📅 2025-yil 27-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 27-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 27 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 февраля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 February 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатишга доир тартиб-таомилларни такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПФ-143-сон Фармони ҳамда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПФ-143-сон Фармонига мувофиқ:
камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилиши;
ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, ижтимоий ёрдам ва хизматлар (ижтимоий нафақадан ташқари) кўрсатиш тўхтатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак кўрсатиш учун ижтимоий шартнома тузиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ижтимоий шартнома асосида кўмак кўрсатиш;
ижтимоий шартномани расмийлаштириш ва унда назарда тутиладиган шартлар;
ижтимоий шартнома бажарилишини мониторинг қилиш.
3. Белгилансинки, маҳаллалардаги камбағал оилаларга кўмак 2025 йил 1 мартдан бошлаб Сирдарё вилояти Ховос туманида, 2025 йил 1 майдан бошлаб республиканинг бошқа ҳудудларида ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади.
Бунда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар томонидан ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, ушбу оилаларга тўланадиган кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам миқдорини «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори билан 30 фоизгача камайтириш тартиби жорий этилади.
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан 2025 йил 1 мартдан бошлаб «Рақамли маҳалла» электрон платформасида ижтимоий шартнома асосида давлат томонидан ижтимоий кўмакдан фойдаланиб, ўзининг мажбуриятларини бажармаган фуқароларнинг реестри (кейинги ўринларда — Реестр) юритилиши инобатга олинсин.
Бунда:
Реестрга камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган ижтимоий кўмак бўйича мажбуриятларни бажармаган фуқаролар киритилади;
Реестрга киритилган шахсларга улар Реестрда бўлган даврда «маҳалла еттилиги» ёки уларнинг вакиллари томонидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турлари учун тавсиялар берилмайди.
5. Қуйидагилар:
Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд бўлиши шарти билан кўрсатиладиган айрим ижтимоий хизмат ва ёрдамлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларидан банд бўлиш шарти талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси:
а) икки ҳафта муддатда қуйидагиларни тасдиқлаш учун «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссиясига киритсин:
ижтимоий шартнома асосида давлат томонидан ижтимоий кўмакдан фойдаланиб, ўзининг мажбуриятларини бажармаган фуқароларнинг реестрини юритиш тартибини;
оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмакни кўрсатиш учун ижтимоий шартноманинг намунавий шаклини;
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда:
ижтимоий шартнома асосида камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзоларининг таълим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши билан боғлиқ ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг ўз вақтида ва етарли ҳажмларда кўрсатиб борилишини таъминласин;
мазкур қарор ижросини ташкил этишда юзага келган муаммолар ва уларни ҳал қилиш чоралари юзасидан «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссиясига ахборот киритиб борсин;
в) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Рақамли маҳалла» электрон платформасини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2025 йил якунига қадар камбағал оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд бўлиши шарти билан кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар рўйхатини кенгайтириш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Зоҳидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 1-ИЛОВА
Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатиш учун ижтимоий шартнома тузиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш учун зарур кўмак чораларини кўрсатиш бўйича ижтимоий шартнома тузиш, унда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
ижтимоий шартнома — камбағал оилаларга кўмак чораларининг муайян мажбуриятларни бажариш шарти билан кўрсатилишини назарда тутувчи шартнома;
индивидуал режа — ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан оилани махсус саволнома асосида баҳолаш якуни бўйича шакллантириладиган ҳамда ушбу оилани камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини қамраб олувчи режа;
камбағал оила — «маҳалла еттилиги» томонидан махсус саволнома асосида оиланинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижаларига кўра Камбағал оилалар реестрига киритилган оила;
Камбағал оилалар реестри — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан шакллантириладиган, «маҳалла еттилиги»нинг ўрганиш натижаларига кўра камбағал оила деб топилган оилалар ҳақидаги маълумотлар реестри;
кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам — кам таъминланган оилалар фарзандлари учун нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
кўмак чоралари — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ камбағал оилаларга уларнинг ижтимоий шароити, моддий ҳолати ва оғир ижтимоий вазиятдан, шу жумладан, камбағалликдан чиқишига кўмаклашиш орқали тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган ёрдам ва хизматлар.
3. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилага, шу жумладан, унинг аъзоларига ижтимоий шартнома асосида ушбу оилага нисбатан шакллантирилган индивидуал режада белгиланган кўмак чоралари мазкур кўмак чораларини кўрсатиш тартиб-таомилларини назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кўрсатилади.
4. Ижтимоий шартномани расмийлаштириш ва унинг асосида индивидуал режада белгиланган камбағал оилани камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чоралари ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Камбағал оила билан ижтимоий шартнома тузиш тартиби
5. Ижтимоий шартнома камбағал оиланинг ҳар бир муомалага лаёқатли вакили ва ушбу оила яшайдиган маҳалланинг раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиси ўртасида ушбу оилага нисбатан шакллантирилган индивидуал режа тасдиқлангандан сўнг беш иш куни ичида тузилади.
6. Ижтимоий шартнома икки нусхада қоғоз шаклида тузилади ҳамда унинг бир нусхаси камбағал оиланинг муомалага лаёқатли вакилига берилади, иккинчиси маҳалла раисида сақланади.
7. Камбағал оилага, жумладан, унинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзосига кўмак чоралари мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ тузилган ижтимоий шартномада назарда тутилган қуйидаги мажбуриятларни бажариш шарти билан кўрсатилади:
камбағал оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш;
камбағал оиланинг таълим ташкилотларида ўқийдиган аъзоларини дарсларда мунтазам қатнашишини таъминлаш;
камбағал оилага тегишли уй-жойнинг санитария ҳолатини яхши сақлаш;
камбағал оилага тегишли томорқадан самарали фойдаланиш (экин экиш);
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар асосида ажратилган моддий-техника воситалари ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш.
Бунда камбағал оилага, шу жумладан, унинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзосига мазкур оила бўйича шакллантирилган индивидуал режада белгиланган тегишли кўмак чораларини кўрсатиш тартиб-таомилларини назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларида қўшимча мажбуриятлар юкланиши мумкин.
3-боб. Ижтимоий шартнома ижросини мониторинг ва назорат қилиш тартиби
8. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши «маҳалла еттилиги» томонидан мунтазам равишда мониторинг қилиб борилади.
9. «Маҳалла еттилиги» томонидан амалга ошириладиган мониторинг натижасига доир маълумотлар ҳар ойда маҳалла раиси томонидан «Рақамли маҳалла» электрон платформасига киритиб борилади. Бунда мониторинг якуни бўйича камбағал оиланинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзоси томонидан:
ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилаётганлиги аниқланган тақдирда, тегишли кўмак чораларини кўрсатиш давом эттирилади;
ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида далолатнома шу куннинг ўзида расмийлаштирилади ҳамда «Рақамли маҳалла» электрон платформаси орқали СМС-хабарнома шаклида ва «маҳалла еттилиги» вакили томонидан ёзма шаклда тегишли мажбуриятнинг ўн беш иш куни давомида бажарилишини таъминлаш лозимлиги бўйича огоҳлантириш берилади.
«Маҳалла еттилиги» томонидан мониторинг давомида камбағал оиланинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзоси томонидан унга юкланган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги сабаблари ўрганилади ҳамда тегишли мажбуриятларни бажармаслик натижасида юзага келадиган оқибатлар ҳақида тушунтириш ва маслаҳатлар берилади.
10. Ушбу Низом 9-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ берилган муддат тугагандан сўнг «маҳалла еттилиги» томонидан беш иш куни давомида камбағал оила унга юкланган мажбуриятларни бажарганлиги ёки бажараётганлиги қайта мониторинг қилинади.
11. Қайта мониторинг якуни бўйича:
камбағал оила томонидан ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланган тақдирда, тегишли кўмак чораларини кўрсатиш давом эттирилади;
ушбу Низом 9-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилган бўлишига қарамасдан, камбағал оила томонидан ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда, мазкур Низомнинг 18 ва 19-бандларида назарда тутилган чораларни кўриш учун маҳалла раиси хабардор қилинади.
12. Ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатларда ҳамда «маҳалла еттилиги»нинг вакили ижтимоий шартномада камбағал оилага юкланган мажбуриятларнинг бажарилмаётганлигини аниқлаган тақдирда, бу ҳақида бир иш куни ичида маҳалла раисини хабардор қилади. Бунда маҳалла раиси:
«маҳалла еттилиги» вакилининг хабарини олгандан сўнг бир иш куни ичида хабарда кўрсатилган камбағал оила томонидан у билан тузилган ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилаётганлигини ўрганиб чиқади;
ўрганиш якуни бўйича «маҳалла еттилиги» вакилининг хабарида келтирилган маълумотлар тасдиқланган тақдирда, оилага тегишли кўмак чораларини кўрсатишни тўхтатиш ёки кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорини камайтириш бўйича «маҳалла еттилиги»га таклиф киритади.
13. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ камбағал оилаларга бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (кейинги ўринларда — бириктирилган масъуллар) томонидан ҳам мониторинг қилиб борилади.
Бунда бириктирилган масъуллар камбағал оила, шу жумладан, унинг аъзоси томонидан ижтимоий шартномада белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишида юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.
14. Маҳалла фаоллари ва нуронийлари ҳамда кўчабошилар томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шартномадаги ўз мажбуриятларига масъулият билан амал қилиши устидан жамоатчилик назорати амалга оширилади.
4-боб. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда қўлланиладиган чоралар
15. Мазкур Низом 9 ва 10-бандларида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилган бўлишига қарамасдан, ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, «маҳалла еттилиги» томонидан камбағал оилага кўрсатилаётган кўмак чораларини кўрсатишни тўхтатиш ёки кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорини мазкур Низомнинг 18-бандиг а мувофиқ камайтириш бўйича коллегиал қарор қабул қилинади.
16. «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори «Рақамли маҳалла» электрон платформаси орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ҳамда унда тегишли чорани кўришни талаб этган ҳолатлар батафсил баён этилади.
17. Қуйидаги кўмак чоралари, шу жумладан, ижтимоий ёрдам ва хизматларни тўхтатишга ёки унинг миқдорини камайтиришга йўл қўйилмайди:
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
парваришлаш нафақаси;
ногиронлик нафақаси;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
ёшга доир нафақа;
қонунчилик ҳужжатлари билан кафолатланган кўмак чоралари, шу жумладан, ижтимоий ёрдам ва хизматлар.
18. Камбағал оилалар томонидан ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори билан:
а) камбағал оилага тайинланган ва тўлаб келинаётган кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам қуйидаги миқдорларга камайтирилади:
мониторинг ва қайта мониторинг якуни бўйича тегишли мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда — 15 фоизга;
«маҳалла еттилиги»нинг кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдори 15 фоизга камайтириш ҳақидаги коллегиал қарори қабул қилинган санадан эътиборан бир ой ўтганидан сўнг ўтказилган мониторинг ва қайта мониторинг натижасида камбағал оилага ижтимоий шартнома билан юкланган мажбуриятлар такроран бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда — 30 фоизга;
б) индивидуал режада кўрсатилган кўмак чоралари, шу жумладан, оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд бўлиши шарти билан кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар рўйхатида кўрсатилган кўмак чоралари тўхтатилади.
19. Ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ижтимоий хизматлар тўхтатилган ва (ёки) кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорлари камайтирилган фуқаролар «Рақамли маҳалла» электрон платформасида ижтимоий шартнома асосида давлат томонидан ижтимоий кўмак чораларидан фойдаланиб, ўзининг мажбуриятларини бажармаган фуқароларнинг реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритилади.
Реестрга киритилган шахсларга улар Реестрда бўлган даврда «маҳалла еттилиги» ёки уларнинг вакиллари томонидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турлари учун тавсиялар берилмайди.
20. Камбағал оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатли аъзоси «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори билан унга кўрсатилиши тўхтатилган ижтимоий хизматлардан қайта фойдаланиш, кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорини қайта тиклаш ва Реестрдан чиқариш учун тегишли коллегиал қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан сўнг маҳалла раисига мурожаат қилиши мумкин. Бунда маҳалла раиси «маҳалла еттилиги» вакили билан биргаликда:
камбағал оилада тегишли кўмак чораси бўйича ижтимоий шартномада назарда тутилган ҳамда муқаддам бажарилмаган мажбуриятни бажаришга тўсқинлик қилган ҳолатлар бартараф этилганлигини ўрганади;
ўрганиш якуни бўйича камбағал оила тегишли мажбуриятни бажариши мумкин деб ҳисобланганда, бу ҳақида хулоса расмийлаштирилади ҳамда ижтимоий хизматларни қайта кўрсатиш, кам таъминланган оилалар учун ижтимоий ёрдам миқдорини қайта тиклаш ва Реестрдан чиқариш масаласини кўриб чиқиш ва коллегиал қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.
Реестрга киритилган шахслар томонидан мазкур бандда назарда тутилган тартибда мурожаат қилинмаган тақдирда, улар бир йилдан сўнг автоматик равишда Реестрдан чиқарилади.
21. «Маҳалла еттилиги» томонидан муқаддам кўрсатилиши тўхтатилган (камайтирилган) кўмак чорасини қайта (тўлиқ миқдорда) кўрсатиш ва Реестрдан чиқариш масаласи мазкур бобда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
22. «Маҳалла еттилиги» ва бириктирилган масъуллар томонидан ижтимоий шартномага мувофиқ кўрсатиладиган кўмак чораларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилади.
23. Камбағал оила «Маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинган коллегиал қарор тўғрисида ушбу қарор қабул қилингандан сўнг икки иш куни давомида маҳалла раиси томонидан хабардор қилинади.
24. «Маҳалла еттилиги»нинг камбағал оилага муайян кўмак чорасини кўрсатишни тўхтатиш ҳақидаги коллегиал қарори қабул қилиниши муносабати билан ушбу оилага нисбатан шакллантирилган индивидуал режага ўзгартириш киритилади.
25. Камбағал оилага нисбатан шакллантирилган индивидуал режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, камбағал оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатли аъзоси билан тузилган ижтимоий шартномага ҳам ўзгартириш киритиш талаб этилади.
26. «Маҳалла еттилиги» ва бириктирилган масъуллар тижорат банклари, Ўзбекистон фермерлар кенгаши ҳамда етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда камбағал оилаларнинг ўз томорқаси имкониятларидан самарали фойдаланишига, иштиёқи бор шахсларнинг ўзини ўзи банд қилишига ва тадбиркорликни йўлга қўйишига ҳамда оила аъзоларининг, аёлларнинг касб-ҳунар ва хорижий тилни ўрганишига ва ишга жойлашишига кўмаклашиб боради.
27. Ижтимоий шартнома ижросига доир, шу жумладан унга мувофиқ кўмак чоралари кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар маҳалла раиси томонидан «Рақамли маҳалла» электрон платформасига киритиб борилади.
28. «Маҳалла еттилиги», бириктирилган масъуллар ҳамда бошқа кўмак чораларини кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари ижтимоий шартномани расмийлаштириш ва у бўйича кўмак чораларини кўрсатиш жараёнида уларга маълум бўлган шахсга доир маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сир сақланишини таъминлайди.
29. Мазкур Низомнинг ижроси самарали ташкил этилиши ҳамда унда белгиланган талабларга риоя этилиши «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси томонидан назорат қилиб борилади.
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатиш учун ижтимоий шартнома тузиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ижтимоий шартномани расмийлаштириш ва у асосида камбағал оилани камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Камбағал оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага киритилган кўмак чораларидан фойдаланиш учун ўзи яшайдиган ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, камбағал оиланинг ҳар бир муомалага лаёқатли аъзоси Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага киритилган кўмак чораларидан фойдаланиш учун ижтимоий шартнома тузади. Индивидуал режа тузилганидан сўнг беш иш кунида 3 -босқич Кўмак чораларини кўрсатувчи ташкилотлар Камбағал оилага ижтимоий шартномага мувофиқ Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага киритилган кўмак чораларини кўрсатади. Қонунчиликда белгиланган муддатларда 4-босқич «Маҳалла еттилиги» 1. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг қилади. Мунтазам равишда 2. Ижтимоий шартномада белгиланган тегишли кўмак чораси бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида далолатнома расмийлаштиради ҳамда СМС-хабарнома шаклида ёки ёзма шаклда огоҳлантириш беради. Мониторинг якуни билан 3. Ёзма огоҳлантиришда тегишли мажбуриятни бажариш учун берилган муддат давомида камбағал оиланинг аъзоларига юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини қайта мониторинг қилади. 4. Қайта мониторинг якуни бўйича камбағал оила аъзоларига кўмак чораларини кўрсатишни давом эттиради ёки уларни тўхтатиш ва тегишли нафақа (моддий ёрдам) миқдорини камайтириш тарзида чора кўрилишини таъминлаш учун маҳалла раисини хабардор қилади. Беш иш куни ичида 5-босқич Маҳалла раиси 1. «Маҳалла еттилиги»нинг хабари асосида камбағал оила аъзолари томонидан уларга юкланган мажбуриятлар бажарилаётганлигини ўрганади. 2. Ўрганиш якунида камбағал оила аъзолари томонидан уларга юкланган мажбуриятлар бажарилмаётганлиги аниқланган тақдирда, тегишли чора кўриш учун «маҳалла еттилиги»га таклиф киритади. Беш иш куни ичида 6-босқич «Маҳалла еттилиги» 1. Маҳалла раисининг таклифи асосида камбағал оиланинг тегишли мажбуриятларни бажармаётган аъзосига чора кўриш масаласини кўриб чиқади. 2. Камбағал оиланинг тегишли мажбуриятларни бажармаётган аъзосига кўрсатилаётган кўмак чораларини кўрсатишни тўхтатиш, тегишли нафақа (моддий ёрдам) миқдорини камайтириш ҳамда Реестрга киритиш ҳақида коллегиал қарор қабул қилади. Ўн иш куни ичида 7-босқич Камбағал оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси Тўхтатилган ижтимоий хизматни қайта кўрсатиш, камайтирилган нафақа (моддий ёрдам) миқдорини тиклаш ва Реестрдан чиқариш учун маҳалла раисига мурожаат қилади. Ижтимоий хизматларни тўхтатиш (нафақа ёки моддий ёрдам миқдорини камайтириш) бўйича коллегиал қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан сўнг 8-босқич Камбағал оилаларга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари 1. Ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг қилиб боради. 2. Камбағал оила томонидан ижтимоий шартномада белгиланган мажбуриятларни бажаришда юзага келган муаммоларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради. Ҳар ойда икки маротаба
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 2-ИЛОВА
Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд бўлиши шарти билан кўрсатиладиган айрим ижтимоий хизмат ва ёрдамлар
Т/р Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар номи Масъуллар Мониторингни амалга оширувчи масъуллар * 2025 йил 1 мартдан 1. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан турар жой ижараси учун компенсация ** Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ижтимоий ходим 2025 йил 1 октябрдан 2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун компенсация ** Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар етакчиси 3. Хотин-қизларга турар жой ижараси учун компенсация ** Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Хотин-қизлар фаоли 4. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни вақтинча бошпаналар (шелтерлар)га жойлаштириш ** Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ижтимоий ходим 5. «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш *** Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги Хотин-қизлар фаоли, Ёшлар етакчиси
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 3-ИЛОВА
Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларидан банд бўлиш шарти талаб этилмайдиган ҳолатлар
1. Бола уч ёшга тўлгунига қадар парвариш қилаётган оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар).
2. Таълим ташкилотларида ўқиётганлар (таълимнинг кечки ва сиртқи шакллари бундан мустасно).
3. Ишламайдиган пенсионерлар, ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, II ва III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
4. 18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган, шу жумладан, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларнинг оналари (онаси бўлмаган ҳолда отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганлар.
5. Чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари.
6. Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида бўлганлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзолари.
7. Оиланинг чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган аъзолари.
8. Боласини ёлғиз тарбиялаётган ёлғиз оналар (оталар).
9. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу бўлим томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахслар.
10. Тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзоси * .
11. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турган оила аъзолар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиладиган маълумотлар
Т/р Хизматлар соҳаси Тақдим этиладиган маълумот Ижро муддати Масъул орган 1. Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги хизматлар 1. Инклюзив таълим жорий этилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштирилган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумот (МТТ рақами, гуруҳи). 2. Инклюзив таълим жорий этилган давлат мактабларига жойлаштирилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумот (мактаб рақами, синфи) . 3. Мактабгача таълим ташкилотларидаги мавжуд ўринлар, гуруҳлар турлари ва таълим шакллари бўйича маълумот . 4. Мактабларда қабул учун мавжуд ўринлар, синфлар ва таълим шакллари бўйича маълумот . 5. Мактабларда камбағал оила фарзандларининг китоб ва бошқа ўқув қуроллари билан таъминлаши бўйича маълумот . 6 . «Баркамол авлод» болалар мактабларида тармоқ тўгараклари ташкил қилиниши ва иштирокчилар бўйича маълумот . 7 . Таълим ташкилотларида узайтирилган кун гуруҳлари ташкил этилиши ва хизмат олувчилар бўйича маълумот . 2025 йил март Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимидаги хизматлар I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш далолатномасини расмийлаштириш ҳолатларини қайд этишда белгиланган стаж ҳақидаги маълумот . 2025 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 3. Ҳужжатларини расмийлаштириш ва қайта тиклашда ёрдам бериш Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг биометрик паспортини (идентификацияловчи ID-картасини) тиклаш ёки алмаштириш, вояга етмаган фарзандларига туғилганлик ҳақида маълумотнома олишда ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар . 2025 йил март Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги 4. Аҳоли бандлиги тўғрисида маълумотлар Камбағал оилаларнинг бандлиги тўғрисида ягона ижтимоий солиқ тўланиши тўғрисида маълумотларни олишда ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар . 2025 йил март Солиқ қўмитаси 5. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар . 2025 йил март Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 6. Имтиёзли транспорт картасини бериш хизмати Транспорт вазирлиги ахборот тизими билан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизим лари ўртасида ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар . 2025 йил март Транспорт вазирлиги 7. Соғлиқни сақлаш тизимидаги хизматлар 1. Ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳақидаги маълумот . 2. Оилавий поликлиникада ўтказилган тиббий кўриклар ҳақидаги маълумот . 3. Қонунчиликда белгиланган дори воситалари билан бепул таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги маълумот . 4. Даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланмалар (ордерлар) ҳақидаги маълумот . 5. Тиббий реабилитация қилиш бўлимларида стационар даволанишга й ўналтирилган ва даволанган шахслар бўйича маълумот. 2025 йил апрель Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 8. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими хизматлари 1. Ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар ҳақидаги маълумотлар . 2. Уй-жойни таъмирлаш ёки турар жой ижараси учун моддий ёрдам олган аёллар ҳақидаги маълумотлар . 3. Тиббий эҳтиёж учун моддий ёрдам олган аёллар ҳақидаги маълумотлар . 2025 йил апрель Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 9. Бандликни таъминлаш 1. Бандлик йўналиши бўйича юборилган сўровлар ҳақидаги маълумот . 2. Касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ҳунармандчиликка ва касаначиликка жалб қилиш натижалари бўйича маълумот . 3. Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш харажатларини қоплаш учун компенсация берилиши бўйича маълумот . 4. Енгил конструкцияли иссиқхона, томорқа учун суғориш воситалари ёки уруғлик ва кўчатларни харид қилиш учун, қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш, томорқа ер эгаси бўлган ёки деҳқончилик билан шуғулланиш учун 0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдони ажратиб берилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун, «Уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун ва бошқа субсидиялар бўйича маълумот . 5. « Бизнесга биринчи қадам » дастури доирасида микроқарз бўйича маълумот . 6. Иссиқхона, боғдорчилик, балиқчилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, чорвачилик, асбоб-ускуна, хизмат кўрсатиш соҳаси, ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш учун кредитлаш маълумотлари . 7. «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури кредитлари бўйича маълумот . 8. Захира қилинган иш ўринлари маълумотлари . 9. Камбағал оилалар аъзолари, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланиши бўйича маълумотлар . 10. Камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун гаровсиз ва фоизсиз ажратилган қарзлар ҳақидаги маълумотлар . 2025 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 10. Йўқотилган ҳужжатларни тиклаш бўйича ёрдам хизмати Оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг йўқотилган ҳужжатларини тиклаш бўйича ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар. 2025 йил апрель Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги 11. Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими хизматлари 1. « Ёшлар дафтари » га киритиш бўйича юборилган сўровлар ва ушбу дафтарга киритилган шахслар ҳақидаги маълумотлар . 2. Камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратиш тўғрисида берилган тавсиялар ҳақидаги маълумот . 3. Моддий аҳволи оғир ёшларга берилган бир марталик моддий ёрдамлар ҳақидаги маълумотлар . 4. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун берилган субсидиялар ҳақидаги маълумотлар . 5. Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларининг қопланиши бўйича маълумот . 6. Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг тўлаб берилган қисми бўйича маълумотлар . 7. Замонавий касблар бўйича ўқув курслари харажатларини қоплаш бўйича ажратилган субсидиялар ҳақидаги маълумотлар . 8. Даволаниш харажатлари учун ажратилган субсидиялар ҳақидаги маълумотлар . 9. Турар жой ижараси учун ажратилган субсидиялар ҳақидаги маълумотлар . 10. Янги турмуш қураётганда ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит учун берилган кафиллик ҳақидаги маълумотлар . 11. «Ибрат фарзандлари » лойиҳаси доирасида ўзлаштирилаётган курслар ҳақидаги маълумотлар . 2025 йил апрель Ёшлар ишлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 12. Фуқарони вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш хизматлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш («Манзил» АТ орқали)га оид маълумотлар . 2025 йил апрель Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 13. Маҳалладаги ҳомийлик тадбирлари Сўровга асосан кўрсатилган ҳомийлик ёрдамлари бўйича « Рақамли маҳалла » электрон платформаси билан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизим лари ўртасида ўзаро юборилган сўров ва маълумотлар . 2025 йил апрель Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 77-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида олимпиадаларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган бюджет маблағлари ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:
асосий олимпиадани ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар;
ўқувчи ва кузатувчиларнинг асосий олимпиадада иштироки билан боғлиқ харажатлар (келиб кетиши ва яшаши, транспорт, меҳмонхона, овқатланиш);
эсдалик совғалари, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, асосий олимпиада ғолибларига бериладиган пул мукофотлари, назорат материаллари муаллифлари ва ҳакамлар ҳайъати (апелляция комиссияси) аъзоларига тўланадиган тўловлар, ғолибликни тасдиқловчи ҳужжат ёки сертификат (диплом) билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 7-банди иккинчи хатбошиси «йўқотилган» сўзидан кейин «, муддати ўтган ёки яроқсиз ҳолатга келган» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 16 сентябрдаги 507-сон қарорида :
а) 6-банднинг «б» кичик бандидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
17 ва 25-бандлардаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 2-босқичи «Механизм» устуни 1-бандидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 23 октябрдаги 550-сон қарорида :
а) 4-илова 9-банди «г» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «1 ойдан» сўзлари «6 ойдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-иловада :
2-банди «г» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тўғридан тўғри шартнома тузилган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот (кейинги ўринларда — тижорат банки) ҳисобварағига молиялаштиради;
9 1 -банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.»
1-илованинг 4-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 4-босқич Пенсия жамғармаси бўлими, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия ва/ёки нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади. 2. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради. Автоматик равишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3. Тижорат банкининг электрон сўровида кўрсатилган нафақа олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олган фуқаро тўғрисида махсус электрон бланкка киритилган маълумотлар ҳамда электрон шаклда юборилган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан таққослаган ҳолда тасдиқлайди Ҳар ойнинг 5 санасига қадар ».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 18-бандида :
а) қуйидаги мазмундаги ўттиз иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари, имконияти чекланган шахслар учун махсус техникум, «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ва бошқалар) тарбияланувчилари, ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган (ташкил этиладиган) миллий ва халқаро кўрик-танлов, олимпиада, мусобақа, беллашув ва бошқа тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни (иштирокчиларнинг келиб кетиш, яшаш, транспорт, меҳмонхона, овқатланиш, эсдалик совғаларини бериш, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар) молиялаштириш»;
б) ўттиз иккинчи — эллигинчи хатбошилар тегишлича ўттиз учинчи — эллик биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида» 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорининг 6-бандида :
а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агентлик билан келишган ҳолда, консалтинг ташкилотлари, халқаро экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича энг яхши таклифларни ўрганган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга»;
б) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 февраль,
125-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
Oilalarni kambagʻallikdan chiqarishga qaratilgan koʻmak choralarini koʻrsatishga doir tartib-taomillarni takomillashtirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirish va aholi turmush farovonligini oshirish borasidagi chora-tadbirlarni yangi bosqichga olib chiqish toʻgʻrisida” 2024-yil 23-sentabrdagi PF-143-son Farmoni hamda “Kambagʻallikdan farovonlik sari” dasturini amalga oshirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 23-sentabrdagi PQ-330-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirish va aholi turmush farovonligini oshirish borasidagi chora-tadbirlarni yangi bosqichga olib chiqish toʻgʻrisida” 2024-yil 23-sentabrdagi PF-143-son Farmoniga muvofiq:
kambagʻal oilalarga koʻmak choralari ijtimoiy shartnoma asosida mehnatga layoqatli oila aʼzolarining bandligini taʼminlash, oʻz tomorqasidan samarali foydalanish (ekin ekish), oila aʼzolari, shu jumladan, farzandlarining bilim olishi, kasb-hunar va xorijiy tillarni oʻrganishi hamda sogʻligʻini nazoratga olishi, uy-joyini ozoda tutishi kabi shartlar inobatga olingan holda koʻrsatilishi;
ijtimoiy shartnoma shartlari bajarilmagan taqdirda, ijtimoiy yordam va xizmatlar (ijtimoiy nafaqadan tashqari) koʻrsatish toʻxtatilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oilalarni kambagʻallikdan chiqarishga qaratilgan koʻmak koʻrsatish uchun ijtimoiy shartnoma tuzish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
ijtimoiy shartnoma asosida koʻmak koʻrsatish;
ijtimoiy shartnomani rasmiylashtirish va unda nazarda tutiladigan shartlar;
ijtimoiy shartnoma bajarilishini monitoring qilish.
3. Belgilansinki, mahallalardagi kambagʻal oilalarga koʻmak 2025-yil 1-martdan boshlab Sirdaryo viloyati Xovos tumanida, 2025-yil 1-maydan boshlab respublikaning boshqa hududlarida ijtimoiy shartnoma asosida koʻrsatiladi.
Bunda Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar tomonidan ijtimoiy shartnoma shartlari bajarilmagan taqdirda, ushbu oilalarga toʻlanadigan kam taʼminlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam miqdorini “mahalla yettiligi”ning kollegial qarori bilan 30 foizgacha kamaytirish tartibi joriy etiladi.
4. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi tomonidan 2025-yil 1-martdan boshlab “Raqamli mahalla” elektron platformasida ijtimoiy shartnoma asosida davlat tomonidan ijtimoiy koʻmakdan foydalanib, oʻzining majburiyatlarini bajarmagan fuqarolarning reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) yuritilishi inobatga olinsin.
Bunda:
Reyestrga kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual rejada belgilangan ijtimoiy koʻmak boʻyicha majburiyatlarni bajarmagan fuqarolar kiritiladi;
Reyestrga kiritilgan shaxslarga ular Reyestrda boʻlgan davrda “mahalla yettiligi” yoki ularning vakillari tomonidan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan kredit, subsidiya, grant va moddiy yordam turlari uchun tavsiyalar berilmaydi.
5. Quyidagilar:
Oilaning mehnatga layoqatli aʼzolari band boʻlishi sharti bilan koʻrsatiladigan ayrim ijtimoiy xizmat va yordamlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;
Oilaning mehnatga layoqatli aʼzolaridan band boʻlish sharti talab etilmaydigan holatlar roʻyxati 3-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etiladigan maʼlumotlar roʻyxati 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi va Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi:
a) ikki hafta muddatda quyidagilarni tasdiqlash uchun “Kambagʻallikdan farovonlik sari” dasturini amalga oshirish boʻyicha respublika komissiyasiga kiritsin:
ijtimoiy shartnoma asosida davlat tomonidan ijtimoiy koʻmakdan foydalanib, oʻzining majburiyatlarini bajarmagan fuqarolarning reyestrini yuritish tartibini;
oilalarni kambagʻallikdan chiqarishga qaratilgan koʻmakni koʻrsatish uchun ijtimoiy shartnomaning namunaviy shaklini;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan birgalikda:
ijtimoiy shartnoma asosida kambagʻal oilalarning mehnatga layoqatli aʼzolari bandligini taʼminlash, oʻz tomorqasidan samarali foydalanish (ekin ekish), oila aʼzolarining taʼlim olishi, kasb-hunar va xorijiy tillarni oʻrganishi bilan bogʻliq ijtimoiy yordam va xizmatlarning oʻz vaqtida va yetarli hajmlarda koʻrsatib borilishini taʼminlasin;
mazkur qaror ijrosini tashkil etishda yuzaga kelgan muammolar va ularni hal qilish choralari yuzasidan “Kambagʻallikdan farovonlik sari” dasturini amalga oshirish boʻyicha respublika komissiyasiga axborot kiritib borsin;
v) Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda “Raqamli mahalla” elektron platformasini “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga integratsiya qilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi 2025-yil yakuniga qadar kambagʻal oilaning mehnatga layoqatli aʼzolari band boʻlishi sharti bilan koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmat va yordamlar roʻyxatini kengaytirish boʻyicha asoslantirilgan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zohidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 125-son qaroriga 1-ILOVA
Oilalarni kambagʻallikdan chiqarishga qaratilgan koʻmak choralarini koʻrsatish uchun ijtimoiy shartnoma tuzish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom kambagʻal oilalarni kambagʻallikdan chiqarish uchun zarur koʻmak choralarini koʻrsatish boʻyicha ijtimoiy shartnoma tuzish, unda belgilangan majburiyatlarning bajarilishini monitoring va nazorat qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
ijtimoiy shartnoma — kambagʻal oilalarga koʻmak choralarining muayyan majburiyatlarni bajarish sharti bilan koʻrsatilishini nazarda tutuvchi shartnoma;
individual reja — ijtimoiy xodim va hokim yordamchisi tomonidan oilani maxsus savolnoma asosida baholash yakuni boʻyicha shakllantiriladigan hamda ushbu oilani kambagʻallikdan chiqarishga qaratilgan koʻmak choralarini qamrab oluvchi reja;
kambagʻal oila — “mahalla yettiligi” tomonidan maxsus savolnoma asosida oilaning ijtimoiy sharoiti va kambagʻallikka tushish sabablarini oʻrganish natijalariga koʻra Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oila;
Kambagʻal oilalar reyestri — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan shakllantiriladigan, “mahalla yettiligi”ning oʻrganish natijalariga koʻra kambagʻal oila deb topilgan oilalar haqidagi maʼlumotlar reyestri;
kam taʼminlangan oilalar uchun ijtimoiy yordam — kam taʼminlangan oilalar farzandlari uchun nafaqa va kam taʼminlangan oilalarga moddiy yordam;
koʻmak choralari — qonunchilik hujjatlariga muvofiq kambagʻal oilalarga ularning ijtimoiy sharoiti, moddiy holati va ogʻir ijtimoiy vaziyatdan, shu jumladan, kambagʻallikdan chiqishiga koʻmaklashish orqali toʻlaqonli hayot kechirishini taʼminlashga qaratilgan yordam va xizmatlar.
3. Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilaga, shu jumladan, uning aʼzolariga ijtimoiy shartnoma asosida ushbu oilaga nisbatan shakllantirilgan individual rejada belgilangan koʻmak choralari mazkur koʻmak choralarini koʻrsatish tartib-taomillarini nazarda tutuvchi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq koʻrsatiladi.
4. Ijtimoiy shartnomani rasmiylashtirish va uning asosida individual rejada belgilangan kambagʻal oilani kambagʻallikdan chiqarishga qaratilgan koʻmak choralari ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
2-bob. Kambagʻal oila bilan ijtimoiy shartnoma tuzish tartibi
5. Ijtimoiy shartnoma kambagʻal oilaning har bir muomalaga layoqatli vakili va ushbu oila yashaydigan mahallaning raisi hamda hokim yordamchisi oʻrtasida ushbu oilaga nisbatan shakllantirilgan individual reja tasdiqlangandan soʻng besh ish kuni ichida tuziladi.
6. Ijtimoiy shartnoma ikki nusxada qogʻoz shaklida tuziladi hamda uning bir nusxasi kambagʻal oilaning muomalaga layoqatli vakiliga beriladi, ikkinchisi mahalla raisida saqlanadi.
7. Kambagʻal oilaga, jumladan, uning har bir muomalaga layoqatli aʼzosiga koʻmak choralari mazkur Nizomning 5-bandiga muvofiq tuzilgan ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan quyidagi majburiyatlarni bajarish sharti bilan koʻrsatiladi:
kambagʻal oilaning mehnatga layoqatli aʼzolarining bandligini taʼminlash;
kambagʻal oilaning taʼlim tashkilotlarida oʻqiydigan aʼzolarini darslarda muntazam qatnashishini taʼminlash;
kambagʻal oilaga tegishli uy-joyning sanitariya holatini yaxshi saqlash;
kambagʻal oilaga tegishli tomorqadan samarali foydalanish (ekin ekish);
qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlar asosida ajratilgan moddiy-texnika vositalari va mablagʻlardan maqsadli foydalanish.
Bunda kambagʻal oilaga, shu jumladan, uning har bir muomalaga layoqatli aʼzosiga mazkur oila boʻyicha shakllantirilgan individual rejada belgilangan tegishli koʻmak choralarini koʻrsatish tartib-taomillarini nazarda tutuvchi qonunchilik hujjatlarida qoʻshimcha majburiyatlar yuklanishi mumkin.
3-bob. Ijtimoiy shartnoma ijrosini monitoring va nazorat qilish tartibi
8. Ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlarning bajarilishi “mahalla yettiligi” tomonidan muntazam ravishda monitoring qilib boriladi.
9. “Mahalla yettiligi” tomonidan amalga oshiriladigan monitoring natijasiga doir maʼlumotlar har oyda mahalla raisi tomonidan “Raqamli mahalla” elektron platformasiga kiritib boriladi. Bunda monitoring yakuni boʻyicha kambagʻal oilaning har bir muomalaga layoqatli aʼzosi tomonidan:
ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlarning lozim darajada bajarilayotganligi aniqlangan taqdirda, tegishli koʻmak choralarini koʻrsatish davom ettiriladi;
ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlarning bajarilmaganligi aniqlangan taqdirda, bu haqida dalolatnoma shu kunning oʻzida rasmiylashtiriladi hamda “Raqamli mahalla” elektron platformasi orqali SMS-xabarnoma shaklida va “mahalla yettiligi” vakili tomonidan yozma shaklda tegishli majburiyatning oʻn besh ish kuni davomida bajarilishini taʼminlash lozimligi boʻyicha ogohlantirish beriladi.
“Mahalla yettiligi” tomonidan monitoring davomida kambagʻal oilaning har bir muomalaga layoqatli aʼzosi tomonidan unga yuklangan majburiyatlarning bajarilmasligi sabablari oʻrganiladi hamda tegishli majburiyatlarni bajarmaslik natijasida yuzaga keladigan oqibatlar haqida tushuntirish va maslahatlar beriladi.
10. Ushbu Nizom 9-bandining uchinchi xatboshisiga muvofiq berilgan muddat tugagandan soʻng “mahalla yettiligi” tomonidan besh ish kuni davomida kambagʻal oila unga yuklangan majburiyatlarni bajarganligi yoki bajarayotganligi qayta monitoring qilinadi.
11. Qayta monitoring yakuni boʻyicha:
kambagʻal oila tomonidan ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlarning bajarilishi taʼminlangan taqdirda, tegishli koʻmak choralarini koʻrsatish davom ettiriladi;
ushbu Nizom 9-bandining toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan tadbirlar amalga oshirilgan boʻlishiga qaramasdan, kambagʻal oila tomonidan ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlarning bajarilishi taʼminlanmagan taqdirda, mazkur Nizomning 18 va 19-bandlarida nazarda tutilgan choralarni koʻrish uchun mahalla raisi xabardor qilinadi.
12. Ushbu Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan holatlarda hamda “mahalla yettiligi”ning vakili ijtimoiy shartnomada kambagʻal oilaga yuklangan majburiyatlarning bajarilmayotganligini aniqlagan taqdirda, bu haqida bir ish kuni ichida mahalla raisini xabardor qiladi. Bunda mahalla raisi:
“mahalla yettiligi” vakilining xabarini olgandan soʻng bir ish kuni ichida xabarda koʻrsatilgan kambagʻal oila tomonidan u bilan tuzilgan ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlarning bajarilayotganligini oʻrganib chiqadi;
oʻrganish yakuni boʻyicha “mahalla yettiligi” vakilining xabarida keltirilgan maʼlumotlar tasdiqlangan taqdirda, oilaga tegishli koʻmak choralarini koʻrsatishni toʻxtatish yoki kam taʼminlangan oilalar uchun ijtimoiy yordam miqdorini kamaytirish boʻyicha “mahalla yettiligi”ga taklif kiritadi.
13. Ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatning bajarilishi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikdan farovonlik sari” dasturini amalga oshirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 23-sentabrdagi PQ-330-son qaroriga muvofiq kambagʻal oilalarga biriktirilgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) tashkilotlarining rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari (keyingi oʻrinlarda — biriktirilgan masʼullar) tomonidan ham monitoring qilib boriladi.
Bunda biriktirilgan masʼullar kambagʻal oila, shu jumladan, uning aʼzosi tomonidan ijtimoiy shartnomada belgilangan majburiyatlarning bajarilishida yuzaga kelgan muammolarni aniqlaydi hamda joyida bartaraf etish choralarini koʻrib boradi.
14. Mahalla faollari va nuroniylari hamda koʻchaboshilar tomonidan kambagʻal oilalarning ijtimoiy shartnomadagi oʻz majburiyatlariga masʼuliyat bilan amal qilishi ustidan jamoatchilik nazorati amalga oshiriladi.
4-bob. Ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlar bajarilmaganda qoʻllaniladigan choralar
15. Mazkur Nizom 9 va 10-bandlarida nazarda tutilgan tadbirlar amalga oshirilgan boʻlishiga qaramasdan, ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlar bajarilmagan taqdirda, “mahalla yettiligi” tomonidan kambagʻal oilaga koʻrsatilayotgan koʻmak choralarini koʻrsatishni toʻxtatish yoki kam taʼminlangan oilalar uchun ijtimoiy yordam miqdorini mazkur Nizomning 18-bandig a muvofiq kamaytirish boʻyicha kollegial qaror qabul qilinadi.
16. “Mahalla yettiligi”ning kollegial qarori “Raqamli mahalla” elektron platformasi orqali oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi hamda unda tegishli chorani koʻrishni talab etgan holatlar batafsil bayon etiladi.
17. Quyidagi koʻmak choralari, shu jumladan, ijtimoiy yordam va xizmatlarni toʻxtatishga yoki uning miqdorini kamaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi:
nogironligi boʻlgan 18 yoshgacha bolalarga nogironlik nafaqasi;
parvarishlash nafaqasi;
nogironlik nafaqasi;
boquvchisini yoʻqotganlik nafaqasi;
yoshga doir nafaqa;
qonunchilik hujjatlari bilan kafolatlangan koʻmak choralari, shu jumladan, ijtimoiy yordam va xizmatlar.
18. Kambagʻal oilalar tomonidan ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlar bajarilmagan taqdirda, “mahalla yettiligi”ning kollegial qarori bilan:
a) kambagʻal oilaga tayinlangan va toʻlab kelinayotgan kam taʼminlangan oilalar uchun ijtimoiy yordam quyidagi miqdorlarga kamaytiriladi:
monitoring va qayta monitoring yakuni boʻyicha tegishli majburiyatlar bajarilmagan taqdirda — 15 foizga;
“mahalla yettiligi”ning kam taʼminlangan oilalar uchun ijtimoiy yordam miqdori 15 foizga kamaytirish haqidagi kollegial qarori qabul qilingan sanadan eʼtiboran bir oy oʻtganidan soʻng oʻtkazilgan monitoring va qayta monitoring natijasida kambagʻal oilaga ijtimoiy shartnoma bilan yuklangan majburiyatlar takroran bajarilmaganligi aniqlangan taqdirda — 30 foizga;
b) individual rejada koʻrsatilgan koʻmak choralari, shu jumladan, oilaning mehnatga layoqatli aʼzolari band boʻlishi sharti bilan koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmat va yordamlar roʻyxatida koʻrsatilgan koʻmak choralari toʻxtatiladi.
19. Ushbu Nizomning 18-bandiga muvofiq ijtimoiy xizmatlar toʻxtatilgan va (yoki) kam taʼminlangan oilalar uchun ijtimoiy yordam miqdorlari kamaytirilgan fuqarolar “Raqamli mahalla” elektron platformasida ijtimoiy shartnoma asosida davlat tomonidan ijtimoiy koʻmak choralaridan foydalanib, oʻzining majburiyatlarini bajarmagan fuqarolarning reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) kiritiladi.
Reyestrga kiritilgan shaxslarga ular Reyestrda boʻlgan davrda “mahalla yettiligi” yoki ularning vakillari tomonidan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan kredit, subsidiya, grant va moddiy yordam turlari uchun tavsiyalar berilmaydi.
20. Kambagʻal oilaning har bir mehnatga layoqatli aʼzosi “mahalla yettiligi”ning kollegial qarori bilan unga koʻrsatilishi toʻxtatilgan ijtimoiy xizmatlardan qayta foydalanish, kam taʼminlangan oilalar uchun ijtimoiy yordam miqdorini qayta tiklash va Reyestrdan chiqarish uchun tegishli kollegial qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch oydan soʻng mahalla raisiga murojaat qilishi mumkin. Bunda mahalla raisi “mahalla yettiligi” vakili bilan birgalikda:
kambagʻal oilada tegishli koʻmak chorasi boʻyicha ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan hamda muqaddam bajarilmagan majburiyatni bajarishga toʻsqinlik qilgan holatlar bartaraf etilganligini oʻrganadi;
oʻrganish yakuni boʻyicha kambagʻal oila tegishli majburiyatni bajarishi mumkin deb hisoblanganda, bu haqida xulosa rasmiylashtiriladi hamda ijtimoiy xizmatlarni qayta koʻrsatish, kam taʼminlangan oilalar uchun ijtimoiy yordam miqdorini qayta tiklash va Reyestrdan chiqarish masalasini koʻrib chiqish va kollegial qaror qabul qilish uchun “mahalla yettiligi”ga kiritadi.
Reyestrga kiritilgan shaxslar tomonidan mazkur bandda nazarda tutilgan tartibda murojaat qilinmagan taqdirda, ular bir yildan soʻng avtomatik ravishda Reyestrdan chiqariladi.
21. “Mahalla yettiligi” tomonidan muqaddam koʻrsatilishi toʻxtatilgan (kamaytirilgan) koʻmak chorasini qayta (toʻliq miqdorda) koʻrsatish va Reyestrdan chiqarish masalasi mazkur bobda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. “Mahalla yettiligi” va biriktirilgan masʼullar tomonidan ijtimoiy shartnomaga muvofiq koʻrsatiladigan koʻmak choralarining samaradorligi va natijadorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar amalga oshirib boriladi.
23. Kambagʻal oila “Mahalla yettiligi” tomonidan qabul qilingan kollegial qaror toʻgʻrisida ushbu qaror qabul qilingandan soʻng ikki ish kuni davomida mahalla raisi tomonidan xabardor qilinadi.
24. “Mahalla yettiligi”ning kambagʻal oilaga muayyan koʻmak chorasini koʻrsatishni toʻxtatish haqidagi kollegial qarori qabul qilinishi munosabati bilan ushbu oilaga nisbatan shakllantirilgan individual rejaga oʻzgartirish kiritiladi.
25. Kambagʻal oilaga nisbatan shakllantirilgan individual rejaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, kambagʻal oilaning har bir mehnatga layoqatli aʼzosi bilan tuzilgan ijtimoiy shartnomaga ham oʻzgartirish kiritish talab etiladi.
26. “Mahalla yettiligi” va biriktirilgan masʼullar tijorat banklari, Oʻzbekiston fermerlar kengashi hamda yetakchi tadbirkorlarni jalb qilgan holda kambagʻal oilalarning oʻz tomorqasi imkoniyatlaridan samarali foydalanishiga, ishtiyoqi bor shaxslarning oʻzini oʻzi band qilishiga va tadbirkorlikni yoʻlga qoʻyishiga hamda oila aʼzolarining, ayollarning kasb-hunar va xorijiy tilni oʻrganishiga va ishga joylashishiga koʻmaklashib boradi.
27. Ijtimoiy shartnoma ijrosiga doir, shu jumladan unga muvofiq koʻmak choralari koʻrsatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mahalla raisi tomonidan “Raqamli mahalla” elektron platformasiga kiritib boriladi.
28. “Mahalla yettiligi”, biriktirilgan masʼullar hamda boshqa koʻmak choralarini koʻrsatuvchi tashkilotlar xodimlari ijtimoiy shartnomani rasmiylashtirish va u boʻyicha koʻmak choralarini koʻrsatish jarayonida ularga maʼlum boʻlgan shaxsga doir maʼlumotlarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sir saqlanishini taʼminlaydi.
29. Mazkur Nizomning ijrosi samarali tashkil etilishi hamda unda belgilangan talablarga rioya etilishi “Kambagʻallikdan farovonlik sari” dasturini amalga oshirish boʻyicha respublika komissiyasi tomonidan nazorat qilib boriladi.
30. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oilalarni kambagʻallikdan chiqarishga qaratilgan koʻmak choralarini koʻrsatish uchun ijtimoiy shartnoma tuzish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Ijtimoiy shartnomani rasmiylashtirish va u asosida kambagʻal oilani kambagʻallikdan chiqarishga qaratilgan koʻmak choralarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Kambagʻal oilaning muomalaga layoqatli aʼzosi Oilalarni kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual rejaga kiritilgan koʻmak choralaridan foydalanish uchun oʻzi yashaydigan hududdagi hokim yordamchisi yoki ijtimoiy xodimga murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Mahalla raisi, hokim yordamchisi, kambagʻal oilaning har bir muomalaga layoqatli aʼzosi Oilalarni kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual rejaga kiritilgan koʻmak choralaridan foydalanish uchun ijtimoiy shartnoma tuzadi. Individual reja tuzilganidan soʻng besh ish kunida 3 -bosqich Koʻmak choralarini koʻrsatuvchi tashkilotlar Kambagʻal oilaga ijtimoiy shartnomaga muvofiq Oilalarni kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual rejaga kiritilgan koʻmak choralarini koʻrsatadi. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda 4-bosqich “Mahalla yettiligi” 1. Ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlarning bajarilishini monitoring qiladi. Muntazam ravishda 2. Ijtimoiy shartnomada belgilangan tegishli koʻmak chorasi boʻyicha majburiyatlar bajarilmaganligi aniqlangan taqdirda, bu haqida dalolatnoma rasmiylashtiradi hamda SMS-xabarnoma shaklida yoki yozma shaklda ogohlantirish beradi. Monitoring yakuni bilan 3. Yozma ogohlantirishda tegishli majburiyatni bajarish uchun berilgan muddat davomida kambagʻal oilaning aʼzolariga yuklangan majburiyatlarning bajarilishini qayta monitoring qiladi. 4. Qayta monitoring yakuni boʻyicha kambagʻal oila aʼzolariga koʻmak choralarini koʻrsatishni davom ettiradi yoki ularni toʻxtatish va tegishli nafaqa (moddiy yordam) miqdorini kamaytirish tarzida chora koʻrilishini taʼminlash uchun mahalla raisini xabardor qiladi. Besh ish kuni ichida 5-bosqich Mahalla raisi 1. “Mahalla yettiligi”ning xabari asosida kambagʻal oila aʼzolari tomonidan ularga yuklangan majburiyatlar bajarilayotganligini oʻrganadi. 2. Oʻrganish yakunida kambagʻal oila aʼzolari tomonidan ularga yuklangan majburiyatlar bajarilmayotganligi aniqlangan taqdirda, tegishli chora koʻrish uchun “mahalla yettiligi”ga taklif kiritadi. Besh ish kuni ichida 6-bosqich “Mahalla yettiligi” 1. Mahalla raisining taklifi asosida kambagʻal oilaning tegishli majburiyatlarni bajarmayotgan aʼzosiga chora koʻrish masalasini koʻrib chiqadi. 2. Kambagʻal oilaning tegishli majburiyatlarni bajarmayotgan aʼzosiga koʻrsatilayotgan koʻmak choralarini koʻrsatishni toʻxtatish, tegishli nafaqa (moddiy yordam) miqdorini kamaytirish hamda Reyestrga kiritish haqida kollegial qaror qabul qiladi. Oʻn ish kuni ichida 7-bosqich Kambagʻal oilaning muomalaga layoqatli aʼzosi Toʻxtatilgan ijtimoiy xizmatni qayta koʻrsatish, kamaytirilgan nafaqa (moddiy yordam) miqdorini tiklash va Reyestrdan chiqarish uchun mahalla raisiga murojaat qiladi. Ijtimoiy xizmatlarni toʻxtatish (nafaqa yoki moddiy yordam miqdorini kamaytirish) boʻyicha kollegial qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch oydan soʻng 8-bosqich Kambagʻal oilalarga biriktirilgan tashkilotlar rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari 1. Ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlarning bajarilishini monitoring qilib boradi. 2. Kambagʻal oila tomonidan ijtimoiy shartnomada belgilangan majburiyatlarni bajarishda yuzaga kelgan muammolarni joyida bartaraf etish choralarini koʻrib boradi. Har oyda ikki marotaba
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 125-son qaroriga 2-ILOVA
Oilaning mehnatga layoqatli aʼzolari band boʻlishi sharti bilan koʻrsatiladigan ayrim ijtimoiy xizmat va yordamlar
T/r Ijtimoiy xizmat va yordamlar nomi Masʼullar Monitoringni amalga oshiruvchi masʼullar * 2025-yil 1-martdan 1. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan turar joy ijarasi uchun kompensatsiya ** Ijtimoiy himoya milliy agentligi Ijtimoiy xodim 2025-yil 1-oktabrdan 2. Ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga turar joy ijarasi uchun kompensatsiya ** Yoshlar ishlari agentligi Yoshlar yetakchisi 3. Xotin-qizlarga turar joy ijarasi uchun kompensatsiya ** Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Xotin-qizlar faoli 4. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni vaqtincha boshpanalar (shelterlar)ga joylashtirish ** Ijtimoiy himoya milliy agentligi Ijtimoiy xodim 5. “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari hisobidan oliy taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan talabalarning toʻlov-kontrakt summasining bir qismini toʻlab berish *** Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi Xotin-qizlar faoli, Yoshlar yetakchisi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 125-son qaroriga 3-ILOVA
Oilaning mehnatga layoqatli aʼzolaridan band boʻlish sharti talab etilmaydigan holatlar
1. Bola uch yoshga toʻlguniga qadar parvarish qilayotgan onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar).
2. Taʼlim tashkilotlarida oʻqiyotganlar (taʼlimning kechki va sirtqi shakllari bundan mustasno).
3. Ishlamaydigan pensionerlar, OIV infeksiyasiga chalingan shaxslar, II va III guruh nogironligi boʻlgan shaxslar.
4. 18 yoshgacha bolalikdan nogironligi boʻlgan, shu jumladan, OIV infeksiyasiga chalingan shaxslarning onalari (onasi boʻlmagan holda otasiga), oila aʼzosi hisoblangan I guruh nogironligi boʻlgan shaxsni yoki oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan 80 yoshga toʻlgan keksalarni parvarish qilayotganlar.
5. Chet elda ishlaydigan yoki chet elda tadbirkorlik va boshqa faoliyatni amalga oshiruvchi oila aʼzolari.
6. Sudning qonuniy kuchga kirgan hukmi boʻyicha jazoni ijro etish muassasalarida boʻlganligi munosabati bilan oilada boʻlmagan aʼzolari.
7. Oilaning chaqiriq boʻyicha harbiy xizmatni oʻtayotgan aʼzolari.
8. Bolasini yolgʻiz tarbiyalayotgan yolgʻiz onalar (otalar).
9. Tuman (shahar) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga ish qidiruvchi sifatida rasmiy murojaat qilgan yoki ishsiz sifatida roʻyxatga olingan, ushbu boʻlim tomonidan kasbga tayyorlashga, qayta tayyorlashga yoki malaka oshirishga yuborilgan, shuningdek, oʻzini oʻzi band qilgan fuqarolar roʻyxatiga kiritilgan shaxslar.
10. Toʻrt va undan ortiq oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan farzandi mavjud boʻlgan oilaning mehnatga layoqatli har bir aʼzosi * .
11. Ruhiy kasalliklar boʻyicha dispanser hisobida turgan oila aʼzolar.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 125-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etiladigan maʼlumotlar
T/r Xizmatlar sohasi Taqdim etiladigan maʼlumot Ijro muddati Masʼul organ 1. Maktabgacha va maktab taʼlimi tizimidagi xizmatlar 1. Inklyuziv taʼlim joriy etilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga joylashtirilgan tarbiyalanuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumot (MTT raqami, guruhi). 2. Inklyuziv taʼlim joriy etilgan davlat maktablariga joylashtirilgan oʻquvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumot (maktab raqami, sinfi) . 3. Maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi mavjud oʻrinlar, guruhlar turlari va taʼlim shakllari boʻyicha maʼlumot . 4. Maktablarda qabul uchun mavjud oʻrinlar, sinflar va taʼlim shakllari boʻyicha maʼlumot . 5. Maktablarda kambagʻal oila farzandlarining kitob va boshqa oʻquv qurollari bilan taʼminlashi boʻyicha maʼlumot . 6 . “Barkamol avlod” bolalar maktablarida tarmoq toʻgaraklari tashkil qilinishi va ishtirokchilar boʻyicha maʼlumot . 7 . Taʼlim tashkilotlarida uzaytirilgan kun guruhlari tashkil etilishi va xizmat oluvchilar boʻyicha maʼlumot . 2025-yil mart Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi tizimidagi xizmatlar I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaga, shuningdek, 80 yoshga toʻlgan keksalarga qarab turish dalolatnomasini rasmiylashtirish holatlarini qayd etishda belgilangan staj haqidagi maʼlumot . 2025-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 3. Hujjatlarini rasmiylashtirish va qayta tiklashda yordam berish Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxsning biometrik pasportini (identifikatsiyalovchi ID-kartasini) tiklash yoki almashtirish, voyaga yetmagan farzandlariga tugʻilganlik haqida maʼlumotnoma olishda oʻzaro yuborilgan soʻrov va maʼlumotlar . 2025-yil mart Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi 4. Aholi bandligi toʻgʻrisida maʼlumotlar Kambagʻal oilalarning bandligi toʻgʻrisida yagona ijtimoiy soliq toʻlanishi toʻgʻrisida maʼlumotlarni olishda oʻzaro yuborilgan soʻrov va maʼlumotlar . 2025-yil mart Soliq qoʻmitasi 5. “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali oʻzaro yuborilgan soʻrov va maʼlumotlar . 2025-yil mart Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 6. Imtiyozli transport kartasini berish xizmati Transport vazirligi axborot tizimi bilan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizim lari oʻrtasida oʻzaro yuborilgan soʻrov va maʼlumotlar . 2025-yil mart Transport vazirligi 7. Sogʻliqni saqlash tizimidagi xizmatlar 1. Oʻtkazilgan chuqurlashtirilgan tibbiy koʻriklar haqidagi maʼlumot . 2. Oilaviy poliklinikada oʻtkazilgan tibbiy koʻriklar haqidagi maʼlumot . 3. Qonunchilikda belgilangan dori vositalari bilan bepul taʼminlashni tashkil etish toʻgʻrisidagi maʼlumot . 4. Davolanish uchun berilgan imtiyozli yoʻllanmalar (orderlar) haqidagi maʼlumot . 5. Tibbiy reabilitatsiya qilish boʻlimlarida statsionar davolanishga y oʻnaltirilgan va davolangan shaxslar boʻyicha maʼlumot. 2025-yil aprel Sogʻliqni saqlash vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 8. Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash tizimi xizmatlari 1. Ajrim yoqasiga kelib qolgan va nizoli oilalar haqidagi maʼlumotlar . 2. Uy-joyni taʼmirlash yoki turar joy ijarasi uchun moddiy yordam olgan ayollar haqidagi maʼlumotlar . 3. Tibbiy ehtiyoj uchun moddiy yordam olgan ayollar haqidagi maʼlumotlar . 2025-yil aprel Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 9. Bandlikni taʼminlash 1. Bandlik yoʻnalishi boʻyicha yuborilgan soʻrovlar haqidagi maʼlumot . 2. Kasb-hunarga va tadbirkorlikka oʻqitish, hunarmandchilikka va kasanachilikka jalb qilish natijalari boʻyicha maʼlumot . 3. Kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish xarajatlarini qoplash uchun kompensatsiya berilishi boʻyicha maʼlumot . 4. Yengil konstruksiyali issiqxona, tomorqa uchun sugʻorish vositalari yoki urugʻlik va koʻchatlarni xarid qilish uchun, qishloq xoʻjaligi kooperativlari ustav fondiga ulush sifatida kiritish, tomorqa yer egasi boʻlgan yoki dehqonchilik bilan shugʻullanish uchun 0,1 gektardan 1 gektargacha yer maydoni ajratib berilgan yoshlarga urugʻlik va koʻchatlar xarid qilish uchun, “Usta-shogird” anʼanalari asosida hunar oʻrganmoqchi boʻlgan yoshlarga yoki hunar oʻrgatayotgan (yoki oʻrgatmoqchi boʻlgan) ustalarga shogirdlar tayyorlash yoki shogirdlarni ish haqi bilan taʼminlash uchun va boshqa subsidiyalar boʻyicha maʼlumot . 5. “ Biznesga birinchi qadam ” dasturi doirasida mikroqarz boʻyicha maʼlumot . 6. Issiqxona, bogʻdorchilik, baliqchilik, parrandachilik, quyonchilik, asalarichilik, chorvachilik, asbob-uskuna, xizmat koʻrsatish sohasi, hunarmandchilik, ishlab chiqarish uchun kreditlash maʼlumotlari . 7. “Kichik biznesni uzluksiz qoʻllab-quvvatlash” kompleks dasturi kreditlari boʻyicha maʼlumot . 8. Zaxira qilingan ish oʻrinlari maʼlumotlari . 9. Kambagʻal oilalar aʼzolari, nogironligi boʻlgan shaxslarning bandligi taʼminlanishi boʻyicha maʼlumotlar . 10. Kambagʻal oilalarga noutbuk sotib olish uchun garovsiz va foizsiz ajratilgan qarzlar haqidagi maʼlumotlar . 2025-yil aprel Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 10. Yoʻqotilgan hujjatlarni tiklash boʻyicha yordam xizmati Ogʻir ahvolga tushib qolgan va ogʻir ahvolga tushib qolish xavfi yuqori boʻlgan shaxslarning yoʻqotilgan hujjatlarini tiklash boʻyicha oʻzaro yuborilgan soʻrov va maʼlumotlar. 2025-yil aprel Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi 11. Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash tizimi xizmatlari 1. “ Yoshlar daftari ” ga kiritish boʻyicha yuborilgan soʻrovlar va ushbu daftarga kiritilgan shaxslar haqidagi maʼlumotlar . 2. Kambagʻal oilalarga noutbuk sotib olish uchun garovsiz va foizsiz qarz ajratish toʻgʻrisida berilgan tavsiyalar haqidagi maʼlumot . 3. Moddiy ahvoli ogʻir yoshlarga berilgan bir martalik moddiy yordamlar haqidagi maʼlumotlar . 4. Davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarida avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun berilgan subsidiyalar haqidagi maʼlumotlar . 5. Tadbirkorlik faoliyati va oʻzini oʻzi band qilish uchun noturar joyning ijara xarajatlarining qoplanishi boʻyicha maʼlumot . 6. Professional va oliy taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-talabalarining taʼlim toʻlov-kontrakt summasining toʻlab berilgan qismi boʻyicha maʼlumotlar . 7. Zamonaviy kasblar boʻyicha oʻquv kurslari xarajatlarini qoplash boʻyicha ajratilgan subsidiyalar haqidagi maʼlumotlar . 8. Davolanish xarajatlari uchun ajratilgan subsidiyalar haqidagi maʼlumotlar . 9. Turar joy ijarasi uchun ajratilgan subsidiyalar haqidagi maʼlumotlar . 10. Yangi turmush qurayotganda oʻz xonadonida qoʻshimcha uy-joy qurish uchun garovsiz kredit uchun berilgan kafillik haqidagi maʼlumotlar . 11. “Ibrat farzandlari ” loyihasi doirasida oʻzlashtirilayotgan kurslar haqidagi maʼlumotlar . 2025-yil aprel Yoshlar ishlari agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 12. Fuqaroni vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini doimiy yashash va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olish (“Manzil” AT orqali)ga oid maʼlumotlar . 2025-yil aprel Ichki ishlar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 13. Mahalladagi homiylik tadbirlari Soʻrovga asosan koʻrsatilgan homiylik yordamlari boʻyicha “ Raqamli mahalla ” elektron platformasi bilan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizim lari oʻrtasida oʻzaro yuborilgan soʻrov va maʼlumotlar . 2025-yil aprel Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 27-fevraldagi 125-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-sentabrdagi 562-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari, akademik litsey va kasb-hunar maktablari oʻquvchilari oʻrtasida fan olimpiadalarini tashkil etish, oʻtkazish hamda xalqaro olimpiadalar ishtirokchilarini saralash va gʻoliblarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 77-bandi quyidagi mazmundagi ikkinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tizimidagi alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarida olimpiadalarni oʻtkazish bilan bogʻliq quyidagi xarajatlar Ijtimoiy himoya milliy agentligiga ajratilgan budjet mablagʻlari va Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi:
asosiy olimpiadani tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlar;
oʻquvchi va kuzatuvchilarning asosiy olimpiadada ishtiroki bilan bogʻliq xarajatlar (kelib ketishi va yashashi, transport, mehmonxona, ovqatlanish);
esdalik sovgʻalari, tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar, asosiy olimpiada gʻoliblariga beriladigan pul mukofotlari, nazorat materiallari mualliflari va hakamlar hayʼati (apellyatsiya komissiyasi) aʼzolariga toʻlanadigan toʻlovlar, gʻoliblikni tasdiqlovchi hujjat yoki sertifikat (diplom) bilan bogʻliq xarajatlar bundan mustasno”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-yanvardagi 8-son qarori bilan tasdiqlangan Identifikatsiyalovchi ID-kartasini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 7-bandi ikkinchi xatboshisi “yoʻqotilgan” soʻzidan keyin “, muddati oʻtgan yoki yaroqsiz holatga kelgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Shahar yoʻlovchilar transportida ayrim toifadagi fuqarolarga bepul yurish huquqini beruvchi imtiyozli transport kartalarini berish yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 16-sentabrdagi 507-son qarorida :
a) 6-bandning “b” kichik bandidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
17 va 25-bandlardagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-ilovaning 2-bosqichi “Mexanizm” ustuni 1-bandidagi “Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida” 2023-yil 23-oktabrdagi 550-son qarorida :
a) 4-ilova 9-bandi “g” kichik bandining ikkinchi xatboshisidagi “1 oydan” soʻzlari “6 oydan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 5-ilovada :
2-bandi “g” kichik bandining birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) Ijtimoiy himoya milliy agentligi:
har oyning 5-sanasiga qadar oʻtgan oyda toʻlangan dafn etish uchun nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni toʻgʻridan toʻgʻri shartnoma tuzilgan tijorat banki yoki boshqa ixtisoslashgan tashkilot (keyingi oʻrinlarda — tijorat banki) hisobvaragʻiga moliyalashtiradi;
9 1 -bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“har oyning 5-sanasiga qadar oʻtgan oyda toʻlangan dafn etish uchun nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni tijorat bankining hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi.”
1-ilovaning 4-bosqichi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 4-bosqich Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali kelib tushgan maʼlumot asosida vafot etgan shaxsga tayinlangan pensiya va/yoki nafaqa toʻlovini axborot tizimida avtomatik ravishda toʻxtatadi. 2. Har oyning 5-sanasiga qadar oʻtgan oyda toʻlangan dafn etish uchun nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni tijorat bankining hisobvaragʻi orqali moliyalashtiradi. Avtomatik ravishda Ijtimoiy himoya milliy agentligi 3. Tijorat bankining elektron soʻrovida koʻrsatilgan nafaqa olish uchun murojaat qilgan fuqaroning nafaqaga boʻlgan huquqini FHDY boʻlimi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani olgan fuqaro toʻgʻrisida maxsus elektron blankka kiritilgan maʼlumotlar hamda elektron shaklda yuborilgan oʻlim haqidagi maʼlumotnoma bilan taqqoslagan holda tasdiqlaydi Har oyning 5 sanasiga qadar ”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-dekabrdagi 687-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandida :
a) quyidagi mazmundagi oʻttiz ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agentlik tizimidagi taʼlim muassasalarining (koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari, alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalari, imkoniyati cheklangan shaxslar uchun maxsus texnikum, “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi va boshqalar) tarbiyalanuvchilari, oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkaziladigan (tashkil etiladigan) milliy va xalqaro koʻrik-tanlov, olimpiada, musobaqa, bellashuv va boshqa tadbirlarni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarni (ishtirokchilarning kelib ketish, yashash, transport, mehmonxona, ovqatlanish, esdalik sovgʻalarini berish, tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar) moliyalashtirish”;
b) oʻttiz ikkinchi — elliginchi xatboshilar tegishlicha oʻttiz uchinchi — ellik birinchi xatboshilar deb hisoblansin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrida “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi faoliyatini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisida” 2024-yil 19-avgustdagi 518-son qarorining 6-bandida :
a) quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agentlik bilan kelishgan holda, konsalting tashkilotlari, xalqaro ekspertlar va mutaxassislarni jalb qilish boʻyicha eng yaxshi takliflarni oʻrgangan holda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzishga”;
b) uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 27-fevral,
125-son