi bedarak yoʻqolganda.

Mazkur bandda nazarda tutilgan holatlar bartaraf etilib, oʻquvchining qonuniy vakili tomonidan qayta murojaat qilinganda transport xizmatini koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratish qayta tiklanadi.

5-bob. Transport xizmatini koʻrsatish hamda ajratiladigan mablagʻlarning maqsadli sarflanishini monitoring qilish

21. Oʻquvchining qonuniy vakili tomonidan har oyda bir marta transport xizmatidan haqiqatda foydalanganligi ularga “Ijtimoiy himoya” AT orqali yuboriladigan SMS-xabarnomada koʻrsatilgan maxsus havolaga kirish orqali tasdiqlanadi.

22. Transport xizmatining oʻz vaqtida va sifatli koʻrsatilishi Agentlik huzuridagi “Axborot texnologiyalari markazi” davlat muassasasining Call-markazi tomonidan ushbu xizmatdan foydalanuvchi shaxslar oʻrtasida soʻrovnoma oʻtkazish orqali monitoring qilinadi.

23. Monitoring natijasida Xizmat koʻrsatuvchilar reyestriga kiritilgan tadbirkorlik subyekti tomonidan sifatsiz xizmat koʻrsatilayotganligi aniqlangan taqdirda, bir ish kuni ichida bu toʻgʻrisida Agentlikka maʼlumot kiritiladi.

24. Agentlik “Axborot texnologiyalari markazi” davlat muassasasi Call-markazining maʼlumotini oʻrganib chiqib, Xizmat koʻrsatuvchilar reyestriga kiritilgan tadbirkorlik subyektiga transport xizmati sifatiga salbiy taʼsir koʻrsatayotgan omillarni bartaraf etish boʻyicha talabnoma kiritadi.

Talabnoma muttasil uch marotaba bajarilmagan taqdirda, tadbirkorlik subyekti mazkur Nizomning 8-bandiga asosan Xizmat koʻrsatuvchilar reyestridan chiqariladi.

25. Mazkur Nizomning 4-bobiga muvofiq mablagʻlarni ajratish tartiblariga rioya etilishi yoki ulardan maqsadli foydalanilishi Agentlikning ichki audit xizmati hamda Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya tomonidan nazorat qilib boriladi.

Ushbu nazorat tadbirlarida aniqlangan qonunbuzilish holatlari boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

26. Oʻquvchilarning qonuniy vakillari ushbu Nizomga muvofiq transport xizmatini koʻrsatish bilan bogʻliq tartib-taomillarni amalga oshiruvchi mansabdor shaxslarning xatti-harakatlari ustidan Agentlikka yoki bevosita sudga shikoyat qilishi mumkin.

27. Mazkur Nizomga muvofiq transport xizmatini koʻrsatish bilan bogʻliq tartib-taomillarni amalga oshiruvchi mansabdor shaxslar transport xizmatini koʻrsatish jarayonida olingan shaxsga doir maʼlumotlarning qonunchilikda belgilangan tartibda sir saqlanishini taʼminlaydi.

28. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini koʻrsatish va ushbu xizmatdan foydalanish xarajatlarini subsidiya shaklida qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Transport xizmati tatbiq etiladigan kasalliklar

T/r Kasallik turining nomlanishi va kodi 1. Ikkala koʻzning koʻrligi (amovroz) (ikkala koʻzi — OU) (N54.0) 2. Anoftalm (bir yoki ikkala koʻzi — OU) (Q11) 3. Koʻrish nervining atrofiyasi (ikkala koʻzi — OU) (N47.2) 4. Koʻrish nervi diski tugʻma anomaliyasi (ogʻir darajadagi) (ikkala koʻzi — OU) — koʻzi ojiz boʻlgan bolalar koʻrish oʻtkirligi 0,01 — 0,04 doirasida korreksiyadan soʻng 0,01 dan 0,05 gacha (Q14.2) 5. Preretinopatiya (ikkala koʻzi — OU) — koʻzi ojiz boʻlgan bolalar koʻrish oʻtkirligi 0,01 — 0,04 doirasida korreksiyadan soʻng 0,01 dan 0,05gacha (N35.1) 6. Toʻr pardaning ajralishi, yorilishi yoki yirtilishi bilan (ikkala koʻzi — OU) (N33.0) 7. Ogʻir darajali aqliy zaiflik (F72) 8. Chuqur aqliy zaiflik (F73) 9. Bolalar autizmi (aqliy zaiflik stereotip harakatlar bilan birga keluvchi giperaktiv buzilish) (F84.4) 10. Bolalar serebral falaji (BSF) (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 3-4-5 daraja) va boshqa nevrologik patologiyalar oqibatida ortopedik deformatsiyalari — G80 11. Dyushen miopatiyasi (mustaqil yurmaydi) (G71) 12. Spinal mushak atrofiyasi va unga yaqin sindromlar (mustaqil yurmaydi) (G12.0) 13. Spina bifida (umurtqa kanalining toʻliqsiz yopilishi (Q05)), jarohatlar va boshqa kasalliklar natijasida kelib chiqqan pastki paraplegiya (mustaqil yurmaydi) 14. Koʻzi ojizlik (amovroz) — N54.1 15. Koloboma (Q 12,2 Q 13,0), preretinopatiya (Q 35,1) (chala tugʻilgan bolalar retinopatiyasi) 16. Koʻrish nervi disk(Q 14,2) va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi (Q 14,8 Q 14,9) 17. Albinizm — E 70.3 koʻrish oʻtkirligi korreksiya bilan 0 dan -0,04 gacha yaxshi koʻradigan koʻzda 18. Retinoblastoma S 69.2 koʻrish oʻtkirligi korreksiya bilan 0 dan -0,04 gacha yaxshi koʻradigan koʻzda 19. Skeletning tizimli kasalliklari (axondroplaziya, disxondroplaziya, xondrodistrofiya) Q 77 Q 78 20. Dializga muhtojlik Z 49 Z 99,2 N 18,0 21. Qoʻl va oyoqlarning yirik boʻgʻimlarida 2 va undan ortiq funksional noqulay holatdagi ankiloz ( M 24,6) va kuchli ifodalangan kontrakturalar (M 24,5) hisobiga statodinamik funksiyalarining kuchli ifodalangan buzilishlari

Ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini koʻrsatish va ushbu xizmatdan foydalanish xarajatlarini subsidiya shaklida qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini koʻrsatish va ushbu xizmatdan foydalanish xarajatlarini subsidiya shaklida qoplash

Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (oʻquvchining qonuniy vakili) Ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga (keyingi oʻrinlarda — Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxati) kirish uchun mahallaga biriktirilgan ijtimoiy xodimga, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoki davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat qiladi yoki davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT), “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi yoxud murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Ijtimoiy xodim, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoki Davlat xizmatlari markazi 1. Murojaatni “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtkazadi. 1. Oʻn daqiqada. 2. YIDXP, Ijtimoiy himoya AT, Ijtimoiy karta 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda “Ijtimoiy himoya” AT roʻyxatdan oʻtkaziladi. 2. Real vaqt rejimida. 3-bosqich “Ijtimoiy himoya” AT 1. Murojaatni koʻrib chiqish jarayonida oʻquvchiga tegishli maʼlumotlar tizim orqali aniqlanadi. 2. Oʻquvchi hamda uning qonuniy vakili toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritiladi va bu toʻgʻrisida murojaat muallifiga SMS-xabarnoma yuboriladi. Uch ish kunida 4-bosqich Transport xizmatidan foydalanuvchilar roʻyxatiga kiritilgan oʻquvchining qonuniy vakili Transport xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari reyestriga kiritilgan yoʻnalishsiz taksida yoʻlovchi tashuvchilarga mijozlarni izlash boʻyicha interaktiv xizmatlarni koʻrsatuvchi agregatorning (keyingi oʻrinlarda — agregator) mobil ilovasi orqali buyurtma beradi. Xohishiga koʻra 5-bosqich Agregator 1. Oʻquvchini buyurtmani qabul qilgan avtotransport vositasi haydovchisi orqali buyurtmada koʻrsatilgan manzilga olib boradi. 1. Real vaqt rejimida. 2. Oʻquvchi buyurtmada koʻrsatilgan manzilga yetib borgach, haydovchi tomonidan buyurtma bajarilganligini mobil ilova orqali tasdiqlaydi. 2. Koʻrsatilgan manzilga yetib borgach darhol. 3. Buyurtma bajarilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot (mobil ilova orqali “Ijtimoiy himoya”ATga yuboriladi. 3. Avtomatik ravishda. 6-bosqich “Ijtimoiy himoya” AT” Buyurtma bajarilganligi toʻgʻrisida maʼlumot kelib tushganidan soʻng subsidiya agregatorga oʻtkazib beradi. Avtomatik ravishda

Ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini koʻrsatish va ushbu xizmatdan foydalanish xarajatlarini subsidiya shaklida qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Transport xizmatidan foydalanish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 2. Familiyasi: Avtomatik tarzda shakllanadi 3. Ismi: 4. Otasining ismi: 5. Tugʻilgan sanasi: 6. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 7. Mahalla fuqarolar yigʻini nomi: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Bola toʻgʻrisida maʼlumotlar (bola toʻgʻrisidagi qonuniy vakil tomonidan berilganida toʻldiriladi) 1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 2. Familiyasi: Avtomatik tarzda shakllanadi 3. Ismi: 4. Otasining ismi: 5. Tugʻilgan sanasi: 6. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 7. Mahalla fuqarolar yigʻini nomi: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): sana: 20 __ “___” ________

Ijtimoiy ahamiyatga ega transport xizmatini koʻrsatish va ushbu xizmatdan foydalanish xarajatlarini subsidiya shaklida qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Transport xizmatidan foydalanishni toʻxtatib turish haqida

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 2. Familiyasi: Avtomatik tarzda shakllanadi 3. Ismi: 4. Otasining ismi: 5. Tugʻilgan sanasi: 6. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 7. Mahalla fuqarolar yigʻini nomi: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Bola toʻgʻrisida maʼlumotlar (bola toʻgʻrisidagi qonuniy vakil tomonidan berilganida toʻldiriladi) 1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 2. Familiyasi: Avtomatik tarzda shakllanadi 3. Ismi: 4. Otasining ismi: 5. Tugʻilgan sanasi: 6. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 7. Mahalla fuqarolar yigʻini nomi: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): sana: 20 __ “___” ________

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 28-fevral,

132-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.03.2025-y., 09/25/132/0201-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 12.02.2026-y., 09/26/48/0134-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son)

lex.uz